темы WordPress скачать; полезные заметки для автомобилистов на avto-robot.ru. Изучайте WordPress API на wp-docs.ru.

СУҲБАТ 21

Муаллиф: admin Сана: Mar 21, 2018

СУҲБАТ 21 Бу суҳбат 2018 йил 18 март куни тартибга келтирилиб интернетга қўйишга тайрланганди, шу сабаб суҳбат матнини 2018 йилининг Ражаб ойи бошланишига аталган хабар билан бошлашни лозим кўрдик. Муборак уч ойлар. Раббимизга шукрлар бўлсинки, эртадан, яъни 2018 йил 19 мартдан бошлаб бу йилнинг муборак уч ойлари бошланади. “Уч ойлар” деб номланадиган мавсумнинг ўзи ҳам қадрли, яна […]

Давоми... Рукнлар: Суҳбатлар, Туркия дафтари.

Суҳбат – 20

Муаллиф: admin Сана: Kas 14, 2017

Суҳбат – 20 “Эй мўминлар, Оллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўз сўзланглар.” (Аҳзоб сураси 70 –оят).   Ҳазрати Умарнинг ўғлига насиҳати. “Канзул-Уммал”да тубандаги мазмунда Ҳазрати Умарнинг (ра) ўғлига аталган насиҳати келтирилади: Мен сенга Оллоҳу таолодан қўрқишни тавсия қиламан. Ким Оллоҳдан қўрқса, уни Оллоҳу таоло қўрқлайди. Ким Оллоҳу таолога таваккал қилса, унга ана шунинг ўзи кифоядир. Оллоҳу таоло, […]

Давоми... Рукнлар: Саҳобалар ...

Диний қўлланма

Муаллиф: admin Сана: Ağu 23, 2017

Кириш сўзи… Қадрли ўқувчилар! Сиз азизларнинг диққатингизга ҳавола қилишни ният қилаётганим китобчада мусулмонинг ким бўлишлиги ва унинг ибодатлари асосан нималарни қамраб олишларини кўрсатиш билан бир қаторда, инсон зотини яхшиликларга ундайдиган, уларга яхшиликларни, хушахлоқни, чиройли тартибни, юмшоқ интизомни  тарғиб қиладиган қатор  насиҳатларни ҳам киритишни мақсад этдим. Шу сабабдан китобнинг илк сўзларини икки олам сарвари пайғамбаримиз Муҳаммад […]

Давоми... Рукнлар: Ҳаётим ҳақида ...

СУҲБАТ -19.

Муаллиф: admin Сана: Ağu 11, 2017

Суҳбат – 19. Ҳазилда ҳам тўғри сўз эдилар. Шартларига мос ҳажвия, ҳазил жоиз бўлса ҳам, ҳар доим меъёрини сақлаш жуда қийин. Ҳазил-мутойибанинг шартларидан баъзилари: уни аҳён-аҳёнда қилиш, тўғри сўз бўлиш, ҳеч кимни ранжитмаслик, меъёрдан ошмасликдир. Анас бин Молик ҳазратлари айтадики: “Ҳазрати Пайғамбар хонимлари билан бирга бўлган вақтларида одамларнинг энг севимлиси ва энг ҳазилкаши эдилар.” Расулуллоҳ кўп […]

Давоми... Рукнлар: Суҳбатлар

ҚУЛ ва МАДДОҲ.

Муаллиф: admin Сана: Haz 15, 2017

Толиб ЁҚУБ ҚУЛ ва МАДДОҲ Қул ва маддоҳларгина тахтга яқин турса, бундай мамлакатнинг ҳолига вой. А.С.Пушкин НАС БОСГАН САРОЙЛАРНИ МАДДОҲЛАР ИШҒОЛ ЭТМИШ Қул – одам қиёфали, мол-мулки йўқ, на эркинлик ва на ҳуқуқи бор инсон. Қулнинг эгаси бор, эгаси хоҳласа уни мол каби сотади, хоҳласа дайди итни ўлдиргандай ўлдиради, бир коса овқат учун эрталабдан кечгача […]

Давоми... Рукнлар: Толиб Ёқубов

Суҳбат – 18 …

Муаллиф: admin Сана: Haz 14, 2017

Суҳбат – 18 … Мусулмонга кофир деган… Маккий бин Иброҳим қуйидагича баён қилади: “Биз Ибн Авннинг ёнида ўтиргандик. У ерда бир кимса ҳақида гап очилди ва унга лаънат айтдилар. Унинг бутун ёмонликларини тилга олишди. Ибн Авн эса сукут сақларди. Шунда “Эй Ибн Авн! Биз унинг сизга қилган зулми туфайли унга қарши гапиряпмиз. Сиз нимага сукут сақлаяпсиз?” […]

Давоми... Рукнлар: Суҳбатлар, Туркия дафтари.

Яхши оиланинг асоси қандай бўлади?

Муаллиф: admin Сана: Haz 14, 2017

Яхши бир оиланинг асоси қандай бўлади? Дуруст, яхши бир оила, мана шундай тўртта асос-фундаментга ўрнатилган бир муқаддас муассасадир. Улар: Оила аталмиш муассасанинг буюк “ходимлари”  ҳисобланган эр-хотин орасидаги чинакам Иззат-ҳурматга асосланган севги; бир-бирига тўла ишонч; ўзаро фидокорлик ва бир-бирига хушчақчақ муомаладир. Бу саналганларнинг бирортасининг озгина бўлса-да издан чиқиши, оилада нормал муомаланинг издан чиқа бошлашига сабаб бўлади. […]

Давоми... Рукнлар: Адаб, ахлоқ, насиҳат ..., Туркия дафтари.

Суҳбат – 17.

Муаллиф: admin Сана: Nis 20, 2017

Суҳбат – 17. Оллоҳу таолога энг ёқадиган амал … Насъам қабиласидан бир зот, Пайғамбар ҳазратлари билан учрашувини тубандагича баён қилади: Пайғамбар ҳазратлари асҳоби орасида ўтирарди, мен Унинг ёнига бордим ва сўрадим: Пайғамбар сизмисиз? У зот “Ҳа”, дедилар. Мен, ундан “Ё Расулуллоҳ, Оллоҳу таолонинг энг кўп ёқтирадиган нарса нимадир? – дея сўрадим. “Оллоҳу таолога иймон этишни”, […]

Давоми... Рукнлар: Суҳбатлар

Кириш. 1 – 5 параграфлар.

Муаллиф: admin Сана: Nis 19, 2017

Шахсий хаётимга оид хикоялар. Кириш. Мен туғилиб ўсган жойлар ҳақида қисқача тарихий ва жуғрофик маълумотлар. Ўзбекистоннинг бугунги жуғрофик тузилишига кўра, Жизак вилоятининг Ғалла орол тумани (райони), Самарқанд вилоятининг Булунғур, Жамбой ва Пайариқ  туманлари ҳудудини ушлаштириб турган Ғубдун тоғи бор. Шу тоғнинг шарқий-ғарбий тарафида,  Ғаллаорол районига қарашли “Ғаллаорол-2” (шу замонда у ерлар “Эшонқулов номли совхоз”, деб […]

Давоми... Рукнлар: Ҳаётим ҳақида ...

6 – 7 параграфлар.

Муаллиф: admin Сана: Nis 15, 2017

6. Талабалик (олтин) даврим. Мен Университет талабаси бўлганим даврларда, советлар мамлакатида “студентлик олтин даврим”, дейиш одатга айланганди. Ўша даврларда бизда бошланғич ва ўрта мактабда ўқийдиган ёшларни бошланғич синф  ва ўрта мактаб ўқувчилари деб аталарди. Олий мактабларда ўқийдиган ёшларни эса, сдудентлар аташ одат эди. Ўзбекчада ҳам талаба калимаси деярли иштилмасди. Ҳа, совет олий мактабларида ўқиётган ёшларнинг […]

Давоми... Рукнлар: Ҳаётим ҳақида ...