Биринчи қисм (86 – 91 параграфлар)

 86 – ШАМСИЙ ЙИЛЛАРНИ ҚАМАРИЙ ЙИЛГА АЙЛАНТИРИШ Вақтни ўлчаш учун қўлланилган вақт ўлчов бирликларидан бири (йил) эканлигини олтмишинчи параграфда билдиргандик. Узунлигига кўра икки тур йил ўлчови бор. Яъни Шамсий йил ва Қамарий йил ҳисобларидир. Шамсий (Шамс-қуёшдан олиниб) йил, қуёш йили бўлиб, Ер қурасининг қуёш атрофида бир давр айланган вақтидир. Бу йил, 365,242 васотий қуёш кунини ташкил этади. Қамарий (қамар-ойдан олиниб) йил, ой қуръасининг Ер атрофида 12 марта айланиши учун кетган вақтдир. Бу йил эса, 354,367 васотий қуёш кунини ташкил этади. Шундай қилиб, қуёш йили (Шамсий йил), қамарий йилдан 10, 875…

Давоми..

Биринчи қисм(92 – 95 параграфлар)

  92 – ИСО (алейҳиссалом) ИНСОН ЭДИ, УНГА ТОПИНИЛМАЙДИ. Муҳтарам Расулуллоҳнинг(соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳузурига, Нажрондан бир христиан вакиллари (делегатсияси) келганди. Нажрон, Ҳижоз ва Яман орасидаги бир шаҳар эди. Улар ҳаммаси бўлиб, олтмишта сувори бўлишиб, улардан йигирма бештаси буюклари ҳисобланарди. Улардан ҳам учтаси ҳаммасидан ҳам буюклари эдилар. Уларнинг раисларини Абдулмасиҳ, деб атардилар. Абулҳорис бин Алқама исмли бириси уларнинг энг кучли олимлари эди. У охир замон Пайғамбаринниг аломатларини Инжилда ўқиган эди. Бироқ дунё мавқени, шуҳратини севганлигидан мусулмон бўлолмай юрганди. Чунки илми билан машҳур бўлиб, қайсар394лардан икром кўрарди ва бир неча черкавларда амр…

Давоми..

Биринчи қисм (охири, 96 – 98 параграфлар)

96 – МУҲАММАД АЛЕЙҲИССАЛОМНИНГ АХЛОҚИ Қуйида ёзилганлар, ”Риёд-ун-носиҳийн” китобининг учинчи қисми, иккинчи боби, ўнинчи фаслидан таржима қилингандир.  Оллоҳу таоло, севимли Пайғамбарига берган яхшиликларини, эҳсонларини санаб, Унинг қалбини сийпаб-эркалаб, Унга гўзал хулқу ахлоқ берганлигини, ”Сен гўзал хулқу ахлоқли бўлиб яратилдинг” мазмунидаги отя-и карима билан билдиргандир. Акрама марҳамат қиладики, Абдуллоҳ ибни Аббосдан эшитдим: Бу оят-и каримадаги ”Хулуқ-и азийм”, яъни гўзал хулқу ахлоқлар, Қуръон-и каримда билдирилган ахлоқлардир. ”Ҳадойқ-ул-ҳақойиқ” китобида дейиладики, ”Оят-и каримада, ”Сен хулқу азийм билан келгансан”, деб марҳамат қилинди. Демак, сирли ва яширин нарсаларда Оллоҳу таоло билан бўлиш, инсонлар билан ҳам гўзал…

Давоми..

Иккинчи қисм (боши, 1 – 4 параграфлар)

                                            САОДАТИ АБАДИЯ (ИККИНЧИ ҚИСМ) 1 – УЧИНЧИ ЖИЛД, 105-чи МАКТУБ  Бу мактуб, шайх Ҳасан-и Барқийнинг мактубига жавоб сифатида ёзилган бўлиб, унутилган суннатларни ўртага чиқариш ва бидъатдан қочишни ташвиқ қилади. [Басмала ила бу мактубимни ёзишга бошламоқдаман.] Оллоҳу таолога ҳамд, У саралаган кишиларга салом ва дуо этаман. Қардошим шайх Ҳасаннинг мактубини ўқиб, кўп севиндим. Унда қимматли маълумотлар ва маърифатлар ёзилган экан. Уларни тушуниб етиб, мен жуда ёқтириб қолдим. Оллоҳу таолога шукрлар бўлсинки, сиз ёзган билимларнинг, кашфларнинг ҳаммаси тўғридир. Уларнинг ҳаммаси, Қуръон-и каримга ва ҳадис-и шарифларга уйғундир. Аҳл-и суннат олимларининг тўғри эътиқодлари…

Давоми..

Иккинчи қисм (5 – 14 параграфлар)

 5 – ТАФСИР КИТОБЛАРИ, ҲАДИС-И ШАРИФЛАР Бу мактуб, кенг илмли, ҳақиқий дин олими, муҳтарам саййид Абдулҳакимнинг (раҳматуллоҳи алейҳ) бир мактубига жавоб бўлиб, тафсирни ва ҳадис-и шарифларни билдириш билан бирга дин олимларини мадҳ этмоқдадир. Муҳтарам дўстим, Қимматли мактубингизнинг бошида, дин олимларининг, мусулмонларнинг ўрганиши лозим бўлган билимларга (Улум-и исломийя), дейилишини ёзасиз. Ислом дини амр қилган у билимларни, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) иккига ажратиб, (Ал-илму илмон, илму абдон ва илму адён), деб марҳамат қилганлар. Уларнинг бири (Улум-и нақлийя), яъни дин билимлари, бошқаси эса, (Улум-и ақлийя), яъни фан билимларидир, дея марҳамат қилганлар. Динда…

Давоми..

Иккинчи қисм (15 ва 16 параграфлар)

15 – ОЛЛОҲУ ТАОЛОНИНГ ИСМЛАРИ Оллоҳу таолонинг исмлари кўпдир. Уларнинг сонини билмаймиз. Унинг исмларидан тўқсон тўққизтаси кишилар учун Қуръон-и каримда билдирилгандир. Қозизода Аҳмад афанди, “Биргивий васиятномаси” шарҳида дейдики, “Оллоҳу таолонинг тўқсон тўққиз исмларига (Асмо-и ҳусно), дейилади. Оллоҳу таолонинг исмлари (Тавқийфийя)дир. Яъни исломийятнинг билдиришига боғлидир. Исломийят билдирган исмлар билан Оллоҳу таоло чақирилади ва улар билан зикр қилинади. Улардан бошқа исмлар билан Оллоҳу таоло чақирилмайди ва улар билан зикр қилинишига исломийят ижозат бермагандир”. ”Шарҳ-и мавоқиф”нинг беш юз қирқ биринчи саҳифасида дейдики, “Қозий Абу Бакр (раҳматуллоҳи таоло алейҳ) марҳамат қиладики, Оллоҳу таолога ярашмайдиган…

Давоми..

2-қисм(17 – Ваҳҳобийликка қарши ёзилган китоб: 40-гача)

Иккинчи қисм(17 – параграф, Ваҳҳобийликка қарши ёзилган китобларнинг 40-сигача). 17 – ВАҲҲОБИЙЛИК НИМАДИР? Ваҳҳобийликка асос солган, Маҳмад бин Абдулваҳҳобдир. Бир минг бир юз ўн биринчи (1111 [м. 1699]) йилда Наждда, Ҳураймила шаҳарчасида (касабасида) дунёга келди. 1206 [м. 1791] йилда Даръийяда вафот қилди. Олдинлари саёҳат ва тижорат ишлари билан Басра, Боғдод, Эрон, Ҳиндистон ва Шом тарафларга бориб келганди. 1125 йилда Басрада инглиз жосусларидан Ҳамферининг тузоғига тушиб қолади. Оқибатда, у инглизларнинг (Исломийятни имҳо) қилиш ишларида восита – қуролга айланиб қолади. “Инглиз жосусининг эътирофлари” китобимизда, Ваҳҳобийликнинг қандай ташкил бўлиши кенг тушунтирилгандир. Абдулваҳҳоб, қўлига…

Давоми..

17-Ваҳҳобийликка қарши китобларнинг 40-дан охиригача

40 – Инглизлар, исломийятни имҳо(битириш) қилиш, уни ичидан бузиш учун мисионерлик ташкилотлари туздилар. Бу ташкилотлар ва уларда ишлай бошлаган мисионерлар китоблар ёзишиб, исломийятга ва ислом олимларига бўлмағир, олчоқ ёзувлар билан ҳужум бошладилар. Улар ўзлари ёзган китобларининг устига сотилган дин одамларининг исмларини қўйиб, ислом мамлакатларида текин ёйишни йўлга қўйдилар. Аҳл-и суннат олимлари ҳам бу олчоқ туҳматларга муносиб жавоблар ёзишиб, инглиз сиёсатини фош қилдилар, албатта. У жавоблардан бири Ҳабийб Алавий бин Алавий Ҳаддоднинг «Мисбоҳ-ул-аном ва жило-ул-зулом» исмли китобида ёзилгандир. Бу китоб 1216-да ёзилган бўлиб, 1325-да Истанбулда босилгандир. Унинг қирраларида Аҳмад бин Зайний…

Давоми..

Иккинчи қисм (18 – 20 параграфлар)

18 – ШАФОАТ, ЎЛИКЛАРГА ЁРДАМ Савол: Зумар сурасининг ўттизинчи ояти билан Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ўлганлиги очиқча билдирилган бўлса, ҳалигача қабрларни зиёрат қилиш билан ўликлардан шафоат тиласа бўладими? ”Барча шафоатлар Оллоҳнинг ихтиёрий билан бўлади”, ”Унга, фақат У изн берган киши шафоат қилади” ва ”Шафоат қилувчиларнинг шафоати уларга фойда бермайди” оятларини ўқиганимиз ҳолда,”Шафоат ё Расулуллоҳ!”, дейиш ширкнинг энг бўлмағури эмасми? Жавоб: Юқоридаги саволда келтирилган оят-и карималар, шафоат бўлмаслигини кўрсатиши у ёқда турсин, шафоат қилинишини кўрсатади. Арабчани биладиган ҳар қандай киши, Қуръон-и каримдан ўзича маъно чиқаришга уринса, шунақа янглиш, ҳатто тескари…

Давоми..

Иккинчи қисм(21 – парагараф)

21 – БУЗУҚ ДИНЛАР. Самовий динлардан бузилганларини билдирамиз: 1 – ШОМОНИЙЛАР: Нуҳ алейҳиссаломнинг учинчи ўғли Ёфас, юзлаб неваралари билан Осиёнинг ўрталарига жойлашди. Бу ерда улар кўпайишиб, шарқий Осиёга ва ўша замонлар мавжуд бўлган қуруқлик йўллари орқали Океания оролларигача ёйилди. Ёфас ўлганидан кейин қанча йиллар ўтиб, кишилар озишга, Нуҳ алейҳиссалом ва Ёфаснинг динини, насиҳатларини унутиб, ҳайвонлар сингари яшашга киришиб кетдилар. Улар, юлдузларга, ойга, қуёшга, ҳайкалларга, жинга топина бошладилар. Хилма-хил йўлларга айрилдилар. Ўшандай уйдурма ва диндан узоқ йўллардан бири Шомонийликдир. Овропада ”Чаманизм” исми билан танилган бу бузуқ йўл, вақти билан шарқий Осиёдаги…

Давоми..