Бисмиллоҳирраҳмонирроҳим
Блогимиз исми учун дунёнинг энг гўзал шаҳарларидан бири Самарқандни танлаганимиз сабабли унинг қадимий тарихидан дарак бериб турувчи бир кўринишни буерга илова қилишни лозим кўрдик. У кўриб турганингиздек матнимизнинг ўнг бурчагига жойлаштирилди.
Хуллас, қадрдон шаҳримиз Самарқанд исмини ташийдиган янги бир блог ташкил қилдик. Марҳамат блогимизни ўқишда ва уни кузатиб боришда давом қилинг. Блогимиз ҳақида ҳар қандай фикр ва мулоҳазаларингизни ўқишдан мамнунлигимизни билдирамиз. Танқидий фикрларингиздан тўғри, ибратли хулосалар чиқаришга ва фойдали таклифларингиздан истифода этишга ҳаракат қиламиз.
Шунингдек бу блогда олға суриладиган фикр, ғоя ва мулоҳазалар қандай ният ва мақсадларни кўзда тутишини тубандагича ифодалашни лозим кўрамиз Хуллас, қадрдон шаҳримиз Самарқанд исмини ташийдиган янги бир блог ташкил қилдик. Марҳамат блогимизни ўқишда ва уни кузатиб боришда давом қилинг. Блогимиз ҳақида ҳар қандай фикр ва мулоҳазаларингизни ўқишдан мамнунлигимизни билдирамиз. Танқидий фикрларингиздан тўғри, ибратли хулосалар чиқаришга ва фойдали таклифларингиздан истифода этишга ҳаракат қиламиз. .
Биз ушбу сахифада Эътикод, Бирлик, Ватанпарварликни тарғиб қилишни ният қилдик. Ҳар бир кишининг ўзини, ўз қадр – қимматини билиши, унинг инсонлар жамиятида ўз муносиб ўрнини топа олиши муҳим инсоний фазилатдир, деб ҳисоблаймиз.
Бирлик, диний (миллийси ҳам ичида) бирлик бизнинг ғоямиз асосини ташкил этади. Биз, инсоният ҳамжамиятида тарихий ўрнимизни муносиб кўрсата олишимиз ва келажагимиз манфаатлари, истиқболимиз ва истиқлолимиз гарови бизнинг бирлигимиздадир, деб ишонамиз. Ана шу йўлда тинмай меҳнат қилдик ва меҳнат қилишда давом этишни истаймиз ва шундай қиламиз, иншооллоҳ. Бизни дўст тутганлардан ҳам айнан шундай қилишларини сўраймиз.
Надоматлар бўлсинким, ўз Ватанида қамоқхона ҳаётини яшаётган, биздан бошқа яна бирорта миллат дунёда қолмади. Шу сабабдан ўша мазлумликдан қутилишда ёрдамчи бўлишга ундайдиган бир қатор ниятларни ва мақсадларимизни қуйидаги кўринишда эълон қилишга қарор қилдик.
Атроф-муҳитнинг поклигини сақлашда, кишиларнинг бир-бирига меҳрибон ва ёрдамчи бўлишида уларга кўмакчи бўлиш, бизнинг буюк вазифамиз ва шиоримиздир!
Биз инсон ҳақ-ҳуқуқларини, унинг эрки ва озодлигини юксак даражада қадрловчи демократик принсиплар, фуқаровий давлат тузуми тарафдоримиз.
Биз ёшлар масаласига, уларнинг тарбияси муаммоларига энг асосий аҳамият берамиз. Ҳар бир халқнинг илғорлиги ва ривожланиши унинг ёшлари олаётган таълим-тарбияга чамбарчас боғланганлиги ҳақиқатдир. Шунинг учун фарзандлар ва уларнинг таълими, тарбияси масаласини замон даражасида ҳал этмоқ бизнинг энг муҳим ватанпарварлик бурчимиздир, деб хитоб қиламиз!
Бирор халқнинг келажагини билмоқчи бўлсангиз, уларда ёшларни тарбиялаш ва таълим-тарбия қандай йўлга қўйилганини кўринг, деган хитобга амал қиламиз.
Ҳар бир халқнинг илғорлиги ва ривожланиши унинг ёшлари олаётган таълимга ва тарбияга чамбарчас боғлангандир.
Болаларини тарбия эта олмаган ёки уларни тарбияламаган жамият, келажагини ўз қўллари билан қорага бўёган бўлади. Тарбиялаш фақат тарбиялиларнинг қўлидан келади, холос. Тарбиячилар эса, юксак малакали, одоб-ахлоқли, иймонли ватанпарварлар бўлмоғи зарур.
«Сиёсатга аралашмайман”, “сиёсатга аралашма”, демак, “Ватан ишига, миллат ишига аралашмайман, сен ҳам бу ишга аралашма”, демак бўлиб, бу энг сўнг даражада таҳликали бир вазиятдир. Бу “оч қорним, тинч қулогим” принсипидан ҳам тубан бир аҳволдир, деб ҳисоблаймиз.
Яна шуни ҳам такрор-такрор таъкидламоқчимизки, бир халқ ичида ўзаро хийлакорлик мавжуд бўлса, у халқ бедаво сил хасталигига мубтало бўлгани шудир.
Ва ниҳоят, биз ғийбат, ёвузлик ва жоҳилликдан холимиз!
Атроф-чеврамиздан нодўстни эмас, дўстни излашни истаймиз.
Инсоннинг иззати, номуси-бу энг бебаҳо қийматдир. Иззатингизни, номусингизни сақланг, деймиз.
Ҳурриятли, озод инсон бўлишга ҳаракат қилишдан чарчаманг!
Бизнинг хитобимиз: Яратгандан ўзга ҳеч кимсага тиз чўкманг! Шарафли ўлим, шармандали ҳаётдан афзалдир! Саҳифани тузувчилар.