Асосий Қонун (лойиҳа).

Мавжуд Асосий Қонун асосида тайёрланган Ўзбекистон Жумҳурияти  Асосий Қонунининг  янги лойиҳаси.

МУҚАДДИМА

БисмиллоҳирРоманир Роҳийм

Ўзбекистон халқи:

Илоҳий қадриятларга, инсон дунёвий ҳақ-ҳуқуқларига ва давлат мустақиллиги принципига содиқлигини баён қилиб, Ҳозирги ва Келажак авлодлар олдидаги масъулиятини англаган ҳолда {инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб,
ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда},

Халқаро давлатчилик ривожининг тарихий тажрибасига таяниб,{ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб},

Ҳуррият ва ижтимоий адолатга садоқатини намаён қилиб{демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб,},

Халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда{халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда},

Жумҳурият фуқаросининг муносиб инсоний ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб{республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб},

Инсонпарварлик, инсон ҳурриятига таянган ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб{инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб},

Фуқаро тинчлигини ва миллий тинч тотувлигини таъминлаш мақсадида{фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида},

Ўзининг мухтор вакиллари сиймосида мазкур Асосий Қонун(АҚ)ни  қабул қилади.

{МУҚАДДИМА
Ўзбекистон халқи:
инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб,
ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда,
ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб,
демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб,
халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда,
республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб,
инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб,
фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида,
ўзининг мухтор вакиллари сиймосида Ўзбекистон Республикасининг мазкур Конституциясини қабул қилади.}

Биринчи бўлим.

I Боб. Давлат мустақиллиги

1 – модда: Ўзбекистон мустақил ҳур Ислом жумҳуриятидир. Давлатнинг “Ўзбекистон Ислом Жумҳурияти (ЎИЖ)”, Ўзбекистон Жумҳурияти(ЎЖ)” ва “Ўзбекистон” каби номлари бир маънони англатади.

2 – модда: Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар, жамият ва фуқаро олдида масъулдирлар.

3 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти ўзининг миллий-давлат ва маъмурий – ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти  ва бошқарув органларининг тизимини белгилайди, ички ва ташқи сиёсатни амалга оширади.

4 – модда: Ўзбекистонда давлат тили ўзбек тилидир. Ўзбекистон Жумҳурияти ўз ҳудудида истиқомат қилувчи ўзбек ва бошқа барча миллатларнинг она тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди.

5 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзи – байроғи, тамғаси(герби) ва мадҳиясига эгадир.

6 – модда: Ўзбекистон Жумҳуриятининг пайтахти Тошкент  ёки Самарқанд шаҳри (Бу шаҳарлардан қайси бири пайтахт бўлиши масаласи, аҳоли орасида кенг муҳокама қилиниб, Парламентда овозга қўйиш ёки референдум ўтказиш орқали аниқланади).

{БИРИНЧИ БЎЛИМ. АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАР
I боб. Давлат суверенитети
1-модда.
Ўзбекистон — суверен демократик республика. Давлатнинг «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» деган номлари бир маънони англатади.
2-модда.
Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.
3-модда.
Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг тизимини белгилайди, ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади.
Ўзбекистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмасдир.
4-модда.
Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир.
Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади.
5-модда.
Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари — байроғи, герби ва мадҳиясига эга.
6-модда.
Ўзбекистон Республикасининг пойтахти — Тошкент шаҳри.}

II Боб Ҳокимиятчилик

7 – модда: Ўзбекистон Жумҳуриятида асосини фуқаровий жамият ташкил этган (ҳуқуқий) давлат ҳокимияти, Ҳақ иродасига мос тузилган Асосий Қонун ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган халқ идоралари томонидан амалга оширилади.

8 – модда: Ўзбекистон халқи, миллати ва ирқий, диний фарқлиликларидан қатъий назар Ўзбекистон Жумҳурияти фуқароси(ёки ватандоши) мақомига эгадирлар.

9 –   модда: Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалаларини ҳал қилиш усуллари  халқ муҳокамасига (рферендумга) қўйилади. Референдум ўтказиш тартиби қонун билан (1) белгиланади.

10 –  модда: Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган Жумҳирият Парламенти (ёки Миллат Мажлиси (ЖММ)) ва Давлат Раиси(ДР) иш олиб бориш ваколатига эга.  Булардан ташқари ҳеч ким ва ҳеч қандай твшкилот Ўзбекистон халқи номидан иш олиб боришга ҳақли эмас.

11 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти давлат ҳокимиятининг тизими –  ҳокимиятнинг бир-бирлари тасарруфида бўлмаган қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва маҳкама ҳокимият – ларига бўлиниш қоидасига асосланади.

12 – модда: Ўзбекистон Жумҳуриятида ижтимоий ҳаёт, дунёда мақбул топилган сиёсий институтлар, фикрлар хилма-хиллиги асосида давом қилади.

13 – модда: Ўзбекистон Жумҳуриятида Ҳуррият, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шани, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланадиган умуминсоний принципларга асосланади. Мамлакатда инсон ҳуқуқи ва эркинликлари Асосий Қонун ва қонунлар билан ҳимоя қилинади.

{II боб. Халқ ҳокимиятчилиги
7-модда.
Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир.
Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади.
Конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият идоралари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади.
8-модда.
Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади.
9-модда.
Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овозга (референдумга) қўйилади. Референдум ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади.
10-модда.
Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган Республика Олий Мажлиси ва Президенти иш олиб бориши мумкин.
Жамиятнинг бирон-бир қисми, сиёсий партия, жамоат бирлашмаси, ижтимоий ҳаракат ёки алоҳида шахс Ўзбекистон халқи номидан иш олиб боришга ҳақли эмас.
11-модда.
Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими — ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади.
12-модда.
Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади.
Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас.
13-модда.
Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.
Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади.
14-модда.
Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади.}

III Боб Асосий Қонун ва Қонунларнинг устунлиги.

15 – модда: Ўзбекистон Жумҳуриятида Ўзбекистон Асосий Қонуни ва қонунларидан устун вазият (ҳолу ҳолат) ёҳуд шахс йўқдир.

Мамлакатда ҳокимият органларининг иши, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари фаолиятлари, якка шахслараро муносабатлар ва бошқа хил юмушлар Асосий Қонун ва қонунларга мувофиқ юритилади.

16 – модда: Мазкур Асосий Қонуннинг бирорта қоидаси, Ўзбекистон Жумҳурияти ҳуқуқи ва манфаатларига зарар етказадиган тарзда талқин қилиниши мумкин эмас.

Ўзбекистонда қабул қилинадиган бирорта қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Асосий Қонун нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас.

{III боб. Конституция ва қонуннинг устунлиги
15-модда.
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар.
16-модда.
Мазкур Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас.
Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас.}

IV Боб Ташқи Сиёсат

17 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир. Унинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади.

Ўзбекистон Жумҳурияти, давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳарбий бўлмаган иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин.

{IV боб. Ташқи сиёсат
17-модда.
Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир. Унинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади.
Республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин.}

Иккинчи бўлим

Инсон ва Фуқаро(ёки Ватандош)нинг Асосий Ҳуқуқлари, Эркинликлари ва Бурчлари

V Боб  Умумий қоидалар

18 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти фуқароси жинси, ирқи, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар бир хил ҳуқуққа эга ва улар қонун олдида тенгдирлар.

Имтиёзлар фақат ижтимоий адолат принципларига мос бўлган қонунлар билан белгилаб қўйилади.

19 – модда: Ўзбекистонда давлат ва фуқаро(ватандош),  уларнинг Асосий Қонунда белгиланган ҳуқуқлари ва бурчлари  билан ўзаро боғлангандир. Фуқаро (ватандош)нинг Асосий Қонунда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан маҳкама(суд) қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.

20 – модда: Фуқаро(Ватандош), Асосий Қонун ва қонунлар билан белгиланган ўз ҳуқуқ ва эркинликларидан фойдаланиш оқибатида бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шарт.

{ИККИНЧИ БЎЛИМ. ИНСОН ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ АСОСИЙ ҲУҚУҚЛАРИ, ЭРКИНЛИКЛАРИ ВА БУРЧЛАРИ
V боб. Умумий қоидалар
18-модда.
Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт.
19-модда.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқдирлар. Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.
20-модда.
Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари шарт.}

VI Боб Фуқаролик(Ватандошлик)

21 – модда:Ўзбекистон ҳудудида яшавчи бутун аҳоли, Ўзбекистон фуқароси(ватандоши) мақомига эгадир.

Ўзбекистон Жумҳурияти фуқароси(ватандоши) мақоми, унга ким қандай асосларда эга бўлганлигидан қатъи назар, ҳамма учун тенгдир.

Қорақалпоғистон мухториятининг фуқароси(ватандоши) айни замонда ҳеч қандай бир қайдларсиз Ўзбекистоннинг ҳам фуқароси (ватандоши)дир.

Фуқаролик(ватандошлик)ка эга бўлиш ва уни йўқотиш асослари ҳамда тартиби қонун билан белгиланади.

22 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти, ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароси(ватандоши)ни ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди.

23 – модда: Ўзбекистон ҳудудидаги бошқа мамлакат фуқароси(ватандоши)нинг ва фуқаролиги (ватандошлиги) бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ таъминланади. Улар ўз навбатида Ўзбекистон Жумҳурияти Асосий Қонуни, қонунлари ва халқаро шартномалар билан белгиланган бурчларига мос қолишга мажбурдирлар.

{VI боб. Фуқаролик
21-модда.
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилади.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги, унга қандай асосларда эга бўлганликдан қатъи назар, ҳамма учун тенгдир.
Қорақалпоғистон Республикасининг фуқароси айни вақтда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади.
Фуқароликка эга бўлиш ва уни йўқотиш асослари ҳамда тартиби қонун билан белгиланади.
22-модда.
Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди.
23-модда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ таъминланади. Улар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномалари билан белгиланган бурчларни адо этадилар}

VII Боб Шахсий Ҳуқуқ ва Эркинликлар

24 – модда: Яшаш ҳаққи-ҳуқуқи ҳар инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.

25 – модда: Ҳар ким ўз эрки ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонунга хилоф равишда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас.

26 – модда: Жиноят содир этганликда айбланаётган шахснинг иши маҳкама(суд)да қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқиб, унинг айби аниқланмагунича у айбдор ҳисобланмайди. Маҳкамада айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун лозим бўлган барча шароитлар таъминланиши қонун билан белгиланади.

Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа  дучор этилиши мумкин эмас.

Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилиши қатъиян мумкин эмас.

27 – модда: Ватандош шани ва обрўйи тажовузлардан қўриқланади, унинг шахсий ҳаёти, турар жойи (маҳкама ҳукми мустасно) дахлсизлиги давлат тарафидан кафолатланади.

Ҳеч ким ёки давлатнинг ҳар қандай бир тизими (ёки органи), мансабдор шахс ва ҳукумат ходимлари, қонунларда кўзда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари бировнинг турар жойига кириши, тинтув ўтказиши ёки уни кўздан кечириши, ёзишмалар(оддий ва имаил мактублар) ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас.

28 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти фуқароси мамлакат ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга эркин кўчиш, шунингдек Ўзбекистон Жумҳуриятидан чиқиб кетиш ва унга қайтиб келиш ҳуқуқига (қонунда белгиланган чеклашлар мустасно) эгадир.

29 – модда: Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ва ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга. Амалдаги қонуний тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир.

Фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги фақат давлат сирига таалуқли бўлган тақдирдагина қонун билан чекланиши мумкин.

30 – модда: Ўзбекистон Жумҳуриятининг бутун давлат органлари, жамоатчилик бирлашмалари, сиёсий ташкилотлар ва мансабдор шахслар фуқаро(ватандош)га уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахл бўлган барча ҳужжатлар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб беради.

31 – модда: Ўзбекистонда виждон эркинлиги қонун билан кафолатланади.

{VII боб. Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар
24-модда.
Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.
25-модда.
Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга.
Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас.
26-модда.
Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади.
Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас.
Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмас.
27-модда.
Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга.
Ҳеч ким қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан ташқари бировнинг турар жойига кириши, тинтув ўтказиши ёки уни кўздан кечириши, ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас.
28-модда.
Ўзбекистон Республикаси Фуқароси Республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга. Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир.
29-модда.
Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир.
Фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги фақат давлат сири ва бошқа сирларга тааллуқли бўлган тақдирдагина қонун билан чекланиши мумкин.
30-модда.
Ўзбекистон Республикасининг барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозим.
31-модда.
Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.}

VIII Боб Сиёсий Ҳуқуқлар

32 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти фуқароси(ватандоши) жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш йўллари, усуллари қонун билан белгиланади.

33 – модда: Ўзбекистон Жумҳуриятида фуқаро(ватандош, халқ), қонунлар доирасида кўча юришлари, йиғилишлар намойишлар ташкил этиш ва уларни ўтказиш ҳуқуқига эга.

34 – модда: Ўзбекистон фуқароси(ватандоши), касаба уюшмалари, сиёсий ҳаракатлар ва бошқа жамоат бирлишмаларига уюшиш, қонунга мос оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир.

Мухолиф фикрда бўлган якка шахснинг ва озчиликнинг ҳуқуқлари, қадру қиммати ҳеч ким тарафидан камситилиши мумкин эмас.

35 – модда: Ўзбекистонда ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожат қилиш ҳуқуқига эга.

Аризалар, таклифлар ва шикоятларни кўриб чиқиш тартиби ва жавоблар бериш муддатлари қонун билан белгиланади.

{VIII боб. Сиёсий ҳуқуқлар
32-модда.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини-ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш йўли билан амалга оширилади.
33-модда.
Фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳокимият органлари фақат хавфсизлик нуқтаи назаридангина бундай тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга.
34-модда.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.
Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас.
35-модда.
Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт.}

IX Боб Иқтисодий ва Ижтимоий Ҳуқуқлар

36 – модда: Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. Банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади.

37 – модда: Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, нормал тиббий ва маиший меҳнат шароитида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.

Ҳакам(суд) ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ташқари мажбурий меҳнат Ўзбекистонда тақиқлангандир.

38 – модда: Ёлланиб ишлайдиган барча фуқаро(ватандош) дам олиш ва меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эгадирлар. Иш куни узунлиги, дам олиш кунлари ва ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонунда белгиланади.

39 – модда: Ҳар ким қариганида, меҳнатга лаёқатини йўқотганида, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганида ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминланиш ҳуқуқига эга.

Энг оз меҳнат нафақалари ва бошқа хил ёрдам нафақалари, бошқа ижтимоий ёрдам турларининг миқдори, расман белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур бўлган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас.

40 – модда: Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг давлат тасарруфида бўлган муассасалари билан бир қаторда мустақил хусусий шакллари ҳам фаолият кўрасатади.

41 – модда: Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Текин умумий таълим бериш давлат тарафидан кафолатланади. Мактаб ва маориф ишлари давлат назоратидадир. Таълим тарбия ва мактаб ишларини ташкил этиш ва ўқитиш шакл ва усуллари махсус қонун билан белгиланади.

42 – модда : Ҳар кимга илмий ва техник-технологик ижод эркинлиги, илмий ва маданий ютуқлардан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади.

Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техник-технологик ривожланишига бутун имкониятлар билан шароит тайёрлайди.

{IX боб. Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар
36-модда.
Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. Банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади.
37-модда.
Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.
Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади.
38-модда.
Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадирлар. Иш вақти ва ҳақ тўланадиган меҳнат таътилининг муддати қонун билан белгиланади.
39-модда.
Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга.
Пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас.
40-модда.
Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
41-модда.
Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир.
42-модда.
Ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади. Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилади.}

X Боб Инсон Ҳуқуқлари ва Эркинликларининг Кафолатлари

43 – модда: Давлат, фуқаронинг Асосий Қонун ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди.

44 – модда: Ҳар бир шахсга, ўз ҳақ-ҳуқуқи ва эркинликларини маҳкама(суд) орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайри қонуний ҳатти-ҳаракатлари устидан маҳкама(суд)га шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.

45 – модда: Вояга етмаган болалар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз(боқувчиси бўлмаган) кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.

46 – модда: Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар. Хотин-қизлар жалб қилинмайдиган оғир жисмоний меҳнат турлари қонун билан белгиланади.

{X боб. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари
43-модда.
Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди.
44-модда.
Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
45-модда.
Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.
46-модда.
Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар.}

XI Боб Фуқаро(Ватандош)нинг Бурчлари

47 – модда: Фуқаронинг бурчлари Асосий Қонунда белгилаб қўйилади. Ҳар ким белгиланган бурчларини бажарадилар.

48 – модда: Фуқаро(ватандош), Асосий Қонун ва қонунларга риоя этишга, ўзидан бошқаларнинг (умуман одамзотининг) ҳуқуқларини, эркинликларини, шани ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар.

49 – модда: Фуқаро(ватандош), Ўзбекистоннинг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб-асрашга мажбурдирлар.

Маданий ва маданият ёдгорликлари давлат муҳофазасидадир.

50 – модда: Фуқаро(ватандош), атроф-теварак софу тозалигини сақлашга ва табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар.

51 – модда: Фуқаро(ватандош), қонунда белгиланган солиқларни тўлашга мажбурдирлар.

52 – модда: Фуқаро(ватандош), қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки унга муқобил хизмат ўтайдилар. Ўзбекистон Жумҳуриятини ҳимоя қилиш, уларнинг муқаддас бурчидир.

{XI боб. Фуқароларнинг бурчлари
47-модда.
Барча фуқаролар Конституцияда белгилаб қўйилган бурчларини бажарадилар.
48-модда.
Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар.
49-модда.
Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга мажбурдирлар.
Маданият ёдгорликлари давлат муҳофазасидадир.
50-модда.
Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар.
51-модда.
Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар.
52-модда.
Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш — Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.}

Учинчи бўлим : Жамият ва Шахс

XII Боб Жамиятнинг Иқтисодий Негизлари

53 – модда: Ўзбекистонда иқтисодий сиёсат хусусий мулкчилик асосида юритилади, бозор иқтисодий муносабатлари кенг амал қилади. Хусусий мулк ва мулкдор дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир.

54 – модда: Ер ости бойликлари, катта сувлар(денгиз, дарё, дарёчалар), урмонлар ва улардаги ўсимликлар ҳамда барча табиий заҳиралар умуммиллий бойликдир. Улар давлат тасарруфи ва муҳофазасидадир.

{УЧИНЧИ БЎЛИМ. ЖАМИЯТ ВА ШАХС
XII боб. Жамиятнинг иқтисодий негизлари
53-модда.
Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди.
Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин.
54-модда.
Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт.
55-модда.
Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.}

XIII Боб Жамоат Бирлашмалари

55 – модда: Ўзбекистон Жумҳуриятида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган сиёсий партиялар ва фуқаро(ватандош)нинг бошқа хил уюшмалари, жамоатчилик бирлашмалари сифатида эътироф этилади.

56 – модда: Асосий Қонунда ифодаланган тузимни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, Жумҳуриятнинг мустақиллиги, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиги ва маънавиятига тажовуз этувчи, шунингдек ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг, партияларнинг ҳамда жамоат бирлашма-ларининг тузилиши ва фаолияти тақиқланади.

Ўзбекистон ҳудудида махфий жамиятлар ва уюшмалар тузиш ман этилгандир.

57 – модда: Сиёсий партиялар ва аҳолининг бошқа жамоатчилик бирлашмалари сиёсий ҳамда ижтимоий ҳаётда қонун асосида бир хил шакл ва даражада иштирок этадилар.

Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмаларининг қонунларга мос иш фаолиятига аралашишига, шунингдек жамоат бирлашмаларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар қонуний иш фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.

58 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти фуқароси(ватандоши), ишчи-хизматчилар мустақил касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқига эга. Касаба уюшмаларининг тизими ва иш фаолиятлари, уларнинг Низомларида  мамлакатнинг қонунларига мос  равишда ифодаланган бўлиши лозим.

59 – модда: Сиёсий партиялар ва аҳолининг бошқа жамоатчилик ташкилот, уюшмалари, сайловларда сайланган вакиллари  орқали давлат ҳокимиятини тузиш ва бошқаришда иштирок этадилар.

Сиёсий партиялар ва бошқа хил жамоатчилик уюшмалар махсус қонунга асосан фаолиятда бўлишга ҳақлидирлар.

60 – модда: Диний қадриятлар Ўзбекистон аҳолиси шахсиятининг ажралмас таркибий қисмидир. Давлат, бу қадриятларнинг муҳофазасини таъминлайди.

61 – модда: Сиёсий партиялар, жамоатчилик бирлашмаларининг иш фаолиятларини тўхтатиб, чеклаб, тақиқлаб қўйиш ёки уларни тарқатиб юбориш фақат маҳкама (суд) ҳукми асосидагина амалга оширилади.

{XIII боб. Жамоат бирлашмалари
56-модда.
Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади.
57-модда.
Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилувчи, шунингдек ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг, миллий ва диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти тақиқланади.
Махфий жамиятлар ва уюшмалар тузиш тақиқланади.
58-модда.
Давлат жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради.
Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашишига, шунингдек жамоат бирлашмаларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.
59-модда.
Касаба уюшмалари ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ва манфаатларини ифода этадилар ва ҳимоя қиладилар. Касаба ташкилотларига аъзо бўлиш ихтиёрийдир.
60-модда.
Сиёсий партиялар турли табақа ва гуруҳларнинг сиёсий иродасини ифодалайдилар ва ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок этадилар. Сиёсий партиялар ўз фаолиятларини молиявий таъминланиш манбалари ҳақида Олий Мажлисга ёки у вакил қилган органга белгиланган тартибда ошкора ҳисоботлар бериб турадилар.
61-модда.
Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди.
62-модда.
Жамоат бирлашмаларини тарқатиб юбориш, улар фаолиятини тақиқлаб ёки чеклаб қўйиш фақат суд қарори асосидагина амалга оширилади.}

XIV Боб Оила

62 – модда: Оила жамиятнинг асосий бўғинидир. Оила, жамият ва давлат муҳофаза-сидадир.

Оила қуриш, никоҳ асосида амалга оширилади. Никоҳда томонлар тенг ҳуқуқлидир ва уларнинг розилиги шартдир.

63 – модда: Фарзандлар вояга етгунига қадар, уларни боқиш ва тарбиялашда ота-оналар масъулдирлар.

Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-она васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларни тарбиялашга бағишланган хайрия фаолиятларини рағбатлантиради.

64 – модда: Фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик(ватандошлик) ҳолатидан қатъи назар қонун олдида тенгдирлар.

Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.

65 – модда: Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота – оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.

{XIV боб. Оила
63-модда.
Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.
Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.
64-модда.
Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.
Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантиради.
65-модда.
Фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.
66-модда.
Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.}

XV Боб Оммавий Ахборот Воситалари

66 – модда: Оммавий ахборт воситалари эркиндир ва улар қонунга (17) мувофиқ ишлайдилар. Улар ўз ахборотларининг тўғрилиги учун қонунда белгиланган тартибда жавобгардирлар. Цензурага ҳеч бир шаклда йўл қўйилмайди.

{XV боб. Оммавий ахборот воситалари
67-модда.
Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ ишлайди. Улар ахборотнинг тўғрилиги учун белгиланган тартибда жавобгардирлар.
Цензурага йўл қўйилмайди.}

Тўртинчи бўлим Маъмурий-ҳудудий ва Давлат Тузилиши

XVI Боб Ўзбекистон Жумҳуриятининг маъмурий-ҳудудий тузилиши

67 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти туманлар, шаҳарлар, шаҳар маҳаллалари ва қишлоқлар, шунингдек Қорақалпоқ Мухтор Жумҳуриятидан иборатдир.

68 – модда: Қорақалпоқ Мухтор Жумҳурияти, шаҳар ва туманларнинг чегараларини ўзгартириш, шунингдек янги шаҳарлар, туманлар ташкил қилиш ёки уларни тугатиш, Ўзбекистон Жумҳурияти Парламенти(Миллат(ёки Олий) Мажлиси)да қабул қилинган қонунга биноан амалга оширилади.

{ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ. МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ ВА ДАВЛАТ ТУЗИЛИШИ
XVI боб. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши
68-модда.
Ўзбекистон Республикаси вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасидан иборат.
69-модда.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш, шунингдек вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ташкил қилиш ва уларни тугатиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилиги билан амалга оширилади.}

XVII Боб Қорақалпоқ Мухтор Жумҳурияти

69 – модда: Қорақалпоқ Мухтор Жумҳурияти (ҚМЖ) ва Қорақалпоғистон номлари бир хил маънога эгадир.

70  – модда: Қорақалпоқ Мухтор Жумхурияти Ўзбекистон Жумҳурияти ҳудудининг таркибий қисмидир. У ўз давлат ҳокимияти мустақиллигига ва Асосий Қонунига эга.

71 – модда: Қорақалпоқ Мухтор Жумҳурияти Асосий қонуни Ўзбекистон Жумҳурияти Асосий Қонунига зид бўлиши мумкин эмас.

72 – модда: Ўзбекистон Жумҳуриятининг қонунлари  Қорақалпоқ Мухтор Жумҳурияти ҳудудида ҳам мажбурийдир.

73 – модда: Қорақалпоқ Мухтор Жумҳуриятининг ҳудуди ва чегаралари унинг розилигисиз ўзгартирилиши мумкин эмас. Қорақолпоғистон ўз маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалрини мустақил ҳал этади.

74 – модда: Қорақопоқ Мухтор Жумҳурияти, Ўзбекистон таркибидан Қорақолпоғистон аҳолисининг умумий референдуми натижаси оқибатида ажралиб чиқиш ҳақига эгадир.

75 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти ва Қорақалпоқ Мухтор Жумҳурияти орасидаги ўзаро муносабатлар, Ўзбекистон ва Қорақолпоғистон ўртасида тузилган шартномалар ҳамда битимлар асосида тартибга солинади.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон ўртасидаги низолар муросачилик воситалари ёрдамида ҳал қилинади.

{XVII боб. Қорақалпоғистон Республикаси
70-модда.
Суверен Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибига киради.
Қорақалпоғистон Республикасининг суверенитети Ўзбекистон Республикаси томонидан муҳофаза этилади.
71-модда.
Қорақалпоғистон Республикаси ўз Конституциясига эга.
Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига зид бўлиши мумкин эмас.
72-модда.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ҳам мажбурийдир.
73-модда.
Қорақалпоғистон Республикасининг ҳудуди ва чегаралари унинг розилигисиз ўзгартирилиши мумкин эмас. Қорақалпоғистон Республикаси ўз маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини мустақил ҳал қилади.
74-модда.
Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибидан Қорақалпоғистон Республикаси халқининг умумий референдуми асосида ажралиб чиқиш ҳуқуқига эга.
75-модда.
Ўзбекистон Республикаси билан Қорақалпоғистон Республикасининг ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси доирасида тузилган шартномалар ҳамда битимлар билан тартибга солинади.
Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасидаги низолар муросага келтирувчи воситалар ёрдамида ҳал этилади.}

Бешинчи бўлим: Давлат ҳокимиятининг Ташкил Этилиши

XVIII Боб Ўзбекистон Парламенти (Миллат Мажлиси(ЎММ) ёки Олий Мажлиси (ЎОМ), ё Миллат Вакиллари Мажлиси (ЎМВМ) номларнинг бири билан аталиши мумкин)

76 – модда: Ўзбекистон Парламенти доимий фаолият кўрсатадиган олий вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятдир.

Ўзбекистон Парламенти (қисқача Миллат Мажлиси(ММ) ёки Олий Мажлис, ё Миллат Вакиллари Мажлиси (МВМ) деб юритилиши мумкин).

77- модда: Ўзбекистон Жумҳуриятининг Парламенти, ҳудудий сайлов округларида кўппартиявийлик асосида беш йил муддатга сайланадиган 270 нафар миллат вакилларидан иборат бўлади.

Парламентнинг фаолияти, унинг Раиси, Раис ўринбосарлари  ва Парламентда  сиёсий партия ва уюшмаларнинг  ваколатини олган вакиллардан ташкил этилган Парламенти ҳайъати томонидан бошқарилади.

Парламентга вакиллари сайланган  ҳар бир сиёсий ташкилот Парламент ҳайъатига битта вакил киритиш ҳуқуқига эгадир.

Қорақалпоғистон Мухтор Жумҳурияти Ўзбекистон Парламенти ҳайъатига иккита вакил киритиш ҳақига эгадир.

Ўзбекистон Жумҳурияти Парламентига сайловлар ўтказиш компанияси бошланадиган ойнинг бошигача 24 ёшни тўлдирган Ўзбекистон ватандоши Парламент аъзолигига сайланиш ҳуқуқига эгадир.

Миллат вакиллигига кўрсатилган номзодлар олдига сайловчилар (фуқаро-ватандош) тарафидан қўйиладиган талаблар доираси қонун билан белгилаб қўйилади.

78 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти  Парламентининг мутлақ ваколатлари  жумласига:

01) Ўзбекистоннинг Асосий Қонунини қабул қилиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

02) Ўзбекистон Жумҳурияти  қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

03) Ўзбекистон Жумҳурияти ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ва давлатнинг келажак(стратегик) дастурларини қабул қилиш;

04) Жумҳуриятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва маҳкама ҳокимиятлари тизими ва уларнинг ваколатларини белгилаш;

05) Ўзбекистон Жумҳурияти таркибига янги давлат тузилмаларини қабул қилиш ва уларнинг Ўзбекистон Жумҳурияти таркибидан чиқиши ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш;

06) Бож, валюта, қарз(кредит) муносабатларини даврга уйғун қонунлар қабул қилиш билан тартибга солиб туриш;

07) Ўзбекистон Жумҳуриятининг маъмурий-ҳудудий тузилиши ва унинг чегараларини
ўзгартириш ҳақида қонунлар қабул қилиш;

08) Вазирлар кабинети тақдимига биноан Ўзбекистон Жумҳуриятининг бюджетини қабул қилиш ва унинг ижросини назорат қилиш, солиқлар жорий қилиш ҳақида қонун қабул этиш;

09) Ўзбекистон Жумҳурияти Парламентига ва маҳаллий вакиллик органларига  сайлов кунларини тайинлаш, Марказий сайлов комиссиясини тузиш;

10) Ўзбекистон Жумҳурияти Давлат Раиси ваколатининг қонунда кўрсатилган муддати тугаши ва қонунда кўзда тутилган муддатдан ташқари бошқа ҳоллар муносабати билан ўз  ваколатини бажариши мумкин бўлмай қолганида  Ўзбекистон Жумҳурияти Давлат Раисини сайлаш сайловлари кунини тайинлаш;

11) Ўзбекистон Жумҳурияти Парламентининг Раисини ва унинг ўринбосарларини сайлаш;

12) Ўзбекистон Жумҳурияти Асосий Қонун Маҳкамасини сайлаш;

13) Ўзбекистон Жумҳурияти Олий (ёки Юқори) Маҳкамасини сайлаш;

14) Ўзбекистон Жумҳурияти Олий Хўжалик Маҳкамасини сайлаш;

15) Ўзбекистон Жумҳурияти Давлат Раиси томонидан кўрсатилган Бош Вазирликка номзодни Бош Вазирлик мансабига сайлаш ва Давлат Раисининг уни истеъфога чиқариш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилиш;

16) Бош Вазир тарафидан тузилган Вазирлар Кабинетини тасдиқлаш;

17) Ўзбекистон Жумҳурияти Давлат Раиси тарафидан таклиф қилинган Ўзбекистон Бош Прокурори лавозимига номзодни Ўзбекистон Бош Прокурори этиб сайлаш ва Давлат Раисининг уни лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилиш;

18) Вазирлар Кабинетининг тақдимига биноан Ўзбекистон Жумҳурияти Марказий Банки раисини сайлаш ва унинг лавозимидан озод қилиниши ҳақида қарор қабул қилиш;

19) Ўзбекистон Жумҳурияти Давлат Раисининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг муддатини узайтириш ва тўхтатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;

20) Халқаро шартномаларни ва битимларни ратификация(тасдиқлаш) ва денонсация (барвақт тўхтатиш) қилиш;

21) Давлат мукофотлари ва унвонларини таъсис этиш;

22) Қишлоқлар, туманлар(районлар), ташкил этиш, шаҳарлар эълон қилиш,  уларни тугатиш ва уларнинг номларини ҳамда чегараларини  ўзгартириш ҳақида қонун қабул қилиш;

79 – модда: Парламент йиғилиш(мажлис)лари жами миллат вакилларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирдагина ваколатли ҳисобланади.

80 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти Парламенти ва унинг комитетлари йиғилишида Ўзбекистон Жумҳуриятининг Давлат Раиси, Бош Вазир ва Вазирлар, Жумҳурият Асосий Қонун Маҳкамаси, Олий Маҳкама, Олий Хўжалик Маҳкамасининг Раислари, Бош Прокурори, Марказий Банкнинг раиси, Уламолар Кенгашининг раиси иштирок этишлари ёки бу йиғилишларга улар, ё уларнинг вакиллари чақирилиши мумкин.

81 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти Парламенти, ваколатининг жорий муддати тугагач, навбатдаги чақириқ Парламент иш бошлагунга қадар ўз ваколатини сақлаб қолади. Бироқ фавқулодда ҳолатлар мустасно, қонунлар қабул қилмайди.

Ўзбекистон Жумҳурияти Парламентига янги сайланган миллат вакилларининг биринчи йиғилиши, сайловлардан сўнгра икки ойдан кечиктирилмай  Марказий сайлов комиссияси томонидан чақирилади.

82 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти Давлат Раиси, Ўзбекистон Жумҳурияти Вазирлар Кабинети, Ўзбекистон Жумҳурияти Асосий Қонун Маҳкамаси, Олий Маҳкамаси, Олий Хўжалик Маҳкамаси, Бош Прокурори, Уламолар Кенгаши, сони қонунда белгиланган миллат вакилларининг ва ватандошларнинг гуруҳи, шунингдек Қорақалпоғистон Мухтор Жумҳуриятининг Парламенти, Ўзбекистон Жумҳурияти Парламентига қонун лойиҳалари таклиф этиш ҳуқуқига эгадирлар.

83 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти Парламенти, қонунлар, қарорлар, мурожаатлар, мактублар қабул қилади.  Парламент, қонунларни мажлисда қатнашаётган миллат вакилларининг 2/3 овози, қарорлар ва бошқа ҳужжатларни 50%+1 овозлари билан қабул қилиш ваколатига эгадир.

84 – модда: Парламент Раиси ва унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Жумҳурияти Парламентига сайланган миллат вакиллари ичидан ёпиқ овоз бериш ва алтернатив номзодлар орасидан сайланадлар.

Парламент Раиси ўринбосарларидан бири, Ўзбекистон Жумҳурияти Парламентига Қорақалпоғистондан сайланган миллат вакилларининг орасида ўтказилган танлашлар ёрдамида сайланади.

Ўзбекистон Жумҳурияти Парламентининг Раиси ва унинг ўринбосарлари йилда бир марта Ўзбекистон Жумҳурияти Парламентига ҳисобот берадилар.

Ўзбекистон Жумҳурияти Парламенти Раиси ва унинг ўринбосарлари ваколат муддати, Парламентнинг ваколати муддатига тенгдир.

Ўзбекистон Жумҳурияти Парламенти Раиси этиб бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ сайланмайди.

Ўзбекистон Жумҳурияти Парламентининг Раиси, миллат вакилларининг яширин овоз бериши натижасида уларнинг учдан икки қисмидан иборат кўпчилигининг овозлари билан муддатидан илгари чақириб олиниши мумкин.

85 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти Парламенти Раиси:

01) Парламент мажлисларининг кун тартибини ва унда муҳокамага киритиладиган масалаларни тайёрлашга умумий раҳбарлик қилади;

02) Парламент йиғилишларини чақиради, уларнинг кун тартибига  киритиладиган таклифларни қўмиталар ва комиссиялар раислари билан биргаликда тайёрлайди;

03) Парламент йиғилишларида раислик қилади;

04) Парламент қўмиталари ва комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштириб туради;

05) Парламент қарорларининг бажарилишини назорат қилади;

06) Парламентлараро алоқаларни амалга ошириш ва халқаро парламент ташкилотлари иши билан боғлиқ гуруҳлар фаолиятига раҳбарлик қилади;

07) Парламент девонининг ва миллат вакилларининг нормал иш фаолияти учун зарур харажатлар сметасини тасдиқлайди.

08) Ўзбекистон Жумҳурияти Парламенти қабул этган қонунларни, қарорларни, мурожаатнома ва мактубларни имзолайди.

Ўзбекистон Жумҳурияти Парламенти Раиси ўз фармойишларини чиқаради.

86 – модда: Парламент, миллат вакиллари орасидан ижтисослашган қўмиталар ва комиссиялар сайлайди.

Бу қўмита ва комиссиялар ижтисосларига уйғун қонун лойиҳалари тақдим этиш ваколатлари 82 – модда билан аниқланган шахс, ташкилот ва муассасалардан тақдим этилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқади ва Парламент йиғилишида муҳокамага тайёрлайди; Парламентга киритиладиган бошқа масалаларни дастлабки тарзда қараб чиқади ва йиғлишга киритиш учун тайёрлайди; Парламент қарорларининг ижросини назорат қилади.

Парламент, зарур бўлган тақдирда миллат вакилларидан доимий ҳамда муваққат ишловчи тафтиш комиссияларини тузади.

87 – модда: Миллат вакилларининг бевосита миллат вакиллиги фаолияти билан боғлиқ бўлган харажатлари қонунга мувофиқ Ўзбекистон Жумҳурияти Парламенти бюджетидан қопланади.

Миллат вакиллари ўз ваколатлари даврида бошқа ҳақ тўланадиган (вазирлик вазифаси мустасно) лавозимни эгаллашлари ёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин эмас.

88 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти миллат вакиллари дахлсиздирлар.

{БЕШИНЧИ БЎЛИМ. ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ
XVIII боб. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
76-модда.
Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан — Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ваколат муддати — беш йил.
77-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қонунга мувофиқ сайланадиган бир юз эллик депутатдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҳудудий вакиллик палатаси бўлиб, Сенат аъзоларидан (сенаторлардан) иборат.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — олти кишидан сайланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.
Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси бўлиши мумкин. Депутатликка номзодларга қўйиладиган талаблар қонун билан белгиланади.
Айни бир шахс бир пайтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзоси бўлиши мумкин эмас.
78-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари қуйидагилардан иборат:
1) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
2) Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунларини, қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
3) Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш;
4) Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда давлат стратегик дастурларини қабул қилиш;
5) Ўзбекистон Республикаси қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда суд ҳокимияти органларининг тизимини ва ваколатларини белгилаш;
6) Ўзбекистон Республикаси таркибига янги давлат тузилмаларини қабул қилиш ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси таркибидан чиқиши ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш;
7) бож, валюта ва кредит ишларини қонун йўли билан тартибга солиш;
8) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини қабул қилиш ва унинг ижросини назорат этиш;
9) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни жорий қилиш;
10) Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини қонун йўли билан тартибга солиш, чегараларини ўзгартириш;
11) туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ҳамда чегараларини ўзгартириш;
12) давлат мукофотлари ва унвонларини таъсис этиш;
13) Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
14) Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш;
15) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари юзасидан Бош вазирнинг ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилиш;
16) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва унинг ўринбосарини сайлаш;
17) Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;
18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш;
19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ёки тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
20) халқаро шартномаларни ратификация ва денонсация қилиш;
21) ушбу Конституцияда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Палаталарнинг биргаликдаги ваколатларига кирадиган масалалар, қоида тариқасида, аввал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида, сўнгра Сенатида кўриб чиқилади.
79-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси мутлақ ваколатларига:
1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарларини, қўмиталарнинг раислари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш;
2) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш;
3) ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш;
4) сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек давлат ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш киради.
80-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати мутлақ ваколатларига:
1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раисини ва унинг ўринбосарларини, қўмиталарнинг раислари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш;
2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини сайлаш;
3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий судини сайлаш;
4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судини сайлаш;
5) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раисини тайинлаш ҳамда уни лавозимидан озод этиш;
6) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ҳисоб палатаси раисини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
7) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисини тайинлаш ва уни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
8) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш;
9) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг раисини тайинлаш ва уни лавозимидан озод этиш;
10) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш;
11) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзосини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш;
12) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви раисининг ҳисоботларини эшитиш;
13) ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш;
14) сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек давлат ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш киради.
81-модда.
Ваколат муддати тугагач, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати тегишинча янги чақириқ Қонунчилик палатаси ва Сенати иш бошлагунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биринчи мажлислари тегишинча Қонунчилик палатасига сайловдан кейин икки ойдан кечиктирмай ва Сенат таркиб топганидан кейин бир ойдан кечиктирмай Марказий сайлов комиссияси томонидан чақирилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси мажлислари сессиялар даврида ўтказилади. Сессиялар, қоида тариқасида, сентябрнинг биринчи иш кунидан бошлаб келгуси йилнинг июнь ойи охирги иш кунига қадар ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати мажлислари заруратга қараб, лекин йилига камида уч марта ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мажлислари, агар улар ишида барча депутатлар, сенаторлар умумий сонининг камида ярми иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади.
Конституциявий қонунларни қабул қилишда барча депутатлар, сенаторлар умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлисларида, шунингдек уларнинг органлари мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазир, Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари, республика Конституциявий суди, Олий суди, Олий хўжалик суди раислари, Бош прокурори, Марказий банки Бошқарувининг раиси иштирок этишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва унинг органлари мажлисларида Сенат Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва унинг органлари мажлисларида Қонунчилик палатаси Спикери иштирок этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати алоҳида-алоҳида мажлис ўтказадилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлислари Ўзбекистон Республикаси Президенти қасамёд қилганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалари юзасидан нутқ сўзлаганда, чет давлатларнинг раҳбарлари нутқ сўзлаганда ўтказилади. Палаталарнинг келишувига биноан қўшма мажлислар бошқа масалалар юзасидан ҳам ўтказилиши мумкин.
82-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ўз ваколатларига киритилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қарорлари Қонунчилик палатаси депутатлари ёки Сенат аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади, ушбу Конституцияда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
83-модда.
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти, ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Олий суди, Олий хўжалик суди, Бош прокурори эгадирлар ва бу ҳуқуқ қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширилади.
84-модда.
Қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқулланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзолангач ва қонунда белгиланган тартибда расмий нашрларда эълон қилингач, юридик кучга эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати маъқуллаган қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига ўн кун ичида юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонун ўттиз кун ичида имзоланади ва эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига қайтарилади.
Агар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонунни қайта кўриб чиқишда Қонунчилик палатаси депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қонунни яна маъқулласа, қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган ҳисобланади ҳамда имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига Қонунчилик палатаси томонидан юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонун юзасидан Қонунчилик палатаси ва Сенат юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида келишув комиссиясини тузиши мумкин. Палаталар келишув комиссияси таклифларини қабул қилганда қонун одатдаги тартибда кўриб чиқилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Президенти қонунни ўз эътирозлари билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қайтаришга ҳақли.
Агар қонун аввалги қабул қилинган таҳририда тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан маъқулланса, қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўн тўрт кун ичида имзоланиши ва эълон қилиниши керак.
Қонунларнинг ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матбуотда эълон қилиниши улар қўлланилишининг мажбурий шартидир.
85-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўз таркибидан Қонунчилик палатасининг Спикери ва унинг ўринбосарларини сайлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Қонунчилик палатасининг ваколати муддатига сайланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери яширин овоз бериш орқали Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарорига биноан муддатидан илгари чақириб олиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери:
1) Қонунчилик палатасининг мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади;
2) Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиладиган масалаларни тайёрлашга умумий раҳбарлик қилади;
3) Қонунчилик палатаси қўмиталари ва комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
4) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Қонунчилик палатаси қарорларининг ижроси устидан назоратни ташкил этади;
5) парламентлараро алоқаларни амалга ошириш ишларига ҳамда халқаро парламент ташкилотлари иши билан боғлиқ Қонунчилик палатаси гуруҳларининг фаолиятига раҳбарлик қилади;
6) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати, бошқа давлат органлари, чет давлатлар, халқаро ва ўзга ташкилотлар билан ўзаро муносабатларда Қонунчилик палатаси номидан иш кўради;
7) Қонунчилик палатаси қарорларини имзолайди;
8) ушбу Конституция ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери фармойишлар чиқаради.
86-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ўз таркибидан Сенат Раиси ва унинг ўринбосарларини сайлайди. Сенат Раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан сайланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси ўринбосарларидан бири Қорақалпоғистон Республикасининг вакили бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси ва унинг ўринбосарлари яширин овоз бериш орқали сенаторлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Сенат ваколати муддатига сайланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси яширин овоз бериш орқали сенаторлар умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан қабул қилинган Сенат қарорларига биноан муддатидан илгари чақириб олиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси:
1) Сенат мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади;
2) Сенат муҳокамасига киритиладиган масалаларни тайёрлашга умумий раҳбарлик қилади;
3) Сенат қўмиталари ва комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
4) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Сенат қарорларининг ижроси устидан назоратни ташкил этади;
5) парламентлараро алоқаларни амалга ошириш ишларига ҳамда халқаро парламент ташкилотлари иши билан боғлиқ Сенат гуруҳларининг фаолиятига раҳбарлик қилади;
6) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, бошқа давлат органлари, чет давлатлар, халқаро ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро муносабатларда Сенат номидан иш кўради;
7) Сенат қарорларини имзолайди;
8) ушбу Конституция ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси фармойишлар чиқаради.
87-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қонун лойиҳаларини тайёрлаш ишини олиб бориш, Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини назорат қилиш учун ўз ваколатлари муддатига Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан қўмиталарни сайлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Сенат муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Сенат томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини назорат қилиш учун ўз ваколатлари муддатига сенаторлар орасидан қўмиталарни сайлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати, зарурат бўлган тақдирда, муайян вазифаларни бажариш учун депутатлар, сенаторлар орасидан комиссиялар тузади.
88-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатларига ва Сенати аъзоларига уларнинг депутатлик ёки сенаторлик фаолияти билан боғлиқ харажатлар белгиланган тартибда қопланади.
Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенатда доимий асосда ишловчи Сенат аъзолари ўз ваколатлари даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишлари мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзоси дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланадилар. Улар тегишинча Қонунчилик палатаси ёки Сенатнинг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларига тортилиши мумкин эмас.}

XIX Боб Ўзбекистон Жумҳуриятининг Давлат Раиси

89 – модда: Ўзбекистон Жумҳуриятининг Давлат Раиси, Ўзбекистон Жумҳуриятида давлат бошлиғидир.

90 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти Давлат Раиси лавозимига ўттиз ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини мукаммал биладиган Ўзбекистон Жумҳурияти фуқароси (ватандоши) сайланиши мумкин.

Ўзбекистон Жумҳурияти Давлат Раиси, умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайловлар асосида яширин овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланади. Давлат Раисини сайлаш сайловлари тартиби алоҳида қонун билан белгиланади.

Бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Жумҳурияти Давлат Раиси этиб сайланиши ёки бошқа бирор хил тартибда вазифасини ўша муддатдан ортиқ давом эттириши мумкин эмас.

91 – модда: Давлат Раиси  ўз вазифасини бажариб турган даврда бошқа ҳақ тўладиган лавозимни эллаши, давлатнинг бошқа сайланадиган тизим ва органларига сайланиши, тадбиркорлик  фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас.

Давлат Раиси шахси дахлсиздир ва у қонунда кўрсатилган тартибда муҳофаза этилади.

92 – модда: Давлат Раиси этиб сайланган шахс, Ўзбекистон Жумҳурияти Парламентида Давлат Раиси лавозимини зиммасига олгани ҳақида Қасамёд қилганидан эътиборан ўз вазифасини бевосита бажаришга киришди ҳисобланади.

93 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти Давлат Раиси:

01) Фуқаро(ватандош) ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликлари таъминланиши, мамлакатнинг Асосий Қонуни ва қонунларига оғишмай риоя этилишининг кафолатидир.

02) Ўзбекистон Жумҳуриятининг мустақиллиги, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини муҳофаза этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўради.

03) Мамлакат ичида ва халқаро муносабатларда Ўзбекистон Жумҳурияти номидан иш кўради.

04) Ўзбекистон Жумҳурияти номидан музокаралар олиб боради ва Жумҳуриятнинг шартнома ва битимларини имзолайди ва уларда мамлакат зиммасига олган мажбуриятларга риоя этилишини таъминлайди.

05) Ўз ҳузурида аккредитациядан ўтган дипломатик ва бошқа вакилларнинг ишонч ва чақирув ёрлиқларини қабул қилади.

06) Ўзбекистон Жумҳурияти ташқи ишлар вазирининг тақдимига биноан Жумҳуриятнинг чет эллардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлайди ҳамда уларни лавозимидан озод қилади.

07) Миллат Мажлисига ҳар йили ички ва ташқи аҳвол тўғрисида ҳисобот маърузаси қилади ва келажак йилда аҳамият берилиши лозим бўлган энг муҳим сиёсий ва иқтисодий-ижтимоий муаммоларни кўрсатади.

08) Парламентга сайловларда ғолиб келган ёки энг кўп миллат вакиллари билан парламентга кирган сиёсий ҳаракатнинг раҳбарига Жумҳуриятнинг ҳукуматини тузишни буюради ва унинг Бош Вазирликка кўрсатган номзодини Ўзбекистон Жумҳурияти Бош Вазири лавозимига сайлаш учун Параламентга тавсия этади.

Вазирлар Кабинетининг фаолиятини қониқарсиз топган Давлат Раиси у ҳукуматни истеъфога чиқаради ва бу ҳақдаги Фармонини Парламентга тасдиқ учун киритади. Парламент уни тасдиқлаган кунидан бошлаб Фармон кучга киради.

Вазирлар Кабинети истеъфога чиқарилганидан сўнгра Давлат Раиси ўтган сайловларда иккинчи ўринни эгаллаган  сиёсий ҳаракат вакилига(раҳбарига) бир ой муддат ичида янги ҳукумат тузиш вазифасини топширади. Янги ҳукумат тузишга ҳаракат уч марта натижасиз такрорланса, Давлат Раиси навбатдаги икки ой муддат ичида Парламентга янгидан сайловлар эълон қилади.

9) Асосий Қонун Маҳкамаси Раиси ва аъзолари, Олий Маҳкама Раиси ва аъзолари, Олий Хўжалик Маҳкамаси Раиси ва аъзолигига номзодларни, Бош Прокурор номзоди ва унинг ўринбосарлари номзодларини Парламентга тасдиқ учун тақдим этади.

10) Хавфсизлик Кенгаши тавсиясига кўра туман, шаҳар ва қишлоқларга Давлат вакилларини тайинлайди. Давлат вакиллари ўзлари масъул бўлган минтақаларида қонунларга мувофиқ давлат хавфсизлиги сиёсатини амалга оширадилар.

11) Ўзбекистон Жумҳуриятининг қонунларини имзолайди.  Парламент қабул этган қонунга ёки қонунларга ўз эътирозларини илова қилиб, уни такрор муҳокама қилиш ва овозга қўйиш учун Парламентга қайтаради. Бу қонун Парламент тарафидан Асосий Қонунга мувофиқ такрор тасдиқланса, уни имзолайди.

12) Фавқулодда вазиятлар юз берган тақдирда фуқаронинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этади, қабул қилган қарорини уч кун ичида Ўзбекистон Жумҳурияти Парламенти тадиғига киритади. Фавқулодда ҳолат  жорий этиш шартлари ва тартиби қонун билан белгиланади.

13) Ўзбекистон Қуролли Кучларининг Юқори қумондонларини тайинлайди ва уларни вазифасидан озод қилади. Олий ҳарбий унвонлар беради.

14) Ўзбекистон Жумҳуриятига ҳужум қилинганда ёки давлатлараро шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилади. Олинган қарорини уч кун мобайнида Парламент тасдиғига киритади.

15) Ўзбекистон Жумҳурияти фуқароси(ватандоши)ни Ўзбекистоннинг орденлари, медаллари ва ёрлиғи билан мукофотлайди. Ўзбекистоннинг малакавий ва фахрий унвонларини беради.

16) Қонунларда кўзда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Жумҳурияти фуқаролиги (ватандошлиги)га қабул қилиш ва сиёсий бошпона бериш ҳақида фармонлар эълон қилади.

17) Жинойи жавобгарликка тортилганларни афв этиш тўғрисида ҳужжатларни қабул қилади ва Ўзбекистон маҳкамалари томонидан жазо ўташга ҳукм қилинганларни афв этади.

18) Ташқи ишлар, Миллий хавфсизлик, Мудофаа, Адолат вазирларини Бош Вазир тавсиясига кўра, лавозимларига тайинлайди. Мазкур вазирликлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва вазирларни ловазимидан бўшатади. Булар ҳақидаги фармонларини Парламент тасдиғига киритади.

19) Ўз ҳузурида Қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Жумҳурияти Хавфсизлик ва Уломалар Кенгашларини тузади ва уларга раҳбарлик қилади.

20) Хавфсизлик Кенгашининг Котибини лавозимига тайинлайди ва уни лавозимидан истеъфога чиқаради.

21) Вазирликлар билан бирга  Жумҳурият иқтисодий сиёсатининг асосий йўналишларини (оғир, ҳарбий саноат, Ер ости бойликлари, ташқи мамлакатлар билан савдо-сотиқ масалалари ва шу каби) координация қилишда иштирок ээтувчи ўз маъмуриятини назорат қилади.

22) Вазирлар Кабинетига умумдавлат аҳамиятига молик масалалар ҳақида таклифлар киритади.

94 – модда: Ўзбекистон Жамҳуриятининг Давлат Раиси Асосий Қонун ва қонунларда белгиланган ваколатларини бажариш юзасидан Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида  мажбурий кучга молик фармонлар чиқаради.

95 – модда: Ўзбекистон Жамҳурияти Парламент таркибида унинг нормал фаолиятини таҳдидга соладиган ва оддий муроса йўллари билан бартараф бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда ёҳуд у уч марта Асосий Қонунга зид қарорлар қабул қилган тақдирда Давлат Раиси Парламентни тарқатиб юборади. Давлат Раиси ўз ваколати муддати давомида бундай ҳуқуқдан бир мартадан кўпроқ фойдаланишга ҳақли эмасдир.

Давлат Раисининг Парламентни тарқатиш ҳақидаги  фармони Асосий Қонун Маҳкамаси томонидан тасдиқланганидан эътиборан кучга киради.

Парламент, мамлакатда фақулодда ҳолат жорий қилинган замон давомида тарқатилиши мумкин эмас.

96 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти Давлат Раиси,

1) Касаллигига Парламент тавсияси билан тузилган табиблар комиссияси тарафидан Давлат Раиси ўз вазифасини бажара олмайди дейилган ташҳис қўйилганида,

2) Ўз ихтиёри билан истеъфоси исталганида истеъфога чииқарилади ва

3) Давлат Раиси фаолиятининг қониқарсизлиги ҳақида фикр туғилганида Давлат Раисини истеъфога чиқариш жараёни(процетураси) бошланади.

Ҳар учала ҳолда ҳам Давлат Раиси истеъфога чиқарилганлиги ҳақида қарор эълон қилинганидан эътиборан янги Давлат Раиси иш бошлагунига қадар унинг вазифаси Парламент Раиси зиммасига юкланади.

Давлат Раиси касаллиги туфайли вазифасини бажара олмай қолганида ёки ўз хоҳиши билан истеъфога чиқиш истагини билдирганида(1 ва 2 пунктлар содир бўлганда),  Парламент қонунда кўрсатилган тартибда навбатдаги уч ой ичида Давлат Раисини сайлаш сайловлари ўтказилишини ташкил этади.

Давлат Раиси фаолиятининг қониқарсизлиги ҳақида фикр туғилганда(3-пункт), бу масала парламентда муҳокамага қўйилади. Бундай масалани Парламент мажлиси кун тартибига киритиш учун уни миллат вакилларининг учдан бир қисми имзолашлари шарт. Масала муҳокама қилиниб, йиғилишда қанташаётган миллат вакилларининг тўртдан уч қисми Давлат Раиси фаолияти қониқарсиз деб ҳисобланиши учун овоз беришсалар, Парламент Давлат Раисини истеъфога чиқариш ҳақида қарор қабул қилади ва бу қарор Асосий Қонун Маҳкамасида кўриб чиқилади. Асосий Қонун Маҳкамаси Парламент қарорини тасдиқласа, Давлат Раиси истеъфога чиқарилган ҳисобланади. Парламентда Давлат Раисининг истеъфоси қабул қилинган соатдан бошлаб то Асосий Қонун Маҳкамаси масалани кўриб чиққунигача давр ичида Давлат Раиси фармонлар эълон қила олмайди.

Давлат Раисини истеъфога чиқариш масаласи унинг ваколат муддати давомида бир мартадан кўп кун тартибига киритилмайди.

97 – модда: Ваколати битиши муносабати билан истеъфога чиққан Давлат Раиси, қонунда кўрсатилган шаклда фаолиятда бўлади.

{XIX боб. Ўзбекистон Республикасининг Президенти
89-модда.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди.
90-модда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан етти йил муддатга сайланади. Президентни сайлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонуни билан белгиланади.
91-модда.
Президент ўз вазифасини бажариб турган даврда бошқа ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллаши, вакиллик органининг депутати бўлиши, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас.
Президентнинг шахси дахлсиздир ва қонун билан муҳофаза этилади.
92-модда.
Президент Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси йиғилишида қуйидаги қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади:
«Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан».
93-модда.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти:
1) фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафилидир;
2) Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини муҳофаза этиш, миллий-давлат тузилиши масалаларига доир қарорларни амалга ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўради;
3) мамлакат ичкарисида ва халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради;
4) музокаралар олиб боради ҳамда Ўзбекистон Республикасининг шартнома ва битимларини имзолайди, республика томонидан тузилган шартномаларга, битимларга ва унинг қабул қилинган мажбуриятларига риоя этилишини таъминлайди;
5) ўз ҳузурида аккредитациядан ўтган дипломатик ҳамда бошқа вакилларнинг ишонч ва чақирув ёрлиқларини қабул қилади;
6) Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш учун номзодларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдим этади;
7) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалар юзасидан маърузалар тақдим этади;
8) республика олий ҳокимият ва бошқарув органларининг баҳамжиҳат ишлашини таъминлайди; вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органларини тузади ва тугатади, шу масалаларга доир фармонларни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритади;
9) Сенат Раиси лавозимига сайлаш учун номзодни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдим этади;
10) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тақдим этади ва лавозимидан озод қилади;
11) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлайди ва лавозимларидан озод қилади;
12) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ҳисоб палатаси раисини тайинлайди ва уларни лавозимидан озод қилади, кейинчалик бу масалаларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тасдиғига киритади;
13) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига Конституциявий суд раиси ва судьялари, Олий суд раиси ва судьялари, Олий хўжалик суди раиси ва судьялари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси лавозимларига номзодларни тақдим этади;
14) вилоят, туманлараро, туман, шаҳар, ҳарбий ва хўжалик судларининг судьяларини тайинлайди ва лавозимларидан озод этади;
15) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан вилоятлар ҳокимларини ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимини қонунга мувофиқ тайинлайди ҳамда лавозимидан озод этади. Конституцияни, қонунларни бузган ёки ўз шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган хатти-ҳаракат содир этган туман ва шаҳар ҳокимларини Президент ўз қарори билан лавозимидан озод этишга ҳақли;
16) республика давлат бошқарув органларининг, шунингдек ҳокимларнинг қабул қилган ҳужжатларини тўхтатади, бекор қилади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилишга ҳақли;
17) Ўзбекистон Республикасининг қонунларини имзолайди ва эълон қилади; қонунга ўз эътирозларини илова этиб, уни такроран муҳокама қилиш ва овозга қўйиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қайтаришга ҳақли;
18) Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилади ва қабул қилган қарорини уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг тасдиғига киритади;
19) фавқулодда вазиятлар (реал ташқи хавф, оммавий тартибсизликлар, йирик ҳалокат, табиий офат, эпидемиялар) юз берган тақдирда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этади ва қабул қилган қарорини уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритади. Фавқулодда ҳолат жорий этиш шартлари ва тартиби қонун билан белгиланади;
20) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондони ҳисобланади, Қуролли Кучларнинг олий қўмондонларини тайинлайди ва вазифасидан озод қилади, олий ҳарбий унвонлар беради;
21) Ўзбекистон Республикасининг орденлари, медаллари ва ёрлиғи билан мукофотлайди, Ўзбекистон Республикасининг малакавий ва фахрий унвонларини беради;
22) Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига ва сиёсий бошпана беришга оид масалаларни ҳал этади;
23) амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдимнома киритади ва Ўзбекистон Республикасининг судлари томонидан ҳукм қилинган шахсларни авф этади;
24) Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматини тузади. Миллий хавфсизлик хизмати раисини тайинлайди ва лавозимидан озод этади, кейинчалик шу масалаларга доир фармонларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тасдиғига киритади;
25) ушбу Конституция ва Ўзбекистон Республикасининг қонунларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Президент ўз ваколатларини бажаришни давлат идораларига ёки мансабдор шахсларга топширишга ҳақли эмас.
94-модда.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Конституцияга ва қонунларга асосланиб ҳамда уларни ижро этиш юзасидан республиканинг бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган фармонлар, қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
95-модда.
Қонунчилик палатаси ёки Сенат таркибида уларнинг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда ёхуд улар бир неча марта Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига зид қарорлар қабул қилган тақдирда, шунингдек Қонунчилик палатаси билан Сенат ўртасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди билан бамаслаҳат қабул қилган қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Сенати тарқатиб юборилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Сенати тарқатиб юборилган тақдирда янги сайлов уч ой мобайнида ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати фавқулодда ҳолат жорий этилган даврда тарқатиб юборилиши мумкин эмас.
96-модда.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат Президенти сайлови ўтказилади.
97-модда.
Ваколати тугаши муносабати билан истеъфога чиққан Президент умрбод Сенат аъзоси лавозимини эгаллайди.}

XX Боб Вазирлар Кабинети

98 – модда: Вазирлар Кабинетининг таркибини  Бош Вазир тузиб,  уни Парламентга тасдиқ учун тавсия қилади. Парламент, Вазирлар Кабинетини миллат вакилларининг 50%+1 овози билан тасдиқлайди.

Қорақалпоғистон Мухтор Жумҳуриятининг ҳукумат бошлиғи Вазирлар Кабинети таркибига квота бўйича киради.

Вазирлар Кабинети, иқтисоднинг барча йўналишларига, ижтимоий ва маънавий соҳага раҳбарликни, Вазирлар Кабинети вазифаларини мувофиқлаштирувчи ва координация-лаштирувчи қонунлар ижросини таъминлайди.

Вазирлар Кабинети иқтисодий сиёсатни амалга оширишда Давлат Раиси ва унинг маъмурияти  тавсия таклифларини эътиборга олади. Ўзбекистон Жумҳурияти ҳудудида Давлат Раиси ваколати доирасига кирмайдиган  барча мавжуд бошқарув органлари, ишлаб чиқариш корхоналари, муассасалар, ташкилотлар, жамоатлар, Ўзбекистон ҳукумати тасарруфидадир. Ўзбекистон ҳукумати ўз ваколати доирасида қарорлар, фармойишлар чиқаради.

Бош Вазир ва Вазирлар, Вазирлар Кабинетининг бошқа аъзолари, жорий вазифалари-дан ташқари яна битта сайланадиган вакилликка сайланиши мумкин.

Вазирлар Кабинети, янги сайланган Парламент олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади. Вазирлар Кабинети, Парламентда кўпчилик ўрнини йўқотиши оқибатида ёки қўшма(коалицион) ҳукуматларда шерикларнинг бири қўшма ҳукуматни тарк этиши билан ҳам ҳукумат ўз фаолиятини тўхтатган ҳисобланади.

Вазирлар Кабинети фаолиятининг бутун тафсилотлари ва ваколат доираси махсус қонунда аниқ белгиланади.

{XX боб. Вазирлар Маҳкамаси
98-модда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раисларидан иборат. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.
Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади, Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларига раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради, Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.
Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида жавобгардир.
Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини ташкил этиш тартиби ва ваколат доираси қонун билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдим этилган Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиққанидан кейин ўн кун муддат ичида уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун таклиф этади.
Бош вазир номзоди унинг учун тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда тасдиқланган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Бош вазир тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади.
Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан бирга истеъфога чиқади.
Янги Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига кўриб чиқиш ва тасдиқлашга тақдим қилиш учун таклиф этилади.
Олий Мажлис томонидан Бош вазир лавозимига номзод икки марта рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазир вазифасини бажарувчини тайинлайди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини тарқатиб юборади.}

XXI Боб Маҳаллий Даввлат Ҳокимияти

99 –модда: Маҳаллий Даввлат Ҳокимияти, Вилоят, Туман(Район) ва Шаҳар ҳокимиятлари шаклида ташкил этилади. Улар, икки кўринишда ташкил қилиниб, Давлат вакили ва Ҳокимликлар (асосий ижроия орган)дан иборат бўлади. Вилоят, туман ва шаҳар Давлат вакили Хавфсизлик Кенгаши тавсиясига кўра Давлат Раиси тарафидан тайинланади  ва жойларда давлат  хавфсизлигини таъминлайди. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари халқ томонидан сайланадилар ва маҳаллий сиёсатни амалга оширадилар. Маҳаллий давлат ҳокимиятини ташкил этиш тартиби, унинг вазифалари ва  ваколатлари, ҳокимларни сайлаш ва сайловларни ўтказиш тартиблари қонун билан белгиланади.

100 – модда: Маҳаллий ҳокимиятнинг ваколат доираси  махсус қонун билан аниқланади.

101 – модда: Маҳаллий ҳокимият органлари Ўзбекистон Жумҳуриятининг қонунларини, Давлат Раисининг фармонларини, давлат ҳокимиятининг юқори органларининг қарорларини амалга  оширадилар, давлат ҳокимияти қуйи органлари фаолиятига  раҳбарлик қиладилар, жумҳурият ва маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни муҳокама қилишда қатнашадилар.

Юқори органларнинг, уларга қонунлар билан берилган ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари қуйи органлар ижро этиш учун мажбурийдир.

Давлат вакиллари ва ҳокимларнинг ваколат муддати беш йил.

102 – модда; Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ўз ваколатларини яккабошчилик асосида амалга оширадилар ва ўзлари раҳбарлик қилаётган органларнинг қарорлари  ва фаолияти учун шахсан жавобгардирлар.

Ҳокимликлар фаолиятини ташкил қилиш, уларнинг ваколат доираси қонун билан белгиланади.

103 – модда: Ҳоким, ўзига берилган вакалотлар доирасида тегишли ҳудуддаги барча хил корҳоналар, муассассалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва аҳоли(ватандош) томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади.

104 – модда: Ўзбекистон Жумҳуриятида энг қуйи ҳокимият органлари, шаҳар ва туман марказлари ҳамда катта поселкаларда Маҳалла Оқсоқоллар Кенгаши, қишлоқ жойларда Қишлоқ Оқсоқоллар Кенгаши деб аталадиган ўз-ўзини бошқариш органларидир.

Маҳалла ва Қишлоқ Оқсоқоллар Кенгаши аъзолари  кўппартиявийлик асосида беш йил муддатга сайланадилар. Бундай сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби ҳам ўз-ўзини бошқариш органларининг вазифалари ва ваколатлари доираси махсус қонун билан белгиланади. Оқсоқоллар Кенгаши биринчи йиғилишида ўзларининг раисини сайлаб оладилар.

Ўзбекистонда энг қуйи ҳокимият Маҳалла ва Қишлоқ оқсоқоллар Кенгаши раислари томонидан Кенгаш аъзолари билан бамаслаҳат бошқарилади.

105 – модда: Маҳалла ва Қишлоқ деб номланадиган ҳудудий бўлинма қонун (28) билан аниқланади. Ҳар бир Маҳалла ва Қишлоқда тегишли вилоят, туман ва шаҳар Давлат вакили тарафидан тайинланган биттадан Маҳалла ва Қишлоқ давлат вакили фаолият кўрсатади. Жойлардаги ўз-ўзини бошқариш органлари ўзларидан юқори органларнинг раҳбарлигида фаолият юргизадилар.

{XXI боб. Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари
99-модда.
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан, шунингдек шаҳар таркибига кирувчи туманлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар.
100-модда.
Маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёрига қуйидагилар киради:
қонунийликни, ҳуқуқий-тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш;
маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқлар, йиғимларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилиш;
маҳаллий коммунал хўжаликка раҳбарлик қилиш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
фуқаролик ҳолати актларини қайд этишни таъминлаш;
норматив ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид келмайдиган бошқа ваколатларни амалга ошириш.
101-модда.
Маҳаллий ҳокимият органлари Ўзбекистон Республикасининг қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларини, давлат ҳокимияти юқори органларининг қарорларини амалга оширадилар, республика ва маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни муҳокама қилишда қатнашадилар.
Юқори органларнинг ўзларига берилган ваколат доирасида қабул қилган қарорлари қуйи органлар ижро этиши учун мажбурийдир.
Халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимларнинг ваколат муддати — 5 йил.
102-модда.
Вакиллик ва ижроия ҳокимиятини тегишлилигига қараб вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бошқаради.
Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонунга мувофиқ тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.
Туман ва шаҳарларнинг ҳокимлари тегишли вилоят ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Шаҳарлардаги туманларнинг ҳокимлари тегишли шаҳар ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Туманларга бўйсунадиган шаҳарларнинг ҳокимлари туман ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланади.
103-модда.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ўз ваколатларини яккабошчилик асосларида амалга оширадилар ва ўзлари раҳбарлик қилаётган органларнинг қарорлари ва фаолияти учун шахсан жавобгардирлар.
Ҳокимларнинг ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолиятини ташкил қилиш, уларнинг ваколат доирасини ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларини сайлаш тартиби қонун билан белгиланади.
104-модда.
Ҳоким ўзига берилган ваколатлар доирасида тегишли ҳудуддаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади.
105-модда.
Шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини сайлайди.
Ўзини ўзи бошқариш органларини сайлаш тартиби, фаолиятини ташкил этиш ҳамда ваколат доираси қонун билан белгиланади.}

XXII Боб Ўзбекистоннинг Маҳкама ҳокимияти.

106 – модда: Ўзбекистон Жумҳуриятида Маҳкама ҳокимияти мустақилдир.

107 – модда: Ўзбекистон Жумҳуриятининг маҳкама тизими беш йил муддатга сайланадиган Ўзбекистон Жумҳурияти  Асосий Қонун Маҳкамаси, Ўзбекистон Олий ва Олий хўжалик Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Мухтариятининг Олий Маҳкамаси, Қароқалпоғистон мухтариятининг хўжалик маҳкамасидан, шу муддатга сайланадиган вилоят, шаҳар, туман маҳкамалари ва хўжалик маҳкамаларидан иборатдир.

Бутун маҳкамаларни ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби, маҳаллий (вилоят, шаҳар, туман ва бошқа хил маҳаллий) ҳакамларни сайлаш, сайловлар ўтказиш усуллари қонун билан белгиланади.

Фавқулодда маҳкамалар тузишга йўл қўйилмайди.

108 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти Асосий Қонун Маҳкамаси, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларнинг ҳужжатлари Асосий Қонунга қанчалик мослигига доир ишларни кўради.

Асосий Қонун Маҳкамаси ҳуқуқ соҳасидаги мутахассислар орасидан – Асосий Қонун Маҳкамаси раиси, унинг битта ўринбосари ва бешта ҳакамлардан, шунингдек Қорақалпоғизтон Мухториятининг  2-та вакилидан иборат таркибда сайланади.

Асосий Қонун Маҳкамасининг раиси ва унинг аъзолари халқ вакили (парламент аъзоси) бўла олмайдилар. Асосий Қонун Маҳкамасининг раиси ва аъзолари сиёсий ҳаракатларнинг аъзолигини тўхтадилар ва бошқа ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллашлари мумкин эмас.

Асосий Қонун Маҳкамаси ҳакамлари дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланадилар.

Асосий Қонун Маҳкамаси ҳакамлари ўз иш фаолиятларида мустақилдирлар ва фақат Ўзбекистон Жумҳурияти Асосий Қонуни доирасида иш кўрадилар.

109 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти Асосий Қонун Маҳкамаси:

1) Мамлакатда қабул қилинаётган қонунларнинг ва Ўзбекистон Жумҳурияти Олий органи [Олий Мажлис(ОМ) ёки Халқ Вакиллари Мажлиси(ХВМ)] қабул қилган бошқа ҳужжатларнинг, Ўзбекистон Жумҳурияти Давлат Раиси фармонларининг, Ҳукумат қарорларининг, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари қарорларининг, Ўзбекистон Жумҳурияти давлатлараро шартномаларининг ва бошқа мажбуриятларининг Ўзбекистон Жумҳурияти Асосий Қонунига мослигини аниқлайди.

2) Қорақалпоқ Мухторияти Асосий Қонуни, Ўзбекистоннинг Асосий Қонунига, Қорақалпоғистон Мухториятининг қонунлари,  Ўзбекистоннинг қонунларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар беради.

3) Ўзбекистон Жумҳуриятининг Асосий Қонуни ва қонунларининг нормаларига шарҳ беради.

4) Ўзбекистон Жумҳуриятининг Асосий Қонуни ва қонунлари билан берилган ваколат доирасида бошқа ишларни ҳам кўриб чиқади.

Асосий Қонун Маҳкамасининг қарорлари матбуотда эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради. Улар қатъий  ва улар устидан шикоят қилиш мумкин эмас.

Асосий Қонун Маҳкамасини ташкил этиш унинг фаолият кўрсатиш тартиби қонун билан белгиланади.

110 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти Олий Маҳкамаси (қисқача Ўзбекистон Олий Маҳкамаси (ЎзОМ)) – фуқаровий, жиноий ва маъмурий маҳкама (судлов) ишларини юргизиш борасида маҳкама ҳокимиятининг олий органидир. Бу маҳкама қабул қилган ҳужжатлар қатъий ва Жумҳуриятнинг барча ҳудудида  бажарилиши мажбурийдир.

Ўзбекистон Жумҳурияти Олий Маҳкамаси – Қорақалпоғистон Мухторияти  Олий Маҳкамаси, вилоятлар, шаҳар ва туман маҳкамаларининг фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Жумҳурияти Олий Маҳкамаси, мамлакатнинг Асосий Қонун ва қонунларига асосланиб маҳаллий (туман, шаҳар ва вилоят) ҳакам(суд)ларини чақириб олади ва бир ой муддат ичида уларнинг ўрнига янгидан ҳакам(суд)лар сайлови белгилайди.

111 – модда: Барча турдаги корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ўртасидаги, шунингдек, иқтисоднинг бошқа соҳасида ва  уни бошқариш жараёнида вужудга келадиган хўжалик низоларини ҳал этиш Олий хўжалик ва хўжалик маҳкамалари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади.

112 – модда: Ҳақамлар, қонунларга оғишмай амал қиладилар ва ўз ваколатлари доирасида мустақил иш кўрадилар. Ҳакамларнинг адолатни амалга оширишдаги ҳакамлик фаолиятларига бирон-бир тарзда ташқаридан аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жиноят ҳисобланади.

Ҳакамларнинг дахлсизлиги қонун билан кафолатланади.

Олий маҳкама ва Олий хўжалик маҳкамаси раислари ва уларнинг аъзолари Парламентнинг аъзолари бўла олмайдилар.

Ҳакамлар, шу жумладан туман, шаҳар ва вилоят ҳакамлари сиёсий ҳаракатларга аъзоликларини тўхтатадилар ва бошқа ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллашлари  мумкин эмас.

Ҳакам ваколат муддати тугагунига қадар ҳакамлик вазифасидан қонунда кўрсатилган  асослар бўлгандагина чақириб олинади.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳакамлари ва бошқа хил маҳаллий ҳакамлар ўз ҳудудлари доирасида алтернатив номзодлар орасидан сайланадилар. Ҳакамларнинг ваколат муддатлари беш йилдир.

113 – модда: Ҳамма маҳкамаларда ишлар очиқ кўрилади. Қонунда кўрсатилган махсус ишларнигина маҳкаманинг ёпиқ мажлисида кўриш мумкин.

114 – модда: Маҳкама ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар, барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва ватандош учун мажбурийдир.

115 – модда:  Ўзбекистон Жумҳуриятида маҳкама ишларини юритиш ўзбек ва қорақалпоқ тилларида олиб борилади. Маҳкама тилини билмайдиган айбланувчи ва маҳкама материаллари билан танишиши лозим бўлган бошқа қатнашчилар таржимон билан таъминланади ва маҳкамада она тилида сўзлаш ҳуқуқи берилади.

116 – модда: Айбланувчи ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Тергов ва маҳкама ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Адвокатсиз тергов ишлари бошланиши мумкин эмас. Ватандошларга, корхона, муассаса ва ташкилотларга юридик ёрдам бериш учун адвокатура фаолият кўрсатади. Адвокатура тизимини ташкил этиш ва унинг иш тартиби қонун билан белгиланади.

{XXII боб. Ўзбекистон Республикасининг суд ҳокимияти
106-модда.
Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади.
107-модда.
Ўзбекистон Республикасида суд тизими беш йил муддатга сайланадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судидан, шу муддатга тайинланадиган фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, ҳарбий ва хўжалик судларидан иборат.
Судларни ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби қонун билан белгиланади.
Фавқулодда судлар тузишга йўл қўйилмайди.
108-модда.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларнинг ҳужжатлари Конституцияга қанчалик мослигига доир ишларни кўради.
Конституциявий суд сиёсат ва ҳуқуқ соҳасидаги мутахассислар орасидан — Конституциявий суд раиси, раис ўринбосари ва судьяларидан, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикасининг вакилидан иборат таркибда сайланади.
Конституциявий суднинг раиси ва аъзолари депутат бўла олмайдилар.
Конституциявий суднинг раиси ва аъзолари сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг аъзоси бўлишлари ва бошқа ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллашлари мумкин эмас.
Конституциявий суд судьялари дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланадилар.
Конституциявий суд судьялари ўз фаолиятларида мустақилдирлар ва фақат Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бўйсунадилар.
109-модда.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди:
1) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларининг, Ҳукуматнинг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг, Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро шартномавий ва бошқа мажбуриятлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мослигини аниқлайди;
2) Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради;
3) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари нормаларига шарҳ беради;
4) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан берилган ваколат доирасида бошқа ишларни ҳам кўриб чиқади.
Конституциявий суднинг қарорлари матбуотда эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради. Улар қатъий ва улар устидан шикоят қилиш мумкин эмас.
Конституциявий судни ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатиш тартиби қонун билан белгиланади.
110-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади.
У томонидан қабул қилинган ҳужжатлар қатъий ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида бажарилиши мажбурийдир.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, вилоятлар, шаҳарлар, туманлараро, туман судлари ва ҳарбий судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга.
111-модда.
Мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ўртасидаги, шунингдек тадбиркорлар ўртасидаги, иқтисодиёт соҳасида ва уни бошқариш жараёнида вужудга келадиган хўжалик низоларини ҳал этиш Олий хўжалик суди ва хўжалик судлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади.
112-модда.
Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Судьяларнинг дахлсизлиги қонун билан кафолатланади.
Судьялар сенатор, давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмас.
Судьялар сиёсий партияларнинг аъзоси бўлиши, сиёсий ҳаракатларда иштирок этиши, шунингдек илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин эмас.
Судья ваколат муддати тугагунга қадар судьялик вазифасидан қонунда кўрсатилган асослар бўлгандагина озод этилиши мумкин.
113-модда.
Ҳамма судларда ишлар очиқ кўрилади. Ишларни ёпиқ мажлисда тинглашга қонунда белгиланган ҳоллардагина йўл қўйилади.
114-модда.
Суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.
115-модда.
Ўзбекистон Республикасида суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади. Суд ишлари олиб борилаётган тилни билмайдиган судда қатнашувчи шахсларнинг таржимон орқали иш материаллари билан тўла танишиш ва суд ишларида иштирок этиш ҳуқуқи ҳамда судда она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.
116-модда.
Айбланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланади.
Тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Фуқароларга, корхона, муассаса ва ташкилотларга юридик ёрдам бериш учун адвокатура фаолият кўрсатади. Адвокатурани ташкил этиш ва унинг иш тартиби қонун билан белгиланади.}

XXIII Боб Сайлов Тизими

117 – модда: Ўзбекистон Жумҳуриятининг ватандошлари вакиллик органларига вакиллар сайлаш ва ўзлари сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Уларнинг ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади.

Ўзбекистон Жумҳуриятида Давлат Раиси сайлови, ҳокимиятнинг барча (қуйи ва юқори) вакиллик органларига сайловлар, умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайловлар тартибида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Сайловлар кунигача Ўзбекистон Жумҳуриятининг 18 ёшга тўлган фуқароси сайлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Маҳкама тарафидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар(ватандошлар), шунингдек маҳкама ҳукми билан озодликдан маҳрум этилганлар сайланиши мумкин эмас ва сайловларда қатнашмайдилар. Бошқа ҳеч бир ҳолда ватандошнинг сайлов ва сайланиш ҳуқуқлари тўғридан-тўғри ёки билвостита чекланиши мумкин эмас.

Ўзбекистон ватандоши бир вақтнинг ўзида бирдан ортиқ вакиллик органи аъзоси (депутати) бўлолмайди.

Сайловлар ўтказиш ва вакилликларга номзодлар кўрсатиш тартиби қонун билан белгиланади.

{XXIII боб. Сайлов тизими
117-модда.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда — декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади. Сайловлар умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар сайланганидан сўнг бир ой ичида улар орасидан яширин овоз бериш йўли билан сайланадилар.
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмас ва сайловда қатнашмайдилар. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бир вақтнинг ўзида иккидан ортиқ давлат ҳокимияти вакиллик органининг депутати бўлиши мумкин эмас.
Сайлов ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади.}

XXIV Боб Прокуратура.

118 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти ҳудудида қонунларнинг аниқ ва ҳамма жойда бир хилда бажарилиши устидан назоратни ягона марказлаштирилган прокуратура органи амалга оширади.

119 – модда: Прокурутура органларининг ягона марказлаштирилган тизимига  Ўзбекистон Бош прокурори бошчилик қилади.

Қорақалпоғистон Мухтариятининг бош прокурори Ўзбекистон Бош прокурори билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Мухториятининг Олий вакиллик органи тарафидан тастиқланади.

Маҳаллий ҳудудларнинг (Вилоят, Шаҳар, Туман ва бошқа алоҳида ташкил этилган кичик маҳаллий ҳудудлар) прокурорлари Ўзбекистон Бош прокурори  томонидан тайинланади.

Ўзбекистон Бош прокурори, Қорақалпоғистон Мухториятининг бош прокурори ва маҳаллий ҳудудлар прокурорларининг ваколат муддати – беш йил.

120 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти прокуратура органлари ўз ваколатларини қонунларга оғишмай амал қилиш принсипида ҳар қандай давлат органлари, жамоатчилик бирлашмалари, сиёсий ташкилотлар ва мансабдор шахслардан мустақил бажарадилар.

Прокурорлар ўз ваколатлари муддати давомида сиёсий ҳаракат, ташкилотларга ва сиёсий мақсадларни кўзловчи бошқа жамоат бирлишмаларига  аъзоликларини тўхтатиб турадилар.

Прокуратура органлари тизимини ташкил этиш, уларнинг ваколатлари ва фаолият кўрсатиш тартибу қоидалари қонун билан белгиланади.

121 – модда: Жиноят қидирув ва тергов ишларида қонунлаштирилган дедиктивлар фаолият кўрсатишларига ижозат берилади.

Қонунийликни ва ҳуқуқий тартиботни, фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга жамоат ташкилотлари ва фуқаро ёрдам кўрсатадилар.

{XXIV боб. Прокуратура
118-модда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширади.
119-модда.
Прокуратура органларининг ягона марказлаштирилган тизимига Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори бошчилик қилади.
Қорақалпоғистон Республикасининг Прокурори Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасининг олий вакиллик органи томонидан тайинланади.
Вилоятларнинг прокурорлари, туман ва шаҳар прокурорлари Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори томонидан тайинланади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Қорақалпоғистон Республикаси Прокурорининг, вилоят, туман ва шаҳар прокурорларининг ваколат муддати — беш йил.
120-модда.
Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслардан мустақил ҳолда, фақат қонунга бўйсуниб амалга оширадилар.
Прокурорлар ўз ваколатлари даврида сиёсий партияларга ва сиёсий мақсадларни кўзловчи бошқа жамоат бирлашмаларига аъзоликни тўхтатиб турадилар.
Прокуратура органларини ташкил этиш, уларнинг ваколатлари ва фаолият кўрсатиш тартиби қонун билан белгиланади.
121-модда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноятчиликка қарши кураш бўйича тезкор-қидирув, тергов ва бошқа махсус вазифаларни мустақил равишда бажарувчи хусусий кооператив ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва уларнинг бўлинмаларини тузиш ҳамда уларнинг фаолият кўрсатиши таъқиқланади.
Қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жамоат ташкилотлари ва фуқаролар ёрдам кўрсатишлари мумкин.}

XXV Боб Молия ва Кредит (қарз системаси)

122 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти ўз мустақил молия ва кедит(қарз) тизимига эга.

Ўзбекистоннинг молиявий қуввати( давлат бюджети), Жумҳурият бюджетидан, Қорақалпоғистон Мухторияти бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан  ҳосил бўлади.

123 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти бутун ҳудудида ягона солиқ тизими ва системаси амал қилади.

Мамлакатнинг солиқ системаси (солиқларнинг миқдори, уларни йиғиш усуллари) қонун билан аниқланади.  Солиқ системасига киритиладиган ҳар қандай ўзгаришлар мамлакатнинг Олий органи(Парламент) тарафидан қабул қилинадиган қонунлар билан амалга оширилади.

124 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти ўз банк ситемаси ва тизимига эга. Мамлакатнинг банк тизимини унинг Марказий банки  бошқаради.

Ўзбекистонда қонунлар доирасида, Марказий банк руҳсатнома(лицензия)си билан хусусий банклар фаолият кўрсатиши мумкин.

{XXV боб. Молия ва кредит
122-модда.
Ўзбекистон Республикаси ўз молия ва пул-кредит тизимига эга.
Ўзбекистоннинг Давлат бюджети Республика бюджетидан, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан иборат.
123-модда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона солиқ тизими амал қилади. Солиқлар жорий қилишга фақат Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси ҳақли.
124-модда.
Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини республика Марказий банки бошқаради.}

XXVI боб. Мудофаа ва хавфсизлик
125-модда.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади.
Қуролли Кучларнинг тузилиши ва уларни ташкил этиш қонун билан белгиланади.
126-модда.
Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада қуролли кучларига эга.}

XXVI Боб Мудофаа ва Хавфсизлик

125 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти мудофаа қудрати(қуролли кучлари)га эга. Ўзбекистоннинг қуролли кучлари, мамлакатнинг давлат мустақиллигини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилади.

Қуролли кучларнинг тузилиши ва уларнинг вазифалари, ҳуқуқлари, фаолият системаси қонун билан аниқланади.

126 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада мудофаа қудратини сақлайди ва бунга давлат бюджетидан зарур бўлган маблағ ажратади.

XXV боб. Молия ва кредит
122-модда.
Ўзбекистон Республикаси ўз молия ва пул-кредит тизимига эга.
Ўзбекистоннинг Давлат бюджети Республика бюджетидан, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан иборат.
123-модда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона солиқ тизими амал қилади. Солиқлар жорий қилишга фақат Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси ҳақли.
124-модда.
Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини республика Марказий банки бошқаради.

{XXVI боб. Мудофаа ва хавфсизлик
125-модда.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади.
Қуролли Кучларнинг тузилиши ва уларни ташкил этиш қонун билан белгиланади.
126-модда.
Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада қуролли кучларига эга.}

Олтинчи бўлим

Асосий Қонунга ўзгартиришлар киритиш тартиби

127 – модда: Ўзбекистон Жумҳуриятининг Асосий Қонунига  ўзгартиришлар Ўзбекистон Олий органи – Парламент тарафидан, унинг аъзолари учдан икки қисмининг маъқуллаши билан қабул қилинган қонун билан киритилади.

128 – модда: Ўзбекистон Жумҳурияти Парламенти, унинг  муҳокамасига  Асосий Қонунга ўзгартириш киритиш ҳақида таклиф киритилганидан сўнгра олти ой мобайнида Асосий Қонунга  ўзгартиришлар ҳамда тузатишлар киритиш тўғрисида кенг ва ҳар томонлама муҳокамани ҳисобга олган ҳолда қонун қабул қилиши мумкин. Агар Парламент Асосий Қонунга ўзгартириш тўғрисида таклифни рад этса, ундай таклиф бир йил ўтганидан кейингина қайта такрор Парламентга киритилиши мумкин..

{ОЛТИНЧИ БЎЛИМ. КОНСТИТУЦИЯГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТАРТИБИ
127-модда.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиришлар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги томонидан қабул қилинган қонун ёки Ўзбекистон Республикасининг референдуми билан киритилади.
128-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тегишли таклиф киритилгандан кейин олти ой мобайнида Конституцияга ўзгартиришлар ҳамда тузатишлар киритиш тўғрисида кенг ва ҳар тарафлама муҳокамани ҳисобга олган ҳолда қонун қабул қилиши мумкин. Агар Олий Мажлис Конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклифни рад этса, таклиф бир йил ўтгандан кейингина қайта киритилиши мумкин.}

Ўзбекистон Жумҳурияти Парламентида …-да қабул қилинди.

Ўзбекистон Жумҳурияти Раиси _______________ Эҳсон Инсонўғли

Бу лойиҳанинг қора кўриниши 1995 йилда каминаи камтарин(Алибой Йўляхши), доктор Намоз ва яна бир ўзбекистонли муҳтарам инсон тарафидан тайёрланганди. Уни юқоридаги шаклга келтириб компютерда терган киши Алибой Йиляхши бўлди. Лойиҳани компютерда териб қўйиш иши Оллоҳнинг изни билан 05 июл 2001 йил, сешанба куни амалга ошди.

Bir cevap yazın

E-posta hesabınız yayımlanmayacak. Gerekli alanlar * ile işaretlenmişlerdir

*