Биз:

Ўзбекистон давримиздан бир неча расмлар сақланиб қолган экан уларни бизнинг ҳаётимиз ҳикоясига илова қилишни лозим кўрдик: Расм 1, бу Украинадан келган меҳмон билан учрашувимизнинг хотираси учун туширилганди. Ер, Самарқанд шаҳри ўша замондаги “Самарқанд” меҳмонхонасининг олди эди. Ўша вақтда Самарқандда Советская номли кўча бўларди. Меҳмонхона эса ўша Советская кўчада, университетга яқин бир жойда ерлашганди. Ўша замонлар учун бу меҳмонхона Самарқанд шаҳарининг энг яхши меҳмонхонаси ҳисобланарди. Менимча 1969-1970 йиллар куз мавсуми – сентябр ойи  эди, шекилли. Расмда ўтирганлар чапдан украиналик академик Н.Г. Гузь, академик Тошпўлат Ширинқулов ва каминаи камбағал (Алибой Йўляхши). Ўша замонлар мен Самарқанд университетининг Электрон ҳисоб машиналарини математик таъминлаш кафедрасининг мудури вазифасида ишлардим. Илмий даражам физико-математика фанлари номзоди, илмий унвоним доцент эди. Гузь ва Ширинқуловнинг ўртасида орқада тик турган йигит менинг тавсиям билан Гузда аспирантура ўтаётган Нуриддин Индоминов исмли бизнинг талабамиз. Орқада ўзбекча дўппида турган киши мана шу аспирантнинг отаси, энг олдинда оёғида ўтирган йигит аспирантнинг тоғаси доктор(врач) ва қолганлар уларнинг қариндошлари.

Расм 2.
Бу расм 1972 йилга оид бўлиб, фан номзоди даражасига дессиртация ҳимоясидан кейин Самарканд унивеситетида ишлай бошлган вақтга тўғри келади. Расмда Самарқанд университетининг Ҳисоблаш Маркази-
да ҳисоблаш машинасида ишлашни ўрганиш дарси ўтказилаётган  вақт тасвирланган. Олдинги қаторда чапдан иккинчи радиацияга қарши халатда мен (Алибой Йўляхши) ва ёнимда Самарқанд университетининг Амалий математика факултети талабалари туришибдилар. Талабаларнинг исмлари унутилган, албатта.
Расм 3, бу расмда ўнгдан каминаи камтарин, Муҳам мадхон Саъдуллаев, учинчи кишининг исмини унутдим. Бироқ яхши хотирлайман, у Тошкент қишлоқ хўжалиги ни ирригациялаш ва меха низациялаш нститутининг талабаси эди. Расм туширил ган вақти ҳам хотирамдан кўтарилди, тахминимча  1971 йилнинг куз ойлари Тошкентда туширилган эди. Ўша вақтлар 33 ёшда эдим. Муҳаммадхон мендан тўрт ёшга кичик эди. Талаба эса, 20-22 ёшларда эди шекилли. Бир замонлар шунақа шапкалар ҳам кийганмиз. Расмлар у замонлар асосан оқ-қора бўлиб, ранглиги жуда паст бўларди. Расмларга туртилса улар катталашади ва уларни янада катталаштириш мумкин бўлади.
Samarqand universitetbla domlalik davrlar. 1-may bayrami: o`rta men, o`ng tarafimda Akram Shohidiy, chap tarafimda qo`lida o`g`li bilan Faruddin Fozilov va Georgiy Zlotskiy..

Samarqand universitetida domlalik davrlar. 1-may bayrami: o`rtada men, o`ng tarafimda Akram Shohidiy, chap tarafim da qo`lida o`g`li bilan Faruddin Fozilov va Georgiy Zlotskiy …  Bir zamonlar, ya`ni Samarqand universitetida ishlab yur gan vaqtlarda  O`zbekistonda 1-may katta bayram qilinardi. Rasm  ana o`sha bayram namoyishidan bir ko`rinishdir

 

Bu rasm Toshkentda tushirilgan. Men va yonimda Bahodir o`g`lim, qo`limda Hayrullobek. 1969-70 yillar.

Bu rasm Toshkentda tushirilgan. Men va yonimda Bahodir o`g`lim, qo`limda Hayrullobek. 1969-70 yillar.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Муҳожирликда … Расмларга туртилса, улар каттариб, жуда яхши кўринади

Хонимим, болаларнинг онажониси. Бу расм қачон туширилгани кўрсатилмаган экан. Тахминан 2006-2007 йиллар бўлса керак. Манзил Норвегия, Хайруллоҳ ўғлимизнинг  Берген шаҳридаги уйи. Муҳожирликда биз дунёнинг жуда кўп қисмларида бўлишимизга тўғри келди. Овропанинг қатор мамлакатларида, Америкада кўп кезишга тўғри келди. Оллоҳга шукрки, Норвегия ва Канада орасида-ку  анчагина марта бориб келишларимиз содир бўлди. Норвегя ва Туркия орасида эса, мен ва хонимим яшадик десак бўлади. Ҳақиқатан кейинги вақтларда, айниқса, 2010 –  йилнинг бошидан бошлаб Туркия(Истанбул)да кўпроқ вақтимизни ўтказмоқда(яшамоқда)миз. Аммо соғлик масаласи  ва тирикчилик учун нафақалар дегандайин, Норвегиядан ҳам узоқ кетолмаймиз. Оллоҳдан умидимиз катта, балки иншооллоҳ яқинларда Ватанга ҳам кетиворармиз. Бизнинг муҳожирлик давримиз бир буюк романдир, ҳатто романлардир. Иншооллоҳ у роман, балки романлар ёзилажак.

Мана бу расм ҳам Хайруллоҳнинг уйида туширилгандир. Расм туширилган вақти расмда ҳам кўрсатилганидек, 2005 йил июл ойидир. Чап тарафда менинг хонимим, невараларнинг катта энаси. У кишидан сўнгра Хайруллоҳнинг тўнғич боласи – Амина қизимиз тик турибди. Ундан кейин камина, жуда ажойиб расм экан. Невараларга нималарнидир сўзлаяпман шекилли. Менинг рўпарамда ўтирган йигитча Хайруллоҳнинг ўғли – Абдуллоҳдир.

Мен, болаларнинг онаси, Хайрулло ўғлимиз ва келин, неваралар.

Катта ота ва катта эна, Хайруллоҳ ўғлимиз ва унинг болалари.

 

2012 йил, Туркияда митингда.

2012 йил, Туркияда митингда.

Баҳодир Йўляхшиев

Баҳодир Йўляхшиев

Бу расмда бизнинг тўнғич фарзандимиз Баходир тасвирланган. Унинг бу расми у Канадада ишлаб турган жойида 2011 йилнинг илғорлигини олганида туширилган. Ишхонанинг 2011 йиллик ҳисоботи китобча шаклида тайёрланган ва нашр қилинган ва унда йилнинг илғорларининг расмлари қўйилган. Мазкур расм ўша ҳисобот китобчасидан бу ерга кўчириб қўйилди.  Расм атрофидаги ёзувлар инглиз тилида бўлиб, Баҳодирнинг асосан 2011 йилги иш фаолиятига бағишлангандир.

Ўғлимиз 1963 йил 7-февралда Самарқандда туғилиб ўсди. Тошкент Автомобил институтини битирган, олий маълумотли инженердир.

Неваралар билан туширилган расмлардан иккитасини шу ерга илова қилиш ҳам лозим кўрилди:

Чапда мен ва ёнимда Абдураҳим акам, қўлиада чап ёнимда невараларим Абдуллоҳ, Амир ва Амина. Энг ўнг тарафда наргиза қизим.

Чапда мен ва ёнимда Абдураҳим акам, қўлимда ва чап ёнимда невараларим Абдуллоҳ, Амир ва Амина. Энг ўнг тарафда Наргиза қизим.

 

Болалар ва неваралар билан бирга:

Болалар ва неваралар билан бирга: Канадада туширилган расм; чапда Келинимиз Дилшода боласи билан, Баҳодир ўғлим, болаларнинг онаси Сожидахоним, мен, Фароғат, Дилафса-невара ва Гавҳар  қизларим ва катта келин Нигора. Иккинчи қаторда: Хайрулло ўғлим, Наргиза қизим ўғли билан уларнинг ёнида Дилфуза, Мафтуна  – неваралар ва битта меҳмон қиз. Неваралардан бири калласини суқиб турибди, юзи кўринмай қолган. Ҳар ҳолда неваралардан Моҳина  бўлса керак. 

Қачон туширилган номаълум, ҳар ҳолда бирор ҳужжат учун туширилган расмим шекилли.aliboy2-200x3002

 Бир замонлар каминаи камбағал шў  турдаги кўринишга ҳам соҳиб бўлган эканлар. Ҳар ҳолда бу расм 2000 йилдан кейин Норвегиянинг Берген шаҳрида бирор ҳужжат учун туширилган бўлса керак. Аммо аниқ вақти кўрсатилмаган.

 Ўғлим Хайрулло 8-синф ўқувчиси.

Ўғлим Хайруллоҳ 8-синф ўқувчиси.

Омон (2012 йил).

Омон (2012 йил).

Қариндошларимдан ҳам расмлари қўлимда бўлганларини  шу ерда келтиришни лозим кўрдим. Шу сатрларни ёзаётган вақтда (14.07.2013, якшанба) Омон укамнинг расми қўлимда экан уни илова қилмоқдаман. Укамнинг тўла исми шарифи Омон Йўляхши ўғлидир. Аммо рус замонида унга Маманазаров Омон Йўляшиевич исм берганлар. Мустақил Ўзбекистонда исми шариф ислоҳоти ҳам ўтказилиши шарт. Ниҳоят биз рус истилосининг қолдиғи ҳисобланган исмларимизни тарихий удумларимизга уйғун шаклга келтиришимиз зарурдир. Бу расмда ана шу Омон укам тасвирланган. У 1942 йилда туғилган. 2013 йилда Оллоҳу таолонинг омонатини ўтади.

 

 

Баҳодирнинг оиласи билан Туркияга саҳаётидан кўринишлар:

BAHODIR o`g`lim va uning xonimi Nigora hamda kichik o`g`li SOBIRlar

Баҳодир ўғлим ва унинг хоними Нигора кичик ўғиллари  Собир. Turkiyaga sayohatda tushirilgan rasm. (2012 yil)

Катта эналари неваралари  Абдуллоҳ ва Амина  билан бирга

Катта эналари неваралари Абдуллоҳ ва Амина билан бирга.

 

Невараларимиз Амина ва Амирбек

Невараларимиз Амина ва Амирбек.

 

 

 

 

 

 

 

 

DSC01162

Истанбулда норозилик чиқишларимиздан

Истанбулдаги Ўзбекистон консоллиги олдида 2005 йилги Андижон фожиасини хотирлаш номойишидан бир кўриниш. У ерда мен халқаро ташкилотларга мурожаатимизни ўқимоқдаман. Плакат кўтариб турган киши Адом Челик исмли, бизга ташкилий ишларда кўп ёрдамчи бўлган туркиялик дин ва қон қардошимиз.  Чап тарафдаги расм ҳам ўша йиғилишдан олинган. Унда Адом Челик ўз нутқини ўқиб бераяпти.

Муҳожирлик ҳаётидан парчалар:

111 Bu rasmda o`ngdan chapga qarab, Gavhar qizimning qizlari Maftuna va Mohina; farzandlarning onasi, nevaralarning katta enalari Cojidahon; qizlarim Farog`at, Nargiza va Gavhar. Eng oldinda Mavluda qizimning qizi Dilafsa. Rasmning chap tarafida uch kishi -o`g`lim Bahodir va uning hotini va kichik o`g`li Sobir.

Rasm Kanadada tushirilgan. 2006 yilda tushirilgan bo`lish ehtimoli bor.

 

 

 

Bolalarning onasi va Bahodir o`g`lim oilasi bilan

Bolalarning onasi va Bahodir o`g`lim oilasi bilan o`ng tarafda, chap tarafda esa Farog`at qizim va Mohina nevaramiz.

Bizning Kanadadagi uyimizga Bahodir Fayziev mehmon bo`lgan vaqt tushirilgan rasm.

Bizning Kanadadagi uyimizga Bahodir Fayziev mehmon bo`lgan vaqt tushirilgan rasm.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Oldinda Farog`at qizim jiyanlari chapdan o`ngga Shohruh, Dilfuza va Dilafsa.

Oldinda Farog`at qizim jiyanlari chapdan o`ngga Shohruh, Dilfuza va Dilafsa.

 

Onasi va Nargiza qizim.

Onasi va Nargiza qizim.

Farog`at qizim va uning jiyani Shohruh.

Farog`at qizim va uning jiyani Shohruh.

 

 

1980 йилда туширилган бир расм:

Менинг ёнимдаги киши Ғаллаороллик  Абдурашид Сариев исмли кишидир. 1980 -йилларнинг қиш ойларида туширилган расм.

Менинг ёнимдаги киши Ғаллаороллик Абдурашид Сариев исмли кишидир. 1980 -йилнинг қиш ойларида туширилган расм.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

skann0001

1971 йил, Тошкентда ўғлим Баҳодир билан туширилган расм.

1971 йил, Тошкентда ўғлим Баҳодир билан туширилган  расм. 

 

 

Канада: 2001-2002 йиллар. Расмдаўнгдан чапга Фароғат қизим, болаларнинг онаси, катта қизимиз Гавҳар, уларнинг инглиз тил ўқитувчиси ва Наргиза қизим.

Канада: 2001-2002 йиллар. Расмда ўнгдан чапга Фароғат қизим, болаларнинг онаси, катта қизимиз Гавҳар, уларнинг инглиз тил ўқитувчиси ва Наргиза қизим.

 

 

 

 

Хонимим келини, қизи ва неваралари билан (Канада)

Хонимим келини, қизи ва неваралари билан (Канада)

 

 

 

Бу расм ҳам менинг оила аъзоларимдир. Бу ерда куёвлардан бири ҳам бор.

Бу расм ҳам менинг оила аъзоларимдир. Бу ерда куёвлардан бири ҳам бор.

 

 

Мусофирлик ҳаётимизга оид яна бир қатор расмлар:

 

Men, Aliboy Yo`lyaxshi

Men, Aliboy Yo`lyaxshi

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Норвегиянинг Берген шаҳрида юрган вақтларда туширилган расмлар:

Ироқлик Иброҳим исмли бир туркман йигити билан

Ироқлик Иброҳим исмли бир туркман йигити билан биргаликда туширилган расм. Менинг қўлимда диний бир китоб бор.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳаж эсталикларидан:

2005 йилнинг сўнггида ҳаж қилган эдик. Ибодимизни Оллоҳу таоло қабул этган бўлсин. Расм эаждан сўнгроқ уйимизда туширилган эди.Бу расмда каминаи фақир(Алибой) ва унинг хоними Сожидахоним тасвирланган. Вақт 2005 йилнинг сўнггида ҳаж ибодатини адо этганимиздан сўнгра кунлардан бир куни Норвегиянинг Берген шаҳридаги уйимизда туширилганди.

IMG_20160406_0006hayБу ерда Хайруллобек  ўғли Абдуллоҳ билан ўша 2005 йилларда шекилли.

 

 

 

 

 

Қизларимнинг бир замонлар қишлоқда тушишган расмлари. Самарқандда  ёки Ўзбекистонда десак бўлади, илгари масалан, 20-асрнинг 90-нчи йилларида ёшлар мана шунақа кийинишардилар:

Бошда Наргиза, бу чеккада Фароғат. Ўрта эса акамнинг қизларидан бири ..

Бошда Наргиза, бу чеккада Фароғат. Ўрта эса акамнинг қизларидан бири …

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Канада ҳаётимиздан бир қатор кўринишлар:

Ханим афанди қизлари билан

Ханим афанди қизлари билан

 

 

 

 

 

 

 

 

Сожида хоним неваралари билан ораларида меҳмон болалар ҳам бор.

Канада: Сожида хоним неваралари билан ораларида меҳмон болалар ҳам бор.

 

 

 

Канада, Наргиза, Фароғат ва бир меҳмон бола.

Канада: Наргиза, Фароғат ва бир меҳмон бола.

 

 

 

Мен, хонимим Сожида хоним ва неварамиз Шоҳруҳбек

Канада: Мен, хонимим Сожида хоним ва неварамиз Шоҳруҳбек

 

 

 

Муҳожирликнинг Москва даврида тиширилган расмлар:

Москвадаги ғуқуқ ҳимоячилари билан

Москвадаги ҳуқуқ ҳимоячилари билан

 

 

 

 

 

 

 

 

Мен, москвалик мусулмон қардошлар дан бири (исмни унутдим) ва Хайруллобек.

Мен, москвалик мусулмон қардошлар дан бири (исмни унутдим) ва Хайруллобек.

 

 

 

 

 

 

 

 

Кексалик расмларидан

Кексалик расмларидан

изоҳлар сони: 2

  1. Khonim от 15/02/2013 - 03:11 изоҳи:

    Ассаламу алайкум сайтнинг хурматли захматкашлари. Сизларга Аллохнинг рахмати ва барокатлари егилсин. Киляпган мехнатингизга ажрлари куп – куп булсин. Биз – еши катталар тил урганишимиз кийин, узбек тилига угирган маколаю, айникса, Хазрат Раббоний к. “Мактубот”ларини азиз куриб укияпмиз. Имкон булса, канийди, узбек тилига угирилган китобни сотиб олсак, фарзандлар, хам уларни авлодларигаям колдирган булар эдик.
    Бу орзуимизни айбга буюрманг. Сизларни дуо бн эслаймиз.

  2. admin от 15/02/2013 - 06:39 изоҳи:

    Ва алайкум ассалом, қадрли дин қардошим. Бизнинг ёзганларимиз ва таржималаримизни ўқишга вақт ажратганингиз учун ғоят миннатдормиз. Ёзишиб турайлик, имкони борича истакларингизни қаноатлантиришга уринамиз. барча яқинларингиз ва кўнгул етарларингиз билан биргаликда омон бўлинглар. Дуо ва саломларимиз билан саҳифани юритувчилар.

Bir cevap yazın

E-posta hesabınız yayımlanmayacak. Gerekli alanlar * ile işaretlenmişlerdir

*