Ўзбекистон давримиздан бир неча расмлар сақланиб қолган экан уларни бизнинг ҳаётимиз ҳикоясига илова қилишни лозим кўрдик: Расм 1, бу Украинадан келган меҳмон билан учрашувимизнинг хотираси учун туширилганди. Ер, Самарқанд шаҳри ўша замондаги «Самарқанд» меҳмонхонасининг олди эди. Ўша вақтда Самарқандда Советская номли кўча бўларди. Меҳмонхона эса ўша Советская кўчада, университетга яқин бир жойда ерлашганди. Ўша замонлар учун бу меҳмонхона Самарқанд шаҳарининг энг яхши меҳмонхонаси ҳисобланарди. Менимча 1969-1970 йиллар куз мавсуми – сентябр ойи эди, шекилли. Расмда ўтирганлар чапдан украиналик академик Н.Г. Гузь, академик Тошпўлат Ширинқулов ва каминаи камбағал (Алибой Йўляхши). Ўша замонлар мен Самарқанд университетининг Электрон ҳисоб машиналарини математик таъминлаш кафедрасининг мудури вазифасида ишлардим. Илмий даражам физико-математика фанлари номзоди, илмий унвоним доцент эди. Гузь ва Ширинқуловнинг ўртасида орқада тик турган йигит менинг тавсиям билан Гузда аспирантура ўтаётган Нуриддин Индоминов исмли бизнинг талабамиз. Орқада ўзбекча дўппида турган киши мана шу аспирантнинг отаси, энг олдинда оёғида ўтирган йигит аспирантнинг тоғаси доктор(врач) ва қолганлар уларнинг қариндошлари.



Муҳожирликда … Расмларга туртилса, улар каттариб, жуда яхши кўринади
Хонимим, болаларнинг онажониси. Бу расм қачон туширилгани кўрсатилмаган экан. Тахминан 2006-2007 йиллар бўлса керак. Манзил Норвегия, Хайруллоҳ ўғлимизнинг Берген шаҳридаги уйи. Муҳожирликда биз дунёнинг жуда кўп қисмларида бўлишимизга тўғри келди. Овропанинг қатор мамлакатларида, Америкада кўп кезишга тўғри келди. Оллоҳга шукрки, Норвегия ва Канада орасида-ку анчагина марта бориб келишларимиз содир бўлди. Норвегя ва Туркия орасида эса, мен ва хонимим яшадик десак бўлади. Ҳақиқатан кейинги вақтларда, айниқса, 2010 – йилнинг бошидан бошлаб Туркия(Истанбул)да кўпроқ вақтимизни ўтказмоқда(яшамоқда)миз. Аммо соғлик масаласи ва тирикчилик учун нафақалар дегандайин, Норвегиядан ҳам узоқ кетолмаймиз. Оллоҳдан умидимиз катта, балки иншооллоҳ яқинларда Ватанга ҳам кетиворармиз. Бизнинг муҳожирлик давримиз бир буюк романдир, ҳатто романлардир. Иншооллоҳ у роман, балки романлар ёзилажак.
Мана бу расм ҳам Хайруллоҳнинг уйида туширилгандир. Расм туширилган вақти расмда ҳам кўрсатилганидек, 2005 йил июл ойидир. Чап тарафда менинг хонимим, невараларнинг катта энаси. У кишидан сўнгра Хайруллоҳнинг тўнғич боласи – Амина қизимиз тик турибди. Ундан кейин камина, жуда ажойиб расм экан. Невараларга нималарнидир сўзлаяпман шекилли. Менинг рўпарамда ўтирган йигитча Хайруллоҳнинг ўғли – Абдуллоҳдир.
Катта ота ва катта эна, Хайруллоҳ ўғлимиз ва унинг болалари.


Бу расмда бизнинг тўнғич фарзандимиз Баходир тасвирланган. Унинг бу расми у Канадада ишлаб турган жойида 2011 йилнинг илғорлигини олганида туширилган. Ишхонанинг 2011 йиллик ҳисоботи китобча шаклида тайёрланган ва нашр қилинган ва унда йилнинг илғорларининг расмлари қўйилган. Мазкур расм ўша ҳисобот китобчасидан бу ерга кўчириб қўйилди. Расм атрофидаги ёзувлар инглиз тилида бўлиб, Баҳодирнинг асосан 2011 йилги иш фаолиятига бағишлангандир.
Ўғлимиз 1963 йил 7-февралда Самарқандда туғилиб ўсди. Тошкент Автомобил институтини битирган, олий маълумотли инженердир.
Неваралар билан туширилган расмлардан иккитасини шу ерга илова қилиш ҳам лозим кўрилди:
Чапда мен ва ёнимда Абдураҳим акам, қўлимда ва чап ёнимда невараларим Абдуллоҳ, Амир ва Амина. Энг ўнг тарафда Наргиза қизим.
Болалар ва неваралар билан бирга: Канадада туширилган расм; чапда Келинимиз Дилшода боласи билан, Баҳодир ўғлим, болаларнинг онаси Сожидахоним, мен, Фароғат, Дилафса-невара ва Гавҳар қизларим ва катта келин Нигора. Иккинчи қаторда: Хайрулло ўғлим, Наргиза қизим ўғли билан уларнинг ёнида Дилфуза, Мафтуна – неваралар ва битта меҳмон қиз. Неваралардан бири калласини суқиб турибди, юзи кўринмай қолган. Ҳар ҳолда неваралардан Моҳина бўлса керак.
Бир замонлар каминаи камбағал шў турдаги кўринишга ҳам соҳиб бўлган эканлар. Ҳар ҳолда бу расм 2000 йилдан кейин Норвегиянинг Берген шаҳрида бирор ҳужжат учун туширилган бўлса керак. Аммо аниқ вақти кўрсатилмаган.
Ўғлим Хайруллоҳ 8-синф ўқувчиси.

Қариндошларимдан ҳам расмлари қўлимда бўлганларини шу ерда келтиришни лозим кўрдим. Шу сатрларни ёзаётган вақтда (14.07.2013, якшанба) Омон укамнинг расми қўлимда экан уни илова қилмоқдаман. Укамнинг тўла исми шарифи Омон Йўляхши ўғлидир. Аммо рус замонида унга Маманазаров Омон Йўляшиевич исм берганлар. Мустақил Ўзбекистонда исми шариф ислоҳоти ҳам ўтказилиши шарт. Ниҳоят биз рус истилосининг қолдиғи ҳисобланган исмларимизни тарихий удумларимизга уйғун шаклга келтиришимиз зарурдир. Бу расмда ана шу Омон укам тасвирланган. У 1942 йилда туғилган. 2013 йилда Оллоҳу таолонинг омонатини ўтади.
Баҳодирнинг оиласи билан Туркияга саҳаётидан кўринишлар:



Истанбулдаги Ўзбекистон консоллиги олдида 2005 йилги Андижон фожиасини хотирлаш номойишидан бир кўриниш. У ерда мен халқаро ташкилотларга мурожаатимизни ўқимоқдаман. Плакат кўтариб турган киши Адом Челик исмли, бизга ташкилий ишларда кўп ёрдамчи бўлган туркиялик дин ва қон қардошимиз. Чап тарафдаги расм ҳам ўша йиғилишдан олинган. Унда Адом Челик ўз нутқини ўқиб бераяпти.
Муҳожирлик ҳаётидан парчалар:
Bu rasmda o`ngdan chapga qarab, Gavhar qizimning qizlari Maftuna va Mohina; farzandlarning onasi, nevaralarning katta enalari Cojidahon; qizlarim Farog`at, Nargiza va Gavhar. Eng oldinda Mavluda qizimning qizi Dilafsa. Rasmning chap tarafida uch kishi -o`g`lim Bahodir va uning hotini va kichik o`g`li Sobir.
Rasm Kanadada tushirilgan. 2006 yilda tushirilgan bo`lish ehtimoli bor.




Farog`at qizim va uning jiyani Shohruh.
1980 йилда туширилган бир расм:

1971 йил, Тошкентда ўғлим Баҳодир билан туширилган расм.
Канада: 2001-2002 йиллар. Расмда ўнгдан чапга Фароғат қизим, болаларнинг онаси, катта қизимиз Гавҳар, уларнинг инглиз тил ўқитувчиси ва Наргиза қизим.
Хонимим келини, қизи ва неваралари билан (Канада)
Бу расм ҳам менинг оила аъзоларимдир. Бу ерда куёвлардан бири ҳам бор.
Мусофирлик ҳаётимизга оид яна бир қатор расмлар:

Норвегиянинг Берген шаҳрида юрган вақтларда туширилган расмлар:

Ҳаж эсталикларидан:
Бу расмда каминаи фақир(Алибой) ва унинг хоними Сожидахоним тасвирланган. Вақт 2005 йилнинг сўнггида ҳаж ибодатини адо этганимиздан сўнгра кунлардан бир куни Норвегиянинг Берген шаҳридаги уйимизда туширилганди.
Бу ерда Хайруллобек ўғли Абдуллоҳ билан ўша 2005 йилларда шекилли.
Қизларимнинг бир замонлар қишлоқда тушишган расмлари. Самарқандда ёки Ўзбекистонда десак бўлади, илгари масалан, 20-асрнинг 90-нчи йилларида ёшлар мана шунақа кийинишардилар:

Канада ҳаётимиздан бир қатор кўринишлар:

Канада: Сожида хоним неваралари билан ораларида меҳмон болалар ҳам бор.
Канада: Наргиза, Фароғат ва бир меҳмон бола.
Канада: Мен, хонимим Сожида хоним ва неварамиз Шоҳруҳбек
Муҳожирликнинг Москва даврида тиширилган расмлар:



Қуйида мен(Алибой) ва туркияли дўстим Кўксал Уста(2018 йил):

Ассаламу алайкум сайтнинг хурматли захматкашлари. Сизларга Аллохнинг рахмати ва барокатлари егилсин. Киляпган мехнатингизга ажрлари куп – куп булсин. Биз – еши катталар тил урганишимиз кийин, узбек тилига угирган маколаю, айникса, Хазрат Раббоний к. «Мактубот»ларини азиз куриб укияпмиз. Имкон булса, канийди, узбек тилига угирилган китобни сотиб олсак, фарзандлар, хам уларни авлодларигаям колдирган булар эдик.
Бу орзуимизни айбга буюрманг. Сизларни дуо бн эслаймиз.
Ва алайкум ассалом, қадрли дин қардошим. Бизнинг ёзганларимиз ва таржималаримизни ўқишга вақт ажратганингиз учун ғоят миннатдормиз. Ёзишиб турайлик, имкони борича истакларингизни қаноатлантиришга уринамиз. барча яқинларингиз ва кўнгул етарларингиз билан биргаликда омон бўлинглар. Дуо ва саломларимиз билан саҳифани юритувчилар.