АНБИЁНИНГ ВОРИСЛАРИ МУЖАДДИД-И КИРОМЛАР.

АНБИЁНИНГ ВОРИСЛАРИ МУЖАДДИД-И КИРОМЛАР.

Мақоланинг муаллифи: Др. Ж. Аҳмад Оқишиқ, Таржимон: проф. Алибой Йўляхши.

Асрлар давомида Ислом мамлакатлари аталмиш ҳудудларда Ислом динини , Пайғамбар

Madina shahri
Мадинаи мунавварадаги масжиди Набийя

алейҳиссалом таблиғ қилгани, Асҳоб-и Киром нақл этгани шаклда қўриган ва уни ҳар хил “бидъат”дан узоқ тутиш йўлида хизматлар қилишган мужаддидлар бўлишгандилар.

Барча куфр, залолат ва бидъатларга Аҳл-и суннат жамиоси, айниқса мадраса ва шаър-и тариқот асосли сунний олим ва ғайратли мусулмонлар қарши туриб келгандирлар.

 

Дунёнинг маънавий қуёшлари, Пайғамбарлар алейҳимус-саломдир. Улар, ҳадис шарифларда марҳамат қилинганидек инсонларнинг охират ҳаётида ҳам Улуғ Аллоҳ шафоатчи бўлиш даражасини эҳсон қилган буюк инсонлардир. (Бухорий, Анбиё 5). Айнан улар, қутулиш ва ҳидоят раҳбарларидир. Улар, Аллоҳу таоло рози бўлган иймонни, амални, ибодатларни ва яшашни одамзотига, барча масъулларга билдирган, тўғри-дуруст, одил ва ишончли таблиғчидирлар.

Ҳақ таолонинг сўнгги пайғамбари  эса, Муҳаммад алейҳиссаломдир. Одатда ҳар бир пайғамбарнинг умматлари, ёрдамчилари бўлади. Шу сабаб, ҳазрати Муҳаммаднинг ҳам ёрдамчилари, танланган асҳоби бор эди. Улар кўкдаги юлдузлар сингари одамизотига ишқ сочганларди. Улар одамларга ҳақни, адолатни, тўғри ибодатни, ҳидоятнинг нималиги ва қандай бўлишини билдиришган,  тушунтиришгандилар.

Ҳазрати пайғамбарнинг охиратга кўчганидан сўнгра хам Ислом динининг “таблиғи” узлуксиз давом этди ва этмоқдадир.Омма билан боғли ҳаракатда одамларнинг савқ ва иродасида мутлақо бир раҳбар, имом ва раиснинг бўлиши керакдир. Ислом динининг асли ҳувияти бўлганлиги каби, Пайғамбар алейҳиссаломдан олинганидек оммага ва барча инсониятга тарқалишини,  ҳазрати Пайғамбарнинг маънавий меросчилари бўлишган мужтаҳид олимлар, уламо ва мужтаҳиддидлар ўз устларига олишгандирлар. Бу шарафли меросчиларнинг асрлар эътиборига кўра, бир-бирларидан фарқли хусусиятлари бўлишган бўлсалар-да, уларнинг барчасида “эҳсон қилинган хусусий илм, ҳикмат ва ҳидоят раҳбарлиги” каби муштарак хусусият мавжуд эди. Улар, буюк Аллоҳни таблиғ қилинишида, Унинг ризосида ва қодарида фоний бўлишган муборак кишилардир …

Бу қисқа киришдан сўнгра, “ворис ҳисобланган олим мужаддидлар” масаласига ўтишимиз мумкин. Пайғамбар жаноблари, ислом динида олим, аҳл-и бидъат ва мужаддидларни тубандагича изоҳлаганлардир: Шубҳасизки, олимлар пайғамбарларнинг ворисларидир. Пайғамбарлар, олтин ва кумуш каби молу мулк қолдирмайдилар; аммо улар (ҳаққа ва ҳидоятга эриштирадиган) илмни мерос қолдирадилар. У меросни олган киши, катта насиб, қисмат(ва фазилатга) қовушган бўлади”(Абу Довут, Илм 1).

Бирор киши, тўғри йўлга даъват қилса, унга эргашганларнинг ажрича унинг ўзига ҳам ажр(савоб) берилади.

Бошқача, ҳар бир киши бирор залолатга(динда ўзгаришликка, бидъатга ва ёмонликка) даъват қилса, унга эргашганларнинг гуноҳларича унга ҳам гуноҳлар ёзилади. Эргашганларнинг гуноҳларидан ҳеч нарса камаймайди. (Муслим, Илм 6).

Кимки, бизнинг динимизда бўлмаган бирор нарсани қиладиган бўлса, у мардут(рад қилинган)дир, мақбул эмасдир. (Бухорий, Сулҳ 5).

Умматимдан ҳар бир  жамоа, ҳақ (Асҳоб-и киром нақл қилган ва жумҳур мусулмон олимлар таблиғ этган Ислом) учун ҳар доим ғолиб бўлишда давом қиладилар. (Абу Довуд, Фитан 1, 4252; Тирмизий, Фитан, 51, 2229; Ибн Можа, Муқоддима1,10, Фитон 9,3952; Аҳмад бин Ҳанбал, Муснад, 5(278, 279)) .

Аллоҳу таоло, бу умматга ҳар бир асрнинг (ҳижрий) бошида Ўзининг динини (ҳар хил бидъат, динга зид янгиликлар ва ўзгаришлардан тозалаб) янгилайдиган бир “мужаддид” юборади. (Абу Довуд, Малоҳим 1).

Асрлар давомида Ислом давлатлари аталмиш ҳудудларда Ислом динини Пайғамбар алейҳиссалом  таблиғ қилгани, Асҳоб-и Киром нақл қилгани шаклда қўриган ва уни ҳар турли “бидъат”дан узоқ тутиш йўлида хизматлар қилишган “Мужаддидлар” – олдинда сардор бўлганларни тубандагича номерласак бўлади:

Ҳижрий 1 – аср(м. 7 – аср).

Абу Бакрас-Сиддиқ (в. 13 (м.634)*. Мусулмонларнинг биринчи халифаси, тириклигида жаннатийлиги билдирилган ўн кишининг биринчиси, ҳижратда икки жаҳон сарварининг ғордаги дўсти, “силсила-и занаб”нинг бош тожи, Меърож мўъжизасининг Сиддиқи, қул озод қилишда асҳобнинг олдинги сафида бўлгани, молу мулкини фий сабилилоҳда харжлагани, Расулуллоҳнинг вафотида асҳобга таскин берувчиси этиб танланган, мерос масаласида ҳазрати Фотиманинг насиҳатчиси ва закот бермаган омма устга аскар юборишда ҳақни ўрнида қўллавчиси бўлгандир. 

* (в. 13(634)) ёзув, масалан шахс вафотининг 13 – ҳижрий, мелодий 634 йилни билдиради. Матннинг давоми бу каби ёзув айнан шу маънода қўлланилади.

Умар бин Абдулазиз(в. 101(720)). Туя ва Сиффин воқеаларидан сўнгра ислом оммаси орасида  шиа ва Ҳаворич  каби баъзи эътиқоди бузуқ фирқалар ўртага чиқишгандилар. Улар орасида уч халифага ва баъзи бир саҳобаларни сўкишган ва ҳарорат қилганлар бўлгандилар. Ҳатто валилар ва идорачилардан баъзилари бу ҳақоратларни хутбаларгача чиқаришгандилар. Бироқ мужтаҳидлар ва фикаҳо(ислом қонунчилари), бундай ҳақарот фитнасига қатнашмадилар ва уларни уйғун ҳисобламаганларини очиқча баён қилдилар. Мана шу Умар бин Абдулазиз эса, ўша сўкишлар ва ҳақаротларни тўхтатган бир идорачи бўлган эди.

Ҳижрий 2 – аср(м. 8 – аср).

1) Имом-и Аъзам Абу Ҳанифа (в. 150(767),

2) Имом-и Молик (в.179(796),

3) Маъруфий Карҳий (в. 200(816),

4) Имом-и Шофий (в. 204(820). Раҳматуллоҳи алейҳим.

Бу аср, оят-и карима ва ҳадиси шарифлар тафсир қилинган, изоҳларга тутилган, фикиҳ ва ҳадис илмларида “усул”(методология)нинг юзага чиққан бир замон бўлаги бўлиб тарихга киргандир. Мутлақ мужтаҳидларнинг ўртага қўйишган асослар билан ижтиҳаднинг стандартлари белгилангандир. Бу стандартлар, бошқа мужтаҳид ва фикоҳа учун ҳукм ўлчави бўлиб қўллангандир. Бундан ташқари бу даврда “чарҳ ва тоъдил” илми таъсис қилингандир. Бу сояда Ислом дини, кироат, тафсир, зуҳд каби илм тармоқлари воситасида бегона таъсир ва ҳаракатларга қарши ҳимояга олингандир.

Ҳижрий 3- аср (м. 9 – аср).

1) Жунайд-и Боғдодий (в. 298(911)),

2) Аҳмад б. Ҳанбал(в. 241(856)).

Зуҳд ва тақво илмига, тасаввуф либоси кийдирилган, асос ва қоидалар белгиланган, ошиқ ва шавқ, тақво, фанофиллоҳ, ҳавф, рижо, қурбат, яқин каби маънавий чуқурлиги бўлган қаврам ва ҳолларни яшашган ва китобларга ўтказишган  бир даврдир. Суфён-и Саврий, Сирр-и(Сарийюс) Сақотий, Ҳорис-и Муҳосбий, Муҳаммад Қассоб каби завот-и киромнинг иршод ва суҳбатларида етишган Жунайд-и Боғдодий, Тасаввуфда асос бўлган “қалб тозалиги” қандай бўлиши кераклигини мисолда кўрсатган бир Саййидаъд тоифа(Тасаввуф арбобининг саййиди, раиси)дир. Аҳмад бин Ҳанбал ҳам фиких соҳасида аҳамиятли меҳнатлар қилиб, машҳур тўрт мазҳабнинг сўнгги ҳалқасини тамомлаган ислом олимидир. Раҳматуллоҳи алейҳим.

Ҳижрий 4- аср(м.10 – аср).

Қодий Абу Боқиллоний(в. 403(1013)). Ақоид ва Калом илмининг устозларидандир. Ақоидда Аҳл-и суннатнинг машҳур иккита имоми бордир. Улар Абу Мансур Мотуридий ва Абуъл-Ҳасан ал-Ашъорийлардир. Боқиллоний эса, имом Ошъорийнинг талабасидан дарс олароқ етишгандир. Унинг умри, Аҳл-и суннатни тушунтириш ва бу тўғри ва соф инончга қарши бўлган залолат фирқаларига (Шиа, Муътозила, Ҳавориж, Мужассима ва шуларга ўхшашларига) жавоб бериш билан ўтган эди. Бундан ташқари унинг христианликка ҳам раддиялари ҳам машҳурдир. Раҳматиллоҳи алейҳим.

Ҳижрий 5аср (м.11 аср).

Имом-и Ғазолий (в. 505(1112)). Ўта кўп йўналишли бир олимдир. Аҳл-и суннатнинг устунларидан биридир. Раҳматуллоҳи алейҳ.  Унинг замонида ислом дунёсини юнон фалсафаси қоплаган эди. Куфрга тушган ва муртад бўлганлар кўпая бошлаганида имом Ғазолий, фалсафанинг куфрга ва залолатга туширган қаврамларини якка-якка изоҳлаган китоблар ёзди. Ақлни ва файласофларнинг мантиғини ишлатиб, уларнинг ўзларига қақшатқич жавоблар қайтарди. Фаробий ва Ибн Синонинг “оламнинг қодийм(азалий бўлганлиги) ва Аллоҳнинг жузияти ((айринтили нарсаларни) била олмаслиги )га боғли сўзларининг куфр бўлганлигини билдирди. Унинг замондоши Ибн Рушд ҳам исломда фалсафа юритганлардан эди.

Ҳижрий 6-аср(М. 12- аср).

1) Абдулқодир Жайлоний(в. 561(1182)),

2) Аҳмад Рифой (в. 578(1182)).

Абдулқодир Жайлоний, Исломда шаръи тасаввуфнинг султонларидандир. Қодирий йўли билан биргаликда бошқа тариқатлар ҳам Ҳақ таолони зикрда уни Муршид-и комил деб биладилар. У ўзининг бир насиҳатида, “бидъат йўлига тушманглар! Итоат қилинглар, мухолиф бўлманглар!  Сабр қилинг, манманлашманглар! Муқим қолинглар, ажиралиб тарқалманглар! Кутинглар, ноумид бўлманглар! Қалбингизни гуноҳдан тозаланглар, уни кирлатманглар! Айниқса, Мавлонгизнинг олдидан ҳеч узоқлашманглар!” Каби марҳаматда бўлгандилар. Раҳатуллоҳи алейҳ.

Ҳижрий 7-аср (М. 13-аср)).

Қозий Байдавий(в. 685(1286)). Билим ва маълумотли тафсир устозларининг энг машҳурларидандир. Раҳматуллоҳи алейҳ. Ислом давлатлари аталмиш ҳудудларда, айниқса Усмонлилар мадрасаларида унинг тафсири кўп мақбул кўрилгандир ва унинг устида кўплаб шарҳлар ва изоҳлар ёзилгандир. Унинг бу қимматли асари, вафотидан сўнгра ёзилган тафсирлар учун бир қўлланма, ўлчав, миёр бўлиб хизмат қилгандир.

Ҳижрий 8-аср(М. 14-аср).

Бахаеддин-и Бухорий Нақшибанд(в.791(1389)). Тасаввуфда Нақшибандийя тариқатига асос солган, тариқатнинг пирларидандир. Буюк Аллоҳни зикр қилишда ноғма(музика ва рақс-айланма рақс тушишга қаттиқ қарши бўлиб, яширин зикрни тавсия қилгандир. Нақшибандийя занжирининг илк пири, Абу Бакр-и Сиддиқ радиёллоҳу анҳ бўлиб, Бахаеддин ҳазратлари эса бу занжирнинг 15-халқасидир ва энг кўп танилган бирисидир.

Ҳижрий 9-аср(М. 15-аср).

Мўлло Фанорий(в. 834(1431)). Усмонли шайҳулисломларидан бўлиб, тафсир, фикиҳ, мантиқ, ҳадис ва тасаввуф каби саҳоларда китоблар ёзди. Аммо Паздавий асосида тайёрлаган Усул-и фикиҳ илмидаги китоби билан кўп машҳур бўлди. У китоб, мадрасаларда ўқитиладиган китоблар қаторига киритилди.

Ҳижрий 10-аср( м. 16-аср)).

1) Ибн-и Камолпаша (в. 940(1534)),

2) Жалолуддин ас-Суюдий(в. 911(1506)).

Ибн-и Камолпаша, Усмонли шайхулислмоларидан бўлиб, 300-га яқин рисола ва китоб ёзди. Муфтиуъс-Сақолайин унвонига сазовар бўлди. Тафсир, фикиҳ ва ҳадис илмларида чуқур билимга эга бўлган олим даражасига етишди.

Онадўли қозаскари сифатида Явуз Султон Салимхоннинг Миср сафарига қатнашди. Онадўли ва Усмонли тупроқларида фитна чиқаришган ва фитна чиқаришни исташган шиа гуруҳлари билан илмий курашда бўлди. Имом Суюдий  ҳам кўп йўналишли ва чуқур билимли бир олимдир. Тасаввуф ва Усул-и тафсир асарлари ислом дунёсида кўп тарқалди. Улар одатда доим қўлда ташийдиган, ҳар доим қўлланадиган қўланма китобга айланди.

Ҳижрий 11-аср(М. 17-аср).

1) Имоми Раббоний Аҳмад Форукий(в. 1034(16250)).

2) Муҳаммад Маъсум Форукий(в. 1079(1669)). Мужаддид-и Алфий Сони    (иккинчи минг йилнинг Мужаддиди унвонига эгадирлар. Нақшбандия тармоғининг  султонлари орасида 23 – ўринда турадилар. Имом-и Раббоний, машҳур уч жилтли “Мактубот” исмли китобида мусулмон оммаси орасида янглиш тушунилган, тортишмаларга сабаб бўлган ва тарқалган баъзи масалалар ва қарашларни, шаръи ўлчавлар ичида, айниқса Ақоид ва фикиҳ илмларига боғли қолароқ изоҳлаган бир калом ва тасаввуф олимидир.

Тасаввуф ва Калом соҳасида баъзи масалалар бўйича ўзига хос ижтиҳадлари ҳам мавжуддир. Уларнинг исломга хизматлари хулосаланадиган бўлса, “Аҳл-и Суннатга кўра, эътиқод, амал ва ихлосга соҳиб ўлароқ ҳар хил бидъатдан узоқ туришдир”, дейилса бўлади. Имоми Раббонийнинг ўғли хам отасининг йўли давом қилгандир. Раҳматуллоҳи алейҳима.

Ҳижрий 12 – аср(м. 18-аср).

1) Саййид Нурмуҳаммад ал-Бадоюний, ад-Далҳий(в. 1135(1722)),

2) Мазхор Жон Жонан, ас-Саййид, аш-Шаҳид Шамсуъд-дин Ҳабибуллоҳ б. Мирзо Жон, ад-Далҳий (в. 1195(1781)). Буларнинг ҳар иккаласи ҳам Имом-и Раббонийнинг Аҳл-и суннат соҳасидаги усул ва арқонини давом қилдирганлардир. Раҳматуллоҳи алейҳима.

Ҳижрий 13-аср( м. 19-аср)).

Холид-и Бағдодий (в. 1242(1827)). Турли соҳалардаги илмларда усдодлик қилган бир олимдир. Аҳл-и суннат Ақоиди билан боғли “Эътиқоднома” номли рисоласи, ҳозирлар сотилаётган “Барчага лозим бўлган иймон” китобимизда бир бўлим шаклида берилмоқдадир. Унинг яна бир “Жолиятуъл-Акдор” номли дуо бир китоби ҳам бўлиб, Аллоҳу таолонинг дўқсон исми шарифини  ва Бадир жанггида қатнашган саҳоба-и киромнинг исмларини ҳам келтирмоқдадир ва Пайғамбаримиз  жанобларига саловат келтирилмоқдадир. Бу исмлар ва солавот-и шарифалар ўқилганидан сўнгра Аллоҳу таолодан барча мусулмонларнинг соғу саломатликлари ва ҳузурлари учун дуолар келтирилмодадир. Боғдотийнинг жаноза намозини Туркияда кенг танилган Радуъл-Мухтор соҳиби, талабаси Ибн Обидин ўқигандир. Раҳмутуллоҳи алейҳим.

Ҳижрий 14 ва 15-аср (М. 20 ва 21-аср).

Султон II Абдулҳамид Хон (в. 1336(1918)). У, ғарбнинг Усмонли халифалигини идоравий, иқтисодий, ҳулқи-адабий, сиёсий каби барча томонлама қамалга олган бир даврда Подшоҳлик вазифасини бажарганди. Унинг генералларидан баъзиларининг тўғридан тўғри ғарб давлатлари билан алоқалари бор эди. Овропага ўқишга юборилган талабаларнинг кўпчилиги Усмонли халифалиги ва подшоҳга қарши фикрдаги кишилардан иборат бўлиб қолган эди. Ғарбниг бузуқ ҳаёт тарзи мазмунида роман, ҳикоя ёзувчилар ва газеталар мухбирлари ислом ва мусулмон оммасининг қадриятларини қоралашни ўзларига мақсад қилиб олишганлар эди. Жўн турк ҳаракати ва кейинроқ тузилган Иттиҳат ва Тараққий уюшмалари тўласинча   (ичларида ўзаро бири-бирига қарши киши, гуруҳлар  бўлсалар ҳам) Подшоҳ ва Усмонли халифалигининг қадриятларига қарши эдилар.

Султон II Абдулҳамид Хон (раҳматуллоҳиалейҳ), Аҳл-и суннат олимлари нинг халқ оммасининг савиясига кўра, тайёрлаган Илми ҳал китобларини қишлоқ ва ҳар жойга тарқатиш йўли билан исломий вазифасини бажарди.

20-асрнинг бошларида кўрилган Ислом, Қуръони карим ва Азонга боғли реформа ҳаракатлари Юксак Ислом Институтларида ва Анқара Иллоҳиёт факултетларида – миссионер Орёнталистларга боғли, аммо фарқли шаклларда кун тартибига келгандир ва амалда улар ўз ишларини бошлаб юборишгандилар.

21-асрда ҳам айниқс иллоҳиёт ва исломий илмлар факлтетларида Симфозиумлар ва шу каби мажлис, йиғилшлар ўтказиш йўли билан анъанавий исломни пастлаштирдилар. 1400 йиллик Ислом тергавларга дучор қилинди  ва миссионер билим одамларининг мақсадлари тўғрисидаги ҳадислар инкор этилди, ҳатто Қуръони карим ҳукмларининг керак эмаслиги  ва оятлар Пайғамбарнинг ўз шахсий сўз ва фодалари бўлганлигини тастақлаганлар ҳам бўлгандилар.

У асрларда кўрилган барча куфр, залолат ва бадъатларга Аҳл-и суннат жомиаси, айниқса Сунний олим ва ғайратли мусулмонлар қарши чиқдилар. Китоблар, Илмий ҳаллар, Энциклопедиялар, мақолалар ва видеолар тарқатиш орқали жавоб бердилар.

яқин мавзу