Ўлимни хотирлаш.

Ўлимни хотирлаш.

Тингла шу муҳим сўзни!

Ўлим ҳақдир унутма!

Ҳаромдан сақла кўзни!

Ўлим ҳақдир унутма!

 

Бошлансин ҳозирликлар,

Дема яна вақтим бор,

Қабрга кирма гуноҳкор,

Ўлим ҳақдир унутма!

 

Нафсга эргашиб озма!

Ҳеч дарҳол аччиқланма!

Ихлосин доим сақла!

Ўлим ҳақдар унутма!

 

Дунё албатта фоний,

Султон Сулаймон қани?

Сенда кетасан яъни,

Ўлим ҳақдар унутма!

 

Бу ҳаёт битмас билма!

Хаин нафсга алданма!

Эрта дўзахда ёнма!

Ўлим ҳақдир унутма!

 

Ёмонга бўлма йўлдош,

Нафсинг ила қил кураш!

Тайёрлан яваш, яваш*!

Ўлим ҳақдир унутма!

 

Ҳеч нарса ила овунма!

Пушаймон  бўлиб урилма!

Соғломман деб қувонма!

Ўлим ҳақдир унутма!

 

Бўлма сарсон девона,

Қилмагин узр, баҳона,

Яшасанг-да шоҳона,

Ўлим ҳақдир унутма!

Саҳар вақтида ингла!

Ҳисоблаш ўзинг ила!

Шу сўзни яхши тингла!

Ўлим ҳақдир унутма!

 

Ҳеч кимдан гумон қилма!

Ёмон бир ҳаёт сурма!

Ажални узоқ билма!

Ўлим ҳақдир унутма!

 

Ишни эртага қўйма!

Тавба қилмасдан ётма!

Нафсингни кўп ухлатма!

Ўлим ҳақдир унутма!

 

Ёмонла юриб кезма!

Ҳеч кимни хафа қилма!

Гуноҳ ичида сузма!

Ўлим ҳақдир унутма!

 

Ҳақ қаршисида эгил!

Маҳшарда бўлма залил!

Тавба қил гуноҳни сил**!

Ўлим ҳақдир унутма!

 

Аллоҳдан узма умид!

Мозорга иймонла кет!

Холисона бир ўгит!

Ўлим ҳақдар унутма!

* яваш, яваш – аста, аста;

** сил – ўчир.

Ихлос вақфи 2020 учун чиқарган тақвимнинг 19 – июл варағидан олинди. Муаллифи кўрсатилмаган эди.

яқин мавзу