Имом Мотуридийнинг Мўътазила билан ҳисоблашиши!

Имом Мотуридийнинг Мўътазила билан ҳисоблашиши!

Мақоланинг  муаллифи: проф. Ҳилми Демир; Таржимон Алибой Йўляхши.

Проф. Ҳилми Демир
Hilmi Demir

Мақоланинг турк тилидаги оригиналининг интернет адреси : https://www.turkiyegazetesi.com.tr/yazarlar/hilmi-demir/614382.aspx

Тажимондан: Мақола, Истанбул шаҳрида нашр этилаётган Turkıye газетаси (11 июл 2020 йил)да эълон қилинди. Биз уни ўзбек туркчасига ағдариб мусулмон ўқувчиларимизга тақдим қилишни фойдали ва ибратли бўлар деб ҳисобладик.

Марҳамат мақоланинг ўзбек туркчасидаги мазмуни билан танишинг!

Имом Мотуридийнинг Мўътазила билан ҳисоблашиши.

Имом Мотуридийнинг Самарқанддаги мақбараси.

 

Мўътазила дейилганида, кўпчиликнинг ақлига  рационалист мусулмон тушунчасига қурилган

бир мактаб келади. Айниқса Туркияда суннийликнинг қаршисида Мўътазилани мақташ, уни “ақлли бир туншунча мактаби” ўлароқ кўкка кўтариш анчагина машҳур кўринаяпти. Бунинг устига суннийликнинг юриб туришини, ақлни ҳисобга олмаган тушунча ва тафаккурга ўрин бермаган бир мактаб ўлароқ айблаш ҳам бугун модага айлангандир. Аслида ақл ва тафаккурга жиддий аҳмият берган мусурмонлик тарихининг энг аҳамиятли мактаби ҳисобланган Мотуридийлик ҳам сунний мактаби ичида муҳим ўрин эгаллайди ва янада муҳими имом Мотуридий ҳазратларининг танқид остига олган мактабларнинг энг бошида Мўътазила туради. Имом Мотуридий 10-аср ичида учта мактабга қарши кураш олиб борди. Улар, Мўътазила, Шиа ва хорижийлардир

Шу сабабли Туркияда эшитаётганимиз бу қўпол тасвирнинг жуда ҳам хатоли ва ўз ичида ҳам қарама қаршиликлари керагидан ортиқча бўлганлигини алоҳида кўрсатишим керак. Лозим  бўлса, келинг ҳозир бу ўта хато ва расмий қарашни тузатайлик ҳамда имом Мотуридий билан Мўътазила орасидаги ғоявий курашнинг сабабларини тушунишга ҳаракат қилиб кўрайлик. …

Ашъорийлик ва Мотурийлик бир тараф, Мўътазила иккинчи тараф орасидаги кураш олдинги иккисининг ўта даражада нақл тарафдори ва ҳақли бўлишлари ва бу ҳолга қарши Мўътазилийнинг эса ақлга суянувчи ва мустақил тушунчага аҳамият берадиган мактабни қабул этишлари эмасдир. Айниқса Мўътазиланинг кўпинча қўллагани адолат доираси бугунлар тортишаётганимиз ижтимоий ва сиёсий адолатни эмас, аксинча янада кўпроқ теологик тушунишда Аллоҳу таолонинг адолатини ифода қилади.

Мўътазилий тушунчанинг таъсирини рад қилолмаймиз албатта, аммо бу уларнинг фикрларининг нимага суннийлар дунёсида қабул бўлмаслигига тўсиқ бўлмаслиги керакдир. Ундай бўлса, иллоҳиёт ишларида, айниқса неомўътазилий оқимлар фикрича суннийликка қаратилган инсофсизларча танқидларга қарши боғламидаги кўпикдан иборат Мўътазила кўркамлашмасини кўриш ўзига жалб этувчи бир хусусдир. Шу сабабдан мақоламизда Мўътазила ва имом Мотуридий орасидаги тортишмаларга мавзу бўлган масалаларни қараб кўрамиз. Мақсадимиз эса, янада ҳақиқатчи бир Мўътазила расмини ўртага чиқариш ҳамда бу даражада мақталган Мўътазиланинг нима сабабдан мусулмонлар орасида қабул қилинмаганлигини тушунишга уринишдир …

Адолат принципи

Имом Мотуридийнинг “Китобут-Тавҳид” номли асарига қараганимизда ҳам Мўътазила ва Имом Мотуридий тортишган бош масала янада кўпроқ “буюк гуноҳ” масаласи бўлганлигини кўрамиз. Буни шундай тушуниш мумкиндир, яъни ички ичиш, зино қилиш, ёлғон сўзлаш, туҳмат қилиш, миш-миш тарқатиш каби буюк гуноҳга йўл қўйган бирор киши мўминми ёки мўмин эмасми? …

Ҳа, бу сўзларни янглиш ўқимадингиз Мўътазила ва Мотуридийни бир-бирларидан ажратган масала, айнан ана шу масалага берилган жавобнинг шаклидадир. Шундай бўлса, Мўътазиланинг адолат ва ал-Ваъд ваъл-Воид дея билинадиган асос принциплари қаерда қолди? Қисқача сўзлайликки, аслида барча принциплар бир йўналиши билан шу масаланинг жавобига тайёргарлик ҳалотидадир.

Умуман ўқувчи учун энг аввал Мўътазила учун аҳамиятли бўлган шу икки принципни қисқача изоҳлайлик. Мўътазилий учун адолат принципи: Аллоҳнинг асло зулм қилмаслиги, бандаларига жазо берганида ҳам, мукофотлаганида ҳам адолат принципига кўра, иш тутишининг пролемли бўлишлигини ифода қилади. Ал-Ваъд ваъл-Воид принципига келганда эса, атама ўлароқ ваъд – “мукофот”, воид – “азоб” каби қабул қилинмоқдадир. Мўътазилага кўра, Аллоҳнинг жазоландирадиган таҳдидида бўлинган ҳолатлардан ташқари бандаларни жазолантириши; мукофотлаш ваъдасида бўлинган ҳоллар сабабли ҳам бандаларни мукофотлаши “проблемли”дир. Чунки Аллоҳнинг китобида, ваъд ва воидидан қайтмаслигини билдиришга доир жуда кўп ояти калималар бордир. Аллоҳнинг улардан воз кечиши ва қайтиши (ҳулф этиш) ҳақида ўйлашнинг ҳеч бир вазиятда ўрни йўқдир.

Аллоҳу таоло Қуръони каримда ёлғон сўзлаганни жаҳаннам азоби билан қўрқитган, У ўша сўзини албатта бажаради, яхшилик қилгани учун мукуфотлашини айтган бўлса, уни ҳам албатта бажаради. Муътазилага кўра, Аллоҳнинг қўрқитишдан (воид) воз кечишини қабул қилиш, хушхабаридан (ваъд)да воз кечишини қабул қилиш маъносига келади. Чунки бу иккиси орасида ҳеч бир фарқ йўқдир. Суннийликда эса, Аллоҳ мукофотидан эмас, азоб бериш ҳақидан (қўрқитишидан) воз кечиши мумкиндир. Аллоҳу таоло жазолантирадиган бирор феъл сўзлаган кишини лутфу марҳамати билан жазолантирмаслиги мумкин. …

Масаланинг янада тушунарли бўлиши учун ҳолатни бирмунча соддалаштирамиз ва бунинг учун иккита тубандаги ҳолатларни қараб чиқамиз.

Биринчи ҳолат: Масалан, бир А исмли шахс 18 ёшли, ишсиз ва пулсиз   бирисидир. У олдида ётган жуздонни унинг ичидаги пулни ўзлаштириш мақсадида (ўғрилик ниятида) олади ва у ердан қочар қочмас қаршидан келаётган бир машина остида қолади ва ўлади. Жуздоннинг эгаси овозни эшитиб орқага қайтади ва жуздонини олади …

Иккинчи ҳолат: Б шахс, 40 ёшлардаги ҳақиқий тажрибали бир ўғридир. Бу ерда ҳам ҳолат айнан биринчи А шахс билан бўлгани каби вазиятда содир бўлади. Фақат бу ҳолда машина уриб кетган Б шахс,ўлмайди тез ёрдам билан касалхонага келтирилади.  Бу одам содир этилган ҳолат сабабли тавба қилади ва пушаймонлигини оғизда сўзлайди. Бу воқеадан уч кун сўнгра эса, бу одам ҳам ўлади. …

Мўътазилага кўра, А шахс тавба қилмаганлиги учун абадий азобга лойиқ ҳисобланади. Б шахс эса, ўз гуноҳи учун тавба қилганлиги сабабли Аллоҳ тарафидан авф қилинади. Чунки ўғрилик охиригача содир бўлмади, жуздон эгасига берилди …

Суннийликка кўра, 2-ҳолдаги Б шахс, тавба қилганлиги ва ўғирланган мол эгасига берилгани учун авф бўлади. 1-ҳолдаги А шахсни ҳам Аллоҳу таоло истаса авф этиши мумкин. Чунки бу ерда ҳам ўғирланган мол эгасига  берилганлиги учун ўғрида банда ҳақи эмас, фақат ўғрилик гуноҳи-маънавий гуноҳи қолади ва лутф, марҳамат эгаси бўлган Аллоҳу таоло ҳар қандай бир гуноҳкорни авф қилиши мумкин бўлганлгидан бу одамни ҳам авф қилиши мумкиндир.

Кўрилганидек, Мўътазила учун адолат марҳамати бўлмаган совуқ ва ғаддор ҳаким(судья)га ўхшайди. У жазосидан ҳеч воз кеча олмайди, воз кечмайди. Бунинг акси Суннийликда Аллоҳу таоло одил бўлганлиги сингари, марҳамат ва лутф эгаси ҳамдир.  Аллоҳу таоло ҳокимдир, яъни ҳикмат эгаси ва бандаларининг нимани, нима учун содир этганлигини энг яхши билади, билгувчидир …

“Буюк гуноҳ” масаласи.

Табиий масала бу ерда битмайди. Мўътазила ва Мотуридий орасидаги  “Буюк гуноҳ” масаласининг бошқа тарафи ҳам, бандаларнинг йўл қўйишган гуноҳлари, уларнинг савоблари оқибатида ўчирилиши билан боғлидир. Зеро Аллоҳу таоло Ҳуд сураси 114 ояти каримасида “… Чунки савоблар гуноҳларни кетказадилар …” каби марҳамат қилади. Нормалда бирор банданинг қилган савоблари, унинг гуноҳларини ўчиришини кўрамиз. Бироқ Мўътазиланинг масалага оид изоҳларига(тушунтиришларига) қараганимизда вазият ҳеч ҳам бундай эмаслигини кўрамиз. Мўътазилада  иймон ўз-ўзича бирор қабул қилинган инонч ўлароқ қабул этила олмайди. Иймон фақат амаллар билан биргаликда қабул қилинади. Бошқача айтилганда, Мўътазила учун худди Ҳорижийлар ва Аҳл-и Ҳадисда бўлгани сингари амал ва иймон биргаликдадир. Буюк гуноҳга йўл қўйган киши бу дунёда кофир бўлмаса ҳам охиратга кетганида абадий азобга тушади! Лозим бўлса масалани янада ойдинлаштирмоқ учун яна бир ҳолни ҳам тайёрлашимиз мумкин. Бу ҳолни фақат Мўътазилийнинг ўзи учун қараймиз. Бу ҳолни қози Абдужабборнинг китобидан оламиз: Бир киши 10 марта мукофотга лойиқ савоб, 20 марта жазо берилиши лозим бўлган буюк гуноҳ содир қилиб, тавба қилмасидан вафот қилган бўлсин.

  1. Ҳол: Бу вазиятда,

а) киши 20-та гуноҳи учун жазолантириладими ёки

б) 10-та савоби учун унинг гуноҳларидан олиб ташланганидан сўнграми  жазолантирилади?

  1. Ҳол: Бу киши,

а) абадий жаҳаннамда қолади,

б) гуноҳлари учун жазолантирилганидан сўнгра жаннатга қайтади.

Бу ёзилганларни  ўқиганингиздан Мўътазила ҳақида ақлингизга дарҳол 1-ҳолда а)-ни, 2-ҳолда б)-ни танлашни ўйлайсиз. Аммо узрки, Мўътазиланинг бу масаладаги кўриши аниқ бир қарор кўрсатмайди. Мўътазилий олимларининг бир қисмига кўра, жазо бериладиган амални кўп қилаганидан савобларнинг таъсири бўлмайди. Абу Ҳошимга кўра эса, бу тўғри эмасдир.  Фақат Аллоҳнинг 20 марта хазолантириши тўғри бўлмайди.  Фақат 10 марта жазолантириши янада тўғридир. Қолган 10-та жазо бериладиган гуноҳлар учун мукофотлардан туширилади.

1-ҳолдаги жавоб ўзгариш кўрсатса ва ихтилофи  бўлса ҳам 2-ҳолда янада бутунлироқ бир Мўътазила билан учрашади.

1-ҳолнинг б)-си янада дуруст турганлиги учун шу ердан давом қилсак ҳам натижада қолган ўн гуноҳ сабабли абадий жаҳаннамга қолади. Шунинг учун ҳам иймоннинг ўз-ўзини мукофот берилиши учун етарли ҳисобламаганлар дир ва киши иймонли бўлса ҳам абадий жаҳаннамда қолиши мумкинлигини иддао қилганлардир.

Сунний олимлар эса, бу кишининг фақат ўнта гуноҳи учун жазолантирилиши мумкинлигини ва жаҳаннамда гуноҳлар учун жазоланганидан сўнгра жаннатга қайтишларини сўзлайдилар. Ёки Аллоҳу таолонинг лутфи марҳамати билан ўша 10-та гуноҳи ҳам кечириб юборилишини қабул қиладилар …

Бунинг тескариси бир вазиятда ҳам Мўътазиланинг қараши етарлича ғалатидир. Айтайлик, бу сафар киши 20-та савоб, 10-та гуноҳ қилган бўлсин. Бу кишини Аллоҳ 10 бирлик мукофотлантиради. Бу ҳолда киши синовдан ўтади, аммо янада кўпроқ мукофот кутмаслиги лозимдир.

Мўътазиланинг савоб ва гуноҳларни одатда хассос  бир тарозида ўлчайдиган каби тенглаштириши, Аллоҳнинг марҳамати, лутфи карами, жумардлигига ҳам “тўсиқ” қўйиши маъносига келади…

“Қатъи қарорли ҳаким”

Кўрилаётгани каби Мўътазила учун “буюк гуноҳ” мутлақо жазолантириши керак бўлган бир ҳолат(вазият)дир. Шу  каби қаралганда қоинотда гуноҳсиз бандани топиш жуда мураккаб бўлади ва Мўътазила қарашига кўра, жаннат бўш қолади! Ундан ташқари Мўътазила амал бўлмаса, иймонга ҳеч бир аҳамият юкламайди. … Мўътазилий қарашида савобларнинг ҳам қиймати деярли гуноҳлар билан айнидир. Ваҳоланки, шундай савоблар бордирки, улар бир неча гуноҳларга бадал бўлиши мумкиндир. Ундай савобларни Аллоҳу таолонинг фақатЎзи тақдир этади. Мўътазилий эса, худди Аллоҳу таолонинг ҳисобчиси каби ҳисоб юритишни  маъқул кўради. Хулоса ўлароқ сўзласак, Мўътазиланинг қатъи ҳаким илоҳ тасаввури, одамзотининг жаннат умидларини йўққа чиқаради! Мўътазилий ва Мотурдийлик орасидаги “жанжал” ақлда эмас, балки Аллоҳу таолонинг “марҳаматсиз  ҳаким” бўладими ёки йўқ; мўмин абадий жаҳаннамда қоладими ёки қолмайдими масаласидир.

Мўътазилий, билинганнинг бутунлай аксига ўта қўюқ, сўфи ва бир қатъи диндор каби кўринишга уринадилар. Бугун Мўътазилани мақташда бўлганлар нео-Мўътазилийлар ҳам Мўътазиланинг адолати билан охиратда сўроққа тутилишларини хоҳламайдилар.

 

 

 

 

яқин мавзу