НАМУСНИНГ ЖИНСИЯТИ БОРМИДИР?

НАМУСНИНГ ЖИНСИЯТИ БОРМИДИР?

Муаллиф: Проф. Ҳилми Демир.Проф. Ҳилми Демир

Таржимон: физико математика фанлари номзоди проф. Алибой Йўляхши.

Мақола оригиналининг интернет адреси: https://www.turkiyegazetesi.com.tr/yazarlar/hilmi-demir/613778.aspx

Мақола Туркияда нашр қилинаётган Turkıye газетасининг 10 май 2020 сонида чоп қилинган.

Унинг ўзбек туркчасидаги мазмуни билан таншинг.

Ахлоқий қадриятларнинг жамият(омма)нинг бир қисмига ёки бир жинсга оид ифодаланиши, одамзотининг аҳамиятини пастлаштиради ва омма орасида ахлоқсизликнинг машҳурлашишига йўл очади. Садоқатни, иффатни, ҳаёни ва намусни фақат аёлга оид қадрият каби қараш ва уни фақат аёлдан кутиш Ислом ахлоқига қилиниши мумкин бўлган жуда катта ва қаттиқ зулмдир.

Иффат, оиланинг бутунлигига ва оиланинг саодатига боғли қолиш маъноларини беради. Ҳа, Ислом зинони ман қилгандир. Шу билан бир қаторда ислом динида зинода гуноҳкор қилинаётганнинг гуноҳини исботлаш ўта қийинлаштирилгандир.

Мусулмонлар ўлароқ бизнинг жиддий бир ахлоқ масаламиз мавжуддир. “Мен, фақат хушахлоқни ўрнатиш учун юборилдим,” деган бир Пайғамбарнинг (алейҳиссалом) уммати бўлиб яшаётганимиз чоғда яхши бир синов бера олмаяпмиз. Бу вазият йўл очган бўҳрон тезликда чуқурлашмоқда ва оммавий ечим топиш тарафга қараб тўғри йўл олмоқда. Ахлоқ, инсон бўлишнинг ва инсоний муносабатларнинг энг асосий қиймматларидан бирисидир. Аммо афсуслар бўлсинки, баъзан ахлоқий ҳолларнинг омма орасида фақат бир жинсга нисбатан қабул қилинаётганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Нимани кўзда тутаётганимни сўрайсизми? Уни очиқча ифода қиладиган бўлсам, ҳаё, иффат ва намус кабиларнинг фақат аёлларга оидлиги ва жинсиятчи бир қараш ила қабул қилиниши бир мусулмон кишиси сифатида мени анча ташвишлантиради.

Ахлоқий қадриятларнинг жамият(омма)нинг бир қисмига ёки бир жинсга оид ифодаланиши, одамзотининг аҳамиятини пастлаштиради ва омма орасида ахлоқсизликнинг машҳурлашишига йўл очади. Садоқатни, иффатни, ҳаёни ва намусни фақат аёлга оид қадрият каби қараш ва уни фақат аёлдан кутиш Ислом ахлоқига қилиниши мумкин бўлган жуда катта ва қаттиқ зулмдир. Янада ёмони бу жаҳилия одатидир. Жаҳилия даври шеърларида ифодаланган эркак ва аёл рол (вазифа)ларида бу ҳолларни янада яхши кўрамиз. Ўша даврнинг машҳур шоирларидан аш-Шанфаро ижодида ўз хонимини ташқарига чиқмай, уйда ўтириб, уни кутишини мақтайди. Унинг шеърларида эркак учун эса, мақталадиган хусусиятлар унинг жанговарлиги, ҳаммани едириб-ичириши кабилардир. Ислом келишидан илгари эркакнинг намус, иффат ва ҳаёсидан сўзлаш кўп ҳам одат эмас эди.

ИСЛОМ АДАБИЁТИДА НАМУС.

Намус калимаси  Қуръони каримда тўғридан тўғри уқтирилмаганлигини билдириб ўтишни лозим ҳисоблайман. Ислом адабиётида намус калимаси воҳийннг келиши билан боғли ўлароқ, “Намуси Акбар” шаклида Жиброил аллейҳиссалом учун ишлатилгандир. Яна Варақо бин Навфалнинг Ҳазрати Ходижага сўзлагани, “Агар менга сўзлаганинг тўғри бўлса, Мусога келган “Намуси Акбар” унга ҳам келгандир ривоятида ва фақат Расулуллоҳга (алейҳиссалом) сўзлагани “Сен Марям ўғли Ийсонинг хабар қилгани пайғамбарсан ва Мусо намусига ўхшаш бир ҳол устидасан” каби ифодаларида ишлатилмоқдадир. Шу каби ифодаларда ишлатилган намус, ҳазрати Жаброилнинг пайғамбарларга омонат қилгани принсип ва қадриятларни кўрсатмоқдадир. Намус одамзотининг кишилигини оёқда тутиб турган ва қўрилиши керак бўлган асосий қадриятдир. Намусга эга чиқиш, Аллоҳнинг расулига келган инонч ва принсипларга эга чиқиш, уларни қўриш ва муҳофаза этиш тушунчасига келмоқдадир …

Исломда жинсий ахлоқ маъносида намус эмас, балки “ирсни қўриш” тушунчаси ишлатилмоқдадир. Жинсий ички кечинманинг ахлоқий назорати тушунчасида, “ирсни қўриш” эса Қуръони каримда аёл учун эмас барча мўминлар учун бир принсип бўлиб ўртага чиқади. Мўминлар сурасида бу вазият тўласинча мана бундай ифода этилади: “Дарҳақиқат мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида(қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи, беҳуда – фойдасиз(сўз ва амаллардан) юз ўгирувчи, закотни (адо) қилгувчи, авратларини(ҳаромдан-зинодан) сақлавчи кишилардир. Магар ўз жуфти ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдилар). Бас, улар маламот қилмаслар. Энди ким шундан ўзгани (яъни зино ва шу каби шариати Исломийяда ҳаром қилинган бошқа нарсаларни истаса, бас ана ўшалар ҳаддан ошгувчилардир. Мўминлар ўзларига ишонилган омонатларга ва (ўзгаларга) берган аҳду-паймонларига риоя қилгувчи кишилардир.”

Маориж сурасида шуларга ўхшаш ифодалар билан мўминларни мана шу хусусиятларга диққат қиладиган кишилар сифатида кўрсатилади: “Улар(яъни мўмин-мусулмонлар) ўз гувоҳликларини тўғри-холис адо қилгувчи зотлардир, намозларини (вақтида адо этиб, қазо бўлишидан) сақлагувчи бўлган зотлардир. Закотларини берадилар, ирсларини қўрийдилар, омонатга хиёнат қилмаслар.

Иффат, барча ўзидан кетиш(ҳаддини ошиш)ларнинг назоратидир.

 Кўраётганимиз каби, Қуръони каримда жинсий ахлоқ, омонат, намоз, закот ва уни эҳтиёж соҳибига бериш билан биргаликда зикр қилинмоқда. Сўзсиз жинсий ички ҳолатнинг ахлоқий назорати билан бу ҳоллар орасидаги муносабатларни ўйлаётгандирсиз. Бу вазиятни бизга Имоми Ғазолий ҳазратлари яхшигина изоҳлаган десам хато бўлмас, деб ўйлайман. Ғазолий ҳазратлари ахлоқий яхшилик иставчиларни, ҳикмат, шажоат ва иффат шаклида синфлаштиради. Бу синфлаштирмада иффатдан туғиладиган ахлоқий хусуслар жўмардлик, ҳаё, сабр, хушмуомала, қаноат, варо, латофат, ижозат, ёрдам, нозиклик, очкўзлик озлигидир. Шундай қилиб, иффат, фақат жинсий ўлароқ кишининг шаҳовий туйғуларини назорат қилиши  эмас, аслида еб-ичишдан бошлаб кўпларча тугатишгача ҳар хил озғинликни назорат остига олиш маъносига келади. “Назоратсиз куч, куч эмасдир …” Бу ифодага уйғун ўлароқ иффат, кишининг назоратли ва коинот билан боғланган ва мувозанат ичида бир ҳаёт кечиришидир. Иффатга эга бўлган киши айни замонда сабрли, жўмард, қаноаткор, ёрдам севар киши бўлади деб ҳам ҳисобланади. Чунки иффат, бу ҳолатларга ҳам манба бўла олади. Бирор кишининг ахлоқан жинсий орзуларини назорат остига олиши билан унинг жўмардлиги ва сабри орасида ҳам муносабат бордир …

Бир бошқа хусус ҳам иффат ва омонатга риоят қилиш орасидаги муносабатдир. Иффат, оиланинг бутунлигига ва оиланинг саодатига боғли қолиш маъноларини беради.  Бу боғлилик фақатгина аёлга хос эмасдир. Уйли(оила)лик акти(сўзлашмаси)да эркак ва аёл бир-бириларига сўз берадилар. Ўша сўзлашма-сўз фақат аёлни эмас, балки эркакни ҳам боғлайди. Демак, сўзлашмага содиқ қолиш фақат аёлнинг эмас, балки оила аъзоларининг иккисига ҳам таалуқлидир. Афсуски, кунимизда уйлилик фақат аёлни боғлаган (сўзлашма(аҳдлашма)) эмиш каби эркакнинг барча хоҳишлари бажарилиши лозим ҳисоблаган оммавий тушунча ҳам ахлоқнинг битишига сабаб бўлмоқда. Эркакнинг бу қилганларини “қўлингнинг кирини ювсанг кетади” каби машҳурлаштирган зеҳният уйлилик аҳдининг садоқатини бир ўйин ва эрмакка айлантириб оиланинг барча иффатини аёлнинг елкасига юкламоқда. Ҳатто баъзан аёл жиноятини машҳурлаштирган бир тилга айлантиришмоқдалар.

Жазо давлатга оиддир.  

Унутмайликки, динимизда жазо бериш ваколати давлатга оиддир. Унинг устига ўртада бирон жинои айбдорлик бор бўлса, Ислом жазо ҳуқуқининг “иҳқоқий(исботланмаган) ҳақ йўқдир” пресипига мувофиқ жазосини бирор шахс эмас, керакли терговлар ўтказилганидан сўнгра “давлат” беради. Ҳанафий мазҳабига кўра, ҳад жазоларининг татбиқи халқ(омма) ваколатига эга бўлган давлат одамига оиддир. Ваколати омма шаклида ифода этилган ва халқнинг тамомини ичига олган бу бириким, Ислом ҳуқуқида давлат раҳбари ёки унинг таинлагани кишиларнинг, бошқа бир киши ёки омма номидан ҳуқуқий натижалари бўлган тассаруфлар бўлиш таъсирини ифодаламоқдир.

Киши эга бўлиши ва эга бўлган энг аҳамиятли ҳақ, сўз, яшаш-ҳаёт кечириш ҳақидир. Яшаш-ҳаёт ҳақининг аҳамияти Қуръони каримда, “… кимки бир жонни ўлдирмаган ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган одамни ўлдирса, демак, гўё  барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга ҳаёт ато этса(яъни ўлдиришдан бош тортса), демак, гўё барча одамларга ҳаёт берибди …” (Моида, 32) шаклида ифода этилгандир. Ҳазрати Пайғамбар ҳам “Мусурмоннинг қони, молу мулки ва ирси, бошқа мусулмонларга ҳаромдир,” дейиш билан киши ва кишиларнинг жонини қўришнинг аҳамиятини алоҳида кўрсатгандир. Шу сабабдан ҳам уруш ва нафс(ўз жони)ни мудофаа қилишлардан ташқари одам ўлдирган киши, охиратда ҳақ эгаси билан ҳалоллашмасдан ҳеч авф этилмайди.

Бирор аёлнинг намусига тил узатиш, Исломийятда жуда оғир жазоси бўлган бир ҳолдир. Ҳа, Ислом зинони тақиқлагандир, бироқ шу билан бирликда Ислом динида зино гуноҳини исботлаш ниҳоятда қийинлаштирилгандир.  Бу гуноҳда гувоҳлик берган кишининг, ўша гуноҳнинг содир бўлишини шахсан кўриши керак бўлганлиги учун “гувоҳ” исми берилгандир. Бирон киши зино қилган кишини очиқча кўрганидан кейин яна уч кишини шу кўрганларига гувоҳ кўрсатиши ҳам зарурдир. Борди-ю ўшандай гувоҳлар топилмаса, ўша гуноҳ содир этилганлиги исботини топмаган бўлади. Зинодан бошқа жиноятларда жиноятни исботлаш учун иккита гувоҳ кифоя бўлишига қарамай, зинода тўртта эркакнинг гувоҳлиги талаб қилинади.

Зино айбининг исботи, оғирлаштирилган далилга боғланиши бир қатор ҳукуматларга биноандир. Бу вазият жиноят ва жазо  сиёсати жиҳатидан қаралганида жиноятнинг яширин қолиши хайрлироқ бўлиши, жазолантиришнинг  эса ғоя бўлмасдан  шахсларни ва оммани қандай қўриш  учун мурожаат қилинган энг кейинги чора бўлганлигини янада яхшироқ тушунишдир. Яширин бўлганини сақла, айб бўлганини ёпиб тур, шахсий ҳаётни қўрийдиган ҳукмлар ёнида бу яшринчаликни ошкор қилишга имкон бермаган амрлардир. Мусулмонларнинг, бошқаларнинг ўзларига  оид яширин ҳолларини ўрганишдан, уларни текширишлардан қочинишлари исталади. Ҳатто бу мавзуда уларни ҳаракатга ташвиқ  этувчи сўз ва ҳаракатлар ҳам тақиқланади. Бир ҳадиси шарифда, бировнинг айб ҳолини кўриб, уни ёпган киши, бир ўликни тирилтирган каби бўлишлиги билдирилгандир. Бошқа бир ҳадиси шарифда эса, “Ҳар бир кши(мусулмон), бошқа бир мусулмоннинг айбини ёпадиган бўлса, Аллоҳ ҳам унинг айбини дунёда ва охиратда ёпади”, дейилади. Бу каби амрлар билан мусулмонларнинг бошқалар айбларини ошкора қилишдан сақланишлари исталмоқдадир. Бу ҳам ёмонликни ошкор қилиб, у ҳақда очиқдан очиқ гапириб юришдан сақланиш ҳамда ҳаромга йўл қўйганнинг тавба қилишига имкон бериш учун янада уйғундир. Чунки Исломда ахлоқий  ҳаёт жазо ила эмас, балки фақат одамларнинг виждоний туйғуларини яхшилаш билан қурилиши мумкин.

УЙЛИЛИК(ОИЛА)НИНГ ЙИҚИЛИШИ.

Эркакка истаганини қилиш ҳақи таниган, аммо аёл(хотин)ни намуснинг ягона қаровули ҳолига келтирган, уларни  аждодсизлаштирган оммавий тушуниш оила боғини ва оилавийликнинг муқаддас аҳдлашмасини йиқитишдир. Оилавий ҳаётда ҳар икки тараф(эр ва хотин) бир хил даражада  масъулиятлидирлар. Ҳаёт, бахтли бўлиш англамини бериши жуда  яхшида, аммо бахтсиз бўлганимизда нима бўлади? Бахтиёрлик, ажойиб яхши бир йўналиш манбаси экан, бахтсизлик ва ёлғизлик туйғуси нима-қандай бўлади?

Корона кунларидаги карантин ташвишлари бизга ёлғизликнинг қанчалик қийин ва уни кечириш мумкин бўлмаган бир ҳол эканлигини хотирлатмадими? Бахтсизлик ёки касаллик билан якка бошингизга кураша олишингиз жуда қийин, ҳатто кураша олмайсиз.  Унутманг! Садоқатингизга ва аҳдингизга ишонган бир турмуш ўртоғингиз ҳам бахтсизлигингизга ҳамда касаллигингизга ва ёлғизликда энг аҳамиятли дастакчингиз ва ишончли бир суянчиғингиз бўлади

Демакки, иффатни, “Одамзотининг бадани ва моддий  манфаатдорликка ортиқча тушгунликдан қўринишини таъминлайдиган фазилатли” кишининг жинсий ахлоқига тушириш хатодир, бу хатоли қарашдир. Зеро шахсий ва оммавий ҳаётда кўрилган барча салбий ҳаракатларнинг ва ижобий ўрганишликларнинг асосида кенг иффат радиусли ахлоқ англайиши ётади. Демак, иффат, фақат аёл(хотин)га хос эмас, балки одамгарчилик  аҳдига вафоли этган, ўзидан кетишлар(ҳаддини ошиш)дан қўрийдиган, нафсоний ҳислари учун омманинг ва атроф муҳитнинг ифлосланишига тўсиқ бўладиган  ва энг аҳамиятлиси бирон жонга қиймасликни ўргатган бир тутумдир. Бошқаларининг намуси  ва иффати ҳақида  сўзлашадиганлар, аввал ўзлирининг иффати  ва намуси орасидаги масофасига қарашларида фойда кўринмоқда.                             

яқин мавзу