АҲЛ-И СУННАТ ВА МОДЕРНИСТ ИСЛОМЧИЛАРДА ИЙМОН ВА ТАКФИР МАСАЛАСИ.

АҲЛ-И СУННАТ ВА МОДЕРНИСТ ИСЛОМЧИЛАРДА ИЙМОН ВА ТАКФИР МАСАЛАСИ.

Муаллиф : Проф. Ж. Аҳмад Оқишиқ; Таржимон физико-математика фанлари номзоди проф. Алибой Йўляхши.

Мақоланинг интернет адреси: https://www.turkiyegazetesi.com.tr/yazarlar/dr-c-ahmet-akisik/613868.aspx

Мақола 2020 йил 6-июнда Turkıye газетасида эълон қилинди. Биз уни муштариларимиз учун фойдали бўлар деган мақсадда ўзбек туркчасига ағдардик. Унинг ўзбек туркчасидаги мазмуни:

Такфир, қаврам(атроф, доира) ўлароқ бир кишини сўкма, “у кофирдир,” дема каби маънода ишлатиладиган калима-сўздир.  Бошқача айтилганда, Буюк Аллоҳдан воҳий воситасида келиб, Пайғамбар алейҳиссалом таблиғ қилгани аниқ билинган диний асосни инкор қилган кишининг кофирлигига ҳукм қилишдир. Бу эса ўта масъулиятли, жавобгарлиги анча оғир бўлган ифода ва ҳаракатдир.

Одамзотининг бу дунёда қўлга киритиши мумкин бўлган энг қадрли қиймат(қодрият) “Иймон”дир. Иймоннинг асоси эса, Буюк Аллоҳнинг борлигига, бирлиги-ягоналигига, шериги-ўртоғи йўқлигига, мутлақ қудрат эгаси эканлигига, ҳамма нарсаларни кўриши, билиши ва уларни яратганлигига, одамзотига иймон келтириш ва ибодат қилиш вазифаси юклаганлигига, Охират ҳаётида ҳисоб, мизон борлигига, жаннат ва жаҳаннамнинг ҳақлигига, одамзотининг иймон, ибодат ва ахлоқий масалаларда масъулиятини тўғри ва ризосига уйғун бажара олиши учун Пайғамбарлар воситаси ила билдиргани фарзларга, ҳаромларга ва китобларида воҳий қилинганларининг барчасига ҳеч шубҳасиз ишонмоқ ва инонмоқдир.

Ислом ақоидида инонилиши шарт бўлган хусуслар, “зарурият-и динийя” ва “мўминин биҳ”лар билан ифода қилинади. Бу масалаларнинг бирида инончсизлик, тарадуд ёки рад қилиш асло бўлмайди. Агар ўшандай бўладиган бўлса, ундай иймон иймонмас, у йўқ дегани бўлади. Ақоид олимларига кўра, бу масалаларнинг бирида бирон шубҳа бўладиган бўлса, дарҳол бирор бир олимдан сўраб, шубҳадан қутилиш керак бўлади. Ундай бир олим топилганича “Ё Раббий, сенинг назарингда тўғри нима бўлса, мен унга инонаман,” дейиш лозим бўлади. Иймон масаласида савдолашиш деган сўз бўлмайди. Пайғамбарлар билдиришган ҳеч бир нарса саволга тутилмайди. Исломга кўра, пайғамбарларга боғлилик ва уларга итоат шартдир. Чунки улар Аллоҳнинг воҳийси билан таблиғда бўладилар. Шу сабабдан одамларда пайғамбарларга инончнинг тўла ва камчиликсиз бўлишлиги учун Пайғамбарларни Аллоҳу таоло мўъжизалар билан дастаклагандир.

Охират ҳаётида чексиз саодат ёки фалокат иймонли бўлиш ва бўлмасликка боғлидир. Мўминлар, иймон келтиришнинг ва ибодатларни бажариш ва тоатда бўлишнинг ажри сифатида  Улуғ Аллоҳнинг раҳмат ва мағфиратига қовушадилар, жаннатда чексиз неъматлар билан қушкларда яшайдилар. Аллоҳга иймон келтирмаган, пайғамбарига эргашмай бу дунёдан кофир бўлиб ўтганлар эса, турли хил азоблар билан жаҳаннамда азоб кўрадилар.

ДУНЁ БИР МАКТАБДИР.

Шундай қилиб, дунё ҳаёти, бир имтиҳон жойи бўлиб қолаяпти. Яъни бу ер бир неча хил мактабдир. Бу мактабнинг “мудири” (ҳар бир уммат учун юборилган) Пайғамбардир. Бу мудир, айни замонда мактаб ўқитувчиси(муаллими) ҳамдир. Мактаб дастури(программаси) Буюк Аллоҳ тарафидан берилади. Ўқитувчилар жамоасини эса, мос Пайғамбарнинг саҳобалари, олимлар, илм эгалари ташкил этган бўлади. Ўқувчилар, ўша пайғамбарнинг уммати-халқдир. Ҳар бир дарснинг ва ўрганиладиган масалаларнинг саволлари белгиланган ва ўқувчиларга тарқатилгандир. Бизга маълум бўлган мактаблардаги тартибдан фарқли, бу мактаб ва имтиҳон системасидаги саволларнинг жавоблари ҳам  ўқувчиларга берилгандир. Берилган “Жавобларнинг калитлари”га кўра, саволларнинг жавоблантирилмаси, сўралади. Саволларининг баъзлари лоборатория дарслари каби уйғуланмаси лозим келади. Улар уй вазифаси кабилардир. Масалан, намоз ва рўза каби. Баъзи дарслар эса, фақат маълумот даражаларидадир. Аммо бир шарт билан, бу маълумотнинг тўғри бўлганлигига аниқ инонилиши керак. Масалан, Иймон келтирилиши лозим бўлган масалалар.

ИСЛОМ МАКТАБИ.

Ҳозирлар дунё устида диний шахсиятда бўлган бир қатор мактаблар бордир. Аммо уларнинг ичида ҳақиқий ислом мактаби деб қабул қилиниши мумкин бўлганлари жуда кўп эмас. Бундай мактабнинг дастур(программас)и маъқул кўрилганлари ва қабул қилинганлари, автоматик шаклда маънавий онлайин системаси билан қайд этилмоқда ва уларга мусулмон кимлиги берилмоқдадир. Ислом мактаби дунёда ягонадир, бироқ ўқувчилар вазиятига кўра, жаҳоннинг ҳар бир жойида синфлари ва ўқитувччилари бордир. Ислом мактаби, Ҳанафий, Моликий, Шофий ва Ҳанбалий каби тўрт хил мактабдан иборат бўлмоқдалардир. Ўқувчилар, у мактаблардан истаганида қайд бўлишлари мумкин. Мактаб, ўқувчи ҳаёти бўйича  давом қиладиган бўлганидан эркин, чегарасиз бир ўргатув ва синав системаси уйғуналмоқдадир. Ўқувчилар, табелларини, фақат ҳақиқий ҳаёт ҳисобланган охиратда оладилар. У табеллар, ҳамманинг ўз қўлларига топширилади. Ана ўша он, киши синфдан ўтдими ёки ўтмаганлигини шахсан ўзи кўради. Табел олганларнинг баъзилари жуда қувонадилар, бироқ жуда кўпчилиги фарёд кўтариб, дунё ҳаётига қайтишни ва такрор синавга киришни истайдилар, аммо энди иш қўлдан чиқиб кетган бўлади.

Ислом мактаби, Охират билан боғли бўлиб, кишининг бахтиёрлиги ёки унинг фалокати билан бирга бўлганлигидан мустасно бир қодриятга эгадир. Шундай бўлишига, дастурнинг изоҳига ва кишига берадигани қодриятнинг билинишига қарамай, жуда кўп кишиларнинг бу мактабга қайд бўлмаганликлари кўринаяпти. Қайдини қилмаганларнинг баъзилари, балки кўпчилиги , намоз, рўза ва закот бериш каби вазифаларини бажаришда диққатсиз бўлганликларини кўрамиз. Дунёдаги бошқа синавлар каби “излаган йўқ, сўраган йўқ, нега қилмадинг дейдиган ҳам йўқ” тушунчаси билан ҳаракат қиладилар. Ана шу орада мактабга қайд бўлган ўқувчилар(мусулмон)нинг, айниқса иймонини қўриш, бу мактабнинг ўқитувчилари вазиятида бўлишган олимларнинг биринчи вазифаси бўлмоқдадир. Кеча-ю кундуз меҳнат қилиб  иймон асосларини ва бу асосларга зарар берган ёки ўртадан чиқарадиган сўз ва уринишларни аниқлаган ва изоҳлаганлардир. Чунки Ислом биносининг асосини “иймон асослари” ташкил этмоқдадир. Ибодатларнинг соҳиҳ ва мақбул бўлиши, иймоннинг мавжуд бўлишига боғлидир. Бунинг учун иймонга зарар берган, ҳатто уни йўқотадиган алфоз-и куфур ва такфир масаласининг билиниши алоҳида аҳамиятга эгадир.

ИЙМОН ВА КУФУР.

“Иймон” ёки “куфур”, қалб(дил)да бўладиган бир инончдир. Одамзоти бу инончини сўзлари-калималари воситасида ифода этади. Омма(жамият) ҳаётида одамлар, ифодаларига ва урнишларига  кўра иш кўрадилар. Шунинг учун  “иймон, қалб билан тасдиқ, тил билан иқрор,” дейилгандир. Иймоннинг акси “куфур”дир. Бир қалбда ё иймон ёки куфур бўлади. Уларнинг ўртаси йўқдир. Айни бир вақтда иккиси бирга бўлолмайди. Қалбга бириси кирадиган бўлса, бошқаси албатта ундан чиқиб кетади. Шунинг учун ҳам Ислом динида иймон, чеки чегараси бўлмаган саодатни, куфур эса, худди шунақа фалокат-бахтсизликни ифода этмоқдадир. Барча пайғамбарлар, “иймон”ни таблиғ этиш, “куфур”дан сақланишни кўрсатиш учун юборилгандирлар. Албатта иймоннинг асосида буюк Аллоҳнинг борлигига, бирлиги-ягоналигига, барча нарсаларнинг яратувчиси ва ҳокими У бўлганлигига инониш бордир.  

Қуръони каримда калима-и куфур ёки алфоз-и куфурга тегишли баъзи ояти карималар шулардир: “Аллоҳ, у Марямнинг ўғли Масиҳдир” (Моида, 17); “Аллоҳ учнинг учинчисидир” (Моида, 73); “бу пайғамбар ёлғончи, бир сеҳргардир” (Сад, 4); “ҳаёт фақат бу дунё ҳаётидир, ўлармиз ва яшармиз, бизни фақат замон(вақт) ҳалок қилади” (Жозийя, 24); “бу чуриган суякларни ким тирилтира олади” (Ясин, 78); “Қиёмат қайюм бўлишига ишонмайман” (Қаҳф, 36) дейдиганлар шубҳасиз кофир бўлдилар.

Яна Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига инонмаганлар” (Нисо, 136); “Аллоҳ  юборган ҳукмларга амал қилмаганлар” (Моида, 44); “Аллоҳнинг оятларини инкор қилганлар” (Анқабут, 47) кофир бўлганлари аниқлагандирлар.

МУСУЛМОН КЎРИНГАН КОФИРЛАР.

Ўзини мусулмон кўрсатганларнинг барчаси мусулмонларми эканлар-а? Йўқ, албатта уларнинг кўпчилиги мусулмон эмаслар. Қуръони карим, мунофиқларнинг инонмаганлари ҳолда ўзларини мусулмон кўрсатганликларини ва ёлғон сўзлашганларини Мунофиқун сурасида хабар қилади. Бугун ҳам мусулмон оммаси ичида мунофиқлар айланишиб юрибдилар. Ҳазрати пайғамбаримиз замонида мунофиқлар, воҳий ва илҳом воситасида билинганлари, ҳатто  Расуллоҳ ҳазратлари Ҳузайба б. Яманга уларнинг исмлари берилганлиги ҳолда ҳикмат ва Ислом сиёсати лозим кўрганлигидан уларга мусулмон муомаласи қилганларди. Аммо баъзи истиснолар бўлганди. Мунофиқларни каттаси Абдуллоҳ б. Убайнинг жаноза намозининг Пайғамбар алейҳиссалом тарафидан ўқилиши ояти карима(Тавба, 84) билан рад қилингандир. Ундан кейинги замонларда ҳам ислом жамоаси орасида очиқ-ойдин аниқланмаганича мунофиқлар доим мусулмон қабул қилингандилар. Бироқ бу қабуллар уларнинг куфурини ҳеч бир вақт ўртадан олиб ташламагандир.

Бу масалада бир қатор ояти карималар мана шулардир: “Бу мунофиқлар ўзлари ҳақида дилларидаги нарсадан (яъни, мунофиқликларидан) огоҳлантирадиган бирон бир сура назил бўлиб қолишидан қўрқадилару(яна пайғамбар ва мўминларни) масхара қилиб куладилар” (Тавба,64); “агар улардан (нега сизнинг устингиздан кулганлари ҳақида) сўрасангиз, албатта улар: “Биз фақат баҳслашиб, ҳазиллашиб келаяпмиз, холос” дейдилар. Айтинг: “Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулгувчи бўлдингизми?” (Тавба, 65). “Узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга қайтингиз” (Тавба. 66). “(Ичларидаги куфрни яшириб, гўё мўмин кўриниб) Аллоҳни ва мўминларни алдатадилар. Ҳолбуки билмайдиларки, улар фақат ўзларини алдатадилар” (Бақара, 9). (У мунофиқлар) иймон келтирганлар билан дуч келганлари вақт: “Биз ҳам сизлар сингари иймон келтирдик,” дейдилар. Ваҳоланки, (куфр оммасининг раислари бўлишган) шайтонлар билан бирга қолганларида эса,”биз (динда ва ёрдамлашма масалаларида) сизлар билан биргамиз, бироқ биз уларни калака қилаяпмиз” дейдилар” (Бақара, 14).

ТАКФИР МАСАЛАСИ.

Такфир, атроф, доира ўлароқ бирор кишини куфрда айблаш, уни “кофир” аташ маъносида ишлатилади. Бошқача у Буюк Аллоҳдан воҳий йўли билан келиб, Пайғамбар алейҳиссалом таблиғ этгани аниқ билинган диний бир асосни инкор қилган кишининг кофирлигига ҳукм этишдир. Бу ўта масъулиятли, жавобгарлиги оғир бир ифода ва ҳаракатдир. Чунки бундай айблашнинг бир қатор Исломий ҳуқуқий оқибатлари бордир. Борди-ю у киши мусулмон бўлса, у ифодага мувофиқ унинг мурдат бўлиб қолганлигини исботлаш ишларини бошлаш лозим бўлади. У уйланган киши бўлса, унинг  хотини талоқ бўлган бўлади ва меросдан маҳрум қолади. Унинг жаноза намози ўқилмайдиган бўлиб, мусулмон қабристонига дафн қилинмайди.

Ислом олимлари, Исломнинг ҳақ дин эканлигига инонмаган даҳрий(атейст), мушрик, яҳудий, насроний, мурдат, мунофиқ каби ҳар хил инонч ва қарашларни ўзларига яқин тутганларнинг барчаси кофир бўлганликларини айтадилар. (ДИА: Шарҳуъл –усулиъл-ҳамса, с. 624-625).

КИМЛАР ТАКФИР ЭТИЛАДИЛАР.

Аллоҳнинг борлигини ва ягоналигини, пайғамбарлардан исталган бирини, илоҳий китобларни ёки Қуръоннинг баъзи ҳукмларини, ўлгандан сўнгра тирилишни ва охират оламини инкор қилганлар.

Аллоҳга шерик қўшганлар, “Унинг учнинг учинчиси” эканлигини сўзлаганлар,

Аллоҳнинг оятларига қарши кураш бошлаб, Қуръони каримнинг Аллоҳдан келганига инонмаганлар,

Буюк Аллоҳга ва Муҳаммад алейҳиссаломга қарши мухолифатда бўлганлар,

Аллоҳнинг ҳалол қилганларини ҳаром ҳисоблаганлар,

Аллоҳни, пайғамбарларни,  Қуръони карим оятларини ва Аллоҳнинг амрларини калака қилганлар,

Тилларида инонганликларини сўзлаб, дилларида инкор қилганлар(мунофиқлар) ҳақида Қуръони каримда кофир ҳукми берилгандир (ДИА, Такфир моддаси).

Исломнинг она асосларига қарши инончларни ёқтирган ва Бобакийя, Ботинийя, Ҳобитийя, Ҳулулийя, Ибоҳийя, Кармотийлар, Маймунийя, Муканнаийя, Сабаийя, Сабъийя, Таносуҳийя, Язийдийлар сингари бузилган фирқаларнинг такфир этилиши хусусида ҳам олимлар иттифоқ қилганлардир(ДИА: Абуъл-Қосим ал-Бустий, с.222-223, 253-281).

Нусойрийлик, Ислом ва бошқа бир қатор дин, инонч гуруҳларининг қарашлари билан озиқланиб, 3:9 асрда ўртага  чиққан бир инонч системасидир. Қуръони карим ҳам дахл барча самовий китобларнинг ўзгартирилганига инонадилар. Уларнинг китоблари Китобуъл-Мажму деб аталади. Бу китобда Қуръони каримдан баъзи бар кўчирмалар ҳам учрайди. Ҳазрати Алийни илоҳ қабул қиладилар. Таносуҳга инонадилар. Намоз, рўза, ҳаж ва закот, ҳатто шаҳодатни ҳам ўзгача сўзлайдилар, бироқ ҳеч бирига Исломда билдирилгани каби инонмайдилар ва уларнинг ҳеч бири қилинмайди. (ДИА, Нусойрилик мод.-га қаролсин).

Нусойрилар, яҳудийлардан, насронийлардан янада кўпроқ иймонсизлардир. Ислом жамоасига жуда катта зарар берганлардир. (Ибни Таймийя, Нусойрийя, Доруъл-Имора, 2019). Бу асар, турк тилига таржима қилинган.

Сурия Президенти Башшар Асаднинг поспортида унинг дини нусойрилик, деб ёзилгандир (tr.wikipedia.org/wiki/Beşşar_Esad). 

МОДЕРНИЗМ ВА УНИ ИЗОҲЛАШ.   

Бугун ўлкамизда исломий масалаларда олиб борилаётган ишларда Мусташриклик(шарқчилик)нинг таъсири ва зарарлари кўрилаяпти. Ғарб стандартларига уйғун, замонавийлик доирасидаги бир исломни  маъқул кўрилмоқда ва у юзага келтирилмоқдадир. Барча илоҳиёт ва исломий илм факултетларида асосий хусус ва уйғуламалар айнан шу йўналишдадир. Исломда модернизм ёки динда ислоҳот номи остидаги реформа ҳаракати, 19-асрнинг охирларида Мисрда Афғоний, Абдуҳ ва Р. Ризо; Россияда М. Жаруллоҳ; Покистонда Мавдудий; Парижда М.Ҳамидуллоҳ ва Мараккода М. Танжий билан бошлангандир.

Исломда реформанинг асосида тўртта мазҳаб имомларини сафдан ташқарига чиқарадиган, қадарни инкор қиладиган барча фирқаларни олдинга чиқариш, Аҳл-и суннат доирасини ўзгартириш, Ибн Ҳазм ва Ибн Рушд каби воҳий ва нубувват масаласида нақлни эмас, балки ақлни асос олган файласуфларни Аҳл-и суннат имомларидан олдинда тутиш, Мавсук(инончли) ҳадисларни инкор қилиш, ориянталистлар билан бир мақсадда бўлиб, Қуръон тадқиқотлари исми остида Қуръони каримга шубҳалар уйғотиш, Аҳл-и Салибга жаннатда ўрин ажратиш, Аллоҳнинг раҳмати кенгишдир дейиш ниқоби остида Аҳл-и китобга раҳмат тилаш, Бақара сураси 62-оятига идеологик маъно бериш каби изоҳлаш ифодалари бўлинмоқдадир. Кейинги йилларда айтилганларга  жиҳод, қиссалар, мерос, аёлнинг гувоҳлиги  ва Қаҳф сурасидаги баъзи оятларнинг ҳам ақлга, мантиққа ва бугунги маданият тушунчасига уйғун бўлмаганлиги шаклидаги очиқча эътирозларни ва танқидларни ҳам қўшиш керак бўлмоқдадир.

НАТИЖА: Аҳл-и суннатнинг, “Калима-и куфр” ва “такфир” доираларини, мусулмонларнинг иймонини қўриш мақсадида ишлатишларига қарши, Модернистлар, оятлар билан уларнинг куфрлари аниқланган бўлсалар-да, “такфир” атамасини яхши қабул қилмайдилар. Улар ислом асосларини инкор этган ва бузганларни ҳам мусулмон атайдиган ғарб патентли бир ислом тушунчасига эгадирлар.                  

яқин мавзу