ДУНЁ МУСУЛМОН РАҲБАР(ЛИДЕР)ЛАР ИЗЛАМОҚДА. Ғарбнинг қора юзи.

ДУНЁ МУСУЛМОН РАҲБАР(ЛИДЕР)ЛАР ИЗЛАМОҚДА.

Ғарбнинг қора юзи.

Мақола муаллифи: Др. Аҳмад Оқишиқ.

Таржимон: Алибой Йўляхши.

Мақола оргиналининг интернет адреси: https://www.turkiyegazetesi.com.tr/yazarlar/dr-c-ahmet-akisik/614073.aspx

Мақоланинг ўзбек туркчасидаги мазмуни билан танишинг:

Ғарб “маданиятида” одмзоти-инсон бир жонли машинадир; дин, ибодатхоналарда ва виждонлардадир. Билимий ишларда позитивист ёндашишлар асосдир. Одамлар муносабатларида энг аҳамиятли фактор манфаатдир. “Кучли бўлган ҳақлидир” ингари қараш ғарб одамининг генларигача бориб етгандир. Ана шундай прнципдан йўлга чиққан Ғарб, қаранглар дунёда нималар, нималар қилмапти …

Ғарбда билим одамлари, билим ва технологияни инсоният хизматида ишлатар экан, бир қатор янглишликларни ҳам битиришгандилар. Бу янглишликларнинг бошида динда ислоҳот қилган Папалик ва Черкав турарди. Ҳа, у замонлар черкав, фан ва билим йўлида буюк тўсиқ бўлиб турарди. Черкавдан ижозат олмасдан бирор қирол ёки ҳукумат бошқарувчиси давлатнинг, ҳокимиятнинг бошига кела олмасди. Черкав-бошқарув курашида, Бошқарув, билимга  ва билим одамларига ёндаша бошлаганидан бошлаб, Черкав ўз таъсирини йўқота бошлади. Аста-секин Черкав ҳокимиятини тамоман йўқотиб бўлди. Ниҳоят, билимий ишлар эркин ва тўсиқсиз бир шаклда бажарила бошланди. Бошқарув, иқтисод, ижтимоий масалалар, Психология ва фалсафа соҳаларида ўртага чиққан назариялар, бир-бирларини тақиб қила бошлади. Бу назарияларнинг ҳеч бирининг асосида энди диний-илоҳий манба йўқ(топилмас) эди. Тамоман дунёвийлик асос олинган эди. Дин энди, кўчада, кичик кўча, йўлакларда, мактабда иш жойларида, энг аҳамиятлиси бошқарувда бўлмайди, жазо ўлароқ у тўрт девор орасига черкавга қамаладиган бўлганди. Масалан,  шундай бўлди: Илоҳий манба, ўзгартирлмиш, ислоҳ қилинмиш, бошқача айтганда аҳамиятсизлантирилмиш бир муассаса бўлиб виждонларга ташинганди.

Бу янги вазиятга кўра, ғарб маданиятининг асос, асосий унсурлари бўлган билим ва дин тушунчасини, одамзотига яқинлашмасини, фалсафасини ва бошқа ўлчавларининг доирасини ва асосий-бош чизқларини кўриш мумкиндир. Албатта булар, ўртага чиқарилган баъзи назариялар билан ифода этилгандир. Бу диний ва фалсафий кўриш(назария) лар, қуйидаги сарлавҳалар остида ифода қилиниши мумкин:

1. Башарилаштирилган дин.

Насронийлик ҳам, яҳудийлик ҳам ўз дин одамлари қўллари билан ислоҳот қилинган, ўзгартирилгандир. Таврот ва инжил тамоман йўқотилганлиги учун илоҳий калом бўлиш шахсиятларини ҳам йўқотганлардир. Ҳар иккала дин ҳам Буюк Аллоҳга ўғил тиркаб, Унга туҳмат қилгандир. Уларнинг дин одамлари Қуръони каримнинг баёнига кўра, уларннг китобларида келтирилган Ҳазрати Пайғамбар жанобларининг келишига доир баъзи ҳақиқатларни, оммадан яширганлардир, ҳатто у маълумотларни китобларидан чиқариб ташлаганлардир.

2. Материализм фалсафаси.

Материализм, модда-руҳ айрими қилмайдиган, бир-бирига боғланмаган борлиқ-тушунча дуализмига қарши чиққан, моддани ягона “ҳақиқат” қабул қилган бир фалсафий оқимдир. Метафизикани рад этишининг табиий бир натижаси ўлароқ спиритуализм, идеализм, роциализм каби кўришларга тескари бўлган Материализм, бошида Тангри инончи бўлган ҳолда яратилиш, ибодат, фаришта, воҳий, пайғамбарлик, муқаддас китоблар ва охират каби диний инончлар бирор “янгилишдан” ибоат бўлганлигини олдинга суради. Детерминизмни асос олади, физик қонунлардан ташқарисини ва тубиатдан ташқари борлиқларни рад қилган бир назариядир.

Материализмнинг тарихи, эски юнонларга суяниш билан бирга, 19 – аср охирларида Карл Маркс ва Фридрих Энгелслар даврида катта ўзгаришларга учраб, диалкетикани ҳам қўшиб олгандир.

3. Одам одамнинг қашқири(бўриси)дир.

Инглиз файласофи Томос Хоббас (1679 йилда вафот қилган),  “одам одамнинг бўрисидир” деган экан. Унга кўра, одамзоти табиатан манман, ишонсиз ва қўрқоқ бир борлиқдир. Ўзини қўриши учун бошқаларга ҳужум қилиши керакдир. Хоббас нзариясида “модда” ёлғиз ўзи фалсафанинг мавзуси эмас, балки айни замонда “ягона бор бўлган” ҳамдир. Хоббас ”Бор бўлган нарса, фақат моддадир”,  кўришини ёқлайди. Одазоти коинотнинг ажралмас бир парчаси(бўлаги)дир. Тангри, фаришта ва шайтон каби диний адабиётда ўрни бўлган борлииқлар, унинг материализмида динда англатилгани сингари ўрин ололмаййди. Ахлоқ фалсафасини, бу шаклда диндан озод ўлароқ, тамоман модда устига қургандир.

Шу сабабдан ҳам Хоббас, диндан анъанадан тўласинча ажралади, унинг анъанадан бу шаклда ажралишига йўл очганлар, энг аввал Мачиовалли, унинг орқасидан Бейкон тургани айтилади.

4. Иқтисодий одам.

Ғарб фалсафасида ҳоким бўлган йўналишлардан бири ҳам Иқтисодий одам (Homo Economicus – Хомо экономикус) қарашидир. Бу қараш, одам уриниш(давраниш)ларини йўналтирган асос факторнинг кишилар манфаатидан иборат эканлигини қабул қилади. Бошқача айтганда, одамлар, доимо мафаатлари орқасидан қувалайдилар. Одам(киши-инсон), бир машина, хом модда, сармоя сингари бир ишлаб чиқариш қуролидир. Унинг руҳи, маънавий дунёси, севгиси, оила ҳаёли  ва ижтимоий хавфсизлиги ҳеч диққатга олинмайди. Бу қараш, одамзотини машина қабул қилган Тейлорда энг чўққисига чиқди. Қўпол, қаттиқ ва ваҳший капитализм, “саноат-технология инқилоби воситасида бадавлатлар, хўжайинлар, зўравонлар синфини юзага келтирди. Албатта бунинг қаршисида ишчилар синфи,  ҳолига кўра кучсиз, таъсири йўқ ва эзилганлар бўлиб ўрин олдилар. Капитализмнинг заҳрини пасайтирувчиси сифатида ўртага чиққан Коммунизм(социализм) ҳам одамзотининг маънавий дунёсини йўқ ҳисоблади.

5. Прагматизм.

Прагматизм, “фойдачилик-мафаатдорлик”  устуни – асосига суянадиган бир фалсафий оқимдир. William James(Виллиам Жамес. 1910 йилда вафот қилган) билан бутунлашгандир. Яхши, энг(кўп) фойдани олгандир.  Агар бирор маълумот кунлик турмушда бирон ишга ярайдиган бўлса, у маълумот, тўғридир. Борди-ю бирон ишга ярамайдиган бўлса, у нотўғри (янглиш)дир. Америкада туғилган ва янада кўпроқ ўша ерда танилган, ёйилган, бироқ бу қараш, дунёни шундай бир таъсири остига олганки, ғарб фалсафасининг энг аҳамиятли элементи(қисми) ҳолига келгандир. Одамзоти муносабатларида асосий ҳаркатлантирувчи қисмга айлангандир. Умуман тарқалган, йиқилган америка оиласи яшашида бола, бир нарсага ярари бўлса, бўладиган бўлса, ота-онасини излайди ва уларга салом беради. Ундай бўлмаса, изламайди. Ана уларда менталитет(манталита) шудир!

Агар “маданият” дейилиши тўғри бўладиган бўлса, Ғарб маданиятининг асосий ҳарактери мана шундай хулосаланиши мукин эди:

Инсон(одамзоти) бир машинадир. Меҳнат қилиш ҳаётида  унинг психологияси, оила хаёли, севгиси, хафа бўлиши, ачиниши ва қайғуси диққатга олинмайди. Моддий кучи нисбатида одам муомаласи кўради. Пули бўлмаса, у ҳатто касалхонага ҳам олинмайди.

Дин, ибодатхоналарда ва виждонларда қолди ҳисобланадиган, ижтимоий ҳаётда ўрин ололмайдиган бўлди.

Билимий ишларда Позивитистлик асос олинадиган бўлди. Бор бўлган моддадир, у кўринадигандир, тажрибага мавзу бўлгандир. Маънавий қодрият, ахлоқ, руҳ, охират инончи, материализм қарашларида аҳамиятсиз ва бирор янглиш, хатодир.

“Кучли бўлган ҳақлидир”(Говбарт ва Мачиавалли) қараши, ғарб одамининг генларигача улашгандир.

Одамзоти муносабатларида энг аҳамиятли таъсир манфаатдир, фойдадир. Ачиниш, марҳамат ва ёрдам, прагматизм луғатида учрамайди.

Ана шу принциплардан йўлга чиқишган Ғарбий зўравонлар командаси, қарангки дунёда нималар қилмадилар?

1. Ғарб қатлиомлари.

Америка. 2003 йилда “Ироқни Мустақиллаштириш” исми билан Ироқни истило(ишғол) қилганида бир миллиондан кўпроқ тинч Ироқ аҳолиси қатл этилди. Ишғол давомида 4,7 миллион Ироқ халқи уйларини ташлаб кетишга мажбур қолди. Ишғол қилинган Ироқда жойлашган Абу Ғориб қамоқхонасидагилар турли хил қийноқларга дучор қилинди, тажовузлар остида қолди. Тақиқланган қуроллар ишлитилган 2004 йилги Фаллужа қатлиомида эса, 600 ироқли тинч омма ҳаётларини йўқотди.

2017 йилги Мусул амалиётида 40 минг тинч ахоли қатл этилди, 12 мингдан кўпроқ одам йўқолиб қолди, бир миллионга яқин киши, кўчиб кетишга мажбур қилинди ва Мусул шаҳрининг 90%-и вайрон қилинди. Ракка амилиётида эса 6 минг масъум тинч аҳоли қатл этилди, беш мингдан кўпроқ киши йўқолди, 450 минг тинч аҳоли уйларини ташлаб кетдилар.

2017 йилда АҚШ уруш учоқлари, Суриянинг Ҳалаб шаҳрида бир масжит(жоме)га уюштирилган ҳаво ҳужумида 58-та тинч, қуролсиз киши ҳаётини йўқотди. Қатлиомни тан олган Америка, “Ал-Қоида”га оид кишилар деб ўйладик каби изоҳда бўлди.

1991 йилдаги 1-Кўрфаз урушида ҳам Ироқда 113 минг тинч аҳоли қатл этилганди. 1991-дан 1998 йилга қадар эса, ёмонлашган ҳаёт шартлари сабаби билан яримидан кўпроғи болалардан иборат бўлган бир миллиондан кўпроқ ироқлилар ҳаётларини ўлим билан битирдилар.

1945 йилда Хиросимага ташланган атом бомбаси оқибатида 140 минг тинч аҳоли ва ундан 3 кун кейин хакасакига ташланган бомба сабаби билан 74 минг тинч аҳоли қатл этилдилар. Кейинроқ бу сон аниқланиб 143 минг эканлиги аниқланди (wikipedia.org  да тегишли моддаларга қаралсин).

Христафор Кломбнинг 1492 йилдаги кашфиётидан дарҳол сўнгра бошлатилган қизил терили қатлиом, маҳаллий халқнинг ҳаммасини қириб ташлашнинг, ҳақиқий геноциднинг исмидир. Ўша тарихдан 1886 йилга қадар давом қилган қатлиомларда 70 миллион қизил терили ўртадан йўқ қилинди.

Англия(инглизлар). Олманиянинг 2-дунё урушида мағлуб бўлиши муносабати билан америкалилар ва инглизлар, Дрездент шаҳрига йиғилган олманияли кўчманларнинг устига ҳаводан бомба ёғдирдилар. Қасос олиш мақсадида ташланган ўша бомбалар портлашлари оқибатида шаҳардаги 200 минг олмон қатл этил(қириб ташлан)ди.

Африкада Кеня халқини, босқинчи инглизлар улардан тортиб олган деҳқончилик далаларида  йиллар давомида қул сифатида оғир меҳнат қилдирдилар. 1952 – 1960 йиллар орасида кенялилар Британияли босқинчиларга қарши курашга кўтарилдилар. Инглиз ҳарбий қувватлари 1950 йилларда Кенядаги Мау Мау қўзғолонларини бостираркан, 310 минг кишини кампларга қамаб ташлади, бир миллиондан кўпроқ кишиларни эса улар босиб олишган қишлоқларда тутиб туришдилар. Ҳодисалар давомида 100 минг киши, ваҳшийларча ўлдирилди.

Тўқимачиликда Англия билан рақобат қилганликлари оқибатида 40 минг ҳиндий сиғриқ усталарининг қўллари қирқилди. Бенгалиядаги очарчиликнинг ҳиндийларга таъсири оқибатида 1876-йилда, раҳмсиз инглиз сиёсати натижасида бош кўрсатган очарчиликда 12-29 миллион ҳиндий қирилиб кетди. Бенгалдаги деҳқон қуллар, етиштиришган маҳсулотларининг 50% солиҳлар сифатида Англия қироллигига бериб турди.

Австралия қитъасида яшаган 750 минг аборжинлар, 15 йиллик  инглиз геноциди оқибатида  31 мингга тушиб қолганди. Инглизларнинг тарихдаги илк геноциди ҳисобланган аборжин қатлиоми, 1804-1890 йиллар оралиғида 720 минг кишининг ўлими билан натижаланди.

Франция.

Африканинг 35% – и кейинги 300 йил давомида Франциянинг назорати остида (тўғрироғи французлар асоратида) яшади.

Сенегал, Филтиши соҳили ва Бенин каби ўлкалар, ўша йилларда Франциянинг  қул тижорати марказлари сифатида ишлатилди ва ўша жойлардаги барча манбалар мустамлакачилар мулкига айлантрилди. Франциянинг дунё урушларида мустақиллик ваъдалари ила ўз сафларида урушга қатнаштирган ўлкаларнинг бошлатганлари кўтарилишларда – мустақиллик учун ҳаракатларида 2 миллиондан кўпроқ африкали ҳаётдан кўз юмдилар.

 1945 йилда Франция мустамлакаси Жазоир, Насцист Олманияси тарафидан ишғол қилинган Франциянинг қутилиши учун ёш авлодларини урушга жўнатди ва унинг қаршилиги сифатида ўзининг мутақиллигини истади. Франция бу таклифни қабул қилди, оқибатда Франция Жазоирли аскарлар ёрдамида Олмания устидан ғалабага эришди. Бу ғалаба Жазоирда байрам билан қутланди. Бу муносабат билан кўчаларга тўкилган халқ, ўзларига берилган мустақиллик ваъдаларига содиқ қоладилар хаёллари билан ғалабани қутлаш юришлари ташкил қилдилар. Аммо Франция, уруш олдидан берган сўзида турмади. Юришга чиқишган халқнинг устига ўт очди. Халқнинг қатлиоми кунларча давом қилди. Ўшанда Француз аскарлари 45 минг жазоирлини қатл этди. Жасадлар ўлим ўчоқларида ёқилди. Қатл этилган жазоирлининг бир қисми шаҳар ташқарисида қозилган катта чуқурларга ташлаб кўмилдилар.

Галлондия.

17 – асрдан буён Африка қитъасининг бир қатор ўлкасида мустамлакалар ташкил қилишга бошлаган Галлондия, қитъанинг турли жойларида  колониялар қурди. У Жанубий Африканинг биринчи мустамлакачи ўлкаси ҳисобланади. Умид Бумида бўлган Жапа Товн шаҳрининг асосини Галлондия ётқизганди. Жанубий Африкани қул тижорати (бозори)нинг маркази сифатида фойдаланди. Айниқса Жапа Товнда йиғилган қулларни кемаларга ортиб Америка ва Овропага келтириш билан шуғулланди. Тарихий маълумотларга кўра, 1795 йилда Жапа Товн нуфусининг учдан иккисини қуллар ташкил этарди.

1740 йилларда Галлондиянинг мустамлакачи аскарлари, бугунлар Жакарта деб аталадиган шаҳардаги Батавиа шаҳарчасида 10-12 кун ичида  10 мингдан кўпроқ маҳаллий аҳолини қатл этди.

Галлондиянинг мустамлакачи кучлари 1945-1949  йиллар орасида болалар ва аёллар ҳам бирга 150 мингга яқин индонизиялини қатл этдилар.  

1992 йил апрелида Босна Хорсик уруши бошланганди. Сирблар бўшнакларнинг қўл остидаги районларга ҳужум қила бошладилар. БМТ Срибранитсани хавфсиз район эълон қилишига қарамай, Галлондия тинчликни сақлаш кучлари кўз олдида қатлиом қилишга ижозат берди. Сербия қўшини  6-июлда Srebrenitsa’гa бостириб кирди ва 5 кун ичида 8 мингдан кўпроқ босняли мусулмонлар қатл қилинди, геноцидга дучор қилинди.

Олмания.

Намибияда 1904-1907 йилларда оролнинг маҳаллий аҳолиси бўлган харара ва номалар устига  ҳужум уюштирган олман аскарлари қариялар, ғотин-қиз, бола-чақа демасдан 117 минг кишини қатл қилди. 132 мингга яқин маҳаллий аҳолидан фақатгина 15 мингги омон қола билдилар.  Шундай қилиб у ердаги маҳаллий аҳолининг 95%-и қатл этилган бўлди.

Италия.

Италиянинг, Ливияда 1911 йилдан то 1940 йилларга қадар амалга оширган қирғин амалиётлари ва қуш учмас чўлнинг ўртасига қурдирган кишиларни йиғиш кампларида  юз минглаб африкали мусулмонларни қатл этди. Италиянинг диктатори Муссолини, Епиопияда ва Югословияда 300 минг кишини қатл эттирди.

Юнонистон(Греция).

1829 йилда Юнонистон мустақиллигига эришилганидан Морадаги турк нуфуси кўчишга мажбур қилинди, 20 минг турк аҳоли қатл этилди.

Кибрнинг рум қисми. Қатлиомларининг бошланиши 1912 йилдан, Кибр тинчлик ҳаракати бошланган 1974 йилгача мингдан кўпроқ турк нуфус румлилар тарафидан ўлдирилди. (Манба Овропанинг қора юзи).

Хулоса. Исломнинг таблиғ амрини, марҳаматини, адолатини ва ҳуқуқини инсониятга келтирган Фотиҳлар, мусулмон раҳбарлар, тарихнинг ҳеч бир даврида қатлиом уёқда турсун, аёлларга, болаларга, қарияларга, тинч ўз ишлари билан машғул бўлганларга, ибодатхоналарда бўлганларга тегинмаганлардир. Чунки зулм бу энг катта гуноҳ(жиноят) бўлганлигига дилдан инонганларди. Тарихий маълумотлар буларга очиқ гувоҳдир!    

яқин мавзу