ТУРКИСТОН(ОТА ЮРТ)ДАН ТУРКИЯГА ТЎШАЛГАН МАъНАВИЙ КЎПРИКЛАР.

Мақоланинг муаллифи: Нуман Ойдуғон Унал, Ихлос Вақфи Турк дунёси координатори.

Таржимон: проф. Алибой Йўляхши.

Мақола оригиналининг интернет адреси:  https://www.turkiyegazetesi.com.tr/yazarlar/genis-aci-fikir-ve-tartisma/613981.aspx

Онадўлининг исломлашишида, Пир-и Туркистон Аҳмад Ясавий ҳазратларининг “Алпаран” исми билан юритиладиган дарвишларининг буюк роли, хизматлари бор. Бугунлар Онадўлининг ҳар бир нуқтасида уларнинг мозор ва сағаналари бор. У мозор ва сағаналарни халқ оммаси ҳурмат ва муҳаббат билан зиёрат қилишадилар.

Ўн тўртинчи асрда Қораденгизнинг шимолидан бошлаб болқанлар тарафга қараб Туркистондан катта бир турк нуфусининг кўчиши содир бўлди. Пачанак ва Қумон турклари Болқан ярим оролига жойлашдилар. Афсуслар бўлсинки, улар ислом дини билан шарафланмасдан келганларди. Оқибатда уларнинг атрофларини ўраб олган насроний давлатлари босими остида қисқа бир замон ичида кимликларини унутдилар, анъаналарини йўқотдилар, ўзлари ҳам эриб йўқ бўлган ҳисоб бўлдилар.

МасжитларСалчуқли Султони Муҳаммад Алпарслон, 1071 йили Малазғиртда Рим императори Роман Диёжан қумондонлигидаги 200 мингдан кўпроқ аскари бўлган Византия қўшинини  қирқ минглик қаҳрамонлари билан мағлуб қилди. Шундай қилиб, Онадўлининг эшиклари туркларга илк дафа очилди. Борди-ю ўша буюк зафарга эришилмаганида эди бугун биз турклар Онадўлида бўлмаган бўлардик.

Ўша буюк зафардан кейин Ислом билан шарафланган Ўғуз , Туркман, Ўзбек ва Овшар турк қабилалари кўч оқими бошланиши билан Онадўли исломлаштирила ва турклаштирила бошланди. 1071 йилда Салчуқли шоҳзодаларидан Қутолмишўғли Сулаймон шоҳ, Онадўли салчуқли давлатини ташкил қилди, унинг пайтахти этиб Изник шаҳри танланди. Турклар кейинги уч йил давомида Малазғиртдан Искудар(Истанбул)гача келиб етдилар.

АлпарслонБу хусусда марҳум Саййид Аҳмад Арвасий, “Муҳаммад Алпарслон эришган Малазғирт зафари , фақат Византияга қарши қозонилган муҳташам бир майдон жанггидан иборат эмасдир. У зафар, барча туркларнинг санъат ва маданиятига ва яна қанча моддий ва маънавий фатҳларга бешик бўладиган муқаддас бир бошланғичнинг ҳам бошланиши бўлганди. Яъни у зафар севимли Онадўлимизнинг мусулмон-турк қони ва иймони ила янгидан пиширилишининг илк ҳамласидир,” демоқдадир.

ЯСАВИЙ ДАРВИШЛАРИ ОНАДЎЛИДА.

Онадўлининг турклашмаси-исломлашмасида, Пир-и Туркистон Аҳмад Ясавий ҳазратларининг дарвишлари, Алпаранлар ва Хуросон Аранлари деб аталадиган муритларининг буюк роли ва хизматлари бўлди. Онадўли бўйлаб, унинг ҳар бир жойида халқ оммасининг ҳурмат ва муҳаббат билан зиёрат қиладиган жуда кўп мозор ва сағаналар, Исломни ёйиш учун келишган Аҳмад Ясавий дарвишларига оиддир.

ТУРКИСТОНДАН КЕЛИШГАН ОЛИМ ВА ВАЛИЙЛАР.

Туркистондан Онадўлига келиб, исломий илмларнинг ривожланишига ва жойлашишига васила бўлишган жуда кўп олим ва авлиёлар бор. Уларнинг баъзилари ҳаётларидан қисқача ҳикоялар келтирамиз:

Саййид Бурхониддин Тирмизий. У 1165 йили Туркистоннинг Тирмиз шаҳрида дунёга келди. Тирмиз шаҳри, бугунги Ўзбекистон ҳудудида жойлашган бўлиб, Жайҳун(Аму дарё)нинг шимолидадир. Буюк ҳадис олими Имоми Тирмизий ҳазратлари ҳам ана ўша жойларда дунёга келди. Саййид Бурхониддин Тирмизий ҳазратлари Мавлона Жалоладдин Румий ҳазратларининг устозидир. 1240 йили Кайсари(Туркия)да вафот этди.

Мавлона Жалоладдин Румий. У 1207 йили Шимолий Туркистонга қарашли, ҳозирлар Афғонистонда жойлашган Балҳ шаҳрида дунёга келди. 1273 йили Коня(Туркия)да вафот қилди. Ислом олимларининг буюкларидан биридир. Унинг Маснавийси кўп машҳурдир.

Муҳаммад Ҳодимий. У буюк валийлардан бўлиб, тасаввуф ва фикиҳ олимидир. Унинг бобоси Хисомаддин Афанди Бухоронинг таниқли олимларидан бўлиб, валий бир зот эди. Муҳаммад Ҳодимий ҳазратлари 1701 йили Коня шаҳрига қарашли Ҳодим исмли бир ноҳияда дунёга келади. 1762 йилда ўша жойда вафот қиладилар. Жуда кўп қимматли асарлари мавжуд.

Муҳаммад Мурод-и Мунзовий. У Истанбулнинг учта энг буюк авлиёларидан биридир. 1643 йили Бухорода дунёга келади. 1741 йилда Истанбулда вафот қилади. Олти йил Бурсада яшайди. Унинг Қуръони карим тафсири кўп қимматлидир. Муҳаммад Мунзавий ҳазратлари Қуръони каримни тафсир қилганида араб, форс ва турк тилларидан бир хил фойдаланади. Унинг мозори Айюб Султон(Истанбул)дадир. Уни зиёрат қилганлар унинг файзига, баракатига сазовор бўлишмоқдалар.

Бобо Ҳайдар Самарқандий. У Убайдуллоҳ-и Ахрор ҳазратларининг талабалари юксакларидан ва унинг халифаларидандир. Усмонли халифаларидан Қонуний Султон Сулаймон унинг буюклига қойил қолиб, унинг учун Айюб Султонда бир масжит(Жоме) қуртуради. Бобо Ҳайдар Самарқандий ҳазратлари умрининг охиригача ўша масжитнинг имоми бўлди. Ўша жойда қатор ваазлар берди. Унинг қабри ўша масжитнинг ёнидадир.

Мўлло Араб Бурсавий. Унинг отаси Туркистондан Антакяга келади. У ана шу жойда туғилади. 1332 йили Бурса шаҳрида вафот қилади. Қабри Мўлло Араб масжити яқинидадир. Явуз Султон Салимнинг Чолдиран сафарида қатнашганди. Аскарларга вааз қилди ва насиҳатларда бўлди. У дуо қиларди, Подишоҳ ҳам “амийн” дерди. Кўп қимматли асарлари бордир.

Абдуллох-и Қашқарий. У 1688 йили Туркистонниг Қашқар шаҳрида дунёга келди. Истанбулга келиб Айюб Султонга жойлашди. Ҳожи Муртоза афанди қурдирган Қашқарий таккаси(даргоҳи)да узоқ йиллар оммага илм ўргатди. 1760 йилда вафот қилди. Сағанаси такканинг боғчасидадир.

Али Самарқандий. Усмонли давлатининг қурилиш даври авлиёларидандир. Жаноб Пайғамбаримизнинг маънавий ишорати ила Анқаранинг Чамлидара ноҳиясига келди. Йиллар давомида халқни тўғри йўлда юришга даъват қилди. Исломиятни ёйишда унумли меҳнат қилди. 1457 йилда шу ерда вафот қилди. Бу жойнинг исми авваллари “Шайхлар” деб аталарди, кейинчалик Чамлидарага айлантирилди.

Ассаййид Муҳтарам Тошқондий. Саййид, олим, Нақшбандий тариқатининг буюкларидан биридир. Бугунги Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида туғилди. У юқори диний илмлар таҳсилини  ўз мамлакатида олди. Ҳаж вазифасини ўтаганидан сўнгра Истанбулга келди. Ўша даврнинг Усмонли подшоҳи Қонуний Султон Сулаймон у билан яқиндан танишди ва ҳолидан хабардор бўлди. У 39 йил Нақшбандийлик вазифасида меҳнат қилди. 1572 йилда вафот қилди. Қабри Оясофия масжиди яқинидадир.

Саййид Олоаддин Самарқандий.  У Самарқанд шаҳрида туғилди. Самарқанд, Бухоро ва Тошкент каби замонасининг илм марказларида тафсир, фикиҳ, тасаввуф илмларидан юксак даражаларга кўтарилганидан сўнгра Қароман(Туркия)га келди. Буюк олим ва валийлардандир. 1456 йилда вафот қилди. Қабри Марсин(Туркия)нинг Гулнор Ноҳияси Зайна қишлоғидадир.

Шайх Саййид Абдулқодир-и Балҳий. 1839 йили Жанубий Туркистоннинг бугунлар Афғонистон ҳудудига қарашли Қундуз шаҳрининг Хонкоҳ қишлоғида туғилди. Инглизлар Афғонистонни ишғол қилганларида 300-га яқин талабалари билан Коня(Туркия)га ҳижрат қилди. Бундан кейин Истанбулга ўтди. Нақшбандий Мужаддидий ижозатини отасидан олганди. Отасининг вафотидан сўнгра Муҳаммад Мурод-и Бухорий шайхлигига тайин бўлди. Араб, форс тилларини, чағатой туркчаси ва туркия туркчасини мукаммал даражада биларди. Яхши кўрганларига “Қўзим” деб мурожаат қиларди. Шеърий шаклида ёзилган жуда кўп асарлари бордир. Қабри Мурод-и Мунзавий ҳазратларининг қабри  ёнидадир.

Амир Султон. Усмонлининг қурилиш даврида яшади. Ўз исми Муҳаммад, лақоби Шамсуддин эди. 1368 йили Бухорода дунёга келди. Саййиддир. Бухорода туғилгани учун Муҳаммад Бухорийдир. Саййид бўлгани учун уни Амир Бухорий деб ҳам аташадилар. Усмонли хонларидан Йилдирим Боязиднинг куёви бўлганидан сўнгра Амир Султон дейиладиган бўлди. 1430 йилда Бурса(Туркия)да вафот қилди. Қабри Истанбул шаҳрида унинг исми билан аталадиган райондадир.

Ҳожи Бектош-и Валий. Усмонли қурилиши даврининг буюк валийларидандир. 1381 йили Хуросонда туғилди. Ҳазрати Алий авлодидан келаётган саййидлардан ҳисобланади. Кичик ёшидан бошлаб уни отаси илм ўрганиши учун Аҳмад Ясавийнинг халифаси шайх Лўқмони Паранда қўлига топширди. Таҳсилини тугатганидан сўнгра Онадўлига келди. Султон Ўрхон билан суҳбатда бўлди. Янгичари ўчоғи қурилаётганида дуода бўлди. Қиршаҳар(Туркия)да вафот қилди. Араб тилида ёзилган “Малоқот” номли бир китоби бордир.

Убайдуллоҳ-и Ахрор. Силсила-и олийя(Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафодан алейҳиссалом келаётган авлодлар-олимлар занжири)нинг буюкларидандир. Мусулмонларнинг кўз қорачиғи ҳисобланади. Тшшкентда туғилди. 1490 йилда Самарқандда вафот қилди. Юсуф-и Набхоний ҳазратлари “Кўчада кетаётганида тўсатдан ундан отини бериб туришини сўрайди ва талабалари билан Самарқанддан ташқарига чиқади. Ундан сўнгра талабаларидан айирилади ва анча вақт ўрталарда кўринмай қолади. Ниҳоят бир қанча вақт кечганидан сўнгра у талабалари ёнига келади ва уларга қарата, “Турк Султони Муҳаммадхон, кофирларга қарши жанг қилаётганди. Унга ёрдамга кетгандим. Алҳамдуллоҳ у ғалаба қилди,” дея сўзлайди. Муҳаммад Фотиҳ Истанбулни ана шундай олганди каби қайд этилгандир. Авлиёлар, Аллоҳу таолонинг изни ила бир онда бошқа, ҳатто узоқ жойларга кета оладилар. Исломийятда бу ҳолни  “Тоййимакон” деб атайди.

НАҚШБАНДИЙЛИКНИНГ ОНАДЎЛИГА КЕЛИШИ.

Нақшибандиянинг Онадўлига келишига васила бўлган зот Абдуллоҳ-и Илоҳийдир. Бу зот Кутоҳянинг Симов районида туғилгани учун уни Абдуллоҳ-и Симовий деб ҳам атайдилар. У Истанбулнинг Зайрак мадрасасида илм таҳсил қилганидан сўнгра Туркистоннинг Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига боради. У ерларда замонининг муршиди комили, буюк авлиёси Убайдуллоҳ-и Ахрор ҳазратлари суҳбатларидан файз олиб, тасаввуфда етишади. Самарқанддан қайтаётганида Убайдуллоҳ-и Ахрор ҳазратларининг муридларидан бўлган Амир Аҳмад Буҳорийни ҳам ўзи билан бирга Истанбулга эргаштириб келади. Амир Бухорий бир муддат Симовда қолганидан сўнгра 1447 йилда Истанбулга келади. Ўша замоннинг Усмонли подшоҳи II Боязитхон Истанбулнинг Фотиҳ кўчасида Туркияда , биринчи марта Нақшбандий даргоҳини қурдиради. Бундан кейинроқ Ойвонсарай ва Едирна капида ҳам битта Нақши таккаси қурилади.  Нақшбандийликнинг Истанбулда танилиши, жойлашишида Амир Аҳмад Бухорийнинг жуда катта роли ва хизматлари бор.

Амир Аҳмад Бухорийнинг муритларидан “Шавоҳид-ун- Нубуввай”ини форс тилидан таржима қилган Бурсали Ломий Чалабий бу китобнинг охирида муршиди Амир Аҳмад Бухорий ҳақида шундай сўзлайди: “Сўнгра келган авлиёнинг буюкларидан бири Амир Аҳмад Бухорий ҳазратларидир. Замонимиз унинг дарсу ўгитлари (иршоди) билан шарафланди. Диёримиз унинг қадамлари билан маъсуд бўлди. Истанбул халқига буюк бир ҳиммат бўлганди. Авому ҳаввос(буюк) ҳамма унинг суҳбат ва мажлисларига қатнашиш учун шошардилар. Ихлос билан унинг ҳузурига келадиганлар муродларига етар, Аллоҳу таолонинг ризосига уйғун бир банда бўлиб чиқардилар. Чунки у, тасаввуф йўлларининг раҳбари, ҳақиқат диёрининг қумондони эди. Аллоҳу таолонинг лутфи ила хушахлоқ ва фазилатлар соҳиби эди у. У қутбул иршод(тўғри йўлни кўрсатувчиларнинг буюги), ғайс-ул авиод(Аллоҳу таолонинг буюк дўстларидан) эди. Унинг йўли суннати санийяга тўла уйғун тузилганди.

Бу фақир Ломий Чалаби, Саййид Аҳмад Бухорий ҳазратларининг бўсағасига  юз сурганимдан бошлаб, шахсан гувоҳ бўлганим ва уни ҳурмат қиладиган, ишончли кишилардан эшитганларим кароматларини ва мўъжизаларини ёзадиган бўлсам катта бир китоб бўлган бўларди. Бироқ унинг даврида бундай қилишимга ўзи рози бўлмас деган фикрда унинг ҳолларини қисқача ёздим. Чунки мақсадим унинг ризосига лойиқ бўлишдир. “Шавоҳид-ун-Нубувва” китобининг таржимасига унинг ишоратлари, маънавий ёрдамлари, ҳимматлари ва амирлари натижасида ташаббус қилишим мумкин бўлганди. Акс ҳолда бу ишни мен фақир ўз-ўзидан бажарган каби ўйланмасин.”

Амир Аҳмад Бухорий ҳазратлари 1516 йилда вафот қилди. Унинг қабри Истанбул шаҳридаги унинг исми билан аталадиган масжит(жоме)нинг боғчасидадир.

Мавлона Абдураҳмон Жомий ёзган ва Ломий Чалабий  форсидан туркчага таржима қилган “Шавоҳид-ун-Нубувва” китобининг форс ва турк тилларидаги нусхалари Туркияда Ҳақиқат Китоб Уйи тарафидан нашр қилингандир.    

яқин мавзу