МУСУЛМОННИНГ БИР КЕЧА ВА КУНДУЗИ.

Таржимондан: Туркияда нашр қилинаётган “Turkiye”газетаси 2020 йил 23 май сонида дин қардошимиз проф. Аҳмад Оқишиқнинг “Мусулмоннинг бир кеча ва кундузи” номли мақоласини эълон қилди. Биз уни ўзбек тилида ўқийдиган муштариларимиз учун фойдали бўлар каби мақсадда ўзбек туркчасига ағдардик. Қуйида уни келтирамиз. Сиз азизлар, ўқинг ва маърифат олинг! 

МУСУЛМОННИНГ БИР КЕЧА ВА КУНДУЗИ.

Муаллиф: Фан доктори проф. Ж. Аҳмад Оқишиқ.

Таржимон: Физико-математика фанлари номзоди проф. Али Йўляхши.

Мақоланинг интернет адреси: https://www.turkiyegazetesi.com.tr/yazarlar/dr-c-ahmet-akisik/613710.aspx

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо алейҳиссалом марҳамат этганидек, мусулмон кишиси, Аҳл-и суннат эътиқодига мувофиқ “Бисмиллоҳирроҳманирроҳим,” деб ётоғидан  туради. “Алҳамдуллоҳ”, деб Аллоҳга ҳамд келтиради. Аслида уйқудан уйғониш ҳам тирилишнинг бир тури бўлганлигидан “Аллаҳумма”ғфирли калимаси ила Аллоҳдан авф сўрайди. Ана шундай қилиб, унинг куни-кундузи бошланган бўлади

Мақоланинг ўзбек туркчасидаги мазмуни:

Солиҳ мусулмон, Аллоҳу таолонинг борлигига, Унинг ягоналигига ва Пайғамбаримиз алейҳиссалом таблиғ этганларга шак-шубҳасиз иймон келтирган ва дил(қалб)дан қабул қилган кишидир. Ислом динида иймон келтириладиган хусуслар, “Мўманин биҳ” тушунчаси билан ифода қилинади. Буларни ақоидда мужтаҳид имомлар ўз асарларида изоҳлаганлар ва тартибга келтирганлардир. Бундай асарларнинг энг машҳурлари, “Фикҳ-и Акбар”, “Ақоид-и Насафий “ ва “Ақоид-и Амалий”дир. Аҳл-и суннат мусулмонларнинг иймон асослари ана шу учта қимматли манбалар доирасида шакллангандир. Асҳоб-и киромнинг Ҳазрати Пайғамбардан нақл қилганлари иймон ва Ислом, Ақоид, фикҳ ва ахлоқ асослари аҳл-и суннат тарафидан давом қилдирилмоқдадир.

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо алейҳиссалом марҳамат этганидек, мусулмон киши, Аҳл-и суннат эътиқодига мувофиқ “Бисмиллоҳирроҳманирроҳим,” деб ётоғидан  туради. “Алҳамдуллоҳ”, деб Аллоҳга ҳамд келтиради. Аслида уйқудан уйғониш ҳам тирилишнинг бир тури бўлганлигидан “Аллаҳумма”ғфирли калимаси ила Аллоҳдан авф сўрайди. Ана шундай қилиб, унинг куни-кундузи бошланган бўлади. Ҳадиси шарифда марҳамат қилинганидек “субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи,” деса Улуғ Аллоҳни ҳар хил нуқсонликлардан холи қилган(улардан узоқ тутган) ва янги бир кунга етказганлиги учун Аллоҳга шукри-ҳамдини айтган бўлади.

Тозалик.  

Аждодимиз “оёқ йўли” ёки “хола”(ўзбекларда “ҳожатхона”) деб аташганлари, ғарблилар таъбирида эса “тувалет” номи берилган жойда мусулмон кишиси, қуйидагилрга диққат қилади: 1. Унга чап оёқ билан киради, ўнг оёқ билан ундан чиқади. 2. Унинг ичкарисида зарурат бўлмаса ҳеч ким билан сўзлашмайди. Ўринсиз сўзлар сўзламайди. 3. Ҳожат битганидан кейин дарҳол ундан чиқади. Чунки ифлос жойларда раҳмат фаришталари бўлмайдилар. Унақа жойлар шайтон ва жинларнинг маконлари ҳисобланади. У жойларда куфр ва бидъат аҳли кишилар билан эҳтиёж миқдорида вақт бирга қолиш мумкин бўлади. Уйларда, қирларда эркаклар ўтириб, таҳорат ушатади(ёзилади)лар. Тикка туриб идрар тўкишнинг, тиббиий жиҳатдан ҳам бир қатор зарарлари бордир. Идрар сочратманинг қабр азобига сабаб бўлишлиги ҳадиси шарифларда ҳам билдирилгандир. (Бухорий, Вудуъ, 55). Эркак ва аёл, идрардан кейин ҳам мутлақо таҳорат олишлари керакдир. Тозалик (таҳорат) сув воситасида бажарилади. Бизнинг замонимизда ҳожатхона қоғозларидан фойдаланиш мумкин.  Мусулмон, баданида ёки либосида бирор қаттиқ ёки суюқ нотозалик(намозни бузадиган ифлослик) бўлса уларни тозалайди. Алкол, оқаётган қон ва ҳар хил спиртли ичкиликлар нажис(намозни бузувчи)лардир.

Беш вақт намоз.

Мусулмон, кунда беш марта намозини ўз вақтларида ўқийди. Уларни бажармаслик, ўлдирадиган заҳар каби бўлганлигини у яхши билади. Азон ва иқомат, намознинг энг аҳамиятли суннатларидандир. Намоз, ҳаж, закот ва азон каби барча ибодатлар, “таобуди”дир. Улар, Ҳазрати Пайғамбар марҳамат этгани ва амал қилгани каби қилинади. Ибодатлар замонга кўра ўзгармайдилар. Бомдод намозининг фарзи 2, пешининг фарзи тўрт раъакатдир. Намозларнинг охирида тасбиҳлар ҳам 33 марта субҳаноллоҳ, 33 марта ал-ҳамдуллоҳ ва 33 марта Аллоҳи Акбардан иборатдир. Уларни 35 ёки 37 марта такрорлаганлар савоб ололмайдилар. Аксинча суннатга мухолифат қилган бўладилар. Шунинг учун намозни, азонни ва иқоматни, Пайғамбар алейҳиссаломнинг кўрсатиши ва амал қилиши тартибидан ташқари чиқиб қилиш ўта қаттиқ мухолифатликдир. Баъзи ислом ўлкаси аталмиш(Макка-ю Мадина ҳам уларнинг  ичида)  мамлакатларнинг марказий масжитларидан 1-2 км узоқда жойлашган уйлар ва меҳмонхоналарда жойлаштирилган репортёр ёки радио тўлқинлари воситасида имомга эргашиб намоз ўқишнинг ҳеч бир асосий фикиҳи суянчи, манбаси йўқдир. Америка ва Канадада Исломни камситиш мақсадида аёл имомлар, эркакларга жума ва вақт намозларини ўқитишмоқдалар.

Мусулмон кишиси, беш вақт намозини бемалол ўқий оладиган бирон иш жойида ишлайди. Чунки у намозларини ўқий ололмайдиган жойнинг “хайрли” бўлмаслигини яхши билади. Мусулмон, имкони борича намозларини жамоат билан ўқийди. Намоз ўқиганида у тоъдил-и арқонга риоя қилади. Руку ва саждаларнинг тез-тез қилиниши ва шу шаклда ўқилган намознинг охиратда фойдаси бўлмасдан, унинг қораси юқишига ишонади. Мусулмон намозининг охирида оятул курсини ўқийди, тасбиҳини келтиради ва қўлларини очиб дуо қилади. Буларнинг ҳаммаси ҳадиси шарифларда келтирилган-билдирилгандир. Мусулмон ҳар бир ишда суннатга амал қилишнинг бахтини яшайди. Шу онда, бизнинг замонимизда Туркия ташқарисидаги Ислом мамлакатларида, ҳатто масжитларда ҳам “таҳийётул-масжит”дан ташқари беш вақтларнинг суннатлари, оятул курси ўқилмайдиган ва тасбиҳлар айтилмайдиган бўлди. Одатда булар батамом тарк қилинган вазиятдадир. Аммо мусулмон, тарк қилинган битта суннатни қилиш, юзта шаҳиднинг савобига бадал бўлишини (Тобарони, М. Кабир, 1394) идрок қилишни билиб ҳаракат этиши лозим.

Дала ва кўчаларда мусулмон.

Мусулмон кўчага чиққанида, ишга кетишида ёки ташқарида бўлганида мусулмон қардошларига “салом” сўзи воситасида улар билан саломлашади. Кофирлар Пайғамбар жаноблари билан дуч келганларида унга “ас-сому алйкум”(сенга ўлим келсин) деярдилар. Икки жаҳон сарвари ҳам уларга “ва алайкум (аслида сенга ўлим бўлсин)” дея жавоб қайтарарди. Мусулмонга салом бераётганда вужуд эгилмайди ва қўл ишорати қилинмайди. Улар кофирлар ва будистларнинг ибодат ўрнида қиладиган ҳаракатларидир. Масалан, ВатсАпда кўрсатишганларидек, бошнинг устида қўллар бармоқларини бирлаштириб кўрсатиш символи энг таҳликали бир қилиқдир. Куфр символлари асосида “Мусулмон кимлигини” йўқотишга ҳозирлик кўрилаяпти. Ҳазрати Пайғамбар рўза ибодат бўлганлиги ҳолда, яҳудийларга мухолиф бўлиши учун Муҳаррам ойнинг фақат 10-куни эмас, балки 9-10 ёки 10-11- да рўза тутишни (Тирмизий, Совм 50), тавсия қилдилар.

Мусулмон кимлиги.

Аралаш-қуралаш кишилар орасида мусулмон, бошқа динларга қарашли “инонч асослари”ни қабул қила олмайди, ибодатларни бажара олмайди ва уларнинг “диний симболлари”ни қўллай олмайди. Мусулмон кишиси бўйнига хоч тоқа олмайди. Кофирларнинг қайси бири бўлишидан қатъи назар уларнинг инонч ва ибодатларини асло ёқтира олмайди. Мусулмон бўлмаганларнинг мусулмонларга феълан ёки фикран ҳужум қилганлар, Ислом душманларидир. Ориянталистларнинг кўпчилиги Ислом душманидир. Дўзий ва Коатоний каби Қуръон, воҳий ва нубувватни нишон олиб, Исломни таҳқир ва паст кўрган, ориянталистларни бош тожи этган, асарларини таржима қилишган, ботил кўришларини рад қила олмаган, ҳатто уларни мақтаган ва реклама қилишган ташқаридан мусулмон кўринган барча илоҳиётчилар ҳам, унвонлари қандай бўлишларидан қатъи назар Исломнинг бирор душмани ва ғарбнинг фикрий агентларидир. Ояти карималарда буюрилган “Яҳудий ва насронийларни дўст тутманглар”нинг (Моида, 51) маъноси олимларимизнинг баёнига кўра, “уларнинг динларини ёқтириб, улар билан туйғули яқинлик қилманглар, уларни севманглар” каби маънода тушуниш лозимдир. Балки кунлик турмушда, тижоратда ва қўшничилик алоқаларда одамгарчилик нуқтаи назаридан муомала қилинади. Кофирга ҳам зулм қилинмайди. Уларнинг молу мулки тортиб олинмайди. Ирсига тегинилмайди. Шу сабабдан аждодимиз Усмонлилар, айниқса кофирларнинг ва ҳайвонларнинг ҳуқуқи ҳақида ўта ҳассос бўлганлардир. Кофирларнинг “одатлари”га тақлит қилиниши мумкин. Бироқ бу ҳолда кўп диққатли бўлиш керак бўлади.

Мусулмон кишиси қабристондан ўтаётганида, қабрларда ётишган мўмин ва мўминотга салом беради, фотиҳа ўқийди ва дуо қилади. Кофир қабристонига салом берилмайди ва дуо қилинмайди. Мусулмон бўлмаган бириси ёки бирон ислом душмани ўлса,  “Аллоҳ раҳмат айласин” дейилмайди. ТВ ва радиоларда дастур олиб борувчиларнинг аҳли китобга дуо қилганларини кўрмоқдамиз. Бу иймон нуқтаи назаридан ўта таҳликалидир. Чунки аҳли китоб ва бошқа дин мансублари, Аллоҳга шерик ясаб(чиқариб) Аллоҳни танимаган ва Унга куфр этганлардир. Бундай бири учун дуо қилиш, буюк Аллоҳни калака қилиш бўлади. Бу ҳол қайси бир ўлкада бўлишидан қатъи назар, бу қўшин билан унга душман бўлган қўшинни бирга тутиш, яъни урушаётгнарни бир-бирига “дўст кўрсатишга ўхшатишдир. Ояти каримада бунга ўхшаш дуолар қаттиқ тақиқлангандир. (Тавба, 80 ва 84). Улар эътиқод жиҳатидан мунофиқлар ва аниқ кофирлар гуруҳига киритилганлардир (Нисо, 145).

Мусулмон ўлганидан кейин ҳам унинг кимлиги қўрилади. Шу сабабдан ҳам ҳеч бир мусулмон, яҳудий ёки насроний  қабристонига дафн этилмайди. Асрий (бизнинг замонимизда ташкил этилган янги)қабристонлар, Жумҳурият даврида ўртада пойда бўлгандирлар. Бу ҳоллар ҳам ғарбнинг мусулмон кимлигини ўзгартириш лойиҳасининг бир қисми ўлароқ қабул қилингандир.

Иш ҳаёти.

Мусулмон киши, болалигидан бошлаб, илм таҳсили олади. Мусулмон ота-онанинг, боласига зарурий дин маълумотларини ўргатиш ёки уни  Қуръони карим ўргатадиган ўқитувчи(мактаб)га юбориш каби масъулияти бор. Мусулмон боласи, диннинг асосий маълумотларини ўрганганидан сўнгра, бирон маслак эгаси бўлиши учун оиласининг, туманининг, ўлкасининг шартларига мувофиқ таълим-тарбиясини тамомлаб, бирон ишнинг бошини тутади.

Солиҳ мусулмон, умри давомида ризқ ва меҳнат қилиш ҳақида тубандаги оят ва ҳадисларни ўзига раҳбар этиб қабул қилади: “Ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир.” (Ҳуд, 6). “Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган ҳалол, пок нарсалардан енглар ва ўзларингиз иймон келтирган Аллоҳдан қўрқинглар” (Моида, 88). “Ҳеч ким ўз қўлида пиширилган овқатидан янада хайрли бирор нарса емагандир,” (Бухорий, Жодугарлик 15). “Дарҳақиқат, сиздан бирингизнинг ўтин териб, уни бозорда сотиб кун кечириши, тиланишдан кўп яхшидир,” (Бухорий, Жодугарлик 15).

“Қиёмат кунида, бир бандаси мана шу бешта нарсадан сўроққа тутилмасдан ҳеч бир жойга қимирлай олмайди: 1. Умрингни қаерда ўтказдинг? 2. Ёшлигинг қаерда ўтди? 3. Молу мулкни қандай қилиб, нималардан  топдинг? 4. Молу мулкингни нималарга харжладинг? 5. Ўрганганинг илм билан амал қилдингми?” (Тирмизий, Қиёмат 1).

Мусулмон ҳалол топади, Ислом дини уйғун кўрган ҳалол жойларда харжламалар қилади. Ҳалол ва ҳаромлар мужтаҳид олимларнинг асарлари ҳисобланган фикиҳ китобларида очиқ кўрсатилгандир.

Еб-ичиш ва кийиниш.

Мусулмон кишиси, ризқ Аллоҳу таолодан келганлигига ишонган ҳолда еб-ичишга ҳозирланади. “Мен топдим, мен қўлга киритдим” каби тушунча Аллоҳни унутган маъносига келади. У ейиладиганларнинг дастурхонга келиши, Буюк Аллоҳнинг бандасига соғлик, саломатлик насиб этиши билан содир бўлгандир. Ейишдан олдин қўллар ювилади. Ейиш бисмилла билан бошланади. Ўнг қўли билан ейди. Охирида “ал-ҳамдуллоҳ” дейди. Мусулмон сувни тикка туриб эмас, ўтириб бисмилла билан уч нафасда ичади ва ал-ҳамдуллоҳ деб тугатади. Овқатлар ва сув жуда ҳам иссиқ ёки жуда ҳам совуқ бўлмаслиги лозимдир. Тўйганидан кейин мусулмон ейишни тўхтади. (Ейишни жуда тўйиб кетмасдан тўхтатиш яхшидир). Бу айтилганларнинг барчаси ҳадиси шарифларда келтирилгандир.

Мусулмон, тўнғиз гўшти, ички ва бошқа динимизда ҳаром дейилган ичиладиган ва ейиладиганларнинг барчасидан узоқда туради. Бундан ташқари мусулмон, соғликка тўғри келмаслиги докторлар тарафидан аниқланган, Ғарбда эса анча машҳур бўлган барча чипс, кола, музқаймоқ ва шуларга ўхшаш маҳсулотларни уйларга киритмаслиги лозим. Болаларни эса ундай нарсаларнинг зарарли эканига ишонтиришга тўғри келади. Докторлар, тайёр овқатларни ҳам соғликка уйғун кўрмайдилар. Яна табиб-и ҳозиқ(уста табиб, яъни ишини яхши биладиган, билимли) бир табиб  (доктор)нинг ифодасига кўра, овқатдан сўнгра сув ичиладиган бўлинса, 1 ёки 1,5 соат сўнгра ичилиши лозимдир.

Сабза, мева ва ғалла(донли)ларда соғлиқ учун энг таҳликалиси, уларнинг ДНА-си бузулган(ўзгартирилган)ларидир. Унинг устига улар турли хил кимёвий ўғит ва дорилашлар ёрдамида етиштирилмоқда. Шу сабабдан табиий(нотурал) маҳсулотларга қизиқиш кундан кун ошиб бораяпти.

Мусулмон кишиси, кийинишда соғликни кўзда тутиб, юнг, пахта ва сиғир толасидан ишланган моталардан тайёрланган либосларни танлаши лозим бўлади. Ўтмишда аждодимиз ана шулардан фойдаланганлардир. Докторлар ҳам сунъий моддалардан ишланга кийимларни соғликка зарарли ҳисоблайдилар. Аммо бу масалада дунё ва ислом ўлкалари, ғарб маҳсулотларининг истилоси ва асорати остида қолмоқда. Чой, қаҳва ва спорт оёқ кийимлари буларга яққол мисолдир.

Уйқу.

Мусулмон кишиси, ётоғига бисмилла айтиш билан киради. Соғ тарафи билан ётади. Соғ қўл кафтини соғ тараф ёноғининг остига қўйиб, аввал аузу бисмилло келтиради, Аятал-курсини ўқийди. Ундан кейин навбати балан Ихлос (3 марта), Фалоқ, Нос ва Фотиҳа сураларини бисмилладан бошлаб ўқийди. Бундан кейин “Астағфируллоҳ мин кулли мо кариҳаллоҳ” (3 марта), Саловат(3 марта) ва “Ло-ҳавла ва ло қуввата  илло биллоҳ” дейди. Булардан сўнгра ота-онасини ҳам қўшиб дуо қилади.

Китобларимизда мусулмон кишиси ётаётганида ўқийдиган бир қатор дуолар келтирилгандир. Бироқ биз мақоламиз учун энг қисқа бўлганини танладик.  

Хулоса.

Солиҳ мўмин ва мусулмон кишиси: Аллоҳу таолонинг динини дилдан қабул қилади. Ўзига Раҳбар этиб, Пайғамбар алейҳиссаломни, унинг шанли асҳобини ва бу йўлда асҳобни бошларига тож қилган мужтаҳид олимларни олади. Аллоҳдан бошқа ҳар хил илоҳ инончини ва бутпарастликни рад қилади. Ҳақиқий тавҳид инончини  Имоми Матрудий ва имоми Ашъорий бошида бўлган Аҳл-и Суннат уламоси тамсил этаётганига ишонади. Аҳл-и суннат олимлар баён қилганлари Ақоид асосларига тескари маҳаллий ва ташқаридагт турли хил диний идеология: модернизмни, ориянтализмни, реформани, ватиканизмни ва Исломда ислоҳотчиликни мусулмонларга қурилган бир тузоқ қабул қилади. Барча ибодатларини тўртта мазҳаб имомлари кўрсатишган фикиҳий ҳукмлар доирасида қилади(адо этади)лар. Дунёнинг ўткинчи эканлигини билади. Ҳар бир кишининг охиратда мутлақо ҳисобга тутилишига ишонади.  Банда ҳақидан қўрқади. Ҳеч кимга зулм қилмайди. Беш вақт намозини вақтида ва таъдил-и арқонга риоя қилган шаклда бажаради.  Закотини Усмонлилар даврига уйғун шаклда беради(тўлайди). Молу мулкини хайрли ишларда харжлайди. Жума ва бошқа муборак кечаларда Ясин ўқиб, ўлганларга бағишлайди. Бомдод ва шом намозларида ўқиладиган дуоларни албатта ўқийди. Ўлимни жуда кўп хотирлаб туради. Мўмин қардошларини жуда яхши кўради ва уларга ёрдамларда бўлиб туради. Аҳл-и куфрни ва ислом душманларини асло ёқтирмайди. Исломда реформа қилганларни, Аҳл-и суннатга қарши бўлганларни, соғлом, далиллар билан исботланган ҳадисларни инкор қилганларни , аҳл-и китобни жаннатга киради деганларни ва ориянталистларга боғли бўлганларни залолатдалар деб билади, уларнинг мақола ва асарларини  заҳар тарқатувчи қабул қилади.         

яқин мавзу