Муҳтарам пайғамбаримиз жанобларини АЛ – АМИН дея танишардилар.

Ҳазрати Муҳаммад Мустафонинг пайғамбарлик шарафи билинишидан аввал, унинг “Муҳаммадуъл-Амин ўлароқ танилиши алоҳида бир маъно касб этади. Маккада унга ишонмаган ва инончини ёйишга қаттиқ қарши бўлганлар ҳам “Эй Муҳаммад! Сен ишончсиз бирисисан,” дея олмадилар. Ўйлаб қаранг-а; душманинг ҳам ишонадиган ва ҳар қандай нарсасини омонат бера оладиган киши бўлиш қандай бир буюк шараф.

Муаллиф: проф. Ҳилми Демир. Проф. Ҳилми Демир

Тажимон проф. Алибой Йўляхши.

Мақоланинг интернет адреси: https://www.turkiyegazetesi.com.tr/yazarlar/hilmi-demir/613615.aspx

У Туркия газетасининг 16 май 2020 йил сонида эълон қилинди. Уни ўзбек туркчасида ўқийдиган мухлислар, ўзбек қардошларимиз учун ҳам тайёрладик. Марҳамат мақоланинг ўзбек туркчасидаги мазмуни билан танишинг!

Ҳазрати Муҳаммаднинг (алейҳиссалом) фақат бир тасвирини ифода этишга уринсак эди, ҳар ҳолда “Ал-Амин” сифатини ёзиш етарли бўларди. Уни Ал-Амин сифатига лойиқ таърифлашимиз керак бўлсайди, ундай таъриф учун “Ал-Амин”дан бошқа бирон калима-сўз топа олмаган бўлардик. Ҳазрати Муҳаммад Мустафонинг пайғамбарлик шарафи билинишидан аввал, унинг “Муҳаммадуъл-Амин ўлароқ танилиши алоҳида бир маъно касб этади. Маккада унга ишонмаган ва инончини ёйишга қаттиқ қарши бўлганлар ҳам “Эй Муҳаммад! Сен ишончсиз бирисисан,” дея олмадилар. Ўйлаб қаранг-а; душманинг ҳам ишонадиган ва ҳар қандай нарсасини омонат бера оладиган киши бўлиш қандай бир буюк шараф.

Шунинг учун воҳий хабари келмасидан анча аввал Макканинг эътиборли ва бадавлат бир аёли ҳазрати  Ходича онамиз Унга катта бир карвонини омонат қилганди. Бу ҳол Аллоҳ расули душман ҳам, дўст ҳам ишонадиган ўзи ва сўзи бир, содиқ одам бўлганлигини кўрсатади. Кейинги ҳаётида ҳам унинг ҳокимлиги, кумондонлиги, имомлиги, пайғамбарлиги ана ўшандай ишонч асосига ўрнатилганди. Қуръони каримни унга келтирган воҳий фариштаси қандай “ал-Руҳуъл-амин” бўлса (Шуоро, 26(193)), Макка, Каъба қандай “ал-Баладуъл-Амин” бўлса (Тин, 95(3)), Расул-и Акрам ҳам ўшандай туппа-тўғри  амин эди. Имом Мотуридий “Ҳазрати Пайғамбар, қалбларни фатҳ этиш ва улар учун ҳузур манбаси бўлишдан бошқа бирон нарса қилмади”, дер экан ана шуларни айтаётганди. У ҳақиқатан одамзотининг қалбларига ишонч ва ҳузур берди, келдирди.

Иймон ва омонат.

Бу вазиятдан келиб чиқиб, иймон, омонат ва омон(амн-амният) калималари арабчада айни илдиздан келади, бу тасадуфми?  Мен ундай деб ўйламайман, бу сўзларнинг бир-бирлари билан жуда яқин алоқалари бордир. Иймоннинг қаршиси куфр, омонатннг қаршиси хиёнат, аминнинг(омоннинг-амниятнинг) қаршиси  қўрқишдир. Иймон, ҳар нарсадан олдин ички ҳузурга эришишни таъминлайди. Одам иймон билан ич дунёсида хавфсизликка эришади. Унинг дили-қалби истиқрар(доимийлик)га қовушади. Тараддуддан қутилади. Мутмайн(кўнгули дўқ) бўлади. Зеҳнлардаги бўронлар тўхтайди. Нафс уйига қайтади ва иймон келтирган киши, қўшниси, оғайнилари, бирга иш юритган кишилар, умуман ҳамма учун ҳам ишонадиган бир қаяга айланади. Шунинг учун мўмин ўзига ҳам, бошқаларга ҳам хавфсизликка-ишончга сабаб бўлган киши деганидир. Аллоҳ Расули “мўмин кишиларнинг молу мулки ва жони масаласида унга ишончи амин бўлган кишидир” каби марҳаматда бўларкан ана ўша ҳақиқатни ифодалаган эдилар. Агар қўшнимнинг ишончи мендан амин бўлмаса, ё мен иймонимдан амин эмасман, ёки Аллоҳнинг ғазабидан қўрқмайдиган бўлиб қолибман. Чунки ал-Амин бўлган Аллоҳ Расули мана бундай марҳаматда бўлганлар: “Одамларга марҳамат қилмаган кишига Аллоҳ марҳамат қилмайди.” (Муслим, Фадоил, 66). “Сиз ер юзидагиларга марҳамат қилингларки,  кўк юзидагилар ҳам сизга маҳамат қилсинлар.” (Абу довуд, Адаб, 58).

Омонлик юртининг ғояси.

“Муҳаммадуъл-Амин”нинг даъвоси ва барча хаёллари инсоният учун омонлик юрти қуришдан иборат эди. У бир кун асҳобига шундай тушунтиришда бўлганди: “Аллоҳ бу ишни камолга еткизижакдир. У замон ҳар бир киши уловининг устида Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмайдиган, чорвасига қашқир ҳужум қилшидан ташқари ҳеч бир нарсадан андиша қилмасдан Сонадан Ҳадрамавтгача кета оладиган бўлади. ”Қисқа вақда Унинг бу хаёли ҳақиқатга айланганди. Ҳатто Унинг ўзидан сўнгра келган мусулмонлар Аллоҳ Расулининг хаёлини янада узоқларда ҳам амалга оширишдилар. Туркларнинг ислом дунёсида хукмронлик қилиши оқибатида Анодўлида турли хил инончга, барча миллатларга сулҳ ва омонлик юрти ўлароқ мезбонлик вазифасига киришдилар. Балки Исломнинг Анодўлига  кириши ва унинг тезда ёйилишида жангларда қатнашган алпларнинг  қишлоқлардаги  деҳқоннинг молига, ирсига, жонига зарар бермаганлиги энг аҳамиятли бир фактор бўлганди. Чунки одатда маҳаллий манбаларга суянган бир уруш кучи, айниқса қишлоқлар учун бир катта вайроналик эди. тожавуз, бостириш, эркакларни мажбурий аскарликка олиш, шунчалар ҳам кўп учрайдиган  вазият эдики, қишлоқлилар бу нарсаларни нормал қабул қила бошлашгандилар. Энди эса, мусулмонлар келишган қишлоқларда черкавларга тегинмаётгандилар, деҳқоннинг ҳосилини йиғишга ёрдамчи бўлишаётгандилар. Ҳеч кимнинг номусига кўз ола қилишмаётгандилар. Тарихчиларнинг кўрсатишларига қараганда, Анодўлига мусулмон туркларнинг келиши, халқни Византия ва Эрон деспотизмидан қутилтирганди.

Омон юртларининг асосий ўз хусусияти, сизга сиғинган, сизнинг ҳукмронлингиз остида яшаётган халқларнинг динига, ирқига, инончига қарамасдан уларни сизнинг қарамоғингизда бўлганлигини қабул қилиб, уларнинг ҳақларини муҳофаза қилишдир. Ўзларига сиғинганларни қўриш, мазлумга соя бўлиш, ким ёки кимдан бўлишидан қатъи назар адолатни сақлаш туркларнинг тарихан энг асос йўнатиш принципларидан ҳисоблангандир. Кутағу билиғда кўрсатилгани сингари: “Ўғилми, қизми, йўловчими ёки боринг бирор хонми, унинг қарамоғидагими бўлсин, кимда ким бўлса бўлсин, уларнинг барчаси тенгдир. Ҳукм берилганида бу фарқлиликларга қаралмайди. Бу давлатнинг асос тўғрилик ва адолатидир. Беклар тўғри бўлишсалар, дунёда ҳузур ҳукмрон бўлади. Ҳокимиятнинг асоси адолатдир.”

Юсуф Хос Ҳожиб мана бундай дейди: “Адолатга асосланган урф-одат ва қонун бу кўкнинг тирагидир. Одат бузуладиган бўлса кўк жойида туролмайди.” Эдвард Саид эса, “Агар ўзгалар билан шериклаша олсакгина уйимизда ҳақимиз борлигини кўрсата олган бўламиз”, дейди. Ишончли бўлиш, бошқалар учун бизни қандай бошпана қилсалар, ишонч туйиш ҳам бизга бошпана бўлади. Ишонч, юртларини тинчлик юрти этган, давлатларни катта бир кучга айлантирган, оммани роҳатга қовуштирган сеҳрли бир тегинишга ўхшайди. Ислом олимлари, диннинг беш асосий ғоясини санашганларида, ишончни худди марказга қўйган каби кўринади. “Зарурат-и ҳамса” сарлавҳа остида “бешта асос дахлсизлик” масаласи, Ислом динининг  асос ғояси эълон қилингандир. “Дин, ақл, жон, молу мулк ва наслнинг хавфсизлиги,” Ирқ, тил, дин, ёш ёки жинсият фарқидан қатъи назар, ҳар одамзотининг тенг ҳуқуққа эга бўлгани бу хавфсизлик ҳақлари Ислом юртини омон, омонлик юртига айлантиргандир. Шоиру олимлар, тужжорлар ва  ҳунармандлар қўрқмасдан, бошларига бирор бало келиши мумкинлиги каби ўйларга бормасдан бизга, мусулмонларга қўшни яшаганлардир.

Ислом ишонч билан ёйилди.

Балқонларга бизни келтирган нарса, тупроқларни қўлга киритилиши, тупроқларнинг фатҳ этилиши эмас, балки инсон кўнгулларининг фатҳ этилишидир. У тупроқларни кўришганлар, у ердаги халқларнинг қанчалар йигит кишилар бўлганликларини жуда яхши биладилар. Ислом, у йигит кишиларнинг дилига қўрқув эмас, балки уларнинг жонига, молу мулкига, ирсига ва инончига омонлик(хафвсизлик) кўрсатиб киргандилар. Фатҳ Султон Меҳмат Босняни фатҳ этганида содир этилган воқеалар бунинг бир номунасидир. У буюк Султон, бозорларда эълон қилиниши лозим бўлган бир Фармонида қуйидигиларни таъкидлайди: “Мен Султон Меҳмат Хонман. Жумла авом ва задоганларга маълум қилинсинки, шу формони ҳумаюн Босня руҳбонларига иноятим келиб буюраманки,  исмлари келттрилаётганларга, уларнинг черкавларига  ҳеч ким ҳалақит бермай, уларни ташвишга қўймай ихтилофсиз мамлакатимда яшайдилар ва қочиб кетганлар ҳам амин ва омонликда бўладилар. Келиб бизнинг мамлакатимизда ҳеч бир хавфларга дуч келмай, черкавларида қола оладилар ва юксак ҳазратимда вазирларимдан ва қулларимдан ва, яқинларимдан ва жами-и мамлакатим халқидан ҳеч ким юқорида исми кечганларга ёмон қараб, уларни инжитмасинлар, бегоналр мамлакатимизга келсалар амини муҳофаза қиламизки, ерни осмонни яратган Парвардигор ҳақи учун ва – Мусҳоб ҳақи учун ва улуғ пайғамбарлар ҳақи учун ва юз йигирма тўрт минг пайғамбарлар  ҳақи учун ва таққаним қилич учун бу айтилганларга ҳеч бир шахс мухолифат этмайди. Модомики, улар менинг амримга мутъе ва бўйунсунадилар, бундан буён ана шундай биласизлар.”

Фатиҳнинг бундай йўл тутиши унинг буюк бир давлат одами эканлигини кўрсатарди. Жумладан буюк бир давлатнинг ўз хавфсизлиги, ватандошларига эга чиқиши ва барча инончларга, “На подшоҳлик атрофидан, на вазирлардан ёки бошқа маъмурлардан, хизматчиларимдан ҳеч ким бу кишиларнинг иззату шанини каситмайдилар ва уларга зарар бермайдилар. Ҳеч ким бу кишиларнинг ҳаётларига , молу мулкларига ва черкавларига  ҳужум қилмасин, уларни паст кўрмасинлар ёки уларга бирон бир таҳлика туғдирмасинлир,” деб буюклигини кўрсатганди.

Кишининг жони, молу мулки ва инончи хавфсизлик остига олинган жойни “Даруъл – омон,” деб атайдилар. Аллоҳ Расули Исломнинг илк йилларида кўрган туши ана шу эди. У туш дунёнинг у учидан бу учигача ҳақиқатга айлангандир. Чунки бунга инонган давлат одамларининг қўлларидаги хавфсизлик ва адолат ҳеч бир нарса учун фидо этилмасдан, иккита асосий принсип ўлароқ қабул қилингандир. Явуз Султон Салим замонида содир бўлган бир ҳодиса: Исломнинг ҳукмдори ва уни идора этганлари, бутун фақарони қўриш ва уларга нисбатан адолатли муносабатда бўлиш масъулиятини кўрсатмоқда эди …

Ғайримуслумларни  қўриш Мажбурияти.

Бир кун Явуз Султон Салим, Румалида аҳолининг кўплигидан бироз чўчиб, уларни мусулмон қилиш, тушунчаси-фикрини очиққа чиқарди. Ўша замон  шайхулислом Занбилли Али Афанди, “Модомики, улар сизларнинг амрингиз остида яшашни  қабул қилдилар, динимизга кўра, уларнинг жони, молу мулки, ирзларини  ўз жонимиз, молу мулкимиз ва ирзимиз каби қўриш учун масъулмиз. Шу сабаб бу йўлда уларга жабр қилиш динимизга мухолифдир,” деб Усмонли давлатининг кишилар шахсий ҳақи ва ҳурриятига асло тегмаслигини  очиқ-ойдин эълон қилиб, подшоҳни фикридан қайтарганди.

Бугунлар сўралиши керак бўлган бир савол бўлса, у ҳам мана будир: “Қандай қилиб ва нега кишиларнинг юракларидаги ишонч туйғусига зарар бердик? Қўлидан, тилидан амин бўлган мусулмонларга нима бўлди? Ва буни ҳозирлар қандай ўзгартира оламиз? Энг аввал ўзимиз ишонадиганлар бўлмасдан ишониладиган оммани иншо этшимиз мумкин эмас.

Унутмайликки, ишонч йўқотилиши, инонч йўқолишини ҳам биргаликда келтиради. Ишончини йўқотган кишилар; жамият, давлатга нисбатан ишончларини ҳам йўқотадилар. Кишининг муносабатларида ишончнинг йўқ бўлиши, ўзига бўлган ишончининг озайиши ва ниҳоятида Яратганга бўлган алоқаларнинг зайфланишига ҳам йўл очади. Иймонли бир жамиятнинг йўли, ишончли иншо этилган бир жамиятдан ўтади. Бирор мусулмонниг излагани ишончли омма эмас, балки ишонч жамиятидир. Қўшнинг сенга ишонмаганича буни иншо қилиш ҳам мумкин эмас.

яқин мавзу