Христиан(насроний)лик ва Ислом.

Христиан(насроний)лик ва Ислом.

Муаллиф:  Проф. Аҳмад Оқишиқ . Таржимон: Профю Алибой Йўляхши.

Мақоланинг интернет адреси:

https://www.turkiyegazetesi.com.tr/yazarlar/dr-c-ahmet-akisik/608961.aspx

Христианлик(Ийсовийлик), Ҳазрати Ийсо таблиғ этган, Ягона Аллоҳ инончига суянадиган самовий, ҳақ бир диндир. Китоби Инжилдир. Бироқ бу дин замонлар ўтиши оқибатида ўз дин одамлари қўли билан ўзгартириб юборилди ва ҳақ дин бўлиш хусусиятини йўқотди.

Ҳазрати Ийсо, 30-га кирганида пайғамбар бўлиш шарафига эришганди ва 3 йилу 3 ойдан иборат бўлган бир қисқа даврда Пайғамбарлик вазифасини бажарди. Унинг онаси ҳазрати Марямдир. Ислом динига кўра, ҳазрати Марям соф, иффатли аёл бўлиб, уйланмасдан Ийсо алейҳиссаломни дунёга келтир(туғ)ди. Ийсо Масиҳнинг отасиз дунёга келиши, дунёни йўқдан бор қилган, Ҳазрати Одамни онасиз ва отасиз яратган буюк Аллоҳнинг “бўл” дейиш амри билин бўлгандир (Ол-и Имрон, 59).

Ийсо алейҳиссалом , ўзгартирилган, бузилган яҳудий динини ислоҳ қилиш учун дунёга келтирлган ва буни у очиқ – ойдин сўзлаганди. Одамларни эса, ягона Аллоҳга инонишга ва Унга ибодат қилишга даъват қилганди. Бироқ яҳудийлар унинг бу қудисий даъватни қабул қилмадилар, ҳатто уни ўлдиришга, осишга уриндилар. Бу хусус Қуръони каримда тубандагича изоҳланади: “Ҳолбуки, улар уни ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ. Фақат улар учун (бошқа биров Ийсога) ўхшатиб қўйилди, холос. Уни ўлдирмаганлари аниқдир. Балки уни Аллоҳ ўз ҳузурига  кўтаргандир. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган зотдтр” (Нисо, 157-158).

Ийсо пайғамбарга улуғ Аллоҳ тарафидан Инжил таблиғ қилинди. Шу сабабли Тавротнинг ҳукмлари амал қилиниши бекор қилинди. Чунки ҳазрати Мусога туширилган Таврот яҳудий дин одамлари тарафидан ўзгартирилган ва бузилган эди. Ҳазрати Ийсо эса айнан ана шу сабабдан дунёга юборилган эди. Ийсо пайғамбарга инонишган исовийлар, ҳазрати Ийсо тирик бўлиб, кўкка чиқиб кетганидан сўнгра жуда кўпгина зулм ва қийинчиликларга учрадилар. Уларнинг ораларида мунофиқлар ҳам бор эди, албатта. Ҳақиқий Инжил ўзгартирилди. Мунофиқлардан бир Павлус, “Ийсонинг михланиши, унга бир ҳикмат ва унинг учун адолат, унинг қутилиши эди. Чунки Аллоҳ кишиларнинг гуноҳларини кечириш учун, “ўз ўғлини ўлдирди”, каби уйдурмадан иборат  бир туҳматни тўқиди. Ўша туҳмат эса, бугунги христианларнинг фалсафаси асосини ташкил этади. Ислом динига кўра, ҳазрати Ийсо ҳеч бир замон одам боласининг гуноҳкор бўлиб туғилишини сўзламади ва Улуғ Аллоҳга ўғил бўлишини кўрсатмади …

     Христианликнинг асосий принциплари.

Бугунги христианликда асосий принциплар қуйидагича тартиблангандир, яъни христиан динига кўра,

* Одам боласи гуноҳкор бўлиб туғилади. Чунки илк одам(одам ота), Ҳазрати Одам, Аллоҳнинг сўзига қулоқ сомагандир ва шунинг учун у жаннатдан ҳайдалган эди.

* Одам пайғамбардан сўнгра одамзотининг ҳаммаси, унинг гуноҳини олиб юришлари лозимдир.

* Ҳазрати Ийсо, одамзотини ана ўша гуноҳдан қутқариш учун дунёга келган Аллоҳнинг ўғлидир.

* Жаноби Ҳақ одамзотининг гуноҳини кечириш учун, ўз ўғлини хочга(устунга михланишга) юборгандир.

* Дунё бир азобу қийноқ жойидир. Дунёда завқ ва кайфу сафо тақиқлангандир. Одамзоти азобу қийноқлар чекиш ва ибодат қилишлари учун яратилганлардир.

* Одамзоти, Аллоҳу таоло билан тўғридан тўғри алоқа қила олмайди. Биргина роҳиблар одам боласи ўрнида Аллоҳга мурожаатда бўлишлари ва ҳатто роҳиблар одам боласининг гуноҳларини кечириб юборишлари мумкин.

* Христианларнинг   бошида( католокларга кўра) Папа бўлади. Уларга кўра бу папа гуноҳсиз, гуноҳ қилмайдиган бўлади. Папа нима қилса, нима амр этса, мутлақ тўғридир.

Шундай қилиб, христианликда инонч системаси уч асосга суянади. Х

Таслис ақидаси: Ота Илоҳ, Ўғил Илоҳ ва Руҳул-Қудус Илоҳ; х

Ҳазрати Ийсонинг инсониятни қутқариши учун Хочга  (устунга) михланиши ва қабридан чиқиб осмонга чиқиб кетиши;

Ҳазрати Ийсонинг ўлик ва тирикларни ҳисобга тутишидир.

Буларнинг барчаси, Ислом динига кўра, бузилган христианлик(насронийлик)нинг хато ботил эътиқодларидир.

Христиан(насроний)ларнинг ибодатлари.

Исломга кўра бузилган христианликдаги ибодатлар тубандаги сарлавҳалар остида кўрсатилиши мумкин:

* Дуо.

* Чўқиниш, Бу Таслисни хотирлаш учун қилинади..

* Чўмилиш маросимлари.

* христианликка қабул қилиш маросими(сув сепиш, сувга кириш каби). Бу христианликда бажарилиши лозим бўлган муқаддас бир  одатдир. Бу маросимда Ота, Ўғил, Руҳул-Қудус номига чўмилиш амр қилинади. Бу билан руҳлар, Ийсо Масиҳнинг қони билан гуноҳ-кирларидан тозаланадилар. Буни қилиш, Ота, Ўғил ва Руҳул – Қудусни тангри ва мабуд қабул қилиб, унга итоатнинг эълони ҳисобланади. Бу маросимдан ўтган кишига шароб ва нон берилади.

* Чўмилиш маросими ҳам Ийсо Масиҳ таслим бўлган кечаси қолдирган бир одатдир. Бир бурда нон ва шароб билан ижро этилади.

* Никоҳ қийиш. Котолокликда никоҳ бор, бироқ талоқ жоиз эмасдир.

Булар ҳазрати Ийсо таблиғ қилган ягона Аллоҳ эътиқодидан ташқари чиққан, дин одамларининг ўзлари ўзгартирган, христианликни ўзларига мослаб олишган ибодатлардир.

Насронийларда китоблар(Инжиллар).

Бугунги христианлар Тўртта инжилнинг мавжудлигини тасдиқлайдилар. Улар :  Матта, Маркус ва Юхоннолардир.

Бир ривоятга кўра, минг хил Инжил ёзилган эмиш. Бироқ ҳозир исмларини санаганимиз тўрттаси энг мўътабарлари ҳисобланади. Мазкур инжиллар Таслис ақидасини(уч илоҳ инончини) қабул қилишганлардир. Барнабас инжили уч илоҳликка ўрин бермагани учун Папаслар тарафидан тақиқлаб қўйилгандир. Инжил, Китоби Муқаддаснинг Аҳди Жадид қисмидан иборатдир.

Христиан(насроний)лик ва Исломият қаршилаштирлмаси.

Христианликдаги прнцип ва ибодатлар, исломиятнинг баъзи асос ва ибодатлари билан қаршилаштирилса қуйидагилар ўртага чиқади:

* Христиан (насроний)ликда Тангри инончи комплексдир, аралаш чалкашликдир. У ерда учта тангри бор ва умуман олганда бу учи бир тангрига тенгдир. Пайғамбар уларда улуҳият(Аллоҳлик даражаси)га эгадир.

* Исломиятда эса, топ-тоза, оддий ва содда Ягона Аллоҳ инончи мавжуд. Аллоҳ бир ва Ягонадир. Унинг шериги ва ўхшаши йўқ, У туғмайди ва туғдирмайди( Ихлос сураси). Пайғамбар одамзотидандир(Қаҳв, 110), илоҳлик билан ҳеч алоқаси йўқдир.  

* Христианликда тангрилар кўпайтирилгандир. Черкавларда хоч, Ҳазрати Марям ва ҳазрати Ийсонинг расмлари илиб қўйилади. Хоч шаклига сиғинадилар.

* Исломиятда эса, ибодат фақат Ягона Аллоҳга қилинади(Фотиҳа, 5). Бутларга сиғиниш тақиқлангандир.

* Христианлар черкавларига истаганлари шаклда кира оладилар.

* Мусулмонлар эса, масжидларга, мутлақо таҳоратли кирадилар.

Христианликда, ҳеч кимсатўғридан тўғри  Жаноби Ҳақдан бағишлама- кечириш(афв) ва марҳамат сўрай олмайди.Тангри ва кимса кишилар орасида роҳиб бўлмаса, гуноҳлар кечирилмайди. Улар-роҳиблар, яъни дин одамлари руҳонийлар синфини ташкил қиладилар. Христанликда руҳонийлар синфининг катта мавқе ва имтиёзлари бордир. Улар христиан кишисининг гуноҳларини афв қилади, қила оладилар, пулга жаннатнинг калитини сотадилар. Черкав усулига қарши, тескари ҳаракат қилганларга жазолар белгилайдилар, маҳкамалар тузади ва ҳатто диндан чиқариб лаънатлайдилар.

* Исломият эса, ҳеч вақт бирон киши(мусулмон)га бошқа бирининг гуноҳини кечириш ваколатини бермайди.  Гуноҳларни кечириш фақат Аллоҳу таолога махсусдир. Шунинг учун мусулмон кишиси шахсан ўзи Аллоҳдан марҳамат ва гуноҳларининг кечирилишини  сўрайди ва сўрай олади. Мусулмон ўзини Аллоҳ кўриб турганлигини билади ва агар у ёмон қилиғу, ахлоқидан қайтса, яна такрор гуноҳ қилмаслик учун тавба этса, Жаноби Ҳақ уни кечиришига ишонади.

* Христианликда  бир-биридан фарқ қиладиган тўртта китоб(Инжил) мавжуд. Ун(Инжил)да ҳазрати Ийсо ўқувчилари ҳисобланган кишилар тарафидан илова қилинган қатор сўзлар, ифодалар бордир.

* Исломиятда эса, китоб яккадир, у ҳам бўлса Қуръони каримдир. Унинг ичида ҳазрати Муҳаммад ҳам дахл  одамзоти тарафидан илова қилинган ҳеч бир сўз, ифода йўқдир; ундаги сўзларнинг барчаси Улуғ Аллоҳнинг каломи, сўзидир.

Булардан кўринадики, ҳазрати Ийсога  туширилган Инжил, кейинчалик ўзгартирилди ва улар тўртта бир-бирларидан фарқли китоб ҳолига келтирилди. Шундай қилиб, у(инжил) Аллоҳнинг китоби-каломи бўлишдан чиқди.

Христианликда пайғамбар улуҳият(илоҳлик) хусусиятига соҳиб бўлгани ҳолда, у ёғочга михланишга олиб келтирилиши мумкин бўлибди. Тангрининг ҳамма нарсага кучи етиши керак бўлса-да, аммо христианларга кўра, тангрининг ўғли ҳисобланадиган ҳазрати Ийсо ўзини ўлимдан қутқара олмайди. Бу қандай мантиққа кўра, қандай бўлади-да Тангрининг, унинг ўлиши мумкин бўлади? Бу вазиятни изоҳлаш жуда қулай бўлмаса керакдир-а!  

Қуръони каримга кўра христиан(насроний)лар.

Христианларнинг баъзи сифатлари Қуръони каримда қуйидагича кўрсатилади:

* Христианлар, “Ийсо Аллоҳдир ва учта Аллоҳнинг учинсидир,” деганлари учун кофир бўлдилар.

“Аллоҳ – Масиҳ бинни Марямдир”, деган кимсалар аниқ кофир бўлдилар. Холбуки, Масиҳ: “Эй бани Исрил, парвардигорим ва парвардигорингиз бўлмиш Аллоҳга бандалик қилинг!” –  демишлар. Албатта кимда – ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи дўзах бўлур. Зулм қилгувчилар учун бирон ёрдамчи бўлмас” (Моида, 72). “Аллоҳ – Учтанинг(яъни Аллоҳ, Марям, Ийсонинг) биридир”, деган кимсалар ҳам аниқ кофир бўлдилар. Чунки ягона Илоҳдан бошқа бирон илоҳ йўқдир” (Моида, 73). “Яҳудийлар: “Узайр Аллоҳнинг ўғли”, дедилар. Насронийлар: “Ийсо Масиҳ Аллоҳнинг ўғли,” дедилар. Аллоҳ уларни лаънатлагай!” (Тавба, 30).

Христиан(насроний)ларнинг яҳудийлар билан биргаликдаги сифатлари.

* Христианлар, Ҳазрати Муҳаммадни ўз болалари каби таниганлари ҳолда, ҳасисликлари ва моддий манфаатлар сабабидан ўжарларча Қуръони каримга инонишмадилар: “Биз китоб ато этган кимсалар (яҳудий ва насронийлар) Уни (Муҳаммад пайғамбарни) ўз фарзандларини танигани каби танийдилар. (Яъни ўзларининг илоҳий китобларида у ҳақида ўқиганлар). Ва албатта улардан бир гуруҳи билганлари ҳолда ҳақиқатни бекитадилар” (Бақара, 146).

* Аллоҳга туҳмат қилганлардир: Айтганлари Аллоҳ ҳузурида бўлмаганлари ҳолда: “Аллоҳ хузуридан келган,” дейдилар. Улар билиб туриб Аллоҳ ҳақида ёлғон сўзлайдилар.” (Ол-и Имрон, 78).

* Улар билимлиларини, роҳибларини Раб этганлардир: “Улар(Яҳудийлар) Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишммандларини ва роҳибларини ҳамда Масиҳ бинни Марямни парвардигор деб билдилар. Холбуки, уларга фақат ягона Аллоҳга бандалик  қилишга маъмур ( буюрилган) эдилар. Ундан бошқа ҳеч илоҳ йўқдир, фақат Унинг Ўзи бордир. У зот уларнинг қўшган шерикларидан покдир.” (Тавба, 31).

* “Аллоҳнинг ўғилларимиз”, деганлардир: “Яҳудий ва насронийлар: “Биз Аллоҳнинг суюкли  болаларимиз”, дедилар. Айтинг: “У ҳолда нега сизларни гуноҳларингиз сабабли азоблайди?! Йўқ! Сизлар ҳам  У яратган барча одамлар каби одамсизлар.” (Моида, 18).

* “Аллоҳ ўзига бола қилиб олди” каби туҳматда бўлгандирлар: “Аллоҳнинг боласи бор”, дедилар. У зот уларнинг бадгумонидан мутлақо покдир. Балки ер ва осмонлардаги нарсалар у зотга тегишлидирки, ҳаммаси Унга бўйинсунади.” (Бақара, 116).

* “Аллоҳнинг оятларини инкор қилганлардир”: “Эй аҳли китоб, нима учун ўзларингиз гувоҳ бўлиб туриб, Аллоҳнинг (Тавротдаги Муҳаммаднинг ҳақ пайғамбар эканлиги ҳақидаги ) оятларни инкор қиласиз?” (Ол-и Имрон, 70-98).

 * Яҳудий ва христианлар, бир-бирлари билан дўст бўлганликларини баён қилганлардир: “Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутманглар! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир, албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас.” (Моида, 51).

* “Расулим; яҳудийлар ҳам, насронийлар ҳам, сен уларнинг динига эргашмаганининггача сендан рози бўлмайдилар” каби ҳақиқатни билдирилгандир: “Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар. Айтинг: “Аллоҳнинг йўлигина ҳақиқий йўлдир”. (Бақара, 120).

Хулоса(Натижа).

Бугунларда амалда бўлган яҳудийлик, ҳақ дин бўлмаганлиги сингари насроний(христианлик) ҳам ҳақ дин эмас. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам кейинчалик оддий кишилар қўли билан ўзгартилгандир. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам Улуғ Аллоҳга ўғил тиркайдилар. Христианлар эса, ҳазрати Ийсони илоҳ даражасига кўтарганлар. Битта-ягона бўлган инжилни тўрт хил шаклда китоб қилиб тарқаганлардир. Қайси бир дин бўлишидан қатъи назар унинг илоҳий китоби ўзгартирилса, у китобга асосланган, суянган иймон ва ибодатлар ҳам воҳий, илоҳий бўлмаслиги ошкордир.

Шу сабабдан ҳам аҳли китоб, вақтни ўтказмай тезда охирги пайғамбар ҳазрати Муҳаммадга эргашиб, ислом билан шарафлансалар, ҳақиқий мусулмон бўлишиб дунё ва охират саодатига етишган бўлардилар.          

яқин мавзу