ЁМОНЛИК ТЕОЛОГИЯСИГА ҚАРШИ ТАВҲИД ТЕОЛОГИЯСИ.

ЁМОНЛИК ТЕОЛОГИЯСИГА ҚАРШИ ТАВҲИД ТЕОЛОГИЯСИ.  

Проф. Ҳилми Демир Муаллиф: Проф. Ҳилми Демир. Таржимон: Физика- математика фанлари номзоди проф.: Алибой Йўляхши.

Мақоланинг интернет адреси: https://www.turkiyegazetesi.com.tr/yazarlar/hilmi-demir/613417.aspx

“На яъни, ёмонликни ёки шарръ(хайрсизлик)ни Аллоҳми яратди?”деб сўрашни истаганлар бўлади, албатта. Бу саволга жавоб бериладиган бўлса, барча  яратилишнинг сабаби Аллоҳдир. Бироқ бу вазият, раҳмат ва марҳамат соҳиби ўлароқ таъриф этганимиз Аллоҳ учун бир муаммо чиқармайдими? Ана шу  савол билан бирга қадим бир масаланинг ҳам эшигини бироз силжитган бўламиз.

Оламда кишиларни тушунишдан ожиз қолдирадиган барча зарарли нарсалар фақат зарардангина иборат эмасдир.

Ислом ва гностизм ҳамда ботиний инончлар орасидаги энг фундаментал фарқ ёмонликни тушуниш масаласида ўртага чиқади. Ислом дини тавҳидни ёқлаганлиги учун коинотдаги  барча бўлаётганларни ягона бир иллоҳ асари эканлигига ишонади.  Бу ҳол Исломда инончнинг энг асос унсуридир. Коинотдаги яхши-ёмон ёки хайрли-хайрсиз барча ҳолу ҳодисалар ва бўладиганлар, тавҳид принсипига боғли шаклда изоҳланади. Махлуқот, яъни бутун борлиқлар Аллоҳнинг феъли ва асари қабул этилганлигидан, яхши-ёмон ёки хайрли-хайрсиз нима бўлса ҳаммасининг ҳам Аллоҳ тарафидан яратилган бўлиши тавҳид принсипининг зарурий бир натижасидир. “На яъни, ёмонликни ёки хайрсизликни Аллоҳми яратди?”деб сўрашни истаганлар бўлади, албатта.

Бу саволнинг жавобини бермоқчи бўлсак, хайрсизликни ёки ёмонликни, яхшини ёки хайрни нима бўлса ҳаммасининг-бутун борлиқ яратилишининг сабаби Аллоҳдир. Аммо бу вазият раҳмат ва марҳамат эгаси ўлароқ таниганимиз Аллоҳ учун бир муаммо келтириб чиқармайдими? Ана шу савол билан бирга қадим бир масаланинг ҳам эшигини бироз силжитган бўламиз. Коинотдаги ёмонликнинг борлиғи ила яхши Илоҳ орасидаги муносабатни қандай изоҳлаймиз? Бошқача янада очиқроқ ифода билан айтсак, вируслардан касалликларга, зилзиладан селларга қадар коинотда мавжуд бўлган ёмонликларни, очинишларни, аламларни раҳмон ва  роҳим бўлган, яхши-меҳрибон бўлган Илоҳ нега яратди? Модам олам мутлақ яхши бир Илоҳ тарафидан яратилди, у ҳолда, у яратувчи, кишиларни азоб-уқубат, қийинчилик чекишига ва дунёдаги ёмонликларга нега ижозат беради? У Илоҳ буларнинг барчасига тўсиқ бўлмасми, ахир?

Бугун ҳам ҳали у ер, бу ерда динларга, айниқса иломга ҳужум қилишни истаганларнинг тез-тез қўлга олиб турадигани бу далиллар аслида анча эскилардир. Ҳа, Исломдан асрларча аввал, қадим гностик инончлар бу далиллар билан христианликка ҳужум қилган ва унинг тахтига ўтириб, Овропа ичларига қадар у ёмонлик теологиясини ёйишга бошлаган эдилар. Ким ҳақида гапираяпсан, дейсизми? Ҳа, албатта Монизм ҳақида сўзламоқдаман.

Монизм ва ёмонлик теологияси.

Мони, 216 йилда Дижланинг чап қирғоғида Бобилнинг шимолий шарқида, Жуқҳа районида  жойлашган бир қишлоқда дунёга келганди. Унинг қўлида бир хассаси бўлиб, рангли пелерина киярди ва ўзини “Ёруқлиқ Боғчаларининг қироли-ҳукмрони”, деб атаганди. Мони йиллар давомида хилма хил ўлкаларни айланиб ўргатганларини тарқатганди. Туркистон ва Шимолий Ҳиндистонда моничилар гуруҳларини ҳам тузганди. Монидан аввалги Зардўштчиликнинг ва христианликнинг ўргатганларини ўрганб ва уларни қўлланиб, ўзига бир электрик инонч системаси иншо қилган эди.

Мони, коинотдаги ёмонликнинг фақат бошқа бир “тангрилик” каби борлиқ орқали изоҳланишини тарғиб қиларди. “Яхши тангри асло ёмонликни яратган бўлиши мумкин эмас”, дер эди. Чунки унинг фикрича ёмонликни яратган ҳам ёмон бўлиши керак эди. Шунинг учун ёмонликнинг борлиги фақат уни яратган бошқа бир Тангрининг борлиги билан изоҳланиши мумкин каби ҳисобларди. Шунинг учун ҳам Мони дуалист(жуфт тангрилик) бир системани тарғиб қилмоқчи бўларди. Монизмда тангрилик иккили бир шаклда қабул қилинарди. У тангрилардан бири, ёруқлик ва бошқаси эса қоронғилик тангриси эди. Ёруқлик яхшиликнинг, қоронғилик ёмонлик ҳокими ҳисобланарди. Яхши тангри шимолдан ғарбга тўғри ёйилганди. Ёмон тангри эса, жанубдан шарққа тўғри ёйилганди. Миссионер бир ташкилот қурганларидан сўнгра аёл ва эркак роҳиблар, деярли буйдоқлик ҳаёти кечиришардилар ва уларнинг вазифалари Монийнинг инончини тарқататишдан иборат эди. Монизмнинг бу ёмонлик теологяси бир аср  давр ҳам кечмасдан Рим императорлигининг ҳудудидан ташқарига чиқа бошлайди. Таниқли христиан теолог Августина, қирқ ёшга кирганига қадар монист сифатида яшаганди.

Монизмга кўра, коинот –модда ёмон, ёмонликдир, руҳ-ёруқлик эса яхши, яхшиликдир. Коинотда яхшилик ва ёмонлик арасида кураш абадий давом қилади. Бадан, пасткашликдан иборат бир борлиқдир. Шунинг учун ҳам дунёдан узоқлашиш, уйланмаслик, бўйдоқ ҳаёти яшаш ва қутқарувчини  кутиш керак бўлмоқдадир. Қутқарувчи келганигача эса унинг вакилларига эргашиб, у урушга ҳозирланиш лозим. Ёмонлик коинотга аёллар воситасида келгандир. Яхши бўлган биринчи инсон, ёмонликнинг ва шайтоннинг қуроли бўлган аёл тарафидан йўлдан чиқарилиб, ёмонликнинг одамзотига ўтишини таъминлагандир. Уларга кўра, одамзотига мусаллат (оид, унга келадиган, одамзоти учрайдиган) касалликлар, камчиликларнинг ҳаммаси “Ёмон тангрининг ўйинлари”дир.

Ғарбли тадқиқотчилар, черкав системасидан асли гуноҳга қадар бир қатор инончнинг христианликка монизмдан келган, деб ўйлайдилар. Ғарб тушунчасида  абадий космик(фазовий) уруш, қора ва оқ каби ҳар бир нарсанинг яхши ва ёмон бўлиб иккига айрилиши, узукларнинг муҳтарами каби филмларда Шимолнинг яхши, Жанубнинг эса ёмон бўлиши (баъзан бу ғарб ва шарқ каби қаралади) Монизмнинг таъсирида қабул қилинади.

Тавҳид ва ёмонликнинг борлиги.

Ислом дини дунёга келганида Мезопотамиядан Римгача  гностик инончлар барча тушунчаларга аралашган бир вазиятда эди.  Ислом “Дуалистик Тангри инончи”га қарши “тавҳид инончи”ни ўртага қўйди. Аллоҳ, “Раббул машриқойни ва Раббул мағрибаин,” яъни “икки Шарқнинг ва икки Ғарбнинг ҳам, кечанинг ва кундузнинг ҳам, зулматнинг ва нурнинг ҳам Раббидир”. На кеча ҳам, на аёл ҳам ёки на бошқа бир борлиқда асло ёмонлик ёки  фақат ёмонлик йўқдир. Чунки коинотдаги  ҳамма нарса Аллоҳ сифатларининг тажалли(акси) қилган асарларидир.

Исломда ва унинг асос принсипларида изоҳланган Каломи космологиясида физик дунё ўзида бир борлиқдир. Яъни физик борлиқ майдони ёки хаёл маҳсулоти эмас, “ҳақиқат” бир борлиқ майдонидир. Унинг ҳақиқатлиги ҳақида ҳеч қандай шубҳа йўқдир. У бизнинг атрофимиздан билиниши мумкин бўлган бир дунёдир. Аммо физик дунё ўз ўзидан бир борлиқ эмасдир, яъни бор бўлиши, майдонга келиши ва борлигини давом эттириши жиҳатидан ўзи ўзининг иллати эмас, балки у боғли ва чекли борлиқ майдонидир.

Олам, Аллоҳнинг бир асари бўлиб, мумкин бўлган дунёларнинг энг сорасидир. Борлиқ Аллоҳнинг феъли(асари) бўлгани сабабли асло ёмон бўлолмайди. Оламда ёмонлик бордир, албатта. Бироқ ёмонлик ўзи ўзидан бир борлиқ эмасдир. Ёмонлик бирор нарса билан ўртага чиқади. Шунинг учун у бирор нарса, баъзи вазиятда яхши бўлса, баъзида ёмон бўлади. Масалан бал,  сариқ касаллиги бўлган кишига заҳар, соғлом кишига шифо-қувватдир.

Ёмонлик ва яхшиликнинг мавжудлиги иккита алоҳида-алоҳида тангри мавжуд бўлишига сабаб бўла олмайди. Барча яратилганлар ягона яратувчининг асаридир. Аммо Аллоҳ ёмонликка васила бўлган нарсани яратади, бироқ ундан рози бўлмайди. Унга ризоси ҳам йўқдир. Шунинг учун ёмонлик қилган кишига жазо беради. Бунинг акси яхшиликка васила бўлган нарсаларни ҳам яратади ва ундан рози бўлади ҳамда уни-яхшиликни қилган кишига савоб беради.

Яъни Аллоҳ ёмонликка ижозат берадими? Йўқ, албатта. Матурудийлар инонишганлари сингари банда уни қилишга мусаммам(қарор), яъни ният қилади ва уни қилиш-бажаришга тўла қарор қилганидан сўнгра Аллоҳ уни яратади. Нега? Чунки яратилмаса банданинг иродаси, танлаши имконсиз бўлиб қолади. Ёмонлик бизнинг эркин иродамизнинг бир бадалидир. Аллоҳ ер юзида ёмонликни яратмаганда эди,  у вақт имтиҳонга ҳам, одамзотининг  эркинлиги ҳам керак бўлмасди. Жаннатни ер юзига келтириш одамзотининг эркин танлашини ҳам битириш маъносига келган бўларди. Ёмонликнинг борлиги, эрк-эркинликнинг бир бадалидир. Қани ёмонлик ҳеч бўлмасайди, аммо афсус одамзотининг истаги ва орзулари, чексиз-чегарасиз ихтирослари ва оч кўзлиги, истасангиз ҳам, истамасангиз ҳам ёмонликни бор қилмоқда.

Мусулмон мутафаккирлари ёмонликни изоҳлаганларида қўллаганлари бошқа бир аҳамиятли далил, ёмонликнинг мутлақ эмас, балки нисбий бир борлиқ бўлганлигидир. Яхши деб билганларимизда хайрсизлик, хайрсиз деб билганларимизда хайр-яхшилик бордир. Чунки биз, ожизмиз, коинотдаги  барча ҳодисалар занжирини назорат қила оладиган бир кучга, маълумотга ҳам эга эмасмиз. Билганимиз кўпайганича билмаганларимиз ҳам юзага чиқаверади. Зилзила ўз-ўзидан ёмонмидир? Йўқ, аксинча зилзилалар коинотнинг жонлилиги, ер юзи иссиқ қатламининг бир натижаси шаклида ўртага чиқиб туради. Ёмон бўлган зилзила эмас, балки Аллоҳнинг одамзотига берган ақлини тўғри ишлатмаслиги, унинг оч кўзлиги, янада кўпроқ пул топиш ҳирси борлигидир.

Имоми Мотуридий ҳазратлари изоҳлаганлари каби аслида оламда кишиларни тушунишдан ожиз қолдирадиган барча зарарли нарсалар фақат зарардангина иборат эмасдир. Сўзнинг аслига келсак, оловнинг куйдириш-ёқиш хусусияти борлиги билан бир қаторда озиқ-овқатларни пишириш, маданларни эритиш ва одамзоти фойдаланишини мумкин қиладиган хусусиятлари ҳам бордир.  

Барча жонлиларнинг ҳаёти сувга боғли бўлиши билан бирга, уларнинг ўлишлари ҳам сувдан бўлиши мумкин. Айнан шундай аччиқ ва заҳарли бир қанча нарсалар бордирки, улар оғир бир касалликка шифо ҳам бўиши мумкин. Шундай экан, бирор нарсанинг мутлақ ёмон  ёки мутлақ яхши эканлигига ҳукм чиқариш тўғри бир ҳукм бўла олмайди. Аксинча ҳар нарсанинг зарари ҳам, фойдаси бўлади. Табиатнинг кўринишида тавҳид далилларининг  энг каттаси мавжуддир. Шунинг учун Аллоҳнинг ғазаби ёки жазосидир шаклидаги бир борлиққа йўналтирилган ҳукмларнинг ҳаммаси нисбийдир. Хайр ёки хайрсизлик, уларни бизнинг қандай қўллашимизга боғли бир шаклда ўзгаради. Масалан, заҳар баъзан дори ёки бирор кишининг оғир касаллигидан қутилиши учун ишлатилади, баъзан эса бошқа бир кишининг ўлимида ишлатилиши мумкин бўлади. Масалан, борлиқ(тўқлик)-бойлик ҳам жазога айланиши мумкин. Кишининг бошини айлантирган,  янада кўп ҳаромга аралашига сабаб бўлган бадавлатлик ва янада катта мулкка эга бўлиш, банда учун бирор мукофот эмас, аксинча бир жазодир.

Исломга кўра, ҳеч бир борлиқ ёмонлик манбаси бўлмаганлиги каби  дунё ҳам қора ва оқ ўлароқ  мутлақ ёмонликнинг жанг майдони эмасдир. Шунинг учун тарихнинг кетиши давомли фақат ёмон ёки фақат яхши ҳам эмасдир. Яхшилик ва ёмонлик унинг асли эмас, у бизнинг қилганларимиз, ҳодиса-воқеаларнинг натижасидир. Ҳар кун қуёшнинг туғиши янги бир тонгнинг бошланиши хушхабарини беради. Буюк Аллоҳ Юсуф сураси 87-ояти каримасида, “Эй ўғилларим, боринглар, Юсуф ва унинг биродарларини изланглар ва Аллоҳ раҳматидан ноумид бўлманглар. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур,” каби марҳамат этилади. Давомли танқисчилик, давомли ёмонлик Аллоҳнинг раҳмати билан ёпилмайди …

Аллоҳнинг ақл юритадиган, меҳнат қиладиган, суннатулоҳни ўқишни биладиган бандалари бўлиб турадиган замон давомида  ҳар бир кечанинг тонгги, ҳар бир кишининг баҳори бордир. Чунки одамзоти меҳнат қилганидагина, еб-ичганининг ҳақини олади …

яқин мавзу