“КОРОНА” билан КУН ТАРТИБИГА КЕЛГАН ИСЛОМИЙ ҚОИДАЛАР.

КОРОНА” билан КУН ТАРТИБИГА КЕЛГАН ИСЛОМИЙ ҚОИДАЛАР.

Ислом динининг, моддий ва маънавий тозаликка оид амрлари жуда очиқ-одиндир.

Муаллиф: проф. АҲМАД ОҚИШИҚ. Таржимон: физика-математика фанлари номзоти проф. АЛИБОЙ ЙЎЛЯхШИ.

Коронавирус сабаби билан дунёда тез-тез  ишлатиладиган ва тавсия қилинадиган тадбирлар, ҳали вируснинг исми ҳам эшитилмаган замонлардаёқ “Ислом дини”да ишлатилган ва инсоният ҳаёт тарзига киритилган эди. Ислом зарар, хавф-таҳлика ва хасталиклар келмасидан аввал улардан қўрилиш учун тадбирлар олинишини буюради; ижтимоий ҳаётнинг соғу соғлом ва тартибли бўлиши учун ахлоқий қоидалар ўртага қўйгандир.

Коронавирус шу кунларда бутун дунёни ўз таъсири остига олган вазиятдадир. Дунё бўйлаб(мақола нашрга берилган вақтда) ўлганларнинг сони 200 мингга яқинлашди. Олимлар бу вирусга қарши қаттиқ курашга кирганлари ҳолда, ҳали аниқ бир эмлаш ёки дори тайёрлай олмадилар. Давлатлар, барча молу мулку ва тибибиий имкониятларини ўртага қўйиб, касалликнинг  ёйилиши ва ўлимларни тўхтатишга уринишаяптилар. Одамлар эса, ожиз ва чорасизлик вазиятидадирлар. Фақат улар чорани, халқни жиддий шаклда сарсон қиладиган иқтисодий йўқотишларни кўзга олиб, ижтимоий ҳаётни тўхтатишда ва чеклашда топдилар. Бу эса, албатта ижтимоий ҳаётга очиқ бир ҳужумдир. Аммо бу ҳужум, кишиларнинг бир қатор эркинликларини қўлларидан олинса-да, уларнинг ҳаётда қолиши ва “соғлиқ” бу эркинликларнинг бошида келмоқдадир. Шунинг учун улар,”тадбир” сифатида қабул қилингандир.

Коронавирус сабаби билан дунёда  тез-тез ишлатиладиган ва тавсия қилинадиган тадбирлар, ажоба вируснинг ҳатто исми ҳам эшитилмаган замонлардан буён “Ислом дини”да қандай шаклда қабул қилинган ва инсониёт ҳаёт тарзига киритилган эди? Бу мавзу эса тубандаги сарлавҳаларда ифода этилиши мумкин, яъни тубанда келтиралаётган шаклда кишиларнинг ҳаёт таризи шаклланган эди:

1. ТОЗАЛИК.

Ислом динининг, моддий ва маънавий тозалик соҳаларидаги ўлчави ва амрлари жуда очиқ-ойдиндир. Улар ҳақида баъзи ояти карима ва ҳадиси шарифлар мана шулардир: “Эй одам болалари, ҳар бир сажда чоғида зийнатланинглар(яъни тоза либосда бўлинглар),” ( Аъроф, 31). Бу оят барча “одам болалари”га хитобдир. “Либосларингизни пок тутинг! Барча бутлардан(моддий ва маънавий) йироқ бўлинг!” (Муддассир,4-5 ). Маънавий бутлар деганида, ширк ва куфр тушунилади.

“Аллоҳ эса ўзларини мудом тутувчи зотларни  севади.” (Тавба, 108). “Аллоҳ тавба қилувчиларни  ва ўзларини мудом пок тутувчиларни севади.” (Бақара, 222).

 Ҳадиси шарифларда ҳам : “Тозалик, иймоннинг яримидир,” каби марҳамат қилинади (Муслим, Таҳорат 1); “Сўзсиз менинг умматим қиёмат кунида таҳоратли бўганлари учун юзлари нурли, қўлу оёқлари порлоқ ўлароқ чақириладилар” (Бухорий, Вудуъ 3) каби марҳамат қилинади.

2. ҚЎЛ ЮВИШ.

Бошқа ҳадиси шарифда эса, “Овқатнинг баракати уни ейишдан олдин ва уни еб бўлганидан кейин  қўлларни ювишдадир”(Абу Довуд, Этъима 11; Тирмизий, Этъима 39).

Маълумки, мусулмон кишиси ҳар куни намоз таҳоратларида беш марта фақат қўлларини эмас, балки юзларини қўллар ва оёқларини ҳам ювмоқдадир. Булардан ташқари ҳар қандай бир овқат ейиш олдидан ва ейишдан сўнгра Ҳазрати пайғамбарнинг тавсиясига кўра, суннат бўлганлиги сабабидан қўлларини ювадилар.Чунки мусулмон кишиси ишонадики, динининг ҳар бир амри тўғридир ва бир ҳикмати ҳам бордир. Баъзи ибодат шаклида бажариладиган амр ва ҳаракатларнинг натижалари тиббиий ва дунёвий фойдаларга соҳибдир. Аммо мусулмон ўзининг ҳар бир ибодатини дунёвий фойдаси учун эмас, Аллоҳ ризоси ва Унинг амри бўлганлиги учун қилади.

Корона сабаби билан қўл ювиш ҳамма учун кун тартибига келди. Докторлар бу вирус сабаби билан  қўл ювилиши масаласига  жиддий аҳамият беришмоқдалар. Уларнинг ўз ифодаларига кўра, микробларнинг вужудга кириш йўл(эшик)лари орасида қўллар, тери, оғиз, нафас олиш ва ҳазм системаси бўлинмоқдалар.

3. ТИШНИНГ ТОЗАЛИГИ.

Тишни тоза тутиш ҳақида ҳадиси шарифларда, “Умматимга заҳмат беришдан қочмасайдим, ҳар сафар таҳорат олаётганларида мисвоқ ишлатишларини буюрган бўлардим” (Бухорий, Мавоқит 24); “Мен тишларимни шунчалар мисвоқлайманки, ҳатто баъзан олдинги тишларимни суғуриб олаётгандек ҳис қиламан” (Ибни Можа, Таҳорат, 7); ҳазрати Пайғамбар “намоз учун уйидан ҳар  сафар чиққанида мисвоқ ишлатгани каби, уйига ҳар сафар кирганида ҳам тишларини мисвоқларди” (Муслим, Таҳорат 45) каби марҳамат қилинади.

“Мисвоқ” мисвоқ бўлмаган ёки уни қўллаш мумкин бўлмаган жойларда постасиз тиш шеткаси ишлатиш мумкин. Чунки тиш посталарида зарарли моддалар борлиги ҳақида докторларнинг умумлашган кўрсатмалари бордир. Бу масалада Ғарб тибиий адабиётида  кенг маълумотлар топиш мумкин. Савдо-сотиқ қилинадиган нарсаларнинг албатта соғликка уйғун бўлиши шарт дейилган бир шарт йўқ. Кўпгина маҳсулотларнинг соғлиққа тескари эканликларини ҳам докторларнинг ўзлари айтишадилар. Маргарин ёғлари, катта нисбатда кимёвий уғитлар блан етиштирилган сабза ва мевалар кабилар уларнинг бошида келади. Шунинг учун табиий маҳсулотларга интилишнинг ошганлиги кўринмоқдадир.

4. ТИРНОҚ ОЛИШ.

Бухори ва Муслимда келтирилган ҳадиси шарифда, “Беш нарса бордирки, улар фитратдандир(яратилиш қонунларидандир): 1. Суннат(ўғил болаларнинг суннат қилиниши) бўлиш. 2. Тирноқ олиш. 3. Сақол бийиқларни қисқартиб туриш. 4. Қўлтиқ остидаги қилларни юлиш. 5. Киндикдан пастдаги қилларни олиш кабилардир,” (Бухорий, либос, 63; Муслим, Таҳорат 49) дея марҳамат қилинади.

Яна бошқа ҳадиси шарифларда, “Ким жума куни тироқларини олса, Аллоҳ уни келажак жумагача (уч кун яна ортиғи билан) балолардан қўрийди”(Тобароний, М. Авсот, ҳадис но.846 ва 4886); “Жума куни тирноқ олиш, шифога  сабабдир” (Рамузуъл-Аҳадис,  Ҳадис но. 198) каби марҳамат қилинади.

Докторлар, микробларнинг вижудга кирадиган жойларидан бири узун тирноқлар эканлигини қайд этганлардир. Ҳатто нон пиширувчилар бу масалада вақти-вақти билан тафтиш ўтказадилар. Уни тамоман тибнинг ва соғлиқ қоидаларининг кераги шаклида қиладилар. Проф. Жанон Қоратой ҳам айниқса хотинларда учрайдиган бўёлган узун  ёки тақилган тирноқларнинг “ифлослик уяси” эканлигини очиқча айтади. Бироқ бу очиқ соғликка зарар бўлганлиги маълум бўлишига қарамай, бир мода сифатида ва ғарбга ҳавас қилганлар тарафидан  қилинаяпти ва қилишда давом этмоқдалар. Сузиш ҳовузларида ҳам аҳвол айнан шундай. Турли хил кишининг хилма хил вазиятда чўмилгани бир сувни ва у сувнинг оғиз, бурунга киришини бир ўйлаб қаранг-а! Бир сўз билан айтганда бу жирканадиган бир ҳалотдир.  Аммо бу ҳам турли хил исломий қадриятларни поймол қилиш, “қишлоқий”ликдан “қутилиш” ҳисобига амалга оширилмоқда.

Ислом диннинг фақатгина қўл ювиш, тиш ва тирноқ тозалиги билан боғли  соғлик қоидалари дунё нуфусига дурустгина тушунтирилса, ана шу сабабдан ҳам «Исломда соғлиқни сақлаш масаласи” Нобел мукофотига лойиқ топиларди. Аммо бунинг кераги йўқ. Чунки ҳадиси шарифда марҳамат қилинадики, “Ислом дини буюкдир. (У бирор киши, ташкилот ёки бошқа бир дин тарафидан) юксалтирила олмайди.” (Байҳоқий, Кабир, Но. 12155). У барча ҳақиқат, яхшилик ва фойдаларни  ўзида тўплагандир. Ундан ташқарида бирор ҳақиқат ва қодрият, затон бўлмагандир.

5. ҲАЖОТхОНА МАДАНИЯТИ(МАҚОЛАНИНГ ОРИГИНАЛИДА” ТУВАЛЕТ КУЛТУРУ”дейилган)

Таржимондан: Туркияда Усмонлилар замони даврида Ҳажотхона сўзи ўрнида  “Ҳало” калимаси ишлатилган. Аммо Усмонли халифалигига қарайдиган тупроқлар, жумладан бугун Туркия Жумҳурияти каби аталадигин маммлакат ҳам Оропаликлар томонидан истило қилинганидан сўнгра кўпгина турк сўзлари каксарият  ҳолларда олмонча, франсузча ва инглизча сўзлар билан алмаштирилган. Айниқса Ислом дини келиши билан турк тилига ўрнашган араб ва форс сўзлари атайлаб турк тилидан чиқариб ташлашга жиддий ҳаракат қилинган ва унинг уддасидан етарли даража да чиқа олишганлар. Ўша ҳаракат самарасида “ҳало” сўзи ҳам турклар муомала тилидан чиқариб юборилган. Шунинг учун турклар бугун деярли “ҳало” калимасини ишлатмайдилар. Унинг ўрнида овропаликлар туркча сўзлар луғатига мажбуран киритишган “туалет” сўзини бузиб “тувалет” каби қўллайдилар. Шунинг учун мақоланинг муаллифи мақоланинг бу қисмини аслида “Тувалет култури” деб атайди. Биз уни таржимада бироз ўзимизга яқинлаштиришга уриндик. Кўраяпсизми, турклар бугун маданият деган калимани ҳам қўламайдилар, унинг ўрнида “култури”, “култур” калималарини қўллашадилар. Бугунги Туркиядаги туркча сўзлашувни ўргансангиз турк тилидиги бу каби уйдурма сўзларни истаганингча топаверасиз.

Шундай қилиб, “Тувалет”, овропаликлардан киритилган бир калима(сўз)дир. Жумҳуриятнинг бошланғич йилларида Иттиҳат ва Тараққи зеҳниятида бўлганлар, Исломга оид барча сўзларни ўзгартиришди, ҳатто  баъзи калималарни қўллашни тақиқлаб қўйдилар. “Аллоҳ” калимаси ўрнида “ тангри” дейилиши, бу каби амалиётнинг бошида келади. Шунингдек “ҳало” калимаси ҳам тувалет ва WC шаклида ғарблаштирилди. Икки-уч насл шу култур(маданият)да етиштирилди. Энди-бугун эса, энг диндор  киши ва лозимий муҳитларда ҳам “ҳало” сўзини бегона сўз каби қабул қиладиган ҳолга келгандир. Салчуқли, Усмонли  ва Исломнинг илк даврларида ва илк фиҳкий манба китобларида “ҳало”ни қўллашларини ва ҳахотхонада кишилар сув билан тозаланишни асос олганлигини кўрамиз. Бу масала баъзиларга ўта ғариб кўриниши мумкин, аммо жуда кўтариб кўрсатилаётган ўша овропа маданиятли Овропа мамлакатлари ҳатто шаҳарларида (17-асрларда ҳам) туалет деган бир нарса бўлмасди. Ҳажотларини лозимликларда бажаришарди ва сўнгра деразадан ташқари(кўча)га тўкиб юборишардилар. Бугунларда ҳам янада ҳайрат этиладиган бир вазият, Ғарб мамлакатларида тувалетларда сув тартиби йўқдир. Мақталган цивилизацияли ғарб мамлакатларида таҳорат ушатиш натижасида ифлосланган жойларини фақат қоғоз билан тозалашадилар. Бу мавзуда интернетда кенг маълумотларга эга бўлиш мумкин. Тоғу қирда ва тепаликлар каби жойларда сув топилмаган ҳолларда  тозаликни қандай шаклда бажарилиши ҳақида сўзланган ҳадиси шарифлар, баъзи илоҳиётчиларимиз тарафидан жуда ибтидоий деб танқидга олингандир. Бироқ ғарб амалиётларини кўздан қочирганлардир.

6. ЕЙИШ ВА ИЧИШ УСУЛЛАРИ.

Ислом динида “Шариат” тарафидан қабул қилинган ва мужтаҳид фикиҳ олимларига кўра, “ҳалол”, деб изоҳланган озиқ-овқатлар ейилади. “Ҳаром” бўлганликлари билдирилганлари ейилмайди. Тўнғиз гўштини ейиш оят билан ҳаром қилингандир. Шароб ичиш ояти каримага биноан ва сархуш қиладиган ҳар қандай бир нарсани ичиш ҳам ҳадис шарифлар ила тақиқлангандир. Бу масалада ояти карималар ва ҳадиси шарифларда тубандагича буюрилади: “Эй мўминлар, ароқ(маст қиладиган ичкилик ичиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъни бутларга сиғиниш) ва чўплар (яъни чўплар билан фолбинчилик қилиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас нажот топишингиз учун уларнинг ҳар биридан узоқ бўлинг! Ичикилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга буғзу адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос! Энди тўхтарсизлар!” (Моида, 90-91).

“Кўпи сархушлик берадиган нарсанинг озини ичиш ҳам ҳаромдир.” (Абу Довуд, Ашриба 5). “Сизларни баҳраманд қилган пок ризқларимиз(ҳалоллари)дан енглар.” (Тоҳа, 81).

У(Аллоҳ) сизларга фақатгина ўлакса, қонни, тўнғиз гўштини ва Аллоҳдан ўзгага аталиб сўйилган нарсаларгина  ҳаром қилди.”   (Бақара, 173; Наҳл, 115). “Нопок гарсаларни кишиларга ҳаром қилади.” (Ароф, 157).

Ислом фикиҳига кўра, бўри, айиқ, арслан, қоплан, маймун, сиртлан, фил, пишак ва ит каби ҳайвонларнинг гўштлари ейилмайди.

Кўршаполоқ, калхат, қорчиғай,  лочин, овга учириладиган қуш, лаш қарғаси, лайлак, денгиз шохчаси, қузғун каби ўлакса ейдиган қушларнинг гўшти ейилмайди.

Сичқон, гаждум(ақраб), илоннинг ҳамма хиллари, тимсоҳ, кана, қурбоқа, тошбоқа,  ари, чивин ва пашалар, тахтақурти, бит, бурга каби ҳайвон ва ҳашоратлар ейилмайди.

Ҳанафий мазҳабидан ташқари уч мазҳабда денгиз маҳсулотларининг ҳаммаси ейилади. Ҳанафий мазҳабида эса, балиқ шаклида бўлмаган ҳеч қайси бир денгиздан олинган маҳсулот ейилмайди. Бу вазиятда, спрут, мураккаб балиғи, денгизтўнғизи, денгизоти, денгизайиғи каби ҳайвонлар  ва краб, мидия каби денгиз ҳашорати ҳам ейилмайди. Юнус, балина, илон балиғи, пишак ва итбалиғи ейилади.

АҚШ Соғлиқни сақлаш Дастурининг Бош Директори Кристиан Валзер коронавирус эпидемиясининг 70% ваҳший ҳайвонлардан келаётганлиги ҳақида изоҳлашларда бўлди. Дунё Соғликни Сақлаш Ташкилоти, Чиннинг “Ваҳший ҳайвонлар”  бозорида пиширилган, қизартирилган кўршапалақ, сичқон, пишак, ит, қурбақа ва илон каби ҳайвонлар сотилишининг бошланишини андишали қабул қилди. Ғарбнинг каззоблари ва маркетларида қурбақа, илон, гаждум(чаён) каби ҳайвонларнинг сотилиши шу кунларда ҳам давом қилиб турибди.

7. ИЖТИМОИЙ МАСОФА МАСАЛАСИ

Ижтимоий масофа ёки майдон, дегани кишилар кўчаларда юришганда, совда-сотиқ жойлари ва бошқа шу каби жойларда ораларида  қолдириладиган 1-2 метрли ораликни бугунлар ижтимоий масофа деб қабул қилинмоқда. Бир-бирларини оз таниган ёки яқиндагина танишган кишилар ёки расмий учрашувларда кишилар орасида бундай масофа бўлиб туради. Ҳар қандай бир ҳодиса ёки зарурийлик вақтида ҳам бу масофани сақлаш вазиятига ижтимоий узоқлашма номи берилади. Юқумли касалликлар, айниқса коронавирус сабаби билан ташкил этилган ижтимоий масофа, бошқача айтганда “узоқ тур” бугун кун тартибига киритилди.

Ислом  дини, “ижтимоий масофа” масаласини  кишилар алоқалари ичида  фақатгина касалликлар сабаби билан эмас, балки диний ҳукмлар доирасида ҳам кўзда тутгандир. Чунки мусулмоннинг, эркакдир ёки аёлдир, у оммавий  ҳаётда  кимлар билан қандай масофада ва қандай шартларда бўлишлиги ёки бўлмаслиги ҳукмга боғлангандир. Ислом фикиҳига қаралганда оила, маҳрамият, қариндошлар, бегона, никоҳ, зино, ҳаром ва ҳалол каби тушунча ва қарашлар билан бирга қаралади. Албатта бу тушунча ва қарашларга уйғун ҳаракатнинг ўзига хос ўлчавлари ва қоидалари бордир.

Ижтимоий ҳаётнинг энг аҳамиятли қурилишларидан бири “оила” қурилишидир. Оила, шахсларнинг орасидаги бирлик ва бир-бирига суяниши жиҳатидан ўта муҳимдир. Буларни қариндаошлар, қўшнилар, дўсту оғайнилар амир ва бошқа кишилар тақиб этишадилар. Буларнинг ҳаммасига оид Исломда диний ҳукмлар(фатволар) бор.

Ғарб жамоасига қаралганда оила қурилиши, батамом бузилган, ҳатто йиқилгандир дейиш мумкин. Оила ичидаги муносабатлар ўта даражада  заифлашган ва тўласинча моддийлашгандир. Эркинлик тушунчаси ва унга амал қилиш, жамият ҳаётида бир қатор диний  ва маънавий қодриятларнинг йўқ бўлишига сабаб бўлгандир. Никоҳсиз бирга яшашлар, фақат ғарбда эмас, Ислом ўлкаси аталмиш мамлакатларда ҳам анчагина ёйилгандир. “Беш –ўн йил бирга яшашганларидан сўнгра никоҳ столига ўтирдилар” каби хабарлар  энди ҳайрон қолинмайдиган ҳолга келиб бўлди. Маҳрамият(маҳрам ва номаҳрам тушунчаси) ва ҳаром масалалрининг тўғри тушунилиши ва талаффуз этилиши у ёқда турсун, бугунги кунларда улар хотиралардан ўчирилгандир. Шаҳарлар, университет доиралари, бадавлат муҳитлар  ва шоҳ кўчалар, худди Ҳолливоод  саҳналари ҳолига келиб бўлдилар. Бу вазиятда мусулмон ва ғайри мусулмоннинг кийинишлари ва яшаш  тарзлари орасида фарқ қолмаётир(қолмагандир).

Бу масалада Ислом, ўз тадбирларини олгандир ва улар қуйидагича изоҳланади : 

Қуръони кармда буюрилади! “(Эй Муҳаммад), мўмин эркаларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар!” (Нур, 30). “Мўмин аёлларга ҳам атинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авартларини  (ҳаромдан)  сақласинлар!” (Нур, 31). “Зинокор аёл ва зинокор эркак – улардан ҳар бирини юз даррадан уиринглар” (Нур, 2-4).

Ва ниҳоят ҳадиси шарифда, “Расулуллоҳ эркаклардан аёлларга ўхшаганларни ва аёллардан эркакларга ўхшаганларни лаънатлагандир.” (Бухорий, Либос 61), дея бкюрилади.

НАТИЖА ЎЛАРОҚ:

Ислом, одамзотига шахс ўлароқ бир жинсият кимлиги берган. Унинг қўрилиши  масаласида ўлчавлар қўйиб ва бир қатор огоҳлантиришлар қилгандир. Зарар, хавфу хатарлар ва касалликлардан аввал улардан қўруладиган тадбирлар кўрсатгандир. Ижтимоий ҳаётнинг соғу соғлом ва тартибли бўлиши учун ахлоқий қоидалар ҳам ўртага қўйгандир. Насл(одамзоти насли)нинг қўрилиши ва давом қилиши йўлида ҳам никоҳли ҳаётнинг зарур ва шарт бўлишини билдиргандир.

яқин мавзу