Коронавирус ва учинчи дунё уруши.

Коронавирус ва учинчи дунё уруши. https://www.turkiyegazetesi.com.tr/yazarlar/yucel-koc/613177.aspx

Муаллиф: Южал Қўч, газетанинг шарҳлавчиси.

Таржимон: Алибой Йўляхши.

Истанбулда нашр қилинадиган “Туркия газетаси”, ўз шарҳлавчиси муҳтарам Южал Қўчнинг “Коронавирус ва учинчи дунё уруши” номли мақоласини чоп қилди. Унинг интернет адреси: https://www.turkiyegazetesi.com.tr/yazarlar/yucel-koc/613177.aspx

Биз уни ўзбек туркчасига ағдардик ва сизга қадрли мухлислар фойдали бўлар деган фикрда блогимизда эълон қилишни маъқул топдик. Ўқинг, маълумот олинг!  

Коронавирус ва учинчи дунё уруши.

“Дунё бундан сўнгра ҳеч эскиси каби бўлмайди, янги бир тартиб қурилади-ўрнатилади.”  Шу каби иборани Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам  тез-тез такрорлаб туради.

Ҳукуматнинг бир томондан Ковид-19 – га қарши кураш олиб бораётганини,  бошқа тарафдан эпидемия сўнграсига жиддий тайёрланишларда бўлаётганини биламиз, албатта.

Эрдўғон ўтган кунларда Турк Кенгаши раҳбарлари йиғилишида “янги даврга тайёр бўлишимиз лозим” хабарини эълон қилди.

Анқаранинг тадбирлари эса, фақат иқтисодий масалалар атрофидагина эмасдир. Унинг тадбирлари, ташқий сиёсатдан деҳқончиликка, Овропа Билигида ўртага чиққан тортишмалардан янги иш бирлашмаларига қадар ҳар бир катта –кичик қадам мақсадлар режасига олингандир.

Пост-Ковид деб аталган коронавирус сўнграси давр учун барча ташкилотлардан ўзларида нималар бўлса барча борини ўртага қўйишлари исталмоқда.

Зеро дунё эпидемияси бутун соҳаларни остин-устун этса-да, орқасида қоладиган оқибатлари ҳам бўлади. Шунинг учун бўлиши мумкин бўлган таваккалларни ва янги вазиятни яхшилаб таҳлил қилишган ўлкалар, эпидемиядан кейинги даврда бир қадам олдинда бўлишлари турган гап.

Шукрлар бўлсинки, Туркия бу маънода буюк фалокатга заиф коалицион (қўшма) ҳукуматлар даврида тўғри келмади.

Унча-мунча камчиликлармиз бўлса-да, тезлик билан қарор олиш механизмининг  меваларини йиғиб-кўриб турибмиз.

***

Энди эса, жавоблари кишини анча ўйлантирадиган масалалар шулардир:

– Дунё бу эпидемиядан қачон қутилади?

– Ковид-19 лаборатория маҳсулотими?

– Эпидемиядан сўнгра АҚШ ва Чин орасида нималар бўлиши мумкин?

Буларнинг ҳаммасидан олдин шуни айтиш  мумкин, яъни эмлашлар учун энг яхши тахмин-эҳтимол 12 ойдир. Яъни бир йил замон ичида вирусдан қутилиб, қутила олмамизни ҳали ҳеч ким бир ишонарли шаклда сўзлай олмаяптилар. Вуруснинг янги вариантлари бўладими ёки йўқ? Буниси ҳам бошқача бир қўрқувдир.

Бошқа масалага келсак …

АҚШ президенти Трампнинг эпидемиядан сўнгра “Чин вируси” ифодасини қўллаши албатта тасодиф эмас эди. Масалан, ҳозироқ Чинга трилионларча долларлик жинойи даъволар очила бошланди.

 Яна АҚШ ташқи ишлар вазири Маик Помпеонинг “Чиндан ҳисоб сўраладими?” каби саволга жавобида “Масъулиятлилар  ҳисоб берадиган бир вақт келади, албатта. Мен бунга ишонаман,” каби жавоби келажакда бўладиганларнинг бир ишоратидир. Помпеонинг жавобидаги “иқтисодий жабҳаларнинг ёпилиши ҳалокатли бир мавзу  ва улар жуда қимматга тушади. Ҳеч қайси бир ўлканинг яна бир марта шунақа фалокатга йўл оча олмаслигига ишонч ҳосил қилишимиз керакдир,” дейиши диққатни жалб қилувчи бошқа бир жумла эди.

Бошқа тарафда Ковид-19 лаборатория маҳсули дейилган даъволар ҳам  тўхтагани йўқ. Унинг устига Чин касаллик ҳақида маълумотларни яширди дейилган маш-машалар Чиннинг бошини анчагина оғритиб турибди.

Ўртада баъзи бир ашёвий далиллар ҳам борга ўхшайди. Масалан, Вухонда ўртага чиққан вирус ҳақида 2019 йилнинг охирларида соғлиқни сақлаш масъулларини огоҳлантирган Доктор Ли Валиангга бундан сўнгра яна бошқа бир маълумотни ошкор қилмаслиги ҳақида ҳужжат имзолатиши каби.

Др. Ванлианг, огоҳлантиришларига аҳамият бермаганлар вирусга учраб феврал ойида вафот этдилар.

Бундан бошқаси ҳам бўлди. Дунё Соқлиқни Сақлаш Ташкилоти(ДССТ)14 – январда  Вухондаги вирус одамдан одамга ўтмаслиги ҳақида хабар қилди. Бу хато маълумотнинг манбаси иддиаоларга кўра, Чин ҳукумат доирасидир. Масалан, 2019 йилнинг декабрида 104 воқеа ва 15-та ўлим  майдонга келгани ҳолда, Чин ҳукумати 31-декабрда вируснинг одамдан одамга ўтиши ҳақида аниқ далил йўқлиги ҳақида хабарлар тарқатганди.

Чинда бўлганлар бир тарафда турсин, асил мавзу эса, вируснинг бошқа мамлакатларга тарқалиши  …

Вухонда (23-декбр) карантин бошланган бир вақтда халқаро учишларнинг тўхтатилмаслиги диққатни жалб қиладиган аҳамиятли бир ҳалот ҳисобланади. Фалокат тарқала бошлашига қарамасдан 20-декабрда Вухондан 5 млн кишиниг чиқиб кетишига ижозат берилганлиги ҳам кўз олдимизга чиқаяпти. 

Мамлакатлар эпидемиянинг фарқига бориб, учиш сафарларини тўхта бошлаган бир вақтда эса,Чин раҳбарлари ўзларининг тинчини бузаётганлигини билдирган, ҳатто иқтисодий тавонлар билан қўрқитадиган хабарлар тарқатиб, бошқаларга оммавий босқин қилишга уринган эди.

Дунё Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг учоқ сафарларининг тўхталиши лозимлиги ҳақида Пекин билан фикр бирлиги ҳам ўйлантирадиган бир вазиятдир.

Шу сабабдан бўлса керак Трамп бу ташкилотни молиявий қўллашини тўхтатди.

***

Бу муддад давомида Чин бошқа мамлакатлардаги ўз фирмалари ва  ватандошлари воситасида дунёнинг турли жойларидан маска ва эпидемия жиҳозларини йиққанлиги, баъзи мамлакатлардан ёрдам ҳам олганлиги ҳам маълум. Ана ўшандай мамлакатлардан бири Италия эди.

Мамлакатлар, Чинга текинга юборган командаларини шу кунларда  пул тўлаб қайтариб олаяпти. Бошқа тарафдан Чин ватандоши бир аёл,  Флоридадаги барча маскаларни сотиб олиб, Чинга жўнатиши бугун Америка раҳбарларининг бошига урилган бир мавзу бўлса керак.

***

Бугунларда воқеаларни изоҳламасдан дунёий ўрнини тузатишга, ҳатто эпидемия ҳақида бошқа мамлакатларни айблашга уринаётган Чин, жаҳонга вируснинг манбаси сифатида Чинга келиб-кетиб турадиган чет эллиликларни кўрсатаяпти. Чин халқини эса, бу вирус Американинг биологик қуроли эканлигига ишонтирмоқчи бўлаётгани кўринаяпти.

АҚШ эса бунинг батамом тескариси мавжуд. У ерда қилинган бир тадқиқотга кўра, амеркаликларнинг 30% вирусни Чин ишлаб чиқарганлигига ишонадилар, яъни Америкада вируснинг лабораторияда ишлаб чиқилганлиги ҳақидаги фикр кучли ўрин тутади, аммо уни ким ясаганлиги ҳозирча муаммо бўлиб турибди. Биз(Туркия)да ҳам кўпроқ шундай фикр ҳукмрон.

***

Эски бир кимёвий ядро-биологик тадқиқотларда ишлаган ҳарбий киши проф. Масъуд Ҳаққи Жошин, АА( Туркия хабар агентликларидан бири – Таржимон ихоҳи) агентлигига муҳим хабарлар берди. У “бу вирус  биологик қуролдир,” деди. Унинг пост-Ковид(эпидемияси сўнграси)  учун сўзлаганлари янада аҳамиятлидир.

1929 йилдаги иқтисодий бўҳрон демократияга  инончни йўқ этганди, фошизм ва коммунизм эса, дунёни  Икинчи Жаҳон уришига олиб борганди. Бугун ҳам дунёда ўшандай бир хавф бор, дейишга ҳақлимиз, албатта. Бироқ ҳали кризиснинг авжи дунёвий тўқнашиш келтириб чиқарадиган чўққисига етишилганича йўқ. Дунё бундан кейин чегаралар, божхоналарнинг ёпиб қўйилгани, давлатларнинг ўз ичига қамалиб олган даврларга қайта олмайди. Чунки ундай бўладиган бўлса, бир қирилиш бўлади, яъни капитализм ўз системасини  қуритади-қулатади. Система эса, бунга асло ижозат бермайди. Аммо қандай бўлса бўлсин, бир марта Чин ва Америка орасида тўқнашув бўлади. Яъни коронавирус эпидемияси дунёвий бир тўқнашув келтириб чиқариши мумкин”, дейди.

***

Ҳа, демак бу давр қандай кечади?

Проф. Жошин буни мана бундай хулосалайди: “АҚШ иддиаоларида ҳақли чиқадиган бўлса, аввал БМТ даражасида тўқнашувларни тинч-тотувлик йўли билан ҳал қилишга ҳаракат қилинади. Бундан бирор натижа чиқмайдиган бўлса,  халқаро Адолат дивонига кетилади. Кейинги қадам эса, тўғридан тўғри оловли урушдир.

***

БМТ Бош котиби Антонио Гутарраснинг эпидемияга қарши 4 ойлик  бир  курашдан сўнгра бир иқтисодий урушни тахмин қилиши бу фикрни янада кучлантириб, уни қувватлайди.

АҚШ собиқ давлат котиби Ҳенри Киссинжер бир қанча кунлар олдин эълон қилган бир мақоласида, “Кризисни ўнглаш учун қўйилган ҳар бир хато одим, дунёни олов солади,” сўзларини эсга олиб қўйиш  кифоядир.

***

Ҳаммасини йиғиб, хулоса чиқарсак …

Чин ва АҚШ орасидаги тижорий урушнинг яхшигина қизишган бир замонда ҳеч ким истамаган(кутмаган) вирус, ўз-ўзидан ўртага чиқиб қолганлигига ишонадиганлар йўққа ўхшайди. Аммо асил ўйлантирадинган тарафи вируснинг қаергача бориши мумкинлигидир.

Киссинжир айтгани каби Коронавирус тарқалиши билан Ғарбдаги бир-бирига суяниш(бир-бирини қўллаш)лар хаос ва бўлувчиликка айланаяпти. Дунёвий кризис бу ҳолни янада чуқурлаштиради, холос. Тилагимиз шулки, буларнинг оқибатида қўрқанимиз бўлмас, оловли тўқнашувгача кетилмас, иншоАллоҳ. Аммо шу ҳам ҳақиқатки, натижа нима бўлса, бўлсин, АҚШ ва Чин орасидаги тижорат бундан сўнгра эскисидагидек бўлмайди.

Дунёвий тадқиқотлар занжирида Чиннинг вазияти қандай бўлиши ёки унинг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги айри бир аҳамиятга эгадир.

Президентимиз Эрдўғоннинг “Янги дунё тартиби”га уруғи бериши ҳам айтилганларнинг бир хулосасидир.  

Ҳа яхши, биз-бизлар бу вазиятда  нима-нималар қиламиз?” десангиз … Энг аввал кераксиз тартишмаларни бир чеккага қўяйлик-да, эпидемия даврини соғу саломат, ҳатто бу вазиятдан янада кучли бўлиб чиқиш учун давлатимизга ёрдамчи бўлайлик. Қолганлари билан давлатимизнинг масъул ташкилаотлари, қурилишлари шуғулланмоқдалар, албатта.  

яқин мавзу