Дунё нуфусини озайтириш режаси ишлаяпти

Туркияда нашр қилинаётган “Янги акит” газетасида тубандаги  каби бир хабар эълон қилинди. Унинг интернет адреси:

https://www.yeniakit.com.tr/haber/dunyayi-azaltma-plani-isliyor-cin-sizan-bilgiyi-hemen-ortadan-kaldirdi-koronavirus-erkekleri-1168904.html

Газета хабарни “Дунё нуфусини озайтириш режаси ишлаяпти: Чин ўртага чиққан маълумотни дарҳол ўчирди! Коронавирус эркакларни …” сарлавҳада босиб чиқарди. Биз у хабарни ўзбек туркчасига ағдариб ўқувчиларимиз диққатига узатишни лозим кўрдик. Уни ўқиб қаранг, бизнингча унда омма ўрганиши лозим бўлган маълумотлар мавжуд.

Чиннинг коронавирис ҳақида тарқатган ёлғонлар ва уларнинг ёнида ҳақиқатларни яшириш каби ғиром бир ёмон хусусияти ҳам бор. “South Morning China Post” газетасининг 12-март(2020) тарихли хабарида диққатга сазовор ҳақиқий сўзларни олдинга чиқарди: “Коронавирус: хубаи вилоят бошқарувчилари Ковид-19нинг қисирлатишга йўл очиши мумкинлиги ҳақида маълумотни ҳам дарҳол ўчиртирди.”

2-апрел куни “Миллат” газетаси Чиннинг Истанбулдаги консоллиги Суи Вей тарафидан қаламга олинган “Чиннинг эпидемия билан кураши” сарлавҳали мақолалар ёзишни бошлади. Бош консол Вей тарафидан тилга олинган илк ифодалар мана шунақа эдилар: “2020 йилнинг бошларида Чин халқи анъанавий баҳор байрамига тайёрланаётган бир замонда Чиннинг Вухон шаҳрида одамизот ва коронавирус орасида жанг майдонга чиқди. Тарихда кўрилмаган янги турдаги коронавирусга қарши Чин ҳукумати ва мамлакат бўйлаб 1.4 миллиард Чин халқи сафарбар қилинди. Фавқулодда вазиятлар учун навбатдан ташқари тадбирлар олган Чин давлати  керакли натижалар ола бошлади.

Қаранг қандай ҳайрон қоладиган ҳол, ўлкамизда Чиннинг вакили сифатида бўлган бир дипломат, ўлкасида майдонга келган эпидемиянинг ўртага чиқиш тарихи “2020 йилнинг боши” каби ўта тушунилмайдиган ва қиёфатсиз бир ибора билан ўтказиб олишга уринади. Нега бундай? Билмадим, шундай бўлиши мумкинми? Ёки шундай бўлади-да, эскиларнинг таъбири билан “тажоҳул-и арифона(бошқа турли билинмайдиган кўрсатма маъносидаги сўз)”гами бош уради?

Ойлардир корона ҳақида оғир бир бобардимон остида қолиб турибмиз. Ҳа, биринчи воқеанинг ўртага чиқиш аниқ тарихини сўзлайдиган киши борми? Бунинг учун энг аввал Дунё Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг қўлидаги маълумотларга бир қараб кўрайлик. Ташкилотнинг расмий веб саҳифасига кўра, Чинда аниқланган илк коронавирус (Ковид-19) вақеаси 8-декабрни кўрсатади. Бу ҳам ташкилотнинг ўз ишлари натижасида эмас, унга аъзо мамлакатларнинг билдиришларига кўра, 8-декабр бир вақтнинг ўзида Чин давлатининг улуслар ораси жамоага берган расмий “илк воқеа тарихи” ўлароқ қайд этилади.

Энди қаранг, ҳақиқат шундайми?

Чиннинг биринчи ёлғони: Илк воқеа 8-декабр эмас, балки бу воқеа 17-ноябрда(2020) содир бўлди.

“South China Morning Post” газетасининг 13-март сонида Жозафина Мо имзоси билан бир мақола эълон қилинди. Газетанинг хабар мухбирларидан бўлган Мо, 2003 йилдаги  САРС вируси эпидемиясини  давомли таъқиб этган Пекин мухбири эди, яъни у вируслар масаласини яхшигина биладиганлардан биридир. Бу мақолада “South China Morning Post” газетаси ўлароқ Чин давлат қайдларига улашганларини ва илк коронавирус воқеасининг  айтишаётганлари каби декабрда эмас, 17-ноябрда кўринганини ифода этарди.

Жосафина Монинг билдирганига кўра, биринчи коронавирус билан касалланган киши хубаи вилоятида яшавчи 55 ёшидаги бир шахс эди. Расмий қайдларга биноан бу тарихдан бошлаб вирус ҳар куни 1-5 кишига ўтиши билан ёйила бошлайди, 17-декабрга келиб касалларнинг сони 27 кишига чиқади. Кейинги уч кун ичида эпидемиянинг тезгина илгарилаганини кўрадилар ва 20-декабрда касалларнинг сони 60-тага чиқиб кетади.

27-декабр куни хубаи касалхонаси докторларидан Занг Жихиан, вируснинг янги бир тур бўлганлигини изоҳлаган бир вақтда касалларнинг сони 180 кишига чиққанди. 31-декабрда бу сон 266, 1-январда эса 381 кишига етишганди.

Кўраётганмиз каби Чин ҳукуматининг Дунё Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига билдиргани 8-декабрда, Чиннинг Истанбулдаги консоллиги Куи Вейнинг 2-апрел “Миллат” газетасида “2020 йилнинг бошларида Чин халқи анъанавий баҳор барайми учун тайёрланаётган бир вақтда, инсониятнинг коронавирус билан олишиши лозим бўлган вазият майдонга чиқди” каби ёзиши тўғри эмас эди. Бу ёлғон сўз эди. Чин била туриб, айнан ўз истаги билан ёлғон айтаётганди. Бу билан коронавирус эпидемиясининг ёйилишида катта жиноятга йўл қўяётганди.

Чиннинг иккинчи ёлғони : “Вирусга махсус тест” бузуқ чиқди.

Чиннинг Истанбулдаги консоллигидан Куи Вай 2-апрелдаги мақоласида шандай деяётганди: “Буларнинг барчаси орасида, 72 саот ичида вируснинг ген занжирини аниқладик ва беш кун ичида вирусга махсус тест келиштирдик. Бунинг орқасидан профессионал асбоб лозим бўлмайдиган ва 15 минутда натижа олиниши мумкин бўлган тестларни тайёрладик.”  

 Ҳа, Чинли докторлар “Профессионал асбоб керак бўлмайдиган ва 15 минутда натижа чиқарадиган” махсус тест тайёрлабдилар. Яхши, у асбоб ишлаётган эдими? 26-март тарихли Euronews хабарининг сарлавҳаси “Испания ва Чехия: Чин юборган тестлар яхши ишлашмайди” каби келтириларди. Абар Овропа Комиссияси раҳбари Урсула вон дар Леяннинг  Чин ҳукуматининг коронавирусга қарши курашда ёрдам мақсадида Овропа Иттифоқига 2 млн жарроҳ маскаси, 200 минг Н95 маскаси ва 50 минг тест кити юборишини эълон қилинганлиги айтилаётган экан, бу ҳолда “Испания ва Чехияга юборилган тест китларининг яхши ишламаганлиги маълум бўлди,” дейиларди. Чиндан келган тест китлари Испания ва Чехиядаги лабораторияларда тест қилинган ва хато нисбати 80-ни кўрсатарди, яъни Чинда тайёрланган тест китлари бузуқ эдилар.

Шунга ўхшаш бир ҳалот ўлкамизда ҳам кўрилганди. 23-мартда “орамиздаги чинлилар” тарқатган бир хабар интернет матбуотини ва ижтимоий матбуот ҳисобларини худди истило этган каби бўлганди. “Чин 2 млн вирус кити юборди, ҳақини Отатурк тўлади” сарлавҳада берилган хабарнинг асоссиз эканлиги кўп ўтмай маълум бўлиб қолди. Айни кун матбуот йиғилишида  “Чиндан келган китларнинг ҳақи Отатурк тарафидан тўланаётибди” жавобан Соқлиқни Сақлаш вазири Фаҳриддин Кўжа “қулланилаётган китларнинг ҳақини тўлаб олаяпмиз, йўқ унақа бир нарса”  деб қолди. Тест китларининг нархини тўлаб олаётган бўлсак-да бир қатор ёмон фикрлилар тарафидан “текинга олаяптилар” каби рекламаси берилган Чинда ишланган тест китлари Испания ва Чехиядаги каби бизнинг қўлимизда ҳам ишламади. Билим Ташкилоти аъзоси проф. Оташ Қора тест китларининг катта нисбатда тўғри натижа бермаётганини, Туркия бошқа уларни олмаслигини билдирди.

Чиннинг учинчи ёлғони: Вирус кишидан кишига юқмайди дейишларинг қаерга кетди?

31-декабрда Вухон минтақа соғлиқ комиссияси, бундан 4 кун олдин янги хил бир касаллик эканлиги хабар қилинган коронавируснинг“ олди олиниши ва уни назорат қилиши мумкинлигини” хабар қилишиб, у мавсумий бир касалликдир, у юқимсиз, яъни кишидан кишига ўтганлги кўрилмади дейишдилар. Масалан, Чинли масъуллар Дунё Соғлиқни Сақлаш  Ташкилотига ҳам шу шаклда маълумотлар беришди ва  4-январда Ташкилотнинг ижтимоий матбуот ҳисоблари орқали  дунё жамоатчилиги диққатига ҳам шу каби маълумот оширилди. Бу маълумотда шундай дейиларди: “Чинли масъуллар тарафидан амалга оширилган тадқиқотлар, Вухон шаҳрида майдонга келган касаллик – янги хил коронавируснинг кишидан кишига юқишига доир аниқ далил топилмаганлигини кўрсатади.”  Дунё Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти тарафидан тарқатилган бу тартибсиз, асоссиз хабари жамоатчилик томонидан қандай қабул қилинишини кўрсатадиган изоҳларга бир қараб кўрайлик: Lisa Boothe исмли ҳисоб: “Чин энг бошидан бошлаб дуруст ҳаракат қилсайди, қанчалар жон омон қолган бўларди.”

Gab.ai исмли ҳисоб: “Чин тўти қушлигини қилган Дунё Сойлиқни Сақлаш Ташкилоти дунёнинг бошини айлантирди.”

 Dolli исмли ҳисоб: “Чин дунёнинг “онасини уч қурғондан кўрсатди,” ҳозир эса бир масъум ролини ўйнамоқда.”

Agnostik Front_Exploring исмли ҳисоб:Дунё Соқликни Сақлаш Ташкилоти ҳа, соҳи ми? Ундан соғлиқ ибораси(сўзи)ни чиқар, ўрнига Чинли қўй: Дунё Чинли Ташкилоти бўлсин. Яъни
(WHO эмас WCO, World Health Organisation эмас World Chinese Organization)” бўлсин.

Чин тўғриларни яширди: Масалан, қисир қолдириш ҳодисасини яширишга уриндилар. Чиннинг коронавирус ҳақида айтганлари ёлғонлар ёнида ҳақиқатларни яшириш каби аҳвол ҳам бор. South Morning China Post газетасининг 12-март тарихли хабарида “Коронавирус: хубаи вилоят ҳокимияти Ковид-19 кишиларни қисирлатиши мумкинлиги ҳақидаги хабарни олиб ташлатди” сарлавҳа диққатни жалб қилувчидир.”

“Ҳақиқий ҳаёт”нинг 1013- сонида “Эркакликни йўқодиган корона, чипли дори ва эмлашлар” номли сарлавҳада берилган мақоласида билдирилгани каби 10-мартда хубаи вилояит ҳокимияти расмий интернет  саҳифасида янги тур коронавируснинг эркаклар наслсизлигига  сабаб бўлишини далиллари билан ифода этган бир мақола эълон қилди. Бироқ бу мақола фақат бир неча соатгина очиқда тура олди ва дарҳол у ўчирилди. Мақолада коронавирусга учраб даволаниб чиқишган эркакларнинг Вухондаги Тонгжи касалхонасидаги қисирликни даволаш марказига мурожаат қилишлари ўринли бўлиши тавсия қилинаётганди. Мақолада кўрсатилишига кўра, Ковид-19 шаклидаги коронавирус, генетик САРС вирусига ўхшашлиги борлиги учун бирхил натижа бериши мумкин; инфекция ҳолида эркакларнинг тестларида иссиқликни юксалтиш билан ёниш ҳиссига сабаб бўлиб, сперма  сонида камайишга йўл оча олиши мумкин.

Мазкур мақола, қисқа вақт ичида Чин ижтимоий матбуотида катта қизиқиш ўйғотди. Бироқ хубаи вилоят ҳокимияти мақолани интернет саҳифасидан олиб ташлаш  йўли балан кун тартибидан чиқаришга, қисирлатиш ҳалотини яширишга ҳаракат қилди. Масалан, Чин ҳокимият доираларидан кутилган каби мақоланинг  ёйилишини нима учун тўхтатишларини ҳам оммага изоҳлашни лозим кўришмадилар.

Манба: Ҳақиқий ҳаёт журнали

яқин мавзу