“2013 йилга оид бир хатча(ёзув) топдим …”

Чақол Карлосдан коронаирусга оид кун тартибини бузадиган сўзлар! “2013 йилга оид бир хатча(ёзув) топдим …”

Бу хабар мана бу интернет адресда эълон қилинди:

https://www.yeniakit.com.tr/haber/cakal-carlostan-koronaviruse-iliskin-gundemi-sarsacak-sozler-2013-yilina-ait-bir-not-buldum-1195995.html

Баран журналининг мухбири Чақол Карлос, шу кунларда бутун жаҳонни ғулғулага солаётган коронавирус эпидемиясига боғли маълумотларни ўз ичига оладиган мақоласида “2013 йилга оид бир хатча(ёзув) топдим, деди ва буни Каракасда тарқатилган аҳамиятли бир ҳафталик газетадан олинганлигини хабар қилди. У ерда эса, 2013 йилдаёқ коронавирусдан сўз юритилади. У вирус давомли мутациондан кечиши билан узун йиллар инсонларнинг ҳаётини таҳдид этадиган кўринади,” каби ифодаларни ишлатди.

Мусулмон бўлмасидан олдин Чақол Карлос исми билан танилган Салим Муҳаммад, “Тарихдан бугунгача Кеситлар: Бутто, БААС ва Гаитон” номли мақоласида коронавирусни кун тарибига қўйганди. У “ҳукумат қисқа муддатли ва узун муддатли режалар” тузиши кераклиги маълумотини ҳам беради.

Чақол Карлоснинг  “Тарихдан кесиклар: Бутто, БААС ва Гаитон” сарлавҳали мақоласининг ўзбек тилига таржимасини қуйида ўқийсиз: Бугун 2020 йилнинг 4-апрел ва йиллик муносабати билан баъзи бир тарихий ҳодисалардан сўз юритмочиман. Чунки кишиларнинг  у ҳодисаларни такрор хотирлашларини ва ўтмишда яшалган нарсаларнинг бугунларга келган таъсирини кўришларини хоҳлайман.

Зулфикор Али Бутто 5-апрел 1979 йилда осилди. Гувоҳларнинг ифодаларига кўра, олинган бир ҳато қарор натижасида унинг ўлими жазоси амалга оширилди. Қисқаси бегона гувоҳликлар билан АҚШ, мустамлакачи Инглизлар ва Исроил фойдасига жосуслик қилишган хаинлар тарафидан қурбон қилинди.

Зулфикор Али Буттонинг оиласи билан танишиш имконим бўлганди. Унинг хоними Аши Нусрат Бутто, эроний бўлиб, ажойиб бир аёл эди. Ҳиндистоннинг  Мумбаи шаҳрида дунёга келганди. У оиланинг иккита эркак ва бир қиз болалари суиқасд оқибатида ўлдирилганди. Уларнинг барчаси билан Шомда учрашиш имконимиз бўлганди. Улар жуда ажойиб, хушахлоқ кишилар эди.

Ҳозирлар ҳам ўта чалкашликлар ҳоким бўлган бир ўлка ҳақида сўз юритмоқдаман. Ҳиндистон, Покистон ва Афғонистан жойлашган жойларда қуролли тўқнашувлар ҳеч тўхтамаяпти. Зулфикор Али Буттонинг ўлими янги бир уруш даврининг бошланғичи бўлганди. Бу ҳодисаларнинг барчасининг орқа тарафида империалистларнинг ўйинлари бордир, бор эди. Америка халқининг миллиардларча доллари америка империализмининг босқинчиликлари учун бу ўлкага юбориларди. Унинг оқибатида эса, минглаб гуноҳсиз одамлар қурбон бўлишарди. Ана шу 40 йилдир давом этаётган   мантиқсиз урушнинг бошланғч тарихи Зулфикор Али Бутто осилган кундир. Ана ўша тарихдан сўнгра Покистон, Ҳиндистон ва айниқса Афғонистонда миллионларча кишилар ҳаётини битирдилар. Бу нима ва кимлар учун керак эди? Ва шундай бўлиши албатта лозимми эди?

Ҳа, ана АҚШ  чўкишининг бошланғичи бўлган 11-сентябр ҳужумларини ҳам ана шу шафқатсиз иқлим туғдирди. Биламизки, 11-сентябр жуда инсоният тарихида учраган жуда муҳим ва аҳамиятли тарих. Аммо мавзумиз бу эмас, балки 5-апрелнинг ўта аҳамиятли бир тарих эканлигидир. 5-апрел халқаро урушнинг бошланғич тарихидир. Ўша кундан буён минтақа халқларининг  мазлум инсонлари қонларининг бадалини истаяптилар ва асло қўрқмаётирлар. Импералистлар эса, қўрқишларидан титрашаяптилар.

 ***

Тарихий сафаримизда давом қилайлик. 1947 йил 6-апрел ҳам БААС партиясининг таъсис этилиш тарихи. БААС партияси Сурияда ҳукуматда бўлган замонлар, бироқ бу ҳукумат мазҳабчи гуруҳларнинг назорати остида қолмоқда эди. БААС партияси мустамлакачилик, империализм ва сионизмга қарши туриши жиҳатидан қизиқиш уйғотадиган ижобий бир партия эди. Минтақада ҳали ҳам ўрни бўлган тартишмалардан бири араб халқи хусусиятининг қандай қўрилишидир. Бунинг асосида минтақадаги чалкашликнинг қандай охирига етишиши масаласининг жавобини ҳам ичига олмоқдадир. Шунинг учун бу фақат араблар билан алоқали эмас, балки бутун минтақа аҳолиси билан алоқали бир масаладир. Унинг ҳал бўлиши эса, ҳамма нарсани бир чеккага қўйиб, минтақани ихтиёрига олишган ҳақиқий душман инглиз-америка империализми ва уларнинг маҳаллий малайлари билин ҳисоблашиш лозимдир.

Араб дунёси, ўзларини мусулмон кўрсатган мунофиқлар билан тўлиб-тошган. Уларнинг бир қисми Саудий Арабистонида, бошқалари эса бошқа ўлкалардир. Улар ўз халқларидан кўра, системани қўллаган ва унинг номидан иш юритган турлардандир.

БААС партяси таъсис этилган тарих 6-апрел, араб халқининг қутулиши номига қилинган бир ҳаракат учун аҳамиятли бир тарихдир. Асосан БААС партяси олдинироқ тузилган бўлишига қарамай, 6-апрел унинг расмий фаолият кўрсата бошлаган тарихдир.   

***

Кейингиси Колумбияда давом қилган чалкашликлар билан алоқадор бир тарихга ҳам тегинмоқчиман. 1948 йилнинг 9-апрели ўлка тарихи учун аҳамиятли бир ўрин эгаллайди. Либерал партиянинг раҳбари бўлган Жорж Элиекар Гаитон, 9-апрелда суиқасд оқибатида ўлдирилди. Менинг отам уни жуда яхши танирди. Чунки менинг отам 1930 йилларнинг охирида Гаитоннинг ўқувчиси бўлган эди.

Отам ва унинг қардоши Винезуила қўшинларида ишлашаётган бир вақтда айрилдилар ва Коломбияга кетдилар. Президентликка номзоди кўрсатилган ва сайланишига ҳам жуда ишонилган Гаитонни қўлладилар. Агар у сайланганида эди, камбағал авлодидан илк президент бўлган бўларди. Аммо афсус, у суикасдга қурбон кетди. Бу суиқасдда ҳам америка элчилигининг фитнаси бор эди. Чунки бу Вашингтоннинг, СИАнинг ва Америка элчилигининг  таъсири бўлган бир ҳақиқат эди. Коломбия хавфсизлик кучлари эса, америкалилар номидан ишлашардилар.

Гаитоннинг ўлими орқасидан у нима учун, қандай ва ким тарафидан ўлдирилгани савол ва масалалари жуда кўп тортишувларга сабаб бўлди. Гаитонни ўлдирган  қотил киши ҳам бошқа сабаб билан ўлдириб юборилди ва унинг жасадидан бошқа ҳеч қанақа далилга асос бўладиган нарса қолдирилмади. Шундай қилиб, АҚШ ўзларича “ақлли” бир шаклда тайёрланган усул билан ишларини битирдилар. Мазкур минтақада ҳам орқасида яна шу АҚШ бўлганлиги аниқ бўлган бу суиқасд натижасида янги уруш бошланган бўлди.

***
Ҳали 1948 йилда АҚШ бошлатган уруш бу минтақада бугун ҳам давом қилмоқда. Жаҳоннинг энг бой ўлкаларидан бири бўлишига, аҳолисининг меҳнаткашлигига қарамай мамлакатим Винезуила коронавирус эпидемияси сабаби  билан жуда хавфли бир даврга кирган кўринаяпти. Иккита қўшни ўлка ҳақида сўз юритишга уринаяпман. Мамлакатим Винезуилани назоратлари остига олишни исташмоқдалар. Мамлакатимни ҳозир ватансевар бир ҳукумат бошқараяпти. Бироқ Боғотадан куч олаётган хаинлар ҳам бор. Ҳар куни мингларча кишилар тақиқларга учраяптилар, юзлаб кишилар ўлишмоқдалар. Нега?

Бундан ташқари Коломбия бош актёр бўлган кокаин масаласи ҳам бор. Расмий рақамларга кўра, жаҳонда ишлаб чиқилаётган кокаиннинг 90% АҚШ жўнатилиши учун Коломбияда ишлаб чиқилмоқдадир. АҚШ қўшинлари эса, йиллардир Винезуилага қарши фаолият олиб бораяпти.  Вазиятнинг бошланиш тарихи 9-апрел 1948 йилдир. Гаитон америка империализми тарафидан ўлдирилди, албатта. У ҳақда сўзлаш эса, АҚШ тарафидан тақиқлагандир.

Мен ҳам бугун америка империализми хоҳлагани учун қамоқда сақланмоқдаман, мени негадир КГБ ходими ҳисоблайдилар. Ҳа, Совет Иттифоқи билан алоқаларим бўлганди, аммо ҳеч замон улар фойдасига ишламадим, улар номидан ҳеч бир иш қилмадим. Мен эски бир сталинчи коммунист эдим. Аммо мен асло агент эмасман, агент бўлмадим. Оиламдан бирон киши хаин эмас, улардан ҳеч ким ҳеч бир замон хаин бўлмадилар. Мен оиласидан давлат раҳбари етишган  бир кишиман.

Оилам билан ғурурланаман. Отам, амаким, яқин вақтларда вафот қилган онам, холам каби қариндошларим менинг ғурурумни белгилайдилар. Менинг қарашларим, курашларим улардан менга мерос қолди. Мен улардан ўта оғир шартларда қувват олдим. Туркиялик адвокатларим биладиларки, ҳеч бир далил ва гувоҳ бўлмагани ҳолда мен фақатгина америка истагани учун Франсияда қамоқда сақланмоқдаман.  

***

Тарих 2020 йил 4-апрел, мен ҳали ҳам қамоқдаман. Турк кўнгулдошларим билан гаплашаяпман ва қўмондон Солиҳ Мирзабейўғли билан ҳам иншоАллоҳ жаннатда учрашамиз. Дунёда ҳам тинчликнинг такрор ҳоким бўладиган кунларни кўришимизни умид қиламан. Ироқ, Сурия, Туркия … Ҳақиқий бир мусулмон лидер Президент Эрдўғон минтақага тинчлик келтиради. Биринчи жаҳон урушининг бир мероси ўлароқ минтақада давом қилаётган маш-машалар битажак ва бўлинган давлат ҳақини олажак, албатт. Оқибат, фарқли эллатлар, тиллар ва инонишларнинг  бирга яшай олиши мумкин бўладиган тузум дунёда ўрнатилажак.


***
Коронавтрус сабаби билан ўта қийин шартлага тақалиб турибмиз. Ҳар кун кишилар ҳаётини йўқотиб турибдилар. АҚШ биринчилардан бўлиб, бу фалокатдан зарар кўрганлардан биридир. Ҳозир АҚШ жуда бир қийин  вазиятда. Мингларча кишилар ногирон бўлишдилар, қанчалари ҳаётини йўқотдилар ва яна ўн минглари ўлимини кутишаяптилар. Кўраяпсиз биз дунёнинг энг бадавлат мамлакати ҳақида сўзлаяпмиз. Англияда ҳам айни вазият. Англиянинг бошида турк асилли бир бош вазир бор. У ўзи жуда ҳам тоза бўлмаган бириси, ҳа унинг бобоси ҳам туркларга хиёнат қилганди. Хаин оиланинг хаин боласи … У вирусга учраб олди. Бой ўлканинг вазияти  бундай бўлса, Африкадан келишаётган кўчманларнинг аҳволини бир ўйлаб қаранг!? Ҳа, Франсияда ҳам бир қанча одамлар вирусга дучор бўлишди.

2013 йилга оид бир хатча топдим. Каракасда тарқатилган нуфусли бир ҳафталик газетадан олганим хатчада 2013 йилдаёқ коронавирус ҳақида ёзиларди.  Демак, бу вирус давомли ўзгаришларга учраб узоқ йиллар давомида одамларнинг ҳаётига хавф соладиган кўринади. Ҳукумат қисқа муддатли ва узун муддатли планлар тузиши керакка ўхшайди.

АҚШ, Италия, Испаниянинг ичида бўлаётган вазиятни ўйлаганимизда, вируснинг айни шаклда Африканинг, Осиёнинг камбағал ўлкаларида тарқалиши холида нималар бўлиши мумкин? Россия ва Чин назорат остига олинганлиги сўзланаётган вирус, ҳозиргина айтилган ўлкаларда эпидемия миллионларча маъсумнинг ҳаётига мол бўлиши мумкин.

Кишиларнинг ташқарига такрор чиқиб ҳаётларини давом этказадиган кунларнинг келиши учун, Туркия учун дуо қиламан. Бўлаётганларнинг ҳаммасига қарамасдан яхши кунларнинг келишига умид қиламан. Чунки биламанки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир ва У бизни албатта муҳофаза қилади,

Ло илоҳа иллоллоҳ, Муҳаммадан расулуллоҳ!

яқин мавзу