ДУНЁВИЙ КОРОНА АЛЛОҲГА ИСЁН ВА ЗУЛМНИНГ ЖАЗОСИМИДИР?

Муаллиф: проф. Аҳмад Оқишиқ. Таржимон: физико-математика фанлари номзоди проф. Алибой Йўляхши.

Мақоланинг интернет адреси: https://www.turkiyegazetesi.com.tr/yazarlar/dr-c-ahmet-akisik/613103.aspx

Дунё ҳаётида одамзотни ожиз ҳолга туширган ва чорасиз қолдирган иродасидан ташқари ҳар бир ачиниши, ғаму ғусса, касаллик, жонлими, жонсиз келишидан қатъи назар у исломга кўра, бир бало ва мусибатдир. Бироқ барча балолар, одамзотига қарши кўрилмайди ва натижаланмайди. Бу одамзотининг иймони, сабри ва ихлос вазиятига кўра, шакл олади. Зотан одазотининг дунё ҳаёти характери ҳам шудир.

Буюк Аллоҳ, одамзотига, ақл, ирода ва нафс каби хусусиятлар насиб этиш билан уни бошқа борлиқлардан фарқли  ва улардан устун бир сифатда яратгандир. Шулар билан бир қаторда унинг зиммасига бир қатор муҳим масъулиятлар ҳам юклагандир, албатта. Бу масъулиятларнинг бошида У(Аллоҳ)ни таниши, Унинг Ягоналигини билиши, Унга ибодатда бўлиши кераклигини билиши келади. Одамзоти ақлини, иродасини тўғри йўлда қўллаши учун Аллоҳу таоло дунёга, одамзоти устига Раҳбар(Пайғамбар)лар ва китоблар юборди.

Бироқ тарих давомида пайғамбарларга эргашганлар бўлишгани каби уларга қарши исён кўтарганлар ҳам бўлишдилар. Пайғамбарларни тингламаганлар, нафс ва шайтонга эргашиб, Аллоҳга қарши келдилар, юборилган пайғамбарларни ёлғончиига чиқардилар ва ўз ақлларига кўра, баъзи борликларни илоҳ қилиб олишдилар. Бу ясама илоҳларнинг баъзилари жонли ва баъзиси жонсиз нарсалардан иборат бўлгандилар. Бироқ уларнинг ҳаммаси барча огоҳлантиришларга қарамай пайғамбарга ва Аллоҳга қарши исёнда бўлганлари оқибатида дунёда жазолантирилдилар.

Қуръони каримда изоҳи келтирилган исёнкор қавмлар ва жамоалар тубандаги каби аянчли жазоларга учрадилар: Нуҳ қавми. Ҳазрати Нуҳ таблиғ этган динни қабул қилмадилар. Уни калака қилишиб, унинг  устидан кулдилар. У динни қабул қилганлар жуда оз кишилар эди. Ҳазрати Нуҳнинг таблиғини қабул қилишмаган(иймон келтиришмаган) унинг хоними ва ўғли ҳам сув тошқинида ҳалок бўлдилар(Нуҳ сураси 25; Анқабут, 24-оятларга қаролсин).

Ад қавми. Яманда яшашган бу қавмга ҳазрати Ҳуд пайғамбар этиб юборилганди. Лекин бу қавм ширк ва куфрда ўжарлик қилдилар, Пайғамбарга ишонмадилар. Кўркамли бинолар қурдилар. Аммо Аллоҳга иймон келтирмай, унга исёнда бўлишганлари оқибатида кучли бир шамолга дучор қилиндилар ва ҳалок бўлдилар.(Ароф сураси, 73-78 оятларига қаролсин).

Самуд қавми. Мадина ва Шом орасида Водилкурода дейилган Ҳижр районида яшашган бир жамоа эди. Улар тош уймачилигида анча ривожланган ҳунармандлар эди. Бу қавмга ҳазрати Солиҳ пайғмбар этиб юборилди ва уларга мўъжиза ўлароқ битта “туя” ҳам берилди. Улар пайғамбарни тингламадилар, сўйилиши ман қилинган туяни сўйиб ейишиб, Аллоҳга қарши исёнда бўлдилар. Натижада қаттиқ овоз (момақалдироқ) билан йўқ этилдилар(Шамс сураси, 13-14; оятларга қаролсин).

Лут қавми. Фаластин районида (Қўдўм ва Гўмўра шаҳарлари атрофида) яшашган ҳалқ оммасига Аллоҳу таоло ҳазрати Лутни пайғамбар этиб юборганди. У районда яшашаётган омма(халқ) пайғамбарни тан олмадилар ва бундан ташқари улар ўта ахлоқсизларча (жинсий бузуқликда) яшай бошладилар, яъни бу ерларда эркаклар хотинларини бир чекка чиқариб ташлаб, ўзларига ўхшаш бошқа эркаклар билан яшай бошладилар. Пайғамбар эса уларга жуда кўп насиҳатлар қилди, аммо халқ уни тингламади. Лут алейҳиссаломнинг хоними ҳам иймон келтирмаганлар орасида қолди. Ўша жойдаги ахлоқсизлар бошига Аллоҳу таоло тарафидан туфон-тош ёмғири юбориб, уларни ҳалок қилди(Намл сураси, 54-55; Анбиё сураси 74; Ароф сураси 83-84  оятларга қаролсин).       

Мадян ва Айка халқи. Бу халқ оммаси бутларга сиғинардилар. Уларга ҳазрати Шайб пайғамбар ўлароқ юборилди. Улар  бутпараст халқ бўлишларидан ташқари, торозида, бошқа ўлчашларда, савдо-сотиқда ҳақсизликка йўл қўяр, юртда бузғунчилик чиқариш, одамларни таҳдидлар билан Аллоҳнинг йўлидан чиқариш каби салбий ҳаракатларда бўлишардилар(Ароф сураси 85-86; Ҳуд сураси 84-87 оятларга қаролсин).  Улар пайғамбарни ёлғончиликда бадном этдилар. Оқибатда эса,  Аллоҳу таоло уларнинг устига даҳшатли ва қўрқинчли бир зилзила юбориш билан уларни  ер юзидан супуриб ташлади(Ароф сураси 85-92; Ҳуд сураси 84-95 оятлаига қаролсин).

Фараонга эргашган миср халқи. Ўша замоннинг Мисрдаги ҳукмдорларидан Фараон исмли бириси тушида кўрган бир ҳолат учун унинг замонида туғилган барча ўғил болаларни ўлдиришни бошлайди (Қасос сураси 3-4 оятларга қаралсин). Ўша вақтларда келажакда пайғабар бўлиши керак бўлган Мусо исмли бир чақалоқ туғилади. У чақалоқнинг онасига Ҳақ таоло тарафидан чақалоқни бир сантиққа солиб Нилга оқизиб юбориши ҳақида илоҳий хабар келади(Қасос сураси 7 – оятга қаралсин). У сантиқ Фараон ва у хоними билан бирга қироғида сайр қиладиган дарёда оқиб келарди. Улар сантиқда нима борлиги ҳақида баҳс қилишиб, гаровлашдилар ва сандиқни сувдан чиқариб олишди. Гаровда Фараоннинг хотин ютуққа эришди, натижада сандиқнинг ичидаги бола( ҳазрати Мусо)  ўлдирилмади. Аллоҳу таоло ҳикмату каромати билан Фараоннинг хотини ўзини илоҳ эълон этган эрининг ботил эътиқодида эмасди. Ваҳоланки у хотин тавҳид инончига эга эканлигини эридан яширин сақларди. Шу сабаб билан  Мусо чақалоқ, Фараоннинг саройида “ қўл чақолақ(қўл бола)” бўлиб ўлғая бошлади. Баъзан бу чақалоқнинг тожу тахтни вайрон қилиши мумкинли Фараоннинг хаёлидан ўтиб турса-да, Аллоҳнинг каромати ва унинг хотинининг ақлли таклифу ҳаракатлари оқибатида унинг режалари бузилиб кетарди.

Ниҳоят Мусо алейҳиссалом вояга етганида унга пайғамбарлик даражаси берилди. У эса одамларни тавҳидга, Аллоҳга бандалик қилишга чақиришни бошлади. Кўп ўтмай анчагина кишилар  унинг пайғамбарлигини қабул қилишиб, мўмин бўлиб қолишдилар. Бундан ўзини илоҳ эълон қилган Фараон анчагина ташвишга тушиб қолди. Аммо халққа зулмини давом қиларди. Буни кўрган ҳазрати Мусо аллейҳиссалом Фараонга қарши очиқчасига курашга ўтди. Фараоннинг сеҳрбозлари ва Мусо алейҳиссалом халқ орасида кўрсатувларга чиқарди ва сеҳрбозлар ҳазрати Мусонинг Аллоҳу таоло насиб этган мўъжизалари олдида мағлуб бўлишардилар. Бу кўрсатувларнинг оқибатад сеҳбозлар мўмин бўлишгандилар. Энди улар ҳатто ҳазрати Мусо тарафдорларига айланишгандилар. Бу вазиятни сезган Фараон нима қилишини билмай қолди ва ҳазрати Мусо ва у билан биргаликда мисрдаги барча исроилўғилларини мисрдан чиқариб юбориш режасини тузди ва уни амалга оширди.

Натижада ҳазрати Мусо ва исроилўғиллари Мисрдан айрилиш мажбуриятида қолди ва йўлга тушдилар. Аммо уларни орқадан Фараоннинг қўшинлари кузата бошлади. Улар, яъни ҳазрати Мусо ва унинг қавми олдиларидаги Қизил денгиздан ўтишилар керак эди. Аллоҳ мўъжиза содир этди, денгизнинг сувини иккига бўлиб ҳазрати Мусо ва унинг йўлдошларига йўл очди.(Шуаро сураси 63 оятига қаралсин). Ҳазрати Мусо ва унинг ёнидаги мусулмонлар бу йўлдан юриб ўта бошладилар. Буларга қараб Фараоннинг қўшинлари ҳам денгиздан ўтишга уриндилар, аммо бироздан сўнгра денгизнинг икки тарафи бир-бирига қўшилиб Фараон қўшинлари денгиз сувида ғарқ бўлдилар(Шуаро сураси 63-66 оятларига қаралсин).

Асҳобус  – сабт.  Довуд алейҳиссалом замонида исроилўғиллари муқаддас эълон қилишган “Шанба” тартибини  бузганликлари оқибатида жазога тартилишиб “маймун”га айлантирилдилар(Бақара сураси 65- оятга қаралсин).

Яҳудийлардан исёнкорликлари сабаби билан Аллоҳнинг лаънатига ва ғазабига учраганлар бўлганди. Аллоҳу таоло эса, улариниг бир қисмини маймун ва бошқа қисмини тўнғизлар шаклига айлантириб қўйди(Моида сураси 59-60 оятларга қаралсин).

Асҳобул-қаря.    Антақия районида яшашган ва бутларга сиғинадиган бир қавмга Яҳё ва Юнус пайғамбарлар ёки Юхонна ва Павлўс пайғамбар сифатида юборилган эди. Бу пайғамбарлар халқни тавҳидга даъват этиб, Аллоҳнинг ягоналигини  ва Ундан бошқа илоҳ йўқлигини тушунтириб, ягона Аллоҳга ва ҳақ динга даъват қилдилар. Бироқ у жойларнинг халқи бу икки пайғамбарни тингламадилар, аксинча уларни уриб сўкдилар ва қамаб ҳам қўйишдилар. Ўша халқнинг ичидан Ҳабибуън-Нажжор пайғамбарларни ҳимоя қилишга уриниб, уларнинг халқдан ҳеч нарса истамаганларини ҳамда тўғри сўзлар сўзлаётганларини сўзласа-да у халқни ишонтира олмади. Аксинча халқ Нажжорни уриб ўлдирдилар. Натижада “қаря халқи” бир бақириш-чинқириш оқибатида ҳалок қилинди (Ёсин сураси 13-29 оятларга қаралсин).

Эски умматларда учраган, юқорида келтирганимиз каби шаклдаги исён, зулм, қийноқ ва ҳақсизлик, замонимиздаги миллат ва жамаоларда қандай шаклда ўртага чиқмоқда ва кўринмоқдадир?

Дунёнинг кун тартибидаги корона.

Шу кунларда дунё коронавирус балоси билан овора бўлиб турибди, жаҳон кун тартибини дунёвий  коронавирус эпидемаси масаласи эгаллади. Бу бало қаршисида одамизот чорасиз бир вазиятга тушиб қолди. Кишиларнинг ўлими воқеалари кун сайин кўпайиб бораётгани ҳақида хабарлар келиб турибди. Дунё бўйича ўлим сони юз мингга етди ( бу сон мақола эълон қилинаётган кунга кўрадир – таржимон изоҳи). Дунёвий ҳаётда кишини ожизликка туширган ва чорасиз қолдирган иродаси ташқарисидаги ҳар бир ачиниш, ғам-ғусса, касаллик, жонлими, жонсиз келишидан қатъи назар у исломга кўра, бир бало ва мусибатдир. Бироқ барча балолар, одамзотига қарши кўринмайди ва натижаланмайди. Бу одамзотининг иймони, сабри ва ихлос вазиятига кўра, шакл олади. Зотан одамзотининг дунё ҳаёти характери ҳам шудир! Чунки барча кишилар дунёда имтиҳондалар. Уларнинг баъзилари мўмин, баъзилари эса, кофирдирлар. Уларнинг бу иики синфининг ҳам ўз ичларида хилма хил даражалари бўлинмоқдадир. Бу мавзуда аҳамиятли бўлгани, киши “ақли”ни замонининг пайғамбари таблиғ этган ва мужтаҳид олимлар тушунтирганлари шаклда “диннинг амри”да қўлланишларидир. Бу эса бир коддир. Бу кодни топган ва лозими каби ҳаракат қилган киши, бу дунёда ютуққа эришгандир, у кодни топа олмаган эса мағлуб бўлгандир. Масала мана шундай оддийдир, шу билан бирга ўта чалкаш ҳамдир.

Такрор коронага келадиган бўлсак, бу эпидемия қандай сабаб билан ўртага чиқишидан қатъи назар Исломга кўра, буни яратган, дунёга келтирган буюк Аллоҳдир. Ҳақ таолонинг ҳеч бир иши “ҳикмат”сиз эмасдир. Аммо одамлар ҳам ирода эгаларидир ва иродаларини қўллашда эркин-мутақилдирлар. Шу билан бир қаторда уларга юкланган маълум  даражада масъулиятлар ҳам бордир. Агар улар иродаларини хайр йўлида ишлатсалар, охиратда фойдали чиқадилар, шоят ёмонлик, зулм йўлида ишлатсалар бунинг жазосини охиратда албатта кўрадилар. Аммо баъзи ёмонлик, исён, зулмларнинг жазоларини дунёда ҳам чекадилар. Бу кишининг тақдирига боғлидир. Бундай жазолар баъзан бўрон, сел, жала, зилзила шаклида келгани каби баъзан эпидемия шаклида ҳам келиши мумкин. Бироқ оятларда баён этилганига кўра, бу каби бало ва мусибатлар кишиларнинг бошқаларига зулм, қийноқлар ўтказиши, ёмонликлари ва айниқса Аллоҳга исёнлари сабабли ўртага чиқмоқдалар.

Ажабо:

Бугунги коронавирус балоси, Чиннинг йиллар давомида мусулмон уйғурларга қарши ўтказаётган одамгарчиликдан ташқари зулмлари ва қийноқлари, намоз, рўза, ҳаж, закот, аёлларнинг мусулмон қиёфасида кийинишларини ва Қуръони карим ўқишларини тақиқлашлари, масжитларни ёпиб қўйишлари, мусулмон қизларини кофирларга эрга чиқишга мажбур қилишлари учунми келди?

Американинг Афғонистон ва Ироқда юз мингларча мусулмоннинг ўлимига сабаб бўлганидан сўнгра, Суриядаги террористик ташкилотларга қурол ва унинг аслоҳалари ортилган минглаб юк машиналарини юбориши; юз мингларча мусулмон болалари, чақалоқлари, қария-ёшлари, аёл-эркак қуролсиз инсонларнинг қотил этилиши, уйларини, юртларини ташлаб кўчишга мажбур бўлишлари; миллионлаб одамларнинг ногирон бўлиб қолишлари; қанчалаб кўчманларнинг денгизларда сувга чўкиб ҳалок бўлишлари учунми келди?

Эроннинг Сурия ва бошқа араб ўлкаларида Аҳли суннатга қарши қилаётганлари; шиа идеологиясини янада кенгроқ тарқатиш учун ҳазрати Абу Бакир, Умар, Усмон, Муавия (радиёллоҳу анҳум) ва ҳазрати Ойшага қарата сўкинишлари ва лаънатлашлари; машина ижарага олингани каби хотинларни мутъа никоҳи савдогарликлари; 1980 йилларда мамлакатимиз(Туркия кўзда тутилмоқда – таржимон изоҳи)да бир диний зиёфат вақтида анчагина обрўга эга бўлган, аммо эронийларнинг шиа эътиқодини ботил ҳисоблаган суннийлар вакили Асад Жўшон хўжа(диний муаллим)нинг ўлдирилиши; жума намозларининг аҳли суннатга қарши митингларга айлантирилиши; ислом билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган Суриядаги Асад режимининг сўзсиз дастакланишлари; ваҳҳобий идеологияси ва суннийларга қаршилар биргаликда юз мингларча сунний мусулмонларнинг ўлимига сабаб бўлганлари учунми келди?

Россия ўз сиёсатини дунёга ёйиши оқибатида Сурияда ҳокимиятини ўрнатиш ва босқинчилик таъсирини кучайтириши натижасида миллионларча мусулмоннинг қонини тўкканлиги учунми келди?

Овропа давлатлари, Англия бошлиқ Франсия, Олмания, Италия, Испания билан биргаликда 16-асрдан буён Окания ўлкаларини, Узоқ Шарқни, Африкани иқтисодий мустамлакага айлантиришганлари ва бу ўлкаларда ақлга сиғмас қатлиомлар ўтказганлари ва ҳали ҳам мустамлакачиликларини давом қилаётганлари учунми келди?

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, кўриб турганимиз бу қатлиом, қийноқ, зулм ва зўравонликларга томошабин бўлиб қолаётганлиги, уларга қарши бирон бир ҳаракат қилмаётганлиги учунми келди? 

Ҳа, “Коронавирус” дунёвий бир офат шаклида бутун жаҳонга ёйилаётгани ҳақиқат эканлиги жуда ҳам очиқ билинмай турибди. Бироқ ўзларининг техник-технологияда эришган ютуқларидан маҳлиё бўлган “Кучли давлатлар”нинг кучсиз, заиф ҳисоблаганлари, айниқса ислом ўлкалари ҳисобланмиш ўлкаларда ўтказишаётган зулми, қатлиоми, қийноқ, жабр ва ҳуқуқсизликлар қилаётганлари жуда ҳам очиқ-ойдиндир.

Натижа.

Буюк Аллоҳнинг барча пайғамбарларига билдиргани “тавҳид дини”нинг асоси: Ягона Аллоҳга шерик қўшмаслик, бутларни илоҳ ҳисобламаслик, Унинг юксак Зотининг Ягоналигини тадиқлаш, юборган пайғамбарларининг  таблиғига кўра, ибодатда бўлишдир.

Пайғамбарларни ёлғончи ҳисоблаганлар, сўзсиз охиратда чексиз азоб ила жазоландириладилар.

Зулм ва ҳақсизлик қилганлар, дунёда ҳам илоҳий бир бало ва мусибатларга дуч келаётирлар.

яқин мавзу