КОРОНА ВИРУС ЭПИДЕМИЯСИ, ҲАНАФИЙЛИК ВА ЖАМИЯТ ТАРТИБИ.

Жамоатсиз бир дин ёки ибодат ҳақида ўйлаш мумкинми? Бу бугунлар бутун дунёда таъсири кўрилаётган корона вирус сабаби билан черковлар, синагоглар, масжитлар, будистлар сиғиноқлари ёпиб қўйилмоқда. Булар билан биргаликда бу муддатда, динларнинг ва дин одамларининг эътиборлари ҳам бир қатор диққатни ўзига жалб қилувчи ҳолатларга сабаб бўлмоқда.

Бу корона вирус балоси фақат соғлигимизни эмас, балки инончларимизни ҳам таҳдид этаяпти. Мисол учун динларнинг энг асосий инончлари орасида ўрин олган ва асрлардан буён давом этиб келаётган баъзи бир диний ибодатларимизни шу кунларда адо қила олмаяпмиз. Шулардан бири ҳисобланган жамоат бўлиб, йиғилиб(оммавий) ибодат, динларнинг бўлмаса бўлмайдиганидир. Жамоатсиз бирор дин ёки ибодатни ўйлаш мумкинми, ахир? Ҳақиқатида эса, ҳозир бутун дунёда  черковлар, синагоглар, масжитлар, будистлар сиғиноқлариёпиб қўйилди. Булар билан биргаликда бу муддатда, динларнинг ва дин одамларининг эътибор(қараш-яқинлашиш)лари ҳам бир қатор диққатни ўзига жалб қилувчи ҳолатларга сабаб бўлмоқда. Бу фарқли қарашларниг бир қанча мисолларини келтиришни лозим кўраяпман.

Христиан(Евангелист)лар, сиғиноқ гуруҳлар ва ботиний шиалик.

Каннет Копеланд исмли бир америкали евангелист телеэшитирувчиси, коронавирусни христиан жодугарлари йўқ қила олишлари мумкинлиги ҳақида сўзлайди. Ҳатто телеэкранлардан “Тангри номидан сенга амр бераяпман, Ковид-19 тўхта!” каби бақир-чақирларни қилаяпти.

Коронавирусга қарши “зафар дуоси” ҳам тарқатган Копеланд, унга инонганларга шу дуони ўқиб, коронавирусни енга олишларини тасдиқлашга ҳаракат қилади. Коронавирусга қарши курашда энг яхши вазиятда бўлган Жанубий Кореяда 18-февралда воқеаларда катта бир портлаш бўлди. Бундан олдин МЕРС эпидемиясига қарши курашиш тажрибасига эга бўлган Жанубий Корея, бу бугунги эпидемияга анча илгаридан тайёргарлик бошлаган эди. Шунинг учун ҳам тезда воқеаларга қарши чора кўрилди ва 17-феврал куни ҳукумат эпидемияга қарши катта зафар қозонганлигини баён қилди. 18- феврал куни 31- воқеа деб номланган бир касал қайд қилинди. Бу қайддан сўнгра нима бўлса бўлди, иш қилиб, бирдан вирус билан(инфекцияолган) касалланганларнинг сони тезликда кўпая бошлади ва унинг сони 1700 кишига етди дейишди. Касал, янги христиан диний гуруҳлардан бирининг аъзоси эди. 1984 йилда ташкил қилинган бу гуруҳнинг тузувчи(қурувчи)си Ли Манхи, қиёматнинг охирида “янги маънавий Исроил”ни қуриши лозим бўлган Ийсонинг иккинчи марта келишини даъво қилаётганди. Бу сиғиноқ(гуруҳ)га 240 мингга яқин инонувчилари бор бўлиб, Жанубий Кориядан ташқари яна 29-та мамлакатда уларннг вакиллари борлигини сўзлашадилар. Бу теологик сифатида қийиноқ ва азоб-уққубатларни асосга олган бир инонч ўлароқ, бу гуруҳнинг қандай оммавий соғликни ва жамият тартибини таҳдид этишини кўрсатиши жиҳатидан аҳамият касб этадиган бир ўрнакдир. Чунки бу Шинченония деб аталадиган гуруҳ, касаликнинг бир гуноҳ гуноҳ эканганлигини ва гуруҳнинг аъзолари бу касаллик билан касалланганликларида бу касаллик гуноҳларига кафорат бўлишини ва шу билан тангрига янада яқинлашишларини ва бу яқинлашиш уларни бир орага келтиради, яъни улар шундай қилиб, бир-бирларига  яқин бўлишларини ўргатишарди. Бундан ташқари сиғиниш(сиғиноқ)ларини сир тутишларини ва асло ташқарида бу сиғиноққа оид эканликларини билдирмасликларини тайинлашардилар. Кўпинча бир оила аъзолари ҳам ичларидан бирининг Шинчено гуруҳи тақибчисими йўқлигини билмасдилар.

Бирор жаноза маросимида сиғиноқ аъзоларидан бирининг ковид-19 юққанлиги аниқланади. Гуруҳ аъзолари карантинга олинишларини рад этадилар. Улар ўзларининг гуруҳга аъзоликларини сир сақлаганлари сабабли вирус сиғиноқ ичида тез тарқалиб кетади. Оқибатда 31 номерли касалнинг ҳарорати юқори бўлишига қарамасдан, у ҳар бири минг кишидан кўпроқ қанашчилари бўлган диний маросимга, битта семинарга ва яна тўй маросимага ҳам қатнашади. Шу каби сабаблар билан Жанубий Кореядаги ковид-19 касалларининг сони 30-дан 977-га чиқиб кетади. Деярли барча даъволар шинчено сиғиноғи билан боғли эди. Натижада воқеалар бир онда контролдан чиқиб қолади.

Сиғиноқ гуруҳларининг жамият тартибини  ва омма соғлигига нега, қандай бир таҳдид келтирганини кўриш жиҳатидан бошқа бир мисол(ўрнак) эса, менинг қаноатимга кўра шиаликдир. Ботинийликнинг, бошқа хил инончларнинг ва сиғиноқ гуруҳларининг етарли даражада кенг ёйилган мамлакат Эроннинг коронавирусга қарши ҳаракатлари  бу маънода жуда ўрганадиган бир ҳол деса бўлади.

Коронавирус Эронда биринчи марта Қум шаҳрида, яъни эронийларча диндор кишиларнинг маркази бўлган ва ҳазрати Маъсума(*)  сағанаси жойлашган бир шаҳарда кўринди. Шунинг учун бир қатор мутахассислар ва билим одамлари бошқа мамлакатларда бўлаётгани сингари Қумнинг карантинга олинишини ва ҳазрати Масъума сағанасининг зиёратчиларга ёпилишини талаб қилдилар. Бироқ Эроннинг масъул киши(ходим)лари буни қабул қилмадилар. Шундай қилиб, бу ҳол вируснинг  бу ерга зираётга келишган кишилар орқали бошқа шаҳар, районларга тезда тарқалишига сабаб бўлди. Аммо энг бошида диндорлар, биз асрлар давомида бу сағанадан шифо топамиз. Бу сағана қанчалар  касалларга шифо берди ва қанчадан қанча ногиронларни оёққа турғазди. Ҳозир бўлаётганларнинг барчаси, маънавиятимизни нишонга олишган дин душманларининг ишидир  дейишиб, Сағананинг дизенфикция қилинишига ва сағананинг ёпилишига қарши бўлишди.

Шиа имомларидан Али Ризо Паноҳиён, коронавирус эпидемияси Маҳдининг дунёга келиши аломати эканлигини сўзлаб, эронийларга бу вурусни ҳамма жойларга ёйишларини буюрди. Шиалар қиёматга яқин 12 имомдан ғойиб бўлган 12-имом Муҳаммад Маҳдининг ер юзига келишига ишонадилар. Шу сабабдан табиий офат ва шуларга кирадиган бу эпидемия, катта юқумли касалликларни эронийлар Маҳдининг келишига бир аломат каби қабул қиладилар. Али Ризо Паноҳиёнга кўра, эпидемия ҳамма тарафга ёйилади ва инсоният йўқ бўлиш вазиятига тушиб қолади, ана ўша вақт Маҳди инсониятни қутқариш учун ер юзига келиши мумкин бўлади. Бизнинг ўйлашимизча Паноҳиён Маҳдининг ер юзига келиши учун қичқирмоққа уринаяпти!…

Христианликдан Исломга қадар динларнинг ҳавлисида яшаган сиғиноқ ва ботиний гуруҳларнинг коронаирусга қаратилган ҳоллари аслида бизга ўта аҳамиятли бир нарсадан хабар беради: Ботиний ва сиғиноқ гуруҳлар билан рационал, ақл ва ҳикматга боғли инончларнинг; омма, жамият тартиби ва уларнинг давлат билан бўлган муносабатлари иккита фарқли ҳолатни кўрсатади. Туйғу ва сиру сеҳрга суянган англашилмас, яъни қиёматнинг келганлигини ёки келаётганлигини давомли “башоротлар” билан тилга олган сиғиноқ гуруҳлари давлатларнинг ҳам, жамиятнинг ҳам душманидирлар. Бунга қарши ҳуқуқ, ахлоқ, ҳикмат асосидаги бир  дин изоҳини ифодалаган мазҳаблар ва гуруҳлар эса, жамият тартибини сақлашда ҳамда давлатларнинг давомлиги учун жуда аҳамиятли рол ўйнайдилар.

Сўзимиз исботи учун Туркияни олайлик, бу мамлакатдаги баъзи камчилик ва тортишмаларга қарамасдан ақли бошида бўлган қарашларнинг Туркияда содир бўлаётганлигини кўрмаяпмизми? Бунинг маъноси бугунларга оид бўлмай, кўп узоқ тарихий тажрибадан келаётибди деб ўйлайман. Диёнатни майдонга чиқарган тажриба Жумҳурият эмас, балки у Турк-Ислом тажрибаси ва Салчуқлилардан Жумҳуриятга қадар амал қилган Ҳанафий давлат ақлининг дин сиёсати бўлганлигини тушунтира олсам мақсадимни изоҳлай оламан деб ўйлайман. Чунки ҳанафийликнинг  турк давлатларида марказий жой олиши муносабати билан  дин-давлат муносабатларининг ва Диёнатгача бўлган даврнинг бир-бири билан етарлича алоқали бўлгандир деб ўйлайман.

Усмонли – Ҳанафий тажрибаси.

Бу боғламда ўн тўртинчи аср ўрталарида (1351-1357)  Мамлук двлати ҳудуди доирасида жойлашган Шом шаҳрида қозилик қилган Нажмуддин ат-Тарсусий “Туҳафатуът-Турк фий мо Яжибу ан Юъмала фиъл-Мулк” номли муҳим аҳамиятга эга бир асар ёзади. У “Туркка арғумон” каби номлаган бу асарда бир қатор аниқ масалалар ҳақида ҳам давлат бошлиғининг ваколатлари ҳамда Ҳанафий мазҳабининг давлат бошлиғининг мулки(давлати)ни янада соғлом бир шаклда қўрий олишини ёзади. Тусусий албатта, Аллоҳ жамият тартиби ва унинг ҳимоясини давлат ҳукмдори(султон) амалга оширади” дейди. Тусусийга кўра, Ҳанафийлик омманинг бошлиғига  бошқа мазҳаблардан янада кўпроқ ваколат танигандир. Хато тушунилмасин, бу ваколатлар шахснинг мустақиллигини чегаралаш-чеклаш учун эмас, балки уни ҳимоя қилиш ваколатларидир.

Масалан, исломдаги ҳад (таёқ билан уриш) жазосининг амалга оширилиши давлат бошлиғининг тасдиқлашига боғлангандир. Яъни у жазони давлат бошлиғи тасдиқламаса, амалга оширилмайди. Яна бошқа бир вазият, табиий офат ёки уруш каби махсус ҳолатлар сабаби билан юзага келган зарарларни қоплаш учун давлат бошлиғининг айирим кишилардан ёрдам сўраши лозимлигидир. Ислом ҳуқуқида бунга “истимвол” дейилади. Бу жиҳатдан динимиздаги тортишмаларни ҳам ўз ичига олган бошқа бир хусус жума намозининг соғлом шартларидан давлат бошлиғига танилган ваколатлардир. Ҳанафийларнинг, давлат бошлиғининг жума намозида ҳозир бўлишини лозим кўришлари ва буни жума намозининг соғлом шартларидан ҳисоблашлари асосда, айри берилган бир ҳукм ўлароқ қабул этилиши мумкин. Ҳанафийлар, жума намозини давлат бошлиғи билан боғлаганлардир ва унинг ҳузури бўлганда бошқа бирисини унннг вакили, унинг ўрнини олишини қабул қилганлардир. Давлат бошлиғининг омма соғлигини ҳисобга олиб, бундай бўлишига ижозат бермаслиги билан жуманинг шарти тамомланмаганида у кечиктирилиши мумкин бўлган ҳол ҳам ўртага чиқди.

Шундай ҳолда ҳам бу матнга ҳамда амалиётга қараганимизда диннинг  оммавий роли ва диёнатннг ўрни Ҳанафийлик ва Усмонли тажрибасига боғли бўлмаган ҳолда қаралиши мумкин эмас каби тушунчадаман. Шу сабабдан Усмонли дин-давлат муносабатлари ҳанафий ҳуқуқ системасининг нослардан олинган изоҳ устига иншо этилган бир ҳақиқат ўлароқ қаралиши лозим.

Усмонли давлатида ҳарбий, сиёсий, мулкий, ҳуқуқий масалалар дивонида кўриладиган қарорларга боғланарди. Дивонда садразам, вазирлар, дафтардор ва нишончи ўрин олишига қарамасдан, Шайхъул Ислом, Дивон-и Ҳумаюннинг аъзоси ҳам эмасди. Буларга аъзолар қўшиб масъулларнинг сонини ортирилган давр эса, Танзимат(Усмолилар даврида 1839 йилда эълон қилинган тузатиш қонунлари)дан кейин эди. Қонундаги принципга мос шарти билан, яъни ҳароми мубоҳ қилмаслик шарти билан Усмонли ҳукмдорининг қонун чиқариш ваколати борлиги мутлақ бир шаклда қабул этилганди. Бу қараш эски барча ҳукмдорларнинг қонун қўйиш ваколатига ҳам уйғун тушаяпти. Усмонли ҳукмдорининг бу ваколатга суяниб чиқарган ҳуқуққа “Урфи ҳуқуқ” исми берилганди.

Усмонли давлатида дин, давлатга ҳоким эмас, балки у давлатга боғли ва давлатнинг назоратида эди. Диннинг давлатга бўлган боғлилиги Усмонлидаги марказиятчиликнинг ортиши билан янада қаттиқроқ ҳолга келтирилганди. Усмонлидаги марказиятчи императорликнинг қурувчиси ҳам Фатиҳ Меҳметдир…

Натижа сифатида, Усмонлида дин-давлат муносабатларининг доирасини Усмонли Ҳанафий факиҳлари чизишган доира қоплагандир. Шу билан бирликда бу доирада  энг аҳамиятли ўзига хослик (хусусийлик), диний соҳанинг сиёсий раҳбарликка боғли ўлароқ ўрин олганлигидир. Жумҳуриятнинг қурилишида ҳам бу рол давом қилдирилгандир, ҳатто  диёнат ҳам бу ролнинг сиёсий бир давоми бўлиб, жойлаштирилгандир. Бошқаришдаги баъзи хатолар бу қурилишни тортишмага очган бўлса-да диёнат ролининг аслида  қанчалар аҳамиятли бўлганлигини бугунги эпидемия вақтида яна бир марта очиқ кўрдик. …

(*) – Фотима-и Маъсума 12 имомлардан 7-си бўлган Мусо ал-Козиймнинг қизи  ва 8-си бўлган Али ар-Ризонинг қиз қардошидир. Эронийларга кўра, бу сағана бир муқаддас сағанадир ва у дардларга шифо ёймоқдадир. Шу сабабдан ҳам бир қанча кишилар шифо олишлари учун сағанани зиёрат қиладилар.   

яқин мавзу