ДУНЁВИЙ КОРОНАВИРУС ва ИСЛОМ.

ДУНЁВИЙ КОРОНАВИРУС ва ИСЛОМ.

                                                        ДУНЁ ИСЛОМНИ ИЗЛАМОҚДА.

Дунёмизда бўлиб битаётган ҳар бир нарса – воқеалар, ҳодисалар ва ҳ.к.нинг, яъни жуда кичик, кўзга илнмас ҳужрамизнинг ишлашларидан бошлаб, ёмғир, қор, бурон, зилзила, қаҳатчилик-очарчилик, касалликлар, бактерия-микроб ва вирус каби заррачалар ва каттаконлар-баҳайбат борлиқлар ва кашфиёт, топилдиқларгача ҳамма-ҳаммаси, Улуғ Аллоҳнинг илми, иродаси, қудрати ва яратиши билан бўлмоқдалар ва ўртага чиқмоқдалар. Аммо буларнинг барчаси, бир сабаб ёки сабаблар занжири оқибатида содир бўлмоқдадир.

Агар олим киши-билим одами, “нима учун?  Ва нега?” –  саволларига жавоб изласа, у ҳақиқий жавобни билинмаган, аниқланмаган савол ва муаммолар билан тўлиб тошган “табиат”да эмас, балки дин (Ислом)да кашф этажакдир.

Чинда бошланиб, бутун дунёга тарқалган коронавирус(Ковид-19) эпидемияси бутун ер юзини қоплаб олди. Дунё бўйича ўлганларнинг сони ҳам 20 мингга етишди. Бу ўлдирувчи  вирус, бир офат шаклида бадавлат, камбағал, социалист, капиталист, муслим, ғайри муслимга айирмасдан барча мамлакатларга ёйилмоқда. Аммо қандай сабаб ёки сабаблар билан ўртага чиқишидан қатъи назар ҳар бир жонлининг, ҳар бир ҳодисанинг, жумладан вируснинг ҳам, қисқаси жонлими, жонсизми ҳар бир борлиқнинг яратувчиси Аллоҳу таолодир.

ОЛИМ-БИЛИМ ОДАМЛАРИ.

Олимлар, бизнинг атрофимизда ва ер юзининг бошқа қисмларида ўртага чиққан ҳодиса, воқеа, ўзгариш ва айланишларнинг сабаблари, уларнинг ораларида бўлса агар, қандайдир боғланишлар, уларни топишга ва кашф этишга ҳаракат қиладилар. Аслинда билим, дунёдан бошлаб, Улуғ Аллоҳ тарафидан қитъанинг ичига кўмилган  қонун, қоида  ва кодларни топиш ва кашф этишнинг оти-исмидир. Одамизот, ўзининг илмий ишларида йўқни бор этишга уринади. Борлар устида, мавжуд борлиқ устида, бу борлиқнинг атомлари, молекулалари, ҳужралари  ва органлари орасида қандай бир алоқа, ўзаро таъсир бор? Ана шуларни топишга уринади. Билим хусусан, “қандай?” – га жавоб излайди.   Агар олим киши-билим одами, “нима учун?  Ва нега?” –  саволларига жавоб изласа, шубҳасиз у вақт ҳақиқатнинг қаерда бўлишини кўради ва унинг жавобини билинмаган, аниқланмаган савол ва муаммолар билан тўлиб тошган “табиат”да эмас, балки дин(Ислом)да кашф этажакдир. Чунки коинот(олам)ни ва унинг ичидаги ҳодисаларни яратган ҳам,  ҳақ дин(Ислом)ни туширган ҳам айни қодиру  мутлақ ягона Аллоҳ бўлганлигини тушуниб етади.

ҲАР БИР НАРСАНИНГ ЯРАТУВЧИСИ.

Дунёмизда бўлиб битган ҳар нарсаниниг –  воқеалар, ҳодисалар ва ҳ.к.нинг, яъни жуда кичик, кўзга илинмас ҳужрамизнинг ишлашларидан бошлаб, ёмғир, қор, бурон, зилзила, қаҳатчилик-очарчилик, касалликлар, бактерия-микроб ва вирус каби заррачалар ва каттаконлар-баҳайбат борлиқлар ва кашфиёт, топилдиқларгача ҳамма-ҳаммаси, Улуғ Аллоҳнинг илми, иродаси, қудрати ва яратиши билан бўлмоқдалар ва ўртага чиқмоқдалар. Аммо буларнинг барчаси, бир сабаб ёки сабаблар занжири оқибатида содир бўлмоқдадир.

Одамзоти ўзига берилган чекли бир ирода доираси ичида ва сабаблар оламида буғилиб қолгандир, у илк “мусаббиб-сабаб”дан  ғофил қолиб, “яратувчилик” хуссияти борлигини кўрсатишга унингандир. Шундай қилиб, “мен яратдим” дейишни бошлагандир. Аммо унутгандарки, у сабабларни халиқ этган ҳам яна У-Аллоҳдир. Бошқа бир ифода билан оламни ва унинг ичидагиларнинг ҳаммаси Унинг илми ва қудрати билан уралган ва идора қилган мутлақ ирода эгаси У буюк Аллоҳдир.

Ғарбдан олинган, ҳатто илоҳиёт факультетларда баъзи материалист “илоҳиётчилар”нинг юзага чиқишига сабаб бўлган “дунёвий билим” қарашларининг келгани нуқта, илоҳсиз билим тушунчасидир. Бу қараш тарзи-асосида “пассив-суст бир илоҳ” инончи бордир. Бироқ бу илоҳ тушунчаси, Ислом эълон қилган ва таклиф этггани комил сифатлари мавжуд ва нуқсон сифатлари бўлмаган “илоҳ” эмасдир. Чунки Ғарбдаги илоҳнинг отаси ҳам, ўғли ҳам бордир. Шу замонда бизлар ҳам жамият-омма ўлароқ “Аллоҳдан ғофил” бир дунё ичидамиз. Бундай дунёда эса, баданимизда ва табиатда ўртага чиққан ҳар нарса сабаб-натижа боғлантиси ичида мавжуд  бўлиб, Аллоҳ билан бирор алоқаси борлиги тушунилмаяпти. Бу ло –динийя(лоисизм) тушунчасида илоҳ, бир чекада символик бўлиб турибди. Бу илоҳнинг одамзотига ва табиатга таъсири-алоқаси йўқдир. Физика, кимё, биология, жуғрофия. астрономия каби билимлар, ана шу дунёвий инонч(ишончсизлик) доирасида ўргатилмоқда ва ўрганилмоқдадир.

Ислом дини, Ғарбнинг, айниқса Ислом Жуғрофиясига тиқаётган “бу билим ва илоҳ” қарашларини рад этади. Ислом иймон келтирган “Илоҳ”нинг ўғли, қизи, тенги ва ўхшаши йўқдир. У ҳар бир нарсанинг, ҳар қандай бир борлиқнинг яратувчиси  ва идора этувчисидир. Ояти каримада марҳамат қилинади: “Аллоҳ барча нарсаларнинг(одамзотини, оламни ва унинг ичидагиларни) Яратувчисидир. У барча нарсанинг устида вакилҳомийдир ( барча нарса, Унинг идорасида ва ҳомийлигидар)” (Зумар, 62). Лекин одамзоти, ташвишли ҳаёт ичида дунёвий англамда Аллоҳни унутгани каби ўзини ва ўзининг яратилганлигини ҳам тушуна олмайдиган ҳолга келиб қолгандир.

ОДАМЗОТИНИНГ ЯРАТИЛИШ ҒОЯСИ ВА МАСъУЛИЯТИ.

Одамзотининг яратилиш ғояси ояти каримада мана бундай изоҳланади: “Жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим.” (Ва-з-Зориёт, 56).

Буюк Аллоҳни танимаган, Уни янглиш таниган  ва ғафлат ичида юрган бир ҳётда пешонасини саждага қўйиш эҳтиёжини сезмаган бир киши, на ўзи, на ҳаётининг охири ҳақида ўйлайди. Ваҳоланки, кўрмайдики, ҳар бир қишлоққа, ҳар бир аҳоли яшайдиган ерларга ва бошқа жонлилар яшайдиган жойларга албатта қабристондан кирилади ва ўша ердан чиқадилар. Бу ҳаётимизнинг ўзига хос бир хусусиятидир.

“(Эй одамлар У-Аллоҳ) сизларнинг қайсиларингиз чиройлироқ –яхшироқ амал қилгувчи эканлигингизни имтиҳон учун ўлим ва ҳаётни яратган зотдир.” (Мулк, 2).

Ана шу ояти карималарда одамзотининг дунёдаги вазифаси масъулияти жуда очиқ билдирилгандир: “Инсон(одам) ўзини (бу дунёда дину иймонга буюрилмасдан, охиратда эса қайта тирилиб ҳисоб-китоб) қилинмасдан бекор ташлаб қўйилишини ўйларми?” (Қиёмат, 36).

Дарҳақиқат Мен Улуғларнинг улуғи Аллоҳдирман. (Ҳеч қандай бошқа) илоҳ йўқ, фақат мен бордирман. Бас, сен Менгагина ибодат қил ва Мени зикр қилиш учун намозни тўкис адо қил!” (Тоҳа, 14). 

ҲАҚ ДИННИ ҚАБУЛ ҚИЛМАСЛИК.

Буюк Аллоҳ, охирги Пайғамбар этиб ҳазрати Муҳаммад(сав)ни, охирги дин сифатида Исломни, охирги китоб-кўрсатмалар Қуръони каримни дунёга юборди. Бу сўнгги китобда Исломгача бўлган барча илоҳий кўрсатмалар амалда қўлланишдан олингандир. Ҳазрати Муҳаммад алейҳиссаломнинг таблиғига эргашганлар, ҳақ динни топишиб,  мусулмон бўлганлардир. Бироқ аҳли китоб номини олган яҳудий ва христианлар бошида бўлишган бошқа динлар вакиллари бу даъватга эргашмаганлар, Исломда баён этилишига кўра, уларнинг барчаси куфрни танлаганлардир. Улар ботил инончларга эга бўлишиб турли хил гуруҳларга бўлиниб кетдилар. Уларнинг ичларида Аллоҳга (Яратувчининг борлигига) ҳеч инонмаганлар, бутга топинган(сиғинган)лар, одамларни бутлаштирганлар ва Улуғ Аллоҳга “ўғил” боғлаганлар ҳам бордир.

Бшшқа тарафда мусулмон бўлган омма ичида эса, Ҳазрати Пайғамбарни севишган ва Унинг давомчилари, дўстлари бўлишган Асҳоби киром нақл этган ақида ва тартибларини қабул қилишган ва уларни муҳофаза  этишган мусулмонлар, Аҳл-и Суннат вал-жамоат исми билан тўрт мазҳаб байроғи остида йиғилганлардир. Бу омманинг ташқарисида қолганлар ҳам аҳли залолат ва бидъат ўлароқ номланмганлардир. Буларнинг пешқадамлари, шиа, муътазила, ҳаворич ва мужассималар ҳисобланади.

ҚОДАР МАВЗУСИ.

Бугун Ислом жуғрофиясида  мусулмонларни, аниқса модернист илоҳиётчиларни энг кўп таъсирига олган муътазиладир. Миссионер христианлар, кўпинча муътазилани хотирламасдан ҳам асарларида муҳакама қилишмоқдалар. Табиийки бу шаклда Қуръони карим оятларига хато маънолар беришиб, 14 асрлик “Соҳиҳ Ислом ақоидини” доира ташқарида қолдиришга уринмоқдалар. Шу билан мусулмонларнинг соҳиҳ ва пок иймонларини бузишни ният қилмоқдалар.

Бу мавзуда муътазила ва қодарийя фирқалари, одамзоти иродасига “яратувчилик” юклаганлардир. Жабрийя фирқаси эса, бу иродани пассив- суст ҳолга келтириб, одазотини масъулиятдан озод қилиб, уни худди шамол олдида учиб юрадиган хос-чўп вазиятига тушириб қўйганлардир.

Замонимизда миссионер христианлар ҳам  бундай хато инончни атайлаб ҳисобга олишиб мусулмонларнинг олдига қўйишганлар ва бу мавзудаги иддаоларини қуйидаги каби тартиблаганлардир: қодарга иймон дейилган бир нарса йўқ. Банда, феълнинг холиқидир. Ҳар бир киши-шахс, ишини, ҳаракатини  ва амалини ўзи яратади. Лаҳ-и маҳфузда бирор банданинг, мўмин ёки кофир бўлиши кескин ёзилган эмас. Агар ўшандай ёзилган бўлса эди,  банда робот бўлиб, унда ҳеч қандай масъулият бўлмасди.

Ислом ўлкаларида барча модернист “исломчи”лар ана шунақа эътиқоддалардир. Ҳамидуллоҳ, Мавдудий, Фазлурраҳмонлар бошида бўлиб,  Афғоний, Абдуҳ, Рашид Ризо ва уларнинг дўстлари шу инончга эга эдилар.

Ўлкамизда Ҳусайин Отай, Сулаймон Оташ, Мустафо Ўзтурк, Умар Ўзсўй, Илҳоми Гулар, Меҳмат Ўқуён, Мустафо Ислом Ўғли Фазлурраҳмон фикрида бўлишганлар биилан ФАТО(Фатҳуллоҳ Гуланчилар) зиҳниятини давом қилганларнинг   ҳаммаси ана шу “итизоли- бир шахсга боғли эътиқоддадирлар. Шунинг учун улар Аҳл-и Суннат Ақоидига қаршидирлар.

 Аҳл-и Суннат олимларининг қодарга боғли ҳукмлари ва изоҳларини хулосалаб шуларни айтиш мумкин: Иймоннинг олтита асосидан бири, қодарга иймондир. Қодар мавзуси, оят ва ҳадиси шарифларда очиқ-ойдин баён этилгандир. Борлиқ оламида нима, қайси замонда ва қандай бўлганлиги ва бўла олиши Лавҳ-и Маҳфузда ёзиб қўйилгандир. Улуғ Аллоҳ азалий билими билан ҳамма нарсани билгувчидир. Ҳатто бирон ёпроқ ҳам Унинг билишидан ташқарида ерга тушмайди. Ҳамма нарса Унинг билими ва маълумотига кўра яратилади. Банданинг ирода-и жузъийяси бордир. Бандаси бу иродасини яхшиликда ёки ёмонликда қўллаш эркинлигига эгадир. Шунинг учун ҳам унинг масъулияти бордир. Банда, иродасини қайси йўналишда қўллашга қарор қилса ва ҳаракатга ўтса, Буюк Аллоҳ ўша онда банданинг феълини яратади. Аммо хайрда Аллоҳу таолоннг ризоси бўлади ва хайрсизликда Унинг ризоси бўлмайди.

БАНДАСИНИНГ МЕҲНАТ ҚИЛИШИ ВА ТАДБИРИ.

Қодарга инонган бирор мусулмон, албатта ишлаш ва таҳликаларга қарши тадбирлар олиш мажбуриятидадир. Чунки бу, одамзоти инонган Исломнинг амридир. Ояти карималарда шундай марҳамат қилинади: “Инсон учун фақат ўзи қилган ҳаракатларигина бўлур(яъни ўзгаларнинг қилган яхши амалларидан унга бирон фойда етмас)”. (Нажм, 39).

Эй мўмнлар, сабр қилингиз ва сабру тақот қилишда (кофирлардан) устун бўлингиз ҳамда доимо (кураш-жиҳод учун белингиз боғлиқ ҳолда) ҳозир бўлиб турингиз! Ва Аллоҳдан қўрқингизким (шунда) шояд нажот топгайсизлар!” (Ол-и Омрон, 200).  “(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган – Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга соласизлар.” (Анфол, 60).

“Ўзингизни ҳалокаттга ташламанг! Яхшилик қилинг!” (Бақара, 195). 

ОДАМЗОТИНИНГ БАЛОЛАР БИЛАН ИМТИҲОН ЭТИЛИШИ.

Инсон, дунё ҳаётида қўрқу, очлик, касалчилик ва бошқа сабаблар воситасида имтиҳон бўлиш вазиятидадир. Умуман олганда ҳаётнинг ҳар бир қадами-қадамаси бир имтиҳон, тажриба ва синав жойидир. Чунки одамзотининг ақли, муҳокама кучи ва иродаси бордир. Шу сабабдан одамзотининг шу хусусиятларига муносиб(хос) унга бир қатор вазифалар берилгандир. Шунинг учун одамзоти шамол олдида учиб юрадиган япроқ(чўп) сингари бир нарса эмасдир. У(одамзоти) ўзини яратган Буюк Аллоҳни таниши ва Унга итоат этиши йўлларини ўргатиши учун Пайғамбарлар юборилгандир.

Одамзотининг бу ҳаёт сафар йўловчилигида кимлардир бу Пайғамбарларни ўзларига раҳбар қабул этиб, кимлардир эса қабул қилмай, ўзларининг ақли ва муҳокама тарзларига кўра бир йўл тутганлардир. Оқибатда турли хил бутларни мабудга айлантиришиб юборилган Пайғамбарларга қарши исён кўтарганлардир.  Аллоҳу таоло ҳам Пайғамбарлар воситасида улуғ Зотига ва Пайғамбарларига қарши исёнда бўлганларни турли хил йўллар билан жазолантиришини, “Пайғамбар ўзи ато этган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар ва Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳнинг жазоси қаттиқдир” (хашр, 7) каби баён этган бўлса, мусибатларнинг келишини “(Эй инсонлар), сизларга на бир мусибат етса, бас ўз қўлларинигиз қилган нарса – гуноҳ сабабли (етур).” (Шуро, 30) каби марҳаматда бўлинади.

Ҳадиси шарифда, “Аллоҳ, бирор жамоага жазо юборса, у жамоанинг ичида яхшилар ҳам, ёмонлар ҳам бирдай жазо кўрадилар. Қиёмат кунида эса, ҳар ким ўз амалларига кўра тирилтирилади”. (Бухорий, Фитан 20);

Гуноҳкор бир жамоада яхши (билимли, эътиборли) кишилар, ёмонликларни тузатишга кучлари(илмлари,таъсирлари ва қобилиятлари нисбатида) етганлари ҳолда тузатмасалар, Аллоҳу таоло, уларнинг ўлимларидан аввал уларнинг ҳаммасига қаттиқ азоб юборади.” (Абу Довуд, Малоҳим 17;Ибн Можа, Фитан 20) каби кўрсатмалар марҳамат қилинади.

БАЛО ВА МУСИБАТДАН ҚЎРИҚЛАНИШ.

Мусулмон, 

1. Тўғри бир иймон келтириши;

[Бу Аҳл-и Суннат олимларининг китобларида келтирилган иймон бўлиши керак.]

2. Тавба қилиши;

[Ҳар бир мусулмон гуноҳлари учун тавба қилиши шартдир. Аллоҳу таоло тавбаларни қабул этадиган ва бандаларига марҳаматда бўладиган Зотдир. Истиғфорни жуда кўп айтиш-қайтариш керак.]

3. Беш вақт намоз ўқиши;

[Намоз диннинг тиргагидир. Шартларига уйғун ўқилган намоз, кишини ҳар хил ёмонликлардан қўрийди. Намоз ўқимаган киши, Аллоҳ қўриш доирасидан чиққан ҳисобланади. Мусулмон, Исломнинг бошқа тўрт шарти билан бирликда барча фарз амалларни ҳам ихлос билан қилади.]

4. Ҳаром ва ёмонликлардан узоқ туриши;

[Мусулмон, тўнғиз гўшти, спиртли ичимлик, қимор, фоиз, ғийбат, ҳасад, исроф ва бошқа шу кабиларга яқинлашмайди. Борди-ю билиб ё билмай булардан бирортасини қилиб қўйса, у дарҳол тавба қилади.]

5. Тозаликка риоя этиши;

[Мусулмон, ғусул ва намоз таҳорати воситаси билан баданини тоза тутади. У маънавий тозаликка ҳам диққат этади. Куфр ва бидъат эътиқодлар билан қалбини ғуборлаштирмайди. Тозалик иймондан эканлигини яхши билади.]

6. Кўриниб турган ва умуман таҳликаларга яқинлашмаслиги;

[Мусулмон, ҳар турли моддий ва маънавий хавфу таҳликалардан узоқда туради. Булардан ташқари, ўлчавсиз, янада зиёда еб-ичишнинг оқибатида ўта семизлик  касаллигига учраб қолмасликка ҳаракат қилади.]

7. Дуода бўлиши;

[Мусулмон, жисмоний ва маънавий вирусларга қарши Аллоҳга сиғинади ва дуода бўлади. У, дуо мусулмоннинг қуроли эканлигини яхши билади. Шу сабабдан мусулмон, ҳар кун эрталаб ва кечқурун ҳадиси шарифда келтирилган мана бу дуони уч марта ўқиши лозим: “Бисмиллоҳиллазий ло ядурру маъасмиҳи шайъюн фил –арду ва ло фис-самои ва ҳуваъс-самаиъул алийм” (Тирмизий, Даъват 13). Дуо ўзбек тилида “Исми соясида  ерда ва кўкда  ҳеч бир нарсанинг зарар бера олмайдиган Аллоҳнинг исми билан дуо қиламан. У ҳамма нарсани эшитади ва билади,” каби маъно беради.] лозимдир.

НАТИЖА.

Мусулмон киши, “Таваккал ми, тадбир ми?” ёки “Иродами, қодарми” дейиладиган жойда , “ҳам таваккал, ҳам тадбир” шаклидаги инончини тузатмаси лозим. Чунки қодарнинг қандай шаклда бўлишини одамзоти билолмайди. Банда, ожизлигини тан олиши керак ва батамом Аллоҳага таслим бўлиб, Унга тўла ишонган ҳолда ўз ишини сурдириши ва доимо дуода бўлиши лозим. Чунки дуо, нафсга қарши бир қуролдир. Нафс эса одамзотининг энг катта душманидир. Борди-ю таваккал тадбирга қарши бўлса эди, Ҳазрати Пайғамбар, зирҳ киймасди, ҳандак қозитмасди, қўлига қилич олмасди, ва хатарли бўлган жойдан айирилмаларини буюрмасди. Яна қўшимчаси, мусулмонлар Испанияни қамал қилмасди, Алпарслан Анодўлига оёқ бомасмаган бўларди, ва Фатиҳ Истанбулни фатиҳ этиш ҳаракатини бошламасди. Аҳл-и суннат инончида таваккал ва тадбир, одамзотидаги “руҳ ва бадан(тана)” биргалиги кабидир. Бадан(тана)ни оёқда тутган фақат ейилган озиқ – овқат ва қабул қилинган дори-дармон бўлганида эди, “Кексайиш” ёки ўлим ҳақиқати изоҳланиши мумкин  бўлмасди. Бу мавзуда мувазонатни Аҳл-и Суннат мазҳабида излаш лозим бўлади.

яқин мавзу