Т а к б и р м и ё т а в а к к а л м и? Муаллиф: Илоҳиёт фанлари доктори проф. Ҳилми Демир

Кимки, касалликларга, эпидемияларга қарши тадбир олмасликни дин номидан айтаётган- ҳимоя қилаётган ва олинган тадбирларни эътиборсиз қолдираётган бўлса, у Аҳл-и суннат эътиқодининг душманидир. Олимларнинг деганлари каби улар Аллоҳга қарши исён кўтарган бўладилар.              

Таржимон: Физика-математика фанлари нозоди проф. Алибой Йўляхши.

Т а к б и р м и ё т а в а к к а л м и? Муаллиф: Илоҳиёт фанлари доктори проф. Ҳилми Демир.

Ислом эътиқодида қадар, сабр ва таваккал тушунчалари бугунги кулгили шаклга келтирилгани каби тадбирни эътиборга олмаслик англамига келмайди. Исломнинг ҳужжати номини олган буюк олим Ғазолий Ҳазратлари, “Агар таваккал, қўл оёқни боғлаб, атрофда бўлаётган ҳодисаларга қарши ҳаракатсиз бир вазият бўлса эди, бир тарафдан ишламаслик-меҳнат қилмасликни ҳаром қилган шариат, бошқа тарафдан таваккални амр этиб, уни мақтаб ва яхши бир ҳислат қилиб  кўрсатарми эди?” – деганлар.

Афсуски, одамларнинг бир қисми ҳақиқий таваккални ҳар қандай бир ишни ўзи бўладига қолдириб, ўзи тарафидан бирор нарса қилмаслик, пул топиш учун уринмаслик(ҳеч бир ҳаракат, иш қилмаслик), йиртқич ҳайвонлардан сақланмаслик, касал бўлинганда дори қабул қилмаслик, турмушимиздаги камчиликлардан қутилишга уринмаслик ва ҳеч нарса ишлаб чиқармаслик каби тушунадилар.

Бутун дунёда кўрингани сингари ўлкамиз ҳам коронавирус эпедимиясини даф қилиш учун ҳаракат қилмоқда. Бу кураш оқибатида оммавий жамоат жойлари ёпилгани сингари масжитлар ҳам жамоат намозлари  учун қисқа бир муддатга ёпиб қўйиладиган бўлди.

Бу ҳаракатларга қарши баъзан ё жоҳилликларидан, ё масалага хатоли маълумотлар орқали яқинлашганларидан баъзи гуруҳлардан “Мусулмонга ҳеч нарса бўлмайди”, “Аллоҳ бизни қўрийди”, “Аллоҳ нимани тақдир қилган бўлса ўша бўлади”, “Аллоҳга таваккал қилсак масала қолмайди” сўзлар билан тақдирнинг орқасига писиниб, тадбирни инкор қилган сўзлар эшитилаяпти. Ҳатто бу жоҳил ва билимсиз гуруҳларнинг сўзларини фурсат билган баъзи доиралар, Аҳли суннатга ва анънага ҳужум қилишдан ҳам қайтишмаяптилар.

Аҳл-и суннатнинг қадар тушунчаси, ҳақиқатан тадбирни ҳисобга олмайдими? Ёки Аҳл-и суннат олимлари, тақдирга писиниш билан одамзотини мажбурий бир одатга ўрганишга мажбур қолдираяптими? хоҳласангиз мана шу каби саволларнинг жавобини излайлик ҳамда тадбир ва таваккалнинг нима учун бир-бирига тўғри келмаганлигини тушунишга уринайлик …

Аҳл-и суннатга кўра, қадарга иймон инончнинг асос масалаларидан бири бўлиши,  мусулмонларнинг ҳодисалардан масъул эмаслигини асло билдирмайди. Қадарга иймон келтириш, коинотдаги барча воқеа – ҳодисаларни назорат қилишимизнинг имконсизлигини, одамизоти иродасининг чегарасиз эмаслигини, ҳар қандай бир истагимизнинг мавжуд бўлиши масаласида иродамизнинг баъзан ожиз қолишини этироф қилишимиз ва Буюк Яратувчининг иродасига бўйин эгиш лозимлигини қабул қилиш тушунчасига келмоқдадир.

Аммо бу тушунчалар асло Аллоҳнинг тақдирига писинароқ-сиғинароқ масъулиятларимиздан қочиш маъносига келмайди. Ўнинчи асрда Суннийликнинг омантиси этиб қабул қилинган ва ундан кейинроқ Ҳанафий-Матрудий доирасида жуда кўп ўқиладиган “Саводуъл-Аъзом” номли асарнинг муаллифи ал-Ҳоким ас-Самарқандий(342(953)-да вафот қилган) номи келтирилган асарда шундай дейди: “Қадарга ишониб(иттиқолу олаъл қадар), бандасига унинг масъулиятини юкламаслик куфрдир”. Шунинг учун қадарга иймон, мусулмоннинг ўз зиммасига тушганини қилмаслиги, бажармаслигига ва керакли тадбирларини олмаслигига асло тўсиқ бўла олмайди, тўсиқ бўлмаслиги керакдир. Ҳатто ал-Ҳоким ас-Самарқандийга кўра, “нима қилардик, бошимизга келганига рози бўлишимиз лозим, қадармиз шундай эмиш,” каби фикрда тадбирлар олмаслик, мусулмонни куфрга келтиради. Албатта бу ердаги куфр, диндан чиқиш маъносига клмайди. Аллоҳ наздида ақл неъматини, коинотда яратган васила билан ҳикматларни инкор қилиш ва қодир билмасликдир. Тадбирсиз таваккал, “биз мусулмонмиз бизга бирор нарса бўлмайди”, дейиш бир тарафдан Аллоҳу таолога  таслим бўлишни кўрсатиши  билан бирга жоҳилларча Аллоҳга қарши бир бош кўтаришдир. Бундай бош кўтаришнинг бошқача маъноси, мен сенинг менга берган ақл ва ҳикмат наъматларингни рад қиламан, сен мени қўришга мажбурсан маъносига келиб, Аллоҳни уни қўришга мажбур қилиш ва кибрланиш бўлади.

С а б р  н и м а  д е г а н и?

Тадбир, бирор иш ёки ҳодисанинг оқибатида юзага келиши мумкин бўлган оқибатни кўзда тутиб, керакли чораларни аввалдан кўриб қўйиш маъносига келадиган бир тушунча, англамдир. Исломиятда кишининг қўлида бўлмаган нарсалар учун хафа бўлиши тўғри деб қабул қилинмагандир. Масалан, ўликни тирилтира олмаймиз, ўтган вақтни орқага қайтара олмаймиз. Табиий ёки одамзоти қўли балан юзага келган фалокатларда(қазоларда) йўқотиб қўйганларимиз учун қайғуруш, аҳ-воҳ қилиш уларни қайтармайди. Ана шу ерда сабр, йўқотганларимиз қаршисида ҳар тарафга ва ҳаммага аччиқланиб, яшаганларимизга ғазаб қилмаслигимиз, исён кўтармаслигимиз учун бир пана-паналанишдир. Сабр, пассив-сусткаш бўлиш ва керакли ва зарур ишларни қилмасдан ҳамма ишни Аллоҳга қолдириш эмасдир. Аксинча, турли хил фалокатлар сабаби билан қўлимиздан чиқиб кетган ҳар бир ишга ва нарсага янгидан бошлай олишишимиз учун бир панағимиз-панагоҳимиз, бир даволаниш жойи ва янгиланишни бошлайдиган бошланғич бир нуқтадир. Бу боғлам(маъно)да Имом Мотрудий ҳазратлари “Соҳиб  бўлганлари, одамизотга берилган омонатлардир, уларнинг ҳақиқий соҳиби-эгаси Аллоҳдир ва у омонатларнинг шундай ўтиб кетимаслигига қарши чора кўриш сабрни билдиради,” дея марҳаматда бўладилар.

Сунний дунёсининг ташувчиси бўлган Исломнинг ҳужжати аталган, афсуслар бўлғайким адолатсиз кўп марталаб танқидлар остига олинган имом Ғазолий ҳазратлари ҳам сабрнинг пассив бир шаклда ичга қапониб олиш эмаслигини мана бундай ифодалайди: “Одам, сабр билан йўқ этишга кучи етмайдиган балога сабр ила масъул эмасдир. Сувсаган киши, сув бор бўлса, сувсизликка сабр қилиши амр қилинмади. Кишининг яккаланиб қолишидан қутилишга кучи етмайдиган вазиятдарда сабрга суянади.” Имом Ғазолий ҳазратлари келтирилган сўзлари билан касал киши албатта шифо излаши лозимлигини билдирмоқдадир.

Шу сабабдан ҳам Ислом инончида  қадар, сабр ва таваккал тушунчалари душманлар тарафидан кулги ҳолга келтирилгани  каби асло тадбирни ҳисобга олмаслик, олинган тадбирларга диққат этмаслик маъносига келмайди. Хусусан диний ҳаёт мазусида ҳаддидан ошганларнинг таваккални чегарасиз таслим бўлиш шаклида қарашлари хатодир ва анъанага уйғун эмасдир. Сабр, бизни ҳаётга янгидан боғлаш билан ҳар бир нарсага янгидан бошлаш учун бир қимирлашнинг бошланғич нуқтасини беради. “Аллоҳ бор ғам йўқ” деган мусулмон йўқотганларига хафа бўлиб, ўтганларга тақалиб қолмасдан олдинга янгида қарайди ва ҳаётни янгидан яшашни бошлайди. Шунинг учун Имом Мотрудий, ҳозирлик-тайёргарликсиз Аллоҳга таваккал қилиш, динда тақиқлангандир дейди.

Афсуски, одамларнинг бир қисми ҳақиқий таваккални ҳар қандай бир ишни ўзи бўладига қолдириб, ўзи тарафидан бирор нарса қилмаслик, пул топиш учун уринмаслик(ҳеч бир ҳаракат, иш қилмаслик), йиртқич ҳайвонлардан сақланмаслик, касал бўлинганда дори қабул қилмаслик, турмушимиздаги камчиликлардан қутилишга уринмаслик ва ҳеч нарса ишлаб чиқармаслик каби тушунадилар.

Т А В А КК А Л Н И Н Г ТАРИФИ

Ашъорий эътиқодини тақиб этган имом Ғазолий ҳазратлари таваккални юқоридагидек тушуниш “Янглишдир, бу шариатга уйғун эмасдир”, дейди. Чунки Ғазолийга кўра, “Аллоҳнинг одати илоҳияси бўлган сабаблар тажриба билан билинади”, дейди. Масалан, оч қолган кишининг овқат емаслиги, хаста бўлганнинг дори қабул қилмаслиги, уйланмасдан болали бўлишни кутиш қанчалар нотўғри бўлсалар, сабабларга ёпишмаслик таваккал эмас, жиннилик, тентакликдир. Шундай экан, мусулмондан кутилган таваккал, мусулмон учрашган қийинчиликларга варши курашиши, бошига келадиган ҳар хил балога қарши маҳкам туриб, қўлидан келганини қилиши, зиммасига тушганини бажаргандан сўнграгина коинотнинг мутлақ эгаси Аллоҳга ишонишидир.

Масалан, ўғирланмасликни, сабабларни ҳисобга олмасликни, касалликни даволатмасликни, фалокатларга қарши тайёргарликсиз, уларнинг даф бўлишини кутишни таваккал ҳисоблаганларни қаттиқ танқид остиган олган Ҳазрати Ғазолий, у кишиларнинг хато  қилаётганларини билдириб, уларнинг вазияти билан алоқали шуларни таъкидлайди: “Меҳнат қилмаслик, касалланганида унинг давосига қарамаслик ва фалокатларга  қарши қўл-оёғини боғлаб ўтириш, шариатда ҳаромдир. Агар таваккал, қўл оёқни боғлаб, атрофда бўлаётган ҳодисаларга қарши ҳаракатсиз бир вазият бўлса эди, бир тарафдан ишламаслик-меҳнат қилмасликни ҳаром қилган шариат, бошқа тарафдан таваккални амр этиб, уни мақтаб ва яхши бир ҳислат қилиб  кўрсатарми эди?”

Ҳа, модернистлар тарафидан анчагина танқидларга учраган Аҳл-и суннат олими Ғазолий ҳазратлари мана шундай сўзлайди: “Улуғ муфассир Фахриддин ар-Розий (вафоти 606) ҳам бу хусусда шуларни ифода қилмоқдадир: “Таваккал, баъзиларнинг ўйлаганлари каби бир кимсанинг ўзи қилиши керак бўлганларни диққатга олмаслиги эмасдир. Ҳақиқий таваккал, кимсанинг коинотдаги зоҳирий сабабларга боғланиши, қалби(дили)ни эса, буюк Аллоҳнинг қўришига ишониши демакдир.”

Жумҳурият даврининг илк замонларида қилинган тафсирларнинг муаллифи Ҳанафий-Матрудий анъанаси вакилларидан бири М. Ҳамди Ёзир (вафоти 1942) ҳам таваккални, банданинг қилиши лозимларни Аллоҳга ҳавола қилиш шаклида тушунишнинг ўта янглиш эканлигини билдирганидан сўнгра деганларки, “Баъзилар таваккални, “вазифани тарк этиш деб тушунидиларки, бу вазиятда қилиниши керак бўлганларни Аллоҳга ҳавола қилиб, ўзларини амир-ҳукмдор шаклида кўришни хоҳлайдилар. Бу эса ботил бир зеҳниятдир.”

Тадбир ва таваккал мавзусида  Ислом тарихида Ҳазрати Пайғамбарнинг ва саҳобаларнинг уйғулама(кўрсатма)лари Аҳл-и суннат олимларнинг қарашларини ва  яқинлашишларининг тўғри эканлиги кўрсатмоқдадир. Саҳобалардан Анас бин Молик (радиёллоҳу анҳ) хабар қилган мана бу ҳол буни исботламоқдадир: “Бир киши “Эй Аллоҳнинг Расули! Туямни боғлабми ёки уни боғламасдан Аллоҳга таваккал қилайинми?” деб сўради. Расулуллоҳ, “Аввал туянгни боғла, ундан кейин Аллоҳга таваккал қил!” каби марҳаматда бўлдилар.

Пайғамбар алейҳиссаломнинг таблиғда учрайдиган қийинчиликлар қаршисида “Ва ўлмайдиган Зотга(Аллоҳга) ишон(таваккал қил)”(Фурқон, 58) марҳамати боғламида чиқарилса англамини йўқотади. Қуръонни англашда модернист ва Салафий доираларнинг диққатга олмагани нузул сабаби, яъни тушиш боғламининг диққатга олинмаслиги бу хил хатоли изоҳларнинг сабаби бўлиб қаршимизга чиқмоқдадир.

Бу ояти карима, Уҳуд жанги жараёнидаги амрга итоатнинг муҳимлигини етарлича тушунмадиклари сабабли жангчилар ўз жойларини ташлаб кетишлари мағлубиятга сабаб бўлган баъзи саҳобалар ҳақида нозил бўлганди. Маълумки, Расулуллоҳ жаноблари жангдан аввал саҳоба билан маслаҳатлашганди, жанг учун барча ҳозирликлар қилинганди, жанг страдегиясини бегилаб ва зирҳини кийиб олинган қарорларни ўрнига қўймоқ учун қўшинни одига солиб жанг майдонига чиққандилар. Келтирилган ояти каримада ҳар бир мавзуда бўлгани сингари жангга чиқиш олдидан барча тадбирларнинг олинганлиги, маслаҳатлар қилинганлиги энди натижа (ғалаба) учун Аллоҳга дуода бўлишдан бошқа йўл қолмаганлигини ифода этади.

Шунинг учун саҳобанинг ўша замон дуч келгани воқеа ҳам қадар ва таваккал, тадбир олинишнинг зарурлигини кўрсатиши жиҳатидан жуда аҳамиятлидир. Ҳазрати Умар(радиёллоҳу анҳ) Шомга яқинлашган бир вақтда шахарда вабо эпидемияси борлиги хабарини олади. Бироқ саҳоба шаҳарга кириш ёки кирмаслик лозимлиги ҳақида ихтилофда бўладилар. Улар Умарга “Аллоҳнинг қадаридан қочасанми эй Умар?” – дедилар. Умар эса, “Ҳа, Аллоҳнинг қадаридан яна Унинг қадарига қочаяпмиз,” деб жавоб беради. Ўшанда Абдурраҳмон ибни Авф ҳазратлари ўртага чиқади ва “Умар тўғри айтади, зеро Расулуллоҳ жаноблари “Бир жойда вабо борлигини эшитганингизда у ерга кирманглар. Агар вабо бор жойда бўлсангиз у ердан чиқманглар”, дея марҳаматда бўладилар.

Шундай экан, кимки, касалликларга, эпидемияларга қарши тадбир олмасликни дин номидан айтаётган- ҳимоя қилаётган ва олинган тадбирларни эътиборсиз қолдираётган бўлса, у Аҳл-и суннат эътиқодининг душманидир. Олимларнинг деганлари каби улар Аллоҳга қарши исён кўтарган бўладилар.              

яқин мавзу