Корона(тож)вирус эпидемияси дунёга(ёки инсониятга) зарар келтиришнинг яширин(шайтоний) режасими?

Корона(тож)вирус эпидемияси дунёга(ёки инсониятга) зарар келтиришнинг яширин(шайтоний) режасими?  Муаллиф: Туркияда нашр этилаётган Turkiye газетасининг шарҳлавчиси Проф. Акрам Буғра Ақинжи.

Таржимон: физика-математика фанлари номзоди проф. Алибой Йўляхши

Таржимондан: Коронавирус касаллиги, тўсатдан кутилмаганда ўртага чиқиб қолди дейилса тўғроғироқ бўлар деб ўйлайман. Шунинг учун бу касалликнинг табиийлиги, ҳақиқий бир табиий дунёвий  фалокат эканлиги шубҳалироқ кўринаяпти. Яъни бу касаллик баъзи одамзотининг душманлари, одам шаклидаги шайтонлар тарафидан махсус тарқатилдими каби шубҳалар бор дунёда …

Шунинг учун бу ерда бир қатор шубҳаларнинг мавжудлигини кўриш мумкин бўлаяпти. Жумладан, касаллик ҳақида нега кичигиб хабар тарқалди? Иккинчидан, Чин аввал касалликнинг юқумсизлигини билдирди, кейинроқ унинг АҚШ аскарларидан тарқалганлиги(юқтирилганлиги) маълумотини тарқатди, аммо негадир бу икки хабар ҳам оммалашмади. Учинчидан, Чинда касаллик кесиб ташланган сингари бирдан тўхтади. Биламизки, табиатда бундай ҳоллар-ҳодисалар жуда нодирдир. Тўртинчидан десак, касаллик Чиндан кейин, Италия, Испания ва Эрон каби мамлакаталарда кенг тарқагани маълумотлари чиқди. Бу хабарларнинг ҳайрон қолдирадиган жойлари ҳам бор ҳамда жуда қизиқ! АҚШ бугун ва яқин келажакда Чинни ўзига энг кучли иқтисодий рақиб ҳисоблайди. Эрон билан эса очиқчасига уруш вазиятида. Италия ва Испанияга келсак, бу мамлакатлар аҳолисининг кексайган қисми кўпайиб кетганмиш. Корона вирус номини олган бу фалокат унақасига ҳам, бунақасига ҳам негадир фақат АҚШ душманларини ураяпти ва аҳолининг кексайган қисмини олиб кетаяпти … Бу яна бир шубҳадан хабар бермайдими?

Ишқилиб қадрли ўқувчи! Коронавирус балоси ҳақида хулоса чиқаришни сизнинг идрокингизга ҳавола қиламиз. Шу билан бирга туркиялик қардошимиз проф. Акрам Буғра Ақинжи  Туркия газетасида Корона(тож)вирус эпидемияси дунёга(ёки инсониятга) зарар келтиришнинг яширин(шайтоний) режасими?(Оргиналда, Туркия туркчасида: “Коровирус Салғини бир компло ми?” ) номли мақола эълон қилди. Биз уни фикрларимизга далил шаклида ўзбек туркчасига ағдариб сиз қадрли ўқувчиларга ҳавола қилишни лозим топдик. Марҳамат уни ўқинг ва фикр ва мулоҳазалар юритинг.

Фавқулодда ҳалотдан ҳам воҳимали коронавирусни баъзилар дунёнинг янгидан тузилиш синови каби қабул қилмоқдалар. Масонларнинг жуда яхши кўрадиган  табири билан айтсак “Ordo ab chaos”. Эски табирда “Сувлар қаришмасдан турмайди.

Юқумли касалликлар бугун бир терор фаолияти каби бўлди. Улар ҳақида хабарлар дарҳол эшитилиши яхшидир, албатта. Чунки тадбир олинишини енгиллаштиради; Ёмон бўлса оммани ваҳимага солади, терор самарасини туғдиради. Бугун зарари оз бўлса-да, у омманинг кўзини шундай бир шаклда қўрқитмоқдаки, иқтисоддан бошлаб, ҳамма соҳада катта-катта таъсирлар ўртага чиқармоқдадир.

Нуфуснинг қария(кексайган) қисми оғир юк бўлмоқда.

Урушлар, табиийки офатлар аҳолини қириб юборганлари сингари, юқумли касалликлар ҳаммасидан ҳам кўпроқ аҳолининг қирилишига сабабчи бўлади. Ҳатто бугун дунё миқёсидаги(глобал) кучларнинг замон кечганча ортиб бораётган ва ёшлар учун бир юк ҳолини олаётган қария(кекса) аҳолини йўқ қилиш истаги ва бунинг учун касалликлардан маддад олиш умиди бордир. Масалан, ҳозир коронавирус энг кўп айнан ўша қария(кекса)ларни олиб кетаяпти.

Ҳар доим оммавий касалликлар очарчилик ва қимматчиликка йўл очган; аҳолининг қирилиб кетишига ва оммавий кўчишларга йўл очгандир. Улар урган жойларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий тузилишини ҳам ўзгартиргандир. Ниҳоят урушнинг тугашига, ҳукуматларнинг ўзгаришига сабаблар келтиргандир. Тиббий ишларга сурат ва ривожланиш келтиргандир. Юқумли касалликларга қарши эмлаш усуллари ҳам кашф этилгандир, албатта.

Чин ўйини

Коронавирус жуда кўп жон олмади, аммо оммавий хабарлашма воситаси сабаби билан боқир-чақир(вас-васаси) катта бўлди. Зотан мақсад ҳам шу эмасми эди? Баъзилар коронавирус каби касалликларнинг янги дунё қурилиши учун қўлланилган бир режа-лойиҳа эканлигини сўзлайдилар. Бу лойиҳага кўра, сонлари вақт ўтган сайин ошиб бораётган ва капиталистик жамиятга ортиқча юк бўлиб кўринаётган кария(кекса) аҳоли фидо этилади, ундан сўнгра касалликни эмлаш дориси ҳам топилади ва янги дунё тузилиши янгидан бошланади.

Кимигадир кўра, тижорат ҳажми кейинги йилларда бир неча марта кўпайган, бошқа тарафдан фуқаросига ҳам ижтимоий имконлар туғдирган Чин бу режа учун кенг бир даладир. Чиндаги Вухан шаҳри жаҳоннинг энг катта 500 ширкатидан  300-ни ўз ичида сақлайди. Дунё иқтисодидаги ҳиссаси 4%-дан кейинги 15 йилда 16%-га кўтарилган, дунё иқтисодини сўрай бошлаган ва АҚШ қаршисига фарқли бир иқтисодий модел билан тикилган Чинга ҳадди билдирилган, қурилиши исталган Чин-Россия-Эрон – Туркия ўқи кесилган бўлади. Бу яна чинли туристларни, Чин импортини ва дунё миқёсидаги(глабол) ширкатларнинг Чинга киритишга тайёргарлик занжирини ҳам синдиради. Аммо бу Чинни тиз чўктиришда қилинган бир таваккал ҳаракатдир, натижаси кутилгандай бўладими …?

Кимларга кўра, бу ишнинг остида глобал(дунё миқёсида) пешқадамликка интилаётган Чиннинг ўзи бордир. Чунки Чин вирусни икки ой эълон қилмади. Чин ҳокимияти мухолифларининг маркази ҳисоблаган Вухонни бир чегарага келтирди ва сўнгра ҳеч бир нарса бўлмагандек бошланғичга келинган бир ерда Чиннинг ўзи йўқми экан-а? Бир тарафдан Овропага, бошқа тарафдан Россияга оғир зарба урилаяпти. Бу тартибга кўра, Мао қадар кучли коммунист раҳбар Ши  Жинпинг, энг озида аҳолини анча тинчлантириб, атроф-муҳит ҳавосини тозалаб, мухолифларини синдирган ҳолда инқироздан кучланган бир вазиятда чиққан бўлади.

Тарих ёзган эпидемиялар.

XIV асрдаги Қора Ўлим эпидемияси, яъни вабо эпидемияси бутун Овропанинг тартибини ўзгартириб юборди. Қишлоқ халқининг жуда кўпчилиги ўлиб кетишган бўлсалар-да, ўлимдан орқада қолганларга бемалол бозор қила олиш кучу имконини қолдирди. Жаҳон миқёсидаги(глобал) система заифлашди. Бу эса тижорат марказли иқтисодни туғдирди. Очиқ денгизга чиқишдан қўрқадиган овропаликлар, биринчи марта бу касалликдан сўнгра Атлас океанига очилдилар. Бу эса кўпгина кашфиётларнинг бошланишига сабаб бўлди.

Юқумли касалликлар одатда катта-катта қўшинларнинг қила олмаганларини қилганлардир. Чиннинг Шимолида 164 йилда чиққан вабо эпидемияси жуда кўп жон қурбон берилишига сабаб бўлди. Халқнинг 20-40% ўлиб кетди. Оч ва қийинчиликда қолган халқ ўша замонларда жасадларни ейишга мажбур бўлишгандилар. Бу хаос 300 йил Чинни идора қилган Минг хонадонининг йиқилишига сабаб бўлганди. Шундай қилиб, шимолдан келишган  қароқчилар Чинда хокимиятни ҳам қўлга олгандилар.

Гаитида 1801 йилда майдонга чиққан қора қон қусма касаллиги, мустамлакачи (босқинчи) франсузларга қарши исён кўтарилишига сабаб бўлди. Исённи бостиришга келтирилган 50 минг қўшин (аскар, командирлар ва ҳакимлари билан) бирга ўлдилар. Фақатгина 3500-тагинаси орқага қайта олдилар. Шундай қилиб, Франсия фақатгина Гаитини эмас, балки бугунлар Америка вилоятларидан бири(Ловисана) ҳам ичида барча мустамлакасини қўлдан чиқариб қўйди.

1888 йилда бошланган сигир вабоси, Африкани босди. Танқисчилик ва очарчилик қитъани вайрон қилди. Бу эса овропаликларнинг Африкани мустамлакага айлантиришини қулайлаштирди.         

яқин мавзу