Исломда тўрт мазҳаб мактаби ва уларнинг асосида ётган умумий хусусийликлари.

Исломда тўрт мазҳаб мактаби ва уларнинг асосида ётган умумий хусусийликлари. Муалиф:Фан доктори Ж.Аҳмад Оқишиқ.

Мақола, Туркия газетаси 14 март 2020 сонида эълон қилинган матнидан Туркия туркчасидан ўзбек туркчасигаағдарилди.

Тилмоч: Алибой Йўляхши.

Ислом уламоси, иймон ва ақоид асосида майдонга чиққан тўрт мазҳабнинг йўлини Аҳл-и суннат номи билан ўртага қўйганлардир. Бошқача айтганда, Пайғамбар алейҳиссалом таблиғ қилган, Саҳоба-и киром ва Тобиийн нақл этган  Ислом, асрлар давомида тўрт мазҳаб имоми ва уларга боғли олимлар тарафидан давом қилдирилгандир.

Буюк Аллоҳ, охирги дин Исломни таблиғ қилиши учун Муҳаммад алейҳиссаломни ўзининг вакили – Пайғамбар этиб юборгандир. Унга охирги илоҳий  калом бўлган Қуръони каримни туширди. 23 йил давомида эса Қуръоннинг оятлари турли хил эҳтиёж, муомма ва ҳикматларга биноан бирин-кетин Унга нозил этилди. У оятларнинг бир қисми муҳкамот(маъноси очиқ), бошқа қисми эса муташобиҳот(маънолари очиқ бўлмаган) оятлардандир. Муташобиҳ оятларнинг маъноси очиқ эмас, яъни улар парол(код)ли оятлардир. Уларнинг маънолари Каломни юборган ва қабул қилганнинг орасида қолгандир. Аммо ислом олимларидан баъзиларига кўра, у маънолар шу билан бирга чуқур илм эгалари ва авлиёга ҳам билдирилгандир.(Оли Имрон,7). Имом-и Раббоний ҳазратларининг баёнига кўра, Муташобиҳот бу Қуръоннинг ўзидир. (Мактубот,1, 276-мактуб).

Муҳкамотга келсак, бу оятлар очиқ маънолидирлар. Бироқ буларнинг маъноларини била олмоқ ва тўғри тушуна билмоқ учун тафсир усули олимларига кўра, луғот, сарф, наҳив; иштиқоқ, мазмуни, баён, бадийъ; кироат, усулуъд-дин, усулуъфикиҳ, абобуън-нузул, ваъл-қасос; носиҳ ваъл-мансуҳ; фикиҳ, мужмал ва мубҳамин тафсирия илми билан аҳадис ва илми билан амал қилганлар эришган “мавҳиба”-эҳсон этилган илмларини  қўлга киритган бўлишлари лозимдир. (Қаролсин: Заркаший, Бухорий). Чунки муҳкам оятлар, “мужмал”, қисқа ва  ўз ўлароқ билдирилгандир. Масалан, арабчанинг барча илм соҳаларига соҳиб бўлинса-да, намоз, рўза, ҳаж ва закотга боғли оятларни тўғри тушуна олмоқ ва тафсир қила олиш учун мутлақо ҳадис ва  саҳоба нақлларига эҳтиёж сезилади.

Саҳоба-и киромнинг барчасини ва Тобиийннинг пешқадамларини – ”сиқо(ишонарли)” олимларини биргаликда салаф-и солиҳийн деб атайдилар.  Салаф-и солиҳийн ҳазрати Пайғамбарнинг ҳақиққий ворисларидирлар. Қуръони каримни ва бутун суннати сонияни сўз, феъл ва англатишлари ўлароқ нақл қилган ва ҳадиси шарифларда мақталган насл ана шуларнинг наслидир. Имом-и Ахзам Абу Ҳанифа, Имом-и Молик, Имом-и Шофиий, ва Имом-и Аҳмад бин Ҳанбални етиштирган ўша салаф-и солиҳийннинг наслидир. Ислом уламоси, иймон ва ақоид асосий билан бирликда Тўрт мазҳабнниг йўлини аҳл-и суннат номи билан ўртага қўйдилар. Бошқача айтганда, Пайғамбар алейҳиссалом таблиғ қилган, Саҳоба-и киром ва Тобиийн нақл этган  Ислом, асрлар давомида тўрт мазҳаб имоми ва уларга боғли олимлар тарафидан давом қилдирилгандир. Қоида ва асослари белгиланган бу ”Аҳл-и Суннат Мазҳаби”, мавзу Исломнинг асоси ҳақида бўлганида “ҳоким ва тўғри кўриш“Аҳл-и суннат Мазҳаби” бўладиган бўлиб қолгандир. Шунинг учун Аҳли суннатга уйғун бўлмаган барча ақоид ва қарашларнинг манбаси  нима ва қандай бўлишидан қатъи назар ҳаммаси бидъат ва залолат( йўлдан оғиш), деб қабул қилинган ва танилгандир.

Шундай қилиб Тўртта соҳиҳ мазҳабнинг асосида ётган умумий (бир-бирларига ўхшаш ва бир-бирини тўлдирувчи) ҳусусиятлари қуйидаги сарлавҳалар кўринишида қаралса бўлар деб ўйлаймиз:  

1. Жамоатда бўлиш. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилинади: Бр қорич бўлса-да жамоатдан айрилган киши, ислом ипини қўлидан чиқарган бўлади. (Тирмизий, Адаб 78).

Улуғ Аллоҳ, умматимни ислом йўлидан озганлар билан бирлаштирмайди. Аллоҳнинг “Еттита”(раҳмати ва баракати) жамоат билан биргаликдадир. Кимки жамоатдан айрилса, дўзах йўлига кирган бўлади. (Тирмизий, Фитан 7).

Жамоатдан айрилманглар, зеро сурисидан айрилганни бўри ейди. (Абу Довуд, Салот 46).

Жамоатдан айрилманглар, айрилишдан зинҳор сақланинглар. Шубҳасиз  Шайтон, ёлғиз қолганлар билан биргадир, икки кишининг бирлигидан узоқдир. Ким жаннатнинг ўртасини истаса, жамоат ичида бўлсин.(Тирмизий, Фитан 7).

Жумҳур олимларининг баён этишларига кўра, жамоат дейилганда, Ҳазрати Пайғамбар таблиғ этган ва Унинг шонли  асҳоби ҳам ичида бўлган Аҳл-и суннат ваъл жамоат тушунилади.

2. Аҳли суннат эътиқоди. Солиҳ бир мусулмоннинг эътиқоди ва иймон асослари, Имом Модурудий ва Имом Ашъорийнинг саҳоба-и киром ва Тобиийн йўли билан Расулуллоҳдан нақл этганлари  ва китобларига киритганлари маълумотларга суянган бўлиши лозимдир. Ана шу тўғри ва соғлом маълумотларга тескари тушадиган ҳар қандай бир маълумот ва инониш, тамоман залолат ва эътиқод жиҳатдан тўғри йўлдан оғишдир. (“Ақод-и Нсафий ва Тафтазоний Шарҳи”га қаролсин).

3. Исломнинг беш ва иймоннинг олти асоси. Улар ҳадиси шарифларда исми билан бир-бир саналганлардир: Ислом беш асосга таянади: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расули эканлигига шаҳодат этиш, намоз ўқиш, закот бериш, ҳажга бориш ва Рамазон ойида рўза тутишдир. (Бухорий. Иймон 1,2; Муслим, Иймон 19-22).

Иймон: Аллоҳга, Фаришталарига, Китобларига, Пайғамбарларига, Охират кунига, Яхшилик ва Ёмонликларнинг Аллоҳдан келишига иймон келтиришдир. (Муслим, Иймон 1).

Бошда Имоми Аъзам Абу Ҳанифа, имоми Мотрудий ва имоми Ашъорийлар бўлиб, мусулмонларнинг  соҳиҳ иймон асослари, “Аҳл-и Суннат Ақоиди” ўлароқ “Фикҳ-и Акбар”, “Ақоиди Таҳовий”, “Ақоиди Насафий” ва “Амоли” каби асарларда жамлангандир. Бундан сўнгра уларнинг шарҳлари ёзилдилар. Шундай қилиб, асрлар давомида Ислом георафиясидаги мусулмонлар шу ақоид соясида ҳар хил куфур, залолат ва бидъат инонишлардан ўзларини қўриқладилар.

Ҳанафий мазҳабида Исломнинг беш шартини изоҳлаган китоблардан бири ва жуда қимматлиси “Мухтасар-и Кудурий”дир.

4. Асҳоб-и киромга иззату ҳурмат. Муҳтарам Саҳоба, оят ва ҳадиси шарифларда алоҳида мақтовларга лойиқ кўрилади.

“Мухожир ва ансорнинг биринчи пешқадамлари ва уларга яхши-чиройли амаллар билан эргашган мўминлар – Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлдилар,” (Тавба, 100).

“(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз.” (Оли Имрон, 110).

“Асҳобим кўкдаги юлдузлар кабидир, қайсига эргашсангиз ҳидоятга эришасиз (тўғри йўлни топган бўласиз).” (Байҳақий, ал-Мадҳол, с. 164; Канзуъл-уммол, Ҳ. Н0. 1002).

Сунний мусулмон, саҳоба орасидаги ихтилофларни, ижтиҳодларидаги фарқлиликларни ўрганиб ва уларнинг ҳеч бирида айримчилик  кўрмасдан ҳаммасига бирдай чуқур ҳурмат кўрсатади. Чунки Қуръони каримни ва Исломнинг уйғуланмасини кўрсатган ҳадис қуллиётини ўзларидан кейинги наслларга етказишган ана ўша “олтин насил” эди. Улар ҳақидаги энг кичик бир ғараз ва кин, Ислом вужудига ёпишган бир “вирус” сингаридирки, вақт ўтиши билан у бутун ислом вужудини қоплайди ва унинг фалж-шол(чўлоқ) бўлишига, ишламай қолишига сабабчи бўлади.

Шийа мазҳаби (мақола муаллифи шндай ибора қўллайди, аслида Исломда “Шийа” исмли бир мазҳаб йўқдир – таржимон изоҳи) мансублари, ҳазрати Абу Бакир, Ҳазрати Умар, ҳазрати Усмон ва Ҳазрати Ойшага нисбатан нотўғри иборалар қўллашадилар ва уларни сўкадилар. Модернист мусулмонларнинг ҳеч бири воҳий котиб бўлган Ҳазрати Муавияни ёқтирмайдилар. Уларнинг орасида хайриддин  Қарамон ҳам бордир.   

5. Фирқалардан узоқ бўлиш.

Ислом динида  бош йўл бўлган “Жамоат”дан ажралиб фирқаларга бўлиниш ман қилингандир. Ояти каримада мазмунан мана қандай кўрсатма берилади: “Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланинглар ва бўлинманглар!” (Оли Имрон, 103). 

Афсуски,  мусулмонлар турли хил сабабларга кўра эътиқод масаласида бир қатор фирқалар ва йўлларга бўлинганлардир. Бу ҳол ҳадиси шарифларда мана қандай изоҳланади? “Яҳудийлар 71 фирқага, христианлар 72 фирқага бўлинди. Умматим эса, 73 фирқага бўлинадилар. Уларнинг биттасидан(72 тасиннг ақидалари, иймонлари Саҳоба-и киром билганлари исломга уйғун бўлмаганларидан) ташқари ҳаммаси дўзахда ёнадилар. Қутилган жамоат, менинг  ва асҳобимнинг йўлидан кетганлардир.” (Тирмизий, Иймон, 18; Ибн Можа, Фитан, 17; Абу Довуд, Сунна, 1).

Бу 72 фирқа ичида Шийа, Ҳорижийлар, Муътазила, Муржиа, Мужассима ва Мушаббиҳа кабилар ҳам бўлиб, Аҳли Суннатга кўра. янглиш эътиқодга эга “залолат- тўғри йўлдан оғиш”ган ва бидъат аҳли бўлиб қолишмоқдалар.

Бу йўлдан адашган 72 фирқа орасида инсонни илоҳ(Гулот) ва Пайғамбар эълон қилган тамоман исломдан ташқарида бўлган оқимлар кўрингани каби, Ислом асосий асосларидан айри шаклда Қуръонга ботиний маънолар берадиган  илҳодий(ҳақиқий инончдан қайтган) фирқалар (Занодика-мунофиқлар) ҳам бордир. Бу 72 залолат фирқасининг барчаси, Қуръони карим оятларининг хато ва  ботил тафсиридан(Изоҳидан) келиб чиқанлардир. Қуръон оятларини тафсир қилишда, уларнинг тўғрилигини аниқлаш ўлчави – Анбиё(Пайғамбар алейҳиссалом)нинг ворислари бўлишган Асҳоб-и Киром нақл қилган Исломдир. Аҳл-и суннат уламоси ана шу ўлчавни асос олароқ ақоид ва фиқҳдаги  фундаментал асосларни аниқлаганлардир.  

У 72 фирқанинг ҳеч қайси бири ана ўша тўғри ўлчавга уймаганлари каби, ўлкамизнинг ичидаги ва ташқаридаги модернист “исломчилар” ҳам бу тўғри ўлчавни қўлламайдилар. Ҳатто улар Ислом душмани миссионер Орянталистлар билан биргаликда, бироқ айни масала ва лозимликлар билан Исломни ва Аҳл-и Суннатни танқид қилиш(пастлатиш)га уринадилар. Бу масалада бир қатор мисол кўрсатиш лозим бўлса, мана шуларни айтишимиз мумкиндир: Фазлурраҳмон (воҳийни инкор қилиб), Абдуҳ, Рашид Ризо, Ҳайраддин Қарамон ва барча ФЕТО(Фатҳуллоҳ Гуланч)чилар (ботил изоҳлар билан аҳли салибни жаннатга киригизиб), Мустафо Ўзтурк (Ислом душмани Р.П.А. Дўзунинг бир адим илгарисида  Қуръонга Пайғамбар сўзларини  аралаштириб), Меҳмет Ўқиган, Мустафо Ислом Ўғли, ҳар бир мавзуда Аҳли Суннатга қилич кўтарган машҳур идрор ташҳирчиси  Жонар Тосламон  ва шериклари(Қадар, Ҳадис ва Мужтаҳид инкорчилиги қилиб) 72 нинг ичида ўринларини олганлардир.

6. Қуръони Каримни тўғри тафсир қилиш.

Аҳл-и Суннат олимлар,Тафсир усули илмида мақул кўрилган шарт ва қоидаларга биноан Қуръонни тафсир қилганлардир. Бу мавзуда қуйидаги йўл қаралади:

Қуръони карим тафсирида  тўғри мктод, аслида “Қуръонни Қуръон билан тафсир қилишдир”. Аммо бу усул тадбиқ қилина олмаган ҳолларда суннатга, суннат ҳам бўлмай қолган жойларда “саҳоба қавиллари”га мурожаат қилинади. Чунки саҳоба-и киром Расуллоҳ алейҳиссаломнинг суҳбатларида бўлиш шарафига эга бўлишиб иймони камол  даражасига кўтарилган  ва Қуръони каримда мақталган мумтоз шахсиятлардир. Ҳадис илмига кўра уларнинг ҳаммаси одил ва ишончли кишилар деб қабул қилинганлар. Саҳоба қовулларидан сўнгра навбат тобиийн қувулларига келади. Ана ўша нақлларда уйғун бир маъно топа олмаган Муфаасир, фақат булардан сўнгра исломнингг асосларини диққатга олиши билан овозини белгилайди.

Тарихда Ботинийлар ва Ҳуруфийлар каби бир қатор йўлдан адашган фирқалар, тафсир усули илмини диққатга олмасдан атайлаб Қуръони каримни, шундай қилиб Исломни бузиб ва хароб қилганлардир. Замонимизда  бу унча аҳамиятли бўлмаган йўналиш, маълум бир идеология ҳолида ички ва ташқий модернистлар шаклида кўриниш бермоқдадир.

Яҳудий ва христианлар, Улуғ Аллоҳга ўғил “ибнуллоҳ” деб туҳмат қиладилар. Шунинг учун Қуръни каримда “аҳл-и китоб”нинг  кофирлиги очиқ кўрсатилгандир. Шунга қарамасдан баъзи модернистлар, бу “ибнуллоҳ”қаврамини китобларида “Аллоҳнинг раҳмати каби ифода қиладилар. (Полимик дейил диолог, Ҳайраддин Қарамонга қаралсин. Ў.Фарук Ҳармон, Фаруқ Тунжар, с. 37).

Ҳолбуки Аллоҳу таоло,”ибнуллоҳ” сўзини Қуръони каримда “ўғил” маъносида кўрсатмоқда ва Улуғ Аллоҳга Унинг ўғли бор каби туҳмат қилганларнинг кофир эканликларини очиқ баён этмоқдадир. (Моида, 17-га қаралсин).

Қарамон давом қилади : Қуръони каримда Аҳли китобга боғли давомли таъкидланган нарса, Аллоҳга иймон, охиратга  иймон ва амали солиҳдир. Қуръон бир қанча оятларда  буни баён этади, яъни “Пайғамбарга иймон келтиринг демайди.” (айни асар, с. 37).

Ваҳоланки, Нисо сураси, уни мана бу оят билан ёлғонламоқдадир: “Эй мўминлар, Аллоҳга Унинг пайғамбарига ва шу пайғамбарига нозил қилган Китобига ҳамда илгари нозил бўлган Китобларига иймонингиз комил бўлсин. Кимки Аллоҳга, Фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига ишонмаса, демак, у жуда қаттиқ адашибди.” (Нисо, 136).

Қарамон “аҳли солиб”га ҳайронлигини мана бу сўзлари билан оқламоқдадир: Энди бир одам ҳам аҳли китоб бўлар, ҳамда кофир бўлмаслиги мумкинми? Ҳа, бу мумкин. Бунинг далили, Бақара 62-оятдир. Мазкур оятга кўра Аллоҳга ширксиз инонган, охиратга иймон келтирган кофир эмасдир.(айни асар, с.37)

Аммо Абдуҳ, Рашид Ризо ва Миссионер Орянталистлардан бошқа ҳеч бир мусулмон муфассир, бу ояти каримани Қарамон каби тушунмайди ва изоҳламайди. (Байдавий, Жалолайн, Қуртубий, Тобарий ва бошқаларга қаранг). Қарамоннинг бу оятдан чиқарган “куфру ибро(куфрни оқлаш)” инончининг ботил эканлигини бошқа оятлар очиқ кўрсатмоқдадир: “Аллоҳ – Масиҳ бинни Марямдир” деган кимсалар аниқ кофир бўлдилар.” (Моида, 72). “Аллоҳ – учтанинг(яъни Аллоҳ, Марям, Ийсонинг) биридир деган кимсалар ҳам аниқ кофир бўладилар.” (Моида, 73). 

Хулоса.

Тўрт мазҳаб, мужтаҳид ва олимлар жамоаси ва шу олимлар жамоаси ўртага чиқаришган усул ва қоидалар, умуман олганда бир ”мактаб-оқим”дир. Бу оқимнинг асосларида, Анбиё(Пайғамбир)нинг ворислари хисобланган Асҳоб-и киром нақл этган Ислом-ҳақиқий Ислом бордир.

Асҳоб-и киром нақл этган бу Ислом, бироздан сўнгра Аҳли Суннат ўлароқ ном қозонди. Аҳли Суннатга эргашмаган(уймаган) ва унга тескари келган ҳар қандай бир инонч, фикр ва амал, даражаларига кўра, куфр, залолат ва бидъат қабул этилгандир.

Тарих давомида Қуръон ва Исломни танқид нишонига олишган Ботинийлик ва Хуруфийлик бошлиғида бир қанча залолат фирқалари “туғилдилар”.

Кейинги йилларда Қуръон ва Ҳадислар ўлкамизда ва жаҳон христиан миссионерлари  бошқараётган гуруҳлар, Исломни бузаётганлар ҳужумлари остида қолмоқдалар.

Аммо аждодимиз Салжуқийлар ва Усмонлилар давом қилдирган Аҳл-и Суннат Ақоид ва Фикриёти Чанаққаъла каби типа-тик оёқдадирлар.         

Таржима, 19 март 2020 пайшанба куни ниҳоясига етказилди.

яқин мавзу