Қиёматнинг аломатларидан …

Олимларнинг таъкидлашларича қиёматнинг яқинлашганлигини кўрсатадиган аломатларнинг анчагинаси кўриниб қолгандирлар.  Аломатларнинг  кичик ҳисобланадиганларидан бир қатори кунимизда содир бўлиб  турибди. Шундай қилиб қиёматнинг яқинлашганлигига гувоҳ бераётган кичик аломатлар:

1. Жоҳиллик кўпайиб, илм озаяди. 2. Жоҳиллар бошга чиқиб, ҳукмдор бўладилар. 3. Ички( кайф берувчи ичимлмк) кўп ичиладиган бўлади. 4. Диний вазифалар, у вазифага муносиб бўлмаганларга берилади. 5. Олимлар тинмасдан гуноҳларга йўл қўядиган, ибодат қиладиганлар жоҳиллардан иборат бўлиб қолади. 6. Киши ўзини бошқасининг зарарларидан қўринмоқ учун унга икромда бўладиган бўлиб қоладилар. 7. Эркаклар хонимлари буйруғига эргашадиган, болалар ота-онасига исёнкор бўладилар. 8. Музика асбоблари ва ўйинларнинг тури кўпаяди. 9. Ишонадиган кишилар озаядилар, “у бир маҳаллада яхши бир киши бор-да”, дейиладиган бўлиб қолинади. 10. Катта-катта ва кўп қавватли бино(иморат)лар қурилади. 11. Кейин дунёга келганлар илгари келганларни жоҳил атайдиган бўладилар. 12. Ёмон кишилар сўз эгалари бўлиб қоладилар. 13. “Ана “у киши яхши бириси” дейишларса-да у кишида иймондан ҳеч нарса бўлмайди. 14. Кишиларда бир-бирларига иззат-ҳурмат озаяди. 15. Эркаклар шойи кийимлар киядиган бўлишадилар. 16. Зино ва ливота(хунасалик) кўпаяди. 17. Одам ўлдириш ва фитна фасод кўпаяди. 18. Диний ишлар айб ҳисобланадиган ва тарк этиладиган бўлади. 19. Бидъатлар кўпайиб, суннатлар эсдан чиқади. 20. Ҳар жойда (ҳар мамлакатда) золим ва зўравонлик кўпаяди. 21. Гуноҳлар яхши, ибодатлар ёмон кўрсатиладиган бўлиб қолади. 22. Дажжол каби ёмонлар чиқиб, кишиларни тўғри йўлдан чиқарадилар. 23. Ёшлар кўплаб гуноҳлар қиладиган ва хотинлар ишни бузадиган бўлиб қоладилар. 24.  хотинлар бошларини турли-турли хил ўрашадилар ва жуда тор кийимлар киядиган бўладилар. 25. Кшилар тўғри сўзлайдиганларни бошларидан ҳайдашга ҳаракат қиладиган бўлиб қолишадилар. 26. Исломнинг исми, Қуръони каримнинг расми қолади. 27. Кишилар олимларни ташлаб жоҳилларга эргашадиган бўлиб қоладилар.

Қиёматнинг буюк аломатлари:

1. Маҳди алейҳиссалом келади ва дунёни адолатли идора этади. 2. Дажжол чиқиб, Тангрилик даъво қилади. 3, Ийсо алейҳиссалом келади ва Дажжолни ўлдиради. 4. Яъжуж ва Маъжуж чиқиб, улар дунёни фасодга буғади. 5. Макка-и Мукаррамадан Доббатуъл-ард чиқади. 6. Қуёш ғарбдан чиқади. 7. Одандан катта бир олов(оташ) чиқади.

яқин мавзу