Бадан суннатга уйғун қандай тозаланади?

Бадан суннатга уйғун қандай тозаланади?

Дунёни ваҳимага солган Короно вирус эпидемияси одамизот бадани тозалиги масаласининг аҳамиятини жиддий бир шарт ила кун тартибига келтирди. Ваҳоланки, бу масалани, яъни бадан тозалиги масаласини муқаддас динимиз Ислом бундан асрлар муқаддам ўртага чиқарганди …

Мана қаранг! Пайғамбар ҳазратлари тилидан бадан тозалиги қандай кўрсатилади?

1. Айшо радиёллоҳу анҳадан ривоят қилинишига кўра, Расулуллоҳ саллаллоҳу алейҳи ва саллам шундай марҳамат қилдилар: “Ўн нарса фитрат-яратилишдандир: муйлов ва тирноқларни олдириш, бармоқ ораларини тозалаш, қўлдиқ ости ва бутлар ораси каби жойлардаги қилларни олиб(тозалаб) туриш, сақол қўйиш, мисвоқ қўлланиш, бурунга сув олиш, ҳожатхона эҳтиёжидан сўнгра тозаланиш(мустаҳаб).” Ўнинчисини унутдим, у ҳам бурун ва оғизга сув олиб, ғарғора қилиш бўлса керак. деди. (Муслим, Таҳорат 56; Яна Абу Довуд, Таҳорат 29-га қаралсин; Тирмизий, Адаб 14; Насои, Зийнат 1; Ибни Можа, Таҳорат 8). Ибни Умар радиёллоҳу анҳумадан ривоят қилинишига кўра, Набий саллоллоҳу алейҳи ва саллам мана шундай марҳамат қилдилар: “Мўловларингизни қирқинг, сақолларингизни ўстиринг.“ (Бухорий, Либос 63-64; Муслим,Таҳорат 52-54. Яна Абу Довуд, Таражжул 16; Тирмизий, Адаб 18; Насои, Таҳорат 14; Зинат 2,56-га қаралсин).

Келтирилган бу уч ҳадиси шарифда, фитрат, яъни яратилиш кераги бўлган ўнта иш танитилаяпти. Фитрат калимаси-сўзи, суннат, яъни пайғамбарларнинг одати ёки суннати, барча дин ва шариатларнинг ўртоқлаша оладиган суннати каби маънони беради. Инсон-одамзоти бўлиб яратилишнинг табиий кераклари каби тушунилиши мумкин бўлган бу ўнта масалани навбати билан санаб изоҳлашдан олдин бир хусусга ишора қилиш лозимдир. У ҳам бўлса, “фитрат кераклиги” ҳисобланган мавзуларнинг фақат шу ерда саналганлар билан чегараланиб қолмаслигидир. Масалан, Абу Бакир Ибнуъл – Арабий уларнинг ўттизтачаси ҳақида зикр этганлардир. (Ибни Ҳожар, Фатҳул-борий,   458-459).  Бу ерда эса фақат ўнтагинаси саналгандир.

2. Суннат бўлиш(хитон). Ўғил болаларнинг суннат қилиниши тозаликдан бўлиб, мусулмонларнинг аломатлари(шиорларидан) биридпр. Шу сабабдан бирор район(туман) халқи болаларини суннат қилдирмаслик учун келишган бўлсалар, мусулмон ҳокмияти уларга қарши уруш очади. Суннат қилдиришнинг вақти чақалоқ 7 кунлик бўлганидан бошлаб, боланинг эркаклик вазифасини бажара оладиган ёшга келганига қадардир. Энг яхшиси болани, унинг ўзи суннат қилинишини идрок қиладиган ёшга келганида қилишдир. Суннат бўлиш, соғлик ва тўғри жинсий туйғуларга эга бўлиш жиҳатидан ҳам фойдалидир. Суннат қилдиришнинг фойдаси бугунги дунёмизда янада очиқ кўринаяпти. Шунинг учун ҳам христиан мамлакатларида ҳам соғлик учун суннат бўлаётганларнинг сони кундан кунга ошиб бормоқда.

3. Этак тараши(Истиҳдод). Яъни бу бутларнинг ораларини тараш қилиш деганидир. халқда бунга “этак тозалиги” ҳам дейишадилар. Аммо бу суннат-тозалик усули мусулмонларнинг ғарбни таҳлит қилиши оқибатида анчагина эътибордан чиққан кўринмоқда. Ислом динининг одамзоти тозалигига ва соғлик-саломатлигига берган аҳамиятнинг табиий бир натижаси бўлган этак ва қўлтуқ ости тозалиги ва тирноқларнинг олиниши каби одатларига амал қилмаслик, суннатни тарк этишга сабаб бўлиши мумкинлигидан ҳаромдир.

4. Тирноқ олдириш : Қўл ва оёқ тирноқлари бормоқларга зарар берилмайдиган шаклда тубидан олинишлари лозим. Тирноқларни олишнинг маълум бир белгиланган муддати йўқдир. Шу сабабдан улар ўса бошлагандан олинадилар. Тирноқ олиш жоиз бўлмаган бирор кун йўқдир. Масалан, Байнақий тарафидан нақл этилган бир ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллоллоҳу алейҳи ва салламнинг жума кунлари тирноқ олишни ёқдиргани хабар қилинади. Тирноқнинг аниқ бир навбат билан олинишига доир ҳам бир маълумот йўқдир. Бироқ Нававий ҳазратлари тирноқларни олишнинг қуйидаги тартибда олиниши мустаҳаб эканлигини тавсия қилади: Аввал ўнг қўлнинг шаҳодат бармоғидан бошлаб, ўрта бармоқ, узук бармоғи, чиначай ва сўнгра бош бармоқ тирноғи олинади, Навбат чап қўлга келганида кичик бармоқдан бошлаб бошга тўғри кетилади. Оёқларда эса,  ўнг оёқнинг кичик бармоғидан бошлаб навбат билан бош бармоққа қараб кетилади. Чап оёқда эса, бош бармоқдан кейингисидан бошлаб кичик бармоққа  тўғри келинади ва бундан сўнгра, яъни энг кейин чап оёқ бош бармоғининг тирноғи олинади. Тирноқлар олинаётганда диққатли бўлиб, тирноқларнинг атрофга сочрамаслигига ва уларнинг ўрталикда  қолиб кетмаслигига  диққат қилиш лозим бўлади. Албатта тироноқларни йиғиб чўп халаталарига ташлаш мақбулдир. Кексаларимиз уларни  сувга оқизиш лозим дейишардилар. Кунимизда, айниқса катта шаҳарларда яшашадиган кўпгина хотинларнинг модадир ва безакдир деяроқ тирноқларини ўстиришганини кўрмоқдамиз. Буларнинг Ислом одоби билан ҳеч бир алоқаси йўқлиги биз мусулмонларга жуда равшандир. Бундан ташқари тирноқ остиларида бир қанча нотоза моддаларнинг бирикканлиги ҳам маълум ва улар одам соғлиги учун жуда зарарли эканлиги ҳам аниқдир. Узун тирноқли аёлларнинг ошхонада овқат қилиши ҳеч ҳам тўғри эмасдир. Шуни унутмаслик зарурки, Ислом ҳар бир нарсанинг энг яхшисини ва табиий бўлганин тавсия қилади.

яқин мавзу