Муҳтрам жаноб Расулуллоҳ ҳазратларининг дуоларидан:

Ҳазрати Расулуллоҳ (саллоллоҳу алейҳи ва салам) жаноблари Мусулмонлар қандай дуо қилиш ҳақида жуда кўп ҳадиси шарифларида марҳамат қиладилар. Улардан баъзиларини қуйида келтирамиз:

1. “Эй Аллоҳим! Сенга ва Русулингга итоат қилишимизни ва Расулингнинг билдирганлари  билан амал қилишимизни насиб айла!»

2. “Эй Аллоҳим! Фойдасиз илм олишдан, мақбул бўлмаган ибодат қилишдан ва қабул бўлмаган дуо этишдан узоқ бўлишимизни насиб айла!”

3. “Эй Аллоҳим! Билганимиз ва билмаганимиз барча яхшиликларни бер, билганимиз ва билмаганимиз барча ёмонликлардан бизни қўри!”

4. “Эй Аллоҳим! Ҳар қандай бир ишимизнинг охирини хайрли қил, дунё қийинчиликлари ва охират азобидан бизни қўри!”

5. “Эй Аллоҳим! Бизни сабр қилган ва шукр этганлардан айла!”

6. “Эй Аллоҳим! Бизни дўстларингга дўст, душманларингга душман бўлганлардан айла!”

7. “Ё Аллоҳим! Ожизлик, танбаллик, қўрқоқлик, ҳасислик ва турли хил касалликлардан қўришинг учун сенга қилган дуоларимизни қабул айла!”

8. “Эй Аллоҳим! Бизни ишида сабот этган, неъматингга шукр қилган, ибодатини муносиби шаклда қиладиган ва тўғри сўзлайдиганлардан айла!”

9. “Эй Аллоҳим! Қусур ва камчиликларимизни ёп, қўрқмайдиганлардан айла ва қарзларимизни ўз вақтида тўлшимзни насиб айла!”

10. “Эй Аллоҳим! Соғлик, саломатлик, хушахлоқ бер! Қазо ва қадарингга ризо кўрсатганлардан айла!”

11. “Эй Аллоҳим! Кеча-ю кундуз келадиган ёмонликлардан, ташвишу қийинчиликлардан, ёмон оғайни ва қўшнилардан узоқ бўлишимиз учун қилган дуоларимиз қабул бўлганлардан айла!”

12. “Эй Аллоҳим! Зулм қиладиганларга қўшилмаслигимизни ва зулмга учрамаслигимизни насиб айла!”

13. “Бизга дунё ва охиратда хайр насиб айла ва Дўзах азобидан бизни қўр!”

14. “Баданим, қулоғим, кўзим сиҳат-саломат бўлишини насиб айла! Куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан қутулишим учун эй Аллоҳим Сенга ёлвориб қилган дуоларимни қабул айла!”

15. “Эй Аллоҳим! Ўлимимизга қадар ибодат қилишимизни, умримизнинг хайрли амаллар билан охирига етишини насиб қил ва Жаннатингни эҳсон айла!”

яқин мавзу