Адабнинг динимиздаги ўрни … Исломнинг асоси хушахлоқлиликдир.

Адабнингдинимиздаги ўрни …

Биламизки динимиз, тўласинча адабдан иборатдир. Адаб эса, бандаси ўзини Жаноби Ҳақнинг иродасига топшириб, хушахлоқ бўлишдан иборатдир.

“Адаб” луғавий маънода яхши тарбия, яхши муомала, хушахлоқ, ҳаё, назокат, ўзини камтарин кўрсатиш каби маъноларни ифодалайди. Бир ҳадиси шарифда, “Фарзандингизни  адабли, тарбияли етишдиринг” каби марҳаматда бўлинади.

Айтганимиздек динимиз тўласинча адабдир. Адаб эса, бандаси ўзини Жаноби Ҳақнинг иродасига топшириб, хушахлоқ бўлишдан иборатдир. Ҳадиси шарифда, “Сизнинг энг яхши бўлганингиз, хушахлоқ бўлганингиздир” каби буюрилади.

Бошқача “адаб”, ҳаддини билиш, чегарадан чиқиб кетмасликдир. Динимизда бандасининг ҳадди чегарасини билдиргандир. Ҳар бир ишда, ҳар бир хусусда динимиз нимани амр қилаётган бўлса, ўшани ўрганиб, унга кўра ҳаракат қилган, ҳаддини билган, ҳадди чегарасидан чиқмаган бўлади. Масалан, оилада, иш жойида, жамиятда(умум орасида) ҳар бир кишининг ўз ҳаракат (ҳадди) чегараси бордир. Барча қийинчилик ва келишмовчиликлар, улар оиладами, омма орасидами, жамиятдами ана ўша ҳаддини билмасликдан, яъни ҳаддини ошишдан келиб чиқмоқдадир. Агар ҳамма ўз ҳаддини билиб, унинг чегарасидан чиқмаса; масалан оилада эркак ва аёл ўз ҳадди чегараларини билиб, ўшаларга кўра, ҳаракат қилсалар, ўша уй жаннатга айланади. У вақт уйда ҳеч қандай бир жанжал бўлмаслиги аниқдир. Дунё гулистонга айланади қўяди.

Ҳадиси шарифларда қуйидагича марҳамат буюрилади: “Ҳаё, бу тўла, батамом хайрдир” (Муслим).

“Аллоҳу таолодан уялинг! Аллоҳдан уяладиганлар, ёмон тушунчалар, хаёллардан узоқ бўладилар, ичига кирадиган(еб-ичган)ларни назорат қилади ва ўлимни хотирлайдиган бўладилар” (Тирмизий).

“Мўмин, бировни айбламайди, лаънат этмайди, ёмон сўзлар сўзламайди ва у ҳаёсиз-уятсиз эмасдир.” (Тирмизий).

“Ҳар бир диннинг бир ахлоқи бордир. Исломиятнинг ахлоқи эса, ҳаёдир.” (Ибни Можа). “Ҳаёсиз киши доимо ёмонлик қилади.” (Ибни Можа).

“Ҳаё иймондандир. Ҳаёсизнинг иймони йўқ деганидир.” (Ибни Ҳиббон).

 “Ҳаё билин иймон бир жойдадир. Улардан бири кетса, бошқаси ҳам у ерда тура олмайди.” (Ҳоким).

“Ҳаё инсон бўлганида эди, у солиҳ бири, зинокор бўлса эди, у ёмон бириси бўлган бўларди.” (Тобароний).

“Одамзоти, иккита қўшнисидан уялгани каби, кеча-ю кундуз уни кузатадиган ёнидаги иккита фариштадан  ҳам уялиши лозим.” (Байҳақиий).

Ҳаёсиз киши омонатга хиёнат қилади, хаин бўлади, унда марҳамат туйғуси қолмайди, диндан узоқлашади, лаънатга учрайди, шайтонга ўхшаб қолади.” (Дайламий).

 “Ҳаёсизнинг дини бўлмайди ва ҳаёсиз киши жаннатга кира олмайди.” (Дайламий).

Ҳазрати Абу Бакир(радиёллоҳу анҳ), “Ҳаёсиз киши, халқ орасида ёлонғоч ўтирган киши кабидир,” деганлар. Ҳазрати Умар(радиёллоғу анҳ), “Адаб, илмдан олдин келади,” дея марҳаматда бўлганларди. У жисмоний ўта ҳайбатли бўлишига қарамай ҳаёли ва адабли бўлганлигидан Расулуллоҳ жанобларининг ҳузурида жуда мулоим сўзларди.

Абу Саид Худрий ҳазратлари, “Русулуллоҳнинг ҳаёси, буйдоқ ислом қизлирининг ҳаёсидан кўп эди,” деганларди.

Пайғамбар ҳазратлари, бирор кишининг ёнида икки тиззаси устида ўтирарди. Унинг ҳурмати учун муборак оёқларини букиб ўтирмасдилар.

Абдуллоҳ ибни Муборак ғазратлари, “Барча илмларни биладиган бирисининг адабида бирор нуқсони бўлса, у билан кўриша олмаганим учун ҳеч хафа бўлмайман, бу ҳолни бирор йўқотиш ҳам ҳисобламайман. Аммо адабли бир киши билан кўриша олмасам жуда хафа бўламан”, каби марҳаматда бўлганлар.

Ҳар доим, ҳамма жойларда адабли, ҳаёли бўлишга ҳаракат қилиш керак. Муҳтарам Пайғамбар ҳазратлари марҳамат қиладиларки, “Ҳаёсизлик, кишини куфрга туширади.” Ҳаё бирор бинони кўтариб турган устунга ўхшайди. Устунсиз бинонинг тик туриши мумкин бўлмаганлиги каби, ҳаёсиз кишининг иймонини маҳофаза этмаси жуда қийиндир.

Исломнинг асоси хушахлоқлиликдир.

Имом-и Раббоний ҳазратлари марҳамат қиладиларки, “Адабни назорат қилиш, зикрдан аввал келади. Адабини назорат қила олмаган Аллоҳу таолога қовуша олмайди.”          

Атрофимиздаги барча иншоотларда ҳар бир бинонинг ўз аоси(фундаменти) борлигини кўрамиз. Шунга ўхшаш Ислом-Исломиятнинг ҳам асоси-фунтаменти бўлиб, у ҳам бўлса, хушахлоқ-хушахлоқлиликдир. Шунинг учун ҳам юқоридаги материалда сўзланган адаб ва ҳаё ислом динида муҳим ўрин эгаллайди. Қуръони каримда марҳамат қилинади: “Албатта иймон келтирган кишилар ўртасида бузуқликлар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир.” (Нур, 19).

Аллоҳу таолодан уялиш, иймоннинг қувватлигини, ҳаёсизлик эса, унинг заифлигига  кўрсатадиган аломатдир. Ҳадиси шарифда, “Ҳаёнинг озлиги куфрдандир”, дея кўрсатилади. Бошқача айтилганда, ҳаёсиз киши вақт ўтиши билан куфргача кетиши мумкиндир. Ҳаё иймоннинг асосидандир. Ҳаёли киши, Аллоҳдан уялгани учун гуноҳлардан қочади. Одамлардан уялмаган киши Аллоҳдан ҳам уялмаслиги аниқдир. Одамлардан уялиб гуноҳларини яшириш ҳам ҳёликдандир. Кишилардан уялганни Аллоҳу таолодан ҳам уялади, деб қабул қилиш мумкин. Чунки бир ҳадиси шарифда, “Аллоҳдан сақланган киши одамлардан ҳам сақланади”, дейилади. Ҳаёсиз киши, мурувватсиз ҳамдир.

Мўмин киши энг аввал Аллоҳу таолодан ҳаё қилиши лозим. Бунинг учун эса ибодатларни сидқ ва ихлос билан қилиши лозим бўлади. Гуноҳларни, қабоҳатларини кўрсатмаслик ҳаё-ҳаёлиликдир. Ибодатларни бошқаларга кўрсатмаслик жоиз эмасдир. Шунинг учун ваз қилиш, амри маъруф ва наҳйи мункар қилиш(Аҳли суннат китобларини тарқатишдан) ҳаё қилиш ҳам жоиз эмасдир.

Ҳаё иймондандир”, ҳадиси шарифидаги “ҳаё”, ёмон, гуноҳ нарсаларни кўрсатишдан уялиш маъносида келаяпти.

Аллоҳу таоло берган барча неъматларда уни берганни кўриш, доимо Унинг ҳузурида бўлишликни ўйлаш лозимдир. Масалан, Ўтирганда, ётганда ўша ҳолларнинг адабига риоя қилиш лозим. Еганда, ичганда, сўзлаётганда, ўқиётган, ёзаётганда ва ҳар қандай бир иш қилинаётганда, уларнинг ҳаммаси Аллоҳу таоло қудрати билан қилинганлигини, барча ишларда, Унинг амрига бўйсуниб, тақиқлаганларидан сақланишни ўйлаш керакдир.

Имоми Раббоний ҳазратлари, “Адабни назарот қилиш, зикрдан устундир. Адабни назорат қилмаган Аллоҳга қовуша олмайди”, каби буюрадилар. Бу ерда Аллоҳга қовушиш деганда нимани тушуниш лозим? Яъни бу киши авлиё бўла олмайди де                                                                               ганидир. Динимиз буюкларининг йўли, бошдан охири адабдан иборатдир. Ҳатто намознинг суннат ва адабларидан бирини назорат қилиш ва уларнинг бирор қусуридан сақланиш, макруҳдан сақланиш ҳам зикр, ташаккурдан янада устундир.

Хушахлоқ ҳақида ислом олимларининг баъзилари шуларни марҳамат қиладилар: хушчачоқ бўлиб, жумардлик қилиш, ҳеч кимни хафа қилмаслик хушахлоқлиликдир. Хушахлоқнинг энг ози, машақатлиларга ёрдамлашиш, қилинган яхшиликларнинг жавобини кутмаслик, барча кишиларга нисбатан шафқатли бўлишдир. Хушахлоқлилик, Яратган учун яратилганларни хуш кўриб, уларнинг азиятларига сабр қилишдир. Бирор мусулмонга ёмон қараш ҳаромдир.Табассумли бўлмаган мўмин, сифатли эмасдир. Ҳаммага табассумли бўлиш керак. Қисқача мусулмон, ҳасрати чекилган одам деганидир.

Юқорида ҳаё мавзусида зикр этилган ҳадиси шарифларга яна бир икки-учтасини қўшсак янада маъруфатли бўлар деб ҳисоблаймиз: “Ҳаё иймоннинг низомидир. Бир нарсанинг низоми бузулса, унинг қисмлари-парчалари ҳам бузулади.” (Мовардий).

“Ҳаё ва иймон эгизак қардошлардир. Уларнинг бири кетса, бошқаси ҳам кетади.” (Абу Нуайм).

“Иймон яланғочдир, унинг кийими тақво, безаги ҳаё, сармояси фикиҳ, меваси амалдир.” (Дайламий).

Манба: материал, Проф. Рамазон Айваллининг Туркия газетаси 17-18 феврал 2020 сонларида чоп этилган мақолалари асосида тайёрланди.      

яқин мавзу