Ота-онага ҳурмат нима деганидир? Ота-онанинг ҳақлари…

Ота-онага ҳурмат нима деганидир?

Солиҳ мусулмон ота-онани рози қилишганлар, Аллоҳу таолони рози қилишган бўладилар. Аллоҳу таолонинг ризоси-розилиги, солиҳ ота-онанинг ризосидандир.

Аллоҳу таоло Муқаддас китобимиз Қуръони каримда мазмунан, “Парвардигорингиз, ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар уларнинг (ота-онангизнинг) бирови ёки уларнинг ҳар иккиси сенинг қўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб “уф” тортма ва уларнинг (сўзларини) қайтарма! Уларга (доимо) яхши сўз айт! Улар учун меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут-хокисор бўл ва: “Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимдан тарбиялаб-ўстирганларидек, сен ҳам уларга раҳм -шафқат қилгин”, деб (ҳақларига дуо қил!)(Исро, 23-24) марҳамат буюргандир.

Муҳтарам Пайғамбар жаноблари ҳам бир ҳадиси шарифда мазмунан,”Парвардигорнинг ризоси, ота-онанинг ризосида, ғазаби ҳам ота-онанинг ғазабидадир” (Бухорий), каби марҳаматда ўлганлардир.

Солиҳ ота-онанинг ота-оналик ҳақлари бор. Чунки тўғри иймонимизни энг аввал солиҳ ота-онамиздан ўргандик. Улар бизнинг илк муршидимиз  (ўқитиувчимиз)дирлар. Шу сабабдан солиҳ ота-онанинг ҳақлари жуда кўп ва буюкдир. Солиҳ ота-онани рози қилган фарзанд, Аллоҳу таолони рози қилган бўлади. Аллоҳу таолонинг ризоси, солиҳ ота-оанинг ризосидадир.

Ҳадиси шарифларда мазмунан, “Парвардигорнинг ризоси, отанинг ризосидадир” ва “Жаннат оналарнинг оёқлари остидадир” каби марҳамат буюрилади.

Ота-онанинг ҳақлари жуда аҳамиятлидир. Нега? Ота-онанинг гуноҳ бўлмаган амрларига итоат қилиш фарзи айндир. Солиҳ ота-онанинг динга уйғун амрларини тингламаган фарзанд, гуноҳ қилган бўлади. Ҳазрати Пайғамбаримиз жаноблари марҳамат қиладиларки, “Аллоҳу таоло, Мусо алйҳиссаломга, “осий бўлганнинг сўзининг оғирлиги дунёдаги барча қумларнинг оғирлигига тенгдир”, каби марҳаматда бўлганида, Мусо, ё Парвардигорим, бундай осий кимдир? деди. Аллоҳу таоло, “у ота-онасиниг сўзини тингламагандир,” дея марҳаматда бўлди.” (Абу Наим).

Бадавлат фарзанднинг, кабағал мусулмон ота-онасига нафақа бериши фарздир. Фарзанд, бадавлат отасига қарашга мажбур эмасдир. Камбағал фарзанд, камбағал отасига нафақа бериши фарз эмас. Аммо камбағал ота-онани камбағал фарзанд қарамоғига олиб бирга ҳаёт кечирмалари лозим бўлади. (Фатово-и Хайрийя)  

“Ширъатул-Ислом Шарҳи” номли китобнинг “Ота-онага иззат-ҳурмат” мавзусида, “Ота-онанинг олдида юриш яхши эмас(ҳурматсизликдир). Ота-онанинг олдида юрадиганлар, итоатсиз ва осийдирлар. Бироқ йўлда ота-онага азият берадиган бирорта нарса бўлса, уларни олиб ташлаб йўл очиш ёки бирор бошқа ёрдам учун уларнинг олдида юрсалар мумкиндир”, дейилади.

Кофир, диндан чиққан ёки фосиқ ота-онанинг ота-оналик ҳақлари бўлмайди. Чунки болаларни ўстириш ота-онаниг нормал вазифаларидир.

Ота-онага уларнинг ҳақларини берадиган Аллоҳу таолодир. Аммо улар(ота-она)га Аллоҳу таоло амрига зид келадиган бирон ҳақ бермагандир. Масалан, уларнинг болаларига “намоз ўқима” дейишга ҳақлари йўқдир. Ота ва она, болаларига, “намоз ўқима, рўза тутма, тасаттурга(хотин-қизларнинг мусулмонча кийиниши) риоя этма, бироз спитли ичимлик ич”, дея олмайдилар. Ана шулар каби ишларни қилмасалар, уларни қарғашларини айтсалар, унга аҳамият берилмайди. Аллоҳга исён ҳисобланган бирор ишда, бандага, яъни ота-онага ва амирга итоат қилинмайди. Уларнинг, ҳақсиз бўла туриб болаларини қарғашлари ўринли бўлмайди.

Ота-онанинг ҳақлари… 

“Агар ота-она гуноҳ қилсалар-да, фарзандлар қаттиқ ва қўпол сўзлар сўзламасдан, уларга бир марта насиҳат қиладилар. Насиҳатни қабул қилмасалар, болалар сўзлашдан тўхтаб, уларнинг ҳидоятга эришишлари учун дуо қилишлари лозим бўлади …”

“Динимизда ота-онанинг ҳақлари жуда муҳим бўлганлигидан уларнинг сўзларини тингламасам гуноҳ қилган бўламанми?” – каби савол берувчилар бўлиб туради.

Дарҳол шуни айтамизки, ислом динига уймаган ва боласини исломиятга уйғун етиштирмаган ота-оналарнинг болалари устида динимиз билдирган ота-оналик ҳақлари йўқдир. Фақат улар(ота-она)нинг болаларини ўстириш, еб-ичириш вазифалари бордир.

Муқаддас динимизда, Ислом олимларининг китобларида, “Ота-она кофир бўлсалар, уларни болалари черкавлардан, майхонадан бўлса ҳам чиқариб олишлари керакдир,” дейилади. Уларнинг ҳурматига “черкавга боришингиз тўғри бўлмайди. Мен келтирмайман, қандай кетган бўлсангиз ўшанда келинг дейилмайди.”

Дин китобларимизда яна шундай ҳам дейилади: “Ота-онаси гуноҳ қилган фарзанд, уларга қўпол-қаттиқ сўзлар сўзламасдан, уларга бир марта насиҳат қиладилар. Қабул қилишмасалар, фарзандлар бошқа сўзламасдан фақат дуо қилишлари лозимдир.”

Улар(ота-она)га яхшилик қилаяпман деб кетма-кет уларни огоҳлантирилмайдилар. Ота-онанинг яхшилиги учун деб уларга нисбатан қўпол муомалада бўлиш, уларнинг розилигини олиш бўлмайди, каксинча уларни хафа қилинган бўлинади. Тобийннинг энг буюкларидан бўлган улуғ олим ва валий Ҳасан-и Басрий ҳазратлари, “Олим бир фарзанднинг ота-онаси кофир бўлсалар-да,  қудуқдан сув тортиш учун фарзандининг хизматига муҳтож бўлсалар, фарзанд ҳам бир-икки пақир сув тортганидан сўнгра, уф деса, ана шу сабабдан унинг барча амалларининг савоблари йўқ бўлади”, дея марҳаматда бўладилар. Шунинг учун ҳам ота-онанинг яхшилиги учун уларга қўпол муомалада бўлиш жоиз эмасдир.

Ота-она золим бўлиб, фарзандларга зулм қилсалар, гуноҳ қилишга буюрсалар ҳам янада уларни хафа қилиш жоиз эмасдир. Уларнинг гуноҳ бўлган амрлари бажарилмайди, бироқ шу ҳолда ҳам ота-онага қўпол муомалада бўлиш жоиз бўлмайди.

Асҳоб-и икромдан бўлган Алқоманинг ҳиқоясида, Ҳазрати Пайғамбар жаноблари унинг онасига, ўғлининг ҳақини ҳалол этмаса, дўзахда азоб чекишини билдиради. Аммо абадий азобдан сўзламайди. Солиҳ ота-онага исён этиш ҳаромдир, бироқ куфур эмасдир. Йўл қўйилган ҳар бир гуноҳ, Аллоҳу таолога исён ҳисобланади. Аммо мусулмон гуноҳ қилиши билан кофир бўлиб қолмайди.

Охирги нафасида калима-и шаҳодат келтира олмаган ҳам кофир бўлиб ўлмайди. Аҳли суннат эътиқодига кўра, амал иймоннинг бир қисми эмас, яъни мусулмон киши, қанчалик катта гуноҳ қилинишидан қатъи назар, у кофир бўлиб қолмайди. Заррача бўлса-да иймони бўлган мусулмон, охирий жаннатга киритилади. Қалб касаллигидан, авто ҳалокатда, бирор бомба портлаши сабаби билан калима-и шаҳодат келтира олмай ёки уйқуда ўлган мусулмон иймонсиз ўлган бўлмайди. Тўсатдан ўлиб қолиб, унинг охирги сўзи калима-и шаҳодат бўлмай қолиши ўлганга  зарар бермайди. Масалан, қуйидаги иккита ҳадиси шариф ана шунақа ҳоллар ҳақида хабар беради: “Тўсатдан ўлиш, мўминларга раҳмат, гуноҳкорлага хафачиликдир.”(Байҳақий). “Тўсатдан ўлиш, мўминларга роҳат, кофирларга эса азобдар.”(Тобароний).

Ёмон, гуноҳкор киши, тўсатдан ўлмай, хасталар чекиши билан ўладиган бўлса, гуноҳларига тавба қилиши мумкин бўлади. Кофир эса, иймонга кириш имконига эга бўлган бўларди. Шунинг учун уларга тўсатдан ўлиш яхши эмасдир. Аммо солиҳларнинг тўсатдан ўлишлари улар учун бир неъмат бўлади. Ойлар, йиллар давомида касал ётиб ўлиш анчагина ташвишлидир, бироқ бу ташвишларнинг жуда кўпчилиги чексиз саодатга эришишга сабаб бўлиши мумкин.  

Манба: Материал, проф. Рамазон Айваллининг Туркия газетасининг 09-10 март 2020 сонларида чоп этилган мақолалари асосида тайёрланди.

яқин мавзу