“Салот” калимасининг маънолари. “Салот” фақат “дуо” эмас …

“Салот” калимасининг маънолари.

“Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарларга дуою салавот айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга салавот ва салом айтинглар!” (Аҳзоб, 56).  

“ал-Муъжамуъл-Муфаҳрас Ли-Алфозиъл-Қуръониъл-Карим “ исмли “Муъжам”дан, Қуръони каримда кечган “Салот” калимаси [67 марта учрамоқдадир] билан ундан келиб чиққан калималарни ( 15 – та калимани) ҳам санадим; “Салот”га яқин ҳисобланган калималар 32-та чиқди. Бу ҳолда салот ва ундан ясалган калималар бўлиб, муқаддас китобимизда ҳаммасини ҳисоблаганимизда улар 99 марта учрамоқдадир.

Бошқа калималарни фақат исм ва сон ўлоқ зикр этиб, асли “салот” калимасининг маъноси ҳақида тўхталамиз: “салло”-3, “тусалли”-1, “юсаллю”-2, “юсаллун”-1, “юсаллий”-2, “саллий”-2,”саллу”-1, “салотюк-салотек-салотик”-3, “салотаҳ”-1, “салотюҳюм-салотиҳим”-6, “салотий”- 1, “солавот”-4, “солавотиҳим”-1, “ал-мусолийн”-3 ва “мусалло”-1 марта зикр этилгандир.

“Салот” калимасининг бир-биридан фарқ қиладиган маънолари мавжуд: Биринчидан, “салот” калимаси, “Аллоҳу таолодан раҳмат”, “фаришталардан истиғфор ёки дуо”, “мўминлардан ҳам дуо ёки Унинг шафоатини сўраш-тилаш” каби маъноларни бермоқдадир.

Бу мавзуда Қуръони каримда мазмунан, “Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам пайғамбарга (Муҳаммад алейҳиссаломга) дуою салавот айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга салавот ва салом айтинглар!” (Азҳоб, 56).

Иккинчидан, билдиришимиз  лозим бўлган “салот” калимасининг маъноси, энг машҳури, Исломнинг беш асосидан бириси “намоз” маъносида ҳам қўлланилади. Қуръони карим Анқабут сурасининг 45 ояти каримасида мазмунан, “(Эй Муҳаммад), сиз ўзингизга ваҳий қилинган – Китоб-Қуръондан бўлган (оятларни) тиловат қилинг ва намозни тўкис адо қилинг! Албатта салот(намоз) бузуқлик ва ёмонликдан тўсур. Аниқки, Аллоҳни зикр қилиш барча нарсадан улуғроқдир,” каби марҳамат этилиши билан “салот” калимасининг намоз маъносига келиши кўрсатилади.

“Салот” калимасининг намоз маъносида қўлланишини кўрсатадиган бир қатор ҳадис-ишарифлар бордир. Масалан, Бухори ва Муслимда келтирилган ҳадиси шарифда: “Расулуллоҳ (саллаллоҳу алейҳи ва саллам) “Бирисининг уйи олдидан бир дарё оқаётган бўлса, уйнинг эгаси  ҳар куни ўша дарёда беш марта ювинса, унинг устида кир қолиши мумкинми?” каби сўрадилар. Ёнидагилар эса, “йўқ, кир қолмайди ё Расулуллоҳ!” дедилар. Расулу акрам, “ана шунақа, кунда беш вақт намоз(салот) ўқиганларнинг ҳам кичик гуноҳлари кечирилади”, дея марҳаматда бўлдилар.

Яна Пайғамбар жаноблари (алейҳис салоту вас-салам ”Салот(намоз) ўқимаганлар, охират куни Аллоҳу таолони ғазабли кўрадилар” (Риёдун-Носиҳийн) ва “Салот(намоз) диннинг тиргагидир. Ким намоз ўқиса, албатта динини оёқда тутган бўлади; ким намозни тарк этса албатта динни йиқитган бўлади” (Риёдун-Носиҳийн) каби марҳамат қилганлар0дир.

Ислом олимлари ҳам тубандаги фикрларни билдирганлар: “Шу беш нарсани қилмаганлар, беш нарсадан маҳрум қолади: Намоз вақти кирганида уни ўқишни истамаган, сўнгги нафасда калима-и шаҳодат келтира олмайди. Дуо қилмаган орзусига етиша олмайди. Молининг закотини бермаган молининг хайрини кўра олмайди. Ушруни бермаганнинг даласида, ҳосилида баракат бўлмайди. Садақа бермайдиганнинг ҳам вужудида соғлик-саломатлик қолмайди.” (Ҳазнавий).

Шундай қилиб, “салот”нинг учинчи маъносига келсак, муҳтарам Пайғамбар жанобларининг исми шарифлари тилга олинганида, эшитилганида ёки ёзилаётганида сўзланадиган ва ёзиладиган “Саллаллоҳу алейҳи ва саллам”  ёки “алейҳис-салоту вас-салом” каби ёки шуларга ўхшаш сўзлар “солавот”лардир.

“Салот” фақатгина “дуо” эмасдир.

Севимли Пайғамбаримиз(саллаллоҳу алейҳи ва саллам) марҳамат қилдиларки, “Шафоатимга энг лойиқ бўлганлар, менга энг кўп саловат келтирганлардир.”

Бундан сал юқорида “ салот” калимасининг бир неча маъноларни билдиришини, унинг”Аллоҳ таолонинг раҳмати, фаришталарнинг истиғфори ёки дуолари, мўминларнинг ҳам дуоси ёки Аллоҳ таолонинг шафоатини сўраш” маъноларига келгани каби, “намоз” ва умумий ҳолда “дуо” маъносида ҳам қўлланилганини, бошқа бир маънода эса, “Пайғамбаримизга солавот келтириш” ҳам эканлигини кўрсатдик.

Бу яна бошқача “Салот ва салом” келтириш, деб ҳам айтилади. Бунинг маъноси эса, Муҳтарам Пайғамбар жанобларининг(саллоллоҳу алейҳи ва саллам) исми шарифлари хотирланганда, эшитилганда ёки ёзилаётганида сўзланган ёки ёзиладиган хайр дуолардан иборат бўлган сўзлар, яъни “саллаллоҳу  алейҳи ва саллам”, “Аллоҳумма салли ва саллим ало сайидино Муҳаммадин ва ало али сайидино Муҳаммад”, “Ас-салоту вас-салому алейка ё Расулаллоҳ” … каби сўзлар ва шуларга ўхшашлари деганидир.

Бу ҳақда Қуръони каримда мазмунан, “…  Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга салавот ва салом айтинглар!” (Аҳзоб, 56) тасдиқ келади.

Бундан кўринадики, Расулаллоҳга салот этилишини Аллоҳу таоло Қуръони каримда амр қилмоқдадир. Шунинг учун муҳтарам Расулаллоҳ жанобларига умрида бир марта саловат келтириш фарз, бирон ўтиришда Унинг исми кечадиган вақтда, бирор ёзишда, бир марта саловат келтириш вожиб, такрорларида эса мустаҳобдир.

Севимли Пайғамбаримиз ҳазратларининг Ўзи ҳам Абу Довуд келтирган ҳадиси шарифларида “Жума кунлари, менга кўп саловат келтиринглар! Улар менга билдирилади,” каби марҳаматда бўлганлардир. Яна “Шафоатимга энг лойиқ бўлганлар, менга кўп саловат келтирганлардир” (Тиримизий); “Менга кўп саловат келтирганларнинг дардлари кетади, гуноҳлари бағишланади.” (Тирмизий); “Менга бир марта саловат келтирганга, Аллоҳ ва Унинг фаришталари етмиш марта салот келтирадилар” (Имом Аҳмад); “Ким, бир китобда менга салоту салом келтирса(ёзса), менинг исмим у китобда қанча замон сақланса, ўшанча замон фаришталар унинг учун истиғфор айтадилар(ёзганнинг гуноҳи бағишланмаси учун Аллоҳу таолога ёлварадилар.) (Миръот-и Коинот)   … каби ҳадиси шарифларда улар такрорланади.

Бу мавзуда жуда кўп ислом олимларининг қимматли сўзлари ҳам мавжуд: “Аллоҳу таолодан бирон нарса сўраган киши, аввал Аллоҳу таолога ҳамду сано келтирганидан сўнгра , муҳтарам Расулаллоҳ жанобларига ҳам салот келтириши лозимдир. Ана шундай бир дуо қабул қилинишига лойиқ ҳисобланади. (Дуонинг бошланишида ва охирида) айтиладиган иккита салот келтириш билан қилинган дуо қайтарилмайди” (Ибни Жазарий).

“Ҳасислик, фақат молу мулкни тутиш, уларни хайр жойларга сарфламаслик эмасдир. Ибодатларни қилмаган киши, нафсига ҳасислик қилгани каби, Расулаллоҳ(саллаллоҳу алейҳи ва саллам) жанобларининг исмини эшитса-да, салоту салом келтирмаган, мусулмон қардоши билан учрашганидаунга салом бермаган киши ҳам ҳасислик қилганбўлади.”(Юсуф Синонуддин).

Баъзи олимлар ҳам қуйидагиларни айтишганлар: “Салот билан амр қилинишининг бошқа бир фойдаси ҳам, салавотнинг фазилати ҳақидаги ҳадиси шарифлар ичида билдирилган дунё ва охират яхшиликлари, салот келтирганларда ҳам ҳосил бўлишидир.” (Нишонжизода).

Материал учун манба сифатида проф. Рамазон Айваллининг  “Туркия” газетаси, 12-13 ноябар 2018 сонларида чоп этилган

“Салот” калимасининг маънолари” ва “Салот” фақат “дуо” эмасдир” номли мақолалари қўлланилди.  

яқин мавзу