Расулуллоҳни севишнинг ва унга эргашишнинг аҳамияти ҳақида.

Расулуллоҳни севишнинг ва унга эргашишниг аҳамияти ҳақида.

Дўзахдан қутулиш, фақат Муҳаммад алейҳиссаломга эргашганларга махсусдир.Унга эргашмаганларнинг  ҳар қандай бир яхшилиги бу дунёда қолади.

Севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад алейҳиссаломга тўла ва батамом эргашиш учун Уни тўла ва қусурсиз севиш лозимдир. Бунинг аломати эса, У севганларини севиш ва душманларини душман билиш, Уни ёқтирмаганларни севмасликдир. Иккита бир-бири зид нарсаларнинг муҳаббати, бир жойда бўла олмайди.

Расулуллоҳни севиш барча мусулмонларга фарз-и айндир. Бундай севги икки жаҳоннинг муҳтарамига тўла эргашишга сабабдир.   

Бундай севги билан мусулмон кишиси, Аллоҳу таолонинг ҳабибига икром қилган чексиз ва таърифга сиғмас неъматлар ва баракатлар билан шарафланади.

Шу бир неча кунлик ҳаёт, агар дунё ва охиратнинг энг қимматли инсони бўлган Муҳуммад алейҳиссаломга эргашган ҳолда кечирилса, саодати абадийя , чексиз нажот, қутулишга умид қилинади. Унга эргашилмаса, ҳар қандай бир яхшилик, хайр бу дунёда қолади ва охиратда ҳеч бир нарсага эга бўла олинмайди.

Охиратда дўзахдан қутулиш, фақат Муҳаммад алейҳиссаломга эргашганларга махсусдир. Бу дунёда қилинган ғайрат а ҳасанот, яъни барча яхшиликлар, кашфиётлар, ҳоллар ва барча  илмлар, Расулуллоҳнинг йўлида бўлиш шарти  билангина охиратда ишга ярайди. Бошқа ҳолда, яъни Аллоҳу таолонинг севимли Пайғамбарига эргашмаганларнинг қилишган ҳар бир яхшиликлари, бу дунёда қолишга маҳкумдир.

Қуръони каримда мазмунан марҳамат қилинади: “Бас, уларнинг ичида унга (яъни Муҳаммадга) иймон келтирганлар ҳам бор, ундан юз ўгирганлар ҳам бор. (Буларга жаҳаннам  ўти бас келур. Бизнинг оятларимизни инкор қилган кимсаларни албатта дўзахга киритажакмиз.” (Нисо, 55-56). “(Затон) Биз улар қилган ҳар бир (яхши) амални туз-туфон қилиб қйўганмиздир” (Фурқон, 23).

“Парвардигорларига кофир бўлган кимсалар қилган амалларининг мисоли худди бўронли кунда қаттиқ шамол учириб кетган кулга ўхшайди – улар қилган амаллардан бирон фойдага эга бўла олмайдилар” (Иброҳим, 18).

“Қиёматда, энг кўп зиён кўрганлар, ўзларини яхши ишлар қилган ҳисоблаб, аслида бутун ҳаракатлари бекорга кетганлардир.” (Қаҳф, 103-104).

Фақат Расуллулоҳга эргашиб қилган ишларгина мақбулдир … Исломиятга уймаган нарсаларнинг ҳеч бирини Ҳақ таоло севмайди, ёқтирмайди. Ёқтирилмаган, севилмаган нарсаларга  савоб бериладими? Аксинча улар жазога сабаб бўладилар.

Жаноби Ҳақ Қуръони каримнинг 80-ояти каримасида, Муҳаммад  алейҳиссаломга итоат этиш, Ўзига итоат этиш эканлигини билдиради. Шундай экаи Унинг Расулуга итоат қилинмаганича Унга итоат қилинган бўлмайди, ахир. Бу тасдиқнинг қатъи ва қувватли бўлишини кўрсатиш учун ояти каримда “Албатта шундайдир” каби марҳамат қилиниши билан бу икки итоатни бир-биридан айри қаралишига ўрин қолдирилмади.

Нисо сурасининг 150-151 ояти карималарида мазмунан, “Албатта Аллоҳ  ва пайғамбарларига ишонмайдигаан, Аллоҳ билан пайғамбарларининг ораларини ажратишни истайдиган (яъни Аллоҳга ишониб, пайғамбариларини инкор  қиладиган ) ва “айрим пайғамбарларга ишонамиз, айримларига ишонмаймиз”, дейдиган  ҳамда ора йўлни тутишни истайдиган кимсалар –ана ўшалар ҳақиқий кофирларлардир,” каби марҳамат қилинади.

“Бас, уларнинг ичида унга (яъни Муҳаммадга) иймон келтирганлар ҳам бор, ундан юз ўгирганлар ҳам бор.(Буларга жаҳаннам  ўти бас келур. Бизнинг оятларимизни инкор қилган кимсаларни албатта дўзахга киритажакмиз.” (Нисо, 55-56). “(Затон) Биз улар қилганҳар бир (яхши) амални туз-туфон қилиб қйўганмиздир” (Фурқон, 23).

“Парвардигорларига кофир бўлган кимсалар қилган амалларининг мисоли худди бўронли кунда қаттиқ шамол учириб кетган кулга ўхшайди – улар қилган амаллардан бирон фойдага эга бўла олмайдилар” (Иброҳим, 18).

“Қиёматда, энг кўп зиён кўрганлар, ўзларини яхши ишлар қилган ҳисоблаб, аслида бутун ҳаракатлари бекорга кетганлардир.” (Қаҳв, 103-104).

Фақат Расуллулоҳга эргашиб қилган ишларина мақбулдир … Исломиятга уймаган нарсаларнинг ҳеч бирини Ҳақ таоло севмайди, ёқтирмайди. Ётирилмаган, севилмаган нарсаларга  савоб берилаими? Аксинча улар хазога сабаб бўладилар.

Жаноби Ҳақ Қуръони каримнинг 80-ояти каримасида, Муҳаммад  алейҳиссаломга итоат этиш, Ўзига итоат этиш эканлигини билдиради. Шундай экаи Унинг Расулуга итоатқилинмаганича Унга итоат қилинган бўлмайди, ахир. Бу тасдиқнинг қатхи ва қувватли бўлишини кўрсатиш учун ояти каримда “Албатта шундайдир” каби марҳамат қилиниши билан бу икки итоатни бир-биридан айри қаралишига ўрин қолдирилмади.

Нисо сурасининг 150-151 ояти карималарида мазмунан, “Албатта Аллоҳ  ва пайғамбарларига ишонмайдигаан, Аллоҳ билан пайғамбарларининг ораларини ажратишни истайдиган (яъни Аллоҳга ишониб, пайғамбариларини инкор  қиладиган ) ва “айрим пайғамбарларга ишонамиз,айримларига ишонмаймиз”, дейдиган  ҳамда ора йўлни тутишни истайдиган кимсалар –ана ўшалар ҳақиқий кофирлардирлар,” каби марҳамат қилинади. 

    

Муҳтарам Жаноб Пайғамбаримизни тўғри танишимиз лозим …

Расул-и Акрам Муҳаммад алейҳиссаломни барча одомизотга тўғри бир шаклда танитиш ва севдириш учун ишлаш ва ҳаракат ўта шарафли бир меҳнатдир.      

Коинатнинг жаноби муҳтарами, бошимизнинг тожи, кўнгулларимизнинг иложи, икки жаҳон қуёши Ҳазрат-и Муҳаммад алейҳиссаломни Унга муносиб барча ҳоллари билан тўлақонли таниш, биз мусулмонлар учун бир инсонлик, мусулмонлик ва вафо бурчи (вази фаси)дир.

Аслида бир инсонда бўлиши мумкин бўладиган кўринар – кўринмас барча ижобийлик- яхшиликлар, устунликлар ва гўзалликлар ўзида йиғилган, икки  жаҳон , дунё ва охиратнинг жаноби муҳтарами, одамизоти ва жинниларнинг Пайғамбари, Набийлар ва расулларнинг охиргиси ва Аллоҳу таолонинг ҳабиби, маҳбуби , севимлиси, яъни энг кўп севимли қули(бандаси) Расул-и Акрам  Муҳаммад алейҳиссаломни  инсониятга тўғри бир шаклда таниши ва уни севдириш учун ҳаракат-меҳнат қилиш ўта шарафли бир ишдир. Бу эса, Унинг уммати бўлиш билан шарафланган маданиятли, мунаввар, имкони бўлган ва кучи етадиган ҳар бир мусулмоннинг зарурий иши-вазифаси  бўлиши лозим.

Барча олим ва валийлар, ҳаётлари давомида, унинг юксак ахлоқига уйғун шаклда яшашга ва буни ҳар тарафга тарқатишга ғайрат кўрсатганлардир.

Шу ҳам жуда аниқки, Муҳтарам Расуллоҳ жанобларини , илм-билим, урфон эгалари бўлишган кишилар кўкка кўтариб мақтаганлардир. Жаҳл, илм ва адабдан маҳрум, насибсиз, динсиз, иймонсиз, бузуқ кишиларгина салбий фикрда бўлмоқдалар. Чунки бу бир насиб масаласидир.

Охиратда азоблардан қутулиш, фақат Муҳаммад алйҳиссаломга тобъе бўлишга боғлидир. У кўрсатган йўлда юрганларгина, Аллоҳу таолонинг севгисига  эришадилар. Унга эргашганлар  Аллоҳу таолога содиқ банда бўлиш саодатига муяссар бўлади. Дунёга юборилган бир юз йигирма тўрт мингдан ортиғироқ Пайғамбарларнинг  ҳам энг буюклари унга Унга тобъе бўлишни истаганлардир. Мусо алайҳиссалом Унинг замонида яшаган бўлса эди, У ўзининг буюклигига қарамасдан Уни севган ва Унга эргашган бўларди.  Ийсо  алейҳиссаломнинг  самодан тушиб Унинг дини йўлида юражагини барчамиз биламиз. Унинг уммати шарафига эга бўлган мсулмонлар, Унга эргашганлари учун инсонларнинг хайрлилари(энг яхшилари) бўлдилар. Жаннатга кирадиганларнинг кўпчилиги мусулмонлар бўлди ва жаннатга энг олдин кирадиганлар ҳам мусулмонлардир.

Иймон келтириш, Унга эргашишни бошлаш, саодат жшидан ичкари кириш, деганидир. Аллоҳу таоло Уни дунёдаги одамизотни абадий саодатга даъват қилиш учун юборгандир.

 Унга тобъе бўлиш, яъни Унга эргашиш , У юрадиган йўлда юриш билан белгиланади. Унинг йўли эса Қуръони каримда кўрсатилган йўлдир. Бу йўлга “Ислом дини” деб аталади. Унга эргашиш учун энг аввал, иймон келтириш, ундан кейин мусулмончиликни яхшилаб ўрганиш, бундан кейин фарзларни адо этиш, ҳаромлардан қочиш, суннатларни бажариб, макруҳлардан ҳам қочиш лозимдир. Ана шулардан сўнгра мубоҳларда ҳам Унга  уйғун бўлишга ҳаракат қилиш зарурдир.  

Дин-и Исломнинг асоси эса, иймонни, фарзларни, ҳаромларни  ўрганиш ва ўргатмоқдир. Аллоҳу таоло Пайғамбарларини ана шу вазифани адо этиш учун юборгандир.

“Пайғамбарларнинг охиргиси” бўлган севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад алейҳиссалом дини, унгача бўлган  барча динларни (насҳ этган) бекор қилган, яъни амалда қўлланишдан чиқаргандир. Унинг китоби тарихдаги китобларнинг энг яхшисидир. У келтирган дин “Ислом” ҳам  қиёматга қадар  боқий  қолади , ҳеч бир кимса тарафидан ўзгартилмайди.      

(Манба: Туркия газетасида 11-12 ноябр 2019 йил номерларида чоп этилган Проф. Рамазон Айваллининг “Расулуллоҳни севиш ва Унга эргашишнинг аҳамияти ҳақида …” ва “Муҳтарам Жаноб Пайғамбаримизни тўғри танишимиз лозим” номли мақолалиридир)

яқин мавзу