Ислом тушунчаларига оид бир таҳлил “Раҳмоннинг бандалари” ва уларнинг хусусиятлари Муаллиф фан доктори Ж. Аҳмад Оқишқ

Ислом тушунчаларига  оид бир таҳлил

“Раҳмоннинг бандалари” ва уларнинг хусусиятлари

Муаллиф фан доктори Ж. Аҳмад Оқишқ

Раҳмоннинг бандалари; пайғамбарлар, фаришталар ва солиҳ мўминлардир. Солиҳ мўминлар дейилганда, Асҳоби киромдан бошлаб, мазҳаб имомлари, мужтаҳидлар, олимлар, шаҳидлар, мутасаввуфлар ва мужаддидлар тушуниладилар. Уларнинг ҳаммаси ҳазрати Пайғамбар ва Асҳоби киромга тўла ва батамом боғли бўлган жамоат ва Савод-и Аъзам(улуғ-буюклар) дея аталадиган Аҳли суннат мусулмонларидирлар.

“Раҳмоннинг бандалари” ифодаси, масалан, ояти каримада (Фурқон, 63) келади. Мазкур суранинг 63-75 калималарида эса бу муборак кишиларнинг сифатлари баён этилгандир. Ислом олимлари уларнинг кимлар бўлганликларини ўзларининг кўпгина асарларида очиқ изоҳлаганлардир.

Раҳмон, Аллоҳу таоонинг “асмо-и ҳусносидандар. Ояти каримада келтирилган “Ибодуър-раҳмон(Рағмоннинг бандалари)” лафзидаги  “ибод”, абд(банда) калимасининг кўплигидир.

Бунда абд(банда)калимаси, сўз англамида эмас, балки айни вали(авлиё) ифодасидагидек истилоҳ(термин) ўлароқ қўлланилгандир.

Раҳмоннинг бандалари, пайғамбарлар, фаришталар ва солиҳ мўминлардир. Солиҳ мўминлар эса, Асҳоби киромдан бошлаб, мазҳаб имомлари, мужтаҳидлар, олимлар, шаҳидлар, мутасаввуфлар ва мажаддидларни ўз ичига олади. Уларнинг ҳаммаси Ҳазрати Пайғамбар ва Асҳоби киромга тўла ва батамом боғли бўлган жамоат ва Савод-и Аъзам(улуғ-буюклар) дея аталадиган Аҳли суннат мусулмонларидирлар. Аҳли суннат уламасига кўра, бидъат вадолат ичида бўлган бир олим, қанчалик кўп илм эгаси бўлишига қарамасдан мужтаҳид ва мужаддид ҳисобланмайди.

Ояти калималарда келадиган “Раҳмон бандалари” билан боғли лафизлар, тубандаги сарлавҳалар билан ифодалана олади:

Пайғамбарлар

Агар Юсуф, Раббининг бурҳонини(илоҳи иҳтори-диққатини) кўрмаганида эди, бўладиган бўларди. Ана шу сабаб “биз, ундан ёмонликни ва бузуқликни четлатиш учун мана шундай қилдик(яъни уни Ўз ҳифзу ҳимоямизда асрадик.” (Юсуф ,24). Худди шундай “(Нуҳ) Дарҳақиқат бизнинг мўмин бандаларимиздандир” (Саффат, 81).

“(Ибодатда) бизнинг куч-қувват ва (дунёда) фаҳм-фаросат эгалари бўлишган бандаларимиз – Иброҳим, Исҳоқ ва Яқубларни эсланг!” (Сод, 45).

У Марямнинг ўғли “У фақатгина Биз (пайғамбарлик) инъом этган бир бандадир. Биз уни (отасиз дунёга келтириш билан) Бани Исроил учун (Бизнинг қудратимизни намойиш қиладиган) бир мисол-ибрат қилдик.” (Зухруф, 59).

Аллоҳнинг бир мўъжизаси ўлароқ бешикдаги гўдак Исо) дедики, “Мен Аллоҳнинг бандасидирман. Менга китоб – Инжил ато этилди ва мени пайғамбар қилди.” (Марям, 30).

Барча хил нуқсонлардан пок бўлган У Аллоҳдирки, У “ бир кеча Ўз бандаси (Муҳаммадни) – унга оят-мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги)Масжид-ал-Ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжидал Ақсога  сайр қилдирган” зотдр (Исро, 1).

Фаришталар.  

Улар(кофирлар), “Раҳмоннинг бандалари бўлмиш  фаришталарни урғочи(қизлар) дедилар. Ё улар(кофирлар) (Аллоҳ фаришталарни) яратишига гувоҳ бўлганмидилар?! Уларнинг бу “гувоҳ”ликлари албатта (нома-и аъмолларига) ёзилур ва улар (қиёмат кунида) сўроққа тутилурлар!”(Зухруф, 19).

У кофирлар, “Мени қўйиб, бандаларимни дўст тутишни (Ўзим яратган фаришталар ёки Ийсо каби пайғамбарни  илоҳ деб сиғинишни) ўйладиларми?! Шак-шубҳасиз, Биз жаҳаннамни кофирлар тушадиган жой қилиб қўйгандирмиз” ( Қаҳф, 102).

(У кофирлар) “Раҳмоннинг (фаришталардан) боласи бор,” дедилар. У зот (мушрикларнинг бадгумонларидан) мутлақо покдир. Йўқ, (фаришталар асло Аллоҳнинг болалари эмас, балки) улуғ бандалардир.” (Анбиё, 26).

Солиҳ мўминлар.

“Магар иймон келтириб яхши амаллар қилган зотларгина (азобга дучор қилинмаслар). Бас улар жаннатга кирурлар ва уларга  бирон зулм қилинмас. Улар Раҳмон ғойибда (яъни бандалар кўзига кўринмай) турган ҳолида Ўз бандаларига ваъда қилган мангу (яшайдиган) жаннатларга (кирурлар). Албатта У зотнинг  ваъдаси амалга ошгусидир.” (Марям, 60-61).

“(Бас (қавми Илёсни) ёлғончи қилдилар. Энди албатта улар (дўзах азобига) ҳозир қилингувчидирлар. Магар Аллоҳнинг покиза бандаларигина (азобга дучор бўлмаслар). (Сафат, 127-128), (Саффат,160-169).  

“(Қиёмат кунида) у золимларни ўзлари (ҳаёти дунёда) касб қилган нарсадан (яъни, куфру исёнларига бериладиган жазолардан) қўрқиб турган ҳолларида кўрурсиз.У(жазо эса қўрқсалар-қўрқмасалар) ларга тушгувчидир! Иймон келтирган, яхши амаллар қилган зотлар эса жаннатларнинг боғларида бўлишиб, улар учун Парвардигорлари ҳузурида хоҳлаган нарсалар бордир. Мана шу фазлу марҳаматнинг ўзидир. Аллоҳ иймон келтирган ва яхши амаллар қилган бандаларига берадиган хушхабари ана шудир! (Эй Муҳаммад! Макка мушрикларига), айтинг: “Мен сизлардан бу (даъватим) учун ажр-мукофот сўрамайман, фақат қариндошчиликдаги дўстлик-яқинликнигина (яъни, мен сизлар билан насл-насаб жиҳатидан қариндош бўлганим ҳаққи-ҳурмати бу даъватимга тўсқинлик қилмасликларингизнигина сўрайман)”. Ким бирон чиройли амал қилса, Биз унинг учун ўша (чиройли амалида) яна ҳуснни зиёда қилурмиз(яъни зиёда савоб ато этурмиз. Албатта Аллоҳ мағфират қилгувчи, яхшиликни билгувчидир.” (Шўро, 22-23).

“Бандаларим Сиздан (Эй Муҳаммад) Мен ҳақимда сўрасалар, (Уларга айт), шубҳасиз мен (уларга илмим, раҳматим, уларнинг гуноҳларини бағишламам ва тавбаларини қабул этишим билан) жуда яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуоларини ижобат қиламан. Бас, ҳақ йўлга юришлари учун (улар ҳам) Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар.” (Бақара, 186).

“Раҳмон бандаларининг” хусусиятлари:

Улар: тавозуъкордирлар: “Раҳмоннинг (суюкли) бандалари, ерда тавозуъ юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) хитоблар қилган вақтида ҳам “Омон бўлинглар”, деб жавоб қиладиган кишилардир.” (Фурқон, 63).

“Ер юзида кибр-ҳаво билан юрмагин! Чунки сен (оёқларинг билан) ҳаргиз ерни тешиб (унинг тубига)кетолмайсан  ва бўйи-бастда тоғларга етолмайсан. (Бас, бу қадар ожиз экансан, нечун кибру ҳаво қилурсан?!). (Исро, 37).

“Энди ер юзида ноҳақ кибру ҳаво қилиб юрадиганларни, оятларимдан узоқлаштираман.” (Аъроф, 146).

“Ўзингизга эргашган мўмин бўлган кишилар учун қаноатингизни паст тутинг(яъни уларга хушхулқ билан камтарона муомалада бўлинг)!” (Шуаро, 215). 

“Аллоҳ учун камтар бўлган ҳар бир кишини Аллоҳ юксалтирир.” (Муслим, Бирр, 69).

“Аллоҳу таоло менга, ҳеч ким бошқа бирисига кибрланмайдиган, ҳеч ким бошқа бирисига зулм этмайдиган даражада мутавозуъ бўлишимни буюрди.” (Муслим, Жаннат, 64).

Юмшоқ табиат, салим кимсалардир: Жоҳллар уларга (Раҳмоннинг бандаларига) сўз отганларида “салом” дейдиларда ўтиб кетаверадилар. (Фурқон, 63).

Дўзах ўти, одамизотга (яхшилик билан) яқин бўлганга, юмшоқ табиатли кишига ва кишиларга қулайлик кўрсатганларга ҳаром қилингандир. (Тирми зий, “Қиёмат”, 46.)

Аллоҳ рафиқдир(қулайлик, юмшоқлик ва ёмонликларни кўрмасликни ёқтиради ва ана шундайлардан розидир). Шу сабабдан ҳам назокатли давранишларни ёқтиради. Назокатли кишига (рифқ эгасига) бир ёрдам бордирки, қўпол, шиддатли-ғазабли  кишилар ундай ёрдамдан маҳрумдирлар. (Муваттаъ, истиъзон 38).

Бирор киши юмшоқликдан маҳрум бўлса, хайрнинг  ҳаммасидан маҳрумдир. (Муслим, Бирр, 7).

Бирликка ҳаракат қилишадиганлардир: Улар (Раҳмоннинг бандалари),  “Кечаларни Парвардигорга сажда қилиб ва (жойнамоз устида) тик туриб-бедор ўтказадиган кишилардир.” (Фурқон, 64).

“Кечанинг (бир қисмида) уйғониб ўзингиз учун нафл(ибодат) бўлган намозни ўқинг! Шоядки, Парвордигорингиз сизни (қиёмат кунида) мақтовли ( яъни гуноҳкор умматларингизни  шафоат қилиб оқлайдиган) мақомда тирилтирур” (Исро, 79).

Кимки, кечалари уйғониб, оила аъзоларини ҳам уйғотиб икки ракаъат намоз ўқиса, у Аллоҳу таолони жуда кўп зикр қилган эркак ёки аёл сифатида қайд қилинадилар” (Абу Довуд, Салат, 307).

Фарз намозларидан кейинги энг фазилатли намоз кечаси уйқудан туриб ўқилган намоздир (Муслимя. Сиём, 38; Абу Довуд, Сиём, 56).

Дўзах азобидан қўрқадиганлардир: Улар (Раҳмоннинг бандалари), “Парвардигоро, Ўзинг бизлардан жаҳаннам азобини дафъ қилгин. Дарҳақиқат унинг азоби кетмас – мангу (азобдир)”, (Фурқон, 65) дейдиганлардир.

“Улар Аллоҳнинг “макри”дан хотиржам бўлиб қолдиларми? Бас, Аллоҳнинг “макри”дан фақат зиён кўрувчи қавмгина хотиржам бўлур.” (Аъроф, 99) каби тушунадиганлардир.

“Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар” (Ол-и Имрон, 102).

Аллоҳдан қўрқинглар, беш вақт намозингизни ўқинглар, Рамазонда рўзангизни тутинглар, молларингиздан закотларингизни беринглар,  Мусулмон бошқарувчиларингизга итоат этинглар, ана шундай бўлганида Парвардигорингизнинг жаннатига кирасилар. (Тирмизий, Жумаъ, 80).

Мурда тобутга қўйилиб, кишилар (ёки эркаклар) уни елкага олганлари вақт, у яхши бир одам бўлса, “мени тез олиб кетинглар!” дея овоз чиқаради. Борди-ю у яхши бириси бўлмаса, “Эйвоҳ бу тобутни қаерга олиб кетаяпсилар?” дейди. Ўша мўрданинг овозини одамлардан бошқа ҳамма нарсалар эшитадилар. Агар одамлар ўша овозни эшитганларида эди улар хушларидан кетарларди. (Бухорий, Жаноиз 50,53,90. Яна Насои 44-га ҳам қаралсин).

Улар исрофни ва ҳасисликни ёқтирмайдилар:

Улар(Раҳмоннинг бандалари, инфоқ-эҳсон қилган вақтларида “исроф ҳам, ҳасислик ҳам қилмайдилар(балки эҳсонлари ) ана ўша (ҳасислик билан исрофнинг) ўртасида – муътадил бўлур.” (Фурқон, 67).

“Эй одам болалари, ҳар бир сажда чоғида зийнатларингиз (яъни тоза либосда бўлингиз) ҳамда (хоҳлаганингизча) еб-чаверинглар, фақат исроф қилманглар. Чунки У(Аллоҳ) исроф қилгувчи кимсаларни севмайди.” (Аъроф, 31).

Улар ширкдан узоқ турадилар: Улар (Раҳмон бандалари), “Улар Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлардан биронтасини) қилса уқубатга дучор бўлур.” (Фурқон, 68).

(Ҳар бир мусулмон мана шу беш асосга инонади). Яъни Исмломнинг асоси бешдир: ”1. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. 2. Ҳазрати Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир. 3. Кунда беш вақт намоз ўқилади. 4. Мусулмоннинг молидан закот берилади. 5. Рамазон рўзаси тутилади. (Бухорий, Иймон, 1)

Улар қотил эмаслар: Улар (Раҳмоннинг бандалари), “… Аллоҳ (ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ўлдирмайдиган кимсалардир” (Фурқон, 68).

“Аллоҳ (ўлдириш) ҳаром қилган жонни (яъни қатл этилишга мустаҳиқ бўлмаган жонни ноҳақ ўлдирмангиз, магар ҳақ шаръий қонун) билангина ўлдришларингиз мумкиндир.” (Исро, 33).

Зинога  яқинлашмаслар: Улар (Раҳмоннинг бандалари), “… зино қилмаслар”(Фурқон, 68). “ Зинога яқинлашманглар! Чунки (бу) бузуқликдирэнг ёмон йўлдир” (Исро, 32).

Улар- мўминлар, “авратларини (ҳаромдан-зинодан) сақлагувчи кишилардир” (Мўминлар, 5).

Улар тавбакор ва солиҳ амал адо қилувчилардир. Улар (Раҳмоннинг бандалари) “Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб яхши амаллар қилса, бас Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик – гуноҳларини яхшилик – савобларга айлантириб қўюр. Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибон бўлган зотдир.” (Фурқон, 70). “Ким тавба қилиб яхши (амаллар) қилса, бас албатта у Аллоҳнинг (ризо-мағфиратига) қайтган бўлур.” (Фурқон, 71).

Ёлғон жойга гувоҳлик бермайдилар: Улар (Раҳмонниг бандалари), “Ёлғон гувоҳлик бермаслар ва лағв(беҳуда сўз ё амал олдидан ўтган вақтларида олийжаноблик билан (яъни ундан юз ўгирган ҳолларида) ўтурлар.” (Фурқон, 72). Улар (мўминлар), “Улар беҳуда – фойдасиз (сўз ва амаллардан) юз ўгирувчи кишилардир.”(Мўминлар, 3).

 Улар (Раҳмонниг бандалари) Буюк Аллоҳга дуо қиладилар: Улар (Раҳмоннинг бандалари), “Улар: “Парвардигоро, Ўзинг бизларга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётимиздан шод-ҳуррамлик ҳадя этгин ва бизларни тақводорларга пешво қилгин”, дейдиган кишилардир.” (Фурқон,74).

Ана улар(Раҳмоннинг бандалари), “Ана ўшалар сабр – қаноат қилганлари сабабли (жаннатдаги) юксак даражалар билан мукофотланурлар ва у жойда (фаришталар томонидан) салом ва омонлик билан қарши олинурлар.” (Фурқон, 75). “Улар ўша жойда  мангу қолурлар. У энг гўзал қароргоҳ, энг гўзал манзилдир.” (Фурқон, 76).

Натижа:  Ояти карималарда абд-ибод калималари, умуман якка шаклдами, умумлашган шаклдами учрашига қарамасдан луғат маъносида эмас, балки термин каби қўлланилгани кўринмоқдадир. Буларни белгилаганлар Мужтаҳид Тафсир олимларидир. Бир қатор оятларда сўз(калима) маъносида келаётганини ҳам кўрамиз*. Бу вазиятда абд-ибод калималари, Қуръони каримда кўп ҳоллада термин шаклида қўллангандир. Шундай қилиб, банда-бандам(бандалар-бандаларим) дейилганида Мўминларга ҳитоб қилинаётгани билинмоқдадир. Ҳатто Имом-и Раббоний ҳазратларининг ифодасига кўра, “абдийят(бандалик)”, Тасавуфда вилоят даражаларининг энг юксагидир (**).

Манба :

(*) – Аъроф, 194; Анъом, 18; Бақара, 186 каби. Ҳатто Бақара, 186 ва Анъом, 18-да Мўмин ва кофир учун ўртоқ қўллангандир.

(**) – Мактубот, с.1, 30. Мактуб.                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                 

 

яқин мавзу