Аллоҳу таолонинг сифатлари.

Аллоҳу таолонинг сифатлари.

“Аллоҳу таолонинг макони йўқдир; У замонли эмас, бирор жойга кирган ёки жойлашган эмасдир. Унинг ҳудуди йўқ, бирор нарса билан ўралган, қопланган бўлмайди.”

Аллоҳу таолонинг сифатлари, “Сифат-и Зотийя”(Унинг зотида бўлган сифатлари) ва “Сифат-и Субутийя” бўлиб икки қисмдир.

Мавлоно  Ҳолид-и Бағдодий ҳазратлари марҳамат этгани каби Аллоҳу таолонинг “Сифат-и Зотийя”си олти донадир. Улар: “Вужуд”(мавжуд-бор бўлишлиги), “Қидам”(Унинг борлигининг бошланғичи бўлмаслиги), “Бақо”(Унинг борлигининг охири-сўнгги бўлмаслиги), “Воҳданийят” (У зотида, сифатларида ва ишларида ягоналиги, Унинг шериги-ўртоғи ва ўхшаши бўлмаслиги), “Мухолафатун Лил-ҳаводис” (ҳеч бир махлуққа, яратилганга ҳеч бир шаклда, ҳеч бир тарафи билан  ўхшамаслиги), “Қиём бинафсиҳи” (Унинг мавжудлиги ўз-ўзидан бўлиши, Унинг бор бўлиши учун ҳеч бир нарсага муҳтож бўлмаслиги) кабилардир.

“Сифат-и Субутийя”: Аллоҳу таолонинг зотида-ўзида бўлиши билан бирга бошқа борлиқларда ҳам чекли бўлган сифатларидир. Бу сифатларга “Сифат-и Ҳақиқийя” деб ҳам атайдилар. Аллоҳу таолонинг субутийя сифатларини “Сифат-и Моънавийя” деб ҳам аталмоқдадир.

Аллоҳу азимуш-шон ҳақида бизнингча билиниши вожиб(лозим) бўлган “Сифат-и Моънавийя”(“Сифат-и Субутийя”) саккиз донадир. Улар: “Ҳайй”(Аллоҳу таоло тирикдир). “Самий”, Аллоҳу таоло, сам-и қодимий(азалий эшитиш сифати) билан эшитувчидир. “Босийр,” Аллоҳу таоло кўрувчидир. “Мурийд”, Аллоҳу таоло ирода-и қадимаси билан (азалий истак сифати билан) иставчидир. “Олим”, Аллоҳу таоло илм-и қодийми билан (азалий илм сифати билан) билгувчидир. “Қодийр”, Аллоҳу таоло қудрат-и қодимаси билан (азалий қудрати билан) кучи етадиган(қудратли)дир. “Мутакаллим”, Аллоҳу таоло, калом-и қодимий(азалий, бошланғичи бўлмаган каломи) ила сўзлавчидир. “Мукаввин”, Аллоҳу таоло, яратувчи, ҳамма нарсани яратгандир.” [Манба: Муҳаммад бин Қутбуддин  Изники(раҳиматуллоҳ)].

Бу мавзуда буюк олимлардан Мавлоно Ҳолид-и Боғдодий (қуддиса сирруҳ) мана буларни сўзлайди: “Аллоҳу таолонинг “Сифат-и субутийя”си саккизтадир. Улар: Ҳаёт(тирик бўлиш), Илм(билиш), Самъ(эшитиш), Босор(кўриш), Қудрат(кучи етиш), Калом(сўзлашиш), Ирода(исташ-хоҳлаш) ва Таквин(яратиш) кабилардир. Аллоҳу таолонинг сифат-и субутийяси ҳам зоти сингари азалий ва абадий(бошланғичи ва охири-сўнгги бўлмаган)дир. Яъни бу сифатлар, махлуқлар(яратилганлар)нинг сифатлари каби эмаслардир. Бу сифатларнинг, ақл билан, ўйлаш-хаёлга келтириш билан дунёдагиларга бирор шаклда ўхшатиш билан тушуниб бўлмайди. Аллоҳу таоло Ўзининг бу сифатларидан одамзотига ҳам чекли шаклда бир қатор ўрнаклар эҳсон қилгандир.”

“Сифат-и Салбийя” дейилган бир  атама ҳам мавжуддир. Бу эса, “Аллоҳу таолода бўлиши жоиз бўлмаган сифатлар” деганидир. Имоми Раббоний Аҳмад Форуқий Сарҳандий ҳазратлари кўрсатганидек, Аллоҳу таолода нуқсон сифатлар йўқдир. У моддаларнинг, жисмларнинг сифатлари ва бошқа шу каби дунёга оид нарсалардан узоқдир.  

Имоми Раббоний ҳазратлари ўзининг “Мужаддид-и Алф-и Соний” номли асарида, “… Аллоҳу таолонинг макони, замони йўқ. У бирор жойга кирган, жойлашган эмасдир. Унинг ҳудуди йўқ ва бирор нарса билан ўралган эмасдир. У бирор тарафда ёки бирор жиҳатда эмасдир … Унинг онаси, отаси, хоними(хотини), болалари йўқдир. Саналганларнинг барчаси махлуқларда (сўнградан яратилганларда бўлиб, уларнинг барчаси ҳам нуқсонлик, қусур аломатларидир …” каби таърифу тавсиф келтиради.

Бундан ташқари, Аллоҳу таолога макон ажратиш куфрдир. Чунки “Фирақ-и долла” деб аталадиган баъзи фирқалар, Жаноби Ҳаққа афсуски, лоиқ бўлмаган баъзи сифатлар тақаганлардир. Масалан, улар Аллоҳу таолога макон ажратадилар!… Ҳа тарих двомида Исломнинг тўғри эътиқоди Аҳл-и суннат йўлидан адашган, ботил фирқаларнинг бир қатор бузуқ-янглиш эътиқодлари бўлганлиги ҳам маълумдир. Афсуслар бўлсинки, бугун ҳам уларнинг таъсири остида бўлган кишилар ҳам йўқ эмас.

“Фироқ-и долла” аталган каби баъзи бузуқ фирқалар, Жаноби Ҳаққа лоиқ бўлмаган баъзи бир сифатлар ёпиштиргандир. Масалан, Унга макон ажратганлардир. Улар баъзи ояти калималарни(Аъроф, 54; Юнус,3; Раъд, 2; Тоҳо, 5; Фурқон, 59, Сажда, 4; Ҳадид, 4) хато тушуниб, “Аллоҳ Аръшдадир” деганлардир.

Ваҳоланки мўътабар тафсирларда ва қимматли калом китобларида, мазкур ояти карималарга, “… Сўнгра Аршъ(Курсини ва шундай қилиб, барча борлиқларни истило этди (ҳукми остига олди) …”(Аъроф, 54). “У Раҳмон, (қудрат ва ҳокимяти ила) Аршъни истило этди” (Тоҳо,5); “… Сўнгра Аршънинг устидан ҳукмрон бўлди …”(Фурқон, 59) каби маънолар берилгандир.   

Усмонли олимларидан Қамоҳли  Ҳожи Афанди(раҳматуллоҳи алейҳ) тубандагиларни ёзгандар: “Барча борлиқларнинг ҳар бир органи-аъзосининг, ҳар бир ҳужрасининг яратувчиси, йўқдан бор этувчиси фақат Аллоҳу таолодир. У ақлга, хаёлга келадиганларнинг ҳаммасидан жуда узоқдир; уларнинг ҳеч қайси бири У эмас. Фақат Қуръони каримда Ўзини туърифлаган сифатларини, исмларини ёд олиб, Унинг Улуҳиятини (Иллоҳлигини), буюклигини улар билан тасдиқ ва иқрор этишимиз ва сўзлашимиз лозимдир.

Ёши етишган ҳар бир эркак ёки аёл мусулмоннинг Аллоҳу таолонинг зоти ва субутий сифатларини тўғри ўрганиши ва инониши лозим. Барча мусулмонларга энг аввалл фарз қилинган нараса ана шудир. Буларни билмаслик узр бўла олмайди. Чунки улор гуноҳдир.”

Буюк калом олимларидан Саййид Шариф Гуржоний(раҳматуллоҳи алейҳ) ҳам “Аллоҳу таолони, Исломият билдирган исмлар билан хотирлаш(зикр этиш) лозимдир”, деганлар.

Бошқача бўлмайди. Чунки , “… Аллоҳнинг ажмо-и ҳуснаси(чиройли исмлари) бор.  Унга ана шулар билан дуо қилинглар. Аллоҳнинг исми билан илҳод қилганларга қараманг. Улар қилганларининг жазосини тортадилар” (Аъроф, 180). Чунки улар  ояти каримага мухолифат қилган бўладилар.”  Тафсирларда “илҳод”нинг тўрт хили ҳақида сўзланиб, улардан бири, Аллоҳу таолони Унинг ўзи ва Пайғамбарлар билдирган исмлардан бошқа исмлар билан аташ эканлиги айтилгандир.

Шундай қилиб, “Асмо-и ҳуснодан олинганАллоҳ” исми ўрнига “Тангри” калимаси қўлланилмайди. Чунки бу калима “илоҳ”, “Мабуд”  деганидир. Ғарблилар тилларидаги “Диеу”,Гатт” ва “Гад” калималари ҳам “Мабуд”, “Илоҳ” маъносида қўлланиши мумкин, аммо “Аллоҳ” исми ўрнида қўлланиши мумккин эмас.

Манба: Туркия газетаси 10-11 декабр 2018, Проф. Рамазон Айвалли («Аллоҳу таолонинг сифатлари», «Аллоҳу таолога макон белгилаш куфрдир».)

яқин мавзу