Исломият, Аллоҳу таолонинг ҳақ динидир.

Исломият, Аллоҳу таолонинг ҳақ динидир*.

Аллоҳу таоло, Ислом динини ҳаётнинг юришини, этиёжларнинг ўзгаришларини таъминлайдиган, тарақиёт-юксалишларни сақлайдиган асослар устига қургандир.

Дорул-Фунун мударрисларидан, яъни эски Истанбул университети профессорларидан Саййид Абдулҳаким бин Мустафо Арвосий(раҳматуллоҳи алейҳ), “Робита-и шарифа” китобида “Ислом дини” ҳақида кўп қимматли маълумотлар келтирилган. Биз ҳам ўша ердан(57-саҳифа) бир қатор хулосавий сўзлар оламиз.

“Ислом дини, Аллоҳу таолонинг Жаброил исмидаги фаришта воситаси билан севимли Пайғамбари Муҳаммад алейҳиссаломга туширган, инсонларнинг дунёда ва охиратда роҳат ва маъсуд бўлишларини таъминлайдиган, усул ва қоидалардир. Барча юксаклик-устунликлар, фойдали нарсалар исломиятнинг ичидадир. Эски динларнинг кўринар-кўринмас бутун яхшиликлари исломиятда жамлангандир. Барча саодатлар, муваффақиятлар ундадир. У, адашмаган, чалкашмаган ақллар қабул қиладиган асослардан ва хуш ахлоқдан иборатдир. Яратишдан қусурсиз бўлганлар, уни рад этмайди ва ундан нафрат этмайдилар. Исломиятнинг ичида ҳеч қандай бир зарар, салбийлик йўқдир. Унинг ташқарисида, Исломият йўқ жойда эса ҳеч бир манфаат ҳам, ижобийлик ҳам йўқ ва бўла олмайди. Исломиятдан ҳоли бирор манфаат ҳақида ўйлаш, саробдан шароб кутмоқдир …”

Агар ҳар бир киши, у муслимми ёки ғайримуслимми бўлишидан қатъи назар ислом динини инсоф билан диққатли бир шаклда ўргансалар, кўрадиларки, “исломият, инсонларнинг ўзаро севишишларини, ёрдалашишларини қардошларча яшашларини, мамлакатларини кивожлантиришга интилишларини, кишиларнинг ўз иш жойи ва мақомларида нормал  юксалишларини  амр этмоқда, Аллоҳу таолонинг амрларига ҳурмат кўрсатишни ва махлуқларга марҳаматни, тупроғини, байроғини севишни, қонунларга итоат қилишни, солиқларни вақтида нормал бир шаклда тўлашни истамоқдадир …” 

Аллоҳу таоло, Ислом динини, ҳаётнинг давом этишини, эҳтиёжларнинг ўзгаришини таъминлайдиган, тараққиёт ва ривожланишни белгилайдиган асослар устига қургандир. Бошқа динлар бундай эмаслар. Исломдан бошқа динларнинг барчаси бузилганлардир. Замонимизда ҳеч ўзгармаган Аллоҳу таолонинг ягона дини бўлган исломият. “Саодат-и дорайни”, яъни дунё ва охират саодатининг жамисидир; ҳар кимнинг ҳақ ва масъулиятини кўрсатишдир. Ҳар бир махлуққа ўз масъулиятини юклашдир. Кишиларнинг ёрдамлашмаларини, бир-бирларига хизмат қилишларининг аҳамиятини истамоқдир.”

Ислом дини, ирқ, миллат, сиёсий назар-қараш, тил ва таҳсил савиясидан қатъи назар, ҳар бир одамзотининг шараф ва эътиборини ҳурмат қилгани учун катта-катта ютуқларга эришмоқдир … Мусулмонларнинг сони кундан кунга кўпаймоқдадир. Бу ҳолга жуда қувонамиз, чунки охиратда жаннатга кира олиш учун мусулмон бўлиш шартдар. Шу сабабдан ҳар мусулмон кишиси барчанинг мусулмон бўлишларини жону дилдан  истайдилар.

Биламизки, бугунгача ҳеч бир, ҳатто иброр ҳарфи ҳам ўзгаришга учрамаган ягона дин, бу Ислом динидир. Шу сабабдан шу ерда “Дин”нинг тахрифини келтирамиз : “Дин”, Аллоҳу таолонинг кишиларни дунё ва охиратда роҳат, ҳузур ва саодат (бахтиёрлик)га эриштирмоқ  учун Пайғамбарилари воситасида билдирган йўл – амрлар ва тақиқлардир.”

Аллоҳу таоло, Исдомият ҳақида туширганларини бугунга қадар ҳеч ўзгартирмаган муқаддас китоби Қуръони каримда мазмунан шундай марҳамат қилади: “Албатта Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир. Аҳли китоблар (яҳудий ва насронийлар) уларга( ислом ва Муҳаммаднинг ҳақ Пайғамбарлиги ҳақида) ҳужжат келганидан кейин фақат ўзаро ҳасад-адоват қилганлари сабаблигина талашиб-тортишдилар. Ким Аллоҳнинг оятларини инкор қилса, бас, албатта Аллоҳ тез ҳисоб-китоб қилгувчи зотдир.” (Оли-Имрон, 19).

“Кимда ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг “дини” Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир.” (Оли-Имрон, 85).

Ҳақ таоло бир ҳадиси қудусда ҳам марҳамат қилади: “Сизга юборганим Ислом динидан розиман, яъни ислом динини қабул қилганлардан, бу диннинг амр ва тақиқларига итоат қилганлардан рози бўламан, уларни севаман. Бу динда бўлиш, фақат жумардлик ва хушахлоқ билан тамомланади. Динингизнинг тўлалигини ана шу иккиси билан билдиринглар.” (Тобароний).

Буюк олим ва валийлардан бўлган Саййид Абдулҳаким Арвосий (раҳимаҳуллоҳ) марҳамат қилдиларки, “Аллоҳу таоло, илк Пайғамбар Одам алуҳиссаломдан сўнгра, ҳар минг йилда бир Пайғамбар воситасида одамларга янги бир дин туширгандир. Ана ўша пайғамларни расул атайдилар. Ҳар бир асрда энг соф ва тоза бир кишини пайғамбар этиб динларни қувватлантиргандир. Расулларга тобе бўлишган бу Пайғамбарларга Наби дейилади. Дин масалаларида олимларнинг сўзлари мўътабардир.”

Уламо ва авлиёларнинг энг буюкларидан бири Имом-и Раббоний Аҳмад Форуқий Сарқандий(қуддиса сирруҳ) ҳам “Аллоҳу таоло туширган ҳар бир дин  эътиқод (инониладиган хусуслар) ва амал(қилинадиган ва қилинмайдиган хусуслар) каби икки қисмдан иборат бўлади. Бундан эътиқод ҳар бир динда бир хилдир. Эътиқод, бу динниг асли ва асосидир, яъни дин дарахтининг гавдасидир. Амал(иш) эса, дарахтнинг шохлари, япроқлари кабидир” дея марҳаматда бўлганлардир.

Сулаймон бин Жазо исмли бир олим ҳам “Муҳаммад алейҳиссалом, барча инсонларга ва жинларга юборилган ҳақ Пайғамбардир. Динининг ҳукми қиёматга қадар давом қилади. Динлари аввал келиб кечган Пайғамбарлар динларининг баъзи ҳукмлари бекор қилингандир,” каби тасдиқ келтиради.

Хулоса ўрнида Имоми Раббоний ҳазратларининг қуйидаги сўзларини келтирамиз: “Икки жаҳон саодатига қавушмоқ, фақат ва фақат дунё ва охиратнинг муҳтарами бўлган Муҳаммад алейҳиссаламга эргашишга боғлидир. Унга эргашмоқ учун эса, иймон келтириш ва динимизнинг амру тақиқларини ўрганиш ва уларга оғишмай амал қилишдир.”

* Материал Туркияда нашр этилаётган Turkiye газетасининг (2019 йил 17-18 июн номерлари) «Бизнинг саҳифа» рубрикасида босилган проф. Рамазон Айваллининг шу номдаги мақолаларидан таржима қилингандир.

Мўмин-мусулмон кимдир? Иймонда тенглик нима деганидир?

Bu rasmning bo'sh alternativ attributi bor; uning fayl nomi hilmi-demir_1575032743.jpg

Муаллиф: Проф. фан доктори Ҳилми Демир. hilmidemir69@gmail.com

Таржимондан:Интернет блогимизнинг http://samarqanduz.com/?p=8498 линкида мусулмоннинг кимлиги ҳақида батафсил маълумотлар келтирилади. Профессор Ҳилми Демир қардошимиз масаланинг тарихий тарафини ва мусулмонлар орасидаги муҳим сиёсий муаммолар-келишмавчиликларнинг бошланиш сабабларига тўхталади. Қуйида мақоланинг мазмуни билан танишасиз.

Хорижийнинг сиёсий бир англами ҳам бор. Хуруж(ч) бу бирор обрўли(мансабдор) киши-авторитетга қарши чиқиш, яъни унга исён этиш дегани бўлади. Маълумингиз қуролли кўтарилиш, қуролли исён кўтаришлар хуруж дегани бўлади. Хорижийлар ҳам авторитетга исён қилишгандилар, яъни ўша замондаги Ҳазрати Али (р.а)га қарши исён кўтаришгандилар. Бу эса, оддий бир қарши чиқиш-кўтарилиш(исён) эмас эди.

Мўмин-мусулмон кимдир ёки унинг тескарсини десак ким мусулмон эмасдир? Бу савол, тарих, айниқса мусулмонлар тарихининг энг жон олувчи саволидир. Ҳазрати Пайғамбарнинг  вафоти билан бошланган ва бугунлар ҳам давом қилаётган мусулмонларнинг ички жанжалларининг асосий саволи ҳолига келган бир муаммодир. Яъни бугун  бу масала, мусулмон кимдир ёки мусулмон бўлмаган эса кимдир саволи билан такфир(куфр-бирига кофир дейиш) масаласи бир-бири билан аралашиб кетган бир ҳолга келгандир.

Такфир, бирор шахсни омма ичидан ташқари этиш, “бегона-бошқа” ҳисоблаш, унинг ҳақ-ҳуқуқларини танимасдан, ҳатто уни ўлдиришгача кетадиган бир вазиятдир. Такфир кишини, фақат диндан чиқармайди, жамиятдаги ўрнини, сиёсий ва ҳуқуқий ҳолларни ҳам ичига олган бир ҳолатга туширади. Шахснинг жон хавфсизлигини ҳам йўқ қилади ва уни ўлдиришгача кетади.

Исломиятда биринчи марта такфир ҳаракати ким тарафидан бошлатилганди?  Каби саволга келадиган бўлсак … Аслида бу саволга манба бўладиган асосий савол эса, ким мўминдир ва ким мусулмондир саволидир. Масала шундай бир ҳаёти ҳолга келдики, уламо мусулмоннинг ким эканлигини таърифлаш мажбуриятида қолди. Албатта исломдаги илк такфир ҳаракатини бошлаганлар хорижийлар бўлишдилар. Аммо бундан олдинлари ҳам мусулмонлар орасида жанжаллар бўлиб турармиди? Ҳа бўлиб  турардилар, бироқ улар бир-бирларини кофир эълон этмасларди. Хорижийлар билан бирликда мусулмонлар биринчи марта гуноҳлар ёки катта гуноҳлар мусулмонни диндан чиқаришини ва диндан чиққан мусулмоннинг эса, қони, моли ва номуси бошқасига ҳалол бўлиши ҳолати билан дуч келишди. Хорижийлар, ўғирлик қилиш, ёлғон сўзлаш, спиртли  ичимлик ичиш, зино қилиш, фоиз олиш, ота-она ҳақларини ейиш Аллоҳга исён этиш кабиларни катта гуноҳлар деб ҳисобладилар ва катта гуноҳ қилган мусулмонни диндан чиқади ҳисобладилар. Шундай қилиб, “гуноҳи сабаби билан мусулмон диндан чиқадими? Каби савол ҳам туғилди. Бу савол мусулмонлар орасида жуда аҳамиятли бир масаладир. Хорижийлар буюк гуноҳ қилган мусулмон диндан чиқишини тасдиқладилар. Бироқ Имоми Аъзам Абу Ҳанифа ҳазратлари буни рад қилди. У ўзининг “Ал-Олим ваъл Мутаоллим” номли асарида шундай деди: “Аҳли қибладан бирортасини ҳам (у ширкка  йўл қўймаган бўлса)  Аллоҳ уни мутлақо жазолантиради дейишга кучим етмайди.” Шундай бўлса, матнимизнинг давомида  келадиган тарихий тушунчаларни дурустроқ англашимиз учун “Хорижийлар кимдир, хорижий исми қаердан келаяпти” каби саволларни қараб чиқишимиз лозим келади.

Юқорироқда келтирганимиз сингари хориж, чиқиш, яъни эшикдан чиқиш эмас, албатта. Эшикдан чиқдим, демак хорижий бўлдим дегани эмасдир, албатта. Хорижийликнинг сиёсий бир тушунилиши бор. Хуруж(ч) бу бирор обрўли(мансабдор) киши-авторитетга қарши чиқиш, яъни унга исён этиш деганидир. Барчага маълум қуролли кўтарилиш, қуролли исён кўтаришлар хуруж дегани бўлади. Хорижийлар ҳам авторитетга исён қилишгандилар, яъни ўша замондаги Ҳазрати Али (р.а)га қарши исён кўтаришгандилар. Шунинг учун ҳам улар хорижий деб аталгандилар. Уларнинг бу ҳаракатлари оддий бир кўтарилиш-исён эмасди. Бу исённинг орқасида бир сиёсий юриш-ҳаракат бор эди. Хорижийларнинг дунёга келиши ҳам затон ҳазрати Али(р.а) ва Ҳазрати Муавия(р.а) орасида содир бўлган ва Сиффин деб ном олган сиёсий келишмавчиликнинг оқибати эди.

Хуллас, нимани кўраяпмиз? Бу ерда биз чуқур бир сиёсий курашни, ҳукумат-ҳокимият учун курашни кўрамиз. Мусулмон мусулмоннинг қонини тўкишини кўрамиз … Абу Ҳанифа каби олимлар эса, сиёсий бир англашмасликнинг эътиқодлашмаслиги учун ечим топишга ҳаракат қилдилар. “Сиёсий бир жанжал, қандай қилиб эътиқодлашмас-лиги мусулмон кимдир?” саволига берилган жавоб ва иймонда тенглик принсипи ана айнан шуни тушунтиради. Шундай бўлса, “жамиятда сиёсий, идеологик фарқлиликларимиз қандай қилиб жанжалга айланмайди?” масаласи бугун халқаро алоқаларда унинг устида туриладиган бир муаммодир. Қаранг, жанжалларда нималар бўлади ва бўлаяпти? Ҳа, тинчлик тарафдорлари бўлишган бир қатор кишилар, жанжалларни тинчитиш-бартараф этиш учун бир орага келадилар. Шу сабабдан биз сиёсий бир приницпнинг эътиқоди тортишмасига дуч келамиз. Биз сиёсий жанжалларнинг қандай ечилишини кўрсатадиган бир принципнинг қаршисида қолмоқдамиз.

Шунинг учун хорижийларнинг асос иддиаосини бир хотирлайлик. Ҳазрати Муавия ва ҳазрати Али қарама қарши турарларди ва бу урушни тинчитиш учун эса орага яраштирувчилар кирадилар ва улар “бу масалани жангга кирмасдан ҳал қилишни таклиф қилдилар. Масалан, ҳазрати Али(р.а) замонида валий вазифасида ишлаган Ашъас бин Қаис дейдики, “бу масалани таҳким йўли билан ҳал қилайлик. Таҳким, бирор жанжалли масалада келишувга бориш демакдир. Яъни улар дейдиларки, иккита буюгимиз чиқсинда ва бизни келиштирсинлар. Ниҳоят ҳазрати Али ва ҳазрати Муавия тарафларидаги ҳарбийлардан иккита катта гуруҳ ўзаро келишувни қувватлашларини сўзлайдилар. Аммо бу орада ҳазрати Али тарафидаги қўшиннинг бир гуруҳи олдинги фикрларидан воз кечади ва ҳазрати Алини айблай бошлайдилар. Унга “Бу англашмани асло қабул етмаслигинг керак эди”, дейдилар. Ҳарбийлар бунга сабаб қилиб мана шуни кўрсатади ва дейдилар: “Биз бу ерга дин учун келдик, Аллоҳ учун келдик. Ҳукмни ким беради…? Ҳукмни фақат Аллоҳ беради. Сен эса бординг бир яратилганнинг ҳукмига рози бўлдинг, ҳукм берувчи эса Аллоҳдир. Сен Аллоҳга исён кўтардинг. Аллоҳга исён кўтариш катта гуноҳдир. Демак сен катта гуноҳ қилдинг. Тавба қил, тавба қилмасанг сен кофирсан. Биз эса сенинг ёнингда уруш қилмаймиз, сенга хуруж қиламиз, қуролимиз билан сенга қарши турамиз. Бу бизнинг ҳақимиз, бу ҳақимизни қўлланамиз …”  Ҳазрати Али эса, “мен бошқарувчиман”, деди. Бунга қарши бир гуруҳ аскар “Сенинг бошқарувчилигинг битгандир. Чунки сен катта гуноҳ қилдинг,” дедилар.

Бу жуда бир таҳликали ҳол. Агар ҳар бир катта гуноҳга йўл қўйган бошқарувчининг обрўи, гуноҳи сабабли тугасайди, ҳолимизга маймунлар йиғламасмиди? Мана хорижийларнинг шу иккита иддиаосига қаранг? Улардан бири, катта гуноҳ қилган кофирдир; иккинчиси, катта гуноҳ қилган мансабдорга, амрга, султонга ва ҳ.к исён кўтариш мумкиндир! Шунинг учун мансабдорнинг гуноҳ қилгани учун унга қарши қуроли қўзғолон кўтариш масаласи ўта хавфлидир. Бунинг оқибатида хорижийлар ҳазрати Муавия ва ҳазрати Алидан ажралиб, бир айри гуруҳ бўлишиб бир қанча жойларга тарқалдилар. Ҳазрати Али орқага қайтди, ҳазрати Муавия ҳам Шомга чекинди …

Хорижийлар бир қанча жойларни ўз назорати остига олишга уриндилар ва бунинг уддасидан ҳам чиқишди. Бундан ташқари ҳазрати Али ва ҳазрати Муавияга қарашли қишлоқларга босқинчиликлар қила бошлашдилар. Улар йўловчиларга қарши босқинчиликлар ҳам қилишди ва уларни ўлдирди молларини тортиб олишдилар ҳам. Масалан, бир сафарида бир ҳамиладор хотини билан йўловчиликда бўлган бир саҳобани тўхтатиб, унга “Ҳазрати Алими ё Муавиями ҳақли” деган савол бердилар. У саҳоба ҳар иккаласи учун ҳам фақат хайр сўзлайман деди. Уни кофир бўлдинг дейишиб, хотини билан бирга ўлдирдилар!

Ким мусулмондир? Саволига хорижийларнинг жавоби эса мана бундай эди: “Мусулмон катта гуноҳ қилмаган кишидир.” Чунки уларга кўра, иймон амал ва сўздан иборат эди. Мусулмон киши гуноҳ қилиб қўйса нима қилиш лозим саволига эса, тавба қилади ва бошқа ҳеч гуноҳ қилмаслиги керак деб жавоб қилишарди … Аммо биламизки, киши йиқилади, адашади ва гуноҳ қилиб қўяди, ахир. Баъзан эса амрларни ҳам тарк этиши мумкин. Бу ҳолда нима қилиши керак бўлади? Бундай ҳолда гуноҳкорни ва уни яқлаганларни ўлимга ҳукм қилишни, мансабдорга қарши эса қуролли қўзғолон қилиш керак дейишдилар. Уларнинг бу каби қарашлари ислом оламида жиддий хаос майдонга чиқишига сабаб бўлди.

Буюк олим Абу Ҳанифанинг бу хусусда жавоби  ана шунинг учун ҳам кўп аҳамиятли эди. Абу Ҳанифа каби олимлар хаосга қарши тартибни қўйиб, унга қарши курашдилар. Абу Ҳанифа ҳазратлари энг аввал иймонни иқрор ва қалб(ақл)нинг тасдиғи шаклида таърифлади. Бунинг маъноси эса, иймон шахснинг уни ўзи идрок ила танлашидир. Ана шу танлашдан сўнгра, шу танлашга уйғун ҳаракатлар ва тутумлар бошланади. Агар улар бошланмаса, улар учун шахснинг ўзи ҳисобини фақат Аллоҳга беради. У шахс гуноҳкор бўлади, аммо ҳеч бир ҳолда кофир бўлмайди. Абу Ҳанифа эса бу ҳолни, “Аллоҳга иймон келтиргани сабабли шахс намоз ўқийди, закот беради, рўза тутади, ҳаж қилади ва Аллоҳни зикр қилади. Акси, яъни намоз ўқигани, закот бергани, рўза тутгани ва ҳаж қилгани учун Аллоҳга иймон келтирган бўлмайдилар” каби тушунтиради. Бошқа тарафдан Имоми Аъзам Қуръони каримдаги, “Мўминлар иймон ва тавҳидда бир-бирларига тенгдирлар, уларнинг бир-биридан устунликлари амаллари жиҳатидандир …” каби  приципини эслатади. Тўғрисини сўзласам бу мени жуда ҳаяжонлантирди. Ўйлайманки, мен каби яқинлашсангиз сиз ҳам айни ҳаяжонни ҳис этасиз. Билмадим, нега, аммо  хорижийлар Ҳазрати Алининг иймонини ёқтирмадилар, унинг иймонига қарши бўлдилар. Ҳазрати Али(р.а)га “Менинг иймоним сенинг иймонингдан янада соҳиҳ, сенинг иймонинг катта гуноҳга йўл қўйганинг учун бузулди, бизнинг иймонимиз бузулмади,” дедилар. Шундай қилиб, иймонда тенглик принципини бузган ва иймоннинг ўлчалишини иддиао қилган илк гуруҳ хорижийлар бўлиб қолишдилар.  

Агар борди-ю иймонда фарқлилик бўладиган бўлса, албатта устунлик, юксаклик у ерда-иймони кўплидадир. Ҳа-да бирор кишининг иймони устун бўлса, инсоний юксаклик ҳам унда бўлади-да, ахир.

Оқибатда иймонни ўлчаш фақат хорижийларнинг иши бўлиб қолмади. Табиийки бугун ҳам қўлларида “иймон ўлчагич”лари борлар учрайди. Абу Ҳанифа ҳазратлари “устунлик-юксаклик иймонда эмас, амалдадир,” дейиши билан у тасдиқни рад қилди. Устун бўлган киши, ёлғон сўзламаган, ўғирлик қилмаган, адолатли бўлган, ҳақларни таниган, миш-мишлар юритмайдиган, ҳаромга қўл урмаган кишидир.

Инончига, ирқига, жинсиятига, мазҳабига кўра ажратмасдан барчамизни бир-тенг ватандош ҳисоблаган  Асосий қонун ҳали қабул этилмади? Абу Ҳанифанинг тақдим этган принципи айнан ана шу принципни ўртага қўйди. Ҳаммамиз Ислом миллатининг тенг ҳуқуқли ватандошларимиздир. Қандай даврда ва замоннинг қайси бўлимида яшашасангиз яшанг, қайси ирқдан бўлсангиз бўлинг: арабми, форсми, африкалими ҳеч фарқи йўқ, ҳаммамиз иймонда бир хил ва тенгмиз. Ана шу иймонимизда тенглик бизни Ислом миллатининг қардош тенг бирор шахси ҳолига келтиради …

Абу Ҳанифа бу принципни ўртага чиқарган замондан бошлабоқ, Ҳанифийлик Ўрта Осиёда форсийлар ва туркларнинг орасида жуда тез ёйилди. Аслида Абу Ҳанифа нима қилди? Биринчидан, у ислом дунёсидаги хаосни тартибга солди. Иккинчидан, ҳар бир мусулмонни Ислом дунёсининг иймонда тенг – бир хил қардош ватандошлари ҳолига келтирди. Иймонни ўлчашни эмас, хайрда ва яхшиликларда мусофақалашишни асосга олди. Шунинг учун ҳам Абу Ҳанифанинг ва аҳли суннатнинг ҳам энг асосий принципиал ҳолга келтирган бу прицип, кейинироқ Модрудийлар, Ашъорийлар ва Шофийлар тарафидан ҳам қабул қилинди …

Бугун эса, Ислом дунёсида тинчликни янгидан ўрнатиш ва давомли қилиш учун бу принципларга ҳар замондагидан ҳам кўпроқ амал қилишга мажбур қолмоқдамиз …   

Мақоланинг Туркия туркчасидаги кўринишини ўзбек туркчаси шаклида ифодаланган тилмоч: Алибой Йўляхши.

      

яқин мавзу