Оилa ҳақида …

Ола ҳақида ….

Оила ҳар бир жамият биносининг мустаҳкам пиширилган ғиштидир. У Аллоҳу таолонинг одамизотни яратиши билан унга берилган бир қалъасидир. Бошқача айтилганда оила, Аллоҳу таоло қурилишини буюрган ва Расул алейҳиссалам безаган, мустаҳкамлаган мусулмонларнинг уйи-рўзғори, муқаддас қалъасидир. Афсуслар бўлсинки, замонимизда мусулмонлар ҳаётида нисбатан қолоқликни кўрамиз. Бу қолоқлик масаласига умумий шаклда қоралса, унинг асосий сабаби биттадек кўринади. Масалан, одамизотнинг тушунчасини ва қаноатини ташкил этган, унинг ақидаси, одамзотининг яшаш тарзини, уни-буни қилиб қилмаслигини борлиқлар ва ҳодисаларга аралашини, уларга нуқтаи назари(қараши)ни шакллантиради. Шунга кўра, одамзотининг пасайиши ёки юксалиши, унинг ҳаётга, ҳаёт тарзи чегараларини белгилаган дунё қарашини шакллантирган инониш(инонч) тарзи билан тўғридан боғлангандир. Чунки унинг у инонч тарзи киши ер юзида яшаши давомида унинг барча ютуқларини, ўзи учун белгиланган қилиб қилмайдиган ишларининг чегараларини белгилайди. Буларни одамзоти, ўзининг моддий ёки фикрий имконларини бир тарфга қўйиб, қилади. Шу сабабли бу, ҳар бир умматнинг, жамиятнинг, омманинг, ҳар бир оиланинг, эркакдир, аёлдир ҳар бир шахснинг тушунча-фикрларини ташкил этган ва энг бошида келадиган омили бўлиши керакдир. Одамзотининг тушунча мажораларида вақти-вақти билан  салбий ва турли хил оғишлар бўлиб турса-да, уни бир тўғри тушунчага қайтарадиган асосий фикрий бир нуқтаси бўлиши лозим. Бу хусус, кишини вақт бевақт бўлиб турадиган тушунчаларининг ўзгаришларини тўғри тарафга бошқариб туриши керак. Тушунчаларни тартиблайдиган бу бош қоида, инсонни шахси ва оммавий жиҳатдан юксалтиради. Бу фикрий қоиданинг  таъсирли бўлишининг кескин далили, бунинг киши зеҳнияти ва табиати билан оҳангдор бўлишидир. Киши табиати эса,  фақат ахлоқлари ва ичтуйғуларининг йиғиндисидан иборат эмас. Балки унинг барча жисмоний, маънавий жиҳатлари, ички ва ташқий оғишлари ҳам бу йиғиндининг ичига қарашли бўлади. айтилганлардан қайси бири,  дунё қарашларидан бирор бир парча кишининг бу табиатига кирмаса, киши ана ўша ўлчамда фалокатга, ёмонликларга учрашига сабаб бўлади. Кишига бахт, ҳузур бермасдан, унинг фалокатига сабаб бўладиган тушунча системаси дуруст тушунча системаси бўла олмайди, албатта. Шунинг учун киши доим бахтлилик, ҳузур йўлини ахтаради.  Тўғри, ҳузур йўлини, саодат йўлини кўрсатган Ҳақ таолодир. Шу сабабдан ҳам шахсий ва оилавий ҳаётда Қуръони карим ва Суннати Шарифа билан келтирилган тартиб амалга оширилиши, мақсадда мувофиқ натижага олиб боради.

Маълумки, Аллоҳу Субҳону ва таоло аввал Одам алейҳис саломни ва унинг танасидан Ҳавва онамизни яратди, шунинг оқибатида она-аёл бир эркак ёрдамига муҳтож вазиятда яратилгандир. Шундай қилиб, Буюк Аллоҳ Субҳону ва таоло, ояти калимада ҳам билдирилгани каби эркакларга хотинларга нисбатан бир айри даража бергандир: “… Ва яхши амалларда улар (аёллар) учун зиммаларидаги эрлари олдидаги бурчлари баробарида ҳуқуқлари ҳам бор. Ва эркаклар учун (аёллар) устида бир даража (имтиёз) бор. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгасидир.”  (Бақара, 228-оят).

Бундан кўринаяптики, эркак ва аёлнинг барча ишларда ҳақу ҳуқуқлари баробардир, яъни улар(эр ва хотин)нинг ҳар бири ўз вазифаларини бир-бирларини рози қиладиган, севиндирадиган нисбатда бажарадилар. Оятдаги “Ва эркаклар учун (аёллар) устида бир даража (имтиёз) бор” ифодаси, кишиларнинг дунё ҳаётида фақат эркакларга махсус хусусларнинг мавжудлигига қаратилгандир. Масалан, жиҳад, яшаш-тирикчилик ва шулар ҳақида ўйлаш, оилани қўриш учун керакли моддий ва маънавий кучга соҳиб бўлиш каби вазифалар эркакка юклангандир. Оиланинг нафақасини таъминлаш, хотинининг маҳрини бериш ҳам эркакка оиддир. Шу сабаблардан ҳам мерос бўлинишида эркакларга хотинларга нисбатан кўпроқ улуш ажратилади. Сўзсиз, аёл-оиланинг бекаси, Аллоҳ Субҳону таолонинг эркак бандаларига боғишлаган бир гўзал лутфидир. Масалан, қуръони каримда бу ҳақда “Унинг оятларидан (яна бири) – У зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат қилишидир.” ( Рум, 21), каби марҳамат қилинадиЯъни Аллоҳу таоло, ўзининг ошиқи ва муҳаббати билан  эркак(эр)га сокинлик туғдирадиган аёл-умр йўлдоши берди. Айнан шу эр-аёл биргалиги асосида эркак ўзининг жисмоний ва психологик турғунлигини, сокинлигини сақлай олади. Чунки эркакнинг уйланишдан аввал ҳеч танимагани бир аёл-хотинга уйлангандан сўнгра бутун ақлини ва севгисини бериши Аллоҳ субҳону таолонинг одамзот ҳаётида яратган энг буюк мўъжизаларидан биридир. Шу аниқ билайликки, Аллоҳ субҳону таоло аёл-хотинни ҳам энг камида эркак каби иззат-ҳурматли яратгандир. Ажир ва савобда уни эркак билан айни даражада ҳисоблагандир. Ҳаётда эса, аҳамияти хавфи хатари жиҳатидан эркакка юклатилган маъулиятлар, аёл-хотинга юклатилганларидан янада оғир ва буюкдир. Бунинг устига Аллоҳу таоло хотин ва эркакни ҳақ ва жазода, ажир ва савобда тенг тутгани сингари, фаришталарнинг дуоларида Аллоҳ таоло бандаларини аёл-эркак шаклида эмас, фақат Ўз қуллури-бандалари сифатида кўради. Масалан, Қуръони каримда мана шундай келади: “Парвардигоро, уларни ҳам, уларнинг ота-боболарини , жуфти ҳалоллари ва зуриятлари орасидаги солиҳ-мўмин бўлган кишиларни ҳам Ўзинг уларга ваъда қилган мангу жаннатларга дохил қилгин. Албатта Сенинг Ўзингина қудрат ва ҳикмат соҳибдирсан,” (Мўмин, 8) дея эркак аёлнинг тенглигини таъкидлайди. Яна бир бошқа ояти каримада хотин ва эркакнинг жаннатга кириш шарти ягоналиги марҳамат қилинади: ”Эркакми, аёлми ким мўмин бўлган ҳолда бирон яхшилик қилса, ана ўшалар жаннатга дохил бўлурлар (ва) у жойда уларга беҳисоб ризқ берилиур” (Мўмин, 40).

Исломиятдаги бу вазият, эркак ва аёлнинг бир-биридан устунлигини кўрсатадиган ҳолат эмас. Бу ерда асосий масала, уларнинг ҳар бирининг ўз табийлиги , ахлоқ ва  тусусиятлари билан   омма орасида қолароқ    вазифаларини белгилаб, уларнинг чегараларини билишдан иборатдир.

Носларда ифодаланган оят ва ҳадис шарифларда барчаси  мутлақ англамда ҳаёт билан боғли ўзига берилган ролларни табиийлига , бу масъулиятларни ташиш кучига уйғун қонуний тузатишларни бажаришдир. Бу ҳолат бошқача қараганда Аллоҳу таолонинг аёл-хотинга  қаратилган бир раҳматидир. Чунки хотин, ақли  ва баданий кучига  мос бўлмаган, унга оғир келадиган масъулиятларни кўтара(бажара) олмайди.

Бундан ташқари, одамизод авлодининг давомлигини ишончли давоми учун турмуш билан боғли бир қатор нисбатан қийин-оғир вазифаларни ўринлаштириши учун маълум даражада кўпроқ куч, имконият эркакка берилгандир. Шу сабабдан ҳам у ўз набатида омма-жамият орасидаги вазифаларини бажармоқ  ҳамда уйида хотинига, болаларига керак бўлган хизматларни ҳам бажариши лозим бўлади.

Қуръони карим, эркак ва хотиннинг бу дунёдаги ёлғизликларини, уларни бирлаштирибш йўли билан кетгазишни кўрсатади ва бу бирликни ҳам бир-бирларини тўлдириш шаклда тартиблайди.

Оила ҳаёти, эр-хотиннинг тартибли тарзда жинсий эҳтиёжларини қонтириш билан бирга  бир-бирига моддий ва маънавий дастак бўлиб,  турмуш ўртоқлиги қурилишига васила бўлмоқдадир. Оила ҳаётида энг аҳамиятли хусуслардан бири,  барча жонлиларда бўлганлиги сингари «наслни (авлодни) давом эттириш» хусусиятини табиий шаклда сақлаб қолишидир. Шуни ҳам айтиш лозимки, замонимизда ғарб халқининг ва секин-аста бутун дунёга тарқалаётган қариялар муаммосининг манбаси ҳам оила ҳаётига етарли даражада ни диққат этилмаслигидадир.

Оила ҳаёти,  эр-хотин орасидаги ўз ҳаётларига боғли, яъни жинсий орзу ва эҳтиёжларини, ва маънавий ҳузур билан бтр-бирига суяниш ва шериклашиш эҳтиёжларини қондиргани каби  барча  жонлиларга хос хусусият насл қолдириш хусусиятини ҳам ҳақиқатга айлантиради. Шунинг учун ҳам мусулмонларда  бу уйланиш ҳолати ҳаётда машҳур бўлган инсон шаклини ҳақиқатга айлантирган бўлади.

Ғарб дунёсида бузулишга юз тутган оила ҳаёти ва оиладан ташқари алоқалар  шайтоний бир ҳаромликлардир. Масалан, саҳобалардан Собир радийАллоҳу анҳ Расулуллоҳ  саллАллоҳу алейҳи ва салламдан тубандагича ривоят қилгандир: «Одамизоти  ўз авлодининг давомлигини сақлаши учун бир қатор ҳаётий вазифаларни ўринлаштириш мақсадида маълум даражада куч ва имкониятлар оилада эркакка берилгандир.»

яқин мавзу