Толстойдан ибратли сўзлар.

Туркияда 2019 йили учун чиқарилган тақвимларнинг бирининг 17- октябр варағида Тостойдан инжулар каби бир материал эълон қилинган биз уни Толстойдан ибратли сўзлар деб таржима қилдик ва ўқувчиларимизга тавсия этишни лозим кўрдик.

Руссиянинг буюк ёзувчиси Толстойнинг қуйидаги 19-та ибратли сўзларини ўқувчиларимиз ибрат олишлари учун эълон қилишни лозим топдик:

  1. Ҳеч ким бошқа бир кишини каситадиган даражада буюк эмасдир. Билгинки, сен кичик кўрган ҳар қандай бир нарса учун вақти келиб сен учун энг қимматли бўлган нарсангни тўлашинг керак бўлиши мумкин.

2.Ҳаёт кетганни қайта келтирмайди ҳам, йўқотилган вақт(замон)ни орқага қайтармайди ҳам. Демак яшашинг керакларини ё вақтида яшайсан ёки яшай олмадим деб йиғлайсан.

  1. Шундай хўрозлар ҳам борки, улар қичқарганлари учунгина қуёш чиқади(кун туғади) деб ҳисоблайдилар.
  1. Инсон боласининг қиммати бирор каср билан ифода этилса, касрнинг сурати инсоннинг кимлиги-кишилигинин кўрсатади, махражи эса, унинг хаёлидаги ўзини белгилайди. Биласизки, касрда махраж каттарган сари касрнинг қиммати камая боради.
  1. Бузиқ пул кишининг чўнтагини тешади, бузиқ одам эса, унинг дилини тешади. Шу сабабдан уларнинг иккисини ҳам тезда харжланг!
  1. Кишининг танасида бирор амалиёт ўтказиш учун уни ухлатиш, руҳан амалиёт ўтказиш учун эса уйғотиш керакдир.
  1. Ҳамма инсониятнинг ёмонликка қараб кетаётганини тан олади, аммо ҳеч ким ўзининг ёмонликка кетаётганини тан олмайди.
  1. Ҳамма инсониятни ўзгарди, деб ўйлайди, бироқ ҳеч ким энг аввал ўзининг ҳам ўзгариши кераклигини ўйламайди.
  1. Борлиги бирон нарса бермаган кишиларнинг йўқлиги ҳам ҳеч нарсани йўқотмайди.
  1. Нималар деб шайтонга аччиғланасан? Яхшиси сен бирор дурустлик қил, шайтон аччиғлансин.
  1. Шуни яхши билки, яшаганларинг билан эмас, балки яшатганларинг билан хотирланасан. Шуни ҳам унутмаки, нималар яшатган бўлсанг, бир кун уни сен ҳам албатта яшайсан.
  1. Бирор аёлнинг бошига келадиганлар, уни севган одамнинг хиёнати ва уни севмаган одамнинг садоқати орасида ўзгаради.
  1. Одамзотини ўтирган мавқеи билан эмас, кўзлаётган мавқеи билан ўлчаш лозим.
  1. Гўзал-чиройли бўлган севимли эмас, балки севимли бўлган гўзал ва чиройлидир.
  1. Вақт-замон ва сабр энг кучли икки дона курашчидир.
  1. Бахтлиликни иҳтиросларда эмас, ўз қалбингиздан изланг! Бахтлиликнинг манбаси ташқаримизда эмас, ичимиздадир.
  1. Бирор киши оғриқни сезса, у жонлидир. Бошқа бирининг ҳам оғриғини ҳис этса, у инсондир.
  1. Ҳаёт бизни одатда тўрт ҳалот билан синайди: ҳақиқатлар билан уради; айрилиқлар билан бўлади; инсонликдан чиқаради ва сўнгра тўп билан ўзини кўрсатади.
  1. Одамзотининг ҳақиқий кучи унинг ўзини уриб бериишида эмас, балки чекинмасдан дик туришидадир.

 

 

яқин мавзу