Саломлашманинг аҳамияти

Севимли Пайғабаримиз саллоллаҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладики, “Қасам билан айтаманки, иймон келтирмаганингизча жаннатга кира олмайсиз. Бир-бирингизни яхши кўрмаганингизча иймон келтирган бўлмайсиз. Бир-бирингизни яхши кўришнинг йўли эса, саломлашмани ораларингизда ёйиш ва оммалаштиришдир.” [Тирмизий, Имом Аҳмад].

Бу ҳадиси шарифда учта хусус(модда) таъкидланмоқдадир:

  1. Жаннатга кириш учун мусулмон бўлишнинг, яъни иймон келтиришнинг шарт бўлиши; 2. Мусулмон(мўмин)лар бир-бирларини яхши кўришлари; 3. Саломлашиш ва бу одатни оммалаштиришнинг аҳамияти каби хусуслар кўрсатилмоқдадир.

Ояти карималар бир-бирини изоҳлаганлари сингари, ҳадиси шарифларнинг ҳам бири бошқасини изоҳлайди. Шу маънода мавзу билан боғли бўлган ҳадиси шарифлар тубандагилардир: “Учраган биродарингизга салом беринг. Орангизда бирор дарахт, девор бўлиб қолса ва улардан ўтганингиздан сўнгра учрашсангиз такрор саломлашинг.”  [Абу Довуд, Ибни Можа].

“Уйига кираётганда  салом берган, Аллоҳнинг ҳимояси остидадир.” [ Абу Довуд]

Бирор жойга кирган киши, у ердагиларга салом берсин. У ердан чиқиб кетаётганида ҳам салом билан чиқсин.” [Тирмизий ]

“Саломлашишни ёйсангиз жаннатга кирасиз” [Тобароний]

“ Саломлашмани аммолаштиринг, зиёфат беринг. [Солиҳ] қориндошни зиёрат қилинг.  Кечаси ҳамма ухлаётганида сиз намоз ўқинг.  Ана шунда соғу саломат жаннатга кирасиз.” [Доримий]

“Аллоҳу таолонинг раҳмати ва афвига энг лойиқ киши, аввал салом бергандир.” [Абу Довуд]

“Мўмин аввал салом беришга уринади; мунофиқ эса, аввал унга салом беришларини кутади.” [Доракутний]

Салом бермасдан сўзга бошламанглар. Салом бермасдан сўзлаганга жавоб берманглар.” [Ҳокимий ]

“Фақат таниганларига салом бериш, қиймат аломатларидандир.” [Тобароний]

“Амалларнинг энг яхшиларидан бири, саломлашишни тарқатишдир.” [Ашиъатуъл-Ламаот]

“Ширин тилли бўлиш, саломлашиш ва зиёфат бериш жаннатга келтиради.” [Ҳоким]

“ Мусулмон  қардошига салом бериш, ёнига келганида унга ўтирадиган жой кўрсатиш ва у хурсанд бўладиган исм билан уни аташ, уларнинг орадаги муносабатларни яхшилайди.” [Табороний]

яқин мавзу