Намунали мусулмон оиласи қандай яшайди?

Муаллиф admin Ağu 31, 2019

Намунали мусулмон оиласи қандай яшайди?

Алибой Йўляхши: мен билан мактуб алмашиб турадиган Торак Рофай (е-маил адреси:  Tarek Rafei (dr_tarek_rafei@gawab.com)) исмли мўмин қардошим рус тилида ёзилган “Намунали мусулмон оиласи қандай яшайди?” номли мақоласини менинг почтамга юборди. Унинг мазмунидан мен қаноат ҳосил қилдим ва ундан ибрат олса бўлади деган фикрга келдим. Шунинг учун қадрли ўқувчилар, бундай бир ибратли материал билан ўзбек тилида  ўқийдиган мўмин қардошларимизни ҳам таништириш савобли иш бўлар деб ҳисобладим. Уни қуйида сиз қадрли ўқувчилар эътиборингизга ҳавола қиламиз.

I Мўмин-мусулмон эрнинг сифатлари.

Масалан, шундан бошласак бўлади, яъни софдил, ҳақиқий мусулмон бирон жойдан (ташқаридан, ишдан, сафардан ва ҳ.к.) уйига келганида энг аввал нима қилади? Бундай мусулмон эр (ота бўлиши мумкин), уйига кирганидан энг аввал хотини ва болалари олдига бориб, ўзини шод кўрсатиб ва табассум билан уларга махсус ислом саломи беради, яъни  мўмин эр, ”Уйингизга кирганингизда бир-бирларингизга Аллоҳ номидан  эзгулик тилаб ва марҳаматли бўлиб салом беринг” сингари  Парвардигори олам белгилагани ва буюрганидек салом билан уйига кириб келади. 

Бундай саломлашишни ва сўрашишни эзгулик элчиси Расулуллоҳ (соллаллоҳ алейҳи ва саллам)Эй ўғил, уйингга кириб келганингда саломлашгин. Шундай қилсанг бундан ўзингга ҳам, оилангга ҳам эзгулик, яхшилик келади,” деган насиҳат билан одамлар орасида жонлантирди.

Киши ўз оиласига тинчлик, эзгулик тилаш билан кириб келса, оила аъзолари орасида унинг пайдо бўлиши, қишдан кейин майин баҳорнинг келиши каби уларга хурсандчилик, шодлик ва бахт келтирса, оилада меҳрибончилик, роҳатлик ҳис-туйғуларини юзага чиқарса, ана шу оила учун роҳатбахшлик ва фаровонликнинг айнан ўзи бўлади.

У, хотини бирон нарсага муҳтож бўлганида унга доим ёрдам қўлини чўзади, агар хотин ўзининг чарчашидан, зерикишидан  ёки бирон лозимлигидан шикоят қилганида уни юмшоқлик билан юпатади ва унга тасалли бериб рағбатлантиради. Эр шундай қиладики, уйдаги хотин, ўзининг  ишлари билан қизиқадиган,  қонуний ҳақлари нималарни талаб қилсалар уларни имкони қадар ўз вақтида таъминлайдиган марҳаматли, меҳрибон эрининг ҳамиша эътиборида эканлигини ҳис этиб туради ва хурсанд бўлиб юради.  

Эр, шариат йўл берган даражада хотинининг хушига келадиган шаклда безанади ва ўзининг иш вақтидан ёки дўстлари билан ўтказадиган вақтидан маълум қисмини унга-хотинига ажратади.

Ислом, хотин учун интим (эри билан яқинлашиш) масаласида ҳам аниқ қоидалар сақланишини кафолатлайди(гарантиялайди). Бу гарантиялар шунчалар мустаҳкамки, бунга кўра, уйли эркак, уйдаги мувозанатни бузмаслик учун ўзининг бутун вақтини диннинг асосини ташкил қиладиган ва Ислом энг муҳим ва энг муносиб ҳисоблаган ибодатга-намозга ҳам бағишламаслиги лозим.

Бунинг тасдиғини Абдуллоҳ бин Амр бин ал-Асадан ривоят қилинган ҳадиси шарифдан топамиз. Ўша ҳадиси шарифда, “Абдуллоҳнинг Аллоҳга ибодат қилиш учун жуда кўп вақтини сарфлаётганидан хабардор бўлган Расулуллоҳ  унга, “Менга хабар беришларича сен кундузлари рўза тутиб, кечалари намоз ўқиярмишсан, шундайми?” деб сўради. “Ҳа, Ё расулаллоҳ” деди Абдуллоҳ. Ўшанда Расулаллоҳ, “Бундай қилма, рўза тут. Аммо рўза тутмай юрадиган вақтинг ҳам бўлсин. Бемалол ухлаб, дам ҳам олиб, роҳат ҳам қилгин. Чунки танангнинг ҳам сенда ҳақи бор, кўзингнинг ҳам сенда ҳақи бор ва хотинингнинг ҳам сенда ҳақи бор, меҳмонларингнинг ҳам сенда ҳақлари бор,” дея марҳамат қилдилар” (Ал-Бухари ва Муслим ривоят қилганлар).

Олийҳиммат Раусули акрам, ўз асҳобини ибодатда ҳам, оилавий ҳаётда ҳам мўътадил (ўртача) бўлишга чақириб, уларнинг орасида ўз кўрсатмаларини тарқатди. Аста-секин бу мўътадиллик уларнинг яшаш тарзларига айланиб қолди.

Мўмин ва тафаккури яхши мусулмон кишиси, ҳамиша олий намуна ҳисобланган Расулуллоҳдан(соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ибрат олиб, баъзи-баъзида хотинига ҳазил-мутойибалар билан оиладаги бир зайлликни бузиб, унга жонлилик. хушчақчақлик киритиб туриши ҳам мақбул хусусиятлардан ҳисобланади.

Мўмин киши, бирор овқат унинг исталганидек тайёрланмаса, барча нарсаларни ағдар-тўнтар қилиб ташлайдиган оми эрлар каби арзиган-арзимаган нарсалардан тажанг бўлавермайди. У ҳар доим, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам), “Ҳеч бир замон овқатни ёмонламасди, истаса еярди, истамаса оддийгина ейишдан воз кечарди” (Ал-Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар) ҳадиси шарифни хотирига келтириб туриши лозим.

Уйланган мусулмон кишиси, фақатгина хотинини ҳурмат қилиб ва у билан яхши муносабатда бўлибгина қолмай, Аллоҳ Расулига ўхшаш балки хотинининг яхши дугоналарига ҳам худди хотинига бўлганидай яхши муносабатда бўлади.

Баъзан аёлда ҳам ғазаб қўзғаб қолиши мумкин ва у эридан узоқлашиб, унга ўзининг аччиғланаётганини билдириши ҳам учраб туради. Бундай ҳолларда мўмин киши, хотинига нисбатан тоқатли бўлиб ва ювош муомала қилиш билан аёлларнинг табиатини ва хусусиятларини чуқур билишини кўрсатиши лозим.

Эр мана шундай қилиш билан Ислом ҳақиқатан ижтимоий ҳаётнинг юксак даражаси эканлигини намойиш қилган бўлади. Алоҳида  олинган кишиларни, оилаларни ва бутун-бутун жамиятларни қамраб олган жанжал-можароларга, бахтсизлик, ташвиш, безовталик ва ҳар хил бошқа қўзғалишларга келсак, буларнинг барчасининг сабаби кишиларнинг Ислом тарқатаётган ўша буюк қадриятлардан узоқлигида бўлиб, уларнинг бу қадриятларга жоҳилларча муносабатда бўлишлари ва уларнинг бу қадриятлар ҳақида нотўғри тасаввурга эга эканликларидир.

Шу билан бирга улар ахлоқий қадриятлар ҳам бўлиб ҳисобланади, агар эрлар уларни яхши ўзлаштириб олсалар, оилавий ҳаётда хилма-хил тортишувларга, жанжалларга ўрин қолмайди, уйларда тинчлик, барқарорлик ва роҳат-фароғат ҳукм сурадиган бўлади.

Мусулмон эр, уйда оиланинг бошлиғидир ва бошқалардан яхшироқ тушунган ҳолда қуйидагиларҳни ҳам бажаради:

– У, хотини унга ишонган барча оилавий сирларни қаттиқ сир сақлашга ҳаракат қилади. Чунки эрнинг шундай қилиши лозимлиги шариат тарафидан ўрнатилгандир. Бундан ташқари у хотини балан яхши меҳр-муҳаббатли алоқасини мустаҳкамлаш ва ўз атрофидагиларнинг ҳам ҳурматига эришиш мақсадида бу ишларни амалга ошириши лозим бўлади.

– Мўмин, ҳеч бир ҳолда хотинини бошқалар олдида ноқулай ҳолга туширмайди. Борди-ю у хотинининг ҳаракатидаги баъзи қилиқларига кўра унга танбиҳ бериши ёки унинг хатосини тўғрилаб, тартибга чақирмоқчи бўлса, бунинг учун қулай бўлган бошқа вақт ва жой танлашга ҳаракат қилади.

– Эр, хотинининг оила аъзоларига ва қариндошларига ҳар қандай бир хафачилик келтириб чиқарадиган ҳолатлардан қочишга уриниши лозим. Агар шундай бўлиб қолса, хотинини камситган ва уятга қўйган бўлади. Ундан ташқари хотин ҳам бирон вақт эрга нисбатан ҳам айнан ўшанақа сўзлар қилиши мумкин бўлади.

Турмушда мўмин киши ҳамиша ҳисобга оладиган яна бир жуда нозик ҳолат ҳам мавжуд. Бу бир тарафдан хотинни хурсанд қилиб, унинг кўнглига қараш бўлса, бошқа тарафдан ота-онага иззат-ҳурматни сақлашдан иборатдир. Чунки шариат ота-онани ҳурмат қилиш ва уларнинг иззатларини ўрнига қўйишни ҳамда уларга итоат қилишни талаб қилади.

Ана шундай юксак ахлоқий сифатлар ва хушмуомалалик эвазига эр хотинининг қалбини эгаллайди ва шундай қилиб хотин эрнинг эркига қарши ҳеч нарса қилмайди, аксинча уларнинг барчасига рози бўлади.

Бу унга, хотинининг ҳақлари бажарилишини масъул этган кўрсатмалар ва қонуну қоидалар ёрдамида, унинг дини уни безаган ва аёлга уйланиш натижасида эришган сифатлардан фойдаланиб, хотини устидан оталикни амалга оширишига имкон беради.

Хотин устидан оталик эркакка муайян мажбуриятлар юклайди. Бошқача айтилганда эр, ўз хотини учун тўла жавобгардир.

Ривоят қилишларича Пайғамбар соллаллоҳу алейҳи ва саллам шуларни марҳамат қилган эканлар: ”Сизнинг ҳар бирингиз чўпонсиз ва ҳар қайсингиз ўз қурангизга масъулсиз. Эркак эса, ўз оиласининг чўпонидир ва ана ўша оила учун масъулдир. Хотин ўз эрининг уйдаги чўпонидир ва ўз ихтиёридаги қурага масъулдир. Хизматчи ўз хўжаси мулкининг чўпони бўлиб, ўз ихтиёридаги мулкка масъулдир. Шундай қилиб, ҳар бирингиз чўпон бўлиб, олдиларингиздаги қурага масъулдирсизлар” (Ал-Бухорий ва Муслим ривоят этганлар).

Бу эса, шундай масъулиятки, уни ислом жамиятининг ҳар бир аъзоси доим ҳис этиб туради ва бу жамиятда унинг у ёки бу тарафи учун масъул бўлмаган биронта киши бўлиши мумкин эмас.

Масала шундаки, Ислом нуқтаи назаридан ҳаёт меҳнат ва яратишдан иборатдир. Демак, бу жамиятнинг ҳар бир аъзоси, ҳамма нарсаларни ҳазилларга ва ўйинларга айлантирмасдан жуда масъулиятли бўлишлари зарур.

Ислом аёлларга нисбатан жуда яхши муносабатда бўлишни ўрнатиб ва унинг жамиятдаги вазиятини юксалтирибгина қолмай, шу билан бирга унга бу ҳаётдаги унинг ролини эсдан чиқариб қўймасликни буюради ва шариат ўрнатган чегаралардан чиқиб кетмасликни эслатади. Оқибатда аёл ҳаётдаги ўз вазифасини эри билан бирга энг яхши шаклда бажариши мумкин бўлади.

II Яхши уй бекасининг сифатлари.

Бу ер Малазия. Қорилар аҳли жаннатнинг орифларидир.

Бу сифатлар Қодир Аллоҳнинг ва Унинг Расули соллаллоҳу алейҳи ва салламнинг буюрганларини ва истаганларини бажаришга шошилган ва албатта жаннатга муяссар бўлишни хоҳлаган барча аёлларга зарурдир:

– У (хоним – ҳар бир оилада эрнинг хотини), Аллоҳни ва Унинг Расули соллаллоҳу алейҳи ва салламни тинглайдиган бўлади. Ибн Ҳиббондан Пайғамбар соллаллоҳу алейҳи ва салламнинг, ”Агар аёл кунига беш вақт намозини ўқиб, Рамазонда рўзасини тутган бўлса ва шарафини сақлаб, эрига қулоқ солган бўлса, Қиёмат куни унга, “Жаннатга истаган дарвозадан киришинг мумкин дейилади” каби марҳамат қилгани ривоят қилинади.

– У, эрининг Аллоҳ қонунларига қарши бирон нарсага буюрмаган масалаларда эрига қулоқ соладиган бўлади. Ан-Насаидан ривоят қилинишига кўра, Пайғамбар соллаллоҳу алейҳи ва салламдан қайси хотинлар энг яхши хотинлар ҳисобланади деб сўролганда, “Эрлари рози бўлиб, уларга қулоқ соладиганлари ва эрлари ёқтирмайдиган шаклда ўзларини ва мулкларини кишиларга кўз-кўз қилмайдиганларидир” деб жавоб марҳамат қилдилар.

– У, эри уйда бўлмаган вақтида унинг мулкини ва ўзининг шарафини сақлайди.

– Хоним эри билан жуда мулойим муомалада бўлади ва унинг хоҳишларини қаноатлантиради. Пайғамбар соллаллоҳу алейҳи ва саллам, ”Агар эр хотинини ётоққа чақирса, у эса рад қилса ва эр аччиқланган ҳолда уйқуга кетса, фаришталар хотинни эрталабгача лаънатлайди” дея марҳамат қилганлар (Муслим ривоят этганлар).

-У, туғади ва болаларини тарбиялайди. Пайғамбар соллаллоҳу алейҳи ва саллам, “Ўз эрларига яхши муносабатда бўлган, туға оладиган бўлса, болалар туғишган ва доим эрларининг заруратини бажарган хотинларингиз жаннатга кирадилар. Бундай аёлнинг эри унга аччиқланса, у эрининг қўлидан ушлаб, ”Аллоҳ номи билан қасамки, сен мени кечирмасанг, сен билан тушакка кирмайман дейди” каби марҳамат қилганлар.

– У, ҳеч бир замон сабабсиз талоқ сўрамайди. Пайғамбар соллаллоҳу алейҳи ва саллам, “Сабабсиз талоқ сўраган хотин, Жаннатнинг ҳидини ҳам искай олмайди” (Саҳиҳ ал-Жомий), каби марҳамат қилиб хотинларни огоҳлантиргандилар.
– У, эрига ҳар қандай бир зарар келтиришдан ўзини тияди.

– У, эридан ижозатсиз нофила рўзаси тутмайди. Бухорий ва Муслимлар ривоят қилган ҳадиси шарифда, ”Хоним Рамазон ойидан ташқари вақтларда эрининг олдида рўза тутмаслиги лозим” дейилади.

– У, ҳар доим уйидан ташқарига чиқишида ва уйига меҳмон таклиф қилганида, яна бошқа оилавий муҳим масалаларда эридан ижозат сўрайди.

Хоним ҳеч қачон, ҳеч кимга оиладаги эр-хотиннинг жинсий муносабатлари ҳақида сўзламайди. Аллоҳу таоло эркакка-уйдаги эрга хоними, оиласи, ота-оналар юзасидан жуда катта масъулият юклаб, ўша масъулиятларга мос ваколатлар берган.

Бироқ уйда эркакнинг бошлиқ бўлиши, унинг хотинидан яхши ва юксаклигини кўрсатмайди ва шу билан бирга бу хонимнинг-хотиннинг ундан паст эканлигини белгиламайди. Бу ерда эр ва хотин бир-бирини тўлдиришади каби маъно яширинган, ва уларнинг биридаги имконларнинг бирмунча кўпроқ бўлиши, иккинчисининг камчилигини кўрсатмайди, албатта.

Аллоҳу таоло хотин ва эрни ўзаро шериклар этиб ва ҳақиқий ҳаётни қуришда бир-бирига устунлар қилиб яратди. Хотин, боласини қорнида кўтариб юриши, унга қараши ва уни ўстириши унинг асосий ва муҳим вазифасига киргизилди. Бу вазифа фақат жуда буюк бўлибгина қолмай, ниҳоятда муҳим ҳамдир. Шундай экан, хонимни қандайдир нисбатда кам қимматли ҳисоблаш мутлақо мумкин эмас.

Ана шунинг учун ҳам масъулиятнинг иккинчи қисмини эрнинг зиммасига юклаш адолатдандир. Яъни хоним ўзининг асосий муҳим вазифаси билан бемалол шуғулланиши учун вақти етарли бўлишини таъминлаш, тирикчилик таъминоти, хонимнинг бардам-хотиржамлиги жойида бўлиши каби ишларни эр зиммасига юкланади.

Адолат шундаки, эркак ўз масъулиятини бажариши учун унга алоҳида жисмоний, психологик ва руҳий қобилият берилди, худди шунингдек аёлга (хонимга) ҳам ўз хонимлик-оналик вазифасини амалга ошириши учун ўзига хос  қобилият насиб буюрилди.

Масалан, бирор масалада хоним бир фикр билдирса ва у фикр тўғри бўлса, эр, мўминларнинг иккинчи халифаси Умар(разияллоҳу анҳ)дан ибрат олиши лозим. Умар разияллоҳу анҳ ўз вақтида вазиятга тан бериб, “Аёл тўғри сўзлади, Умар хато қилди,” дейишдан уялмаган эди.

 

 

  Рукнлар Адаб, ахлоқ, насиҳат ...

Муҳокама ёпилган.