БОБУРИЙЛАРНИ НЕГА ЎРГАНМАДИК?

Муаллиф admin Ağu 26, 2019

 

БОБУРИЙЛАРНИ НЕГА ЎРГАНМАДИК?

Яна бир ҳукмдор, бир буюк давлат … Муаллиф: Нуман Ойдуғон Юнал, Ихлос Вақфининг Турк дунёси координатори.

Тарих, Туркистонда Қорахоний, Салчуқли ва Тимурий; Анодўлида эса, Усмонли; Ҳиндистонда ҳам муҳташам Бобурийлар давлатлари ҳукм сурганлигига гувоҳлик беради. Ачиниш билан ифода этамизки, ёшларимизга турк тарихи ва турк ислом маданияти лозим бўлгани шакл(даража)да ўргатилмаётир. Биз таҳсил олиш давримизда юнон, рим тарихларини ўқидик. Мелоддан аввал яшашган остроготлар, лидёнийлар, мэдлар, перслар, сумарийлар, этилар ва бобилларни керагидан ҳам юқори даражада ўргандик(ўргатдилар). Бобил қироли Ҳаммурабийни ва унинг қонунларини ёд олдик. Аммо буюк Турк хақони Бобур Шоҳнинг исмини, у қурган Бобурий турк давлатини ва муҳташам асари “Бобурнома” номини ҳеч эшитмадик.

Шунинг учун ҳам Бобур Шоҳ ва унинг давлатидан бироз маълумотлар келтиришни мақсад қилдик. Бобур Шоҳ 1483 йили Туркистоннинг Фарғона шаҳрида дунёга келди. Унинг асил исми Зоҳруддин Муҳаммад Бобурдир. Бу исм унга  отасининг муршиди Самарқанднинг ўша давр буюк олими ва авлиёси хожа тарафидан дуо ила берилганди.  1493 йили Заҳруддин подшоҳлик тожини кийди.

Бобур Шоҳ фаолиятининг бошида Самарқанддаги мағлубиятидан сўнгра умидсизликка тушган бир вақтда бир туш кўради. Ўша тушини хотираларида тубандагича баён этади: “Боғчада оқаётган сувда таҳорат олдим. Ўша замонлар ўлимимга ҳам рози бўладиган вазиятда тушгун эдим. Аммо туриб икки ракаат намоз ўқидим ва Аллоҳга ёлвориб дуо қилаётиб ухлаб қолибман ва тушимда хўжа Ахрор(хўжа Убайдуллоҳи Ахрор) ҳазратлари оқ ва қора нишонли от устида менга қараб тўғри келдилар ва “ Ҳеч андиша қилма, подшоҳлик тахтини биз сенга бахш этдик. Уни  бундан сўнгра ҳеч бир душман сендан ололмайди. Энди бошингни кўтар, уйғон”, дея марҳаматда бўлдилар. Мен қувониб уйғондим. Барча  бекларимнинг останом олдида туришганларини ва эгилиб салом беришганларини кўрдим. Мен эса уларнинг барчаси қочиб кетдилар, деб ўйлагандим. Бу ҳолдан ҳам қувончим янада ортди ва душманим устидан ғолиб келишимга такрор ишондим. Отларимизга миниб ва уларни чаптириб, Андижон тарафга тўғри кетдик.”

Бобур Шоҳ ўзининг бу тушидан сўнгра йўлини-йўналишини бундан кейин зафарлар йўлдоши бўладиган Қобул ва Ҳиндистонга бошқарди.

У ҳақиқатан буюк зафарларга эришди. 

Панипат уруши: 1504 йилда Қобулни фатҳ этиб, уни ўзига пайтаҳт эълон қилди. 1519-да Ҳайбардан ўтиб, Ҳиндистонга киришни бошлади. 1526 йилининг 22 Апрелида Панипат майдон жангига киришди. Бу жангда Бобур Шоҳ юз минг аскари ва мингта зирҳли филлари бўлган Луди қўшинларига қарши, 13500 кишилик, аммо ўта жиддий танланган Туркистон аскарлари билан жанг қилди ва 7 соат ичида уни тору мор қилди. Бу жангда ва униг Бобур Шоҳ тарафидан зафар қозонишида унинг хизматига кирган Усмонли командири Мустафо Румийнинг сезиларли роли бўлган эди. Ўша йилнинг 10-майида Ағрони олиб, уни ҳам пайтаҳт қилди. 1526 йил 28-апрелидан бошлаб масжитларда Бобур Шоҳ номига боғишлаб хутбалар ўқила бошланди.

1526 йил турк тарихининг энг порлоқ саҳифаларидан биридир.  Бобур Шоҳ тариҳда энг буюк майдон жангларидан бирида ғалаба қозонганлиги каби, бу зафардан тўрт ой ўтар-ўтмас Қонуний Султон Сулаймон ҳам Мўҳоч зафарини қозонган эди. Профессор Анвар Қўнуқчи дейдики, “Бизнинг Малазгирт жангги нима бўлса, Панипат ҳам айни ўшадир. Малазгирт туркларга Анодўлининг довозасини очгани сингари, Панипат ғалабаси ҳам Ҳиндистон дорвозасини туркларга тўла  очгандир.”

Қонва жанги: 1527 йилда Биёнада ҳиндулар ўзаро бирлашиб, икки юз минглик аскар ва мингга яқин жангга ўргатилган филлари бўлган бир буюк қўшин ҳозирладилар. Ўша замонда Бобур Шоҳ Биёна амирига қуйидаги мазмунда бир хабар жўнатди: “Эй Биёна амири! Турклар билан жанжалга киришма; туркларнинг тетиклиги ва қаҳромонликларини биласан. Агар тезда олдимга келмасанг ва насиҳат-маслаҳатларимни тингламасанг, натижаси кўриниб турган баёнга ўрин борми?”  Оқибатда икки қўшин Қонвада тўқнашдилар. Жанг эрталаб эрта бошланди. Бир нечагина соатлар ичида жанг турклар ғалабаси билан тугади. Мазкур жангдан сўнгра Бобур Шоҳ “Ғози” (Ғозавотга қатнашган маъносидаги) унвонига лойиқ топилди. Бобур Шоҳ ўзининг бу зафаридан сўнгра барча мусулмон ўлкаларига зафарномалар жўнатди. Унда шулар ёзилганди: “Буюк Аллоҳнинг фазли ва карами ила бу қадар қийин ишни биз учун енгиллаштирди. Жуда кўп сонли қўшинни ярим соат ичида битириб, ер билан яксон қилди. Биз бу давлатни(яъни Ҳиндистонни) ўз куч-қувватимз билан эмас, балки фақат Аллоҳнинг лутф ва шафқатидан, бу саодатни ҳам ўз ғайрат ва ҳимматларимиздан эмас, Аллоҳнинг карам ва иноятидан деб биламиз …

Йилмаз Ўзтуна (Туркияли машҳур тарихшунос олим),”Тарихга маълум бўлган энг муҳташам давлатлардан бирини қурувчиларидан бўлган Бобур Шоҳ, икки минг етти юз (2700) йиллик турк тарихининг энг сараланган шазсиятларидан биридир. Турк миллатининг барча соҳада еттиштирган бир қанча юз доҳийларнинг орасида йигирматаси ажратилса, Бобур Шоҳ, сўзсиз уларнинг орасида бўларди.Унинг ҳарбий соҳадаги доҳаси ёнида санъатдаги қабилиятларининг турли хиллиги, узун бўлмаган бир умрга сиғиши мумкин бўлган нарсалар, жуда кўпчилик тарихчиларни ҳайрон қолдиргандир. Бобур Шоҳ мутасаввиф(сўфи, сўфилик), адабиётшунос, шоир, меъмор, боғбон, наққош, ҳаттот, зоолог ва биолог олим эди. Дин, илм одамларини ва санъаткорларни жумардларча ҳимоясида тутган бир Подшоҳ эди.Туркчанинг Чағотой лаҳчасида Навоийдан кейин майдонга чиққан буюк шоирдир. Унинг энг аҳамиятли асари, “Бобурнома” номли хотираларидир. Бобурнома, чағотой лаҳчасида ёзилган бўлиб, бирнеча чет тилларига таржима қилингандир. Турк тилида насрда ёзилган асарларнинг энг муҳимлари орасида ўрин олган ҳақиқий шоҳ асардир. Бобурномани ўқимаган турк зиёлиси жуда кўп нарсасини йўқотган ҳисобланади. У шеърларини бир дивонда тўплаганди. Унинг оригинал ёзма стили  “Ҳатт- Бобурий” номи балан машҳур бўлди. Бобур Шоҳ, араб ва форс тилини мукаммал бир даражада биларди.”

Бобур  Шоҳ Ҳанафий мазҳабининг фикҳ маълумотларини ҳам ичига олган  “Мубайян” номли яна бир асар ҳам ижод қилди. Туркистонли буюк тасаввуф олими хўжа Убайдуллоҳ-и Ахрор ҳазратларининг Ҳанафий фикҳи ҳақида форс тилида ёзган “Рисола-и Валидийя” асарини Бобур Шоҳ ҳазратлари ўн бир кунда туркча назмга таржима қилди. Бу ишни бундай тез кунда бажарилишининг ҳикматини Бобур Шоҳ ўз хотираларида тубандагича тушунтиради: “ Жума куни , ойнинг 23-сида вужудимда бир ҳарорат пайдо бўлди. У мени шундай қийнаётгандики, Жумани масжитда баъзур ўқий олдим. Эҳтиёти пешин (зуҳри охир) намозини эса, бироз сўнгра кутубхонамда зўрға ўқидим. Сешанба кечаси, Сафар ойининг йигирма еттинчисида  хўжа Убайдуллоҳ ҳазратларининг “Валадийя рисоласини” таржима қилиш эсимга тушди. Ҳазратнинг руҳига илтижо қилдим ва кўнглумдан тубандаги фикрлар кечди: “Агар бу манзума у ҳазратнинг мақбули бўлса-да; масалан, “Қосида-и Бурда”мақбул бўлиб, унинг муаллифи шолликдан тузалгани каби мен ҳам бу касаллигимдан тузалсам, бу назмимнинг қабул бўлганлигига далил бўлар, деб ўйладим. Ана шу ниятда Рисоланинг назмини бошладим. Аллоҳнинг инояти ва ҳазратнинг ҳиммати билан пайшанба куни, ойнинг йигирма тўққизида касаллигим бироз енгиллашди ва сўнгра бу хасталигимдан батамом фориғ бўлдим.”

Бобур Шоҳ “Бобурнома”да, ўзи шахсан кўрган, таниган шахсларни ва шаҳарларни барча ҳусусиятлари билан мукаммал бир шаклда ифодалайди. Масалан, у Бобурномада Самарқанд шаҳри ҳақида қуйидагиларни келтиради: “Самарқанддек чиройли бир шаҳар дунёда жуда оздир. Ҳеч бир душман шаддат ва устунлик билан уни қўлга ололмаганликлари учун , Самарқандни “Балда-и маҳфуза(қўрилган шаҳар)” деб ҳам аташади. Самарқанд, Амирул мўминин Ҳазрати Усмон замонида Исломиятни қабул этгандир. Соҳобаддин Қусам бин Аббос бу ерга келгандир. Унинг мозори Оҳаннинг дарвозаси ташқарисидадир ва у мозор ҳали ҳам “Мозор-и Шоҳ” (Шоҳи зинда) номи билан маъруф(машҳур)дир. Аҳолиси тамоман сунний, пок мазҳаб, шариатга боғли ва диндордир. Ҳазрати пайғамбар замонидан буён Мавароуннаҳрда шунчалар кўп ислом олимлари етишмишки, бошқа ҳеч бир вилоятда бу қадар олим чиққанлиги маълум эмас. Калом олимларидан бўлган Шайх Абу Мансур Самарқанднинг Мотурид маҳалласидандир. Калом олимлар икки фирқадир. Бирига “Мотуридия”, бошқасига “Ашъория” дейдилар. Мотуридия, бу шайх Абу Мансур тарафидан қурилгандир. Соҳиҳи Бухорийнинг муаллифи хўжа Исмоил ҳазратлари ҳам Мавароунноҳдандир. “Ҳидоя” муаллифи Фарғонанинг Маргинон(Марғулон) вилоятидандир. Имом Абу Ҳанифа мазҳабида Ҳидоядан  янада мўтаъбар фикиҳ китоби йўқдир.”

БОБУРИЙЛАР ДАВЛАТИДА САНъАТ ВА МАДАНИЯТ ЖУДА ЮКСАК ЭДИ.

Бобурий давлати замонида Ҳиндистонда кўпгина буюк олим ва авлиёлар етишдилар. Масалан, Силсила-и олийя буюкларидан; Муҳаммад Боқий-Биллоҳ, Ислом динида “Қуръони карим” ва “Соҳиҳи Бухорий”дан сўнгра китобларнинг энг устуни бўлган “Мактубот”нинг муаллифи Имом-и Раббоний Аҳмади Фаруқий Сарҳандий, Муҳаммад Муъсум Фаруқий, Сайфаддин-и Фаруқий, Саййид Нур Бадоюний, Мазҳар-и Жон-и Жонон, Абдуллоҳ-и Деҳлавий; буюк тафсир олими Саноуллоҳ-и Пони-Путий ва машҳур ҳадис олими Абдулазиз Деҳлавий ҳам ўша даварда яшаганлардир.

Бобурий давлатида 16-та буюк подшоҳ ҳукм сурди. Улардан Бобур Шоҳ, унинг ўғли Ҳумаюн Шоҳ ва Султон Аврангзиб Оламгир Шоҳ, исломиятга буюк хизматларда бўлишдилар. Аврангзиб Оламгир Шоҳ “Фатови-и Ҳиндийя”, Жаҳогир Шоҳ эса, “Тузик-и Жаҳонгир” сингари кўп қимматли асарларни тайёрлатдилар. Бобурий замонида Ҳиндистонда жуда кўп қимматли меъморий асарлар, масжидлар, сарайлар қурилди. Шоҳ Жаҳон томонида қурдирилган “ Тож Маҳал” куллияси жаҳон меъморий шоҳ асарларидан ҳисобланади.

ИЧКИЛИКНИ ТАҚИҚЛАДИ ВА СОЛИҲЛАРНИ БЕКОР ҚИЛДИ.

Бобур Шоҳ, 1527 йилда халқга бир фармон эълон қилиб, унда қозонилган зафар ва фатиҳларга шукронлар баён қилди ва ўсмирлик йилларида йўл қўйган гуноҳларига қилинган тавбаларининг қабули учун садақа бўлсин деб Ҳиндистонда ичкилик ишлаб чиқариш ва унинг истеъмолини тақиқлади. Шу билан бирга Бобур Шоҳдан олдинги подшоҳлар тарафидан шариатга уйғун бўлмаган ўта оғир солиҳларнинг барчасини мусулмонлар учун бекор қилинганлиги  ҳам эълон қилинди. Бундан буён ҳеч бир шаҳар, районда йўл кираси, кечувлардан ўтиш, портларда солиҳлар олинмаслиги билдрилди.

Подшоҳлигининг кейинги вақтларида жуда яхши кўрадиган ўғли Ҳумаюн касал бўлиб қолади. Замонасининг докторларида бор бўлган барча усуллар билан уни даволашга ҳаракат қиладилар, бироқ касаллик  яхшиланавермайди. Бу ҳолдан Бобур Шоҳ ташвишга тушиб, жуда қаттиқ хафа бўлади. Ана ўшандай бир вазиятда Бобур Шоҳдан Ҳумаюннинг соғламлашиши учун ўзига энг қимматли бўлган бир нарсасини садақа қилишни сўрашадилар. Бобур Шоҳ ҳазратлари, “У ҳолда мен ўзимни назир қиламан”,  деб Ҳумаюннинг бошига келади ва

қандай дардинг бўлса барчаси менга ўтсин”, деб уч марта такрорлайди. Ана шундан кейин Ҳумаюн соғламлашиб оёққа туради. Бироқ Бобур Шоҳнинг ўзининг аҳволи оғирлашади. Шу ҳолда Шоҳ бутун давлат арқонларини йиғиб, Ҳумаюнни валиаҳд эълон қилганлигини ва тахтни ҳам унга берганлигини эълон қилади. Бобур Шоҳ 1530 филда Аграда вафот қилади. Унинг васиятига кўра Бобур Шоҳ қабулга келтириб дафн этилади.

БОБУРИЙ ДАВЛАТИНИНГ ЙИҚИЛИШ ВА ИНГЛИЗЛАР ВАҲШАТИ.

1857 йилда инглизлар катта бир қўшин билан келиб Деҳлини Бобурийлар қўлидан олишга мувофиқ бўладилар. Бобурийларнинг сўнгги подшоҳи Баҳодир иккинчи тахтдан туширилади. Босқинчилар, Деҳлида уйларни, магазинларни босиб, молларини, пулларни таладилар. Хотин, бола-чақа демасдан барчани қиличдан кечирдилар. Шоҳнинг учта ўғлини шаҳид этдилар. Шоҳнинг ўзини эса, хотини билан бирга қамоққа олиб сургун қилдилар. Шоҳ Баҳодир иккинчи қамоқда вафот қилди. Тарихий ва санъат асарларни йиқдилар. Тенги ва ўхшаши юўлмаган ва бебаҳо қимматли зийнат ашёларини кемаларга юклаб Лондонга келтирдилар. Тарихчи Йилмаз Ўзтуна, “Агранинг фатҳида Бобур Шоҳнинг қўлига тушган ва уни ўғли Ҳумаюнга ҳадя қилган 146 карат алмаз, 160 каратгача юнилган ҳолда бугун инглиз қиролининг тожини безаб турибди”, дейди. Бобур Шоҳ ҳам ўша алмазнинг қиммати ҳақида ўз хотираларида, “Бир аҳли бу учун бутун дунёнинг икки ярим кунлик харажатларини қоплайди”, дегани ҳақида сўзлайди …

 

 

 

 

 

 

 

  Рукнлар Uncategorized

Муҳокама ёпилган.