Яҳудийлик, Сионизм ва Ислом.

Муаллиф admin Ağu 2, 2019

Яҳудийлик, Сионизм ва Ислом. Муаллиф: Ж.Аҳмад Оқишиқ, фан доктори.

Таржимон: Аизика-математика фанлари номзоди, профессор Алибой Йўляхши.

Таржимон: Биз одатда ўзимизни динлар ҳақида у-бу нарсалар ёки ҳамма нарсаларни билади-гандек ҳис этамиз. Аслида эса, дин ва динлар ҳақида кўп нарсаларни ёки ҳеч нарсани билмас-лигимизни ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Ҳақиқатида тарихга бир назар солсангиз, башарнинг маданий шаклланишида динлардан бошқа ҳеч ҳол-ҳолат айтарлик бир ибратли  из қолдира олмаганлигига гувоҳ бўласиз. Масалан, кунимизда жуда кўп ўртага чиқиб турган яҳудийлик, сионизм, ислом ва ислом исми билан номланган бошқа хил кўпгина атамаларга дуч келамиз. Аммо улар нега бугун замонимизнинг кун тартибидан тушмаётганликлари ҳақида ўйлайдиганларимиз жуда озчиликни ташкил қилади.

Мавзусига тил теккизилаётган масала ҳақида туркияли дин қардошимиз фан доктори Ж. Аҳмад Оқишиқ, “Яҳудийлик, Сионизм ва Ислом” номли мақоласини Туркияда нашр қилинаётган “Turkiye” (6.07.2019) газетасида эълон қилди. Унинг инсонлар, жумладан ўзбек тилида ўқий оладиган кишилар учун ҳам аҳамиятли бўлишини ҳисобга олиб, мақолани ўзбек тилига ағдаришни ва имконимиз бўлган матбуот органларида нашр этишни лозим топдик.

Таржима қуйида келтирилади. Марҳамат, уни ўқинг!

Яҳудийлик, Сионизм ва Ислом.

Сионизм, қисқа қилиб таърифланганда, бу ирқий асосга таянадиган яҳудий миллатчилигидир. Яҳудийлар тарихида бугунги каби тушуниладиган Сионизм бўлмаганлиги сингари, ҳар бир яҳудий ҳам сионист эмасдир, албатта. Ҳатто Исроил давлатини рад қиладиган Ортодокс яҳудийлар ҳам бор. Улар ўзларининг икки минг йилга яқин замон муқаддам муқаддас тупроқлардан сургун этилганликларини Илоҳий бир тартиб(ёзи)нинг бир парчаси бўлганлигига ва Яҳудий давлатини оддий кишилар эмас, балки шахсан Масиҳнинг Ўзи туза олишига инонадилар. 

Ҳазрати Иброҳимнинг Исмоил ва Исҳоқ исмли иккита ўғиллари бўлганди. Кейинроқ уларга пайғамбарлик берилди. Ҳазрати Исмоил Ҳижоздаги арабларнинг , ҳазрати Исҳоқ эса Ибронийларнинг Фаластин ва унинг атрофида яшашадиган ва Самий қавмларидан бири бўлишган яҳудийларнинг аждоди бўлиб қолди.

Онаси Саро бўлган ҳазрати Исҳоқнинг Айс ва Яқуб исмида иккита ўғиллари дунёга келди. Яқубнинг бошқа бир исми ёки лақоби Исроил эди.

Сўнгра пайғамбарликка эришган Яқубнинг 12 дона авлоди неваралари Баний Исроил(Исроил ўғиллари) деб аталадиган бўлди. Баний Исроил пайғамбариларидан баъзилари: Юсуф, Мусо, (унинг қардоши) Ҳорун, Юшо, Довуд, (унинг ўғли) Сулаймон, Иляс, Алясо, Юнус, Зулкифи, Даниёл, Закария, (унинг ўғли) Яҳё ва Исо алайҳумус-саломдир.

Сулаймон пайғамбардан сўнгра яҳудийлар иккига бўлинишдилар. Уларнинг бири Яҳудо далатини, бошқаси эса Исроил давлатини қурди.

Яҳудий дини фақат бир пайғамбарнинг дини бўлмай, балки бир неча пайғамбарлар билдиришган бир диндир. Шунингдек, ҳазрати Мусога туширилган “Мусовийлик”, одатда Яҳудийлик билан тенг қабул этилгандир.

Инонч-инониш. Яҳудийликда ҳам якка  Аллоҳ ўз-ўзидан бор каби инонч-ишониш мавжуд бўлиб, У туғилмаган ва туғдирмас, деб  қабул қилинади. У ҳамма нарсани кўради ва билади. Бағишлаш ёки жазолаш фақат Унинг ирода ва қудратидадир.

Ибодат ва муқаддаслик.

Яҳудий динига кўра, яҳудий бўлмаган миллатларнинг барчаси бутпараст(Бутга сиғинувчи)лар ҳисобланадилар. Шунинг учун яҳудийлар улардан узоқда туришлари ва бегоналар билан мумкин бўлганича алоқаларни узишлари лозимдир. Яҳудийларнинг қонли ва қонсиз қурбонликлар қилишлари керакдир. хомирсиз исми берилган ноннинг бири тури ҳам даврлар ичида қурбонлик ҳисобига ўтди ва уларни тарқатиш қонсиз қурбонлик қилиш ҳисобланди.

Қисқаси, яҳудийликда ҳам  қаршиликли қасос бордир. Ўғил болалар, хахам(Яҳудий дин одами) тарафидан суннат қилинадилар.

Гўшти ейиладиган ҳайвонлар сўйилиш йўли билан ейилади. Бошқа шаклда ўлдирилган ҳайвонлар гўшти ейилмайди. Чўчқа гўшти ейиш ҳаромдир. Уларнинг ибодатлари бир неча усулларга боғлидир. Уларда шанба куни муқаддас кун ҳисобланади. Бу  куни яҳудийлар ишга чиқмайдилар ва оташ ёқмайдилар.

Уларнинг диний асосларини қисқача хулосалайдиган бўлсак, уларни тубандаги тартибда кўрсатиш мумкиндар:

* Намоз, кунда уч марта ўқилади: бомдод, пешин ва шом каби намозлар.

* Рўза, шомдан келгуси шомгача тутилади.

* Баъзи кун муқаддас қабул қилиниб, улар байрамлар каби қутланади.

* Шанба куни сиғиниш кунидир.

Яҳудийлар юқорида тартиби келтирилган ибодатларидан олдин ювниб тозаланадилар. Уларнинг қиблалари Қудусдир. Дуо ва Таврот ўқийдилар. Улар ҳам ибодатларини жамоат шаклида қиладилар. Аллоҳу таолонинг ҳузурида олдинга эгилиб рукуда бўладилар. Уларнинг ибодат қиладиган жойларини синагог ва ҳавра деб атайдилар.

Ахлоқ(Ўн амр).

Яҳудийларнингахлоқ асослари, ўнта муқаддас амрлардан иборатдир. Яҳудийликка амал қиладиган кишиларнинг бу ўн амрни ҳарфи ҳарфига уйгун бажаришлари зарурдир. Уларга кўра, одамзотининг бадани ва руҳи алоҳида-алоҳида мавжуд ҳисобланади. Руҳнинг ўлмаслигига ва иккинчи оламдаги ҳаётга инонишлари керакдир. Ўша ўн амрлар эса, мана шулардир:

  1. Исроил ўғилларининг Аллоҳи яккадир ва уларнинг бошқа илоҳлари бўлмайди.
  2. Яҳудийлар кўкларда, ерда ва ер остида ҳеч бир нарсанинг бутини ясамайдилар ва уларга сиғинишмайдилар.
  3. Алоҳнинг исми беҳуда, яъни унинг исми тилга олиниши уйғун бўлмаган жойларда хотирланмайди.
  4. Ҳафтанинг олти кунида меҳнат қилиб, Шанба куни дам олинади.
  5. Ота-онага итоат қилинади ва улар иззат ҳурматда бўладилар.
  6. Одамзоти ўлдирилмайди.
  7. Зино қилинмайди.
  8. Ўғирлик қилинмайди.
  9. Қўшнилар ҳақида ёлғон гувоҳликда бўлинмайди.
  10. Қўшнисининг хотинига, уйига, экин даласига, қулига, чўрисига ҳўкузига ва умуман ҳеч бир нарсасига зарар берилмайди.

Таврот.

Таврот, ҳазрати Мусога туширилган бир илоҳий китобдир. Барча мусулмонлар, ҳазрати Мусонинг Аллоҳ томонидан юборилган пайғамбарлигига а унга туширилган Тавротнинг ҳақиқат эканлигига ишонадилар, иймон келтирадилар. Бироқ Қуръон карим келганидан сўнгра Таротнинг ҳам, Инжилнинг ҳам ҳукмлари амал қилишдан чиқарилгандир. Шунга қарамасдан бугунги яҳудийлар, “биз, пайғамбаримиз Мусо келтирган динга ишонамиз ва унга кўра ибодат қилаяпмиз” десалар бундай иймон ва ибодатлар асло улардан қабул қилинмайди. Чунки улар у инонишган Аллоҳни ва иймонни ўзгартирганларини эълон қилишгандилар. Масалан, Қуръони карим ояти каримасида, “Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг ”динини” Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардир,”  дея марҳамт қилинади(Ол-и имрон, 85).     

Ҳазрати Мусодан сўнгра Баний Исроил, Фаластинда вақт бевақт истилоларга учраб туради. Бундай истилолардан энг даҳшатлиси, 70 йил давом қилган Бобил асоратидир. Ўша даҳшатлар замонида Таврот нусхалари ёқилиб йўқ этилгандир. Оқибатда хотираларда қолган таврот ривоятлар асосида тўпланади ва унинг ҳукмлари янгидан йўлга қўйилган ҳисобланади. Бироқ ўша тўпланишлар вақтида Таврот сезиларли ўзгаришлар билан тикланган бўлади.

Яҳудийликда мазҳаблар.

Яҳудий мазҳаблари орасида Шўмнўрим ёки Шомарим номли мазҳаб бордир. Бироқ бу бир мазҳаб бўлишдан ташқари, мустақил бир дин моҳиятини олгандир.

Умуман Яҳудий мазҳаблари, Муҳофазакор, Ортодокс ва Ислоҳотчи каби уч гуруҳни ташкил этадилар.

СИОНИЗМ.

Китоб-и Муқаддаснинг Аҳди Отиқ(Ҳазрати Исодан авалги Яҳудий пайғамбарлари китобларининг умумий исми) қисмида Қудус шаҳри Ҳазрати Довуд тарафидан фатҳ этилиб давлатнинг маркази(пайтахти) этилганганлиги ва унга  Сион исми  берилганлиги билдирилади. Демак Сион, сўз-термин ўлароқ Қудус шаҳрининг Ҳазрати Довуд замонидаги исмидир. Замонлар ўтиши давомида бу сўзнинг маъноси кенгишлатилиб, бутун исроил тупроқлари(Арз-и Мавъуд)ни ичига олган бир шаклга келгандир.

Арз-и Мавъуд, Мусавийликка кўра, илоҳ Яҳова тарафидан исроил ўғилларига ваъда қилинган тупроқлардир.

Сион калимасидан келадиган Сионизм атамаси, яҳудий халқининг динга асосланган “тарихий юртларига қайтиши”ни билдирадиган Фаластинда яҳудий давлатини тузишни мақсад этган халқаро ва тўла бир ирқий ҳаракатни ифодалайди. Сионизм, 1897 йилда Швециянинг Басел шаҳрида  Тиодор Ҳарзл тарафидан ташкил этилган Бутун дунё Сионистлари конгресси оқибатида тарих саҳнасида кўрина бошлади.

Сионистларнинг конгресслари 1901йилга қадар ҳар йили ва сўнгра ҳар икки йилда бир чақириладиган бўлди. Усмонли ҳукумати(Султон Абдулҳамид хон 2) Ҳарзлнинг фаластинга автономия(мухторият) берилиши ҳақидаги талабини рад этди. Аммо яҳудийларнинг Фаластин ҳақида лойиҳаларини Британия ҳукуати қўллаб-қувватлади. Кейинроқ эса, инглизлар АҚШ билан биргалашиб сионистларга тўла ёрдамчи бўлишга киришдилар. Натижада, 1948 йил май ойининг 14- куни барча арабларнинг қаршилига қарамасдан Фаластинда Исроил давлати тузилганлиги эълон қилинди. Аммо бу вазият минтақада беқарорлик, келиша олмаслик каби можароларнинг давомли бўлиб туришига сабаб бўлди.  Масалан, тўрт марта (1948, 1956, 1967 ва 1973) араб-исроил урушининг чиқишига сабаб ҳам исроил давлатининг ҳақсиз ерда қурилишидир.

Бугун Исроил давлат ҳокимиятининг фаластин халқига ўтказаётган ноинсоний зулми, бутун дунё прогрессив жамоатчилиги тарафидан нафратла қораланмоқдадир. Туркия бугунги исроил давлатининг ирқчилик ва сионистик сиёсатини қаралаб, ҳатто уни  “Терор давлати “ (2018) деб эълон қилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳам 1975 йилда қабул қилган қарори билан Сионизмни ирқчилик эълон қилганди.

Бу вазият антисемитзм ғоясининг туғилишига сабаб ҳам бўлди, албатта. Антисемитзм, яҳудийларга қарши, уларга душманлик қарашлар каби маънога келадиган бир атамадир.

Бугун бутун дунё яҳудийлари орасида сионизмнинг сезиларли бир даражада ёйилган сиёсий, ижтимоий, маданий, ревизионист ва диний-масиҳий каби турли хил кўринишлари майдонга чиққандир. Шунингдек, кунимизга қадар келган бир давр давомида анти-сионист, а-сионист ва пост-сионист каби исмланган гуруҳлари ҳам дунёга келдилар. Сионизм, бошқача айтилганда ирқий тушунча асос олинган яҳудий миллатчилигидир. Яҳудийлар тарихида бугунги тушунчадаги сионизм бўлмаганлиги сингари, ҳар бир яҳудий кишиси ҳам сионист эмасдир, албатта. Янада илгари кетсак, бугунги яҳудий давлатини тан олмаган, уни рад этган ортодокс яҳудийлар ҳам бордир. Улар ўзларининг бундан икки минг йил аввал муқаддас тупроқлардан сургун қилинганликларини илоҳий бир ёзувнинг бўлаклари бўлганлигига ва яҳудий далатини оддий кишилар эмас, балки Масиҳнинг ўзи қура олишига инонадиган кишилар-яҳудийлардир.

ҚУРъОНИ КАРИМГА КЎРА, ЯҲУДИЙЛАР.

Қуръони карим, яҳудийлар ҳақида жуда кўп хабарлар беради. Ояти карималарда улар ҳақида, Баний Исроил, Ҳуд, Яҳуд, Яҳудийй шаклида айри-айри  зикр этилганлиги каби, Аҳлиъл-китоб(яҳудий ва христианлар) ифодаси шаклида ҳам сўзланади.

Яҳудийларнинг Қуръони каримда ифодаланган баъзи сифатлари:

Яҳудийлар: Тавротни ўзгартирганлардир, “Уларнинг иймонга келишларига орзуманд бўласизми( эй мўминлар)? Ҳолбуки улардан бир гуруҳи Аллоҳнинг каломини эшитадилар, сўнгра, уни англаб етганларидан кейин билиб туриб ўзгартирадилар” (Бақара, 75).

Оятларни инкор қилганлардир, “… (Ношукурликлари сабаб) уларга хорлик ва мискинлик ёзиб қўйилди ва Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлдилар. Бунга сабаб уларнинг Аллоҳ оятларини инкор қилганларидир.” (Бақара, 61).

Ҳақсиз бўлганлари ҳолда пайғамбарларни ўлдирдилар, “Сўзларидан қайтдилар, Аллоҳнинг оятларини инкор этдилар … итоатсиз ва тажовузкор бўлдилар.”(Бақара, 61).

Фасод чиқардилар, “Яҳудийлар: “Аллоҳнинг қўли боғлиқ(яъни бахил” дедилар. – Ўзларининг  қўллари боғланиб қолгай ва айтган гаплари билан лаънатга учрагайлар. –Йўқ! У зотнинг қўллари очиқдир ва Ўзи истагандек инфоқ – эҳсон қилур. Сизга парвардигорларингиз томонидан нозил қилинган нарса (Қуръон) улардан кўпларига туғён ва куфрни зиёда қилиши шубҳасиздир. Уларнинг ораларига  то қиёмат кунигача кетадиган буғзу адоватни ташлаб қўганмиз. Улар қачон (Сизга қарши) уруш оловини ёқсалар, Аллоҳ уни ўчирир. Улар ерда бузғунчилик қилиб юрурлар Аллоҳ эса бузғунчи кимсаларни севмас.” (Моида, 64).

Улар ҳамиша мусулмонларга  “энг кўп душман бўлганлар” орасида бўлганлардир.  “Иймон келтирган зотларга энг қаттиқ адоват қилгувчи одамлар яҳудийлар ва мушрик бўлган кимсаларни кўрасиз.” (Моида. 82).

“Яҳудийлар Узайр Аллоҳнинг ўғли,” дедилар. Насронийлар: “(Ийсо Масиҳ Аллоҳнинг ўғли)”, дедилар. Бу уларнинг оғизларидаги (ҳужжат-далилсиз) гапларидир. Уларнинг бу гаплари худди аввалги кофир бўлган кимсаларнинг гапига ўхшайди. Уларни Аллоҳ лаънатлагай!” (Тавба, 30).

“Яна кофирликлари ва Марям хусусида катта буҳтон қилганликлари сабабли ҳамда Аллоҳнинг пайғамбари бўлган ал-Масиҳ Ийсо бинни Марямни “бизлар ўлдирганмиз”, деган сўзлари учун (Биз уларни лаънатладик). Ҳолбуки, улар уни ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ. Фақат улар учун (бошқа биров Ийсога) ўхшатиб қўйилди, холос. Албатта, Ийсо ҳақида талашиб – тортишган кимсалар унинг (ўлдирилган-ўлдирилмагани) ҳақида шубҳада қолганлар.” (Тавба, 156-157).

Ҳазрати Мусога, “Аллоҳни очиқдан бизга кўрсат”, деган эдилар. 

Ғазабга учрагандилар: “… Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлдилар. Бунга сабаб итоат қилмай тажовузкор бўганларидир.”  (Бақара, 61). 

Ҳазрати Ийсони ўлдиришга уриндилар. Бироқ у ўлдирилмади. Аллоҳу таоло тарафидан у кўкка кўтарилди.

Пайғамбарларни калака ва инкор этиб, ҳаддиларидан ошганликлари сабабли лаънатланганлардир. (Яҳудийлар пайғамбарларни калака қилишиб) “қалбларимиз пардалидир”, дедилар. Йўқ, ундай эмас, уларнинг куфр ва исёнлари сабаби билан уларни Аллоҳ лаънатлагандир. Улардан жуда озлари инонадилар. Аллоҳдан уларга ўзларида бўлганни тасдиқ этган Китоб(Қуръони карим) туширилди. Улар бундан олдин кофирларга қарши ўзларига ёрдам келишини кутаркан, билганлари келганида уни инкор этдилар. Ана шундай Аллоҳнинг лаънати инкор этганларга бўлсин. (Бақара, 88-89).

“… Ҳақиқатан уларнинг кўпчилиги иймонсизлардир” (Бақара, 100).

Натижа.

Яҳудийларнинг келтирилгани сингари барча салбий хусусиятларига қарамасдан, улар мусулмон динига кириб мусулмон бўлишлари мукиндир. Чунки исломият, ирқчиликка асослангаи бир дин эмас. Исломий иймон, унгача бўлган турли хил ёмонликларни, куфр ва гуноҳни ўртадан олиб ташлайди. Исломда даъват, жаҳоншумулдир. Абдуллоҳ бин Салом ва Қаъбул-Аҳбор каби қанчалар яҳудий олимлари Ислом доирасига кириб, илм ва инсониятга буюк хизматлар қилгандилар.

 

  Рукнлар Дин ва олам.

Муҳокама ёпилган.