Биз кечирган ҳаёт ҳиқояларидан … 9-китоб(дин ҳақида).

Муаллиф admin Tem 30, 2019

 

Дуо қилинмоқда

Сўзбоши

Китобимизнинг бу қисмини “Дин ҳақида”, яъни Ислом дини ҳақида  деб атаб, ҳар бир мусулмон кишисига зарур бўлган ислом тушунчалари ва соҳиҳ ислом  эътиқоди ҳақида маълумотлар келтиришни ният қилдик. Шу билан бир қаторда китоб муаллифининг Ислом дини ҳақида мақолалари ва бошқа хил маълумотларни ҳам китоб ўз ичига олади.

Бу бўлим учун тўпланганн махлумотлар тубандаги мундаражани ташкил этди:

Ислом ақидаси ҳақида Ат-Таҳовий рисоласи. 1

Футувват – Ислом аскарининг мардонавор йўли. 12

“Allahü ekber, Allahü ekber. Lâ ilâhe illallah. Vallahü ekber, Allahü ekber ve lillahil-hamd.” 23

ПАЙҒАМБАРНИНГ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ЯХШИ ХУЛҚУ ОДОБИДАН ИБРАТ ОЛИНГ! 28

Имом Маҳди, ҳеч нарса қилмай уни кутиб ўтирганлар олдига келармикин …  31

 Муртадлик ва исломий бўлмаган даъватнинг мумкин бўлган чегаралари.34

Исломга содиқлик ва унга хиёнат.35

Мусулмон бўлмаган озчиликнинг ҳақ ва ҳуқуқлари.36.

Исломнинг тарқалишида қилич ва даъватнинг аҳамияти. 37.

Исломнинг тарқалиши ҳақида ёлғон ва ҳақиқатлар. 38.

Мустабидларнинг тўсқинликларини тугатиш – 40 .

Мусулмон давлатини ҳимоя қилиш – 41.

Эзилган ва жабр-зулм остида қолган мамлакатларни озод қилиш – 42.

Исломнинг дунё мамлакатларига тинч йўл билан кириб бориши – 43 .

Шундай қилиб, Аллоҳу таолонинг танлаган дини Исломлигига қаттиқ ишонамиз.  сўзларни тилда айтиб уларга қалбдан ишонган киши мусулмондир деб танимиз. Киши иймон келтириб Мусулмон бўлганидан сўнгра, унга Ислом ақидасига оғишмай амал қилиш фарз бўлади. Шу сабабдан китобимизнинг бу бўлимини Ислом ақидасини тушунтиришдан бошлашни тўғри бўлар, деб ҳисобладик ва Ислом ақидаси ҳақида буюк ислом олими Ат-Таҳовий рисоласини келтиришдан бошладик.

1. Ислом ақидаси ҳақида Ат-Таҳовий рисоласи.

Шундай ном билан <islam.ru> интернет сайти машҳур ислом олими имом Таҳовийнинг ақидавий қарашлари ифодаланган китобини рус тилида чоп қилди. Биз уни рус тилидан ўзбекчалаштирдик ва ўзбек тилида ўқийдиган дин қардошларимизнинг диний билимларига қўшимча маълумот бўлар деган ниятда замонида эълон қилинганди, ҳозир эса китобимизнинг бу қисмига киритишни  жоиз ҳисобладик. Материалнинг русча оргиналининг интернет адреси: http://www.islam.ru/vera/tahawi/ 

Мараҳамат рисола билан тубанда танишинг.

Имом ат-Таҳовий (ҳижрий 239-321) тарафидан тартибга солинган Ислом ақидаси, Аҳл-и ас-Сунна вал-Жамоатнинг дунё қарашини ифодалайди. Унинг бу асари ўз соҳасидаги энг машҳур ва баобрў асарлардан бири ҳисобланади.

Имом Абу Жаъфар Аҳмад бин Муҳаммад бин Сулаймон бин Салма Абдал-Молик бин Салма бин Сулаймон бин Жавоб Азди Мисрда туғилган бўлиб, имом Таҳовий исми билан танилган ва ислом дунёсида ҳадис ва фикҳ соҳасининг машҳур ва баобрў имомларидан бири ҳисобланади. Унинг яшаш замони, Ислом дунёсининг энг машҳур олимлари-имомлари Абу Ҳанифа, Молик, Шофий ва Ҳанбалнинг  талабалари ва уларнинг талабаларининг талабалари бевосита ишлаб ижод қилишган даврга тўғри келди. Бу давр эса, ҳадисшунослик ва ислом қонуншунослигининг (фикҳнинг) гуллаган бир даври эди.

У ўз фаолиятини имом Шофийнинг атоқли издошларидан ҳисобланган тоғаси (онаси  жиҳатдан) Исмоил бин Яҳё Музнининг талабаси сифатида бошлади. Бироқ имом Таҳовийни имом Абу Ҳанифа гуруҳининг асарлари кўпроқ қизиқтирарди. У тоғасининг ўта мураккаб масалаларни ҳал этишда ҳанафийлар мактаби олимларининг асарларига мурожаат қилганини кўрарди. Бундай масалаларда Таҳовийнинг тоғаси ҳанафийлар мактабининг фикҳ илмини ҳанафий масҳаби бўйича синфлаштирган  атоқли имомлари Муҳаммад ибн ал-Ҳасан аш-Шайбоний ва имом Абу Юсуф асарларини диққат билан ўрганарди. Ана шуларнинг барчаси имом Таҳовийни Ҳанафий олимлари асарларини ўрганишга алоҳида эътибор қилишига сабаб бўлди ва оқибатда у Ҳанафийларга қўшилиб кетди.

Имом Таҳовий, ҳанафийлар мактабининг фақатгина атоқли давомчиси бўлиб қолмай, ўзининг билим даражаси ва ўрганиш қобилиятига кўра ҳанафийларнинг машҳур олимларидан бирига айланди. Унинг “Шарҳ Маъоний ал-Ансар” ва “Мушкил ал-Ансар” каби маҳобатли асарлари ўзларининг қамрови бўйича қомусий асарлар даражасига кўтарилган китоблар бўлиб ҳисобланади. Бу машҳур асарлар узоқ замонлар давомида қонуншуносликни (фикҳни) ўрганувчиларни етиштиришда асосий манбалар бўлиб хизмат қилди.

Унинг Ал-Ақида асари эса, ҳажмий жиҳатдан кичикроқ бўлса-да, ҳар бир мусулмон кишисининг нималарни билиши ва нималарга ишониши (иймон келтириши) ва қалбан нималарга эришишларини санаб берган ҳамма вақтлар учун асосий матн бўлиб келмоқда.

Унинг бу асарида саналганлар, имомлар Абу Ҳанифа, Абу Юсуф, Муҳаммад, Молик, Шофий ва Аҳмад ибн Ҳанбалларнинг сафдошлари ва издошлари орасидаги ислом ишончи – таълимоти принсипларида мавжуд бўлган бир фикрлиликни ифода этади. Аҳл-и ас-Сунна ва-ал-Жамоат орасидаги фарқларни ифода этадиган ҳолатлар,  Исломнинг бош манбаси бўлган муқаддас Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардан келиб чиқиши зарур.

Бу асар ақида ҳақидаги матндан иборат бўлиб, Муқаддас Қуръони карим ва Сунна ўрнатган далилларни қамраб олади. Шунингдек тўғри йўлдан четга чиқишган турли хил гуруҳларни фош қилиш учун келтирилган далиллар ҳам Муқаддас Қуръони карим ва Суннадан олинади.

Таҳовийнинг асарида тилга олинган турли хил гуруҳларни (секталарни) олсак, буларни тушуниш учун имом яшаган давр исломият тарихини қараб чиқиш лозим бўлади. Имом асарининг матнида муътазилийлар, жаҳмиялар, қадариялар, жабриялар ҳақида сўзланади. Булардан ташқари шиаларнинг,  харижийларнинг собитқадам бўлмаган ва оғувчан қарашларига ва бошқа тўғри йўлдан чиқиб кетишган суфийларга қаратилган шамалар ҳам учрайди. Халифа Маъмун ва бошқа Аббосий халифалари замонида Қуръони каримнинг махлуқ ёки махлуқ эмаслиги (Холиқ-ал-Қуръон) ҳақида бўлиб ўтган мунозаралар ҳақида очиқ ойдин кўрсатмалар мавжуд.

 Ат-Таҳовий тасвиридаги Ислом Ақидаси.
Буюк олим, Исломнинг далилу-исботи ҳисобланган Абу Жафар ал-Варрак ат-Таҳовий ал-Мисрий (Аллоҳу таоло уни раҳматига муносиб тутсин) шундай деганди: “Бу ифодалар, Аҳл-и ас-Сунна вал-Жамоатнинг Абу Ханифа ан-Нуман ибн Собит ал-Қуфий, Абу Юсуф Яқуб ибн Иброҳим ал-Ансарий ва Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн ал-Ҳасан аш-Шайбоний (уларнинг барчасидан Аллоҳу таоло рози бўлсин ва раҳмат этсин) каби ҳуқуқшунослар мактаби принсипларига мос диний таълимотни ва улар инонган дин асосларини, Бутун оламлар Подшоҳи, Ягона Яратувчига иймонларини билдиради.”

  1. Биз Аллоҳнинг ёрдамига инониб (иймон келтириб), Аллоҳнинг ягоналиги ҳақида гапирамиз, Аллоҳ бирдир, У якка Ягонадир, Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир.
  2. У, Унинг ҳеч бир шаклда ўхшаши бўлмаган Ягонадир.
  3. Ундан юксак Бирон шаклда бирор махлуқ ёки нарса бўлиши мутлақо мумкин эмас.
  4. Унинг Ўзидан ўзга иллоҳ йўқдир.
  1. У бошланиши бўлмаган азалий ва ҳамиша тирикдир, Тугаши ҳам бўлмаган доимий Ҳозирдир.
  2. У ҳеч замон ўлмайди ва Ўзининг Мавжудлигини тўхтатмайди.
  1. Унинг хоҳишидан ташқарида ҳеч нарса содир бўлмайди.
  2. Ҳеч қандай бир тасаввур, хаёл Уни қамраб ололмайди ва ҳеч қандай бир тушунча Уни ифодалай олмайди.
  3. У, яратилган ҳар қандай мавжудоддан фарқлидир.
  1. У тирик ва ҳеч замон ўлмайди. У азалий ва ҳеч бир вақт ухламайди.
  1. У яратади, бироқ У ўзи яратганларга муҳтож эмас. У, ўз яратганларига ҳеч бир ташвишсиз озуқа беради.
  1. У, яратганларини ҳеч иккиланмай ўлдиради ва ҳеч қийиналмай уларни такрор ҳаётга қайтаради (тирилтиради).
  2. У, махлуқларни яратгунича ҳам ўз хусусиятлари билан бирга азалий мавжуд эди. У мавжудлиги билан яратганлари ҳисобига Унда азалдан бўлган хусусиятларига ҳеч бир нарса қўшилмади ёки улардан бирон бир хил хусусият камайиб ҳам қолмади. У, Ўзининг барча хусусиятлари билан азалдан бор эди ва шундайлигича абадий бўлади.
  1. Унинг ҳақида, яратиш содир бўлганидан қадимда ҳам фақат Яратувчи дейдилар ва яна Уни тузилиш содир бўлганигача ҳам Тузувчи эди дейилади.
  2. У азалдан Аллоҳ, ҳали ҳеч нарса бўлмаган замонда ҳам Аллоҳ эди ва У ҳамиша Яратувчи, ҳали ҳеч нарса яратилмаганида ҳам Яратувчи эди.
  1. У, яратилганларга биринчи марта ҳаёт ато қилганидек, улар ўлиб, тирилтирилганигача ҳам У “Ўликларни Тирилтирувчи” номига лойиқдир. Худди шундай уларни яратгунларича ҳам “Яратувчи” исмига муносиб эди.
  2. Бу шунинг учундирки, У, ҳамма нарсалардан устун ва улардан қувватлидир (У нимани истаса, уни ато қилиш қудратига Эгадир), ҳамма нарсалар фақат Унга боғлидир. Унинг учун мураккаб нарсалар йўқдир. Ва У ҳеч нарсага муҳтож эмасдир. Шунинг учун Қуръони каримда, “Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир” (Қуръони карим, 42:11) дейилади.
  1. У, яратилганларни Ўз билимига кўра яратди.
  2. У, Ўзининг барча яратганлари учун тақдир(қадар)ни ўрнатди.
  1. У, яратганларига чекланган ҳаёт умри белгилади(ўрнатди).
  1. Уларга тегишли бўлган ҳеч бир нарса, уларни У яратганича Ундан яширилмаганди ва У, улар яратилганича, улар яратилганларидан кейин нималар қилишларини биларди.
  2. У, Ўзига сажда қилишни буюрди ва Унга қулоқ осмасликни ман қилди.
  1. Ҳамма ҳодиса ва воқеалар Унинг қарорига (Қадарига) ва ихтиёрига кўра содир бўлади ва Унинг Эрки тўласинча содир бўлади. Кишилар қўлида ягона эрк бўлиб, у ҳам бўлса, фақат улар учун Унинг хоҳишидир. У, улар учун нимани хоҳласа, ўша содир бўлади, нимани истамаса ўша содир бўлмайди.
  1. У, истаган бандаларини тўғри йўлга солиб қўяди. У, Ўзининг меҳрибонлигидан Уларни ҳимоя қилади ва ёмонлик, ёвузликлардан сақлайди, Ўзининг Адолатлигидан эса, истаганларини адаштиради (йўлдан уради), хароб қилади, азоб беради.
  2. Уларнинг барчаси Унинг Меҳрибонлиги ва Адолати орасида Унинг Эрки ҳукмронлиги остидадир.
  1. У, Ўзига қарама-қаршиси бор ёки Унга тенг бўлиш маъноларидан юксак туради.
  2. Ҳеч нарса ўзидан Унинг Қадарини қайтара олмайди ёки Унинг Буюруғини орқага бура олмайди, Унинг Кўрсатмаларини енга олмайди.
  1. Биз буларнинг барчасига инонамиз ва уларнинг ҳаммаси Ундан эканлигига иймон келтирамиз.
  1. Ва биз, Муҳаммад (соллаллоҳу алейхи ва саллам) Унинг танлаган бандаси ва сайлаган Пайғамбари ва Расули, ва Ундан Унинг Ўзи рози бўлган деб инонамиз ва иймон келтирамиз.
  1. Ва у пайғамбарлар Муҳри ва барча расулларнинг энг олижаноби ва Оллоҳдан қўрқувчиларнинг имоми ва бутун оламлар Яратувчиси – Подшоҳининг маҳбубидир.
  2. Ундан кейинги ҳар қандай бир шаклда пайғамбарликка уриниш ёлғон ва алдамчиликдир.
  1. У, ҳақиқату адолат ва йўлланма, нур ва мунавварлик билан бутун жинларга ва инсониятга юборилган зотдир.
  1. Қуръони карим – бу Аллоҳнинг калимасидир, Ундан нутқ шаклида индирилди. Бироқ уни “шаклида” деб айтиш мумкин эмас. Қуръони карим Аллоҳу таолонинг Расулига (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ваҳий шаклида нозил қилинди. Иймон келтирганлар уни мутлақ ҳақиқат деб қабул қиладилар. У кишиларнинг сўзлари, нутқлари каби тузилмаган. Қуръони каримни тинглаган ихтиёрий бирон киши уни одамзотининг сўзи деса, ундай киши дарҳол диндан чиқиб, иймонсиз бўлиб қолади. Ундайларни Аллоҳ огоҳлантиради ва олов билан қўрқитади ва “Яқинда Мен уни Сакарга (жаҳаннамга) киритажакман” (Қуръони карим, 74:26) дейди. Аллоҳ, “Бас, бу Қуръон Аллоҳнинг сўзи эмас” (Қуръони карим, 75:25) дейдиганларни жаҳаннам билан қўрқитаётганида, биз, бу кишиларни Яратувчининг сўзи ва у кишилар сўзига батамом ўхшамайди деб жуда аниқ ва равшан тафаккур қиламиз ва қабул этамиз.
  2. Аллоҳни бирор мавжудот каби, одамзотига қандайдир бир шаклда ўхшаш тасвирлаган киши иймонсиз бўлиб қолади. Кимки буларни яхши англаб етган бўлса, эҳтиёт бўлиши ва иймонсизлар сўзлайдиганларни тилга олишдан сақланиши зарур бўлади ва ундай киши биладики, Аллоҳу таоло Ўзининг бутун хусусиятлари билан ҳеч қандай бир шаклда одамларга ўхшамайди.
  1. Боғнинг кишилари Аллоҳни кўрадилар, бироқ Унинг бутун борлиги билан эмас ва уларнинг кўриш усуллари ҳам аниқ эмас. Кўриниш, Аллоҳу таолонинг Китобида ”У кунда (мўминларнинг) юзлари яшнаб, Парвардигорларига боқиб тургувчидир!” дейилганидек содир бўлади. Буни эса, Аллоҳу таоло билади ва У истаганидек бўлади деб тушинтириш мумкин. Булар ҳақида буларнинг барчаси Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) унинг саҳиҳ ҳадисларида у қандай сўзлаган ва тушунган бўлса ўшандай шаклда ва маънода бизга етиб келган. Биз эса, буларни муҳокама қилмаймиз, уларнинг маъноларига чуқур берилиб, ўзимизча тушунтиришга ҳаракат қилмаймиз ва хаёлларимизга ихтиёр бермаймиз. Ҳар қандай бир киши, ўзини Қудратли ва Буюк Аллоҳга, Унинг Расулига (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) бутунлай бўйинсунтирмаса, тушунмаган нарсалари ҳақида уни биладиганлардан сўраб ўрганмаса, у ўзини динида хавфсиз деб ҳисоблаши мумкин бўлмайди.
  1. Агар Ислом бўйсуниш ва итоатга асосланмаган бўлса, ундай ҳолда одамнинг Исломдалиги мустаҳкам ҳисобланмайди. Билишдаги ўз қобилиятидан ортиқча билишга, тафаккур қилишга интилган ва итоатга қаноатланмайдиган ҳар қандай киши, ўзининг қизиқишлари, унинг Аллоҳнинг ҳақиқий ягоналигини соф равишда тушинишга, соф билим ва тўғри ўлчовни билишга ҳалақит бераётганини, иймон ва иймонсизлик, тасдиқ ва рад бўлиш, қабул бўлиш ва таҳқирланиш орасида сарсон бўлаётганини кўради. У ғийбатга берилиб қолади ва ўзини шубҳалар ва саросималарда кўриб, иймонни (ҳақиқатни) қабул қила олмайдиган, рад этувчи ҳам бўлмай (ёлғонни эълон қилувчи бўлиб) қолади.
  1. Агар Боғ кишилари томонидан Аллоҳу таолони кўриш, тасаввур қилиш билан тушунтириладиган бўлса ёки кўришни киши ўз тушунчасига мослаб тасвирлайдиган бўлса, ундай кўриниш нотўғридир. Чунки бундай кўришни тушуниш ва тушунтириш бутун оламларни Яратганнинг Ўзига (Унинг ҳукмига) оиддир. Бу дин мусулмонларнинг динидир. Ҳар қандай бир киши ўзини Аллоҳга тегишли хусусиятлардан сақламаса, уларни ўзидан айри тутмаса ёки Аллоҳга бирор нарсани ўхшатса, у йўлдан адашган бўлади ва демак у Аллоҳ Шарафини тушуна олмабди. Чунки бизнинг Аллоҳимизнинг мутлақо Ягоналиги имкони қадар алоҳида атамаларда тасвирланади, ҳеч қандай бир яратилган ҳеч бир йўл ва усул билан Унга ўхшаш бўлмайди ва бўлолмайди.
  1. У, Унга қўйилиши мумкин бўлган барча чеклашлардан юксакдир, У, қандайдир доираларда бўлишдан ёки қандайдир чеклиликларга эга бўлишдан ташқарида, юксакликдадир. Барча яратилганлар сингари У ёруғ дунёнинг олти томони билан чегараланмайди ва У жиҳатсиздир.
  2. Ал-Мираж ҳақиқатдир. Пайғамбар (соллаллоҳу алейҳ ва саллам) кечаси тўла жисмоний руҳи тетик ва хушёр ҳолда бутун коинот узра Аллоҳу таоло Ўзи истаган юксакликларга чиқарилди. Аллоҳ унга ҳурмат кўрсатди, унга нима очишни хоҳлаган бўлса, уларни очди, кўрсатди ва унинг “кўнгли кўрган нарсасини инкор этмади” (Қуръони карим, 53:11). Аллоҳу таоло уни дуо қилди, унга оқ йўл тилади ва бу дунё ҳамда охиратда ҳаёт ҳадя қилди.
  3. Ал-Ҳовуз (Аллоҳу таоло Пайғамбарга (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) Қиёмат куни унинг умматлари чанқоғини қондириши учун ҳадя қилинган Ҳовуз) ҳақдир.
  4. Машҳур олимлар тарафидан ихтилофсиз таъкидланган, ҳадис-и шарифларда келтирилган Аш-шафоат (Қиёматда мусулмонларни шафоат қилиш) ҳақдир.
  5. Аллоҳу таолонинг Одам ва унинг авлодларига берган ваъдаси ҳақдир.
  1. Аллоҳ, замон мавжуд бўлганига қадар Жаннат Боғига кимлар ва қанча миқдорда киришларини, шунингдек кимлар ва қанча миқдорда Оловга-Жаҳаннамга киришларини аниқ биларди. Бу миқдорлар кўпаймайди ва камаймайди.
  1. Кишилар тарафидан нималар қилинмасин, уларнинг барчаси мутлақо Аллоҳу таоло биладиганлардир. Кимки бахтиёр бўлса, у фақат Аллоҳнинг иродаси билан бахтлидир ва кимки бадбахт бўлса, бу ҳам мутлақо Аллоҳнинг иродаси билан бахтсиздир.
  1. Тақдир, қадар бу Аллоҳу таолонинг яратганларидан яширилган Унинг сиридир. Аршу-Аъло атрофидаги бирорта фаришта (малак), вазифалар билан юборилган биронта пайғамбар буни биладиган билим ололмади. Бу ҳақда чуқур фикрлаш ва тафаккур қилиш фақат мағлубиятга олиб боради ва билганларидан маҳрум бўлади ва итоатсизлик билан тугалланади. Шундай экан, бу масалада фикр юритишда ва тафаккур этишда ва сенинг устингга тақдир этилганлар ҳақида шубҳаланишларда жуда эҳтиёт бўлиш лозим бўлади. Чунки Аллоҳ қадар ҳақидаги билимни кишилардан қўрийди ва уни кавлаштиришни Ўз Китобида, “У Ўзи қиладиган бирон нарса ҳақида масъул бўлмас, улар (яъни бандалар эса қиладиган ҳар бир иш-амаллари хусусида) масъул бўлурлар” (Қуръони карим, 21:23) каби буюриш билан ман қилади. Шунинг учун кимки, “Аллоҳ нима учун бундай қилади?” дея сўроқ қўядиган бўлса, у демак Қуръони карим-Китоб қарорига қарши бўлган бўлади. Кимки Китобга қарши бўлса, у иймонсиз бўлиб қолади, кофир бўлади.
  1. Қалблари ойдинлаштирилган, нурлантирилган Аллоҳнинг дўстлари биладиган нарсалар қисқача мана шулардир ва мустаҳкам билим билан таъминлаганларнинг даражалари ана шулар билан белгиланади. Чунки фақат икки хил билиш бор: булар яратилган мавжудотлар учун билиш мумкин, яъни улар эришиши мумкин бўлган ва улар эриша олмайдиган, яъни улар учун билиш мумкин бўлмаган билимлардир. Эришиш мумкин бўлмаган билимни рад этиш иймонсизликдир ва эришиш мумкин бўлмаган билимни эгаллашга даъвогар бўлиш ҳам иймонсизлик, кофирликдир. Иймон, билиш мумкин бўлган билимни эгаллаб, эришиш мумкин бўлмаган билимни эгаллашга интилилмасагина мустаҳкам бўлиши мумкин.
  1. Биз ал-Лавҳ ва ал-Қаламга ва ёзилганларнинг ҳаммасига инонамиз. Агар бутун яратилганлар биргалашиб, ҳаммаси бирданига, Аллоҳу таоло мавжуд бўлишини ал-Лавҳда қадар этган бирон нарсанинг мавжудлигига тўсқинлик қилмоқчи бўлсалар, улар бунинг уддасидан чиқа олмаслар. Худди шу каби Аллоҳу таоло бирор нарсанинг мавжуд бўлишини қадар этмаган бўлса-ю, бироқ бутун яратилганлар йиғилиб, уни мавжуд бўлишга мажбур қилсалар, улар бунинг ҳам уддасидан чиқа олмаслар. Қиёмат Кунига қадар мавжуд бўлишни ёзиб Қалам қуриб қолади. Инсонга тақдир (қадар) этилмаган нарсага у ҳеч қачон эриша олмайди, шунингдек у нималарга эришмасин, у ҳеч қачон ўша қадар қилинганидан маҳрум қолмайди.
  2. Бандаси шуни билиши керакки, Аллоҳу таоло, Ўз яратганлари билан нималар бўлишини азалдан биларди ва У буларни энг кичик заррачаларигача қадарда аниқлагандир, ва Ҳукми қайтарилмас, ва такрорланмасдир. Унинг ҳукми ва қарорига қарама-қарши келадиган, бунга қўшимча қиладиган ёки уни ўчириб юборадиган, ўзгартирадиган, ҳар қандай бир усуллар билан уларни кўпайтириб ёки камайтириб қўядиган Ерда ёки коинотда Аллоҳу таолонинг бирорта яратган махлуқоти, мавжудоти йўқдир. Бу иймоннинг энг муҳим асосий жиҳати ва бутун билимнинг зарурий элементидир ва Аллоҳу таолонинг Ягоналигини ва Унинг Ҳокимиятини тан олишдир. Аллоҳу таоло Ўз Китобида, ”У барча нарсаларни яратиб (аниқ) ўлчов билан қўйган зотдир” (Қуръни карим, 25:2) дея буюради. Шунингдек У, “Аллоҳнинг амри иродаси тақдири азалий бўлди” (Қурънои карим, 33:38) каби таъкидлайди. Аллоҳу таолонинг бу Ҳукми юзасидан душман бўладиган ва қалби кирланиб бу масалада чуқур мулоҳазага борадиганнинг ҳолига вой. Чунки у ўзининг бундай нотўғри тушунчаси балан ҳеч қачон очиб бўлмайдиганларни излайди ва гуноҳкор бўлиб, фақат ёлғонларни сўзлайдиган бўлиб қолади.
  1. Ал-Арш (Тахт) ва ал-Қурси ҳақдир.
  2. У, Тахтга ва унинг остида бўлган бутун нарсаларга муҳтож эмас.
  1. У ҳамма нарсаларни қамраб олади ва бутун нарсалардан юксакдир ва У яратган барча нарсалар, мавжудотлар Уни қамраб олишга қодир эмаслар.
  1. Аллоҳ Иброҳимни (алейҳиссалом) ўзига дўст (ҳалил) этганини ва У, Мусо(алейҳиссалом) билан тўғридан тўғри сўзлашганига биз Аллоҳу таолога итоат билан иймон келтирамиз.
  2. Биз, фаришталарга, пайғамбарларга ва улар орқали юборилган Китобларга иймон келтирамиз ва уларнинг барчалари Ҳақ йўлдан юрганликларига шаҳодат келтирамиз.
  3. Биз, бизнинг Қибламиз кишиларини, улар Пайғамбар (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) нималар келтирган бўлса уларнинг ҳаммасини тан олишган ва у нималар сўзлаган ва бизга хабар қилган бўлса буларнинг барчасини чин ҳақиқат деб билганлари замон давомида уларни мусулмон ва инонувчилар-иймонлилар деб атаймиз.
  4. Аллоҳ ҳақида сўзлаш лозим бўлмаган мунозараларга киришмаймиз ва Аллоҳнинг дини ҳақида ҳар қандай бир тартишмаларга йўл қўймаймиз.
  1. Биз, Қуръони карим ҳақида мунозара қилмаймиз ва Аллоҳнинг содиқ фариштаси ерга тушиб, барча раусулларнинг ҳазрати-имоми ҳисобланган Муҳаммадга (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ўргатган бутун оламларнинг Подшоҳининг калимаси эканлигига шаҳодат келтирамиз. Бу ҳақиқатан Аллоҳ сўзидир ва у билан бошқа ҳеч қандай яратилганнинг сўзи қиёслана олмайди. Биз уни яратилган демаймиз ва бу хусусда мусулмонлар жамоатига қарши чиқмаймиз.
  1. Биз, бизнинг Қибламиз кишиларидан гуноҳ қилганларни, улар ўзларининг бу гуноҳларини қилиш мумкин деб ҳисобламагунларича кофир ҳисобламаймиз.
  2. Биз, иймонли киши содир этган гуноҳ, унга ёмон таъсир кўрсатмайди демаймиз.
  1. Биз умид қиламизки, Аллоҳ Ўзининг марҳамати билан иймонлилардан хайрлиларини афв қилади ва уларнинг Жаннатга (Боғга) киришига имкон беради. Бироқ биз, айнан шундай бўлишига тўла ишонишимиз ва аниқ шундай бўлиши ва уларнинг Боғга киришига гувоҳлик беришимиз мумкин эмас. Биз иймонли бўлиб гуноҳкор бўлганлар тақдиридан қўрқсак-да, уларнинг афв этилишини тилаймиз ва сўраймиз, улар учун умидсизликка тушмаймиз.
  1. Тўла ишонч(қўрқувнинг батамом йўқлиги) ва қутилишга умидсизлик кишини диндан чиқаради. Қибла кишилари учун ҳақиқат йўли ана шу икки чегара орасида ётади (масалан, киши Аллоҳ ҳузурида ҳисоб беришдан қўрқиши керак ва бу ҳақда ўзига ҳисоб бериши лозим, шунингдек, Аллоҳу таолонинг меҳрибонлигига, марҳаматига ҳам умидни узмаслиги керак).
  1. Киши, ўзини динга келтирган нарсани рад этмаса, у диндан чиққан ҳисобланмайди.
  2. Ишонч, иймон тил билан тасдиқлаш ва қалбдан қабул қилишдан иборатдир.
  1. Шариат ва Қуръони карим ва Исломни тушунтиришлар ҳақида Пайғамбар (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) тарафидан келаётган ҳамма нарсалар шубҳасиз ҳақдир.
  2. Ҳамма кишилар учун иймон-ишонч асосда бир хилдир, бироқ кишилар, динда бир-бирларидан, уларнинг Аллоҳдан қўрқиши ва Унинг ҳақидаги фикрлари, нафсларининг эҳтиросларига қарши тура олиши ва Аллоҳ нимадан кўп рози бўлса, ўшани танлаганликлари билан фарқланадилар ва фақат шуларга кўра бир-бирларидан устун бўладилар.
  3. Иймонлиларнинг барчаси Аллоҳу таолонинг дўстларидир ва уларнинг  итоаткорлироқлари ва Қуръони каримга ҳаммадан дуруст амал қиладигани Аллоҳ наздида энг олийҳимматлиларидир.
  1. Иймон, Аллоҳга, Унинг фаришталарига, Китобига, пайғамбарларига, Қиёмат кунига инонишни ўз ичига олади ва меҳрибонлик ҳамда ёвузликнинг қадарга боғлигига ишониш, шодлик ва ғамгинликнинг барчаси Аллоҳдандир деб билишдир.
  1. Буларнинг ҳаммасига инонамиз, иймон келтирамиз. Пайғамбарларнинг орасида ҳеч қанақа фарқ қилмаймиз, улар нималарни қабул қилишган бўлсалар, уларнинг барчасини ҳақиқат деб қабул қиламиз.
  2. Муҳаммад (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) умматларидан катта гуноҳ қилганлар Қиёматда Оловда ёнадилар, аммо абадий эмас, улар гуноҳларига тавба қилишмаган бўлсалар ҳам Аллоҳнинг ягоналигини тасдиқлаган иймонлилар қатори ўлганларидан кейин қиёматда Аллоҳу таоло билан учрашадилар. Улар Аллоҳнинг ҳокимияти ва Унинг маҳкамаси ихтиёридадирлар. Агар у истаса, Ўз Марҳамати билан Қуръони каримда хотирлатганидек, “Албатта Аллоҳ ўзига (бирон нарса ёки кимсанинг) шерик қилинишини кечирмайди. Шундан бошқа гуноҳларни ўзи хоҳлаган бандалари учун кечиради” (Қуръони карим, 4:116) уларни афв қилади. Агар У хоҳласа, Ўзининг Адолатидан Оловда жазолайди ва сўнгра уларни Аллоҳ Ўз Марҳамати билан Оловдан озод қилади ва Аллоҳга итоаткор бўлганларнинг шафоати билан уларни Боғга юборади. Бу шунинг учун Аллоҳ, Уни тан олганларнинг оталигини олади, ҳимоячиси бўлади, Ва У Келажак дунёда уларга нисбатан Уни рад қилганлар, Унинг ҳидоятига муносиб бўлмаганларга бўлагани каби муносабатда бўлмайди. Эй Аллоҳ, Сен Ислом ва мусулмонларнинг қўруқчиси, бизни Сен билан учрашадиган ўша Кунгача бизнинг Исломда бўлишимизни насиб айла.
  3. Биз Қибла кишиларининг (улар гуноҳсиз ёки гуноҳкор бўлишларидан қатъи назар) ҳаммаси орақасида намоз ўқиймиз ва уларнинг қайси бири бўлса ҳам улар ўлганларида уларнинг жанозалари ўқилади.
  4. Биз уларнинг биронтасининг Жаннатга ёки Жаҳаннамга албатта тушиши ҳақида сўзламаймиз ва агар улар куфрни (иймонсизликни), ширкни (кўп худоликни) нифоқни (мунофиқликни) очиқчасига намойиш қилишмасалар, биз уларнинг ҳеч қайси бирини бу саналганларда айбламаймиз. Биз уларнинг содир этганларини Аллоҳу таоло ихтиёрига ташлаймиз.
  1. Шариат буюрмаган ҳолда Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) умматидан ким бўлишидан қатъи назар, унинг ўлдирилишини биз рад қиламиз.
  1. Биз, ўзимизнинг имомимизга исён қилишни тан олмаймиз ёки бизнинг бошлиқларимиз адолатсиз бўлганларида ҳам уларга қарши чиқмаймиз, уларга ёмонлик истамаймиз ва уларга эргашишдан воз кечмаймиз. Биз, уларга итоат қилишни Аллоҳу таолога итоат қилишнинг бир қисми деб биламиз, демак, улар бизни гуноҳ қилишга буюрмаётган бўлсалар, бизнинг уларга итоаткор бўлишимиз биз учун мажбуриятдир. Биз уларнинг тўғри йўлга тушишлари учун ва уларнинг адолатсизликларининг (ноҳақ ишлари) кечирилишини сўраб дуо қиламиз.
  2. Биз Пайғамбарнинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) Суннатига ва мусулмонларнинг жамоатига эргашамиз ва оғишлардан, ихтилофлардан ва бўлинишлардан қочинамиз.
  1. Биз адолатли ва содиқ, вафодорларни севамиз ва адолатсиз ва мунофиқлардан, аҳдида турмайдиганлардан нафратланамиз.
  2. Бирон нарса ҳақида билимимиз етарли, аниқ бўлмаган ҳолларда биз, “Аллоҳ ҳаммадан яхши билади” деймиз.
  1. Биз, саҳиҳ ҳадисларда тасдиқланганидек саёҳатдами ёки ундан ташқарида таҳорат олишда маҳсиларга масҳ қилишни жоиз деб биламиз.
  1. Мусулмон ҳокимлари раҳбарлигидаги Ҳаж ва жиҳод, уларнинг гуноҳсиз ёки гуноҳкор бўлишларига қарамасдан, улар учун Қиёматга қадар бурч бўлиб қолади. Буни ҳеч нарса кучдан қолдира олмайди ва бунга ҳеч ким эътироз билдириши мумкин эмас.
  1. Биз, бизнинг ишларимизни ёзиб борувчи Кирамун-Котибинга (савоб ва гуноҳларни ёзиб борувчи фаришталарга) инонамиз, иймон келтирамиз. Чунки Аллоҳ уларни бизнинг устимиздан иккита қўруқчи этиб тайинлаб қўйгандир.
  1. Биз, бутун дунёнинг руҳини олиб кетувчи ажал фариштасига (Азроилга) инонамиз, иймон келтирамиз.
  1. Аллоҳу таолонинг Расули (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳадиси шарифларида ва унинг издошлари (уларнинг барчаларидан Аллоҳ рози бўлсин ва уларни раҳмат айласин) хабарларида кўрсатилганидек ким қабрда жазоланишга муносиб бўлса, улар учун қабрда жазо берилишига инонамиз ва қабрда Мункар ва Накир тарафидан сўроқ қилиниб, ўлган кишидан унинг Аллоҳи, дини ва пайғамбари ҳақида сўралишига иймон келтирамиз.
  1. Қабр, Жаннат Боғидан бир дарча ёки жаҳаннам чуқурларидан биридир. 
  1. Биз, ўлгандан кейин тирилишга инонамиз, иймон келтирамиз ва Қиёмат Куни бизнинг ҳаракатларимизга муносиб ҳақ берилишига, ал-Ард (кўрсатиш), ал-Ҳисоб ( ҳисоб-китоб бўлишига) ва қиръати ал-Китоб (китоб ўқилишига) ва мукофот ёки жазо берилиши ва ос-Сирот ҳамда Мизаннинг (торози) борлигига иймон келтирамиз.
  1. Жаннат ва Жаҳаннам ҳеч қачон битмайдиган яратилган нарсадир, Аллоҳ уларни бошқа мавжудотларни яратгунича яратди ва бундан сўнгра унисини ҳам бунисини ҳам тўлдириш учун инсонни яратди. Аллоҳу таоло марҳамати ва шафқати билан истаганини Жаннатга-Боғга, Адолатига кўра истаганини Жаҳаннам-Оловга юборади. Буларнинг барчаси уларнинг қадарига кўра қилинади ва ҳаммаси улар учун тузилганларга қараб кетадилар.
  1. Кишилар учун эзгулик ва ёвузлик тақдирда, қадарда белгилангандир.
  1. У ёки бу ҳаракатларни содир бўлишга мажбурлайдиган тавфиқ (Аллоҳнинг шафқати ва марҳамати) атамаларида ифодаланадиган қобилият, яратилган тарафидан ифодаланиши мумкин эмас. Бу қобилият ҳаракатдан ажралмаган бўлиб, шу вақтнинг ўзида ҳаракат қобилияти сифатида, зарурий соғломликнинг, имкониятнинг, мослашишнинг ва зарурий воситаларнинг бўлишлиги нуқтаи назаридан кишида ҳаракатгача мавжуд бўлади. Бу Шариат ифодаларининг объекти бўлиши лозим бўлган бир қобилиятнинг туридир. Бутун оламларнинг Аллоҳи Ўз Китобида, “Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди” (Қуръони карим, 2:286) дея таъкидлайди.
  2. Кишиларнинг ҳаракатлари Аллоҳ тарафидан яратилган, кишилар тарафидан эса ўзлаштирилгандир.
  3. Оламларнинг Парвардигори кишиларга улар бажара олиши мумкин бўлган нарсаларни буюради ва кишилар ҳам фақат Аллоҳ улар учун лозим кўрганларнигина бажаришга қобилиятлидирлар. Бу ”Аллоҳда бўлганидан ташқари ҳеч қандай ҳокимият ва куч йўқдир” иборасини тушунтиради. Биз эса, Аллоҳу таолонинг Ўз ёрдамисиз Унга итоатдан қочиш ва ундан четланиш учун ҳеч бир ҳийла ёки бирор усул йўқ, ва Аллоҳ ўзи истамаган ҳолда ҳеч бир кимса ишларида Унга бўйсуниш ва қаттиқ итоатда бўлиши мутлақо мумкин эмас деган қўшимчалар қиламиз.
  4. Ҳамма нарсалар Аллоҳ иродасига, Унинг Билимига, Қадари ва Қарорига кўра содир бўлади. Унинг иродаси, бошқа барча иродадан (истаклардан) юксакдир ва Унинг Қарори бошқа барча қарорни қоплаб кетади. У нимани хоҳласа, ўшани қилади ва ҳеч қачон адолатсиз бўлмайди. У Ўзининг Софлигида ҳар қандай ёвузлик ва ифлосликлардан юксак туради ва У ҳар қандай бир нуқсон ёки иллатлардан мутлақо узоқдадир. “У Ўзи қиладиган бирон нарса ҳақида масъул бўлмас, улар (яъни бандалар эса қиладиган ҳар бир иш-амаллари хусусида) масъул бўлурлар” (Қуръони карим, 21:23).
  5. Тирикларнинг дуолари ва садақалари ўлганлар учун фойдалидир.
  6. Аллоҳ кишиларнинг дуоларига жавоб беради ва уларга сўраганларини насиб этади.

91.Аллоҳ ҳамма нарсалар устидан мутлақ назорат қилади, Унинг устидан эса ҳеч нарса ҳеч қандай бир кўринишда назорат қила олмайди. Ҳеч ким ўзини кўз юмиб-очиш қадар вақтга ҳам  Аллоҳга боғли бўлмаган ҳолда сеза олмайди. Кимки, кўз юмиб очгунча қадар вақтга ҳам ўзини Аллоҳга боғли бўлмаган ҳисобласа, у иймонсизликда гуноҳкор бўлади ва мағлуб бўлган кишилардан бирига айланиб қолади.

  1. Аллоҳ ғазабланади ва рози, мамнун бўлади, аммо Унинг бу ҳоли яратилганларнинг ҳеч бирида бўлганига ўхшаш бўлмайди.
  2. Биз, Пайғамбарнинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) сафдошу-издошларини севамиз, бироқ уларнинг бирортасини алоҳида ажратиб ҳурмат кўрсатмаймиз ва уларнинг ҳеч биридан юз ўгирмаймиз. Биз улардан нафратланадиганлардан, улар ҳақида яхши сўзламайдиганлардан нафратланамиз ва ўзимиз улар ҳақида фақат яхши сўзлар сўзлаймиз. Уларга муҳаббат, Исломнинг, иймоннинг ва марҳаматли (эҳсонли) бўлишнинг бир қисмидир. Шу билан бирга уларнинг ҳар қандай бирига ҳурматсизлик ёки нафрат бу динсизлик, мунофиқлик ва ўзбошимчаликдир.
  1. Биз, Расулуллоҳнинг(соллаллоҳу алейҳи ва саллам) вафотидан кейин халифалик Абу Бакир ас-Сиддиққа (радияллоҳу анҳ) ўтди, бу эса унинг бошқа мусулмонлардан буюк ва устунлигини билдиради, бундан кейин Умар ибн ал-Хаттобга (радияллоҳу анҳ), ундан сўнгра, Усмонга (радияллоҳу анҳ) ва ниҳоят Али ибн Толибга (радияллоҳу анҳ) ўтди дейилган фикрни қўллаймиз. Улар мусулмонларнинг халифалари ва адолатли раҳбарлари эди.
  1. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) исмларини атаган ва Жаннат Боғи билан хурсанд қилган ўша ўн кишининг Жаннатда бўлишига биз гувоҳлик берамиз. Чунки сўзлари ҳақиқатдан иборат бўлган Аллоҳ Расулининг(соллаллоҳу алейҳи ва саллам) гувоҳлик беришича улар у ерда бўладилар. Бу умматнинг олийжаноб ўша ўн кишиси мана кимлар эди: Абу Бакр, Умар, Усмон, Али, Талҳо, Зубайр, Саъд, Сайд, Абдураҳмон ибн Ауф ва Абу Убайда ибн ал-Жарраҳ (ҳаммаларидан Аллоҳу таоло рози бўлсин ва барчаларини раҳмат айласин). 
  1. Аллоҳ Расулининг(соллаллоҳу алейҳи ва саллам) сафдошлари-издошлари ва унинг хотинлари, авлодлари ҳақида яхши сўзлаган ҳар бир киши софдир ва ҳеч қандай бир нотозаликка учрамаган, мунофиқликда айбланишдан мустасно кишилардир.
  2. Мусулмонларнинг илк жамоасининг олимлари ва уларнинг йўлидан кетишганларнинг барчаси, яхши фазилатли, саховатли, ҳадисларни хабар беришган, фикҳчи ва илмли кишилар эдилар. Улар ҳақида фақат яхши ва ижобий сўзлар билан хотирлаш лозим, кимки улар ҳақида бирон шаклда салбий сўзлайдиган бўлса, у киши тўғри йўлда бўлмаган бўлади.
  1. Биз авлиё (каромат эгалари, Аллоҳга яқин бўлган бандалар) аҳлидан ҳеч бирига алоҳида ўрин бермаймиз, уларни пайғамбарларнинг ҳеч биридан олдинда ҳисобламаймиз, бироқ ҳар қандай бир пайғамбар, барча авлиёларни бирга ҳисоблаганда ҳам улардан олдинда туради деб биламиз.
  1. Биз, каромат ҳақида билганларимизга – авлиёларнинг мўъжизалари ва улар ҳақида ишончли манбаларда ҳикоя қилинганларига ишонамиз.
  1. Биз, Соат аломатларига ишонамиз, Масалан, Дажжолнинг пайдо бўлиши, Исо ибн Марямнинг (алейҳиссалом) самодан тушиши ва қуёшнинг ботишидан (шарқдан эмас, ғарбдан) чиқиши, ердан эса йиртқич Ҳайвоннинг чиқишига инонамиз. 
  1. Биз, башорат қилувчилар ва фолбинларнинг сўзларини ҳақиқат ҳисобламаймиз. Китоб, Сунна ва мусулмонлар уммаси келишиб қабул қилганларига қарши кетувчиларнинг ҳеч бир нарса ҳақида сўзлаган баёнотларини қабул қилмаймиз.
  2. Биз бирлик тарафдоримиз ва биргаликда бўлишга қўшиламиз. Ана шу тўғри ва ҳақиқий йўлдир, бўлиниш эса, тўғри йўлдан оғиш ва жазо йўли бўлади.
  1. Аллоҳу таолонинг самолар ва ердаги дини биттадир ва бу дин Исломдир. Аллоҳу таоло, ”Албатта Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир,” дейди (Қуръони карим, 3:19). Ва яна шундай ҳам дейилади: ”Ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим” (Қуръони карим, 5:3).
  1. Ислом, ҳаддидан ошиш ва етишмовчилик; ташбиҳ (Аллоҳнинг атрибут-хусусиятларини нимагадир бошқа нарсаларга ўхшатиш) ва таътил (Аллоҳнинг атрибут-хусусиятларини рад қилиш); мажбурлаш ва Аллоҳ тарафидан ўрнатилган қадарни рад қилиш; ўзига ўта ишониш (Аллоҳнинг ҳисобидан қўрқмаслик) ва ишончсизлик (Аллоҳ марҳамати, раҳм-шафқатига) оралиғида (ўртасида) жойлашгандир.
  1. Ана шу бизнинг динимиз, ана шу биз қалбдан ва ташқи кўринишдан иймон келтирган динимиздир. Биз, сўзлаганларимиз ва тушунтирганларимизга қарши борадиган ҳар қандай киши (у ким бўлмасин) билан исталган алоқани, Аллоҳ номи билан рад қиламиз.

Биз, Аллоҳдан бизни иймонимизда маҳкам туришни насиб айла дея илтижо қиламиз ва бизнинг ҳаётимизни унга муҳрлаб қўй, бизни мушаббиҳ, муътазила, жаҳмия, жабрия, қодария ва бошқа шуларга ўхшаш Сунна ва жамоатга қарши чиқишган ва хато  эътиқоднинг тарафдорлари бўлиб қолишган турли хил ғоялар, тарқоқ фикрлар ва  ярамас мактаблардан ҳимоя қилгайсан деб дуода бўламиз. Биз улар билан бўладиган ҳар қандай алоқани рад қиламиз ва бизнинг фикримизча, улар адашганлардир ва ҳалокат йўлидадирлар.

Биз, Аллоҳдан бизни барча ёлғонлардан сақлашини ва ҳимоясини тилаймиз ва бизнинг эзгуликлар, савобли ибодатлар содир қилишимизда Унинг марҳамати, шафқати ва хайрини сўраб дуода бўламиз.

Имом Таҳовийнинг китоби ана шулар билан тугулланади.

Имом Абу Жафар ат-Таҳовий. 

Рисоланинг рус тилидан ўзбекчага ағдариш, ҳижрий 27- Зилҳижжа 1428 йил (мелодий 06 – январ 2008 йил), якшанба куни, тарихида тугади. 

Рисолани рус тилидан ўзбекчалаштирган таржимон: Алибой Йўляхши.

Футувват – Ислом аскарининг мардонавор йўли.

Алибой Йўляхши: Ислом тарихининг қимматли қисмларидан бирига бағишланган “Футувват – Ислом аскарининг мардонавор йўли” номли бир мақола ислам.ру сайтида нашр этилди. Унинг интернет адреси :  http://www.islam.ru/pressclub/histori/fudavin/ 

Бизнинг фикримизча мақолада келтирилган маълумотлар ёш ва ўсмирлар, айниқса иймонли ёшлар учун ибратлидир. Шу сабабли уни ўзбекчага ағдариб ўзбек тилида ўқийдиган ўқувчиларимиз эътиборига узатишни жоиз ҳисобладик.

Қадрли мусулмон қардошлар, айниқса ёш мусулмон қардошларимиз, бу мақолада баён этилган ҳикоялар қадимда мусулмон ёшларининг қандай фаолият  кўрсатишганлари ҳақида қизиқарли ва ибратли маълумотлар беради. Мана марҳамат улар билан танишинг: 

Футувват – Ислом аскарининг мардонавор йўли.

Мусулмон дунёси ўзининг гуллаган даврида дунёга жуда ажойиб бир савғо ҳадя қилди. У, фақатгина юксак маънавий ва ахлоқий идеалларни баён қилиб қолмай, уларни қандай ташкилий безашни ҳам намойиш қилди. Бу ерда амалда бутун ҳалифаликни қамраб олган мардонаворликни бир бутун ҳаракат шаклига келтириш тажрибаси энг қизиқарлисидир. Бу ”Футувват” деб атарларди. Футувват арабча сўз бўлиб, у ўзбечада мардлик, йигитлик, ёшлик, жўмардлик маъноларини беради.

Футувватнинг юзага чиқиши.

Тарихан футувват, Пайғамбар (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ва унинг баъзи саҳобасида мужассамлашган адолатнинг ва қаҳрамонларча фазилатнинг ҳақиқий эр-эркак сифати шаклидаги намунасини билдирарди. Бу сўзнинг илдизи арабча “фатан”дан (ўсмир, ботир) келиб чиққан бўлиб, исломгача бўлган даврда жасоратли  аскарни белгилаш учун қўлланиларди. Футувват атамасининг жуда кўп маъноларда ишлатилишига қарамай, унинг асосан “жасорат” маъноси сақланиб қолди.

”Футувват” сўзи қамраб олган жасоратга оид маълумотларнинг барчаси ҳамиша бутун мусулмон жамиятига хос бир хусусият эди. Ана ўша жасоратли кишилар, ўрта асрларнинг бошларидан бошлаб, ислом дунёсининг шаҳарлардаги ҳар хил ижтимоий гуруҳларининг “футувват” маъносидаги ҳақиқий байроқдорларига айланиб қолишган эдилар.

Шу билан бир вақтда халифалик, марказий ҳокимиятнинг заифлашиши, қуллар ва ёлланганлардан ташкил этилган ғайри мамлакатларнинг аскар ва лашкарлари ҳукмронлигининг кучайиб бораётганлиги, ҳунармандларнинг катта мулк эгалари ва савдогарлар қўл остига тушиб қолиши сингари бир қатор жиддий ижтимоий муаммоларни бошидан кечираётган эди.

Ана шундай бир замонда мусулмон жамиятида ёш эркакларнинг ассоциация ва бирлашмалари, асосан Халифаликнинг шарқий қисми – Ироқ ва Хуросон шаҳарларида вужудга кела бошлади. Бу ассоциациянинг аъзолари ўзларига “футувват” маъносига келадиган исмлар бера бошлашдилар ва яхши фазилат эгалари, олижаноб мард, мурувватли, жасур бўлишга, бошқалар манфаатларини ўз манфаатларидан устун қўйишга қасам бердилар.

Ўша замонларда мавжуд бўлишган ҳунармандларнинг иш жойлари ва бошқа устахоналар ихтиёрий равишда шаҳардан шаҳарларга кўчиб бораётган бу ҳаракатнинг энг кичкина қисмларига (ячейкаларига) айландилар. Бир-бирларидан анча узоқ жойлашган шаҳарларда пайдо бўлаётган Футувват ўзаро мустаҳкам ва доимий алоқалар ўрнатишдилар.

Қуръони карим ва Суннада футувват ҳақида нималар дейилган?

“Фатан” ва “футувват” калималари исломгача қўлланилган атамалар бўлишларига қарамай, улар Парвардигори олам тарафидан Қуръони каримда тақводор мўмин бандаларига нисбатан кўп марталаб тилга олинади. Қуръони каримда “фатан” сўзи билан ифодаланадиган сифат албатта пайғамбар Иброҳимга (алейҳиссалом) хосдир.

Парвардигори олам, Иброҳим исмли ўсмир(фатан)нинг бутпарастларнинг қабиҳликларига жасурларча қарши чиқиб, ўз қавмига уларнинг адашаётганларини сўзлагани ва ҳамма бутларни синдириб ташлагани ҳақида тарихни бизга ҳикоя қилади. “Бас, у (бутларни) парча-парча қилди. Фақат, “шояд (мушриклар у бутларнинг) каттасига қайтсалар” (деб) ўшанигина (қолдирди ва унинг бўйнига бир болтани илиб қўйди). Улар қайтиб келганларидан сўнг): ”бизнинг худоларимизни ким бундай қилди? Шубҳасиз у золим кимсадир“, дедилар. Уларнинг (айримлари) айтишди: “(Худоларимизни) айблаб юрадиган Иброҳим исмли бир йигитни (фатанни) эшитгандик” (Қуръони карим, 21/58-60).

Бошқа жойда Парвардигори олам “фитян” (“фатан” сўзининг кўплик шакли) – ўсмирлар ҳақида ҳикоя қилади. Бу ўсмирлар – ёшлар бутларга сиғинишдан қочиб ғорга яшириниб оладилар. Бу воқеа Қуръони каримда мазмунан, ”(Эй Муҳаммад), Биз сизга уларнинг ҳол-хабарларини рўйрост сўйламоқдамиз. Дарҳақиқат, улар Парвардигорига иймон келтирган ва Биз иймонларини зиёда қилган йигитлар (фитя)дир. Биз уларнинг дилларини (иймонларини) қавватлантирдик – ўшанда улар (золим шоҳ қаршисида) туриб дедилар: “Бизнинг Парвардигоримиз осмонлар ва ернинг парвардигоридир. Бизлар Ундан ўзга бирор “илоҳ”га ҳаргиз илтижо қилмаймиз. Акс ҳолда, ноҳақ сўзни айтган бўлурмиз” (Қуръони карим, 18/13-14) каби ҳикоя қилинади.

Шундай қилиб, “фатан” ва “футувват” атамаларининг Қуръони каримда берилиши, иймонли ёшларнинг бутпарастларнинг қабиҳликларига ва бошқа ҳар қандай бир адолатсизликка қарши кўтарилиши тимсолига айланиб қолди. Шунингдек Аллоҳга сидқидилдан хизмат қилишга интилишнинг ҳам тимсоли бўлиб қолди.

Футувват учун Саҳобадан оладиган ҳусни ал-хулқнинг ўрнаги Аллоҳ Расулунинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ўзи бўлганди; жасоратли ўсмирнинг (фатаннинг) эталони – намунаси эса мўминларнинг тўртинчи халифаси ҳазрати Али ибн Абу Толиб (разияллоҳу анҳ)дир.

Ҳазрати Алининг (разияллоҳу анҳ) футувватда асосий ўринда туришида Пайғамбаримиз Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳадиси шарифининг муҳим роли бор. Ҳадиси шарифда, “Алига тенг келадиган ўсмир (фатан), Зулфиқарга (Алининг қиличига) тенг келадиган қилич ҳам йўқдир,” дея марҳамат қилинади. Бундан ташқари, Алининг (разияллоҳу анҳ) тақвоси, унинг жасурлиги, Пайғамбарга (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) содиқлиги, мардлиги, аскарий мардонаворлиги, уни Ислом тарихидаги футавватнинг энг ёрқин вакили қилиб кўрсатишга асос бўлганди.

Футувватнинг маънавий кодекси.
Вақт ўтиши билан “футувват” тушунчаси батафсил қайта ишлаб чиқилди ва чуқурлаштирилди. Оқибатда бу тушунча, марҳаматлилик, фидокорлик, камтарлик, ақллилик, содиқлик, кечиримли бўлиш, итоаткор ва тақводорлик сингари яхши фазилатларни ўз ичига қамраб ола бошлади.

Батафсил ишлаб чиқилган бу кодекс, ҳаётларида ҳозиргина саналган яхши фазилатларга амал қилишга қасам берган ёш мусулмонларнинг илк бирлашмалари асосига қўйилган асос тош эди. Бу бирлашмаларнинг аъзолари марҳаматли бўлиш, бу дунё манфаатларига берилмаслик, фанни, илмни ва олимларни севиш, бойлар ва ҳукмдорларнинг ҳузурига ёрдам сўраб бормасликка, ўзларида бўлган ортиқча молу-мулкни тарқатиб юборишга аҳд қилишган кишилар эдилар.

Ўзини футувватга қарашли деб ҳисоблаган ёш киши, ўсмир, камбалғалларга меҳрибон бўлиб, бойларнинг марҳаматлари олдида алданмасди, у ҳаммага бирдай адолатли бўларди, ҳеч кимдан раҳмат жавоби кутмасди, нафсининг ва истакларининг шафқатсиз душмани эди, ўзининг ички эгоизми санамларини йўқотиб юборганди, ёлғонга ва адолатсизликка қарши исён кўтарарди, бошқаларни ўзидан чинакамига дуруст ҳисобларди. У бутун борлигини Қодир Аллоҳга хизмат қилишга боғишлаб, ўзига келган ҳар қандай хафачиликка сабр билан чидарди, аммо Аллоҳга ва Унинг динига келтирилган ҳар қандай дилисиёҳликка қарши исён кўтарарди. У ўзининг қолган умри давомида энг кичик гуноҳлари учун ҳам пушаймон бўлиб тавба қиларди, шу билан бирга бошқаларнинг гуноҳлари қандай бўлишларидан қатъи назар уларни кўрмасликка интиларди.

Ҳазрати Али (разияллоҳу анҳ) хотирлаб ўтган футувват маънавий кодексининг қуйидагича қисқа баёни ҳам мавжуд:

– жазолаш имконияти қўлингда бўлган вақт афв қила билиш;

– ғазабинг келганида беозорлик ва юмшоқликни сақлай билиш;

– ўзингга нодўст бўлганларга яхшилик тилай олиш;

– ўзинг муҳтож бўлиб турган нарсангни ҳам бошқаларга бера олишдир.

Футувват ва Халифаликнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти.

Футувват ҳаракати, кейинги даврларда баъзи бир ислом гуруҳларида кўзга ташлангани сингари реал ҳаётдан ажралиб, фақат руҳий (диний) ва мистика (ғайритабиий ҳодиса, воқеалар)га берилиб қолмаган эди. Аксинча футувват аъзолари жамиятнинг бутун соҳаларига кириб бориб, унда энг фаол рол ўйнашгандилар.

Футувват фақатгина ёшларни жипслаштириб, уларни ўзининг маънавий кодексига мос ҳаракат қилишга чақирибгина қолмай, уларни аниқ бир ҳунарни ўрганишга ва фойдали амалий иш билан машғул бўлишга рағбатлантирарди. Ана ўша ҳунармандлар орасида Футувват ўзининг энг пастки илдизини топиб, ўша ерда мустаҳкам ўрин эгаллаганди.

Футувват, ўрта асрдаги мусулмон ҳунармандчилик устахоналарида ва уларнинг бирлашмалари фаолиятига ўзининг маънавий мўлжаллари билан кириб бора олганди. Мусулмон ҳунармандлари ўзларининг буюмлари ва ижодларини имзоламаганликлари ана шу факт билан белгиланади.

Чунки улар мутахассисликларини, ҳунарларини ўзларининг шахсий хизматлари ҳисобламай, парвардигорлари тарафидан уларга ҳадя деб билишгандилар. Улар ўз ҳунарларини ўзларининг исмларини улуғлаш усуллари эмас, балки Яратувчини ва Парвардигорни улуғлаш усули деб қабул қилишардилар.

Сурия, Эрон, Онадули ва ислом дунёсининг бошқа минтақалари ҳунарманд футувватининг фаоллиги оқибатида улар умманинг маънавий ҳаёти билан бирлашиб кетишгандилар. Футувват ҳунармандларнинг ўзаро муносабатларини ҳам маънавий илиқлик муҳитида худди ота ва болалар ўртасидаги муносабатлар сингари тартибга сола бошлади.

Футувват, ҳунармандларнинг бадавлат мулкдорлар билан қарама-қарши келишида уларнинг манфаатларини қўллаб-қувватлади ва харажатлар тартибини ва ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи орасидаги муносабатларни талаб ва таклиф асосига қурди ва исрофгарчиликка ҳам тўсиқ ўрнатди. Шунингдек маҳсулотларнинг сифати ва нархлари масаласи ҳам уларнинг зиммасига юклатилган эди. Усталарнинг шогирдлар ўргатишига ва ёш кадрлар тайёрлашга катта аҳамият берилганди. 

Халифаликнинг сиёсий ва ҳарбий ҳаётида футувватнинг ўрни ва аҳамияти.

Булардан ташқари Халифаликнинг кенгайиши ва шаҳарлар сонининг тезда кўпайиб кета бошлаши муносабати билан футувват иқтисодий масалалардан ташқари мусулмон шаҳарларининг ва ҳатто бутун давлатнинг сиёсий ҳаётида фаол қатнаша бошлади. Четдан келтирилган ёлланган кишилардан ёки қуллардан ташкил этилган қўшинга суянган Халифаликнинг ҳукмрон сулоласи ва давлат аппаратининг сиёсий обрўйи тушиб кетган бир замонда футувват, норозиликнинг ифодаловчисига ва шаҳарлар камбағаллари ва гадоларининг овозига айланишдилар.

Маълум бир даврда футувват, жамиятнинг қашшоқ қисми вакилларидан ташкил топишган бошқа бир “аййарун” (тахминан “айёрлар” маъносини беради) деб аталувчи ҳаракат билан яқинлашди. Футувват ва аййарун бирлиги шаклидаги жиддий кучга айланган бундай гуруҳ билан ҳокимиятнинг келишмаслиги мумкин бўлмай қолганди.

Ҳукмдорлар уларнинг норозилик кучини бир неча марта сусайтиришга уринишиб, улар учун “шурта”да (худди шаҳар политсяси каби тизим) ўрин ажратдилар. Жуда камчилик  ҳолларда, масалан, Боғдодни қамал қилишганларида ҳукумат уларни қуроллантириб, шаҳарнинг ҳимоясини уларга ишониб топширди.

Футувват ва аййаруннинг бирлашган кучлари баъзан шундай таъсирли бўлардики, ҳатто шаҳар ҳокимияти тақдири уларга боғли бўлиб қоларди. Масалан, XI ва XII асрларда Сурия шаҳарларида тузилган шаҳар политсиясининг бошлиғи ўша шаҳарнинг ҳокими билан ҳокимиятни бўлиб олишардилар.

Мусулмон жамиятининг камбағал ва ўртача қатламидан иборат бўлган ўшандай бирлашмаси, ислом уммасининг илғор қисмига айланиш хусусиятини ўзида жамлаган эди. Давлат ҳокимияти бўшашиб қолган вақтларида у ҳокимиятнинг бошқарувчисига айланиш кучига эга бўлиб қолганди. Масалан, Боғдодда футувватнинг қадриятларини ҳам ўзида сақлаган аййарун гуруҳи 1135 йилдан 1144 йилгача ҳокимиятнинг жиловини қўлда ушлаб туришга муяссар бўлганди.

Катта шаҳарларда футувват қардошлигининг ўз марказлари шаклланган эди. Салжуқлар ҳукмронлиги замонида Онадулидаги футувват гуруҳи давлат органларида аҳолининг ҳар хил ижтимоий ва ҳунармандлар гуруҳларининг манфаатларини қўлловчилар вакилларига айланишгандилар.

Футувватнинг потентсиал имконияти мусулмон жамиятининг ички хавфсизлигини таъминлашда фойдаланилди. Масалан, Дамашқда футувват ассасинларнинг террорига муваффақиятли қарши турди. Бошқа минтақаларда шаҳарларни ҳимоя қилишда, кишиларнинг исёнлари ва қўзғолишларининг олдини олишда ёрдамлашди.

Футувватнинг бирлаштирувчи ғояларидан бири мусулмон дунёсининг ташқий чегарасида олиб бориладиган жиҳод ғояси бўлиб ҳисобланганди. Мусулмонларнинг чегара қўрувчилари ва лашкарлари ғози номини олишдилар. Ғозилар ўзларига хос белгиларга эга бўлиб, халифага қасам ёд қилиш орқали бир-бирларига боғлангандилар. Уларнинг маънавий кодекслари футувватнинг маънавий кодексидан иборат бўлганди.

Ғозилар энг аввал ҳарбийлар бўлиб, ҳокимиятнинг ҳар қандай тизимидан узоқда туришга уринишардилар. Уларнинг олға юриши давомида эга бўлган янги ерларда худди ўз чегараларидадек бошқарув ўрнатардилар. Натижада маҳаллий аҳолининг ишларига аралашмасди. Шунинг учун маҳаллий халқ ғозиларни ўзларининг ҳимоячилари шаклида қабул қилишардилар.

Минтақавий хусусиятлар.

Вақтнинг ўтиши билан футувват ассоциацияси мусулмон жамиятининг деярли бутун пастки қисмини, яъни ижтимоий –иқтисодий, сиёсий, ҳарбий соҳаларни эгаллаб олди. Шунингдек Ироқ, Эрон, Сурия, Онадули каби мусулмон минтақаларининг жуда кўп қисми футувват таъсирига ўтиб қолди. Улар шундай таъсирга эришдиларки, оқибатда барча ижтимоий даражадаги аҳолининг, шунингдиек мусулмонларнинг барча ирқий гуруҳларининг ҳам барча савол ва талабларига адекват жавоб бера оладиган бўлдилар.

Футувват, маданиятни ёйишда жуда катта вазифа бажарди ва Индонезия архипелаги (бир-бирларига яқин ороллар тўплами) ва Африканинг Сахарадан жанубий тарафидаги аҳоли орасида Исломнинг тарқалишида буюк рол ўйнади. Ислом дунёсининг турли хил минтақаларида футувват ирқий, минтақавий, маданий ўзига хосликни тухатмади ва уларни паст ҳам кўрмади, аксинча уларни ўзларига сингдириб олишга уринди. Шунинг учун ҳам ҳар бир минтақада футувват  ўзининг махсус кўринишларига эга бўлди.

Замонинг кечиши давомида футувват ҳаётида, ”қилич оқими” ва “сўз оқими” номларини олган ички бўлиниш юз берди. Уларнинг биринчилари ҳазрати Али ибн Абу Толибни, иккинчилари эса, ҳазрати Абу Бакр ас- Сиддиқни (иккаласидан ҳам Аллоҳ рози бўлсин) юқори кўтаришди. Футувватнинг Сурия тармоғи ”ан-нубуввийа”, Эрон тармоғи эса, арабчадаги “фатан” сўзига эквивалент бўлган “жуванмард” исмлари билан атала бошланди.

Онадулида футувват ”аҳи” (арабча сўз бўлиб, менинг қардошим – акам(укам) маъносини беради) ҳаракати шаклида тарқала бошлади. Бу сўз туркча талаффуз қилинганда “аҳиллик” каби жаранглайдиган бўлди. Онадулида футувват, кўпроқ мусулмонларнинг ҳунармандчилик ва иқтисодий ҳаётини ташкил этиш усули шаклида кўзга ташланадиган бўлди. Жиҳод лашкарлари – ғозилар туркий тилда сўзлашадиган ҳарбийлар орасида ҳарбий  жасорат ва қаҳрамонликни ўзида ифодалайдиган бўлиб қолди.

Шаҳарлари карвон савдоларида қатнашадиган Озорбойжон ва Жанубий Доғистонда эса, шаҳарларнинг назоратини ва уларни бошқаришни катта мулкдорлар, савдогарлар ва ҳунармандлар ўз қўлларида ушлаб туришга уриниб, “ўртоқликлар” – ўзига хос катта-катта савдо компанияларининг бирлашмалари тузилади. Бу савдо-ҳунармандчилик бирлашмалари жиддий ички сиёсий кучга айлангандилар.

Дарбент ҳунармандлари, Жанубий Доғистоннинг шаҳарлари халифаликнинг буюк шаҳарларида бўлгани каби савдо-ҳунармандчилик корпоратсиялари – гилдияларга бирлашгандилар. Уларни бошқарадиган махсус бошлиқлари бўлиб, улар раислар деб аталарди. Бу ҳунармандчилик гилдиялари, аслида эса X-XI асрлардаги Дарбент касаба иттифоқлари шаҳарнинг амалдаги ҳокимиятига айланишгандилар.

Шаҳарнинг сиёсий ҳаётига уларнинг таъсири шунча сезиларли эдики, раислар кўпгина ҳолларда жуда ҳам инсофли ва мўмин бўлмаган ҳокимларнинг ўзбошимчалик билан сиёсий ҳокимиятни суиистеъмол қилишга интилишларига қарши турадиганлар ролида бўлардилар. Улуғ шоир Низомий ганжавий ”аҳи” ҳаракатида қатнашганди дейилган маълумотлар мавжуддир.

Шундай қилиб, бу барча футувват ассотсиатсиялари, ҳунармандчилк гилдиялари, “аҳи” бирлашмалари, ғозиларнинг чегара лашкарлари бўлимлари бутун Халифалик бўйлаб тарқалиб кетди. Улар ҳар бир қишлоқларда ҳам мавжуд эдилар. Тарихнинг баъзи даврларида улар ниҳоят кучайиб кетишиб, ўз таъсирларини ўстириб юбордилар ва ўз сафларини олимлар, сиёсий раҳбарлар, катта савдогарлар, мутафакирлар ва лашкарбошилар билан тўлдиришдилар.

Давлат хизматидаги Футувват.

Ана шундай таъсирга эга, ташкилий ва сафарбарлиги юқори даражада бўлган бир куч Халифаликнинг марказий ҳокимияти назаридан четда қололмаслиги аниқ эди, албатта. Бошланғичдан асосан ёш кишилардан ва ҳокимиятга мухолиф бўлган характердаги бундай сиёсий кучга суянишга ҳаракат қилиш биринчи марта XII асрда аббосий халифаларидан ҳисобланган халифа Носир (унинг тўла исми шарифи ан-Носир ли-дини-Ллоҳи) тарафидан амалга оширилди.

Халифа Носир халифалик ҳокимиятининг асосларини мустаҳкамлашга интилди ва мусулмон жамиятини ларзага келтираётган ижтимоий можароларни юмшатишга зўр берди. Футувватга нисбатан жамоатчиликнинг ижобий фикри шунчалар кучли эдики, ҳатто халифа Носирнинг ўзи ҳам футувватнинг Боғдод гуруҳи таркибига кириб, бу ҳаракат таркибига диндорларнинг, ҳарбийларнинг ва Аббосий Халифалиги маъмуриятининг олий табақаларидан, шунингдек бошқа мусулмон давлатларидан кишиларни жалб қила бошлади.

Халифа Носир Боғдодлик олим, “шайхларнинг шайхи” унвонига соҳиб Шиҳоб-уд-дин Абу Ҳафса Умар ас-Суҳравардийга ”Китоб ул-футувват” (футувват қардошлигининг умумий низоми) тузишни буюрди. Футувват қардошлигининг барча бўлимлари устидан раҳбарлик қилишни халифа ўз зиммасига олди. 

Бундан сўнгра халифа қўшни мусулмон ўлкаларига элчилар ва ўзининг фармонларини юбориб, уларнинг ҳукмдорларини ва халқларини футувват таркибига киришга даъват қилди. Бу масала бўйича айниқса Салжуқлар давлати билан бир қанча дипломатик учрашувлар амалга оширилди. Халифа Носир ҳатто шайх ас-Суҳравардийни Конияда (ҳозирги замон Туркиясининг жанубида жойлашган шаҳар) ўзининг ноиби этиб тайинлади.

Халифа Носир ўз навбатида футувватнинг ташкилий шаклининг мустаҳкамлиншига, унинг низоми, кодекси батафсил ишлаб чиқилишига, қардошликнинг аъзоларига аталган ички одат-удумларининг тартибланишига алоҳида муҳим аҳамият берди. Масалан, футувватга аъзо бўлишни истаганлар махсус кийим-шароварлар (арабча “саравил”) мукофотланганлари бизга тарихдан маълумдир.

Носир, футувват сафига бирлаштириш йўли билан садоқатли мусулмонларни жипслаштириш ва мусулмонлар жамиятини мустаҳкамлаш, унинг бир-бирларига қарама –қарши ва ҳатто душман бўлишган оқимларга бўлиниб кетишидан сақлаш, шунингдек яқинлашиб келаётган халифаликнинг тарқалиб кетиш хавфини тўхтатиш учун зарур бўлган барча тадбир чораларни кўрди. Носир футувват аъзоларининг жисмоний ривожланишига ҳам  жуда катта аҳамият берди. Чунки футувват халифалик хизматида ҳарбий потентсиалга эга бўлиб қолаётганди. Футувват, мўғуллар даҳшати олдидан жангга яроқли барча мусулмонларни жипслаштириб, бир мустаҳкам куч сифатида ташкил қилди.

Тахминан ўша даврларда Носир, футувватга суянган ҳолда Халифаликнинг ички кучларини бир жойга тўплади ва давлатнинг чегараларини кенгайтириб, Исломнинг илгарига силжишини давом қилдирди. 

Футувватнинг турк давлатидаги ўрни.

Мўғулларнинг тажовузи боғдод футувватини йўқотиб ташлаган бўлса-да, у ислом оламининг бошқа минтақаларида турли хил маҳаллий шаклларда ўз кўринишларига эга бўлиб қолаётганди. Улар айниқса турк ҳудудларида мустаҳкам кўринишга эга эдилар.

Халифа Носир тарафидан Конияга ноиб этиб, султон Иззуддин Қайқавусга юборилган шайх Ас-Суҳравардий таъсирида Кичик Осиёда футувват майдонга келди. Айнан мана шу ерда футувват, иқтисодий-диний қардошликнинг янги кўринишига эга бўлди ва “аҳи” (арабчада “менинг қардошим” маъносига келади) исмини олишга муяссар бўлди.

Бошқа мамлкатларда шунга ўхшаш бирлашмалар, “аҳи” қардошлиги (туркча “аҳиллик”) асосан ҳунармандлардан ташкил топган бўлса-да, улар фақатгина мутахиссислар корпоратсиясигина бўлиб қолмадилар. Уларнинг ораларида шаҳарга келиб, шу ерда ўрнашиб қолишга ҳаракат қилишган анчагина чарводорлар, деҳқонлар ҳам бор эдилар. Бутун шаҳарларда ва қишлоқларда қардошликнинг завиялари (даргоҳлари) тузила бошладилар.

Аҳи қардошлигининг оддий аъзолари ва ҳаракатнинг раҳбарлари ўзларининг асосий мақсадларини, у ёки бу шаҳар мусулмон жамоасининг бутун имкониятларини  қардошликнинг янги аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам беришда деб билдилар, шу билан бирга уларни бошпона, егулик-ичгулик, шаҳарда бирорта фойдали иш билан машғул бўлишларини ташкил қилдилар ва маҳаллий ҳокимиятнинг ўзибошимчаликларидан ҳам ҳимоя этдилар.

Уларнинг бундай фаолиятлари сулжуқий ҳукмрон доираларини тўла қаноатлантирди. Чунки улар умманинг бирлигини мустаҳкамларди, давлатнинг маҳкамлиги ва ҳукмдорларнинг обрўйини кўтарарди. Шунинг учун ҳукмдорлар аҳи ҳаракатининг диний ва иқтисодий фаоллигини қўллаб қувватлади ва ҳунармандларнинг меҳнатига қизиқиш билдириб ва уни ҳурмат қилишларини намойиш қилдилар.

Баъзи бир маълумотларга кўра, султон Алауддин Қайқубот I сайр вақтларида фақатгина шеърлар машқ қилмай, устачилик қиларди, қамонга ўқлар ясаб, пичоқлар юнарди. Салжуқий ҳукмдорлари қўллаб-қувватлаши оқибатида аҳи ҳаракати бутун мамлакат бўйлаб тарқади, қардошликнинг ўзи эса, реал сиёсий кучга айланди.

Шулар билан бирга, қардошликнинг аъзолари Усмонлилар султонлиги юзага келишида катта рол ўйнагани ҳам тарихга яхши маълум. Усмон Ғозининг қайин отаси шайх Адабдали ва давлатнинг мустаҳкамланишида муҳим рол ўйнаган бошқа кўпгина пашалар (генераллар), фан кишилари аҳининг аъзолари бўлишгандилар. Шунингдек султон Ўрхон ҳам аҳи қардошлигида “ихтиёр-уд-дин” унвонига эришиб, султон Мурод I эса, аҳи ҳаракатининг “қардошлик шайхи” номи балан машҳур бўлгандилар.

Футувватнинг христиан дунёсига таъсирлари.

Мусулмон жамиятининг чуқур ичидан кўтарилиб, Халифаликнинг сиёсий элитаси орасида мустаҳкам ўрин эгаллаган бу қадар қувватли ҳаракат халифаликка қўшни бўлган халқлар ва маданиятларга таъсир қилмаслиги мутлақо мумкин бўлмаган бир ҳол эди, албатта. Оқибатда шундай ҳам бўлди. Чунки замони билан футувватнинг таъсири Овропада янада кенг тарақала бошлаган эди.

Қаҳрамонлик ва олийжаноблик, шараф ва жасоратга асосланган футувват (Ўсмирлар ҳаракати) принсипларининг Овропага кириб бориши, насронийлар (христианлар) дунёсида футувват ассоциациясига ўхшаш ритсарлик ва ритсарлик орденларининг (орден – жамоа, ташкилот маъносида) юзага келишини келтириб чиқарди. Салибчиларнинг ритсарлик орденлари айнан ўша Қутлуғ Ер – Фаластинада майдонга келганлиги тарихдан бизга маълумдир.

Бу ерда мусулмон лашкарлари ва мусулмон ритсарлиги (фарислар), бир-бирлари билан футувват кодекси асосида  боғланган диний-ритсарлик орденларига бирлаштирилган эди. Ана шундай қилиб салибчилар юриши замонида бирмунча вақт Яқин Шарқда яшашган овропали дворян оилалари орқали футувват ташкилотининг қадриятлари ва принсиплари христиан Овропасига кириб қолдилар.

Футувватнинг ҳунармандчилик ва савдо сотиқ қилиш усуллари ва принсиплари ҳам Овропага кириб боради. Бироқ улар Овропада бирмунча ўзгарган шаклга эга бўлиб,  ўртаер дингизи шаҳарлари ва давлатларининг суянчига айланган овропача ҳунармандчилик устахоналари ва савдо бирлашмаларининг туғилишига олиб келади.

Давлат ривожланишига нисбатан ўз қарашларига эга бўлган футувватнинг сиёсий нуқтаи назарлари эса, Овропада алтернатив сиёсий фикрларнинг илк куртаклари майдонга келишига сабабчи бўладилар. Оқибатда улар, вақт ўтиши билан британияда бўлгани сингари Овропанинг қадимий сиёсий партияларини юзага келтирган дворянларнинг сиёсий тугаракларига (клубларига) айланиб қоладилар.

Халифатнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётида футувватнинг фаол, кўпинча қарши ва мухолиф фикрда қатнашиши, овропалик донишмандларга давлат ҳокимиятини мувозанатда тутиб турадиган фуқаро жамиятининг ривожланиши зурурлиги ҳақида  тушунчага келишларига асос бўлди. Ана шу мусулмонча асосдан ҳар хил жамоатчилик ва ҳунармандчилик гуруҳларининг манфаатлари ва ҳақларини ҳимоя қиладиган овропанинг касаба иттифоқи ҳаракатлари ва фуқаро жамияти институтлари ўсиб чиқишди.

Мусулмонларнинг чегара қўруқчилари ва ғози-ҳарбийларининг деярли тўла кўчирилган нусхаси (копияси), марказий ҳокимиятдан узоқроқда ва давлатнинг чегара минтақаларида тузилиб, эркин ҳарбий ўтроқ жойлар ташкил қилишган украин-русларнинг казакларида ўз аксини олганди. Ҳатто рус казакларининг бутун ривожланиш қадамлари – чегарадаги эркин ўтроқлилардан тортиб, Сибирга илк қадам қўйганлар, Кавказни истило этганлар, давлат чегараларининг ҳимоячилари, махсус мақомга кўтарилиб, ҳарбий сулолага айланганлар, давлатнинг ички тартибини сақловчи посбонларгача барчаси футувватнинг ҳарбий қаноти ривожланишини айнан такрорлагандилар.

Бугунги футувватни нималарда кўрса бўлади?

Овропа дунёси ва совет Руссиясида туғилган ва мухсус мафкуравий асосларга суянган ёшлар ташкилотларини тузиш ғояси (скаутлар ҳаракатидан бошлаб, то пионер ва комсомолларгача барчаси), бундан бир неча асрлар илгари бу янгиларидан кўп даражада олийҳиммат ва пок бўлиб, Ягона Аллоҳ қадриятига суянган мусулмон ёшлари ҳаракатида акс этирилганди. Совет даврида тимурчилар, комсомолча меҳнат лагерлари туғилишида ва уларни чўлга, Магнитка ва БАМ каби қурилишларга жўнатишга рағбатлантиришда ўз аксини топган ёшларнинг қувватларини бирлаштириш, қаҳрамонлик ва кашфиётларга интилтириш, бу бирлашган қувватни жамият фойдасига йўналтириш каби ғоялар ҳам айни ўшаларнинг бир кўринишидан иборатдир.

Шуларга ўхшаш мусулмон футувват ҳаракатининг бебаҳо ва ўхшаши йўқ  тажрибасидан ғарб дунёси қандай фойдаланганликлари ҳақида жуда кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Бироқ бу ерда шуниси қизиқки, ғарб дунёси бу тажрибани бутун соҳаларда ва тажрибаларида ўзларининг реалликларига мослаб, кўниктириб, уни ривожлантириб тўла ва самарали фойдаланмоқда. Мусулмонлар эса, бу ерда ҳам ўзларини ўғирланган ва алданган ҳолда сезмоқдалар.

Ниҳоят ислом дунёсининг ҳукуматлари бугун вазиятни ўз қўлига олиб, уни ўзгаритиришга ва усиб келаётган олов қалбли ёшларнинг потентсиал кучини умманинг буюк салобатини тиклашга йўналтиришга қодир бўлмасалар, бизнинг қўлимизда ягона илож ва ягона йўл қолади. У ҳам бўлса, мусулмон ёшларининг ўтмиш йўли – бизнинг ўзимиз айни футувватнинг ўзи эканлигимизни англаб этишдир. Ва эртага мусулмон дунёси қандай шаклда уйғониши ҳам айнан ана шу бизга боғлиқ бўлиб қолади. Муҳаммад Садруддин.

Қўшимча тубандагиларни ҳам ўқиш фойлидир:

Традиционные институты мусульманского гражданского общества

Гражданские институты Ислама – гарантия защиты прав и свобод человека

Свет с Востока. Европейский Ренессанс, как порождение мусульманской культуры

“Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар. Ло илоҳа иллоллоҳ. Валлоҳу акбар. Аллоҳу акбар ва лиллоҳил-ҳамд”

Муҳаммад (алейҳиссалом) ҳижратдан 53 йил аввал, Рабйу-л-аввал ойининг ўн иккинчиси, душанба кечаси, тонгга яқин Макка-и Мукаррамада дунёга келди. Тарихчилар, мелодий ҳисоб бўйича бу куннинг 571 йил, апрел ойи йигирманчисига тўғри келишини билдирадилар.

Мана бу (Ҳазрати Абу Бакр, Ҳазрати Алий, Зайд бин Ҳориса, Усмон бин Аффон, Талҳо бин Убайдуллоҳ, Зубайр бин Аввом, Абдурраҳмон бин Авф, Саъд бин Абий Ваққос) кишиларга Собқун-и Ислом, яъни илк мусулмонлар дейилади.

“Аттаҳийёти лиллоҳи вассалавоту ваттаййибот” (яъни бутун тилларда айтилган мадҳлар, мақташлар ва санолар, бадан билан қилинган хизматлар ва тоатлар, мол билан қилинган яхшиликлар ва эҳсонлар Аллоҳу таоло учун бўлсин) деди.

Олдин Аллоҳу таоло, Ҳабибига кўзсиз, қулоқсиз, воситасиз, маконсиз ўлароқ, “Ассалому алайка айюҳаннабийю ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ (Эй Расулим! Саломим, баракатим ва раҳматим сенга бўлсин)” дейилган марҳамати билан ўз саломини эшиттирди. Пайғамбар афандимиз, “Ассалому алейно ва ало ибодиллоҳиссолиҳин (Ё Рабби! Бизга ва солиҳ бандаларингга ҳам салом бўлсин)” дея жавоб марҳамат этдилар.

Ҳижратдан бир йил олдин, Ражаб ойининг 27-сида Жума кечаси воқе бўлган бу мўъжизага “Меърож” дейилади. Расулуллоҳ меърожга руҳ ва танаси билан уйғоқ бир ҳолда чиқди. Меърож кечасида Унга қанчалар илоҳи ҳақиқатлар кўрсатилди ва ўша кечаси мусулмонларга беш вақт намоз фарз қилинди. Меърож ҳақида Қуръон-и каримнинг Исро ва Нажм суралари ҳамда баъзи бир ҳадис-и шарифлар воситасида билдирилгандир.

Ҳадис-и шарифда марҳамат қилинадики, “Жаброил (алейҳиссалом) Каъба эшиги олдида икки кун менга имом бўлди. Биз иккаламиз фажр туғилганда бомдод намозини, қуёш тепадан сал оғганда пешин, тик бўлган ҳар бир нарсанинг сояси ўз бўйининг икки бараварига тенг узайганда аср, қуёш ботганда (яъни унинг энг юқорги ёйи, қирраси кўринмай қолганда) шом ва шафақ қорайганидан кейин хуфтон намозларини ўқидик. Иккинчи куни ҳам бомдод намозини ҳаво ойдинлашганда, пешинни нарсаларнинг соялари ўз бўйларининг икки баравари бўлганда ва асрни дарҳол бундан кейин, шомни рўза очиладиган вақт, хуфтонни кечанинг учдан бири бўлганда ўқидик. Бундан сўнгра, Ё Муҳаммад! Сенинг ва ўтмиш  пайғамбарларининг намоз вақтлари мана шунақадир. Умматинг, беш вақт намозларини биз ўқиган мана шу икки хил вақтнинг оралигида ўқисинлар,” дея тайинлади.”

Ҳазрати Пайғамбар жаноблари, Ҳазрати Абу Бакр, Омир бин Фухайра ва уларнинг йўл кўрсатувчилари Абдуллоҳ бин Урайқит, Ҳижратнинг биринчи йили Рабйъул-аввал ойининг саккинчиси Душуанба куни (Мелодий 622 йил сентябр ойининг 20-куни) қушлик вақти “Куба” қишлоғига етиб келдилар. Бу кун бугунги мусулмонларнинг Ҳижрий Шамсий йил ҳисобининг йил боши бўлиб қолди.

Биъсатнинг (Пайғамбарлик хабар қилинганлигининг) ўн учинчи йили Рабйъулаввал ойининг 12-да (мелодий 622 йилда) Мадинага ҳижрат қилиш билан Севимли Пайғамбаримиз ҳаёти фаолиятининг ўн йил давом этадиган Мадина даври бошланади.

Ҳазрати Абдуллоҳ, севимли Пайғамбаримизга келиб тушини шундай сўзлаб берди: “Тушимда яшил бир рўмол (шал) ташлаб олган ва фартук (ҳамом этагига ўхшаш) боғлаган, қўлида эса қўнғироғи бор бир кишини кўрдим. Ундан, “Қўлингдаги қўнғироқни сотасанми?” деб сўрадим. У ҳам менга, “Буни нима қиласан,” деб сўроқ берди.”Намоз вақтларини билдириш учун чаламан,” дегандим у зот, “Мен сенга янада хайрлисини ўргатаман” деди-да ва қиблага қараб олиб баланд овозда, “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, …” деб ўқий бошлади. Ўқишини битирганидан кейин ҳам, “Намозга турадиган вақт ҳам бўлди,” деб азонни такрорлади ва охирига. “Қад қомат-ис-салоту” жумласини илова қилди.”

“Исломнинг шартларидан биринчиси, “Калима-и шаҳодат” келтиришдир. (Калима-и шаҳодат келтириш, “Ашҳаду ан ло илоҳа иллоллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ,” дейишдир. Яъни ақлли ва балоғатга кирган, сўзлай оладиган (гунг бўлмаган) кишининг “Ерда ва кўкда Ундан ўзга ибодат қилишга ва сиғинишга лойиқ ҳеч бир нарса ёки киши йўқдир. Ҳақиқий маъбуд, ягона Аллоҳу таолодир. У, вожиб-ул-вужубдир. Ҳар қандай юксаклик ва устунлик, Олийлик фақат Унгагина муносибдир, Уникидир. Унинг ҳеч бир қусури йўқдир. Унинг исми Аллоҳдир,” деб тил билан айтиши ва тил билан айтганларига қалбдан кескин инонишидир. Бунинг ёнида, “У, гул рангли, қизилчадан келган оқ, нурли, ёқимли юзли, қопқора қошли ва қора кўз, муборак пешонаси очиқ, гўзал ҳулқли, сояси ерга тушмас, ширин суҳан, Арабистоннинг Макка шаҳрида туғилгани учунгина араб дейиладиган, Ҳошимий авлодидан Абдуллоҳнинг ўғли Муҳаммад исмли зот-и олий, Аллоҳнинг бандаси ва Унинг расули, яъни пайғамбардир” дейишидир.)

Вақти кирганда намоз ўқишдир. Моли-мулкининг закотини беришдир. Рамазони шарифда ҳар куни рўза тутишдир. Кучи етадиганнинг умрида бир марта ҳаж қилишидир.” 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алейҳи ва саллам ҳам иймоннинг аниқ олтита нарсага инониш эканлигини билдириб, “Тартиб билан Аллоҳу таолога, малакларга, китобларга, расулларга, охират кунига, қадарга, хайр ва шарларнинг Аллоҳу таолодан бўлишига инонишдир,” 

“Қўрқоқликда ор, илгарига интилишда шараф ва эътибор бор. Одамзоти қўрқиш билан қадардан қутила олмайди” баити ёзилган қиличини кўрсатиб, “Бу қилични мендан ким олади?” деган марҳамати эшитилди.

Бадан, яъни  тана талабларига қарши курашни кўрсатиш ниятида Пайғамбар афандимиз, Асҳобига, “(Эй Асҳобим! Ҳозир биз,) кичик жиходдан қайтдик, энди буюк жиҳодни бошлаймиз,” дея марҳамат қилдилар.

Ана шундай қилиб, қотил қилиниши олдидан икки ракъат намоз ўқиган ва бу одатга кириб, суннат бўлишига сабаб бўлган биринчи мусулмон, Ҳубайб бин Адий бўлганди. Ҳазрати Пайғамбар жаноблари соллаллоҳу алейҳи ва саллам унинг бу ҳаракатидан хабардор бўлганида, унинг ҳаракати ўринли ва уйғун  бир иш бўлган деб ҳисоблагандилар.

Севимли Пайғамбаримиз, Зилҳижжанинг 8-куни Минога, 9-куни (Арафага) Арафатга бордилар. Арафат водисининг ўртасида пешиндан кейин Қусво туясининг устида ўтириб видолашув хутбасини ўқиб, Асҳоб-и киром билан видолашдилар.

Жоҳиллиятдан қолган бундай чиркин одатнинг барча турлари оёғим остидадир. Биринчи бўлиб бекор қилинган фоиз эса, Абдулмуттолибнинг ўғли (амаким) Аббоснинг фоизидир.

Асҳобим! Жоҳиллият даврида амал қилинган қон давоси ҳам тамоман ўртадан олиб ташланди. Биринчи бўлиб Абдулмуттолибнинг невараси (амакимнинг ўғли) Рабианинг қон давосини бекор қилдим.

Расул-и акрам жаноблари, ҳижратнинг ўн биринчи йилида (милоднинг 632- йили) Рабиул-аввал ойининг 12-си душанба куни пешиндан аввал охиратга иртиҳол айлади. Расул-и акрам жаноблари, вафот этган онда Қамарий йил ҳисобига кўра 63, шамсий йил ҳисобига кўра эса, 61 ёшида бўлаётганди.

Абу Ҳурайра билдирган ҳадис-и шарифда, “Бирор киши Жума кечаси икки ракъат намоз ўқиса, ҳар бир ракъатида Фотиҳа ва Оят-ал-қурсийни бир, Ихлос сурасини ўн беш марта такрорласа, намоздан кейин минг марта “Аллаҳумма салла ола Муҳаммадин набиййилуммийи,” деса келгуси  Жума келмасидан мени тушида кўради. У кишининг ўтмишдаги ва келажакдаги гуноҳлари боғишланади. Жаннат мени кўрганлар учун ҳозирлангандир,” дея марҳамат буюрилади.

Расулуллоҳ жанобларининг қабр-и шарифларини зиёрат қилишга борган киши, жуда кўплаб марта солавот-и шариф келтириши лозим бўлади. Ўқилган барча салот ва саломларнинг Пайғамбар жанобларига етказилиши, ҳадис-и шарифларда билдирилгандир. Севимли Пайғамбаримизни зиёрат қилиш одоби қуйидигича таклиф қилинади:

Мадина-и мунаввара шаҳри узоқдан кўрина бошлаганидан салот ва салом келтирилади. Ундан кейин, “Аллаҳумма хозо ҳароми набиййика, фажъалҳу виқоятан ли мин-ан-нор ва амонан мин-ал-азоб ва су-ил-ҳисоб” дейилади. Мумкин бўлса, шаҳарга ёки  масжидга кирилмасдан олдин ғусл таҳорати олинади. Ёқимли ҳидли нарсалар суртилади. Янги, тоза либос кийилади. Чунки улар, таъзим ва ҳурматни ифодалайди. Мадина-и мунавварага мутовазий, виқорли ва сукунат ҳолда кирилади. “Бисмиллоҳи ва ало миллати Расулуллоҳ” дейилганидан кейин, Исро сурасининг 80-оят-и каримасини ўқиш лозим. Унинг орқасидан дарҳол, “Аллаҳумма салли ало Муҳаммадин ва ало оли Муҳаммад, Вағфир ли зунубий вафтоҳ ли абвоба раҳматика ва фадлика” дейилиб Масжид-и Набавийга кирилади. Ундан сўнгра, Расулуллоҳ жанобларининг минбари ёнида икки ракъат таҳийятул масжид намози ўқилиши керак, минбарнинг тираги ўнг елкага келадиган шаклда туриши лозимдир.

Севимли пайғамбаримиз, бу ерда намоз ўқирдилар. Бу ер эса, Пайғамбар жанобларининг қабри ва минбари орасидир. Ҳадис-и шарифда, “Қабрим ва минбарим ораси Жаннат боғчаларидан бир боғчадир. Минбарим ҳовузимнинг устидадир,”дея марҳамат этилгандир. Зиёратини тугатган киши, Расулуллоҳнинг муборак қабрини зиёрат қилишни унга насиб этган Аллоҳу таолога сажда қилиши лозим бўлади. Дуо-и фатиҳадан кейин жойидан туриб, Пайғамбар жанобларининг қабр-и шарифига, хужра-и саодатга келиш лозим ва орқани қиблага бериб, Расулуллоҳнинг муборак юзига қараб икки метрча узоқда адаб билан туриши керак бўлади. Ундан яна яқин борилмайди. Хуши-хаёли жойида бўлиб, Аллоҳу таоло Қуръон-и каримда амр қилганидек бир шаклда, Расулуллоҳ жаноблари тириклигида Унинг олий ҳузурларида бўлингани сингари  адаб билан туриш лозим. Сўкинат ва виқорни тарк етмаслик керак бўлади. Қўлларни қабр-и шарифнинг деворларига қўймай, узоқроқда адаб билан туриш, янада ҳурматга муносибдир. Намозда тургандек туриш лозимдир.

Расулуллоҳ жанобларининг муборак, латиф суратини кўз олдига келтириш, уни билишини, унинг сўзини, саломини ва дуоларини эшитганлигини ва жавоб бериб, омин деяётганини хаёлга келтириш лозим. Масалан, Расулуллоҳ жаноблари, “Кимки қабримда  менга солат ўқиса, уни эшитаман,” дея марҳамат буюрдилар. Бунга қўшимча ҳадис-и шарифда, Расулуллоҳ жанобларининг қабр-и шарифида бир малак вакил қўйилганлиги, у малак эса, умматидан салом берганларнинг саломларини унга етказиб туриши билдирилади. Ана шулардан сўнгра эса, “Ассалому алайка ё саййиди ё Расулуллоҳ! Ассалому  алайка ё Набийёллоҳ! Ассалому алайка ё Сафийёллоҳ! Ассалому алайка ё Ҳабиболлоҳ! Ассалому алайка ё Набийярраҳамати! Ассалому алайка ё Шафий-ал уммати! Ассалому алайка ё Саййид-ал-мурсалийн! Ассалому алайка ё Хотаманнабиййин!

Аллоҳу таоло сенга энг юксак мукофот эҳсон айласин. Мен шаҳодат этаманки, сен пайғамбарлик вазифасини бажардинг. Омонатни адо этдинг.Умматингга насиҳат қилдинг. Яқин (ўлим бошингга келганича) сенга келгунича, Аллоҳу таоло йўлида жиҳод айладинг. Аллоҳу таоло сенга қиёмат кунигача салот ва салом буюрсин. Ё Расулуллоҳ! Бизлар сенга узоқ-узоқлардан келдик. Сенинг қабр-и ширифингни зиёрат қилиш, сенинг ҳақингни тўлаш, сенинг қилганларингни жойида кўриш, сени зиёрат қилиш билан баракатланиш, сенинг Аллоҳу таоло ҳузурида бизга шафоат қилишингни сўраш учун келдик. Чунки хоталаримиз белларимизни букди. Гуноҳларимиз елкаларимизга оғирлик қилди. Ё Расулуллоҳ! Сен шафоат  қиладиган ва шафоати қабул бўлингансан. Мақом-и Маҳмуд сен учун ваъда қилингандир.

Аллоҳу таоло ҳам Қуръон-и каримда (Нисо сураси: 64- оят-и каримасида мазмунан), “Биз, ҳар бир пайғамбарни, фақат Аллоҳу таолонинг амри билан (қайси қавмга юборилган бўлса, ўша қавм), унга итоат қилиши учун юбордик. Улар, нафсларига зулм қилганларидан сўнгра, келадиларда Аллоҳу таолодан афв сўрайдилар. Расулим ҳам  улар учун истиғфор этса, Аллоҳу таоло, албатта тавбаларни қабул қилувчи ва марҳаматлидир,” дея марҳамат қилмоқдадир. Бизлар сенинг ҳузурингга келдик. Бироқ бизлар, нафсларимизга зулм қилдик. Гуноҳларимизнинг боғишланишини тилаймиз.

Ё Расулуллоҳ! Аллоҳу таолонинг ҳузурида бизга шафоат айла. Ё Расулуллоҳ! Аллоҳу таолодан бизнинг руҳимизнинг суннатинг устида бўлишини, эртага қиёмат кунида, сен билан бирга маҳшарга келганлар орасида қатнашишини, сенинг ҳовузингга келиб, у ерда сенинг ҳовузингдан сув ичишни насиб этишини тила. Ё Расулуллоҳ! Сендан шафоат сўраймиз,” деб дуо қилиниб, “ … Эй Раббимиз! Бизни ва биздан илгари иймон билан ўтган қардошларимизни боғишла! Иймон келтирганларга қарши қалбимизда бир гина қолдирма! Эй Раббимиз! Муҳақаққки сен шафқат ва марҳамат эгасисан!” мазмунидаги Ҳошр сурасининг 10-оят-и каримасини ўқиш лозимдир.

Ана шулардан кейин салом йўллаганларнинг саломларини етказиш мақсадида,    “Ассалому алайка Ё Расулуллоҳ! Фалон киши, сендан Аллоҳу таоло ҳузурида ўзига  шафоат кўрсатгувчи бўлишингни сўраяпти. Унга ва бошқа барча мусулмонларга шафоат айла” дейиш керак ва хоҳлаганча солавот ўқиш мумкин.Ундан кейин ярим метр ўнгга силжиб, Абу Бакр-и Сиддиқ  ҳазратлирининг боши тўғрисига келиб, “Ассалому алайка халифата Расулуллоҳ! Ассалому алайка ё рафиқаҳу фил-ғор! Ассалому алайка ё аминаҳу олал-асрор! Аллоҳу таоло, бу умматнинг имоми сифатида сенга энг юксак мукофотлар лутф этсин. Сен Расулуллоҳнинг энг кўркам халифаси бўлдинг. Сен Унинг олий мақом суннатини энг яхши шаклда давом қилдирдинг. Муртадларга (диндан қайтганларга) ва тўғри йўлдан ажралиб қолганларга қарши қаттиқ курашдинг. Доим ҳақни сўзладинг. Вафот қилгунингча ҳақ йўлда бўлганларга ёрдамчи бўлдинг. Сенинг устингга Аллоҳу таолонинг саломи, раҳмати ва баракати ёғилсин!

Ундан сўнгра яна ярим метрга ўнгга силжиб, ҳазрати Умарнинг қабри бошига келинади ва “Ассалому алайка ё Амир-ал-мўминийн! Ассалому алайка ё Музҳир-ал-Ислом! Ассалому алайка ё Муқсир-ал-асном! Аллоҳу таоло сенинг дин йўлидаги хизматларинг қаршилиги ўлароқ,  сенга энг яхши мукофотлар берсин. Ҳаётлигингда ҳам, ўлимингда ҳам Исломга ва мусулмонларга ёрдам бердинг. Етимларга кофил бўлдинг. Қариндошга яхшилик кўрсатинг. Мусулмонларга, улар рози бўлганларидан ҳам зиёда ҳидоятда бўлган ва кишиларни тўғри йўлга солган бир раҳбар бўлдинг. Уларнинг ишларини битталаб тўпладинг. Камбағалларини бадавлат қилдинг, ярадорларнинг яраларини боғладинг. Аллоҳу таоло сенга салом ва раҳмат айласин. Унинг баракатлари устингга ёғилсин!” дейиш лозимдир.

Абу Ҳумайд ас-Саиди ҳазратлари билдирадилар: “Саҳоб-и киромдан баъзилари, Ҳазрати Расулуллоҳ жанобларидан сўрадилар ва дедиларки, “Ё Расулуллоҳ! Сенга қандай солат ва салом келтирайлик?” Расулуллоҳ жаноблари уларга жавоб қилиб, марҳамат қилдилар, “Аллаҳумма салли оло Муҳаммадин ва азважиҳи ва зурриятиҳи кама саллайта ала Иброҳима ва борик ала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зурриятиҳи кама боракта ала Иброҳима иннака ҳамидун мажид,” денглар.”

Бошқа баъзи солавот-и шарифалар қуйидагича айтилади:

“Алейҳиссалом”, “Соллаллоҳу алейҳи ва саллам”, “Аллаҳумма солли оло саййидино Муҳаммад”, “Аллаҳумма солли оло Муҳаммадин ва оло оли Муҳаммад, кама саллайта оло Иброҳима ва оло оли Иброҳим. …”, “Аллаҳумма салли оло Муҳаммадин ва оло олиҳи ва саҳбиҳи ажмайн”, “Алейҳиссалоту вассалому ваттаҳийя”, “Алейҳи ва оло жамиъи минассолавоти атаммуҳо ва минаттаҳийёти аймануҳо.”

эллик беш ёшга кирганида иккинчи марта ҳазрати Абу Бакрнинг қизи ҳазрати Ойша (Ҳижратдан саккиз йил олдин туғилди ва эллик еттинчи йилда, олтмиш беш ёшида Мадинада вафот қилди.) волидамизга уйландилар. Уларнинг никоҳлари Аллоҳу таолонинг амри билан амалга оширилган эди. Улар, Ҳазрати Расулуллоҳ  охиратга иртиҳол (ташриф буюриш) этгунича бу дунёда саккиз йил бирга яшадилар.

Умм-и Ҳабиба, ўша замондаги Маккали Қурайшлиларнинг бош қумондони бўлган Абу Суфённинг қизи бўларди.

Шу билан ҳазрати Ҳафса, бир тарафдан ҳазрати Абу Бакр, ҳазрати Усмон ва барча мусулмонларнинг онаси бўлиб қолган бўлса, бошқа тарафдан учта буюк саҳоба ўртасида пайдо бўлган ноқулайликка барҳам берилди. Уларнинг дўстлиги, қардошлиги янада мустаҳкамлашди.

Ҳазрати Жувайрийя, бу ҳолни эслаб, ҳар доим мақтаниб юрарди. Ҳазрати Ойша эса, “Жувайрийядан янада хайрли, ундан янада баракатли бир аёл учратмадим” деярди.

Савда бинти Замъа

Зайнаб бинти Ҳузайма :

Умму Салама :

Зайнаб бинти Жаҳш

Ҳазрати Сафийя

Ҳазрати Маймуна

Ҳазрати Марийя

Ҳазрати Райҳона

Ҳадис-и шарифда марҳамат қилинадики, “Менинг уйланишларим ва қизларимни эрга беришиларимнинг ҳаммаси Жаброил (алейҳиссалом) Аллоҳу таолодан келтирган амрлар билан бажарилган ишлардир.”

Севимли Пайғамбаримизнинг авлоди ҳазрати Фотима волидамиз тарафидан давом қилди. Унинг невараларидан ҳазрати Ҳусайин авлодига саййид, ҳазрати Ҳасан авлодига шариф дейилади. Саййидларга ва шарифларга ҳурмат, Ҳазрати Пайғамбар жанобларига ҳурмат ҳисобланади. Саййидларни ва шарифларни яхши кўриш, охирги нафасда иймон билан кетишга сабаб  бўлади. Расул-и акрам соллаллоҳу алейҳи ва саллам фарзандлари ҳақида тубандагича маълумотлар мавжуддир:

Севимли Пайғамбаримизнинг барча оила аъзоларига Унинг Аҳл-и байти дейилади. Расулуллоҳнинг муборак хотинлари, қизи ҳазрати Фотима ва куёви ҳазрати Алий, уларнинг муборак авлодлари бўлишган ҳазрати Ҳасан ва ҳазрати Ҳусайин ва булардан ўрчиганларнинг барчаси, буларга қўшимча, Пайғамбаримизнинг тоза авлодига боғли бўлган Ҳошим ўғиллари Аҳл-и байт бўладилар.

ПАЙҒАМБАРНИНГ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ЯХШИ ХУЛҚУ ОДОБИДАН ИБРАТ ОЛИНГ!

Алибой Йўляхши: Бундан бир мунча муддад муқаддам Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ибрат олиш ҳақида Усмон Нури Тўпбошнинг “Муҳаммад (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) энг севимли кишидир” китобидан олинган  Унинг гўзал сифатлари ислам.ру саитидан олиниб (унинг интернет адреси:  http://www.islam.ru/pressclub/analitika/revigol/ ) “Агар Сиз … Пайғамбардан (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ибрат оладиган бўлсангиз. …” сарлавҳа билан эълон қилинган эди. Бироқ буюк Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо ибн Абдуллоҳнинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) сифатларини ифодалаш учун минглаб китоблар ёзилса озлик қилади. Шу сабабли, Унинг яна бошқа сифатлари-хулку ахлоқи хусусиятлари ҳақида қўлимизга [бу материал дин қардошимиз Тарек Рафей тарафидан е-маил почта орқали олинди. Унинг е-маил адреси: mosolmanin@forislam.com] келиб тушган ва  Мадина шаҳрида устозлик қилган  шайх Абу Бакр ал-Жазоирийнинг “ал-Илм ва ал-Улама” китобидан олиниб, рус тилига таржима қилинган материални ўзбекчага ағдариб сиз азиз ўқувчилар эътибоирга узатишни ибратли иш бўлар деб ҳисобладик. Материал қуйида келтирилаяпти, маҳамат у билан танишинг ва барчанигизга Русулуллоҳнинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) хулқу одобидан ибрат олиб ҳаёт кечириш насиб бўлсин. 

ПАЙҒАМБАРНИНГ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ЯХШИ ХУЛҚУ ОДОБИДАН ИБРАТ ОЛИНГ!

Агар сен (оргиналда бирликда бўлгани учун таржимада ҳам бирликни сақлашга ҳаракат қилинди) Оллоҳ Расулини (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) самимий севсанг, Ундан ибрат ол ва  одамлар билан муомалада бўлганингда улар билан худди Унингдек муомала қил.

  1. Қўпол бўлма ва ёмон сўзлардан ва ёқимсиз қилиқлардан узоқ бўл.
  1. Сўзлаганингда овозингни баланд қилма. Айниқса жамоатчилик жойларида: бозорлар, масжидлар, кўпчилик тўпланган жойларда шундай қил. Овозни кўтариш фақат хутба ўқилаётганда жоиз бўлади.
  1. Ёмонликка яхшилик билан жавоб қайтар, сизни хафа қилганларни кечир ва уларга ўчакишма (улардан ўч олма). Одамлар сендан тортинмаслиги учун кечиримли бўл.

4.Агар хизматкорларинг, дўстларинг, болаларинг, талабаларинг ёки хотининг бирон нарсада хатога, камчилликка йўл қўйсалар, уларга таъна-дашном берма, улар билан юмшоқ муомалада бўл.

  1. Кишилар олдидаги мажбуриятингни тўла-тўкис бажар ва уларнинг ҳуқуқларини паймол қилма. Бирор кун келиб улар сенга таъна қилиб, “Нега сен ўшандай қилгандинг? Нима учун сен мана буни ёки уни қилмагандинг?” дейишмайдиган бўлсин.
  1. Кўп кулишга ўрганма. Сенинг кулигинг чиройли табассумдан иборат бўлсин.
  1. Заиф, муҳтож кишиларга, аёлларга ўз вақтида ёрдамчи бўлишга шошил, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш учун зарур бўлганида улар билан бирор ерга боришдан қочма, уларга бефарқ бўлма ва такаббурлик билан кеккайма.
  1. Уйингдагиларга ёрдамчи бўл. Зарур бўлса, эчкию-сигирни соғиб, овқат пишириш билан бўлса ҳам оилангга ёрдам бер.
  1. Кийимларингдан энг яхшиларини, тозаларини кийгин, айниқса намозга чиққанингда ва байрам тантаналарига борганингда шундай кийинишга ҳаракат қил.
  1. Овқатларни саралаб ейишга ўринма. Ерга ўтириб, нима берилса ўшани е-да, озгина емак билан қаноатлан.
  1. Ўзинг меҳнат қил ва меҳнатда бошқаларга ёрдамчи бўл ва агар чуқур қазиш, қум тошиш каби ишлар бўлса ҳам ишдан, меҳнатдан қочма. Ана шундай меҳнат қилишдан хурсанд бўл ва манман бўлма, манманликка қарши кураш.
  1. Сени кўп мақташларидан ёки жуда кўтариб юборишларидан қувонма, Яратган бандасига нимани насиб этган бўлса, ўша ўрин билан қаноатлан. Ўзинг ҳақингда сен ҳақиқатан нимага арзийдиган бўлсанг ўшанча ва бошқа сен биладиган кишилар ҳақида ҳам ҳақиқатан улар муносиб бўлганлари даражадагина сўзла.
  1. Қўпол бўлма ва ҳатто ҳазил шаклида ҳам номуносиб сўзлар сўзлама.
  1. Одамларга ёмонлик қилма ва уларни дарғазаб сўзларинг билан хафа қилма.
  1. Қардошларингнинг ҳеч бири билан қўпол ва ёмон муомалада бўлма.
  1. Тилингга эҳтиёт бўл ва кишилар билан муомалада уларга ёқимли бўлишга ўрин.
  1. Ҳазилни ҳам ҳаддидан ошириб юборма, ҳазиллашганингда ҳам ҳамиша тўғри сўзла.
  1. Инсонлар ва ҳайвонларга шафқатли, меҳрибон бўл. Чунки Оллоҳ сенга меҳрибон ва раҳм-шафқатлидир.
  1. Ҳасисликдан сақлан, чунки хасислик Оллоҳга ҳам, одамларга ҳам ёқмайди.
  1. Оллоҳга ибодат қилишинг, билимга еришишинг ва меҳнат қилишинг яхши ва бемалол бўлиши учун ухлашга ётишда ҳам, уйқудан туришда ҳам кечикма.
  1. Масжидлардаги жамоа намозларига кеч қолма.
  1. Ғазабланишдан ва унинг оқибатларидан ўзингни сақла. Ғазабланишга мажбур бўлганингда Оллоҳдан шайтоннинг шарридан нажот тила (яъни ауузу биллоҳи минаш шайтонир-ражиим, дегин.)
  1. Камгап бўл ва бўлар-бўлмас сўзларни гапираверма. Чунки сен ҳар бир сўзинг учун масъулдирсан.
  1. Қуръони каримни маъносига тушуниб ўқи ва унинг маъноси ҳақида чуқур фикр юргиз. Шунингдек уни бошқалар ўқиётганида ҳам диққат билан тингла.
  1. Хушбўй ҳидларни рад қилма ва уларни ҳамиша, айниқса намозга туриш олдидан қўллан.
  1. Тишларингни доимо мисвок билан тозалаб тур. Бу ишни айниқса намоз олдидан бажар. Билгинки, бу ишинг жуда фойдалидир.
  1. Мард ва жасур бўл, агар сенга зарарли бўлса ҳам тўғри ва ҳақиқатни сўзла.
  1. Кишиларнинг маслаҳатларига қулоқ ос ва уларни рад қилма.
  1. Барча ишларингда хотининг ва болаларингга нисбатан адолатли бўл.
  1. Сени кишилар ранжитишсалар, уларга сабр қилиб, уларни ўтказиб юбор ва кечиримли бўлгинки, сени ҳам Оллоҳ афв этадиган бўлсин.
  1. Ўзингга нимани истасанг, бошқаларга ҳам айни ўша нарсаларни иста.
  1. Кишиларни учратганингда ва улар билан хайрлашаётганингда кўпроқ “Ассалому алайкум” дегин. Шунингдек бозорларда юрганингда ҳам кишилар билан саломлашишни унутма.
  1. Саломлашганингда Пайғамбар (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) қандай саломлашган бўлсалар, сен ҳам Унингдек саломлаш, яъни “Ас-салому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ” сўзларини такрорлагин. Бироқ бу сўзлар ўрнида ”Хайрли тонг, Хайрли кун, Салом” кабиларни қўлланма. Бундай сўзларни таниш-билишлар ва бошқалар билан саломлашиб бўлганингдан кейингина ишлатишинг мумкин.
  1. Ўз ташқий кўринишингга ва кийимларингга диққатли бўл, доим тоза-табиат бўлишга эътибор қил.
  1. Оллоҳнинг Расулига (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) итоатда бўл ва сочингни сариқ ёки қизил рангга бўёшинг мумкин. Аммо қора рангга бўёшдан сақлан.
  1. Пайғамбарнинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам), “Сиздан кейин шундай кунлар келадики, у замон жуда кўп сабр қилиш лозим бўлади. Ўшанда ким агар сизлар бугун нимага амал қилаётган бўлсангиз ўшаларга амал қилсалар, сизлардан эллик кишининг мукофотига эга бўлади”. Одамлар эса, ”Ё Расулуллоҳ! Улар балки уларнинг ўзлари кабилардир” дедилар. У, “Йўқ, улар сизлар каби бўлсалар” дея жавоб мараҳамат этдилар” мазмунда келтирилган ҳадиси шарифида эслатилганлардан бири бўлиш учун Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) суннатига амал қил. (Бу ҳадисни Ибн Носир ўзининг “ас-Сунна” номли китобида келтиради. Ал-Албоний эса уни саҳиҳ деб атайди.)
  1. Эй Оллоҳ, Сенинг Китобингга ва Расулинг Суннатига амал қилишимиз учун Ўзинг ёрдамчи бўл, бизга Расулингни ва унинг Саҳобасини севишни инъом эт, Унинг бизни шафоат қилишини насиб айла!

(Мадина устозларидан шайх Абу Бакр ал-Жазойирийнинг “ал-Илм ва ал-Улама” китобидан олинди.)

Имом Маҳди, ҳеч нарса қилмай уни кутиб ўтирганлар олдига келармикин … Ислам.ру сайти 22.02.2008 куни шу номли мақолани чоп қилди. Мақолада ўртага қўйилган масалалар ва уларга берилган жавоблар ўзбек тилида ўқишадиган мусулмон қардошларимиз учун фойдали бўлар деб ўйладик. Шу сабаб мақолани ўзбекчалаштириб азиз ўқувчиларимизга ҳавола қилишни лозим кўрдик. Мақоланинг рус тилидаги оригиналининг интернет адреси :   http://www.islam.ru/pressclub/vslux/vramasod/ 

Марҳамат мақоланинг ўзбекчага ағдарилган мазмуни билан танишинг: 

Имом Маҳди, ҳеч нарса қилмай уни кутиб ўтирганлар олдига келармикин …  

Баъзи бир мусулмонлар ўзларининг Оллоҳ йўлида ҳаракатсизликлари ва эътиборсизликларини имом Маҳдининг келиши ва Исо алейҳиссаломнинг Ерга тушиши ҳақидаги ҳадиси шариф билан оқлашга уринадилар. Ана шу воқеаларга боғишланган исломий матнларга диққат қилишни таклиф қилишиб, уларнинг пайдо бўлиши билан умма бари бир илғорликка эришади; шу сабабдан муҳими у улуғларнинг келишини кутиб туриш лозим каби тушунчаларини такрорлашни яхши кўришадилар.

Бироқ Қуръони карим ва Суннанинг таҳлили шак-шубҳасиз шуни тасдиқлайдики, Ислом йўлида олға интилиш, уни (Исломни) дунё бўйлаб мустаҳкамлаш фаолияти, ҳар бир мусулмондан бор кучини ва имкониятини жалб қилишни талаб қилади. Мусулмон кишиси имом Маҳдининг пайдо бўлиши ва Исо (алейҳиссалом) пайғамбарнинг қайтиб келиши ҳақидаги ҳадиси шарифга ишониши шарт. Аммо бу, унинг Ислом йўлидаги бугунги ҳаракатларини, курашини заррача сусайтирмаслиги лозим.

Мусулмон қардошларнинг ёрдамга чақириқларини эътиборсиз қолдира туриб, пайғамбарни (алейҳиссалом) ва имомни кутиш жоиз бўлмаган бир ҳаракат ва ишдир. Исонинг (алейҳиссалом) ва Маҳдининг қачон келишини фақатгина Оллоҳу таоло билади ва Унинг Ўзи белгилайди. Бу иш фақат Унинг ваколатига оиддир. Биз бу данёдалигимизда имомни ёки пайғамбарни кўрганлигимиз ҳақида биздан ҳеч ким  сўрамайди. Уларни кўришимиз ҳақида ҳам ҳеч қандай кўрсатма йўқ. Бироқ биз, ўз ҳаётимиз, ҳаракатларимиз ва ўз кучимиз, вақтимиз, имкониятларимизни қобилиятимизга яраша Оллоҳ йўлида қандай қўлланганимиз учун жавобгардирмиз.

“Умма тушиб қолган бугунги вазият, етарли даражада оғир ва мураккаб бўлиб қолмоқда. Ҳар бир мўмин ўзи кўрган ва сезган хатони тўғрилашга масъулдир, – дея таъкидлайди таниқли илоҳиёт олими, шайх Муҳаммад Исмоил ал- Муқаддам. – Аммо мусулмон қардошларимиз ва опа-сингилларимиздан жуда кўпчилиги бундай қилмасликка уринадилар ва ҳаммаси бизгача келганлар тарафидан тузилган, бузилганларни биздан кейин келадиганлар тузатишади дейилган калтабин фикрларга берилиб, умманинг вазиятини дурустлаш мумкин бўлган ишлардан ўзларини олиб қочадилар”.

“Шунинг учун улар, Маҳди келади ва ҳаммасини у тузатади каби хаёлга ишониб, Оллоҳга иймонни қўллаб – қуватламайдилар. Бундай кишиллар Ислом буюрганларидан яшириниб юрадилар” дея қўшимча қилади олим.

Қуръони каримда Оллоҳу таоло мазмунан, “Сизларнинг хомхаёлларингиз ҳам, аҳли китобнинг хомхаёллари ҳам ҳақ эмас – кимки ёмон амал қилса, жазосини олур ва ўзи учун Аллоҳдан ўзга на бир дўст ва на бир мададкор топмас” (Қуръони карим, 4:123) дея таъкидлайди.

Ал – Муқаддамнинг фикрича, умманинг бугунги аҳволи, ҳамма негатив-салбийликларнинг барчаси, мусулмонларнинг тушунмасликларидан, қобилиятсизликларидан, иш ёқмасликларидан ва масъулиятдан чекинишлари оқибатида юзага чиқмоқда. Шу билан бирга бу баъзи мусулмонларни қамраб олган Маҳдининг келишини кутиш каби тушкунликнинг натижасидир.

”Ер юзида ҳеч қандай иблис қолмагунича, Оллоҳ мусулмонларга ўз иймонлари йўлида ҳаракат қилишларини ва бошқа кишиларни яхшилик-у-эзгуликка даъват қилишни, динсизлар билан мунозаралар олиб боришда эса, ақлона насиҳатлар қилиш ва чидам билан иш кўришни ва хато ҳамда камчиликларга қарши курашни буюради – дея таъкидлайди шайх, – Исонинг (алейҳиссалом) ёки Маҳдининг келиши ҳеч бир мусулмон учун алоҳида мустаснолик имконияти бермайди”.

Баъзи кишилар, илоҳиёт олимларининг Маҳдининг пайдо бўлиши ва Исо бин Марямнинг (алейҳиссалом) қайтиб келиши ҳақидаги ҳадисларни нотўғри тушунишда давом этишмоқда. “Оқибатда улар эътиборсиз бўлиб қолишадилар, Оллоҳ йўлида ўз динлари учун курашдан тўхтаб, ҳеч нарсага қўл урмай ўша буюк ҳодисаларни кутиб ўтираверадилар. Бироқ Қодир Оллоҳ ва Унинг Руасули (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) эса бизга Ислом йўлида кураш учун бу дунёда нима лозим бўлса, уларнинг барчасини истисносиз бажаришни буюрадилар”.

Оллоҳу таоло Қуръони каримда мазмунан шуларни таъкидлайди: ”Ким охиратни истаса ва мўмин бўлган ҳолида (охиратга лойиқ) саъй ҳаракат қилса, бас, ундай зотларнинг саъйлари (Оллоҳ наздида) мақбул бўлур” (Қуръони карим, 17:19); “То (бу дунёда) бирон фитна-алдов қолмай, бутун дин фақат Оллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан жанг қилинглар! Энди агар (кофирликдан) тўхтасалар, бас, албатта Оллоҳ қилаётган амалларини кўргувчидир” (Қуръони карим, 8:39).

Оллоҳнинг Расули (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) барча қиладиган ишларига тайёрланарди, масалан, Ҳижрат қилишдан олдин У бутун қилинадиган ишларнинг ҳар бир қадамини синчиклаб ишлаб чиққанди. Маккадан Мадинага ҳижрат қилишда Пайғамбар(соллаллоҳу алейҳи ва саллам) йўл юриладиган жойларнинг харитасини тайёрлаб, ўзига Абу Бакр (разияллоҳу анҳ) каби йўлдош танлади, орқасидан излайдиганлардан яширинишни ҳам олдиндан ҳисобга олиб, уларнинг барчасини ниҳоятда қаттиқ сир тутган эди. У, ўша ишларни кимдир бажариб беришини кутиб ўтирмади, дея таъкидлайди ал-Муқаддам.

“У ўзининг барча ишларида айнан шундай йўл тутганди ва асҳобини ҳам шундай қилишга ўргатарди, дея давом қилади олим. Асҳоб ҳам худди шундай доим ҳамма нарсага тайёр туришардилар. Пайғамбар(соллаллоҳу алейҳи ва саллам), ҳатто Оллоҳу таоло ўз китобида, “Оллоҳ сизни одамлардан (зарарларидан) сақлагай” (Қуръони карим, 5:67) деб қўйишига қарамай Мадинага кириб келишида бошига дубулға кийиб олган эди. Пайғамбар(соллаллоҳу алейҳи ва саллам), “Ҳар қандай фойда келтирадиган нарса учун Оллоҳнинг ёрдамига умид қилиш билан бирга қаттиқ курашиш лозим ва ҳеч қачон чорасиз қолманглар “ дея бежиз кўрсатма марҳамат қилмагандилар.

Шайх Муҳаммаднинг сўзларига кўра, мусулмонларнинг ўтмиш авлодлари, таслим бўлиш чақириқларига қулоқ солишиб, Маҳди келгунигача динлари учун курашишни тўхтатганларида эди, Ислом даъватининг ва умманинг тақдири қандай бўлишини тасаввур қилиб бўлмасди. Шундай бўлганда эди, “Биз мўғуллар ва салибчилар устидан ғалабага эришармидик? Қудусни ва  Константинополни озод қила олармидик?” дея сўроқ қўяди олим.

“Маҳди ва Исо (алейҳиссалом) ҳақида ёзилганларни нотўғри тушуниш кўпгина олимлар тарафидан тарқалиб кетган. Мусулмонлар учун эса, Маҳдининг ва Исонинг (алейҳиссалом) келишини кутиб, ислом даъватини эътибордан четда қолдириш, улар келганларича барча ҳаракатлар самарасиз бўлади каби хаёлга берилиш мутлақо мумкин бўлмаган иш, хаёлдир. Бу нотўғри тушунчадир”, деб ёзади ал-Муқаддам.

“Оллоҳ ҳам, Унинг Расули (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳам Масиҳ (қутқарувчи) замони келганича Ислом ўз қудратини  тикламаслиги ҳақида сўзламаганлар. Агар мусулмонлар бутун кучларини жамласалар, Ислом ўзининг қадимий, бошланғич қудратига улар келмасидан олдин ҳам эришади. Чунки, Оллоҳ Қуръони каримда мазмунан, “Эй мўминлар! Агар сизлар Оллоҳнинг динини қўллаб қувватласанглар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам беради ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилур” (Қуръони карим, 47:7) дея ваъда қилади. Шунингдек, ”Оллоҳ, Ўзининг дини учун курашадиган ва Унинг Ҳақиқатини ер юзида шарафлайдиган зотларни ғолиб қилур. Шубҳасиз Оллоҳ кучли, қудратлидир” (Қуръони карим, 22:40) каби тасдиқ ҳам мавжуддир”.

Профессор Абдул-Азиз Мустафо Маҳдини кутиб ўтириш “аҳмоқчилик”дир дея баҳолайди. “Биз душманларимизга “бизга қарши кескин қарши ҳаракат қилинг”, “Исломга қарши курашда давом қилинг”, биз эса, Маҳди келгунича сизга бош эгамиз” каби ижозат беришга ўхшаш ҳаракат қилишимиз жуда тушуниб бўлмас, янглиш бир ғоядир. Билмадим, мана шундай деб ўйлаётганлар қандай мантиққа суянадилар”.

Хулоса қилиб айтганда, “ўзлари ўз динлари учун ҳеч нарса қилмайдиган ва динининг тақдирига бефарқ қоладиганларга” Маҳди юборилармикин” дея қўшимча қилади профессор Мустафо. Ҳақиқатда эса, бизнинг Оллоҳ йўлидаги уринишларимиз ва кескин ҳаракатларимиз имомнинг ва Исонинг (алейҳиссалом) иккинчи марта ер юзига келиш ҳодисасини яқинлаштиради.

IslamOnline  материалларига кўра Мансур Алишаев тайёрлаган.

Русчадан ўзбекчалаштирган таржимон Алибой Йўляхши.

Қўшимча қуйидагиларни ўқиш ҳам фойдали бўлади:

Явление Имама Махди

Шаги к победе на пути Аллаха

Раздел «Джихад и справедливость»

Стратегическое планирование на пути Аллаха

Факторы успеха джамаата Посланника Аллаха (мир ему)

Будьте стойки в вере, как повелел Аллах

Невидимый Даджаль. Система Антихриста и будущее человечества

Умме необходимо вернуть победный дух 

Муртадлик ва исломий бўлмаган даъватнинг мумкин бўлган чегаралари.

Ислом давлатидаги муртадлик учун жазо, мусулмон бўлмаган озчиликнинг ҳақ ва эркинликлари масаласи ҳозирги замон кишилари тарафидан бир хил тушунилмайдиган муҳим бир масаладир. Ҳақиқатан Исломдан воз кечишнинг жазоси ўлимми? Ислом мамлакатида яшовчи мусулмон бўлмаганлар ўз динларини тарғиб қилиб ва унга (масалан, насронийлик-христианликка) бошқаларни даъват қилишга ҳақлимилар? Мана шу ва шу сингари масалалар алоҳида тушунишни ва ўрганишни талаб қилади.

Исломда дин эркинлиги.

Умумий маънода Исломнинг эркинликка суянганлиги етарлича яхши маълум ва ўрнатилган факт-ҳақиқатдир. Шу билан бирга исломгача бўлган даврда кишилар интеллектуал, сиёсий, ижтимоий, диний ва иқтисодий камситишларга маҳкум этилганди. Ислом, эътиқодда эркинлик, фикр, сўз ва танқид эркинлиги ўрнатиш ўрнатиш учун келди.

Ислом ҳар қандай бир динни мажбурий қабул қилишни кескин тақиқлайди. Парвардигори олам Ўз китобида мазмунан, “Агар Парвардигорингиз хоҳласа эди, бутун Ер юзидаги барча кишилар иймон келтирган бўлур эдилар. Ахир сиз одамларни мўмин бўлишга мажбур қилурмисиз? (Яъни бундай қилиш дуруст эмасдир. Чунки киши ўз ихтиёри билан келтирган иймонгина ҳақиқий мақбул иймондир)” (Қуръони карим, 10:99) деб буюради. Бу оят Маккада нозил бўлганди. Мадина даврида эса, Оллоҳу таоло мазмун жижатидан келтирилган оятга ўхшаш бошқа бир оятни ҳадя қилди: “Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир. (Зеро) ҳақ йўл залолатдан ажраб бўлди” (Қуръони карим, 2:256).

Шимолий Америка Ислом жамиятининг президенти, фикҳ бўйича шимолий Америка кенгашининг аъзоси шайх Муҳаммад нур Абдулло, “Ислом, танлаш эркини тасдиқлайди. Иймоннинг ўзи Исломда танлаш предметидир. Ҳар бир киши, ўз иймонига эътиқод қилиш эркига эга ва бунда ҳеч қандай сиқилиш ва хавфларга дуч келмайди” дея баён қилади.

Бу ҳолни, Халифалик ҳокимияти остида бир неча асрлар давомида мусулмонлар, насронийлар ва яҳудийлар бирга яшашган Ислом тарихи кўргазмали бир шаклда исбот этади.  Бироқ агар биз буни насроний Испанияда яшаган мусулмонлар аҳволи билан солиштирсак, жуда кескин фарқни кўрамиз. Бу мамлакатда бизнинг диндошларимиз босқинларга ва уларнинг диний эътқодлари учун камситишларга учраганини кўрамиз.

Ватанга содиқлик ва хиёнат. 

Ҳар бир киши, ўз эътиқодини давом қилиш ёки Исломни қабул этиш ҳақига эгадир дея давом қилади швйх Абдулло. Борди-ю, киши Исломни қабул қилган бўлса, демак у ўз дининда амал қилиши ва унга ҳеч бир замон хиёнат қилмаслиги шарт. Бу масалан, ҳаётий масаларларда қарасак, бирон кишининг бирор мамлакат фуқаролигини қабул қилишига ўхшайди. Киши фуқаролгини қабул қилган мамлакатга унинг қонунларига кўра хиёнат қилишга ҳақли эмас.

Исломга хиёнат қилишни давлатга хиёнат қилишга ўхшатиш, ҳозирги замон одамларининг вазиятни тушуниши учун жуда муҳим бир ҳолатдир. Чунки бизнинг авлод, энг буюк содиқлик ва хиёнат – ватанга содиқлик ва унга хиёнат бўбиб ҳисобланадиган замонда туғилди ва ўлғайди. Бундай хиёнат кўпчилик замонавий мамлакатларда ўлим билан жазоланади.

Ғарб сиёсий назарияси томонидан бутун дунёга мажбур қилинган тартибга кўра, бирон киши учун, у фуқаро ҳисобланган давлат ватан деб қабул қилинади. Бироқ мусулмонларда бу ўзларининг назарияси бордир. Бу назарияга кўра, содиқлик кўрсатадиган ва хиёнат қилмасликка қатъи амал қиладиган ватаннинг ажралмас таркибини Ислом дини ҳам ташкил қилади. 

Исломга содиқлик ва унга хиёнат. 

Исломга хиёнат қилиш ёки муртадлик энг буюк ва оғир гуноҳлардан бири ҳисобланади. Бу гуноҳ, бу данёда жазога лойиқми ёки йўқ дейилган масала мусулмон олимлари орасида мунозарали масаладир. Фикҳ масалалари бўйича Шимолий америка кенгашининг фатва ва тадқиқотлар бўйича Овропа кенгаши аъзоси доктор Жамол Бадавий муртадлик учун жазо масалалари ҳақида олимларнинг турли хил қарашларини кўрсатадиган мисоллар келтиради.

Масалан, олим, ”Шундай олимлар борки, улар якка муртадни, яъни ўлим жазоси билан жазоланмайдиган диндан чиқишни ва биз бугун миллий хиёнат ёки давлатга хиёнат деб атайдиган гуноҳлар билан боғланган муртадликни (диндан қайтиш) бир-бирларидан фарқли ҳисоблайдилар” деб маълумот беради. Бизнинг ҳолимизда Исломга хиёнат бўлиб ҳисобланади. Сўнгги ҳолатда, – дейди Бадавий, – жазо муртадлик учун эмас, Исломга хиёнот қилингани учун белгиланади.

Шайх Абдуллога кўра, агар бирор киши Исломга хиёнат қилган бўлса ва ўзининг бутун ҳаракатлари билан унга зарар келтирса, ислом жамиятининг ва давлатининг асосини қўпаришга бориб етса, яъни унинг Исломдан четлашиш уммага хавф сола бошласа, бундай муртадлик, бундай диндан қайтиш Исломга хиёнат қилиш даражасидаги, бошқача айтганда давлатга хиёнат қилиш жинояти бўлиб ҳисобланади. 

Агар кимдир диндан чиқса-да, бироқ Ислом жамиятининг суянчларига зарар келтирмаса, бундай киши, иккинчи гуруҳ олимлар фикрича, бунинг бу иши шахсий диндан қайтиш бўлиб, унинг ва Оллоҳ ўртасидаги ўз ҳаракати сифатида баҳоланади. Бу олимларга бундай шахсий диндан қайтиш мусулмон жамоатчилиги тарафидан жазоланмайди. Оятлар ва ҳадисларни чуқур аналаиз қилинганидан кейинги хулосалар мана шундай қаришнинг тўғрилигини кўрсатади.

Шу билан бирга олимларнинг ҳар иккала гуруҳи ҳам бу гуноҳ бошқа барча гуноҳлар ичида энг ёмони ва бу Оллоҳ тарафидан албатта жазога лойиқ ҳисобланади деб билишадилар. Нима бўлганда ҳам бу масала, Қуръони карим оятларини ва ҳадиси шарифларни тафсир қилишнинг ниҳоятда нозик тарафларига тегишли бўлиб, ҳар бир конкрет ҳолатни алоҳида-алоҳида жуда эҳтиёткорлик билан қараб чиқишни талаб қилади.

Мусулмон бўлмаган озчиликнинг ҳақ ва ҳуқуқлари.

Мусулмон жамияти ичида яшовчи ғайридинларнинг ҳақ ва ҳуқуқларига келсак, Бадавийнинг сўзларига кўра, улар Шариатга мос, ”улар (озчилик) учун ҳам ҳақ ва ҳуқуқ бизларникидек бўлиб, уларга ҳам бизга юкланган вазифалар юкланади” каби нормага амал қилади. Оллоҳ бошқа динга эътқодни ҳимоя қилади ва ўзга диндагилар сиғинадиган жойларни ҳурмат қилади.

Қуръони каримда мазмунан, “Агар Оллоҳ одамларнинг айрим қисмларига бошқаларидан ҳимояланишни буюрмаганида эди, шубҳасиз Оллоҳ номи кўп зикр қилинадиган (роҳибларнинг) узлатгоҳлари, (насронийларнинг) бутхоналари, (яҳудийларнинг) ибодатхоналари ва (мусулмонларнинг) масжидлари вайрон қилинган бўлур эди” (Қуръони карим, 22:40) дейилгандир.

Мусулмон жамоатчилиги орасида мусулмон бўлмаганларнинг, масалан насронийлар ёки яҳудийларнинг диний даъватларига, келсак, Бадавийнинг кўрсатишича. Қуръони карим мусулмонларнинг мусулмон бўлмаганлар билан ўзаро ҳурмат сақланган тинч-тотув муносабатларини ва мулоқотларини тақиқламайди. Айниқса Китоб аҳли (насроний ва яҳудийларга)га алоҳида эътибор билан қаралади.

Бироқ бу ҳолда Ислом, ҳеч бир кимса тарафидан кишиларнинг кам саводлиги, уларнинг муҳтожлиги ва очлиги суистеъмол қилинмаслигини шарт қилиб қўяди. Афсуски, бугун насроний миссионерлари тарафидан Африка ва Афғонистонда шундай қилинмоқда (фақат у ерда, бутун марказий Осиёда, ҳатто бутун дунёда шундай қилинмоқда – таржимон изоҳи).

Мусулмон бўлмаган озчиликнинг ҳақлари ҳақида Шайх Муҳаммад Абдулло, Шариат ислом жамиятида яшашадиган мусулмон бўлмаганларнинг ҳақларини қатъи ҳимоя қилади дея қўшимчалар қилади. Унинг айтишича, Ислом давлати мусулмон бўлмаганларнинг ҳаётини, молу-мулкини, шунингдек улар ибодат қиладиган жойларни ҳимоф қилишни кафолатлаши зарур. Ҳадис шарифда, “Бизнинг ичимизда яшаётган мусулмон бўлмаган кишига (зиммийга) кимки зарар келтирса, у жаннатга кирмайди” (Муслим ривоят қилган) дейилади.

Мусулмон бўлмаган даъватга ижозат берилиши ҳақида шайх Абдулло шуларни тасдиқлайди: Исломга кўра, мусулмон бўлмаганлар ўзларига эргашувчиларни ўз динларига ўргатиш ва уларга динлари ҳақида тўла маълумотлар бериш ҳақларига эгадирлар.  Аммо ислом жамияти ичида уларнинг динларини тағиб қилишлари, бутун дунёда бўлгани сингари  ислом давлатининг қонуний асосларига зарар келтирмайдиган бўлиши лозим бўлади.  Солиҳ Иброҳим

Қўшимча қуйидагиларни ҳам ўқиш фойдали бўлади:

Значение неверующих в промысле Аллаха

Обращение за советом и помощью к немусульманам

Худайбийское перемирие как стратегия мусульманского миротворчества

Исламская политическая мысль и концепция гражданства

Должны ли сегодня немусульмане выплачивать джизию?

Религиозная свобода с точки зрения Шариата

Мультикультурализм в истории исламского мира

Исломнинг тарқалишида қилич ва даъватнинг аҳамияти.

Шундай ном билан ислам.ру сайтида бир мақола босилди. Унинг муаллифи Тимур Юсуповдир.

Мақоланинг рус тилидаги оргиналининг адреси: http://www.islam.ru/lib/douknow/meriv/

Мақолада ислом динининг тарқалиши давридаги тарихий ҳақиқатлар ҳақида сўз кетади. Маълумки бизнинг мамлакатимиз (Ўзбекистон)даги ва бошқа юртларда турли хил сабаблар билан яшаётган ўзбек биродарларимизнинг кўпчилиги динимизнинг тарихини, унинг қандай ривожланиб ва дунё бўйлаб қандай тарқалганлигини яхши билишмайдилар ёки уларнинг кўпчилиги исломнинг душманларининг, мусулмонларга нодўстларнинг ёзганларини ўқишганлардир. Руссиялик муаллиф Тимур Юсуповнинг мазкур мақоласида эса, Ислом тарихида, унинг тарқалишида қилич (яъни урушларнинг) ва динга даъватнинг ўз ўринлари ва аҳамиятлари ҳақида кўпгина ҳақиқатлар келтирилади.  Шунинг учун бу мақолани ўзбек тилга ағдариб, ўзбек тилида ўқийдиган мусулмон қардошларимизга ўз она тилларида ўқий олишларига имкон яратишга уриндик. Марҳамат мақоланинг ўзбек тилига ағдарилган матни билан танишинг!

Исломнинг тарқалишида қилич ва даъватнинг аҳамияти. 

Исломни ёқтирмайдиганлар ҳар куни мусулмонларга ва дунёнинг бошқа ҳамма томонларига Исломнинг бу оламга қилич ёрдамида келгани ҳақида тинмасдан уқтирадилар. Дунёнинг етакчи оммавий матбуот воситалари, аналитиклар, сиёсатдонлар ва ҳатто олимларнинг анчагина қисми Ислом ҳақидаги ўрта асрлардаги афсоналар билан яшашда давом этишиб, унинг ҳақида, Ислом зўравонлик ва мажбурлаш дини деб ёзишдан тўхтамайдилар. Уларнинг бу ишларининг Ислом ҳақида заррача бўлса-да билимга эга эмасликлари ёки уларнинг тўласинча буюртма ишлар эканлиги ҳақида сўзлаб ўтирмаса ҳам бўлади. Бироқ нима ҳам дейсиз, Исломнинг халқларга қурол билан, зўравонликла ва мажбуран қабул қилдирилганлиги ҳақида эртак тўқиш уларнинг энг ёқтирган мавзулари ҳисобланади. 

Мақсад бошқаларни бўйсундириш учун ҳужум қилиш эмас, аксинча ҳужумга қарши ҳужум, яъни ҳимоядир.

Марҳум доктор Абд-ул-ъАти ўзининг “Ислом диққат марказида” номли таниқли китобида, “Ислом қилич кучи билан тарқалганмиди? Нима Исломнинг шиори “Қуръон ёки қилич” бўганмиди?! Ёки мусулмонлар империалистик, дунёвий ёки талончилик мақсадлари билан ҳаракатга киришганмидилар? Афсуски, Исломнинг нодўстларидан кўпчилиги шундай бўлганди деб ўйлашади. Аммо Қуръони каримда нималар дейилади ва бу Муқаддас китоб нималарни тасдиқлайди? Пайғамбаримиз Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳаётий тарихи нималарни кўрсатади? Ўзининг инсоний қадрини ҳурмат қиладиган ва ҳақиқатга интилувчи ҳар бир софдил тадқиқотчи, ҳақиқатни билиши ва уни бошқаларга айнан ўшандай ҳақиқат шаклида етказиши зарур” деб ёзади.

Ҳа, тўғри Қуръони каримда урушлар ҳақида сўзланади. Аммо бундан заррача уялишга ўрин йўқ. Оллоҳнинг Китоби, бизнинг исташ ёки истамаслигимиздан қатъи назар, уруш иноният жамиятининг яшаши ва унинг мавжудлигида унга ажралмас  йўлдошлигини тасдиқлайди. Бу оламнинг қонунияти шундай, бу оламда адолатсизлик, эзилиш, мустабидларнинг жиззакилиги ва шафқатсизлиги мавжуддир.

Инсоният жамияти, бу дунёда пайдо бўлишидан то бугунгача навбатдаги қандайдир бир мустабид ёки авантюрист ўзининг сиёсий иштаҳасини қондириш учун уруш ёки ҳарбий жанжаллар келтириб чиқариши мумкин бўлган хавф-хатарда яшади ва яшамоқда.  Бутун оламларнинг Эгаси – Оллоҳу таоло инсонлар яшаш тарзининг ва инсоният табиатининг мана шу тарафини мустасно қилиши мумкинмиди? Оллоҳ Қуръони каримда бу масалани четлаб ўтиши ва бу ҳақда индамаслиги мумкинмиди?

Бироқ Ислом, инсонлар жамиятида урушлар бўлиб туришини, инсоннинг қурол қўлланишга мойиллигини табиий бир ҳол қабул қилиб, мусулмонлар учун ўзларининг ҳаётларини, динини, молу – мулкини, хавфсизлигини ва қадру қимматини ҳимоя қилишда изчил ва ўзгармас қоида ва чегаралар ўрнатади.

Мусулмонларга қуролдан қурол билан ҳимояланиш йўллари кўрсатилиб, Қуръони каримда, ”Сизларга қарши урушувчилар билан Оллоҳ йўлида жанг қилингиз ва тажовузкор бўлмангиз! Шубҳасиз, Оллоҳ тажовузкорларни севмайди. … Энди агар тўхтасалар, бас, албатта Оллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир” (Қуръони карим, 2 : 190, 192).

Бундан ҳам равшанроқ сўзлаб бўлмайди. Бу оятлар Исломнинг асосий қонуни, ислом номидан кишиларга  нисбатан ҳеч қандай босқинчилик, қўрқитиш ёки мажбурлаш ўтказилиши мутлақо мумкин эмаслигини бутун замонлар учун кескин белгилаб ва тасдиқлаб қўяди. Куч ва қурол ишлатишнинг жоиз бўлган ҳоллари, фақат яшашни ва хавфсизликни ҳимоя қилиш, бошланган ҳужумларни қайтариш ва жабрдийдаларни озод қилишдан иборатдир. Адолатли урушнинг Исломдаги тушунчаси ана шундайдир.

Иломнинг тарқалиши ҳақида ёлғон ва ҳақиқатлар. 

Мана шу ҳақиқат аниқланганидан сўнгра ҳам мусулмонлар ва мусулмон бўлмаганлар орасида ҳам ислом динининг Араб ярим ороли чегарасидан ташқарига чиқиб эгаллаган тупроқлари ҳақида тушунилмовчилик бўлиб турибди. Уларнинг жуда кўпчилиги ҳозиргача, мусулмонларнинг қўшни давлатлар ва ҳудудларда уруш ҳаркатлари олиб боришга нималар мажбур қилганлигини тушунмайдилар ёки тушунишни исташмайдилар. Одамларнинг мана шу шубҳаларидан фойдаланган душманлар эса, бошқа мамлкатларни истило қилиш ва бошқа халқларни куч ва қурол билан Исломни қабул қилишга мажбурлаш бўлганди деб тасдиқлайдилар.

Бироқ ҳар бир тафаккур қиладиган кишига аниқки, ҳақиқатан қурол билан тупроқларни истило қилиш ва эгаллаб олиш мумкин, аммо ҳозиргача ҳеч ким кишиларнинг қалбини, уларнинг дилини зўрлик билан овлаб, уни иймонга мажбурий ўргата олмаган. У, яъни инсоннинг қалбини овлаш, уни бирор нарсага ўргатиш эса, фақат чидам билан тушунтириш, тафаккурга чақириш ва ҳис туйғу уйғотиш, мисоллар ва насиҳатлар билан ишонтириш, узоқ ва тер тўкиб тарбиялаш, ибрат кўрсатиш ва ўқитиш оқибатида амалга ошади.

Айнан ана  шу ерда, ана шу тушунчаларда Ислом босиб олинган халқларга мажбуран қилич ва қўрқувлар остида қабул қилдирилди каби тасдиқ, очиқдан-очиқ асосий қарама-қаршиликка учрайди. Агар ҳақиқатан шундай бўлган бўлса, нега мусулмонлар ҳокимияти остига олинган халқлар дарҳол Исломни қабул қилишмадилар? Ислом душманларининг тасдиқларича, мусулмонлар қўл остида қолганлар Исломни шундай юзаки қабул қилишганларини эътироф этсалар бўлгани эди, улар устида осилиб турган мусулмонларнинг қиличидан қутилишган бўларди-ку, ахир. Аммо ундай бўлмади.

Тарих эса, батамом бошқа ҳолатдан дарак беради, яъни тарихнинг гувоҳлик беришича, босиб олинган мамлакатларнинг халқлари, уларнинг жойларида мусулмонларнинг аскарлари пайдо бўлганиданоқ Исломни қабул қилишга ҳеч шошмадилар. Бундан кўринадики, улар дарҳол Ислом динини қабул қилмаган бўлсалар, демак, уларнинг устида ҳеч қандай ўлим хавфи турмаган экан-да.  Кишилар бир неча ўн йиллар давомида, ҳатто асрлар ора ўз динларига эътиқод қилишда давом қилдилар. Исломни қабул қилганлар эса, якка тартибда  ва мутлақо ихтиёрий равишда тушунган ҳолда бу ишга киришдилар.

Миср, мусулмонлар томонидан биринчилардан босиб олинган бўлишига қарамай, бу мамлакатнинг аҳолиси на фақат узоқ замонлар Исломни қабул қилмади, ҳатто бугунгача Ислом дунёсида энг буюк христиан жамоаси бўлган коптларни сақлаб қолди. Шунингдек бу ҳол, Фаластина, Ливан, Сурия ва Ироқ, Шом яҳудийлари, Эрон ва Андалусия христианларига ҳам тегишлидир. Агар буларнинг барчаси исломни қабул қилмаса ҳақиқатан ўлим ва йўқотиб юбориш хавфи остида бўлганларида, бу жамоалар бугунгача сақланган бўлармидилар?

Бундан шундай кўриниб турган хулоса чиқадики, мусулмон ҳокимияти остида қолишган халқларнинг Исломни қабул қилишлари батамом ихтиёрий бўлган. Уларни ҳеч ким куч билан Исломга киришга мажбур қилмаган. Оллоҳ Ўз Китобида, очиқ  – ойдин, “Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир. (Зеро) ҳақ йўл залолатдан ажраб бўлди. Бас, ким шайтондан юз ўгириб, Оллоҳга иймон келтирса, ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлабди. Оллоҳ эшитгувчи, билгувчидир” (Қуръони карим, 2:256) деб қўйган бўлса, мусулмонлар қандай қилиб бирон кишини Исломга киришга  мажбурлашлари мумкин бўлади?

Мустабидларнинг тўсқинликларини тугатиш . Мусулмонларнинг Араб ярим оролидан ташқарига ўз лашкарларини юборишига ва улар тарафидан қўшни тупроқларни босиб олинишига келсак, мусулмонларнинг ҳаракатида қандайдир босқинчилик хусусияти борлиги ҳақида гапириш ҳеч қандай бир асосга мос келмайди. Мусулмонларнинг ҳарбий юришларининг хусусияти, уларнинг ўз атрофидаги жойларни бу дунё ҳокимияти учун босиб олишга, бойлик ортиришга бўлган кўр-кўрона чанқоқлик билан белгиланмайди.

Ким, мусулмонлар жамиятининг ўша замонлардаги хусусиятлари билан озроқгина  таниш бўлса, мусулмонлар аскарларининг ва лашкарбошиларининг ҳаракатларида қандайдир очкўзлик борлиги ҳақида сўз юритишнинг нақадар кулгили эканлигига тўла ишонч ҳосил қилади. Мисол тариқасида, мусулмонларнинг буюк лашкарбошилари ва ҳокимлари бўлишган Холид ибн ал-Волид, Саид ибн Амир, Умар ибн ал-Хаттоб, Уқба ибн Нафий (уларнинг барчасидан Оллоҳ рози бўлсин ва  уларни раҳмат айласин) каби улкан лашкарни ва катта-катта ҳудудларни бошқаришларига қарамай нақадар фақир яшашганларини кўрсатиш мумкин.

Мусулмонларни ҳаракатлантирган нарса бутунлай бошқа хусусият эди, уларни ҳаракатга солган куч-қувват, Оллоҳнинг розилигига эришиш, Унинг калимасини миллионлаб жабр-зулмда  эзилган ва жоҳиллик қоронғилигида адашиб юрганларни  уларнинг ёлғон ишончларидан ва ҳаёт тарзларидан суғуриб олиб, ҳақиқат ёруғлигига келтиришга қаратилган эди, холос.

Мусулмонлар, Оллоҳ Хабари билан бутун оламни таништиришлари лозим эди, бироқ атрофдаги ерлар ва давлатларни бошқарувчилар, мустабид ва золимлар бўлишганлари учун ўз халқларини эзар, уларга жабр-зулм ўтказардилар, уларнинг Ҳақиқатни эшитиб, Оллоҳнинг дини ҳақида лозим бўлган тасаввур олишларига имкон бармаётганди. Бу мустабидлар, Исломнинг тенгликка, адолатга чақириқларидан ўлимдан қўрқгандай қўрқишардилар. Чунки мустабидларнинг қўл остидаги аҳоли Исломни қабул қилиши билан уларнинг устидан ўрнатилган ҳокимиятлари йўқолиши аниқ эди.

Оллоҳ, бундай қўрқинч ҳақида Мусо (алейҳиссалом) ва Фиръавн тўғрисидаги ҳикоя орқали бизга хабар беради. Фиръавннинг сеҳргарлари Оллоҳ динини қабул қилиб, Оллоҳга иймон келтириш вазиятини Оллоҳу таоло Қуръони каримда бизга шундай ҳикоя қилади: “Бас сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида (ерга) ташланиб: “Ҳорун ва Мусонинг Парвардигорига иймон келтирдик” дедилар. (Фиръавн) айтди: “Унга мен изн бермай туриб иймон келтирдингизми? Шак-шубҳасиз у сизларга сеҳр ўргатган каттангиздир. Бас энди мен албатта оёқ-қўлларингизни қарама-қаршисига (яъни ўнг қўл, чап оёғингизни ёки аксинча) кесурман ва сизларни хурмо шохларига осурман, (ана ўшанда) қайсимизнинг (яъни менингми ёки Мусонинг худоси) азоби қаттиқроқ ва узунроқ эканини билиб олурсизлар” (Қуръони карим, 20:70-71).

Бу ердан, динни танлашда кишилар ҳаёти учун хавф-хатар ва  мусулмонлар тарафидан эмас, аксинча айнан иймонсиз, динсиз ҳукмдорлар тарафидан келаётганлигини  кўрамиз. Исломнинг адолатга ва тенгликка чақириқлари олдида мустабид, золимларнинг қўрқинчи, бутун тарихий даврлар ва халқлар учун умумий бир қоидадир. Улар ислом чақириқларининг одамлар орасида эркин тарқалишига  ҳамиша тўсқинлик қилиб келдилар ва тўсқинлик қилишда давом этадилар. Бу ҳолатни ўша замонларда мавжуд бўлган “Одамлар ўз ҳокимларининг динига эргашадилар” дейилган араб мақоли жуда яхши ифодалайди.

Шунинг учун Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алеҳи ва саллам) қўшни мамлакатларнинг ҳукмдорларига Исломни қабул қилишни таклиф қилиб юборган мактубларида, агар улар даъватни рад қилсалар, уларнинг ўзлари фуқаросини адашишга мажбур қилганлари учун Оллоҳ олдида жавобгар бўлишлари ҳақида огоҳлантирган эди. Оллоҳнинг Расули (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ўшанақа мактубларни деярли бир хил мазмунда (“Сен бу даъватни рад этсанг, фуқаронгни мажбуран адашишга йўллаганинг учун масъулиятни зиммангга олган бўласан”) Византия, Эрон ва Миср ҳукмдорларига юборганди.

Мана шунақа вазиятлар қаршисида, яъни ҳукмдорлар Ислом даъватини рад қилиб, Ислом даъватчиларининг эзилган ва жабр-зулмда қолган кишиларга тўғридан тўғри мурожаат қилишларига имкон беришмаётган вазиятлар қаришисида қолганларида, мусулмонлар олдида Ислом даъватини эркин ва бемалол тарқатишга мустабидлар тарафидан қўйилган тўсиқларни олиб ташлаш масаласи чиққанди. Ўша тарихий даврда мусулмонлар қўлида, мискин-бечора кишиларни ўлимларидан қўрқиши оқибатида мажбуран ёлғон динларга эргашишга маҳкум этган тўсиқларни тугатишдан бошқа усул йўқ эди.

Демак, мусулмонлар қатнашишган урушлар халқларни қарам қилишга қаратилган бўлмай, кишиларнинг қалбларига қаратилган ислом даъватларига тўсиқ бўлаётган уларнинг золим ҳукмдорларига қарши курашдан иборат бўлган эди. Фақат ана ўша тўсиқлар тугатилганидагина кишилар ўз ҳаётлари ҳақида ўйламасдан Оллоҳга иймон келтириш ёки келтирмасликни, Исломни қабул қилиш ёки қилмасликни танлашлари мумкин бўларди.

Мусулмон давлатини ҳимоя қилиш.
Мадинада биринчи мусулмон давлатининг пайдо бўлиши ва унинг мустаҳкамланиши қаттиқ шафқатсиз бир шароитда ўтган эди. Ўша замонларда минтақада бутун Шарқда ҳукмрон ва  бир-бирлари билан душман бўлган иккита бақувват давлат ҳукм сурарди.  Улар, Византия империяси ва Форс(Эрон) далатидан иборат эди. Улар бири иккинчисидан ўта мустаҳкам бўлиб кетмаслиги учун ўзаро курашардилар.

Бу ўша даврда, XX асрда жаҳон ҳукмронлиги учун мусабақалашган иккита буюк давлатлар АҚШ ва СССР орасидаги вазиятга ўхшаш бир вазиятни эслатарди. У замонда Византия ёки Эрон орасидаги қарама-қаршиликда аниқ бир зафардор билинмасди, бир сафар униси, башқа сафар буниси юксак келаётгандек кўринарди. Бу ҳолат ҳақида оламларнинг Эгаси – Оллоҳ Қуръони каримда шундай дейди: “Жуда яқин жойда Рум мағлуб бўлди. (Лекин) улар (яъни румликлар) бу мағлубиятларидан сўнг бир неча йил ичида албатта ғалаба қилажаклар” (Қуръони карим, 30: 2-3).

Бундай ўта чигал, мушкул ҳарбий ва сиёсий рақобат (конкурентсия)  шароитида Мадинадаги янги ёш мусулмон давлати фақатгина ўзининг мустақиллигини тасдиқлабгина қолмай, қўшни халқларга бутун оламларнинг Эгаси-Оллоҳнинг хабарини етказиши ва уларни Ҳақ, Ҳақиқат билан таништириши лозим эди. Ана шундай мақсадларга интилган ҳар қандай бир давлат шубҳасиз қўшни давлатларнинг очиқ душманлиги ва босқинчилигига дуч келмаслиги мумкин эмасди.

Бу давлатлар, ўзларининг ёнгинасида уларнинг фуқароси ақли ва қалбини эгаллашга интилаётган янги рақибнинг пайдо бўлишига қўлидан келган барча усулларни қўллашга ҳаракат қилишлари табиий бир ҳол эди, албатта. Оқибатда, Эрон, Византия ва уларнинг иттифоқчилари, вассаллари мусулмон тупроқларига очиқ босқинчиликлар, мусулмонларга ҳужумларга ўтишганларида, элчиларни ўлдиришганларида айнан шундай ҳам бўлди. Шундай ҳолатда мусулмонлар учун жангни қабул қилиш ва уни, босқинчиликни қурол кучи балан қайтаришдан бошқа йўл қолмади.

Шайх Юсуф ал-Қардавий, мусулмонларнинг Византия ва Эронга қарши юришлари ўзини ҳимоя қилиш чораси сифатида мажбурий ҳаракатлар бўлганлигини тасдиқлайди. Шунингдек. У, “Ислом шанига лозим бўлмаган айблар қўйишаётганлар, римлилар ҳам, эронийлар ҳам энг аввал ўзлари Араб ярим оролига уруш билан келишганларини ҳисобга олишмайдилар. Улар мусулмон тупроқларини истило қилишдилар ва Исломга қарши жанг қилдилар. Шунинг учун Пайғамбарнинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ўша жанглари, ўз тупроғини, динини ҳимоя қилиш ва ўзини ҳимоя этиш учун олиб борилган ҳаракатлар бўлиб, Исломни куч билан тақиштиришга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган эди” деб ёзади.

Эзилган ва жабр-зулм остида қолган мамлакатларни озод қилиш.
Эрон ва Византия мусулмонларга ва Араб ярим оролига арабларни қул қилиш учун фақат ҳужум қилибгина қолмай, шу билан бирга Ироқ, Яман, Шом, Миср, Шимолий Африка ва Кавказ ортининг ҳудудларини босиб олиб, уларни даҳшатли қулликда сақлаётганликларини биз хотирдан чиқариб қўймаслигимиз лозим. Оламлар Эгасининг изни билан Исломнинг вазифаларидан бири, кишиларни бошқалар томонидан қулликка айлантиришларидан, жабр-зулмда бўлганларни исканжа, камситишлардан, иззат-ҳурматларининг поймол бўлишидан қутқаришдан иборатдир.

Ана шу фикрлар ва мақсадлар, мусулмонларнинг лашкарбошиси Рибъий ибн Амир эронлилар қўшинларининг қумондони Рустамнинг мусулмонлар Эрондан нима истайдилар деган саволига жавобда аниқ янграганди. Унинг жавобида, ”Оллоҳ, Унга ўхшашларга сажда қилишдан Ягона Оллоҳга сажда қилишини хоҳлаган кишиларини чиқариб олиш учун Унинг Ўзи бизни буерга юборди, шунингдек уларни дунёнинг сиқилган қисмидан унинг кенг майдонларига чиқариш ва барча динларнинг азобидан Исломнинг адолатига келтириш учун бизни бу ерга юборди” дейилган сўзлар айтилганди. Бу сўзлар, Пайғамбаримиз (саллоллоҳу алейҳи ва саллам) византия императорига, эрон шоҳига ва Миср ҳукмронига юборган мактубларининг охирида келтирган бутун оламлар Эгасининг, ”Айтинг(Эй Муҳаммад): “Эй аҳли китоб (яъни яҳудий ва насронийлар), бизга ҳам, сизга ҳам баб-баровар бўлган бир сўзга келингиз – ёлғиз Оллоҳгагина ибодат қилайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва бир -бировларимизни Оллоҳдан ўзга худо қилиб олмайлик” (Қуръони карим, 3:64) дейилган  сўзларининг маъносини англатарди.

Шундай қилиб, мусулмонлар, Оллоҳу таолонинг буюруғи билан мустабидлар ва золимлар ҳокимияти остида эзилган халқларни озод қилиш, жабр-зулмнинг, эксплуататсиянинг ва адолатсизликнинг  ҳар қандай бир шаклини тугатиш масъулиятини ўз зиммаларига олишдилар. Диктаторлик режимлари томонидан босиб олинган халқлар мусулмонларни ўзларини зулмдан озод қилувчилар сифатида шодлик билан кутиб олишлари, хурсандлик билан устиларидан мустабидликдан берилган тамғоларини отиб юборишлари фақат мусулмонларнинг ўзларига эмас, балки улар озод қилган халқларга ҳам жуда равшан кўриниб турарди.

Буларни мустабидларнинг ўзлари ҳам жуда яхши тушуниб туришардилар. Айнан ана шунинг учун ҳам мусулмонларнинг лашкарлари Шомга кириб келганидан кейин у ерларни ташлаб кетаётган император Ираклий, “Мен сени ташлаб кетмасимдан аввал Сурия, мен сени, бундан буён менинг қайтишим ҳеч бўлмаслигини айтиш билан бу дунё табриги билан табриклайман” деган эди.

Айнан ана шунинг учун ҳам Византия тарафидан босиб олинган тупроқлар жуда қулайлик билан мусулмонлар ҳокимияти остига ўтиб қолгандилар. Шундай қилиб, масалан, бешафқат эксплуататсияга ва жабр-зулмга маҳкум қилинган Мисрни озод қилиш учун мусулмонларнинг 8 мингтагина мужоҳидлари кифоя қилганди. Қолган ишларнинг барчаси мусулмонларни жуда иссиқ қабул қилишган мисрликларнинг ўзлари тарафидан ҳал қилиниб, византияликларнинг лашкарларини тилка-пора қилиб ташлашгандилар.

Мусулмонларни босқинчилар сифатида эмас, балки озод қилувчилар сифатида қабул қилишганларини, христиан Византияси ҳукмронлигидан чиқиб мусулмонлар қўл остига ўтишган христиан Арманистони мисолида тасдиқлаш мумкин. Ислом бошқарувининг фойдали эканлигини яхши тушунган  Арманистоннинг ҳукмдори Теодорос Рштуни, мусулмонларнинг Суриядаги вакили Муавийя ибн Абу Суфъян (ундан Оллоҳ рози бўлсин) билан ҳарбий-сиёсий шартнома тузди.

Мазкур шартномада Муавийя, Арманистоннинг мақомини босиб олинган, мустамлакага айлантирилган мамлакат шаклида эмас, аксинча мусулмонлар тарафидан озод қилинган мустақил давлат сифатида тасдиқлади. Муавийя ўз навбатида Арманистоннинг ҳукмдорини, ”Мен ва сиз ўртамиздаги шартнома сиз қанча муддатни истасангиз ўшанча вақтга тузиладиган бўлади. .. Мен сизнинг қалъангизга бирорта қумондонимни ҳам, арабларнинг лашкарини ҳам, ҳотто бирорта отлиқ аскарни ҳам юбормайман. Арманистонга ҳеч қандай душман оёқ боса олмайди. Борди-ю римликлар сизга ҳужум қилсалар, мен сизга ёрдам учун истаганингизча қўшин юбораман. Ҳар нарсага қодир Оллоҳ номи билан қасамки, мен сизни алдамайман” деган сўзлар билан ишонтирганди.

Арманистон ҳукмдори, ўз олдидан тўсатдан чиқиб қолган мусулмонлардан иборат бундай озод қилувчи ва ғамхўр, Арманистонни мустамлака қилиш эмас, аксинча унинг мустақиллигини ҳимоя қилишда ёрдамини таклиф қилаётган кучни кўрганидан кейин у ўзи учун жуда фойдали бўлган бу мусулмонлар билан бўладиган ҳарбий-сиёсий иттифоқни христиан византияси билан мавжуд бўлган алоқаларидан афзал ҳисоблади.

Исломнинг дунё мамлакатларига тинч йўл билан кириб бориши.
Юқорида келтирилган фактлар ва далиллар, мусулмонлар, ўзларига қўшни бўлган халқларга Исломни зўравонлик ва ўлим даҳшати остида тиқиштирмаганлигини жуда равшан кўрсатиб туради. Ҳатто мусулмонлар тарафидан халқларни босиб олиш ва уларни эзиш мақсадида бирор марта босқинчилик ва тажовузкорлик юришлари бўлмаган. Аксинча мусулмонларнинг барча юришлари, адолат ва озодлик келтирувчи хусусиятга эга бўлган ҳаракатлар бўлиб, уларнинг барчаси Илоҳий Ҳақиқатни кишилар қалбига етказиш йўлидаги тўсиқларни олиб ташлаш мақсадини кўзда тутарди.

Борди-ю Ислом кишиларга куч қўлланиб ва мажбуран қабул қилдирилганида эди, шубҳасиз уларда бу динга нисбатан нафрат ва жирканиш уйғонган бўларди ва мусулмонлар ҳокимияти сусайганидан кейин улар шодлик билан Исломни ташлаб, ўзларининг эски динларига, эски ишончларига ёппасига қайтишган бўлардилар. Ваҳоланки дунёнинг ҳеч бир ерида бундай вазият юзага келганини тарих билмайди.

Мусулмонлар тарафидан озод қилинган тупроқларда Исломнинг тарқалиши, кишилар томонидан Оллоҳ динининг гўзаллигини, адолатини ва донолигини тушуна боришлари даражасида секин-аста тинч йўл билан амалга ошди. Ислом ҳақида тўғри тасаввур ва маълумот олишга тўсқинлик қилаётган мустабидлар ва уларнинг лашкарлари тугатилганидан кейинги вазиятда кишилар шахсан ўзлари Исломни мустақил танлашлари мумкин бўлди.

Русчадан ўзбекчалаштирган таржимон Алибой Йўляхши.

Таржима битирилган тарих: Ҳижрий 1429 йил Муҳуррам ойининг 6-куни ( 15 январ 2008 йил), Сешанба.

Тубандаги мақолалар ҳам мавзуга қўшимча маълумотлар беради. Уларни очиб ўқиш ҳам фойдалидир:

Подлинный меч Ислама

Раздел «Джихад и справедливость»

Христиане, признавшие последнего Пророка (мир ему). Кем они были?

 

 

 

  Рукнлар Биз кечирган хаёт ҳикояларидан ...

Муҳокама ёпилган.