Ифтор дуолари.

Муаллиф admin May 12, 2019

Ифтар дуоси қандай ўқилади? Рўза очилаётганда дуо ўқилиши суннатдир. Ҳарбир рўзадор ичида билган зикрини, шукрини ва дуо-ю истак-тилакларини ифода эта олади. Аввалдан анча тарқалган дуолардан бирини ўрнак сифатида бу  ерда келтирамиз:

“Аллоҳим! Сенинг ризонгга муносиб бўлиш учун рўза тутдим, Сенинг насиб этганинг ризқ ила рўзамни очдим. Сенга инондим ва суяндим. Эй лутфи ва икроми кенг бўлган Раббим! Мени афв эт.”

اَللّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ

“Аллаҳумма лака сумту ва лака аманту ва алайка таваккалту ва ола ризқиқа афтарту “ (ўзбекчада, “Аллоҳим Сенинг ризонгга муносиб бўлиш учун рўза тутдим. Сенга инондим, ишондим. Сенинг ризқинг ила рўзамни очаяпман” каби дуодир.)

Пайғамбаримиз ҳазратлари рўзасини нима билан очардилар? Жаноб пайғамбиримиз ҳазратлари рўзасини хурмо билан очишни яхши кўрардилар. Ҳазрати Пайғамбар оғзини очганидан сўнгра оловга тутилмаган овқатлар ейиши ҳақида хабарлар бор. Рўза очилганидан сўнгра қандай овқатлар ейилиши лозимлиги ҳақида Салмон Ибни мир (р.а)дан олинган риоятга кўра Ҳазрати Пайғамбар жаноблари шундай марҳамат этганлар: “Сиз рўзангизни хурмо билан очинг. Чунки хурмода баракат бордир. Агар хурмо бўлмаса, Сув билан очинг. Чунки сув тозалавчидир.” Абу Довуд эса Ҳазрати Пайғамбардан мана буларни  ривоят қилади: ” Расулуллоҳ (с.а.в.) шом намозини ўқимасдан аввал бир-иккита янги дарахтдан олинган хурмо билан оғзини очарди.  Агар ундай хурмо бўлмаса, қуруси билан оғиз очарларди. Қуруқ хурмо  ҳам бўлмаса бир икки ютум сув билан оғиз очарларди. “

Пайғамбар ҳазратлари рамазон рўзасига жуда жиддий аҳамият берардилар. Оғизни тезроқ очишни, саҳар-ликда  шошилмасдан имсоқнинг сўнг вақтига қадар еб-ичишни тавсия қилардилар (“Сиём”, 48-50).  Саҳарликда баракат борлигини, Аҳли китоб билан мусулмонлар бир-бирларидан саҳарликликда ейдиган овқатлари билан ҳам фарқ қилишларини сўзлардилар. (Муслим, “Сиём”, 46). Пайғамбар жаноблари Умма-тига ибодат, тавба ва истиғфор учун рамазон кечалари аҳамиятли бир фурсат эканлигини сўзларди. Шунинг учун мусулрмонларни бу кечаларни ибодатлар билан ўтказишга ташвиқ этардилар. Рўза ёмонликларга қарши бир қалқон, зарарли сўз, тушунча ва ҳаракатлардан қўрийдиган бир унсурлигини доим баён этарди.

Рўзадор бўлиш идроки, кишини фақат хайр ва яхшиликларга бошқаради. Асҳоби киромнинг билдиришлари- га кўра, Ҳазрат Пайғамбаримиз кишиларнинг энг жўмарди эди. Шу сабаб У Рамазонда Жаброил алейҳисса- лом билан учрашганида, хурсандлиги ва жўмардлигида чегара бўлмай қоларди. Рамазон ойининг кечаларида Жаброил Ҳазрати Пайғамбар билан учрашаб, биргаликда Қуръони карим (муқобала) ўқишадилар. Расулул-лоҳ ҳазратлари Жаброил билан учрашганида у кишиларга раҳмат келтирган шамолдан ҳам жўмардроқ, фойдалироқ бўларди. Ҳазрати Пайғамбар жаноблари асосан Разамазоннинг кейинги ўн кунлигида  итиқо-фага кирардилар. Ҳазрати Ойша онамизнинг билдиришига кўра, Расулуллоҳ жаноблари, рамазоннинг кейинги ўн куни бошланганидан сўнгра кечалари кўп ибодатлар қилар, оила аъзоларини ибодат қилишлари учун уёндирар, ибодатларга янада аҳамият берар, бошқа вақтларга кўра янада кўпроқ ибодатлар қилар ва мусулмонларга ҳам бу ишларни тавсия қилардилар (Муслим, “Итиқоф”, 7). Пайғамбар ҳазратлари, минг ойдан ҳам хайрли бўлган Қодир кечасини, Рамазоннинг охирги ўн куни тоқ кечаларда кутишни тавсия этарларди (Муслим, “Сиём”, 208, 212).

Рўзанинг моҳияти ва Аҳамияти.   “Рўза” сўзи форс тилидаги бир сўздир. Араб тилида бу сўз савм ва сиём деб айтилади. “Савм” сўзининг маъноси ўзбекчада, “Бирор нарсадан узоқ туриш, бирор нарсага кишиннг  ўзини қарши тутиши, унга тўсиқ бўлиши” кабидир. Ислом фикҳи атамаси маъносида эса, имсоқ вақтидан бошлаб ифтор вақтигача аниқ бир мақсадда ва идрок билан ейиб-ичиш ва жинсий алоқадан узоқ туриш деганидир.

Имсоқ, бу сўз арабча бўлиб, ўзбекчада “ўзини тутиш, ўзига ўзи тўсиқ бўлиш” каби бир маънони берадиган сўздир. Аслида “рўза”нинг асос унсури(рукуни) ҳам ўша маънога келади. Шундан келиб чиқиб, Имсоқ вақти табри ҳам бизнинг тилимизда, рўза ман қииладиганлар(еб-ичиш ва жинсий муносабатлар)дан узоқ туриш вақтининг боши(бошланғичи) каби маънода қўлланилади. Имсоқ вақт ўлароқ, тонг уфқиннг оқариш(фажри содиқ дейиладиган) вақти бўлиб, ана шу ондан бошлаб, Хуфтон намози вақти тугаган, бомдод намози вақти кирган ҳисобланади. Бу таърифланган вақт, саҳар вақти бўлиб, унинг тугаши саҳарнинг ҳам тугаши, рўза тутишнинг бошланиш вақтидир.

Ифтор вақти эса, рўза сабабли қилинмаслиги керак бўлганлар учун белгиланган вақтнинг тугаши каби маънога келиб, қуёшнинг тўла ботиш вақтидир. Бу вақтда шом намозининг вақти ҳам кирган бўлади. Ер шарининг Кундуз тугаб ва кеча бошланмайдиган ўлкаларида рўза вақти, ўша мамлакатларга энг яқин ва кундузу кеча нормал ўтадиган мамлакатларга кўра белгиланадилар. Имсоқнинг иккинчи фажр билан бошланиши ҳақида фокиҳлар орасида қарашлар бирлиги бўлиши билан биргаликда, уларнинг баъзилари бу хусусда янада эҳтиётли бўлиш мақсадида фажри содиқнинг илк туғиш онига, баъзилари эса рўза тутганлар тарафида бўлиб, ишқнинг бироз узайиб тарқалиши вақтига диққат қилганлардир. Қуръони карим ояти каримасида мазмунан, рўзанинг бошланиш ва битиш вақти мижозий бир тушунтириш билан мана бундай билдирилади: “… Ва то тонгдан оқ ип қора ипдан ажраладиган пайтгача еб-ичаверинглар. Сўнгра кечгача рўзани бенуқсон қилиб тутинглар! … ” (Бақара, 187).

Имсоқ вақтидан ифтор вақтига қадар ейиш, ичиш ва жинси алоқадан узоқ туришнинг  бир мақсади бўлиши ва бу тафаккуру идрок ила бажарилиши керак, албатта. Бу мақсад ва идрок  эса, рўза Аллоҳу таоло ризоси учун тутилиши лозим бўлиб,  у қисқача рўзага “Ният” этилаётганда ўз ифодасини топади. Бундай мақсад ва идрок бўлмаган вақт, масалан, парҳез, қандайдир режим сақлаш, киши ўзини яхши ҳис этиши учун бу ишларни қилиши каби мақсадлар учун ана у уч нарсадан ейиш, ичиш ва жинсий алоқадан узоқ туриш, рўза бўлиб қабул қилинмайди, улар рўза аҳамиятига эга бўлолмайди. Уларнинг Аллоҳу таоло ризосига, савобга ҳеч бир алоқа-си бўлиши мумкин эмас.

Рўза, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алейҳи ва саллам  ҳазратларининг ҳижратидан бир ярим йил сўнгра Шабон ойининг ўнинчи куни фарз қилинган бўлиб, Исломнинг беш шартидан биридир. Пайғамбар ҳазратлари бу хусусни, “Ислом беш нарса устида қурилгандир: Аллоҳдан бошқа яратувчи бўлмаганлигига ва Муҳаммад алейҳиссалом Унинг қули ва элчиси эканлигига инониш; намоз ўқиш; закот бериш; рамазон рўзасини тутиш; ва кучи етганлар учун Байтуллоҳни зиёрат этиш(ҳаж)дир”, дея марҳамат этганлардир (Буҳориий, “Имон”, 34 , 40; “Илм,” 5; Муслим, “Имон”, 8).

Рўзанинг фарз қилиниши ҳақидаги Ояти карималар мана шулардир: “Эй мўминлар, тақволи кишилар бўли-шингиз учун  сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди. Энди сизлардан бирор киши хаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тута олмаган кунлари-нинг ) саноғини бошқа кунларда тутади. (Кексалик ёки заифлиги сабабли) рўза тутишга қийналадиган киши-лар бир мискин-бечоранинг бир кунлик таоми миқдорида эваз тўлашлари лозим. Бас, ким ўз ихтиёри билан янада зиёда яхшилик қилса(лозим бўлганидан ортиқроқ эваз тўласа), унинг ўзига язши. Агар билсангиз, рўза тутишингиз ўзингиз учун  (эваз бериш ёки ҳатто узрли ҳолатда рўза тутмасликка нисбатан) яхшироқдир.” (Бақара, 183-184).

  Рукнлар Дуолар ...

Муҳокама ёпилган.