Биз кечирган ҳаёт ҳиқояларидан … Еттинчи китоб. С У Ҳ Б А Т Л А Р

Муаллиф admin Nis 6, 2019

 

 

 

    

     АЛИБОЙ ЙЎЛЯХШИ МАМАНАЗАРЗОДА

 

Самарқанд, Тилло Қори мадрасаси

 

 

 

                       Қуръони карим нури …

 

 

 

  Биз кечирган ҳаёт ҳиқояларидан … Еттинчи китоб.

С  У  Ҳ  Б  А  Т  Л  А  Р

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИСТАНБУЛ, БЕРГЕН  (ТУРКИЯ, НОРВЕГИЯ).   2018

 

 

  1. “Буюкларнинг сўзлари, сўзларнинг буюгидир.” 

Суҳбатларимизни Фотиҳаи шарифани ўқишдан бошлаймиз

Бисмилоҳирраҳмонирроҳийм

Алҳамду лиллоҳи раббил аламийн Арраҳмонир роҳийм Молики явмид дийн Ийяка наъбуду ва Ийяка настаийн иҳдинос сиротол мутақийм Сиротол лазийна анъамта алайҳим ғайрил мағздуби алайҳим валад здолийн 

Алаҳумма салли аъло саййидино Муҳаммадин ва алъло олий саййидино Муҳаммад

Ўқий оларсан, ҳар он нофила намоз,

Аммо бундай бир суҳбат, бошқа топилмас.

Ҳикмат аҳли зотларнинг – Аллоҳ одамининг(Аллоҳ севган бирор банданинг) муборак суҳбатлари аҳамиятини сўзлар билан ифодалаш мушкулдир. Уларниниг қийматини фақат у суҳбатларга қатаншиш шарафига муносиб бўлганларгина билишлари, англашлари  мумкин. Шунинг учун шоир нофила намоздан суҳбатнинг қимматини юқори қўяпти.

Ҳақиқатан, Асҳоби киром Пайғамбар ҳазратларига эргашиш ва унинг суҳбатларида қатнашиш оқибатида “Асҳоби киром” исмига лойиқ бўлишдилар. 

Тарихда Усмонли халифаларидан Учинчи Муродхон тахтда йигирма йилдан кўпроқ ҳукм сурганди. Усмонлиларнинг ўша ҳукмдори машҳур ислом олими Азиз Маҳмуд  Худойи ҳазратларига буюк бир иззату ҳурматда бўларди ва халифалик ишларининг барчасини унинг тавсия ва маслаҳатлари билан амалга оширарди. [Азиз Маҳмуд Худойи ҳазратлари бугунги Туркиянинг Онадўли ўлкасида етишган буюк валийлардан ҳисобланади. У 1541(ҳ.948) йилда Шарафли – кўчҳисар исмли қишлоқда туғилди. 1628 (ҳ. 1038) йилда вафот қилди.]

Муродхон эса, 1595 йилнинг июнида вафот қилди. Ана ўша замонда Азиз Маҳмуд Худойи ҳазратлари подшоҳ хотирасига боғишланган қуйидаги илоҳий(марсия)ни ижод қилдилар. Буюк олим шу кичик марсиясида дунёнинг ҳеч бир нарсаси шоҳдир, гадодир овунишга арзимаслигини жуда гўзал ифодалайди. Шу сабаб биз уни ўзбекчага ағдардик ва ўқувчиларимизга  ибрат бўлишига ишониб, китобимизнинг “Суҳбатлар” қисмини ислом дунёсининг машҳур олими Азиз Маҳмуд Худойи ҳазратларининг ўша марсияси билан бошлашни муносиб ҳисобладик. Марҳамат илоҳийни ўқинг ва ибрат олинг!

Ёлғончи дунёга алданма ё ҳу

Бу дарнак* тарқалар дивон овунмас,

Икки эшикли бир вайронадир бу,

Бунда қўнган кўчар, меҳмон овунмас.

 

Боқма бунинг қорасига оғига,

Кўнгул берма бўстонига боғига,

Ўхшар ҳало бола ўйинчоғига,

Бунда ақли бўлган инсон овунмас.

 

Борингни икром эт Мавло йўлига,

Бунда на айларсанг онда қўлингга,

Бир кун сафар тушар, барзоҳ1 элига,

Ўтоғи кўчажак Султон овунмас.

 

Сен эй ғофил, на билдинг рўзиғор2ни,

Турар деб англадинг лайлу-наҳор3ни,

Юкинг ҳисоблаган аввалдан борий4,

Йўқса йўлчи кетар карвон овунмас.

 

Тўғрисига кетавер бу йўлларнинг,

Кечавер чўққисин юксак белларнинг,

Дунё зиндонидир мўмин қулларнинг,

Зиндонда бўлган қул енгил овунмас.

 

Умр тамом бўлиб, дафтар турилар,

Сирот кўпруги ва мизон5 қурилар,

Ҳақнинг даргоҳида албат турилар,

Буйруғи тутилар фармон овунмас.

 

Худои, на бўлди бунча пайғамбар,

Абу Бакру Умар, Усмону Ҳайдар,

Қани Ҳабибуллоҳ Сиддиқи Акбар,

Бунга келган кетар бир жон овунмас.

***

*дарнак – жамият.

1 барзоҳ – ўлганларнинг руҳлари қиёматга қадар сақланадиган жой(олам).

рўзиғор –олам, замон.

лайлу – наҳон:  кеча-ю кундузнинг тенглиги.

борий – яратувчи, холиқ.

5 мизон – қиёмат куни қуриладиган тарози.

Суҳбат – 1.

Бисмилоҳирраҳмонирроҳийм

Алҳамду лиллоҳи раббил аламийн Арраҳмонир роҳийм Молики явмид дийн Ийяка наъбуду ва Ийяка настаийн иҳдинос сиротол мутақийм Сиротол лазийна анъамта алайҳим ғайрил мағздуби алайҳим валад здолийн 

Алаҳумма салли аъло саййидино Муҳаммадин ва алъло олий саййидино Муҳаммад 

Биринчи суҳбатимизни “Буюкларнинг сўзлари, сўзларнинг буюкларидир”, деб атадик. Марҳамат у билан танишинг. ИншоАллоҳ бу суҳбатларимиз сизга фойдали бўлар деган умиддамиз. Суҳбатимиз ҳақида ўқувчилардан келадиган ҳар қандай фикр ва мулоҳазаларни илтифот ила қабул қиламиз. Фақат битта кичик шартимиз шулки, Ис лом динига мос бўлмаган ва ҳар қандай бир инсон зотига ҳақоратомуз сўзларга тақотимиз йўқ. Ундай сўз, жумла, ибора бизнинг лексикони мизда йўқ. Бордию ўқувчиларнинг бизга йўллаган фикру мулоҳазала рида ўшандай сўзлар учраса дарҳол ўчириб ташланади. 

Шундай қилиб, Басмаладан сўнгра

  1. “Буюкларнинг сўзлари, сўзларнинг буюгидир, дея бошлаймиз.

Икки жаҳон қуёши Ҳазрати Муҳаммад алейҳиссалом, “Мен яхши хулқу авторларни тамомига етказиш ва дунёга жойлаштириш учун юборилдим,” дея марҳамат қилганлардир.

“(Эй мўминлар), сизлар учун  – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пай ғамбари(иймон эътиқоди ва хулқу атвори)да гўзал намуна бордир” (Аҳзоб, 21) ояти каримаси мазмунида, Муҳаммад алейҳиссаломнинг “усваи ҳосана” (яъни намунаи имтисолан – гўзал ўрнак) бўлганлигини чиройли бир шаклда ифодалаб берилмоқдадир.

Маълумингизки, “Исломият, Аллоҳнинг амрларига таъзимда бўлиш ва яратилганларга шафқат этишдир”, “Марҳамат этмаганга, марҳамат этилмайди”, “Буюкларимзни ҳурмат қилмаган, кичикларимизга шаф қат этмаган биздан эмасдир”, “Одамларнинг хайрилиси, уларга фойда ли бўлганидир”, “Ҳар қандай бир қавмнинг ҳурматлиси, унга (қавми га) хизмат этганидир”, каби гўзал насиҳатлар марҳамат этган севимли Пайғамбаримиз ҳазратлари, кишиларни ҳар қандай бир яратилган (махлу қот)га нисбатан шафқатли бўлиб, уларга марҳамат этишни, доимо хайрли бўлишни, одамларга фойдали бўлишни тавсия қилмоқдадир.

Пайғамбар ҳазратларининг ворислари ҳисобланмиш буюк олим(ислом олимлари)лар ҳам кишиларни доим яхшиликларга, чиройли ва гўзал хулқ авторли бўлишга, хайрли амаллар вилишга ташвиқ этишганлардир. Бу бу юк олимларнинг бири ҳаммаси каби, ҳаммаси бири  сингаридирлар. Улар нинг сўзлари эса, бир-бирларини тамомлаб, бир – бирларини дастакламоқ да, гўзаллаштирмоқда ва уларни янада аҳамиятлироқ этмоқдадир.

  1. Насиҳатларнинг қимматлиси.

“Каломи кибор, кибори каломаст – Буюкларнинг каломи (сўзлари), калом ларнинг (сўзларнинг) буюгидир” шаклда машҳур бўлган жумла, Ислом уломаси ва авлиёси сўзларининг нақадар қимматли эканлигини ифода этиб туради. У буюклар ҳеч бир замон бекорчи сўз сўзламаганлардир, ҳамиша нақлга(ўзларидан олдинги буюклардан олинган ҳақиқатларга) риоят этган лардир, уларнинг нақлга асосланган бундай қимматли сўзлари, айни замон да ақли салимга ҳам уйғун эдилар.

Бу суҳбатимизга буюкларимизнинг баъзилари сўзлаган қимматли ва аҳами ятли сўзларидан бир нечаларини илова қилишни фойдали ҳисоблаймиз. Олимларнинг ва авлиёнинг буюкларидан ҳисобланган имоми Раббоний ҳаз ратлари “Мактуботи шарифа” китобининг 213 – мактубида, “Бутун ваъз ларнинг ўзи ва насиҳатларнинг қимматлиси Аллоҳ одамини (Аллоҳнинг севган бандасини) топиб, унинг билан бирга бўлмоқдир,” дея марҳамат қиладилар.

Демак, Аллоҳ одами(Аллоҳу таоло севган бир банда)ни таниш жуда кўп қимматли экан. Асҳоби киром Пайғамбар ҳазратларига эргашиш билан “Асҳоби киром” исмига лойиқ бўлишганларидек, киши, Аллоҳ одамини  –  Аллоҳ севган бирор бандани таниса, уни севса, унинг йўлидан кетса катта бир неъматга, буюк бир давлатга эришган бўлади …

Боязийди Бистомий марҳамат қиладиларки, “Тилингни Аллоҳу таолонинг исмини сўзлашдан бошқа нарсаларга банд қилишдан ва бошқа нарсалар сўзлашдан қўри. Нафсингни ҳисобдан ташқари тутма. Илмдан қочма ва адабни муҳофаза қил. Ҳақ ва ҳуқуққа риоят эт. Ибодатдан айрилма. Хушахлоқли, марҳаматли ва юмшоқ бўл. Аллоҳу таолони унутишга сабаб бўладиган ҳар бир нарсадан ўзингни узоқ тут ва уларга аралашма.”

“Ўттиз йил мужоҳада айладим, нафсимнинг истакларини қилмадим. Илмдан ва унга эргашмоқдан ҳам қийинроқ бирор нарса топа олмадим.”

“Кўзларингни ҳаромга қарашдан ва бошқаларнинг айбларини кўришдан қўруқла.”

“Бир кун кечаси ўз хонамда ўтирган вақтим оёқларимни узатдим. Шу ондаёқ “Султон ҳузурида бўлган киши адабини билиши лозим,” дейилган бир овоз эшитдим. Дарҳол ўзимни ўнглаб олдим.”

“Аллоҳу таоло нафсимни жазолантиришига сабаб бўладиган барча нарса лар ҳақида ўйлаб кўрдим. Уларнинг ичида энг қаттиқ жазога лойиғи ғаф лат эканлигини англадим. Аллоҳу таолодан бир онгина ғафлатда бўлиш (Уни бир онгина унутиш) жаҳаннам оловидан ҳам баттарироқдир.”

“Эй Аллоҳим! Эй қусурлардан узоқ бўлган чексиз қудрат эгаси Раббим! Сен истаганингни қила оласан. Сен менинг вужудимни шундай бир баҳай бат шаклда каттакон қилгинки, менинг вужудум билан жаҳаннам тўлиб тошсин. Шундай қилиб, жаҳаннамда бошқа бандаларингга жой қолмасин. Уларнинг барчаси ўрнига мен ёнайин.” Ҳазрати Абу Бакир (радиоллоҳу анҳ) ҳам шунақа дуо қиларди.

  1. Иш мана шудир, бундан бошқаси ҳечдир.  

Дорулфунун (эскида университет деганидир) мударрисларидан (универси тет ўқутувчи-профессорларидан) бўлган Сайид Абдулҳаким Арвосий ҳаз ратлари ҳам куйидаги насиҳатларни сўзлаганлар: “Фурсат ғаниматдир. Умрни фойдасиз ишлар билан ўтказмай, Аллоҳу таоло рози бўладиган иш лар билан банд бўлинг. Беш вақт намозни таъдили аркон(барча шартлари га уйғун) ила жамоат билан ўқинг, таҳажжуд намозини қўлдан чиқарманг, саҳар вақтларини истиғфорсиз ўтказманг.

Ғафлат уйқусида қолмаслик, ўлимни хотирадан чиқармаслик, охиратнинг ҳолларини ўйлаш ва фоний дунёнинг ҳаром бўлган нарсаларидан юз ўгу риб, боқий дунёнинг, яъни охират ишларига қайтиш лозимдир.

Дунё ишлари билан зарурат тақозосига кўра шуғулланиб, бошқа вақтларда охират ишлари билан машғул бўлиш керакдир. Қисқаси, Аллоҳдан ғайри ишларнинг севгисидан сақланиш ва баданни диннинг ҳукмларини бажа риш билан безатиш, ва шулар билан машғул бўлиш лозимдир. Асил иш ана шудир, бундан бошқаси ҳечдир”.

  1. Имоми Биргивийнинг васияти. 

“Қардошларимга, фарзандларимга ва охират йўлчиларига васиятим шулар дан иборат: Аллоҳу таоло амр этганларини бажаринглар. Қазога қолган намозларингни ўқинглар, қазога қолган закотларингни беринглар, рўза ларингни тутинглар. Устингиздаги фарз бўлган ҳажни қилинглар.  Ҳар бир мусулмоннинг ўрганиши фарзи айн бўлган илмийҳол маълумотларини ўрганинглар . Олимларнинг суҳбатида қатнашиб туришни тарк  қилманглар Ишончли ва тўғри билимли олимларнинг фатволари билан амал қилинглар. Билган ёки билмаган ҳар кишининг фатвоси билан амал қилмаслик керак.

Аллоҳу таолонинг исми тилга олинган вақтларда “Таоло ва Таборака”, “Азза ва Жалла”, “Субҳоноллоҳ” ёки “Жалла Жалолуҳ” сўзларини айтиб Унга таъзим этинглар. Расулуллоҳнинг ва бошқа Пайғамбарларнинг исмлари хотирланган вақтларда солавот келтиришларинг лозим бўлади. (Уларнинг исмларини ёзганда ҳам солавотларни очиқ ёзиш лозимдир). Бошқа олимлар ва машойиҳ хотирланганда “раҳматуллоҳи алейҳ” дейиш керакдир.

Устозларга ҳурмат кўрсатиш зарур. Йўл кўрсатиш ҳолидан ташқари вақт ларда устоздан олидинда юрмаслик лозим. Ундан аввал сўзга киришмас лик ва унинг ёнида кўп гапиравермаслик керак. Унга хизмат қилганда унинг иззат ҳурматини ўрнига келтириб, муҳаббат билан қилиш керакдир. Ҳар жойда ва ҳар ишда устознинг ризосини олиш лозим. Қариндошларни, силаи раҳм(ота она ва бошқа қариндошлар)ни кўриб туришни, уларнинг ҳолу аҳволидан хабардор бўлишни тарк этманглар. Ота – онанинг ҳақлари ни кузатиш, уларга юксак овозда сўзламаслик, аччиқланмаслик лозим ва гуноҳга олиб бормайдиган амрларини бажариш зарур.

Қўшнининг ҳақларини кузатишни ҳам унутманг. Ҳиди чиқадиган овқат пиширганингизда улар(қўшни)га ҳам бир миқдор ҳадя қилишни унут манг. Имкони қадар қўшниларнинг эҳтиёжига ёрдамчи бўлиш ва зарарга учраганда уларга ёрдам бериш керак. Бу ишлардан улар фойда кўрса, бунга севинмоқ лозим. Бошқа дин қардошларингизни севишингиз ҳам керак, албатта. Уларнинг қусур ва камчиликларини мумкин бўлган даражада кечириш лозим.

Савдо – сотиқда диннинг амрларига уйғун бўлиш ва жамоатга қатнашиб туриш лозим. Бидъатлардан сақланинг. Мисвоқ қўлланишни давом этти ринг.

Болачақангизга илмиҳолни(лозим бўлган дин маълумотларини) ўргатиб, Исломиятга мос бўлмаган нарсалардан қўриш ва сақланишини таъминлаш лзим”. 

  1. Саййид Жамолиддин Арвосийнинг насиҳати.

“Гуноҳ қилиб қўйсанг, дарҳол чин кўнгулдан тавба қил ва тилинг билан истиғфор сўзла. Тавбани қилишни асло кечиктирма. Бирор ишни қилаёт ганингда кўнглинг ғаш бўлиб, тинчлигинг бузилиб, қалбинг безовталаниб турса, ўша ишни қилишни тўхтат. Барча қилган таот ва ибодатларингда камчиликлари бор, уларни бутун лойиғи билан қила олмаяпман деб ўйла. Жуда кўп ема, жуда оз ҳам ема. Ейишда ўртача бўлишини сақла. Ҳар бир ишингда яхши ният қил. Қалбингдан холис (фақат Аллоҳу таоло амр қилгани учун) ният қилмасдан ҳеч бир ибодатни бошлама. Фойдасиз, доим зарарли бўлган нарсаларга вақт сарфлама.

Оғайниларинг билан лозим бўлган нарсаларни ўрганиш ва ўргатишга зарур бўлган вақтларда учраш. Бошқа вақтларни эса ибодат қилиш ва қалбни тозалайдиган нарсалар билан ўтказ. Дўстдир, душмандир ҳар кимга нисбатан табассум билан қара ва ширин сўзли бўл. Ҳеч ким билан тартишма, мунозара қилма. Ҳамманинг узрини қабул қил, ёмонликларини авф эт, зарарларига эътибор қилма.

Оз сўзла, оз ухла ва кўп кулма. Ҳар бир ишингни Аллоҳу таолога ҳавола эт, бироқ сабабларнинг таъсир қилишини Оллоҳу таолодан кут. Фарзларнинг ҳеч бирини қочирма ва кечиктирма. Доим фақат ўзингни ўйлама, Аллоҳу таолодан бошқа ҳеч кимга ишонма.  Болаларинг ва оилангга нисбатан ширин сўз ва табассумли бўл. Улар билан ҳам зарурат миқдори, уларнинг ҳақларини тўлашга лозим бўлган вақтларча бирга бўлишга ҳаракат қил. Эришган, этишган ҳолларингни ҳар кимга сўзлама. Мансабдор ва бадавлат кишилар билан кўп учрашма. Ҳар доим суннатга мос бўлишга ва бидъатлардан сақланишга урин. Ташвишу қийинчиликлар га дуч келганингда Аллоҳу таолодан умидингни узма, ҳеч хафа бўлма.

Қийничиликка дуч келганингда ва ютуқларга эришганингда ўз вазиятингда ўзгаришлар юз бермаслигига ҳаракат қил. Борлик, бадавлатлик ва йўқлик, камбағалчилик замонлар сенда ўзгариш ясамасин. Салафи солиҳиннинг ҳолларини ҳар доим ўқиб тур. Ғариблар ва камбағаллар ҳолидан хабар олиб туришни хотирадан чиқарма. Ҳеч кимни ғийбат қилма, чақиштирма, ғийбат қилганларга тўсиқ бўл.

Амри маъруфни ва наҳйи мункарни, яъни насиҳат қилишни қўлдан берма. Камбағалларга, мужоҳидларга молу мулкинг билан ёрдам қил. Хайр ва ҳасанот қил. Гуноҳ қилиб қўйишдан жуда қўрқ. Камбағал бўлиб қолишдан қўрқиб, ҳасислик қилма. Камбағал бўлиб қолсанг ҳам қўрқма. Аллоҳу таоло сарват ва эҳсон соҳибидир, сен ҳам Унинг марҳаматидан четда қолмайсан.

Муршид(тўғри йўлни кўрсатувчи, устоз)нинг суҳбатида ва ёнида адабли бўлишга урин. Ундан фақат адабли бўлганлар истифода (фойдалана олади) этади. Буни асло унутма”.

  1. Уч нарсага диққат қил! 

Иброҳим Ҳаввос (Буюк ислом олими Жунайдий Боғдодийнинг асҳобидан бўлиб, мелодий 903 йилда вафот қилганлар, “ҳаввос” сўзи хурмо дарахти дан занбил тўқувчи маъносини беради) ҳазратлари олдига насиҳат сўраб келган бир ўсмиринга, “Болам, уч нарсага диққат қилишингни тавсия этаман” дея марҳамат этдилар. Ўсмирин ҳайрон бўлиб, “Улар нималардир, устод?” деб сўради  ундан.

“Биринчиси, пулга, молу мулкка кўнгул қўйма! Иккинчиси, бу дунёда шун дай ҳаёт кечирки, ҳеч ким сенинг қилиқларинг, давронишларинг сабаб бў либ жаҳаннамга кирадиган бўлиб қолмасин. Яъни ҳеч кимга ёмон ўрнак кўрсатма. Ҳеч ким сенга қараб, исломиятдан совимасин.

“Учинчиси нимадан иборат муҳтарам устод,” дея яна сўради ўсмирин.

“Учинчиси эса, сенинг олдингга хафа бўлиб келган киши, сендан кетишда хурсанд бўлиб кетсин. Ғаму ғуссали кишиларни ҳурмат ва хурсанд қил. Сен кишиларни хурсанд қилсанг, Аллоҳу таоло сени хурсанд қилади,” деди у мўътабар зот.

  1. Ғийбат савобларни йўқ қилади. Ғийбат, Аллоҳу таолонинг ҳузурида жавобга тутилиши жиҳатидан ҳам, унда банда ҳаққи бўлиши билан ҳам жуда катта масъулиятга мансуб бир хато ва ниҳоятда катта гуноҳдир. Қиёмат куни ғийбат этганларнинг тили фожиали бир манзара кўринишини олади ва ғийбатчилар ўшандай ҳолда бутун махлуқот олдида шарманда қилинади.

Ғийбат ибодатларнинг савобини йўқотади. Қанчадан қанча заҳматлар, таш вишу қийинчиликлар билан ибодат қилинса-ю, бироқ уларнинг савобини арзимаган сўзлар билан йўқотиб юборилса, бу ақлсизлик, жоҳиллик ва аҳ моқлик бўлмайдими? Ибодатлар Аллоҳу таолога арз қилинганида уларни ғийбатни ташкил этган фойдасиз сўзлар билан аралаштириб кўрсатиш Яратганга нисбатан адабсизлик эмасми?

Холид бин Рабий ҳазратлари шундай ҳикоя қилганларди: “Дўстимларим бир мусулмонни ғийбат қилдилар. Мен ўша ғийбат бўлган жойда бўлишим га қарамасдан уларга бирор шаклда тўсиқ бўлмадим. Аммо ўша кечаси тушимда қора кийимли бир киши менинг олдимга бир товоқда сасиб кет ган тўнғиз гўштини келтирди ва боқирган ҳолда “Ма, буни егин,” деди. Мен эса, “Мен мусулмонман, мусулмон тўнғиз гўштини емайди,” дедим. У менга, “Бироқ сен мусулмоннинг гўштин еябсан. У бундан минг марта кўп роқ ҳаромдир,” дедида гўштдан бир парча кесиб оғзимга солди. Ўша вақт уйғониб кетдим. Гўшт эса оғзимда турарди ва сасишда давом этарди. Ўша сассиқ ҳид ҳисси қирқ кун оғзимдан кетмади.”

Ҳадис шарифларда марҳамат қилинадики, “Мираж кечаси менга жаҳан нам кўрсатилди. У ерда гўштлари парчаланиб оғизларига тиқилган бир қанча кишиларни кўрдим. Уларга бу сассиқ гўштларни енглар дейилаётганди. Фаришталардан уларнинг кимлар эканликларини сўрадим. Жаҳаннам фаришталарининг раиси Молик, “Булар ғийбат чилардир, ғийбатчилар эса, шайтоннинг дўстларидир,” деб жавоб қилди.” 

“Жаҳаннамдан энг сўнг чиқариладиган киши бировни ғийбат қилиб, ундан тавба этган киши бўлади. Яъни тавба қилганида ғийбатланган кишининг розилигини олмаган кишидир. Ғийбатдан тавба қилолмай ўлган эса, жаҳаннамга ҳаммадан олдин киритилади.” 

“Бир марта ғйибат қилган кишига Аллоҳу таоло ўн турли нарса билан жазо беради: 1. Раҳматидан узоқ тутади. 2. Фаришталардан узоқ қила ди. 3. Тоат-ибодатини, яхшиликларини йўқ қилади. 4. Расулуллоҳнинг руҳини ундан қайтаради. 5. Аллоҳу таоло унга ғазаб қилади. 6. Унинг жони олинаётганда бошини пастга қаратиб қўяди. 7. Қоқ-шатқич қабр азобига дучор қилинади. 8. Ўлаётганида амалларини савобсиз қилади. 9. Жаҳаннамга яқинлашитириб қўяди. 10. Ундан жаннатни узоқ қилади.” 

  1. Ғийбатга судираган нарсалар.

Кишини ғийбатга судираши мумкин бўлган нарсалар, ҳоллар ҳолатлар жуда кўпдир. Улардан баъзилари қуйидагилардир:

Ғийбат қилинаётган кишига нисбатан душманлик, ёнидаги кишиларнинг фикрларига эргашиш, ўзини ўша гуноҳларни қилмаган каби кўрсатишга уриниши, ўзини ундан юқори эканлигини кўрсатиши, ҳасад, яхши кўрма ган кишисининг ҳаромларга аралашидан ҳайрон бўлаётганини кўрсатиш, ундан хафалигини, унга ачинаётганини кўрсатиш, ана у ҳаромхўр, деб уни яхши кўрмаслигини билдириш кабилардир.

Ғийбат қилинаётган жойда бўлган киши, ўша ҳолдан қўрқмаса, сесканмаса, сўзлари ёки қалбида уларни рад этмаса, ғийбат гуноҳига шерик бўлган бўлади. Ғийбатчининг сўзини тўхтатиши мумкин бўлса, уни тўхтатиши зарурдир. Ёки ўша жойдан чиқиб кетиш имкони бўлса чиқиб кетиши керак. Қўли, боши, кўзи билан ғийбатчини тўхтатиш кифоя қилмайди. Очиқчасига жим бўл, ғийбат қилма дейиш лозимдир. Ислом буюклари, “Ғийбат бўлаётган жойда жим бўл! Ғийбат қилма деганга юзта шаҳид савоби берилади,” дея марҳамат қиладилар. Ғийбат, ғийбатчининг савоб лари озайишига, ўша ғийбатланаётган кишининг гуноҳлари ҳам ғийбатчи га ўтишига сабаб бўлади. Ана шуларни ўйлаш ғийбат қилишга тўсиқ бўла ди. Ғийбат қилинаётганда бошқа бировнинг сўзини ташиса, бу алоҳида бир бошқа гуноҳни келтириб чиқаради.

Ҳадиси шарифда айтиладики, Қиёмат куни кишининг савоб дафтари очилади. Қарайдики, дунёда қилган ибодатлари у дафтарга ёзилмаган бўлади. Ўшанда, Ё Раббий мен дунёда шу – шу ибодатлар қилгандим. Улар бу ерда ёзилмаган, дейди. Ўшанда унга, ибодатларинг дафтаринг дан ўчирилди ва уларнинг савоби сен ғийбат қилган кишиларнинг са воб дафтарларига ёзилди, дейилади.” 

Аллоҳу таоло Мусо алейҳиссаломга, “Ғийбатчи тавба қилган бўлса, жаннатга энг кейин киради. Ғийбатчи тавба қилмаган бўлса. Жаҳаннамга энг аввал киради,” дея ваҳий марҳамат айлади.

Ибни Сирин ҳазратлари, “Сени ғийбат қилдим, ҳаққингни ҳалол эт,” деган бирисига “Аллоҳу таоло ҳаром этганини мен қандай қилиб ҳалол қила ола ман,” дея жавоб берди. У бу сўзи билан олдин Аллоҳу таолога тавба қил гинки, менинг ҳалол қилишимнинг фойдаси бўлсин демоқчи бўлди. Гап юр гизиш, гап ташиш ҳам ҳаромдир. Ҳадиси шарифда марҳамат қилинадики, “Гап ташиган жаннатга кира олмайди.” “Сизнинг энг ёмонингиз гап ташийдиган (гап юригизадиган), ораларингизни бузадиганлар ва киши ларни бир бири билан жанжаллаштириб қўядиганларингиздир.”

Бундай ҳолларга фитна чиқариш дейилади. Фитна чиқариш эса катта гуноҳдир.

Туркияда нашр этиладиган “Туркия” газетасининг “Инсон ва жамият” рубрикаси суҳбат бўлимида 2010 йил 25 – апрел куни “Муваффақиёт нинг шарти” номи билан бир суҳбат материали берилди. Бу материал, газетанинг махсус мухбири  Меҳмет Али Демирбош тарафидан тайёрланганди. Биз уни ўзбекчалаштириб биринчи суҳбатимизга асос олдик. 

Суҳбат – 2.

Бисмилоҳирраҳмонирроҳийм

Алҳамду лиллоҳи раббил аламийн Арраҳмонир роҳийм Молики явмид дийн Ийяка наъбуду ва Ийяка настаийн иҳдинос сиротол мутақийм Сиротол лазийна анъамта алайҳим ғайрил мағздуби алайҳим валад здолийн 

Алаҳумма салли аъло саййидино Муҳаммадин ва аъло олий саййидино Муҳаммад 

Мазкур суҳбатимизда ҳикмат аҳли зотларнинг ибратли сўзлари, Ғийбат касали, Инсонликнинг даражаси, Жиҳод, Исломиятда молу мулкка, кофирларга, фанга муносабат ва бошыа шу каби масалалар ҳақида сўз кетади.    

Ҳикмат аҳли зотлар марҳамат қиладиларки, Аллоҳу таоло рози бўлган бандаларига динига хизмат этиш имконларини яратади. Масалан, кунлик турмушда бирор киши бирон муҳим ишини, ўзи яхши билган, ёқтирган ва ишонган бирисига буюради. Шунга ўхшаш исломиятни ёйишни ҳам Аллоҳу таоло ўзи ёқтирган ва севган бандаси ва Ҳабибим деб атаган Пайғамбаримиз саллоллоҳу алаейҳи ва салламга буюрди. Ундан сўнгра ҳам бу динни ёйишни, мустаҳкамлашни Аллоҳу таоло севган бандаларига насиб этди. Улар эса, ҳазрати Пайғамбарнинг ворислари ҳисобланган аҳли суннат олимлари, авлиё зотлар, Силсилаи олийя (Пайғамбаримиз (с.а.с)дан бошлаб ўтган буюк олимлар(олийя) силсиласи-занжири) буюклари ва уларнинг талаба-шогиридлари, уларни севиб, уларга эргашганлардир. Бу хизматга қатнашадиганлар ҳам исломий билимларни яхши ўрганишлари лозимдир. Илм, амал ва ихлос бўлсагина хизматлар давом этиши мумкин бўлади. Аллоҳу таолони унутган ҳолда қилинган хизмат, хизмат эмас, балки ҳазимат (хизматни бузиш, зарар) бўлади. Аҳли суннат эътиқодига хизмат учун йўлга чиққан киши ўз ақлига, ишончига, ғайратига ишонади-ган бўлса, Аллоҳу таоло уни ўз ҳолига ташлаб қўяди ва ниҳоят у овора бўлади, холос. Агар менинг қўлимда ҳеч нарса йўқ, фақат Аллоҳу таолога суяниб, Унинг ризоси учун деб йўлга чиқилинса, зоҳирий натижа нима бўлишидан қатъи назар бу хайрлидир. Ихлосли бўлган киши доим ютуқдадир.

Бугунги ишимизни эртага қолдирмаслигимиз лозим. Ниятларимизни тузатайлик. Бирон ютуққа эришсак, уни асло ўзим қилдим демайлик. Унда Аллоҳу таолонинг буюруғи-истаги, ризоси бордир. Доимо буюкларнинг, дин буюкларининг ёнида бўлайлик. Мунозара ва эътирозлардан (диний, албатта) узоқ бўлайлик, фитна чиқишига сабаб бўлмайлик. Бизни бошқарган мусулмон амирларимизга итоат қилайлик. Ҳар доим юзимизда табассум бўлиб, ширин сўзли бўлайлик. Ўзимзнинг хато ва камчиликлари- мизни кўрмаган ҳолларда ҳузуримиз бузилиши керакдир. Ҳузур излаган, ютуқлар ва яхши кун кечиришни истаган юзини охиратга буриши лозимдир.

Мўмин, кечиримли, юзида табассум аримаган, тили ширин киши деганидир. Ҳар бир мусулмон киши ўзи ҳақида “яхши киши, мана бундай бўлади,” дейдиган даражада ибратли бўлиши керак. Мусулмон, барчага бирдай юмшоқ муомалада бўлиши, мулойим ва оз сўзлаши, ҳеч кимни инжитмаслиги лозим. Бизга ёқимсиз бўлган ёки севмаганимиз кишига ҳам эҳсон қилишимиз, бизга ташвиш келтирган кишига ҳам табассум кўрсатшимиз лозимдир. Динни ёйишда сабрли, жумард, марҳаматли ва кечиримли бўлишимиз шарт.

Бирор ишнинг заҳмати қанча кўп бўлса, унинг раҳмати ҳам шунча кўп бўлади. Қалбни энг кўп нурлантирадиган нарса, аччиқ-ланишингиз керак бўлган кишига дуо эттишдир. Ғийбат қилмаслик, маъносиз, бекорчи нарсалар ҳақида сўзламаслик керак. Бошқаларни кузатишдан кўра, ҳар бир киши ўзини кузатиши, яъни ўз ниятини, ахлоқини, хато ишларини тузатиши лозим. Ҳар бир нарсани Аллоҳ учун қилишимиз керак. Ихлоссиз амал, муомаладан чиқиб қолган ёки ғиррамлар ясаган сохта пул кабидир. Мутавозели бўлиб, оз сўзлаш ва оғиздан чиққан ҳар бир калиманинг савоб ёки гуноҳ бўлишини жуда яхши билиш лозимдир.

Қилган яхшиликларимизни ва бизга қилинган ёмонликларни унутишимиз керак. Бироқ Аллоҳу таоло бизни ҳар жойда кузатиб турганини ва ўлимни ҳеч унутмаслигимиз шарт.

Чорасиз қолган вақтларда Аллоҳу таоло буюк зотларнинг шафоатига етиштиришини билишимиз лозим. Фақат ўша зотларни ёки зотни севиш ва унинг буюклигига ва у орқали ёрдам келишига ҳақиқатан ишониш лозим бўлади.

  1. “Ғийбат саратон(рак) касали каби давосиз бир хасталикдир.

Ғийбат, бирисининг бошқаси ҳақида (яъни бир мусулмон кишиси бошқа бир мусулмон қардоши ҳақида), унинг ўзи бўлмаган жойда уни хафа қиладиган сўзларни сўзлашидир. Бошқача айтганда, аниқ бир мўминнинг айбини уни ёмонлаш учун, унинг орқасидан сўзлаш ғийбат бўлади, у мўминни ғийбат қилиш бўлади. Масалан, бир кишининг баданида, насабида , ахлоқида, ишида, сўзларида, динида, молу дунёсида, ҳатто либосида, уйида бор бўлган камчилик, қусур, қусурлар ҳақида унинг орқасидан сўзланса ва бундан у киши хафа бўлса ана шу ғийбатдир. Ёпиқ шаклда, ишорат ва ҳаракат билан билдириш, ёзиб ёки хат ёзиб билдириш ҳам сўзланган- дек ҳисобга ўтиб, буларнинг бари ғийбатдир. Масалан, фалончи киши яхши одам, бироқ ибодатида мана бу камчилиги бўлмаса янада яхши бўларди дейиш ғийбат бўлади.

Ҳусайин бин Саид қуддиса сирруҳ марҳамат қиладиларки, “Ғийбат саратон касали кабидир.  У қайси банданга кирган бўлса, уни битирмасдан қўймайди. Қардошларимиздан кўпчилиги бу касалликка муфтало бўлганларини кўраяпман. Бу ғийбат офати хонимлар орасида ҳам кенг тарқаганини ҳамма билади. Бизни ёқтирган қардошларимизнинг ғийбатдан узоқ туришларини илтимос қиламан”.

Оллоҳу таоло, Қуръони карим Ҳужурат сурасининг 12 – ояти каримасида мазмунан кишилар орқасидан гумонга асосланиб сўзлаш-дан қочинишни, яъни ғийбат қилмасликни амр этади.

Ҳадиси шарифда марҳамат қилинадики, “Ғийбатдан узоқ бўлинглар, чунки ғийбат зинодан ёмондир. Зинокорнинг тавбаси қабул бўлади, бироқ ғийбат қилган кишининг тавбаси, ғийбатланган киши уни авф қилмагунича қабул бўлмайди”, “Қиёмат куни ҳасонат дафтари очил ганда киши ўзи қилмаган ибодатлар ёзилганини кўради ва унга булар сени ғийбат қилганлардан келган савоблардир дейилади”.   “Ғийбат кишининг савобини, яхши амалларини олов қуруқ ўтинни ёққани каби куйдириб юборади”.

Бидъатларни, мазҳабсизликни ёйиб ва ошкора гуноҳ қилишда давом этиш билан мусулмонларнинг тўғри йўлдан оғишларига сабаб бўлганни, унинг зарарларидан қўримоқ учун, уларни мусулмонларга танитиш ғийбат бўлмайди. Аммо бу лозим вазифани ҳам фитна келиб чиқмайдиган шаклда амалга ошириш лозим бўлади.

  1. Инсонликнинг энг юксак даражаси.

Киши, дўстга ҳам, душманга ҳам, қисқаси ҳаммага яхшилик қилиши, эҳсону икромда бўлиши лозим. Ўзидан бошқаларнинг эҳ-тиёжларини кўриши ва уларга ёрдамчи бўлиши керакдир. Асло, “Яхшилик қилдим, ёмонлик кўрдим,” дейилмаслиги шарт. Ҳар қандай бир қилинган яхшилик, уни қилган кишига қандайдир йўллар билан албатта яхшилик бўлиб қайтади. Халқда, “Балиқ билмаса, халқ билар,” дейилган нақл бор. Ҳадиси шарифда ҳам, “Ҳар ким ўзига яхшилик қилганни ёқтиради, яхши кўради. Бу хусусият эса, кишининг яратилишида мавжуддир,“ дея марҳамат қилинади. 

  1. Ширин сўз, очиқ юзли бўлиш …

Бунинг учун киши, ҳар доим ҳар бир кишига ширин сўз ва очиқ юз бўлиши лозим бўлади. Кишиларга қилинадиган энг фойдали эҳсон, энг қимматли ҳадя, бу ширин сўзлилик ва очиқ юзли бўлишдир. Сигирга сиғинадиганларни кўрганда, сигирга ўт бериб, унинг душман бўлиб қолишига ҳалақит бериш керак. Ҳеч ким билан ўринсиз мунозара қилиб, тартишмаслик  керак. Бундай тартишиш дўстликка путур етказади, душманликни оширади.

Ҳеч бир ҳолда, ҳеч кимга қизишмаслик лозим. Ҳадис шарифда, “Ғазаб қилма,” дея марҳамат қилинди. Бошқа бир ҳадиси шарифда эса, “Садақа бериш билан молу мулк озаймайди. Аллоҳу таоло кечиримли кишиларни азиз даражасига кўтаради. Аллоҳ ризоси учун кечирганларни, Аллоҳу таоло юксалтиради”, дея марҳамат қилинади.

Инсоннинг яратилишида, унга молу мулкни, пулни севиш хос қилинди ва унга ғазабланиш хусусияти ҳам берилди. Кишидаги ғазаб хусусияти, уни интиқомга, кибрга келтиради. Келтирилган ҳадиси шарифда эса, ана шу ёмон хулқни тузатиш йўли кўрсатилади, яъни садақа қилишни, закотни тўлашни кўрсатади. Кечиримли бўлишни, ғазабдан тийилишни амр қилади.

Ўзига яхшилик қилмаган бир кишига яхшилик қилиш, икромда бўлиш, ҳадя-савғолар бериш кишининг энг юқори, энг юксак даражасидир. Кишидаги бу сифатлар, душманни дўст этади. Исо алейҳиссалом, “Тиш синдирганнинг тиши синади. Қулоқ – бурун кесганнинг ҳам қулоқ – буруни кесилади, дегандим. Энди эса, ёмонлик қилганга ёмонлик қилманг, ўнг чаккангизга урганга, чап чаккангизни тутинг, дейман,” дея марҳамат қилади.

Ибн-ул Арабий ҳазратлари марҳамат қиладиларки, “Ёмонлик қилганга яхшилик қилган киши, Аллоҳу таолонинг неъматларига шукр қилган бўлади. Яхшилик қилган кишига ёмонлик қилган эса, ўша неъматларга куфр этган бўлади.”

Ҳадиси шарифда, “Мусулмон мусулмонннинг қардошидир. Улар бир-бирларини хафа қилмайдилар. Кимки дин қардошининг бирор ишига ёрдамчи бўлса, Аллоҳу таоло унинг ишини енгиллаштиради. Кимки, бирон мусулмониннг ташвишларини кетказишга сабабчи бўлиб, уни севинтирса, Аллоҳу таоло қиёматнинг энг қийин кунларида уни қийинчиликлардан қутқаради. Кимки, бирор мусулмоннинг айбини, қусурини ёпса, Аллоҳу таоло қиёмат куни унинг айбларини ёпади,” дея марҳамат қилинади.

  1. Душманларини кечирди! …

Имоми Раббоний ҳазратлари Мактуботида марҳамат қиладики, “Аллоҳу таоло ортиқча ҳаракатлардан қўрисин! Ўртача, адолат устида, тўғри йўлда бўлишни насиб айласин! …”

Уҳуд жанггида Расулуллоҳнинг муборак юзи яраланиб, муборак тиши синганида, Асҳоби киром кўп хафа бўлдилар, “Дуо қил, Аллоҳу таоло уларнинг жазоларини берсин” дейишдилар. Бироқ Пайғамбар аҳазратлари, “Мен лаънатлаш учун юборилмадим. Хайр дуо қилиш учун юборилдим,” дея марҳамт қилдилар. Бунга қўшимча, “Ё Раббий! Уларга ҳидоят бер. Улар танимайдилар, билмайдилар, ахир. Улар билсаларди бундай қилишмасдилар!” каби дуода бўлди. Қаранг, Пайғамбар ҳазратлари душманларини ҳам лаънатламади, уларни кечирдилар …

  1. Жиҳод.

Кишилар, ҳатто ўзларини мусулмон ҳисоблаганларнинг бир қисми орасида Жиҳод ҳақида янглиш, хато тушунчалар учрайди. Шу сабаб биз ушбу суҳбатимизда Жиҳоднинг Исломиятга кўра таърифини келтиришни ҳам зарур ҳисоладик. 

Жиҳод, жоҳил ота-оналарнинг ва дунё манфаатлари йўлида уринишган, ҳаракатда бўлишган папаларнинг ва кайфлари, завқлари учунгина зулм ва исканжа-қийноқлар жорий этган бошлиқларнинг алдатганларини, йиғлатиб-ингратганларини куфрдан, фалокат йўлидан қуткормоқ, уларни куч ишлатиш билан  Ислом нури ила шарафлантирмоқдир.

Жиҳод, исканжа остида ва куфр, ёмонликлар ичида етиштирилган, зулматда қолдирилган бечораларнинг Ислом нуридан зиё олишларига тўсиқ бўлган диктаторларнинг, мустамлакачиларнинг зарарларини йўқ қилмоқ йўлида жонини, молини фидо этмоқдир.

Инсонларни сўнгсиз Жаханнам азобидан қутқармоқ, сўнгсиз Жаннат неъматларига эриштирмоқ йўлида куч қўлламоқ  жиҳоддир.

Бизнинг замонимизда башарият давлатлар деб аталадиган ҳудудларда яшаш тартибига солингандир. Шу сабабдан таърифи ҳозиргина келтирилган жиҳодни якка-якка индивидлар(шахслар) эмас, давлат ва давлатлар амалга  ошириши лозим келади. Индивидларнинг, уларнинг у ёки бу хил гуруҳлари, ташкилотларининг ўзларидан бошқаларга хужумлари, босқинларига талончилик, варварлик, босқинчилик дейилади.

Жиҳодга қатнаша олмаганлар мужоҳидларга дуо қилмоқлари фарздир.  Кофирлар жиҳод соясида золимларнинг зулм ва исканжасидан қутилиб, иймон билан   шарафланадилар. Уларнинг орасида исломийятни эшитиб, тушунганларидан кейин  иймонга кирмаганларидан Ислом давлатининг адолати остида яшашни қабул этганларининг динига, жонига, молига тегинилмайди. Улар ислом адолати, шафқати  остида ҳур ва роҳат яшайдилар. Мусулмонларнинг жиҳод килишлари учун  ишлаш-меҳнат қилишлари ва қувватланишлари фарздир. Улар(Мусулмонлар) фойдали меҳнат қилмасалар, жиҳод қилмасалар, энг аввал мусулмонларга, ҳатто бутун инсониятга катта ёмонлик қилган ва зарар келтирган бўладилар. 

  1. Исломда фанга муносабат: Исломийят бутун фан  соҳасида, илм ва ахлокда ҳар бир ишга, тажрибага аҳамият берилишини амр этади.  Бундай ишларни қилиш фарзу  кифоя эканлиги Ислом китобларида баён этилгандир. Ҳатто исломият амал қилинадиган бирор шаҳарда  фаннинг янги хулосаси ва кўрсатмалари ишлар(амалият)да восита сифатида қўлланилмаётган бўлса, у шахарнинг идорачиларини, амирларини исломият масъул ва жавобгар ҳисоблайди.  Ҳадиси шарифда, “Ўғил-ларин-гизга сузишни ва ўқ отишни ўргатинг!  Хотинларнинг уйда ип игириши нақадар гўзал бир машғулотдир,” деб буюрилади.  Бу ҳадиси шарифда, уруш, жанг учун зарур бўлган барча хил маълумотларни, усулларни билишни, ҳеч бир бўш ўтирмасликни ва ҳар доим фойдали ишлар билан  машғул бўлишни амр этмоқдадир. Шунинг учун ҳам бугун Ислом миллати- нинг атом-ядро  бомбалари ва уларни мўлжалга етказадиган ракеталар ясаб, сунъий йўлдошлар  учириб мусулмончиликни дунёда машҳур этиши фарзлардан биридир. Мусулмонлар  бундай қилмасалар буюк гуноҳ қилган бўладилар. … 

Ақл ёрдамида эришилган билимларни  исломийят тақиқламайди ва уларга бирор чегара ҳам қўймайди. Фақат уларнинг нақл  билимлари билан биргаликда ўрганилишини ва ақл илмлари натижаларининг аҳком-и исломийяга уйғун, инсонларга фойдали шаклда қўлланилишини талаб қилиш билан бирга, уларнинг зулм, исканжа ва фалокат воситасига айланиб қолмаслигини амр  этади. Маълумки, мусулмонлар бир қатор фан кашфиётларининг ижодкорларидир.

Масалан, компас мусулмон олимлари тарафидан 687(м. 1288) йилда кашф этилди.  Игнали милтиқ 1282 (м. 1866)да ва тўп 762(м. 1361)да кашф этилди ва улар Фатиҳ [Меҳмет Фатиҳ, Усмонли халифалариданбўлиб, Истанбулни фатиҳ этган подшоҳдир.]  тара-фидан жангларда ишлатилди. Исломийят, Исломга қарши бўлганларнинг, ислом  ахлоқини билмаганларнинг дарс ва вазифа исмлари билан илмга киритилган  ахлоқсизликларнинг, уйдурма тарихларнинг, исломийятга тўнкарилган туҳматларнинг  ўқи-тилишини, ўрганилишини тақиқламокда ва зарарли, ўта ёмон тарғиботлардан сақланишни, фойдали ва яхши билимларнинг ўргатилишини истамоқдадир.

Иломийят, фойдали бўлган ҳар бир  илмни, фанни ва тажрибаларни қўллашга амр этган бир диндир. Мусулмонлар фанни  севиб, фан олимларининг тажрибаларига ишонишадилар. Шу билан бирга фан олими  исми билан юрган фан тақлидчиларининг туҳматларига, ёлғонларига  алданмайдилар. 

  1. Кофирларга муносабат ҳакида. Кофирларга ишониб, уларни мусулмонларга бошлиқ тайин этмоқ, мусулмонликни пастлаштириш бўлиб, буюк  гунохдир. Бидъат эгаларини, яъни мусулмон шаклига кириб, мусулмонларнинг  иймонларини бузишни истаганларни севмаслик, ҳатто уларнинг саломларига алик ҳам олмаслик, уларнинг зарарларини мусулмонларга тушунтириш ва уларга эшиттириш  лозимдир.

Иймони бўлиб, ибодатлар қилиб ва гуноҳлардан сақланиб юрсаларда, аммо  ёлғон шоҳидлик, ноҳақ ҳокимлик, ёлғончилик, миш-мишлар, туҳмат, ҳажвия каби  ҳаракат, сўз ва ёзувлар билан мусулмонларни ранжитганлар билан сўзлашмаслик ва  севишмаслик лозимдир. Иймони бўлиб, ибодат этмаганларга ҳамда фоиз олиш ва  бериш, алкоголли ичимликларни ичиш, қимор ўйнаш каби ҳаромларни қилган, лекин мусулмонларни ранжитмаган фосиқларга қарши бирмунча юмшоқ муносабатда бўлиб,  уларга насиҳат этиш керак. Бунга қарамасдан улар йўлга кирмасалар, уларга салом  бермаслик, улар билан кўришмаслик керак. Фақат улар касал бўлганларида уларни  зиёрат этиб, саломларига жавоб қайтариш лозим. [Сўз, ёзувлар ва қўполлик билан  куч ишлатиб мусулмон-ларга ҳужум қилмаган кофирларга нисбатан ширин сўз ва табассум кўрсатиш лозим, ҳеч кимга ёмонлик қилмаслик  керак.]

Кофирларни севмаслик, иймоннинг  қалбдаги аломатидир. [Севмаслик қалбда бўлади. Улар ва ҳамма билан яхши  муносабатда бўлиш, ҳеч кимни хафа қилмаслик керак. Фақат зарурат ва эҳтиёжлар  асосида ўткинчи иш шартномалари тузиш мумкин бўлса-да, у қалбдан бўлмаслиги ва зарурат ўртадан кўтарилган замон улар битирилиши лозим]. 

  1. Исломийятда мол-мулкка муносабат. Аллоҳу таолонинг мубоҳ этган,  яъни ижозат этган нарсалари ниҳоятда кўпдир. Улардаги лаззатлар ҳаромларда  учрайдиган лаззатлардан янада ортиқдир. Мубоҳлардан фойдаланганларни Аллоҳу таоло ёқтиради(яхши кўради), ҳаромдан фойдаланганларни эса, ҳеч ҳам ёқтирмайди(ёмон кўради). Ақли жойида бўлган ва  тўғри тушуна оладиган бирор кимса, ўткинчи бир завқ учун эгасининг,  яратувчисининг севгисидан кечадими? Затон ҳаромларнинг сони қанчалар озчиликни  ташкил этади, ахир. Аслида ҳаромларда учрайдиган лаззатлар мубоҳларда ҳам бор  бўлиб, улар янада лаззатлироқдир. [Дунё, една сўзининг (калимасининг)  муаннесидир, яъни исми тафдилдир. Масдари, дунув ёки диёнотдир. Биринчи  масдардан келинса жуда яқин, демакдир. “Биз яқин бўлган кўкни чироқлар билан безадик,”аяти калимасидаги дунё(кўк) сўзи ана шундай маънода келмоқда. Баъзи ерларда эса, иккинчи маънода ҳам  қўлланилади. Масалан, (Дений, олчоқ нарсалар малъундир), дейилган ҳадиси  шарифда шундайдир. Яъни дунё малъундир, маъносини бермоқда. Олчоқ нарсалар, Жаноби Ҳақнинг нахй-и иқтизойи ва нахй-и ғайр-и иқтизойисидир. Яъни ҳаром билан макруҳлардир. Бу ҳолда, Қуръони каримда таъкидланиб, ёмон, дейилган дунё(мол-мулк) – бу  ҳаромлар ва макруҳлардир.

Умуман мол-мулк(молу дунё) эса, ёмонланмаётир.  Чунки Жаноби Ҳақ молу мулкка хайр исмини бермоқда. Бу сўзимизга исбот ва васиқа сифатида, барча махлуқлар ва инсонлардан устунликда иккинчиси ҳисобланган Иброҳим ҳалийл-ур-раҳмнинг молу мулкини кўрсатамиз. Унинг кенг далалар ва водийларни тўлдирган жуда кўп чорваси бўлиб, улардан ярим миллиони фақат сигирлар эди.  Бундан кўринаяптики, исломият дунё молу мулкини ёмонламаяпти.

Пайгамбар Иброҳим(алейҳиссаллом)нинг бу  қадар бадавлат бўлиши фикримизга исбот бўла олади. 

17 … иззат ва шараф иймондадир.

Дунёда эришиш мумкин бўлган энг юксак мартаба, бу иймондир. Бундан янада юксак мартаба бу дунёда йўқдир ва бўлиши ҳам мумкин эмасдир. Инсонларнинг иймонга келишлари ҳам жуда енгил ва қулай бир иш эмас, албатта. Ҳатто Пайғамбар ҳазратлари улар(иймонга келмаганлар)нинг инончсизликларидан, “Нега булар инонмайдилар, абадий ёнадилар, ахир”, дея Аллоҳу таолога ёлворардилар. Кўкси якпора бўлгунча ибодат қиларди, оёқлари шишиб кетгунича намоз ўқирди. “Ё Роббий! Буларга ҳидоят қил !”  Дея дуо қиларди. Оқибат қуйидаги мазмунда ояти калима нозл бўлганди: “Эй ҳабибим! Сен кўксингни якпора қилиб, ўзингни бунча хароб қилма. Кишиларга ҳидоят қилиш менинг ихтиёримдадир. Ким мўмин бўлади ва ким бўлмаслигини мен биламан. Бунинг ҳам бир ҳикмати бор. Сен эса фақат уларга тушунтир-да кетавер. Чунки ҳидоятга келтириш сенинг ихтиёрингда эмас. У ёғи менинг қўлимдадир. Сенга барча нарсаларни бердим, аммо бунисини бермадим. Бу мен биладиган ишдир.” 

Ҳазрати Умар халифати замонида Шомга кетишардилар. Халифанинг их-тиёрида йўлда миниладиган битта туяси ва унга хизмат қиладиган бир қу-ли бор эди. Халифа ва унинг қули туяни бир соатдан алмашиб минишга ке-лишиб олишгандилар. Ниҳоят, йўл тугаб, Шомга кириш олдига келингани-да туяни миниш навбати халифанинг қулига келади. Ўшанда халифанинг ёнидаги мулозимлар, “Халифа ҳазратлари, бундай қилиш бўлмайди. Бутун халқ халифани туянинг устида кўришга ўрганганлар. Шунинг учун  бу юртнинг халқи туянинг устидаги кишини халифа қабул қиладилар. Илтимос туяга сиз мининг”, дейдилар. Уларга жавобан ҳазрати Умар шуларни сўзлайди: “Биз бир замонлар ожиз ва кўп залил бир қавм эдик. Болаларимизни тириклайин тупроққа кўмардик. Яъни дунёнинг энг ваҳший ва залил қавми эдик. Оллоҳ бизни мусулмонга айлантириб, энг буюк шарафга эриштирди. Агар ҳалигача иззатни ва шарафни туянинг устида излаганлар бўлишса, ана туя у ерда. Мен Муҳаммад алейҳиссаломнинг умматиман. Аллоҳга иймон келтирдим. Ана шу шараф менга етарлидир. Навбатим келмасидан ҳеч ҳам туяга минмайман.”

Ҳазрати Умар(р.а)нинг иймон ҳақидаги ҳикоясини хотирлар эканмиз, унинг ибратли сўзу насиҳатларидан бир қаторини келтиртшнт лозим ҳисоблаймиз:

“Намоз нақадар бир гўзал  ибодатдир! Намоз ўқимаганнинг ҳақиқатан Исломдан бирор бир насиби йўқдир.”

“Илм ўрганинглар. Илм учун эса, роҳат қилишни, дам олишни ва ҳилм (ю- вошликни, юмшоқликни) ўрганинглар.”

“Аллоҳу таоло Ўзи ёқтирган кишиларини бошқа бандаларига ҳам ёқимли этади.”

“Ўлим эсда севинч қолдирмайдиган дунё ҳақиқатини ўртага қўяди.”

“Менга  айб ва камчиликларимни кўрсатган кишига Аллоҳ раҳмат этсин!” “Ҳисобга тутилмасдан аввал ўзингизни ўзингиз ҳисобга тутинг. Амалларингиз  тортилмасидан олдин уларни ўзингиз тортиб кўринг.”

“Овқат егин, аммо батамом тўйиб кетмагин.” “Аллоҳ , тежамли ва ўзни мувозанатда тутишни ёқтиради, исрофгарчиликни ва тартибсизликни ёқтирмайди.”

“Калака, ҳазил ва мазах, кишининг шарафини озайтиради.”

“Солиҳ ва яхши бир дўстнинг юзига боқишнинг ўзи кишининг хафачиликларини тарқатади ва роҳатлантиради.”

“Кўп сўзлаган кўп адашади. Кўп кулганнинг ҳайбати ва ҳаёси кетади.”

“Эртагаёқ камбағал ва муҳтож бўлиб қолсам, ҳеч хафа бўлмайман. Бадавлат бўлишни ҳам ҳеч хаёл қилмайман. Чунки улардан қайси бири хайрли бўлишини билмайман.”

“Уйланмасдан ризқ излаганларга ҳайронман.” “Адолат мулкнинг асосидир.” “Эркакга иймондан сўнгра берилган нарсалардан энг хайрлиси солиҳа хотиндир.” “Исломнинг беш шартини тўғри бажарган кишининг иши доим муваффақиятли ва самарали бўлади.”  

Суҳбатимизнинг сўнгида бир қатор ибратли мисралар келтирамиз: 

Киши:
Адабли эса, унча-мунча хатоси ҳам кўринмас,

Адабсиз эса, яхшилигига ҳам аҳамият берилмас.  

Сабр аччиқдир.

Аллоҳ учун сабр этган, Сиротда отли бўлар,

Сабр аччиқ бўлса-да, меваси тотли бўлар.  

Аллоҳ ризоси

Кимнинг ёлғиз мақсади, Ҳақнинг ризоси бўлар,

Илмиҳол ўқиса гар, кўнгли иймонга тўлар.

Этган(қилган) топар.
Ёмон жазосиз қолмас, қилган оқибат топар,

Албатта сув кўзаси, сув йўлида синар.

Бу суҳбатимизга Туркияда нашр этиладиган “Туркия” газетасининг 2010 йил  20- 21 апрел сонларида  муаллиф Меҳмет Ўручнинг  “Расулуллоҳнинг (с.а.в) хушахлоқи ва гўзал одатлари” сарлавҳаси билан берилган мақоласини, ушбу газетанинг 24 – апрел сони “Инсон ва жамият” рубрикасида эълон қилинган “Ғийбат саратон(рак) касали каби давосиз бир хасталикдир” каби материални асос олдик.

 Суҳбат-3

Бисмилоҳирраҳмонирроҳийм

Алҳамду лиллоҳи раббил аламийн Арраҳмонир роҳийм Молики явмид дийн Ийяка наъбуду ва Ийяка настаийн иҳдинос сиротол мутақийм Сиротол лазийна анъамта алайҳим ғайрил мағздуби алайҳим валад здолийн 

Алаҳумма салли аъло саййидино Муҳаммадин ва аъло олий саййидино Муҳаммад 

Оламларнинг рабби Аллоҳу таолога ҳамд бўлсин. Раббимиз ёқтирадиган, унинг ризосига муносиб шаклда ва барча махлуқлар келтирадиган ҳамд ва шукрларнинг бирнеча бароваридан ҳам кўпроқ ҳамд бўлсин. Унинг оламларга раҳмат ўлароқ юборган энг севимли қули Муҳаммад Мустафога салот ва салом бўлсин. Муҳтарам пайғамбар ҳазратларининг гуноҳсиз, ҳар турли айблардан, қусурлардан узоқ бўлишган Олийга ва Асҳобига ҳам дуолар ва саломлар бўлсин!

Шундай қилиб, мазкур суҳбатимизда Маънавий хасталиклар, дунё(молу мулк)га тушкунликнинг зарарлари, Кўпчиликнинг қарашлари ҳамиша ҳам тўғри бўлмаслиги масалалари, ёмон ишларнинг, одат ва  хулкнинг ўрнак бўла олмаслиги каби мавзулар ҳақида сўз юритишни ният қилдик.

  1. Маънавий хасталикларнинг боши …

Маънавий хасталикларнинг боши дунё севгисидир (бу ерда “дунё” сўзи, бу ҳаётий дунёдаги барча нарсалар: молу мулк, бола чақа, ёру дўст, мансабу мартаба ва ҳ.к деган маънода ишлатилмоқда). Раббимиз дунёни яхши кўрмайди(севмайди), уни яхши кўрганларни (севганларни) ҳам яхши кўрмайди. Чунки дунёдан бошқа ҳеч бир жойда Унга (Раббимизга) исён этилмайди. Шунинг учун Аллоҳу таоло, дунёни Ўзи яратганлигига қарамасдан уни-дунёни севмайди …

Маънавий хасталикларнинг боши дунё севгисидир. Барча ёмонликлар ундан чиқади. Чунки дунё, кишиларни бир-бирига эътиборсизликка, душманликка ва кибрланишга завқ этади …

Дунё, кишиларга шубҳали, макруҳ, ҳатто ҳаром  нарсаларни қилдиради. У кетавериб, у тарафи кишиларнинг куфрга кириб кетишига ҳам сабабчи бўлади.

Пайғамбарларнинг кўпчилигига иймон келтирмаганлар, қўлларидан дунё салтанати кетиб қолишидан қўрқиб, уларнинг файзларидан маҳрум қолганлардир. Чунки улар Пайғамбарларнинг ҳақ эканликларини яхши билишардилар. Аммо улар салтанатлари, бойликларидан воз кеча олмадилар.

Масалан, Фиръавн иймон келтирса эди, унинг мисрга ҳукмронлиги тугаган бўларди. Намруд мўминлардан бири бўлганида эди, у қандай қилиб Намрудлигини амалга оширарди?

Асҳоб-и киромдан бириси, бир кун севимли Пайғамбаримизга (алейҳиссалом) мурожаат қилиб, “Менга шундай бир нарса ўргатингки, уни бажарганимда мени Раббим ҳам, одамлар  ҳам ёқтирадиган бўлсин!” дейди.

Унга жавобан марҳамат қилиндики, “Дунёни севмасанг, Раббимиз сени севади …” Маънавий хасталикларнинг боши дунё севгисидир. Раббимиз дунёни яхши кўрмайди (севмайди), уни яхши кўрганларни (севганларни) ҳам яхши кўрмайди. Чунки дунёдан бошқа ҳеч бир жойда Унга (Раббимизга) исён этилмайди. Шунинг учун Аллоҳу таоло дунёни севмайди …

“Бошқа бировнинг қўлидагига кўз ола қилмасанг кишилар сени севадилар.” Чунки кишилар, улардан бирор нарса сўрашларини хуш кўрмайдилар.

  1. Дунёга берилиш охиратни унуттиради. Бу, дунёга тушкунлик эса жуда катта ақлсизликдир.

Инсон боласи, ташлаб кетиши муқаррар бўлган дунёга бу қадар аҳамият беради, кетганидан кейин абадий қолиши ҳам муқаррар бўлган охиратга эътиборсиз бўлиб, уни унутган ҳолда яшайди. Сарватининг, бойликларининг ортишидан хурсанд бўлади, аммо умрининг камайиб бораётганидан хафа бўлмайди …

Эй инсон ўғли! Ўлганингдан сўнгра нимага ярайди бу сарватинг? …

Муқаддас динимиз, меҳнат қилиб, меҳнати натижасида бадавлат, бой бўлишни ёмонламайди. Аксинча уни ташвиқ этади. Шунинг учун ҳам динимизда закот ва садақа бериш, яъни бадавлат кишиларнинг муҳтожларга закотларини тўғри бериши ва турли хил садақалар қилишлари жуда аҳамиятли қоида (фарз ибодат) ҳисобланади. Берадиганларнинг нақадар буюк неъматларга етишишлари, абадий саодатга эришишлари билдирилгандир. Барча бу каби неъматлар пул, молу мулк ёрдамида қўлга киритилади.

Масалан, кишини онадан янги туғилган каби гуноҳсиз ҳолга келтирадиган ҳаж ибодати ҳам пулсиз бўлмайди, ахир. Затон бу ибодат бадавлат кишиларга фарз қилингандир. Биттагина рўза тутганга ифтор берган рўза тутганнинг савобини олишини билмаган мусулмон йўқ бўлса керак.

Мусо алейҳиссалом замонида бир камбағал киши бор эди. У Мусо алейҳиссаломга, “Сен Калимуллоҳсан, Раббимизга арз қил, менга бироз молу мулк берсин!” дея мурожаатда бўлди. Мусо алейҳиссалом ҳам Раббиимизга арз этди. Раббимиз эса, “У бандам истаганини бу дунёда берилишини истаса бу дунёда, охиратда берилишини истаса, охиратда ҳам бераман. Танласин,” каби марҳаматда бўлди. Одам бу дунёда берилишини истади. Ўшанда Мусо алейҳиссалом, одамга шундай насиҳатда бўлади : “Эй киши! Уч кунлик дунёни нима қиласан? Ҳаммасини бир кун ташлаб кетасан. Сен охиратда берилишини сўра, у ерда абадий қоласан-ку.”  Одам эса, “Раббим менинг танлашимга ижозат берди. Мен дунёда берилишини хоҳлайман …” деди. Оқибатда одам қисқа бир муддат ичида бой ва бадавлат бўлди. Аммо у одам, Аллоҳу таоло марҳамат қилган давлатини, мулкини хайрли ишларга харжлай бошлайди: қаерда камбағал бўлса, унга ёрдам берди; қаерда бир қарздор бўлса, унинг қарзини тўлайди; етимларга эга чиқади. Уларнинг барчасини доим севинтиради ва ниҳоят бир муддат сўнгра вафот қилади …

Мусо алейҳиссалом қарасаки, унга жаннатда бир кўшк тайёрлабдилар. Ҳайрон бўлиб, сўрайди: “Ё Раббий, бу банданг дунёда беришингни истаганди ва сен ҳам бергандинг. Бу кўшкни у қандай қилиб қўлга киритди?” Жавоб эса мана бундай бўлади: “Сен тўғри айтинг. У дунёда берилишини истади, биз ҳам унга бердик, бу кўшкни эса ўз пулига сотиб олди …” 

Мана шунақа ҳалол йўллар билан топилган ва хайрларга ишлатиладиган молу мулк мусулмонларга ҳам жуда лозим, ҳатто зарурдир.

“Пул қалбда олиб юрилмайди!” 

Юксак динимиз, беш вақт намозини бузмасдан ўзини ва қарамоғидагилар нинг нафақасини таъмин этиш учун қилинган меҳнатни ибодат ҳисоблайди … Бирор маъмур идорасида, бирор ишчи ўз иш жойида, бирор ходим дўконида ишлаб туришганларида улар ибодат қилганлар ҳисобланиб, савоб оладилар  …

Демак, дунёда меҳнат қилишни, пул топишни ибодат шаклида қабул қилган муқаддас динимиз, меҳнатни, меҳнат қилиб ҳалол пул топишни эмас, йўқ аксини, фақат дунёга берилиб қолишни, фақатгина дунё-пул топиш ва тўплаш учун меҳнат қилишни қоралайди …

Кема сув бўлмаган жойда сузмайди. У сузиши учун унинг остида сув бўлиши шарт. Бироқ унинг ичига сув олмаслик лозим бўлади, акс ҳолда оғирлиги ошиб кетиб кема чўкиши мумкин бўлади.

Абдулқодир Гайлоний ҳазратлари бир суҳбатида шундай марҳамат қилганлар, ”Ҳалолидан топган пулларингизни кассаларингизда сақлай оласиз. Чўнтакларингизда ҳам олиб юришларингиз мумкин. Аммо уларни қалбингизда олиб юра олмайсиз.” 

  1. Кўпчиликка эргашиш …

Савол : Ҳар бир ишда ҳамиша кўпчиликка мос бўлиш, яъни ҳар бир ишда кўпчилик тарафда бўлиш тўғри бўладими? Масалан, кўпинча қуйидаги фикрларни эшитамиз :

1 – Кўпчилик бирор динга инонмагани учун мен ҳам инонмайман.

2 – Кўпчилик намоз ўқимаганлари учун мен ҳам намоз ўқимайман.

3 – Кўпчилик очиқ юргани учун мен ҳам очиқ юраман.

4 – Кўпчилик чалғу тинглагани учун мен ҳам чалғу тинглайман.

5 – Кўпчилик музикали илоҳийлар тинглагани учун мен ҳам тинглайман.

6 – Кўпчилик черковларга қатнаганлари учун мен ҳам у ерларга бораман.

7 – Кўпчилик ғайримусулмонларнинг ҳам жаннатга киришларини сўзлаганлари учун мен ҳам ўшаларга инонаман.

8 – Кўпчилик мазҳаблар кейин чиқдилар деганлари учун мен мазҳабни қабул этмайман.

9 – Христианлар мусулмонлардан кўп бўлганлари учун христианликнинг ҳақ бўлиши тўғридир.

10 – Будистлар христианлардан кўп бўлганлари учун будизм ҳақдир.

11 – Дунёда динга инонмаганлар кўпайганлари учун мен ҳам атеистман.

12 – Маданиятли ва даражали бўлганлари учун масонлик тўғри йўлда бўлишдир.

13 – Бутун дунё ибодатда репротоктор қўллайдилар. Уларнинг ҳаммаси бидъатгами йўл қўймоқдалар … ?

14 – Ҳанафийда ғуслда оғизнинг ичида ҳамма жойларга сув тегиши лозим. Бироқ тиши тўлдирилган сонсиз саноқсиз кишилар бор. Уларнинг барчаси жунуб ҳолида юрибдиларми – а …?

15 – Дунёда ислом халифаси бўлмаса – да, халқи мусулмон бўлган ўлкаларнинг дор- ул- ислом бўлишини кўпчилик қабул қилаяпти. Шунчалар кўпдан кўплар янглишмоқдаларми?

Жавоб: Юқорида саволда келтирилган янглиш, хато ўрнакларда бўлгани сингари кўпчиликни мисол кўрсатиб (ҳамма шундай қилаяпти, мен ҳам қилсам нима бўлади?) дейиш жоиз эмас.

  1. Ёмон иш, одат, хулқ мисол, ўрнак(намуна) бўлолмайди.Яъни ёмон нарса, янглиш, хато нарса қанчалик кўплар томо- нидан йўл қўйилса ҳам ўрнак кўрсатилмайди, кўрсатила олмайди. Ёмон нарасаларни, янглиш, хато ларни кўпчиликнинг қилиши, уларнинг яхшига айланиб қолганлигини, тўғриланиб қолганини билдирмайди. Одатда яхшилик, тўғрилик, ҳақу ҳақиқат сингари хусуслар ҳамиша ҳам кўпчилик бўлган жойларда бўлавермайди.

Бир қанча хусусда кўпчиликнинг, кишиларнинг кўпчилигининг ёки уларнинг кўп қисмининг ифодаларини қўллаганлари ҳолда  хато йўлда бўлганликларини Қуръони карим хабар беради.

Кўпчиликка эргашганларнинг зарарларини кўрсатган бирнеча ояти карималарнинг мазмунларини келтирамиз:

1 – “Инсонларнинг кўпчилигига эргашадиган бўлсангиз, сизни Аллоҳнинг йўлидан оздирурлар” (Анъом, 116).

2 – “Аллоҳнинг мўъжиза ярата олишини кўпчилик билмайдилар” (Анъом, 37).

3 – “Ризқни Аллоҳу таоло беришини кўпчилик билмайди” (Сабаъ, 36).

4 – “Уларнинг кўплари кофирдирлар” (Наҳл, 83).

5 – “Шубҳасиз одамларнинг кўплари фосиқ – итоатсиздирлар” (Моида, 49, 81; Тавба, 8; Ҳадид, 16, 27).

6 – “Уларнинг кўплари мушриклардир” (Рум, 42).

7 – “Уларнинг кўпи иймонсизлардир, иймон келтирмайдилар” (Бақара,100; Ҳуд, 17; Раъд, 1).

8 – “Одамларнинг кўплари фақат куфрни ихтиёр этадилар” (Ал – Исро, 89).

9 – “Дарҳақиқат кўпчилик одамлар Бизнинг оятларимиздан ғофилдирлар” (Юнус, 92).

10 – “Лекин одамларнинг кўплари шукр қилмайдилар” (Бақара, 243; Юнус, 60; Юсуф, 38).

11 – “Уларнинг кўплари фақат гумонга эргашадилар” (Юнус, 36).

12 – “Аммо одамларнинг кўплари фақат куфроний неъмат қилишни истайдилар” (Фурқон, 50).

13 – “Уларнинг кўплари ёлғончилардир” (Шуаро, 223).

14 – “Уларнинг кўплари Аллоҳга шерик қўшадилар” (Юсуф, 106).

15 – “Кўпларингиз Ҳақни ёмон кўргувчидирсизлар” (Зуҳруф, 78).

16 – “Кофирларнинг кўплари Қуръондан юз ўгирдилар” (Фуссилат, 4).

17 – “Кофирларнинг кўплари ақлсиздирлар” (Моида, 103).

18 – “Лекин одамларнинг кўплари (бу олам имтиҳон олами эканлигини, асил абадий ҳаёт қайта тирилгандан кейин бўлишини ) билмайдилар (Наҳл, 38).

19 – “Қиёматнинг келишига кўпчилик ишонмайди” (Мўмин, 59).

20 – “Бас (Эй Муҳаммад) ўзингизни доимо тўғри бўлган динда (Исломда) Тутинг! Лекин кўп одамлар буни билмаслар” (Рум, 30; Юсуф, 40).

21 – “Қиёматнинг қачон бўлиши аниқ эмаслигини кўпчилик одамлар билмайдилар” (Аъроф, 187).

Умуман айтганда яхши, қимматли нарсалар одатда оз бўлади. Уларнинг бир қанча ўрнакларини келтирамиз:

1 – “Берилган неъматларга шукр этиш кўп яхши, бироқ шукр этганлар оздир” (Сабаъ, 13; Аъроф, 10; Мўминлар, 78; Сажда, 9; Мулк, 23; Бақара, 243; Юнус, 60; Юсуф, 38; Мўмин, 61; Намл, 73).  Имоми Раббонийнинг “Мактубот”ида, “Шукр, исломийятга мос яшашдир,” дейилади.

2 – “Ҳазрати Нуҳга инониб, унга иймон келтирганлар жуда оз эди” (Ҳуд, 40).

3 – “Фақат иймон келтирган ва яхши амаллар қилган, бир-бирларига Ҳақ (йўли)ни тавсия этган ва бир-бирларига (мана шу Ҳақ йўлида) сабр-тоқат қилишни тавсия қилган зотлардан ташқари барча инсонлар зарардадирлар. Зарарда бўлмаганлар жуда оздир” (Аср сураси; Сод, 24).

4 – “Мусулмон бўлмаганларнинг камдан-камлари (озчилиги) иймон келтирадилар” (Бақара, 88).

5 – “Мусо алейҳиссаломнинг қавми, Аллоҳ йўлида албатта уруш қиламиз дедилар. Бироқ уруш фарз қилинганида озгинасидан ташқари барчаси урушдан бош тортилар” (Бақара, 246).

Суҳбат учун материалга, “Туркия“ газетасининг 2010 йил 05 ва 06 октябр сонларида  “Инсон ва жамият” рубрикасида бериладиган “Суҳбат“ бўлимида босилган қадрли қардошимиз Меҳмет Али Демирбошнинг  суҳбати ва айни ўша газетанинг 21 октябр сонида босилган  ва газетанинг махсус ходими қардошимиз М. Саид Арвас тарафидан тайёрланган суҳбат материали асос олинди..

 

 

  Рукнлар Биз кечирган хаёт ҳикояларидан ...

Муҳокама ёпилган.