БИЗ КЕЧИРГАН ҲАЁТ ҲИКОЯЛАРИДАН … Олтинчи китоб.

Муаллиф admin Oca 23, 2019

            АЛИБОЙ ЙЎЛЯХШИ МАМАНАЗАРЗОДА

БИЗ КЕЧИРГАН ҲАЁТ ҲИКОЯЛАРИДАН … Олтинчи китоб.

 

Ҳикматли зотларнинг бола(ёш)лар тарбиясида оқсатадиган қиймати бебаҳо ибратли сўзлари ва насиҳатларидан термалар.

                                   Қадар ва қайғу:

Ватандан узоқдаман, ғурбатда эмиш қадарим,

Ҳасратим узоқлашиб, кўпаймоқда қайғу ғамим.

Тўрт буюк нарса …
Тўрт нарса борки, эй фарзанд,
Ҳеч кичик кўринмасин кўзингга улар,
Бири оловдир ловиллаб ёнар,
Куйдириб кул қилар устига тушсанг агар.

Иккинчиси, душмандир, уни кичик, кучсиз билма,
У на қилар, зарари қандай бўлар, билолмассан.

Учинчиси, дард, хасталик, топмасанг дори – дармон,
Ётоққа йиқитар сени, олдинга юролмассан.

Тўртинчиси, илму билимдир, улар оз ҳам бўлса,
Қимматли зардир, уни ҳеч замон кам кўролмассан.

Жоним болам ўқи, билимдонлардан бўл,
Аллоҳнинг йўлида комиллардан бўл!

Оқар сувлар ҳеч тўхтаб турарми?
Аллоҳ-Аллоҳ,  деб одам толарми?

 

Туркия, Норвегия (Истанбул – Берген), 1994 – 2018.

 

 


Кириш сўзи.

Алҳамдулуллоҳ, мен мусулмон бир ота-онадан дунёга келган бўлсам-да узоқ замонлар динимни танимадим, таний олмадим, тўғри- роғи мени уни танишдан йироқ тутдилар. Чунки “Совет мамлакати” исмини ташиган зулм учоғи бир мамлакатда “Совет замони” мени ва менга ўхшаш жуда кўп мусулмон  авлодларини динсиз, деянотсиз ва энг муҳими ахлоқсиз бир муҳитда ўстирдилар. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, замонлар ўзгариб, биз динимиз-Ислом билан танишиш ва уни яшаш имкониятига ҳам етишдик.  Уни танидик Исломнинг, исломиятнинг асосларини ҳам ўрганишимиз мумкин бўлди. Исломнинг асоси, унинг асосий тиргаги эса учлигини ҳам Аллоҳга шукр энди билиш насиб бўлди.

Улар: 1. Илм. Бу Аҳли суннат олимларининг китобларидан олинади ва ўрганилади. 2. Амал. Эгалланган илмга уйғун ишлардир. 3. Ихлос. Илм ва амалда ихлос соҳиби бўлишдир.

Илм олиш ва унга амал қилиш фақат ва фақат Аллоҳ ризоси, Унинг йўлида бўлиш учунгина қилинса киши ихлос соҳиби ҳисобланади.

Хуллас,  Ислом дини: “Ат-таъзиму лиамриллоҳ ва-шшафақоту ли халқиллоҳ, яъни Аллоҳу таолонинг амрларига итоат(таъзим) ва Унинг яратганларига шафқат кўрсатишдир.” 

Аллоҳу таоло муқаддас Қуръони каримда буюрадики, “Албатта Аллоҳу таолонинг наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир.” (Ол-и имрон, 19).

Аллоҳу таоло менга шундай бир яшаш тақдир этдики, оқибатда ҳаётимнинг 55 ёшидан сўнграсини дунёнинг бир қатор мамлакатлари(Оврупа, Америка, Осиё)да ғурбатда кечиришимга тўғри келди.

Шундай қилиб, шу кечган замон ичкарисида қўлимга тасодифан тушиб қолган газета, китоб-китобчалар, тақвим варақларида учратган ҳикматли сўзлар, насиҳатларни йиғиб боришга ҳаракат қилдим. Уларни энг аввал имконим даражасида, масалан, 21 асрнинг бошларидан бошлаб, интернетда эълон қилишга уриндим. Шукр, мана бугунлар(2018 йил)га келиб, бир китоб шаклида ҳам эълон қилиш мумкин бўлаяпти.

Шу сабабли уларни “Биз кечирган ҳаёт ҳикояларидан …” номли эсталиклар шаклида тайёрланган китобимизнинг олтинчиси китоби шаклида сиз-китобхон азизлар ҳукмига чиқаришни лозим кўрдим.

ИншоАллоҳ, сиз қадрли китобхонларимиз – ватандошларимизга узатаётган Ислом дунёсининг буюк зотлари ва башариятнинг данишмондлари тарафидан айтилган бу ҳикматли, ибратли сўзлар ва насиҳату маслаҳатлар намуналарида ўқувчилар ўзларига уйғун ва муносиб маърифат топадилар, шунингдек, ёшлар тарбияси билан машғул бўлган китобхонларимиз эса иш фаолиятларида унум- ли фойдаланишлари ҳам мумкин каби умид билдирамиз.

Мусулмон ҳар бир сўзини ва ишини басмаладан бошлаши лозим бўлганидан биз ҳам китобимизни басмала, яъни бисмиллоҳирраҳмонирраҳим деб бошлаймиз ва буюкларимиз деганидек, “Аллоҳ бас, боқи ҳавас”, яъни Аллоҳ учун бўлганлари ширин ва ёқимлидир, қолганлари эса қуруқ ҳавасдир дейишни таклиф этамиз.  Олтинчи китобимизнинг биринчи параграфини шу муқаддас сўз басмалага ажратамиз.

1. Басмала билан бошлаш …

Ҳар бир ижобий ва яхши ишларни Басмала – Бисмиллоҳирраҳмонирраҳим билан бошлаш шартдир.

 Бисмиллоҳирраҳмонираҳим …

Ҳар қандай бир ижобий ва яхши ишларни Басмала билан бошлаш лозим! Лавҳи маҳфузда биринчи жойда Басмала ёзиб қўйилган. Одам алейҳиссаломга илк дафа келган ёзув ҳам Басмаладир. Мусулмонлар Басмала ёрдамида Сиротдан ўтадилар. Жаннатга даъватноманинг имзоси Басмаладир.

Басмаланинг маъноси эса Ислом олимларининг тасдиқлашларича тубандагича ифодалана-ди: “Ҳар бир мавжуд бўлганга, уни яратиш ва борлиқда турдириш, йўқ бўлишдан қўриқлаш билан яхшилик этган Аллоҳу таолонинг ёрдами билан шу ишни бошламоқдаман. Орифлар, Уни илоҳ ўлароқ таниди. Олимлар, Унинг марҳамати билан ризққа эришди. Гуноҳкорлар, Унинг раҳмати билан жаҳаннамдан қутилди.”

Ҳадиси шарифларда марҳамат қилинадики, “Басмала билан бошланмаган ҳар қандай муҳим иш чала қолади.”

 “Уйга кирганингизда шайтон ҳам сиз билан бирга киришга уринади. Бироқ, уйга кираётганингизда Басмала айтсангиз, шайтон, ”бу уйга  киришнинг иложи йўқ экан,” деб қайтиб кетади.”

“Ишини Басмала билан бошлаганни Аллоҳу таоло бағишлайди-кечиради.”

 “Устоз бирор ўқувчи болага Басмала ўргатса ва у бола ҳам Басмалани қайтарса, Аллоҳу таоло ўша боланинг ота-онаси ва устозининг жаҳаннамга кирмасликлари учун далил ёздиради.”

Абдуллоҳ ибни Аббосдан ривоят қилишларича, Расулуллоҳ ҳазратлари,  “Қуръони каримга ҳурмат кўрсатиш, Аъузу ўқиш билан бошланади ва Қуръони каримнинг калити эса Басмаладир,” дея марҳамат қилганлар .

2. Қуръони каримнинг мусҳоб (китоб) шаклига келти-рилиши ҳақида қисқа маълумот:

Ҳазрати Пайғамбар (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) дунёда эканлигида Унга нозил этилган воҳийлар котиблари тарафидан жайлон териларига, тахтачаларга, суякларга учи ўткирлаштирилган тошлар ёрдамида ёзилардилар ва саҳоба тарафидан ёд олинарди. Оқибатда Қуръони каримни ёддан ўқийдиган жуда кўп қорилар ўртага чиқишгандилар. Ҳазрати Пайғамбарнинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) бу дунёни тарк этишидан сўнгра, содир этилган кўпгина урушлар натижасида ўша қориларнинг анчагинаси шоҳид бўлишдилар ва Қуръони карим оятларини тўплаб бир китоб этишни заруриатга айлантирган вазият ўртага чиқди. Шунинг учун ҳазрати Абу Бакир(радияллоҳу анҳ) Қуръони карим оятларини бир жойга тўплаб китоб шаклига келтириш таклифини ўртага қўйди ва бу ишни амалга ошириш учун Заид б. Собит раҳбарлигида бир комиссия тузилди. Бу комиссия Қуръони карим оятларини ўта жиддий диққат билан тўплади. Комиссия Қуръони карим оятларини тўплашда ва уларни китоб шаклига келтиришда ўша замонда ҳаётда бўлган ва Ҳазрати Пайғамбарнинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) шахсан Ўзлари тарафидан ёд олдирган қорилардан фойдаланилди. Суралар, Расули Акрам(соллаллоҳу алейҳи ва саллам) қориларга ёд олдирган тартибда китобга жойлаштирилди. Ана шундай қилиб, Қуръони карим китоб-мусҳоб шаклига келтирилди.

Юқорида келтирилган маълумот Туркияда фоалият кўрсатаётган “Самарқанд” жамияти тарафидан 2014 йил учун чиқарилган тақвимдан олинди. 

3. Ҳикматларнинг манбаси муқаддас китоб Қуръони карим ояти карималарининг мазмунларидан намуналар.

Оллоҳу таолонинг ризосини қозонишга уринганларни, Оллоҳ сўзсиз қутилиш йўлларига етиштиради.

“Ҳамду сано бутун одамларнинг хожаси, жазо (қиёмат) кунининг эгаси – подшоҳи бўлмиш меҳрибон ва раҳмли Аллоҳу таоло учундир.” (Фотиҳа, 2-3). 

“Аниқки, биз инсон зотига қон томиридан ҳам яқинроқдирмиз.” (Қоф, 16).  

Сизни васат(ўрта, адолатли, тўғри йўлда бўлган) бир миллат(уммат) қилдик” (Бақара, 143).

 “Аллоҳ иймонларингизни зое кетгизувчи эмас.” (Бақара, 143).

“Ва албатта сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби  нарсалар билан имтиҳон қиламиз. Бирор мусибат келганида : “Албатта биз Оллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгучилари-миз,” дейдиган сабрлиларга хушхабар беринг (эй Муҳаммад).” (Бақара, 155-156).

 “Бандаларим Сиздан (Эй Муҳаммад) Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан. Бас, ҳақ йўлга юришлари учун (улар ҳам) Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар.”  (Бақара,  186). 

“Шайтон сизларни (агар инфоқ – эҳсон қилсангиз) камбағал бўлиб қолишингиздан қўрқитади фаҳш ишларга буюради. Аллоҳ сизларга ўз тарафидан мағфират ва фазлу карам (бойлик) ваъда қилади.” (Бақара, 268).

“У Ўзи истаган кишиларга ҳикмат(фойдали билим) беради. Кимга ҳикмат берилган бўлса, бас, муҳаққақки, унга  кўп яхшилик берилибди. Ваъз-эслатмаларни фақат аҳли донишларгина оладилар.” (Бақара, 279). 

“Албатта Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир. Уларга (Аҳли китобларга – яҳудий ва насронийларга(Ислом ва Муҳаммаднинг ҳақ пайғамбарлиги ҳақида) ҳужжат келганидан кейин фақат ўзаро ҳасад-адоват қилганлари сабаблигина талашиб-тортишдилар. Ким Аллоҳнинг оятларини инкор қилса, бас, Аллоҳ тез ҳисоб-китоб қилгувчи зотдир.” (Ол-и Имрон, 19) 

“Айтинг(Эй Муҳаммад): Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларин-гизни мағфират қилади. Аллоҳ гуноҳларни мағфират қилгувчи меҳрибондир.” (Ол-и Имрон, 31). 

“Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг “дини” Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул  қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир.” (Ол-и Имрон, 85). 

 “Йўлга қодир бўлган кишилар зиммасида Аллоҳ учун мана шу уйни (Каъбани)ҳаж-зиёрат қилиш бурч (фарз) бўлди.” (Ол-и Имрон , 97).  

“(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши ишларга(маърифатга, яхшилик ва тўғриликка), буюрасиз,  ёмон амаллардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз …” (Ол-и имрон, 110). 

“Сустланмангиз ва ғамгин бўлмангиз! Агар иймон эгалари бўлсангизлар, сизлар устун бўлгувчидирсизлар” (Ол-и Имрон, 139).

“Энди (бир ишни) қасд қилсангиз, Аллоҳга суянинг – таваккал қилинг!  Аллоҳ Ўзига таваккал қилиб (иш қилувчи-ларни) севади.” (Ол-и Имрон, 159). 

“Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У зот энг яхши ишончли вакилдир!” (О-ли Имрон, 173). 

“Ким Аллоҳдан қўрқса, У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлини (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган тарафдан ризқлантирур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарлидир.” (Талоқ, 2-3). 

“Намоз ўқиш, Парвардигорларига рўбарў бўлишларини ва шубҳасиз, Унга қайтажакларини биладиган шикастанафс зотларга (оғир эмасдир).” 

“(Аллоҳ) айтди : “Сен Мени ( бу дунёда) ҳаргиз кўролмайсан” (Аъроф, 103).

 “Парвардигоро, устимиздан сабру тоқатни ёғдиргайсан ва бизларни фақат мусулмон бўлган ҳолимизда ўлдиргайсан.” (Аъроф, 126).

Ақллари бўлиб, фикрламайдиганлар, кўзлари бўлиб Ҳақни кўрмайдиганлар ва қулоқлари бўлиб ҳақиқатни эшитмайдиганлар ҳақида Аллоҳу таоло тарафидан Қуръони каримда мазмунан, “Улар чорвалар кабидирлар, йўқ, улар (беақл ва бефаҳмликда) чорвалардан ҳам баттардирлар,” дея марҳамат қилинади. (Аъроф, 179).  

 “Фақат Аллоҳ(номи) зикр қилинганида қалбларига қўрқинч тушадиган, Унинг оятлари тиловат қилинганда иймонлари зиёда бўладиган ва Парвардигорларигагина  суянадиган кишилар (ҳақиқий)  мўминдирлар! Улар намозни тўкис адо этадилар ва Биз уларни баҳраманд қилган нарсалардан (Аллоҳ рози бўладиган жойларга) инфоқ-эҳсон қиладилар.” (Анфол, 2-3). 

“Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига итоат қилингиз ва (ўзаро) талашиб-тортишмангизки, у ҳолда сустлашиб, куч-қувватингиз кетур. Сабр – тоқат қилингиз! Албатта, Оллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир.” (Анфол, 46).  

“Аллоҳнинг наздида энг ёмон жонзотлар кофир бўлган кимсалардир.” (Анфол, 55-оят).

“Ҳар бир қавм учун (Аллоҳ) йўлига етаклавчи – ҳидоят қилувчи бордир.” (Раъд, 7). 

“Аниқки, бирор қавм то ўзларини ўзгартурмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас. Қачон Аллоҳ бирон қавмга  ёмонлик – бало юборишни ирода қилса, бас, уни қайтариб бўлмас.” (Раъд, 11).

 “Улар Аллоҳга берган аҳдларига вафо қиладилар, мийсоқ-ваъдаларини бузмайдилар, Парвардигоридан, оғир ҳисоб-китобга дучор бўлишдан қўрқиб(доим чиройли амаллар қилишга интиладилар), сабр-тоқат қиладилар, Биз ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ  эҳсон қиладилар ҳамда ёмонликни яхшилик билан қайтарадиган зотлардир.” (Раъд, 20-22).

Аҳли суннат эътиқодининг соғлом қолиши ва шубҳа келтирадиган таъсирлар остига тушмаслиги учун Раъд сураси 28-ояти каримасида  кўрсатиладики, “Иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳни зикр этиш – эслаб туриш билан ором олади. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур(яъни  эътиқод, иймон соф, соғлом қолур).”

Қуръони каримда мўминларнинг таърифи ва хусусиятлари белгиланган жуда кўпгина ояти карималар мавжуддир. Демак, мусулмон ким ва қандай киши бўлиши ҳақида келтирилган ояти карималарнинг мазмунидан ҳам бошқача, булардан янада чуқурроқ мазмунда жавоб айтиш мумкин эмас. Бундан кўринадики, ўзини мусулмон ҳисоблайдиган киши, иймонли, маърифатли, атрофидагиларни яхшиликларга ва тўғриликка бошқарадиган, ёмонликни яхшиликка буриб юборадиган  кишидир. Ана ўшандай киши(мўмин)лар ибрат олишга арзийдиган инсонлардир. Бундай сифатларга эга бўлмаган кишилар, ўзларини қандай ва ким аташларидан қатъи назар улар мусулмон(мўмин) бўла олмайдилар.

“(Одамларни) Аллоҳ(нинг дини)га даъват қилган ва ўзи ҳам яхши амал қилиб, “Шак-шубҳасиз мен мусулмонлар-дандирман”, деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзлавчи ким бор?” (Фуссилат, 33). 

 “… Яна Биз золим кофир кишилар учун (охиратда ҳам) аламли азоб тайёрлаб қўйгандирмиз” (Фурқон, 37). 

“Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб яхши амаллар қилса, бас Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик – гуноҳ-ларини  яхшилик – савобларга айлантириб қуюр. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган зотдир.” ( Фурқон, 70).

“Ҳеч шак-шубҳа йўқки, (Аллоҳ йўлида) сабр-тоқат қилувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур.” (Зумар, 10).

“Айтинг: “Барча шафоат-оқлов ёлғиз Аллоҳникидир …” (Зумар, 44).

 “Аллоҳ барча нарсанинг Яратувчисидир.” (Зумар, 62). 

 “(Эй Муҳаммад), Турли хил гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан ўз жонларига жабр қилишган бандаларимга айтинг: “Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Аллоҳ (ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта, Унинг Ўзигина мағфиратли, меҳрибондир.” (Зумар, 53).  

Рамазонда рўза тутиш Аллоҳ йўлида ана ўшандай сабру тоқатларнинг энг муҳимидир.

Сабр ва салот (намоз ўқиш) билан мадад сўранглар. Албатта у (намоз ўқиш) баъзиларга оғир кўринади. Бироқ ўзларининг Парвардигорларига рўбарў бўлишларини ва шубҳасиз, унга қайтажакларини  биладиган  шикастнафс зотларга (оғир эмасдир).”

“Сизга (Пайғамбар алейҳиссаломга) одамларга нозил қилинган нарсаларни  (яъни шариат аҳкомларини) баён қилиб беришингиз учун ва шояд тафаккур қилсалар, деб бу эслатмани – Қуръонни нозил қилдик.” (Наҳл, 44).

 “Албатта, иймон келтирган ва ёлғиз Парвардигорларига таваккул қиладиган зотлар устида (шайтон) учун ҳеч қандай салтанат – ҳукмронлик йўқдир” (Наҳл, 99).  

“Дарҳақиқат мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида(қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир.” (Мўминлар, 1-2).

 “Улар беҳуда – фойдасиз (сўз ва амаллардан) юз ўгиргувчи кишилардир. Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир. Дарҳақиқат мўминлар нажот топдилар.” (Мўминлар, 1-3).

“Дарҳақиқат мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир. Улар беҳуда-фойдасиз (сўз ва амаллардан) юз ўгирадилар, закотни (адо) этадилар. Авратларини  (ҳаромдан) қўрийдилар,  … омонатларга ва (ўзгаларга) берган аҳду паймонларига риоя қиладилар …”(Мўминлар, 1-8).

“Бирор нарсани (яратишни) ирода қилган вақтида унга “Бўл”, дейди ва у нарса дарҳол бўлади – вужудга келади.” (Ёсин, 82). 

“Бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулгидир, холос. Албатта, Аллоҳдан қўрқадиган кишилар учун охират диёри яхшироқдир. Ўшандай эканлигини нега тафаккур қилмайсилар?!” (Анъом, 32).  

“Барча ғайбнинг калитлари Унинг ҳузуридадирким, уларни ёлғиз Ўзигина билур. Бирон барг(япроқ) шохидан узилиб тушганини ҳам У билур. Ер тубидаги ҳар бир дон, бор ҳўлу қуруқ нарсалар, албатта, Очиқ Китобда (яъни Аллоҳнинг илми азалийсида) мавжуддир.” (Анъом, 59).  

“Ер юзидаги кимсаларнинг жуда кўпларига итоат қиладиган бўлсангиз, сизни Аллоҳнинг йўлидан оздирурлар.” (Анъом. 116).

Қуръони каримда буюриладики, “Ҳар бир кўтаргувчи(яъни гуноҳкор жон) ўзга жоннинг юкини (яъни гуноҳини) кўтармайди.” (Анъом, 164). Демак, ҳар бир киши ўз гуноҳларининг ҳисобини ўзи беради. Унга Аллоҳу таолонинг раҳмати ва марҳаматидан бошқа ҳеч ким ва ҳеч нарса ёрдамчи бўла олмайди. Шунингдек савобларининг ажрини ҳам ўзи олади.

“Агар осмону заминда Аллоҳдан ўзга худолар бўлганида эди, уларнинг (осмон ва ернинг) ҳар иккаласи ҳам бузилиб кетарди.” (Анбиё, 22).  

 “Эй мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирон қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмасликларингиз учун (у фосиқ кимса олиб келган хабар-ни) аниқлаб-текшириб кўринглар!” (Ҳужурот, 6).  

“Закоти берилмаган молу  мулк, пулллар у кунда (Қиёматда) жаҳаннам ўтида қизитилиб, ўша билан уларнинг пешоналари, ёнлари ва орқаларига тамға босилиб, “Мана бу ўзларингиз учун тўплаган нарсаларингиздир. Энди тўплаб-босган нарсаларингизнинг мазасини тотиб кўринглар”, (дейилур).” (Тавба, 35).  

 “Албатта, Аллоҳнинг наздида , ойларнинг сони Аллоҳ осмонлар ва ерни яратган куни белгилаб қўйилганидек, ўн иккитадир. Улардан тўрттаси ҳаром (ҳурматли, яъни бу ойларда урушлар қилиш ҳаром қилинган) ойлардир. …” (Тавба, 36). 

“Эй мўминлар, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида(жиҳодга)  чиқинглар дейилса, ўз ерингизга (яъни юртингизга) ёпишиб олдингиз?! Охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарса-ку?!” (Тавба, 38).  

Эслатма: Аллоҳнинг ҳар бир ойи ҳурмат қилинади, албатта. Бироқ бу урушлар ман қилинган ойларга яна бошқача ҳурмат лозимдир. Ойларга ҳурмат эса, гуноҳлардан узоқлашиш ва ибодатларни муносиб даражада ва кўпроқ қилишдан иборатдир.

“Ким Аллоҳга рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, бас, албатта Аллоҳ (белгилаган мукофот ва жазо) фурсати шак-шубҳасиз келгувчидир. У эшитувчи ва билгувчидир.” 

“Қачон сизларга бирон ибора билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олинглар ёки (ҳеч бўлмаса) ўша иборани қайтаринглар. Албатта Аллоҳ ҳамма нарсани ҳисобга олгувчи бўлган зотдир.” (Нисо, 86).

“(Шайтон) уларга ваъдалар берур, хомхаёлларга мубтало қилур. Охир-оқибатда шайтон берган ваъдалар фақат ёлғон-сароб бўлиб чиқар.”  (Нисо, 120).

 “Хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин – кимда ким мўмин бўлган ҳолида яхши амаллардан қилса, ана ўша кишилар жаннатга кирурлар ва уларга заррача зулм қилинмас.” (Нисо, 124-ояти). 

“Эй мўминлар, Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига ва шу пайғамбарга нозил қилган китобига ҳамда илгари нозил бўлган китобларига иймонингиз комил бўлсин.”(Нисо, 136).

“Албатта мунофиқлар дўзахнинг энг тубан жойида бўлурлар. Ва улар учун бирор мададкор топа олмайсиз! Магар тавба қилиб ўзларини ўнглаган ва Аллоҳга  боғланиб, Аллоҳ учун динларига холис амал қилган зотлар – ана ўшаларгина мўминлар билан бирга бўлурлар. Яқинда Аллоҳ мўминларга улуғ ажр ато этажак!” (Нисо, 145-146).

“Агар шукр қилиб, иймонли бўлсангизлар, Аллоҳ сизларни нега азоб–ласин?! Ахир, Аллоҳ (бандаларининг тоат-ибодатларига савоб ато этиш билан) шукр қилгувчи ва билгувчи бўлган зот-ку!” (Нисо, 147).  

“Аллоҳга (қилган қурбонликларингизнинг) гўштлари ҳам, қонлари ҳам бориб етмайди. Аммо У зотга сизларнинг тақво-ихлосингиз етишади. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли У зотни улуғлашларингиз учун (яъни қурбонликларингизни сўяётган пайтингизда  Аллоҳнинг исми-ни зикр қилишингиз учун) уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Яхшилик қилувчиларга хушхабар беринг.” (Ҳаж, 37).

“ … “Қасамки, агар берган неъматларимга шукр қилсангизлар, албатта (уларни янада) зиёда қилурман.Энди агар куфрони  (неъмат)  қилсангизлар, албатта азобим ҳам жуда қаттиқдир.” (Иброҳим, 7).

“Билингларки, бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулги, зеб-зийнат, ўрталарингиздаги ўзаро мақтаниш ва мол-дунё ҳамда фарзандларни кўпайтиришдир.” (Ҳадид, 20).  

“(Эй Муҳаммад), мушрикларга сиз даъват қилаётган нарса (яъни ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш) зўр келди – оғирлик қилди. Аллоҳ у (динга) ҳидоят топиш учун Ўзи хоҳлаган кишиларни сайлар ва Унга (ёлғиз Аллоҳга) илтижо қиладиган кишиларни ҳидоят қилур.” (Шўро, 13).

“(Эй инсонлар), сизларга на бир мусибат етса, бас ўз қўлларингиз қилган нарса-гуноҳ сабабли (етур). Яна У кўп(гуноҳларнинг жазосини бермасдан) афв қилиб юборур.” (Шўро, 30).

 “Бас, (эй инсонлар), сизларга ато этилган бор нарса(лар) ҳаёти дунё матосидир ва иймон келтирган ҳамда ёлғиз Парвардигорига суянадиган зотлар учун Аллоҳ ҳузуридаги нарсалар(яъни охират неъматлари – дунё матоларидан) яхшироқ ва боқийроқдир” (Шўро, 36).

 “Ва (Қуръон билан) панд-насиҳат қилинг! Зеро у панд-насиҳатлар мўминларга нафъ етказур.” (Ва-з-Зориёт, 55).

“Гарчи ўзларида эҳтиёж бўлсалар-да, ўзларини қўйиб( ўзгаларни) ийсор-ихтиёр қилурлар. Кимки ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар нажот топгувчи зотлардир.” (Хашр, 9).

 “Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақланглар!” (Тахрим, 6). 

 “Дарҳақиқат уни (яъни ўз нафсини, жонини  иймон ва тақво билан)  поклаган киши нажот топди.” (Шамс, 9).

“Аллоҳнинг бандалари орасидаги олим-билимдонларигина Аллоҳдан кўпроқ қўрқар.” (Фотир, 28).

Ҳақиқий мўминлар фақат Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига иймон келтириб, сўнгра (ҳеч қандай) шак-шубҳа қилмаган ва молу жонлари билан Аллоҳ йўлида курашган зотлардир. Ана ўшаларгина(ўз иймонларида) содиқ бўлган зотлардир.”(Ҳужурот, 15).

“Пайғамбар мўминларга ўзларидан ҳам ҳақдорроқдир, унинг аёллари эса уларнинг оналаридир …” (Азҳоб, 6).  

“Аниқки шайтон сизга душмандир, бас уни душман тутинглар! Шак-шубҳасиз у ўз фирқасини (яъни ўзига эргашган кимсаларни) дўзах эгалари бўлиш учун даъват қилур.” (Фотир, 6).  

“Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларигина лозим бўлган даражада қўрқурлар.” (Фотир, 28).

“(Одамларни) Аллоҳ(нинг дини)га даъват қилган ва ўзи ҳам  яхши амал қилиб, “Шак-шубҳасиз мен мусулмонлардан- дирман”, деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзлагувчи ким бор?” (Фуссилат, 33).  

(Эй инсонлар), Аллоҳга  ва Унинг расули (Муҳаммад алейҳи-салом)га иймон келтиринглар ҳамда У зот сизларни хали-фа қилиб қўйган нарсалардан(яъни вақтинча қўлларингизда турган, бироқ эрта бир кун сизлар истасангиз-истамасангиз ўзга-ларнинг қўлларига ўтиб кетадиган Аллоҳ берган мол-давлатдан) инфоқ-эҳсон қилинглар! Бас,  сизлардан иймон келтирган ва инфоқ-эҳсон қилган зотлар учун катта ажр-мукофот бордир.” (Ҳадид, 7).  

“Барча (кишиларга дилозорлик қилиб, уларнинг обрўларини тўкиб юрадиган) бўҳтончи-ғийбатчига ҳалокат бўлгай.” (Ҳумаза, 1).

 “Ўз ораларингиздаги тул-беваларни  ҳамда қул ва чўриларингиздан яхшиларини уйлантиринглар. Агар улар камбағал бўлсалар Аллоҳ уларни  Ўз фазлу-карами  билан бой-беҳожат қилур. Аллоҳ (фазлу карами) кенг, билгувчидир.” (Нур, 32. Мадорик тафсири).

“Ҳолбуки, шак-шубҳасиз сизларнинг устингизда (қилган ҳар бир ама лингизни) ёд олиб, ёзиб тургувчи улуғ (Кироман котибин-фаришталари)  бордир. Улар сизлар қилаётган ишларни билурлар.” (Инфитор, 10-12).

4. Пайғамбаримиз алейҳиссалом.

Икки олам сарвари Ҳазрати Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳадиси шарифларидан намуналар келтиришни бошлашдан аввал Унинг гўзал, ибратли хушахлоқидан баъзи намуналар келтиришни муносиб кўрамиз:
1 – Ҳар бир чақирган кишига лаб-байк деб жавоб қиларди. Ҳеч кимнинг олдида оёқларини узатмасди. Тиз чўкиб ўтирарди.
2 – Асҳоби ўтирган жойга келганида уларнинг бош тарафига ўтмасдилар. У, бўш бўлган ихтиёрий бир жойга ўтирарди.
3 – Еб-ичишда, кийинишда ва ҳар бир нарсада хизматчиларини ўзидан ажратмасдилар.
4 – Кийимларида сўкилган ва йиртилган жойиларини ўзи тикарди, ҳайвонларга ем берарди. Бозордан сотиб олганларини уйига ўзи келтирарди.
5- Касалларни бориб кўрарди, жанозаларга қатнашарди. Кўнгул олиш учун камбағалдир, бадавлатдир ҳар кимнинг касалини бориб кўрарди, ундан аҳвол сўрарди.
6 – Бомдод намозидан кейин ҳар доим жамоатга қараб, “Касал бўлган бирон қардошимиз борми? Бориб ундан ҳол сўрайлик”, деб марҳамат қиларди. Касал бўлган бўлмаса, ”Бирор жаноза борми? У ерга ёрдамга борайлик”, дерди. Жаноза бор жойда, мўрдани ювишда, уни кафанлашда ёрдам қиларди, намозини ўқирди ва то қабргача кетарди.
7 – Йўлида олдидан чиққан мусулмонга аввал ўзи салом берарди.
8 – Ҳар доим нималарнидир ўйлаб юргандай кўринарди, жуда оз сўзларди. Сўзларини табассум билан бошларди. Зарурати бўлмаган ва фойдасиз бирон калима сўзламасди.
9 – Меҳмонларига, асҳобига хизмат қиларди, “Ҳар бир қавмнинг яхшиси, энг устуни, уларга хизмат қилганидир”, дея марҳамат қиларди.
10 – Ҳеч кимга айбини юзига солмасди. Ҳеч кимдан шикоят қилмасди ва ҳеч кимнинг орқасидан сўзламасди. Бирор кишининг сўзини ёки ишини ёқтирмаса, ”Баъзи ки-шилар, нега шундай қиладилар-а, ажоба”, деб қўярди.
11 – Кўп жўмард эди. Ўзига ҳеч нарса қолдирмай юзлаб туя-ю ва қўйларни бериб юборарди. Унинг бу эҳсонларини кўрган қанчалаб кофирлар иймонга келгандилар.
12 – Аллоҳу таоло, “Мана берайин”, деб марҳамат қилганда, бу дунё сарватини хоҳламади. Эланган ундан пиширилган буғдой нонини ҳеч вақт емади.
13 – Бирор овқатни ёқтирмагани эшитилмади. Икром қилинганини еярди.
14 – Уйига келиб, “Ейдиган бирор нарса борми?” дерди, йўқ бўлса, рўза тутарди. 

Туркияда нашр қилинган “Ислом Энциклопедияси”да келтирилган тубандаги “Пайғамбаримиз адейҳиссалом” номли шеърни ҳам шу ерга илова қиламиз:

Ҳақнинг кўп севгилиси эди Расул,

Ёқимли ва севимли эди Расул.

Муборак юзлари тиниқ оқ эди,

Қизил гул каби қизиллироқ эди.

Инжу томчиси юзидаги тери,

Сайқаланган бир жавҳарга ўхшарди.

Кўринарди кўзи доим сурмали,

Қалбларни тортарди майин сўзлари.

Кенгиш, кўркам ва латиф эди кўзи,

Нур сочарди Унинг муборак юзи.

Оқи эди оппоқ дердилар ғоят,

Мадҳ айлади Уни Раббидан оят.

Қошлари ораси ҳар вақти замон,

Кумуш каби кўринарди ап-аён.

Муборак юзи бироз думолоқди,

Териси жуда тиниқ ҳам порлоқди.

Тим-қора сочлари меҳроби анинг,

Қиблоси эди жумлаи жаҳоннинг.

Сийрак эди тишларининг ораси,

Порларди мисоли инжу донаси.

Олдинги  тишлари этганда зуҳур,

Чор тарафни қопларди ёруқ бир нур.

Кулганида икки жаҳон сарвари,

Жонли-жонсиз барчанинг Пайғамбари.

Юзи ўхшар эди юмолоқ ойга,

Зоти ойна эди юксак Мавлога.

Кўнгуллар олди у муҳтарам Набий,

Ошиқ бўлдилар юз минглаб саҳобий.

Кўп чиройли, сараланмиш ва латиф,

Этолмас, кўрган Уни, тўла таъриф. Ислом Энциклопедияси (1/69). 

Ҳазрати Муҳаммад Мустафо(соллаллоҳу алейҳи ва саллам) башоратларидан:

Икки жаҳон сарвари Муҳаммад Мустафо(соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳазратларининг  келажак ҳақидаги бир қатор мўъжизавий ҳадиси шарифлари, бир замонлар Туркияда нашр этиладиган “Türkiye gazetesi”нинг махсус мухбири Меҳмет Али Демирбош тарафидан тўпланиб  ўша газетада эълон қилинганди. Биз уларни ўзбек туркчасига ағдариб, китобимизнинг “Ҳадиси шарифлардан намуналар”  бўлимига киритишни маъқул кўрдик.

Улар мана бу тубандаги муборак башоратлардир:

  1. “Кишилар, ҳалолу ҳаромнинг фарқига бормайдиган, фақат пулу зар топиш билан овора бўлиб қоладиган бир замон келажак.”(Бухорий). 
  1. “Пора, ҳадя – совға номи билан бериладиган; кўз қўрқитиш учун гуноҳсиз одамлар ўлдириладиган бўлади.” (Имоми Ғозалий).
  1. “Пайғамбарман, дейдиганлар пайдо бўлади, аммо мендан сўнгра дунёга пайғамбар келмайди.” (Мишқот).
  1. “Менинг исмимдан бирор ҳадис сўзланганида, “Йўқ, Расулуллоҳ бундай сўзламайди, бу ҳадисни ташла, Қуръонга боқ,” дейиш билан мени ёлғончига чиқарадиганлар  пайдо бўладилар.”(Абу Ёло).
  1. Қуръондан бошқасини(суннатни, ижмони ва қиёсни)  далил  қабул  қилмайман дейдиганлар чиқадилар.” (Абу Довуд).
  1. “Кофирлар учун нозил этилган оятларни мусулмонларни ёмонлаш учун далил сифатида қўллайдилар.”(Ибни Умар).
  1. “Суннатни бидъат каби, бидъатни суннат каби қабул этадиганлар чиқадилар. Суннатга эргашганлар озайиб қоладилар, ғариб бўладилар, бидъатга амал қилганлар эса, кўпаяди ва уларнинг ёрдамчилари ҳам кўп бўлади.” (Ширъа).
  1. “Масжидларга минглаб кишилар намоз ўқишга келишадилар, бироқ ораларида битта ҳам мўмин бўлмайди.”(Дайламий).
  1. Кейин келганлари, аввал келган олимларни  жоҳилликда айблайдиган бўладилар.” (Ибни Асоқир).
  1. “Ҳақиқий дин олими қолмайди, дин одами ўрнига диндан хабарсиз жоҳиллар келтирилади ва улар билмасдан фатволар чиқаришлари би-лан мусулмонларни йўлдан уришни амалга оширадилар.” (Бухорий).
  1. Дин одами ўрнига келтирилган жоҳиллар, омманинг, оламоннинг истагига кўра фатволар чиқарадилар. Ҳатто улар ҳаромга ҳалол, ҳа-лолга ҳаром дейдиган бўладилар. Динни тижоратга, манфаатга қурол қиладилар.” (Дайламий).
  1. “Кишилар динини ва дунёсини фақатгина пул билан тута оладиган бўлиб қоладилар; олтини, кумуши(яъни пули, зари ) бўлмаган киши роҳат яшай олмайдиган бўлиб қолади.”(Тобароний).
  1. Ҳажга, ҳукмдорлар саёҳат, бой-бадавлатлар тижорат, камбағаллар тиланиш, мансабдорлар кўргазма учун  борадиган ўладилар.”(Хотиб).
  1. “Жанжалу тўполонлар, фитна-фасод ва ўлим кўпаяди.” (Ибни Можа).
  1. “Чалғу асбоблари, музика ҳамма жойларга тарқалади, хавфсизликни сақлаш кучлари кўпаяди.”(Байқақий).
  1. “Олдинги аср, келажак асрдан ёмонлашиб боради ва ниҳоят шундай қилиб қиёматгача дунё бузилиб бораверади.”(Ҳадика).
  1. “Кишилар фақат қорин қайғусига боғланиб қоладилар, уларнинг шарафи молу мулк, қибласи аёл, дини пул бўлиб қолади.”(Суламий).
  1. “Истанбул фатҳ этилажак, уларнинг қумондони қандай буюк амирдир, аскарлари ўшандай аскарлардир.” (Ҳоким, Имоми Ақмад, Имоми Суютий).
  1. “Ё Усмон! Халифа бўласан, хилофат куйлагингни ечишни истайдилар, асло уни ечма! Ўша куни рўза тутган бўласан, менинг ёнимда ифтар этажаксан.”(Ҳоким).
  1. Кишилар тозаликда ўта  талабчан бўлиб қолишадилар, васваса этишиб динда ҳаддидан ошадилар.”(Абу Довуд).
  1. “Турли исмлар билан шароблар чиқарадилар ва уларни ҳалол ҳисоблайдиган бўладилар.” (Имоми Аҳмад).
  1. “Ўрталик бузилади, динни яшаш қўлда олов чўғини ушлашдан ҳам қийин бўлиб қолади.”(Ҳоким).
  1.  “Ит парвариш қилиш, бола ўстиришдан жозибалироқ бўлиб қолади.”(Ҳоким).
  1.  “Ёмон аёллар кўпайиб, зино оммавийлашса, бунгача кўрилмамиш  хасталикларга дучор бўлинади, ўлчашларда, торозида ҳийлага йўл қўйилса, кун кечириш қийинчилиги бош кўрсата бошлайди.” (Байҳақий).
  1. “Ишлар, уни билмайдиган ва ҳунари бўлмаганларга бериладиган бўлади.”(Бухорий).
  1. “Бойга, бадавлатга унинг бойлиги учун таъзим қилинадиган бўлади, фоҳишалик ёйилади. Валодизино (ўйнашдан бўлган)лар кўпаяди. Каттага ҳурмат, кичикка шафқат-марҳамат этилмайдиган бўлиб қолади. Бўрилар қўзи терисига бурканган бўладилар.” (Ҳоким).
  1. “Лютилик(гомосексиализм) мубоҳ(ҳаром эмас) дейилмагунича қиёмат содир бўлмайди.” (Дайламий).
  1. “Зилзила, фитна, қотиллик кўпаймаганича қиёмат содир бўлмайди.”(Бухорий).
  1. “Ёмонлар дунёга ҳоким бўлмаганича қиёмат содир бўлмайди.” (Тирмизий).
  1. Кишилар йўл ёқаларида аёлларга  қўшиладиган бўладилар.” (Ҳоким).

Ҳадиси шарифлардан намуналар: 

“Жаннат оналарнинг оёқлари остидадир.” 

“Онанинг оёғини ўпиш Жаннат дарвозасининг эшигини ўпиш кабидир.” 

“Хотинларингизга азият берманг! Улар Аллоҳу таолонинг сизларга оманотидирлар. Улар билан юмшоқ муомалада бўлинг ва яхшиликлар қилинг!”(Муслим).

“Аёл – уй бекаси, беш вақт намозини қилиб, рўзасини тутса, ўзини бегоналардан қўриб,  эрига итоаткор бўлса у жаннатга киради.”  

“Мусулмонларнинг энг яхши(энг фойдалиси), хонимига(умр йўлдошига) энг яхши (энг фойдали) бўлганидир. Сизнинг орангизда хонимига энг яхши (энг фойдали) бўлган киши менман.” (Насои).

“Аёл, заиф яратилгандир. Унинг заифлигини сукут сақлаш билан енгинг! Уйдаги камчиликларни кўрмасликка ҳаракат қилинг!” (Ибни Лол).

“Хотинларингизни урманглар, улар сизнинг қулларингиз эмасдир.”  

“Хоними (умр йўлдоши) билан яхши муомалада ва унга фойдали бўлган мусулмон, энг яхши ва фойдали мусулмондир.”  

“Хотинини урадиган эркаклар учун мен қиёматда даъвогар бўламан.” 

Пайғамбар (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) аёл Асҳобдан бирига, “Эрингга хизмат этишинг сен учун садақадир,” дея марҳамат этдилар. (Суюти, “Ал-Жомуъс-Соғир”).

“Хотинларингизни хафа қилмангларУлар Оллоҳ таолонинг сизга оманатидир. Уларга нисбатан юмшоқ бўлинг, яхшилик қилинг!”  (Муслим). 

“Энг яхши мўмин, хотинига нисбатан энг яхши, энг лутфкор, хушах лоқли кишидир.” (Тирмизий).

“Машҳур ва шарафли кишиларгина хотинларнинг ўрнини тўғри белгилайди ва уларнинг аҳамиятини биладилар. Уларни хўрлайдиганлар эса, энг олчоқ ва ўта ёмон кишилардир.” (И.Аскир). 

“Хотинининг ёмон хулқларига чидаган эркак, балоларга сабр этган Айюб алейҳиссалом каби мукофотга эришади. Эрининг ёмон хулқла рига сабр этган хотин эса, ҳазрати Ойша каби савобга эга бўлади.” (Имом Ғозалий (раҳматуллоҳи алейҳ)).

Шу юқорида саналган ҳадисларнинг ўзларигина кофирларнинг Исломда хотин-қизлар ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида сўзлашган ва ёзишганларининг қанчалик ўринсиз, уйдурма ва Исломиятга туҳмат эканлигини намойиш қилади.

“Бир мусулмон киши, жума куни ғусл таҳорати олиб, жума намозига кетса, унинг бир ҳафталик гуноҳлари авф бўлади ва намозга кетиб келадиган ҳар одими учун савоблар ёзилади.” 

“Касални зиёрат қилиб, ундан аҳвол сўраган, раҳматга сазовор бўлади.” 

“Ғийбат қилиш, ибодатларнинг савобини кетказади.” 

“Дин қардоши билан ширин муомалада бўлиш, имкони бўлса унга яхши нарсалар ўргатиш, ёмонликлар қилишининг олдини олишларнинг барчаси садақадир.” 

“Дуо раҳматнинг, таҳорат намознинг, намоз эса жаннатнинг калитидир.” 

“Дунё учун хафа бўлиш қалбга зулматдир, охират учун хафа бўлиш эса қалбни нурлантирар.” 

“Дунёда риё ва кўргазма учун ибодат қилган кишига, қиёмат куни, “Эй ёмон одам! Бугун сенга савоб йўқдир. Дунёда кимлар учун ибодат қилган бўлсанг, савобларини ҳам улардан сўра”, дейилади.” 

“Фарзанд ҳиди Жаннат ҳидларидандир.”

“Ёлғондан сақланингиз! Чунки ёлғон ёмонликка олиб боради. Ёмонлик эса, жаҳаннамга келтиради.”

“Оз ейиш, масжидда ўтириш, Каъбага, Қуръони каримга ва олимнинг юзига боқиш, ибодатдир.”

“Кимки Аллоҳга ва охират кунига ишонса(иймон келтирса), 1. Қўшнисига яхшилик қилсин! 2. Меҳмонга иззат-ҳурмат кўрсатсин! 3. Хайрли, ширин сўзлар сўзласин ёки сукут сақласин!” 

“Дунё неъматларининг энг хайрлиси, солиҳа бир оила бекаси(хотин)дир.” 

“Кишиларнинг яхшиликларига шукр этмаган, Оллоҳга ҳам шукр этмайди.” (Тирмизий). 

“Фарз ибодатлардан сўнгра, энг фазилатли амал, мусулмонларни севинтирадиган иш қилишдир.”

“Фазилатларнинг энг устуни: сенга келмаганларга боришинг, бермаганларга беришинг ва ёмонлик қилганларга яхшилик қилишингдир.” 

“Фан ва ҳунар-техник илм мўминнинг йўқотган молу мулкидир. Уни қаерда топса олсин!”   

“Ҳасад этишдан сақланинг! Билингизки, оташ ўтинни йўқ қилгани каби, ҳасад ҳам яхшиликларни йўқ этади.”

“Ота-онасининг бири ёки ҳар иккаласи билан бирга яшашга муяссар бўлиб,уларнинг ризоларига сазовор бўлолмаганларга ёзиқлар бўлсин!

“Қиёмат куни бандасидан сўраладиган биринчи савол намоз ҳақида бўлади. Бу саволга яхши жавоблар берилса, ҳақиқатан қутилишга эришилган бўлади. (Тирмизий). 

“Берган қўл, олган қўлдан афзалдир.” 

“Кимки, пайшанба ва душанба кунлари рўза тутса, Оллоҳу таоло у бандасига 700 йил рўза тутган каби савоб беради.” 

“Катта гуноҳлардан энг катталари: Оллоҳу таолога шерик қўшиш (ширк), одам ўлдириш, ота-онага азият бериш ва ёлғонни тасдиқлаб гувоҳлик ўтишдир.” 

Фарзандларнинг оталар устида учта ҳақи бордир:

  1. Фарзандлар дунёга келганида уларни чиройли исмлар  билан аташ; 
  1. Уларга Қуръони карим ўргатиб, уларнинг илм олишларини таъминлаш; 
  1. Вақти келганида (тенгини топиб) уйлантириш.” 

“Яхшиликлар қилганида хурсанд бўлиб ва ёмонлик қилиб қўйса хафа бўладиган (куйинадиган) киши мўминдир.” 

“Ишларнинг энг хайрлиси, жуда ҳам ошириб ёки жуда ҳам пастлатиб юбормай, ўрта мартабада бўлганидир.” 

“Кимнинг уч қизи бўлса ва уларни қўриб, эҳтиёжларини таъминласа, уларга марҳаматли муомала этса, ундай кишига албатта жаннат вожиб бўлади.” 

“Асабланиш шайтоннинг васвасасидан ҳосил бўлади. Асабингиз чиқса, дарҳол таҳорат олинг!”

“Умматимнинг олимлари исроил ўғилларига келган пайғамбарлар кабидир.” Расулуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳазратларининг мазкур ҳадиси шарифлари ҳақида шундай бир ривоят мавжуд: “Расулуллоҳ

(соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳазратлари Меърожга чиққанларида Мусо алейҳиссалом билан суҳбат қиладилар. Ўшанда Мусо алейҳиссалом Унга “Умматимнинг олимлари исроил ўғилларига келган пайғамбарлар кабидир,” дея марҳаматда бўлмоқдасиз. Қандай қилиб бир олим пайғамбар каби бўла олади?” – деб савол берадилар. Пайғамбармиз ҳазратлари эса, ум -мати орасидаги олимлардан бирини чақиради. Мусо алейҳиссалом у олим -дан, “Сенинг исминг ким? – деб сўрайди. Олим эса, “Муҳаммад бин Му-ҳаммад бин Муҳаммад Ғазолий,” дея жавоб беради. Ҳазрати Мусо, “Мен сендан фақат исмингни сўрадим. Сен эса. барча оталарингнинг исмларини ҳам айтинг. Фақат сўролган саволга жавоб бериш лозим эмасмиди?” – дейди. Имоми Ғазолий ҳазратлари ҳам Мусо алейҳиссаломга, “Пайғамбар ҳазратлари, Сиздан Аллоҳу таоло, “Эй Мусо, қўлингдаги нимадир” – дея сўраганида сиз фақатгина ҳассадир деб қўя қолмасдан, “Бу қўлимдагини ерга урсам сув чиқади, бу билан душманларнинг ўйинларини бузаман. Ке-ракли жойларда бу аждарҳо бўлади ва унинг воситасида сеҳргарларнинг сеҳрларини фош қиламан. Юрганимда унга суянаман. Бу ҳассанинг менга жуда кўп фойдалари бордир,” каби узун жавоб этгандингиз. Чунки Сиз Аллоҳу таоло билан сўзлашмангизни имкони қадар узайтирмоқчи эдингиз. Мен ҳам Сиз каби улул азим бир Пайғамбар билан сўзлашишни узайтирмоқ учун бутун оталаримнинг исмларини санадим,” деб жавоб қилади. Мусо алейҳиссалом бундай жавобдан кўп мамнун бўлиб, Расулуллоҳ (соллал-лоҳу алейҳи ва саллам) ҳазратларига “Ҳа, энди тушунарли бўлди, сенинг умматингнинг олимлари Баний Исроил пайғамбарлари каби эканлар , дея марҳаматда бўлдилар. (Руҳулбаён, 2/568). 

 “Энг фазилатли зикр, “Лоилоҳа иллоллоҳ,” Энг фазилатли дуо эса, “Алҳамдулиллоҳ,” дейишдир.” 

“Бир замон келади, ўша вақт кишининг тақдири ва ҳалок бўлиши, хотинининг, ота-онасининг ва бола-чақаларининг қўлида бўлади. Улар уни камбағалликда айблайдилар ва кучи етмайдиган нарсаларни ундан талаб қилишадилар.”[ Менимча бизнинг замонимиз, ҳадиси шарифда эслатилган  ва келиши башорат қилинган замонга жуда ўхшайди, шундай  эмасми …?.]   

Аллоҳу таоло буюрдики. “Эй пайғамбарларим! Ҳалол енглар ва солиҳ, яхши ишлар қилинглар! Мўминларга ҳам амр буюрдики, “Эй иймон келтирганлар! Сизлар ҳам сизга насиб буюрилган ризқлардан ҳалол бўлганларини енглар!” 

“Ишларнинг энг хайрлиси, ўрта йўлли(мўътадил) бўлганидир.” 

“Иккита неъмат бордирки, кишиларнинг кўпчилиги уларни англашда адашадилар.  Улар, сиҳҳат(соғлик-саломатлик) ва бўш вақтдир.” (Тирмизий ривояти).

“Зарар бериш ва зарар берганга зарар билан жавоб қилиш йўқдир.” (Ибн Можа ривояти). 

“Қиёмат куни шаҳидларнинг қонини олимларнинг сиёҳлари билан солиштириб тортадилар. Сиёҳлар оғир келади.”

“Мўмин бир тешикдан икки марта кирмайди (яъни мўмин бир қилган хатосини такрорламйди).” (Ибн Можа ривояти).

Аллоҳу таолонинг энг кўп ёқтирадиган қуллари, Унинг неъматларини бандаларига етказишда восита бўлганлардир.” 

“Нафл намозларининг энг яхшиси ярим тунда ўқиладиган таҳажжуд намозидир.” (Имом Аҳмад ривоят қилган).

Тунда ўқиладиган таҳажжуд намози Аллоҳга яқинлаштиради, ёвузликдан ҳимоя қилади ва дардлардан фориғ этади”. 

Пайғамбар алайҳиссаломнинг таҳажжуд намози борасидаги яна бир неча ҳадисларини келтирамиз:
“Дуо туннинг ярмида (яхшироқ) қабул бўлади.” “Атрофдагиларга са
лом бер, бечораларга таом бер, қариндошлар билан алоқани мустаҳкамла ва одамлар ухлаганда намоз ўқи  ва сен Жаннатга кирасан.”  

“Ҳар бир кечада шундай вақт борки, унда одам дуо қилиб, Аллохдан нима тиласа, Аллоҳ унга тилаганини беради.” (Муслим ривояти).

“Таҳажжуд намози исонни гуноҳ қилишдан тийиб туради ва уни Аллоҳга яқинлаштиради.” (Термизий ривояти). 

“Агар сен тунда турсанг ва бошқа кимларнингдир бу намозни ўқишни хоҳлашини билсанг уларни уйғот. Ниятни уйқудан олдин қилиш керак. Шундай қилинганда,  ва агар кейин ҳатто  (тасодифан) ухлаб қолинганда ҳам иншаАллоҳ ажри насиб бўлади.” 

“Хайр қилишга васила бўлган, хайр қилган кабидир.” (Тирмизий ривояти).

“Абу Бакирнинг(радияллоҳу анҳ) иймони, бу умматнинг ҳаммасининг иймонлари йиғиндисидан ҳам оғирдир.” 

 Машҳур ҳадис олимларидан бири Абу Закариё Ёҳё бин Абдулҳамид ҳаз- ратлари нақл этган ҳадиси шарифлардан намуналар:

“Ер юзида ҳар вақт қирқ киши топилади.Уларнинг ҳар бири Иброҳим (алейҳиссалом) сингари баракатлидирлар. Уларнинг баракатлари воситасида ёмғирлар ёғади. Улардан бири ўладиган бўлса, унинг ўрнига Аллоҳу таоло бошқасини келтиради.”

“Уйланган киши(мусулмон), динининг яримини қўриган бўлади. Қолган яримида ҳам Аллоҳу таолога қарши келишдан сақлансин.”

“Яшаётган ҳар бир кунимизда Раббимиз раҳмат тарқатиб туради. Улардан фойдаланишга ҳаракат қилинг!  Жума куни ҳам ўша кунлардан биридир.”

Аллоҳу таоло марҳамат қиладики, “Мен энг кўп ёқтирадиган ибодат, бандамнинг менга нисбатан ҳақиқатан самимий бўлишидир.” (Аҳмад бин Ҳанбал, Муснад).

Қуръони каримнинг Нуҳ сураси 26-27 оятларининг мазмунида, “Нуҳ айтди: “Парвардигорим, ер юзида кофирлардан бирон ҳовои-жой эгасини қолдирмагин. Чунки сен агар уларни  (ер юзида) қолдирсанг улар бандаларингни йўлдан оздирурлар ва улар фақат кўрнамак, нопок(кимса- лар)ни туғиб кўпайтирурлар”, дея марҳамат қилинади. 

Қон вужудда айлангани каби шайтон ҳам одамзотининг ичида айланиб юради. Унинг йўлини фақат рўза тутиш билан қисқартириш мумкин.”

Сизга яхшилик қилишлари хусусида болаларингизга ёрдамчи бўлинглар. Истаган киши болаларини итоатсизликдан қутқариши мумкин” 

“Ҳар бир касалликнинг шифоси бордир. Қалб хасталигининг шифоси эса Аллоҳу таолони зикр этишдир.” 

“Ибодат ўн қисмдан иборат бўлиб, унинг тўққизи ҳалолидан топишдир.” 

Аллоҳу таолога қасам деб айтаманки, бирон киши ўзига қилинишини ёқтирган нарсани, дин қардошига ҳам қилинишини ёқтирмаганича унинг иймони тўла бўлмайди.” 

“Қуръони карим ўқиладиган уйдан, Аршга қадар нур таралади.”  

“Бандасининг Аллоҳга энг яқин турган вақти, унинг намозга турган вақтидир.” 

“Олти киши, олтита нарсадан ҳисобга тутилади ва улар Машҳарда азоб кўрганлари- дан сўнгра жаҳаннамга ташланадилар. 1. Давлат раислари (бизнинг замонимизда президентлар) зулмдан, 2. Араблар ирқчиликдан, 3. Қишлоқ(маҳаллий) ҳокимлари кибрларидан, 4. Тужжор хиёнатдан, 5. Қишлоқилар жаҳолатдан, 6. Олимлар ҳасаддан ҳисобга тутиладилар.” 

“Энг қулай(адо этилиши қийинчилик туғдирмайдиган) ибодат, сукут ва хушахлоқликдир.” 

“Орангизда қайси бирингиз кўринганида Аллоҳу таолони хотирлатса, ўша киши энг кўп иззат-ҳурматга сазовор бўлганингиз, устунингиздир . 

“Ҳар қандай бир киши хато қилади. Хато қилганларнинг энг хайрлиси эса, хатосига тавба қилганларидир.” (Тирмизий ривоят этганлар.) 

“Дин қардошини бирон ташвиш ёки қийинчиликдан қутқарганга нофила ҳаж ва умра савоби берилади.” 

“Бу дунёда яхшилик қилганларга, охиратда ўша яхшиликлари уларга қайтарилади.” 

“Уч  киши бир жойга йиғилишганларида, уларнинг иккиси учинчи-сидан алоҳида ўзаро  сўзлашмасинлар.” 

Аллоҳнинг яратганларини тафаккур этинг, бироқ Унинг зоти ҳақида хаёлга толманг! Чунки Унинг зотини англашга кучингиз, билимингиз етарли эмасдир. Акс ҳолда (Уни бирор яратилганга ўхшатиб қўясиз-да) ҳалок бўласиз.” (Абуш-Шайх, Ибни Абид-Дунё нақл этганлардир).

Шайтон, кишиларга (“буни ким яратди, уни ким яратди? Ерни ким ярат-ган, кўкни ким яратган?”)  каби саволлар бериб. Уни васвасага солади. Унга кишилар (ҳаммасини Аллоҳ яратган), деб жавоб берсалар; у уларга такрор “Аллоҳни ким яратди?” деб васваса қилади.  Бундай вақтларда кишилар “Мен Аллоҳга ва расулига иймон келтирдим”, деб Аллоҳга сиғинсинлар!” (Тобароний нақл этган). 

“Кишини фалокатга судраган нарсалар учтадир: ҳасислик, нафсга қул бўлиш (манфаатпарастлик), манманлик.” 

“Кўп ейиш хасталикнинг, парҳез этиш дориларнинг бошидир.” 

 “Беҳаёлик инсон доғи, ҳаё унинг зийнатидир.” 

“Кексаларни ҳурмат қилган ва уларга ёрдам берган киши, кексайганида унга ҳам Аллоҳу таоло ёрдамчилар насиб этади.” 

“Ким намоздан сўнгра дарҳол Оятал қурсини ўқиса, Аллоҳу таоло у бандасига оятнинг ҳар бир ҳарфи учун 40-та савоб беради.” 

Аллоҳ сизнинг ташқий кўришингизга ва молу мулкингизга қарамайди. У сизнинг қалбингизга ва амалингизга қарайди.” (Муслим ривоят қилганлар). 

“Ишчига иш ҳақини, унинг пешона тери қўримасидан тўланг.” 

“Яхшиликларнинг энг устуни, киши ўзи билан бирга ўтирган кишиларга нисбатан икромли ва марҳаматли бўлишидир.” 

 “Кечанинг иккинчи ярими, Аллоҳу таолонинг бандасига энг яқин бўладиган вақтдир. Ўша вақтда Аллоҳу таолони зикр этаётганлардан бўла олсанг, бўлгин!“ 

Хотинларингизга азият берманглар! Чунки улар Аллоҳу таолонинг сизларга омонатидир. Уларга нисбатан юмшоқ бўлинглар ва яхшилик қилинглар.” 

“Хотинларингни урманглар! Улар сизнинг қулларингиз эмасдир.” 

Меҳмонга зиёфат қўйиш; ўлганни дафн этиш; қиз болани эрга бериш; қарздан қутилиш ва гуноҳга тавба қилиш каби беш нарсани бажаришда шошилиш лозим ва ҳеч кечиктирмаслик керак.” 

“Икки дўстдан Аллоҳу таоло ҳузурида яхши ҳисобланадигани, дўстига кўпроқ яхшиликда бўлганидир.” 

“Ёшлигини Аллоҳу таоло йўлида ўтказган ёшларни Аллоҳу таоло яхши кўради.” 

 “Мусулмонликда оқарган сочу қиллар қиёмат куни нурга айланадилар.” 

“Ота-онасининг ёки иккаласидан бирининг қабрини ҳар жума куни зиёрат қилган кишининг гуноҳлари афв бўлади. Уларнинг ҳақларини ўтаган бўлади.” 

Сизнинг хайрлиларингиз, Қуръони каримни ўрганган ва уни ўргатган кимсалардир.” 

“Сиздан бирингиз аччиқланиб, ғазаби ошган вақт, сукут сақласин! (Яъни ҳеч қандай сўз сўзламасин)” 

“Ёлғон мунофиқлик аломатидир.” (Бухорийда келтирилади.) 

“Ёлғондан сақланинг! Чунки ёлғон гуноҳга, гуноҳ эса жаҳаннамга судрайди.”  (Бухо-рийда нақл этилган). 

“Кишиларни кулдириш учун ёлғон сўзлаганларга ёзиқлар бўлсин!”  (Абу Довуд нақл этгандир.) 

“Кичигимизга марҳаматли бўлмаган ва буюгимизнинг ҳақини ўрнига қўймаган биздан эмасдир.” (Тирмизий, Бирр, 15, IV, 1919) 

“Умматимнинг иккита хулқу хўйга ботиб қолишидан жуда қўрқаман. Биринчиси, нафсларига эргашишлари бўлса, иккинчиси, ўлимларини унутиб, дунё молу мулки орқасидан югуришларидир.” 

“Қуръони карим ўқилган уйга баракат ва яхшилик келади. У уйга фаришталар йиғилишиб, ундан шайтонлар қочадилар.” 

“Бир замонлар келадики, у вақт одамлар фақат молу мулкнинг ва пулнинг келишини ўйлайдиларда, уларнинг ҳалолу ҳаром бўлишига аҳамият бермайдиган бўладилар.” 

Аллоҳу таолони кўриб турган каби ибодат қилиш, эҳсондир. Чунки сен Уни кўрмаётган бўлсанг-да, У сени кўриб турибди.” (Бухорий). 

“Фарз намозлардан сўнгра энг фазилатли намоз, кечанинг ўртасида ўқилган таҳажжуд намозидир.” 

“Кимки, оч қолган бир мусулмонни тўйдирса,  Аллоҳу таоло ҳам

Жаннат мевалари билан уни тўйдиради. “

“Киши, ўз юмшоқлиги ва ширин сўзи сабаби билан кундузлари рўза тутган ва кечалари намоз ўқиган кишиларнинг даражаларига эришади.” 

“Ҳалол топиш учун ишлашдан чарчаб уйига келган киши, гуноҳсиз бўлиб ухлашга ётади. Туришда эса, Аллоҳу таоло севган киши бўлиб уйғонади.” 

“Нималар қилсанг, уларнинг ҳақини оласан.” (Суютий нақл этганлар). 

“Бу дунёда кўнгулни кенг тутки, Аллоҳ сени ёқтирсин. Кишиларнинг қўлидагиларга кўз ола қилмасдан яшагинки, улар ҳам сени ёқтирсин. ” (Ибн Можа нақл қилган) 

“Ота-онани йиғлатиш, уларга қарши исён қилишдир ва катта гуноҳлардандир.” 

“Ота-онанинг боласини, мазлумнинг золимни қарғаши албатта ижоб этади.” 

“Қўшни билан яхши муомалада бўлиш, яшаётган жойни гўзаллаштиради, умрни ҳам баракатлантиради.” (Аҳмад бин Ҳанбал, Муснад). 

Аллоҳу таоло ҳар бир хасталикнинг дори-дармонини ҳам яратгандир. Фақат ўлимни тўхтатишнинг чораси йўқ.”

Аллоҳу таоло неъматларини бандасининг устида  кўришни яхши кўради.” 

“Жума куни ёки жума кечаси ўлган мўмин, шаҳид савобига эришади ва қабр азобидан қўрилади.”

“Энг фазилатли ибодат, Қуръони карим ўқишдир.”

Аллоҳим! Сендан билган ва билмаган барча хайрларни тилайман. Билганим ва билмаганим  шарълардан эса, Ўзингга сиғинаман.” 

“Сизнинг энг хайрлингиз, хоним(хотин)ларингиз билан яхши муомала-муносабатда бўлганингиздир.” 

“Ҳеч бир ота, боласига яхши тарбия ва адабдан устун ҳадя  бера олмайди.” 

“Ўз камчиликларини кўриб уларни тузатишга ва бошқаларнинг камчиликларини кўрмасликка ҳаракат қиладиган кишига хуш хабарлар бўлсин.”

“Кичикларимизга ачинмаган, катталаримизга иззат-ҳурматли бўлмаган биздан эмасдир.” 

“Ҳар бир киши хато қилади, хато қилганларнинг энг хайрлиси тавба эта билганидир.”

“Ўз ақли, тушунчаси ва маълумотлари билан Қуръони каримдан маъно чиқарганнинг иймони кетади.” 

“Кишилар сенда кўришини истамаган нарсани ўзинг ёлғиз қолганингда ҳам қилма!” 

“Рўза мўминни жаҳаннамдан қўрийдиган қалқондир.” “Рўза тутганнинг оғизидан чиқадиган ҳид, Аллоҳу таоло наздида миск ҳидидан ҳам ёқимлидир.”

Аллоҳу таоло бу динни охиратдан насибаси бўлмаган кишилар билан ҳам қувватлантиради.”  

“Меҳмонни инжитадиган ишлар қилишга уринманг. Чунки меҳмон ундай ҳаракатлардан хафа бўлади. Ким меҳ-монни хафа қилса,  у Аллоҳу таолони инжитган бўлади. Аллоҳу таолони инжитганни Аллоҳу таоло ҳам инжитади.” 

“Кечаю кундуз сен билан бирга юрадиган фаришталардан, солиҳ икки қўшнингдан уялганинг каби уялиб, гуноҳ-лар қилмагин!” (Байнақий) 

Аллоҳдан уялиш, кишилардан уялишдан жуда кўп марта аҳамиятлидир.”(Тирмизий, Насоий). 

“Бирор мўмин намозга турган замон унинг учун  жаннат эшиклари очилади. Роббий ва у намоз ўқиётган мўмин орасидаги пардалар кўтарилади. Мазкур вазият, мўминнинг намози битганича давом қилади.” 

“Икки кишининг орасини яхшилаган кишига шаҳид савоби берилади.”

“Басмала билан бошланмаган муҳим ишлар, хайрсиз ва баракатсиз бўлади.”

“Мусулмоннинг мусулмон қардоши билан аразлашиб юришининг уч кундан ортиғи ҳалол бўлмайди.”

“Бирор киши бирон гуноҳ қилишни истаса-да, кейин ундан воз кечса, Ҳақ таоло ўша бандасига иккита жаннат эҳсон этади.” 

“Мусулмонларнинг барча эркаклари ва аёллари учун илм излаш ва уни ўрганиш фарздир.”

“Жўмард кишининг овқати шифодир, ҳасиснинг овқати касалликдир.” (Дайлами, “Фирдавсуъл-Аҳбор”).

Аллоҳга ширк қўшиш, ота-онага итоатсизлик ва ёлғон жойга қасам ичиш катта гуноҳлардандир.” (Саҳиҳий Бухорийда нақл этилган).

Аллоҳ таолога тўласинча таваккул этсайдингиз, қушларнинг ризқини бергани сингари сизга ҳам юборган бўларди. Қушлар эрталаб қоринлари бўш, оч ҳолда  уяларидан учадилар. Оқшом эса, қоринлари тўлган, тўйган ҳолда уяларига қайтадилар.” (Бу ҳадиси шарифни  Имо-ми Ғозалий, “Иҳё-у Улумихд-дийн”да келтирган).

“Ё Раббий, менга шундай бир яқин берки, барча мусибатлар менга енгил бўлсин!” (Тирмизий нақл қилган).

“Эй Раббий, мени кўп шукр ва сабр этганлардан айла!” (Баззор).

“Болаларингизга аҳамият беринг ва уларни яхши тарбия этинг!”

“Олов қуруқ ўтинни қандай ёқса, ғийбат ҳам кишининг савобини, яхши амалларини ўшандай ёқади, йўқотади.”

“Болаларига исломиятни ўргатмаганлар жаҳаннамга кетадилар.” 

“Гуноҳ қилган киши, таҳорат олиб икки ракаат намоз ўқиб, истиғфор қилса гуноҳи афв бўлади.” Бу ерда сўз, киши кетма-кет билиб ҳам, бил-май ҳам гуноҳ қилавеаради-да, ҳадиси шарифда келтирилган амални қи-либ, гуноҳидан қутилиб кета-вериш ҳақида эмас, албатта. Беихтиёр, бил-масдан гуноҳ қилиб қўйган киши ҳақида сўз кетмоқда. Ана шундай гуноҳ-кор бўлиб қолганида дарҳол тавба қилиш ва шу амални бажариш лозим-лиги ҳақида сўз кетмоқда.

“Сенга ёмонлик қилганга, сен ёмонлик қилма.”

“Тўғри йўл очган киши, унинг савобини олади ва бу тўғри йўлдан юрганларнинг савобига ҳам шерик бўлади.” 

“Ашура куни рўза тутганнинг, бундан олдинги бир йиллик гуноҳларини Аллоҳ ўчиради.”  (Муслим). 

 Аллоҳу таолога қасамки, сув кирни кетказгани сингари, кунда беш вақт намоз ҳам гуноҳларни кетказади.” 

“Нафсини ҳаммадан оз ҳисоблаган, унинг ҳисобини билган ва ўлимидан кейинги ҳаёти учун курашган киши, ақлли кишидир. Нафсининг орзуларига эргашган, Аллоҳу таолонинг афв этувчи, марҳаматлигига алданган киши эса, ожиз ва заволли кишидир.” 

Аллоҳу таолонинг наздида амалларнинг энг ёқимлиси, энг юксак даражалиси намоз ўқишдир. Иккинчи ўринда ота-онанинг ҳақларига риоя қилишдир. Бундан сўнгра эса, Аллоҳ йўлида жиҳод қилишдир.” 

“Зил-ҳижжанинг илк кунларида тутилган бур кунлик рўзага бир йиллик нофила рўзаларнинг савоби берилади.  Кечалари ўқилган намозлар эса, Қадр кечаси ўқилган намозлар каби бўлади.”

“Еру осмонни торозининг бир палласига қўйиб, бошқа палласига Калима-и тавҳид қўйилса, бу улуғ калима қўйилган палла албатта оғир келарди.” 

“Золим амирларни, фосиқларни ва суннатимни йиқитган бидъат аҳлини Аллоҳ лаънатласин!” (Дайламий ривоятидан).

“Бидъатга йўл қўйган киши, уни(ўша бидъатни) тарк этмаганича унинг тавбасини Аллоҳу таоло қабул қилмайди.” 

Аллоҳу таоло севган бандасини ташвишу ва балолар билан синайди.” (Канзуъл – Уммол).

 “Жаннат сизга, сизнинг ҳар бирингизнинг оёқ кийими боғидан ҳам яқиндир. Жаҳаннам ҳам айни шундайдир.” (Бухорий, “Риқоқ”, 29). 

“Бирор киши боласига биронта гуноҳ ишни ўргатса ва у ҳам ўша гуноҳни қилса, гуноҳкорнинг отаси ҳам боласига лойиқ бўлган жазони олади.”

“Бир Мусулмоннинг бирор хайрли сўзни ўрганиб, уни бошқаларга ўргатиши ва унга амал қилиши бир йиллик бошқа ибодатлардан хайрлидир.” 

“Иффат эгаси бўлсангиз, хотинларингиз ҳам афиф(тўғри, соф) бўладилар. Ота-онангизга эҳсонда бўлсангиз, болаларингиз ҳам сизга эҳсонда бўладилар.” 

Маймун бин Меҳрондан (радияллоҳу анҳ) ривоят этилишига кўра, Расул- уллоҳ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) бирисига қуйидагиларни тавсия қил-дилар: “Шу беш нарса келмасидан аввал мана бу беш нарсанинг қийматини билгин:

1.Қариялик келмасидан, ёшликнинг; 2. Хасталик келмасидан сиҳатликнинг; 3. Машғулликдан аввал, бўш вақтнинг; 4. Камабағаллик келмасидан,  бадавлатликнинг; 5. Ўлим келишидан аввал ҳаётнинг.” (Ҳоким, “ал-Мустадрак”).

“Амалларнинг энг афзали фарзларни бажариб, ҳаромлардан қочиш ва Аллоҳу таоло наздида содиқ ниятдир.”

Аллоҳга ва охиратга инонган ё хайр сўзласин, ёки сукут сақласин.” 

“Шуни билгинки, сен Аллоҳу таолога ҳар бир сажда қилганингда Аллоҳу таоло бунга кўра сенинг даражангни бир марта оширади ва битта гуноҳингни ҳам афв қилади.” 

“Бирор киши мени ҳурмат қилгани учун асҳобимни ҳам ҳурмат қилса ,  уни Аллоҳу таоло бутун хавфу хатардан қўрқлайди.” 

“Кишиларга марҳаматли бўлмаганга, Аллоҳ ҳам марҳаматли бўлмай ди.” (Муслим), 

“Ҳеч ким, бошқа бирисининг гуноҳини кўтармайди.” (Ҳоким).

“Қиллат(камбағаллик), иллат(хасталик, касаллик), зиллат(эътиборсиз- лик, диққатсизлик) каби уч нарсадан бири мўминларда учраб туради.” 

 “Динга уйғун бирор яхшилик қилганида хурсанд, гуноҳ қилганида эса хафа бўладиган киши, ҳақиқий мўминдир.” (Тирмизий, Ҳоким). 

“Оиласига хизмат қиладиган, камбағаллар билан бирга ўтирадиган ва хизматчиси билан бирга ўтириб овқатланадиган мусулмоннинг иймони комилдир.” 

 “Кимки кечалари таҳажжуд намозларини ўқиш учун кўпроқ тик турса, қиёмат кунидаги тик туриш замони унинг учун енгил кечади.”  (Имоми Авзоъий раҳаматуллоҳи алейҳ насиҳатларидан/ Имом Заҳобий “Сиярий Аломи Нубало” китобида ривояти келтирилган.) 

 “Устингизга идрар сочратманг! Кўп кишиларга қабр азоби ана шу учун берилади.” 

 “Икки аразли кишининг орасини тузатиш учун тўқилган сўзлар ёлғон ҳисобланмайди.” (Муслим).

 “Бидъат ўртага чиқарганларга ва бидъатга амал қилганларга Аллоҳу таолонинг, фаришталарнинг ва бутун инсонларнинг лаънати бўлсин.” 

 “Ёмон иш қилиб қўйганлар(масалан, пора олиш, ёмон нарса еб-ичиш каби), уларни оммадан яширишга уринсин.” 

“Омонатга хиёнат қиладиганларнинг борадиган жойи Жаҳаннамдир.” 

“Иффат соҳиби бўлинглар! Ёмон, ифлос нарсалар қилманглар!” 

 “Кимки Аллоҳу таолога сиғинса, У унинг ҳамма ишига етишади. Кутилмаган жойлардан унга ризқи беради. Ким дунёга ишонса, уни дунёга қолдиради.” 

 “Одам боласининг икки дара тўла олтини бўлса, учинсини ҳам истарди. Унинг кўзини фақат бир ҳовуч тупроқ тўйдиради.”   

“Олимнинг уйқуси, жоҳилнинг нофила ибодатларидан хайрлидир.” 

Аллоҳ учун тавозе этганни Аллоҳу таоло юксалтиради.” 

“Етимлар сақлаган ва уларга яхши муомалада бўлинган уй, Оллоҳ яхши кўрган уйдир.” 

Аллоҳим! Ёмон ахлоқ, ёмон ишлар, ёмон орзулар ва ёмон касалликларга чалинмаслигим учун сенга сиғинаман! 

“Жума куни жамоат билан ўқилган бомдод намози, Аллоҳу таоло ҳисобида энг юксак намоздир.” 

Аллоҳу таоло бандасига берган бутун неъматларини уларда абадий қолиш учун эмас, балки қайтариб олиш учун вақтинча омонат ўлароқ бергандир.” 

Аллоҳ, бандаси бирор нарса еганидан ёки ичганидан сўнгра, Унга ҳамд айлашидан рози бўлади.” 

Аллоҳу таоло сизга меҳнат қилишни фарз қилди. У ҳолда меҳнат қилинглар!” 

Аллоҳу таоло, Исломиятни хушахлоқ ва яхши амаллар билан ўраб қўйди.” 

“Сиз ота-онанингизга эҳсон этсанигиз, сизнинг фарзандларингиз ҳам сизга эҳсон этувчи бўладилар.” 

“Оталарингизни ҳурмат этингларки, сизларни ҳам болаларингиз ҳурмат қилсинлар! Ўзингиз иффатли бўлингларки, оилаларингиз ҳам иффатли бўлсинлар!” 

“Билиб, тушуниб қилинган озгина ибодат, билмасдан, тушунмасдан қилинган жуда кўп ибодатдан яхшидир.” 

“Бирор камбағалда қарзи бор киши, уни тўлаш муддатини узайтирса, узайтирилган кунлар учун ўша қарзи миқдорида садақа қилган савобига эга бўлади.” 

“Жаҳаннамга кирмайдиган, жаҳаннам оташи уни ёндирмайдиган киши, хушахлоқ, юмшоқ сўзли ва барчага қулайлик кўрсатадиган кишидир.” 

“Гуноҳдан нафратланган ва ибодатлардан лаззат олган киши, ҳақиқий мўминдир.” 

Аллоҳу таоло дунё молу мулкини дўстларига ҳам, душманларига ҳам бирдай насиб айлагандир. Бироқ хуш ахлоқни эса, фақат Ўзининг севганларига насиб айлагандир.” 

Аллоҳим! Тамбал, қўрқоқ, ҳасис бўлишдан, қариб ночор қолишдан сақлагайсан!” 

“Охиратда ҳисобга тутилмасингиздан аввал бу дунёда ҳисобингизни кўринг ва у ерда тортилмасдан олдин ўзингизни тортиб қаранг!”

“Оиласига ва қариндошларига эҳсон этишдан ҳам юксак даража нима бўлади?” 

“Хушахлоқ киши, ҳамиша (яъни ёшдир, қаридир) хушбичим, гўзал кишидир.” 

“Савдосотиқда, “Валлоҳу бу бундай, биллоҳи бу ундай эмас” каби қасам ичаверганларга ёзиқлар бўлсин.” 

“Жума куни келгани учун севинган бир мўминга, шунчалар ҳам кўп савоб берила-дики, уларнинг сонини фақат Аллоҳу таолонинг Ўзи билади.” 

“Дуонгизнинг қабул бўлиши учун ҳалол овқат енг!”    

“Олим киши, фитнани келаётганидаёқ англаб етади. Жоҳиллар эса, у келиб –кетганидан сўнгра англайдилар.” Ўзбекларда, “Аҳмоқнинг ақли тушдан кейин киради,” дейилган мақол ҳам бор. Аҳмоқлик жоҳилликнинг аломатларидандир. 

“Жўмардликнинг юксак даражаси Аллоҳдандир. Шу сабабдан Аллоҳ жўмард ва хушахлоқли кишиларни ёқтиради.” 

“Бирор болани севинтирган кишининг ширкдан бошқа барча гуноҳларини Аллоҳу таоло афв этади.” 

“Бирор киши озиқ-овқат молларини сотиб олиб, уларни бозорга чиқариб, ўша бозорнинг нархида сотса, ундай киши садақа тарқатган каби савоб олади.” 

“Ҳамма ҳам хато қилади. Бироқ хато қилганларнинг энг хайирлиси, жуда кўп тавба қилганидир.” 

“Агар бир мўмин, бошқа бир мўмин қардошини севинтирса, Аллоҳу таоло уни Қиёмат кунида севинтиради.” 

“Қабристондан ўтаёганда 11 марта ихлос сурасини ўқиб, унинг савобини қабрда ётганлар руҳига боғишланса,  у дуо қилган кишига қабрда ётганларнинг сонича савоб берилади.” 

“Бир-бирларингизга нисбатан гина-қудурат тутманглар, ҳасад этманглар, хафа бўлиб бир-бирларингга орқа бурманглар! Эй Аллоҳнинг қуллари, бири-бирингиз билан қардош бўлинглар!” 

“Бир-бирларингиз билан саломлашинглар! Бир-бирингизга ейдиган икром этинглар! Ана шуларни бажарароқ соғу саломат жаннатга кирасиз!” 

“Бир-бирларингиздан қизғанманглар, бир-бирларингни алдатманглар, асабий турманглар! Бир-бирингизга орқа тутманг!” 

“Бирор киши, бу дунёда дин қардошининг шарафини қўриса, Аллоҳу таоло ҳам уни Жаҳаннам азобидан қўрийди.” 

“Мунофиқнинг уч аломати бордир: сўзлаганда ёлғон сўзлайди, ваъда бериб, ваъдасида турмайди, омонатга хиёнат қилади.” 

“Кексаларга иззат-хурмат ва икром, Аллоҳу таолога ҳурматдандир.” (Бухорий ривоятидан) 

“Мусулмон халқ орасидаги кекса-қария, умматлари орасидаги пайғамбар кабидир.” (И. Нажжор, ривоятидан). 

“Заррадек бир кичик гуноҳдан қочиш, барча жин ва инсонларнинг ибодатлари йиғиндисига бериладиган савобдан яхшидир.” 

“Бир замон келадики, у замоннинг мусулмонлари бугун сиз қилаётган ибодатларнинг ўндан бирини қила олса, азобдан қутиладилар.” 

“Иқтисод этган(тежамли бўлган) тангликда қолмас.” 

“Кўпгина кишилар бордирларки, улар ҳаром ейдилар ва ҳаромдан киядилар. Ана шундан кейин яна қўлларини кўтариб дуо қиладилар. Бундай дуолар қандай қабул бўлсин!?” 

“Бошига тушган азиятлари сабабли Аллоҳу таолога сиғинган кишига ёрдамчи бўлинглар!”

“Бир кишини қарғасанг ва у бунга лойиқ эмас бўлса, ўша қарғиш ўзингга қайтади.” (Байнаки). 

“Аллоҳу  таолонинг исмини хотирлаб сўраганга беринглар. Сизга яхшиликда бўлганларга сиз ҳам муносиб жавоб беринг!” 

“Меҳнат қилмай дуо қилган киши, қуролсиз урушга кирган аскарга ўхшайди.” 

“Бирор фосиқ мақталган вақт, Аллоҳу таоло ғазабга келади.” 

“Жума кунларида шундай бир он борки, мусулмоннинг ўша онда қилган дуоси рад бўлмайди.” 

Аллоҳу таоло, бандаларининг фарзлардан сўнгра, бирон мўминни севинтирадиган ишларини энг кўп ёқтиради.”

Лут қавми хуштак, қарсак чалишни ёмон мақсадларда қўллашганлари учун ҳалок бўлмишлардир. Ҳадиси шарифда Лут қавмини ҳалок этган қуйидаги ўнта хусусият саналади:

“1. Ливота(гомосексуализм),

  1. Қайроқ тошларини палақмонда отиб ўйнаш,
  2. Кафтар ўйнатиш,
  3. Даф чалиш,
  4. Ичкиликлар ичиш,
  5. Сақол олдириб юриш(бесақоллик),
  6. Бийиқни(мўйловни) узайтириш,
  7. Хуштак чалиш,
  8. Қарсак чалиш,
  9. Ипак куйлак кийиш.

Буларга умматим бошқа бирисини ҳам илова қилади, яъни аёллар аёллар билан жинсий алоқада бўладилар(лесбянлик жорий бўлади).” (Ибни Асақир ривоятидан).

”Беш вақт фарз намоздан сўнгра қилинган дуо қабул бўлади.” 

“Эй буюк Аллоҳим! Қалбларни яхшидан ёмонга, ёмондан яхшига айлантирадиган фақат Сенсан. Қалбимни динингда доимий қил, динингдан қайтарма, мусулмонликдан ажратма!”(Тирмизий ривоятларидан).

“Мусулмон таҳорат олганида, унинг гуноҳлари қулоғидан, кўзидан, қўлидан ва оёқларидан чиқиб кетади.”

“Сен ўтирган жойда вабо касаллиги чиқса, у жойдан бирор бошқа жойга кетма! Ўша касаллик тарқаган жойга ҳам борма!” 

“Ҳалолидан еб, фарзларни қиладиган, ҳаромлардан сақланадиган ва кишиларга зарари тегмайдиган мусулмон жаннатга киради.” 

“Ота-ю онанинг боласига тарбия ва одоб ўргатиши, уларнинг ҳар куни садақа беришларидан хайрлидир.”

“Аллоҳу таоло ёқтирадиган нарсалар ҳақида сўзлаганлардан  Аллоҳ рози бўлади.”

“Ражаб Аллоҳу таолонинг ойидир. Ражаб ойида икромда бўлганга, унга ҳурмат кўрсатганга Аллоҳу таоло дунёда ҳам, охиратда ҳам икромда бўлади. Ражаб ойининг биринчи жума кечасига ҳурмат кўрсатган кишини Аллоҳу таоло қабр азобидан озод қилади, унинг дуоларини қабул қилади. Фақат етти тур кишини авф этмайди ва дуоларини қабул қилмайди. Улар: фойз олиб, берган; мусулмонларни паст кўрган; ота-онасига азият(уларга қарши келган, турган) берган фарзанд; эрига(мусулмон бўлиб, динининг амрларига уйғун яшаган, албатта)  қулоқ солмаган аёл; қўшиқ ва чалғу асбобларини ҳунарга айлантирганлар; хунаса(гейлар) ва зинокорлар; беш вақт намозини ўқимайдиганлардир. ” 

“Уч нарса қутқарувчидир:

  1. Яширин ва очиқча Аллоҳдан қўрқиш;
  2. Борлик ва йўқликда мўътадил бўлиш;
  3. Ғазабланганда ва жазо беришда адолатли бўлиш.” 

“Дунё сиз учун яратилди. Сиз охират учун яратилдингиз! Охиратда эса, жаннат ва жаҳаннам оловидан бошқа жой йўқдир.” 

“Аллоҳу таолодан энг кўп қўрқадиган, Унинг амру ва тақиқларига тамоман бўйин эгадиган киши, энг ақлли кишидир.” (Ибни Муҳбар). 

“Дунё(бу дунё)да ҳеч ўлмайдиган каби, охират учун ҳам у ерда қолишингиз каби меҳнат қилинг.” 

“Энг яхши дуо, Раббидан бу дунё ва охират учун афв тилашдир.” 

“Мени яхши кўрганлари сабабли асҳобимни ҳам яхши кўришадилар. Асҳобимга душманлик қилганлар менга душманлик қилган бўладилар.” 

“Уйингда кўп намоз ўқи, хайру баракат ортсин! Умматимдан кимга дуч келсанг салом бер, савобларнинг кўп бўлсин!” 

“Қуръони карим ўқилмаган уйда хайр оз, шарр кўп бўлади ва оиланинг кун кечириши тораяди.” 

“Эй мусулмонлар! Мозордаги қардошларингиз учун бақириб-чақириб йиғлаш билан уларни инжитманглар!” 

“Эй Одамўғли! Сен еб йўқ этганнинг, кийиб эскиртганларинг ва Аллоҳу таоло учун берганларинг сенинг молу мулкингдан абадий яшашларини таъмин этганларинигдир.” 

“Жума кунлари менга кўп салавот келтиринг! Умматимдан менга энг яқин бўлганлари, менга энг кўп салавот келтирганларидир.” 

Тамим ад-Дорий(р.а)дан ривоят қилинишига кўра, Расулуллоҳ саллоллаҳу алейҳи ва саллам “Дин саммимиятдир”, дея марҳамат этдилар. Биз ундан. “ким учун”, деб сўрадик. Пайғамбар жаноблари, “Аллоҳ, Унинг китоби, Расули, мўминларнинг йўл бошчилари ва барча мусулмонлар учун дин самимиятдир”, дедилар. (Бухорий, Иймон 42, Муслим, Иймон 95).

Олимлар, ҳадисларда келадиган “насиҳат” калимасини икки хил тушуни-лишини билдирадилар:

а) Насиҳат, бирор нарсани ёки бирор киши(шахс)ни кўгулдан ёқтириш (се- виш), унга боғланиш, ихлос ва садоқатда бўлиш ва самимият демакдир.

б) Насиҳат, кишиларни яхшиликларга завқ ва даъват этиш учун сўзланган яхши ёқимли сўзлар, ваъз, ўгут, тавсия,  эслатма ва ибрат берувчи дарс ифодаларидир.

Ўзбекларда ва бошқа кўпчилик эллатларда ҳам насиҳат калимаси кўпинча иккинчи маънода тушунилади.

Шундай қилиб, насиҳатнинг биринчи маъноси самимият эса ислом олим-ларига кўра тубандича тасвирланади: 

Самимият, инонч, бандалик(қуллик) ва итоатнинг фақат ва фақат олам-ларнинг Рабби Аллоҳга хос қўлланишидир. 

Самимият, барча ибодатларни турли хил риёлардан, кўргазмалардан ва манфаатни кўзлаб қилишлардан  тозалаб, уларнинг фақат Аллоҳ ризоси учун қилинишидир. 

Самимият, дунёвий бирор фойдани кўзламасдан фақат Аллоҳ ризоси учун қилинган банда(қул)ликдир. 

Самимият, диндорликнинг айни ўзи, узаги, нифоқ ва иккиюзламачилик-дан узоқ бўлган бир қалб софлигидир.

Самимият, ичдан, чин кўнгулдан ва соф, тўғри бир вазиятда ихлос билан Аллоҳга йўналишдир.

Самимият, диний қадриятларнинг асосий ўлчавидир.

“Молу мулкингизнинг закотини беринглар! Чунки закотини бермаганларнинг намози, рўзаси, ҳажи, жиҳоди қабул бўлмайди. Уларнинг иймони йўқдир.” (Ҳазрати Алий ривоят этганлар).

“Қабр, охиратга кетишда биринчи бекатдир. Ана шу бекатдан ўта олганлар учун  кейинги бекатлардан кечиш қийин бўлмайди.” 

“Рамазон ойида бир марта қилинган садақа, бошқа ойларда минг марта қилинган садақалардан ҳам хайрлидир.” 

“Кофир ҳам бўлса мазлумнинг қарғишидан сақланинг.  Чунки мазлум ва Аллоҳу таоло орасида парда йўқдир.” 

Анас бин Молик (радияллоҳу анҳ) билдирган ҳадиси шарифда, “Агар Аллоҳу таоло осмону ерга сўзлаш имконияти берганида эди, улар Рамазони шарифда рўза тутганларнинг жаннатий бўлишлари ҳақида хушхабар беришган бўлардилар.” 

“Ўз айбу хатоларини кўриб ва уларни тўғрилашга ҳаракат этиб, бошқаларнинг хатоларини кўрмайдиган кишиларга хушхабарлар бўлсин!” 

“Ўзингизга ва авлодингизга ёмон дуода бўлманг! Аллоҳу таолонинг қадарига рози бўлинг!” 

“Қодир кечасида уч марта Лоилоҳа иллоллоҳ деган кишининг биринчисини сўзлаганида барча гуноҳлари афв бўлади. Иккинчисида, Жаҳаннамдан қутилади. Учинчисида жаннатга киради.” 

“Аллоҳу таоло анздида энг қимматли кеча, Қодир кечасидир.” 

“Жума кунлари менга кўп саловат келтиринг! Умматимдан менга энг яқин бўлганлари, менга кўп саловат келтирганларидир.” 

Ҳадиси қудсида, “Рўза, фақат мен учун адо қилинадиган бир ибодатдир. Унинг мукофотини ҳам фақат мен тақдир этаман …” каби марҳамат қилинади.    

“Бирор киши, Рамазон ойида рўза тутишни фарз билса ва тутган рўзасининг савобини Аллоҳу таолодан умид қилса, унинг ўтмиш гуноҳлари авф бўлади.” (Соҳиҳи Бухорий). 

“Жуда ҳам озгина бирор гуноҳдан қочиш, барча жинлар ва кишиларнинг (нофила) ибодатларининг жамисидан яхшироқдир.” 

“Ё ҳайю ё қайюм ё бадиассамовоти вал арди ё зал жалоли вал икром, ё лоилоҳа илло анта-асъалука ан туҳйия қалби би-нури марифатика ё Аллоҳу ё Аллоҳу ё Аллоҳ жала жалолуҳ.” Бу дуо қалбни ўлдирмаслик учун ҳар куни бомбод намозидан сўнгра ўқилади. 

“Аразлилар ярашишлари лозим. Шу сабабли аввал ҳаракатга кирган аввал Жаннатга киради.” 

“Бир-бирингиз орасидаги илиқ муносабатларни бузманглар! Бир-бирингизга орқа чевирманг! Бир-бирингизга нисбатан кин ва душманлик тутманг! Бир-бирингизга ҳасадда бўлманг! Эй Аллоҳнинг бандалари, дўсту оғайни бўлинглар! Бир мусулмоннинг бошқа бир мусулмондан аразлаб юриш муддати уч кундир. Бундан ошиғи ҳаромдир.” 

“Ризқнинг мўл ва умрнинг узун бўлишини истаган киши, силаи раҳм этсин (қариндош уруғ, ёру дўстлардан ҳол-аҳвол сўраб турсин). 

“Кимки мени авлодидан, ота-онасидан ва барча инсонлардан янада кўпроқ севмаса, унинг иймони етарли даражада комил бўла олмайди.” 

“Ўлимини доим хотирида сақлайдиган ва ўлимидан кейинги ҳаёти учун тайёргарлигини кўриб юрадиган киши энг ақлли кишидир.” 

“Қабрларни зиёрат этинг! Бундай зиёратлар, сизларга охират кунини хотирлатади.” 

Аллоҳ ёқтирадиган кишилар ҳақида бир неча ҳадиси шарифлар:

“Аллоҳу таоло, табассум соҳибларини ёқтиради.” (Байҳақий ривоятидан).

“Аллоҳу таоло гўзалдир, У гўзалликни (яхши ишлар ва амалларни)  ёқтиради. У жўмарддир, У жўмардликни, У тозадир, У тозаликни ёқтиради.” (И. Адлий ривоятидан).

“Аллоҳу таоло, юмшоқ муомалали кишиларни ёқтиради. (Муслим ривоятидан).

“Аллоҳу таоло кўп афв этувчидир, афв этишни ёқтиради. (Ҳоким ривоятидан).

“Аллоҳу таоло, ишларини ўринли бажарадигаларни ёқтиради.” (Байнақий ривоятидан).

“Аллоҳу таоло, тавбакор ёшларни ёқтиради.” (Абу-ш-Шайх ривоятидан).

“Аллоҳу таоло, ёшлигини Аллоҳ йўлида биладиган ёшларни ёқтиради.” (Абу Нуайим ривоятидан).

“Аллоҳу таоло, эски дўстликни давом эттирганларни ёқтиради.”  (Дайламий ривоятидан).

“Аллоҳу таоло, ишонч билан дуо қиладиганларни ёқтиради.” (Байнақий ривоятидан).

Имом Ҳоким ибн Масъуддан ривоят қилинган ҳадиси шариф: “Аллоҳим ораларимизни ислоҳ қил. Қалбларимизни улфат эт. Бизларни тинчлик йўлига бошла. Зулматдан нурга чиқиш ила бизларга нажот бер. Ошкора ва сир фаҳш ишлардан бизни четлаштир. Аллоҳим, қулоқларимиз, кўзларимиз, қалбларимиз, аҳлияларимиз, зурриётларимизда бизга барака ато қил. Ва гуноҳларимизни кечир, албатта Сен кечиримли, раҳмли зотсан. Бизларни неъматларингга шукр қилувчи, унга мақтов айтувчи, унга қобилиятли этиб бизга ўша неъматни мукаммал қил.” Фейсбукдан олинди.

“Аллоҳ йўлида камтар, олчоқ кўнгул бўлганларнинг  Аллоҳу таоло даражасини кўтаради.” 

“Ишларнинг энг яхши хушахлоқли бўлишдир. Қўлидан келганича кишиларга нисбатан аччиқланмасликка уриниш эса, хушахлоқлиликдир.”

 Пайғамбар ҳазратлари Абдуллоҳ ибн Аббасга, “Истаганингни е, истаганингни кий! Фақат билгинки, кишини хато йўлга келтирадиган нарса, исроф ва такаббурликдир,” дея марҳамат этдилар.

“Уйидан чиқаётган киши, “Таваккалту олаллоҳ, Ло ҳавла ва лоқуввата илло биллоҳ”, деса у таҳликалардан қўрқланади, шайтон ундан узоқ бўлади.” (Тирмизий ривоятидан).

“Киши сафарга чиқиш олдидан 11 марта Ихлос ўқиса, Аллоҳу таоло  сафардан қайтганича унинг уйни муҳофаза этади.” (И. Нажжор. Ривоятидан).

“Бу дунёда кишиларга азоб берганлар, Қиёматда энг қаттиқ азобга маҳкум қилинадилар.” 

“Киши қаерда бўлмасин Аллоҳу таолони унутмаса, бу унинг иймони комиллигини кўрсатади.” 

“Ҳар кунги беш вақт намозининг қийматини билиб, унинг шартларига риоя қилинган ҳолда уларни адо этган кишини, Аллоҳу таоло жаннатга қўйишни ваъда этди.”  

“Раббим, Иброҳим жумард бўлгани учун уни дўст тутдим, дея марҳаматда бўлди” (Тобароний).  

“Жумардлик, шохчалари бу дунёга узайган бир жаннат дарахтидир. Кимки у дарахтнинг бирор шохчасидан тута олса, бу шохча уни Жаннатга келтиради. Ҳасислик, қизғанчлилик эса, шохчалари дунёга узайган Жаҳаннам дарахтидир. Бунинг бирор шохига ёпишган ҳам жаҳаннамга кетади.” (Байҳақий). 

“Жума куни ювиниб, эртароқ Жума намозига чиққан киши битта туя садақа қилган каби савоб олади.” 

“Ёмонлар билан ўтириб-турсанг, улардан ёмонликларни ўрганасан! Аллоҳдан қўрқадиганлар билан суҳбатлаш ва улардан маслаҳат ол!”  

“Қуръони каримга ҳурмат келтириш, уни Аъузу билан бошлаш билан амалга ошади. Қуръони каримнинг калити эса, Бисмиллоҳирроҳмонирраҳимдир.” 

“Ўз ғазабини енга олган киши, ҳақиқий қувватли, қаҳрамон кишидир.” 

“Аллоҳга ва қиёматга инонган киши, меҳмонига икром этсин.” (Бухорий). 

“Меҳмоннинг олдида дастурхон очиқ турган вақт давомида фаришталар мезбон учун истиғфор келтирадилар.” (Тобароний).  

“Иймон келтирганларнинг барча гуноҳлари авф этилади.”  

“Молу мулк ва шуҳрат ҳирсининг кишига зарари, қўйлар сурувига ҳужум қилган иккита оч бўрининг уларга зараридан ҳам кўпроқдир.”  

“Қуръони карим ўқинглар! Чунки Қуръони карим, уни ўқиганларга Қиёмат кунида шафоат этажакдир.”  

“Жума куни, камбағалларнинг ҳажи, мўминларнинг ва кўк аҳлининг байрами, Жаннатда ҳам байрам кунидир.”

“Ло ҳовла вала қуввата илло биллоҳ” ни  жуда кўплаб марта сўзла, чунки бу сўзлар Жаннатнинг хазинасидир.”  

“Қиёматда биринчи савол намоздан сўролади. Намозини тўғри ўқиган қутилди.” (Тирмизий)

“Сукут сақлаган(кам гап бўлган) нажот топди.” (И. Аҳмад). 

Сотиладиган молу мулкини қасам ичдириб яхши кўрдирадиган кишига, қиёмат куни марҳамат этилмайди ва ачинилмайди.”  

“Ибодатларнинг энг қимматлиси, вақти бошланганданоқ ўқилган намоздир.” 

“Тикка туриб сув ичган киши, унинг меъдага зарарини билганида эди,  ичган сувини албатта қусиб ташлаган бўларди.” (Абдурраззоқ, 10/427, ҳадис 19588).

“Тик туриб сув ичманглар! Агар кимдир унутиш оқибатида тик туриб сув ичиб қўйса, уни қусиб ташлашга ҳаракат қилсин.” (Муслим, Ашри- ба Ҳадис,116).

“Нафсга сукунат, қалбга роҳат берган иш, яхши савоб ишдир. Нафсни оздирган, қалбни ҳаяжонга келтирган иш эса, гуноҳдир.”  

“Раббимдан умматимнинг умумий очорчилик ва сувга чўкиб ўлмасликларини тиладим, У қабул этди. Умматимнинг бир-бирлари билан уруш қилмасликларини ҳам сўрагандим, буни қабул этмади.”  (Муслим) .

“Мақташларни ёқтириш кишини кўр ва кар этади. Уни қабоҳатларини, қусуру камчиликларини кўрмайдиган қилади.”  

“Ризқ хусусида ҳеч ўйланманг! Киши энг охирги ризқини ҳам емасдан ўлмайди. Шу сабаб ҳалолни олинг ва ҳаромни тарк этинг!”  

“Қурбонлик қилиши вожиб бўлса-да, қурбонлик қилмаган киши, ҳасисларнинг энг ёмонидир.” 

“Садақа берган киши, маҳшар куни ҳисоб-китоби битгунича садақасининг сояси остида бўлади.” 

“Бирор мусулмон, Арафа кунидан олдинги (Тарвия) куни рўза тутса ва гуноҳ сўзлар сўзламаса, Аллоҳу таоло уни албатта Жаннатга қўяди.” 

“Сендан аразганнинг олдига бор, у билан яраш. Сенга зулм ўтказганни кечир! Сенга ёмонлик қилганга яхшилик қил!” 

“Аллоҳу таоло, табассумла мулойим муомалали кишиларни ёқтиради.” 

“Йўлларда кишиларнинг юришини қийинлаштирадиган нарсаларни олиб ташла! Чунки бу садақадир.” 

“Ажжилу бис-салоти коблал  фавт ва ажжилу бит-тавбати коблал  мавт. Ўзбекчаси: Намозни вақтида ўқиш учун шошилинг, намозни фавт этарсиз(яъни намоз вақти ўтиб кетади, гуноҳга қоласиз). Ўлим келишидан олдин тавба қилишга ҳам шошилинг, тавбага вақт топа олмай қоларсиз” 

“Ваъдасида туриш ва уни айнан вақтида бажариш иймондандир.”  

“Охирги нафасдан олдин “Ло илоҳа иллоллоҳ” дея олган жаннатийдир.” 

“Бирор жамоанинг энг ҳурматли кишиси, уларга хизмат қиладиганидир.” 

“Касалдан ҳол сўрашга борилганида унинг олдида энг қисқа вақт ўтирган кишига энг кўп савоб берилади.” 

“Ақлнинг даражаси Аллоҳдан қўрқишнинг даражаси билан белгиланади.”

“Ёлғонга гувоҳлик ўтиш гуноҳдир.”  

“Ёнида ғийбат қилаётган кишини тўхтатган кишига, Аллоҳу таоло дунёда ва охиратда ёрдам беради.” 

Мўмин мўминнинг ойна- сидир,”  деб марҳамат қилганлар, яъни мўминлар бири-бирига қараб айбларини тузатадилар.  

“Аллоҳу таоло, “Субҳоналлоҳ, Алҳамдуллоҳ, Ло илоҳа иллоллоҳ  ва  Аллоҳу Акбар”дан иборат тўртта сўзни бошқа барча сўзлардан устун қилди.”  

“Олимлар, Пайғамбарларнинг ворисларидир.”  

“Мендан эшитганларингизни дин қардошларингизга ҳам тушунти-ринг ва бир-бирингизга эшиттиринг!” 

“Агар киши, бошқа бирисининг золимлигини билгани ҳолда, золимга ёрдам бериш мақсадида у билан барга қадам ташласа, ундай киши Исломдан дарҳол чиққан ҳисобланади.” 

 “Жиҳоднинг энг фазилатлиси, золим султоннинг олдида унга тик қараб ҳақиқатни сўзлашдир. (Ибни Мажо,Сунан, Фитан 20).

Пайғамбар Ҳазратлари марҳамат қиладилар: “Мендан сўнгра умматим учрайдиган уч нарсадан қўрқаман: Имомлар(давлат одамлари)нинг зулм этишларидан, умматимнинг нужум(юлдузларга қараб фол очишлари)га ишонишларидан ва қадарни ёлғон ҳисоблашларидан.”  

“Оллоҳу таоло ифлос, ёмон сўзларни, адабсиз сўзлашишларни ёқтирмайди.”  

“Билмай бирор ёмонлик қилиб қўйсанг, унинг орқасидан дарҳол бир яхшилик қил. Чунки яхшиликлар, ёмонликни кетказадилар.”  

“Қаҳрамон курашда ва мусабоқада ютуққа эришган киши бўлмай, балки ғазаби келганида, нафсига ҳоким бўла олган кишидир.” 

“Оллоҳу таоло эҳсон қилган илмни кишиларга ўргатмаган кишига қиёмат куни оловдан ясалган юган солинади.” 

“Закоти берилмаган мулк учун қиёматда аччиқ азоб бордир.”  

“Сизни зиёрат қилишга келган кишига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатинг.”  

“Илм Чинда бўлса-да, уни олинглар.”  

“Ёмон назар кишини мозорга, туяни қозонга солади”.  

“Жума куни ғусл қилиб, тозаланган кишининг гуноҳлари тозаланади. Жума намозига кетаётганида босган ҳар бир қадамига қабул қилин ган бир ибодат савоби ёзилади.”  

“Мусулмон мусулмоннинг жонига, молига ва номусига ҳужум қилмайди.”  

“Ишчига, унинг пешона тери қўримасидан ҳақини тўланг.”  

“Мен Оллоҳнинг нуриданман, мусулмонлар ҳам мендандир.”  

“Аллоҳу таолонинг дини ифрат ва тафрит ўртасидир. Бу иккисининг ўртаси эса, сироти мустақиим, яъни тўғри йўлдир.” (Байнақий) 

Ифрат, тафрит ва васатга бир неча мисоллар: Масалан, исроф ифратдир, ҳасислик –қизғончилик тафритдир. Жўмардлик эса, васатдир. Шошма-шошарлик ифрат, танбаллик, дангасалик тафритдир. Бировга ҳукмини ўтказиш –жабр, ифратдир, бунинг тескариси тафритдир. Кўп ичиб-ейиш, яъни мечкайлик ифрат, жуда оз ейиш, яъни чимхўрлик тафритдир. Кўп ухлаш ифратдир, ҳеч ухламаслик ёки нормадан оз ухлаш тафритдир. Кибр ифратдир, ортиқча иззат-ҳурмат кўрсатиш(хушамодгўйлик)тафритдир. Нормал бир шаклда иззат-ҳурмат кўрсатиш эса васатдир.  Шу сабабдан ҳам мақолда, “Сойда бўлганни сел суриб кетади, юксакда бўлганни ел учириб кетади,” дейилгандир.

“Хайр-ул -умур авсотуно, яъни васат (ўртада, ўртача) бўлган  ишлар, энг яхши ишлардир.”  

“Қон вужудда айланигани каби шайтон ҳам одамзотининг ичида ай-ланиб юради.  Унинг йўли фақат рўза тутиш билан қисқартирилиши мумкин.”  

“Кимки Оллоҳу таолога иймон келтириб, намозини ўқиса, закотини берса ва Рамазонда рўзасини тутса, ундай кишига Оллоҳу таоло Жан-натни эҳсон этади.” 

“Оллоҳу таоло энг яхши кўрадиган уй, етими бўлиб, уни яхши  тарбиялайдиган уйдир.” 

“Сизга яхшилик қилишлари хусусида болаларингизга ёрдамчи бўлинг – лар. Истаган киши, ҳар вақт болаларини итоатсизликдан қутқариши мумкин.” 

“Бир-бири билан дўстликда бўлган кишилардан дўстига энг кўп шафқат  ва марҳаматли бўлгани Оллоҳу таолога энг яқинидир.”  

“Мусулмонга Оллоҳ ризоси учун қарз берган кишига ҳар куни садақа қилган кишининг савоби берилади.”  

“Жума камбағалларнинг ҳажи, мўмин ва кўк аҳлининг байрами, Жаннатда байрам кунидир. Кунларнинг ичида энг яхши кун ва энг шарафли кун Жумадир.”  

“Жума кунларида шундай бир он борки, мўмин кишининг ўша онда қилган дуоси рад бўлмайди.” 

“Ҳар бир ишда ўрталикни танла! Чунки ишларнинг энг хайрилиси уларнинг ўрта бўлганидир.”  

“Бу дунё, Жаннатга кўра зиндондир, Жаҳаннамга кўра эса жаннатдир.”  

“Ҳеч ким ризқини еб битирмасдан ўлмайди. Бироқ мусулмонлар ризқини яхши жойларда изласинлар.” 

“Кечаси саҳар вақтида ва намозлардан сўнгра қилинган дуолар энг мақбулларидир.”  

“Қуёш ва Ой Аллоҳу таолонинг қодиру қудратидан далолат берувчи буюк аломатлардандир.”

“Ҳикмат(илму фан ва ҳунар), мўминнинг йўқотган молу дунёсидир. Уларни изласин ва қаердан топса дарҳол олсин(ўзлаштирсин).” 

“ Иймоннинг энг қувватли аломати: Аллоҳ учун севиш ва Унинг учун севмасликдир.”

“Мўмин ҳар хил гуноҳларга йўл қўйиши мумкин, аммо у ҳеч бир ҳолда хиёнат қилиши, ёлғон сўзлаши мумкин эмас.” 

“Кишининг шарафини, унинг молу дунёси ёки насаби эмас, балки унинг ақли ва адаби белгилайди.” 

“Исломиятни қўриш, кофирлардаги қуролларнинг барчасига эга бўлиш ва уларни қўллашни мукаммал ўрганиш билан таъмин этилади.” 

“Ишчининг иш ҳақини белгиламасдан, уни ишлатманглар!” 

“Табассум ва юмшоқ сўзли бўлиш яхшиликдир. Бу эса жуда қулай бир ишдир.” 

“Закоти берилмаган молу мулк учун охиратда жуда аччиқ азоб бор дир.”  

“Қалбида заррача кибри бўлган жаннатга кирмайди.” 

“Ҳеч ким ризқини биттирмасдан ўлмайди. Бироқ ризқни яхши ва ҳалол жойлардан изланглар.” 

“Иймони бақувват бўлган мусулмон, ахлоқи ҳам яхши бўлган мусул мондир.”

“Дин қардошига ёрдамчи бўлганнинг ёрдамчиси Аллоҳу таолодир!” 

“Кимки бирор омага(кўзи кўрмайдиган кишига) қирқ одим йўл кўр сатиб, унга ёрдам берса, ундай кишининг (кичик ) гуноҳларини Аллоҳу таоло мағфират этади.”(Суюти“Ал-Жамуъс-Соғир”). 

“Табассум билан салом берган кишига садақа савоби берилади.” 

“Ҳар бир мақсадга эришишнинг ўз йўли бордир, жаннатга етишишнинг йўли эса, фақат илмдир (Исломий илмдир).” (Дайламий“Муснадул-Фирдавс”). 

“Аллоҳу таоло сизнинг ташқий кўринишингизга ва молу мулкингизга эътибор қилмайди. Фақат сизнинг қалбингиз ва амалларингизга эъти бор қилади.” (Соҳиҳий, Муслим). 

“Жамоатдан(Аҳли суннат жамоатидан) ажралманг. Ёлғиз қолманг. Чунки шайтон ёлғиз қолган билан биргадир. Бирга бўлган икки мусул модан эса узоқдир.” (“Сунан”,  Тирмизий). 

“Аллоҳу таоло ҳаромларда шифо таъсири яратмагандир.” 

“ Муҳаққақ хушахлоқ жаннатийларнинг хусусиятларидандир.” (Қузойи, “Шуҳобул –аҳбор”).

“Қуръони карим ўқинглар! Бироқ буни кун кечириш воситасига айлантирманглар!” 

“Охиратда торозига энг аввал қўйиладиган нарсалар, хушахлоқ ва жумардликдир.” 

“Намознинг диндаги ўрни, танадаги бошнинг ўрни кабидир.” (Тобароний, “Ал-Муъжамуъл-Кабир”). 

“Мушрикларга қарши молу мулкингиз, жонингиз ва тилларингиз билан жиход қилинг.” (“Муснад-и Аҳмад”.) 

” Шайтоннинг асосий вазифаси, ҳамиша сизнинг ёнингизда бўлиш ва сизни йўлдан уриб туриш, адаштиришдир. Шу сабаб масалан, сиз овқатланаётганингизда ҳам у ёнингизда бўлади ва шунинг учун сиз овқат еяётганингизда ерга ушоқ туриширсангиз уларни териб енг.” (Соҳиҳи Муслим.)

“Асҳобим учун фақирлик саодатдир. Охир замондаги мўминлар учун эса, давлатлик саодатдир.” (Канзул-Уммол)

“Садақа берганнинг бу садақаси унинг қабр ҳароратини муқарор сўндиради. Қиёмат куни мўминнинг садақаси соясида бўлиши ҳам шубҳасиздир.” (Байноқий, “Шуабул-Иймон”.)

“Сабр, ташвишлардан қутилишининг, фароғатга эришишнинг калити дир. Зуҳд(дунё завқларидан воз кечиб, ибодатга берилиши), абадий бадавлатлиликдир.” (Дайламий, “Муснадул-Фердавс”).

“Ё хайрли ва фойдали сўзлар сўзланглар ёки сукут сақланглар.” 

“Кабр азоби бордир, ҳақдир.” (Бухорий). 

“Кабр, ё жаннат боғчаси ёки жаҳаннам чуқуридир.” (Тирмизий). 

“Намоз ўқимаганнинг кабри оловга тўлдирилган бўлади.” (Куррат-ул Уюн.) 

“Бирор жойда азон ўқилса, ўша жойдаги кишиларни Аллоҳу таоло у кун бўйи азобидан қўрийди.” (Тобароний, “Ал-Муъжамиъл-Кабир”) 

“Таҳоратли ётиб ухлаган киши, кундузлари рўза тутган ва кучалари ибодатда бўлган каби ҳисобланади.” (Суютий, “Ал-Жомиуъс-Сағир”). 

“Беш вақт намозлардан сўнгра қилинган дуолар қабул бўлади.” 

“Душманларингизнинг энг қувватлиси ўз нафсингиздир.” 

“… ким Аллоҳдан қўрқса, Аллоҳу таоло ҳам уни дунёвий шубҳалар дан, ўлим сакаротлари(ўлишнинг шиддатли заҳматлари)дан ва қиёмат кунинг қўрқинчли даҳшатларидан қўрийди.” (Тафсир-и Қуртуби) 

“Қиёмат куни энг биринчи даъвогарлар, бир-бирларининг ҳақларига риоят этмаган қўшнилар бўлишадилар.” (Аҳмад, “Муснад-и). 

“Кучсизларга, хасталарга, кексаларга ва кичикларга марҳаматли бўлинглар!” 

“Дуо қилдим, аммо дуом нега қабул бўлмаяпти, деб қанча шошсангиз, ўша шошган вақтингиз давомида дуонгиз қабул бўлмай туруверади.” 

“Узр сўрашга мажбур бўладиган ишларни ва қилиқларни озайтир!” 

“Абубакир молу мулкининг менга берган фойдасини бошқа ҳеч кимнинг молу мулки бермади.” (Тирмизий, “Сунан-и”) 

“Фойда ва зарарларни ҳисобга олинган тадбиркорликдан устунроқ ақл йўқдир.” (Ибни Можа, Сунан-и ). 

“Тик турган ҳолда сув ичманг! Чунки вужудингизга зарар қилади.” 

“Кишининг динига ва дунёсига зарар бўладиган нарсаларни тарк этиши, унинг ислом тарбиясини олганлигининг аломатидир.” (Тирми зий, “Сунан-и”) 

“Суннатлари ва адабига уйғун таҳорат олган кишининг баданидаги барча гуноҳлар чиқиб кетади.” (Соҳиҳи Муслим).

“Диққат қилинг! Жаҳаннамга кириши ҳаром ва Жаҳаннамнинг уни ёқиши ҳам ҳаром бўлган кишини билдираман. У киши, содда, кишиларга ҳеч андишасиз  ёрдамга киришадиган, иссиқ қонли ва юмшоқ кўнгулли кишидир.” (Аҳмад, “Муснад”).  

“Илк пайғамлардан бошлаб халқнинг хотирасида сақланган, “Уялма ганингдан сўнгра истаганингни қилавер”, каби ибора бордир.” (Бухорий). 

“Бирор кишига Аллоҳу таолонинг китобидан биргина оят ўргатган киши, ўрганган кимсанинг раҳбаридир.” (Тобароний, “ал-Муъжамуъл-Кабир”). 

“Кишиларнинг бирор гуруҳи, Аллоҳнинг уйларидан бирида тўплани шиб Аллоҳнинг китобини ўқисалар ва ора-ларида муҳокама қилишса лар,  улар бир сокинликка, роҳатликка эришадилар, уларни раҳмат қоплайди ва атро-фини фаришталар ўраб олган бўлади. Аллоҳу таоло ҳам уларни ўз ҳузурида бўлганлар даражасида зикрга қўшади.” (Муслим). 

“Аллоҳим яратилишимни ёқимли этганинг сингари ахлоқимни ҳам чиройли, ёқимли айла!” 

“Ичларида қариндош-уруғлар билан муносабатлари(силаи раҳм)ни тўхтатган киши бор бўлган жамоатга Аллоҳу таолонинг раҳмати тушмайди.” (Бухорий, “ал-Адабуъл – Муфрад”).

Сила- раҳмнинг аҳамияти ҳақида кичик бир ҳикоя: Ҳазрати Пайғамба- римиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) замонида бир киш, Унинг туясининг жиловини ушлаб, шундай деди: “Ё Расулаллоҳ! Сиз менга жаннатга яқин- лаштириб, жаҳаннамдан узоқлаш-тирадиган бир амал ўргатинг.” Ўшанда Русулуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) марҳамат қилдиларки: “Аллоҳга шерик қўш-масдан ибодат қил, намоз ўқи, закот бер ва қарин -дош уруғларинг билан сўрашиб (силаи раҳм қилиб) туришни унутма!”  

“Катта балога учраб ва унга сабр этган кишининг олган савоби ҳам катта бўлади.” (Тирмизий, Сунан-и). 

“Аллоҳ йўлида жиҳод этган кишига жаннат вожиб бўлади.” (Табароний, “ал-Муъжамуъл  -Кабир.”) .  

“Узун умр кўриб, яхши амал қилган кишига хушхабарлар бўлсин!”  

“Бошингизга келган балога аччиғланиб, ўлимни ўзингизга раво кўрманг!” (Муттафакун алейҳ) . 

“Ким Мадина-и Мунавваранинг ташвишларига сабр этса, мен унга қиёмат куни шафоатчи ва гувоҳ бўламан.” (Соҳиҳи Муслим).  

“Кимки ҳар куни юз марта “Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи” десе , унинг гуноҳлари денгиз кўпикларича бўлса ҳам  тўкилади. “ (Имом Молик, “Мувотта”).  

“Ота-онангга, опа-сингилларингга, ака-укаларингга  ва қолган қариндошларга тартиби билан доимо яхшилик қил!”  

“Мусвоқ қўлланиш оғизни тозалайди ва Аллоҳнинг ризосига сабаб бўлади.” (Насои, “Сунани”) . 

“Шундай қорилар борки, Қуръони карим уларни лаънатлайди.”  

“Ўз камчиликларингни кўришинг бошқаларникини кўришга тўсиқ бўлсин.” (Байноқий, “Шуабуъл-Иймон”).  

“Шубҳасиз Ислом тоза ва софдир. Шундай экан, сиз ҳам (моддий ва маънавий) тозаланинг, софлашинг. Чунки жаннатга фақат тоза ва соф кишиларгина киради.”  (“Канзуъл-Уммол”). 

“Оз бўлса-да давомли бўлган амал, хайрли амалдир.” 

“Қўшнилари билан яхши муомалада бўлган мусулмон, ҳақиқий мусул мондир.” (Иҳё-ю Улумиддин). 

“Асҳоби киром, “Ё Расулуллоҳ, бандасига берилган энг хайрли нарса нимадир? – дея сўрадилар. Пайғамбар ҳазратлари   (сол-лаллоҳу алейҳи ва саллам), “хушахлоқлиликдир”, – дея марҳамат қилдилар. (Сунани Ибни Можа).  

“Бирор яхшиликнинг содир бўлишига сабабчи бўлган киши, ўша яхшиликни ўзи қилгани сингари савоб олади.”  

“Ҳаромдан сақланиш учун уйланганга Аллоҳнинг ёрдами ҳақиқат бўлади.” (Ибни Маний). 

Пайғамбар ҳазратларидан сўрадилар: “Ё Русулаллоҳ, ғийбат нимадир?” Пайғамбар (соллаллоҳу алейҳи ва саллам), “Танишларинг ҳақида ишлатган сўзларингни, улар эшитишганларида хафа бўлиши, уларни ғийбат қилишинг бўлади,” – дея марҳамат қилдилар. (Саҳиҳий Абу Довуд). 

“Якка ўзлари сафарга чиқаётган одамлар, мен билган (маҳзурларни) билсаларди, ҳеч вақт ҳеч ким ёлғиз ўзи сафарга чиқмас эди.” (Саҳиҳий Бухоирий). 

“Тилини тийганни, Аллоҳу таоло, у уяладиган нарсалардан қўрийди.” 

“Бошқаларнинг сенда кўришларини истамаган нарсаларни, якка ўзинг қолган вақтларда ҳам қилма!” (Канзул-Уммол).

“Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир.” (Сунани Тирмизий).

“Олимларнинг уйқуси ҳам ибодатдир.” 

“Дин қардошингнинг бошига келган балодан хурсанд бўлма! Балки Аллоҳу таоло уни балодан қутқаради-да, сени балога дучор этади.” (Сунани Тирмизий).

“Илм ўрганингиз. Илм учун ҳузур, сукунат ва виқор хусусиятларини ҳам ўрганингиз. Сизга илм ўргатган кишига иззат-ҳурматда бўлин гиз.”  (Тобароний, “ал-Муъжамуъл –Авсат”).

“Отасининг, онасининг ёки иккаласининг қабрларини жума куни зиёрат қилган киши, уларнинг ҳақларини тўлаган бўлади ва унинг гуноҳлари афв этилади.” 

“Мусулмон мусулмоннинг қардошидир. Мусулмон мусулмонга  хиёнат қилмайди. Улар бир-бирига ёлғон сўзламайдилар ва лозим бўлганда ёрдамлашишдан қочиб, қардошини ночор қолдирмайди. Мусулмоннинг номуси, молу мулки ва қони бошқа бир мусулмонга ҳаромдир.” (“Суноний Тирмизий”).

“(Вақтнинг  баракати озайиб) Йил ой қадар, ой кун қадар, кун соат қадар ва соат ҳам қуруқ ўтин оловда ёниб битишига кетадиган вақтча қисқармагунича қиёмат содир бўлмайди.” (Сунани Тирмизий).

“Хотинини урадиган эркаклар учун мен қиёматда даъвогар бўламан.” 

Пайғамбар (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) аёл Асҳобдан бирига, “Эрингга хизмат этишинг сен учун садақадир,” дея марҳамат этдилар. (Суюти, “Ал-Жомуъс-Соғир”).

 “Буюк Аллоҳ албатта, ҳар бир бошқарувчидан, унинг қўл остида бўл ганлар ҳақида сўрайди. Уларнинг ҳақлари қандай қўрилганлиги ёки қўрилмаганлигидан сўрайди. Ҳар бир кишидан ўз оиласи ҳақида сўзсиз сўролади.” (Насои).

“Кимки, Рабби ила сўзлашишни истаса, Қуръони карим ўқисин” (“Кан зуъл – Уммол”).

Аллоҳ наздида энг катта гуноҳ ахлоқсизликдир.”  

“Сиздан ҳар қандай бири, ўзида, молу мулкида ёки таниганларида хуш кўринган бирор нарса-белги кўрсалар, дарҳол “Мошоаллоҳ, Оллоҳ муборак қилсин” каби баракатли дуо қилсин. Чунки назар ҳақдир. (Муснади Абу Ёъло). 

“Жаҳаннам нафсга ёқадиган нарсалар билан ўралган, Жаннатнинг атрофи эса, нафс истамайдиганлар билан чегаралангандир. (Саҳиҳи,  Бухорий ва Муслим). 

Аллоҳим! Мени кўп шукр ва сабр этганлардан айла!”  

“Мўмин қардошига икром этган мўмин, Аллоҳу таолони ҳурмат этган бўади.” (Канзуъл-Уммол). 

“(Намозда) руку ва саждаларингизни тўла бажаринг!” (Муснади, Аҳмад бин Ҳанбал).

Аллоҳу таоло, ҳунарманд бандасини яхши кўради.”

“Қабрларни зиёрат этинг, чунки қабрлар сизга охиратни эслатиб туради.” (Сунани Ибни Можа).

“Зиёратга келиб, яхшилик ва эҳсонда бўлган кишига, айни шаклда яхшилик ва эҳсонда бўлиш, сила-и раҳм бўл-майди. Ҳақиқий силаи раҳм, сиз билан алоқасини узган қариндошингизни зиёрат қилиш ва унга эҳсонларда бўлишдир.” (Сунаний Тирмизий).

“Тубандаги ўн киши лаънатлангандир: 1. Шароб учун узум сиққан, 2. Уни сиқтирган; 3. шароб ичган; 4. уни тоши-ган; 5. Ўзига ва уйига келтирган; 6. Бошқаларга  тарқатган; 7. Шароб сотган; 8. шароб сотиб ундан келган пулни қўллаган; 9. сотиб олган; 10. ўзи учун сотиб олган.” (Тирмизий).

“Яширин қилинган гуноҳнинг зарари фақат гуноҳкорга тегади. Гуноҳ ошкора қилинса ва унинг қилинишига тўсиқ бўлинмаса, ундай гуноҳдан барчага зарар келади.” (Тобароний, ал-Муъжамуъл-Кабир).

“Бир қалбда иймон ва куфур бирга бўлолмас, тўғри ва ёлғон ҳам бир жойда туролмас, (омонатга) хиёнат ва ва унга риоят-да бир жойда сақланмас. (Муснади Аҳмад).

“Абу Барза (радияллоҳу анҳ) хабар беради:  “Мен, ё Расулаллоҳ! Менга фойдаланадиган бир нарса ўргатинг”, дедим. “Мусулмонлар юрадиган йўлда уларга азият берадиган нарсаларни олиб ташла,” дея марҳаматда бўлдилар.” (Саҳиҳи Муслим). 

4. Ва бошқа аҳли ҳикмат зотларнинг ибратли сўзлари:

Тўрт буюк халифа!

Келмади жаҳонга дўст, билганлар,

Абу Бакир Сиддиқ каби, дедилар.

Одил бир ҳукмдор ўтдими ёронлар?

Шу Умар-ул Фаруҳ каби, дедилар.

Киймади ҳеч кимса, ҳаё либосин,

Усмон Зиннурайн каби, дедилар.

Қиличлар кўрмади бундай ҳеч замон,

Йигит Али Муртазо каби, дедилар.

Муаллиф: Ёвуз Ўрнак.

Ҳазрати Абу Бакир (Раҳматуллоҳи анҳ)дан: “Ажалларингиз келишидан олдин сизга берилган муҳлат ичида хайрлар билан  мусобақалашинг.” 

“Тақвода карамни, яқинни қўлга киритишда бадавлатликни, шарафни очиқ ва юмшоқ кўнгуллик-да топдик.”  

“Намозингизни давомли ўқисангиз, Оллоҳу таоло сизга марҳамат қилади.”

“Одамлардан Аллоҳга энг яқин киши, Уни энг кўп зикр этганидир.”

“Тўғрилик омонатдир. Ёлғончилик хиёнатдир.”

“Қариндошлар орасидаги душманлик, урмонга ўт тушишидан фарқ қилмайди.”

“Шикоятчи бўлиб йиғлаган қанча кунларим бўлди. Бироқ замон келдики, ўша йиғлаган кунларим учун йиғладим.”

Ҳазрати Умар (радияллоҳу анҳ)дан:

… иззат ва шараф иймондадир.

Дунёда эришиш мумкин бўлган энг юксак мартаба, бу иймондир. Бундан янада юксак мартаба бу дунёда йўқдир ва бўлиши ҳам мумкин эмасдир. Ин – сонларнинг иймонга киришлари ҳам жуда енгил ва қулай бир иш эмас, албатта. Ҳатто Пайғамбар ҳазратлари улар(иймонга келмаганлар)нинг инонч -сизликларидан, “Нега булар инонмайдилар, абадий ёнадилар, ахир”, дея Аллоҳу таолога ёлворардилар. Кўкси якпора бўлгунча ибодат қиларди, о – ёқлари шишиб кетгунича намоз ўқирди. “Ё Роббий! Буларга ҳидоят қил !”  дея дуо қиларди. Оқибат қуйидаги мазмунда ояти калима нозл бўлган-ди: “Эй ҳабибим! Сен кўксингни якпора қилиб, ўзингни бунча хароб қилма. Кишиларга ҳидоят қилиш менинг ихтиёримдадир. Ким мўмин бўлади ва ким бўлмаслигини мен биламан. Бунинг ҳам бир ҳикмати бор. Сен эса фақат уларга тушунтир-да кетавер. Чунки ҳидоятга келтириш сенинг ихтиёрингда эмас. У ёғи менинг қўлимдадир. Сенга барча нарсаларни бердим, аммо бунисини бермадим. Бу мен биладиган ишдир.” 

Ҳазрати Умар халифати замонида Шомга кетишардилар. Халифанинг их-тиёрида йўлда миниладиган битта туяси ва унга хизмат қиладиган бир қу-ли бор эди. Халифа ва унинг қули туяни бир соатдан алмашиб минишга ке-лишиб олишгандилар. Ниҳоят, йўл тугаб, Шомга кириш олдига келингани-да туяни миниш навбати халифанинг қулига келади. Ўшанда халифанинг ёнидаги мулозимлар, “Халифа ҳазратлари, бундай қилиш бўлмайди. Бутун халқ халифани туянинг устида кўришга ўрганганлар. Шунинг учун  бу юрт -нинг халқи туянинг устидаги кишини халифа қабул қиладилар.  Илтимос туяга сиз мининг”, дейдилар. Уларга жавобан ҳазрати Умар шуларни сўз-лайди: “Биз бир замонлар ожиз ва кўп залил бир қавм эдик. Болаларимизни тириклайин тупроққа кўмардик. Яъни дунёнинг энг ваҳший ва залил қавми эдик. Оллоҳ бизни мусулмонга айлантириб, энг буюк шарафга эриштирди. Агар ҳалигача иззатни ва шарафни туянинг устида излаганлар бўлишса, ана туя у ерда. Мен Муҳаммад алейҳиссаломнинг умматиман. Аллоҳга ий-мон келтирдим. Ана шу шараф менга етарлидир. Навбатим келмасидан ҳеч ҳам туяга минмайман.”

Имомларнинг аъзамларидан имоми Молик ва имоми Абу Ҳанифанинг (Ал-лоҳ улардан рози бўлсин) бир суҳбатидан сўнгра, Ал-Лайс бин Саиъд имо-ми Моликнинг ёнига келади ва ундан имом Абу Ҳанифа ҳақида сўрайди. Ўшанда имоми Молик пешонасидаги терини артиб, “Аллоҳ ҳақи Абу Ҳа-нифа мени терлатиб юборди. Аллоҳ ҳақи у ҳақиқий фақиҳдир. Мен умрим- да бу даражада кучли баҳслашадиган кишини кўрмадим. Аллоҳ ҳақи, агар у мана шу темир калтакни олтин калтак дейдиган бўлса, шубҳасиз сени унга ишонтирган бўларди,” – деди.

“Намоз нақадар бир гўзал  ибодатдир! Намоз ўқимаганнинг ҳақиқатан Исломдан бирор бир насиби йўқдир.”

“Илм ўрганинглар. Илм учун эса, роҳат қилишни, дам олишни ва ҳилм (ю- вошликни, юмшоқликни) ўрганинглар.”

“Аллоҳу таоло Ўзи ёқтирган кишиларини бандаларига ҳам ёқимли этади.”

“Ўлим эсда севинч қолдирмайдиган дунё ҳақиқатини ўртага қўяди.”

“Менга  айб ва камчиликларимни кўрсатган кишига Аллоҳ раҳмат этсин!” “Ҳисобга тутилмасдан аввал ўзингизни ўзингиз ҳисобга тутинг. Амалла- рингиз  тортилмасидан олдин уларни ўзингиз тортиб кўринг

“Овқат егин, аммо батамом тўйиб кетмагин.” “Аллоҳ , тежамли ва ўзни мувозанатда тутишни ёқтиради, исрофгарчиликни ва тартибсизликни ёқтир- майди.”

“Калака, ҳазил ва мазах, кишининг шарафини озайтиради.”

“Солиҳ ва яхши бир дўстнинг юзига боқишнинг ўзи кишининг хафачилик-ларини тарқатади ва роҳатлантиради.”

“Кўп сўзлаган кўп адашади. Кўп кулган нинг ҳайбати ва ҳаёси кетади.” “Эртагаёқ камбағал ва муҳтож бўлиб қол сам, ҳеч хафа бўлмайман. Бадавлат бўлишни ҳам ҳеч хаёл қилмайман. Чун ки улардан қайси бири хайрли бўлишини билмайман.”

“Уйланмасдан ризқ излаганларга ҳайронман.” “Адолат мулкнинг асосидир.” “Эркакга иймондан сўнгра берилган нарсалардан энг хайрлиси солиҳа хотиндир.” “Исломнинг беш шартини тўғри бажарган кишининг иши доим муваффақиятли ва самарали бўлади.” 

Ҳазрати Усмон (радиёллоҳу анҳ)дан: “Қалблар тоза бўлса, Қуръони карим ўқишга тўймайдилар.”

“Ажал келиб, сизни тортмасидан аввал қила оладиган, бажара оладиган яхшиликларингизни қилинг.”

“Ҳисобга тутилишини билгани ҳолда, ҳаром молу дунё йиғишда давом қи-ладиган кишиларга ҳайрон қоламан.”

“Қолувчи бўлганини, ўткинчи бўлганидан афзал кўринг. Қисқа умр тугая-жак ва Аллоҳга қайтиш муқарардир.”

“Мусулмонларни бошқариш, фақат фазилатли, билимли ва тажрибалилар-нинггина вазифаси бўлиши лозимдир.”

“Аллоҳ йўлида савдо-сотиқ қилинглар, фойдасини кўрасилар.”

Ҳазрати Алий(каррамоллоҳу важҳаҳу, радияллоҳу анҳ)дан: “Йиқилганга севинма. Замонинг сенга, нима сақлаганини билмайсан!”

“Жамият(омма) адолат билан тузалади.”

“Аллоҳдан қўрқиши энг катта, ибодати энг кўп ва Аллоҳ йўлида насиҳат-лари жуда чиройли ва ибратли бўлган киши, Аллоҳу таолони энг яхши та-ниган кишидир.”  “Бошни гаранг қилган(қилган яхшиликларини юзга солаверадиган киши), нафрат оловига ёғ сепган бўлади.”

“Қизғанчилик барча ёмонликларни ўз ичида яширган бўлади.”

“Эҳтиросли киши, бутун дунёга эга бўлса ҳам фақир бўлиб қолаверади.”

“Ўзини ёқтирадиган кишини ҳеч ким яхши кўрмайди.”

“Замон икки кундан иборатдир. Улардан бирида сени мақтайдилар, бошқа-сида ёмонлайдилар. Мақталганингда гердайма, ёмонлаганларида азият чек-ма (эзилма, хафа бўлма).”

“Тақдир қилинган нарсалар келганида, тадбирлар ўринсиз қолади.”

“Охират бўлмаса, бу дунёда мукофотланмаган яхшиликлар, жазоси берил-маган ёмонликлар ҳақларини кўра олмасдилар. Бу эса буюк ҳақсизлик ва камчилик, қусурдир. “

“Ёмон киши, ҳеч кимни яхши ҳисобламайди. Чунки у, ҳаммани ўзига ўхшатади,”

“Қаноат шундай бир қиличдирки, у кесмайдиган ҳеч нарса йўқдир.”

“Ҳар бир кишининг қиймати, хушхулқу ахлоқи ўлчамидадир.”

“Ғийбат заиф хусусиятли кишиларнинг ишидир. Кўплар, ғийбатдаги ёқимли сўзларга алданиб фитнага йўлиққанлардир.”

“Шаҳватнинг қули бўлиш, инсоннинг қули бўлишдан баттардир.”

“Орқасидан бирор манфаат кутиб қилинган яхшилик, яхшилик ҳисобланмайди.”

“Сукут сенга виқор келтиради ва сени узр тилаш заҳматидан қутқаради.”

“Бирор кишига Аллоҳу таоло неъматларини кўпайтирса, кишиларнинг у кишига эътиёжлари ҳам кўпаяди.”

“Энг катта душман, ҳийласи яширин бўлган душмандир.”  “Нафси устун кўринган кишига, ҳар қандай уйғунсиз иш яхши кўринади.” “Иймон ва илм эгизаклар бўлиб, бир-бирларидан ажралмас дўстлар кабидир.”

“Аллоҳ наздида энг буюк хато ёлғон сўзлашдир.” “Йўловчилик, киши ах-лоқининг ўлчовидир. Киши йўловчиликда(сафар йўловчилигида) аниқла-нади.” “Шу онда қаршингизда пайдо бўлган дунёвий ишингизни битириш учун динингиздан бирор қисми(бир парчаси)ни тарк этсангиз, бундан ав- валгисидан ҳам ёмон аҳволга тушиб қоласиз.”

“Ақл каби молу-мулк, хушахлоқ каби дўст, адаб каби  меърос ва илм каби шараф бўлмайди.”  “Бошқаларнинг ғаму ғуссаларидан, фалокатларидан ибрат олганлар, бахтли бўладилар.”

“Дўстдан хабардор бўлиб туриш, дўстлик севгисини янгилайди.”

“Дин, кишиларни абадий соадатга келтириш учун Аллоҳу таоло тарафидан кўрсатилган йўл демакдир.” “Авлоқ бир жойда танҳо бўлганингда бирор арзимас гуноҳга йўл қўяётганингда сени ҳеч ким кўрмаяпти, деб ўйлама. Ҳеч ким сени кўрмаган жойда кўрадиган ва ҳеч ким эшитмайдиган жойда сени эшитадиган бордир.” “Мен фалончининг ўғлиман дейиш ила киши юксалмайди.” 

“Қилинган бирор гуноҳ билан мақтаниш,  ўша гуноҳни қилишдан ҳам ёмондир.” 

“Ўлганингиздан кейин яшашни истасангиз, ибратли бир асар қолдиринг.” “Сукут сенга виқор келтиради ва сени узр тилаш заҳматидан қутқаради.” ”Эҳтиросли киши, бутун дунёга эга бўлса ҳам яна камбағал бўлиб қолаверади.”

“Аллоҳу таолога қарши исён кўтариш ва Унга мухолифатда бўлиш энг ёмон ахлоқдир.” “Сабр, энг яхши ахлоқ, илм энг шарафли безак ашёсидир.” “Қиёмат куни кишилар, аввал иймондан ва сўнгра намоздан сўроққа тутиладилар.” “Ўлганингдан сўнгра яшашни истасанг, орқангда сени хотирлатадиган бир ижобий асар қолдир.” “Олим, ўлганидан сўнгра ҳам яшайди, жоҳил эса, тириклигида ҳам ўликдир.” “Юмшоқлик ғазаб оташини сўндиради. Шиддат эса, уни оловлантиради.”

“Илмни ривоят этганлар жуда кўпдир, бироқ илмга риоят этганлар жуда озчликдир.” “Кераксиз нарсалар орқаси дан қувган, керакли нарсаларни йўқотади.”

Ҳазрати Ҳусайин (раҳматуллоҳи анҳ)дан: “Кишиларнинг энг жўмарди, сўрамасдан берадиган, уларнинг асили эса, интиқомга кучи етишига қарамасдан, уни кечира оладиган кишидир.”

“Ибодат, амр қилинганларга амал қилиб, тақиқ қилинганлардан сақланиш-дан иборатдир.”

“Тил кўнгулнинг, кўнгул руҳнинг, руҳ инсон ҳақиқатининг ойнасидир.”

Азиз Маҳмуд Худойи (Саййид, қуддиса сирриҳу):

Тавҳидга кел, тавҳидга …

Буйруғун тут Раҳмоннинг,

Тавҳидга кел, тавҳидга,

Тозалансин иймонинг,

Тавҳидга кел, тавҳидга. 

“Олган сенсан, берган сенсан, қилган сен,

Берганларингдан ўзга нимамиз бор,

Ҳақиқат бўйлаб айланиб билган сен,

Берганларингдан ўзга нимамиз бор.

Худойини сен эришдир муродга,

Сенинингдир ҳукм Еру самода,

Муҳтарам даҳий йўқ ғайри орада

Берганларингдан ўзга нимамиз бор.”

Буюк валий ва олим Азиз Маҳмуд Худои ҳазратларининг тубандагидек ўқиладиган машҳур дуоси бор: “Вафотимиздан сўнгра қабримизни зиёрат қиладиганлар ва сағанамизнинг олдидан ўтаётиб бир марта Фотиҳа ўқиган- лар биздандир. Бизни севганлар денгизга чўкмасин, умрларида фақирлик кўрмасинлар, иймонларини қутқармаганларича бу дунёдан кўчмасинлар.”

Абдуллоҳ бин Масъуд (раҳматуллоҳи алейҳ): “Ўзини мақтаган ва ёмонла-ганларида ҳолу ҳолатини ўзгартирмаган киши, комил инсондир.” 

Абдуллоҳ Музаний (раҳматуллоҳи алейҳ) : “Кимки кулароқ гуноҳ қилса, йиғлаяроқ  жаҳаннамга кетади.”

Абдуллоҳ бин Муборак (Раҳматуллоҳи алейҳ): “Ҳаммага бирдай кулар юзли бўлиш, фақат яхшиликлар қилиш ва халққа азиятни ўртадан кўтариш хушахлоқликнинг аломатидир.” Абдуллоҳ бин Муборак (раҳматуллоҳи алейҳ):  “Илмнинг аввали ният, ундан кейин уни тушуниш ва унга амал қилишдир. Бундан кейингиси илмни муҳофаза қилиш ва энг сўнггида уни кишилар о-расида тарқатиш туради.”

Абдулхолиқи Ғуждувоний (қуддиса сирруҳу): “Оз сўзла, оз е, оз ухла, кўп кулма, чунки қаҳқаҳа қилиб кулиш қалбни ўл-диради.” 

Абдуллоҳи Ансорий (раҳматуллоҳи алейҳ): “Ҳар бир денгизнинг қирғоғи, ҳар куннинг кечаси бордир. Орқасидан кечаси келмайдиган кун эса, қиё-мат кунидир.” 

Абдуллоҳ бин Муборак (раҳматуллоҳи алейҳ): “Ҳар бир оддий мусулмон тубандаги уч илмга эга бўлиши лозим. 1. Кўнгул илми. У шулдирки, Аллоҳу таоло эҳсон этган қалбнинг маърифат ва Унга муҳаббат жойи эканлигини билиш. 2. Тил илми. Бу эса шулдирки, Аллоҳу таоло бандасига тил неъмати эҳсон этиб, уни Ўзининг исмини зикр этиш ва доимо сўзлаб юрадиган жойга айлантирди. 3. Бадан илми. Бу ҳам шуки, Аллоҳу таоло киши баданини Ўзига хизмат бажо келтирадиган жой этиб яратгандир. Шу сабаб ҳар бир мусулмон Унга хизмат бўладиган нарсалар-ни қилиб,хизмат бўлмайдиган нарсаларни бадандан узоқлаштириши керак . ” 

Абдаболи(Шайх Адаболи)нинг насиҳатларидан: Жоҳил ила дўст бўлма; Илм билмайди, урфон билмайди, сўз билмайди, пушаймон бўласан! 

Очкўз билан дўст бўлма; Икром билмайди, қоида билмайди, тўйиш билмайди, пушаймон бўласан!

Кўргансиз билан дўст бўлма; Йўл билмайди, йўриқ билмайди, адаб билмайди, пушаймон бўласан. 

Кибрли билан дўст бўлма; Ҳол билмайди, аҳвол билмайди, кўнгул билмайди, пушаймон бўласан! 

Ўзини билимдон кўрсатган билан дўст бўлма; Кўп гапиради,  бўш гапиради, чала гапиради, пушаймон бўласан! 

Номард билан дўст бўлма; Мардлик билмайди, юрак билмайди, дўст танимайди, пушаймон бўласан!

Абдуллоҳи Тустарий(раҳматуллоҳи алейҳ)дан: “Ҳаром ейдиганларнинг бутун аъзоси, у истаса ҳам, истамаса ҳам гуноҳ қилаётган, ҳалол ейдиганларнинг аъзолари эса, ибодат қилаётган бўлади.”

“Киши ўзига Аллоҳу таоло тарафидан икром этилган неъматлар билан Унга қарши исён этмаса, ундай кишининг Аллоҳга шукр этиши ана шу бўлади.”  “Мусулмон кишисининг бутун фаолияти учта асосга суянади: Ҳалол ейиш; Расулуллоҳга эргашиш; барча ишларни Аллоҳу таолонинг ризоси учун амалга оширишдир.”

“Аллоҳу таолони унутишдан ҳам каттароқ гуноҳ бўлмайди.” “Кибр бўлган қалбда, Аллоҳдан қўрқиш бўлмайди.”

 “Барча офатларнинг боши, тўйиб кетгануча еб-ичишдир.”

Абдулазиз Дириний (раҳматуллоҳи алейҳ): “Виқор, сукунат, юмшоқлик, мулойимликдир. Асабийлашиш эса, ғазабга йўл очади.”

Абдуллоҳ бин Муборак (раҳматуллоҳи алейҳ)дан: “Бирор кишининг бир сўмлик ҳақини тўлаш, мингларча садақа беришдан янада хайрлидир.” “Мен учун дин қардошимнинг бирор ҳожатини чиқариш, бир йиллик нофила ибодат қилишимдан янада аҳамиятлидир.”  “Меҳнат қилиб топиш заҳмати чекмаган кишида хайр бўлмайди.”

Абдуллоҳ бин Муртайиш(раҳматуллоҳи алейҳ): “Аллоҳу таолодан бошқасига мойил этган қалб хастадир.”

Абдуссалом бин Машиш Ҳасаний (раҳматуллоҳи алейҳ): “Сизни Аллоҳу таолога завқ этган киши, энг яхши насиҳат этувчидир.” 

Абдуллоҳ бин Манозил (раҳмфтуллоҳи алейҳ): “Меҳнат қилиш жараёнида таваккал қилиш, бир бурчакка ўтиб ибодат қи-лишдан хайрлидир”.

Абдулҳоким-и Арвосий (раҳматуллоҳи алейҳ)дан“Хатони такрорлайвериш ахмоқликдир.” “Дин билимлари, дунё ва охиратда ҳузуру саодатга эриштирадиган билимлардир.”

 Абдулҳакими Гайлоний (раҳматуллоҳи алейҳ) : “Қаноат битмайдиган бир хазинадир.”

Абу Фатҳи Воситий (раҳматуллоҳи алейҳ): “Узр дейиш, уни сўраганнинг боҳаёлигини кўрсатади. Ҳаё эса иймондандир. ”

Абуъл-Ҳусайин Нурий (қуддиса сирриҳу): “Замонимизда энг азиз ва энг нодир бўлгани мана шу икки нарсадир: илми билан амал қилган олим ва ҳақиқатни тушунтирган орифдир.”

Абу бакир Шиблий (қуддиса сирриҳу): “Қалби давомли Аллоҳу таоло билан бирга бўлган ва ундан бир кўз юмиб-очгунча вақт ҳам ғофил қолмаган кишигина Қуръондан ҳақли равишда ў-гит ола билади.”

Абу Бакр ал-Батоний (раҳматуллоҳи алейҳ)дан“Ўзингдан бошқа кишиларни хор ва ҳақир ҳисоблашинг, сенинг давоси топилмас касаллигингдир .” 

Абу Бакир Варроқ (раҳматуллоҳи алейҳ): “Ёмон ахлоқдан ҳаромлардан сақланилгани каби сақланинг!”

Абу Ҳафсий Ҳаддод (раҳматуллоҳи алейҳ) : “Заҳар ўлимнинг хабарчиси бўлгани каби, гуноҳлар ҳам куфрнинг хабарчисидир.”

Абу бакир  Каттоний (раҳматуллоҳи алейҳ): “Бир мўминнинг кўнгулини олиш, мен учун ҳаж қилишдан яхшироқ кўри-нади.” “Баданинг билан бу дунёда, қалбинг билан охиратда бўл!”

Абу Усмон Нирий (раҳматуллоҳи алейҳ) : “Кишини дунёда ва охиратда юксак даражаларга кўтарадиган хусусият, унинг хушахлоқидир.” 

Абу Саид-и Абул – Ҳайр (раҳматуллоғи алейҳ) : “Бандаси Аллоҳу таоло учун нимани тарк этса, Аллоҳу таоло ҳам унга янада яхшиларини, янада хайрлиларини албатта беради.” 

Абу Муҳаммад Розий (раҳматуллоҳи алейҳ): “Доимий илм билан банд бўлиш, кишига ўз камчиликларини, айбларини англашига сабаб бўлади.” 

Абул-Ҳасан Ҳарақоний (раҳматуллоҳи алейҳ): “Бандаси тубандаги шу уч нарса билан тоат қилса, у сўроқсиз, саволсиз жаннатга кира  олиши мумкин. Улар: Нафс, қалб ва тил.”

Абу Али Сақофий(раҳматулло- ҳи алейҳ): “Шу тўртта нарса яхши ҳислатлардандир: Тўғри сўз, тўғри иш, самимий дўстлик ва омонатга хиёнат қилмаслик.”

Абу Муҳаммад Ар-Розиҳий (раҳматуллоҳи алейҳ): “Бу дунё молу мулкига севги, мусулмонни Аллоҳу таолодан ажратиб турган пардадир.” 

Абу Усмон Ҳирий (раҳматул лоҳи алейҳ)дан: “Адаб икки қисмдан иборатдир. Биринчиси, қалбни тозалаш, уни тоза тутиш; иккинчи- си, киши бутун аъзоларини ёмонлик ва гуноҳ қилишдин қў-ришидир.” “Дунёни (бу тирикчилик дунёсини) яхши кўриш, қалбдан Аллоҳ севгисини кетказади. Аллоҳу таолодан бошқасидан қўрқиш, қалбда Аллоҳдан қўрқиш ҳиссини қолдирмайди. Аллоҳдан бошқасидан сўраш, Аллоҳу таолога бўл-ган умидни қалбдан узоқлаштиради.” 

Абу Ҳафз  (раҳматуллоҳи алаейҳ): “Зоҳирдаги хуш адаб, ботиндаги хуш адабликнинг ойнасидир.” 

Абу Ёзий Мағрибий (раҳматуллоҳи алейҳ) : “Бошқа бирор кишига фойдаси тегмайдиган киши, ҳеч кимдан фойдалана олмайди.”

Абуън-Нажиб Суҳраверди (қуддуса сирриҳу): “Тасаввуфнинг бошланиши илм, ўртаси  амал, сўнгги эса, Аллоҳ икром этган бир ҳолдир 

Абус-Саиб Қуръони карим ёки ҳадис тинглаётганида йиғлагиси келса “риё бўлади” деган андиша билан ўзини тутар, уни табассумга 

Абу Абдуллоҳ Рузборий (қуддиса сирриҳу): “Сени Аллоҳдан узоқлаштирган нарсалардан сен узоқ қоладиган бўлсанг, тақво айнан ана шудир.”

Абул-Ҳусайин Нурий (қуддиса сирриҳу) : “Нафснинг бутун ёмон истак ва орзулардан батамом тарк этилиши – бу тасаввуфдир.”

Абу Сулаймон Дороний (раҳматуллоҳи алейҳ): “Кишини Аллоҳу таолодан узоқлаштирадиган нарсаларни ёқтириш, уларга муҳаббат қўйиш, барча ёмонликларнинг бошидир.”

Абу Туробий Наҳшобий  (раҳматул- лоҳи алейҳ): “Икки нарса борки, уларни истангиз ва излангиз ҳам топа олмайсиз. Улар ҳаётдан- яшашдан тўла маънода наша қилиш ва роҳатланишдир. Уларнинг иккиси ҳам фақат жаннатда бўлади.” 

Абуъл-Лайс Самарқандий (раҳматуллоҳи алейҳ)шуларни сўзлайди: “Ақл -ли киши ҳамма нарсадан аввал ғафлат уйқусидан уйғониши лозим. Ғафлат -дан уйғонган кишининг тубандигидек тўртта аломати бўлади: 1. Дунё иш-ларини қаноат қилиб, тартибли ҳаракатлар билан бошқаради, барча ишла- рини бажаришда шошма-шошарликка йўл қўймайди. 2. Охират ишларини эса, ҳавас билан вақт йўқотмасдан бажаради (ўрнига қўяди). 3. Диний вази-фаларини илмга уйғун ва ғайрат билан бажаради. 4. Халқнинг ишларини э-са, уларга насиҳат қилиш йўли билан мулойим бошқаради.”

Авн бин Абдуллоҳ (раҳматуллоҳи алейҳ): “Аллоҳу таоло ёқтирадиган ишларни бажараётганингизда мутвозе ва очиқ кўнгул бўлинг.”

Авзоий (раҳматуллоҳи алейҳ) : “Меҳмонга энг яхши икром(зиёфат), уни табассум ила қабул этиш ва ширин сўз ила муомалада бўлишдир.”  “Яхшими, ёмонми оғиздан чиққан ҳар бир сўзнинг ҳисоби бордир.”

Азои(раҳматуллоҳи алейҳ): “Мўмин оз сўзлаб, кўп иш қилади. Мунофиқ эса, кўп гапириб, оз ишлайди.”

Али Синжорий (раҳматуллоҳи алкйҳ): “Абадий яшашни истасанг, Аллоҳу таолонинг амрларини бажариб, тақиқларидан сақлангин!”

Али музайян (раҳматуллоҳи алейҳ): “Қайси қалбда охират орзуси кўпайса, у қалбда бу дунёнинг тушунчалари йўқ бўлади.”

Али бин Муҳаммад (раҳматуллоҳи алейҳ)дан: “Якка ўзини мақом соҳиби ҳисоблаш ва бошқалар билимли дейишлари учун бир неча масалани чала-чулпа ўрганиб олиб, кишилар амал қилиш-лари учун фатво беришга уриниш қадар буюк айб бўлмайди.”  “Мўминда ихлос ва хатоларига пушаймонлик топиладиган бўлса, Аллоҳу таоло унинг барча гуноҳларини афв қилади.”

Али бин Маймун Мағрибий (раҳматуллоҳи алейҳ): “Ҳолингнинг ўндан тўққизи сукут ва ўндан бири эса сўзлаш  бўлсин.”

Алий бин Бендор Сайрафий (раҳматуллоҳи алейҳ): “Дунё асоси зўра- вонлик устига қурилган бир уйдир. У ерда зўравонликсиз яшаш имкон-сиздир.”   

Али Дада Бўснавий (рахматуллохи алейх): “Тубандаги тўрт нарса ибодатдандир: Тахоратли бўлиш;  саждани кўп килиш; кўнгулни масжидларга боғли тутиш; Куръони каримни кўп ўкиш.”  

Али бин Шиҳоб (раҳматуллоҳи алейҳ): “Бировнинг кўп ибодат қилишига эмас, унинг Аллоҳдан қўрқишининг кўплигига, нафси билан курашганида уни ҳисобга олишига қараш лозимдир.”

Али Ҳофиз (раҳматуллоҳи алейҳ)дан: “Буюк бир зотнинг жўмардлигидан, юмшоқлигидан, хушахлоқидан ҳамма истифода этади.” “Буюк бир зотнинг жўмардлиги, юмшоқлиги хушахлоқи топ-тоза булоқ сувига ўхшайди, ундан ҳамма ича олади, яъни истифода этади.” “Буюк зотларнинг жумардлигидан, уларнинг юмшоқ кўнгуллигидан, ёқимли ахлоқидан барча истифода қилади.” 

“Ўмр ўтаверади. Ғофил бўлманглар! Умрни Аллоҳу таолони  хотирлаш(зикр этиш) билан қийматлаштиринг!” 

Али Ромитаний (раҳматуллоҳи алейҳ): “Аллоҳу таолога исён қилмаган бир тил билан дуо қилган кишининг дуоси қабул бўлади.” 

Алоуддавла Самоний(раҳматуллоҳи алейҳ)дан: “Аллоҳу таолонинг лутф ва эҳсонига, барча неъматларнинг Ундан келишини англаб шукр қилинади.” “Ҳеч бир фойдали иш қилмасдан умрини бекорга ўтказган кишидан янада хайрсиз бирон киши йўқдир.”

Алоатддиний Аттор(раҳматуллоҳи алейҳ): “Солиҳ инсонлар билан суҳбат этиш, ақлни оширади.”

Амр бин Усмон Маккий (раҳматуллоҳи алейҳ): “Мурувват, дўстларининг хато ва қусурларини кўрмасликдан келмоқдадир. ”

, яхши”, дейишни ўрганиш лозимдир.”  

Амр бин Усмон Макки (раҳматуллоҳи алейҳ) : “Аллоҳу таолога таяниб, сабот этиш ва келган, келадиган балоларни яхши қабул қилиш, ана шу сабр этишдир.”

Анвар Ўран (раҳматуллоҳи алейҳ)дан : “Тавозе ва ҳаё каби икки зийнат, кишининг безагидир.” “Ҳар кунни охирги кун, ҳар намозни охирги вақт намози билиш лозимдир.” 

Ато бин Маясара ал-Хорасоний  (раҳматуллоҳи алейҳ): “Жаҳаннамнинг энг ёмон, энг сасиқ, жуда ёқимсиз ҳид чиқадиган жойи, зинокорларнинг қоладиган жойдир.”

Ато бин Абу Рабоҳ (раҳматуллоҳи алейҳ): “Дўстингизни кўрганингиздан уч кун ўтганидан кейин уни сўраштиринг. Агар у касалланган бўлса, ҳузу-рига бориб ундан аҳвол сўранг. Бирор иш билан машғул бўлса, унга имко-нингиз қадар ёрдамчи бўлинг.”

Аҳмад бин Исҳоқ Саффор*(раҳматуллоҳи алейҳ ): “Тижорат билан машғул бўладиган киши, ёлғон сўзлаш, фоиз, ҳийла ва фосид савдо-содиқ билан бошқаларнинг молини ошириш нима эканлигини яхши ўрганиши лозимдир.”

* Аҳмад бин Исҳоқ Саффор (раҳматуллоҳи алейҳ), Бухорода етишган ҳанафий фикҳ олимларидан бўлиб, 461 (м. 1069) Тоифда вафот қилди. 

Аҳмад-и Бадавий (раҳматуллоҳи алейҳ) : “Тавба,ўтган гуноҳларга пушаймон бўлиш, келажакдагилари учун истиғфор этиш ва уларнинг авф этилишини тилашдир.”

Аҳмад бин Қаис (раҳматуллоҳи алейҳ) : “Бир гапга сабр этмаган, кўп гап эшитар.”

Аҳмад бин Ҳанбал (раҳматуллоҳи алейҳ)дан:  “Аллоҳим! Ражабни ва Шаъбонни ҳақимизда хайрли ва муборак қил, бизни Рамазонга етиштир!”  “Ал-Муснад ”“Кибр жойлашган бошда, ақл топиб бўлмайди.” “Ахмоқ киши, мақталишдан хурсанд бўлади.” “Сўраганларини бермаганингизда аччиқланган, хафа бўлган оғайнидан ҳа-қиқий дўст чиқмайди.”

Аҳмад Номикий Жомий (раҳматуллоҳи алейҳ)дан: “Кишиларнинг сўзларига эмас, ишларига қара! Ҳамманинг ҳам сўзларига ишонаверма, алданма!” “Яхши оғайни дунё ва охират учун буюк саодатдир.”

Аҳи Авран (раҳматуллоҳи алейҳ): “Қўлингни, дастурхонингни ва эшигингни очиқ тут! Кўзингн и, тилингни ва белингни боғли тут!”

Аҳмад бин Абул Ҳаворий (раҳматуллоҳи алейҳ)дан: “Қалбингда бирон қаттиқлашиш сезганингда солиҳлар билан суҳбат эт. Улар билан бирга бўлишга ҳаракат қил. Овқат ейишни камайтир, нафсингнинг истакларини қилма ва уни қийинчиликларга ўргат.” “Ақли

киши Аллоҳу таолони янада яхши танийди. Уни янада кўп яхши таниган киши мақсадига янада тез эришади.”

Аҳмад Яссавий (қуддиса сирриҳу)дан: “Кофирнинг ҳам кўнглини қолдирма. Кўнгул қолдириш Аллоҳу таолони инжитиш бўлади.”

“Нафсига эргашганнинг ўтириб туришда унга шайтон йўлдош бўлади. Унинг оқибати пушаймонликдир.” “Ғарибларга марҳамат қилиш, Расулуллоҳнинг суннатидир. Қаерда бирор ғарибни кўрсанг, унга марҳаматинг туфайли кўз ёшларинг оқиши лозимдир.”

“Ғамгин, ғариб бирисини кўрсанг, унга ёрдамлаш, ярасига марҳам бўлишга ҳаракат қил!” 

Аҳмад бин Ҳадровайҳ (раҳматуллоҳи алейҳ): “Ғафлат уйқусидан оғир ва қаттиқ бошқа бир уйқу йўқдир. Шаҳватдан қув-ватли асорат ҳам йўқ. Ғафлат оғирлиги бўлмаганида эди, шаҳват ҳеч ғолиб келмасди!” 

Бақо бин Боту (раҳматуллоҳи алейҳ): “Ўзидан паст даражали бирининг насиҳатини қабул қилиш, юксак даража-лардан бирига эга бўлишга ишоратдир.” 

Банноний Ҳаммол(раҳматуллоҳи алейҳ): “Бировларнинг зараридан қувонган киши, қутилишга эриша олмайди.”

Бушр-и Ҳофий (раҳматуллоҳи алейҳ)дан: “Дунё ва охиратда алам ва ғаму ғуссалардан қутилишни истаганлар, ёмон ахлоқли кишилар билан кўришмасинлар.” “Мақташларидан хурсанд бўлиш каби аҳмоқлик бўлиши мумкин эмас.”  “Ақлли киши хайрни кўрганида унга эргашади, ёмонни кўрганида ундан қочади.” 

Бадиузамон Саид Нурсий (раҳматуллоҳи алейҳ): “Ўз нафсини тега олмаган, бошқа бировнинг нафсини тегишга чақира ол-майди.” 

Билолбин Соъд (раҳматуллоҳи алейҳ): “Гуноҳкор гуноҳини яширин қилган бўлса, гуноҳининг зарари фақат гу-ноҳкорнинг ўзигадир. Борди-ю у гуноҳни ошкора қилган бўлса ва унинг гуноҳ қилишига атрофдагилар тўсиқ бўлишмаган бўлсалар, бундай гуноҳ-нинг зарари барчагадир.”

Ваҳб бин Мюнаббиҳ (раҳматуллоҳи алейҳ)дан:  “Сизга уч нарсадан, нафсин-гизнинг орзу истакларига эргашишдан, ёмон оғайнидан, манманликдан сақ – ла нишингизни тавсия қиламан.”

“Энг катта гуноҳлардан бири, кишиларни калака қилишдир.”

Ёҳё бин Муози Розий (раҳматуллоҳи алейҳ)дан: “Аллоҳдан қўрқиш ибодатларнинг безагидир.”

“Ўйламасдан сўзлаган пишаймон бўлади. Сўзининг оқибатини ўйлаб сўз- лаган зарарга тушмайди.”

“Ўйламай гапирган, оғримай ўлар” каби ўзбек халқ мақоли ҳам бор.

“Яхшилигини кўрганда ортмаган ва ёмонлигини кўрганда эса, озаймаган муҳаббат ҳақиқий муҳаббатдир.”

“Дунёда Аллоҳу таолодан энг кўп қўқрққан киши, қиёматда кишиларнинг энг ишончлиси бўлади.”

“Ибрат олинадиган нарсалар жуда кўпдир. Бироқ улардан ибрат олганлар ва оладиганлар жуда оз.” 

Бирор мусулмонни мақта-масанг ҳам, уни ёмонлама! Унга фойдали бўлолмаётган бўлсанг-да, унга зарарли бўлма! Уни хурсанд қилолмаётган бўлсанг, ҳеч қурса уни хафа қилма!”

Довудий Искандарий (раҳматуллоҳи алейҳ) : “Бу дунё молу мулкига ҳирс қўймаган киши билан оғайни-улфат бўлинг!”

Довуди Той (раҳматуллоҳи алейҳ) : “Ҳаётимда, кечаси ибодат қилганлардан бошқа ҳеч кимга ҳавас қилмадим.”  

Зуннунун-и Мисрий (раҳматуллоҳи алейҳ)дан: “Ражаб ойи уруғ сепиш ойи, Шабон суғориш ойи ва Рамозан йиғим-терим (ҳосил йиғиш) ойидир.”  {Мисрийнинг бу сўзлари бу ерга 1 – май 2014 пайшанба куни  – Рағойиб кандили куни ёзилганди.}

“Ориф ҳар куни ўзини Аллоҳу таолога янада яқинроқ ҳис этади.” “Аччиқланган вақтида  сирни ошкор этадиганлар, жуда пасткаш кишилардир.”

 Жофар Ҳузо (раҳматуллоҳи алейҳ): “Дунёда ва охиратда яхшилик фақат сабр ила қўлга келади.” 

Жафарий  Содиқ(Буюк имом, қуддиса сирриҳу)дан: “Жоҳилликдан  янада каттароқ бирор бало, мусибат бўлмайди.”

“Бошқа бирисининг яхшилигини кўролмаган ҳасадчи киши, роҳатда яшай олмайди.”

“Гуноҳларга тавба қилишни кечиктириш, Аллоҳу таолога нисбатан кибрли бўлишдир.”

“Ақлдан ҳам кўпроқ зарур бўладиган молу мулк йўқдир.”  “Ҳасиснинг дўс-ти бўлмайди.” “Масалаҳатлашишдан ҳам яхшироқ ёрдамчи йўқдир.”  “Бандалик, ҳар он Аллоҳу таолога муҳтожлигини билиш ва Унинг Расулига бўйсунишдан иборатдир.” 

Жофар бин Муҳаммад (раҳматуллоҳи алейҳ): “Кўпгина ёмонликларнинг калити, асабийлашишдир.” 

Жунайд-и Боғдодий  (раҳматуллоҳи алейҳ): “Мусулмон тоза тупроққа ўхшайди. Тоза тупроққа ҳар нарса ташланади. У  тупроққа аралашиб, оёқлар остида эзилади, ҳақоратларга қолади. Аммо ун-дан топ-тоза ва кишига фойдали ҳосиллар ўнади.” 

Жон Глиин (америкалик космонавт): “У муҳташам фазони кўрганимдан сўнгра, “Ҳамма нарса тасодифлар оқибатида фойда бўлди” каби ифода-ларни оғзимга олишга уяладиган бўлдим.”

Имоми Абу Ҳанифа-Имоми Аъзам(раҳматуллоҳи алейҳ): Имомларнинг аъзамларидан имоми Молик ва имоми Абу Ҳанифа-нинг (Аллоҳ улардан рози бўлсин) бир суҳбатидан сўнгра, Ал-Лайс бин Саиъд имоми Молик-нинг ёнига келади ва ундан имом Абу Ҳанифа ҳақида сўрайди. Ўшанда имоми Молик пешонасидаги терини артиб, “Аллоҳ ҳақи Абу Ҳанифа мени терлатиб юборди. Аллоҳ ҳақи у ҳақиқий фақиҳдир. Мен умримда бу дара-жада кучли баҳслашадиган кишини кўрмадим. Аллоҳ ҳақи, агар у мана шу темир калтакни олтин калтак дейдиган бўлса, шубҳасиз сени унга ишон-тирган бўларди,” – деди.

Аҳли суннатнинг раиси қабул қилинган Имоми Аъзам ҳазратлари, ўзи-нинг энг буюк талабаси Абу Юсуфга, “Илм соҳибларини ҳурмат қил! Кек-саларга иззат, кичиклар шафқат кўрсат”, дея насиҳат қилардилар.

У буюк имомнинг бошқа ибратли сўзлари ва насиҳатларидан: 

“Дин қардошларингиз ишларига ёрдамчи бўлинг. Аллоҳу таоло сизнинг бу хизматингиз мукофотини сизга мутлақо беради.” 

“Исрофда хайр йўқдир, хайрда исроф йўқдир.”  [Хайрда исроф йўқдир дейилганда, бировга ёрдам ёки садақа қанча кўп берилса ҳам исроф этилган бўлмаслиги тушунилади.] 

Ибни Атауллоҳ* (раҳматуллоҳи алейҳ)дан: “Аллоҳу таоло берган неъматлар-га шукр қилмаган, уларнинг қўлдан кетиши  учун ишла-ган бўлади. Уларга шукр қилган эса, уларни маҳкам боғлаб олган бўлади.” 

“Сўзи ва ҳаракатлари билан сенга Аллоҳу таолони ва охиратни хотирлатмайдиган киши билан ҳеч оғайни ва улфат бўлма!”

“Ё Раббий! Дўстларингни – авлиёни шундай яшириб қўйдингки, уларни топган киши, Сенга эришган бўлади.”

*  Ибни Атауллоҳ (раҳматуллоҳи алейҳ), авлиёнинг буюкларидан бўлиб, унинг асли исми Аҳмад бин Муҳаммаддир. У, Ибни Искандарий, Тажуддини Искандарий исмлари билан танилгандир. Моликий мазҳабининг олимларидан, Шозилий  тариқатининг буюкларидан эди. 709 (м. 1309) йил-да Мисрда вафот қилди. Кўпгина қимматли асарлари мавжуд. Улардан бир нечаси Истанбул-даги Сулаймония кутубхонасида сақланади.

Иброҳим бин Адҳам* (раҳматуллоҳи алейҳ): “Тоза ва ҳалолидан егинда, хоҳласанг эрта тонгга қадар нофила ибодат қил, хоҳласанг ётиб ухла!”

*   Табийн машҳур олимларидан ва авлиёнинг буюкларидан бўлиб,  714 (ҳ.96) йилда Балҳ шаҳрида туғилди ва 779(ҳ.162) йили Шом-да вафот қилди.

Ибни Ҳожар(раҳматуллоҳи алейҳ)дан бир ҳикоя: Исломиятнинг буюк оли – ми Ибни Ҳожар (раҳматуллоҳи алейҳ) бир куни чиройли кийимлар кийиб,  ҳошаматли бир кўринишда бир неча ҳамжамо-ати билан бозорга чиқди. Улар бозорда айланиб юришган эдилар. Улар-нинг олдига эски ва кирлаб кетган бир кийимда иссиқ зайтун ёғи сотадиган бир яҳудий келиб, Ибни Ҳожар ҳазрат-лари отининг жиловидан тутди ва унга, “Эй шайхул-ислом, сиз, Пайғамбарингиз, “Дунё мўмин учун бир зиндон,  кофир учун эса бир жаннат сингаридир”(Муслим ривояти), деганлигини айтасизлар. Иккимизнинг мана шу кўринишимизга кўра, сен қандай қамоқдасан-да, мен эса қандай жаннатдаман?” – деб сўради. Ибни Ҳожар (раҳматуллоҳи алейҳ), “Менга, бир мўминга буюк Аллоҳнинг охиратда ҳозирлаган неъ-матлари олдида менинг бу ҳолим айнан зиндондир. Сен эса иймон келтирмасдан ўлсанг, охиратда сенга тайёрланган азоблар олдида бу кўринишинг жаннат бўлади!” – дея жавоб берди. Бундай жавобдан таъсирланган яҳудий шаҳодат келтириб мусулмон бўлди. 

Ибни Жалла(қуддиса сирриҳу): “Тасаввуф, шундай бир ҳақиқатки, унинг расми ва шакли йўқдир.” 

Ибнуъл-Муборак  (раҳматуллоҳи алейҳ): “Ота-онанинг дуоси Аллоҳ ҳузуридан қайтарилмайди.”

Имоми Мовардий (раҳматуллоҳи алейҳ)дан : “Илм, молу мулкдан хайрлидир. Чунки илм сени қўрийди, молу мулкни эса сен қўрийсан. Молу мулкнинг қўриқчилари ўладилар. Илмнниг қўриқчилари эса кўнгулларда яшайдилар.”

“Олим билан суҳбатда бўлган азиз, жоҳил билан ўтириб турган залил бўлади.” “Жоҳилнинг бадани сайёр бир қабрдир. У  илм ўрганмагануча ғафлат уйқусидадир.” 

“Жоҳилнинг молу мулки, неъмати қандай нисбатда ортса, унинг ёмонлиги, жоҳиллиги ҳам ўшандай нисбатда ортади.”

“Кўзларнинг зиноси, динимизнинг тақиқлаган ҳаромларга қаришидир.” 

“Олим жоҳилни яхши танийди. Чунки у бир замонлар жоҳил эди. Жоҳил эса, олимни таний олмайди. Чунки бу ҳали олим даражасига кўтарила олмади.”  “Киши билими билан молу-мулкка эриша олмаса ҳам у билан маънавий гўзалликка етишади.”

Имоми Муҳаммад Ғозалий(раҳматуллоҳи алейҳ)дан: “Кишиларга, умуман бу дунё аҳлига шикоят қилма. Билки, Оллоҳ сени ўша шикоят қилганларингга ташлаб қўяди, у вақт кўп пушаймон бўласан.” 

“Одамзоти уч турли бўлади: Уларнинг бир хиллари озиқ – овқатга ўхшаш бўлиб, уларга киши-лар ҳамиша муҳтож бўладилар; иккинчи тури дорига ўхшаш бўлиб, улар баъзан-баъзан лозим бўладилар; учинчи тури эса, юқумли хасаталикка ўхшаш бўлиб, уларнинг хасталиклари юқиб қолмаслик учун улардан  доим қочиш лозим бўлади.”  “Барча ёмонликларнинг боши ва манбаси, ёмон билан оғайни бўлишдир.”

Имоми Шофий (раҳматуллоҳи а-лейҳ)дан: “Хизмат қилганга хизмат қилинади.” 

“Ҳар бир ишда Аллоҳу таолони хотирла!”  “Икки кишининг оралари бу-зилганидан сўнгра бир-бирларини очиқча айблашлари мунофиқликнинг аломатидир.”

“Ёмонлар билан ўтириб-турган ва уларни мудофаа қилганлар ҳам ёмонлардандир.”

Имом Молик(раҳматуллоҳи ва алаейҳ): “Ўзига хайри тегмаган кишининг, ўзгага хайри тегиши мумкин эмас.”

Имоми Раббоний (раҳматуллоҳи алейҳ)дан : “Энг қимматли ибодат, Аллоҳу таолонинг динини Унинг бандалари орасида ёйишдир.”

“Аёлларнинг зиноси, дин тақиқлаган жойларга боришдир.”

“Бир неча кунни буюк неъмат билиб, Аллоҳу таоло ёқтирадиган ишлару а-малларни бажаришга ҳаракатда бўлиш лозим.” “Асҳобннг бироз арпа қа-дар садақасига бериладиган савобга, бошқалар Уҳуд тоғи қадар молу мулк садақа қилсалар ҳам эриша олмайдилар.”

“Дунёда дўсту душманнинг ҳаммасига бирдай марҳамат этилгандир. Бироқ охиратда фақат дўстларгагина марҳамат этилади.” 

“Ихлос билан қилинган кичик бир иш, йиллар давомида қилинган ибодат- лар каби савоб ҳосил қилади.”

Китоб-олим бир кафас, ичида илм қушдир,

Кафас сотиб олган, қушга соҳиб бўлмишдир.

“Қалбингизни бу дунё чўпчакларига боғламанглар …”

“Бир киши бутун Пайғамбарларнинг ибодатларини қилган бўлса-да, аммо унинг устида бирозгина банда ҳақи қолган бўлса, ўша ҳақни тўламаганича унга Жаннатга йўл йўқдир.“

“Дунё молу мулки ва мансабига эришиш учун ҳар нарсага ўзини отганлардан ибрат олиш лозимдир.”

“Ҳақ таолонинг душманларидан узоқ тургани учун Иброҳим алейҳисса-ломнинг шони юксак бўлгандир.”

“Бидъат аҳлига ҳурмат кўрсатиш, Исломнинг йиқилишига ёрдам бериш-дир.  Бу эса, амалнинг бекорга кетишига сабаб бўлади.”  “Қийматли ҳаётингизни фойдасиз, бўш нарсалар  орқасида ўйин ва завқлар ила кечир-маслик учун уёниқ бўлинглар.”

“Асҳоби киром фақат суҳбат билан ниҳоясиз камолатга эришдилар.” “Дунёни қўлга киритиш учун охиратдан воз кечиш ва кишиларга яхши кўриниш учун Аллоҳу таолони ташлаш ахмоқликнинг ўзидир.”

“Аҳли суннат олимларининг Аллоҳ ризоси учун ёзган китобларини ўқиш ҳам саодатдир.”

“Битта фарзни ўз вақтида адо қилиш, минг йил нофила ибодат қилишдан янада фойдалидир.”  

“Нафсга қулай ва тотли туюлганни саодат ҳисоблаш тўғри бўлмаганидек, унга оғир ва аччиқ туюлганларни ҳам фалокат ҳисоблаш мумкин эмасдир.”

“Ўлиш -ўлим эмас, балки ўлимдан сўнгра бошга келадиганларни билмаслик, ҳақиқий фалокатдир.”  “Ҳамма нарсадан аввал Аҳли суннат  вал-жамоат олимлари билдирган ва китобларида ёзиб қолдиришган эътиқодни ўрганиш ва шунга кўра иймонни тузатиш лозим.”

“Охиратда азоб ва мукофотнинг давомли бўлишини биладиганлар назарида бу дунёдаги бир неча кунлик бало ва меҳнат, давомли роҳатга сабаб бўлишидан бу ҳам роҳатнинг ўзидир.” “Асҳобнинг бир қисм арпа миқдоридаги садақасига бериладиган савобга, бошқалар Уҳуд тоғича молу дунёни садақа қилсалар ҳам эриша олмайдилар.” “Башариятнинг ҳар иккала дунёси саодатини истайдиган дин, Ислом динидир.”

“Умри узун бўлиб, жуда кўп ибодат  қилган киши саодатли кишидир.” “Исломнинг беш шартидан бириси бажарилмаса, Исломиятда камчилик бўлган бўлади.” “Қанчалар кичик амаллар борки, ният билан улар буюкка айланар; худди шунингдек, буюк амаллар, ният билан улар кичрайиб қолар.”

Иёс бин Муовия Иброҳим Тамимийнинг укаси эди. Улар бир-бирини ор-қасидан мақташмасди. Бу хусусда айтишардики: “Мен укамни инсонлар орасида мақташ билан савобининг нуқсон бўлишини истамайман.” 

Ибни Нужайд (раҳматуллоҳи алейҳ): “Бирор нарсанинг ўзига фойда ёки зарарини билмаган киши, ўз жаҳолатини кўрсатган бўлади.” 

Ибн Жавзий(раҳматуллоҳи алейҳ) айтадилар: “Лаззатларнинг барчаси ҳиссий ва ақлий бўлади. Ҳиссий лаззатларнинг энг олий даражадагиси никоҳ бўлса, ақлий лаззатларнинг энг олийси илмдир. Ҳаётий дунёда бу икки нарса(лаззат)га эга бўлган киши мақсадига эришган бўлади.” 

Иброҳим бин Адҳам (раҳматуллоҳи алейҳ): “Қалбида шуҳрат севгиси бўлган кишининг, тўғрини топиши жуда қийиндир.” 

Иброҳим Ҳаввос (раҳматуллоҳи алейҳ) : “Сабр қилмаган зафарга эриша олмайди.” 

Ибни Ҳиббон (раҳматуллоҳи алейҳ) :”Яхши кишининг қалбида яхши, ё-мон кишининг қалбида ёмон фикр ва тушунчалар айланиб юради.”

Имом Шамил (раҳматуллоҳи алейҳ): “Қаҳрамон қўрқиш нималигини бил-майди, қўрқоқдан эса бу ҳис ҳеч ажралмайди.” 

Ибн Атоуллоҳ Искандарий (раҳматуллоҳи алейҳ) : “Вафоли қалб, дунёга машғул бўлмайди, ҳийла ва ҳасад қилмайди; Вафоли тил эса, ғийбат қил-майди, ёлғон ва бўлмағир нарсалар ҳақида сўзламайди.”

Л Луқмон Ҳаким (раҳматуллоҳи алейҳ)дан: “Одамзоти учун энг ёмон нарсалар мана шу беш хусусиятдир: 1. Иймонсизлик (Оллоҳ ва Унинг пайғамбарини танимаслик). 2. Кибрли бўлиш. 3. Оз шукр этиш. 4. Ёмон ахлоқ. 5. Ҳасислик (қизғанчлик).”

“Меҳнатдан қочиб, кишиларга муҳтож бўлганларнинг дини ва ақлида нуқсон бордир.” 

“Одобли (хуш хулқли) киши ғазабини босишда, қаҳрамон жангда, оғайни (дўст) бошингга иш тушганида билинади.”

Луқмони ҳакимдан сўрадилар: “Касалимизга нималарни едирмаслиги-мизни тавсия этасиз?” У ҳам шундай жавоб қилдилар: “Диққат! Аччиқ сўздан бошқа ҳар қандай овқатни еса бўлаверади.”

Лутф: Яхшилик ва гўзалликдир. Муомалада юмшоқлик ва мулойимлик кўрсатишдирки, у инсонлик нишонидир. Бунинг акси эса, жабр(азият)-дирки, у инсонликка ярашмайди, аксинча унга иснот келтирувчи доғ бўла-ди. Яратилганлар ҳақидан кўрсатилган лутф ва карам, Яратувчининг ёр-дамига эришадиган бир йўлдир.

Мавлона Жалолиддин Румий (раҳматулло- ҳи алейҳ)дан: “Набийлар Султонининг(соллаллоҳи алейҳи ва саллам) хусусиятлари шарҳини агар мен тўхтамай сўзлаб турсам, юзлаб қиёматлар ўтар, бироқ мен шарҳимни туга-та олмасман.”

“Нозик сўзлар кескир қиличга ўхшайди, қалқонинг бўлмаса, у сўзлардан узоқ тур.” 

“Юз бўлсинда турма, тўқсон ҳам бўлади,

Инсон деган зотда нуқсон ҳам бўлади.

Асло катта кетма, қўлда имконинг оз,

Биз, мен борман дема, йўқ бўлсанг ҳам бўлади.”

“Қамоқхонанинг бир кишилик камерасида қолинганда ҳам гуноҳлардан сақланиш керак.”

Макҳул-аш-Шомий(раҳматуллоҳи алейҳ): “Ота-онага итоат этиш, катта гуноҳларга кафоратдир.”

Муҳаммад Боғдодий(раҳматуллоҳи алейҳ): “Фарзандларига илм, ахлоқ ва ҳунар ўргатиши Отага фарздир.” 

Маъруфий Қарҳий (қуддиса сирриҳу): “Кишининг фойдасиз сўзлар сўзлаши, унга Аллоҳдан юборилган жазодир.”

Молик бин Динор  (раҳматуллоҳи алейҳ): “Тўрт нарса шаҳватнинг алома – тидир: кўнгул торлик, кўзидан ёш чиқармаслик, тўймас орзу, молу-дунёга ҳирс қўйиш.” 

Мавлоно Холиди Боғдодий (раҳматуллоҳи ал-ейҳ)дан: “Молу мулк, бола-чақа Аллоҳу таолонинг омонатидир. У омонатларини истаган вақтида олади.”

“Одамларнинг қийинчиликларига ширик бўлиш, Аллоҳу таоло ёқтиради-ган, Расулуллоҳ яхши кўрадиган, авлиё ҳавас қиладиган ва интиладиган ахлоқдир.”

Муҳаммад Хуросоний (раҳматуллоҳи алейҳ): “Кўринишида сизга Аллоҳу таолони хотирлатадиган, сўзлари илмингизни ортирадиган, ишлари сизни охиратга ташвиқ этадиган киши билан дўст бўлинглар.”

Муҳаммад Боқий-биллоҳ (раҳматуллоҳи алейҳ): “Ҳар бир топганинг ҳа-лол ёки ҳаромлигидан қўрқмайдиганлардан бўлма!”

 Мазҳари Жони Жанон (раҳматуллоҳи алейҳ) : “Бизга бошқа одамлардан қандай азият ва ташвишлар келсалар, улар ўз амалларимизга нисбатан бе-рилган жазолардир. Агар биз катталарга ҳурмат, кичикларга шафқат кўрса-тиб яшасак, ҳеч ким бизга ёмонлик қила олмайди …” 

Мўлло Жомий (раҳматуллоҳи алейҳ)дан : “Ёшлигини яхши ўтказган кишининг кексалиги ҳам яхши ўтишига умид қилса бўлади.”

“Сенга керак бўлмаган маълумотларни йиғишга уринма! Зарур бўлганларини ўрган ва уларга амал қил!”

“Тубандаги уч хил кишини мана шу уч  нарса ўта хунук кўрсатади: 1. Идорачиларнинг қўпол ва дағаллиги; 2. Олимларнинг молпарастлиги; 3. Бадавлатларнинг ҳасислиги.”

Мусо Тўпбош Афанди(қуддиса сирриҳу): “Хизматда чарчаганнинг, дам олиши ҳам хизматдир.”

Муҳаммад Бокир (раҳматуллоҳи алейҳ) : “Бандаси қанча кўп дуо қилса, Аллоҳу таоло ҳам ундан ўшанча балоларни кетказади.” 

Ориф-и Дикгароний (раҳматуллоҳи алейҳ) : “Бир ишни бошлаш учун ун-га лозим келадиган барча тадбирларини олиб, сўнгра Аллоҳнинг тақдирига ташланса, таваккал қилинган бўлади.”

Сулаймон алейҳиссалом: “Чиройли(ширин) сўзлар, асалари уясидан томган асалга ўхшаб, киши руҳига таъм беради.” 

Саййид Абдулқодир Гайлоний ҳазратларидан, “Тақсир, асосни нима устига ўрнатингиз ва асос қилиб олган нарсанигиз нима эдики, оқибатда бу қадар юксак даражаларга  кўтарилдингиз?” – деб сўрадилар. Гайлоний ҳазратлари эса, “Асосни тўғрилик устига ўрнатдим. Ҳеч қачон ёлғон сўзламадим. Ичим ва ташқарим ҳамиша бир хил бўлди. Шунинг учун ишларим  ҳамиша ўнгидан келди,” дея марҳамат қилдилар.

Салмоний Форсий (розияллоҳу анҳ): “Яширин қилинган ибодат, яширин қилинган гуноҳни, очиқ қилинган ибодат ҳам очиқ қилинган гуноҳни йўқ этади.”

Салама бин Динор(раҳматуллоҳи алейҳ): “Ўзи Аллоҳу таолога итоат этадиган ва бошқаларни ҳам Унга итоат қилишга раҳбарлик қиладиган киши, энг ақлли кишидир.” 

Саъдий Шерозий (раҳматуллоҳи алейҳ): “Молу мулк, умрни ҳузур ичида кечириш учун лозимдир. Тескариси, яъни умр, молу мулк ва шараф тўплаш учун берилмагандир.” 

Суфёний Саврий (раҳматуллоҳи алейҳ)дан: “Ота-онага ҳаром ва шубҳали ишларда эмас, балки ҳалол ва мубоҳ ишларда итоат қилинади.”

“Ҳаром пулдан садақа берган, масжид қурдирган, ҳайрат қилган киши, кир бир либос(кийим)ни идрор(сийдик) билан ювган кишига ўхшайди. Оқибат-да  кийим тозаланиш ўрнига баттар ифлосланади.”

“Адаб ўрганилмасидан илм ўрганилмайди.” “Ўзига ачинмайдиган киши, бош- қа бировга ҳеч қачон ачинмайди.”

С. Амир Ғилол*(раҳматуллоҳи алейҳ): “Билингизки, қалбнинг, тилнинг ва баданнинг тоза бўлиши ҳалол озиқ-овқатга боғлидир.”

* С.Амир Ғилол(раҳматуллоҳи алейҳ)  – Саййиддир, Нақшбандий ҳазрат-ларининг устози эди. Бухоронинг Суҳорий қишлоғида туғилди ва 1370( ҳ. 772) йили ўша жойда вафот қилди. 

Сафарий Ҳулдий(раҳма-дуллоҳи алейҳ): “Интиқом олиб, ундан сўнгра пушаймон бўлишдан, афв этиб ундан сўнгра пушаймон бўлиш мен учун янада ёқимлидир.”

Сирри-йи Сақотий (раҳматуллоҳи алейҳ)дан: “Ахмоқликнинг аломати, ўз айбини билмасдан, бошқаларнинг айби билан машғул бўлишдир.”

“Бировларни хафа қилмаслик ва улардан келиши мумкин бўлган ташвишларга сабр этиш, хушахлоқ ва яхши хулқу хуйлилик аломатидир.”

Саид бин Жубайр (раҳматуллоҳи алейҳ) : “Умр қанча узун бўлмасин, ў-лим билан юзлашадиган бўлинса, унинг фойдаси нима ҳам бўларди?”   “Эмизикли аёл, боласини эмизиш замони давомида Аллоҳ йўлида жиҳод этувчи каби бўлади.”

Саъдий Шерозий (раҳматуллоҳи алейҳ) : “Қўлингдан келса, фақирларга, ғарибларга ва етимларга  ачин, уларга яхшилик қилишга ҳаракат қил!”

Сари ас Сақотий (раҳматуллоҳи алейҳ): “Ахмоқ тонгдан оқшомга қадар бўшдан бўшга кетиб келади, ақлли эса ҳақиқатни из-лайди.”

Саййид Абдулбоқи ал – Ҳусайиний(куддуса сирриҳу)дан: “Ҳалол йўлдан топишнинг ўзи бир ибодатдир.”

“Зикр этишда ғафлатга берилмасдан, танафусларга ўрин қолдирмасдан давом қилсангиз, қисқа бир вақтдан сўнгра хушвақт бўласиз.”

Солиҳ бин Башир ал-Мурий  (раҳматуллоҳи алейҳ): “Бу дунёдан кейинги йўловчилик  кўп узоқдир. Ана ўшандай узун йўлли сафарга етарли йўл озиғи тайрланглар!”

Сулаймон бин Жазо: Ислом олимларидан Сулаймон бин Жазо (раҳматуллоҳи алейҳ), ўғлига насиҳат қилиб, золимнинг таърифини қуйидагича билдирганлар: “Эй ўғил! Ёмон кишиларнинг аломати сенда бўлмасин. У аломатларнинг биринчиси зулм этишдир. Зулм эса уч хил турда содир бўлади: 1. Аллоҳу таолога осий бўлиш, 2. Зулм этган кишилар(золим)га ёрдамчи бўлиш, 3. Ўз амрида бўл-ганларга азоб-жафо бериб, уларнинг ибодат қилишларига тўсқинлик қи-лишдир. Ана шу хил зулмларни амалга оширишганларнинг борадиган жойи сўзсиз Жаҳаннамдир.”

Суфён бин Уяйна (раҳаматуллоҳи алейҳ): “Оллоҳу таолони севган киши, Унга ёқадиган нарсаларни ҳам севади.”

“Аллоҳу таолони севган киши, Унинг севганларини ҳам севади, албатта.”

Умар бин Ҳорис (раҳматуллоҳи алейҳ): “Эскида яхшилик қилишардилар, аммо уни сўзлаб юрмасларди. Кейинроқ ҳам яхшилик қилишдилар, аммо яхшиликларини сўзлаб юрадиган бўлиш- дилар. Замонимизда эса, яхшилик қилмайдиларда фақат сўзлайдилар.” 

Умар бин Абдулазиз (раҳматуллоҳи анҳ): “Ким жаннатни хоҳласа, жаҳаннамдан қочсин.” “Ғазаб ва ҳирсдан қўрилган киши, қутилган кишидир.”

Фудайл бин Илёз (қуддиса сир-риҳу)дан: “Ўтган кун ўтмишда қолган қиссадир. Бугун эса амал замонидир. Эртани ўйлаш, келажакда қилинадиган амалдир.”  “Кўп сўзлаш, кўп ухлаш ва кўп ейиш каби уч нарса қалбни ўлдирувчилардир.”

Фахруддини Аттор (раҳматуллоҳи алейҳ): “Ишларингнинг тўғри кетиши-ни истасанг, ўзинг ўзингча ҳаракат қилма! Ақлли кишилар билан масала-ҳатлаш!”

Хотамий Асом (раҳматуллоҳи алейҳ): “Ёшликнинг қийматини қариялар, ҳузурнинг қийматини ҳузурсизлар, соғликнинг қийма-тини касаллар, ҳаётнинг қийматини ўликлар билади.”

Хорис ал-Муҳосибий (раҳматуллоҳи алейҳ): “Азиятларга қатнашиш, аччиғланмаслик, очиқ кўнгул, ширин сўзли бўлиш хушахлоқдандир.” 

Шоҳи Нақшбандий (раҳматуллоҳи алейҳ) : “Йўлимизнинг боши, ўртаси ва охири адабдир. Ҳар қандай бир адабсиз киши, Аллоҳ ёқтирган банда бўла олмайди.”

Ширри-йи Шақотий  (раҳ-матуллоҳи алейҳ): “Бирор неъматга эришган киши унга шукр етмаса, у неъмат унинг қўлидан қандай чиқиб кетганини билмай ҳам қолади.”

Юсуф Ҳос Ҳожиб(раҳматуллоҳи алейҳ): “Киши сўз ила юксалар султон бўлар, бироқ кўп сўз ила бошни соя каби ерга урар.”

Юсуф бин Асбот айтадики: “Нафсимни қачон чуқур ва жиддий ҳисобга тортган бўлсам, уни ҳамиша риё устида топдим.”

Юсуф бин Ҳусайин Розий  (раҳ- матуллоҳи алейҳ): “Нафснинг алдашига, дунёнинг ёлғончи ва ўткинчи таъмига берилган киши, хайрнинг нималиги-ни билолмайди.”

Бир куни Юнус бин Убайддан “Амал жиҳатидан Ҳасан Басрий ҳазратла- рининг ўрнини босадиган кишини кўрдингми?” – деб сўрадилар. У шун- дай жавоб берди: “Валлоҳи, мен сўз жиҳатидан ҳам унинг ўрнини босади-ган одамни кўрмадим. Амал жиҳатидан унингдек кишининг ўрнини боса-диганни қаёқдан ҳам кўраман? Унинг ваъз ва насиҳатлари кўнгилларни йиғлатарди. Бошқаларнинг ваъзлари эса кўзларни ҳам йиғлатмайди.” 

Қаъбул Ахбар (раҳматуллоҳи алейҳ): “Яхши халққа яхши, ёмон халққа ёмон идорачилар келади.” 

Қоъбул Аҳбор  (раҳматуллоҳи алейҳ)дан: “Хонимининг азият ва ташвишлар беришига сабр қилган кишига Аллоҳу таоло Аюф алейҳиссаломга берилган савобдан беради.”  “Ўлимни ҳақиқатан таниган кишига, бу дунё балолари, мусибатлари, дард ва ташвишлари ҳеч оғир келмайди.” 

Ҳожи Байрами Валий  (раҳматул- лоҳи алейҳ): “Кичкина болачаларни эркаланглар, уларнинг бошини силаб, уларни хурсанд қилинглар. Агар шундай қилсангиз, Ҳазрати Пайғамбаримиз жаноб-ларининг  амрини бажарган бўласиз.” 

Ҳорис ал-Муҳосибий (раҳматуллоҳи алейҳ): “Аллоҳу таолога хуш келмайдиган хулқу хўйлардан воз кечиш ҳаёдир.” 

Ҳамдини Қассор (раҳматуллоҳи алейҳ): “Ўзингда яширин қолишини истаган бирор нарсани бошқа бировда кўрсанг, уни ошкора қилма.

Ҳасан-и Басрий (раҳматуллоҳи алейҳ)дан: “Дунё уч кундир: кеча, бугун ва эрта. Кеча ўтди, эрта келиши номаълум. Демак, бугуннинг қимматини бил!” “Кишилар орасида гап юритиш, омонатга хиёнатдир.” “Меҳмонга нисбатан адаб шундайдир: Аввал салом ва икром, сўнгра таом ва калом.”“Инсонлар орасида ўзини ё-монлаган киши аслида ўзини мақтаган бўлади. Бу эса риё аломатларидандир.”

Ҳалид ибн ал Валид (раматиллоҳи анҳ): “Аллоҳга қасамки, қўрқоқлик умримни узатмайди, жасурлик эса уни камайтирмайди.” 

Ҳоким ал-Тирмизий(раҳматуллоҳи алейҳ): “Шукр, кўнгулнинг неъматни берганга боғланишидир.”

Ҳасан бин Али Барбаҳорий (раҳматуллоҳи алейҳ): “Аллоҳу таоло, бидъат аҳлини ёқтирадиганларнинг  амалларини йўқ қилади.” 

Ҳасан-и Басрий (раҳматуллоҳи алейҳ) : “Кишилар орасида гап юритиш, омонатга хиёнатдир.” 

Ҳорис ал-Муҳосибий (раҳматуллоҳи алейҳ): “Кимки жаннатий бўлишни истаса, ҳаётда солиҳ кишилар билан бирга бўлсин.” 

Ҳожи Бектоши Валий (раҳматуллоҳи алейҳ) : “Ўлим келмасдан ҳисобингизни қилинг! Тавба қилинг, авфга эришарсиз, иншоАллоҳ.” 

Ҳусайин Ҳилми бин Саид(раҳматуллоҳи алейҳ)дан: “Ҳеч ким, либоси ва этикети ҳисобига  мукаммал бўла олмайди.”

“Аллоҳу таолонинг амр ва тақиқларига аҳамият бермаганларнинг иймони кетади.”

“Кишининг шарафи, унинг илми ва адаби билан белгиланади.

Ҳусомаддин Манкпурий (раҳматуллоҳи алейҳ): “Кишилар орасида бўлгин-у, бироқ уларга юк бўлма!”  “Инсонлар орасида бўлишга ҳаракат қил, аммо ҳеч кимга оғирлигинг тушмасин.”

Қулоққа сирғо сўзу насиҳатлардан:

1). “Умр бўйи қулоғимга сирға бўладиган бир насиҳат қиласизми?” – дейил-ган  саволга <dinimizislam.com> -дан олинган имаилда тубандагидек жавоб берилганди:  “Имоми Ғозалий ҳазратларининг “Қиёмат ва охират” номли китобида шундай бир ҳадиси шариф келтирилади: “Қилишинг лозим бўлган ишдан Аллоҳу таоло рози бўлиши ёки бўлмаслигини яхшилаб ўйлаб ол! Агар у иш Унинг ризосига уйғун бўладиган бўлса, уни қил, бажар. Йўқ, у иш Аллоҳнинг ризосига уйғун бўлмайдиган бўлса, уни қилма!” Ана шу ҳадиси шариф қулоғимизга сирға бўладиган бўлса, бизнинг умримизга етарлиси шудир. Чунки бу жуда муҳим ва тўғри ўлчовдир. Ана шу ўлчамга уйғун бўла олсак, нотўғри иш қилишдан ва гуноҳга ботишдан қутилган бўламиз.” 

2). “Бир-бирингизни Аллоҳ учун иззату ҳурмат қилинглар ва севинглар.”

2013 йил тақвимининг  25-жума кунги варағидан олинган бир ифода. эса, “Semerkand” деб номланган Тақвимнинг 2013 йил 25 … жума куни вароғида “Ширин  сўзли киши, ҳеч кимдан ёмон(аччиқ) сўз ҳам эшитмайди”, деб ёзилганди. 

Ақл  ўлчами …

Савол: Киши ўзининг ақллими ёки йўқлигини била оладими?

Жавоб : Ҳа, била олади. Аммо ақлли дегани нимадир, ақлли киши ким-дир? Бу саволга динимиз(исломият)нинг қарашлари доирасида жавоб бе-ришга ҳаракат қиламиз: Динимизда эса, фойдаси ва зарарини биладиган киши ақлли деб қабул қилинади. Бироқ, ақлли киши, бу дунё фойдасини ўйлагани сингари охират фойдасини ҳам эсдан чиқармайдиган бўлиши ло-зим. Бу дунёнинг 80 ёки 100 йиллик ҳаётини ҳисобга олиб, чексиз давом этадиган охират ҳаётини ўйламайдиган кишини ақлли ҳисоблаб  бўлмайди. Ҳатто ундай кишини ақлсиз, аҳмоқ дейилади. Ақлли бўлишнинг қиммати кўп юксакдир. Ақллилик ҳақида қуйидаги уч ҳадисни қараб кўринг:

  1. Имом Ғозалий ҳазратлари нақл этган: ”Аллоҳ наздида энг  қимматлингиз, ақлли бўлганингиздир.” “Ҳар бир тик турган нарсанинг тиргаги бордир. Мўминнинг тиргаги эса, унинг ақлидир. Киши ўз ақли нисбатида ибодат қилади.”
  2. “Ақли йўқнинг дини ҳам йўқдир.”(Тирмизий).
  3. “Ақлли киши иймон келтиради.”(Байнақий).

Демак, ақлли киши бу дунё ҳаёти билан бирга чексиз давом қиладиган охи-рат ҳаётини ҳам жуда яхши ўйлайдиган кишидир.

Кишининг ақл соҳиби бўлиши ҳақида яна бир қатор ҳадиси шарифлар тубандагилардир: “Аллоҳга ва пайғамбарларга инонадиган ва ибодатларини муносиб тартибда қиладиганлар ақлли кишилардир.”(Ибни Муҳбар ).

“Аллоҳу таолодан энг кўп қўрқадиган, Унинг амру ва тақиқларига тамоман бўйин эгадиган киши, энг ақлли кишидир.” (Ибни Муҳбар).

“Аллоҳдан қанча кўп қўрқса, киши ўшанча ақллидир.”(И. Мовадий).

Нафсини тия билган ва ўлимдан кейинги ҳаёт учун амаллар қиладиган киши ақллидир.” (Тирмизий). 

“Ақлли нафсга эргашмайди, ибодатларини канда қилмайди. Аҳмоқ эса, нафсига қул бўлади,  гуноҳлар қилади-да, ундан сўнгра Аллоҳ афв этар деб умид қилади.” (Тирмизий).

“Кишиларнинг қилган хайрларига бериладиган мукофот, уларнинг ақллари нисбатида бўлади.” (Абу-ш-шайх). 

Юқорида келтирилган ҳадиси шарифлар кўрсатадики, бизнинг динимиз Ис -лом қадриядларига кўра, тўғри иймон келтирган ва доимий ҳаёти учун тай -ёргарлигини ҳам кўрадиган киши, ақлли кишидир. Шундай экан, ақлимиз-ни озайтирадиган нарсалардан узоқ туриб, ақлимизни ёрқиратиш учун ури-нишимиз лозимдир. Ибни Муҳбар ривоят қилган ҳадиси шарифда, “Ақлингни ортирки, Раббингга яқинлигинг ортади. Ҳаромлардан сақлан, фарзларни бажар, ақлли бўласан,” дея марҳамат қилинади. Демак, фарз-ларни бажариб, ҳаромлардан сақлансангиз ақлингиз ортади. Ҳаромлар билан аралашсангиз ақлингиз кетади, озаяди. Имом Ғозалий раҳматуллоҳи  алейҳ нақл этган бошқа бир ҳадиси шарифда, “Гуноҳ қилганнинг ақл бирликларидан биттаси кетади ва у қайта жойига келмайди,”  дейилади.

Шу сабабдан ақлли киши бўлиш учун тўғри иймон келтириб, ибодатларни бажариш ва ҳаромлардан қочиш керакдир. Ибодатлар кўпайтирилса иймон нури янада порлоқ бўлади. Гуноҳлар эса, унинг нурини хиралаштириб, сўнишини бошлатади.  Гуноҳлар борган сари кўпаяверса, иймоннинг нури асосидан сўнишга келиб қолиши мумкин.

Имом Раббоний ҳазратлари “Мактуботи Раббоний” номли катобида “Гуноҳларга давомли йўл қўйиш, кишини куфрга судирайди,” дея марҳа-мат  этади.

Гуноҳкор кофир ҳисобланмайди, аммо вақт ўтиши оқибатида гуноҳлар қалбни қорайтиради. Оқибатда гуноҳлар кишини кофир бўлиб қолишгача олиб кетиши мумкин. Шунинг учун гуноҳларнинг кичигидан ҳам, катта-сидан бирдай қўрқиш ва уларга йўл қўймасликка ҳаракат қилиш зарур. Бу материал dinimizislam.com –дан 06.05.2014 куни имаилимизга келиб тушган мактуб асосида тайёрланганди.

Ибратли бир ҳикоя: Яхшиликнинг бир мукофоти бор, албатта

Қадимда бир камбағал оила бормиш. У оиланинг аёли жундан ип играр-миш, уйнинг раиси эса уни бозорга чиқариб сотишдан келган даромад би-лан кун кечирарлармиш. Кунлардан бирисида ип сотувчи у кунги иплари-ни сотиб бўлиб, уйига бирор нарсалар сотиб олишга кетаётса, йўлда бири-сининг бошқа бировни ураётганини кўриб қолади ва воқеанинг нимадан иборатлигини ўрганади, таёқ еяётган киши, уни ураётгандан қарздор экан. Таёқлар остида қолган бечора киши ўта камбағал бўлганлигидан қарзини тўлашга ҳеч нарса тополмай қарзини тўламай юрган экан. Ўшанда бу ип сотувчи қарзини оладиганга чўнтагидаги ҳамма пулини чиқариб бериб, камбағални таёқдан қутилтирибди.  Ип сотувчи уйига келиб аёлига бўлган воқеани сўзлаб берганида, аёли ҳам “ҳа яхши қилибсан, бир бечора камба-ғални азобдан қутқарибсан. Биз эса бугунча сабр қиламиз,” дебди.

Эртаси куни ип сотувчи яна ҳамишагидек бозорга чиқади, бироқ бу сафар кечгача ҳам ипларини сота олмайди. Чорасиз уйига йўл олади. Йўлда эса, қўлида катакон бир балиғи бўлган бир кишига дуч келади. Балиғи бор ки-ши ип сотувчига қараб, “Мен балиқчиман, аммо бугун балиқ сота олма-дим. Хотиним эса, уйда жун ип кутиб ўтирибди. Менимча, сенда жун ип-лар бор. Мана бу балиқни ол-да менга ипларингдан бер”, дейди. Шундай қилиб улар товарларини алмаштирадилар.

Ип сотувчи уйига келиб,  аёлига, “хоним бугун мен ип сота олмадим. Би-роқ ейиш учун мана бу балиқни сотиб олдим. Буни пишир, бир балиқхўр- лик қилайлик,” демиш. Ип сотувчининг аёли балиқни тозалаётганида уни-нг ичидан катта –катта олтин доначалар чиқибди ва кўп хурсанд бўлишиб-дилар. Балиқни ейишибдилар. Аллоҳга шукр мана бой бўлиб қолдик, деб ўтирганларида, балиқчи келиб, “Оғайни бўлмади, аёлим рози бўлмади, ма-на ипингни қайтариб ол, балиғимни менга бер,” дебди. Ип игрувчи ва со-тувчи эса, балиқ йўқ, уни еб битирдик, бироқ балиғинг ичидан мана бу ол-тинлар чиқди, уларни ол, дейишибдилар ва олтинларни унинг олдига қўйи-шибди.

Ўшанда балиқчи олтинларни олмасдан, дебтики, “Мен Хўжайи Хизирман. Сен у қарздорга қилган яхшилигинг учун Аллоҳу таоло сени имтиҳонга тутди. Сен камбағаллик ва бадавлатлик имтиҳонидан яхши ўтинг. Бу ол-тинлар сенга Аллоҳу таоло тарафидан берилган мукофотдир. Улар сеники-дир,” демиш … Ана шунақа ҳар бир холисона, Аллоҳ ризоси учун қилинган яхшилик мукофотсиз қолмайди. Мазкур ҳикоя, Туркияда Ихлос Вақи-фи тарафидан 2014 йил учун нашр этилган тақвимнинг  8-май варағидан олинди. 

Она каби ёр(дўст) бўлмас … 

Она каби ёр(дўст) бўлмас …

Боласини овутар,

Алла ила ухлатар,

Жаҳли чиқса унутар,

Бешик соллар* ухламас,

            Она каби ёр бўлмас.

Боқмас у-бу  ҳар лофга,

Фарзанддан кўрса жафо,

Камаймас унда вафо,

Кирланган қалб очилмас,

            Она каби ёр бўлмас.

Ситам этмас, зорланма,

Ҳақи кўпдир, тўланмас,

Унга уф ҳам дейилмас,

Эт тирноқдан айрилмас,

            Она каби ёр бўлмас.

Онага кўп ҳурмат бор,

Ризосида жаннат бор,

Оёғини ўп, ёлвар!

Яхшилиги саноқсиз,

           Она каби ёр бўлмас.

*соллар  – тебратар, бешик тебратмоқ маъносида.  Муаллиф: Туркияли шоир Меҳмет Али Демирбош. 

Она …(Кунда беш вақт сени сўради.)

Меҳр тўла кўзларига,

Қарасам тўя-тўя,

Бир нафас сасиндан,

Меним бўларди дунё.

Гул боғчаси кўксига,

Бошимни бир доясам,

Қуш пати тиззасида,

Юз йилларча ухласам.

Ғурбатдаги бу юриш,

Мени  чарчатди она!

Кунда беш вақт юрагим,

Сени сўради Она!

Эй севги диёрининг,

Олтин қалбли соҳиби,

Жаҳонда ҳеч бир чечак,

Ҳид чиқармас сен каби.

Туркияли шоир Бастами Ёзғон.

3). Юнус Амрадан:

Аллоҳ  дейлик доим

Аллоҳ дейлик доим,

Мавло қани на айлар,

Йўлда турайлик қоим*,

Мавло қани на айлар.

Сен ўйламаган жойда,

Шоят очилса парда,

Дармон етишар дардга,

Мавло қани на айлар.

Кундуз бўлайлик соим**,

Кеча бўлайлик қоим,

Аллоҳ дейлик доим,

Аллоҳ қани на айлар,

На этди Юнус, иш битди,

У тўғри йўлга кетди ,

Шу шайх қўлини тутди,

Мавло қани на айлар.

*қоим – оёқда тик туриш.

** соим – рўза тутмоқ, рўзада бўлмоқ.

Муаллиф: Юнус Амра (қуддуса сирриҳу). 

Келинг Аллоҳ деяйлик …

Келинг Аллоҳ деяйлик,

Қалбин кирин ювайлик.

Оламни сайр қилайлик,

Аллоҳ, Аллоҳ деганда.

Аллоҳ, Аллоҳ деганда.

Қайда тавҳид ўқилса,

Саф-саф келар фаришта.

Барин такбир оғзинда.

Аллоҳ, Аллоҳ деганда.

Аллоҳ, Аллоҳ деганда.

Ғофил бўлма Ножиё,

Ҳақни зикр эт доимо.

Сени зикр этар Худо,

Аллоҳ, Аллоҳ деганда.

Аллоҳ, Аллоҳ деганда. Муаллиф: Ножи (раҳматуллоҳи алейҳ).

4). Кишиларнинг энг фазилатлиси тубандаги беш ҳислатни ўзида мужассамлаштирган кишидир:

1.Роббига ибодат этишга йўналиш. 2. Кишиларга очиқдан очиқ фойдали бўлиш. 3. Бошқалар унинг ёмонлик қилмаслигига ишониши. 4. Бошқалар-нинг қўлидагиларга кўз қиррини солмаслик. 5. Ўлимга доим тайёр бўлиш. (2013 йил учун чиқарилган “Семерканд” тақвимининг 2-ноябр варағидан олинди.)

5). Тоғда яшайдиган бирисидан, “Ҳар куни ибодат қиласан. Аммо нима еб, нима ичаяпсан?” – дея сўрашганларида. У тишларини кўрсатиб, мана бу тегирмонни яратган сувини ҳам юборади, деган  экан.

Бириси Вайсал Қороний ҳазратларидан, “Қаерга ерлашсам яхши бўлади”, деб сўрабдилар. У эса унга, “Шомда”, дея марҳаматда бўлибди. Савол бер-ган киши эса, “Ажоба, Шомда кун кечириш қандай экан”, деб иккиланиб-ди. Шунда Вайсал Қороний ҳазратлари, “Ризқиларидан шубҳа қилган қалб-ларга ёзиқлар бўлсин! Уларга насиҳат фойда бермайди”, дея марҳаматда бўлдилар. (“Саодати Абадия” китобидан).

6). Оддий Абду исми билан бириси Твиттерда шу сўзларни ёзиб қолдир- ганди: Меҳр – пулга сотиб олинмайди; Меҳр – пулга сотилмайди. Оқибат – ўз-ўзидан пайдо бўлмайди; Оқибат – икки инсон ўртасида барпо қилинади …

7). “Индадинг бошинга тегди бир таёк,

индагандан индамаган яхширок!”

8). Ҳазрати Мавлона дейдики: “Айтган гапим(сўзим)нинг қулиман, айтмаган гапим(сўзим)нинг Шоҳиман”. Қандай маъноли гаплар, шундай эмасми?

9). Самарқанд исмли 2013 йил учун чиқарилган тақвимда, “Ҳар нарсада У(Ягона Аллоҳ)нинг борлигига бир оят бордир, Бутун олам Унинг бир (Ягона)лигини зикр этмоқдадир” каби ҳақиқатлар ёзилганди. 

Уруғ соч, унмаса тупроқ уялсин!

Найза от, тегмаса найза уялсин! 

Тўрт буюк нарса …
Тўрт нарса борки, эй фарзанд,
Ҳеч кичик кўринмасин кўзингга улар,
Бири оловдир ловиллаб ёнар,
Куйдириб кул қилар устига тушсанг агар.

Иккинчиси, душмандир, уни кичик билма,
У нима қилар, зарари қандай билолмассан.

Учинчиси, дарддир, хасталик,топмасанг давои дармон,
Ётоққа йиқитар сени, олдинга юролмассан.

Тўртинчиси, илму билимдир, улар оз ҳам бўлса,
Қимматли зардир, уни ҳеч кам деёлмассан.

Жоним болам ўқи, билимлилардан бўл,
Аллоҳнинг йўлида комиллардан бўл!

Оқар сувлар ҳеч тўхтаб турарми?
Аллоҳ-Аллоҳ,  деб ҳам чарчаб қоларми?

Ҳуришни билмаган ит суруга бўри келтиради. (Турк халқ мақоли –  ота сўзи)

Қароқчи ҳамён ёки жон талаб қилади. Доктор(врач) эса ҳамёнингни ҳам, жонингни ҳам олади.(У. Шекспер). 

Киши:
Адабли эса, унча-мунча хатоси ҳам кўринмас,
Адабсиз эса, яхшилигига ҳам аҳамият берилмас. 

Қилган топар.
Ёмон жазосиз қолмас, қилган оқибат топар,
Гар синса сув кўзаси, сув йўлида синар. 

Саломатлик истасанг:
Мазлум бўл, золим бўлма! Хафа бўл, хафа қилма!
Маҳшарда ҳисоб қийин, эзил-да, эзган бўлма! 

Сабр аччиқдир.
Аллоҳ учун сабр этган, Сиротда отли бўлар,
Сабр аччиқ бўлса-да, меваси тотли бўлар. 

Рамазон кетмоқда …
Ўн бир ойнинг султони, биз билан видолашмоқда,
Бизни қон йиғлатиб, савоб ойи ўтиб кетмоқда.

Аллоҳ ризоси
Кимнинг мақсади фақат, Ҳақнинг ризоси бўлар,
Илмиҳол ўқиса гар, кўнгли иймонга тўлар.

Неъмат-ғанимат
Динга хизмат этганда, ташвишларни неъмат бил!
Ҳаммага насиб бўлмас, хизматни ғанимат бил! 

Дўст, дўстида  кўрмас қусур.
Дўст, дўстларнинг ёнида топар ҳар замон ҳузур,
Чиндан дўст бўлса инсон, дўстида кўрмас қусур.

Зулмдан узоқ тур, оғир бўлар гуноҳи,
Юксалар, ерда қолмас, асло мусулмоннинг оҳи. 

Оз сўзла!
Кўп кулишдан сақланиш, эриштирар ҳайбатга,
Кўп сўзлашдан воз кечмоқ, эриштирар ҳикматга. 

Кеч қолма зинхор!
Зарарнинг қаеридан қайтсанг-да фойдадир албатт,

Ўлим етиб келмасдан, кечиктирма тавба эт. 

Хизмат учун учта асосий шарт.

Ҳикмат аҳли зотлар марҳамат қиладиларки: Исломиятга хизмат қилишга бел боғлаган киши тубандаги учта шартни зиммасига олиши зарурдир. 

Биринчиси, ёқимли бўлиш, яъни доим табассумли, ширин сўзли бўлиш. Чунки табассум ва ширин сўз асирнинг жиҳоди, ютуқнинг калитидир. Ҳам -ма ёқдирганини тинглайди, аммо ёқтирмаганини ҳеч тингларми? Демакки, агар сен ёқимсиз бири бўлсанг, инжу маржон тарқатсанг-да, сендан қоча-дилар.  Аллоҳу таоло Расулига, “Эй Ҳабибим, сен асҳобингга қўполлик кўрсатганингда эди, ёнингда ҳеч кимни топа олмасдинг. Ҳамма тарқалиб кетишган бўларди”, дея марҳаматда бўлади. Кимки хулқсиз, ахлоқи ёмон бўлса, у якка-ю ёлғиз қолишга маҳкумдир. Бирор хулқсиз кишини кў-риб, унинг юзи қурсин, э уни мен кўрмайин деб ўзини четга олишсалар, ун -дай киши учун бундан ҳам бошқачароқ ёмон вазият бўлиши мумкин эмас. Хуллас, мусулмон кишисидан бошқалар қочадиган эмас, аксинча у киши-ларга ҳаво ва сув каби зарур кишилардан бўлиши лозим. 

Иккинчиси, мутлақо жумард бўлиш зарур. Мусулмон кишиси, бирор нар-саси бўлса, сўраганга беради, йўқ бўлса сукут сақлайди. Аммо мусулмон, доим ёрдамчи бўлишнинг бирор чорасини ахтаради ва топади, ва асло алда -тишга уринмайди. 

Учинчиси, мусулмон кишиси, сўзлаганларидан ўзига бирор манфаат, ҳадя, мақтов кутмайди. Ундай бирор нарсани асло хаёлига ҳам келтирмайди. Аммо мусулмоннинг сўзлари, доим бошқа кишиларга фойдали бўлади. А-на шундай хусусиятга эга бўлишган олимларнинг, авлиё зотларнинг китоб лари ҳам, ўзлари ҳам ҳамиша ҳурмат билан хотирланганлар ва хотирлана- дилар.

Энг яхши, энг улуғ ибрат, ўрнак Пайғамбар (соллаллоҳу алейҳи вассалом) ҳазратларидир. Мулойимлик, жўмардлик барчаси Ундадир. У дунёда экан бутун манфаатларини, ҳаётини ўртага қўйди. Ҳеч замон, ҳеч кимдан бир нарса кутмади. Аксинча турли хил азиятларни ҳақоратларни, жафони, қи-йинчиликни Ўзлари чекдилар. Ўша жафоларга жавоб ўрнида, “Билмайдилар, билганларида бундай қилмаган бўлардилар”, каби сўзларни сўзла- дилар.

Бизда эса, бирор киши оёғимизни боссин-чи, муштларимиз ҳавога кўтари-либ, аччиғимиз бурнумизнинг учига келади. Аслида бундай бўлмаслиги ке – рак. Сабр бўлиши, сабрли бўлиш керак, ахир. Сабримиз қаерларда қолди? Миллатдан, халқдан келадиган азиятларга сабр қаерда бўлади? Халқни қўя турайлик-да, яқинларимиздан, дўсту ёрларимиздан бўладиган арзимас эъти – розга ўша ондаёқ қаттиқ жавобни қайтаришга уринамиз. Сабрни эсдан чи – қарамиз. Балки қаршимиздаги киши ҳақдир, демаймиз. Ҳақиқатан ҳам  балки у ҳақдир. Шунинг учун биз ўзимизнинг ҳақли бўлганлигимизни бил-сакда, унга “сен ҳақлисан” дейишимиз лозим. Чунки ҳадиси шарифда,  “Ҳақли бўлгани ҳолда, дин қардошининг кўнгулини қолдирмаслик ва тортишма  келиб чиқмаслиги учун бирор мусулмон, “хато менда. Сен ҳақсан,” дейдиган бўлса, унга жаннатда қушк берилади, мен шунга кафилман”, дея марҳамат қилинади 

Савол: Варо эгаси бўлиш учун қандай ҳаракат қилиш лозим бўлади?

Жавоб: Имоми Роббоний ҳазратлари марҳамат қиладиларки: Мана шу ўн нарсани бажармаган киши варога тўла эга бўлолмайди:

1 – Ғийбат қилмасликни;

2 – Мўминлар ҳақида ҳар хил гумонларга бормасликни; уларни ёмон ҳисоб – ламасликни.

3 – Ҳеч кимни калака қилмасликни;

4 – Номаҳрамга қарамасликни;

5 – Тўғриликдан қайтмаслик ва ундан ажралмасликни;

6 – Кибрланмасликни;

7 – Молу мулкини ҳаромларга сарфламасликни;

8 – Нафс учун мақом ва мавқени истамасликни;

9 – Беш вақт намоз ўқишни энг биринчи вазифа ҳисоблашни;

10 – Аҳли суннат олимлари билдиришган иймон ва амалларга мос яшашни. (Имоми Раббоний мактублари: 2-жилди , 66 –  мактуб). 

Ибодат.

Ибодат қилганнинг бўлсин шундай тушунчаси,

Ибодат, Аллоҳ амридир ҳам унинг вазифаси. 

Тавба.

Тавба, пушаймон бўлишдир,  сўз бериб Аллоҳга,

Такрорламасликка уриниб,  у гуноҳни бир яна.

Қилинган гуноҳларга пушаймон бўлиб,

Сўз беришдир Аллоҳга, ихлосга тўлиб.

Солиҳ мусулмон.

Бу дунё севгисин қалбдан чиқарган,

Ҳақ дўстини дерлар, солиҳ мусулмон.

Яхшилик раҳбари.

Солиҳ бўлган оғайни, яхшига раҳбар бўлар,

“Киши севганлари билан албат баробар бўлар.” 

Камарни тоқ.

Ғафлатла кезиб, тузитма, ўлим келади, бу ҳақ,

Иймонли ўлиш учун ибодат камарини тоқ.

Философ,

Яратиш ва тирилтиришни инкор этар,

Дерки, ”Бу олам шундай келган, шундай кетар.”   21.09.12 Жума куни келган мактубдан. 

Шошиб қилинган иш.

Шошиб яшаган киши, ўлим билан тирлашар,

Буюрилдики, ”Шошган ишга шайтон аралашар. 

Икки бош.

Йиқувчидир иккилик, барчани ётқизади,

Сўз борки: ”икки қайиқчи бир қайиқни ботиради.”

Ўзбек мақолларидан бирида дейилади: ”Чўпон кўп бўлса, қўй ҳаром ўлар.” Яъни қўй сўядиган чўпонлар кўп бўлишсалар-да, бир-бирларига ишонишиб, оқибатда, қўйни сўйишга одам топилмай, қўй ҳаром ўлади. 

Ҳаққа суян.

Пушаймон бўлмайин десанг, тур ғафлатдан уйғон!

Ботилларни ташла ва фақат-фақат Ҳаққа суян!

Қалб тоза(соф)лиги.

Раб, молга, шаклга эмас, қалбга, ниятга боқар,

Иймонсизнинг қалбини сўнгсиз оловда ёқар. 

Садақа каби.

Тавозе фазилатдир, ёмондир улуғланиш,

Садақа каби савобдир кибрлига кибр этиш. 

Тавозе ва кибр.

Мутавозе бўлганга, тавозе ила яқинлаш!

Кибрлига юз бурма, дарҳол ундан узоқлаш! 

Ширин сўз ва илон.

Аччиқ сўз кишини чиқарар диндан,

Ширин сўз илонни чиқарар индан.

Ўзбекларда, ”Яхши-яхши гап билан илон инидан чиқибди,

Ёмон-ёмон гап билан мусулмон динидан чиқибди”, дейилган мақол ҳам бор.

Шошиш.

Ёввош бўл, суруниб йиқиларсан, бошинг ёрилар,

Шошсанг, шошмасанг, иш насиб этмиш замонда битар. 

Шошқалоқлик шайтондандир.

Жуда шошқалоқ бўлма, оёқларинг букилар,

Ғазабла турган киши, пушаймонла ўтирар. 

Меҳнат жойи.

Динга хизмат неъматдир, истама истироҳат,

Дунё меҳнат жойидир, солиҳлар этмас роҳат. 

Кечиришни билганлар кечирилади.

Жаҳаннамга лойиқдир, мусулмонга кин туйганлар,

Албат севилар севган, кечирилир кечирганлар. 

Эккан йиғар(ўрар).

Дунё меҳнат жойидир охират ошиғига,

На солсанг қозонингга, у чиқар қошиғингга. 

Кодли ҳамён.

Пулга кўнгул берганда, қопланар ҳар томон,

Унутилар кодлари, қулфли қолар ҳамён. 

Рамазон айтиб келдик эшингизга …

От сотиб қиз олдик, қизнинг оти Нигора  – нон ёпади бечора …

Болаларга бунақа рамазон айтишни ким ўргатди экан-а … 

Элга қудуқ қазиган.

Қилган ўзига қилар, балони топар асон,

Аввал ўзи тушар, эл учун қудуқ қазган.

Ўзбек халқ мақолида, “Бировга қазиган қудуққа ўзи тушар”, дейилади. 

Гулни бубул билар.

Гулнинг гўзаллигин, фақат бубул билармиш,

Аллоҳга муҳаббат, обиҳаёт берармиш. 

Билганнинг қўрқиши.

Шиша сарайда ўтирган, қаршисига тош отолмас,

Дунёни фони билганлар, осойишта ётолмас. 

Қишга ёзда ҳозирлик кўр.

Охиратга кетишингда  ихлосли амал тоши!

Ибрат ол, чўмолилар ёздан қаршилар қишни. 

Аччиқланишнинг зарари

Аччиқ кишини доим, ахмоқ нафсига бурар,

Истаганини сўзлар, исталмаганни тинглар. 

Соғлом ҳаёт.

Соғлигини ўйлаган, медани оз тўйдирсин,

Оз есанг тинч ухларсан, кўп есанг зўр ухларсин.

Севги юки.

Ақлли киши ҳар бир ярасини қашимас,

Севги юки оғирдир, уни ҳар ким тошимас.

Ёмон дўст.

Ёмонларла дўст бўлган, диққат олмас гуноҳни,

Ҳақиқатни кўролмас, хотирламас Аллоҳни. 

Асил паҳлавон.

Паҳлавон ҳисобланар, рақибин ерга урган,

Аслинда ғазабини ютгандир, чин паҳлавон. 

Сабр ва зафар.

Ҳақ таоло, сабр этган, мўмин бандасин севар,

Расулуллоҳ дейдики, “Сабр этган топар зафар.”

Зоти Ҳақда марҳами ирфон бўлган тушунар бизни,

Илми сирда баҳри бепоён бўлган тушунар бизни.

Ниёзий Мисрий, 17-асрда яшаган турк шоири ва мутафаккири. 

Истишора.

Машварат, ҳар бир ишни маслаҳатла қилишдир,

У ишни бошлаганда сабабларга суянишдир.

Маслаҳатлашиш.

Истишора этганлар, пушаймонлик туймаслар албат,

Маслаҳатлашарлик буюкни топмоқ  на улуғ неъмат. 

Шукр.

Берганига шукр этарсанг, қийин ишларинг енгиллашар,

Шукр қилганга Раббимиз сону саноқсиз неъматин берар.

Неъматга шукр этса, уни Аллоҳ севар,

Шукр этмаса агар, неъмат қўлдан кетар.

Ҳилм* нимадир?

Ҳилм, ғазаб, шиддат ва қурсликлар муқобилидир,

Юмшоқ хулқлилик ва руҳнинг сокинлик ҳолидир.

* ҳилм  – сўзнинг луғавий маъноси, киши табиатининг юмшоқлиги, киши-нинг оғир табиатлигини ифодалайди. Масалан, “ҳилми ҳимори” дейилса, ўзбеклардаги  “тепса тебранмас” маъносига келади ва бу кишининг салбий хусусияти ҳисобланади.

Сабр.

Сабр, Ҳақдан келганига рози бўлиш демакдир,

Ҳар ишда, барча ҳолга ҳамиша шукр этмакдир. 

Ҳазрати  Расулуллоҳ.

Келиб кетмиш барчанинг, ҳар тарафдан энг жўмарди,

Ҳазрати Муҳаммадул, энг буюк пайғамбарди. 

Кунимиз ва кечмиш кунлар инсони.

Гина-қудурат, шиор, шудир куннинг инсони,

Иззат-ҳурмат, дўстликди, кечмиш кунлар инсони.

Марҳамат.

Мўмин, Ҳақу Аллоҳдан тилайди авф ва марҳамат,

Ўзи ҳам қилади Аллоҳ буюрганин албат.

Тавозе.

Тавозе ўрта йўлдир, у ғурур ҳам эмас, олчоқлик ҳам,

Унинг акси кибрдир, пасткашликдир бунинг кўпи ҳам.

Исрор нимадир?

Ўзига керакли бўлган неъматни, бир киши,

Муҳтож бирига берса, исрор бўлар бу иши.

Ўрта йўл.

Дузахийман деб, асло умидсиз бўлма!

Жаннатийман деб ҳам, ундай  кескин сўзлама!

Таъсирли сўз.

Насиҳат қилган киши, тақво аҳли бўлса агар,

Сўзлари қалбга тегиб, албатта таъсири бўлар.

Ҳикмат.

Ҳикмат, ҳақни ботилдан ажратган бир қувватдир,

Руҳнинг идрок кучини кўрсатган бир ҳислатдир.

Донолар, бир-бирларидан жуда фарқли ўйлашсалар-да, доим келиша олиш йўлларини топадилар. Бироқ ахмоқлар, айнан бир хил фикрлашсалар-да, ҳеч қачон келиша олмайдилар. (Оргиналида : Мудрецы всегда могут договориться, хотя думают по-разному, а дураки никогда нимогут договорить-ся, хотя думают все одинаково.)

Уни, миллий ғояни узун замон ахтардилар ва ниҳоят топишди. Бу – бемаъ-нилик(идиотизм)нинг айни ўзи бўлиб қолди. (Оргиналида: Её, нациальную идею, долго искали и наконец нашли. Это – идиотизм!) 

Айб излама.

Нафсингга кўп ишонма, ақл кўп нарсага етмас,

Доим хато излаган, ўз айбини кўролмас. 

Ўзингни тани.

Кўз каби бўлма зинҳор, орқасини кўролмас,

Оламларни кўрса-да, ўз-ўзини кўролмас . 

Сўз ила берар.

Бир нарсага асос бўлган, шакли эмас ўзидир,

Кишини қўлга туширган, сўзлагани сўзидир. Жума табрикларидан. 

Кўнгил қолдирма!

Барчага бирдай мулойим бўл, ғазабланиб аччиқ қилма!

Кўнгил-қалб, Аллоҳнинг уйидир, Кобатуллоҳни  йиқитма! 

Ўйламай сўзласанг.

Охири пушаймондир, ўйламай сўзласанг,

Ўқ мўлжалга тегмас, кўриб нишон олмасанг.

Ўзбекларда, “Ўйламай сўзлаган, оғримай ўлар”, деган мақол ҳам бор. 

Кимни камбағал деса бўлади?

Камбағал, бадавлат бўлса-да, мол-мулк ҳирсила ёнгандир,

Бадавлат, молу мулксиз бўлса-да, қаноаткор бўлгандир. 

Вафоли киши.

Кўзини юмиб, хато кўрмайди вафоли инсон,

Савоб ишларни эса, тақдир этади ҳар замон. 

Гул узатган қўлларда …

Яхшилик этган кишига, албат ажри қайтади,

Гул узатган қўлларда гулнинг хуш ҳиди қолади. 

Кечасиз кун.

Ҳар нарсанинг охири, ҳар куннинг бир кечаси бор.

Кечаси бўлмаган кун, қиёмат куни бошланар. 

Ичидаги чиқади.

Кимдир мулойимдир, кимдир дарҳол аччиқланар,

Ҳар бир қопда нима бўлса, ичидан у чиқар. 

Очкўз.

Кўзи  оч бўлганларга, умрида тўқлик бўлмайди,

Қаноат этганларга, ҳеч камбағаллик келмайди.

(Кўзи  оч бўлганлар, умрида ҳеч тўймайди,

Кўзи тўқ бўлганлар, ҳеч замон оч қолмайди.) 

Очиқ кўнгул бўлиш.

Очиқ кўнгул бўлишга, кечикмасдан бер қарор!

Ширин бир табассумдан, келмас ҳеч кимга зарар. 

Оз сўзла.

Икки кўз, қулоқ икки, бироқ оғзимиз бирдир,

Кўп қараб, кўпроқ тинглаб, оз сўзламак керакдир.

(Икки кўз, қулоқ икки, бироқ бирдир оғиз,

Кўп қараб, кўпроқ тинглаб, сўзлаш керакдир оз.) 

Қиммати бебаҳо баитлар:

2.

Бирор гўзал юз борми? Тупроқ бўлмаган,

Қандай чароғ кўз борки, ерга оқмаган?    Бисри Ҳафий. 

3.

Халқ ичида мўътабар бир борлиқ йўқ давлат каби,

Бўлишга давлат жаҳонда бир нафас сиҳҳат каби.   Қонуний Султон Салим Хон. 

4.

Подшоҳи олам бўлиш, бир қавғо эмиш,

Бир валийга банда бўлиш, ҳаммадан авло эмиш. Ёвуз Султон Салим Хон. 

5.

Оллоҳу таоло интиқомин, доим қул ила олар,

Билмаган илми ладунни, уни қул қилди ҳисоблар. Ҳожи Байрамий Валий. 

6.

Хуш ила ўзгармаганни этинг тақдир,

Унда ҳам ўзгармаганнинг ҳақи таёқдир. Зиё Паша. 

7.

Ўлмак эмасдир, умримизнинг энг фожиали иши,

Мушкули улдирки, ўлишдан аввал ўлади киши.   Ёҳё К. Баётли. 

8.

Ўлим яхшидир,  шундай парда орқасидан хабар,

Шундай бўлмаганда, ўлармиди Пайғамбар?  Нажиб Фозил Қисакурак. 

9.

Доим уёққа кўчарлар. На бобом, на энам қолди,

Билмадим менинг, бу ерда қанча кун ва санам қолди?  М.Нажати Бурсали. 

10.

Ким билар, қаерда руҳинг чиқар ва сенга мозор?

Қайси эл, қайси гўркав, қайси кун уни қозар?   Аҳмад Моҳир Пекшан. 

Ҳиддат(Жаҳл) ва шиддат.

Ақлли, сабрли демакдир,  дарҳол кўрсатмас ҳиддат*,

Ғоят яхши биладики, ғазабдан келар шиддат.

*ҳиддат–эски адабиётда жуда кўп учрайдиган сўз бўлиб, жаҳл, қаҳр-ғазаб,  кескин маъноларига келади. 

Минишни билиш керак.

Молу дунё яхши бир уловдир, ташийди мина олганни,

Орқалатар ўзини, билмасса уни қандай минишини. 

Яшамак учун ейиш.

Фақат емак, ичмак учун умр юки ташинмас,

Яшаш учун ейилар, емак учун яшанмас, 

Ўлим ва зулм

Хаинларни яшатиш, содиқларга ўлимдир,

Золимларни ҳимоя, мазлумларга зулмдир. 

Сўзнинг асири

Сўзларимиз бизга асирдир, оғиздан чиқмаганда,

Гар чиқарсак оғзимиздан, бўламиз асир унга. 

Ҳасад қилмаслик учун

Қизғанганини мадҳ эт, қилмаслик учун ҳасад,

Тез-тез ҳадялар юбор, салом бер, яхшилик эт! 

Энг қийин имтиҳон.

Ҳаёт имтиҳонининг ғоят қийин бўлгани бор,

Мўмин кимсанинг эса, иффат имтиҳони бор.

(Ҳаёт имтиҳонининг ғоят қийин бўлгани бор,

Бу эса мўмин кимсанинг иффат имтиҳонидир.) 

Маконлар, уларнинг ичида яшаётган кишилар билан қиммат – аҳамиятга соҳибдирлар.

“Сен кишиларнинг энг яхшиси бўл-да, истаган жойда яша. Ер, жой, макон- лар, уларда яшайдиган кишилар билан бирор қиммат, эътибор, аҳамият то- пади, асло акси, яъни кишилар жойлар, ҳашаматли маконлар, бинолар би-лан эмас.” Ёҳё бин Муоз Розий . 

Ёлғон тавозе.

Албатта кибрдандир, ёлғон, кўргазмали тавозелар,

Кибрини қоблаш учун дейди: “Бу ожиз, бу гуноҳкор.” 

Буюк зотларнинг жумардлигидан, уларнинг юмшоқ кўнгуллигидан, ёқимли ахлоқидан барча истифода қилади. Алий Ҳофиз  (раҳматулоҳи алейҳ).

Дунё, зўравонлик устига қурилган бир уйдир. У уйда зўравонликсиз яшаш имконсиздир. Алий бин Бендор Сайрафий (раҳматуллоҳи алейҳ) . 

Али бин Бендор Сайрафий, Авлиёнинг буюкларидан, лақоби Абул-Ҳасан – дир. Нишобур олимларидан бўлиб, 969(ҳ. 359) йилда вафот қилган.

Тубандаги тўрт нарса ибодатдандир:
Таҳоратли бўлиш; саждани кўп қилиш; кўнгулни масжидларга боғли туиш;  Қуръони каримни кўп ўқиш. Али Дада Бўснавий (рахматуллохи алейх).

“Киши учун молу мулк курол каби бир усулдир. Яъни у кишининг соғли-ги, жони, дини ва шарафини кўришда молу мулк зарур нарсадир. Суфёний Саврий (рахматуллохи алейх).

“Кишилар ўзларини ҳисобга тутмайдилар. Агар улар ҳар бир гуноҳга йўл қўйганларида, ётоқхонасига биттадан қум ташлаб қўяверганларида эди, ан- чайин бир неча йил ичида ётоқхона қумга тўлиб, у ерда ётишга жой қолма- ган бўларди.”  Ибни Ҳаббоз (раҳматуллоҳи алейҳ).

Ибни Ҳаббоз, фиких, филология ва фароиз(шариатда мерос илми) олими-дир. Ироқнинг шимолидаги Арбил шаҳрида туғилган ва ҳижрий 639(м. 1241) йилда Ироқдаги Мусул шаҳрида вафот қилди.

“Уйланган бўлиб, ёши ҳам қирқни қаралаган ва сочига оқ оралаган бир за-монда ҳам ўйин ва гуноҳ ишлар билан машғул бўлиб қолаётган кишининг хулқи авторидан ҳам хунукроқ, чиркинроқ бир нарса йўқдир.” Аҳмад бин Ҳарб (раҳматуллоҳи алейҳ.

Аҳмад бин Ҳарб, буюк олим ва  авлиё, ҳ.234 (м. 848)да вафот этганлиги ҳақида маълумотлар бор.

Аллоҳ севгиси.

Аллоҳ севгисидан ўзга, яхши, гўзал нима  бўлса,

Бари бир заҳардир, тоти ширин, асалдек ҳам бўлса. 

Ёшлик учди кетди.

Ёшлик дейилган китоб, кўпдан ўқиб биттирилди,

Эҳ, эсиз, узун бир умр, қуш каби учди-да кетди.

Яхшилик ва ёмонлик.

Дўстларинг душман бўлар,  доим ёмонлик этарсанг,

Душманларинг дўст бўлар,  доим омонлик этарсанг.

Яхши ўрнак.

Диққатли бўл, алданма, сенга кулиб боққанга,

Яхши ўрнак бўлурсан, сендан сўнгра келганга.

Фарқли боқиш.

Маърифат аҳли зотлар, фаросат билан боқарлар,

Қалбда бўлган кирларни, бир боқишда юварлар.

Аввал ўзингни қутқар.

Жон сақлаш бўлса замон, аввал жон, сўнгра жанон,

Дерларки капитандир, кемасини қутқарган.

Оз сўзлаш.

Этса тил истироҳат, қалбни этади роҳат.

Сўз оз бўлса ҳам етар, ҳосил бўлар маслаҳат. 

Ахмоқ бош.

Қилинган ёмонликлар, такрор-такрор сўралар,

Ақлсиз бош қилади,  жазосин оёқ тортар.

Ўзбек мақолида ҳам “Ахмоқ бош, оёққа тинчлик бермайди”, дейилади.

Маслаҳатлашиш.

Уйдаги ҳисоб ташқарига мос келмайди,

Маслаҳатлашган киши, пушаймон бўлмайди.

Аҳволингга боқарлар.

Сен муҳтож бўлдингми? Дўстларинг қочар, кетар,

Машинали бўлсанг гар, йўл кўрсатган кўп бўлар.

Кездим дунёни киймадим бошимга тож…

На бойни тўқ кўрдим, на фақирни оч!!! 

Кибрланманг!
Шакар қамиш ичим бўш дерди, ичи шакарга тўлди,
Терак эса юксакман дерди, кесилиб ўтин бўлди. 

Душманга ишонилмайди.

Дўстнинг дўстлигига бир дуруст ишонмайсан,

Душманнинг дўстлигига, қандай ишонасан?

Оқ ақча.

Иқтисод қил, пулингни харжлама бир ном учун!

Дейдиларки мақолда, оқ ақча қора бир кун учун.

Бошни кестирган сўз.

Шундай сўзлар бордирки, тўхтатар қонли савашни,

Бошқаси ҳам бордирки, кестирар айбсиз бошни.

Қутилиш йўли.

Бу энг муҳим бир хусус, бутун мўминларга хос,

Қутилиш учун шартдир: илму амал ва ихлос.

Асосий ҳунар.

Хафачилик ва шодлик, баъзан келар ва кетар.

Шунга дерларки ҳунар, ташвишларни завқ этар.

Раҳбар.

Ҳаққа ташла ишингни, сабабга ёпиш етар!

Тутабиларсанг агар, шу сенга бўлар раҳбар. 

Аллоҳ истаса.

Агар Аллоҳ истаса, ҳар ишни осон этар,

Яратар сабабини, бир онда эҳсон этар.

Мазлумнинг оҳи.

Зулм этиб-да оҳ олма, қулоқ бўлсин овозда!

Мазлумнинг оҳи чиқар, ҳар доим аста-аста.

Солиҳларнинг жойи.

Меҳнаткашнинг зийнати, мағлайдаги теридир,

Неъматга тўла жаннат, солиҳларнинг еридир.

Олтин калитлар.

Ҳунари бўлган киши, иш қилар, қолмас ночор,

Чунки олтин калитлар, пўлот эшикни очар.

Ақл ақлдан устундир.

Босилган қора тупроқ, қумдан устун эмиш,

Билгандан сўрагин, ақл ақлдан устун эмиш.

Абу Довуд келтирган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ ҳазратларининг (соллаллоҳу алейҳи вас саллам) шундай дуо қилганлари айтилади: Аллоҳим мени  бағишла, шайтонимни залил эт! Тарозимнинг савоб палласини оғирлаштир!” 

Савол: Киши ўз ўлимини тилаши жоизмидир?

Жавоб:Дунё ташвишлари ва қийинчиликларидан қутилиш учун ўлим ти-лаш макруҳдир.  Фитналардан узоқ бўлиш, гуноҳларга ботиб қолмаслик  учун ўлимни тилаш ҳам жоиз бўлади. (Ҳиндия)

Бир ҳадиси шарифнинг маъноси шундайдир:

“Мана шу олти нарса:

  1. Сафиқлар раҳбар, бошқарувчи бўлиб қолсалар; 
  1. Ҳукмлар порага сотила бошлаган замонларда; 
  1. Қон истиғфоф қилина бошлаган(жиноятларга аҳамият берилмай қолгани)да; 
  1. Хавфсизликни сақлайдилар номи билан аталадиган хизматда ишлайдиган кишилар сони меъёридан ошиб кетганида; 
  1. Қариндош – уруғ, туғишганлардан хабар олишни истамай қолган ҳолларда; 
  1. Қуръони карим кайфи сафо учун ва музика тинглагани сингари тингланиб, фикҳдан хабари бўлмаган киши, нағма қилиб, таганна билан  Қуръони карим ўқигани сабабли имомликка ўтказиладиган бўлиб қолган замонларда киши ўз ўлимини тилаши ҳам мумкиндир.” (Тобароний). 

Асоссиздирсиз:

Диний асос бўлмаса, унда сиз ҳам асоссиздирсиз,

Исломни ўргансангиз, бу ёғида асос сиздирсиз. 

Чора ўзингиз:

Кўринаяптики, негадир қолибсиз чорасиз,

Сабабларга ёпишинг, чора-ку охир ўзингиз, 

Севишдан мақсад:

Уни севишдан мақсад, ташвишу қийинчиликларни тотишдир,

Ғайрисидан келган барча тотларни, ҳеч ўйламасдан отишдир. 

Заҳмат сиз ўзингиз бўласиз:

Роҳатингиз жойида бўлса, ташвишсиз, заҳматсиздирсиз,

Бузилсангиз агар, энди заҳмат сиз ўзингиз бўласиз. 

Жума табриги (Диндаги ғоя):

Намоз динда ғоядир, Исломнингдир биноси,

Мусулмоннинг меърожи, қалбларнингдир жилоси. 

Ишончсизлик:

Доим ёлғон сўзласангиз, албатта бу ишончсизликдир,

Доим тўғри сўзласангиз, бундай ҳолда ишончли сиздир. 

Кўнгулсиз иш:

Ишга кўнгулсиз бўлса киши, уни ҳеч бажаролмас,

Имкон бўлса ҳам юксак тоғдан йўлини оширолмас. 

Роҳатга эриша олмас:

Фазилатда ҳеч ким, Асҳобга етиша олмас,

Меҳнат, машақатсиз, роҳатга эриша олмас. 

Йўловчи йўлига керак:

Киши дунё меҳмонхонасида, ғариб бир йўловчига ўхшар,

Кеча келганди, бугун қолар, эртага эса йўлига кетар. 

Хато(янглиш) иш:

Моддий манфаат учун хато ишларга қўл урма!

Охиратни бой бериб, фоний дунёни ҳеч олма!

Одам, одамдир:

Одам, одамдир, бўлмаса ҳам моли-ю пули,

Эшак, эшакдир, бўлса ҳам атласдан жабдуғи

Ғофилга сўзлаш, нофила сўздир:

Мақолда дейиладики, ўгит этсанг ғофилга,

Ҳеч қайсини эшитмас, сўзларинг бўлар  нофила.

Қаноат:

Борликда ва йўқликда, Оллоҳга шукр этмакдир,

Шикоятчи бўлмасдан, борини эпламакдир. 

Аччиқланиш олови:

Кўп аччиқланиб, ғазабланмоқ, олов каби ёндирар,

Шиддатнинг ортиқчаси, фақат нафрат уйғондирар. 

 Ҳасаддан қутилиш:

Ҳеч кимга ҳасад қилма, нега унинг бор дея,

Ҳар замон мақта, дуо қил, қўшимча бер ҳадя. 

Бошни қотирма:

Гап олиб сотма, уни бунга тақувчи бўлма,

Яхшилигинг миннат қилиб, бошни ҳам қотирма! 

 Булбул:

Бечора булбул на қилсин, гулига ҳам кетолмаса,

Ошқлиги билинмасди, кеча-ю кундуз сайрамаса. 

Гул:

Ғунча гулми эмишки, унга бубул қўнмаса,

Ошқлиги англашилмас,  ул сарғайиб сўлмаса?

Хазинанинг йўли:

Хазинанинг йўлини топиб, кўрсатдик сенга!

Балки сен етишарсан, биз бора олмасак-да! 

Бузиқ йўллар жуда кўпдир:

Умр кўп қимматлидир, ўтиб кетмасин бекор!

Билки йўллар кўп, фақат бири Аллоҳга кетар. 

Охири бўлмаган азоб:

Тугамас азобга кўра, ҳар қандай қийноқ бўлади роҳат,

Аччиғи сезилмас, бўларсан худди қилгандек истироҳат. 

Асабийлашмоқ:

Асабийлашган кишини, шайтон енгил алдатар,

Аччиқланиб бақирганлар, фақат нафрат уйғотар. 

Ақлга уйғун дин:

Исломда салим ақлга уйғун бўлмаган ҳукм йўқдир,

Ақл етмаган нарсалар эса, балки жуда кўпдир. 

Сирли кушк:

Бўлмас хатосиз банда, йўқдир тикансиз гул,

Синса қилинмас таъмир, сирли кушкдир кўнгул.

Севги нимадир?

Севгининг таърифи йўқ, сўз келмайди тилга,

Гул демишлар булбулга, оғламиш(йиғлабди) фарёд ила.

Севгининг таърифи йўқ, сўз тополмас тилимиз,

Куй десанг-да, гул десанг, таскин топмас дилимиз.

Соғлик, саломатлик учун …

Бадан соғлиги учун оз еб, оз ичиш керак,

Руҳ соғлиги учун эса, оз гуноҳ қилиш керак. 

Ҳадянинг қаршилиги:

Ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинади: “Сизга бирон ҳадя берилганида, сиз ҳам ўша ҳадянинг миқдорида бирор нарса ҳадя қилинг! Агар ундай қилишга кучингиз етмаса, уни(ҳадя берганнинг ҳақига) кўп дуо қилинг.”

“Олтин олма, дуо ол”, дейилган ўзбек халқ мақоли ҳам мана шу муборак ҳадиси шариф асосида юзага келган бўлса ажабмас.

Расуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи вассалам) Анас бин Молик ҳазратларига шун – дай насиҳат билан марҳаматда бўлганлар: “Эй ўғил! Тонгдан оқшомга қадар, оқшомдан тонгга қадар ҳеч ким ҳақида ёмон фикрда бўлмасликка урин. Агар шуни бажара олсанг, ҳисобинг жуда енгил бўлади.” 

“Адолатнинг ҳақиқати, ҳар нарсани муносиб бўлган жойга қўйиш, муно-сиб бўлган жойга етиштиришдир. Адолат шундай бир нарсаки, у бор жой-да қалблар иссийди, уни жон деб  қабул қилади, у билан роҳатланади.” (Бурҳониддийн Насафий)

Бурҳониддийн Насафий(раҳаматуллоҳи алейҳ), тафсир, усул, калом  ва Ҳа-нифий мазҳабининг фикҳ олимидир. У 600(м. 1204) йилда Туркистоннинг Насаф дейилган жойида дунёга келди. Ислом буюкларидан имоми Фаҳраддини Розий ҳазратларига талаба бўлди ва унга Нажмаддини Кубро ҳазрат-ларининг суҳбатларида қанашиш насиб этди. 686 (м. 1288) йили Боғдодда вафот қилдилар. Аллоҳ уни раҳамат айлаган бўлсин.

Адолат, халқнинг тириклиги ва тартибидир; идорачи(оммани йўнатувчи)- ларнинг эса, безаги ва чиройидир.

Киши, жоҳил бўлган вақтида бой, бадавлат бўлиши, олимлик даражасига эришганида камбағал ва муҳтож ҳолга тушиб қолиши мумкин. Бундан ҳеч ташвишланмаслик лозим. Чунки ризқ ақлга ва илмга кўра белгиланганида эди, ҳайвонлар жаҳолатлари оқибатида очидан қирилиб кетишган бўлардилар.

“Инсонларга ҳам, ҳайвонларга ҳам зулм жоиз эмасдир.”

“Ҳилм, руҳнинг роҳатли ҳоли, аччиқланмасликдир. Яъни мулоим, юмшоқ хулқли бўлишдир. Бу эса, юксак бир ҳислатдир, Аллоҳу таолонинг банда-ларига буюк бир марҳамати-эҳсонидир.” (Жарроҳзода Муслиуддин Афанди).

Жарроҳзода Муслиуддин Афанди(раҳматуллоҳи алейҳ) Туркияда Усмон-лилар замонида етишган буюк ислом олими ва авлиёлар-дан биридир. У 901 (м.1495) йилда туғилиб, 983 (м.1575) – да вафот қилгандир.

Йигитлик қил!

Дўстнинг бошига бир иш тушса,

Йигит бўл сир тут, очгувчи бўлма!

Бир хато қилиб, у узр сўрарса,

Қабул қил, афвдан қочгувчи бўлма! 

Суғуриб олма.

Ёмонликдан сақлан, ҳеч қарғиш олма!

Яхшилик қилишдан орқада қолма!

“Ҳаққимни суғуриб оларман”, дема!

Азоб чеккан сен бўл, зулм қилган бўлма! 

Мансабдорлар мажлисида бўлиш.

Буюклар мажлисида эмиш, аммо қандай келди у ерга?

Ҳа, келар, кимдир кўкрак кериб, кимдир эгилиб, букилароқ.

Биласиз, илон ҳам, лочин ҳам чиқа оларлар юксак тоғга,

Аммо бири парвозла, бошқаси эса силжиб, сурулароқ. 

Умид сизсиз.

Куфрга, ширкка кирсангиз, албат сиз умидсиз,

Ҳаққа боғлансангиз гар, бўласиз умид сиз. 

Йиғлатган сўз.

Оламда қанча кўзлар бор, сўздан яхши англатар,

Қанчалар сўзлар ҳам борки, фақат кўзни йиғлатар.

Имаилимизга Жума табриклари келиб турарди. Одатда уларга чиройли тасвирлар ҳам илова қилинарди. Ўшандай тасвирлардан бири бадир:

 Жумангиз муборак бўлсин!

Ҳирсни камайтириш.

Ёмонлардан узоқ тур, қил кечалари ибодатинг!

Рўза тут, сиркали е, шулар озайтар шаҳватинг. 

Жума табригига илова тасвирлардан яна бири:

Жумангиз муборак бўлсин!

 

 

 

 

 

 

Камбағал.

Бу дунё молу мулки фонийдир, у хаёл, у ёлғондир,

Камбағал, мол-мулксиз қолган эмас, орзуси кўп бўлгандир. 

Омонлик тилаганга …

Унумсиз тупроққа уруғ экилмас,

Омонлик тилаганга қилич ўқтолмас.

Динни ақл билан тушуниб бўлмайди.

Десаларки, “Ақлла мумкин динни тушунмоқ”,

Бу бўлар, пайғамбарлик йўлига инонмамоқ. 

Балога тайёр тур.

Синмайдиган тош бўлмас, овга тушмас қуш бўлмас,

Матонатла қарши ол, бошга келмас иш бўлмас. 

Каклик ови.

Барча бир хил усулла, йўлга кирмас, товланмас,

Дафу сурнай чалишла, қуён, каклик овланмас. 

Ўрганиб қолиш қутуришга ўхшайди.

Ҳаром ишда чарчашдан, оққанлар кирли тердир,

Гуноҳларга ўрганиш, қутуришдан баттардир. 

Ғазаб ва нафрат:

Енголмаган ғазабни, уйғонтирар нафратни,

Ўринсиз бўш ҳазиллар, камайтирар ҳайбатни. 

Ситам ва матом:

Ёмон кишини мақташ, яхшиларга ситамдир,

Золимни алқишламоқ, мазлумларга матомдир. 

Кўзи очнинг ўзи оч:

Бутун дунё бўлса ҳасиснинг, унинг кўзи очдир,

У ҳамиша йўқсул, ҳар замон, ҳар доим муҳтождир. 

Йўл тўсарлар:

Бидъатни ёйиш учун уринарлар ҳар тарафдан,

Улар йўл тўсардирлар, воз кечганлар ҳар шарафдан. 

Давлатлилик(Сарват):

Ахлоқда камбағал эсангиз, албат сарватсиз сиздир,

Хуш хулқу ахлоқли бўлсангиз, сарватнинг ўзи сиздир.

Яхшилик:

Яхши сўз сўзла, ё сукут сақла, бўл узоқ ёмонликдан!

Нима десалар десинлар, кечма воз яхши инсонликдан! 

Н А М О З

Оят-ал курси Қуръони каримнинг тўртдан бирига тенгдир.

 

 

 

 

 

 

 

Намоз:

Воситамас, мақсаддир, Исломнинг биносидир,

Кўзимизнинг нуридир, дилларнинг жилосидир.

Ислом дини буюклари демишларки, “Намоз ҳаётдир. Намоз ва нафас айни нарсалардир. Киши нафас олаётган бўлса, намоз ўқий олади. У нафас ол- маётган бўлса, намоз ҳам ўқий олмайди, албатта!” 

Намозга аҳамият беринг!

Намозга аҳамият бериб, тўғри дуруст ўқинг,

Ундай бундай ўқишдан уялиб, ташвишланинг. 

Эртага қолдирма …

Баҳона қилмагин йилнинг қишини ва ёзини!

Дарҳол ўқи намозингни, қабрда кўр торозини!

Доим эртага ўқирман дея хаёл этганнинг

Кеча ўқидилар, унинг жаноза намозини.  

Кўнгул иши:

Агар кўнгул ўзи истаганига торпинса,

Узоқда бўлса ҳам доим ёнидадир,

Агар кўзи, кўнгли бошқада бўлса,

Ёнидаги ҳам кўп узоқдадир. 

Меърож кечаси …

Намоз Меърож кечаси, Раббимизга арз бўлди,

Беш вақтда ўқилиши, мўминларга фарз бўлди. 

Энг аввал қилинадиган иш:

Раббимизнинг амрини олдин олсин киши,

Аввал намоз ўқисин, кейин қилсин ишни. 

Намоз ўқимаслик …

Беш вақт ўқимаганнинг, қабул бўлмас дуоси,

Қилинган яхши ишнинг, бўлмас асло фойдаси. 

Намозга тўсиқ бўлган иш:

Намозга тўсиқ ишнинг, фойдаси, хайри бўлмас,

Мўмин вақтида ўқир, ҳеч қазога қолдирмас. 

Диннинг устуни(тираги).

Намоз динда тиракдир, банда учун керакдир,

Вужудда эса бошдир, кўнгулдир ва юракдир. 

Тиргаксиз бино асло оёқда тик туролмас,

Намоз диннинг тираги, намозсиз Ислом бўлмас. 

“Намоз қорин тўйдирмас”, дейдиган ахмоқ кўп бўлар,

Ваҳоланки, намоз йўқ бўлса, иймон кетар, йўқ бўлар. 

Амалнинг энг афзали.

Намоз, амали афзал, адоси кўп савобдир,

Мункар ва Накирларга жуда яхши жавобдир.

Намозга аҳамият бериб, ғоят тўғри ўқиш лозим,

Уни ёлғон, янглиш ўқишдан сақланиб, уялиш лозим.

 Намоз ва жамоат:

Намоз ўқиган кўрсатар, Мавлога итоатини!

Фазилату ажрин билган, қолдирмас жамоатини!

Мақсад мавжуд бўлса, уни амалга ошириш усули топилади(Мақсад мавжуд бўлса, усул ҳамиша топилади). 

Танадаги бош каби …

Танадаги бош нима бўлса, удир диндаги намоз,

Бошсиз тана бўлмаганидек, намозсиз дин ҳам бўлмас. 

Мўминнинг меърожи:

Тўғри ўқилган намоз, абадиятнинг тожидир,

Еру кўкнинг нури, мўминниг эса меърожидир. 

Мўминга меърож …

Намоз дардларга даво, маҳшар куни бошга тож,

У тўғри ўқилирса, мўминга бўлар меърож. 

Мўминнинг меърожи намоздир.

Намоз динда тиракдир, саодатнинг тожидир,

Тўғри ўқилган намоз, мўминнинг меърожидир.

Қалбдаги тошни эрит …

Намоз иймоннинг боши, оқит кўзингдан ёшни,

Намозни тўғри ўқиб, эрит қалбдаги тошни!

Бенамоз …

“Эртага ўқийман”, дерди замонининг бенамози,

Эртага деркан, ўқилди кеча жаноза намози. 

Бенамознинг иймони заифлашар, комил қолмас,

Куфрга тушади қулай, ўзи фарқига ҳам бормас. 

Илмиҳол ва намоз:

Илмиҳолни ўрганиб, динимизни билайлик,

Намозни тўғри ўқиб, қалбдан зангни ортайлик. 

Ихлос билан намоз ўқиган …

Илм ҳамда ихлос билан ўқилса гар бир намоз,

Ишда чигал чиқармас, уни йўлда қолдирмас. 

Бошсиз одам:

Бошсиз тана юрарса, қўрқув босар инсонни,

Бошсиз кўрар авлиё, ҳеч намоз қилмаганни…

Бош дейилмас …

Кўздан оққан ҳар сувга, марҳаматли ёш дейилмас,

Саждага кетмаётса, у каллага бош дейилмас.

Тўғри ўқилган намоз …

Тўғри ўқилган намоз, қайғули кўнгулни шод этар,

Ҳузурга эриштирар, ёмонликлардан озод этар.

Ёки

Тўғри ўқилган намоз, ғамли кўнгулни равшан этар,

Ҳузурга эриштириб, унинг ғиралигин ман этар. 

Намозни ода этишга оид бир савол.

Савол: “Суннат ва нофилаларда ҳар доим бир хил сураларни ўқиш” жоиз- дир  дейилади. Бомдод намозининг суннатини вожиб ҳам дейишларига кўра, бомдод намозида доимо бир хил сураларни ўқиш, масалан, Кофирун ва ихлос сураларини ўқиш макруҳ бўладими? 

Жавоб: Йўқ, макруҳ бўлмайди. Бомдод намозининг суннатини вожиб десак-да макруҳ бўлмайди. Витр намози ҳам вожибдир, аммо замми сура ўқиш масаласида нофила кабидир. Суннатлар ҳам нофиладир. Демак, бир хил сура ўқилиши мумкин.

Ҳазрати Пайғамбар жаноблари, бомдод намозининг суннати ва Шом намо-зининг суннатида Кофирун ва Ихлосни; пешин намозининг биринчи тўрт ракаъат суннатида тўрт қулу (Кофирун, Ихлос, Фалоқ, Нос); пешиннинг кейинги суннати ва Хубтоннинг кейинги суннатида Фалоқ ва Носни ўқи-ганлардир. Бу сураларни ҳар доим шу суннатларда ўқиган киши тиш ва елка оғрига учрамайди.

Диндаги ғоя …

Намоз динда ғоядир, Исломнинг биносидир,

Мусулмоннинг меърожи, қалбларнинг жилосидир.

Кўнгулсиз ўқима:

Намозини кўнгулсиз ўқиган киши бўлма сен!

Эртага маҳшар кунида сочларингни юлма сен!

Ғафлатда намоз ўқиш:

Кимки ёмонликлардан қололмаса саломат,

У, ғафлатда намоз ўқиганига аломат. 

Илоҳий ризолик.

Тўғри ўқилган намоз кишини динга боғлар,

Ёмонликни ман этиб, Ҳақнинг ризосин олар. 

Энг афзал амал.

Намозни тўғри ўқиш, кўп буюк савоб бўлар,

Мункар ва Накир учун керакли жавоб бўлар. 

Дуо қабул бўлмайди.

Намоз ўқимаган кишининг қабул бўлмас дуоси,

Қанча қилмасин яхши ишлар, оқормас қалб қораси. 

Ихлос ва намоз:

Ихлосла намоз ўқисанг, эришарсан кўп неъматга,

Ташвишларга учрамай, учиб ўтарсан Жаннатга. 

Чексиз бахтлилик:

Қутилиш енгиллашар, саждага тегса бошлар,

Чунки чексиз бахтлилик, фақат намозла бошлар. 

Мунаввар киши …

Намознинг иши қалбни тозалар, ёмонликни даф этар,

Намозини ўқимаган киши, бўлмас асло мунаввар. 

Жума табрикларидан:

Бенамознинг  иймони, ҳеч ҳам соғлом қололмас,

Куфрга  бурар инсонни, фарқига ҳам боролмас.

Тиргаксиз бино бўлмас, тиргак бўлса йиқилмас,

Намоз динда тиргакдир, намозсиз Ислом бўлмас. 

Ёмонлик ва намоз:

Кимки ёмонликлардан ўзин тутолмаса саломат,

Бу, намозни ғафлат ила ўқиганига аломат. 

Эътироз ва намоз:

Ким бахт истаса агар, ташласин эътирозни!

Таъдили арқон ила ўқисин ҳар намозни. 

Қалбнинг шифоси.

Намоз қалбга шифодир, мазлум кўнглун шод этар,

Тўғри ўқилган намоз, ёмонликлардан  сақлар. 

Эккан йиғажакдир.

Ажал шарбатини барча бирдай ичажакдир

Излаган топади, эккан эса йиғажакдир. 

Маслаҳатлашиш.

Фикр алмашиш суннатдир, маслаҳат билан ҳар иш битар,

Маслаҳатсиз иш қилган, роппа-равон йўлда адашар.

Бу дунёдан айрилиш муқаррардир:

Ғунча гул очилади сўлади, бир кун тушар шохидан,

Дунёда ким борки айрилмаган, севганидан, боридан? 

Йўл кўрсаувчиси қарға бўлса …

Ёлғон шайх кўпайса гар, белин боғлаб ўйнар шайтон,

Узоқ кетмас ахлатдан, йўл бошчиси қарға бўлган. 

Биладигандан сўра …:

Чиқолмас жойга тушибсан, бу азобинг нимадан?

Минг билсанг ҳам яна бор, сўра биладигандан. 

Сўраган топади …

Билмаслик айб эмасдир, сўрамаслик айб бўлар,

Сўраб ўрганган киши, ҳақиқий йўлни топар. 

Шу маънода ўзбек халқ мақоли ҳам бор:

“Сўраб-сўраб ўрганган олим, сўрамаган ўзига золим.” 

Усмонлининг ҳасратларидан …

Тингла йигит! Сенга бир жуфт айтадиган сўзим бор;

Мени билмоқ истасанг гар, Ҳаққа боғли ўзим бор.

Наслим менга бўҳтон этмиш, юрагимда чизгим бор …

Бу саҳифалар танир мени, ҳа бу китоблар танир;

Шанли тарих тилга кирса, бутун жаҳон уялир!

Илму урфон, маданият ёйиш учун буюдим;

Фақат жанжал учун эмас, хизмат учун югурдим.

Бир кичкина бейлик эдим, уч қитъани уюрдим!

У тепалар танир мени, ҳа у уфқлар ҳам танир;

Шарқдан қуёш чиққанида, соям ғарбга узайир.

Мазлумларнинг кўз ёшини шафқат ила ортмишдим,

Ватан, номус, дин ва давлат қийматини билмишдим,

Шанимга  кўз тикканларнинг ҳақларини бермишдим!

Бу қурғонлар танир мени, ҳа бу қалъалар танир,

Ғур сасимни эшитганлар, қиёмат бўлдими дер! …

Суҳбатнинг аҳамияти:

Шубҳасиз бир нафас сиҳҳат каби давлат бўлмас,

Соғлик билан бирга, суҳбат каби неъмат бўлмас. 

Севилган гўзал, алмашилмас асалга:

Кимки бир гўзалга гар кўнгул қўйса,

Роҳати бузилар, бошқаси келса,

“Ол юз лола” деса, ошиқ булбулга,

Ҳеч қайсисин алмашмас асло бир гулга. 

Тўхтамасдан лисоним, дейди Аллоҳ, Аллоҳ.

Тўхтамасдан лисоним, дейди Аллоҳ, Аллоҳ,

Тана-ю жоним ҳам дейди Аллоҳ, Аллоҳ.

Кўзларим, қулоқларим, қўлим, оёқларим,

Юзиму ёноқларим, дейди Аллоҳ, Аллоҳ.

Тишлариму дудоғим, кўксим ва димоғим,

Руҳ раҳматимда ёғим, дейди Аллоҳ, Аллоҳ.

Ҳамда устухонларим, томирларда қоним,

Доимо жаноним ҳам, дейди Аллоҳ, Аллоҳ.

Этмагин Қуддисийни ғайри ила қардош,

Йўқ, мен Аллоҳ дўстиман, дейман Аллоҳ, Аллоҳ.

Муаллиф: Қуддисий (қуддиса сирриҳу) – Мўлло Қудсий исми билан танилган, таваллуд тарихи аниқ эмас, 1846(ҳ.1262) йили Маккаи Мукаррамада вафот қилган бир зотдир. 

Севдим сени …

Севдим сени, маъбудимни жонон дея севдим,

Бир мен эмас, олам сенга ҳайрон дея севдим.

Воз кечиб бола-чақадан, мен разон*га келдим,

Ахлоқини мадҳ этишда Қуръон дея келдим.

Қурбонинг бўлай шоҳи русул, қувма эшикдан,

Дийдорингга муштоқ бўлган яздон дея севдим.

Машҳарда ҳатто набийлар, сендан мадад истар,

Гул юзли малаклар, сенга ҳайрон дея севдим.

* разон – оғир-самоқли, виқор  маъноларига келадиган сўз.

Ғурурланма:

Молу мулкла ғурурланма, дема борми мен каби?

Терсидан бир шамол келар, сувурар  хирмон каби. 

Бўлади қийин …

Қиёматга яқин динга уйғун қолмоқ бўлар қийин,

Худди қўлда ушлагандай, кўмирнинг қип-қизил чўғин. 

Бу дунёдан аниқ кетажаксан …

Қандай яшасанг яша, аниқ мозорга кетажаксан,

Истаганингни тўпла, бир кун уни тарк этажаксан. 

Уруғ эккан хосил йиғади …

Бу дунё экин даласи, уруғ эккан ҳосил олади, охиратда,

Уруғ экмай ҳосил кутиш, бу бўлади ахмоқликнинг ўзи, албатта. 

Ҳар ким экканини уради …

Бугун нима эккан бўлсанг, эртага уни урарсан,

Бугун сен қандай яшасанг, эртага шундай кўчарсан. 

Ўлим:

Қанча узун умр кўрсангда, ўлим келар муҳаққақ,

Ажали етган кетади, воқе бўлар амри ҳақ. 

Ўлишдан аввал ўлиш …

Қочиш мумкин эмасдир, ажал етишса ўлимдан,

Қандай буюк неъматдир, ўлим келмасдан ўлсанг. 

Ўлим пистирмада:

Билмассан ўлим сени кутади қайси сойда,

Ундай бўлса уни кут, ҳар вақт ва ҳамма жойда. 

Кўздан узоқ бўлиш:

Севги яқинлик истайди,  қочсанг, маҳрум қоларсан,

Кўзлардан йироқ бўлсанг, дилдан узоқ бўларсан. 

Ўзбек халқ мақолида “Ўзи йўқнинг кўзи йўқ”, дейилади. 

Эрта келадими?

Кеча келди, бугун эса жон беришда,

Эртага янги кун, келадими ажоба? 

Уч нарса:

Жаҳаннам оловидан, бўлиш истасанг халос,

Шу уч нарсадан ажралма: илм, амал ва ихлос. 

Сўзим кўп сенга.

Оз сўзладим, кўнгилинг қолмасин, бўлмагин деб хафа,

Акс ҳолда сўзлайдиган сўзу ўгит кўп эди сенга.

Маҳрум қолган:

Неъматга эришганга, ош бўлсин, ҳалол бўлсин,

Неъматдан маҳрум қолган, айбни ўзида кўрсин! 

Ҳаққа таслим бўлиш:

Қаҳҳорнинг қўрқувидан, ким оғиз оча олади?

Дунё Унинг мулкидир, қаерга қоча олади? 

Саодат:

Ҳар ишинг ихлосла бўлсин, танангда экан жонинг,

Албатта саодати шудир, охират ва жаҳоннинг. 

Болаликда:

Болаликда ўрган энг чиройли ҳаракатни,

Баҳоридан билинади йилнинг баракати. 

Сабабларни ҳисобга олиш:

Сабабларни ҳисоб олсанг, албатта қолмайсан ночор,

Гар инонирсанг Аллоҳга, сенга кўп эшиклар очар. 

Мазлумнинг дуоси:

Чор атрофни қопласа ҳам золимларнинг балоси,

Ҳаммасини йўқ этади, бир мазлумнинг дуоси. 

Иймонга эришиш:

Динни тўғри ўрганиш лозимдир ҳар бир инсонга,

Куфурни ташламасдан, эришолинмас иймонга. 

Ажал …

Ажални узоқ ҳисоблама, жиловин бил елкада,

Мутлақо келажакдир, жуда ҳам узоқ кўринса-да. 

Ҳаддини билиш:

Ҳақ ишқи ила суғорилган боғнинг гули сўлмас,

Ҳаддини билиш сингари, илму урфон бўлмас. 

Писинмоқ:

Душманга ҳар жойда, ҳар вақт ҳужум қилинмас,

Ундан писиб, унга чап бермасанг ҳам бўлмас. 

Жаҳолат ва илм:

Ҳар қандай яхшиликнинг душмани жаҳолатдир,

Илмдан узоқ қолиш, жуда каттакон фалокатдир.

Ҳасрат:

Дўстлардан айрилган вақт, дилим қон йиғлар,

Бу айрилиқ ҳасрати, бағримни доғлар. 

Шукр:

Вужуднинг ҳар бир зарраси тилга кирса,

Шукрнинг бирозини ҳам қилолмас сира.

“Таваккал, бутун ишларда Оллоҳу таолога таслим бўлиш, бошга келган ҳамма нарсани ундан билиб, сабр этмакдир.” Аҳмад бин Ҳанбал (раҳматуллоҳи алейҳ). 

Таваккал.

Қалбнинг барча ишларда, ҳамма нарсани Яратганга,

Таслимият кўрсатиб, тўла ишонишидир Унга.

Таваккал:

Таваккал этувчининг ёрдамчиси Ҳақ бўлади,

Ёрдамчиси Ҳақ бўлган, нима бўлсин қутилади. 

Таваккал.

Тадбир диннинг амридир, риоят этилиши шарт,

“Туяни маҳкам боғла, сўнгра Аллоҳга таваккал эт.”

Кел:

Касал руҳга даво берган, таъсирли боқишга кел,

Қимматли силсила*га келтирувчи оқимга кел!

(* силсила – занжир, бир-бирлари орқасидан келишган қимматли олимлар ва авлиё, ҳикмат аҳли зотларнинг бир тарихий занжири маъносида.) 

Ҳақдан айрилмаслик лозим:

Ибодатларни қилиш, сени зериктирмасин,

Тўғридан айрилма-ки, Мавло уялтирмасин! 

Фурсатни бой берма:

Аҳли суннатни ўрган, бефойда ўжар бўлма!

Бидъатларга берилиб, фурсатни қўлдан берма! 

Душманни кулдурма:

Ҳолингга шайтон кулар, кўрса гар бу ғафлатни,

Динингга зарар берма, кулдирма у лаънатни. 

Ҳунар:

Одамзоти бир чироқ, оқибат бир кун сўнар,

Хароб бўлган бир қалбни, таъмир этишдир ҳунар. 

Илм:

Илм бўлмаса дин кетар, миллатнинг орасидан,

Қутилинг, жаҳолат дейилган юз қорасидан. 

Ғафлат:

Жаҳаннам азобига қандай йигит чидайди?

Ғафлат ичида ётса, у қандай уйғонади? 

Руҳ:

Инсон дейилган борлиқ, бармоқ, қўл, оёқ, бошга дейилмас,

Руҳга инсон дейилар, кулоқ, буруну қошга дейилмас. 

Авлиёга боқиш:

Фақат зоҳирига боқар жонсиз ахмоқ сарсари,

Авлиё жондир, жонли жонга бўлади муштари. 

Куфурдан узоқ тур:

Жумангиз муборак бўлсин!

 

 

 

 

 

 

 

Ажалнинг шарбатини ғафлатда ичмаяжаксан!

Куфур ишдан узоқ тур, иймонсиз кўчмаяжаксан!

Ёмғир каби бало:

Дардларга маъруз* қолар, анбиё ва авлиё,

Баҳор ёмғири каби уларга ёғар бало.

* маъруз қолиш – боғланиб, аралашиб қолиш маъносида.

Сабабларга риоя қилинг:

Ҳаққа ташла ишинг битишини, сен сабабларга ёпишсанг етар!

“Жуда, яхши”, дейилган сўз, ҳар мусулмонга доимо бўлсин раҳбар! 

Асил маърифат:

Аҳли ҳунар меҳнати, ўзларига завқ берар,

Билсанг, севинч ва қайғу баъзан келар ва кетар. 

Мозор:

Ёшлик ўтди, фойда йўқ, қанча чекса оҳу зор,

Ёши етмишдан ошган Хўжани кутар мозор. 

Ҳақ йўлдан чиқма:

Динингдан узоқлашма ҳеч, молу пулга топинма!

Бидъат аҳлига эргашиб,  Аҳли суннатдан чиқма! 

Ёлғончи дунё:

Шу ёлғончи дунёда, ҳеч ким доим қололмас,

Пули кўп бўлса ҳам, асло муродга этолмас. 

Молу мулкнинг ҳисоби:

Молу мулк йиғишга бандаси, нега бунча елиб, югуради?

Уни меросхўрлар еб-ичар, ҳисоб эса сендан сўралади.

Дунё душман бўлса.

Дунё бизга душман бўлса,

Дўстдан бизни айирамас,

Биз бормиз, дўст бор жойда,

Душман бизни айирамас.

Дўст биз билан, қўрқмас инсон,

Ишонилса, бўлмас армон,

Ҳужум қилса, юз минг душман,

Дўст қаршисида туролмас.

Тегинолмас душман сенга,

Чунки дўстлар бизнинг ёнда,

Хитоб этарсан жаҳонга,

Душман қўли эришолмас.

Кўп ожиз қолар султон ҳам,

Ҳам кўнгулда ва жонда ҳам,

Маҳрумдир икки жаҳонда,

Кимки дўст юзин кўролмас.

Дўст бизга эшиклар очар,

Бегоналар қолади ночор,

Юнус шундай жавҳар сочар,

Ориф бўлса ҳам ололмас.  Юнус Амра, турк влассик шоири.

Ибратлар …

Аҳилик принциплари. Калима сўз ўлароқ аҳллик каби эмас, балки “аҳи-лик” бўлиши тўғридир. Чунки Аҳилик, 13-асрда Тур-кистон, Онадўли ва Болқарларда яшашган туркларнинг санъат ва маслак соҳасида юқори даражаларга етишишлари учун, юксак ахлоқий аосларга қурилган ижтимоий бир ташкилотдир. Қуйида Аҳиликнинг баъзи бир ҳислату принципларини  келтирамиз:

  1. Ёлғон сўзламаслик.
  2. Ҳаммага яхшилик қилиш.
  3. Урф, одат ва анъаналарга уйғун бўлиш.
  4. Сир сақлаш, тартибсизлик, очиқ-сочиқликка ўрин бермаслик.
  5. Ҳақу ҳуқуққа риоя қилиш.
  6. Икром ва жумардлик соҳиби бўлиш.
  7. Қилинган яхшиликларни миннат қилмаслик.
  8. Яхши хулқу ахлоқли, адабли бўлиш.
  9. Озга қаноат, кўпга шукр этиш.
  10. Гина, ҳасад ва ғийбатдан узоқ бўлиш.
  11. Ёмон сўз ва ҳаракатлардан сақланиш.
  12. Қўшнининг иссиқ ва совуғида унинг ёнида бўлиш.
  13. Яхшилар билан дўст бўлиб, ёмонлардан узоқ туриш.
  14. Ишда ва ҳаётда тўғри ва ишончли бўлиш.
  15. Аҳдда, ваъдада ва севги-муҳаббатда вафодор бўлиш.
  16. Хато ва камчиликларни доимо ўзидан билиш.
  17. Бойларга, уларнинг бойлиги учун эътибор қилишдан сақланиш.
  18. Камтар бўлиб, буюклик ва ғурурдан қочиш.
  19. Камбағаллар билан дўст бўлиб, улар билан ўтириб туришни шараф билиш.
  20. Кичикларга меҳрибон ва катталарга нисбатан одобли ва иззат-ҳурматли бўлиш.
  21. Кишиларнинг ишини бажарганда, уни чин кўнгулдан бажариб, ҳамиша табссумли бўлиш.
  22. Шафқатли, марҳаматли, адолатли, фазилатли, иффатли ва дуруст бўл-иш.
  23. Дўст ва оғайнилар билан ширин сўзли ва самимий бўлиш …

Материал Туркияда Ихлос Вақфи тарафидан 2012 йил учун чиқарилган тақ – вимнинг 26-май варағидан олинди. Уни ўзбекчалаштирган таржимон  Алибой Йўляхши.

Айрилиқ:

Йилларча айри қолсанг ҳам сени ҳамиша ёдларман,

Ҳасратинг оташи билан кечаю кундуз ёнарман. 

Ўлим ҳақдир:

Жумангиз муборак бўлсин!

Яхши-ёмон аждодимиз бари тупроқда ётар,

Иймонсиз ўлганларин дарҳол Жаҳаннам ютар. (Жума табригидан). 

 

 

 

 

Бебош бўлма!

Рағоиб кечаси қутлуғ бўлсин!

Мактабида кутар сени, устоз бобо,

Бебошликни ташла-да,

Кел, сен ҳам бебош бўлма! 

 

 

 

 

Ҳеч кими йўқнинг кимсаси:

Ҳар кишининг бордир бир кимсаси,

Бу зотнинг йўқдир ҳеч кимсаси,

Бу кишининг сен бўл у кимсаси,

Эй ҳеч кими йўқнинг кимсаси. 

Мақсад аниқ:

Аҳли суннатнинг йўли, таъриф этилди сенга,

Мақсад бўлди аниқ, қарама, у ёну бу ёнга. 

Ақлли ва ахмоқ:

Ақлли молу мулкин, йўқ этмас, хайрга берар,

Ахмоқ бекорга отиб, душманни севинтирар. 

Насибсиз киши:

Яхшилик қилишни билмайдиган бир кимса,

Фойдалана олмас, Пайғамбарни ҳам кўрса. 

Нега?

Комил муршидинг бўлмаса, нега уни изламайсан?

Бор бўлса гар, нега унинг йўлидан сен ҳам кетмайсан? 

Оламларга раҳмат:

Раббимизнинг маҳбуби, Ҳазрати Муҳаммаддир,

Жисми пок, исми Аҳмад, оламларга раҳматдир. 

Бир кун вайрон бўлар:

Алданма бу фони дунёга, кун келар вайрон бўлар,

Бу кўрганинг шодлик дамларинг ҳаммаси ёлғон бўлар. 

Мавлонинг ёрдами:

Мавло ёрдам берса гар, ҳамма сенга йўл берар,

Йўқдан сабаб яратиб, эҳсон этар, мўл берар. 

Бўш келиш лозим:

Бўш келдик уйимиздан, ҳеч нарса келтирмадик,

Нималар билсак, барчасин устоздан ўргандик. 

Топилмас хазина:

Олимнинг ҳар бир каломи, топилмас хазинадир,

Ҳар бир суҳбати эса, бир бутун китубхонадир. 

Иймонли бўлиш:

Нил дарёси, Киптийларга кўринарди қон каби,

Унда соф сув кўрди ҳазрати Мусо ва уммати. 

Тарози:

Адолат тарозиси бир кун қурилажакдир,

Бу ерда қилинганлар, бир-бир сўралажакдир. 

Башар шошар:

Инсон-башар, турмас шошар,

Қилар хато, учар башар,

Текис йўлда юрар экан,

Оёқ тойиб, йиқилиб тушар!

Ҳусайин Ҳилми бин Саид1 ҳазратлари тубандаги насиҳатларни марҳамат қиладилар:

* Бу дунёда ким кимни яхши кўрса, ёқтирса, охиратда ҳам ўша ёқтирлган-лари ёнида бўлади.

* Табассум мўминнинг, битиқ қош мунофиқнинг аломатидир.

* Аллоҳу таоло ёқтирганларини ёқтириш, бу дунё муҳаббатини қалбдан ташқарига чиқаради.

* Дўст билан тортишиш, дўстликни озайтиради, душман билан тортишиш душманликни ортиради.

* Киши яхши кўриши лозим бўлган кишини жуда яхшилаб танлаши ва ун-дан  сўнграгина яхши кўриши керак.

* Мусулмонлар бирга тўплансалар, улар бир-бирларидан  фойда оладилар.

* Бир-биримизнинг кўнглини қолдиришдан қўрқайлик.

* Ҳамма нарсанинг янгиси мақбулдир, фақат икки нарсанинг эскиси мақ-бул бўлади. Уларнинг бири, муҳаббат, иккинчиси, хабардир.

* “Билмайман”, дейиш олимнинг зийнатидир.

* Аллоҳнинг динини, Аллоҳнинг бандаларига  ўргатишга кетилаётганда босилган ерга фаришталар қанотларини тўшайдилар.

* Бирор омма ичида ким Аллоҳу таоло йўлида кўп хизмат қилса ва қилган бўлса, ўша уларнинг кўп ёқимлиси ва иззатлиси бўлади.

* Банда ҳақи масаласи, Ислом ахлоқининг асос тошидир.

* Бирор кишининг қалбида ҳаромга йўл қўйиш истаги, орзуси қолмаган бўлса, унинг қалби Аллоҳ севгиси билан тўлади.

* Савоб олиш жуда муҳимдир, олинган савобларни йўқотиб қўймаслик эса, янада муҳимдир.

* Бир соат илм ўрганиш, бутун кечани ибодат билан ўтказиш билан тенг-дир .

* Нафсига эргашган, ҳаромга йўл қўяди. Ҳаромга йўл қўйган унга ўргана-ди. Ўрганиб қолган нафс, энди ҳаромга аҳамият бермай қўяди. Ҳаромга аҳа – мият бермаслик иймонни йўқотишга олиб келади.

* Ҳар бир мусулмон вақтини энг яхши бир шаклда, фойдали ишу машғу- лотлар билан ўтказиши керак.

* Бу дунёдалигида Аллоҳу таолонинг динига хизмат қилганлар, Аллоҳу та-олонинг бандалари мушкулларини енгиллаштирганлар, машҳарда тахтда, қурсуларда ўтирадилар.

* Иймон, Аллоҳу таолонинг бандаларига эҳсон этган хусусий неъматидир.

* Инсоннинг инсонлик даражаси, Раббини таниш даражаси қадардир.

* Мўмин озиқ-овқат сингари бўлиши, яъни унга ҳар вақт эҳтиёж бўлиши лозимдир.

* Инсоннинг шарафи, унинг илм ва адаб эгаси бўлиши билан белгиланади.

* Аллоҳу таоло азиз ҳисоблаганни ҳеч ким залил қилолмайди.

* Киши жумард бўлса, уни ҳамма ёқтиради, ҳеч ким у билан жанжал қил-майди.

* Шундай кишилар борки, улар қабрга кирганлариданоқ унутиладилар.

* Хато ва камчиликларни бошқаларда излаганлар, кишиларга ёқмай қола бошлайдилар.

1 Ҳусайин Ҳилми бин Саид –

 

Одам сен дегин:

Ҳаром, ҳалол демасдан, топганини еганлар,

Эрта азоб чекажак, одам сен де деганлар. 

Маслаҳатлашиш:

Солиҳлар билан маслаҳатлашган, тўғрисини топади,

Каримлар билан қилинган иш, албатта қўлай бўлади. 

Ошиқлик яширин бўлмайди. (Жисмоний, нафсоний ошиқлиқ эмас, Алло -ҳу таолога ошиқлик ҳақида сўз кетмоқда):

Чуқурдир ошиқ денгизи, кўринмас асло тиби,

Аммо ошиқнинг саси, эшитилар давул каби. 

Заҳардир.

Раббни хотирлашдан бошқа, яхши нималар бўлса,

Ҳаммаси сенга заҳардир, ҳатто асал ҳам бўлса. 

Тадбир ва тақдир:

Амрга кўра тадбир ол, тақдир нима билинмас,

Билгин Ҳақнинг тақдири, тадбир билан ўзгармас. 

Авлиёнинг суҳбати:

Авлиёнинг суҳбати, жуда қулай топилмас,

Суҳбатга етишганлар, файздан маҳрум қолмас. 

Кўз ёши:

Нималар қилмас кўз ёши ила қилинган дуо,

Мингларча тўп ҳамда милтиқ, уни қилолмас асло. 

Сўзим кўпдир:

Етарлисини билдирдим, бошқа савол берма менга,

Балки хафа бўларсан, аслида сўзим кўпдир сенга. 

Суҳбат:

Халқ наздида мўътабар бир нарса йўқ, давлат каби,

Борми давлат жаҳонда, илм, дин дарси, суҳбат каби. 

Ошиқнинг оташи:

Сўнмас ошиқнинг оташи, кўнгулдан кўнгулга оқади,

Маъшуқидан бошқасини, нима бўлса дарҳол ёқади. 

Эртага қолдирма:

Эратага қиламан деган, ҳалок бўлар яхши бил,

Иймон билан ўлиш учун, куфр ифлослигини йўқ қил. 

Икки нарсанинг ҳасрати:

Икки нарсанинг ҳасратида бўлмайди асло тенгги,

Бириси ўтган ёшликдир, бошқаси дин қардошлиги. 

Балки фойдаланарсан:

Динимизнинг асоси тушунтирилар сенга,

Балки фойдаси бўлар ё урар қулоғингга. 

Дўст:

Ғариб бўлган яёвдир, бойлар эса отлидир,

Дўстдан сўзлашмоқ эса, бойликлардан тотлидир. 

Гўзаллик:

Нима бўлса ҳам топилар, бир гўзаллик  ифосликлар ичинда,

Инжу сингари кўринар, оппоқ тишлар қора киши оғзинда. 

Қийматини билиш:

Аҳли суннат йўлини, айнан нақл этдик сизга,

Қийматини билганлар, кўп дуо этсин бизга. 

Сирли қуш:

Бу қушни ҳамма ҳам билмас, унга етишиш қийин,

Қоф тоғида учиб айланар, Анқо билан ёнма-ён. 

Нозни ташлаш керак:

Ҳақ йўлга бош қўйганнинг, ғайрати жуда кўп бўлса ҳам,

Нозланишни ташлаб, ўргансин нозу карашмани ҳам 

Ишнинг ўзи:

Нақл билан билдирдилар, бизга ишнинг ўзини,

Бегонага чиқарманг, буюкларнинг сўзини. 

Тугамас сўзим:

Сўзни жуда кўп чўзмайин, англарсан икки кўзим,

Кўнгул қолдириш енгил, аксинча тугамас сўзим. 

Иш будир:

Холис ибодат бўлмаса, қутилиш умиди йўқдир,

Ишнинг асоси мана шудир, бундан бошқаси ҳечдир. 

Зерикма:

“Мен кўп яшарман,” дема, ажални узоқ кўрма!

Ёмонликдан узоқ бўл, яхшиликдан зерикма! 

Ёшлик:

Яхши уруғ эксангиз, бугун ёшлик чоғида,

Ундан ҳосил йиғасиз, эрта Жаннат боғида. 

Баҳона:

Дема, “Мен ҳали ёшман, ишим, кучим шоҳона!”

Ўлим келса бўлади, бош оғриғи баҳона. 

Байт:

“Ўлим гўзалдир, буки парда орқасидан хабар,

У гўзал бўлмаса агар, ўларми эди пайғамбар.” (Нажиб Фозил Қисакурак) 

Бир шеър:

Биз уммати Муҳаммадга

Марҳамат қил ё Раббона,

Баҳс айла зоти Аҳмаддан

Марҳамат қил ё Раббона!

Сенсан роҳим, сенсан карийм

Сенсан қодийм, сенсан ҳокийм.

Сенсан олийм, сенсан ҳолийм*

Марҳамат қил ё Раббона.

Уммони раҳмат Аҳмаддир

Карам кони Муҳаммаддир

Роҳимнинг шани раҳматдир

Марҳамат қил ё Раббона

Эй холиқи ҳар ду-шаро**

Муҳаммаддир хайрул-варо***

Жамолингдир олам ора

Марҳамат қил ё Раббона.

* ҳолийм – юмшоқлик, мулойимлик.

** ҳар ду-шаро : Еру осмон, яъни мисрада осмону Ернинг Холиқи, дейилмоқда.

*** хайрул-варо:  яратилганларнинг хайрлиси – Муҳаммад алейҳиссаломдир дейилмоқда.

Муаллиф: Алварли Афа (қуддуса сирриҳу). 

Бир кун келади …

Унутма бир кун келади, тутолмас бўлади қўллар,

Албатта сўзлай олмаслар, Аллоҳ демаган тиллар! 

Аллоҳ учун

Қилинган ва севилган, Аллоҳ учун бўлса,

Ташвишлар ҳам бўлади қиммат 

Ақли йўқдир:

“Кўринмаган нарса, йўқ нарсадир”, деганнинг йўқдир ақли,

“Ақли борга кўринади,” деган эмасми ахир, ҳақли ? 

Ноз этмоқ керак  …

Нозли бири бўлса ҳам, ошиқга тутилган киши,

Доимо ноз этиш бўлиши лозим унинг иши.

Фарёд:

Ошиқларнинг фарёди, билганга маънодордир,

Диққат эт сўзларида, жуда кўп ибрат бордир. 

Ошиқ олови:

Мум каби эримаган, мен ошиқман демасин,

Куяман деб қўрққанлар бу оловга кирмасин! 

Дўстдан айри қолиш:

Дўстдан айри қолиш, кўп кўринур, давом қилса ҳам оз,

Кўзга бир қил тушса, киши роҳати бўлолмайди соз, 

Ёмонлик ва яхшилик:

Ёмонликка ёмонлик, ҳар кишининг ишидир,

Ёмонликка яхшилик, эр кишининг ишидир. 

Ақлга ишонма …

Ақлга ишонганнинг оёғи тахтадандир,

Ким айтади, тахта темир каби маҳкамдир. 

Ихлос:

Мақбул ибодат учун, ихлосли бўлиш керак,

Кўкармас, ерга кўмилган мағизсиз бир данак. 

Мушкулдир:

Унга эришиш мушкулдир, сувда ва қуруқда,

Чуқур жарлару, типпа-тик тоғлар бор орада. 

Хизматнинг ошиғи:

Хизматидан мамнун, ҳар тарафни боғлайди,

Қалб уни ўйлайди, кўзлар уни излайди. 

Хизмат учун

У қандай бир тилки, фақат хизматни излар,

Қандай бир бахтли қалбки, хизмат учун  ёнар. 

Ташвишли йўл:

Роҳатликни кутмагин, бу бир ташвишли йўлдир,

Жиҳозларсиз кетилмас, йўллар кўп қўрқинчлидир. 

Ошиқ:

Ошиқ, пиёда бўлса ҳам, у, ҳамиша отлидир,

Йўлда, белда сурунмас, учар у қанотлидир. 

Суҳбат:

Кўнгул на чой истар, на қаҳвахона,

Кўнгул суҳбат истар, қаҳва баҳона. 

Кўнгул байтуллоҳдир, уни йиқитма …

Аллоҳнинг амрига мутеман десанг,

Расулнинг амрига итоат айла.

Ҳалол, ҳаром демай топганинг есанг,

Мўминлик сўзидан фарағот айла.

Заҳми ошиққа кел марҳам суртишга,

Фарҳот бўлиб бир кун боғрин ёришга,

Қудратинг йўқ эса, Байтга боришга,

Кўнгул Байтуллоҳдир зиёрат айла.

Банда ризқин беради Ҳазрати Борий,

Очилган гуллар инжитмас хорни,

Ёмонлик эмасдир эр киши кори*, (* кор – иш)

Камлик этганларга иноят айла.

Қалбингни очиқ тут сиқма Сайроний,

Ризои Борийдан чиқма Сайроний,

Кўнгул Байтуллоҳдир йиқма Сайроний,

Қўлингдан келса иморат айла.

Муаллиф: Ошиқ Сайрони (м.1866 йилда вафот қилган). 

Бало ёзилмайди …

Бандага бало келмас, агар уни Ҳақ ёзмаса,

Ҳақ балони ёзмайди, банда бузилиб озмаса. 

Ўлимни унутиш …

Мана шу икки ғофил киши, ўлимни хотирламайди:

Бири ҳаромдан қочмайди, бошқаси намоз қилмайди. 

 Диплом …

Дипломига ишониб, ўзини олим санар*,

Бундай киши шайтонга, ғоят тезда алданар.

* санар – ҳисоблар.

Чўнтаксиз кафан …

Бой бўлса нима бўлар, охири бир чўнтаксиз кафан,

Жинни бўлмай кимдир у, молу мулки билан мақтанган? 

Ғарб маданиятли эмишми …?

Агар маданий бўлиш, очиш эса баданни,

Демак, ана у ҳайвонлар, Ғарбдан ҳам маданий. 

Динини билиш учун …

Мазмун, тафсир ўқиган, динини тўғри билолмас,

Илмиҳол ўқимаган, тўғрини ўргана олмас. 

Табут ва ёқут:

Тахтадан қилинса-да, туйлар тиклатир табут,

Тош жинсидан бўлса-да, зийнатдир қизил ёқут. 

Ибрат олиш керак …

Ибрат олиш керакдир, даврнинг бузиқ ҳолидан,

Ер кўтармас исённи, ёрилар уволидан. 

Эътиборсизлик …

Шу эътиборсизликлар, бизни еб битиради,

Энг яхши ҳислатларни, бир-бир олиб кетади. 

Ҳар ким экканини ўради(йиғади):

Онадан кечилса ҳам, севилгандан кечилмас,

Ёмонлик экилса агар, албатт хайр ўрилмас.

“Биз қайси бир пайғамбарни дунёга туширган бўлсак, одамлар Аллоҳнинг изни-иродаси билан унга итоат қилсинлар деб туширдик.”

Оламни сен хизматчи қулинг ҳисоблама …

(Баъзи бир қисқартиришлар ила таржима қилинди.)

Оламни сен хизматчи қулинг ҳисоблама,

Сен Ҳақ учун оламнинг хизматчи қули бўл.

Нафсинг ҳавоси  билан мағрур бўлиб алданма,

Юзинг қўйсин қадам, ҳар оёқнинг йўли бўл.

 

Ғарозсиз, қаршиликсиз хизмат эт ҳар жонлига,

Ҳеч кими йўқнинг, тушкуннинг оёғи бўл, қўли бўл.

Аллоҳ учун ҳаммани ҳурмат қил, сев ва севил,

Ҳар кўзга чўпчак бўлма, сумбули бўл, гули бўл.

 

Хафа қилма ҳеч кимни, ҳеч кимдан хафа бўлма,

Кулиб тур, бўл ширин тил, оғизларда боли бўл.

Қуёш каби шафқатли, ер каби камтарин,

Сув каби саҳоватли, марҳаматга тўли бўл.

 

Борлигингдан бўшаки, йўқликка эришасан,

Сўзинг ҳақиқат бўлсин, Ҳулусийнинг дили бўл.

Саид Усмон Ҳулуси Дорандавий (қуддиса сирриҳу).

Кеча-ю кундуз айлана-айлана,

Излаганим Ҳақдир менинг,

Аллоҳ деяроқ ёно – ёно,

Излаганим Ҳақдир менинг. 

Ёлғончи:

Ёлғончининг уйи ёнмиш, ҳеч ким ишонмамиш,

Чунки ҳамма буни ҳам яна бир ёлғон демиш. 

Аллоҳ дўстини севган:

Киши севганлари билан баробар бўлади,

Аллоҳ дўстини севган, албатта қутилади. 

Аччиқла берсанг қарор …

Ҳамма ишинг бўлсин ярар,

Ҳеч кимга бўлмасин зарар!

Охири фалокат бўлар,

Аччиқла берсанг қарор! 

Дўст ва душман …

Шарр*нинг ози ҳам кўпдир, хайрда чеклаш йўқдир, (* шарр – ёмонлик, бузуқлик.)

Мингта дўст бўлса оздир, аммо бир душман кўпдир. 

Баттарнинг баттари …

Кел ҳолингга шукр айла, баттарнинг баттари бор,

Ҳеч нарса ёмон эмас, иймонсиз ўлиш қадар. 

Охиратга тайёргарлик …

Далага арпа эксанг, қандай қилиб буғдай ўрасан?

Умринг иймонсиз кечса, қандай қилиб мўмин ўтарсан? 

Бир хил тут (Бир хил кўр) …

Мажнунни хор кўрма, Лайло ила бир тут!

Ҳикмат томчисини, дарё ила бир тут!

Илмига амал қилмаган бир олимни,

Бубул ҳисоблама, қарға ила бир тут! 

Сен нимасан …?

Жинний бўлсанг табибга, Ўлик бўлсанг мозорга бор!

Мусулмон бўлсанг тавба эт, тозалансин барча кир! 

Зокир ва ҳақир …

Шукр этган шокир бўлар, зикр этган зокир бўлар,

Аллоҳни танимаган залил ва ҳақир бўлар. 

Ҳақир –  Эътиборсиз,аҳамиятсиз, қимматсиз, паст, оддий

Шокир – кўрган яхшиликларига шукр қилган, Аллоҳдан рози бўлган маъноларига келади.

Залил – хору зор бўлиш, хўрланиш каби маъноларга келади.

Зокир – зикр этувчи, хотирлавчи, Аллоҳни ёдга олиб турувчи маъносида қўлланилади. 

Кўзёши …

Мўминга хос кўзёши, илоҳий бир раҳматдир,

Ҳақдан солиҳ қулига эҳсондир, марҳаматдир. 

Йиғламоқ …

Дунёлик учун йиғламоқ, пасткашлик, зиллатдир,

Ажойибликдан баттар, қаватли жаҳолатдир. 

Молу дунё …

Молу дунё орқасидан қувиш, аччиқ бир надоматдир,

Фаросат аҳли учун тўғри йўлдан оғмоқдир. 

Ҳар ким экканини йиғади …

Қандай яшасанг яша, албат бир кун кўчарсан,

Қилмишингни топарсан, экканингни йиғарсан. 

Ислом келганидан сўнгра …

Ислом келганидан сўнгра, ўзгарди мингларча инсон,

Иймон билан шарафланди йилларча бутга сиғинган. 

Маърифат аҳли …

Муршиди комил зотлар, фаросатла боқарлар,

Зулматни ойдинлатиб, қалбни нурлантирарлар. 

Нега бугун эмас?

Эртага яхши бир тавба этаман дейсан,

Бугунни эртага нега кечиктирасан? 

Молингни ташлаб кетасан …

Қандай яшасанг яша, мозорга кетажаксан,

Тўплаган молу мулкни, бир кун тарк этажаксан. 

Динга мос бўлиш қийинлашади …

Қиёмат яқинлашаркан, уйғун бўлиш динга,

Олов тутишга ўхшайди, овучларнинг ичида. 

Қиймат сиз ўзингиз …

Иймонсиз бўлсангиз гар, албат қийматсиз сиздир,

Иймонга эришсангиз, қиймат сиз ўзингиздир. 

Ақлсиз бошнинг жазоси …

Жоҳил, қизи-ю ўғлига таёқ берар,

Ақлсиз бошнинг жазосин оёқ тортар. 

Арава(машина) ағдарилганида …

Арава йиқилса йўл кўрсатувчи кўп бўлар,

Ёрдам исталганда улар, дарҳол йўқ бўлар.

(Бир иш бошласанг, маслаҳатчилар кўп бўлар,

Уни бажаришга ёрдам десанг, ҳамма қочар.) 

Гул ниҳолдан унар …

Булбулнинг фиғони бор,

Ёлғиз гулла они бор,

Жононсиз жон ошиқсиздир,

Ҳар бир жоннинг жонони бор.

Мазлумнинг кўз ёшлари …

Алдатмасин қалъанинг рангли мармар тошлари,

Қиролни сувда буғар, мазлумнинг кўз ёшлари. 

Тафаккур …

Данаклар ичида ўрмон яширин,

Заҳарлар ичида дармон яширин,

Уларни ибратла тафаккур этсанг,

Буғдай бошоғида хирмон яширин. 

Ўз жонига қасд қилиш …

Қутила олмассан, ўз жонингга қасд қилсанг-да,

Ҳақиқатни кўрарсан, мозорингга кирганда.

 Булбулнинг дарди:

Тиканла гул дўст бўлмиш,

Булбулнинг кўзи тўлмиш,

Кўкка чиқмиш фарёди,

Тортиб сочини юлмиш.

Бири демиш: Эй булбул!

Ма сенга лола, сумбул!

Булбул ёш тўкиб дерки:

Йўқ, менга лозими гул.

Йиллар ўтар билсанг гар …

Яшаганинг муддатда келар-кетар ҳар сана,

Умрни бекор ўтказма, қийматини билсана!

Ўлимдан қўрқиш …

Ким Аллоҳдан қўрқса гар, ўлим унга ёр бўлар,

Десаки, “тирилиш” йўқ, қабри унга тор бўлар.

Жон бериш талаши …

Берган ҳам, олган ҳам У бўлса, ачинадиган нима бор?

Талашишни кўрган ҳам бу жон сеники дея билар.

Қутилиш фирқаси …

Тўғри иймон этганнинг ёрдамчиси Ҳақ бўлар,

Фақат нажот фирқаси Аҳли суннат қутилар.

Аллоҳ севгиси …

Ҳақ севгисидан бошқа, қанча гўзал бўлса малҳам,

Ҳаммаси заҳм-заҳардир, софи шакар бўлса ҳам.

Идишдан сизади …

Киши кибрли бўлса гар, барчага дарҳол аччиқланар,

Идишда бир нарса бўлса агар, ундан ўша сизар.

Нафс ўзига сиғинтиради …

Нафс турли хил ёмонликни қилдиришга уринар,

Кибрланир, ўзига сиғинтиришга уринар.

Экканингни йиғасан …

Яхши, гўзал уруғ эк, ҳаётинг ҳар даврида,

Экканинг йиғарсан, эртага жаннат боғида.

Шу икки киши …

Шу икки киши ўлимни асло хотирлай олмас,

Бирининг иши ҳаром, униси намоз ўқимас.

Аллоҳ учун уйқу …

Аллоҳ учун бўлмаса, уйқусиз қолиш бўшдир,

Гар Унинг учун бўлса, ухлашимиз ҳам хушдир.

Иймон тўла кўнгул …

У қандай бахтли кишики, ўқигани Қуръондир!

Азонни эшитганда, кўнгули тўла иймондир!

Руҳ ва бадан соғлиги …

Руҳнинг соғлиги учун оз гуноҳ қилиш керак,

Бадан соғлиги учун ҳам оз еб-ичиш керак.

Меҳнат қилиб дуода бўлиш …

Аввал меҳнат қилиб, сўнгра дуо диннинг асоси,

Қабули шаён бўлар, меҳнат қилганнинг дуоси. 

Зерикма …

Узоқ йиллар яшарман, доим қоларман дема!

Яхшиликдан, ибодатдан асло чарчаб зерикма!

Аллоҳ дегин …

Шундай бир кун келарки, тутмас бўлар бу қўллар,

Шаҳодат сўзлай олмас, Аллоҳ демаган тиллар!

Нимага ярайди …?

Олтиннинг олдида пул нимага ярайди?

Ҳақни танимаган қул нимага ярайди?

Тўғри дейишиб барча бир йўлга кирмиш,

Жаннатга чиқмаган йўл нимага ярайди?

Тикансиз гул …

“Тикансиз гул бўлмас”, дерлар,

Аммо гул қиймати тинмас,

Чунки унда қиймат бўлмас,

Ёнида гул бўлмаса агар.

Қадар …

Қадар, худди оқ қоғозга ёзилган оқ ёзув,

Кўринмагани учун ўчирилмас оқ ёзув.

Умр фақат бир кундир …

Умримиз уч кундир, бири ўтди, эрта келарми?

Демак, умр фақат бир кундир, у ҳам бўлса бугундир.

Ҳаромдан қоч  …

“На бўлдим”, демагин, “Сўнггим на бўлади?” – де!

Ҳаромдан қоч, ҳалол е, кўзга тушмасдан парда!

Дунё завқлари ўткинчидир …

Дунё завқлари ўтар, қолмас биридан асар,

Хушхабар, ўларкан Озроилга табассум этар.

Гул тикансиз бўлмас …

Тиканлари бор дея, гулга терс боқманг,

Тикансиз гул бўлмас, бекорга ўртанманг.

Ёмон оғайни …

Илон, чаён чақса гар, балки-да жонга зарар этар,

Оғайнинг ёмон бўлса, динга, иймонга зарар этар.

Истишора(маслаҳатлашиш)ни билмаган…

Истишора билмаган, ишини янглиш қилар,

Сўнггида пушаймон бўлар, охир тилин тишлар.

Ўзбекларда, “Маслаҳатли тўй тарқамас”, дейиладиган мақол бор.

Олим билан ўзингни бир тутма …

Олимлик енгил эмас, бу ҳақиқатни унутма!

У буюк олимлар билан сен ўзингни тенг тутма!

Ишига боқ …

Аёлнинг динига боқ, кўзу қошини сўрама!

Кишининг ишига боқ, ирқи ва ёшини сўрама!

Нонкўрнинг панди …

Нонкўр кишиларнинг билолмассан пандини,

Бир яхшилик қилган бўлсанг, қўри ундан ўзингни.

Роҳат ва сарват …

Роҳат бермайди соғлик, сарват келтирмас роҳат,

Роҳатда ортар иллат, сарватла ортар ғафлат.

Дўстинг мингта бўлса ҳам оздир …

Ёмоннинг ози ҳам кўпдир, хайрга чегара йўқдир,

Дўст минг бўлса оздир, душман битта ҳам бўлса  кўпдир.

Оқибат …

Насибадир кездирган у ер, бу ерга бизни,

Кун келар, оқибат олар ер, шу ерга бизни. 

Сен ҳам ўласан …

Ташвишларинг катта эмас,

Одам, одамга юк эмас,

Сен ҳам ўласан албатта,

Жон баданга мулк эмас.

Ўзи қозиган чуқур ўзи тушар …

Ким бировга қозиса чуқур,

Муқаррар аввал ўзи тушар.

Холиқ билар …

Яхшилик қил кўлга от, тўпласин уни балиқ!

Уни билмаса балиқ, шубҳасиз билар Холиқ.

Буюкни кичик ҳисоблама …

Буюклик инсонларга Ҳақдан бирор атодир*,

Буюкни кичик кўриш, жуда катта хатодир. (* ато – ҳадя, савғо маъносига келадиган сўз, яъни буюклик ҳам Аллоҳу таоло тарафидан бандаларига насиб этилган ҳадядир, марҳаматдир.) 

Солиҳ амал …

Ибодат қилишга урин, ташла буюк хаёлни,

Роббимиз зойи кетказмас, ҳеч бир холис амални.

“Буюкларнинг кўпчилиги, “Ибодатлар ўн қисмдан иборатдир. Уларнинг тўққизи ҳалол топишдир. Қолган бир қисми эса, биз билган барча ибодат-лардир,” деганлар.” Аҳмад бин Абдуллоҳ Исфағоний (раҳматуллоҳи алейҳ).

“Агар мен ғийбат қиладиган бўлсам, энг аввал ота-онамни ғийбат қилган бўлардим. Чунки менинг савобларимнинг уларга берилиши мен учун янада хайрлироқ бўлади.” Абдуллоҳ бин Муборак (раҳматуллоҳи алейҳ). 

Ихлос соҳиби кимдир?

Ҳикмат аҳли зотлардан биридан, “Ихлос соҳиби кимдир? – деб сўрагалари- да, у зот, “ёмонликларини яширингани сингари яхшиликларини ҳам яшир-ган кишидир,” дея жавоб қайтардилар. 

Иккита ибратли митти ҳикоя:

  1. Ҳикмат аҳли зотлардан бирининг(мен эшитган ҳикояда Имоми Аъзамга нисбат этиб сўзланганди) кун кечириши тижорат билан ўтарди. Унинг сав-до карванлари бошқа бир шаҳарга мол олиб кетаётганида карвонга қароқчилар ҳужум қилдилар ва молларни мусадора қилишди каби хабар келади. Молларнинг соҳибига (Яъни Имоми Аъзам ҳазратларига) бу нохуш хабар-ни этказилганида “Алҳамдуллоҳ” (Аллоҳу таолога ҳамдлар бўлсин) дейдилар.

Бир мунча вақт ўтганидан сўнгра карвондан янги хабар келади. Бу янги ха-барда олдинги хабар бироз янглиш бўлиб, бу зот-нинг(Имоми Аъзам ҳазратларининг) карвонлари қароқчиларга дуч келмагани билдирилади.

Имом ҳазратлари бу сафар ҳам “Алҳамдуллоҳ” сўзини такрорлайдилар. Бу ҳолга гувоҳ бўлган талабалар Имоми Аъзам ҳазрат-ларидан, “Ё устоз! Сиз молингиз йўқолганида ҳам, топилганида ҳам бир хил “Алҳамдуллоҳ” дедингиз, бунинг каромати нимадир?” – деб сўрадилар.

Имом ҳазратлари шундай жавоб қилдилар: “Карвоннинг қароқчилар қўли -га тушгани ҳақида хабар келганида қалбимга қулоқ тутдим ва ҳеч ачиниш сезмадим. Шунинг учун Аллоҳу таолога ҳамд бўлсин дедим. Кейингиси молларнинг йўқолмагани ҳақида  келган хабардан сўнгра ҳам яна қалбимга қулоқ солдим. Бу сафар эса, ҳеч хурсанд бўлмаганимни сездим ва бунинг учун ҳам Аллоҳу таолога такрор шукр этдим.”

Ҳикмат аҳли зотлар, ана шунақа ибрат аҳли кишилардир. Уларнинг ҳар сўзи, юриш туришлари ибратдир. Афсуслар бўлсинки, бугунги бизнинг кунларимизда бундай зотлар жуда оз ва ҳатто йўқ каби кўринади.

  1. Яна бир ибратли ҳикоя: Ибодатларини ҳеч канда қилмайдиган бир ҳик- мат аҳли зотнинг бир таниши унга кўрган тушини сўзлаб берибди. У туш кўрган киши тушида бу ҳикмат аҳли зотнинг исмини Аллоҳу таолонинг  жаҳаннамликлари рўйхатида турганини кўрганмиш. Бу тушни эшитган ҳикмат аҳли зот хурсанд бўлиб, Аллоҳу таолога ҳамду саналар ва шукрлар айтибди. Туш кўрган киши эса, ҳайрон бўлиб, “Сен қандай одамсан? Сени жаҳаннамга отажаклар, сен эса хурсандсан, Аллоҳга шукр қиласан”, деган экан. У ҳикмат аҳли зот, “Эй одамизот! Сенинг тушинг тўғри бўлса, бу мен учун ҳар қандай неъматдан буюк неъматдир. Чунки мен, Аллоҳу таоло-нинг ҳисобидаги кишимишман. Киши Аллоҳу таолонинг ҳисобида турса, ундан бахтиёр яна бошқа киши бўлиши мумкинми?” – деяроқ жавоб берган экан.

Хоинга яхшилик қилиш …

Хоинга ишониб бўлмас, тинглагин оталар сўзини,

Ким қарға сақласа, бил аввал чўқир унинг кўзини. 

Маслаҳатлашмаганлар …

Йўлини йўқотар, ҳисобсиз хатолар қилар,

Охири пушаймонлик – бу эса нимага ярар.

Суҳбат …

Омма ўйлайдики, неъмат бўлмас давлат каби,

Ҳақиқат шулдирки, давлат бўлмас суҳбат каби. 

Китоб …

Китоб олтин қафас бўлса, илм унинг ичида қушдир,

Боши ишлаган киши, ўша қушга соҳиб бўлмишдир. 

Душман битта бўлса-да кўпдир …

Ёмонликнинг ози ҳам кўпдир, яхшиликнинг чеки йўқдир,

Дўстинг мингта бўлса ҳам оз, душман битта бўлса-да кўпдир. 

Экканингни йиғарсан …

Баҳор экканларингни, кузда албатт йиғарсан,

Қандай яшаган бўлсанг, айнан шундай кўчарсан. 

Гулни севган …

Ким гулни севса, тиканига ҳам тўқнашар,

Яёв бўлса ҳам учар, улов топар отланар. 

Давосиз дард бўлмас …

Қаллоб бўлган мард бўлмас, давоси йўқ дард бўлмас,

Ким дардини айтмаса, у албат дармон топмас. 

Хаста қалбга илож(дармон) …

Қаронғиликка ёруғ соч, тўғрига эргаш, ботилдан қоч!

Фақат Аҳли суннатнинг йўли, бидъатга бўлади илож. 

Ҳамма айблар …

Жон ердан урилди, кўз ёшлари булоқ бўлди,

Разолатлар битмади, дўсту душман айблар бўлди. 

Расулуллоҳнинг меърожи …

Ёруғлик тезлигидан тез, ўхшаши йўқ жаҳонда,

Ақл бовар қилмас жойларга бориб келди бир онда. 

Умрни бекорга ўтказма …

Киши илм ўргансин, агар унда ақл бор бўлса,

Кўп пушаймон бўлар, умрни бекорга ўтказса,

Сохта табассум …

Ҳар жойда бўлса, фитна, фасод ошкора,

У вақт, иржайишдан бошқа бўлмас чора. 

Банда озмаса гар …

Бандага бало келмас, ҳақ ёзмаса агар,

Ҳақ бало юбормас, банда ҳам озмаса гар. 

Ухлаб ғафлатда қолма …

Уйқуни бироз озайтир, бекорга ўтмасин замон!

Эртага кўп пушаймон бўлар, ётиб ғафлатда қолган. 

Нафс овораси бўлма …

Нафс овораси бўлма! Ажал тўкмоқда япроқ,

Мулкинг мозорга бормас, баданинг бўлар тупроқ. 

Сабрнинг оқибати саодатдир …

Жонинг сенга омонатдир, этма унга хиёнат!

Сабрнинг сўнгги оқибати, саодатдир ниҳоят.

Севгани билан баробар бўлар …

Киши, Ҳақ учун севгани билан баробар бўлар,

Ҳақ таоло дўстини севганлар, албатт қутилар. 

Баттарнинг баттари …

Шу ҳолингга ҳам шукр эт, баттарнинг баттари бор,

Ўлсанг гар иймонсиз, шу бўлар баттардан баттар.

Ошиқ ўлар …

Маъшуқлар муҳаббатила ошиқлар ёпилгандир,

Маъшуқ бўлганлар ҳаёт, ўликдир ошиқ бўлганлар.

Мода ва зиллат …

Қўшилди бир гуруҳга – мода дейилган иллат*га,

Маймундек тақлид этди, ботди бутун зиллат**га.

*иллат – хасталик, касаллик.

** зиллат – диққатсизлик, эътиборсизлик.

Илмиҳол ўқиш …

Илмиҳол китобин ўқи, қалбинг нур ила тўлсин!

Умрингни илм билан тўқи, мақсадинг аниқ бўлсин!

Гуруҳчилик …

Қилиқлари битмайди, халқимизни бўлганлар бор,

Гуруҳ тузмиш хоинлар, ўлдирган бор, ўлганлар бор.

Иймонни заифлатма …

Илми ҳоллардан ўрган ҳалолни ва ҳаромни!

Гуноҳлардан узоқ тур, заифлатма иймонни! 

Файз оқади …

Авлиёнинг қалбиндан ололганга файз оқади,

У файз, бу дунё севгисини қалбдан чиқаради. 

Ўлаётганида кулимсираш …

Бу дунё завқлари ўтар, қолмас улардан бир асар,

Унга хушхабар шулки, у Азроилга кулимсилар. 

Ахлатда …

Мақол борки, “Эрта турган йўл олар,

Хўроз ўлса, кўзи ахлатда қолар.” 

Севганга …

Енглими, енгсиз чокман бўлса бўлди кийганга,

Гўзали ҳам, хунуги ҳам бир хилдир севганга.

Севилгани гўзалидир …

Унисини узун, бунисини калта дейсан,

Аслинда гўзали удир, ўзинг кимни севсанг.

Аслига тортар …

Қатрон қанча қайнатсанг ҳам бўлмас шакар,

Асли бузуқ бўлганлар аслига тортар.

Динга хизмат қил …

Ислом бир буюк неъмат, сен ҳам қил динга хизмат!

Бекор ўтмасин вақтинг, Аллоҳга қил ибодат!

Сукут сақла …

Илминг бўлса гар, сўзлагин, олим дея танисинлар,

Илминг бўлмаса сукут сақла, сени одам десинлар.

Экмасдан ўрилмас …

Ҳамма яхши билади, кимки экса у ўради,

Экмасанг ҳосил ўрнига, ҳаво келиб тўлади.

Тўғриликдан айрилма …

Ёлғончининг бошига давлат қуши қўнарми?

Тўғриликдан айрилма, ҳийла этган ўнарми?

 Раббимизга қовуштир …

Ҳазрату иштиёқла дўстимизга кетамиз,

“Роббимизга қовуштир,” дея дуо этамиз. 

Ҳақдан хушхабар …

“Умматингни сенга бердим эй Ҳабиб,

Жаннатимни уларга этдим насиб.” (Сулаймон Чалабий раҳматиллоҳи а-лейҳ, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алейҳи ва салламга бағишланган қасидадан). 

Адабли бўл …

Аждодингга муносиб яша, адабли бўл!

Лайқо сувга тош отма, модага узатма қўл! 

Зулм узоқ яшамас …

Зулм узоқ яшамас, у сўнади ниҳоят,

Уй йиқитганнинг уйи йиқилар албатт … 

Аллоҳ бор …

Яширину очиқ, ҳаммасин биладиган буюк Аллоҳ бор,

Яхшиликларда кўп савоб, ёмонликларда фақат гуноҳ бор. 

Нафсга мухолифат …

Эришмоқ истасанг эртага катта севинчга,

Мухолифат бўлгин, нафсингга кундузу кеча! 

Бузуқ йўлдан топиш …

Топиши порнодан, айланиб турибди чархи,

Хотин савдосидан бормидир бу ишнинг фарқи? 

Адабсиздан олим чиқмас …

Адабли диндор бўлади, фосиқ ва золим ундай бўлмас,

Кўп уриниб, илм ўрганса-да, адабсиздан олим чиқмас. 

Иймон …

Тўғри бўлган бир иймон, банданинг энг буюк бахти,

Инончли султон бўлар, нима қилар у тожу тахтни. 

Жоҳил афсона дер …

Динимиз кўп юксакдир, шунчалар ҳам гўзалки,

Диндан хабарсиз жоҳил, “Бу афсона,” дер балки. 

Ҳаёт …

Бу ҳаёт баъзан ширин, баъзан жуда аччидир,

Баъзилар лаънат этар, баъзилар дуочидир. 

Ўгут олмаган қулоқ …

Қайси қулоқки, ўгут олмас тинглаганларидан.

Унга отиш лозимдир, ўқларни тешикларидан.

(“Уққанга бир сўз, уқмаганга минг сўз” дейилган ўзбек халқ мақоли ҳам бор). 

Ғафлатдан сақлан …

Имконинг бор экан, нега куйган уруғ экарсан?

Ғафлатнинг жазосин охиратда кўп чекарсан. 

Ҳузурни топиш қийиндир …

Атрофни ёндириб, куйдираётса, шу инкор садоси,

Кунимизнинг инсони, қайдан топсин ҳузуру сафони? 

Лайлонинг висолига эришиш учун …

Мажнунман деган киши, қанча қон йиғласа ҳам,

Лайлога етишамас, чўлларда чекмасдан ғам. 

Ўлим олдида …

Олдини кўрмайди, кўзи доим узоқдадир,

Ўлим олдида кезар, бир оёғи тузоқдадир. 

Ўзингдан изла …

Ҳарорат нордадир, сочда эмасдир,

Каромат бошдадир, тожда эмасдир,

Нима излар бўлсанг, ўзингдан изла!

Қуддусда, Маккада, Ҳажда эмасдир. 

Сўнгги пушаймон фойдасиз …

Ботилдан узоқ туриб, ҳақиқатга суяниш лозим,

Кейинги пушаймон фойдасиз, дарҳол уйғониш лозим. 

Ҳаққа таслим бўл …

Шукр эт ёлвор Аллоҳга,  қарамагин гуноҳга,

Ҳаққа таслим бўлсанг гар, етишарсан фалоҳга. 

Ҳақ йўл …

Ҳеч ерда йўқдик, бор бўлдик, ақлу фикрга тўлдик,

Саноқсиз йўллар ичидан, шукр Ҳақ йўлда бўлдик. 

Шаҳватни сўндириш …

Ёмон нарсадан узоқ тур, кечаси қил ибодатни!

Рўза тут, сиркали егин, шулар сўнтирар шавкатни. 

Инкор этган …

Банда, ё Ҳақ йўлда юрар, ёки куфрда бўлар,

Инкор этган кунини, эрта маҳшарда кўрар. 

Эккан йиғар …

Кун келар барча кўчар, ажал шарбатин ичар,

Ким нима эккан бўлса, маҳшарда ҳосил йиғар. 

Ибратли боқмаган кўз …

Ақл тафаккур қилмаса, боқмаса кўз ибратла

Кишига душман бўлмас, ундан янада катта. 

Қурбонлик қил …

Агар кучинг етса, Аллоҳ учун қурбонлик қил!

Сирот сенга бўлар равон, бўлмас енгичка қил. 

Битмаган ғафлат …

Бу ҳолат қачонгача, шундай давом этади?

Узоқ сурган бу ғафлат, қаергача кетади? 

Исломга уйғун бўлиш …

Исломга уйғун бўлса киши, хайрли бўлади иши,

Қарашлари ойдинлашиб, фарқлайди олтидан бешни. 

Бахтли бўлиш …

Кишиларни бахтли этган, Ҳаққа бўлган инончидир,

Зикр этиб, ибодат қилиш, унинг битмас қувончидир. 

Эҳтиёжлар битмайди …

Ахмоқнинг қарзи битмас, тугамас эҳтиёжлар!

Қарзнинг бири битмасдан, бошқаси дарҳол бошлар. 

Меҳнат қилиш …

Узун замон асоратда қолди бу ватан,

Меҳнат қил, бирмидир, меҳнаткаш ва бўш ётган? 

Машварат …

“Машварат” деганлари, маслаҳат, фикрлашишдир,

Аллоҳга суяниб, сабабларга ёпишишдир.

Дармон излардим дардимга …

Дармон излардим дардимга,

Дардим менга дармон эмиш,

Бурҳон* сўрардим аслимга,

Аслим менга бурҳон эмиш, ҳой,ҳой.

Чапу ўнгни кўзлар эдим,

Мен дўст юзин кўрсам, дея,

Мен четларда излар эдим,

Ул жон ичинда жон эмиш.

Рўза, намозу ҳаж ила,

Ўйлама зоҳид, битар ишинг,

Инсон-и комил бўлишга,

Лозим бўлган ирфон эмиш, ҳой-ҳой.  Шоир Ниёзий Мисрий

*Бурҳон – далил. 

Тиллар қанчалар ҳайрон …

Тиллар қанчалар ҳайрон бўлар,

Асари зикруллоҳ ила,

Йўллар бутун, осон бўлар,

Асари зикруллоҳ ила.

Нафсин ҳавосидан кесил,

Зикр айла Ҳақни муттасил,

Покланар ойна-и тил,

Такрори зикруллоҳ  ила.

Истаса кел қалбинг сафо,

Зикр айла Ҳақни доимо,

Касал бўлган топар шифо
Тумори зукруллоҳ ила.

(Бу шеърТуркияда 2013 йил учун чиқарилган “Semerkand” тақвимининг 4-ноябр варағида босилган ва муаллифи кўрсатилмаган эди.) 

Бандалик қилсанг севарлар сени …

Доим яхшилик қилсанг, яхшисан дерлар сени,

Ҳаққа бандалик қилсанг, одамлар севар сени. 

Исломга уйғун яша …!

Билиб ё билмай содир этган гуноҳларга тавба эт!

Исломнинг ҳукмига мос яша, амру тақиқни кузат! 

Ҳисоб бериш  ҳақдир …

Чиқишни ўрганиш лозимдир, бу дунё дейилган қафасдан!

Банданинг ҳисоб бериши ҳақдир, ютгани ҳар бир нафасдан. 

Гулни булбул билармиш …

Гул ғўнчаси қадрини, фақат булбул билармиш,

Сенинг севгинг аҳлига, оби ҳаёт берармиш. 

Ер кўтара олмас исённи …

Ибратла қараган кўрар ва англар даврнинг ҳолидан,

Ер кўтара олмай исённи, ёрилар уволидан. 

Бош дейилмас …

Кўздан оққан ҳар сувга, марҳаматли ёш дейилмас,

Саждага кетмаётса, у каллага бош дейилмас. 

Мавло учун …

Ақлдан озиб Мажнун каби, чўл ошсанг Лайло учун,

Бекор кетар ғайратларинг, этмасанг Мавло учун.

Қўлни қуруқ қайтармас …

Қуруқ қайтармас қўлингни, “Ё Раббий лутф эт,” дерсанг,

Шони юксакдир, беради, қанчалар кўп истарсанг.

Яхши ҳам, ёмон кетар …

Хон соҳиби ҳам, хоннинг ўзи ҳам қолмас кетар,

Яхши ҳам, ёмон ҳам тобутга минир-да жўнар. 

Тошдан ясалган узук …

Узук бўладиган бир тош, қаттиқлигидан воз кечар,

Синдирилиб, юнилишни ўзига муносиб этар.

“Бош қаттиқми, тош қаттиқ?”Аммо боши қаттиқ ҳар киши,

Истар, узук бўлишнимас, қаттиқ бош одам бўлишни.

Мақолда дейилар:”Бош қаттиқми, тош қаттиқ?” Бунга кўра ҳар киши,

Узук бўлишни эмас, истар қаттиқ бош одам бўлишни. 

Тўғри ўқилган намоз …

Тўғри ўқилган намоз, қайғули кўнгулни шод этар,

Ҳузурга эриштирар, ёмонликлардан озод этар.

Ёки

Тўғри ўқилган намоз, ғамли кўнгулни равшан этар,

Ҳузурга эриштириб, унинг ғиралигин ман этар. 

Мусулмонга хизмат …

Дин биродарига хизмат, бўлади мақбул ибодат,

Мусулмонни хафа қилиш, бўлади буюк фалокат. 

Ашура куни …

Ашура куни тутилган рўза, бир санага бадалдир,

Бу кунги бошқа ибодатлар ҳам, кўп қимматли амалдир. 

Асҳобнинг фазилати …

Фазилатда ҳеч ким Асҳобга етиша олмас,

У мақомга илм-ирфон ила эриша олмас.

Чунки У – икки жаҳон сарварини кўрмасдан,

Фазилатнинг мазмуну маъноси тўла бўлмас. 

Энг буюк хазина …

Фарзи айн илмидан бирор нарса ўргансанг агар,

Дунёнинг хазинасин қиммати бўлмас у қадар. 

Мазлумнинг оҳи …

Мазлум бўлганнинг оҳи, туширар тахтдан шоҳни,

Тоғлардан оғир бўлар, зулм қилганнинг гуноҳи. 

Солиҳлар билан бирга бўл …

Авлиё  ғаниматдир, бор-да улар билан ўтир!

Уларла ўтирган қул, турганида султон бўлур. 

Тавба қил …

Жонинг тандан чиқмасдан, тавба айла Аллоҳга,

Тўхтат у гуноҳларни, ҳеч қилмагин бир яна.

Тавба:

Албатта қутилади, тавба ила ўлган киши,

Хушхабарга эришади, гуноҳсиз келган  киши. 

Тавба учун тавба:

Меъдамиз ғоят тўла, руҳимиз эса очдир,

Ҳар бир тавбамиз, яна бир тавбага муҳтождир. 

Пушаймон бўлиш тавбадир.

Тавба, кескин сўз бериб, тўла пушаймон бўлмоқдир,

Гуноҳлардан сақланиб, Ҳақ амрига бўйсунмоқдир.

Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: “Умматимнинг бошига шундай кунлар келадики, бир одамнинг исмини эшитишингиз, у билан учрашганингиздан кўра хайрлироқ бўлади. У билан учрашиш эса, уни синаб кўри-шингиздан хайрли бўлади. Агар уни синаб кўрсангиз, уни севмайсиз ва амалини ёқтирмайсиз.”

Фарз илми …

Фарз илмидан бир нарса ўргансанг агар,

Хазиналар қиммати бўлолмас у қадар. “Turkiye” газетасининг 2014 йил 7-март сонида босилган “Бизнинг саҳифа” рубрикасидан олинган.

Тубандаги қатор ҳикматли иборалар юқорида номи тилга олинган газета-дан, islamdinimiz.com сайтидан адресимизга келган мак-тублардан, Туркиядаги Ихлос Вақифи 2014 йил учун нашр этган тақвимдан ва 2014 йил учун чиқарилган “Семерқанд” тақвимидан таржима қилинганлардир. 

Сўз чўзилганида …

Кўп узоқ сўзланса сўз, дўстликни бузар оқибат,

Кераксиз кўп эзмалик, ҳар кимни қийнар албат. 

Қусур кўрмасанг …

Агар жон оғайнингда, кўрмасанг хато ва қусур,

Орангиздан қил ўтмас, озаймас севги ва ҳузур. 

Аллоҳ бандасига зулм қилмайди …

Асло, ҳеч жабру зулм этмас, қулга Худоси,

Ким нима олса, удир унинг ўз жазоси. 

Ишни аҳли(устаси)дан сўра …

Йўл-йўриқ билмаганни одам ҳисоблаб, ҳол сўрама!

Бубул билан бирга бўлган қарағаларга гул ол дема! 

Дарддан сўнгра ҳузуру ҳаловат …

Баъзан дардлар, балолар ёмғир каби ёғар,

Рангбаранг  камалак ёмғирдан кейин туғар. 

Бир кўнгулдан жой олинг …

Кимки кўздан йироқ, у кўнгулдан ҳам узоқ,

Бир кўнгулдан  жой ол, бўлсанг кўздан ҳам узоқ,

Ўзи йўқнинг, кўзи йўқ”, дейилган ўзбек мақоли ҳам бор. 

Ҳаммани ҳам дўст билма …

Аҳволимдан хабар олган йўқ деб, хафа бўлма!

Юзингга кулган ҳаммани, дўст билиб алданма! 

Чора изла …

Қусур топиш учун изланма бекорга,

Ихлосли бўлишга изла бирор чора

Чора топ …

Қусур изламоқ учун ҳаракат қилма бефойда ерда,

Ихлосли бўлиш учун топиш лозим бир тадбиру чора! 

Дўст учун жонингни бер …

Мард кишига ярашмайди, дўст излаш жон учун,

Жонингни ҳам бериш лозим, фақат жанон учун. 

Вақтни бекорга ўтказиш …

Солиҳ киши масжидга борар, вақтини бешга айирар,

Аҳмоқ, қаҳвадан чиқмасдан, вақтини бекорга ўтказар. 

Насиба ишидир бу …

Агар насиб бўлса, ё қўл, ё ел, ё сел олиб келар,

Насиб эмас бўлса, ё қўл, ё ел, ё сел олиб кетар. 

Камчилик излама …

Ҳалол топгин, ҳалол е, қўл узатма ҳаромга!

Ҳар ҳақиқатни ўрган, аммо нуқсон излама! 

Чин кўнгулдан севиш …

Яшиллик куларми ҳеч, булутлар йиғламаса?

Севдим дейиш ёлғондир, кўнгулни боғламаса. 

Ким қолоқ…?

Эй ғарбнинг ясама ошиғи, кўрмай ҳақиқатни бироқ,

Ҳақ амрини бажарганга уялмай дейсан қандай қолоқ? 

Бидъат аҳли …

Бидъат аҳли ила суҳбат зарардир,

Йирқич ҳайвон, чақадиган илондир.

Илон чақар-да, олар фақат жонни,

Бидъат эса, жонни ҳамда иймонни! 

Чалқанча йиқилади …

Куфрга тушиб ўлганлар,чалканча йиқилади,

Жаҳаннамга кирганда, куйиб-пишб ёнади. 

Иймонсиз ўлма …

Қани, қаерда аждодлар? Бари тупроқда ётар,

Иймонсиз кетганларни албат, жаҳаннам ютар. 

Уялинг …

Панада кутар сени, бақирган катта арслон,

Бола эмассан энди, умринг ўтмокда уял! 

Уфкда …

Ажал дейилган ҳақиқат, кўринади уфқда,

Бемаврид чиқиб келар, қоронғида, шафоқда.

Кечасиз кун …

Ҳар нарсанинг бир сўнгги бор, ҳар куннинг кечаси бор.

Кечаси бўлмаган кун, қиёмат куни бошланар. 

Мажнунга кўра Лайло …

Тангри дейилган бутлар кўп, аммо Мавло бошқадир,

Юрту оламда гўзал кўп, аммо Лайло бошқадир. 

Қийинчиликларга қатнашиш …

Тадбирингни ол дарҳол, тушмагин хору зорликка,

Қатнашишимиз керакдир, жиҳоддаги ҳақликка. 

Умр ҳам сўлади …

Гул, бир неча тиккану ва япроқдир, (кузда сўлади,)

Умр, уч-беш нафасдан сўнгра тупроқдир. (инсон ўлади.) 

Тўғрининг дўсти Аллоҳдир …

Ташқаридан кўрсин ўзни, инонма ҳар хил сўзга,

“Тўғрига дўст йўқ”, дема, етмайдими Аллоҳ бизга? 

Суҳбатдан қолма ...

Ўқий оларсан, ҳар вақт нофила намоз,

Аммо ихлосли суҳбат, ҳар замон бўлавермас. 

 Жаҳл билан берма қарор …

Ҳар ишинг бўлсин ярарли, ҳеч кимга берма зарар!

Охири фалокат бўлар, жаҳл ила берсанг қарор! 

Нафснинг ёмонлиги …

Нафснинг моддий орзуси, доим ортар ҳеч битмас,

Мутмаинна бўлса ҳам унинг бу ҳоли ҳеч қолмас. 

Яши ва ёмон одам …

Яхши киши бахтлидир, динга риоят этар,

Ёмонлар ҳузурсизлар, доим шикоят этар. 

Иймонсизнинг ҳоли …

Олов бўлмаган ердан тутун чиқмас,

Иймонсизнинг ташвиши ҳеч ҳам битмас. 

Тўла ва бўш …

Тўғри киши ҳақиқатни излар ҳамда топар,

Инсонки, мевали дарахт каби тўла бўлар. 

Бўш калла …

Кишида чўнтак бўш бўлса, турар оғзини ялар,

Агар калласи бўш бўлса, фақат хаёлга толар. 

Дони йўк бошоқ …

Гар бошоқда дон бўлмаса, у эгилмас, типпа-тик турар,

Кибрли киши ҳам шундай, таёқ ютгандек юксакдан қарар. 

Етишган бошоқ …

Етишмиш бирор бошоқ, эгилади тик турмайди,

Кибрсиз киши ҳам шундай, ўзини юксак тутмайди. 

Ҳақ амри …

Кўз кўрса чўлни, дин деса уни кўл, у кўлдир,

Ҳақ амри қаршисида, кўзни ва ақлни ўлдир. 

Хафа қилган, хафа бўлади …

Ҳисобга тутилганда қанча сирлар очилади,

Қилган топар албатт, хафа қилган, хафа бўлади. 

Ўзи йиқилган йиғламас …

Дунё молу мулкининг ҳирси, бирор манфаатга эгамас,

Ҳирс, оёқни тойдиради, ўзи йиқилган бола йиғламас. 

Аввал қилинадиган иш …

Бошқа ишни аввал қилиб, намозингни кеч қолдирма!

Намозни аввал ўқи, динни дунёга алмаштирма! 

Киши ўлганидан сўнгра …

Бир кун келиб, ҳамма нарса ўчади, қолмайди олов ҳам, чўғ ҳам,

Киши ўлар орқасида, сўздан бошқа қолмайди ҳеч нарса ҳам. 

Кўнгул берган …

Кўнгул берган дунёнинг, ўткинчи лаззатига!

Ўлим келганда тушар, айрилик ҳасратига. 

Қадрини билиш …

Соғликнинг қийматини хаста бўлмаган булмас,

Инсоннинг қадрини ҳам инсон бўлмаган билмас. 

Кибр оташи …

Баъзилар ўзини кўрмайди, ҳар замон бошқага қарайди,

Ундан ҳавоси олинмаса, кибр оташи уни ёқади. 

Зиндон бўлар …

Дўстларинг билан юрсанг агар, кирарсан гулистонга,

Қаршилар билан бирга бўлиш, зиндон бўлар инсонга. 

Адабимиз қўл бермас …

Адабимиз қўл бермас, адабсизлик қилганга,

Сукут энг яхши жавоб, адаб қўлдан кетганга. 

Қўлинг ва тилинг тинч турса …

Сенга ўзингдан бўлар, хайр ва шарр* ҳам бўлса,

Бошинг гаранг бўлмас, қўлинг ва тилинг тинч турса.

(*шарр – хайрсизлик, ёмонлик маъносида) 

Гуноҳдан қочиш лозим …

Тавба қиларман дея, асло гуноҳни қилма!

Нафсга тотли бўлса ҳам, ҳаром олма тишлама! 

Кўп сўзлаган …

Кўп сўзлаган кишининг, очилади кўп айблари,

Сўзга ёлғон қўшилар, кўп бўлади зарарлари. 

Қадарни айблаш …

Иши тўғри бўлганда киши, ақлини табрик этади,

Тартиби бузилганда, “на қилай, қадармиш,”га ўтади. 

Ҳасис ва жўмард …

Еб – ичма заҳардир ҳасис кишининг оши,

Мардники шифодир, оғритмас асло бошни.

(Жўмардникин е-ич, у ҳеч оғритмас бошни.) 

Насиб …

Агар насибада бор бўлса, келар Ҳинддан, Ямандан,

Насибида йўқ бўлса агар, нима ҳам келар қўлдан? 

Бизни ёлвортма …

Аллоҳим бизни дор қолдирма, қалбимизни ғуборлатма!

Зотингдан бошқасига асло муҳтож-хор этма ёлвортма! 

Умр саноқлидир …

Бу дунё маш-машаси кимнидир фисққа итаради,

Қарабсанки, ухлаб уйғонгунча умринг ҳам битади. 

Зикр …

Кимки ихлосла изласа, Мавлони эртадир, кечдир топар,

Қалбларнинг тозалиги, фақат қалбдан чуқур зикр ила бўлар. 

Фақат ақл …

Ақл билан ўлчаган киши, чурук халатга ўхшар,

Ёлғону яшиқ сўзлайди, сўзи ғалатга ўхшар. 

Илму ихлос бор бўлса …

Гуноҳга кафоратдир, дарду ташвиш ва қадар,

Илму ихлос бор бўлса, у амал бўлмас зарар. 

Нафсингга эргашма …

Ҳар куни тавба этсанг-да, нафсинг тавбангни бузар,

Кўп диққатли бўлгин, чунки нафсинг қудуғинг қазар.

Ғафлатдан уйғониш лозим …

Ғафлатдан уйғониб, илмли олим ёнида бўлинг

Мумкин бўлса ҳар доим, Раббимиз зикринда бўлинг. 

Мазҳабсиз имом …

Дейдиларки, “чала табиб(доктор), кишини жонидан айиради,

Мазҳабсиз имом эса, уни дину иймондан айиради.

Сабр:

Аҳли ҳикмат зотлар, сабрни фақат осмонга қараб дуо қилиш эмас, деб кўрсатадилар. Балки ўша яхшиликни қўлга киритиш учун доимо ҳаракатда, интилишда бўлиш, ўша яхшиликларни қўлга киритишнинг сабабларига ёпишиш сабрдир.

Кир дунё …

Дунё шунчалар кирдирки, болалар туғилгандан йиғларлар,

Улар яшаб кирланирлар, шунинг учун ўлганда юварлар. 

Қалб эшиги …

Эшикгача келибсану қайтибсан эшикда чалғу йўқ дея,

Қалб эшиги чалғусиздир, у дер, “доим кир қалбим очиқ”, дея. 

Қумга ва тошга ёзиш …

Агар оғайнинг бирор иш ва нарсалар қилса сенга,

У ёмонлик бўлса қумга, яхшилик бўлса тошга ёз!

Сен ҳам яхшидир ё ёмондир бирор иш қилсанг унга,

У яхшилик бўлса қумга, ёмонлик бўлса тошга ёз! 

Ёмон одатларга ўрганиш …

Ёмон одатларни қилманг, бўлади етар,

Унга ўрганиш, бўлар қўтиришдан  баттар. 

Ғафлатни ташла …

Ажал ёқангда экан, сен дунёлик ҳавасидасан,

Ғафлатдан ўйғон,  балки сен охирги нафасингдасан. 

Кўнгул олиш …

Агар бир кўнгул олиш келмаса қўлингдан,

Кўнгул қолдирган  бир сўз, чиқмасин тилингдан. 

Эзмалик …

Эзма киши кўп сўзлаб, айибин очар ўзи билмас,

Чун сўзларидан дўстлари ҳам зерикар ўзи билмас. 

Бўш боринг …

Буюк зотларга қалби бўш борганлар, уни тўлдириб қайтар,

Қалби тўла борганлар, бўш қайтар ва ҳаво шари каби сўнар. 

Дўст келса поёндоз тўша …

Келган ҳақиқий дўстинг бўлса, қадамига паёндоз тўша!

Терс ниятли бириси бўлса, тегма кетсин келган йўлига! 

Ақлли ва ахмоқ …

Ақлли ўлчаб кесар, ўйламасдан бир сўз сўзламас,

Ахмоқ  – ўз биларман, кимсадан маслаҳат сўрамас. 

Ташвишлан бироз …

Абадий саодат истасанг, дининг учун ташвишлан бироз!

Унинг учун Исломнинг асосини ўрганишинг лозим оз-оз. 

Нафснинг орзуси …

Нафсимиз, тўймас ёмонликлар қилдирса-да,

Ҳузур топмас, ўзига сиғинтирмагунча.

Таҳоратни тез олиш лозим …

Қўлингни тезроқ ювгин, таҳоратни ол ел каби,

Тўғри ва узун бўлсин, намозинг қил бир йил каби. 

Қурбонлик қилиш ибодатдир …

Дема, “Қурбонлик ҳам бир етдир”, у севги аломати, марҳаматдир,

Кучинг етарли бўлса, қурбонлик қилгин, бу мақбул бир ибодатдир. 

Қийинчилик ва ташвишлар неъматдир …

Фақат номардга эмас, мардга ҳам қўл очма!

Хизматни ғанимат бил, ташвишлардан қочма! 

Ғарибоннинг яхшиси …

Ғарибон, тошни ёстиқ, тупроқни тўшак этар,

Халқин юкини тошир, нафсини эшак этар. 

Раҳбарсиз бўлмайди …

Бормасанг соғлом жойга, солиҳ зот бўлолмассан,

Учрарсан бўш жойга, ҳақиқатни тополмассан. 

Фойда кўриш ва зарар этиш …

Меҳнат қилиб фойда кўриш, узоқ йиллар истар,

Зарар этишга келсак, бир онлик ғафлат етар. 

Нафснинг тарбияси …

Порох олов ёнида, асло ёнмасдан турмас,

Нафс ҳам жиловланирса, ундай дарҳол  қутурмас. 

Ҳайронман булар кимлар? …

“Қандай йигитсан”, дерлар, жонинг оларлар,

“Жуда жўмардсан”, дерлар, молинг оларлар. 

Тадбир олиш …

Аждодларнинг тавсияси, тадбирли бўлиш ҳар вақти он,

Дейдиларки, “Сақла сомонни, келар унга ҳам замон.” 

Истагинг бўлар …

Лайлакнинг умри лоқ-лоқ билан ўтар,

Шамол чақирсанг, тўпон бўлиб келар. 

Эккан ўради …

Ошиқ бошдан кечар-да, севгисидан кечолмас,

Фитна уруғи эккан, асло раҳмат ўролмас.

Гўрга кетар …

Лайлога Мажнун олга, саҳрога, чўлга кетар,

Ўғриликка бош қўшган, у йўлда гўрга кетар. 

Атрофи (аҳли) бўлганлар билан маслаҳатлашиш …

Аҳлила маслаҳат этган, қорли тоғларни ошар,

Маслаҳат этмаган, текис йўлда  юрса-да шошар. 

Чақирсалар бор …

Чақирилган жойга бор, узоқ бўлса ҳам эринма!

Чақирилмаган жойда, яқин бўлса ҳам кўринма!

(“Чақирган жойдан қолма, чақирилмаган жойга борма,” дейилган ўзбек халқ мақоли ҳам бор.) 

Келишувчи бўлиш

Бир-бирин тушунганларга қараганлар ҳайрон бўлар,

Икки кўнгул бирлашса, сомонлик кезма майдон бўлар. 

Ким қолоқ?

Ҳақиқатларни бузувчи, эй ғарбли моқтанчоқ,

Ҳақ амрига эргашганми сенга кўра қолоқ?

Ёлғончининг уйи ёнмиш …

Ёлғончи уйим ёнди демиш, ҳеч  ким инонмамиш,

Буни ҳам ёлғон билиб, ёрдамга келган бўлмамиш. 

Фатво …

Мерган ўқига кўра, букади қўлидаги ёйин,

Муфти ҳам англаганга кўра, беради фатвосин. 

Бирлик …

Бир қўлдан сас чиқмас, икки қўлдан қарсак чиқар,

Бўлиниш зарарлидир, бирликдан қувват туғар

Ўзбек мақоли: “Қарсак икки қўлдан чиқади,” дейилади. 

Турк халқ мақоллари:

“Бир кеманинг бошқарувчиси иккита бўлмайди.” “Икки киши бошқарган кема ботар.” “Бир тахт икки подшоҳга торлик қилади.” “Тўққиз дарвеш бир гиламда ухласа-да, икки подшоҳ бир иқлимга сиғмайди.” “Чўпон кўп бўлса, қўй ҳаром ўлади,” дейилган ўзбек халқ мақоли ҳам бор. 

Ошиқ …

Ошиқ бошда қилса бир қарор,

Ақли бошдан албатта кетар,

Энди у ўялмас, ҳеч кимдан,

Унда ҳаё қолмас, ҳамда ор. 

Сўзни чўзиш …

Сўзни чўзганнинг, тили учиб, сўзи адабдан чиқар,

Умри лақ-луқлар ила ўтиб, вақтини исроф этар. 

Кўп гап …

Сергаплар билмайди қилганин гуноҳ ишлар,

“Кўп гапирсанг, у ёлғонсиз бўлмас,” демишлар.

“Кўп гап қулоққа ёқмас,” каби сўзланадиган ўзбек халқ мақоли ҳам бор.

Қонсиз …

Қонсиз бўлса, қон чиқмас, ажал йўқ эса жон чиқмас,

Олов бўлмаган жойдан ҳавога тутун ҳам чиқмас

Ёзиб қўйинг …

Киши бергани сўзни, балки унутар, эсда турмас,

Дейдиларки, “Олим унутар, аммо қалам унутмас.” 

Солиҳ бўлиш …

Солиҳлар ейдиганини икки бўлакга бўлар,

Бир қисмин садақа этиб, бошқасин ўзи еяр. 

Ҳақини ҳалол этиш …

Ҳақини ҳалол этганларнинг савоби ҳеч озаймас,

Ғоз келадиган бир жойда, тухум топиш қийин бўлмас. 

Баҳона …

Доим соғу соғлом яшасангда шоҳона,

Ажал келса, бош оғриги бўлар баҳона. 

Реалист бўл …

Овга келмас қуш бўлмас,

Бошга келмас иш бўлмас,

Ҳаёлга кўп берилма,

Унга кўра, туш бўлмас. 

Биладиганлигини билиш…

Ким илм соҳиби бўлса ва биладиганини билса,

Тавозе аҳли бўлар, ҳеч вақт кибрланмас ундай кимса. 

Ҳаддини билмайди …

Моқтанчоқ кал, билмаганини билмайди,

Кўр, кар ва тилсиз, бу ўлик тирилмайди.

Огоҳга муҳтож …

Кимдир кўп билади, аммо билишини билмайди,

У огоҳла уйғонар, ғафлати узоқ сурмайди. 

Ҳаддини билган киши …

Кўп нарса билмайди, аммо билмаганин билади,

Жоҳилликдан қутилар, чунки ҳаддини билади. 

Тентак ва ғофил …

Насиҳатинг қор қилмас, тентак ва ғофилга,

Сўзларинг учиб кетар, ҳаракатинг нофила. 

Ҳийла қилма …

Ишида ҳийла қилган, жон беради меҳнат ила,

Ёлғондан маддат кутма, ҳар қанча зарар бўлса-да 

Қозониш ва йўқотиш …

Меҳнатла мулк қозониш узоқ йиллар талаб қилар,

Йўқотишга келганда, лаҳзалик ғафлат ҳам етар. 

Ишнинг боши …

Бахтли бўлмоқ истасанг, у ишнинг бошини бил!

Яхши тани шеригин, ишини, ошини бил! 

Сукут қутқаради …

Ўзини кўрсатади, лисони ила инсон,

Кўп сўзнинг уволи бор, қутилар сукут қилган. 

Ақлли ва аҳмоқ …

Ақлли оз сўзлар, ҳамма ҳақиқатни ҳам сўзлайвермас,

Аҳмоқ ўринсиз сўзлар, сўзларининг фарқига бормас. 

Сукут сақлашни билиш …

Борни, йўқни сўзлайвериш, жоҳиллик аломати,

Сукут этган қутилар ва топади саодатни.

Ўзбекларда бир мақол, “Жим турган бой бўлар,” каби ифодаланади. Бу мақолнинг халқ орасида қўпол бир кўриниши ҳам мавжуд. Буниси эса, “… қисган бой бўлар,” каби сўзланади.  

Оз сўзласанг …

Оз сўзлаб, жим турганни ҳеч айбламаслар,

Оғиргина дерлар, аммо паст кўрмаслар. 

Тўғри(рост) ва  ёлғон …

Ёлғонла бузилар иймон, расво бўлар инсон,

Ростгўй бўлиш ҳар кишига, берар  обрў, урфон. 

Ғийбат офати …

Миш-мишлар билинг ғийбатдир, шиддатли бир офатдир,

Жамоатларни йиқитган, буюк бир фалокатдир. 

Севгида фидокорлик …

Фойда умид қилма севгида фидокор бўлмагандан,

Диққат, уни киритма зинҳор, шу кўнгул эшигидан. 

Харажатсиз зийнат …

Сукут, ҳеч чарчамасдан қилинган ибобатдир,

У харажат этмасдан тақилган бир зийнатдир. 

Тил заҳар қусар …

Тил сўзга киришганда, бечора кўнгул сукут сақлар,

Кўнгул сукут этганда, тил қанчалаб заҳарлар қусар. 

Ўрнида сўзлаш …

Кўп ҳазил ва калака, жоҳиллик аломатидир,

Сукут сақлашни билиш, инсонлик фаросатидир. 

Жаҳл …

Ўликларни тирилмайди, кетганларни келтирмайди,

Асабларни жўштиради, ҳеч бир ишни битирмайди. 

Суннат душмани …

Проф ниқофи ила динга бош кўтаради,

“Қуръонда йўқ”, дея суннатдан воз кечади. 

Молу мулкла мақтанма …

Бой бўлсанг-да, камбағал, ягона сармоянг кафандир,

Жаҳоннинг энг аҳмоғи, пул, давлатига ишонгандир. 

Паҳлавонлар марҳамат! (Муаллиф:Ҳанафий  Сарийилдиз, Туркия шоири.)

Йигитлар диёри паҳлавон юрти,

Мана шалвар*, мана хизмат, марҳамат,

Довуллар урилсин, пешрав олинсин,

Қайси йигит кимга қисмат марҳамат.

 

Ўтлоқларнинг  янги очилган гуллари,

Кўринг сизни алқишлаган қўлларни,

Ёзган қаламлар, мақтаган тилларни,

Довул, найлар сизга ҳасрат марҳамат.

 

Шер каби нолангизни эшитайлик,

Отингизни дунё бўйлаб ёяйлик,

Оғирлингизча зар-олтин санайлик,

Мана майдон, мана фурсат марҳамат!

 

Ота, бобо, аждод ётар бу ерда,

Кетиб қўзи каби ем бўлма қирда

Олтин медаллар кутади у ерда,

Керакмас кимсадан руҳсат марҳамат!

 

Сизларга тор келсин майдон, ўтлоқлар,

Енгил, ўрта склет, жуда оғирлар,

Кўрсин кўзлар ҳам эшитсин сағирлар**,

Айни замонидир исбот марҳамат!

 

Бу миллатда қўлдан тутган топилар,

Сизни қўрий олган султон топилар,

Жондан севган дўсту ёрон топилар,

Мана иқбол, мана иззат марҳамат!

*шалвар – кенг қилиб тикилган, асосан миллий курашларда палвонлар киядиган иштон.

** сағир – бу ерда гаранг маъносида келмоқда

“Одамзотининг учта буюк душмани бор. Улар: Нафс,шайтон ва ёмон (бузуқ) улфатдир.”

Аёлни эри сақлайди, чаккини тери сақлар,

Кекса аъзоларини, фақат у тахта* поклар.

* тахта – устида мурда ювиладиган тахта дейилмоқда.

 Саломлашиш ва “салом” калимасининг маъноси ҳақида.

Аҳли мусулмон адабининг жуда муҳим аломатларидан бири, уларнинг ўзаро саломлашишларидир. Шу сабабдан саломлашиш ва “салом” калимасининг маъноси ҳақида қадрли китобхон қардошларимиз диққатига қуйидаги маълумотни келтиришни ҳам фойдали бўлар, деб ҳисобладик. 

Марҳамат маълумот билан танишинг!

“Салом” калимасининг маъноси ва салом бериш ҳамда унга жавоб қайтар- мш(алик олиш)нинг савоби:

Савол: Саломлашишдаги “салом” сўзининг маъноси нимадир?

Жавоб: Салом сўзининг луғавий маъноси, қўруқланган, ҳузур, соғлик-са-ломатлик, тинчлик, роҳатлик, яхши  оқибату натижалар, қутулмоқ каби маъноларга эквивалентдир.  Масалан, “Саломун алайкум”, деб салом бериш, қаршидаги кишига  қилинган энг яхши дуодир. Унинг маъноси: “Мен мусулмонман, мендан сенга зарар келмайди. Қандайсан, саломатмисин? Ҳамиша саломат бўл! Мусулмон бўл!” – демакдир. Агар, “Ассалому алай- алайкум ва раҳаматуллоҳи вабаракатуҳу” деб салом берилса, бу ҳолда, “Ҳузур, саломатлик, Аллоҳу таолонинг раҳмати сизга бўлсин,” дейилган бўлади. Бу ҳам ўта чиройли, яхши бир дуодир. Демак мусулмоннинг қаршисидаги мусулмон қардошига салом бериши, уни дуо қилиши бўлиб ҳисобланар экан.

Саломга жавоб қайтарган (алик олган) киши фарз савобига муяссар бўла-ди. Исломиятда салом бериш суннат ва унга алик олиш фарздир. Салом бериш суннат бўлсада, алик олувчининг фарз савоби олишига сабабчи бў-линганидан салом берувчи фарз савоби ҳам олади. Бутун кечаси тонгга қа-дар зикр чексак, ҳатто Қуръони карим ўқисак фарз савобига эриша олмаймиз. Шунинг учун саломдан келадиган фарз савобига эришишни ғанимат билишимиз лозим. Салом беришни ва алик олишни ёйишга, тарғиб қилиш- га ҳаракат қилишимиз зарур. Асҳоби киром салолашишдан келадиган фарз савоби олиш учун кўчаларга махсус чиқишардилар. Кўчага чиқсак, “Бирор мусулмон менга салом берар ёки мен унга салом берарман. Шу сабаб савоб оларман”, дейишардилар.

“Узоқдан ўтаётган мусулмонга ҳам салом бериш керак. Унга қарата қўлни кўтариб, оғизда ҳам “Саломун алайкум” дейишимиз лозим. Чунки фақат ишорат салом бериш бўлмайди.

Аҳлисуннат.ком сайтини юрутувчи дўстлардан келган бир мактуб ҳам а-даб, ахлоқ ва камтарлик мавзуларига оид бўлганлиги ва эудди саломла- шишга қўшимча каби кўринганлиги учун унинг мазмунини  ҳам шу ерга илова қиламиз. Марҳамат ўша мактубнинг мазмуни билан ҳам танишинг! 

Тавозелари ҳам ортарди. Ислом улуғларининг илмлари ортган сайин у-ларнинг ўз-ўзларини ҳақир, паст, айбдор ва гуноҳкор деб билишлари ҳам шунчалик ортиб борарди. Улар инсон ожизлигини теран тушунган киши-лар эди. Шунинг учун илмлари туфайли халқнинг уларга кўрсатган иззат-эътибори ва шогирдларининг кўпайиши, ён-атрофдан улар ҳақида “Шу юртнинг энг катта олими” қабилидаги гаплар айтилиши уларни асло хур-санд қилмас, аксинча ғамларини орттирарди. 

Алиййул Ҳаввос айтдиларки: “Бир олимнинг теварак-атрофидан мадҳ-у сано қилишларини ёки яхши одам деб гап қилишларини орзу қилиши, шаънига айтилган ёмон сўзларни эшитганида хафа бўлиши илми билан амал қилмаслигининг аломатидир.” Сарвари олам пайғамбаримиз марҳа-мат қилдиларки: “Умматим ичра мунофиқларнинг аксарияти қорилардан, яъни илмини дунё манфаатларига восита қилган кимсалар орасидан чиқади.”

Суфён Саврий айтдиларки: “Иккинчи юз йилликдан сўнгра бидъатлар ёйила бошлайди. Бу бидъатларнинг шарридан Аллоҳга сиғининг! Шуни яхши билингки, бир кишининг “гуноҳкор” сифатида жаҳаннамга кириши, Аллоҳу таолонинг динига янгилик киритиб, ўзгартиришлар қилган “бидъ- атчи” сифатида жаҳаннамга киришидан анча енгилроқдир. Ҳатто шу қа-дарки, илми ва амали билан риёкорлик қилиб бою амалдорларга “яқинроқ” бўлишни кўзлаган бир банда сифатида жаҳаннамга тушишидан ҳам енгил-роқ!” 

Абдуллоҳ бин Муборак айтдилар: “Бир кишининг ошкор бўлган гуноҳ-лари туфайли жаҳаннамга тушиши, ўзгаларга кўз-кўз қилиб, фахрланиш-дек яширин гуноҳлари туфайли жаҳаннамга тушишидан анча енгилдир!”

Абдулазиз бин Аби Раввод айтдиларки: “Эски замоннинг фосиқларидаги,

жоҳилларидаги ҳаё, замонамизнинг дин одамларидаги ҳаёдан кўп эди!” 

Суфён Саврий ҳам бу ҳақда шундай дедилар: “Валлоҳи, мен қиёмат куни-да “Фосиқ дин одамлари қаерда?” деб чақирилганида мени кўрсатишиб “Мана бу ҳам ўшалардан” дейилишидан қўрқаман.” 

Юсуф бин Асбот баён қилади: “Суфён Саврий вафот этганида инсонлар динни дунё топишга восита қилган кимсаларга хитобан: “Суфён вафот қилди, энди бемалол динни дунё топишга восита қилишларинг мумкин!” дейишди. Уларнинг бундай дейишига сабаб Суфённинг бир умр халқ ичида юриб, ҳар кимнинг нотўғри ишини ўзига кўрсатиб, қаттиқ танқид қилиши сабабли эди.”

Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: “Умматимнинг бошига шундай кунлар келадики, бир одамнинг исмини эшитишингиз, у билан учрашганингиздан кўра хайрлироқ бўлади. У билан учрашиш эса, уни синаб кўришин-гиздан хайрли бўлади. Агар уни синаб кўрсангиз, уни севмайсиз ва амалини ёқтирмайсиз.”

Ўлимдан қўрқмаслик …

Ўлимни ёқтирсак, ҳамиша тинч ва роҳат яшаймиз,

Олдимизга чиқадиган барча тўсиқдан ошамиз. 

Фойдасиз кўз ёши …

Умринг бўйи йиғласанг, ёшлигинг қайта келмас,

Жигарингни доғласанг, ҳеч бири фойда бермас. 

Солиҳларнинг йўли …

Қанча қадим бўлса-да, буюк зотлар зиндадир,

Солиҳ зотларнинг бари уларнинг изиндадир. 

Безовта қилма …

Тез-тез уйига бориб,безовта қилма дўстингни!

Бир кун эшик олдига, тўшарлар сенинг пўстингни. 

Ўгут олмаган қулоқ …

Аҳамият бермаса, эшитиб тинглаганларига,

Урилса ҳақлидир, ўқ ила унинг тешигига. 

Дўстнинг алами …

Қанчалар инжитса-да, воз кечмасман ундан яна,

Чидамоқ ширин келар, дўстдан алам келса қанча. 

Хароб бино таъмир қилинар …

Кўздан, кўнгулдан узоқлашмоқ, сабаб бўлар юксалишга,

Таъмир қилинмас бино, айланмаса тамом харобага. 

Кетган қайтиб келмайди …

Келиб кетадиган бу умр, яна бир қайтиб келмайди,

Оҳ этиб куйсак ҳам, энди ҳеч фойда бермайди.

Салтанат мана шудир …

Тўғри иймон, солиҳ иш, шудир ҳақиқий салтанат,

Сиротдан ўтиш учун керак бўлар шу жуфт қанот. 

Золимнинг охири …

На халққа ҳузур беради, на ўзи роҳат кўради,

Зулмини ортираркан, тўсатдан йиқилиб кетади. 

Ҳамма ўлади …

Кеча ўтди, бугун ўтаётир, билмаймиз эрта бўларми?

Ёшлигингга ишониб қувонма, ўлган фақат кексаларми? 

Ўрнак киши бўл …

Яшашингга, илмингга хайрон бўлсинлар барча,

Ибратла қарасинлар, ҳавас этсинлар сенга. 

Яширин гуруҳ …

Жазоси берилиши лозим, яшириниб ётганнинг,

Барча энди билиши лозим, эгаси ким Ватаннинг. 

Ўзгаришли ҳаёт …

Ҳаёт баъзан тотлидир, баъзан у кўп аччиқдир,

Одатларга боқмасанг, сени албат ачитир. 

Динни ўрган …

Кимки меҳнат қилиб ўрганса, севар Исломиятни,

Билим уфқи кенгайиб, унинг ортар қобилияти. 

Алданганлар …

Ҳужум эллик қўлданмиш, эллиги ҳам чапданмиш,

Бу қанақа ғафлатдир, эллиги ҳам алданмиш. 

Бир гуруҳ …

Бир гуруҳки, қон сасийди, аммо улар майдонга чиқмиш,

Барчаси заҳарли илон, мақсади инсонларни чақиш. 

Тўдалар тўдаси  …

Қуролларни ёғлатмиш, кўп юракларни  доғлатмишлар,

Жинояти ёпиқ жиноятчи, қанча оналарни оғлатмишлар. 

Исбот излаган …

Динда исбот излаган, йўлдан адашиб, боши қотади,

Денгизда тўлқин ила олишган бил, албатта ботади. 

Ошиқ бўлиш жиннилаштирармиш одамни …

Бири сўрамиш жиннидан, “ошиқ бўлиш бу нимадан?”

Жинни дебди: “бақмайсанми жиннилигим нимадан?” 

Севги юқоридан келар …

Кўлга ранг кўкдан келар, гулга сув ердан келар,

“Мен севдим,” демак хато, севги буюкдан келар. 

Қувончдан йиғла …

Ҳар вақт юзингда табассум, кўнглинг севгига тўлсин,

Гар йиғларсанг бир кун, у ҳам севги-қувончдан бўлсин! 

Билки умр тез ўтар …

Билки умр, жуда тез ўтар, ел эсиб кечган каби,

Шундай ўтадики, худди кўз юмиб очган каби. 

Ўлишдан олдин ўлиш …

Ўлишдан олдин ўлки, фаришталар ҳайрон бўлсин,

Иймон ила руҳингни бер, ўлиминг байрам бўлсин. 

Сукут эт …

Илминг бўлса сўзлагин, сени олим дея билсинлар,

Илминг йўқса сукут эт, сени одам ҳисоб этсинлар. 

Икки жой бор …

Эртага охират куни ўйлама, танлашга жойлар кўпдир,

Унда Жаннат ва Жаҳаннам бор, учинчи бир жой йўқдир. 

Қутилиш …

Кимки ҳақиқатан истаса, икки жаҳонда фалоҳ*,

Заҳар бўлиши лозим, унга катта-кичик ҳар гуноҳ.

(* фалоҳ – қутилиш, саодатга эришиш) 

Ёмон улфат …

Аллоҳни унутириб, оёқда ухлатади,

Ифлосларин устин безаб, сенга юттиради. 

Маслаҳат (Истишара) …

Аҳлила маслаҳат этган зот, қор босган тоғларни ошар,

Маслаҳатлашмаган эса, текис, равон йўлда адашар

Ўзбек мақолида, “Маслаҳатли тўй тарқамас,” дейилади. 

Асос санъат …

Қутқаролмас кишини, сарвату салтанат,

Билгинки, ўлимдан олдин ўлишдир санъат. 

Ажал тўсатдан келар …

Тавба дилдан бўлмаса, гуноҳнинг кирликлари кетмайди,

Киши ажалин қаерда ва қандай келишин билмайди. 

Ҳеч кимга аралашма …

Ҳузур ичида бўлади, ўз иши билан овора бўлган,

Ташвишлардан қутилмас, бошқалар ишига аралашган. 

Маъбуданг нафс бўлса …

Душман узоқда эмас, у Рус ёки Чинда эмасдир,

Уни бошқа жойда излама, у сенинг ичингдадир. 

Фақат қонунлар билан бўлмайди …

Фойдасиздир ўғрига қарши чиқарилса мингбир қонун,

Қонунла тозаланмас, ҳаромга тўла бўлса жуздонинг. 

Хоч(крест)ли салла …

Ҳамиша ўрарди салла, сўзлари кўп очиқди,

Кўринишига алдандик, салласидан хоч(крест) чиқди. 

Кийинишинг сени юксак кўрсатмайди …

Ёмон киши, кийса энг янги, чиройли либосни,

Солиҳ зотлар олдида юксак кўрсатмас ул нос*ни.

*нос – инсон, киши. 

Хочлига қучоқ очган …

Гуруҳларга аралашиб, душманларла ярашир,

Хочлига қучоқ очиб, куфр маррасида қатнашир. 

Гуноҳга тавба …

Гуноҳ ичида сузган, тавбасиз тик туролмас,

Ботқоқлик йўлда юрган, мўлжалига боролмас. 

Ўлмайдиганлардан бўлади …

Аҳли суннат йўлида бўлса, эгри бўлса-да тўғриланади,

Ўлимдан аввал ўлирса, энди ўлмайдиганлардан бўлади. 

Силоҳлар сукутга киради …

Ўқлар отилса, жонли бўлган қон қусади,

Ҳақ амрига кирса, силоҳлар сукутга киради. 

Ғоя охират бўлса …

Охиратни қозонмоқ агар бўлмаса ғоя,

Мансаб, мақом, молу мулк барчасидир ҳикоя. 

Ҳаддини билиш …

Эътибор қозондирмайди, мансаб, шуҳрат ва сарват,

Ҳаддини билиш сингари, бўлмайди бошқа ҳислат. 

Ҳаёсизлик …

Кишиларни ҳаёсиз ва иймонсиз қиларлар,

Сўнгра бунинг исмини маданият отарлар. 

Оллоҳ осмонда дейилмайди …

Қуръони каримда Раббимиз, “Асло кечирмасман ширкни,” дейди,

Ваҳоббийлар “Оллоҳ кўкда,” дейди, буни улар қаердан олди? 

Уч нарса …

Илму амал ва ихлосу ибодат, этади халос,

Улардан бири бўлмаса, у киши бўлади ифлос*.

*ифлос – буерда синиш, банкротга учраш маъносида келаяпти 

Қиёмат аломати …

Яқинлашмоқда қиёмат, кўринмоқда қанча аломат,

Кимдир, “Мен расулман” дер, қоплаган ҳар тарафни разолат. 

Ёнғин чиқариш …

Жаҳлдор учқундан ёнғин чиқарар,

Мулойим эса, уни ўчирар. 

Қурбон байрами …

Кўнгуллар севинчга тўлсин,

Байрамингиз қутлуғ бўлсин,

Қилган қурбонлигингиз,

Сиротда бир улов бўлсин! 

Ўлганида қутилдик дерлар …

Ёмонлигидан қўшниларин роса бездирган,

Ўлганида улар дер, “Оҳ шукр, қутилдик ундан!” 

Байрам табриги:

Бизни севганни севдик,

Севмаганни кечирдик.

Қалбимиздан адоват,

Ҳасадларни ўчирдик.

Ғамимиз иймон бўлди,

Йўлимиз Қуръон бўлди.

Душман дедик шайтонни,

Дўст деб билдик Раҳмонни.

Азиз, қадрли диндошим,

Сизга бўлак Ҳурматим.

Чиройли холис тилак,

Ҳайит  сизга МУБОРАК! 

Адаб, киши қимматининг ўлчавидир …

Адабимиз йўқ эса агар, жаҳаннамдир йўлимиз,

Билки, қиммат ўлчанир адабла, шундайдир ҳолимиз. 

Замона кишиси …

Пул атрофида парвона, кўзи доим порада,

Моддий манфаат учун оқ дейди, қизил, қорага. 

Неъматга шукр этиш …

Бирлашмаган бўлса қошинг, гар бутун бўлса бошинг,

Қараб турма, фақат шукр эт, ҳалолдан топсанг ошинг. 

Салафийим дейдилар …

Ширк тамғали ойнани, аввал ўзингга қарат!

“Аллоҳ осмондадир,” дема, жисм бутини йўқ эт! 

Мўминнинг хусусияти …

Мўминнинг сўзлари ширин ва тўғри  сўзли бўлади,

Асло уймас қошини, доим очиқ юзли бўлади. 

Кўп гап …

Кўп гапирган балки кўп гуноҳ қилар,

“Кўп гап ёлғонсиз ҳам бўлмас,” демишлар. 

Лойқа сувга тош отма …

Ёмонлардан эҳтиёт бўл, аралашма, учрашма,

Лойи сачрар устимизга, лойқа сувга тош отма. 

Хулқу хўйсиз киши …

Қилиғи ортиқ, жиззаки, бирлашган қошлидир,

Ҳеч интизомли кўринмас, ўжар, тик бошлидир. 

Яхши кунлар дўстлари …

Яхши кунларда йиғилар барча дўстлар бошингга,

Ёмон кунларда улар йўқ, энди дўстни излама! 

Инсонми ё ҳайвон …?

Диний ахлоқ усули, аломати инсоннинг,

Айбмасдир авратлари бўлса очиқ, ҳайвоннинг. 

Солиҳ мусулмон …

Ким ёлғондан сақланиб, айрилмаса ҳақдан,

Солиҳ мусулмон бўлар, сақланса гуноҳдан. 

Диннинг тираги …

Энг аввал диннинг иши, мўмин камайтмас бешни!

Иймонин қандай қўрир, намоз қилмаган киши? 

Миллий ирода …

Мансабингга, қуролингга ишониб, бўлма мағрур!

Миллий ирода келар-да, ҳирмон каби савурур. 

Иймонсизлик …

Ҳаромдан келган мулкнинг, оташдир ҳар тийини,

Иймонсизларнинг бўлмас, машҳарда қутилиши. 

Табассум савобдир …

Мўминнинг табассуми, унинг қилган садақаси,

Ўзи текин, чарчаш йўқ ҳамда бошқа овораси. 

Табассум этмаслик …

Табассум этмаган, маҳкумдир ажизиятга,

Кулимсирашни билган, эришади неъматга. 

Ҳеч кимнинг ишига оралашма …

Ҳузур ичида яшайди ўзи-ўзи билан бўлган,

Балоларга қолади, ўзга ишига оралашган. 

Тузатиш учун …

Иймони тўғри бўлмаса, ҳеч кимса чиқолмас тахтга,

Болор араланмаса, бўлолмас тўғри, текис тахта. 

Вақтнинг аҳамияти …

Вақт, молу мулкни, пулни топишга имкон берар, аммо,

Молу мулк, пулу зар вақтни сотиб ололмас асло. 

Аллоҳ истаса …

Аллоҳ ирода этса, ҳамма сенга йўл берар,

Яратар сабабини, эҳсон этиб мўл берар. 

Буюк сармоя …

Ҳақ ризоси бўлсин, мусулмонда ягона ғоя,

Буюк зотларни таниш, унга бўлади  сармоя. 

Ҳеч кими йўқнинг кимсаси …

Хафа бўлиб бекорга, менинг ҳеч кимим йўқ дема!

Бизни яратган Раҳнома Раббимиз бор ғам ема! 

Олий ҳузурга чиққанда …

Қара, оқармиш сочларинг, дафтаринг эса қора,

Қайси юз билан чиқмоқчисан ул Олий ҳузурга? 

Ситам ва иккиюзлама …

Севги бор жойда ситам бор, бўлади бу ора сира,

Севги бўлмаган жойда эса, қилинар иккиюзлама. 

Фақат ақл … (Ашура табриги)

Ҳар нарсани ақл билан ҳал этган киши,

Чирик қўлга илинмас халатга ўхшар.

Ақлига мослаб бажаради бор ишни,

Сўзлари тутуруқсиз, ғалатга ўхшар. 

Мурдат бўлган киши …

Христианлик ҳақ дейди-да, черкавга кетади,

Унда чўқиниб, устига сув ҳам септиради. 

Якка кирасан …

Султонми, қулми бўлсангда, оқибат бир кун, ёғоч отга минарсан,

Қабрда сени барча ташлаб кетади, унга ўзинг якка кирарсан. 

 Ўжар …

Ўжар бўлган кишининг насибаси йўқ бўлса,

Тўғрини қабул этмас, кўзи кўриб турса-да. 

Ноз этиш …

Ошиқ бўлган кулмайди, фақат кўзларидан ёш тўкар,

У, нозланиш нима бўлмайди, хизмат этар, ноз этар. 

Чексиз даража …

Эришмоқ истасанг, чексиз буюк даражага,

Аҳли суннат йўлида юргин кундузу кеча! 

Тортишма …

Диндаги тўрт далилга инонмаса бир киши,

У билан сўзлашилмас, тортишма битир ишни! 

Инонма қават ва юртга …

Бойлар ҳам инонмасин, ундай қават ва юрт*га,

Бир кун келиб ул ҳам, минади албат ёғоч отга.

*юрт –ҳашаматли уй, чиройли беклар учун қурилган чодир маъносида. 

Тўрт мазҳаб …

Бидъат аҳли қутилмас, ҳақни ҳақ демагунча,

Тўрт мазҳабни ҳақ билиб, бирида бўлмагунча. 

Йўлнинг сири …

Бир соқин кечада, топ ширин моҳтоб* бизга,

У вақт англатамиз, йўлнинг сирини сизга

* моҳтоб – ойдин кеча. 

Қодир кечаси …

Минг ойдан фазилатли, қадри ғоят юксакдир,

Бир сананинг ичида, энг қимматли кечадир. 

Баданнинг закоти …

Марҳамат этмиш, “рўза закотидир баданнинг,”

Дафтари савобга тўлар, уни адо этганнинг. 

Кибр ва тавозе …

Қамиш, мен бўшман деди, шакарлашди, ширин бўлди,

Қовоқ осмонга юксалди, сўнгра  болтани еди. 

Рамазонга алвидо …

Ҳамд бўлсин Раббимизга, рўза этдик адо,

Бугун айрилмоқдамиз, Рамазонга алвидо! 

Оздир, аммо кўп кўринар …

Дўстлардан айри қолиш, оз вақт бўлса-да, оз кўринмас,

Кўзга бир қилтиқ тушса, оздир, аммо тинчлик бермас. 

Охират қайғуси …

Қайғусиз ўтган умрга, ёзиқлар бўлсин қанча,

Қошки учрасайдик, қайғуларга аввал анча. 

Нафсга эргашиб …

Кеча-кундуз югурсак, нафсимизнинг ортидан,

Биз тўғримиз десак-да, сўзимиз бўлмас тўғридан. 

Таҳоратни тезлаштир …

Таҳоратга кўп вақт кетгазма!

Намоз ўқишда асло шошма! 

Икки юзламага алданма …

Юзингга кулиб қараганнинг барчасин дўстим дема!

Иккиюзлининг табассумига инонма, алданма! 

Бу ҳаёт …

Хаёлинг ҳавас қадардир,

 Қолишинг қафас қадардир,

Бу умр битмас деб ўйлама!

Олганинг нафас қадардир.

Тилинг тинч турса …

Ўзингдан бўлади, сенга нима ҳам келса,

Бошинг қотмайди, қўлинг ва тилинг тинч турса.

Тўғри фикр …

Ҳамма нарса ақлга, ақл эса адабга муҳтождир.

Табассум оташи …

Табассумин оташида эримаган маъдан йўқдир,

Асир бўлиб табассумга, зарарини кўрган йўқдир.

Оқибат …

Албатта қадардандир,  кездирган у ерлару, бу ерга бизни,

Дунёни айланиб, қочсак ҳам оқибат ер олар қаърига бизни.

Яхшилик қилганингизда …

Унутманглар, оталарнинг қимматли сўзини!

“Қарға ўстириб боқса, чўқир унинг кўзини”

Ким билан биз …?

Яхши, дуруст улфат танлаш лозим,

Ундан сўнгра уни севиш лозим.

Кимлик эмас, қандай улфат билан,

Бўлишликни яхши билиш лозим.

Ўрта йўл …

Яхши билингки, даражалар учтадир: пасту баланд ва ўрта,

Хавфли чиқмоқ пастдан, тушмоқ юксакликдан, юринг доим ўртада.

Кимга нима берилса, у ўз жазосидир …

Асло зулм этмайди Аллоҳ, У қулининг Худосидир,

Кимга нима берилса, улар, унинг ўз жазосидир.

Қарашга кўра …

Олдига чиққанларнинг барчасин тўсиқ билган ағдарилир,

Зинапоя ҳисоблаган эса, яна бир қадам юксалир.

Ўтган кун, бугун ва эрта …

Ўтган кун – тажриба, фойдалан! Эрта эса тахмин, туз план!

Билки вақт ғаниматдир, бугундир фурсати, уни қўллан!

Қийинчилик неъматга айланар албатт …

Ёмғир ёққанида қайиқ ҳўлланар бироз,

Аммо ёну верида киру лой қолдирмас.

Динга эргашганнинг саодати …

Қалбида бўлмаса молу мулк ғами, бўлса тўғри иймони,

Йўли Жаннатга кетар, Ҳақ амрига уйғун яшаганнинг.

Солиҳ мўмин …

Солиҳ мўминнинг балдан шириндир сўзи,

Аччиқ билмас, табассумли доим юзи.

Чиқа олмас йўл …

Ким азонга кар бўлса, ола боқар намозга,

Кўринса-да  йўл кенгиш, у боради чиқмасга. 

Ғазабингни қайтар …

Энг кўпидан ва озидан ҳам қоч, ўрталикда бўлсин қарор,

Ғазабли бўлма, ўткир сирка, идишига беради зарар. 

Кулимсираш :

Хориб, чарчаганни роҳату дам олидиртиради,

Умиди узилганга, умиду ҳаёт ҳам беради. 

Ғазаб чиқади ва ўтади …

Ғазаб шамолга ўхшайди, бироз сўнгра ўтади кетади,

Аммо бир неча шохлар синади, япроқлар ерга тушади. 

Берадиган бўлсин қўлинг …

Адолату ҳақиқатни сўзлашга ўргансин тилинг,

Икром этиб, доим эҳсон берадиган бўлсин қўлинг.

Бирлашинглар кўп бўласиз …

Бўлишсангиз тўқ бўласиз, бирлашсангиз кўп бўласиз,

Бирлашмасдан бўлинсангиз, бўриларга ем бўласиз.

(“Бўлинганни бўри ейд”, ўзбек халқ мақоли) 

Одам бўлиш …

Ҳар нарсага аччиқлансанг, дарҳол сабринг тошади,

Одаму одамгарчилик, сени нега ошади?

Табассум …

Қиммати жуда катта бўлса ҳам зару пулга сотилмас,

Кўрсатилган маърифат, ҳеч замон ташқарига отилмас. 

Кўнгул уйи …

Кўнгул уйи хона эмас, апил-тапил кирилмас,

У бир юксак даргоҳдир, хатолар қабул этилмас.

Ёки

Кўнгул уйи, очиқ бир хона эмас,

Унга ҳеч ким руҳсатсиз кира олмас,

У бир муҳташам, забардаст даргоҳдир,

Унда ҳеч бир хато қабул этилмас. 

Ҳаққа кичкина …

Агар ҳақ  сўзлар учун қулоқ  бўлса кар,

Эшитмас ул, довул чалсанг,бақирсанг агар. 

Тақиқчи …

Адашарсан динда, исботлашга уринсанг!

Чўкарсан денгизда, тўлқин билан олишсанг! 

Кибрнинг таванга сабаб бўлиши …

Кимнингки кибри, ғурури сабаб бўлса юксак таванга,

Унинг ихлос ёғи эриб, емаги айланар ёвғонга. 

Хочли салла …

Ҳақийқига ўхшарди, сўзлари тетик чиқарди,

Тақия каби киядиган салласидан хоч чиқди. 

Хочлига қучоқ очар …

Ифлос ишларга киради, турли хил гуруҳларга аралашади,

Хочлига қучоқ очади, ана шундай куфр мусобақалашади. 

Дардсиз инсон бўлмас ….

Ҳамманинг бир ғаму дарди бордир ҳамда ташвиши,

Одам ўғли, яратилмиш шундай дардли, ташвишли. 

Мурдат бўлган киши …

Христианликни  ҳақ билиб, черкавга бориб келади,

Шам ёқиб, чўқинади, устига сув ҳам септиради. 

Соғу саломатлик истасанг …

Денгизларда топилар сонсиз саноқсиз инжу маржон,

Аммо сен тур қирғоқда, истасанг соғу саломат жон. 

Ўз иши билан бўлиш …

Ўз иши билан бўлади, югуриб елган инсон,

Бошқалар билан бўлади, бекорчи юрган нодон.

 

Ҳаммага ҳам айтилавермайди …

Ғофил бўлма кўзинг очиқ тут, билинсин ишнинг ўзи!

Бегонага айтилмайди, буюкларнинг ҳар бир сўзи! 

Таслимотнинг аҳамияти …

Мингларча хушхабар бўлсин ўлгандан сўнг яшаганга,

“Марҳамат тўрга ўт”, дейдилар таслим бўлиб келганга! 

Кўнгул қолдириш …

Ёмонга салом берган, яхшига тузоқ қурган,

Каъбани йиқмиш бўлар, дўст кўнгулин қолдирган. 

Тўғрига зарар бериш …

Кофир киши қутилмайди, яхшилиги тортилмайди,

Тикилиши мумкин деб, бутун кийим йиртилмайди. 

Ўлим бор …

Бўлмаса амал ва ихлос, дема “Сенда ё менда илм бор”,

Берарсан эртага ҳисоб, ахир қиёмат ва ўлим бор. 

Билган ва билмаганни тенг демаслар …

Ириб-чириган молни сотмас, тозасига қўшмаслар,

Билган ва билмаганни албатт, бир-бирига тенг демаслар. 

Ҳийла  ишлатма …

Ёлғонга ёнашма асло, бўлса ҳам зарар,

Ҳийла  ишлатган, меҳнатила жонин берар. 

Аллоҳнинг исташи …

Ҳазрати Одам – наби, тақиқланган мевадан еди,

“Шайтон уни алдади,” дема, Аллоҳ шуни истади. 

Нафсга эргашиш …

Нафсимиз тўймас бир аждар, келтирар ғаму хатар,

Ким нафсига эргашса, ҳаёти зарарда қолар. 

Солиҳ мусулмон бўлиш …

Таҳоратни яхши олиш лозим,

Намозни тўғри ўқиш лозим,

Диннинг барча амрига эргашиб,

Солиҳ мусулмон бўлиш лозим.

Таҳоратини яхши олган киши,

Намозини тўғри ўқиган киши,

Исломнинг амрига эргашган киши,

Солиҳ мўмин, шундай мусулмон киши. 

Йиқилганнинг дўсти бўлмас …

Ундай ё бундай деярлар, бир оғизда ютарлар,

Йиқилганнинг дўсти бўлмас, бир тийинга сотарлар.

Кексалик келишини кутма, у замон …

Қулоқ эшитмас, кўз кўрмас, хушинг озайиб, ақлинг етмас,

Умрни бекорга ўтказма, кейинги пушаймон фойда бермас.

Динни ўрганиш …

Бадавлат ҳажга кетсин, закотини берсин,

Динни тўғри ўрганиб, қусурини кўрсин.

Тафаккур қил …

Нафас олганинг ҳаво-ла, ҳамма жой тўла: тоғу яйло,

Сотилса симу зар етмас, берилмиш текин, у бебаҳо. 

Баттарнинг баттари бор …

Асло бўлма ситамкор, дард устига дард ёғар,

Шуни ҳам унутма ҳеч, баттарнинг баттари бор.

Коинотни яратган бор …

Бир қара ёнган оловга, туғиб, ботган қуёшга!

Минг йиллардир турмай айланар, ақл етмас бу ишга.

Мўминнинг аҳволи …

Унинг йўли қутлуғдир, уйида ҳам бахтиёр,

Эргашиб дин амрига, эратадан умидвор.

Ёлғончи хоин …

Туҳматлардан қайтмайди, доим бидъат чиқарар динда

Аҳмоқларни ўйнатар, мисоли қуғирчоқ қўлинда.

Шукр керакдир …

Тилини тийганга, оғриқни тўхтатганга,

Ҳар он шукр керакдир, ризқин доим этганга.

Ботил даъво учун …

Банда ҳақини ўйламас, ҳақу ҳуқуқни унутар,

Ботил, янглиш даъвоси учун қонимизни қурутар. 

Шундайлар борки …

Эгиб букар лофларни, унутилмас гапларни,

Туйғуларни забт этиб, қўлланади софларни.

Ориф зот …

Ориф, ўлмасдан ўлади, ўлим аччиғи бегона унга,

Аллоҳ йўлида харжлайди, бойлигин қарамай ўнгга ва сўлга.

Энг аввал сабр …

Дарвишлик бир юракдир, маҳкам турган тиргакдир,

Мен дарвишман деганга, энг аввал сабр керакдир.

Олтини беш кўради …

Ғофил эшитмайди сўзни, кўрмайди узоқни кўзи,

Олтига қараб, беш кўради, кеча – дейди, кундузни.

Нафсига эргашган …

Ишида ҳийла этар, терс қарайди қардошига,

Ихлоссиз бўлган киши, эргашар нафсдек йўлдошига.

Хатони ўзингдан изла …

Динингга зарар берма, бекорга ўзингни овора қилма!

Ўз хатоларингни тўғрила, ўзгаларнинг хатосин кўрма! 

Оз сўзлаган …

Жим туриб, сукут соқлаган, камситилиб, айбланмас,

Оғир, камтар, дуруст кўринар, асло пастлатилмас.

Садоқатдан ажралма …

Тўғрисин айтганга қизишма ва ҳеч аччиқланма!

Аллоҳин амрига эргаш, садоқатдан ажралма!

Абадий саодат …

Мўмин доим хизматда ва қопланган ибодатга,

Мақсади унинг эришмоқ абадий саодатга.

Хўжа*дан Ложа**га …

Аввал хўжага киради, чиқиб Ложага кетади,

Қуръонни “Тарих” атаб, динга туҳмат этади.

* хўжа – дин ўқитувчиси, масжидлардаги имомларни ҳам Туркияда хўжа дейишади.

** Ложа – масонларнинг тизимида мансаб пағонасининг исми.

Тавба қил …

Соғликни ғанимат бил, ҳар нафасни неъмат бил!

Гуноҳларинг ўчириб, кечиктирмай тавба қил!

Кексайганда …

Қулоқ эшитмас, кўз ҳам кўрмайди, оғриқлар битмайди,

Ёшлигинг бекор ўтса, пушаймон бўлиш иш бермайди.

Ғарибнинг аҳволи …

Йиғлайди ва йиғлатади, кўздан ёшин тинмай тўкади,

Кўп аччиқдир унинг ҳоли, юракларни зирқиратади.

Замонамиз шайхи …

Илми, билими йўқдир, тўғри амали йўқдир,

Ундан, бундан сўзлайди, динда тамали йўқдир.

Хочлилар оқими …

Тарихчилар гуруҳи, бўлишди хочлилар оқими,

Папа фатвосила, бошладилар ур ва йиқитни.

Насибаси бўлмаса …

Учирар, шамолга отар, кичиклатар селга берар,

Насибада бўлмаса агар, топганин елга берар.

Дуо …

Аллоҳга ёлвориб, чин қалбидан ихлос ила,

Киши, истакларини келтиришидир тилга.

Ким келса сўраниб …

Ўйламасдан, ўринсиз сўзлама, ёш дарахт шохин синдирма!

Ким келса эшигингга сўраниб, қўлини қуруқ қайтарма!

Аллоҳ севгиси …

Аллоҳ учун муҳаббат, албатта буюк бир неъмат,

Солиҳларла бирга бўлмоқ, бўлар бизга ғанимат.

Жаҳаннам отоши …

Ёмонлардан узоқ тур, юрма нафснинг орқасидан,

Ўйла, қандай қутиларсан, жаҳаннам отошидан?

Ишқли йўл …

Ишқ зулматни ёритади, орқасидан раҳмат ёғади,

Қоронғиликни суриб бўлма, қуёш эрталаб туғади.

Дўст бўлиб қолишни истасанг …

Дўстлик давом этишин истасанг, унга тез-тез қатнама!

Кам боришни танлагин, муҳаббат халтасин йиртиб қўйма! 

Жумард …

Санамасдан молин тарқотар, бу ишдан ҳеч тўймайди,

Барини олдига йўллар, мулкка чегара қўймайди. 

Тахта от …

Видо этиб ҳаётга, минганингда тахта отга,

Энди фойдаси бўлмас, йиғласалар она, ота. 

Бору йўқга аччиқланиш …

Ҳар нарсага бурун тиқсанг, тартибларни бузарсан,

Бору йўққа ачиқланиб, қандай дарвиш бўларсан. 

Тўғри ва эгри бўлиш …

Ёй ўқи каби тўғри бўлган, мақсадига тез етар,

Ёй каби эгри бўлган эса, синар-да қўлда қолар. 

Экканини йиғади(ўради) …

Ошиқ бошдан кечар, ёрдан кечолмас,

Мўмин ўлса ҳам ичкилик ичолмас,

Ҳамма қилганини топади бир кун,

Арпа эккан албат, буғдай ўролмас. 

Оламнинг қутилиши …

Яратганин билсайди, ғафлатдаги инсонлар,

Олам обод бўларди, тузаларди нуқсонлар. 

Ризога (Аллоҳ ризосига) эришиш учун …

Динимизнинг амрини ихлос ила адо эт!

Аллоҳ ризоси учун ниманг бўлса фидо эт! 

Яратилиш ғояси …

Раббимизга қулликдир, яратилши ҳикмати,

Диққат эт, эҳтиёт бўл, от устингдан ғафлатни. 

Сабр – шукр …

Хайр ва шар* Аллоҳдандир, ташвишларга сабр эт!

Шар бўлган хайрга айланар, ҳар ҳолга шукр эт! (* шар – хайрнинг аксидир, яъни ёмонликлардир). 

Тафаккур …

Тафаккур, ўйлаб ва фикр етиб, ибрат олиш демакдир,

Ҳикматларни яхши англаб, ҳақиқатга йўналмоқдир. 

Неъматга шукр …

Илминг ва сабринг кўп бўлса, кўзинг ва кўнглинг тўқ бўлса,

Шукрингни орттир, агар қарзинг ва дардинг бўлмаса. 

Ихлос …

Ихлос, Ҳақ ризосининг кераги ва безагидир,

У ҳамда иймон нурининг порлоқ кўриндисидир. 

Аллоҳ учун севиш …

Расулуллоҳ сўзи бу: “Энг қимматли ибодат,

Билки, ҳубб-и филлоҳ* ва буғд-и филлоҳ**дир албат.

* ҳубб-и филлоҳи – фақат Аллоҳни севиш, Оллоҳнинг дўстларини севиш.

** буғд-и филлоҳ – Оллоҳнинг душманларини душман билиш, уларга душман бўлиш. 

Ҳаққа ошиқ …

Ошиқ капалак каби, истар доим оташни,

Оташдан қочганларнинг, кўргазмадир ҳар иши. 

Жонини қизғониш …

Ташқарида айланиб, ичкарига киролмайсан,

Ихлосингда ёлғончисан, жонингни беролмайсан. 

Расулуллоҳ …

Унга ташриф этгани замон, ўзгардилар кўп инсон,

Иймон ила шарафланди қанчалар бутга сиғинган. 

Расулуллоҳ ҳазратларига демишлар …

Гўзал юзингни билган, қайтиб гулга боқарми?

Севгинг ила эриган, дардга дармон изларми? 

Пиликсиз шам …

Иймон, бир шамга ўхшайди, ибодатлар эса пиликка,

Пиликсиз бўлса гар бир шам, ярамас ёруғлик бермакка. 

Замон ўтмасдан …

Дарҳол динингни ўрган, замон ўтиб кетмасдан,

“Албат алданмиш бўлар, икки куни бир бўлган.” 

Илмиҳолнинг аҳамияти …

Ишларидан билинар, жоҳил бўлганнинг ҳоли,

Диндан хабарсиз яшар, билмаган Илмиҳолни. 

Афв бор …

Ақлинг доим тавба этар, нафсинг уни бузар,

Минг марта бузилса ҳам, Ҳақнинг буюк афви бор. 

Фан ва ҳунар …

Фан ва ҳунар мўминнниг йўқотган молидир,

У ҳатто кофир Чинда бўлса ҳам олишдир. 

Илм ўрганиш фарздир …

Илм ўрганиш, фарздир аёлу эркакка,

Исломнинг амри, Чинда бўлса кетмоққа. 

Зуҳддаги адабни олинг …

Ҳаромга, шубҳалига тушишдан сақланинг,

Зоҳиднинг зуҳдидаги адабни эса олинг. 

Орифга таъриф керак эмас …

Таъриф берилмас орифга, пашша овоз берар,

“Фақат Қуръон” деганга дафу сурнай оз бўлар. 

Илм ўрганиш …

Севиниб олиш керак, дин нима амр этарса,

“Илм ўрганиш фарздир, аёлу эркак барчага”. 

Ёмон оғайни …

Илону чаён чақса гар, балки жонинг олар,

Аммо ёмон оғайни, дининг, иймонинг олар. 

Китоб кўп аммо …

Чечак кўп, гул бошқадир, ширин кўп, бал бошқадир,

Китоб ҳам кўп, аммо тўғри Илмиҳол бошқадир.

Чечак чечакдир, гул бўлмас, ҳамма тотли бал бўлмас,

Китоблар кўп, аммо бирисида Илмиҳол бўлмас. 

Ичак-човоқчи …

Ёлғонга ёлғон қўшиб, динни пулу дунёга сотар,

Туҳматлар уйдириб, ичак-човоқлар ичидан отар. 

Олимсиз бўлганда …

Олим солиҳ эмасса, хато фикрга оғар,

Бидъат аҳлини мақтаб, тоғутларга топар. 

Каллани тўлдириш …

Фойдали илмларла калла тўлдиришга боқ,

Калла соғлом бўлса гар, чўнтак ҳам тўлиши ҳақ. 

Ҳақ ризоси …

Кимнинг ягона мақсади, Ҳақнинг ризоси бўлар,

Намозни тўғри ўқиса, кўнгли иймонга тўлар.

Аллоҳнинг борлиги (Митти ҳикоя) …

Бир мусулмон кишиси кунлардан бир куни сартарашга соч олдиришга боради  ва сартарашнинг ҳузурида улар у-бу масалалар ҳақида суҳбатлашадилар, ниҳоят суҳбат мавзуси Аллоҳу таолонинг борлиги ҳақидаги масалага келади. Сартараш муштарисига қараб:

– Мен сенга ўхшаш Аллоҳнинг борлигига ишонмайман, – дейди.

– Нега бундай? Нима учун  сен Аллоҳу таолонинг борлигига ишонмайсан?

– Ана ташқарига чиқ ва атрофга бир қара. Агар Аллоҳ бор бўлганида эди, шунчалар ҳал бўлмаган масалалар, ташвишлар, сарсонгарчиликлар, касал ва касалманд кишилар, кўчаларга ташлаб кетилган чақолоқлар ва бошқа шу кабилар бўларми эди? Агар Аллоҳ бўлганида эди, бундай ҳолларнинг бўлишига ижозат бермаган бўларди …

Соч олдиришга келган киши, сартараш билан бундай тортишишнинг ҳажо-ти йўқлиги учун сочини олдириб бўлганидан сўнгра суҳбатни тўхтатиб, ташқарига чиқади. Айнан шу онда ёнидан сочи жуда ўсиб кетган бир киши ўтиб қолади. Кўринишдан у киши анчадан буён сартарашга бормаган ва сочини олдирмаган эди. Одам шартта қайтиб сартарашнинг олдига киради ва дейдики,

– Эй сартараш биласанми, аслида сартараш дейилган бирор киши йўқ бу оламда.

– Қандай қилиб? Менчи, мана мен сартарашман, борман-ку.

– Йўқ, ундай эмас, агар сартараш бўлсайди, ана у кўчада юрган кишининг сочлари ундай ўсиб кетмаган бўларди.

– Йўқ, сартараш бор, аммо улар(одамлар) сочини олдиришга келишмаса-лар мен нима ҳам қилардим.

– Ҳа, ана энди жуда тўғри сўзладинг. Сўзнинг отаси эса, мана шу! Аллоҳ ҳам бор ва Унинг борлиги ҳақ. Бироқ, одамлар ва сен унга кетмаётган бўл-санглар … Сизнинг ишингиз, сизнинг танлашингиз шунақа бўлса …

Дунёдаги сен санаган ташвишу қийинчиликларнинг мавжудлиги сабаби ҳам ана шундадир. Сизнинг Аллоҳга бормаганингиз ва Уни танимаганингиздадир … Сен истаган нарсалар  Жаннатда бўлади. Ҳақиқатан, Жаннатда дард ҳам, ғам ҳам, касаллик, қавға, бақириш-чақиришларнинг ҳеч бири йўқ ва бўлмайди …

5. Мусулмон бўлмаганлардан ибратли сўзлар:

“Мен шуни яхши биламанки, мен ҳеч нарса билмайман”. Сокрот, қадим юнон файласуфи.

“Биладиганини билган кишининг орқасидан қолманг. Билишини билмайдиганни огоҳлантиринг. Билмаганини билганга ўргатинг. Билмаганини билмагандан қочинг.” “Агар сиз ҳаракатларингизда принципли бўлсангиз, демак, сиз қадр-қимматли кишисиз. Агар сизда бунинг устига донолик ҳам бўлса, бу қандай гўзал. Кишига донолик ва қадр –қимматдан бошқа яна нима ҳам  керак? Комфуция (Эрадан аввал 551 йилда туғилган ва 479 йилда (72 ёшида) вофот қилган, қадимий чин донишмани. Бу маълумот, тубандаги интернет адресдан олинди: http://www.pandia.ru/text/77/496/836202089.php )

Нелсон Мандела (Африкада инсон ҳақларини қўриш курашчиси, Эфиопиянинг собиқ президенти) : “Агар сизнинг умидингиз бўлса ва ҳеч бир замон таслим бўлмасангиз, уни ҳаётга татбиқ қилишга ҳеч ким ҳалақит бера олмайди.” 

Хиллари Клинтон (АҚШ собиқ ташқий ишлар вазирларидан бири) : “Қашшоқликдан чиқиш, каллада бошланиши лозим.”

 “Агар сен яхшилик ва эзгуликни чин кўнгулдан қилган бўлсанг, сен буни ҳамиша ўзинг учун қилган бўласан.” Л.Н. Толстой (Оригинали: Добро, которое ты делаешь от сердца, ты делаешь всегда себе. Л.Н. Толстой).

“Миллий ўзлиги бўлмаган(миллий ўзлигини билмаган) халқ, бошқа бир (ёки бир неча) миллатлар ўсиб чиқадиган гўнгдир.” П.А. Столипин.

Ўз тақдирини мужассамлаштириш – одам боласининг энг асосий ва ягона вазифасидир. (Твитердан Алхимик).

Кишиларни ҳеч қачон қиёсламаслик керак. Чунки улар ҳеч бир-бирларига ўхшамайдилар. Муҳими уларнинг ўхшаш эмаслигини аниқлаш лозим. Энг яхшиси, сенга уйғун бўлган ўхшашсизликни аниқлашдир. (Твиттердан,  Максим Дунаевский исмли бириси).

Ҳақиқат – ўта аччиқ доридир, таъами жуда нохуш, бироқ соғлиқни тиклай-ди, кишини соғламлаштиради. Балзак (Француя ёзувчиси). Рус тилидаги оригинали: Прав­да — горь­кое ле­кар­ст­во, не­при­ят­ное на вкус, но за­то вос­ста­нав­ли­ва­ю­щее здо­ро­вье. Баль­зак.

Аксарият кишилар, қандай даражада бахтли бўлишга қарор қилсалар, ўшан -дай даражада бахтлидирлар. Эйб Линкольн.

Орзу, умид ва қўрқинчда яшардим. Мен ўз қўрқинчларимдан умидларим эвозига қутила олдим.

Шундай бир вақт келадики, сен ҳамма нарса-ю имкониятлар битди деб ҳисоблайсан. Бироқ бу барча имкониятларнинг энди бошланиши бўлади. Луис Ламур.

 Жон Фицжеральд Кеннеди  пул ҳақида: “Агар эркин жамият, ўша озгинагина фақирларга ёрдам бера олмаса, у қолган ва кўп бўлмаган бадавлатларни ҳам қутқара олмайди.”

Ютуқ, бу ҳаракатни, интилишни йўқотмасдан бир муваффақиясизликдан иккинчисига ўтиб кетаверишдадир. Уинстон Черчель

“Жиннилик сўзсиз ахмоқликдан дурустдир. Чунки жиннилик, бор бўлган законинг йўқ бўлишидир. Ахмоқлик эса, мавжуд бўлмаган бир законинг, мавжуд эмаслигининг давом этишидир!” (Алберт Эйнштейн). 

6. Ижтимойи матбуотда мен учратган ибратли фикр ва жумлалар:

Фейсибуукнинг Диля Эркинзода ҳисобида рус тилида “Легко подняться с грязи в князи, но должен помнить каждий князь, что князь не вечен, вечно грязь” каби ибора келтирилган. Уни биз ўзбекчалаштиришга уриндик.

Унинг шеъри шакли тубандагича бўлди:

Ҳоким бўлар ҳар бир мурдор,

Аммо билсинки ул ҳукмдор,

Мурдорлик боқий ҳар замон,

У эмас,  абадий сардор.

Эркин таржимамиз эса, бу шаклда жаранглади: “Мурдор(ифлос) кишининг ҳоким(княз) бўлиши ҳеч қийин эмас, аммо ҳар бир ҳоким (княз) билиши лозимки, князлик (унинг ҳокимлиги) боқий эмас, мурдор(ифлос)лик доимий-боқийдир.”

“Дунё бекатхонасидаги мусибат ташвишлари мақсадига қараб интилган мўминнинг йўлига тўсиқ бўлолмас экан … Субҳаналлоҳ.” Фейсибуукдан олинди. 

Фейсбукда “Ислом – бу ҳаётдир” рубрикасида қуйидаги сўзлар рус тилида ёзилганди, биз уни ўзбекчалаштириб китобимизга киритишни фойдали бўлар ҳисобладик: “Кимки бомдод намозини ташласа, унинг юзида нур бўлмайди; кимки, пешин намозини ташласа, унинг еб – ичишида барака бўлмайди; кимки аср намозини ташласа, унинг танасида куч қолмайди; кимки, шом намозини ташласа, унинг авлодларида авлодсизлик бошлана- ди; кимки хуфтон намозини ташласа, унинг уйқусида тинчлик бўлмайди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи ва сллам), “Намозини ташлаганларнинг дини қулайди, битади”, дея марҳамат этадилар.” Сўзланганларнинг интер – нет адреси:

https://fbcdn-sphotos-a-a.akamaihd.net/hphotos-ak-ash4/1001021_657547727608356_203871285_n.jpg 

Агар бахтиёр бўлишни истасанг, ўзингни бахтиёрлардай тут. Агар бой бў-лишни истасанг, ўзингни бойлардай ҳис эт. Шу дунёда яшашни истасанг, у ҳолда шоду хуррам яшайвер. Аммо дунёнинг номукаммаллигидан шикоят қилиб, хумрайиб юрма. Аслида ҳаётни, турмушни, умуман дунё(дунёнг)ни сен ясайсан  … хаёлинг(бошинг)да. (Фейсбуукдан олинди).

Оллоҳим! Фойда бермаган илмдан, қўрқмаган қалбдан, тўймаган нафсдан ва қабул бўлинмаган дуодан сенга сиғинаман. Фасебукдан.

“Дўстингиз бу ҳаётингиздаги илк дўстингиздир. Оилангиз эса, у каби сиз- ни тушунадиган бўла олмайди. Илк дўстингиз билан эскидагидек сўзлаша олмасангиз-да, у энг яхши дўстингиз бўлиб қолаверади. Ҳар бир кишининг ҳаётида бир дўсти, сирдоши, жон-доши, айни қон, айни жон … бўлиши ке-рак, албатта. Бу дунёда сени яхши тушунган, ҳақиқий бир қўрувчи энг чи-гал вақтларда, жанжалларда ҳам узун вақт хафа бўлиб юришни бажара олмайдиган, бир томчи кўз ёши учун дунёларни ҳисобга олмайдиган бир ажо – йиб боғловчи қардошлик, дўстлик … бўлиши лозим. Дўстингиз қўлингиз- ни бир муддат, қалбингизни эса бир умр ушлайди. Ана шундай бир умр сев -гили дўстингиз бор бўлса, уни дарҳол ёнингизга нусхаланг.” Қалбимиздан  кечганлари. (Фейсбукдан олинди). 

“Муҳаббат ва дўстлик” (Фейсбуукдан): “Сен Аллоҳга ўз муаммоларинг ҳақида сўзлама. Муаммоларингга сенинг ёнингда ва  бошингда Яратганнинг Ўзи Аллоҳ борлигини сўзла.”

“ Шундай кишилар борки, улар сенга Исломда бўлишингга ёрдамчи бўладилар. Бироқ шундайлар ҳам борки, улар шайтонга ёрдам беради, сени эса Исломдан узолаштиради. Шунинг учун дўстлар танлашда диққатли бўл! ” Др. Тарек Рафей. (Фейсибукдан). 

“Бир киши, кўп кишидир. Бир овоз, минг овоздир. Бир ҳайқириш, майдон-ларни тўлдирган шиорлардир. Бир мушт, мингларча йўқ, дейишдир. Бир ал -қиш, мингларча маъқуллашдир.” Ерол Эртўғон (Тветтирдан олинди).

Бизнинг замонимизда бўлиб турадиган ибратга лойиқ баъзи гаплар:

Барча хиёнат қилганларни бағишладим! Мендан кетганларнинг барчасига “Оқ йўл” тилайман! Менинг ёнимда қолганларни эса, қадрлайман, севаман ва ҳурмат қиламан! Аммо машҳур актёрлардан бири Жан Рено, “Сотқин-ларга қайтиш мумкин эмас, мутлақо мумкин эмас. Тирсангизни тишланг, тупроқ чайнанг, бироқ ҳеч қачон сизни бир вақтлар сотган жойга асло қайта кирманг,” деган экан.  (Фейсбуукдан олинди).

Ўзгаришлар шамолини сезганлар, шамолга қарши девор эмас, балки шамол тегирмони қуришлари шарт. (Чин вазасига ёзилган ёзув). 

7. Диққатга сазовор сўзлар:

а) Ҳеч кимга ҳеч вақт ҳеч нарсани исбот қилманг … Бу геометрия теоремаси эмас, балки сизнинг шахсий ҳаётингиздир.

б) “Алам қилдирсанг, орсиз бўлар,

в) Оч қолдирсанг, ўғри бўлар.” Одамлар орасида айтиладиган олди-қочди сўзлардан.

Идеал вақт ҳеч қачон келмайди.

Сиз, ё ҳамиша ёш-ўсмиринсиз, ё жуда қария, ёки жуда машғул, ёҳуд жуда толиққансиз, ёки иш қилиб яна нималардир. Агар сиз доим ўзингиз учун идеал бир замон ахтарсангиз, билингки, у ҳеч қачон топилмайди.

Агар сен, бир мақсадга илгарилаётган бўлсанг-да, йўлингда лақиллаган ҳар бир итга тош отиш учун тўхтайверсанг, билгинки, сен у мақсадга ҳеч қачон етиша олмайсан. Федор Достоевский.

Ютуққа эришишнинг кўргазмаси:

  1. Бошқалар ухлаётганда сиз ўқинг.
  2. Бошқалар бекорчиликдан лақиллашаётганларида, сиз тер тўкиб меҳнат қилинг.
  3. Бошқалар ўйнаётганларида, сиз тайёргарлик кўринг.
  4. Ниҳоят, бошқалар орзу, хаёл қилишни бошлашни ҳали ўйламсларида-ноқ, сиз орзу, умид ва  хаёлларга чўмилинг! Одамзоти ўзига ачина бошласа ёки омадсизлигига кетма-кет важ келтираверса, у аста-секин ўла бошлаган бўлади. Наполеон Хилл.

Ахмоқ бўлиб туғилиш айб эмас. Ахмоқ бўлиб ўлиш уятдир. Ж.М. Ремарк («Уч оғайнилар») Родиться дураком не позор. А умереть дураком стыдно. Ж.М. Ремарк, «Три товарища» 

Киши, бошқалар тақдирининг ўқувчиси эмас, балки ўз тақдирининг ёзувчиси бўлиши лозим!

Ҳаётда яхшиликларни ахтара бошланг, у сизнинг олдингизга ўша яхшиликларни қаторлаштириб келтираверади. 

Ҳаёт бир музқаймоқдир … Эҳтиёт бўл, ҳадемай эриб кетар. Бир филмда бош қаҳрамон қўллаган ифода.

8. Қизиқ ҳангомалар:

Овропада “Муҳташам Сулаймон “ исми билан машҳур бўлган Усмонли  халифаларидан бири – Қонуний Султон Сулаймон, Муҳиббий тахаллуси билан жуда нозик шеърлар ҳам ёзган бир Султондир.  Бу Султон бир куни Сарай боғчасида ўтирганида дарахтларни чўмоли босиб кетганини кўради ва замонининг Шайхулисломи Занбилли Али  ҳазратларидан ўша чўмоли-ларни ўлдиришга фатво сўрайди. Султон ўз саволини шундай мисралар билан ифодалайди:

“Дарахтларни босмиш бунча чумоли,

Йўли борми чумолини қирғони?” 

Занбилли Али ҳазратлари ҳам бу зариф саволга ушбу шеър билан жавоб қайтарган эканлар:

“Эрта Дивонига Ҳаққин борганда,

Сулаймондан ҳақин олади чумоли.”

“Эрта борганда дивонига Ҳақнинг,

Сулаймондан чумоли олади ҳақин.”

“Одамзотининг жуда катта аҳамият берадигани бу дунё салтанати жуда қисқа муддатлидир. Аниқ бир замон сўнгра ҳаёт ҳам, бугунги салтанат ҳам қолмайди. Шундай экан, булар ғоя этиб қабул қилишга арзийдими …?” “Туркиягазетаси”, 18.09.2014 сони, “Бизнинг саҳифа” бўлимида эълон этилганди.

Сал кам бутун дунёни забт этган(бутун дунёга эга бўлишга улгурган) Искандари Зулқарнайин тобути ёнида бириси шу сўзларни сўзлаган экан: “Эй буюк одам! Сен бизга ҳамиша кўп яхши насиҳатлар қилардинг, аммо уларнинг ҳаммасидан яхши, ҳаммасидан ибратли насиҳатни мана бугун тобутингда қилмоқдасан! Яъни тобутда жонсиз ётган ҳолда бизга шундай насиҳат этаяпсан: “Ҳолимдан ибрат олинглар. Кечагача мен дунёга ҳоким эдим. Бутун молу мулки меники эди. Бугун эса тобутдаман. Бир неча соатлардан сўнгра тупроқ остида бўламан … Билингки, сарватингиз қанча кўп ортмасин, сизнинг ҳам бошингизга менинг бугунги ҳолим келиши муқаррардир. Шунинг учун мағрур бўлманглар, дунё молу мулкига бел боғламанглар. Чунки у мулклар доимий эмаслар.” 

Яна бир ибратли сўз: “Миллатларга тарихларини унутириш, уларни йўқ қилишга ҳаракатдир. Миллий тарихи ва тажрибаларидан маҳрум этилган омма, эртасини қура оладиган мустаҳкам бир асос-замин топа олмайди.” 

Истанбулда “МЕҲМЕТ ТАЛУ ХЎЖА билан ДИНИЙ Масалаларимиз Блютени” номли журнал нашр қилинади. Унинг 2007 йили феврал ойида нашр қилинган 4-сони қўлимга тушиб қолди. Журналнинг бу сони “Ҳижрат” масалаларига боғишланарди. Журнал муҳарирининг кириш сўзи ме-нинг диққатимни торди. Шу сабаб ўша сўз бошини бу ерда келтириш кўпчилик мусулмон қардошларга ибрат бўлар деб ўйладим. Марҳамат, мана ўша сўз боши. Ўқинг, маърифат олинг!

“Ассалому алайкум.

Бир киши пекмаз олиш учун  бир дўканга киради ва сотувчидан бир литр мева суви тўлдиришини сўрайди. Менинг ана у ерда бир беш-ўн минут-ликлик ишим бор, бу сув шу ерда тура турсин қайтишда оларман, дейди. Шу билан киши дўкондан чиқади ва кетади. Сотувчи ноинсоф бириси бўл-гани учун мева сувининг яримини олиб, унинг ўрнига оддий сув солиб қў-яди. Бироздан сўнгра муштари келади ва мева сувига оддий  сув қўшилга-нининг фарқига боради. Аммо сотувчига билдирмасликка ҳаракат қилиб, мева сувини олмаслигини билдиради. Сотувчи эса, асабий бир овозда, “о-ғайни, олмас экансан нега унга сув  қўштирдинг?” дейишдан уялмайди.

Мана шунақа, жуда  ачинарли ҳолимиз, афсус!

Жамият, жамоа ва шахслар ўлароқ кетишимиз ҳеч ҳам яхши эмас. Бир нарсалар қилишимиз керак, ”Нима қиламиз? Балки ҳижрат этишимиз лозим бўлган бирор “Мадина” топишимиз зарурдир-а! Балки ўша “Мадина” бизнинг ўзимизда, ичимиздадир. Балки бизнинг ҳижратимиз, нафсимизга қарши бошлайдиган курашнинг исмидир.

Қардошлар, нима дейсиз, бир яхшилаб ўйлаб кўрамизми-а?  Муҳаррир.

Журналда кўрсатилган адреслар ва телефонлар :  www.tereke.org ; tereke@tereke.org ; +90212 621 76 82 ; Fax: +90212 621 76 92 .

Ҳасрат …

Сенга арз этарман бундай ёмон аҳволимни,

Бошқа ким англар менинг  бу ҳолу малолимни.

Бу дунёнинг йўқ энди тутилажак бир ёни,

Салом бўлсин сенга эй икки жаҳон султони.

Тик турамиз оёқда, тотажакмиз тотини,

Суртганда  ярамизга малҳам бўлган отини.

Яхшилар кўчиб кетди сўлди қуёшнинг ранги,

Салоҳаддин Айюби, шанли Нураддин Занги.

Ютқаздик нафсимизла қилинган ҳар бир жангни,

Бузилди дунёмизнинг улки муҳташам оҳонги.

Энг аввал сени ёзсинлар қалом тутган ҳар бир қўл,

Отини билмаганнинг иши бўларми гўзал?

Насиб буюмиш султоним, сенсиз замонга тушдик,

Орқангдан юлдузларнинг ишиғини бўлишдик.

Неча марталар бўлди бу олтин усулларни бузганим,

Нима бўлар билмайман, рўзи маҳшарда ҳолим.

Сенга арз этарман бундай ёмон аҳволимни,

Бошқа ким англар менинг бу ҳолу малолимни.

Сўнгги бир умидим қолди, мен сени танийман,

Елкамда гуноҳ юки , сендан мен уяламан.

Ғариб келдик дунёга ва ғариб кетмоқдамиз,

Қуёшда бир парча муз каби эримоқдамиз.

Нурли эшик олдида бўйним қилдан инжа,

Қутилиш  умидим бор, гар шафаат етишса.

Сенга арз этарман бундай ёмон аҳволимни,

Бошқа ким англар менинг бу ҳолу малолимни.

Аҳмад Сирри Арвас.

9. Одамшавандалик, яъни инсон хулқи-ахлоқи, унинг сиҳат саломатлиги ҳақида кўрган, эшитганларим ва ўқиганларим ва ўқувчилар учун ҳам ибратли бўларли фикрлар.   

9.1. Хурмонинг соғликка фойдали хусусиятлари …

Табибларнинг тадқиқодларига кўра хурмо меваси қуйидаги фойдали хусусиятларга эгадир:

1) Хурмонинг таркибида А витамини кўп бўлгани учун у шабкўрликка жуда фойдалидир.

2) Бу мевада шакар миқдори ҳам кўпдир. Шунинг учун у қувват берувчи хусусиятга эга ҳисобланади.

3) Хурмо мускулларни қувватлантирувчи хусусиятга ҳам эгадир. Шу сабабдан бу мева аёлларнинг туғишини қулайлаштиради, яъни уларнинг туғиш жараёни енгиллашишига ёрдамчи бўлади.

4) Унда В2 ва В12 витаминлари ҳам жуда мўлдир. Бу эса жигарнинг соғлом бўлишида жуда аҳамиятлидир. Шу билан бирга сариқ касаллигига тўғридан   тўғри даводир.

5) Бу мева кишига таскин ва ҳузур берувчи илоҳий бир доридир.

6) Бу мевада В1 витамини ҳам бор бўлганлигидан у мускулларни қувватлантиради ва уларнинг ҳаракатларига ёрдамчи бўлади.

7) Унда фосфор моддаси ҳам кўп бўлганлигидан лозим бўлган жойларда унинг фойдаси каттадир.

8) Бу мева иштаҳани очиш хусусиятига ҳам эгадир.

9) Ичакларнинг кам ҳаракатлигига ҳам доридир. Юғон ичакларда сақланиб қоладиган заҳарли моддаларни тозалаш хусусиятига  ҳам эга.

10 ) Хурмо етарли миқдорда темир моддасини ўзида жам этганлиги учун  камқонлик(анемия)ка қарши жуда яхши даволаниш воситасидир. 

9.2. Болаларнинг тарбиясида жуда аҳамиятли бўлган олтин ўгутлар:

1) Болани кичкина ҳисобламасдан, унинг тарбиясини бешикдан бошланг(Ислом буюклар боланинг тарбиясини онаси қорнидали-гида бошланг, дея марҳаматда бўладилар).

2) Болаларни ҳеч бир вақт ёмонламанг.

3) Улар ёлғончиликда айбланмасликлари лозим. Агар борди-ю уларнинг сўзларида ёлғон кабилари учраса, бу сўзларнинг тўғри эмаслигини бошқа йўллар юилан яхшилаб англатилиши керак ва бундай шаклда бошқа сўзламасликка явош ўргатилиши лозим.

4) Уларнинг кибрланишига ҳеч вақт йўл қўйманг.

5) Бошқаларга ёрдам беришга ўргатинг.

6) Сўзлашишга ўргатишдан ҳам аввал уларни яшашга ўргатинг.

7) Улар билан самимий эканлигингизга ишонтиринг.

8) Улар билан зарур бўлганда қаттиқ қўл бўлишингиз каби, улар сизнинг жуда шафқатли, меҳрибон эканлигингизни ҳам билишлари зарур.

9) Қийинчилик ва ташвишларга чиниқтиринг.

10) Болани сабр қилишга ўргатинг.

11) Болаларнинг ҳар қандай истакларини ўрнига келтириш яхши эмас.

12) Уларнинг хатолари, уларни кайиш билан эмас, ўргатиш, насиҳат қилиш йўли билан тузатилади.

13) Уларга ҳеч бир вақт ва ҳеч қанақа вазиятда ёлғон сўзланмайди. Болага қилинадиган ҳазилда ҳам ёлғон мутлақо бўлмаслиги лозим.

14) Болага айтилган сўздан қайтиш мумкин эмас. Бу ҳол катталар учун кечарлидир(катталар учун ҳам сўздан қайтмаслик ўта яхши хусусиятдир).

15) Боланинг бир ҳаракатини яхши деб, унинг айнан ўша ҳаракатини такрор ёмон дейилмайди.

16) Оила ичидаги келишмовчиликлар болани жуда қийнайди, уни сарсон қилади.

17) Болаларнинг ёмон қилиқларини кўздан қочирмасдан, уларни мулойимлик билан тўғрилаб туришлик лозим.

18) Болалар ёнида сирлар сўзланмайди.

19) Уларнинг ёнида бошқаларни ёмонлаш мумкин эмас.

 

  Рукнлар Биз кечирган хаёт ҳикояларидан ...

Муҳокама ёпилган.