Биз кечирган ҳаёт ҳиқояларидан … Тўртинчи китоб.

Муаллиф admin Ara 7, 2018

 

                                  АЛИБОЙ ЙЎЛЯХШИ МАМАНАЗАРЗОДА

                                    БИЗ КЕЧИРГАН ҲАЁТ ҲИҚОЯЛАРИ … 

                       “Адолат, идорачиларнинг безаги ва кўркидир”      

                                                 Тўртинчи китоб.                      

                 

 

                ИСТАНБУЛ 2012 й. (ЎЗБЕКИСТОН, ТУРКИЯ, НОРВЕГИЯ)

 

 

 

Муаллиф Алибой Йўляхшиев(Алибой Йўляхши Маманазарзода) кимдир?

Aliboy Yo`lyaxshi

Алибой Йўляхшиев (Эски совет даври паспорти бўйича Алибой Юляхшиев)  1938 йил 10 апрелда Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилоятига қарашли Ғалла-Орол районининг Катта қишлоқ (Тушбулоқ) номли қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. Етти фарзанд отаси.

У физика-математика фанлари номзоди, профессор. Собиқ совет Иттифоқи ва  Совет Ўзбекистон республикасида нашр қилинадиган Илмий тадқиқот  ва  фан журналларида эълон қилинган 40-тадан кўпроқ илмий тадқиқот ишларининг муаллифидир.  Самарқанд  давлат университети босмахонасида нашр қилинган бир қатор дарсликлари мавжуд.

1994 йили физико-математика доктори даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация иши Украина фанлар академиясининг Механика институтида илмий муҳокамадан ўтказилиб ҳимояга қабул қилинди.

У меҳнат фоалиятини 1962 йили Ўзбекистон Республикасининг Андижон вилояти ҳудудида ерлашган  Чуст шаҳрида  Ўрта мактаб математика ўқитувчилигидан бошлади.

1963 йилдан то 1993 йилгача  Самарқанд ва Тошкент шаҳарларидаги олий мактабларда фаолият кўрсатди:

1964-1965 йиллари Самарқанд шаҳар Кооператив Институтида ўқитувчилик қилди.

1965-1972 йиллари Тошкент қишлоқ хўжалигини ирригациялаш ва механизациялаш инженерлари институтида Катта ўқитувчи вазифасида ишлади.

1972 йили физико-математика фанлари номзоди даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилди ва ўша йилиёқ Самарқанд давлат университетига ишга ўтказилди.

1972-1993 йиллари Университетда (Ҳисоблаш маркази раҳбари  (1972-1980), Амалий математика факултетида  кафедра мудири (1980-1991) вазифаларида) ишлади.

1988 йилда Бирлик халқ ҳаракати сафида мавжуд ҳукумат сиёсатига мухолиф сиёсий фаолият бошлади.

1989 йилда  Бирлик халқ ҳаракатининг Самарқанд  вилоят ташикилоти  раиси вазифасига сайланди.

1990 ва 1991 йиллари эса, Бирлик халқ ҳаракати Самарқанд вилоят ташкилоти раиси вазифасига қайта-қайта сайланди.

1991-1993 йиллар орасида “Бирлик” халқ ҳаркатининг Самарқанд  вилоятидаги аъзолари минтақанинг сиёсий, ижтимоий ҳаётида халқ оммасига маъқул янги фикр ва таклифлар ўртага ташлаш йўли билан фаол қатнашдилар.  Бундай халқ манфаатига уйғун бир фаолият, мавжуд расмий ҳукуматга қарши таҳлика бўлиб кўринди. Шу сабаб ҳукумат  “Бирлик”  халқ ҳараккати Самарқанд вилоят ташкилотининг фаолиятига, унинг  аъзоларининг, айниқса Ҳаракат ташкилотининг раиси А. Йўляхшиев фаолиятига қарши кураш кампанияси бошлатиб юборди. Оқибатда  А. Йўляхшиев ва ҳаракат аъзоларига  қарши турли хил тақиқлар ўрнатилди, уларнинг иш жойларида хилма хил асоссиз, сабабсиз текширишлар уюштирилди, уй ва иш телефонлари доимий тинглашга қўйилди, милиция органи ходимлари тарафидан турли хил сўроқларга чақирилиб турилди. Уларнинг шаҳар ва мамлакат бўйлаб барча ҳаракатлари совет КГБ-си (Мустақил Ўзбекистон замонида эса МХХ) ходимлари томонидан узлуксиз кузатиладиган бўлди.

1993 йилдан бошлаб эса, А.Йўляхшиевга қарши амалда уй қамоғи режими ўрнатилди. Унга ҳатто қариндошларининг таъзиясига боришга ижозат берилмади. Ўша йилнинг апрелидан бошлаб эса у иш вазифасидан  четлаштирилди ва уни Ўзбекистонни тарк этишга  ихтиёрий мажбур этдилар.

Оқибатда у 1993 йилнинг декабридан бошлаб Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлди ва  қатор йиллар давомида турли мамлакатларда норасмий қочоқ сифатида ҳаёт кечиришга мажбур қолди. Масалан, у  1993-1997 йиллари Россия ва Украинада, 1997-1998 йилларда Туркияда норасмий қачоқ сифатида яшашга мажбур қолди.  Ниҳоят, 1999 –да  БМТ ёрдамида  сиёсий муҳожир мақоми олишга муяссар бўлди.

1998 йилга келиб унинг олтита фарзандлари ҳам сиёсий муҳожир мақоми олиш имкониятига эришдилар. Улардан  беш донаси Канада ва бири Норвегияда сиёсий муҳожир мақомида бошпана олдилар.

Унинг 1967 йили туғилган бир қизи 2000 йили Самарқанд шаҳрида тушинилмаган бир вазиятда вафот қилди. У  вафот ҳодисасининг сабаблари ҳақида ҳукумат органлари тарафидан (ўлим ҳақида доктор хулосаси ёки милиция органи тарафидан ўтказилган тергов ишлари каби) ҳеч қанақа бир маълумот берилмади.

А. Йўляшиев 2003 йилда янгидан ташкил этилган “Ҳуқуқий Ўзбекистон учун“ Халқ  Ҳаракати қошида тузилган Оқсоқоллар Кенгаши раиси бўлди.

2011 йилдан кейин қайта тузилган “Ўзбекистон Ҳалқ Ҳаркати”  ўз фаолиятини тугатганига қадар Ҳаракатнинг Туркия бўлими бошлиғи бўлиб турди.

Кириш сўзи.

Тўртинчи китобимизни туркияли Холстин Кукул исмли бир шоирнинг тубундаги гўзал мисралар билан бошлашни истадим:

 Шани ҳар нарсадан юксак, Раббимиз Аллоҳ гўзал,

Ҳар бир ишни бошлашда айтилган бисмиллоҳ гўзал.

 Ҳалол  қозонган молу мулк, ишқла муҳаббат гўзал,

Оламларнинг раҳмати, Расулу Муҳаммад гўзал.

Ҳиқояларимизнинг бу қисмида сиёсат, иқтисод, ижтимоий ҳаёт ва бошқа масалалардан сўз юритиладиган бўлгани учун унга кириш сўзини “Адолат, идорачиларнинг безаги ва кўркидир” номли мавзу остида тўпланган бир қатор насиҳатлардан бошлашни муносиб кўрдим:

 * Адолат, халқнинг тириклиги ва тартиби; идорачиларнинг эса, безаги ва чиройи(кўр-камлиги)дир.

* Ўткинчи лаззатларга, тезда битиб, тугалланадиган дунёвийликларга алданмаслик лозимдир.

* Бандалик, ҳар доим Аллоҳу таолонинг марҳаматига муҳтож эканлигини билиш ва Унинг Расули кўрсатган йўлда бўлмоқдир.

* Қуръони карим ўқиладиган уйга баракат ва яхшиликлар келиб туради. У уйда фаришталар йиғилишади, шайтонлар эса, у ердан қочади.

* Молу мулк тўплаш ҳирси бўлган кишилар, ҳамиша нотинч ва ташвишлар ичидадирлар.

* Ихлос, дунёвий фойдаларни ўйламасдан фақат Аллоҳу таолонинг ризоси(розилиги)га лойиқ бўлиш учун амал қилишдир.

* Дуо, мўминнинг қуроли ва диннинг тиргагидир. Кўкларнинг ва ернинг нуридир.

* Аллоҳу таоло гуноҳларни кўради ва уларни ёпади. Кишилар эса, уларни кўрмайдилар, аммо улар ҳақида сўзлашадилар.

* Энг катта сармоя, Аллоҳу таолога ишониб, бандаларидан ҳеч нарса кутмасликдир.

* Кимки кулароқ гуноҳ қилса, йиғлайроқ жаҳаннамга кетади.

* Мўминда ихлос ва пушаймон бўлиш ҳиси мавжуд бўлса, Аллоҳу таоло унинг барча гуноҳларини афв қилади.

* Асҳоби киром, фақат ва фақат суҳбатлар билан ниҳоясиз камолатга восил бўлдилар.

* Алам ва хафачилик, айрилиқ ва мусибат, Аллоҳу таолонинг иродасидир. Шундай экан, Ундан келадиган ҳар бир нарсага рози бўлиш керакдир.

* Охиратнинг ўрнига  дунёвийлик(молу мулк) топиш, яъни Ҳақдан бурилиб халққа юз тутиш ақлсизликдир.

* Кишилар орасида бўл, бироқ ҳеч кимга юк бўлма!

* Ақлли киши, ўзи қўрқадиган нарсанинг бошига келмаслиги чораларини кўради.

* Зарурати бўлмаган нарсаларнинг орқасидан қувган киши, зарур бўлган нарсаларни қўлдан чиқаради.

* Кунларнинг хайрлиси Жума, ойларнинг хайрлиси Рамазон, амалларнинг хайрлиси эса вақтида ўқилган намоздир.

* Тадбиру чорасини кўрганидан сўнгра Аллоҳу таолонинг тақдирига боғланган киши, таваккал соҳиби(таваккалчи)дир.

* Ота-онага итоат қилиш, катта гуноҳларга кафоратдир.

* Бирор киши, жоҳиллиги замонида бой бўлгани ҳолда, олим бўлганидан сўнгра муҳтож ҳолга тушиб қолиши мумкин. Агар ризқ, ақл ва илмга кўра берилганида эди, ҳайвонлар жаҳолатлари оқибатида очидан ҳалок бўлган бўлардилар.

* Фарз ибодатлар олдида нофила ибодатларнинг қиммати, океан олдида бир томчи сув каби ҳам эмасдир.

Шундай қилиб, китобимиз,

I Сиёсий масалалар ҳақидаги мақола ва хабарлар;

I I Халқаро масалалар ҳақида;

III Ижтимоий масалалар ҳақида;

IV 2005 йил Андижон фожиаларини хотирлаш;

V Ўзбекистондаги  қийноқлар ҳақида;

VI Турли хил мавзулар;

VII Савол-жавоблар. Радио суҳбатлар каби номланган етти бўлимдан иборат тузилди.

Ўқувчилар китоб бўлимларида келтирилган материалларни саралаб ўқишлари мумкин бўлсин учун бўлимларнинг ҳар бирининг мундаражасини келтириш билан бошлашни маъқул кўрдик.

 I Бўлим. Сиёсий масалалар ҳақидаги мақола ва хабарлар.

 I Бўлимнинг мундаражаси:

Кириш сўзи – 1.

I Бўлим – 2.

Сиёсий масалалар ҳақидаги мақола ва хабарлар – 2.

  1. Ғарб демократиясини англаб етдикми ….? – 3.

Манфаатлар, ҳақиқатлар ва миллат(халқ) иродаси … Муаллиф: проф.док. Яшар Ҳожисолиҳўғли – 4.

  1. Каримов феномени. Муаллифлар: Алибой Йўляхшиев, Толиб Ёқубов – 7.

Мақоланинг 1 – Қисми: – 7.

АКУЛА ЛАҲЗА ҲАМ ТЎХТАЙ ОЛМАЙДИ, АКС – 12.

Мақоланинг 2 – Қисми : -13.

Каримов Ўзбекистонда эски совет давридаги коммунист партиядошларининг қайси ва қандай жиноятларини такрорлади? – 13.

  1. Қирғизларда инқилобми ё нима? – 20.
  2. Рус истилочилари ва уларнинг қийноқ(исканжа)лари. – 22.

5 . Ўзбек мухолифати вакиллари 2011 йил 23-24 май кунлари Берлинда нималар ҳақида сўзлашишди? – 24.

  1. Ўзбекистон халқи диктаторликдан қандай қутилади? -28.

Озод Ўзбекистон халқаро конференциясининг Декларацияси – 31.

7. Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) Истанбул намойиши тафсилотлари – 33.

Турк дунёси интеграциясининг олдидаги тўсиқ – 34.

  1. Байтал қамчиловчилар … – 40.
  2. Эркин сайловлар ҳақида – 44.
  3. Ўзбекистонда сайловлар бўлармиш … 46.
  4. Ўзбекистоннинг келажаги ҳақида бир неча фикрлаар … – 47.
  5. Араб баҳори Ўрта Осиёда бошланиши амримаҳол. 52.
  6. Балки Ўрта Осиё баҳори тайёрланилаётгандир. – 54.
  7. “Мустақилликдан кейинги аҳвол – ғайритабиийдир” – 56.
  8. Ислом ва сиёсат тушунчаси – 58.

Исломда сиёсат – 58.

Ҳижратгача бўлган сиёсий амалиёт – 59.

  1. Адам Смитнинг қарашларидан парчалар … – 60.
  2. Иқтисоднинг солиштирма оғирлиги … – 16. 
  1. Ғарб демократиясини англаб етдикми ….?

Алибой Йўляхши: Туркиялик қардошимиз профессор Яшар Ҳожисолиҳўғлининг қуйида ўзбекчага таржима қилиниб, сиз қадрли ўқувчиларимизга ҳавола этилаётган “Манфаатлар, ҳақиқатлар ва миллат(халқ) иродаси …” номли мақоласи, уни ўқиган ҳар бир ўқувчини бизнинг замонамиз дунёси ва унда ҳаёт – инсоний ҳаёт, жамият, киши(шахс)ларора, шунингдек давлатларора муносабатлар ҳақида бирмунча тафаккур қилишга ундайди.

Қимматли ўқувчилар, биз(биз дейилганда ўзимни ва фикрдошларимни кўзда тутаман) каби бутун онгли ҳаётини, совет(коммунистик) режими ёки бошқача коммунистларнинг ўз таъбирлари билан айтсак, “совет демократияси” номи билан аталадиган қоронғиликда ўтказишган кишилар учун бир замонлар, айниқса советлар даврининг сўнгги йилларига яқин  Ғарб ҳаёти жозибали ва унинг демократия аталмиш пропагандаси, ҳақиқатан, бир адолат, эркинлик ишиғи бўлиб кўринган эди. Ўша ҳаётни (пропаганда-реклама қилинган) яшашни, ўша демократияни қабул қилишни ҳақиқатан истагандик, уларга чиндан ҳавасимиз келганди. Минг афсуслар бўлсинки, бугун Ғарб демократияси (бир замонлар бизнинг ҳавасимизни қўзғаган унсурлар)нинг бутун бўю басти билан бир буюк ёлғон, бир сароб эканлигини кўриб турбмизки, шу сабабдан сизнинг диққатингизга ҳавола қилинаётган мақолада бугунги  Ғарб демократияси асли моҳияти эътибори билан иккиюзламачиликдан иборатлиги кўрсатилади. Чунки демократия, мақоланинг муаллифи таърифига кўра ҳам, ҳақиқатда ҳам шундай. Мана мақолада демократия, қандай таърифланади: “демократия, халқ иродасининг асил  ифодасидир. Ва уни яшатадиган,  қўриб қўлланадиган ҳам такрор миллат(халқ)нинг ўз иродасидир.

Демократия, ҳар ким ўз манфаатига кўра таъриф қиладиган тушунча ҳам эмас. Демократия, бу адолатдир, у адолатни сақлай олсагина қимматлидир ва демократия, кўпчиликни қўрий олсагина демократиядир. Демократия, озчликни  кўпчилик олдида чорасиз қолдирмасагина демократиядир. Демократия, мазлумни  мансабдорга эздирмаса, демократиядир.

Демократия, ҳақ ва адолатни халқдан ташқари ҳеч бир кучга  таслим этмасагина демократиядир. Демократия, севги муҳаббатни, хушкўришни, гина-адоват, нафратга қурбон бермаётган бўлса, демократиядир. Демократия, миллат(халқ) иродасини ҳар қандай вазиятда қўрий олсагина, демократиядир.”

Айтинг! Бугун дунёнинг қайси бир ўлкасида мана шу таърифга мос  демократия мавжуд?  Бундай демократия бугун жаҳоннинг ҳеч бир бурчагида йўқ-ку, ахир! Биз сингари баъзи ғофилларнинг ҳавасини қўзғотган бугунги Ғарб демократияси эса, Ғарб давлатларининг ҳар бири ёки бир гуруҳи ўз манфаати ёки манфаатларини тўла таъминлайдиган ёлғон демократик режимлар эканлиги жуда равшан бўлиб қолди.

Замонимизда зўр бериб тарғиб қилинаётган ва дунёнинг ҳар бир мамлакати(бурчаги)га экспорт қилишга уринилаётган Ғарб демократияси ва унинг адолати эса, ҳақиқий, асил демократия ва адолатга яқинлашмайдиган усти ёлтироқ, ичи қалтироқ(яъни бўм-бўш) ниқоб ва жуда тез силиниб кетадиган рангли бўёқлар бўлиб қолмоқда.

Қисқаси, муаллиф масалани Туркия, мустақил Туркиянинг қандай давлат бўлишига боғлайди, албатта. Аммо бизнинг фикримизча, мақолада демократия масаласи умум-дунёвий назар жиҳатидан ҳам анча тиниқ ифодасини топган.

Яхшиси марҳамат, мақоланиннг ўзбекчалаштирилган кўринишини ўқинг ва ўзингиз тафаккур этиб, хулосалар чиқаринг!

 

 

 

 

 

Проф. др. Яшар Ҳожисолиҳўғли

 

Манфаатлар, ҳақиқатлар ва миллат(халқ) иродаси … Муаллиф: проф.док. Яшар Ҳожисолиҳўғли.

Шахслар ва омма орасида алоқалар замонавий техника ва технология воситасида алоҳида ўзига хос аҳамият касб этаётганининг гувоҳи бўлишга мажбур қолмоқдамиз. Чегараларни кечиш кундан кун қийинлаштирилмоқда, кишиларнинг оммавий бориш-келишлари тартиблаштиришга ўхшаш махсуслаштирилмоқда, янги гегемонлик орзуларга воситачилик қилинмоқда ва алоқалар бутун кечган замонлардагидан янада кўп стратегик аҳамият касб этмоқда. Оқибатда, буларнинг барчаси келажакни ўз орзуларига мос лойиҳалашни истаганларнинг шахсий таъсир доирасига туширилмоқда. Ишонч йўналишларида манфаатларга алоҳида бир шахсий жой-майдон ҳосил қилинмоқда.

Стратегик алоқалар, яъни давр(шу замон)нинг давлатлари орасидаги куч курашларини кўрсатиш орқали  халқлар устидан янги бир стратегик бошқарув майдонга чиқарилмоқда.

Стратегик алоқаларда манфаатлар ва уларнинг лойиҳалаштирилиши махсуслаштирилаяпти. Натижада, манфаатлар ҳақиқатнинг олдига ўтиши исталмоқда ва бунинг учун  “ниманинг тўғри бўлганлиги эмас, омманинг нимага ишониши аҳамиятли” каби фикр асос олинмоқда. Давлатларора куч курашлари-синовларида ҳақли бўлганларнинг эмас,  кучли бўлганнинг ҳақлигига эътибор қаратилаяпти. Манфаатлар ана шуларга кўра лойиҳалаштирилаяпти. Кучлининг ҳисобига мос келганини тўғри ҳисоблашни қабул қилишга уринишаяптилар. “Агар кишиларни инонтира олмаётган бўлсанг, уларнинг бошларини айлантир”, дейилган зеҳният, давр (замонимиз)нинг энг илғор техник-технологиясини ўртага чиқармоқда. Халқлар устида ҳисоб юргизаётганларнинг кўпчилиги, “кўрдим, дедим тутилдим; кўрмадим, дедим қутулдим,” қабилида иш тутиб, ҳақиқатлардан узоқлашишга уринаяпти ёки ўзлигини йўқотишга рози бўлиб, келажакни хиралаштираяптилар.

Оғизда демократия ва инсон ҳақ-ҳуқуқлари дейишиб, амалда турли хил қуролли гуруҳлар билан ҳарбий қурол-аслоҳа савдоси олиб боришаяпдилар. Улар бугунларда ҳам дунё бўйлаб янги Ироқлар, янги Афғонистонлар излашмоқда …  Қадимий маданиятлар- илдизидан қўпориб ташланиб, ўша маданий асосда тирик бўлганларни  айрилишларнинг, бир-бири билан тўқнашишларнинг бўйинтуруғи остига олиб, уларнинг тупроқларини бутун жаҳон барон(дворян-задогон)ларининг ов майдонига айлантиришга уринилмоқда. Нима миллий, маҳаллий бўлса, уларнинг барчаси йўқотилиш нишонига олинган, халқларнинг ўз миллий қадимий қадриятларига инончини йўқотиш ва уларни маданий бойликларига бегоналаштириш, модернлаштиришга маҳкум эттирилиш чора-тадбирларига замин тайёрланмоқда.

Тарих шуури йўқ ҳисобланиб, янги насллар тарихдан ўзлигини аниқлаб(белгилаб) олиш потенциалидан ажратиб қўйилмоқда,  уларнинг келажаклари моддий манфаатларга кўра йўналтирилишига зўр берилмоқда. Ёшларнинг “йўл танлаш ва жазибадорлик” касб этиш хусусияти(потенциали) четга суриб қўйилиб, улар дунёнинг  “хўжайин”ларига “кўнгулли итоаткорлар”га айлантиришнинг асослари отилмоқда.

Мамлакатларнинг бутун халқларини қамраб олишни кўзда тутган бу усуллар, ёш наслларга зўр бериб татбиқ этилмоқда. Ишлаб чиқармасдан истеъмол қилишнинг асил усулларини йўлга  қўйишга ҳаракат қилинмоқда, бахтлиликни истеъмолда излаш лозимлигига ўргатилиб, истеъмол  ҳам тугаганидан сўнгра иложсизлик вазиятининг муқаррар ўртага чиқишини юзага келтиришмоқда.  Шундай қилиб, ёш наслларни манманлик, қадриятсизлик хасталикларига ва ўзлигини йўқотиш вазиятига тўғрилаб қўйиб, улар(ёшлик)нинг буғланиб кетишига замин тайёрланмоқда.

Манфаатларга йўл очиб, таҳдидлар импорт қилиш манфаатлари билан келажакда йўл белгилашга ҳаракат қилганлар, таҳдидларни экспорт қилувчиларнинг ҳукмронлик доирасига киришдан ўзларини тута олмайдилар. Ислом жуғрофиясида ҳам бу ҳолат, замон кечган сайин юз кўрсатмоқда. Совуқ урушдан кейинги дунё тартибланишида Ислом маданиятига қарши курашни асосий мақсад марказига қўйишиб, қандайдир уйдурма қуролли гуруҳларга қарши кураш баҳонасида Ислом оламидан ташқарисидаги омманинг, айниқса Ғарб дунёсининг “исломофоби”сини кучлантиришни орзу қилишмоқдалар. Улар охир оқибатда, Исломни, “Ал- Қоида”, “Толибон”, “Боқо Ҳаром”, “Ал-Нусро”,  ИШИТ сингари қуролли гуруҳларнинг терористик ҳаракатларига ўхшатишга бор кучлари билан уринишмоқдалар. Шу йўл билан Ислом оламида куч қўлланиш, ваҳшат ўйинлари кўрсатиш билан асосан  Ғарб оммасининг нафсониятида Исломга қарши нафрат  жойлаштириш(уйғотиш) стратегиясини ишлаб чиқишмоқдалар.

Бу ўйинларни  ўйнаётганларнинг яхши билган ва ўзлаштиришган усуллари ҳеч бир шаклда эскирган ҳисобланмай янгидан қўлланишга қўйилаяпти ва шундай қилиб, мустамлакачиликнинг, айирмачилик(бўлувчилик)нинг, иқтисодий ва маданий истилоларнинг ўзларига жуда яхши маълум бўлган заминларини янгидан йўлга қўйган бўлишаяптилар. Бу эса, такрор манфаатларни ҳақиқатларнинг олдига ўтказиб қўйишаётганларини кўрсатади.

Ислом оламида ҳақ ва адолат излаш йўлида бўлганлар, ўз қадриятларининг эгаси бўлишни истаганларнинг бутун уринишлари эса, маҳаллий қуғурчоқлар воситасида бостирилмоқда. 21-асрда қуғурчоқ ва зулмкор режимларни давлат тўнтаришлари воситасида ўрнатишнинг турли хил йўллари синаб кўрилмоқда. Миллат (халқ) иродасига давлат тўнтаришларини қарши қўйиб, алдамчи бир демократия ниқоби қуриш устида ишлаш ва уни амалга оширишни давом этиришаяптилар. Умумжаҳон баронларининг оғизда демократия импорти,  халқ иродасига ҳукм этишнинг ниқобли ўйини(эрмаги)га айлантирилмоқда.  Натижада, демократия тушунчаси ўз маъносини йўқотишга маҳкум қилинаяпти, унинг ичи бўшатилаяпти, халқ оммасидан узоқлаштирилаяпти.

Яхши билиш лозимки, демократия экспорт қилинадиган маҳсулот эмасдир. Тарих, бошқаларнинг роҳату фароғати учун демократиянинг саммимиятла импорт этилганини билмайди.  Демократия, халқ иродасининг асил  ифодасидир. Ва уни яшатадиган,  қўриб қўлланадиган ҳам такрор миллат(халқ)нинг ўз иродасидир. Демократия, ҳар ким ўз манфаатига кўра таъриф қиладиган тушунча ҳам эмас. Демократия, бу адолатдир, у адолатни сақлай олсагина қимматлидир ва демократия, кўпчилкни қўрий олсагина демократиядир. Демократия, озчиликни  кўпчилик олдида чорасиз қолдирмасагина демократиядир.

Демократия, мазлумни  мансабдорга эздирмаса, демократиядир. Демократия, ҳақ ва адолатни халқдан ташқари ҳеч бир кучга  таслим этмасагина демократиядир.

Демократия, севги муҳаббатни, хушкўришни, гина-адоват, нафратга қурбон бермаётган бўлса, демократиядир.

Демократия, миллат(халқ) иродасини ҳар қандай вазиятда қўрий олсагина, демократиядир.

Ниҳоят, демократия бу саналганларнинг  ҳеч бирига алоқаси бўлмаса, у демократия ҳам,  адолат ҳам эмасдир. Аксинча у, иккиюзламачилик ва сохталикдир.

Айниқса шуни ҳеч унутмаслик жуда зарурки, бирор ўлкада давлат, халқ иродасидан ташқарида бўлган ички ёки ташқий кучлар тарафидан қўлга олиниши мумкин бўлиб қолаётган бўлса, ундай ўлкада ҳеч бир шаклда ҳақиқий адолат ва ҳақиқий демократия ўрнатилган ёки ўрнатилади деб ҳисоблаб бўлмайди. Жамияти тартибсиз, халқ оммаси (фуқароси) бўлиниб қолган ёки бўлиб ташланган давлат, ўз келажагининг эгаси бўла олмайди. Бундай  ўлкалар, уларнинг ташқарига очилиш усуллари,  йўллари қўлларидан олиб қўйилганлиги сабабли, улар ташқарига очилган эмас, балки назоратсиз, соҳибсиз “ташқарига” очилган вазиятига тушиб қолганлардир. Бу шаклда ташқарига очилган ўлкалар аслида “ичкарига ёпилган” ўлкалар ҳолига тушиб қоладилар.

Келажакнинг кучли янги Туркияси учун биз келтирган таҳдидлардан узоқ туриш принципи асос олиниши шарт. Келажакнинг кучли Туркияси, ўз буюк мақсадлари сари олға одим отаётган экан, у бошқаларнинг ва уларнинг ўйинчоғига айланиб қолмаслиги зарур. Бу эса, халқ иродасидан ташқари ҳеч бир кучнинг восийлигига муҳтожлик вазиятига тушмасликни билдиради. Доим боши тик ва иззату ҳурмати сақланган бир вазиятда  олға юришни давом эт-тириш ва тарихий ўзига ишонч туйғуларини кунимизга ва келажакка олиб ўтишдир; халқ ва давлатнинг бир бутунлигини мустаҳкамлашдир.

Келажакнинг кучли, мустақил янги Туркияси демак, ўз халқидан ташқари ҳеч бир воситачига, суянчга, паралелга, Туркиядан ташқарига боғланадиган ҳеч қандай бир илиқ (дўстонами  ёки бошқа хил) муносабатларга таслим бўлмаслик демакдир.

Иродасини миллат(халқ)идан олган ва унга хизмат этиш учун мавжуд бўлган бир давлат, ўз кучи ва ишончига соҳиб бўлган давлатдир.

  1. Каримов феномени. Муаллифлар: Алибой Йўляхшиев, Толиб Ёқубов.

Биламизки, йигирманчи асрнинг бошида ҳарбий тўнтариш йўли билан Россия империясининг марказий ҳукуматини қонунсиз эгаллаган коммунистларнинг Россия империяси ҳудудида ўрнатган жирканч коммунистик диктатураси, асрнинг охирги йилларида  қулатилди. Унинг оқибатида коммунистик Россия империяси ўрнида бир қатор мустақил аталмиш давлатлар майдонга келди. Бу давлатлар раҳбарликларида рус коммунистик давлат тизимидаги олчоқ маҳаллий раҳабар аталмиш комунистлар ҳукумат столларида сақлаб қолинди. Ўшандай олчоқлардан бири Ўзбекистон  аталмиш мамлакатнинг раҳбари сифатида сақланган коммунист Каримов Ислом исмлисидир.

Мазкур шахснинг феномени ҳақида мен ва Толиб Яқубов иккимиз фикрларимизни икки қисмдан иборат бир мақола кўринишида баён қилгандик. Тўртинчи Китобимизнинг биринчи бўлимини ана ўша мақола билан бошлашни маъқул бўлар деб ҳисобладим.

 Мақоланинг 1 – Қисми:   

Алибой Йўляхши (Норвегия)

 

Толиб Яқубов (Франция)     

                             

 Феномен – табиат ёки жамиятда кузатиладиган ўта ноёб, бетакрор нарса ёки ҳодиса характеристикасини англатувчи сўздир.

Бир ноёб нарса ёки ҳодиса шаклан ҳам, моҳиятан ҳам турлича, масалан, яхши ёки ёмон, гўзал ёки жирканч бўлиши мумкин. Ҳар онда дунёда минглаб чақалоқлар туғилади, бироқ бир-бирига туташиб кетган, битта организм  бўлиб туғилган эгизаклар (“сиам эгизаклари”) ноёб ҳодиса, яъни феномендир.

Инсоният тарихида беҳисоб буюк шахслар ўтган, бироқ пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алейҳи вассаллам) ҳазратлари феномен шахс эканлари шубҳасиз.

Инсоният тарихидан бизга яхшироқ маълум бўлишган “буюк” қотиллар Фиръавн, Чингизхон, Ҳитлер ва Сталинлар ҳам феномен шахслар туркумига киради. Бироқ уларнинг бу ноёбликлари инсониятга беҳисоб кулфатлар келтиришлари билан ифодаланади. Бизнинг назаримизда Ислом Каримов ҳам юқорида исмлари тилга олинган “буюк”лар каби Ўзбекистон тарихига феномен шахс сифатида кирадиган кўринади. 

Ислом Каримов Ўзбекистонда аввал коммунистик раҳбар этиб тайинлангани, кейинроқ президент бўлиб олганига яқинда чорак аср тўлади. Аммо унинг, “Мен Ўзбекистонни қай ахволда қабул қилиб олган эдим ва унинг халқига қандай яхши неъмат ёки азобу заҳмат келтирдим?” – дея ўзининг кейинги 25 йил ичидаги фаолиятини сарҳисоб қилишига ишониш қийин. Унинг табиатини яхши билган одамлар, гарчи у билан ҳеч қачон учрашмаган бўлсак-да, шу одамлар ичида биз ҳам, юқоридаги, Каримов ўз-ўзига бериши лозим бўлган саволга ўз муносабатларини билдиришлари зарур, деб ҳисоблаймиз.

Табиий, биз мазкур одамлар орасида маддоҳ-журналист Исмат Хушев кабилар бўлмаслиги тарафдоримиз. И.Хушев ва унинг кабиларни хушкўрган  ватандошлар бизни кечирсинлар, бироқ уларнинг И.Каримов ҳақида ёзганлари ва сўзлаганларини ҳеч қандай куракда тутиб бўлмайди, дейиш адолатдандир. Шу сабабли Хушевларнинг президент Каримовини эмас, И.Каримовнинг давлат раҳбари сифатида ҳақиқий башарасини кўрсатиш келажак авлод учун ўта муҳимдир. Замон кечувчи, шу билан бугунги воқеаларнинг тирик гувоҳлари ҳам ўткинчидир. Жумладан, И.Каримов ҳақида ҳақиқатларни кўрганлар, унинг кимлиги ва қандай  золимлигини билганлар ҳам тўхтовсиз камаяверади. Ҳатто И.Каримов ҳақида ҳамма ёки кўп нарсаларни билганлар ҳам кексалик оқибатида уларни унута бошлайди ёки бутунлай унутишлари ҳам мумкин.  И.Хушев ва унга ўхшаган маддоҳлар эса, унинг ҳақида ёлғон нарсаларни ёзаверади. Келажак авлод ана шу ёлғонлар гирдобида қолиб кетмаслиги ўта муҳим. Биз, тарихга ана ўша уйдурмалар, ёлғонлар қолмаслиги учун қайғуришимиз ва лозим бўлган ишларни бажаришимиз зарур.

Аввало И.Каримов коммунистик тузум даврида тўла коммунистик таълим-тарбия олганлиги ва ўшандай муҳитда шахс сифатида шаклланганини, ўша тузумнинг кўпгина раҳбарлик пиллапоялари дан юқорига кўтарилганини эсдан чиқармаслик керак. Бундай одамларда алоҳида психология ва менталитет юзага келган бўлади. Минг ювсанг ҳам кетмайдиган махсус кимъёвий кукунга ўхшаш бу психология ва менталитетдан  ҳам  – “ўрганган кўнгил ўртанса қўймас”, деганларидек, қутила олмаган одамлар бесаноқ. Ана  шулардан биттаси – И.Каримовдир.

Тўлақонли коммунист И.Каримов, коммунистларнинг суянч қалъаси СССР тугатилганлиги эълон қилинганидан кейин, яъни 90-чи йиллар бошида гўё ўзининг ўтмишидан воз кечгандай бир қатор кўзни алдовчи ҳаракатлар (қилиқлар) қилди: Ўзбекистон коммунистик партияси номини “Ўзбекистон халқ-демократик партияси”га ўзгартирди, бирпартиялик Ўзбекистонда кўппартиялик тизим жорий қилгандек бўлди, “Ўзбекистон компартияси 1-Котиби” лавозимини янги замонга мослаб “президент”га алмаштирди, соф коммунистик газета “Қизил Ўзбекистон”(кейинчалик “Совет Ўзбекистони”)ни “Халқ овози” деб атади, колхозчиларни фермерга айлантирган бўлди. Номлар ўзгарди, бироқ моҳият ўзгармади, яъни И.Каримов ўзини ва ўзи бирмунча дуруст тушунадиган ҳокимият бошқарув тизимини ўзгартирмади.

Коммунистик тузумни тубдан ўрганган тарихчилар, СССР тарихининг 30-чи йилларига И.Сталин ва унинг гумашталари томонидан халққа қарши уюштирилган КАТТА ТЕРРОР даври сифатида қарашади. Бу – ерга хусусий мулкчиликни бекор қилиб, унинг ўрнида коллективлаштириш (колхозлаштириш)ни жорий қилиш натижасида юзага келган мисли кўрилмаган очарчилик,  “халқ душмани” айби билан миллионлаб одамларни қатл қилиш ёки қамоқларга ташлаш, мамлакатда ҳар қандай ҳурфикрликни йўқ қилиш, зиёлиларни қатағон қилиш, инсоният тарихида бунгача ҳеч учрамаган, ўта мавҳум коммунизм ғоясини халқнинг онгига мажбуран сингдириш, ХХ-асрда биринчи яккапартиявийликка асосланган, шахсга сиғиниш авж олган тоталитар сиёсий системани тузиш (ва ҳоказолар) коммунистик тузумнинг жиноятларидир.

Қуйида Ўзбекистон ва И.Каримов ҳаётидан баъзи лавҳаларни келтирамиз.

(1)  Ўзбекистон 1991 йил 25 декабрга қадар СССР таркибида бўлиб, Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси (ЎзССР) деб аталарди. [1991 йилнинг сўнггига келиб СССР деб аталадиган мамлакат тарқатиб юборилди. 1991 й. 25 декабрь СССРнинг тарқаши куни ҳисобланади]. 1991 йил 31 августга келиб, ниҳоят энди И.Каримов бошлиқ Ўзбекистоннинг коммунистик парламенти ҳам Ўзбекистоннинг мустақиллигини эълон қилди ва ўша кундан бошлаб мамлакат,  Ўзбекистон Республикаси (ЎзР),  дея атала бошлаган бўлса-да, ундан кейин ҳам яна тўрт ой давомида СССР таркибида бўлиб турди.

(2)  И.Каримов, 1989 йил 23 июнда Москва тарафидан ЎзССР компартиясининг 1-Котиби этиб тайинланди, яъни совет даврининг анъанасига кўра, у коммунистик Ўзбекистоннинг коммунист давлат бошлиғи бўлиб қолди.

(3)  1991 йил 17 мартда ўтказилган референдумда берилган “Сиз СССР сақланишини истайсизми?” деган саволга И.Каримов ва унинг атрофидаги коммунист лаганбордорларнинг куйиб-пишиб сарфлаган саъй –ҳаракатлари (тўғриси уларнинг ёлғон ва уйдурмалари) оқибатида Ўзбекистон аҳолисининг 93,7%и  “Ҳа” деб жавоб берган бўлиб чиқди.

(4)  И.Каримов, 1990 йил 24 мартда ЎзССР Олий Кенгаши аъзо(депутат)лари тарафидан ЎзССР Президенти этиб сайланди;

(5)  И.Каримов, ўтган асрнинг охири алғов-далғов йилларда – 1990 йил 14 июлда СССР компартияси Марказий Комитети Сиёсий Бюроси (МКСБ)нинг аъзолигига ҳам сайланган бўлди.

(6)  И.Каримов, 1991 йил 5 майда “Известия” газетасига берган интервьюсида: “Биз бу Иттифоққа беҳад азоблар билан эришганмиз, биз унда қоламиз”, дейилган иборалар қўллади.

(7)  1991 йил 29 декабрда ўтказилган умумхалқ референдумида берилган “Сиз Ўзбекистон мустақил давлат бўлишини хоҳлайсизми?” деган саволига ҳам аҳолининг 95% -дан ортиқ қисми  “Ҳа” деб жавоб берган этиб кўрсатилди.

 Изоҳ: бу референдум, Ўзбекистон президенти сайлови билан қўшиб ўтказилган эди.

 Эслатма: 1991 йилда ўтказилган икки референдум саволлари шакл нуқтаи-назаридан аслидан бироз фарқ қилса-да, мазмунан фарқ қилмайдилар. Уларнинг мазмунларини сақладик.

И.Каримов даврида бир йил ичида, яъни 1991 йили Ўзбекистонда икки марта – 17 март ва 29 декабрда – умумхалқ референдуми ўтказилди. Референдумларда қўйилган саволлар бир-бирига тубдан қарама-қарши бўлса-да, ҳар иккала референдумда ҳам халқнинг “Ҳа”жавоби тахминан бирхил, яъни 95%  атрофида бўлган, яъни бир йил ичида халқнинг СССР-га бўлган муносабати тубдан, қарама-қаршисига ўзгарган бўлиб чиқди. Ҳақиқатан ҳам шундай бўлиши мумкинмиди? Йўқ, мумкин эмас эди, албатта. Бу кўрсаткичлар, халқ оммасида масалага муносабатнинг ўзгарганини эмас, аксинча, референдумлар натижаларининг И.Каримов ва унинг лаганбордорлари тарафидан тўла сохталаштирилганини кўрсатарди. Масалан, Литва, Латвия ва Эстония халқлари ва сиёсатчи элитаси мустақиллик учун ўзбек халқидан анча илгари кураш бошлаган бўлса-да, ҳатто бу учта болтиқбўйи халқлари ҳам бундай натижага “эришган” эмас.

Шунинг учун Ўзбекистонда ўтказилган иккита референдумнинг эълон қилинган натижалари қип-қизил қасамхўрликдан иборат эди, дейишга ҳақлимиз. 1991 йилда ўтказилган ҳар иккала референдумнинг эълон қилинган натижалари халқнинг фикрини заррача ҳам англатмаган эди, балки коммунистик ёлғон ғоя ва бошқарув системасининг хусусиятлари қон-қонига сингиб кетган раҳбарнинг ғирромликларини ифодалайдиган бир кўрсаткич эди.

(3) – (7)лар Каримовнинг қўрқоқлиги ва коммунистик тузумга ўта содиқлигининг белгиларидир. (5)-га эътибор қилинг! Бу – оддий қувлик, айёрлик эмас, бу – эътиқод! (1) ва (6)-ни таққосланг: уларнинг ораси 3 (уч) ой-ю 26 кун, холос! Шу  ўта кичик тарихий вақт ичида И.Каримов дунёқарашида кардинал(тубдан) ўзгариш юз бердими? Йўқ, албатта! Давлат мустақиллигини эълон қилиш мутлақо унинг ташаббуси эмас, балки бир гуруҳ мустақиллик кайфиятидаги депутатлар ташаббуси ва босимининг натижасида содир бўлганди. Парламент 1991 йил 31 августидан бир йилдан кўпроқ олдин, И.Каримов ва унинг гумашталарининг қаттиқ қаршилигига, И.Каримовнинг ўзи Андижонга қочиб кетганига қарамай мамлакат мустақиллик декларациясини 1990 йил 20 июнда қабул қилган эди.

1991-92 йилларда И.Каримовда бир-бирига қарши икки ҳис мавжуд бўлган: 1) Коммунистик тузумга содиқлик ва Москвадан ўта қўрқиш; 2) Москвага эгилишу хушомадларни ўрнига қўйиш йўли билан Ўзбекистонда ўзининг мутлақ яккаҳокимлигини ўрнатиш. Фақат 1991 йил декабрига келиб СССР тарқаши маълум бўлгач, у 1-чи ҳисдан воз кечишга мажбур бўлиб қолди ва шу сабаб иккинчи йўлни янада ишончли изга туширишга кўчди. Биз қараётган 1989-1992 йиллар даврида ЎзССРда совет Конституцияси, яъни ЎзССР Конституцияси амалда эди. Унинг амали то 1992 йил 8 декабргача, Ўзбекистоннинг янги Конституцияси қабул қилингунча давом этди.

Йўл-йўлакай шуни ҳам айтиб ўтишимиз керак-ки, совет даврининг қатор ҳужжатлари, хусусан Жиноят, Жиноят-процессуал, Жиноят-ижроия кодекслари, худди шундай фуқаровий ва бошқа кодекслар 1995 йил 1 апрелигача амалда бўлди. Шундай қилиб, И.Каримов 1990-92 йиллар мобайнида нафақат СССРдан чиқиш, яъни Литва (11 март 1990 йил), Латвия (4 май 1990 йил), Эстония (30 март 1990 йил) каби мустақилликни эълон қилиш ва кўпгина бошқа маҳаллий масалаларни муносиб ҳал қилишда ўзининг ўта қўрқоқлигини кўрсатди ва шу сабаб уларнинг ечимлари ҳақида қарорлар қабул қилинишига қаршилик қилиб турди. Оқибатда, мамлакат тарихига жиддий зиён етказган иккита буюк жиноят содир этган бўлди.

 Биринчи жиноят: Юқорида айтилганидек, 1992 йил 8 декабригача Ўзбекистонда совет, яъни ЎзССР Конституцияси амалда бўлган эди. Табиийки, у Конституцияда конституцион тузумни ўзгартириш механизми назарда тутилмаганди. Ўша даврда Республика Компартиясининг 1-Котиби давлат бошлиғи ҳисобланар эди.

Конституцияда давлат бошлиғи статуси (мақоми)ни, масалан, президент қилиб ўзгартириш совет юриспруденцияси нуқтаи-назаридан конституцион тузумга тажовуз, яъни жиноят ҳисобланарди.

 Тушунтириш: СССР даврида ҳар бир республика жиноят кодексида “конституцион тузумга тажовуз” моддаси мавжуд эди [масалан, РСФСР жиноят кодексининг 64-моддаси]. Тарихан В.Ленин бошчилигидаги РСДРП (б) партияси 1917 йил 25 октябрь (янги ҳисобда 7 ноябрь)да давлат тўнтаришини амалга оширган ва Россияда амалда бўлган Муваққат ҳукуматни ағдарган. Гарчи совет пропагандаси буни оқласа-да, юридик нуқтаи-назаридан В.Ленин Россия давлат жиноятчиси ҳисобланади. И.Каримов ҳам 1990 йилда Лениннинг ўша жиноятини Ўзбекистонда такрорлади. У,  1990 йил 24 март куни конституцион тузумни ўзгартириш механизми назарда тутилмаган Конституцияга зид ўлароқ ўзини Олий Кенгаш томонидан Ўзбекистоннинг президенти деб эълон қилишга эришди.

 Иккинчи жиноят: И.Каримов, Ўзбекистонда “Милиция ҳақида” ва “Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ҳақида”ги қонунларни қабул қилдирмади. Бундай қонунлар мамлакатда ҳозиргача йўқ. Давлатнинг ҳар қандай ташкилотининг фаолияти қонуний ҳисобланиши учун мамлакатнинг қонунчилик органи бўлган парламент бу ташкилотлар ҳақида қонун қабул қилиши шарт. Милиция ва МХХ мамлакат давлат тизимининг энг асосий қисм (ташкилот)лари – бири жамоат тартибини, иккинчиси давлат хавфсизлиги учун жавобгар бўлса-да, ҳар иккаласи Ўзбекистонда қонунчилик майдонидан ташқарида, яъни ноқонуний ташкилотлардир.

Оддий тил билан айтганда И.Каримов салкам чорак аср давомида мамлакатни ноқонуний ташкилотлар ёрдамида бошқариб келмоқда. Бу ташкилотлар ҳатто юридик шахслар ҳам, ҳуқуқ субъекти ҳам, давлатнинг юридик шахслар ягона реестри (рўйхати)га киритилган ҳам эмас. Янада оддийроқ айтганда бу икки ташкилот қип-қизил қароқчилар ташкилотларидир. Демак, Ўзбекистонда ҳукумат эмас, балки қароқчилар ва уларнинг бошлиғи халқ устида ҳукм юритишмоқдалар. Келтирилган воқеаларнинг ҳар иккаласи ҳам Ўзбекистонда И. Каримов тарафидан мудҳиш жиноят содир этилганини кўрсатади.

 Хулоса: И.Каримов ҳокимият тепасига келишдан аввал иккита мудҳиш жиноят содир қилиб бўлган буюк жиноятчи эди. Демак, унинг давлат бошига келиши, қуролли қароқчиларнинг ҳокимиятни истило қилиши шаклида тасниф (классификация) қилиниши керак.

 АКУЛА ЛАҲЗА ҲАМ ТЎХТАЙ ОЛМАЙДИ, АКС ҲОЛДА У ЎЛАДИ.

Дунгизчиларнинг кузатувларига кўра акула бир лаҳза ҳам ҳаракатдан тўхтай олмас, акс ҳолда дарҳол ўлар экан.

Ислом Каримов давлат бошлиғи сифатида иқтисодий, ижтимоий ва бутун умумдавлат сиёсий масалаларида ўз фаолиятини тинимсиз мустабидлик асосига қурди. У давлатнинг ҳар бир қонуний ва ноқонуний ташкилотларини акула каби тинимсиз, тўхтамасдан ҳаракатланиш ва “ўлжаси-қурбони”ни овлашга мажбур қилди. Натижада, у ташкилотларнинг ҳар бири ишлаш, яъни ҳар кунлик ишларини, махсус вазифаларини бажариш, яъни – давлат ҳужжатлари билан ишлаш, фуқароларни қабул қилиш, уларнинг муаммоларини ечиш, лойиҳалар тайёрлаш, тушлик қилиш, хат қабул қилиш ёки жўнатиш, бирор ишлабчиқаришни бошқариш ва бошқа шу кабилар ўрнига  қуйида келтирилган ЖИНОЯТларнинг камида биттаси, аслида бир нечаси, ҳатто ҳаммаси билан доимий, тинимсиз, бир он ҳам тўхтамасдан шуғулланадиган “Акула”-ташкилотларга айланишди.

Муҳтарам ўқувчи, биз жиноятлар ва уларни содир этаётган акуласифат ташкилотлар орасидаги муносабатни ушбу схема “Жиноят → Содир этувчилар” кўринишида сизга тақдим этамиз:

 ) Халққа муттасил босим ўтқазиш  Президент ва унинг аппаратидан тортиб  барча давлат структуралари;

(б) И.Каримовни улуғлаш, аҳолини чалғитиш, алдаш, аҳоли орасида ёлғон ва иғво тарқатиш, ҳақиқатни инкор этиш, ноқонуний қарор ва ҳукмлар чиқариш  Оммавий ахборот воситалари, барча ҳуқуқ-тартибот органлари, суд;

(в) Пойлаш, мажбур қилиш, уриш, сўкиш, қўрқитиш, шантаж қилиш, таҳқирлаш, қамаш, қийноқда тутиш, ўлдириш  Прокуратура, милиция, МХХ, Жазони ижро этиш системаси ва барча турдаги ҳокимиятлар;

(г) Турли хил уйдирма ҳодиса ва воқеалар баҳонасида пора ундириш, аҳолининг молу мулки ва тижоратини тортиб олиш, мамлакатнинг ерости ва ерусти бойликларини талаш     Президент ва унинг аппаратидан бошлаб барча ҳуқуқ-тартибот органлари, суд, ҳокимиятлар ва бошқа баланд-паст давлат идоралари;

(д) Мамлакат бўйлаб юзминглаб аҳолининг уй-жойлари тамомила ноқонуний бузилди. Уларнинг 1 (бир) фоизига ҳам муносиб уй-жой берилмади. Ўзбекистоннинг 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Конституциясига И.Каримов ташаббуси билан инсоннинг муносиб уй-жойга эга бўлиш ҳуқуқи киритилмади. Бироқ уй-жойи бузилган оилага муносиб уй-жой ёки муносиб компенсация (товон пули) берилиши керак (қонун бўйича). Берилиши лозим бўлган уй-жой ва компенсация пуллари ўзлаштирилди   Президент ва унинг аппаратидан тортиб суд системаси ва туман ҳокимларигача;

(е) Мажбурий меҳнат – мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари ,  тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар ва бюджетдан маош олувчи бошқа соҳа вакилларининг, уларнинг истагига қарши, иш жойларидаги фаолиятларини ноқонуний тўхтатган ҳолда оммавий меҳнатга жалб қилиш  Президент ва унинг аппарати, Вазирлар Маҳкамасидан тортиб туман ҳокимиятларигача барча структуралар;

(и) Ишсизликни атайлаб ташкил қилиш. Мамлакат аҳолисининг 20% ишга яроқли қисмини иш излаб бошқа давлатларга чиқиб кетишга мажбур бўлиш ҳолатига тушириш. Энг оғир даврларда ҳам ўзбек жамиятида кузатилмаган ижтимоий-ахлоқий ҳодиса – фоҳишалик билан пул топиш мақсадида ўзбек аёлларининг чет давлатларга чиқиб кетиши учун муҳит туғдириш → Президент оиласи ва Давлатнинг барча идоралари;

(к)  Демократик жамият асоси бўлган мухолифат, ҳурфикрлилик, эркин матбуот ва адабиёт, ҳақиқий кўппартиявийлик, эркин сайловларни таг-томири билан йўқ қилиш    Президент ва Давлатнинг барча идоралари;

(л)  Миллатнинг минг йиллар давомида ахлоқий-ижтимоий асосини шакллантирган Ислом динига қақшатғич зарба бериш. Халқнинг кучга тўлган, юксак ахлоқли, илму билимли, иродали ўнминглаб ўғил-қизларини узоқ муддатли қамоқларга ташлаш.

Мамлакатда сохта исломчилик муҳити туғдириш учун ҳукуматга елиб-югуриб хизмат қиладиган сохта муфтий ва имомлар сулоласини ташкил қилиш → Давлатнинг барча идоралари.

Шу саналган тартибда изга туширилган бузуқ сиёсат салкам чорак асрдан бери давом эттирилаяпти. Бу сиёсат халқнинг қон-қонига сингдирилди, десак ҳам бўлади. Давлат тизимининг барча пағоналарида пасту баланд мансабдорлар, катта-кичик ходимлару мулозимлар шунга ўргатилди. Қисқаси, давлат сиёсати шундай доимий айланадиган чархпалак ҳолига келтирилди-ки, у жиноят содир қилмай бир зум ҳам фаолият қила олмайдиган бўлди. Борди-ю бир фалокат рўй бериб у жиноят содир қилишни тўхтатса, тамом, ҳамма нарса битади – акула каби бу система ҳам дарҳол ўлади. Ана шу – ёлғонлар ва мустабидликка асосланган Каримов феноменидир.

Каримов феноменини белгилайдиган асосий қирра шундан иборат-ки, юқоридагилар пастдагиларга ёлғон гапирадилар ва улардан ҳам ёлғонни талаб қилишади, оқибатда пастдагилар ҳам юқоридагиларга ёлғон гапирадилар. Ҳукумат ўз мулозимлари ёрдамида жамиятни ёлғон гап ва ёлғон иш юритишга ўргатади. Афсус, бугун Ўзбекистонда – бизнинг қадрли Ватанда сиёсий система (режим) чархи ана шундай шаклда айланиб турибди.

Мақоланинг 2 – Қисми Каримов Ўзбекистонда эски совет давридаги  коммунист  партиядошларининг қайси ва қандай жиноятларини такрорлади?

Каримов коммунист сифатида ўз партиядошларининг ўтган асрнинг 30-чи йилларида СССР миқёсида қилган ёвузликларини Ўзбекистонда фақат такрорлади эмас, уларнинг ёнига янгилари, янада даҳшатлиларини қўшиб такрорлади.  Қуйида улардан баъзиларининг рўйхатини келтирамиз:

Важоҳатига қаранг???

 

 

 

 

 

A) СССР ҳукумати бутун тарихи давомида мамлакатнинг ерости ва ерусти бойликлари ва уларни ўзлаштириш ҳақида халққа бирор марта ҳам ҳисобот бермаган.

Каримов ва унинг ҳукумати ҳам ўзбек халқи ёки унинг ваколатига соҳиб бўлган парламент олдида шу пайтгача ўша бойликлар ва улардан фойдаланиш тартиблари ҳақида бирор марта ҳам ҳисобот бермай келаяпти. Каримов мамлакат бойликлари ҳақида ҳисобот масаласида СССР коммунистик раҳбарларига фақат ўхшаган бўлса, яшаш-ҳаёт тарзи жиҳатидан улардан анча ўзиб кетди: СССР раҳбарлари ўлимидан кейин чет эл банкларида уларнинг миллиардларча долларлик бойликлари, шоҳона уй-жойлари қолмаганлигини биламиз. Бироқ Каримов ҳали ҳаётлигидаёқ унинг қизларининг чет эл банкларида беҳисоб пуллари, Россия, Швейцария, Франция ва АҚШда шоҳона қасрлари борлиги ҳаммага маълум. Шахсан ўзининг бойлиги (ёки Ўзбекистондан ўғриларча ўзлаштирган мулки) болаларининг бойлигидан кам бўлмаса керак?

 B) Ўзбек халқига нисбатан совет замонининг катта террорини такрорлади ва зулмнинг, исканжа-қийноқларнинг дунёда мисли кўрилмаган усулларини амалга оширди.

 Натижа ва оқибатлари: 1) Паркент, Наманган, Қўқон, Денов, Андижон аҳолисини, Тошкент талабалар шаҳарчасида талабаларни, Каримов ўзининг машъум мақсадларига уйғун вақтларда заррача ачинмасдан ўққа туттирди.

2) 1992 йил 16 январда Тошкент олий ўқув юртлари талабалари отилгач, Каримов вилоятлар марказида бир тийинга қиммат “университет”лар ташкил қилди, ёшлар янада саводсизлашди, яъни миллатнинг  жоҳиллашиши учун душман ҳам эп кўрмайдиган муҳит  туғдирди;

3) Ўнминглаб йигитлар асоссиз қамалди.

4) Улардан қанча минглари қамоқларда ўлди ёки аявсиз қийноқлар остида ўлдирилди; даҳшатли қийноқлар давлат сиёсати даражасига олиб чиқилди;

5) минглаб оилалар бузилиб кетди;

6) қамалганларнинг ота-оналари ва аёллари узоқ йиллар сарсону-саргардонликка маҳкум қилинди;

7) ўнминглаб болалар туғилмади;

8) бу жараён ўзбек халқига тузалмас моддий ва маънавий кулфат етказди;

 СПахта монополиясини давом эттирди ва уни янги “босқич”га олиб чиқди – Ўзбекистон пахта ҳосили йиғим-теримида тўласинча қўл теримига ўтди;

 Натижа ва оқибатлари: 1) 24 йиллик раҳбарлик даврида Каримов, қишлоқ хўжалигида крепостной деҳқонлар (феодал ерида ер майдонини ижарага олиб ишлайдиган, ҳақсиз-ҳуқуқсиз қароллар) табақасини вужудга келтирди. Бу масалада Каримов фаолиятининг СССР-дан фарқли ва унга ўхшаш жойларини яхшироқ кўрсатиш учун муҳтарам ўқувчига қуйидаги жадвални келтирамиз. Унга кўра  зукко ўқувчи ўз таҳлилини қилар ва хулосаларини чиқарар, деган умидда қоламиз.

 

Иш фаолияти Ерга

муносабат

Томорқа Иш ҳақи
СССР Колхоз раислари

ва

колхозчиларр

Ер давлатники. Ҳамма оиланинг томорқаси бор Меҳнат куни (трудодень) – феодализм ишлаб/чиқариш давридаги ҳақ тўлашнинг бир тури
Ҳозирги

Ўзбекистон

Фермер

ва

Ёлланма ишчилар

Ер давлатники.

Фермерга ижарага берилади

Ёлланма ишчига ер берилмайди

Ҳеч бир оиланинг томорқаси йўқ Фермер давлат банкидан кредит олади.

Ёлланма ишчига ҳақ тўлаш натурал формада (ғалла, гуруч, пахта ёғи ва ҳ.) – фермер берса бор, бермаса – йўқ

 

2) Ҳар йили икки ой давомида узлуксиз мактаб ва лицей ўқувчилари, коллеж ва олий мактаб талабалари, ўқитувчилар, врачлар, инженер-техник ходимлар, турли-туман ташкилотлар ишчилари пахта йиғим-теримига мажбур қилинадиган мамлакатнинг иқтисодини барқарор дейиш мумкинми? Асло! Бу – маҳсулот етиштиришнинг феодал усулидан бошқа нарса эмас. Бунга кўра мамлакатнинг иқтисодий системаси ҳам феодализм иқтисодиётининг 21-чи асрдаги намунасидир, дейиш лозим бўлади.

3) Ўзбекистонда пахтакорлик ва пахта етиштириш соҳасини совет даври билан таққосланганда ҳам фақат салбий кўрсаткичларга дуч келамиз: ерларнинг агротехник ва мелиоратив ҳолати ишдан чиққан, совет давридан қолган пахта териш машиналари йўқ қилинган, пахта терадиган машиналар ишлабчиқарадиган Тошкент трактор заводи деярли ишдан тўхтаган, пахтани енгил саноат эҳтиёжлари учун тайёрлаш завод-фабрикалар ёпилган. Бугун Ўзбекистон фақат пахта хомашъёси сотувчи мамлакатга айланиб қолганлигининг гувоҳимиз;

4) Иқтисод фанлари “доктори, академик” Каримов даврида пахтачиликда сувни тежаш, томчилатиб суғориш технологияларига йўл берилмади. Унинг фикрича, қўшни мамлакатлар президентлари И.Раҳмон ва А.Атамбаев билан сув масаласида муттасил даҳанаки жанг қилиб туриш ҳар қандай иқтисодий мақсадга мувофиқликдан афзал, чамаси. Фан доктори, академикнинг “илмий” назари ва кучи ана шундан нарига ўтмади!

 D) Ўзбекистон иқтисодининг бир қисмини Она Ердан – деҳқончиликдан олинадиган даромад ташкил этади. Шу сабабли Ўзбекистонда ерга, деҳқончиликни ривожлантиришга муносабат тубдан ижобий тарафга, ҳосилдорликни оширишни замонавий кўрсаткичларга кўтаришни таъминлайдиган система қурилишига қаратилган бўлиши зарур эди. Бироқ, мамлакатда бугун деҳқончилик коммунистик даврнинг колхоз-совхоз системасидан заррача фарқ қилмайдиган “фермер хўжалик”лар деб аталувчи таърифи, таснифи ва  ваколатининг тайини бўлмаган гуруҳлар зиммасига юкланди.

Натижа ва оқибатлари: 1) Президент-“академик” И.Каримовнинг “доно” йўлбошчилигида, яъни ХХ-аср охири ва XXI-аср боши – юксак технологиялар ва кибернетика замонида Ўзбекистонда Ерга бўлган муносабат ҳам, иқтисоднинг қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳам ўрта асрларга, феодал муносабатлар ҳукм сурган даврга улоқтирилди. Давлат вакили сифатида туман ва вилоят ҳокимлари – феодаллар, фермерлар – феодал ерида ерни  ижарага олиб ишловчи қаролларга айлантирилди. Номига, хўжакўрсинга қабул қилинган “Фермер хўжалиги ҳақида”ги қонун эса бугунгача бир кун ҳам ишламади.

2) Ўрта асрларда Феодал ўз қаролини итоатда тутиш учун уни қандай дўппослаб турган бўлса, бугун Ўзбекистонда ҳокимнинг фермерга бўлган муносабати ҳам айнан ўшандай! Яқинда Қашқадарё вилояти ҳокими Туроб Жўраевнинг ишдан олиниши ҳам феодал-ҳокимнинг қаролига “адаб” ўргатиш ҳодисаси-муштумзўрлиги очилиб қолиши билан боғлиқдир. Т.Жўраевни ҳокимликка тайинлаётганида И.Каримов унинг қаттиқ-қўллигини мақтаган эди.

  EЎз халқини мутлақо ҳурмат қилмайдиганфақат халқ ҳисобига яшайдиган, ҳаром ейишдан жирканмайдиган, текинхўр, олчоқ (лаганбардор)мулозимлар тўдасини шакллантирди.

 Натижа ва оқибатлари: 1) Бир асрга яқин умр сурган совет давлат тузуми диктаторлик режимининг типик бир кўриниши бўлиб, авторитар ҳукмдор тарафидан бошқарилар эди. СССР аталмиш ўша мамлакатнинг бутун ҳудудида, жумладан Ўзбекистонда ҳам авторитар ҳукмдор ҳукм суриши мумкин бўлган муҳитни сўзсиз қўллаб-қувватловчи ижтимоий қатлам – бошқалар  ҳисобига яшайдиган, ҳарому ҳалолни фарқламайдиган, текинтомоқ, олчоқлардан ташкил топган мулозимлар гуруҳи вужудга келтирилган эди. И.Каримов эса 1991 йилнинг охирларида тасодифан СССРдан ажралиб қолган Ўзбекистоннинг совет авторитар ҳукмдори эди.

Бу тасодиф  И.Каримовга кутилмаганда мавжуд авторитарлик мақомини янада мустаҳкамлаб олишга жуда қулай шароит келтирди. Натижада у бу вазиятдан унумли фойдаланди ва мавжуд муҳитни ўзи истаган кўринишда ўзига хос ва мос шаклга келтириб олди. Авторитар И.Каримов ўз ҳукмини ва халққа зулмини амалга оширувчи текинтомоқ, олчоқлардан иборат мулозимларига порахўрлик, ўғирлик, халқни талон-торож қилиш ва авторитар режимга зарар бермайдиган бошқа жиноятлар қилиш учун кенг имкониятлар берди. Бунинг оқибатида Ўзбекистон, давлат ҳокимиятининг мулозимлари томонидан йўлга қўйилган порахўрлик, талон-торож, ўғирлик ва бошқа ижтимоий иллатлар гуркираб ўсган ва ўсаётган мамлакатга айланди.

2) И.Каримов ўз ҳукмронлик даврида совет замонида шаклланган ва авторитарлик режими эркин ҳис этадиган муҳитни ташкил этувчи текинтомоқ мулозимлар сонини ҳам, навини ҳам кўпайтирди. Масалан, И.Каримов режимининг мулозимлари бўлган оддий “гадой топмас” кўча милиционеридан тортиб Олий Мажлис депутатигача олчоқ кишиларни ўз ичига қамраб олган ва И.Каримов авторитар режими бемалол ҳукм сурадиган ижтимоий бир қатламга айланди.  Бундай нотабиий ижтимоий қатлам коммунист И.Каримовнинг  ҳокимият тепасида 24 йил табиий бўлмаган бир шаклда қолишини таъминлаб турди ва турмоқда. Кечган замон ичида бу қатлам мустабид, асрга тамоман зид бўлган золим режимни  қўллаб-қувватлаш, унинг яшашини таъминлаш билан бир қаторда айёрликка асосланган бир неча сохта сайловлар ва референдумлар ўтказди. Уларни  ташкил қилиш ва ўтказишга халқнинг хазинасидан олинган миллиард-миллиард пуллар сарфланди. Тўғриси – исроф қилинди. Мақсад ягона – Каримовни мансабида сақлаб туриш!

Ҳали совет замонида, 1990 йилда бирмунча адолатли сайловлар йўли билан сайланган ЎзССРнинг, 1991 йилнинг августидан сўнгра мустақил Ўзбекистоннинг ҳам биринчи парламенти бўлиб қолган мамлакатнинг Олий қонунчилик органини  И.Каримов 1992 йилдаёқ синдириб бўлган эди. Ўз вақтида Туркманистоннинг коммунист авторитар ҳукмдори  Сапармурат Ниёзов қилганидек, И.Каримов ҳам Ўзбекистоннинг бели синдирилган парламенти воситасида ўзини умрининг охиригача давлат бошлиғи этиб “тасдиқлатиб” олиши мумкин эди. Бироқ Каримов ўзига хос айёрона йўл тутиб, Ўзбекистон халқининг ва дунё жамоатчилигининг кўзини алдаш учун ёлғондакам сайловлар ва референдумлар ўтказиш билан ўзини сайланган кўрсатиш усулини маъқул кўрди.

 Саналган ёвузликлар ёнига янги қўшилган янада машъумлари тубандагилардир:

FЎзбекистон Фанлар Академиясини – мамлакатнинг илмий тадқиқотлар ядросини йўқ қилди.

 Натижа ва оқибатлари: 1) Оқибатда Ўзбекистон фундаментал илмий тадқиқотлар, кашфиётлар, замонавий техник-технологик прогрессдан беҳад орқада қолиб кетди;

2) Ўзбекистоннинг аксарият академиклари ва бошқа олим аталмишлари илм соҳасида “бўш идишдан ичида ҳечвақо йўқ идишга қуйиш” билан шуғулланмоқда. Ҳозирги замон ўзбек “академик”лари Ислом Каримов ва маддоҳ Рустам Абдуллаевга ўхшашларни бемалол ўшалар жумласидан ҳисоблаш мумкин;

3) Совет (планли-буйруқбозлик) иқтисоди бўйича “иқтисод фанлари номзоди” бўлган Каримов давлат тепасига келгач, дарров бозор иқтисоди бўйича фан доктори ва тез орада Ўзбекистон Фанлар Академиясининг академиги ҳам бўлиб олди. Устози Л.Брежнев каби “академик” Каримов ҳам бир тийинга қиммат, кимларнингдир қалами билан ўнлаб китоблар “ёзган” бўлди. Ўзбекистондаги бугунги иқтисодий ва ижтимоий вазият “академик” И.Каримовнинг Ўзбекистонда олиб борган иқтисодий “тажрибаси”нинг яққол натижасидир. Каримов Ўзбекистонда ўзидан бошқанинг президент деб аталишини (масалан, бирор компания ёки тижорий муассасанинг президенти дейилишини) истамагани каби, ундан бошқасининг академик дейилишини ҳам истамай қолди, шекилли – ФА нинг ўзини ҳам йўқ қилиб қўяқолди.

 GЯрим оч халқдан ундирилган солиқлар ҳисобига кераксиз теннис кортлари “қуриш” билан шуғулланди.

 Натижа ва оқибатлари: 1) Бу билан Каримов ўзини замонавий бошлиқ сифатида жаҳонга танитмоқчи бўлди. Теннис кортига беҳисоб қўриқчилари билан келиб, стадион атрофида бир квартал доирасида барча ҳаракатни тўхтатиб теннис ўйнайдиган давлат бошлиғини жаҳон жамоатчилиги тан олишни истамади;

2) Қатор йиллар юзмингларча доллар халқ пулини сарфлаш ҳисобига дунёдаги ўнинчи-ўнбешинчи даражадаги теннисчиларни таклиф этиб “халқаро” турнирлар ташкил қилган ҳам бўлди. Эсиз пуллар мутлақо беўрин кетди, инсофсизларча исроф қилинди. “Президент кубоги” эса ҳеч қандай обрў-эътиборга эга бўлолмади.

3) Президентларига тақлид қилишиб (ёки унинг бевосита кўрсатмаси билан) маҳаллий ҳокимлар ҳам вилоят марказларида теннис кортлари қуришди. Бу теннис кортларига ўйнаш учун фақат ҳокимиятнинг қорни сандал, ўзи дамбал мулозимларигина қўйилди, холос. Оддий халқ ва уларнинг болалари бу кортларга яқинлаштирилмади. Авторитар сиёсий тузум шароитида давлат мулозимини теннис ўйнаш эмас, пора қизиқтиради. Шунинг учун уларнинг теннис ўйинчилиги ўз-ўзидан тўхтаб қолди. Оддий халқдан эса бирорта ўзбек теннисчиси етишиб чиқмади. Ягона ўзбек теннисчиси Ирода Тўлаганова ҳам ўз-ўзидан ғойиб бўлди. Охири Президент жанобларининг ўзи ҳам теннисни тарк этди. Хуллас, барча вилоят марказларида миллионлаб доллар сарфланиб (аслида исроф қилиниб) европача стандартда қурилган теннис стадионлари бугун оғзини очиб бўм-бўш ётибди.

 HЎзбек халқидан СССР ҳукумати олган қарзни Каримов ҳукумати ўзлаштирди.

  Натижа ва оқибатлари: СССР каби ёпиқ давлатлар чет эл инвестициялари кириб келишига тўсиқ қўйишганлари маълум. Бироқ бундай мамлакатларда, жумладан СССРда ҳам ҳукумат давлат эҳтиёжлари (йўл, завод, фабрика ва бошқа иншоотлар қуриш) учун маблағ (пул)ни халқдан йиғиб олиш усулини қўллашган. Масалан, совет давлат банки заём деб аталувчи қимматли қоғозлар ишлаб чиқиб, уларни давлат тарафидан ўрнатилган муддатда ёки йиллар давомида уларнинг қийматларини пул шаклида  қайтариб бериш шарти асосида мамлакат аҳолисига  сотган. Аҳолининг заёмларни харид қилишлари кўп ҳолларда мажбурий бўлган, албатта. СССР тугаган пайтда халқнинг қўлида беҳад кўп 3%ли “олтин заём” деб аталувчи қимматли банк қоғози қолиб кетди.

СССРдан ажралган давлатлар ўша заёмларнинг ҳисобига ундан ўз ҳиссаларини ундириб олишганди ва уларнинг деярли барчаси у-бу миқдорда ўз халқига СССРнинг заёмлар хисобидаги қарзини тўлашди. Каримов ва унинг ҳукумати эса, ўзбек халқига ўша заёмлар – СССРга берилган қарзлар ҳисобидан 1 (бир) сўм ҳам тўламади. Масалан, тошкентлик Б.М.Примазон мол-мулкини сотиб 1982 йилда чиқарилган 3%ли заём олган. Бу заёмнинг тўланиш даври 2005 йилгача эди. Ҳукумат Б.М.Примазонга 1 (бир) сўм ҳам бермади [Б.М.Примазон иши билан ўз вақтида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти шуғулланган]. Ўзбекистонда примазонлар жуда кўпчилик эдилар. У замонларда унча-мунча инсофдан хабари бор кишилар меҳнатлари ҳисобига йиға олган жамғармаларини ўша заёмларда сақлардилар. Каримов ҳукуматининг бу қилиғи (позицияси)ни нима деб атаса бўлади? Бу – очиқчасига муттаҳамлик, аҳоли инсофли қисмининг меҳнатдан топганларини ўғирлаганлик  – катта жиноят эмасми?

 J)  Каримов уюштираётган халқсиз “халқ” байрамлари.

  Натижа ва оқибатлари:  1) 1992 йилдан бошлаб ҳар йили давлат мустақиллиги байрами мамлакатнинг бош майдони – Мустақиллик майдонида улкан концерт билан нишонланади. 31 августдан анча олдин майдонни безаш ишлари бошлаб юборилади. Вилоят марказларида ҳунарманд ва кўнгилли артистлар бу концертга тайёрлана бошлайдилар, мамлакатнинг энг илғор тикувчилари уларга либослар тикишга тушадилар. Икки ой давомида мактаб ўқувчилари ва талабалар концертда бир неча минут қатнашиб бериш учун машқ қилдириладилар. 31 август куни бемисл концертни президент, ҳукумат одамлари ва махсус танлаб олинган ва махсус пропуск билан таъминланган одамларнинг кичик бир гуруҳи кузатиб ўтиради. Бу жараённи қўриқлашга жалб этилган  МХХ-чи, СПЕЦНАЗчи ва МИЛИЦИЯ ходимлари сонини ҳеч ким билмайди. Бироқ, ҳиссиётлар авжига минган, минглаб одамлар ва уларнинг гуруҳлари “тўлқинланиб” ашула айтаётган, рақсга тушаётган майдонга ўша пайтда сичқон ҳам кира олмаслигини кўпчилик жуда яхши билади.

2) Ҳозирги мустақил Ўзбекистонни тоталитар СССР билан таққосласак, СССР байрамларида давлат минбарлари олдидан истаган одам ўтишга ҳаққи бор эди, одамлар колоннаси соатлар давомида тинимсиз оқим бўлиб ўтиб турарди, бироқ “битта-яримтаси бомба ёки граната кўтариб келмаганмикин?” – дея уларнинг сумкаларини ҳеч ким титиб ҳам кўрмас эди. Демак, ўз халқига ишончсизлик бўйича Каримов Ўзбекистонни тоталитар СССРдан ҳам анча, балки мингларча марта илгарига олиб кетди. Бугун Ўзбекистонда вазият шундай бир абгор аҳволга келди-ки, Каримов ва унинг ҳукумати аталмиш гуруҳ бир тараф, халқ оммаси бошқа тарафдаги душманларга айланди, дейилса ҳақиқатдан узоқлашмаган бўламиз.

Халқсиз ўтказиладиган битта шу байрамнинг ўзи ҳар йили ўзбек халқи гарданига бир неча ўн миллиард сўмга тушаяпти. Аслида, бу харажат исталганча катта бўлиши мумкин ва ҳақиқатда ҳам шундай буюкдир. Уни билиш мураккаб, чунки ҳукумат томонидан бу халқсиз “халқ байрами”га сарфланадиган пулнинг ҳисоботи ҳеч қачон, ҳеч ерда ошкор қилинмайди.

 I) Сўз ва матбуот эркинлиги гўрга тиқилди.

 Натижа ва оқибатлари: 1) Аксилинсон, аксилхалқ сиёсий тузумлар шароитида сўз ва матбуотнинг эркинлиги бу тузум учун ҳалокатли бўлишини  тушуниб етган, дунёда биринчи тоталитар коммунистик империяни тузган Владимир Лениннинг бу ҳақдаги асосий тезисларидан бири “Совет сиёсий тузуми шароитида халққа сўз эркинлигини бериш ўз-ўзини ўлдириш билан баробардир” бўлган. Собиқ, бироқ эътиқодли коммунист И.Каримов эса бу тезис моҳиятини чуқур тушунди ва уни заруратидан ҳам ошиғи билан каримовчасига мустақил Ўзбекистонда амалга оширди.  СССР даврида матбуот эркинлиги кескин чегараланган бўлса-да, матбуот ҳеч қурса бошқариладиган – назорат остидаги танқидларга очиқ бўлиб, совет газеталари ва журналларида танқидий мақолалар, фельетонлар мунтазам чиқиб турар эди. Бугунги мустақил Ўзбекистон матбуотида ҳатто шу ҳам йўқ бўлди.

2) Эркин сўз ва матбуот бўлмаган шароитда ривожланиш бўлмайди, бўлолмайди. Бу вазиятда халқ интеллектуал қашшоқлик гирдобида бўлади, у ўз ҳақ-ҳуқуқларини тушунмайдиган, ўзини ҳимоя қила олмайдиган, ғурурсиз мардикор (қул)га айланади.  Эркин сўз ва матбуот жамиятни бузиб турган чиркин “отлар”, яъни порахўр, ўғри, каззоб, қотил давлат мулозимлари тумшуғига ташланган тизгин вазифасини ўтайди. Сўз ва матбуот эркин бўлмаган шароитда эса, давлат жамият оғзига тизгин ташлаган бўлади. Каримов Ўзбекистонда айнан ана шу иккинчи вазиятни вужудга келтирди.

 ХОТИМА. 

Ўзбеклар тарихида турли ҳукмдор ва раҳбарлар ўтган. Ҳусайн (1364-1370), Амир Темур (1370-1405), Халил Султон (1405-1409), …,  Куприяг Киркиж (1927-1929), Николай Гикало (1929), Исаак Зеленский (1929-1931), Акмал Икромов (1931-1937), Усмон Юсупов (1937-1950), Собир Камолов (1957-59),  Шароф Рашидов (1959-1983), Иномжон Усмонхўжаев (1983-1988), Рафиқ Нишонов (1988-1989), Ислом Каримов (1989-дан).

Келтирилган рўйхатга қаранг! Ўзбекни икки украин ва ҳатто, еврей ҳам бошқарган эканлигини кўрасиз. 1409-1885 йиллар оралиғида ўзбекларни бир-бири билан қир-пичоқ бўлган хонлар ва амирлар бошқарганини билсак-да, улар ўзбеклар тарихида бирор бир ижобий (позитив) из қолдирмагани учун биз уларни эътиборга олмадик. 1885-1927 йиллар оралиғи ҳам биз учун қизиғи йўқ – бу орада ўзбеклар рус босқинчилари қўл остида бўлиб, у ер бу ерларда мухтор ваколати сақланиб қолган амирлик ва хонликлар русларнинг қўғирчоғи бўлгани маълум.

Бу тарихни биз нега келтирмоқдамиз? Каримов портретига чизгилар берар эканмиз, фақат чизгилар эмас, балки у ўзбеклар тарихида феномен шахс эканини кўрсатмоқчи бўлаётган эканмиз, у қайси тарихий шахсга тақлид қилиб Ўзбекистонда давлатчиликни шакллантирди, деган масалага ҳам бир неча сатр тўхталмоқчимиз. Дунё тарихида ўз изини қолдирган шахслар беҳисоб – инсонпарвар, халқчил яхшилари ҳам бор, мараз, қотил ва одамхўрлари ҳам бор. Ўзбеклар тарихида ҳам шундай. Бироқ улар орасида, афсус, инсонпарвар ва халқчил давлат раҳбарлари кўринмайди. Бизнинг фикримизча, жоҳиллик, золимлик, ҳукмдорнинг халқ оммаси – ўз фуқаросига душманларча назари бўйича И.Каримов ўшаларнинг ҳаммасидан баттари бўлиб тарихга киради.

Норвегия – Франция.  Октябрь, 2013 й.

  1. Қирғизларда инқилобми ё нима … бўлди?

 Қирғизистонда инқилобми? Ёки давлат тўнтаришими бўлди?

Алибой Йўляхши: Қирғиз қардошларимизда яна инқилоб бўлдими?

Аммо афсус бу сафар инқилоб (аммо бу ҳолни инқилоб деб атаса бўладими?) деганлари рангли эмас, қонли бўлди. Демак бу ҳолга, яъни Қирғизстондаги бу сафарги давлат ҳокимияти ўзгаришини баҳолашда диққатли бўлиш ва воқеаларга холисона баҳо бериш керак деб ўйлайман. Ана шундай қилинганда мазкур воқеалардан ибрат олишга арзийдиган хулосалар тузиш мумкин бўлади. Воқеаларни ўз исмлари билан аташга, уларни холисона баҳолашга ҳам ўрганишимиз шарт. Ана шундай позиция демократик позиция бўлади. Шу сабабдан ҳам мен, бу воқеалар ҳақида фикр билдиришда бирмунча вақт сукут сақлашни афзал кўрдим.

Воқеалар бошланган кунлардаёқ Машҳад радиосининг ўзбекча эшиттиришлар шубаси мендан уларни бироз изоҳлаб беришни сўрашди. Мен радио мухбирига ўша воқеаларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни ким ёки кимлар (тўғрироғи қайси давлат ва давлатлар) ташкил этди ёки ташкил этилишида кўмакчи, ҳатто ёрдамчи бўлишлари мумкинлиги ҳақида, ва дарҳол бу ҳаракатни қайси давлат (ёки давлатлар) маъқуллаши эҳтимоллари тўғрисида бир-икки оғиз мулоҳазаларимни билдирдим.

Воқеалардан сўнгра кечган вақт кўрсатдики менинг эҳтимолларим ҳақиқатдан узоқ эмас экан. Ҳатто радионинг мухбири менинг фикрларимга эътироз билдиргандек бўлиб, “Домла, бу сафар халқ ўз ўзидан кўтарилибди,” дея қўшимча қилганди. Мен эса унга, “йўқ, ука бундай тўполонлар буюк давлатлардан биронтаси аралашмасдан содир бўлмайди,” деб жавоб қилгандим. Бугун эса қирғизлар инқилобининг ижодкори ва рағбатлантирувчиси рус босқинчи империалистлари эканлигини таъкидлашга ҳожат қолмади. Машҳад радиосининг тинловчилари балки менинг фикрларимни воқеаларнинг бошланғич кунларидаёқ эшитишгандирлар.

Бу ерда ўша фикрларимни бирмунча кенгайтирилган кўринишда ифодалашга уринаман. Биринчидан, Қирғизистондаги бу сафарги воқеаларни инқилоб деб эмас, балки давлат тўнтариши (балки фуқаровий давлат тўнтариши деб аташ тўғри бўлар) деб аташ керак.

Менимча, энг аввал воқеаларнинг қонунсиз амалга оширилганини кўриш, бунга алоҳида эътибор қилиниши ва буни алоҳида таъкидлаш лозимдир. Инсоният маданий тарихининг 21 асрида ҳам давлат йўнатими шунақа қонунсизликлар, тўс – тўполонларнинг оқибатида алмашиниб турса ва бунинг устига бундай воқеаларнинг бу қадар тез-тез (Қирғизистонда ҳар беш йилда такрорланаяпти) такрорланаверишини хурсанд бўлиб қабул қилишни мен тўғри деб ҳисоблашга қўшилмайман. Чунки бундай инқилобий ўзгаришлар, демократик принципга ҳам, диний қарашларга ҳам уйғун эмасдир, аксинча уларга мутлақо зиддир.

Ҳа тўғри, масаланинг бошқа жуда аҳамиятли тарафи ҳам бор, албатта. Яъни диктаторларнинг узлуксиз зулмларига, ҳокимиятни давомли суиистеъмол қилишларига қўл қавуштириб ўтириш ёки Ўзбекистондаги каби ҳайбаракалла айтиб юравериш ҳам тўғри принцип, тўғри йўл эмас. Аммо давлат бошқарувини алмаштириш нинг қандай бўлмасин  қонуний йўлларини ахтариб топиш устида самарали ишлашни, давлат ҳокимиятини бошқарувчилар сайловлар, демократик, очиқ сайловлар йўли билан алмашиш усули собитлашишга ўрганиш йўлини қўллайдиганларга қўшилишни истардим.

Нималар демайлик, Қирғизистонда халқ ҳукуматга (ҳукумат сиёсатига) қарши кўтарилди ёки шундай бўлишини ташкил қилдилар ва мамлакатнинг ҳукмда турган ва жаҳон прогрессив жамоатчилиги тан олган, сайловлар йўли билан ҳокимиятга келишган Қ.Бақиев бошлиқ мавжуд ҳукуматини ҳукмдорлик мавқедан мажбурий ҳайдаш мумкин бўлди. Шундай қилиб, советлар империяси тарқаб кетганидан сўнгра тўртинчи “инқилоб” (Грузия, Украинада ҳам инқилоблар бўлганини биласиз) содир бўлди. Қирғиз қардошларимиз мамлакатида халқ яна ўз ҳукуматлари сиёсатига қарши норозилик билдириб кўчага чиқди. Ҳукумат эса исённи тўхташиш учун қузғолончиларга қарши қурол ишлатди ёки шунга ўхшаш иғво ташкил этилди.

Натижада бир неча ўн кишининг (уларнинг сони 85 – дан кўплиги ҳақида маълумотлар тарқатилди) қурбон бўлиши мумкин бўлди. Ва ниҳоят мамлакатнинг қонуний президенти қочишга ва ҳукумат эса ваколатини исёнчиларга топширишга мажбур бўлди. Буни қандай аташ керак ёки бу воқеаларни қандай баҳоласа бўлади? Бу яхшилик белгисими ёки ёмонлик? Инқилоб аталмиш жанжалларнинг мана шунақа такрорланиб туриши билан инсон ҳаёти учун энг муҳим бўлган ижтимоий ва сиёсий муаммоларни ҳал қилинишига ишониб бўладими? Тўполонлар оқибатида ҳокимиятга келишганлар халқнинг, миллатнинг орзуларини ҳақиқатан ҳам ушатадими? Улар, янгидан ҳокимиятга келганлар мустақил кишиларми, элпарвар, ватанпарварларми ёки буюк давлатларнинг ғирром режаларини амалга оширишлари учун махсус тайёрланган ва ўша нохолис ниятда ҳокимиятга келтирилаётган сотқинларми? Шу ва шу каби саволлар ҳозирча жавобсиз қолмоқда. Бу сингари саволларга “рангли инқилоб”лар бўлиб ўтган бошқа давлатларда ҳам жавоб топилганича йўқ. Аслида инқилобларнинг такрорланиш сабаблари ҳам шу саволларнинг жавобсиз қолинаётганлигидадир.

Қирғизистонда содир этилган воқеалар ҳақида бугунгача ўртага чиққан ва чиқаётган маълумотлар кўрсатаяптики, қирғиз қардошларимизнинг янги “инқилоби”, уларнинг ўз инқилоби эмас, яъни қирғиз халқи инқилоби бўлмай, аксинча рус босқинчиларининг империалист иштаҳаларини қондиришга қаратилган ва жосусона ташкиллаштирилган давлат тўнтаришидан бошқа ҳеч нарса эмасдир. Қирғизистонда содир этилган бу сафарги давлат ҳокимияти алмашинишини (тўғрироғи давлат тўнтаришини) ана шундай баҳолаш тўғри ва инсофдан бўларди. Шундан келиб чиқиб, ўзбекистонликлар (демократми, исломчими, уларнинг  барчаси), бугун ўзларини Қирғизистон вақтли ҳукуматининг вакилларимиз деяётганларни табриклаш эмас, ўша тўполонларда жон берганларнинг оилаларига таъзия билдириш билан чегараланишлари лозим эди. Афсуски, бизнинг ўзбекистонлик ясама демократлар, ҳатто ўзларининг мусулмонликларини пеш қилиб, кишиларнинг охирати ҳақида фол очувчи фолбинлар ҳам қирғиз “инқилоби”ни шоду хуррамликлар билан табирклашдилар, яъни таъзияни тўйга айлантирдилар. Ё Оллоҳим! Уларни Ўзинг ислоҳ этгайсан!

Аслини олсангиз, совет империясини қулашга олиб келган сабаблар, адолатсизлик, иқтисодий танглик, миллий тенг ҳуқуқликнинг қўпол шаклда бузилиши, ҳокимият бошқарувида якка ҳокимиятчилик (якка партявийлик) системасининг, ҳокимиятни суиистеъмол қилишнинг ривожланиши кабилардан иборат бўлганди. Ана шундай ўта муҳим ижтимоий, сиёсий муаммолар узоқ замонлар давомида ўз ечимини тополмай туриб қолиши, бир бутун баҳайбат империяни парчаланишга олиб келганди. Оқибатда империя парчаланди, унинг ўрнида қатор миллий мустақил давлатлар пайдо бўлди. Бироқ империянинг ўрнига келган янги давлатларда саналган ўша муаммоларнинг бирортаси жаҳон станрдартлари даражасида ҳал бўлмади. Аксинча улар чуқурлашди. Демак халқ норозилигининг давом этиши ва бугунги қирғизистондаги каби инқилоб деймизми, ноқонуний ҳаракатларнинг майдонга чиқишига сабаб бўладиган ижтимоий ва сиёсий асослар сақланиб қолди ва қолмоқда. Муаммоларнинг ижобий ҳал бўлишини, халқларнинг эркин нафас олишларини ўша мамлакатларда ҳукмронлик қилишаётган диктаторларгина  эмас, балки Россия каби аламзада империалистик давлатлар ҳам исташмаяптилар. Шунинг учун мустабид режимларнинг умри узайгандан узайиб бормоқда.

Хулоса шулки, бир диктатордан, унинг зулм устига ўрнатилган режимидан қутулиш йўллари изланар экан, нима бўлса, бўлсин мана шу диктатордан қутилайлик, нариси бир гап бўлар принципида иш кўриш жуда хатодир, ҳатто ўта таҳликалидир. Бу принсип ёмғирдан қутилиб, дўлга тутилишга олиб бориши аниқ.

  1. Рус истилочилари ва уларнинг қийноқ(исканжа)лари ...

Турк бирлиги ва руслар (Муаллиф: Бюлент Тархон).

Материални Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирган таржимон : Алибой Йўляхши. 29.04.2010.

Турк дунёсини бўлиш ва уларни бир бирига душман этиш сиёсати русларнинг ва улар давлатларининг мавжуд бўлиши учун зарур ҳисобланган урушдан иборат бўлиб келди ва шундай бўлиб қолмоқда. Чор руссияси замонида руслар турклар ичидаги диний мазҳаб, сўзлашишлардаги шева фарқлиликлари ва яшаш тупроқларининг бир биридан узоқлигидан фойдаланиб уларнинг бирликларини сақлашларига давомли тўсқинлик қилиб келдилар. Ҳатто фурсат бўлганда уларни бир бирларига қарши урушга ҳам солдилар. Чор руссиясининг туркларга қарши қаратилган сиёсати советлар замонида бироз бўлса-да ижобий тус олиш уёқда турсин, янгича бошқариш йўлларини жорий қилиш баҳонасида қаерда турклар бўлса ўша жойларда уларнинг бирлигини тамоман йўқ бўлиш нуқтасига олиб келинди.

Коммунистлар туркларни, ягона бир миллатни майдаланган бўлакчаларга ажратиб “янги” миллатлар майдонга чиқардилар ва уларни бошқаришда тубандаги тамамон ёвузликдан иборат бўлган сиёсатни юргизишди:

1 – Руслар Туркистон деб аталадиган юртни истило этишганларига қарамай, улар Буюк Туркистонда “турк”, “туркча” ва “Туркистон” сўзларини ишлатишни ман этди. Турк номи ўрнига муомаладан чиқиб кетаётган уруғ исмларини тиклаб, улар миллат исми қилинди. Бу кунгача турк исми билан аталиб келган турклар доимий яшаш жойларининг номи ёки уруғ – аймоқларнинг исмлари билан аталадиган бўлдилар. Шундай қилиб, қозоқ, қирғиз, туркман, бошқирт, татар, ўзбек каби маҳаллий исмлар миллат исми шаклига келтирилди. Ҳамма турклар учун бир бутун тупроқ(ватан) исми бўлган Туркистон исми ўрнида эса, Қозоғистон, Ўзбекистон сингари бир қатор “истон”лар юзага келтирилди. Бу туркларнинг тиллари бўлган турк тили ўрнига истилочиларнинг ўзлари ясаган янги минтақа исмларга кўра тилларнинг исмларини ҳам қозоқча, ўзбекча ва ҳ.к этиб номладилар.

2 – Турк ва туркча сўзлари кирмаган Озорбойжон туркларига ясама бир исм ва тил ижод қилдилар. Шундай қилиб буларга озорбойжонли исм бериб, тилларини ҳам озорбойжонча дейишни лойиқ кўрдилар. Бу янги тилнинг ичидан турк сўзи ва туркча сўзлар чиқариб ташланди ва ана шу ясама тил халққа зўрлаб ўргатила бошланди.

3 – Турк ўлкалари бир биридан фарқ қиладиган давлатлар шаклига келтирилиб, уларнинг ораларига чегаралар қўйишди. Бу чегараларни тузишаётганларида келажакда жанжаллар келтириб чиқариш мумкин бўлсин учун атайлаб муаммоли районлар ясашди. Масалан, ўзбек турклари ғужроқ яшайдиган районлар Қирғизистонга, тескариси Ўзбекистонга қарайдиган бўлди. Шунингдек туркманлар ғуж яшайдиган районлар Ўзбекистонга, ўзбеклар кўпроқ яшайдиган бошқа бир жой қоғозистонда қоладиган бўлди. Буларнинг барчаси келажакда ўзлари келтириб чиқарадиган хоинона режалар учун олдиндан тайёрланган асослар эди.

4 – Ўзлари, ўз мақсадларига мувофиқ этиб бўлаклаб ташланган Туркистоннинг янги бўлаклари ичларида яна бошқа ихтилофли автоном номи олган бўлимчалар ҳам ташкил этишдилар. Бугун кўриб турганимиз Қорабоғ жанжали турклар яшайдиган жойларда ўша  хоинона режаларни кўзда тутиб ташкил этилган автономиянинг маҳсулидир. (Ўзбекистонда қорақолпоқ муаммоси ҳам ўшалардан биридир – таржимон қўшимчаси).

Масалан, Озорбойжонни Нахчиван билан бирлаштирадиган Зангазўр районини Арманистонга қўшиб бериш йўли билан озорий туркларининг ягона юртини бир биридан тамоман ажратиб қўйишганлар. Бу ҳам етмагандай, ўзларининг нохолис мақсадларини кўзлаб Озорбойжоннинг ичида жойлаштирилган арманиларга Қорабоғ автономиясини тузиб бердилар. Бугун советлар битди, аммо ўша бузғунчиликлар давом этмоқда. Ҳатто улар чуқурлашмоқдадир.

5 – Турклар орасида англашилмасликларни янада кучайтириш учун уларнинг алифболарини ўзгартирганлар. Уларнинг ҳар бирига фарқли кирилл алифбоси тузганлар. 1991 йилда мустақилликка эришган жумҳуриятлардан фақат Туркманистон ва Озорбойжон дарҳол лотинга ўтдилар. Булар ҳам бир биридан фарқ қиладиган лотин алифбосини қабул қилишди. Бу ишда ҳам русларнинг қўли борлиги кўриниб турибди.

6 – Туркларни ассимиляция этишни тезлаштириш учун уларни бошқа миллат ва элатларнинг давлатчилиги бўлган жойларда тўпладилар. Масалан, Болқар ва Қорачайли туркларнинг ҳеч бир олақаси бўлмаган черкаслар билан бир автономияга тўпладилар. Бундай тўпланиш бошидан бошлаб ихтилофли бир бирлашмалиги кўриниб турарди. Бу туркларга ҳам, черкасларга ҳам фойдаси бўлмаган бирлашма эди. Аммо бу босқинчи, истилочи русларнинг режаларини амалга ошириш учун қулай усул эди.

7 – Баъзи жойларда ўша автономиялаштиришни истамаган турклар она ватанларидан сургун қилинди. Буларнинг энг кўринарли мисоллари, Аҳискали (месхитияли) турклар ва қирим татар туркларининг ўз юртларидан узоқларга сургун қилинишларидир. Кўринмаганларининг мисоли эса, арманларга ажратилган жойларда қолдирилган туркларнинг аҳволидир. Озорбойжон ичида қолишган арманларга Қорабоғ автономияси берилгани ҳолда, Арманистонда қолган турклар, Онадўлига ёки Озорбойжоннинг ички қисмига кўчиб кетишга мажбур қилинди. Кўчолмай қолган туркларнинг аҳволи номаълумлигича қолмоқда. Қисқаси, шимолий Кавказ ўлкаларида (Озорбойжондан ташқари) яшашган туркларга автономия беришни ҳам лозим кўрмагадилар. Буларга сургун ва ассимиляция этиш сиёсати лойиқ кўрилди.

Маълумки, Қирим ва Аҳиска турклари Ўрта Осиёга сургун қилинганди. Бўрчали, Гумру, Ериван, Кўкчакўл, Зангазўр ўлкаларида яшашган турклар Туркияга ва Озорбойжоннинг ичкарисига кўчиб кетишга мажбур қилингандилар. Ожористон, Абхазия ва Гуржистоннинг ички қисмларида яшашган турклар эса мажбурий гуржилаштиришга, Руссиянинг ички қисмларида яшашган туркларни руслаштиришга қаратилган программада ишлашдилар. Чор Руссияси даврида асосан Қораденгизнинг шимолида жойлашган ўлкаларда яшашган туркларнинг кўпчилик қисми аввал христианлаштирилиб, сўнгра руслаштиришга мажбур қилинди.

8 – Советлар даврида сургунга мажбур қилинган Қирим турклари ва Аҳискали турклар асосан Ўзбекистон ҳудудларига кўчирилганди. Бир оз қисми советлар мамлакатининг Қозоғистон, Қирғизистон номи билан аталадиган жойларга ҳам жойлаштирилди. Улардан янада озроқ қисми Қорачай-Балқор автоном вилоятига, Украина ва Руссия федерациясининг ички қисмларига ҳам жойлаштирилгандилар. Бундай усулда кўчирилган (сургун этилган) туркларнинг оилалари бузилди, албатта. Унинг устига ғариб кишилар келган жойларида ҳам тинч қолмадилар. Уларни мажбурий ёки қанақадир манфаатлар ҳисобига маҳаллий аҳоли билан аралаштиришди ёки КГБ агентлигига жалб этишдилар. Бундан сўнгра сургун қилинган туркларнинг КГБ билан алоқаси борлигини яширинча маҳаллий аҳоли орасида тарқатиб, уларни ерли халққа ёмон кўрсатишдилар. Оқибат сургундаги турклар ва маҳаллий аҳоли орасида жанжаллар келиб чиқариш мумкин бўлди. Ана шундай воқеа 1989 йилда Ўзбекистонинг Фарғона водисийда ташкил этилди. “Турк оламимиз” сайтидан олинди.

  1. Ўзбек мухолифати вакиллари 2011 йил 23-24 май кунлари Берлинда нималар ҳақида сўзлашишди?

Биласизки, бу йил(2011) Ватанимиз мустақиллигининг икки ўн йиллиги нишонладиган йил бўлганлиги билан биз (жонажон Ўзбекистонимиз бутун нуфуси) учун жуда қимматли йилдир. Шунинг учун ҳам 23-24 май кунлари Берлинда ўтказилган ва Ўзбекистон Халқ Ҳаракати(ЎХҲ)нинг таъсис қурултойи номини олган, ўзбек мухолифати кўпчилик қисми вакилларининг учрашуви,  алоҳида аҳамият касб этади.

Қизиғи шундаки, шундай бир учрашув ўтказиш фақат бу йил ўртага чиққан бир масала бўлмай, Ўзбекистон мустақиллигининг ўтган 20 йиллик тарихи давомида жуда кўп марта муҳокама қилинган, бир қанча марталаб, уни ўтказишнинг аниқ режалари ҳам тузилган эди. Бироқ улар турли хил сабаблар (бу сабабларнинг анчагинаси мазкур сатрларни қоғозга тушираётган каминаи фақирга аниқдир) билан амалга оширилмай келарди. Аммо Ўзбекистондаги режимга қарши бирлашиб ҳаракат қилишга, биргалашиб курашишга тенг келадиган ҳеч қандай альтернатива йўқлигини ҳаммамиз жуда яхши билардик.

Аллоҳга шукрки, бугунга келиб, шундай бир йиғилиш ўтказиш мумкин бўлди ва бу йиғилиш Ўзбекистон Халқ Ҳаркати(ЎХҲ) тузилганлигини эълон қилди. ЎХҲ номидан биргалашиб амалга ошириш мумкиндир деб тушунилган бир қатор масалалар ҳақида қарорлар қабул қилинди, фикрлар алмашилди ва маълум бир режалар тузилди. Камина-и камбағал, мана шу учрашув ҳақида бир қатор фикр ва мулоҳазаларини шериклашишни лозим топди.

Учрашув(ёки ЎХҲ таъсис қурултойи) ўтказилиши ва унда қабул этилган ҳужжатларнинг  ижобий жаҳатлари ва таъбир жоиз бўлса, уларнинг салбий кўринишлари ҳақида бир-икки оғиз сўз:

2. Учрашувда 60-га яқин жуда фарқли фикрдаги кишилар қатнашди ва уларнинг орасида Россиядан ва Америкадан ҳам меҳмонлар бўлишди. Учрашув қатнашчиларининг ҳаммаси ҳам ўзларини ЎХҲ аъзолари ҳисобламадилар. Бироқ Россиядан келишган меҳмонлар эса, ўзларини Ҳаракатга аъзоликка қабул қилишларини сўраб илтимос қилишдилар. Уларнинг илтимослари инобатга олинди.

3. Учрашув қарнашчиларининг ёшлари асосан, 30 ва 50 орасида эди. Уларнинг энг кексалари(яъни ёшлари 50-дан ошганлари) мен-А.Йўляхшиев, Н. Саид, И. Дадажонов, Абдулло Абдураззоқ, М. Солиҳ ва Ҳ. Худойбердилар эди, шекилли. Мана шу ҳол, яъни учрашув қатнашчиларининг мана шу кўрсаткичи, уларнинг ёшлари мени мамнун қилган ва менимча ҳар қандай инсофли кишини хурсанд қиладиган ҳолат бўлди.

Сўнгги вақтларда орқамизда келаётганларнинг ёшлари ва таълим-тарбияси, билим даражалари қандайлиги мени кўп ўйлантирарди, чунки бу ҳақда менда маълумотлар оз ёки йўқ эди. Аллоҳга шукрки, учрашув қатнашчилари ичида кишини хурсанд қиладиган билимли ва тарбияли ёшларимиз ҳам борлиги маълум бўлди. Уларни мен ўзим кўрдим. Мана бу ҳам учрашувнинг аҳамиятини кўрсатадиган бир хусус ҳисобланарди.

Учрашув қатнашчилари орасида,  дунё сиёсатини, бугунги дунёни ҳам анчагина дуруст ўзлаштирган, бир неча чет тилларни биладиган етук мутахассис кишилар ҳам бор эди. Шуниси ҳам борки, учрашув қатнашчиларининг деярли барчаси ўзбек ва рус тилидан ташқари ҳеч бўлмаганда яна бир чет тилини (инглиз, олмон, швет ва ҳ.к) билишардилар. Бу ҳол ҳам инсофли кишиларни қувонтирмаслиги мумкин эмас эди, албатта.

4. Ниҳоят, бу сафар қанча қийин бўлмасин, ҳар ҳолда Ўзбекистондаги режимга мухолифатда бўлганлар бир қисмининг вакиллари йиғилиши ўтказилди. Сиёсий ва ижтимоий қарашлари бир-бирларидан сезиларли фарқ қиладиган бир қатор кишилар (гуруҳлар) Умумий бир мақсадда ҳаракат қилишга келишиб олдилар. Ана шу йиғилиш(ЎХҲ қурултойи)нинг энг асосий ютуғи бўлди, менимча. Буёғига инсофи бор кишилар, Ўзбекистонни Ватаним деб биладиган ва унинг равнақи учун оз бўлса-да ҳисса қўшаман деганлар (улар ҳаракатми, партиями ёки якка шахслар бўлишларидан қатъий назар) бу ҳаракатга қўшилишлари керак деб ўйлайман.

Аллоҳ насиб этиб, Ватанга қайтсак, Ўзбекистоннинг ичида ҳар ким ўз партиялари ёки ташкилотлари ва ҳар хил ҳаракатлар номидан иш қилишаверишлари мумкин. Аллоҳ, бизда ҳам эркин, очиқ сайловлар ўтказиш насиб қилса, ўша сайловларда бугунги ЎХҲ аъзолари ўз гуруҳлари, партиялари ва якка-якка шахслар номидан қатнашаверишлари, давлатнинг ҳар қандай бир сайланадиган органларига номзодлар кўрсатаверишлари ва сайланишлари мумкин бўлади.

5. Албатта, 23 – майда Берлинда йиғилган кишиларнинг мажлиси бошланишида  фикрлар уйғунлиги дарҳол кўзга ташланмади. Чунки мажлисга тайёрланган материаллар – Ҳаракатнинг Низоми ва Дастури лойихалари ҳақида фикрлар жиддий шаклда фарқли кўринишдалиги билинди. Ҳатто мажлис бошланмасдан тўхтатиладими каби фикр ҳам ўртага чиқди. Мажлис қатнашчилари, салкам йигирма йилдан буён бир-бирларидан узоқда яшашган, фикр ва дунё қарашларида  бирмунча ўзгаришлар юз берган кишилар бўлганлиги сабабли уларнинг йиғилишлари бошланишида  асабларни таранглаштирган бир вазият майдонга чиқиши ҳам табиий эди, албатта. Аллоҳга шукрки, вазият қанча қатлис бўлишига қарамасдан муроса йўли топилди. Затон кишилар у ерга муроса йўлини, биргалашиб курашиш йўлини топиш учун  йиғилишгандилар. Бу ҳолатни йиғилишнинг салбий кўринишларидан бири ҳисоблаш мумкин эди.

Иккинчи бир ҳолат, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати бошқарув органига бир йиллик муддат билан муҳтарам Муҳамамад Солиҳнинг сайланишини ҳам ўша жумлага киритса бўлади. Чунки, бу сафар ҳам «ўрганган кўнгул ўртанса қўймас»га ўхшаш бир ҳол рўй берди. Бироқ Қурултой қатнашчиларининг ёшларидаги ёшлик ва уларнинг билиму илмлилик савияларидаги юксаклик кўрсаткичлари Ҳаракатда янги руҳ пайдо бўлганлигини, янги кадрлар етишганини кўрсатиб тургани учун мен, бу ҳолда бирор зарар келтирувчи салбий хусус излашга асос кўрмайман.

Йиғилиш қатнашчиларини, айниқса уни ташқаридан кузатиб турувчиларни қизиқтирган яна бир хусус, Йиғилишнинг молиявий таъминоти ким ёки кимлар тарафидан амалга оширилишилганлиги эди. Бироқ бу масала ҳақида менда бирор бир маълумотга эга бўлиш имкони бўлмади. Бу хусусда шуларни сўзлашим мумкин, холос: биринчидан, Йиғилишни ўтказишга жуда катта харажат қилинмади, шекилли. Масалан, Йиғилиш қатнашчиларидан Овропа давлатларида яшавчилар, Берлинга келиб-кетиш йўл ҳақларини ўз ҳисобларидан ўташдилар. Иккинчидан,  баъзилар ўйлашаётгандай бу йиғилишни қандайдир давлат системаси қўллаётганлиги ҳақида даъволар ҳам жуда заиф асосларга суянади, менимча. Бироқ, биз яшаётган бугунги замонда ҳар қандай эҳтимолдан ташқаридаги фикрни ҳам ўринсиз ҳисоблаб бўлмайди.

Ўз навбатида мен, Берлинда ўтказилгани каби  бир йиғилишни ўтказишга озми, кўпми имконлари доирасида харажат қилишганларга, йиғилиш қатнашчиларидан бири сифатида миннатдорчилигимни айтиб ўтишни ўз бурчим ҳисоблайман.

Ўзбекистоннинг мавжуд ҳукумати билан муроса масалаларини ҳам муҳокама қилишни эътибордан ташқарида қолдирмаслик лозимлиги ҳақида мажлиснинг даҳлисларида гапу сўзлар (бу масалада камина-и фақир ва Абдулло Абдуроззоқнинг фикрлари уйғун эди) бўлган бўлса-да, Ўзбек мухолифатининг Берлин йиғилишида бу масала кун тартибига киритилмади. Менимча, бу ҳолни ҳам йиғилишнинг салбий жиҳатларининг бири деб ҳисоблаш керак.

Менимча, Ҳаракатнинг келажак амалий фаолиятида, бу масала, яъни Ўзбекистондаги мавжуд ҳукумат билан муроса йўли, мамлакатда ҳақиқий демократик принципларни ўрнатиш масаласи, курашимизнинг муҳим усулларидан бири деб ҳисобланиши лозим.

Қисқаси, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати(ЎХҲ) тузилди. Энди энг муҳими, ЎХҲ номидан қилинадиган амалий ишларнинг қандай тартиб ва усулда ташкил қилинишида қолмоқда. Мажлисда, Ўзбекистондаги режимга қарши кураш ҳақида турли хил сўзлар бўлди. Уларнинг ичида радикализм дейсизми, диний дейсизми, муътадил қарашлар дейсизми, барчаси бор эди. Аммо Ўзбекистондаги реалликни яхши ўрганиш, у ердаги реал аҳволдан келиб чиқиб амалий ишлар қилиш ҳақида ҳам жиддий фикрлар билдирилди. Масалан, Мўътабар Тожибоева, «Мен, ҳозирча бу ҳаракатга аъзо бўлиб кирмайман. Аммо сизларга Ватаннинг келажаги учун меҳнат қилишда ютуқлар тилайман. Сиз шундай ишлангки, шундай самарали, Ватан учун энг зарур ва мухим бўлган ишларни амалга оширингки, вақти келиб мен бугун ҳаракатга кирмаганимга пушаймон бўлайин», деган мазмунда сўзлади. Шунингдек, Ўзбекистонда узлуксиз итоатсизлик ва ҳар хил норозилик чиқишлари ташкил қилишга М.Тожибоева, М.Ширнов ва камина-и фақир ва бошқа бир неча кишилар ҳам кескин қарши бўлдик.

Хулоса ўрнида шуларни ҳам ёзишни лозим кўраман, Ватанимизда яхшиликлар юзага келиши учун ҳаракат қиламиз деб биргалашган бир гуруҳ кишилар майдонга чиқишди. Ҳозирча уларнинг ниятлари фақат битта, биргалашиб Ўзбекистонда инсоф, диёнотнинг амал қилишига, қонунларнинг бузилмаслигига эришиш ва замонавий давлат бошқарув системаси ишга тушишига кўмакчи бўлишдан иборатдир. Бу менимча, жуда дуруст эзгу ниятдир. Уларнинг бу ниятлари доим шундай бўлиб қолсин,  шундай бўлиб қолар иншоАллоҳ. Бундай  ниятда бўлган кишиларга, уларнинг  эзгуликка қаратилган ишларида ҳар ким ўз имкониятига яраша кўмакчи бўлиши ҳам эзгуликка хизмат қилиш бўлади, деб ҳисоблайман.

Шуни ҳам жиддий бир шаклда таъкидлаб ўтаманки, биз Қирғизистондаги каби «инқилоб»ларга нафрат билан қарашимиз ва уларни бебошлик, қуролли давлат тўнтариши деб баҳолашимиз шарт. Шунингдек, Шимолий Африка ва араб дунёсида бўлаётган ўйинларга эса, ҳавас қилиш эмас, улардан дарс олишимиз лозим.

Бизнинг мамлакатимиз, мен камабағалнинг ҳам Ватани Ўзбекистонда бир инсон зотининг бегуноҳ қони тўкилишига сабабчи бўлишга ҳеч ким, ҳар қандай мақомдаги шахс ёки шахслар ҳақли бўлолмайди, бўла олмаслиги шарт. Менинг ватандошларимнинг сабабсиз, беўрин ҳатто бурунидан бир томчи қон оқишининг ўрнини, ҳар қандай демократия, ҳар қандай олий мақсад(идеал), ҳар қандай демократик давлат режими тўлдира олмайди,  деб биламан.

Менинг фикримча, 2011 йил 23-24 май кунлари Берлинда йиғилган ўзбекларнинг жуда кўпчилиги ана шундай фикрда эдилар. Алибой Йўляхши.  03.06.2011, Жума

 6. Ўзбекистон халқи диктаторликдан қандай қутилади?

Жорий (2012) йилнинг 23-апрелида Истанбулда ЎХҲ Туркия бўлими ва Туркияда яшашга мажбур қолаётган ўзбекисонликларнинг  “Ўзбеклар бирлиги” номидаги жамияти(дарнаги) биргаликда “Ўзбекистон халқи диктаторликдан қандай қутулади ? ”шиори остида “Эркин Ўзбекистон халқаро конференцияси”ни ўтказди. Бу ҳақда Туркия мабуот воситалари ва “Озодлик” ҳамда ББС радиолари ўзбек бўлимларининг кунлик дастурларида хабар тарқатилди.

Конференцияга тубандагидек даъватнома тайёрланганди:

Конференцияга таклифнома..

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Биз мазкур мақолада ўша анжуман ҳақида бирмунча тўлароқ маълумотлар беришни ният қилдик. Конференция, Истанбул шаҳарида жойлашган ва шаҳар ҳокимиятига қарашли Али Амири Қурултойлар Марказий Саройида ўтказилди. Конференцияга таклиф қилинганлардан 170 киши унда қатнашишни лозим топишди. Уларнинг кўп қисми Туркиялилар бўлиб, Ўзбекистонликлар, Шарқий Туркистонликлар ва турли хил сабаблар билан Туркияга келиб қолган янги ва эски Марказий Осиё(Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон)лилардан ҳам вакиллар бор эди. Конференция бир кун давом қилди.

Конференциянинг прграммаси.

Конференцияда нутқ сўзловчилар(Туркиядан ташқаридан келганлар):

  1. Крайг Мурей(Англия)*, “Самарқандда ўлим” китобининг муаллифи, Англиянинг Ўзбекистондаги собиқ буюк элчиси,
  1. Муҳаммад Солиҳ(Норвегия)*, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ва Ўзбекистон Эрк партиясининг раиси,
  1. Намоз Нормўмин(Норвегия), Ўзбекистон Халқ Ҳаракати, муассислар мажлиси аъзоси ва мувофиқлаштирувчиси,
  1. Алибой Йўляхши (Норвегия), Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Туркия бўлими бошлиғи,

Конференцияда нутқ сўзловчилар(Туркиянинг ичидан келганлар):

  1. Бюленд Йилдирим, ИҲҲ раҳбари,
  2. Аҳмад Фаруҳ Унсал, Туркия ҳуқуқбонлари жамияти “Мазлумдор“нинг раҳбари,
  1. Навзат Тархон, Адолатни ҳимоя қилганлар жамиятининг Бош раҳбари,
  1. Ридвон Қоя, “Ўзгурдор – Эркинлик“ жамиятининг Бош раҳбари,
  1. Мурод Ўзар, “Имкондор“ жамиятининг Бош раҳбари,
  1. Аднан Тангриверди, АССАМ Бош раҳбари,
  1. Абдураҳмон Дилипок, ёзувчи, журналист,
  1. Мустафо Ўзжон*, ёзувчи, журналист,
  1. Нураддин Йилдиз, ёзувчи, Ижтимоий тўқиш жамиятидан,
  1. Нажоти Жайлон*, Халқаро ҳуқуқчилар бирлиги жамиятининг Бош котиби,
  1. А. Жиҳон Ишбилир*, ИДСБ бош коодинатори
  1. Бурҳон Ковунчи, ёзувчи,
  1. Воҳид Гунаш, Туркуваз ширкатлар гуруҳининг Раҳбари,
  2. Ҳидоят Ўғузхон, Шарқий Туркистон маориф жамиятининг Бош раҳбари,
  3. Ҳамза Оқбулут*, ТГТВ Раҳбари,
  1. Маҳмуд Кар, тадқиқотчи ёзувчи,
  1. Фаруҳ Гунинди,

* билан кўрсатилган кишиларнинг нутқлари конференция дастурига киритилган бўлсалар-да, улар узрли сабаблар билан конференцияда қатнаша олмадилар.

Конференция мажлисини “Ўзбеклар бирлиги“ жамияти раисининг ўринбосари Одам Челик бошқарди. Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Туркия бўлимининг раиси А Йўляхши кириш сўзи сўзлаб, Конференцияни очди ва конференция қатнашчиларига ташруф буюрганлари учун миннатдорчилик билдирди ва конференциядан кўзда тутилган мақсадларни қисқача баён қилди.

А.Йўляхши, Ўзбекистонни Туркия халқ оммасига ва Туркия оммавий ахборот воситалари ёрдамида дунёга танитиш, конференциянинг асосий мақсадларидан бири эканлигини алоҳида уқтирди. Ўзбекистоннинг диктаторлик режимидан қутулиши йўлида ЎХҲ олиб бораётган ҳаракатларида Туркия халқининг ва давлатининг қўллаб – қувватлаши муҳим сиёсий аҳамият касб этиши таъкидланди.

Иккинчи бўлиб сўз олган ЎХҲ Муассислар Мажлиси аъзоси ва мувофиқлаштирувчиси Н.Нормўмин, Ўзбекистондаги зулмнинг даҳшатлари ва ҳаракатимизнинг жорий ва келажак мақсадлари ҳамда ўтказилаётган халқаро конференция кўзда тутган мақсадлар ҳақида бирмунча батафсил сўзлади. Ўзбекистоннинг диктаторлик режимидан қутулиши  йўлида ЎХҲ олиб бораётган ҳаракатларида Туркия халқининг ва давлатининг қўллаб – қувватлаши муҳим сиёсий аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди.

Хуллас, мажлиснинг дастурида кўрсатилган кишилар навбат билан сўз олишиб, Ўзбекистондаги диктаторлик режимига қарши туриш ва ундан қутулиш йўллари ҳақида ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдиришга уринишдилар. Нутқ сўзлаганларнинг деярли барчаси, Ўзбекистондаги режим, у ердаги зулм, масалан, Тунис, Ливия ва Мисрда бир муддат муқаддам мавжуд бўлган зулмдан, бугун Суриядаги режимдан эса, яъни Асад зулмидан ҳеч ҳам фарқ қилмаслигини таъкидлаб ўтишдилар ва Каримов каби золимлар режимининг умри тугаётгани ҳақида алоҳида фикр билдирдилар.

Халқаро прогрессив жамоатчиликнинг бутун Туркистондаги, айниқса Ўзбекистондаги зулмга эътиборсиз қолмасликларини алоҳида уқтирдилар.

Ўзбекистонда тижорий ва бошқа маданий-маъруфий иш юритишган ва оқибатда молу мулки мусодара қилиниб, ўзлари қамоққа ташланган ва жазоланган, охир-оқибат Ўзбекистондан чиқариб юборилган туркиялик тадбиркорлардан уч киши мажлисда қатнашди. Улар навбат билан сўз олишиб, ўзларига нисбатан қўлланилган жазо, исканжа(азоб-қийноқ)лар, инсофсизликлар, қонунсизликлар, ҳуқуқсизликлар ҳақида ачиниб сўзлашдилар. Уларнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда оддий инсонлар ҳатто озодлик дейилган тушунчага ҳам эга эмаслар. Ўзларини мансабдор, давлатнинг бирор масъул кишилари деб ҳисобланганлар эса, ўғри, босқинчи мантиғида ишлайдилар.

Ўзбекистонда полис ҳам, аскар ҳам безорилар мантиғига кўра ҳаракат қилади. Туркияликлар булардан ташқари яна кўпгина зулм, тақиқ турлари ҳақида сўзладиларки, уларни тинглаб, беихтиёр наҳоятки шу айтилганларнинг ҳаммаси ҳақиқатан ҳаётда бўлса деб юборади, киши.

Конференцияда сўзга чиқишган қардошларнинг барчаси Ўзбекистон, у ердаги золим режим-диктаторлик ва ундан қутилиш йўллари ҳақида муҳим фикр-мулоҳазалар билдиришди. Туркияда ва дунёда таниқли, Туркия қуролли кучларидан нафақадаги генарал АССАМ Бош раҳбари Аднан Тангриверди ва Туркиянинг машҳур замонавий журналист, ёзувчиси Абдураҳмон Дилипок, ёзувчи Бўрхон Ковунчуларнинг  нутқларини алоҳида кўрсатишни лозим ҳисоблайман.

Конференцияда  Ўбекистонда диктаторлик режими ва бугунги дунёнинг ҳеч бир ерида (ҳатто Чинда ҳам) учрамайдиган зулм мавжудлиги, бу зулмга қарши курашда жаҳон прогрессив жамоатчилигининг эътибори ва ҳамкорлиги лозимлиги ҳақида таъкидланди.

Шу сабабдан Туркия жамоатчилиги кенг доирада қатнаша оладиган “Озод Ўзбекистонга  ёрдамлашиш гуруҳи“ тузиш мақсадга мувофиқлигини Конференция қатнашчилари қўллаб-қувватлаб чиқишди ва ўшандай гуруҳ тузилганлиги эълон қилинди.

Конференция, ўз ишининг хулосаси сифатида иккита ҳужжат қабул қилди:

  1. Озод Ўзбекистон халқаро конференциясининг Декларацияси қабул қилинсин,
  1. Озод Ўзбекистонга ёрдамлашиш гуруҳи тузилди деб ҳисоблансин.

Ёрдамлашиш гуруҳининг биринчи кенгайтирилган мажлиси 05.05 .2012, шанба куни ўтказилсин деб белгиланди. 

Озод Ўзбекистон халқаро конференциясининг Декларацияси.

Ўзбекистонда инсон ҳақу ҳуқуқлари ҳимоячилари, диктаторлик режимининг мухолифлари ва Ислом динига эътиқод қилувчи оддий мусулмонлар давомли равишда системали оғир жазоларга маҳкум этилиб, режим тарафидан инсон эркига қарши жиноят содир этилмоқда.

Масалан, 2011 йил 24-сентябрида Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг таъсисчиларидан бири, Ҳаракатнинг Россия бўлими раиси Фуат Шокирўғли Рустамхўжаев, ўз уйининг олдида отиб кетилди. Озод Ўзбекистон халқаро конференциясида қатнашиши режалаштирилган Обидхон Собитхоний Назаровга ҳам бундан бир неча ой муқаддам Швецияда яшаб турган уйнинг олдида суиқасд содир қилинди ва у оғир яраланди. Ҳали ҳам ярадорнинг аҳволи оғир.

Ўзбекистондаги золим режим, ёзувчиларни, журналистларни ва ўзига мухолиф партияларнинг аъзоларини қатл этишда давом қилмоқда. Омма тарафидан иззат-ҳурматга сазовор бўлган кишиларга қарши суиқасдлар ҳам давом қилиб турибди.

Шу кунларда Ўзбекистонда 5 миллион ёш болалар пахта қулларига айлантирилган бўлса, 5 миллион ишсизлар ҳам мавжуддир.

Қамоқхоналарда 20 минг сиёсий маҳбуслар сақланмоқда ва мамлакатни ташлаб кетишга мажбур бўлаётганларнинг ҳам сони 5 миллиондан кам эмасдир.

2005 йили Каримов бошлиқ Ўзбекистон ҳукумати Андижонда 3000 кишини қириб ташлади. Каримов бошлиқ тўданинг шу ва шу каби жиноятлари инсонликка қарши содир этилган жиноятлардир. Бу жиноятлар учун Каримов бошлиқ тўда тергов қилиниши ва маҳкамага тортилиши лозим. Қисқаси, Каримов бугун Ўзбекистонни усти очиқ қамоқхонага айлантиргани исбот талаб қилмас ҳақиқатдир. Оқибатда Ўзбекистон Олий Кенгаши, бутун маҳкама системаси билан биргаликда мамлакатдаги 27 миллион аҳоли асоратда яшашга мажбур қолмоқдадир. Юзларча тадбиркорлар, айниқса Туркиядан Ўзбекистон иқтисодига пул ётқизган кўплаб кишиларнинг молу мулки мусодара қилиниб, ўзлари қамоқхонага ташланганлигининг гувоҳлари бўлиб турибмиз.

Умумжаҳон ва халқаро ҳуқуқга кўра, инсоннинг яшашга ҳақининг, инсон ҳақи, ҳуқуқи ва ҳурриятининг поймол қилиниши, инсониятга қарши содир этилган бир жиноятдир. Ўзбекистонда эса, бу жиноят Каримов бошлиқ тўда тарафидан амалга оширилмоқдадир.

Ўзбекистоннинг асосий Қонунига кўра, мамлакат президентлигига бир шахс, ҳар бири беш йил муддатдан икки марта(ўн йилдан)дан кўп сайлана олмайди. Бироқ Каримов турли хил баҳоналар билан мамлакатнинг Асосий Қонунини бузиб, 23 йилдан буён Президентлик мансабини ўз қўлида сақлаб колмоқда.

Бу жиноятларнинг ва инсон ҳақу ҳуқуқларининг бузилиши давом этмаслиги ҳамда диктаторликдан тезроқ қутилиш мақсадида, халқаро қонунларга уйғун қарши курашнинг барча тури олиб борилиши зарур. Масалан, Қаззофий, Бинали, Муборак ва Асадларнинг зулмга асосланган сиёсатлари оқибатда мамлакатларида жуда кўп қон оқишларига олиб келганидек, Каримов ҳам ўшалар сингари мамлакатини зулм машинаси востасида бошқармоқдадир. Бугун Ўзбекистонда арзимаган ҳақ талаби билан катта қон тўкилиши бошланиб кетиш хавфи сақланиб турибди. Бундай аянчли ҳол содир бўлиб қолмаслиги учун золим Каримов истеъфога кетиши лозим; мамлакатда эса эркин бир вазиятда халқаро жамоатчиликнинг назароти остида очиқ демократик сайловлар ўтказилиши ва бу сайловларда Каримов қатнашмаслиги шарт.

Қамоқхоналардаги барча сиёсий маҳбуслар ҳеч бир шартсиз озод этилсин. Давлат террори натижасида ўлдирилганларнинг оилаларига товон тўлансин ва қонунсиз босқинчиларча молу мулки мусодара қилинганларга мулклари тўласинча қайтариб берилсин.

Шунингдек, молу мулки тортиб олинган Туркиялик ва бошқа мамлакатлар тадбиркорларининг бойликлари зудлик билан соҳибларига қайтарилсин. Диктатор Каримов вазифасидан четлаштирлганича тадбиркорларнинг Ўзбекистонда иш фаолиятлари учун шарт ва шароитлар вужудга келтирилсин ва уларнинг хавфсизлиги гарантияга олинсин.

Эркин Ўзбекистон Кенгаши қурулиши ва унинг дунёда танилиши учун Туркия Буюк Миллат Мажлисига(ТБММ), БМТ, ИИТ мурожаатлар қилиниши лозим.

“Эркин Ўзбекистонга ёрдамлашма гуруҳи“, ТИММ ва Туркия халқининг Ўзбекистонда ҳақиқий эрк ва эркинлик ўрнатилишига дастак берилишини ташкил қилишни бугуннинг энг долзарб вазифаларидан бири деб ҳисобласин.

Ўзбекистонда, айниқса унинг Фарғона водийси шаҳарлари, Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва бошқа шаҳарларида бўлган қамоқхоналарда ва пахта далаларидаги меҳнат шароитларини ўрганиш ва тадқиқ қилишни ташкил қилиб, бу тадқиқотнинг натижаси кўринишида бир ҳисобот тайёрланиши лозим. Бундай ҳисоботни дунё жамоатчилиги га танитиш бўйича жиддий ишлар амалга оширилиши зарур.

Диктатура зулмидан қочиб Туркияга келишаётган ўзбекистонликлар нинг сони кундан кунга кўпайиб бораётганини ҳисобга олиб, уларнинг Туркияга кириш визаси ва ўтирма иқомати масалаларини Туркия ҳукумати қулайлаштиришини сўраймиз. Конференция қатнашчилари Туркия ҳукуматидан бу масалани халқаро қонунлар даражасида ҳал этишларини сўрайди.

Қумқопи каби қочқинлар сақланадиган лагерлардаги Ўзбекистонли муҳожирларнинг ва бошқа мамлакатлардан келишган ўзбек қочқинларининг Туркияга қабул қилиниши ҳақида мурожаатлари иноятга олиниб, уларнинг золимлар ҳукми остида қолаётган мамлакатларига -қайтариб юборилмаслиги таъминлашиши лозимдир. 

Имзолар:

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати,

“Ўзбеклар бирлиги“ жамияти,

Эркин Ўзбекистонга ёрдамлашма гуруҳи,

ИҲҲ,

Мазлумдор жамияти,

Ўзгурдор,

Имкондор,

Асдар,

Шарқий Туркистон маориф жамияти,

ИДСБ, ТГТВ,

Содда ҳаёт,

А.Дилипок,

Туркуваз Гуруҳи,

Федератив Гуруҳ. 

7. Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) Истанбул намойиши тафсилотлари.

 Митингдан бир кўриниш:

 

 

 

 

 

Маълумингизки,  жорий(2011) йил 1 сентябрида Истанбул шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикаси консуллиги олдида ЎХҲ Туркия бўлимининг Ўзбекистон ҳукумати сиёсий йўлига норозилик намойиши ўтказилди.

Ўзбекистонда айниқса сўнгги 20 йилдан кўпроқ замон давомида, яъни мамлакат ўз сиёсий мустақилигига эга бўлганидан кейинги даврда ўтказилган диктатура зулми оқибатида  меҳнатга қобилиятли аҳолининг асосий қисми кунлик ейдиган нонини топиши учун мамлакатни тарк этишдилар. Улар бир бурда нон пули топа олиш ниятида дунёнинг турли бурчакларида сарсон – саргардон юришибдилар. Жумладан уларнинг бир қисми Туркияга келиб тўхташганлардир. Масалан, 2005 йилдан (Андижон фожиаларидан) сўнгра фақат Истанбулга келишган Ўзбекистон ватандошлари мингдан ошиқ кишилардан иборатдир. Туркиянинг Антип исмли шаҳрида эса, БМТ қочоқлар билан ишлаш ваколатхонасига бошпана истаб мурожаат қилишган уч мингдан кўпроқ ўзбеклар яшаяптилар. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган И.Каримовнинг сохта, ясама байрами куни биз, Истанбулда жойлашган Ўзбекистон Республикаси консуллиги олдида золим Каримовнинг диктаторлик сиёсатидан қочиб Туркиягача етиб келишган бечора ўзбекларнинг норозилигини билдирадиган бир кўриниш (митинг-пикет) ташкил қилдик.

Митинг ўтказилган жойидан бевосита олиб  кўрсатилган хабарларда кўрингани сингари, норозилик митингига қатнашувчилар сони жуда кўп бўлмади. Бироқ унинг самараси бизнингча анчагина таъсирли бўлди. Аммо бу кичик тадбирни ташкил этиш унча ҳам қулай, енгил бўлмади. Ҳозиргина айтилганидек, кейинги беш-олти йил ичида И.Каримов бошлиқ Ўзбекистон ҳукумати зулми ва нотўғри сиёсатидан қочиб Туркияга келишган ўзбекистонликларнинг сони бир неча мингни ташкил этсалар-да, Ўзбекистондан бунчалар узоқдаги Истанбулда ўз норозиликларини очиқ билдиришга одам топиш жуда қийин бўлди. Масалан, Истанбулда, бу ерга янгидан келишган мингдан ошиқ   ўзбек қочқинлари бўла туриб, улардан бирор юзтасини  норозилик намойишига чиқариш мумкин бўлмади. Уларнинг барчаси, худди тўти қушдек, бизга бўлмайди, биз намойишга чиқа олмаймиз. Ўзбекистонда бизнинг унимиз ва бунимиз қолган, уларга азоб беришади, дейишди. Ҳа, бу бир томондан Ўзбекистонда зулмнинг қай даражада даҳшатлигини кўрсатади, албатта. Бироқ бошқа тарафдан халқнинг на қадар сустлигини, на қадар бефарқлигини  ҳам кўрсатадиган бир қусур дейиш лозим бўлади.

Шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, бу митингга тайёргарлик даври менга  бир ҳолни, ўзбекларимиз орасидаги (ёки ўзбеклардаги) бир хусусиятни яна бир марта яққол исбот қилди. Бу ҳол ва ҳолат ёки тўғриси, ўзим ҳам мансуб бўлган миллатнинг бу салбий хусусияти ҳақида иншоАллоҳ бошқа сафар батафсилироқ ёзаман.

Шундай қилиб, бу Истанбул митинггини ташкил этиш жуда жўн бўлмади. Анчагина юриш ва югуришлар қилишга тўғри келди. Масалан, митингга одам чиқариш масаласида Истанбулнинг Зайтунбуруни районида уч марта ўзбекларнинг йиғилишини ўтказдик. Чунки Истанбулга янгидан келишган ўзбекларнинг кўпчилиги шу районда яшашади. Туркистонликлар ёки Ўрта Осиёликларнинг янгидан расмий тузилган дарнак(жамият)лари раҳбарлари ва уларнинг баъзи аъзолари билан ҳам учрашдим, суҳбатлар ўтказдим. Уларнинг орасидаги ўзбекларидан (Ўзбекистонда жабр кўриб, бу ерга келганларидан) бизнинг ҳаракатимизда, масалан, мана шу 1-сентябрдаги намойишимизда қатнашишларини илтимос қилдим. Натижани, қадрли ўқувчилар, ўзларинг кўрдинглар.

Ниҳоят, 1-сентябрда ўтказишимиз лозим бўлган митингга одамлар чақириш(даъват қилиш)дан ташқари  тайрлаганларимиз қуйидагилар бўлди: 

1.Туркия матбуот агентли кларига тарқатиш учун ЎХҲ номидан “Турк дунёси интеграциясининг олдидаги тўсиқ“ сарлавҳали баённома тайёрланди. Баённоманинг матни қуйидагича эди: 

Турк дунёси интеграциясининг олдидаги тўсиқ.

Каримов Туркия иш одамларини иккинчи даражали кишилар деб ҳисоблайди ва шунга кўра ўз ишини, сиёсатини юргизади. Каримов шахсан ўзи ТВ га чиқиб, Туркия иш одамлари ишлаб чиқарган детержонни (кир ювадиган моддани) кўрсатиб, унинг нақадар сифатсизлигини намойиш қилади ва бу билан полицияга ва бошқа давлат тизимларига уларни текшириб, талашга кўрсатма бера олади.  Масалан, фақат туркларда ҳам эмас, ҳатто турк тилида ўқитиладиган мактабларда ўқий бошлаган ўзбек ёшларини ҳам, ҳатто Фатхуллоҳ Гулан мактабларида ўқиб чиқишган ёшлар ҳам Каримов деспотизмидан ҳиссасини олгандир ва олишмоқдалар. Бугун 100-дан кўпроқ ўзбек ёшлари “нурчи” тамғаси билан Каримовнинг зиндонларида исканжа чекмоқдалар. Уларнинг айби, каримовчилар айтишаётганларидек исломий радикаллар бўлганликлари эмас, балки уларга одатдаги мактаб дарслари билан бирга диний дарслар ҳам ўқитилаётганидадир. Чунки Каримовнинг “турк” касали янгидан пайдо бўлгани йўқ. Ўзбекистоннинг мустақилликка эришганидан буён Каримов Туркия билан илқ муомалада бўла олмади.

У 1994 йили бир онда қабул қилинган қарори билан Туркияда ўқиётган 2 минг 300 ўзбек талабаларини қайтариб олган эди. Кузатувчилар бу орқага қадам талашнинг сабабини, талабаларнинг Туркияда бўлинган ўзбек мухолифати раҳбарларига ёрдам беришлари мумкинлиги билан асослагандилар. Бу воқеалардан сўнгра, ўша замоннинг Туркия ҳукумати, Ўзбекистон билан алоқаларини бузмаслик ва уларни яхшилаш мақсадида Туркияда яшаб туришган ўзбек мухолифати раҳбарларини ва аъзоларини Овропага жўнатиб юборди. Ўша раҳбарлардан бири Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Муассислар мажлисининг мавжуд раиси муҳтарам Муҳаммад Солиҳ эди. Бироқ Каримов Туркиянинг бу марҳаматини қабул қилмади ва Туркияга душман бўлиб қолишда давом қилди. Масалан, Каримов 1995 йили Олмания парламентида сўзлаб, “Менинг аждодим Тeмyрланг Усмонли подшоҳи Йилдирим Боязитни енгиб Олмонияни истилодан қутқарган эди,” дея олмонларга хушомад қилишдан тортинма(уялма)ди.

Туркиянинг шимолий Кипр сиёсатини Ўзбекистон бир турк давлати ўлароқ ҳеч бир замон тан олмади. Халқаро масалаларда ҳам ҳеч бир вақт Туркия ёнига яқинлашмади.

2005 йили Каримов ўз халқига нисбатан содир этган Андижон қатлиомини қоралаган ОГИТ қарорига имзо чеккан Туркияга Каримовда янгидан нафрат уйғонди. Аммо бу ҳақда шуларни айта оламиз: Каримовнинг Туркия касали асосида демократиядан қўрқиш ҳисси ётади.

Туркияни бироз таниган ўзбек ёшлари, Каримов режими майдонга келтирган бўйинтуруқ остига киришни истамайдилар. Туркия тарафини тақиқлар, чеклашлар ва ёмонлашларнинг барчасига қарамасдан, интернет, ТВ каналлари воситасида Туркиянинг обрўйи Ўзбекистонда (халқ орасида) ижобий йўналишда ривожланиб бораяпти.

Шу йилнинг январида Ўзбекистон МХХ (Миллий Хавфсизлик Хизмати)нинг таниқли интернет сайти “Узметроном,” “Ҳар бир киши ўз ўтирган ўрнини билиши керак” (18.01.2011) сарлавҳали хабарида, “18 январда Тошкентдаги Улуғбек номли Халқаро мактаб ёпилди. Бу мактаб 1995 йилда Туркия ҳукумати тарафидан ўзбек ёшларига Ғарб стандартларига мос энг юксак савияда таълим бериш баҳонасида очилган эди,” деб ёзади. Аммо бу мактабни тамомлаган бир қанча ёшлар бугун Овропанинг энг юксак даражали университетларида докторлик ишлари бажариб, катта маош бериладиган иш жойларида ишлашаётганлари ҳақида ҳеч нарса демайди.

 “Узметроном” яна шуларни ҳам ёзади: “Ўтган йил ноябрида турклар тарафидан қурилган Тошкентдаги “Мир Стар” номли марказий супермаркетлардан бири ёпилди.” Бу марказий Супермаркет, аслида бу маркетда ишлайдиганларнинг бирининг уйида Қуръони карим сақланилаётгани учун ёпилди, десангиз инсон зоти сизга ишонмайди. Бироқ ҳақиқат айнан шундайдир. Бу ҳодиса бўйича ва бошқа баҳоналар билан қўлга олинган турклар, моддий ва иқтисодий жиноятлардан кўра кўпроқ  диний экстремизм параноисининг қурбонларидир.

20 йилдан буён Каримовнинг роҳатини бузиб келаётган бошқа бир  нарса(фактор), “ўзбек мухолифати раҳбари Муҳаммад Солиҳни Туркия қўллаб-қувватлаяпти каби параноидир.” “Узметроном” тарқатган хабарнинг бошқа бир параграфида, “Ўтган  йилнинг  сўнггида Ғарб давлатлари тарафидан қувватланаётган Эрк партиясининг раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг ўзбек халқига мурожаати ёзилган ДВД Ўзбекистонда тарқатилди. Олинган маълумотларга кўра, ноқонуний тарқатилган ДВД сони 30 мингдан ортиқдир. Тахминларга кўра, ДВД дисклари Туркияда тайёрлан гандир. Анқарада Муҳаммад Солиҳнинг махсус хизматлар тарафидан деярли ҳамиша қўриқланаётган буюк бир идораси (офиси) мавжуддир. У ерда Ўзбекистоннинг янги эгалари сифатида қайтишни истаган ўзбек муҳожирлари  ЭРК газетасини нашр қилишмоқдалар.  Ўша газетанинг нусхаларини Ўзбекистонда тез-тез учратишингиз мумкин.”

Муҳаммад Солиҳ ВВС ва Озодлик радиоларида шуларни сўзлаганди: “Ўзбек махсус хизмат ходимларининг топишган маълумотлари хатодир. Партиямиз ўша мурожаатдан 30 минг эмас, бир неча юз минглар нусха тарқатди ва тарқатиш давом этмоқда. Ўзбек махсус хизмат ходимлари  шунчалар ақлларини йўқотдилармики, улар ДВД нусхаларини фақат Туркияда тайёрлаган дейишга бориб етибдилар.  Бир жуда кичик карт билан дунёнинг кўринишини унинг бутун бурчакларига узатиш мумкин ва истаган жойда уларни кўпайтириш имкони борлигини билмайдиларми, улар? …”

Борди-ю, Каримов ўйлаётганидек Туркия ўзбек мухолифатини қўллаб – қувватлаганида эди, Каримов бугунгача иқтидорда ўтира олмаган бўларди. Демак, Каримов ҳалигача ҳукмдор экан, бунинг учун у фақат АҚШ ва Россияга бўйин эгишига эмас, Туркия ва кейинги 20 йил давомида унинг келиб кетишган  раҳбарларининг “қардош Ўзбекистон”га бўлган жавобсиз ишқига (ошиқлигига) қарздордир. Туркиянинг ўша раҳбарларининг ҳеч бири Туркия ва Ўзбекистон орасида қардошлик муносабатларга зарар келмасин андишаси билан ўзбек мухолифатига ҳеч қандай бир ёрдам кўрсатмадилар.

Ҳақиқатда эса, бутунлай акси бўлиб турди. Туркиянинг ўтмишдаги Бош вазирларидан баъзилари Каримовнинг Туркияга ҳар бир келишида, унинг ҳурмати учун ўзбек мухолифати аъзоларини Туркиядан чиқариб юборарди. Аммо шунга қарамасдан, Туркия ўзбек  диктаторининг кўнглуни топа олмади.

Масалан, Эрк партиясининг раҳбари Муҳаммад Солиҳ охирги марта 1999 йил, 24 апрелда Туркиядан чиқариб юборилди ва 2005 йилнинг август  ойигача у Туркияга киришга ҳатто виза ололмади. Ниҳоят, Каримов, Андижонда унинг режимига қарши бош кўтарган халқни ўққа тутиб, уч мингдан кўпроқ кишиларни, бола-чақа, қария, аёл-эркак демай қириб ташлаганидан кейингина Муҳаммад Солиҳ АҚШ ва Туркияга кира олиш имконига эга бўлди.  Муҳаммад Солиҳ бугунлар ҳам Туркияга келиб кета олади. Чунки унинг бу каби келиб-кетишлари Туркия ва Ўзбекистон муносабатларига зарар бермайди. Аслида зарар бериладиган нарсанинг ўзи йўқ, яъни мамлакатлари миз орасида йиллардан буён бирор тижорий ёки иқтисодий муносабатларда илгарилаш бўлгани йўқ. Каримов эса, туркиялик иш одамларининг энг сўнгги гуруҳини ҳам  ер билан бир қилиш вазиятида турибди.

Ўзбекистондаги бугунги сиёсий вазиятни бир сўз билан ифодалайдиган бўлсак, ўлка бугун инқилоб арафасида турибди, дейишимиз лозим бўлади. Ўрта шарқ ва Араб дунёсидаги кейинги воқеаларни Каримов режими халқ оммасидан қанчалик яширишга уринмасин, ҳалқ бугунги техник алоқалар воситасида улардан хабардордир ва уларни кузатиб туришибдилар.

Масалан, Ўзбекистоннинг пайтахти Тошкентда аҳволнинг қандайлигини ҳатто шаҳар такси шоферларидан ҳам ўрганишингиз мумкин. Улар билан суҳбатга киришсангиз, Каримов ва унинг режими амалга оширган “реформалар-ислоҳотлар”ни уларнинг қандай нафрат билан сўзлаганларига гувоҳ бўласиз.

Бугун Каримовнинг катта қизи Гулноранинг Швецияда  50 миллион ЕВРОга олинган моликхона(малика сарайи)дан бошлаб, кичик қизи Лоланинг Ўзбекистоннинг тонналарча олтинларини Францияда яшириб ўтирганларигача халқ жуда яхши билади. Каримов оиласига бўлган халқнинг нафрати кундан кунга ортиб бормоқда. Халқнинг жуда чуқур ичкарисидан бугун бир тўлқин кўтарилиб келаётганини сезмаслик мумкин бўлмай қолди. Ўзбекистонда бугун зилзилага ўхшаш бир қимирлаш, силкиниш саси мавжуд. Бу сас эса, 22 йилдан буён Каримов бўйинтуруғи остида  йўқлик ва фақирлик оловида қаврулган ва “энди етар” дейишга тайёр бўлиб қолган, аччиғи ва аламини кимдан олишини билмай турган кўпчилик(омма)нинг сасидир. Бундай бир вазиятда мухолифатнинг муҳим вазифаси, ўша саснинг аҳамиятини ва ўрнини яхши тушуниб, халқ кўчага чиқиш қилганида уларнинг ёнида бўлиш, қон тўкилишининг олдини олиш ва Каримовнинг ёлланган қотилларининг яна бир марта қон тўкишига йўл бермасликдан иборатдир. Биз ана шунинг учун ҳам янги бир Ўзбекистон Халқ ҳаракати таъсис этдик.

Бу сафар бизнинг янгидан бошланган курашимизда Туркия бизни ҳам қўллаб-қувватлашини жуда истардик. Ҳеч бўлмаганда Туркия, адолат, инсон ҳақлари ва демократия масалаларида Ўрта Шарқ ва Араб дунёсига чўзаётган меҳр ва мадад қўлини Ўрта Осиё Турк Жумҳуриятларига ҳам узатишини орзу қиламиз. Ўзбекистон Халқ Ҳаракати.”

***

2. Шиорлар ёзилган плакатлар( уларни  тайёрлашда хизмат қилган укаларимиздан Аллоҳу таоло рози бўлсин).  Шиорларнинг матнларини бу ерда келтиришга ҳожат йўқдир. Уларнинг асосий қисмини қадрли ўқувчиларимиз тезкор хабарларда кўришди.

***

3. Ўзбекистон халқ ҳаракати ТурКия бўлимининг матбуот учун хабарномаси. Бунинг матни туркчада юқорида исмлари тилга олинган йигитларимиз тарафидан тайёрланди. Уни мен тубандагидек ўзбекчага ағдардим :

– 1 Президент
– 4 ноқонуний (иллегал) сайлов
– 20 йиллик диктаторлик
– Ватанини тарк этишга мажбур бўлган 5 миллион дарди бошидан ошган ин
сон (аҳоли)

ИСЛОМ КАРИМОВ

Бундан 20 йил муқаддам Ўзбекистон газеталари “Мана сизга Озод, мустақил Ўзбекистон“ каби  сарлавҳалар билан хабарлар тарқата бошлаганди. Ҳа, ўша замон бир қисқа вақт давомида совет истилоси дан қутилиб, мустақиллигини эълон этган бир ўлка ўртага чиққан эди. Озодлик, Мустақиллик каби бир севинч борди. Бироқ бу севинч узоқ умр кўрмади. Ўзбек халқи, кутилмаганда коммунистик режим сарқити бўлган бир диктаторнинг бошқаруви остига кириб қолгани ни сезмай қолди. У диктаторни, Ислом Каримов деб аташардилар.

Каримов деганлари мавжуд Асосий Қонунни паймол қилиб, ўз мансабининг муддатини 4 марта узайтирди. Каримов ўтган 20 йил давомида ўзбек халқига ақл бовар қилмас даражада тазйиқлар ўтказди, зулм қилди. Унинг мухолифини қўллаб-қувватлаганлар эса, аявсиз ўлдирилди, иканжа-қийноқда қолишди ва кўплари ватанини тарк қилишга мажбур бўлди. Бугун ҳам Ўзбекистонда ҳукуматга мухолифатда бўлиш, ҳатто бирозгина бўлсада уни танқид қилиш жиноят ҳисобланмоқдадир.

 ЎЗБЕКИСТОНДА НАМОЗ ЎҚИШ ВА УЙДА ДИНИЙ КИТОБ САҚЛАШ ЖИНОЯТДИР …

1990-ларда мамлакатда демократик ўзгаришларни истаган либерал ҳаракатларнинг овозини ўчирган Каримов ва унинг ҳукумати, Каримовни мақтамаган мусулмонларни ва исломий билими бўлганларни ўлимга маҳкум этди ёки қамоқларда оғир жазоларга дучор қилди.

Шу кунларда ҳам “жиноят“лари фақат ва фақат мусулмонлик, ва Каримовни мақтамаганликдан иборат бўлган 18.000 аёл, бола, ёшу қариялардан иборат Ўзбекистон фуқароси қамоқхоналарда исканжа-қийноқларда қолмоқдалар. У қамоқхоналарда зулм ва исканжа оқибатида жони қурбон бўлганларнинг сони бугун бир неча юзларни ташкил қилади.

Мана 20 йилдир Ўзбекистонда фақуллодда ҳалот сақланиб қолмоқда дир. Бу ерда кўчада паспортсиз юриш қамоққа тушиш демакдир. Ўтган йили Қирғизистонда ўзбекларга қарши амалга оширилган ваҳшийликлардан қочган миллатдошларига чегара дарвозаларини ёпиб қўйиши билан Каримов режими, фақат унга мухолифатни эмас, бутун ўзбек халқини ўзига душман ҳисоблашини яна бир бор яққол кўрсатди.

 БИЗ ЎЗБЕКИСТОН РЕЖИМИДАН БАРЧА АНТИДЕМОКРАТИК ТАҚИҚЛАРНИНГ БЕКОР ҚИЛИНИШИНИ, МАТБУОТ ЭРКИНЛИГИ ТАЪМИНЛАНИШИНИ, СИЁСИЙ МАҲБУСЛАРНИНГ СЎЗСИЗ ОЗОД ЭТИЛИШИНИ, СУРГУНДАГИ МУХОЛИФ ГУРУҲЛАРНИНГ ВАТАНГА ЭРКИН ҚАЙТИШИ ТАЪМИНЛАНИШИНИ, БАРЧАГА МАЪҚУЛ БИР МУДДАТ ИЧИДА БУТУН МУХОЛИФ ТАШКИЛОТ, ПАРТИЯ ВА ҲАРАКАТЛАРНИНГ БЕМАЛОЛ ҚАТНАШИШИ МУМКИН БЎЛГАН БИР ШАКЛДА ЭРКИН, ОДИЛОНА САЙЛОВЛАР  ЎТКАЗИЛИШИНИ ТАЛАБ ҚИЛАМИЗ.

 Мамлакатимиздаги Каримовнинг диктаторлик режимига қарши норзилигимизни ва демократик принсипларга содиқлигимизни кўрсатиш ва Ўзбекистондаги мавжуд ҳукуматнинг ҳам ўшандай принсипларда ишлашларини талаб қилиш мақсадида айни бир вақтда дунёнинг АҚШ, Канада ҳамда Овропа мамлакатларидан Олмония, Швеция, Чек Жумҳурриятида намойиш ўтказишга қарор қилдик. Яшасин Мустақиллик!

Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг Туркия бўлими. http://www.uzxalqharakati.com

 МИТИНГ АДРЕСИ:

Şehit Halil İbrahim Cad. No 23,  İstinye, Sarıyer, Istanbul

1 Eylül Saat 11:00. Özbekistan Konsolosluğu önünde(Ёнида),

İrtıbat için:  Alibay Yolyahshi, ÖHH’(ЎзХҲ)nin Türkiye temsilcisi, tel.: 0554- 987- 32-94 ;

e-mail: aliyulyashi@hotmail.com; skype: aliboi2007

*** 

4. Каминаи фақир, митингда сўзлашга мўлжалланган тубандаги матнни ҳозирладим: 

“Халқ, Озодлик! Адолат! Демократия! Фаровон яшашни истайди!

Ҳа, бизнинг жонажон ватанимиз сиёсий жиҳатдан бундан 20 йил муқаддам мустақил бўлди. Бироқ, халқ озод бўлмади ва ҳурриятига, эркига эриша олмади. Чунки Ўзбекистонда  болшовойларнинг эски коммунистик режими сақланиб қолди. Шу сабаб бугун Ўзбекистон дунёнинг энг золим диктатори И.Каримовнинг зулми остида қолмоқда.

Шунинг учун кечмишга айланган 20 йиллик тарихда Ватанда бирор бир иқтисодий, сиёсий – ижтимоий ислоҳотлар юз бермади. Аксинча Каримов ва унинг қизлари ҳеч ким ва ҳеч қандай бир қонуну қоидалар тарафидан чекланмаган диктатураси ўрнатилди.  Ўтган 20 йил давомида Ўзбекистон аталмиш бир ўта бой ва гўзал мамлакат, Каримов, унинг оиласи ва гумашталарининг полиция режими остида харобага айлантирилди. Аҳоли оч қолди ва ночор ҳолга келди. Шу кунларда аҳолининг меҳнатга қобилиятли қисмининг энг озида 70% кунлик нонига пул топиш учун мамлакатни тарк этишганлар ва уни тарк этиш давом қилаяпти.

Бу муддат ичида бошланғич ва ўрта мактаб системаси батамом издан чиқарилди. Мамлакатнинг Олий малктабларида ва чет элларда фақат Каримиовнинг лаганбардорларининг болалари ўқийдиган бўлишдилар. Иқтисодда замонавий ислоҳотлар амалга оширилиши ўрнига мамлакат Каримов ва унинг қизлари ҳамда гумашталарининг шахсий кирим манбаларига айлантирилди. Яъни мамлакат бир гуруҳ нопок кишиларнинг ҳаром мулк топиш бозорига айлантирилди.

Каримов, унинг қизлари ва уларнинг гумаштлари ҳуқуқ, қонунларга мутлақо амал қилмайдиган бўлишди. Оқибатда Коррупция, гуруҳбозлик, ўғирлик, қиморбозлигу фоҳишабозлик мисли кўрилмаган даражада авж олди. Мамлакатни адолатсизликнинг, инсон ҳақ-ҳуқуқлари паймол қилинишининг мудҳиш бир кўриниши қамраб олди.

Мамлакатда фикрлар хилмахиллиги бутунлай йўқ қилинди. Бугун Ўзбекистонда мухолиф ҳаракат, мухолифат кабилар у ёқда турсин, ҳатто бирор бир мухолиф  фикр билдириш жиноят ҳисобланадиган бўлди. Кишиларнинг диний эътиқодларига тажовуз қатағон шаклини олди.  Мусулмонлар, ҳатто уйларида ҳам Қуръони карим сақлай олмайдиган ҳолатга туширилди.

Хуллас, мамлакат фақат Каримов, унинг қизлари ва уларнинг бир нечагина лаганбардорлари ҳаётлари қўриқланадиган бир полиция ва советлар кгбси сарқитларининг казармасига айлантирилди.

Ўзбек халқи сабру чидамли, адабли бир миллатдир. Аммо ҳар қандай сабр, адаблилик “косаси“нинг чегараси – гартиши бор. Бугун ўзбек халқининг сабр косаси тўлди, мана-мана тошиш вазиятида турибди.

Эй И. Каримов! Ва унинг ёнидагилар кўзингизни яхшироқ очинг! Силар золимсилар, бироқ ақлсиз кишилар  эмассиз-ку, ахир. Халқнинг сабр косаси тўлиб тошганидан сўнгра барчангизни шундай оқизадики, пушаймон бўлишга  ўрин ҳам, вақт ҳам қолмайди.

Шунинг учун дунёга очиқ ва уйғоқ кўз билан дурустроқ боқинг! Х.Муборак, М.Казаффий ва бошқаларнинг ҳоли бошингизга тушмасдан ҳаракатингизни қилинг, яъни мансабларингдан воз кечинг!

 Ўзбек халқи, Ўзбекистон аҳолиси, Адолат! Озодлик! Демократия истайди! Улар, ниҳоят эркин ва фаровон яшашни истайдилар!

Сўзланганлар билан бир қаторда Ўзбекистон режимидан тубандагиларни талаб қиламиз:

1. Барча антидемократик тақиқлар бекор қилинсин.

2. Ҳақиқий матбуот ва сўз эркинлиги таъминлансин.

3. Сиёсий маҳбуслар сўзсиз озод қилинсин.

4. Сургундаги мухолиф партиялар ва гуруҳларнинг Ватанга қайтиши учун барча ҳуқуқий ва сиёсий – иқтисодий шароитлар вужудга келтирилсин.

5. Барчага маъқул бир муддат ичида бутун мухолиф ташкилот, партия ва ҳаракатларнинг бемалол қатнашиши мумкин шаклда мамлакатнинг барча давлат органларига ва президентликка эркин, очиқ, одилона сайловлар ўтказилсин.

***

Бизнинг бу намойишни ташкил этишимизда Туркиядаги инсон ҳуқуқлари ҳимояси ташкилоти “Мазлумдор”нинг Истанбул шуъбаси, уларнинг Адолат“ гуруҳи ва Туркия Буюк бирлик партияси, Шарқий Туркистонликлар жамияти(дарнаги) маслаҳатчи ва ёрдамчи бўлдилар. Исмлари саналган ташкилотлардан Шарқий Туркистоликлар дарнагидан бошқа барчасидан намойишда қатнашишга вакиллар келишди. Уларнинг барчасига ЎХҲ Туркия бўлими номидан қардошлик миннатдорлигимизни билдираман.

Намойишни матбуотда тарқатиш учун ТGRТ, IHLAS хабар агентликлари ва Doğan хабар агенти(агентлик)нинг хабари мана бу адресда :  http://www.sondakika.com/haber-ozbekistan-konsoloslugu-onunde-kerimov-protestosu-2966257/) каби хабар агентликлари ва матбуот органларидан мухбирлар келишди. Улар намойиш қатнашчилари билан суҳбат қилишди ва уларни ҳамда намойишни расмга туширишдилар. Туркияда   намойишимиз ҳақида хабарлар тарқатишган матбуот органларининг рўйхати Озодлик радиосининг ўзбек бўлими интернет саҳифасида келтирилгани сабабли уларни бу ерда такрор ёзишни лозим кўрмадик. Алибой Йўляхши.   02.09.2011, жума. 

  1. Байтал қамчиловчилар …

7 – феврал куни ЎХҲ интернет радиосида ташкил этилган навбатдаги  эшиттириш дастурида қатнашдим.  Ҳаракатимиз фаолиятини кузатиб боришаётган дўстларнинг барчаси ҳам радиони тинглай олмасликларини ҳисобга олиб, ўша суҳбат мазмунини  http://www.uzxalqharakati.com/  -да ҳам эълон қилишни лозим ҳисобладим.

Шундай қилиб, радио тингловчиларни, умуман бизнинг матбуот органимизни кузатиб бораётган ватандошларга мен Ўзбекистон Халқ Ҳаракати тузилишининг сабаблари ва бугун унга ҳар тарафдан нима учун ҳужумлар авжга чиқаётгани ҳақида бир-икки сўз айтишни ният қилгандим, уларни сўзладим. Улар асосан қуйидагилар бўлди:

Кўпчилигингиз Ҳаракатнинг Низоми ва Дастурини интернет сайтимиздан ўқигансиз, албатта. Шунинг учун Ҳаракатнинг асосий мақсадини майдалаб тушунтириб ўтиришга ҳожат йўқ. Ўзбекистон Халқ Ҳаракатини тузишда кўзда тутилган асосий нуқталардан энг муҳими эса, Ватандаги зулмдан қутилиш учун биргалашиб унга қарши курашдир.

Халқимизда, “Бирлашган узар, бирлашмаган тузар,”дейилган жуда гўзал бир мақол бор. Биргалашиб ҳаракат қилиш, маслаҳатлашиб иш бошлаш ҳақида бундан ҳам мазмундор насиҳат бўлиши мумкинми? Халқимизда “Маслаҳатли тўй тарқамас,” каби айтиладиган нақл ҳам бор.

Азиз ватандошлар! 2 2-23 йилдан буён Ўзбекистонда Каримов диктатураси, якка шахс ҳукмронлиги, зулми ҳукм сураёганлигига шубҳа қиладиган бирор киши топилмас деб ўйлайман. Айниқса чет элларда ўзларини Каримов режимига  мухолифатда  ҳисоблаганларда бунга шубҳалари борми экан? Баъзи бир боши(тафаккури)да қусури борлар учун Каримов зулми ҳақида барчага очиқ маълум бўлган айрим фактларни санаб ўтаман.

Ўтган икки ўн йилликдан кўпроқ замон давомида ҳукм сураётган Каримов ва унинг югурдаклари зулми оқибатида 5 миллиондан кўпроқ ишга яроқли ўзбек ватандоши Ватандан ташқарида кунлик нон пули топиш ниятида сарсон ва саргардонликда яшашмоқдалар. Худди шунча балки  янада кўпроқ кишилар  ишсиздирлар.  20 минг (баъзи маълумотларга кўра ундан ҳам кўпроқ кишилар) уйдурма жиноятлар билан қамоққа ташланганлар ва улар  инсон зоти чидай олмайдиган даражада исканжа-қийноқларга маҳкум этилгандирлар. Шу сабаб қамоқхоналардан кунда бўлмасада кунора жанозалар чиқиб турибди. Ватанда болалар ёппасига пахта қулларига айлантирилган. Каримов режимининг халқни оммавий қирғин қилиши ҳам, фақат Андижон фожиаси билан ифодаланмаслигини ҳам барчамиз биламиз.

Қисқаси, 25-28 миллион Ўзбекистон нуфуси бугун Каримов бошлиқ безорилар тўдаси қўл остида гаровда қолмоқдалар.

Бу саналган фактларга эътироз билдираганлар ҳам топиладими? Ҳар ҳолда чет элларда юрган ўзбекман деганлар бундай очиқ фактларга эътироз қилмаслар, ахир.  Бу рўйхатга Каримов режимининг, иқтисодий, ижтимоий соҳаларда, таълим-тарбия, илму фанда ва бошқа соҳаларда йўл қўйган сиёсий қусурларни ҳам қўшиш лозим бўлади. Ўзбек халқи бугун оммавий саводсизликка маҳкум этилган. Ахлоқсизлик, порахўрлик, алдамчилик ва бошқа инсонга мос бўлмаган энг ёмон хусусиятлар Ўзбекистонда бугун оммавий тус олган. Сўнгги 20 йил ичида Ўзбекистонда пайдо бўлган салбийликларни, халқнинг уқубатини санаб тугатиб бўлмайди.

Демак, мен ва мен каби чет элларда юриб ўзларини Ватандаги режимга қаршиман деганлар, Ўзбекистон аталмиш мамлакат ва унинг жафокаш халқи Каримов ва унинг лаганбардорлари зулми остида аянчли бир ҳолда яшашга мажбур қолмоқда деб ҳисоблашимиз керакдир ва ҳатто шартдир. Шундай экан, бу аянчли ҳолдан қутилиш йўлини кимлардир ахтариши лозимми эди? Ҳа, лозим эди, албатта. Ҳатто катта ҳарфлар билан лозим эди деб ёзиш керак. Овропанинг қатор мамлакатларида, АҚШ, Канада ва дунёнинг яна  бошқа мамлакатларида Ўзбекистондаги режимга қарши бўлган кишилар, ҳеч бўлмаганда интернет сайтлар очиб олиб, Ватандаги аҳволни қанақадир даражада танқидий баҳолаб турганлар, яъни Каримов режимига “қарши” курашаётганлар ҳам (агар уларда жиддаккина одамшавандаликдан нишона бўлса, шундай нишона уларда озроқ қолган бўлса) “Ҳа, Ватанни қутқариш йўлини ахтариш керак,” дейишдан бошқа сўз топа олмасликлари керак.

Шундай қилиб, Ватан, Каримов ва унинг гумашталари келтириб қўйган аянчли аҳволдан қандай қутилади? Бу саволнинг жавоби ҳам менга кўра жуда оддий. Яъни диктаторлик ва золимлар режимидан қутилишнинг ягона йўли, унга қарши бўлган кучларнинг бирлашиши эканлигини таъкидлаш лозим бўлмаган бир ҳақиқатдир.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг тузилиши, ватанда аянчли вазият туғдирган режимга  қарши биргалашиб курашишга қўйилган энг тўғри ва ишончли қадам бўлди. Афсуски, бундай очиқ кўриниб турган ҳақиқатни кўрмаётган Каримовнинг кўзидан бошқа кўзлар ҳам бор экан. Бундай кўзларнинг номи(исми)ни ўзбекларда нима деб атайди? Боринг, уларнинг кўзларига учуқ чиққан бўлиб,  бу ҳақиқатни кўрмаса кўрмасинлар. Аммо улар нима учун бу кучга, золим режимидан, зулмдан қутилиш йўлида янгидан кураш бошлаган ва режимни довдирата бошлаган жипслашган ягона куч – Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига қарши ҳужумга ўтишдилар? Масала, бутун муаммо мана шу нима учундадир. Нима учун, ахир? Каримов ва унинг режими ЎХҲ тузилган кунидан бошлаб жон-жаҳди билан унинг фаолиятини ҳеч бўлмаганда сусайтириш, ҳатто парокандаликка учратишга киришди. Бу табиий эди ва кутилган бир ҳол эди. Чунки режим ЎХҲ шаклида ўзининг кушандасини кўриб турганди. Бироқ, юқорида санаганимиз мамлакатларда Каримов режимига қаршимиз деб бақириб-чақириб юрганлар ҳам бугун ЎХҲ қарши Каримовга жўр бўлиб қичқира бошладилар. Ҳу, оғайнилар! Силарга нима бўлди?  ЎХҲ қарши бақиришда силар нега Каримовга жўр бўлмоқдасилар? Бугун ЎХҲ ҳақида Каримов нимани вайсаётган бўлса, силар ҳам айнан ўшани сўзламоқдасилар, такрорламоқдасилар.

Каримов режимига ҳақиқатан қарши кучга айланаётган бир ҳаракатга сиз ҳам қарши бўлмоқдасиз. Нима, ЎХҲ силарнинг ҳам кушандаларингми? Бугун силар Каримов билан бирга айни сўзларни сўзлаётган бўлсангиз, сизнинг ҳам йўлингиз  Каримов йўли билан айни бўлса, нега Ўзбекистондай гўзал тупроқни ташлаб бу ерларга чиқдингиз? У ҳолда кечаги ёзганларингни, Каримовни дунёда йўқ ёмон сўзлар билан атаганларингни нима деб қабул қилиш керак бўлади? Агар хато кетаёган бўлсам Аллоҳ мени ислоҳ этсин, менимча силар ҳеч қачон Каримовдан узоқда бўлмагансилар, силарнинг дунё қарашларинг Каримовдан ҳеч замон фарқ қилмаган деб хулоса қилишга тўғри келади. Ҳозиргача силарнинг ёзганларинг ва айтганларинг тўла сохталикдан иборат экан, деб ўйлашга тўғри келаяпти. “Муҳожирлигу мухолифлик”- ларинг сохтакорликдан иборат бўлиб, нафс оворагарчилигида, катта бойликлар умида чет элларга чиқишгансанлар, шекилли дейиш керак бўлаяпти.

Маълумки, ўзбек муҳожирлигининг янги босқичи 1992 йилдан бошланди дейиш мумкин. Бу ҳаракатнинг бошланишига асосий сабаб ҳам мамлакат ичида мухолиф ҳаракатга имкониятлар оз  қолиб, мухолиф фикрда бўлган кишиларга қарши қатағоннинг бошланиб кетганлиги эди. Шу сабабдан чет элга чиқишдан мақсад, режимга қарши ҳаракатимизни мукаммаллаштириш ва режимга қарши бутун кучларни бирлаштиришдан иборат эди. У замонлар четга чиқишганларнинг сони ҳам бармоқ билан саналадиган миқдорда эди. Яъни у замонларда Каримов режимига қарши бўлганларнинг асосий қисми ватанда қолаётгандилар. Биз сиёсий муҳожирлар, ҳаммамиз бўлиб ўн кишини ҳам ташкил этмасдик, ўша замонлар. Аммо ҳаммамиз бирдай у вақтлар бирлашишимиз керак деярдик. Ўзаро муносабатларимиз, инсоний алоқаларимиз ҳам  анчагина илқ эди. Бироқ негадир ҳеч бирлаша олмадик. Ҳеч қандай бир кўринишда бирлашган ҳаракат туза олмадик. Бирлаша олмаслигимиз сабаблари ҳақида ҳам сўзланадиган сўзлар анчагина. Аммо улар ҳақида  иншоАллоҳ  бошқа бир мақолада бафуржа сўзлаш ниятим бор.

1995 йилнинг январ ойида АҚШ демократик институти тарафидан Вашингтонда Ўзбекистон  ҳукумати ва унинг мухолифати вакилларининг учрашуви ташкил қилинди. Ўша учрашув қатнашчиларидан бири мен эдим. Ўшанда биринчи марта  Ўзбекистон бирлашган мухолифатини тузиш учун энг қулай, узуқка чиройли кўз ўрнатишдек бир нодир вақт пайдо бўлган эди. АҚШ каби дунёнинг буюк бир давлати ҳам ўша замонлар шундай бир ҳолатдан манфаатдор эди. Аммо бу ҳол, бу нодир замон ҳам бугунги энг бақироқ бирисининг сотқинлиги оқибатида қўлдан бой берилганди. Имкони бўлса, бу воқеа ҳақида ҳам алоҳида бир эшиттириш ташкил қиламиз, иншоАллоҳ. Мазкур мақолани ўқишишаётган азизлар http://samarqanduz.com/?p=1416#more-1416  адресда “Ўзбекистон расмий ҳукумати ва мухолифат вакилларининг Вашингитон учрашуви“ ни ўқишсалар анчагина ҳақиқатларни кўрадилар. Ўша ерда ҳозир мен бақироқ деб атаёган кимсанинг исми шарифи ҳам келтирилган.

1995 йилдан сўнгра, мен ва яна бошқа дўстлар бўлиб ЎХҲ тузилганича ҳам Ўзбекистон бирлашган мухолифатини тузишга уч марта ташаббус кўрсатдик. Истанбулга келиб жойлашган баъзи ўзбекларнинг таклифи билан 1996 йилнинг бошида Ўзбекистон бирлашган мухолифатининг Низом лойиҳасини мен бир ўзим ёздим. Аммо яна ўша фақат исми “мухолифат” бўлишганларнинг тиранишлари оқибатида мақсад амалга ошмай қолди. Кейинги икки дафаси эса,  1999  ва  2000  йилларда бўлди. 1999 -да Абдувоҳид Паттаев (бу киши Данияда сиёсий бошпана олган) ва 2000 йилда Намоз Нормўмин билан биргаликда Ўзбекистон бирлашган мухолифати тузиш ҳақида низом лойиҳаларини туздик. Ўша лойиҳаларнинг матнлари менинг интернет блогим (http://samarqanduz.com/) да келтирилган. Ўша лойиҳалар ҳам Америкада ўтиришаётган Каримов режимининг “ашаддий душманлари” бўлишган ўзбекистонлик “олим“у ва ҳуқуқбонлар саъй-ҳаракатлари оқибатида амалга ошмай қолгандилар.

Ҳайрият, бу сафар, менинг ҳисобимда тўртинчи уринишда ўшандай бирлашган Ҳаракат тузилди. Бу Ўзбекистон Халқ Ҳаракати номини олди. Энди эса улар, бундан илгарги замонларда ҳам бундай бирлашишга ҳалақит бериб келганлар Каримовнинг ёнига ўтиб олиб, ЎХҲ қарши бақариб-чинқиришда унга жўр бўлишмоқдалар. Фақат Америкадаги  “мухолиф“ларгина эмас, балки Овропада яшаётган “янги“, Каримов оғалари сингари келиб чиқишларининг тайини бўлмаган “мухолифлар“ ҳам байтал қамчилашдан тинмаяптилар. Эй ёлғончи(ёки уйдурма) “сиёсий мухожирлар“! Каримов билан бирга замонингизни яшаб бўлдингиз. Силар оғизларингни қанча катта очиб қичқирманглар овозларинг ўз қулоқларингдан нарига ўтмайдиган вақт келган. Режимга қарши биргаликда курашиш ғояси олдида ҳар қандай лўттибозлик иш бермайди энди. Бу ғоя шундай ғояки ва у шундай бир солмоқли, ширин, майин сас(овоз) билан тарқала бошладики, энди унга ҳеч қандай ел ва ҳатто шамол, ҳалиқит бера олмайди. Унга ҳеч ким ва ҳеч нарса помех(овозни бўғувчи саслар) бўла олмайди. Чунки бу ғоя, бу Ҳаракат, диктаторнинг зулмидан жабр кўрганларнинг ва уларнинг эзгу ниятли вакилларининг ҳақиқат истаган овози-саси, ҳақиқат сасидир.

Овропа, Америка ва дунёнинг бошқа мамлакатларида яшашаётган, ўзларини Каримов режимига қарши каби ҳисоблаётган кишиларнинг ЎХҲ қарши бир овоздан сас чиқаришларининг илдизида нима бор? Мана шу масалага ҳам озгина аниқлик киритишни истайман. Масалан, ҳақиқатан қорани (масалан, қўмирни) бугун ҳамма билан бирга қора деб турган ва эртага қанақадир сабаб билан ўша қора(ўша қора кўмир)ни оқ дея бошлаган кишини ёки кишиларни ким деб аташ мумкин? Бугунги ЎХҲ тош атаётган  “мухолифат“чиларни мен мана шундай кишиларга ўхшатаман. Бундай кишиларни иккиюзламачи дейиш камлик қилади, менимча. Бундай кишиларни фақат ахлоқсиз, мафкурасиз, тайинсиз кишилар деб ҳисоблаш мумкиндир. Чунки ахлоқ, мафкура ибтидоий даврлардан бошлаб ҳар бир инсоннинг, умуман инсониятнинг ҳақиқий, чинакам образини белгилайдиган ўлчов бўлиб келади.

Ҳақиқатан озгина ахлоқдан, адабдан хабари бор кишилар бундай лой чапла ҳеч бўлмаса из қолади қаблида сўз юритмайдилар, ахир. Ахлоқ, мафкура масаласи алоҳида катта бир мавзу бўлиб, бу мавзуда қатор эшиттиришлар ташкил қилиш ва думолоқ столлар ҳам ташкил этиш лозим деб ўйлайман.

Қадрли тингловчилар ва бутун ўзбекистонлилар! Мен юқорида адрессиз ва исмсиз танқид остига олганлар ҳам! Сиз барчангиз, биз барчамиз бир ватаннинг – Ўзбекистоннинг қимматли ватандошисиз ва ватандошимиз. Ҳеч ким, Аллоҳу таоло яратган ҳеч бир банда ўзини қусурдан, камчиликлардан холи ҳисоблай олмайди. Қусурсиз, хатосиз ёлғиз яратганниг Ўзидир. Мен нима сўзлаётган, ёзаётган бўлсам, Ватанимизга, жафокаш халқимизга фойдали бўлайлик деган ниятда сўзламоқдаман. Буюк Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алейҳи ва саллам ҳазратлари “Кишиларнинг яхшиси, бошқаларга фойдали бўлганидир,“ деганлар. Кимни танқид қилаётган бўлсам, бу мен танқиддан ҳолиман ёки хатоларим йўқ деганим эмас. Асло, асло ундай эмас. Аксинча, мен ҳам ҳамма қатори Аллоҳу таолонинг қулиман. Камчилигу хатоларим жуда кўп. Аммо ниятим биргалашиб, ўртоқлашиб бир мақсадда, бир йўналишда ҳаракат қилайлик, севимли Ватанимизга, жафокаш халқимизга биргаликда фойдали бўлайлик дейишдир ва шундай бўлишга интилишдир.

Хулоса ўрнида, ўқиган китобларимдан териб олинган ва ўз ҳаётим даврида қилинган хулосаларимдан тузилган шу насиҳатларни ҳам айтишни лозим ҳисоблайман.

Азиз қардошлар, қадрли ватандошларим!

Бир халқ ичида ўзаро хийлакорлик мавжуд бўлса, у халқ бедаво сил хасталигига мубтало бўлгани шудир.

Бир-бирини ёқтирмаган(севмаган), фикр-мулоҳазаларини бир-бирига тушунтира олмаган, бири иккинчисини хуш кўрмаган, бири бошқаси тўғрисида жосуслик қиладиган бир миллат, халқ узоқ мустақил яшай олмайди.

Мулк, бойлик ва мартаба билан жоҳилдан яхши одам ясаб (тарбиялаб) бўлмайди. Ғийбатдан, ёвузлик ва жоҳилликдан ҳоли бўлинг!

Овозинггизни маъноли ва ширин сўзлар билан ёқимли этишга ҳаракат қилинг. Атроф, чеврангиздан нодўстни эмас, доим дўст ахтаринг.

Инсоннинг иззати, номуси – бу энг бебаҳо қийматдир. Иззатингизни ва номусинггизни сақланг!

Номусли, Иззатли, Ҳурматли кишиларнинг Ватани буюк, ўзлари бадавлатдирлар.  Алибой Йўляхши,  07.02.2012, Сешанба.

  1. Эркин сайловлар ҳақида.

ЭРКИН САЙЛОВЛАР НИМА ЭКАНЛИГИНИ БИЛМАГАН ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОСИ УЧУН ҚИЗИҚ ФАКТЛАР.

Бугун эрталаб мен Твиттерда АҚШ Президенти Барак(Ҳусайин) Обаманинг ўз сайловчиларига ёзган қуйидаги қисқа(Твиттерда сиз бир хабарда кўпи билан 140 ҳарф/белги ёза оласиз) хабарини ўқидим. Унинг оригинали тубандаги линкда:
“Barack Obama @BarackObama: If you pitched in $5 or $10, it helped. 97.77% of donations in August were $250 or less, for an average of $58.31.”

Таржимаси: “Агар сиз $ 5 ёки $ 10, ташлаган бўлсангиз, бундай ёрдам бериш билан Август  ойидаги Хайрияларнинг 97,77%ини $ 250 ёки ундан кам миқдордаги пуллар ташкил қилди, ўртача ҳар бир хайрия $ 58,31га тенг бўлибди”.

Эркин дунёда ана шунақа. Ҳатто Ҳокимиятда ўтирган президент ҳам ўз номзодини қайта президентлик сайловига қўяман деса энг аввало унга маблағ керак.

Албатта Президент Обама ва унинг рафиқасининг банкдаги ҳисоб рақамларида бир неча ўн миллион доллар ҳажмида шахсий пуллари бор ва бу очиқ ахборот. Истаган одам Обама оиласи даромадини солиқ идорасига мурожаат қилиб аниқлаши ҳам мумкин.

Бундай ахборотлар, яъни Ҳокимиятда ўтирган олий амалдорларнинг ва депутатларнинг даромадларини очиқ холда барча фуқаро билиш имкониятлари ҳатто Россияга ҳам етиб келмоқда.

Бу каби ахборотларни фақат Ўзбекистонга ўхшаган диктатура ҳукмрон давлатларда топа олмайсиз. Чунки ҳаром йўллар билан топилган пулларни яшириш бу ўғриларга хос ва мос одатда!

Биргина Гулнора Каримованинг ана шундай ҳаром йўллар билан топган даромадлари 4 миллиард доллардан ошиб кетган!

Ушбу кунларда бу пулларнинг бир қисмини “ювиш”(яъни банклар орқали уларни алмаштириб, қаердан келганини яшириш) бўйича қўлга тушган Гулноранинг гумашталари Швейцарияда ҳибсга олинган ва сўроқ қилинмоқдалар.

Энди жаноб Барака Обаманинг сайловга тайёргарлигига қайтадиган бўлсак у рафиқаси билан оилавий даромадларининг анчагина қисмини Сайлов кампаниясига сарф қилишлари табиий. Аммо икки ярим ойлик Сайлов Кампанияси жараёнида у мамлакат бўйлаб сафар қилиши ва фуқаролар билан учрашувлар ўтказиши учун улкан маблағ керак бўлади.

Албатта иккала Президентликка номзод Обама ва Ромнига давлат хазинасидан бир хил миқдорда ёрдам ҳам кўрсатилади. Аммо бу давлат ёрдами номзоднинг барча 52 штатни айланиб чиқиш ва фуқаролар билан улкан форумларда учрашувлар ўтказиш учун кетадиган барча харажатларни қоплаши амримаҳол.

Ана шунинг учун ҳам Обама ва Ромни халқнинг иқтисодий ёрдамига муҳтож. Кўриб турганингиздек, Обама америкаликларга “ҳатто 5 ёки 10 доллардан бўлса ҳам бу пул озку деб хижолат чекмасдан ёрдам бераверинг. Тома тома кўл бўлур. Сизларнинг ёрдамларингиз мен учун жуда муҳим,” деб мурожаат қилмоқда.

Ўзбекистон ҳам, унинг халқи ҳам шуни билиши керакки, Каримов ва ундан кейин Ўзбекистонга Президент бўлмоқчи бўлган ҳар бир фуқаро ўз даромадлари ҳисобига ва уларни ҳақиқатан ҳам қўллаб қўвватламоқчи бўлган инсонларнинг чақалари ҳисобига халқ ичида юриб ўз сиёсатлари ҳақида гапиришлари, халққа кўрсатган ёрдамлари учун қандай қилиб унга хизмат қилишга тайёр эканликларини гапиришлари керак.

Аммо Каримовга ўхшаб халқнинг пулини Давлат Хазинасидан ўғирлаб, кейин ўша пулларни худди ўғри отасидан қолган пуллар каби ишлатиб, қора, ўқ ўтмас лимузинларда, автомат билан қуролланган аскарлар қуршовида, танланган фуқаролар билан учрашиб сайлов ўтказилиши КАТТА ЖИНОЯТ эканлигини ҳамма билиши керак.  Ҳазратқул Худойберди. 10.09.2012. 

  1. Ўзбекистонда сайловлар бўлармиш … 

Алибой Йўляхши: Биласизки, энг сўнгги марта (2007 йили) Ўзбекистонда президент сайлови номли бир ўйин И.Каримов режиссёрлигида театрлашрилганди. Қуйида эълон қилинаётган мақола эса, ўша ўйинлар арафасида китоб муаллифи тарафидан ёзилганди. У ўзбек тилидаги интернет сайтларда ҳам эълон қилинганди. Масалан, мазкур мақола   http://samarkanduz.narod.ru/prezsaylov.htm  адресда турибди. 2015 йилда Ўзбекистонда такрор ўшанақа сайлов ўйинлари саҳналаштрилгани учун такрор эълон қилинганди. Ана ўша мақола тарихий хабар шаклида китобимизга киритилди.  

Ҳақиқатан, И. Каримов 1989 йилнинг 23 июнида Руссиянинг Ўзбекистон деб аталадиган  мустамлакасининг компартия раҳбари қилиб Москва (метрополия) тарафидан тайинланган эди. Бу орада Руссия-совет империяси қулади, бу ҳолат Каримов учун ўзининг ноқонуний якка ҳокимиятини мустаҳкамлашга ва уни давом қилдиришга қулай имкон туғдирди. Бироқ И. Каримов дунё афгор жамоатчилиги олдида ўзининг ноқонуний ҳокимиятини бирмунча легитимли кўрсатиш мақсадида сайловлар, умум халқ овоз бериши (аслида буларнинг ҳеч бири қонуний асосга эга бўлмаган, демократик усуллардан ташқарида) ўтказиш каби ҳийлаю найранглар билан ўша нолегитим ҳокимиятни 1989 йилдан бугунгача давом эттириб келмоқда.

Масалан, И. Каримов, биринчи марта 1990 йилнинг 24 –  мартида беш йиллик муддат билан ҳали СССР таркибидаги Ўзбкистон Совет сотсиалистик республикасининг президенти деб эълон қилинган эди. 1991 йилда ҳам бир сайлов ўйини қилди, яъни Мустақил Ўзбекистоннинг президентини “сайлаш” сайловлари ўйинини саҳналаштирди. Қисқаси, 1995 йилга келиб, такрор сайлов ўтказилиши ўрнига яна бир ёлғонни қўллаб, яъни референдум ўтказиш йўли билан унинг ҳокимияти яна беш йилга узайтирилди. 2000 йилга келиб эса, энди иккинчи беш йилликка сайланди қилинди. Бу сафар 2005 йилга, яъни иккинчи муддат сайловларига етиб бормасданоқ янги найранг чиқарилди, яъни мамлакатнинг Асосий Қонунини ўзгартиришди. Бу “янги” қонунга кўра президентлик муддати етти йилгача узайтирилди. Дунё афгор оммасини алдаш учун ўйлаб топилган бу ёлғон маш-машаларнинг янги муддати ҳам шу йил январ ойида битди. Бироқ И. Каримовнинг “ваколати” битмади. Чунки бу ваколат ҳеч вақт қонуний бўлмаганди, 2007 йилнинг бошига келиб қонунлашарми эди, ахир.

Ниҳоят, шу кунларда Ўзбекистондан сайловлар ҳақида қандайдир овозалар тарқатила бошланди. Бу янги хабарларга кўра, Ўзбекистонда президентликка сайловлар компанияси 21 сентябрдан бошланар эмиш. Сайловларнинг ўзи шу йил 23-декабрда содир бўлармиш. Аммо президентликка номзодлар ҳақида эса, ҳозирча саволларга ўрин берилмайди. Чунки Ўзбекистонда бундай лавозимга “лойиқ” фақат бир донагина “нодир” киши бор. Бу “лойиқ, нодир” тирик экан, Ўзбекистон дейилган мамлакатда бундай “лойиқ”ликка иккинчи бир киши кўз ола қилиши тақиқлангандир. Шунинг учун бундай  “лойиқ” вақтидан олдин реклама қилинмайди. Балки у рекламага муҳтож ҳам эмасдир.

Бундан ташқари бугун Ўзбекистондан тарқалган сайловлар ҳақидаги овозаларнинг ҳақиқатлигига (ҳатто Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг бу ҳақда 18 – сентябр тарихи билан эълон қилинган қарори мавжуд бўлса ҳам ) ишонишга асос йўқ. Чунки ҳозирча мавжуд Асосий Қонунга асосланилса, И. Каримовнинг номзоди сайловларга қўйилмайди. Бундай бўлишига эса, ишониб бўлмайди. Қаранг, мамлакатда нималар бўлиб турибди: Ўзбекистонда жамоатчиликнинг фикрини ўрганувчи “Ижтимоий фикр” маркази  яқинда ўтказган савол-жавобда, “Барқарорликни сақлашнинг, мустақиллигимизни мустаҳкамлашнинг, давлатимиз олдида турган муаммоларни муваффақиятли ҳал қилишнинг гарови ким ёки нималар бўлиши мумкин?” каби саволига жавоб берганларнинг 98% “Ўзбекистоннинг президенти Каримовдир,” дея жавоб берганмиш лар. Бундай савол-жавоблар Ўзбекистонда эркин ўтказиладими? Ҳаммага кундуздек аёнки, йўқ, улар эркин ўтказилмайди. Ҳолат шундай бўлиб турганда Каримовдан бошқа бировнинг Ўзбекистонга хўжайин бўлиши ҳақида сўз бўлиши мумкинми? Йўқ, албатта. Демак, яқин кунларда сайловлар ҳақида ёки Ўзбекистонда содир бўладиган қонун ўзгаришлари ҳақида янги, ўта янги хабарлар гувоҳи бўлишимизга тўғри келади, шекилли.

Ҳозирча эса, кишилар орасида оралаб юрган Гулнора Каримова, Ш. Миризяевларнинг президентликка номзод бўлиши мумкинлиги ҳақидаги кўпроқ миш-мишларга ўхшаш расмий ва норасмий хабарларни бирон бир асосга эга деб бўлмайди.

Мухолифат ҳақида гапириб ўтирмаса ҳам бўлади. Чунки мамлакат нинг ичидаги номлари бор ўзлари йўқ бир неча партиялар Каримовга қарши номзод кўрсатишга қодир эмаслар. Унинг ташқарисидаги ўзларини демократ ҳисоблаган мухолифатчилар ҳам мана 18 йилга яқин бир муддат ўтиб кетибдики, ҳало улар ўзларини усти-боши бутун шаклда кўрсата олмадилар.

Нималар бўлса бўлди, қимматли вақтлар кечди, мана бугунларга етишиб келдик. Энди кўп кутилмаса керак, яқинда ҳамма нарса ойдинлашар, иншоАллоҳ. Менимча кўп ўтмай бир умрлик “президент”га эга бўлсак ажабмас.

Афсуслар бўлсинки, биз, ҳаммамиз бугун ҳам фақат томошабин бўлишга арзийдиган бўлиб қолмоқдамиз. Халққа, миллатга биз каби томошабинлар керакми? Биз ўзимизга шундай савол бера оламизми, ўзи? Алибой Йўляхшиев, 19.09.2007, чоршанба. 

  1. Ўзбекистоннинг келажаги ҳақида бир неча фикрлар …

Улкан Туркистон географиясидан комунистларча палапартиш, эгри-бугри қайчилаб олинган ва ана ўша ленинчи босмачи коммунистлар Ўзбекистон исми билан атаган бир парча тупроқнинг бугунги харитаси расмда кўрсатилган. Бу тупроқлар замоннинг зайли билан бизнинг замонимизда Ўзбекистон Жумҳурияти номини ташимоқда.

 

 

 

Жонажон ватанимиз Ўзбекистоннинг мустақил, озод Республика шаклида мавжуд  бўлиб турганига ҳам 30 йилга яқинлашиб қолди. Бу давр ичида ёш Республика сиёсий ва кескин, баъзан шиддатли жараён билан кечган ўзгаришларни бошқаришда  ҳеч қандай тажрибага эга бўлмасдан, мураккаб, ҳатто баъзан кечиб ўтиши мумкинсиздек туюлган ўтиш йўлининг сирпанчиқ йўлакларида эмаклашларга мажбур бўлса-да, советлар бошқарув системаси деб аталувчи эски системадан янгисига ўтиб олишга тинмай чирпинди, дейиш мумкин. Аммо эски совет бошқарув системасини қанчалик орқада қолдира олди экан-а?

Бу кечган давр давомида Президент бошлиқ асосан Ўзбекистон ҳукумати тарафидан йўл қўйилган объектив ва субъектив камчиликлар, хатолар, вақтни ва фурсатни бой беришликлар ҳақида кўп, ҳатто ниҳоясиз кўп сўзланди ва ёзилди.  Бироқ Республика ўзи эришган яхши-ёмон ютуқлари ва  мағлубиятлари билан бирга халқаро ҳамжамиятнинг мустақил бир аъзоси бўлиб қолишда давом қилди.  Маълумки, ҳар қандай бир давлат ва жамият ўзининг янада илгарилашиши – ривожланиши учун эришилган ютуқлар асосида ўтган даврда йўл қўйилган камчиликлар, бой беришларни тугатишга интилиши керак бўлади ва шунга интилади, албатта. Ўзбекистонда, унинг ҳукуматида ўшандай интилиш йўқ ва бўлмади, дейиш ҳам инсофдан бўлмайди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон ва унинг раҳбарияти ҳақида  нима сўзланадиган бўлса, уларни энди ўтган замонда ифодалаш лозим бўлиб қолди.  Чунки уларнинг ҳаммаси ўтди, кетди, ҳатто уларнинг барчаси бизнинг янги тарихимиз саҳифаларига айланди.

Энди, бундан буён, бугундан бошлаб  бизнинг бош масаламиз ва асосий мақсадимиз, биринчидан, турли хил, бир тийинга арзимас хомхаёлларга берилмай бугунги Ўзбекистонни, унинг икир-чикирини, ён-берини, орқа- олдини  жуда яхши, ҳар томонлама  синчиклаб ўрганиб, ана шуердан соғлом хулосалар чиқариш  ва шу хулосаларга суяниб узоққа мўлжалланган келажакнинг режаларини тузиш лозим.

Бугун барчамиз биргаликда, жипсликда, дўстона ҳамкорлик ниятида давлатимиз, шунингдек жамият олдида турган ўта муҳим масала ва проблемаларнинг ечимини ахтаришимиз, уларни топишимиз ва амалга оширишимиз керак.

Ҳаммамиз –Ўзбекистоннинг тақдирига бефарқ қарай олмайдиган ҳар бир ўзбекистонли  бир ўйлаб қарайлик, орқамизга ҳам яхшилаб назар ташлайлик. Қани ўтган қисқа тарихда нималар қилдик ва нималар қилмадик ёки қила олмадик? Қила олмаганларимиз ҳам борми, ўзи? Қилишимиз-бажаришимиз жуда зарур ва шарт эди-ю, бироқ қандайдир сабаблар оқибатида уларни қила олмаган ишларимиз ҳам борми? Шундай эканлигини тан оладиган шоввозларимиз-чи, улардан ҳам сафимиз(айниқса мухолифат аталмишлар сафи)да борми?

Келинг, ҳали айтиб ўтганимиздек, ўтганларига саловат. Энди-чи, энди Ўзбекистоннинг бундан кейинги келажаги нима бўлади, уни нималар кутаяпти? Жонажон ватанимизда яқин  келажакда қандай ҳукумат пайдо бўлади? Қандай жиддий (сиёсий-ижтимоий, иқтисодий ва ҳ.к) ўзгаришлар рўй бериши мумкин? Агар ўшандай ўзгаришлар содир бўлса, улар ҳақиқатан умумхалқ иштирокида ижобий-демократик ўзгаришлар бўладиларми?  Бизнинг бугунги ҳолимиздан келиб чиқиб бўлиши мумкинлигига умид қилинаётган ўзгаришлар жараёнида ўзимизни қандай тутишимиз ва нималар қилишимиз лозим? Нималар қила оламиз? Аслида биз ҳаммамиз  бугун умумий бир фикрга, бир тўхтамга кела оламизми? Давлат, халқ олдида турган муҳим проблемаларни ҳал этиш йўлида бирор конструктив қарорга кела оламизми? Охир оқибатда, Ўзбекистонда ўшандай, ниҳоят жафокаш халқимиз зориқиб кутаётгандай  ўзгаришлар юз берадими? Ҳа, менимча, ўшандай ўзгаришлар сўзсиз содир бўлади, уларни кутиш энди узоқ вақт олмайди.  Бутун масала шундаки, улар қанақа ўзгаришлар бўлади ва уларни кимлар, қандай усуллар, ҳатто қанақа кучлар  билан амалга оширадилар? Республикада тубдан ўзгаришлар амалга ошириш, юқорида саналган муаммоларни ҳал этиш учун қандайдир Рангли, ҳатто оловли инқилоблар қилиш истагида юришган баъзи гуруҳлар ҳам йўқ эмаслиги сир эмас … Аммо мен, уларнинг бошлари(ақллари)да хасталиги бор кишилар деб аташ камлик қилади, деб биламан. Ҳар ҳолда улар Ўзбекистон ҳақида етарли даражада маълумотга эга бўлмаган ва ҳақиқатан ундай маълумотга эга эмаслар. Ҳатто уларни Ўзбекистонни билишни ва уни ўрганишни истамайдиган ва ҳеч бир замон истамаган ақли калта кишилар деб ҳисоблаш лозим.

Маълумки ҳар қандай бир давлат системасида, жамиятда содир бўладиган турли хил ўзгаришлар, кадрлар-мутахиссислар воситасида амалга ошади. Демак, мамлакатда, жамиятда содир бўладиган  ижобий ўзгаришлар, кадрларнинг таркиби ва ихтисосий савиясига чамбарчас боғли шаклда амалга ошади. Оқибат-натижада, исталган(биз учун Ватан ривожи ва халқ фаровонлиги кўзда тутилган) мақсадга мувофиқ ўзгаришларни кадр(мутахассис)лар амрмияси ҳал қилиш кучига эга бўлади. Масалан, бизнинг ҳолимизда – Ўзбекистонда жамият ва давлатнинг барча тизим ва соҳаларида тубдан ўзгаришлар амалга оширилиши жуда зарур. Аслида биз – Республика ҳукумати ва унинг мухолифати аталмиш оппонентлари (рангли ва иссиқ инқилоб  иставчилар гуруҳига кирмайдиганлар, албатта) мақсадга мувофиқ, халқ, Ўзбекистонда бутун жамият истаган кенг қамровли умумдавлат ижтимоий ўзгаришлар амалга оширишга ўзимизни тайёр, деб ҳисоблай оламизми? Ана шу маънода бизда ижобий ишлар бажара оладиган замонавий даражада илм ва билимга соҳиб кадрларимиз, мутахассисларимиз мавжудми?  Агар ўшандай кадрларимиз-мутахассисларимиз мавжуд бўлсалар-да, борди-ю улар давлат  бошқарувига келсалар, энди булар ўзларидан олдингиларнинг йўл қўйишган хато – камчиликларини такрорламайдиларми? Бу янги ҳукумат ёки ҳеч бўлмаса давлат бошқаруви (ҳукумат)да пайдо бўлишган янги кадрлар, қасос ҳиссиётига берилиб, эскиларнинг ҳаммасини қотиллар эълон қилмайдиларми? Аммо менинг бу саволларимдан ҳеч ташвишга тушишнинг ҳожати йўқ, деб ўйлайман. Чунки Ўзбекистонда амалга оширилиши зарур бўлиб, уларнинг бажарилиши кутилаётган ўзгаришларни зиммасига бемалол  оладиган замон даражасида ҳозир ва тайёр ўша кадрлар –мутахассислар мухолифат аталмишлар орасида йўқ ва бугунга қадар улар юзага келмади. Аслида бугун Ўзбекистон ҳукуматига муносиб бир мухолифат бор дейишга ҳам деярли асос йўқ. Унинг устига, бу ўзларини мухолифат аташни яхши кўрадиган “Эрк”, “Бирлик” ва яна бошқа хил исмларни ҳам ташиётган ташкилотсимонлар, ҳатто ўшандай кадрлар ва мутахассислар тайёрлашга ҳам киришмадилар, ҳатто ундай кадрлар тайёрлашни хаёлларининг бир чекасидан ўтказаётганлари ҳам йўқ.

Биласизми, бу нимани кўрсатади? Бу- ўзларини Ўзбекистон ҳукуматига мухолифат аташни истаганларнинг бугун ва ҳатто яқин келажакда (кейинги 30-50 йиллар давомида) давлатни бошқариш, умумдавлат, умумхалқ  масалалари билан шуғулланиш каби  вазифаларни бажаришни қўйинг, балки оддий маҳаллий бошқарув ва бошқа хил оддий жамоатчилк ишларини ҳам  олиб боришга ярамасликларини кўрсатади. Ваҳоланки, давлат ҳукуматига мухолифат бўлишни ҳақиқатан истаганлар, ҳақиқатан давлат бошқарув ишларини бажариш ниятида бўлганлар, бажарилиши жуда ҳам енгил бўлмаган, бундай ишларни юксак даражада бажара олиш усулларини ўрганиш йўлида ўқиш ва ўрганишлари зарур эмасми эди? Афсус, бизда – ўзларини Ўзбекистон ҳукуматига мухолифат дейишни истайдиганлар ичида ундай қилинмади.

Энди эса, яъни ўшандай ўқиш, ўрганишга киришилса, мақолда айтилганидек, “Аҳмоқнинг ақли тушдан кейин киради” қабилида бўлади. Ҳа, халқда бошқа бир мақол ҳам бор: “Ҳечдан кўра, кеч ҳам дуруст”дир. Шу сабабдан бугундан бошлаб бўлса-да ўқишимиз, қадрлар тайёрлашимиз, бошқариш  ишларини – ҳукуматни, давлатни бошқаришни ўрганишга киришмоқ, ватанимиз келажаги учун қилиниши зарур бўлган муҳим вазифалардан биридир.

Бундан анча ачинарли хулоса қилишга тўғри келади, яъни Ўзбекистон, унинг жафокаш халқи учун ҳаво ва сувдек зарур ва жуда яқинда амалга оширилиши кутилаётган ва шарт  бўлган  ўзгаришлар, яна юқоридан, яъни Ватан ичидаги ва унинг ташқарисидаги мухолифатнинг ҳеч бир таъсири сезилмасдан Ўзбекистоннинг бугунги раҳбарлари тарафидан амалга оширилади каби умидда қолинадиганга ўхшайди. Аммо бу эса, мамлакатнинг, халқнинг келажак тақдири каби муҳим масалани такрор бир ёқлама ҳал этишга уриниш бўлади ва исталган мақсадга эришиш имкони яна бир карра бой берилиши мумкин каби эҳтимолни келтириб чиқаради.

Бу аччиқ сўзларни ёзишга мени ундаган сабаб, бу йил Ўзбекистон Президентини сайлайдиган навбатдаги сайловлар йилидир. Билмадим, улар қанчалик сайловларга ўхшаш ўтказилади? Аммо бу сйловлар, Ўзбекистоннинг, унинг ҳар бир ватандошининг, ўз ватандошлиги(ўзбекистонлиги)ни, Ўзбекистон сингари бир гўзал, қадимий тупроқнинг соҳиби (эгаси) эканлигини кўрсатиши мумкин бўлган муҳим бир синовдир дейишга арзийди. Бундай синовдан муносиб даражада ўтиш, ватанимизнинг келажагини белгилавчи асосий масалага айланиш эҳтимоли бор. Бу синов натижаси оқибатида мамлакатнинг бош раҳбари янгисига ўзгариши ҳам мумкин. Шу муносабат билан бутун бир янгиликлар  – ижобий ўзгаришлар занжири бошланиб кетиш эҳтимоли бор. Бу эса жонажон Ўзбекистонимиз учун батамом янги бир даврнинг бошланиши бўлиб қолиш эҳтимолидир.

Шундай экан, Ўзбекистон ҳукуматининг соғлом фикрлавчи оппонентлари ва бошқа ҳар қандай бир инсофли ватандош, Ўзбекистоннинг вазиятини жуда тўғри баҳолаши ва қалбида борини қўрқмасдан ўртага чиқариши шарт. Бу йилни, бу йилги президент сайловларини айнан ана ўшандай фурсат йили деб билиш керак. Аслида биз нимани истаймиз, бизнинг ватанимиз қандай ва қандай кўринишда бўлиши шарт? Менимча, Ўзбекистоннинг порлоқ келажаги йўлида бош масалалардан асосий бири, ҳар биримиз ўзимизнинг буюк ва қутлуғ бурчимиз Ватанимизнинг тақдири олдидаги масъулиятимизни билишдир. Шу сабаб ҳар бир ватандош, Ўзбекистон ватандоши сифатида унинг ватанпарварлик бурчи нимадан иборат эканлигини яхши билиши, тушуниши ва идрок этиши зарур ва шарт. Ватаннинг келажаги, унинг ривожланиши, келгусида халқнинг фаровонлиги йўлида ҳар бир алоҳида олинган ватандош ва Ўзбекистоннинг барча фуқароси биргаликда нима ва нимаси билан фойдали бўлиши мумкин? Бу саволга муносиб жавоб бериш вақти – бугун, бу йилги президент сайловлари вақтидир. Бундан кейинги ҳар бир сония фурсатни бой бериш ҳисобига ўтаверади.

Айтилганлардан кўринадики, Ватан ривожи ва халқ фаровонлиги учун Ўзбекистонда ҳақиқатан ижобий ўзгаришларни амалга ошириш борасида барча  –  Ўзбекистон ҳукумати, унинг бутун тизимларида ишлаётган катта – кичик ходим(бюрократ)лар, ўзларини уларга оппонент ҳисоблаган(“инқилобчилар” булар ҳисобига кирмайди)лар ўз фарқли фикру қарашлари ва мулоҳазалари билан якдил бўлиб,  биргаликда ишлашлари, ижод қилишлари лозимдир. Тажрибалари, билиму ҳунарлари билан шериклашишлари лозимдир. Ана шундай қилингандагина ҳамма тараф ютуққа эришган бўлишадилар. Асло ва асло аксинча  эмас. Бунинг исботи учун узоққа боришнинг ҳожати йўқ. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг чорок асрга яқин тарихи – бизнинг мухолифатчилик тарихимиз фикримизга яққол мисолдир.

Ўзбекистоннинг бугунги ҳокимиятини тамсил этувчилар ва уларнинг оппонент (мухолиф)лари  бир-бирларига батамом зид, тамоман қарма-қарши гуруҳлар эмаслар. Бу ҳам бир ҳақиқатдир.  Ҳақиқатда уларнинг ҳар иккаласи ҳам ягона умумий бир ишни бажаришни исташган ва исташаётган гуруҳлардир. Улар ҳақиқатан, ягона вазифа  – Ватаннинг ривожланиши, халқнинг фаровонлиги йўлидаги проблемаларни ҳал этишга ҳаракат қилувчилар, ҳеч бўлмаганда шундай қилишга чиндан ният этган кишилардир. Уларнинг орасидаги фарқ эса, масалаларни, проблемаларни ҳал этиш ва амалга ошириш йўлларини танлашларида, ҳал этиш йўли ва усулларига яқинлашишларидадир. Бу эса ривожланишнинг, илгари кетишнинг дунёда синалган, тарихий тажрибадан ўтказилган яхши бир усулидир. Яъни кўп фикрлилик, демократиянинг айнан ўзидир. “Донолар турлича фикрлайдилар, оқибатда ягона қарорга келишади, аҳмоқлар бир хил фикрлашадилар, аммо ҳеч бир қарорга келиша олмайдилар,” каби бир ҳикматли сўз(афоризм) бор. Ўзбекистон ҳукуматини бошқарувчилар ва уларнинг оппонентлари  доно кишилар эканлигига ишонгим келади.

Сўзни чўзмай қисқароқ сўзланадиган бўлса,  Ўзбекистон, унинг келгусида янада ривожланиши,  жафокаш халқининг тақдири учун мамлакатнинг ҳокимияти ва уларнинг оппонентлари ўзаро дўстларча келишишларидан, билим ва ҳунарларини шериклашишларидан, биргалашиб фойдали ишларда бир-бирлари ни қўллашларидан янада аҳамиятлироқ, муҳимроқ  бир йўл, бир ечим йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмасдир.

Бугун Ўзбекистонда янги беш йиллик муддатга сайланадиган президент сайловларига тайёргарлик ишлари бошланиб кетди, дейиш мумкин. Мамлакатнинг бугунги вазияти ва сайловлар бўйича ўтказилаётган тайёргарлик ишлари  – машғулотлари шуни  кўрсатаяптики, Ўзбекистоннинг бош раҳбари кутилаётган сайловларда ўзгармайди, яъни Ўзбекистон президенти И. А. Каримов каби вивескалар энг озида яна беш йил деворларни безаб турадиганга ўхшаяпти.

Бироқ, мен бу ерда ўртага қўйишга  ва улар ҳақида қисқача сўзлашга жазм этган масала, муаммолар ва уларнинг ечимларини излашдаги ҳаракатларнинг аҳамияти, мамлакатнинг бош раҳбари ким бўлишига кўра, ўз моҳиятини ўзгартирмайди. Чунки Ватан, халқ олдида турган ва ҳал этилиши муҳим ва зарур  бўлган муаммоларни ҳал этишда исмлар, мансабларни кимлар эгаллаши муҳим рол ўйнамайди, уларни ижобий ҳал этишга  интилишлар, назарлар, муаммоларни ҳал қилишга қодир кадрларни танлаш ва тўплаш, ва уларни ўз ўринларида фойдаланиш, тўғри ишга солиш асосий рол ўйнайди. Масалаларни ҳал эта олиш қобилиятига соҳиб бўлган кадрларни эса, “бу мухолифатдан, буниси биздан” каби принципда сараламаслик лозим. Улар(кадрлар), масала-муаммоларни ҳал этиш ва юксак замонавий даражада ҳал эта олиш нуқтаи назаридан сараланишлари лозим. Ана шундай қилингандагина ҳукумат ва унинг мухолифлари турли хил фикрларда қола туриб, ватан тақдири – ягона мақсад йўлида самарали ишлаша оладилар. Бу вазиятда мансабдорнинг ким бўлиши тамоман аҳамиятини йўқотади ва  ҳукуматга кўз олайтиришлар ҳам ўзи-ўзидан ўртадан олинади.

Ниҳоят, бугун Ўзбекистонда мавжуд бўлган, ҳукумат ва унинг мухолифлари орасидагидек тушунмавчилик ҳеч ўртага чиқмайдиган бўлади, иншоАллоҳ. У замон сайловлар ҳам ҳақиқатан ҳақиқий сайловларга айланади, халқ – сайловчи (овоз берувчи) ўз овозининг аҳамиятини тушуниб етадиган бўлади.  Халқ, ҳар бир янги  сайловлар, ижобий ўзгаришларни, янгиликларни келтиришига ишонадиган бўлиб қолади.

Келажакка –жонажон Ватаним Ўзбекистоннинг порлоқ келажагига ишонч ва умидларим буюкдир!   Алибой Йўляхши, 28.01.2015, чоршанба.

  1. Араб баҳори Ўрта Осиёда бошланиши амримаҳол. 

Ўрта осиёдаги собиқ совет республикаларининг ҳукуматлари Яқин Шарқдаги инқилоб юқумли касаллигидан ажалдан қўрққан сингари қўрқадилар.

Шу сабабдан ҳам бу ерлардаги диктатор золимлар ислоҳотга ўхшаш кўринишлар ясаш ва мамлакат дарвозасига, ҳукумат мансабдорларининг идоралари остоналарига демократик шиорлар осиб қўйиш билан ўзларининг умрларини узайтиришни гарантиялашга жон куйдириб уринишмоқдалар.

Шимолий Африка ва Яқин Шарқда авж олган инқилоблар акс садоси, ва демократик жараёнларга йўл очадиган, мавжуд сиёсий тизимларни ўзгартириши мумкин бўлган юқумли Араб баҳори, бешта Ўрта Осиё пост-совет республикаларининг ҳукумат бошлиқларини ҳимояланиш позициясини тутишга мажбур қилди. Энди улар, ўзлари ўрнатган мавжуд сиёсий институтларни супуриб ташлай оладиган исломлашиш тўлқинларига қарши турадиган  ҳокимият  имкони ва кучларини йўқотиб қўйишларидан қўрқишмоқдалар.

Ўрта Осиё ва Шимолий Африка, ва Яқиншарқ мамлакатларини бир қатор маҳаллий хусусиятлар бирлаштирадиган кўринади ва улар араб баҳори тўлқинларида ўзгаришлар бўлишининг шартларини олдиндан кўришга имкон беради: камбағалчилик, авторитаризм, порахўрлик(коррупция), сиёсий ўзгармаслик, нашр, нашриёт ва оммавий ахборот воситалари устидан давлат назорати, ҳокимиятда мухолиф партиялар вакилларининг  камлиги ёки бутунлай йўқлиги, ёшлар орасида ишсизлик даражасининг юксаклиги кабиларни кўрсатиш мумкин.

Сиёсий лидерларнинг умри узоқлиги – бу Ўрта Осиёдаги вазиятни Миср ва Ливияда инқилобларгача бўлган ҳолатга яқинлаштирадиган бир хусусиятдир: Каримов ва Назарбоевлар мос равишда Ўзбекистон ҳамда Қозоғистоннинг 1991 йилдан (ўша йили Ўрта Осиё республикалари мустақилликка эришганлар)  буён президентларидир. Тожикистонда эса, Раҳмон қонли фиқаро уруши йилларида ҳокимиятга келган эди ва у ҳозиргача эътирозсиз ҳокимиятга эга бўлиб турибди.

Туркманистонда 2007 йили мамлакат президенти Ниёзовнинг ўлимидан сўнгра ҳокимият алмашиши амалга оширилди. Бу сафар ҳокимятни аввалроқ Президент вазифасини бажарувчи лавозимига ўтказилган Бердимуҳаммадов эгаллади.

Қирғизистонда аҳвол бирмунча бошқачароқ кечаяпти. Чунки бу мамлакатда кейинги етти йил давомида иккита муҳим сиёсий ўзгариш юз берди: 2005 йилда “Лолалар инқилоби” номини олган воқеа ва 2010 йилда “аксилинқилоб” содир этилиб, президентлик республикасидан парламент республикасига ўтиш каби сиёсий институцион ўзгариш амалга оширилди.

Инқилобий юқумлиликнинг беқарорлаштирувчи таҳликасига қарши Ўрта Осиёлик президентлар, мўътадил ва юмшатувчи расмий тадбирлардан тортиб то ижтимоий норозиликларни ифодалайдиган оммавий намойишларга йўл бермайдиган сиёсий – ижтимоий чеклашлар орасида тебраниб турган тадбиру чоралар қабул қилиб улгурдилар.

Ижтимоий тармоқ(сита)ларнинг Шимолий Африка мамлакатларида араб баҳорининг юз беришидаги ролини яхши тушуниб етган Ўрта Осиёлик президентлар, инсонларнинг Тwitter ва Facebookка киришига тўсқинлик қилиш йўлларини ишлаб чиқишдилар. Бу ишда   – интернетдан фойдаланишни чеклаш ишида, Хитойда йўлга қўйилган фильтрлаш  усули жуда қулай келмоқда.

Бу ишлар билан баробар норозиликларнинг ва норозилик намойишлари келиб чиқишининг олдини олиш ниятида баъзи бир либерал юмшатиш қарорлари ҳам олинаётганлигини кузатиш мумкин бўлаяпти. Мисол сифатида Ўзбекистонда баъзи бир сиёсий махбусларнинг озод қилиниши ва конституцион ўзгаришларни, Назарбоевнинг парламентар сиёсий системани жорий қилиш ҳақидаги таклифини, Туркманистон қамоқхоналарига Қизил Ярим ой жамияти Халқаро комитети (2011 йил июл ойига қадар бундай зиёратлар ман қилинганди) вакилларининг зиёратларини кўрсатиш мумкин.

Ўрта Осиё мамлакатларида муаммолар бир-бирига ўхшаш бўлсалар-да, уларни ҳар тарафлама ҳам бир хил ҳисоблаб бўлмайди. Уларда сиёсий ва сиёсий институцион қурилишлар турли хилдир. Менимча, бу мамлакатларда араб баҳори моделида ўзгаришлар қилиш, турли хил номуносиб вазиятларни келтириб чиқариши мумкин.

Ўзбекистон ва Туркманистондаги режимларнинг шафқатсизлиги, бу ерларда демократиклашиш жараёнининг бошланишига ишонишга асос бермайди. Ҳокимиятнинг ўзгариши оқибатида ўртага чиқиши мумкин бўлган беқарорликнинг олдини олиш мақсадида президент Каримов, келажакда ҳокимият алмашишини тартибга соладиган усул ишлаб чиқди, яъни ижроия ҳокимиятининг ваколатини камайтириш йўли билан парламент ҳокимиятини кенгайтиришга йўл очди.

Бундай мўътадил юмшашлар кифоя эмасга ўхшайди, аксинча вазият, эркин ва очиқ сайловлар ўтказилишини, оммавий ахборот воситалари мустақиллигини, ҳақиқий кўппартиявийлик ситемасини гарантиялавчи ислоҳотлар ўтказишилиши зарурлигини талаб қилади.

Ўзбекистонда содир бўлиши эҳтимолда бўлган ғалаёнлар, армия, Каримовнинг атрофидагилар, радикал исломийлар, мухолиф ҳаракатлар бир-бирлари билан тўқнашиб, Сурия ёки Ливиядаги сингари фуқаровий жангларга олиб келиши ва минтақавий беқарорликнинг келиб чиқишига асосий сабаблардан бўлиб қолиши мумкин. Вазият, ўз зиммаларига олишган иккитомонлама ва кўп томонлама мажбуриятларига асосан Россия ёки Хитой, ё ҳар иккаласининг биргаликда воқеаларга аралашиши мумкинлиги билан янада чигаллашади.

Тожикистон минтақадаги энг заиф звено ҳисобланади: бу ер, ижтимоий кескинликнинг портлаши учун авторитаризм ва камбағалчилик аралашмасидан ташкил топган мукаммал(идеал) қаришмадир. Бу ерда вазият, Афғонистон чегараси ёмон қўриқланаётганлиги сабабли тез тарқалиб кетиши эҳтимоли бўлган радикал исломий терроризм таҳликаси учун жуда қулай бўлиб турганга ўхшайди.

Қирғизистон, кўппартиявий сиёсий вазият ҳолида парламент демократиясига ўтиш ва президентни икки марта мажбурий алмашитириш йўли билан жуда муҳим ислоҳотни амалга оширишга ҳаракат қилди. Бироқ иқтисодий ночорлик, минтақавий, яъни шимол-жануб каби сиёсий бўлинишлар ва Фарғона водисининг қирғиз қисмидаги миллий(этник) низолар бу ерда янги кескинликларнинг ва норозичилик ҳаракатларнинг такрорланиши мумкинлигини тақозо қилаяпти.

Атрофи нефт-газга бой бўлган Жанаозан шахрида 2011 йилнинг декабрида юзага келган  ғалаёну тартибсизликлар, Қозоғистонда араб баҳорининг бошланиши шаклида қабул қилинганди. Аммо Қозоғистондаги сиёсий барқарорлик ва унинг муҳим энергетик ва стратегик аҳамияти республиканинг хавфсизлигида энг яхши гарантия ҳисобланади.  Чунки асосий минтақавий ва интернационал (халқаро) геополитик иштирокчилар Қозоғистонда ўшандай барқарорликнинг сақланишидан манфаатдордирлар.

Араб баҳори содир этилган мамлакатлар билан кўп жиҳатдан ўхшашликларига қарамасдан, Ўрта Осиёда шундай омиллар ҳам борки, улар бугун бу минтақада самарали ижтимоий – сиёсий ва сиёсий институцион ўзгаришларнинг амалга оширилишига тўсқинлик қилади.

Ўшандай омиллар жумласига воқеалар тафсилотларини бутун минтақага тарқатиб турадиган Ал-Жазира каби телетармоқнинг йўқлиги, Интернет ва социал(ижтимоий) тармоқлардан фойдаланишнинг чекланганлиги,  Шимолий Африка ва Яқин Шарққа нисбатан ахборот тармоқларидан фойдаланувчиларнинг жуда камлиги, халқнинг норозилик чиқишларини бошқарадиган яхши ташкиллаштирилган мукаммал ҳаракатлар ва лидерларнинг йўқлиги кабилар киради.

Юқорида айтилганларга минтақадаги икки буюк давлат – Россия ва Хитойнинг манфаатлари ва стратегиясини ҳам илова қилиш лозим бўлади. Чунки улар, ўзлариининг иқтисодий ва энергетик лойиҳаларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган Ўрта Осиёдаги беқарорлик-тартибсизликлардан жуда қўрқишадилар. Шунинг учун улар Ўрта Осиёдаги мавжуд ҳолатнинг сақланишини  қўллаб-қувватлайдилар. Аммо шуни ҳам кўрсатиш лозимки, Москва ва Пекиннинг манфаатлари шу кунлардаги Ўрта Осиё лидерлари билан мос тушмай қолса, улар бу ерлардаги ҳокимият ўзгаришларини қўлламайди деб ҳам бўлмайди.

Нашрнинг оригинали: La primavera araba non arriverà in Asia Centrale 11/07/2012(“Limes“, Италия), Фабио Индео (Fabio Indeo)

Материал, http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1342168740 адресдаги  рус тилидаги вариантидан олиб ўзбекчага ағдарилди. Таржимон: Алибой Йўляхши,16.07.2012, душанба

  1. Балки Ўрта Осиё баҳори тайёрланилаётгандир.

Нега Ўрта Осиёда “араб баҳори” содир бўлмайди? Балки бу минтақада Ўрта Осиё баҳори тайёрланилаётгандир

Яқинда италиялик шарҳловчи Фабио Индео, Ўрта Осиёда  Араб баҳори бошланмаслиги ҳақида ўз хулосаларини эълон қилди. Унинг фикрларини “Араб баҳори” Ўрта осиёда бошланиши амримаҳол” сарлавҳаси билан бундан аввалги параграфда келтирдик.

Қадрли ўқувчиларимиз уни ўқишиб ўзларига лозим бўлган хулосалар қилишарлар. Ўша жойда муаллиф, минтақада “араб баҳори”нинг бошланмаслиги сабабларидан бири, балки асосийси сифатида, “минтақадаги икки буюк давлат – Россия ва Хитойнинг манфаатлари ва стратегиясини ҳам илова қилиш лозим бўлади. Чунки улар, ўзларининг иқтисодий ва энергетик лойиҳаларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган Ўрта Осиёдаги беқарорлик – тартибсизликлардан жуда қўрқишадилар. Шунинг учун улар Ўрта Осиёдаги мавжуд ҳолатнинг сақланишини  қўллаб-қувватлайдилар”, деб таъкидлайди.

Мен кузатган ва Фабио Индеонинг бу фикрини асослашга қўшимча бўладиган ёки унинг аксини кўрсатадиган бир қатор фактларни ҳам қимматли ўқувчиларимиз ва Ҳаракатдаги сафдошларимиз диққатига ташлашни лозим кўрдим. Бу материалларни синсиклаб ўрганиш балки бизнинг келажак фаолиятимизда фойдаси бўлар, деб ўйлаяпман.

Россия матбуот воситаларида ўрин олган “Экспертлар: Ўрта Осиёдаги Россия базалари “ташқи ўйинчилар” ҳисобига тугатилиш хавфи остида қолмоқда” номли хабарда Россиянинг Ўрта осиёдаги “манфаати ва стратегияси” нималар билан белгиланиши жуда яхши кўрсатилган.

Ўша хабарнинг оригинали билан http://newsru.com/world/12jul2012/asia.html  адресда танишиш мумкин.

Россиянинг жуда муҳим ҳарбий аҳамиятга эга Глобал радиолокацион станцияси бугун Озарбайжон ҳудудида ишлаб турибди. Бироқ у кўп ўтмай Россиянинг қўлидан чиқиб кетадиган кўринаяпти. Чунки Озарбайжон жорий йилнинг бошида ижара нархларини ўн мартадан ҳам кўпроқ оширишни талаб қилди. Шунингдек, Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базасининг тақдири ҳам жуда нозик ҳолга келди. Тожиклар ҳам бу базанинг ҳудудларида яшашни давом эттиришлари учун бу йил 20- дан кўпроқ янги талаблар қўйишган. Масалан, сўнгги замонларда Тожикистон ва Россия орасидаги вужудга келган таранг муносабатлар Tageszeitung агентлиги шарҳловчиси Эльке Виндишнинг  http://www.inopressa.ru/article/13Jul2012/tagesspiegel/tad.html адресда эълон қилинган “Тожикистон Россия билан жанжал чиқарди” номли материалида анча очиқ кўрсатилган. Масалан, Эльке Виндиш, “дунёнинг энг камбағал мамлакатлари рўйхатида йигирматалик ичида қолаётган Тожикистоннинг мудофаа вазири Ш. Хайруллаев, Москва билан шундай сасда сўзлашдики, бугунгача Россия вассалларидан ҳеч бири бундай қила олмаган эди”, деб кўрсатади. Шундай қилиб, Тожикистон ОДКБ яқиндагина ўтказилган йиғилишида Россиянинг Тожикистондаги базасидан фойдаланиш ҳақидаги шартноманинг Россия учун жуда қулай бўлмаган янги вариантини таклиф қилди.

Россиянинг Қирғизистонда ҳам анчагина йўқотадиган манфаатлари бор. Масалан, бу мамлакатда Россиянинг учта ҳарбий объектлари (аслини олганда, бу ҳудудда Россиянинг тўртта ҳарбий базаси бор) мавжуд. Россияда анчагина таъсир доираси кенг “Независимая газета” газетасининг хабарига кўра, Қирғизистон шу кунларда ўша ҳарбий обьектларнинг ижара ҳақларини ошириш ҳақида Россия билан тартишишга киришган.

Қозоғистон ҳам Россия учун иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан жуда муҳим ҳудуд ҳисобланади. Шу билан бирга сўнгги вақтларда Россия ва Қозоғистоннинг ўзаро муносабатларини ҳам рисоладагидек деб бўлмайди. Умуман олганда, Россиянинг Ўрта Осиё мамлакатлари (аслида унинг вассаллари) билан мунсабатлари  йил сайин чигаллашиб, тобора бузилиш тарафга қараб кетмоқда. Уларнинг бу ҳаракатларида эса Москва “ташқий ўйинчиларнинг қўли”ни кўрмоқда.

Бир қатор халқаро шарҳловчиларнинг кузатишлари ҳам бу нуқтада Москванинг ташвишларини тасдиқлайди.

Масалан,  http://newsru.com/world/12jul2012/asia.html -да эълон қилинган хабарда қуйидагилар ҳақида сўзланади: “Экспертларнинг кўрсатишича, иккинчи марта ОДКБ (ОДКБ) дан чиқиб улгурган Ўзбекистон, Россия ва АҚШ орасида елиб югураётган “ўз-ўзи билан ўйнаётган мушук”ни эслатади. Сўнгги вақтларда АҚШ ва Ўзбекистон бир-бирларига тўхтовсиз яқинлашмоқдалар. АҚШ ҳокимияти қирғизларни инсон ҳақ-ҳуқуқлари вазиятининг яхшиланиши бўйича мақтадилар ва НАТО кучлари Афғонистонни тарк этганидан сўнгра ҳарбий техниканинг бир қисмини уларга қолдиришни истаётганларини билдирди.”

Бугун Россия ва Ўрта Осиё мамлакатлари орасидаги вазиятни Россиянинг ҳарбийлари жуда нозик бир кўринишда ифодалашга уринишаяпти. Ҳатто  Россия қуруқликдаги қўшинлари бош қўмондони  у ерларда қандайдир қуролли тўқнашувлар келиб чиқиши ҳақида башоратлар қилмоқда. Ҳақиқатан ҳам бугунги бу вазиятни характерлаш учун мисол сифатида Россия ва Ўзбекистон орасидаги муносабатларни кўрсатиш мумкин.

Бир қатор шарҳловчиларнинг фикрича, бу икки мамлакат орасидаги муносабатлар бундан ўн йил аввалги ҳолига қайтди. Масалан, 2000 йилнинг бошида Тошкент Вашингтонга “жиддий муҳаббат” изҳор этганди. Аммо 2005 йил Андижон қирғинларидан сўнгра Москвага ялиниб келишга мажбур бўлганини ҳам яхши эслаймиз.  Демак, Россия ва Ўзбекистон орасидаги  бугунги илиқ бўлмаган муносабатлар, ҳатто бутун минтақадаги вазият, янги “Андижон” ёки “Андижон”лар содир бўлишигача давом этадими, деб ўйлашга тўғри келаяпти.

Борди-ю ростдан ҳам Ўзбекистонда ёки минтақада навбатдаги Андижон ёки Андижонлар бошланса, улар Ўрта Осиё баҳорининг бошланиши бўлмайди, деб тасдиқлашга ишонарли асослар кўрсатиш мумкинмикин? Фабио Индеонинг изоҳларини ўшандай асослар қаторига киритиш етарли бўладими?

Оллоҳ хайрлисини насиб этсин. ИншоАллоҳ, хайрлисини кўрармиз. Алибой Йўляхши,  22.07.2012, якшанба

  1. “Мустақилликдан кейинги аҳвол – ғайритабиийдир.” 

А. Йўляхши: “Мустақилликдан кейинги аҳвол – ғайритабиий ҳолатдир.” 1991 йил августи.  “Қайтақуриш” ва “Ошкоралик” шиори остида 70 йиллик Коммунистик империя тарихида мисли кўрилмаган сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлар… Фавқулодда Ҳолат Давлат Қўмитаси (ГКЧП) СССРни сақлаб қолиш мақсадида, мамлакатнинг бир қатор минтақаларида фавқулодда ҳолат эълон этди, ва шу билан Совет Иттифоқининг парчаланишини тезлатиб берди. Тарихимиздаги бу воқеаларга ҳам 21 йил тўлмоқда. “Эркин Юрт” газетаси таҳририяти ушбу муносабат билан ўзбек мухолифати намоёндаларига бир неча савол билан мурожаат этди, қуйида улардан олинган жавобларни келтирамиз. Жумладан қуйида ЎХҲ Туркия бўлими раиси Алибой Йўляхши жавоблари билан танишасиз:

Савол:  1991 йил август ойида СССРни сақлаб қолиш учун ГКЧП тарафидан “Фавқулодда ҳолат” эълон қилинган эди, аммо оқибатда ГКЧП аъзолари жиноятчига чиқарилди, Совет Иттифоқи йўқ бўлди ва унинг ўрнида 15 мустақил давлат пайдо бўлди. Бугун эса бу мутақилликларга аксар ҳолларда диктаторлар “эгалик” қилмоқда. Бугун СССР нинг  йўқ қилинишини “тарихий хато”, СССРни сақлаб қолиш тўғри эди, дейилмоқда. Сиз бундай фикрга қўшиласизми?

Жавоб:  1991 йил августида ГКЧП деб аталадиган аталани ясаганлар, советлар бузилгандан кейинги қоидаларга кўра эмас, ўша СССРнинг Конституциясига кўра жиноятчи эдилар. Бу масалани бир-икки жумла билан ифодалашнинг имкони йўқ. У анча кенг ёритишни талаб қилади.

СССР тарқаб кетишига келсак. Бу ҳам объектив, табиий бир ҳол эди. СССР деб аталадиган мамлакат, найзалар кучи билан яшаб турган мустамлакачи, якка ҳукмронлик авжга чиқарилган бир мамлакат эди. Унинг тарқалиши,  эртами-кечми, содир бўлиши зарурий бўлган бир объектив масала эди. 1991 йили ўшандай ҳам бўлди.

“Бугун СССРнинг йўқ қилинишини “тарихий хато”, СССРни сақлаб қолиш тўғри эди” , дейилишини эса айнан шу мазмунда қабул қилинишига мен қўшила олмайман. Аммо ўтган 20 йилдан кўпроқ, бироқ тарих наздида жуда қисқа замон шуни кўрсатдики, дунёдаги империалистик кучларга қарши турадиган (дунёнинг мувозанатини сақлаш учун) иккинчи бир жаҳон миқёсидаги бирлашган ҳарбий кучнинг мавжуд бўлиши ҳам зарур экан. Демак, СССРнинг 15-та мустақил давлатларга парчаланиши, учта ақллари жойида бўлмаган раҳбарлар (Россия, Украина ва Белорусия республикалари раҳбарлари)нинг бир мунутда қабул қилган қарори билан эмас, жиддий ишлаб чиқилган дастур асосида қадамма-қадам амалга оширилиши зарур эди. Мана шу маънода “СССР-нинг йўқ қилиниши”ни “тарихий хато”  дейиш ҳам мумкин. Ана ўша муҳим хатолар ҳисобига бугун кўпчилик постсовет давлатларининг ҳокимият курсиларида золим диктаторлар ўтириши мумкин бўлиб турибди.

Савол: Мустақилликдан кейин оддий халқнинг аҳволи яхшиланмади-ку, балки аксинча. Бу ҳам табиий ҳолатми?

Жавоб:  Йўқ. Бу табиий ҳол эмас. Бу ғайритабиий ҳолатдир. Мустақиллик замони аҳолига эркинлик, фаровонлик келтирганида, табиий ҳол бўлар эди. Аммо ундай бўлмади. Ноилож, ўша айтганимиз сингари, ГКЧПчиларнинг «тарихий хато»лари туфайли постсовет мамлакатларида ҳокимият, барча иқтисодий, ижтимоий тармоқлар ҳасис, ватану миллат нималигини билмайдиган одамсифат золимларнинг қўлида қолиб кетди. Шунинг учун, бу мамлакатларда бугунги вазиятни кўриб турибмиз.

Кўраяпмизки, оддий аҳолининг золим ҳукуматга, қуролли ўғри-муттаҳамларга қарши туришга, уларга самарали қарши курашга ўрганишлари замон талаб қилар экан.

Ҳозир биз, масалан, Ўзбекистон аҳолиси (аслида бутун диктаторлар ҳукмронлик қилаётган мамлакатларда) ана ўшандай курашни ўрганиш даврини бошдан кечирмоқдамиз.

– Катта раҳмат.  Камолиддин Йўлдош суҳбатлашди. 

  1. Ислом ва сиёсат тушунчаси.

Ҳазрати Пайғамбаримизнинг(соллаллоҳу алейҳи ва саллам) Ҳижратгача бўлган давр сиёсий  амалиёти. Муаллиф: Солиҳ Иброҳим.

Мақоланинг рус тилидаги оргиналининг интернет адреси:

http://www.islam.ru/pressclub/analitika/polihijra/ (мақола бу китобга қўйилаётганида интернет адрес ёпилиб қолганлиги сабабли линк ишламаётганди.)

Ислом дини сиёсатдан кескин ажратилган бўлиши керак, сиёсат Исломга ёд, мусулмон   кишиси ҳеч қандай бир ҳолда сиёсий ҳаётда қатнашмаслиги лозим каби кўпчилик мусулмонларда йиғилиб қолган янглиш тушунча аста-секин ўтмишга айланаяпти. Шу билан бирга, айниқса ёш мусулмонлар ичида, мусулмонлар учун сиёсат билан машғул бўлиш фақат ислом давлати шароитида жоиз бўлиб, бундай фаолият мусулмон бўлмаган давлатда ҳатто динсизлик билан тенгдир дейилган нотўғри фикр ҳам мавжуд. Бундай ёндошишларнинг ҳар иккиси ҳам янглишдир, хатодир.

 Исломда сиёсат.

Юқорида келтирилган биринчи ва иккинчи адашишлар асосли жавоблар талаб қилади ва уларни рад этиш ҳам лозим бўлади. Алоҳида олинган мусулмон кишисими ёки уларнинг ташкилотлари, бирлашмалари, ҳаракат ва партияларими бўлмасин ҳеч қандай бир ҳолатда сиёсатда қатнашмаслик лозим каби тушунча, мусулмонларнинг уйғонишидан ўлимларидан  қўрққандай қўрқишадиган ислом дини ва маданияти душманлари тарафидан бизга тақиштирилгандир.

Бироқ сиёсат ҳам, иқтисод ва тирикчилик учун ризқ-рўзни топиш, узаро муносабат (кишиларнинг бир-бирлари билан алоқалари, жанжалу-келишмовчиликлари) ва бошқа муносабатлар каби одамзоти ҳаётининг ажралмас бир қисми бўлиб ҳисобланади. Сиёсат кенгроқ маънода, кишилар ва халқлар орасидаги барча муносабатларни, жамият қурилишлари масалаларини, адолатнинг ўрнатилиши ва унинг ҳимояси ва бошқа шу сингари кўпгина нарсаларни ўз ичига қамраган бўлади.

Шундай экан, бу айтилганларнинг барчасини Исломдан мустасно деб бўладими? Қуръони карим ва Суннада ўрнатилган адолат, софдиллик, ҳақиқатгўйлик фақат масжидларга тегишли бўлиб, бошқа ижтимоий соҳаларга ҳеч қандай алоқаси йўқми? Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алейҳи ва саллам кишиларни фақат намоз ўқиш ва рўза тутишдан бошқа нарсаларни, ўзининг сафдошлари орасидаги ва қўшни қабилалар билан бўлган муносабатларни ҳам бир тизимга келтирмадими?

Дин, инсоният жамияти ичидаги тўғри муносабатларни ўрнатиш ва ҳаётни тўғри ташкил этиш таълимоти шаклида ҳаётнинг сиёсий тарафини четлаб ўтиши мумкин эмас. Ҳатто ўзларини сиёсатга тааллуқли эмас деб эълон қилишган динлар ҳам аслида сиёсатда қатнашгандилар ёки сиёсатчиларнинг қўлида қурол сифатида хизмат қилишгандилар.

Биргина Ислом дунёда пайдо бўлганиданоқ сиёсат, унинг диний таълимотининг ажралмас ва муҳим қисмидан иборат эканлигини очиқдан-очиқ баён қилди. Шу билан бирга Ислом, мусулмонлар ва бутун дунё учун сиёсий фаолиятнинг адолатли қоидаларини ўрнатди.

Ислом бу дунёга фақат масжидлар қуриб, уларни намоз ўқишга яхшигина саф тортиб турувчилар билан тўлдириш учун келмади.

Ислом, кишиларнинг ўзаро муносабатларини аниқлашда ёрдамчи бўлиш, уларга бир-бирлари билан тўғри муомала қилишни ўргатиш, ким кимга ва нималарда бўйсунишни, қандай мақсадларга интилиш, қандай жамият ва давлат қуришни тушунтириш учун бу данёга келди.

Агар мана шулар сиёсат бўлмаса, бу нима бўлади? Иймони бақувват мусулмон учун бу масала очиқ-ойдин бўлганлигидан сиёсат Исломнинг ажралмас қисми бўлибгина қолмай,  ҳатто унинг моҳияти ҳам бўлади.

 Ҳижратгача бўлган сиёсий амалиёт.

Бироқ мусулмонлар бу кўриниб турган фактни тасаввур қилсаларда, уларнинг орасида, айниқса фаол ёшлар орасида, мусулмонлар учун сиёсий фаолият ва ҳокимиятда қатнашиш фақат ислом давлати мавжуд бўлган жойда жоиздир ва бошқача бўлиши мумкин эмас каби ишонч яшаб қолмоқда.

Шундан келиб чиқишиб, Пайғамбар (с.а.в) Мадинага ҳижрат қилганидан сўнгра мусулмон давлатчилиги шаклланганидан кейин сиёсий бошқарув билан машғул бўлди деб ҳисоблашадилар. Аммо бундай ишонч жиддий янглишдир. Маълумки сиёсий фаолият фақат халифанинг, амирнинг, султоннинг ёки имомнинг Шариатга мос давлатни бошқаруви билан чекланмайди, ахир.

Бу масалани Пайғамбар(с.а.в) фаолиятининг Мадинага ҳижратигача бўлган давр, яъни ҳали ислом бошқаруви ҳаракатда бўлмаган ва ислом давлати майдонга келмаган давр мисолида қараб чиқамиз. Пайғамбаримиз Муҳаммаднинг(соллаллоҳу алейҳи ва саллам) сиёсий фаолияти Унинг пайғамбарлик вазифасининг биринчи куниданоқ бошланган эди. Унга Аллоҳу таолонинг Расули эканлиги хабари келганиданоқ  У ўз атрофини, қабиласини, ундан сўнгра яқин атрофдаги халқларни улар учун янги бўлиб ҳисобланган мафкурани, ҳаёт тарзини ва ижтимоий-сиёсий шаклни(моделни) қабул қилишга даъватни бошлаб юборди.

Муҳаммад(соллаллоҳу алейҳи ва саллам), кишилар орасидаги ижтимоий ва сиёсий муносабатларни, ҳокимлик-ҳукмронлик ва бўйсунишликни, адолат, тақдирлаш ва жазолашни мутлақо янгича талқин қилувчи, синфлар, халқлар, ирқлар ва давлатлар орасида янги муносабатлар ўрнатадиган мафкурани келтирди. Бу эса, ҳозирги замон жамияти нуқтаи назаридан қараганингизда ҳам айнан ана ўша ҳақиқий сиёсий иш бўлиб ҳисобланади.

Пайғамбаримиз (с.а.в) ўзининг бу фаолиятида ўша замон учун мумкин ва барчага мақбул бўлган воситалардан ўз даъватини алоҳида олинган ҳар бир шахсгача етказишда, диний ваъзларда, жаҳолатга ва ёлғон жоҳилият инончига қарши информатсион курашда самарали фойдаланди. Бундан ташқари Аллоҳу таолонинг Элчиси (с.а.в) мушриклар жамиятининг Унга қарши агрессив ҳаракатлари шароитида ўзига эргашувчиларнинг тор доирасини йиғиб олди ва улар ўртасида яширин даъват олиб борди ва шундан кейингина Макка жамоасини даъват қилиш бўйича очиқ ишга киришди.

Бу ишлар ўзининг моҳияти эътибори билан бошқа ҳар хил ишлар билан бир қаторда сиёсий ҳаракатни ва жамоа(коллектив)ни шакллантириш иши бўйича сиёсий тарғибот эди. Шунингдек мусулмон жамоасининг сиёсий ташкилотини тузиш бўйича тарғибот ва даъват бўйича бу фаол ҳаракатидан ташқари Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) жуда фаол бир равишда динсизлар билан ҳам сиёсий муносабатлар ўрната бошлади.

Унинг ҳаёти тарихидан биламизки, сиёсий ёрдамларга ҳам мурожаат қилди, яъни У мусулмон бўлмаганлардан ёрдам сўради. Масалан, ўзининг амакиси Абу Толибдан, Таиф шаҳрининг таниқли кишиларидан (ака-укалар АбдуЖалил, Мақсуд ва Ҳабиблардан) ёрдам сўрашни лозим билди, Негириянинг ҳокими ан-Нажошийдан эса, Маккадан қочиб чиқишган мусулмонларга бошпана беришни сўради. Шунингдек, Пайғамбаримиз (с.а.в) Ясриб(келажакда Мадина бўладиган шаҳар)дан, ансорнинг бир гуруҳи исломни қабул қилганларидан кейин “Иккинчи Ақаба қасамлари” вақтида уларни сиёсий қасамёд қилишга чақирди.

Мана шуларни ва бошқа шунга ўхшаш ҳаракатларни Пайғамбаримиз (с.а.в) Мадинага ҳижратдан аввал, мушриклар Маккасида ислом давлати ва исломий бошқарув мавжуд бўлмаган шароитда амалга оширганди. Шундан кўринадики, мана шунга ўхшаш шароитларда, яъни ислом ҳокими ва ҳукмронлиги бўлмаган шароитларда, мусулмонлар мусулмон бўлмаган жамият орасида яшашга мажбур қолган вақтларида сиёсат улар учун жоиз бўлмаган фаолият бўлиб қолмайди.

Бироқ шуни яхши тушуниш лозимки, ислом ва исломий бўлмаган давлат ва бошқарув шароитида ўзларига хос сиёсий масалалар ва усуллар мавжуд бўлади.  Аммо биринчи ва иккинчи ҳолларда ҳам Шариат принсипларига ва мусулмон бўлган ёки ундай бўлмаган кишилар тақдири учун ислом ахлоқи ва масъулиятига тўла мос келиши зарур ҳисобланади.

Мақолани рус тилидан ўзбекчалаштирган таржимон: Алибой Йўляхши. 

  1. Адам Смитнинг қарашларидан парчалар …

Капитализмнинг отаси, Ғарбнинг машҳур иқтисод олими Адам Смит (1723-1790) солиқлар ва ҳукуматларнинг роли масаласида ниҳоятда қизиқарли кўришларни олға суради. Унинг ўшандай қарашларидан бир қаторини Туркияда нашр қилинадиган “Türkiye” газетаси (01.08.2011) фаол хабарлар рубрикасида эълон қилди. Улар бизнинг китобимизни ўқийдиган китобхонлар учун ҳам аҳамиятга эгадир деган фикрда уларни ўзбекчага ағдариб шу ерда келтиришни лозим кўрдик.

1) Ҳукуматларнинг асосий мақсади нимадан иборат?

– Ҳукумат, мулк хавфсизлиги учун тузилгандир. Аслида эса ҳукумат, бойларни камбағаллардан ёки бирмунча мулки борларни, ҳеч қандай нарсаси йўқлардан қўриш учун тузилгандир … 

2) Сизга кўра ҳукумат, бу айтганларингиздан бошқа яна нималар қилиши лозим?

– Энг аввал жамиятни хавф-хатардан қўриши керак. Иккинчидан, жамиятнинг  бир аъзосини, унинг бошқа аъзоси зулмидан ва ҳақсизлигидан қўриши лозимдир. 

3) У яна нималар қилиши лозим?

–  Жамиятнинг ҳеч бир шахс(индивид) тарафидан амалга ошира олмайдиган маълум бир ишларини ва унинг аниқ бир тизимларини майдонга келтириш ва уларнинг фаолиятларини йўлга солиб туриш учун ҳам ҳукумат лозимдир.

4) Бундай ишларни қилиш нега ҳукуматнинг вазифаси бўлиши керак?

– Масалан, бирорта овтойўлини давомли ишлатиб туриш харажатларининг хавфсизлиги ва уларга лозим бўлган мулк айрим шахсларнинг иши ва мулки бўлиши мумкин эмас. 

5) Буларнинг иқтисодга қандай алоқаси бор?

– Яхши, равон йўллар, каналлар, кемалар юра оладиган дарёлар кабиларнинг  ҳаммаси, молташиш харажатларини камайтириб, ўлканинг узоқ қисмларини бир-бирига боғлаш учун зарурдир. Буларнинг барчаси ривожланишнинг жуда аҳамиятли кўрсаткичларидир. 

6) Солиқларга назарингиз қандай?

– Солиқ тўлаган ҳар бир киши ўз эркинлиги учун ҳаракатда бўлади.

7) Бадавлатлар янада кўпроқ солиқ тўлашлари зарурми?

– Бадавлатларнинг жамият чиқимларига янада кўпроқ қатнашишлари мантиқсиз эмас. Ҳатто фақат киримлари нисбатида эмас, ундан бироз кўпроғини беришлари мумкин. 

8) Ишсизлик нима учун бунчалик ҳалокатли?

– Киши яшаши учун ҳамиша ишлашга мажбур ва иш ҳақи (маоши) энг озида  унинг  кун кечиришига етадиган бўлиши лозим. 

9) Сизнинг назарингизда бадавлат бўлишнинг йўли нимадан иборат?

– Бир сўз бор: “Пул, пулни топади”, дейдилар. Шу сабаб бироз пулингиз бўлса, қолганини топиш қийин бўлмайди. Масаланинг энг қийин тарафи, ана ўша бирозни қўлга киритишдир. 

10) Сўнгги саволим, тарих қандай шаклда такрорланади?

– Чин, Овропанинг ҳар қандай бир ўлкасидан бадавлатдир.

Буерда келтирилган иқтибосларнинг барчаси Адам Смитнинг 1776 йилда бостирилган “Халқларнинг бадавлатлиги табиатини ва сабабларини тадқиқ этиш” (Русчада, “Исследование о природе и причинах богатства народов (1776 )”)номли китобидан олингандир.  Материал, таржимон Алибой Йўляхши тарафидан ўзбекчалаштирилган. 

  1. Иқтисоднинг солиштирма оғирлиги … Муаллиф: Толиб Ёқубов. 

Халқ матали. Подшоҳ Афандини мот қила олмай хуноб бўлиб юрар экан. Бир куни иккаласи ҳовуз бўйида суҳбатлашиб ўтирганда подшоҳ “Мот қилишим пайти келди”, деб кутилмаганда Афандига савол берибди: “Жаноб Афанди, шу ҳовузда неча пақир сув бор?”. Афанди ўйлаб ҳам ўтирмасдан жавоб берибди: “Шоҳим, пақирингиз ҳовуздай бўлса, бир пақир сув бор”.

Нега биз қўрғошин сувдан оғир, деймиз? Кимъё фанида моддаларнинг “солиштирма оғирлиги” тушунчаси бор. Бунинг учун икки хил моддадан бир хил ҳажмда нусха олинади ва иккаласи тарозуда тортиб кўрилади, қайси бири оғир бўлса бири иккинчисидан оғир ҳисобланади. Одатда, кимъё фанида солиштирма оғирликни аниқлаш учун 1 (бир) куб сантиметр ҳажм олинади. Сув ва қўрғошинни билган ҳар қандай инсон ангишвонадай келадиган бир куб сантиметр идишчаларга солинган сув ва қўрғошиннинг оғирлик сифати қўрғошинда бўлишини дарров тушунади. Билмаганлар сувдан бир пақир, қўрғошиндан бир ангишвона олинса, сув қўрғошиндан оғир, деб хато ўйлаши мумкин.  Юқорида келтирилган маталнинг қизиқ томони шундаки, солишти-рилаётган идишлар (ҳовуз ва пақир)нинг бири (ҳовуз) ҳақиқий идиш, иккинчиси (пақир) ёлғон идишдир.

Иқтисод ҳам шундай. Иқтисоднинг ҳам солиштирма оғирлиги мавжуд. Иқтисоднинг солиштирма оғирлиги бўлмаганда эди, Ўзбекистоннинг иқтисодини Қозоғистоннинг, Хитойнинг, ёки АҚШнинг иқтисоди билан солиштиришнинг имкони бўлмасди.

Ўзбекистонда Ислом Каримов ва Акмал Саидовга ўхшаган, оғиз очганиданоқ ёлғон гапирадиган одамлар бор. Бири ҳар йили Конституция куни арафасида Олий Мажлис минбаридан гапирганда мамлакат иқтисодининг баркамоллиги ҳақида гапиради, иккинчиси ҳар сафар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ёки Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) минбарларидан гапирганда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бузилмайди, тергов органлари ва қамоқхоналарда қийноқлар умуман йўқ, сиёсий махбуслар бизда ҳеч қачон бўлган эмас, дея тингловчиларнинг қулоғига лағмон осади. Иккови ҳам фан доктори, бири иқтисод, иккинчиси – юриспруденция бўйича. Бири – сохта академик, иккинчиси – ҳозирча профессор. Икковида ҳам халқдан уялиш деган ҳис-туйғу йўқ. Иккови ҳам ёлғонни бутун бўйи баробар қилиб кийиб олган. Шулар ҳақида гаплашайлик. Бу сафар Ислом Каримов ҳақида. Кейингиси, насиб этса, Акмал Саидов ҳақида бўлади.

Иккита иқтисодни, масалан, Ўзбекистон ва АҚШ иқтисодини олайлик.  Бу икки иқтисод ва юқорида келтирилган маталдаги икки идиш (ҳовуз ва пақир) орасида қандай ўхшашлик бор? Юқорида айтилди: ҳовуз – табиий ва ҳақиқий идиш, пақир эса ҳовуздай келадиган нотабиий ва бўрттирилган идиш. Уни ҳатто пақир ҳам деб бўлмайди.

Табиий идиш ичида табиий маҳсулот (сув) бор, нотабиий идиш (пақир) бўш, ичида ҳеч вақо йўқ, бундай пақирдан ҳеч ким фойдаланмайди. АҚШ иқтисодига назар солсангиз маҳсулотга лиқ тўла ҳовуз сифатида кўз ўнгингизда намоён бўлади.

Япония иқтисоди ундан ҳам қизиқ. Бу мамлакатнинг денгиздан бошқа табиий ресурслари (бойлиги) бўлмаса-да, иқтисоди дунёда АҚШ ва Хитойдан кейинги учинчи ўринда. Коммунистик Хитой эса ҳаммасидан қизиқ. Бундан 35 йил аввалги Хитой раҳбари Дэн Ся-опин мамлакатида иқтисодий ислоҳот бошламасдан илгари Хитойда ҳар куни ўнминглаб одам очликдан ўлган. 35 йил илгари бошланган ислоҳот нафақат бир миллиард уч-юз миллион аҳолини очликдан қутқарди, балки бу давлат иқтисодини юксаклиги бўйича АҚШдан кейинги иккинчи ўринга олиб чиқди. Бир вақтлар оч Хитой бугун космик ракеталар учираяпти.

Ўзбекистон коммунистик планли-буйруқбозлик иқтисоддан 1991 йилда қутилиши мумкин эди. Шундан ҳам 22 йил ўтди. Ўзбекистон табиий бойликлар (нефть, газ, олтин, уран ва ҳ.) бўйича Япониядан анча илгарида – японлар буларнинг барисини чет давлатлардан сотиб олади ва кемаларда ташиб келтиради. Японлар ҳар бир қарич ердан фойдаланишади, Ўзбекистоннинг бепоён ерлари шўр очиб ётибди, чўл ва саҳрога айланган. Чет элларда қаёққа қарасанг гурос-гурос бўлиб юрган япон ва хитойлик туристларни кўрасан. Чет элларда онда-сонда ўзбекистонлик туристлар ҳам учрайди, бироқ ватанида тирикчилигини ўтказа олмай чет элларга чиқиб кетган ўзбекларни ҳар қадамда кўрасан. 22 йил “ривожланиш” жараёнида Ўзбекистоннинг қишлоқлари ва бир қисм шаҳарлари XX-асрдан аввалги ва XX-асрнинг 70-чи йилларигача бўлган ҳолати –  кўмир, таппи-тезак, ғўзапоя, ўтин-чўп, гувала-лой ўчоқ, мой лампа, шамга қайтди.

“Ўзбекистонда замонавий автомобиллар ишлаб чиқарилаяпти-ку, бу иқтисодимизнинг ютуғи эмасми?” дейдиганлар ҳам топилади. Жавоб оддий: Ўзбекистон автомобиль ишлаб чиқарМАЙди, у бошқалар ишлаб чиқарган автомобиль қисмларини ЙИҒАДИ, холос. Ўзбекистонда янги автомобиль лойиҳасини ўзи ишлаб чиқиб, ўз маҳсулотларидан ўзи автомобиль қисмларини тайёрлаб, автомобиль йиғадиган на инженер-техник ходимлар, на заводлар ва на ресурслар бор. Уларнинг ҳеч бири Йўқ! Мустақилликдан олдин Ўзбекистонда Тошкент экскаватор заводи, Тошкент трактор заводи, Тошкент текстиль комбинати, Самарқанд холодильниклар заводи каби ўнлаб йирик корхоналар бор эди. Ҳозир улар ЙЎҚ! 

Ўзбекистон иқтисодини АҚШ иқтисоди билан таққослаб бўладими? Таққослаш учун бу икки иқтисоднинг солиштирма оғирлигига эътибор қилишимиз керак. Ҳозир 1$ = 2200 сўм. Сўм чиқарилган пайтда унинг долларга нисбатан курси қанча эди? Кимнинг эсида бор? Мен яхши эслайман: 1$ = 5 сўм эди. Демак, 19 йил ичида ўзбек сўми АҚШ долларига нисбатан 440 баробар  кучини йўқотибди, яъни қадрсизланибди.  Оддий тилда айтганда, шу давр ичида АҚШ иқтисоди маҳсулот тўла ҳовуздай сақланган ва ўсган, Ўзбекистонники эса шиширилган, бўрттирилган пақирдай бўм-бўш қолаверган.

Қозоғистон билан таққосласа-чи? Ўзбекистон ва Қозоғистон ўз миллий валюталарини олдинма кейин чиқаришди ва бошида 1 (бир) сўм = 2 (икки) тенге эди.

Ҳозир-чи? Тўғри топдингиз, 1 (бир) тенге = 14,3 (ўн тўрт сўм-у ўттиз тийин) сўм. Бунинг иқтисодий маъноси: 19 йил ичида Қозоғистон иқтисоди Ўзбекистонникидан салкам 30 баробардан кўп ўсган!

Хулоса: Ўзбекистон ва АҚШ иқтисодлари солиштирма оғирликлари нисбати 1:440, Ўзбекистон ва Қозоғистон иқтисодлари солиштирма оғирликлари нисбати эса 1:30 экан.

Ўзбекистон иқтисоди ҳақида гапирар эканмиз, яна иккита муҳим нарсага эътибор қаратишимиз лозим.   Биринчисини муҳтарам ўқувчи мақоланинг олдинги абзацидан сезган бўлса керак. Мен доллар ва тенгенинг ўзбек сўмига нисбатан курсини Ўзбекистон Марказий банки курси бўйича олдим. Авторитар давлатларда доимо ёлғон гапирадиган нафақат давлат бошлиғи, балки яна икки ташкилоти – Марказий банк ва Статистика комитети – доимо ёлғон информация тарқатиш билан шуғулланади. Бироқ, валюталарнинг ҳақиқий курсини “қора бозор” аниқлайди. “Қора бозор”да АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатан курси 3200 атрофида эканини мутахассислардан эшитганмиз.

Ҳақиқий бозор курси бўйича Ўзбекистон ва АҚШ иқтисодларининг солиштирма оғирликлари нисбати 1:640 эканлиги кўринади. Иккинчиси  академик Ислом Каримовнинг совет ўтмиши билан боғлиқ. “Қуш уясида кўрганини қилади” деганларидай, совет тузуми шароитида шаклланган Ислом Каримов 1994 йилда ўзбек миллий валютаси “сўм”ни муомулага киритишда тангалар-у қоғоз пулларни худди совет тангалари ва қоғоз пулларининг номиналидай чиқартирди. Тез орада тангалар кўздан ғойиб бўлди, 1, 3, 5, 10, 25 ва 50 сўмликлар лўлининг иштонидек увадаси чиқиб кетди ва муомаладан йўқолди. Европа Иттифоқи “евро”сининг 1 сенти (1 “тийини”) чиқарилгандан бери муомаладан чиқиб кетган эмас. 

Тарих.  2-чи жаҳон урушидан кейин иқтисоди дабдала бўлган ғарбий Германияда иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар бошланди ва унга АҚШ ҳукумати бош бўлди, унинг оккупацион армияси эса ислоҳотларнинг изчил боришини кузатиб турди.

Германиянинг қонунлар ишлаб чиқарувчи янги органи Бундестаг 2-чи жаҳон урушини келтириб чиқарган, ўнлаб миллион инсонларнинг ўлимига сабабчи бўлган нацистлар партияси (Германия национал-социалистик ишчилар партияси)нинг барча тирик қолган аъзолари давлат лавозимини эгаллаши мумкин эмаслиги ҳақида  қонун қабул қилди ва Германия бу қонунни изчиллик билан амалга оширди. Бу – ўта муҳим сиёсий тадбир эди. Иқтисодни тиклаш учун америкалилар Германияга машҳур банкир Жозеф Дожни олиб келдилар ва у кейинчалик дунёга машҳур бўлиб кетган “Дойче-банк”ни ташкил қилди. Оддий тилда айтганда, унинг иш юритиш усули ўта оддий эди. У “иш ташкил қиламан, иш ўринларини кўпайтираман” деган одамлар олдига битта шарт қўйди, холос:  “фақат фойда билан ишласанг сенга ҳар қандай кредитни бераман, зарар билан ишласанг, бир чақа ҳам кредит олмайсан ва ишхонанг ёпилади”. 50-чи йиллар Германия тарихида юқори даражада ўсиш йиллари бўлди.

2-чи жаҳон урушидан Япония иқтисоди ҳам дабдала бўлиб чиққан эди. Америкалилар Ж.Дожни Германиядан Японияга ўтқазишди. У ва унга ҳамфикр бўлган Япониянинг ўша пайтдаги Бош вазири ўзларининг ислоҳоти асосини: “Япония миллий бюджетининг 40% ни миллий маорифни ривожлантиришга сарфлайди” деб эълон қилишди.

Бюджетдан маош олиб ишлайдиган бошқа соҳалар қатлами бу ислоҳотга кескин қарши бўлишди. Бош вазир чиқиш қилиб: “Бу ислоҳотнинг натижасини 20 йилдан кейин кўрасиз,” деди. Шу ислоҳот туфайли Япония дунёнинг энг қудратли давлатларининг бирига айланди. Яна такрорлайман: халқни оммавий саводли қилиш, талантли (иқтидорли) ёшларни қўллаб-қувватлаш, фанга кенг йўл очиш – Япониядаги ислоҳотнинг асосини ташкил этган. Банкир Ж.Дож Тайваннинг дунёда ривожланган давлатлардан бирига айланишига ҳам катта ҳисса қўшган.

СССР тарқаганда пайдо бўлган янги давлатлар орасида бели бақувватлардан бири Ўзбекистон эди. Бели бақувватлик нима? Бели бақувватликни давлатнинг ерости ва ерусти бойликлари, фани, олий ўқувюртлари, Фанлар Академияси, завод ва фабрикалари, унумдор ери ва, энг асосийси, меҳнаткаш халқи ташкил қилади.

Буларнинг барчаси у ёки бу даражада Ўзбекистонда бор эди. Болтиқбўйи давлатлари (Литва, Латвия, Эстония)нинг денгизга чиқиш йўллари, ўрмон ва чорвачиликдан бошқа нимаси бор? Ҳеч нарса! Молдавиянинг ҳам вино ва олмасидан бошқа бирор табиий бойлиги йўқ. Грузия ҳам шу. Бироқ бу давлатлар халқларининг эркинликка интилиши СССРдан чиққан бошқа давлатлар халқларининг эркинликка интилишига қараганда таққослаб бўлмас даражада юксак эди. Раҳбарларни айтмай ҳам қўяқолай. Бу давлатларнинг иккитаси ҳозир Европа Иттифоқининг тенгкучли аъзолари, бошқа иккитаси Европа Иттифоқига кириш остонасида турибди.

Мен мамлакат иқтисодини модернизация қилиш, унга янги куч-салоҳиёт бериш, халқнинг турмуш даражасини кўтариш, ишлабчиқарилаётган энергияни биринчи навбатда халқ эътиёжи учун сарфлаш, замонавий, рақобатбардош товарлар ишлабчиқаришни йўлга қўйиш ва турли хил масалаларни ўйлар эканман, доимо миямга бир фикр қайта-қайта келаверади: давлат раҳбари ва унинг энг яқин ҳамфикрлари халқини ҳеч бўлмаганда ҳурмат қиладиган, нияти тоза одам бўлиши керак! 1989 йилда биз сиёсий кураш майдонига чиққанимизда давлат мустақиллиги ватанимизга айнан шундай одамни тўҳфа қилади, деб ўйлар эдик.

Мустақиллик халққа орқаси билан ўгрилди – у давлат тепасига Ислом Каримовни олиб келди. Тез орада у нафақат халқни ҳурмат қилмаслиги, аксинча, у ўзбек халқига нафрат билан қараши аён бўлди. Унинг биринчи қилган иши 1990 йил март ойида шаклланган ва таркибида демократик мухолифат бўлган парламентни айнан шу руҳдаги депутатлардан тозалаш бўлди: бирини қамади, бирини ўлдирди, бирини чет элларга чиқиб кетишга мажбур қилди ва ҳ.

Ҳар қандай давлат иқтисодининг халқаро майдондаги обрў-эътиборининг асосий кўриниши унинг миллий валютасининг дунёдаги асосий валюталар (доллар, фунтстерлинг, евро, рубль, иена, юань ва ҳ.) билан эркин айирбошлашидир.  Ислом Каримов шуни ҳам уддалай олмади, бу масалада Ўзбекистон иқтисоди Шимолий Қурия, Куба ва Африка қитъасидаги энг қолоқ давлатлар иқтисодлари қаторидан жой олган.  Илгари одамлар Ўзбекистонга иқлимни Худо берган дейишса тушунмас эдик.  “Британия қироллик географик жамияти”нинг бюллетенида ёзишича “Ўзбекистон минтақаси қуёш радиациясининг ҳажми бўйича НОЁБ иқлимга эга экан. Эскилар “Еримизга калтакни тиқиб қўйсанг ҳам кўкариб чиқади” деб бекорга айтишмаган экан. Ўзбекистон пилла етиштириш бўйича дунёда 3-чи ўринда туради (йилига тахм. 25.000 тонна) ва ҳеч қийналмай уни йилига 300.000 тоннагача чиқариши, яъни Хитойдан (йилига 500.000 тонна) кейин 2-чи ўринга кўтарилиши мумкин.  Битта асосий ташкил этувчи етишмайди: ўз халқини ҳурмат қиладиган, ақли расо раҳбар керак, холос. Бундай раҳбар халққа тўлиқ иқтисодий эркинлик беради, ўзининг ўғри, муттаҳам ва очкўз лавозимдорларини жиловлайди – қолганини халқнинг ўзи бажаради.

Ҳар йили Конституция куни олдидан Ислом Каримов Олий Мажлиснинг сохта партиялари ва депутатлари олдида мамлакат иқтисоди ҳақида нутқ сўзласа менинг кулгим қистайди ва бир нарса эсимга тушади. Бундан 50 йиллар илгари Жиззахда жуда юпун кийинган, ёзин-қишин ялангоёқ юрадиган, оқ кўйлак-иштон кийган, бошяланг ва қотма бир чол пайдо бўлди. У қаерда пайдо бўлмасин унинг икки қўлида иккита катта бўш пақир бўларди. У югуриб юрарди, 50-100 метр югургач таққа тўхтарди (одатда кўлмак уюлган жойда) ва бир оёғини тиззадан букиб, бир оёқда турган ҳолда 5-10 минутлар чамаси пақирларни шақиллатиб ирғишлаб турарди. Кейин яна югуриб кетарди. Чол биров билан гаплашганини ҳеч ким кўрган эмас. У Жиззах ва Самарқанд орасида юрарди, холос. Ислом Каримовни мен шу чолга ўхшатаман: у ҳам бўш пақир кўтариб олган, йилда бир марта Олий Мажлисда бир соатча ўша бўш пақирларни шақиллатиб сакраб туради ва югуриб кўздан ғойиб бўлади. У ҳокимларни алмаштираётган пайтда ўша бўш пақирларни кўтариб вилоят марказларида ҳам пайдо бўлади ва ўша ерда ҳам пақирларини шарақлатиб (иқтисод ҳақида гапириб) ярим соат ўйин қилиб беради. Ўша чолга ўхшаб 24 йилдан бери у биров билан гаплашганини ҳеч ким кўрган эмас (Исмат Хушевдан бошқа дейилса тўғри бўлади).

Мақоланинг сўнгида мен Ислом Каримовга мурожаат қилмоқчиман. Жаноб Ислом Абдуғаниевич! Сиз қўлингиздаги баҳайбат, нотабиий, ёлғон, ҳеч ким фойдаланмайдиган бўш пақирингизни қанчалик шақиллатиб югурманг у табиий маҳсулотга тўлиб қолмайди. Сиз ҳар сафар ангишвонага жой бўладиган Ўзбекистон иқтисодини бошқа мамлакатларнинг ичи маҳсулотга лиқ тўла катта ҳовуздай келадиган иқтисодидай қилиб кўрсатишга чиранманг. Иқтисоднинг солиштирма оғирлиги тушунчасини билган одамлар Сизнинг иддаоларингизга ишонмайди.

I I Бўлим: Халқаро масалалар ҳақида …

I I Бўлимнинг мундаражаси:

  1. Нега АҚШ Катта Яқин Шарқни портлатиб юборди? – 66
  2. Қандай бошланди ва қандай давом қилмоқда? -78
  3. Халифалик ёки Исломий сиёсат узаги … – 78
  4. Чин, АҚШ Ўрта Осиёдан Россияни сиқиб чиқармоқда – 83.
  5. Исломий бошқариладиган демократия … – 86

6.Ўрта Осиёда Исломга қарши сиёсат -87

  1. Секуляризм, дин ва давлат муносабатлари… – 90

8.Ўрта Осиёда янги Буюк Ўйин – 97 

  1. Нега АҚШ Катта Яқин Шарқни портлатиб юборди? 

Игорь Шишкин: Нима учун Америка Катта Яқин Шарқни портлатиб юборди? 

Таржимондан: Маълумки, Шимолий Африка ва араб дунёси деб аталувчи Яқин шарқда (бошқача Катта Яқин Шарқ ҳам дейдилар) анчадан буён мавжуд давлат режимларига қарши ғалаёнлар давом этиб турибди. Уларнинг бир нечасида (Тунис, Миср, Яман каби ) давлат бошлиқлари ҳисобланган диктаторлар вазифаларидан туширилиб, ҳатто мамлакатдан ташқарига чиқарилиб юборилмоқда ёки улар ўзлари жон сақлаш умидида қочиб кетишаётирлар. Воқеалар ҳақида дунё матбуот воситалари ёзишган хабарларда уларни таҳлил қилган материаллар учрамаяпти ёки улар жуда оздир. Номлари тилга олинган мамлакатларда содир бўлган ва ҳозир ҳам давом қилаётган норозиликларнинг ички хусусиятлари, уларнинг юзага чиқиб кетишига асос бўлган иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ва, бошқа ташқи сабаблар ҳақида бирмунча дуруст таҳлил қилинган бир материал regnum.ru  саитида Игор Шишкин имзоси билан тарқатилди(унинг интернет адреси:  http://regnum.ru/news/1395636.html ) . Унинг сарлавҳаси ўзбек тилига ағдарилган шаклда юқорида келтирилди. Бу таҳлил, ғалаёнларнинг советлар истибдодидан қутилганига ҳали ҳеч қанча замон кечмаган, тарих назарида жуда ёш мустақиллик давлатлар ўрнашган Марказий Осиёда акс садо бериши ёки бу ерларда ҳам ўша ғалаёнлар ташкил этилиши мумкинлигига диққатни қаратиши  билан менга аҳамиятли туюлди.

Менимча, бу таҳлил диққат билан ўрганиб чиқилса ва унинг хулосалари ЎХҲ амалий фаолиятида ҳисобга олинса ёмон бўлмасди. Шунингдек, яқинда янги.дунё саҳифасида эълон этилган каминаи камбағалнинг мақоласида тил текизилган ва маъноси кенгроқ очилмаган бир-икки  нуқталарга ҳам бу таҳлил аниқлиқ киритади деб ҳисобладим. Шу сабабдан Игор Шишкиннинг “Нима учун Америка Катта Яқин Шарқни портлатиб юборди” мақоласини ўзбекчага ағдариб, ўзбек тилида ўқийдиган ўзбек ўқувчилари (ЎХҲ амалий иш фаолиятининг асосий объектини ташкил қилувчилар) ҳукмига ҳавола қилишни бугунимиз учун муҳим бир иш, амалий фаолиятимиз учун аниқ бир маълумот(информация) бўлар деб билдим. Алибой Йўляхши, 08.06. 2011, пайшанба.

Қадрли ўқувчилар, марҳамат қилиб, мақоланинг баъзи бир жуда оз жузъий қисқартирилган мазмунини каминаи камбағал ифодасида  қуйида ўқинг ва танишинг: 

Нима учун Америка Катта Яқин Шарқни портлатиб юборди? Тунис ва Мисрдаги тўнтаришлар, деярли барча араб давлатларидаги ҳукуматларга қарши оммавий ҳаракатлар, қуролли исён ва Ливияга қилинган ташқи тажовуз(агрессия) биргалашиб, бўҳрон (кризис)нинг ташқи ва ички факторлари ҳақида қизғин  мунозаранинг келиб чиқишига сабаб бўлди. Албатта, инқилоб ва исёнларнинг бошланғич сабабларини давлатларнинг ўз ичларида излаш лозимлигини тушунтиришга ҳожат йўқ деса бўлади.

Масалан, халқ оммаси эскичасига яшайверишни истаганларида 1917 йилда Россия империализмининг, 1991 йилда Совет Иттифоқининг барбод бўлишини ҳеч қандай ташқи ёвуз кучларнинг кириб келиши  амалга ошира олмаган бўларди, ҳокимият эса, ҳамишагидай эскичасига бошқаришини давом қилаверарди. Бу мана-мана классикадир, кўриниб турган фактдан кўз юмиб бўлмагани каби бундан ҳам ҳеч ерга қочиб қутилиб бўлмайди. Араб давлатларининг жуда кўпчилигида қачонлардан буён шунчалар кўп муаммолар йиғилиб, порохга тўлдирилган бочкага айланганди. Бундай бочка ва бочкаларга ўт тегизадиганлар  эса, ташқарида истаганингизча топилади. Шу сабабдан ҳам араблар, АҚШ Марказий Разветка бошқармаси (МРБ) ва Массад ( Моссад ) – дан хафа бўлмай, ўзларининг аҳволига қарасалар яхшироқ бўларди. Бироқ, портловчи материаллар керагидан ортиқча йиғилиб қолган мамлакатлар ва булардан бошқа (Россияни ҳам қўшиб қараганда) мамлакатлар ва халқларда вазият сезиларли даражада фарқлидир. Булар учун ташқи фактор биринчи, ҳал қилувчи ўринга чиқади. Порох тўлган бочкани истаган вақт портлатиш мумкин эди. Масалан, бундан бир йил аввал ёки кейин. Аммо АҚШ бочкага ўтни нега бугун ташлади? Қандай мақсадда, нима учун? Улар фақат Катта Яқин Шарқдаги портлашлар билан қаноатланиб қоладиларми? 

Ниқобланиш ўйини амалга ошмади. Бутун дунё оммавий ахборот органлари, уларнинг изидан Россиянинг либерал ва ярим расмий (официоз) ахборот воситалари (1) Катта Яқин Шарқда қўзғалишларнинг бошланишиданоқ, ўз ўқувчилари, тинглавчилари ва томошабинларига изчиллик билан бу воқеаларда АҚШ дахлсизлиги ҳақида тарғибот олиб боришди. Ҳатто Қўшма Штатларни воқеаларнинг қурбони, асосий ютқазган, жабрдийда тараф қилиб кўрсатишга уринишдилар.  Бу ахборот воситаларида тарқатилган хабарларга ишонадиган бўлсангиз, наточиларнинг бомбалари остида қурбон бўлаётган бегуноҳ ливиялик гўдаклар, хотинлар ва қарияларга эмас, балки «бечора» америкалиликларга ва кутилмаган воқеаларга  истамасдан аралашиб қолган уларнинг идеалист, «камбағал»  президентларига ачиниш лозим бўлади.

Воқеаларнинг биринчи бир ярим ойида салобатли экспертлар, бизни «Теҳрон қўли», ҳийлакор аятоллалар, ливиялик исёнчиларга қурол олиб бораётган Эронннинг эсминцлари билан бизнинг кўнгулларимизга қўрқув солдилар. Қаранг, бугун ўша ўйинчоқ қўрқутувчиларни бирор киши хотирлаяптими?

Анчагина билимли, унча-мунча маълумотларга эга ҳисобланган мутахассислар ҳам Катта Яқин Шарқдаги инқилобларда Американинг манфаати йўқлигининг объектив тарафлари ҳақида  сўзлайбошладилар: ағдарилган режимлар американинг содиқ вассаллари эдилар; Каддафий эса, Америка истаган ўзгариш тарафга бурилганди, бу бурилиш эса, бошқача назардан қолган мамлакатларга ибрат қилиб кўрсатиш учун Америкага жуда зарур эди; домино самараси нефт монархияларининг барбод бўлишига олиб келиши мумкин; ўтиш даври ҳукуматлари вазиятни ўз қўлида тутиб тура олмаслиги мумкин ва оқибатда ҳамма жойда доим ҳозир Ал-Қоида (Аль-Каидой ) бошчилигида  исломчилар Яқин Шарқ нефти ва уни узатиш йўллари устидан назоратни қўлга киритадилар. Бироқ дангасаларгина, Американинг иккита мусулмон мамлакатида уруш олиб бораётганини, АҚШ президентлик кураши бошланганини ва Обаманинг Нобел мукофоти лауреати эканини ўйламаслиги мумкин.

Қонхўр диктатор қўл остида ҳалок бўлаётган халқни мусибатда қолдиришни қабул қила олмасликларини кўрсатиб, Ливияга ракета-бомбали зарба беришда қатнашиш билан АҚШ озодлик мақсадларига содиқлигини намойиш қилиши очиқ кўриниб турган фактдир. Клинтон хонимнинг, Пентагон ( Пентагона ) шефи бошчилигидаги тинчликсевар америка ҳарбийларининг Обамани ҳақ йўлдан адаштиргани ҳақидаги енгил ибораларини ҳам унутишмадилар. Ўзининг кибрли мақсадлари учун айёр Саркозининг  иккиланиб, шубҳаланиб турган Американи Ливиядаги жанжалга тортаётганини ҳам унутишмадилар.

Воқеаларни мана шундай кўринишда тасвирлашнинг адолатли эканлигини  тасдиқлаш учун Каддафийга қарши курашда қумондонликни НАТО (НАТО) тизимларига топшириб, АҚШ ўзини ўзи четлаштирганини кўрсатадилар.

Бундай ифодаларга қарши бирор сўз айтиш жуда қийин бўлиб, бундай ишни фақат ёвуз ниятли ва фитналар чиқариш назариясига суянадиган кишиларгина араб дунёсидаги қўзғолишларни атайлаб чиқаришда Американи айблашлари мумкин дейдилар.

Бироқ келинг, атамалар, мадҳларда чалкашиб кетмасдан, америка “гуноҳсиз”лигини кўр-кўрона мадҳ этувчилар суянган вазиятга соғлом мантиқдан қараб кўрайлик.

Буни, бундай қарашни эса, Обамага Нобел мукофотини тақдим этиш маросимидаги унинг нутқидан бошлаймиз. Хотиралар заифлашмаган бўлса, Обаманинг  ўша нутқи “адолатли уруш” назариясини, ҳарбий кучларни қўллаш ҳуқуқини, “гуманитар истило (интервенция)”ни ҳам қўшиб асослашга бағишланган эди. Шунинг учун Ливияни бомбалаш бошланганида АҚШ президентидан Нобел мукофотини қайтариб олиш керак дейилган талаблар тарқалиши Америка президентини ҳайрон қолдирди. Шу сабабдан ҳам Обама, тинчлик ўрнатувчи мақоми ва бомбалашга буйруқ орасида “Америкаликлар ҳеч қандай қарама-қаршилик” кўрмайдилар дея баёнот берди(2).

Нобел мукофоти сингари, Ливияга қарши урушда қумондонлик америкали генераллардан НАТО генералларига ўтиши ҳам тўполонларда АҚШ қатнашмаётганини исбот қилмайди, қила олмайди. Америкаликлар аталани пиширдилар, уни ичишни ёки ичдиришни эса иттифоқчилар бажарадилар. Бу бугунги замонимиз учун мутлақо нормал бир сиёсатдир. Ёки НАТО-ни Қўшма Штатлар тизимидан ташқаридаги қандайдир мустақил ташкилот деб билувчилар ҳам борми?

Узоқроқ кетилса масаланинг моҳияти янада кўпроқ кўринаверади. «Твиттер» технологияси кўрсатдики, америкали демократик принцип фаоллари (ҳайрон қоларлик бир ҳолатда) Тунисда ва Мисрда амалий иш стажировкаси ўтаётган ёки ўша мамлакатларнинг давлат тизимларида ишлаётганлар бўлиб чиқди. Ўтган йилнинг август ойида Обаманинг кўрсатмасига кўра араб дунёсида инқилоблар ташкил этиш имконлари яширин ўрганиб чиқилганлиги ва ўша вақт ана шу инқилобий жараённи қўллаб-қувватлаш йўли танланганлиги бугун оммадан яшириб бўлмас бир ҳолга келди.

Бундан сўнгра, Ливия ҳақидаги БМТ(Совбеза ООН) эълон қилган иккита қарор кимнинг талаби оқибатида қабул қилинганлигини билиш жуда аҳамиятли бир масала бўлмай қолади.

Бундай мисоллар келтиришни истаганча давом эттириш мумкин. Шунга қарамасдан яна битта «разветбелги» ҳисобланган бир мисол келтираман. Бу мисол,  Яқин Шарқда жуда яхши ташкил қилиниб, амалга оширилган информацион кампания бўлиб, унда АҚШ ҳақиқий роли кўрсатилади.

Дунё давлатлари ичида Америка биринчи бўлиб информация урушининг қувватини тушуниб етди ва ҳаммадан аввал бу урушнинг санъатини эгаллаб олди. Бугун дунёда ҳеч бир мамлакат энг юксак (глобал) сатҳда оммавий ва бутун фазони қоплаган информация амалиётини олиб бора олмайди(ҳатто ҳозирча қисқа вақтли бўлса-да). Бошқа мамлакатлар учун энг юқориси регионал эмас, фақат давлат даражасидир. Бу соҳада АҚШ мутлақо биринчи ўринда. Бу эса мамлакатга жуда катта имкониятлар беради. Бироқ баъзилари уларни батамом ошкор қилиб қўяди.

Биринчи марта АҚШ 2008 йилги август урушида (Грузия ва Россия урушида) ўзини  билдириб қўйди. Ўша урушнинг бошланиши ҳақида иккита, Россия ва Ғарб тахминлари мавжуддир. Биринчи тахмин бўйича,  Сакашвили Россиянинг иғвосига учиб, Жанубий Осетияга бостириб киради. Иккинчи тахминга кўра, Сакашвили Вашингтондан келган хабарларни нотўғри тушуниб, Жанубий Осетияга ва русларнинг батальонига бостириб келади. Бу тахминларнинг ҳар иккаласида ҳам урушни бошлаган Сакашвили бўлиб чиқади. Бироқ воқеалардаги информацион қисмни ҳамма тарафнинг сукут сақлаши билан чиқариб ташлангандагина бу тахминлар мавжуд бўла олади.

Грузин-Осетин чегарасидаги вазият узоқ вақт можаро чиқиш ҳолатида турди. Шу сабабдан ҳам мамлакат, ҳарбий мухбирлар, дунёнинг илғор информацион агентликлари ва телеканаллари мухбирлари билан тўлиб тошиб кетганди. Аммо уларнинг бирортаси ҳам грузин ҳарбийларининг ҳаракатини ва Цхинвални бомбалашларини сеза олмадилар. Уларнинг уруш ҳаракатлари бошланганидан кейинги уринишлари ҳам жуда қизиқ бўлди. Русларнинг ҳужумни қайтаришини ва уларга ҳужумларни бир хил кўринишда хабар қила  бошладилар. Бундай тарқатилган хабарларнинг кўпчилиги кўп ўтмай нотўғри бўлиб чиқди.

Ливияда Кадаффий режимига қарши жуда кенг миқёсда, беўлчов даражада информацион уруш ташкил қилинди. Буни исбот қилишга бугун ҳожат ҳам йўқ. Бу ишни ўз усталари (мутахассислар) олиб борди ва уларни ўз ўринларига яхшилаб тахлаб чиқдилар (3). Ҳозир эса фақат унинг жамини кўрсатиш мумкин: бугунга қадар кўрилмаган ўлчовда ўтказилган информацион уруш кампанияси, уни буюртмачига Ливияда сиёсий беқарорлик келтириб чиқаришни жуда тез ва самарали ҳал этишни таъминлади. Шу билан бундай ўлчамнинг ташкилотчилик сифати яна буюртмачи ягона АҚШ эканлигини кўрсатади. 

Тахминлар(Версии). Американинг жуда эҳтиёткорона сиёсат ўтказишига қарамай, унинг интилишларини кузатиш анча мушкулдир. Аммо шуниси ҳам борки, Яқин Шарқдаги портлашларни келтириб чиқаришда АҚШ роли кўриниб турган бир ҳақиқатдир. Бироқ улар бу портлашларни нега келтириб чиқарди ва улар бундан қандай мақсадларни кўзда тутмоқдалар? Мана бу масалалар энг муҳимларидир. Буларга эса, очиқ кўриниб турган жавоб йўқ. Фақат жавоб ўрнида жуда кўп тахминларни келтириш мумкин, холос.

Тахминлардан  бирига (америкачасига) кўра, араб дунёсида йиғилиб қолган муаммолар албатта инқилобларга олиб келиши муқаррарлигини, вассал ҳокимларининг барбод бўлишини  Америка ҳаммадан олдин тушуниб етди ва шунинг учун оммавий қўзғолишларни, халқ ҳаракатларини ўзлари бошқаришни ва натижаларни ўзларига керак бўлган йўналишга бошқаришни лозим топишдилар. Бу ҳолни, умрини яшаб бўлишган режимларни (4) қутқаришга бекордан бекорига куч сарфлашдан кўра афзаллироқ ҳисоблашдилар. Бу эса, регионда Америка устунлигига сезиларли зарар келтирмайди. Ислом фундаменталистлари ривожланган демократия шароитида “ҳал қилувчи натижаларга эришишлари мумкин. Бироқ, араб дунёсидаги энг катта некбин (оптимист) ҳам бундай бир ҳолат бўлишини хаёлига келтира олмайди. Эски ҳукмдорлар орасида, қўшинларда ва махсус хизматларда ҳам исломчиларнинг тарафдорлари жуда озчиликни ташкил қилади. Бу ерда замановий ҳарбий қумондонларнинг барчаси ғарбийлашганлардир”(5). Шунинг учун АҚШ, инқилобларга ҳамладор бўлган ўз назорати остидаги Яқин Шарқда  вазиятнинг  кескинлашишига яхши онглаган ҳолда киришди. Чунки қисқа вақт давом қиладиган ғалаёнлардан сўнгра, АҚШ, бугунгидан ҳам қулай назоратида тута оладиган, янада барқарор квазидемократик регионни қўлга оладиган бўлди.

Жуда ҳам ишончли тахмин, буниси Тунис ва Мисрдаги  оммавий қўғалишларда жуда бир қизиқ хусусиятга, яъни бу инқилобларда ижтимоий- сиёсий, энг муҳими сиёсий талаблар қўйилмаётган «твиттер» инқилобига бориб тақалади. Бу хусусиятни барча кузатувчилар бир хилда кўрсатаётгани ҳам ўзига хос кўринишни акс эттиради. Улар, яъни ғалаёнчилар ҳукуматларига (ҳукмдорларига) қарата ижтимоий- сиёсий, айниқса сиёсий талаблар билан мутлақо алоқаси бўлмаган асосан “Жонга тегдинг!”, “Кет” каби шиорлар остида  давом қилдилар. У инқилобларда бу шиорлардан бошқа ҳеч нарса бўртиб кўринмади. Натижада зафар қозонган халқ, Асосий Қонунлари (Конституциялари)да тақдирни ҳал қилувчи ўзгаришга, яъни уларни бир шахс кетма-кет икки муддатдан ортиқ қонуний давом эта олмайдиган ҳолатга эришдилар. Бошқа ҳаммаси эскича ўзгаришсиз қоладиган бўлди. Ачинарлиси шулки, бу инқилоблар, ҳеч қандай бир шаклда мавжуд инқилобий вазиятларни юмшатмайди, араб мамлакатларини порох бочкасига айлантирган муаммоларни ҳал қилмайди. Аксинча, улар янги, демократиклашганга ўхшаш режимларни, эски авторитарларидан ҳам беқарорлироқ шаклда вужудга келтиради. Муаммоларнинг ўткирлиги исталган замон норози оммани (чунки улар озайиб қолишганлари йўқ) ҳозиргина амалда кўрилган технология билан такрор тўплай бошлайди ва яна улар “Кет!” дея бошлайдилар. Чунки янги режим бир йилда жонга тегиб қолиши мумкин, ахир. [Бу ҳол Қирғизистондаги қисқа замон ичида содир қилинган Бақиев ва Ўтинбоева “инқилоб”ларида яққол исбот бўлди – таржимон  изоҳи ].

Иккинчи тахмин (антиамерика тахмини), бирмунча мантиқий қарашларга асосланган бўлиб, Катта Яқин Шарқда содир бўлаётган воқеалар, квазимиллий давлатлар – бошқариладиган АҚШ гиперимпериясининг  ғиштларини қалашга қаратилган американинг «рангли тўнтаришлар» сиёсатининг давомидир. Юрий Крупнов ( Юрия Крупнова) фикрига кўра, бу “АҚШ геосиёсатининг Катта Яқин Шарқни қайта ташкил этиш ва қайта тизимлашга интилишида қонуний бир йўлдир. Мақсад эса  ягона, яъни кўрсатилган доирада янада назоратга мойил ва ишга лаёқатли режимларни тасдиқлаб олишдир. Бунинг устига АҚШ учун ёқилғи оқимларини назорат қилишда ва нефту газни  “тўғри” йўналишга (6) ҳайдашда тўсиқ бўлмайдиган  ишончли ва содиқ маҳаллий раҳбарлар жуда кераклигини ҳам қўшиш лозим.”

Бу тахминни синдирадиган тош эса, Ливиядир. Крупновнинг ҳисобича, “Ливия, Жамаҳириянинг раҳбари саҳнадан туш (7) дейилаётган очиқ хабарларни “тушунмаётганлиги” ёки “эшитмаётганлиги” билан Тунис ва Мисрдан фарқ қилади.  Бир қарашда Ливияда ҳам вазият, Мисрда мухолифат билан ўйин қилиб, оқибатда воқеаларни янада чуқурлаштириб юборган Муборак билан бўлган ҳолатга жуда ўхшаб кетади. Бу ерда Муборакнинг ақлга келиши ва таслим бўлиши учун Обаманинг биргина баёноти кифоя қилганди. Каддафий эса ҳазиллашадиганлардан бўлиб чиқмади. Оқибатда америкаликлар куч ишлатишга киришдилар. Ливияда масала ҳа демай қуролли ғалаёнга айланмаганида ва БМТ Хавфсизлик Комитети №1970 қарорини қабул қилмаганида нима бўларди? Ҳозирлар, қуролли исёнчилардан ўзини қўриқлашга уринган қонуний ҳукуматга қарши чет эл босқинчилигига ижозат берган  БМТ Хавфсизлик Комитети №1973 қарори ҳақида жуда кўп ёзишадилар. Бу қарорни дунёни Вестфал системасига солиш ҳукми деб қабул қилиш энг адолатлиси бўларди. Аммо бундан олдингиси ҳам ўз ажойиблиги билан бунисидан қолишмайди. Бу қарор, барча мамлакатларга Каддафий оиласини унинг қизини ҳам қўшиб (8) қабул қилишни тақиқлайди. Бу билан Полковник ютқазса, уни ва унинг оиласини очиқчасига ҳалок қилишга қарор қилинади. Бундан кўринадики, Ливиядаги урушнинг сабаби Каддафийнинг ўжарлиги эмас экан, ахир. Бу мамлакатда воқеаларни бошидан бошлаб куч ишлатиш сценарияси бўйича бошлаб юборишди-ку. Каддафийга эса воқеаларни бузмаслиги учун унинг таслим бўлиш ёки қочиб кетиш йўллари кесиб қўйилди. Унга ўлимигача курашишдан бошқа ҳеч бир имкон қолдирмадилар.

Хавфсизлик Кенгашининг бу қарори, Ливиядаги жанжал “буюртма тепалаш” эканлигини исбот қилишга энг яхши исбот бўлиб хизмат қилади. Бундан, ҳеч ким мухолифатнинг ишончли зафарини исмаётганлиги ҳам очиқ кўринади. Бу ерда қанақа тўсиқсиз “ҳайдаш” (ёнилиғини) бўлиши мумкин? Қачонки бу мамлакатда Тунис ва Мисрдаги каби фақат сиёсий беқарорлик эмас, ҳарбий беқарорлик ҳам тайёрлаб қўйилди.

Худди шундай исталган бошқа тахминларни ҳам келтириш мумкин ва ҳар сафар соғлом фикрга тўғри келмаган оқибатга келиб тақалаверилади, яъни америкаликлар ўзларининг зарарига ишлаётганга ўхшаб кўринаверади. Барча тахминларга кўра ҳар сафар регионда муқаррар беқарорлик ва жуда турғун бўлмаган сиёсий қурулмалар пайдо бўлади. Бунинг устига ҳозирги вақтда Катта Яқин Шарқ Қўшма Штатлар тарафидан назорат қилинади, уларнинг муҳим ҳаётий сиёсий ва иқтисодий манфаатлари АҚШ боғлангандир (дунёда  аниқланган нефт зоҳираларининг 60%, Ироқ ва Афғонистон уруши учун жавоб берадиган АҚШ Марказий Қумондонлиги, 5-флоти қумондонлиги ва жуда кўп ҳарбий базалари ва яна бошқалар АҚШ тегишлидир).

Михаил Ремизов (Михаил Ремизов) бундай ҳайрон қоларлик ҳодисани тушунтириш учун Ғарбнинг уйғониш концепцияси билан буларни қиёслашга уринади. “Агар Ғарб мустамлакачилигининг биринчи даврида буюк ҳудудларни истило қилиш, ўз назоратига олиш билан бирга уларда маълум бир маданий тартиб ҳам ўрнатишган бўлсалар, бугун  ўша назорат ва тўғридан тўғри бошқа давлатлар ишига аралашишади-да, у ерларда ҳуқуқий тартиблар ўрнатишни эса кўзда тутмайди. Балки уларнинг аралашиши бу регионда тартибсизликни кучайтиришга олиб келиши мумкин.  Бошқа давлатлар ички ишига аралашиш йўналиши стратегик масъулиятсизликни кўзда тутади” (9).

Соғлом фикрга(мантиққа) жавоб берадиган тушунтиршни топа олмаслик, бу ё етарли даражада маълумотларга эга бўлмаслик, ёки сиёсий жараёнлар мантиғини яхши тушуна олмаслик натижаси бўлиши мумкин, албатта. Регионнинг беқарорлиги ва тартибсизлиги ҳақидаги киноявий баёнотлар ана шулардан келиб чиқмоқда. Шунинг учун Россия стратегик тадқиқотлар Институти директори Л.П. Решетниковнинг (яқин ўтмишда у Россиянинг аналатик – информация Бошқармасининг бошлиғи эди) араб дунёсида бўлаётган воқеалардан келиб чиқиши муқаррар бўлган оқибатлар ҳақидаги суҳбатидан парча келтираман: “Ҳозир бу давлатларнинг барчасида «инқилоб»лар натижасида ҳокимиятга келган режимлар ўрнатилаяпти. Бироқ улар ижтимоий- иқтисодий вазиятни яхшилаш учун ҳеч нарса қилиша олмайдилар. Чунки бундай бўлишига имконлар йўқ, катта бир демографик босим натижасида имкониятлар янада чекланган бўлади. Демак улар  нималар қилиши мумкин бўлади? Улар сўзсиз молиявий ва иқтисодий ёрдам олиш учун Овропа ва АҚШ мурожаат қилишга мажбур бўладилар. Буларни ўзларидан олдинги ағдарилганлардан ҳам кўпроқ сўра бошлайдилар. Ғарб эса, бунга аҳамият беришга мажбур бўлади. Бу биринчи муаммо бўлади; иккинчиси, Ўрта ер денгизи зонасида тўхтата олиш мумкин бўлмаган ўсиб борувчи кўчманчилик тўлқини келиб чиқишидан иборат бўлади. Буларнинг ҳаммаси яқиндагина Франция, Олмания ва Англия лидерларининг “мультикультурализм”  сиёсатининг барбод бўлиши ҳақидаги баёнотлари манзараси доирасида содир бўла бошлайди. Овропага келишаётган кўчманчилар кўпинча тил билмайдиган ва зарурий дунё қарашга эга бўлмаганлар бўлишади. Уларнинг менталитети ҳам ўзгача бўлади. Бу ҳолга маҳаллий аҳолининг кўникиши ҳам муаммолар келтириб чиқаради. Ҳатто маҳаллий аҳоли кўчманчилар оқимини тўхтатишни ва уларни ватанларига қайтариб юборишни талаб қилишлари мумкин бўлади. Миллийятчилик (нацизм) ва фашистик қарашларнинг ривожланишига ва тарқалишига сабабчи бўлади” (10). 

Тартибсизлик (Хаос) назарияси. Л.П.Решетниковнинг сўзлари, Катта Яқин Шарқдаги воқеаларга АҚШ аралашишининг натижалари соғлом фикр (мантиққа)га мос келмаслигини кўрсатиш учун яна қандайдир тушунтиришлар излаш кераклигини исбот қилади. Америкалик стратегларнинг ақлсизлиги ва уларнинг ўз мамлакатлари манфаатларини тушунмаслиги ва ўз ҳаракатларининг ёмон оқибатларини ўйламайдиган кишилар эканлиги каби тахминни ўйлаб қарашни ҳам истамаган бўлардим. Бундан шундай ягона хулоса кўринади: Америка стратегиясини ишлаб чиқувчилар ва Американинг сиёсатшунослари соғлом фикрни бир-биридан фарқли тушунадилар, улар оламга турли хил координат системасидан қарайдилар. Шунинг учун  «барқарорлик» ва «тартибсизлик-беқарорлик» уларнинг тасаввурларида фарқли ишоралидирлар. Математикадан мисол келтирилса, Евклид геометриясидаги параллел чизиқлар кесишмайдилар. Бироқ Лобочевский геометриясида тўласинча тескари ҳол юз беради.

Бундай бир хулосани асослашга америка истеблишментида “хаос назарияси”нинг тарқалиши манба бўлиб ҳисобланади.

Араб дунёсида бўлаётган воқеалар муносабати билан бу назария бир неча марта тилга олинди (11). Бироқ кўпчилик сиёсатшунослик жамиятлари ва ўқувчилар тарафидан бу назария қабул қилинмаяпти.  Чунки хаос, интуитив қандайдир даҳшатли ва ҳалокатли қабул қилинади. Шунинг учун “хаос назария”си дейилганда, мос равишда дарҳол фитнаю иғволар билан бутун оламни тўс- тўполонга айлантириб юборадиган қора кучлар хаёлга келади. Киши кўз олдида диққатга нолойиқ қандайдир оломон пайдо бўлади. Аслида эса “хаос назария”сининг бу айтилган қисмларга ҳеч қанақа алоқаси йўқдир. Бизнинг олдимизда эса,  кашфиётчилари рус олимлари Анри Пуанкаре, А.Н.Колмогоров ва бошқалардан иборат бўлган (сиёсатшуносликдан эмас, балки физикавий ҳодисалардан кириб келган) чизиқли бўлмаган мураккаб динамик системаларнинг символий аталиши турибди.

Жаҳолатпарастликдан қўрқиш ҳиссиятини тарқатиб юбориш мақсадида, хаос назарияси иқлим (об-ҳаво)ни тадқиқ этиш асосида ётишини кўрсатишни истардим.

Америкада ўтган асрнинг иккинчи яримида «хаос назария»сини, ижтимоий муаммоларни ўрганишда, дунё сиёсатини ва хавфсизлик масалаларини тушуниб етишда тажриба қилиб кўришни бошлаб юборди. Бу ишларда, Америка давлат департаменти ва Пентагон ҳамда Санта Фе Институти( Санта Фе) раҳбарлигида Нобел мукофоти лауриати М-юрре Гелл-Менннинг 1984 йили физика соҳасида қилган кашфиётлари жуда катта рол ўйнади. Чорок аср давомида бу Институт билан Американинг кўпгина ташқи сиёсат ходимлари, мудофаа муассасалари, АҚШ – нинг РЭНД Корпорейшн сингари буюк аналитик марказлари ҳамкорлик қилдилар.

«Хаос назария»сининг Бизнинг муаммомизга тегишли бир қатор муҳим асосий қисмларини ажратиб кўрсатамиз:

*Дунёни чизиқли детерминирланган жараён кўринишида қарашдан воз кечиш лозим. Чунки муҳим принципларни ва асосий вариантларни яхшилаб ўрганилганда бундай қараш натижаларида хатоларга йўл қўйилиши мумкин.

* Дунё, ҳар бири алоҳида-алоҳида мураккаб динамик системалардан иборат бўлган миллатлар, давлатлар, динлар ва шу кабилардан ташкил топган янада  мураккаб динамик системадан иборатдир.

* Динамик системалар эса, ҳеч қачон ўзларининг мувозанат ҳолатига эриша олмайдилар.

* “Катта интератив системалар доимий ташкил этилиш йўли билан ўзини кескин(критик) вазиятга олиб боради. Унинг ичидаги жуда катта бўлмаган ҳодисалар, занжир реакцияси вужудга келтириши мумкин бўлиб, булар ҳалокатли ҳолатга ўтиб кетиши мумкин. Бу хусусият, “ўзи ўзини ташкил этувчи кескинлик(самоорганизованная критичность)” каби таърифланади.

Бундан АҚШ-даги хаос назариясининг мухлислари, бир қатор амалий хулосалар чиқарди. Бу хулосаларни ўрганиб чиқиш эса,  Американинг Катта Яқин Шарқдаги стратегиясининг мантиқини тушунишга ёрдам беради:

* Барқарорлик бир хаёл, хаёлпарастлик бўлиб, у ҳеч қачон мақсад бўла олмайди. Чунки ундай барқарорликни сақлаб туриш мамлакатга жуда қимматга тушади.

* “Сиёсий беқарорлик(хаос)нинг ичидаги тартиб оролларида сузиб юриб,”  миллий манфаатларни самарали ва имкони қадар кам харажатлар сарфлаш орқали таъминлаш мумкин .

* АҚШ, қандайдир кўргазмали барқарорликни (псевдо-барқарорликни) сақлаб туриш ўрнига, бўҳронлар ичкарисида қолаётган жамиятларда ўзгаришлар бўлиши учун фаоллироқ қатнашишга интилиши зарур.

* Айрилиш нуқтасига (“ўзи ўзини ташкил этувчи кескинлик (самоорганизованная критичность)”га)  келган системани майда-майда таъсирлар билан қулатиш енгил бўлади.

* Келажакка очиқ кўз билан қараш, агар Америка манфаатларига мос келса, кескинликни кучайтириш ва ўша кескинликни эксплуатация қилиш зарур.

* Узоққа мўлжалланган прогнозлар афсонадир. Унинг ўрнига “бизнинг кичик қадами-катта одимларга ўзгартиришга ёрдамчи бўладиган йўлимизни ёритувчи қисқа нурли чироқ(фонар) ” лозим.

Буларнинг барчаси, Кабинетда ўтирувчи назариячининг бекорчи хаёлий фикрлари бўлиб, улар, постсовет оламида АҚШ сиёсати учун масъул бўлган америкалик бир юксак мақомдаги дипломатнинг мақоласидан (12) иқтибосдир. «Хаос назария»си дунёвий жараёнларни қанчалик аниқ ифодалаши ва уларнинг АҚШ узоққа мўлжалланган манфаатларига қандай жавоб бериши ҳақида ёзиб ўтириш ҳеч қандай аҳамият касб этмайди.  Сўнгги ўн йиллик давомида биз, ёлғон илмий назария ҳам ҳаракат учун қўлланма бўлиб хизмат қила олишини ўз устимизда ўтказилган тажрибада кўрдик. Бош масала эса бунда эмас, яъни бундай назариянинг мавжудлиги, АҚШ сиёсий-дипломатик ва ҳарбий раҳбарлигида шундай бир куч борлигини исбот қилади. Бундай куч учун эса, барқарорлик ҳеч нарса эмас, балки улар, беқарорлик, кескинлик ўйинлари мамлакатлари манфаатини таъминловчи энг қулай усул деб биладилар.

Шундай қилиб, Амерканинг Катта Яқин Шарқда келтириб чиқарган портлатишлари ва унинг давлат манфаатлари орасидаги кўринган уйғунсизлик ўз ўзидан олиб ташланади.

Шунингдек, постмодернистик тушуниш(концепция)нинг мавжудлиги ўзи ўзидан давлатнинг ҳаракатини тушунтириб бера олмайди. Қўшма Штатларнинг раҳбариятида эса, ўз дунё қарашларида машҳур бўлганлар тўлиб тошиб ётибди. Улар фикрларининг акс садолари баъзан оммавий матбуот органлари саҳифаларида кўриниб қолади, ҳатто реал сиёсатда ҳам сезилиб туради. Аниқ стратегия эса, мақсад ва атроф муҳитнинг қаршилиги ва мавжуд имкониятлар орасидаги мураккаб нисбатлардан келиб чиқиб аниқланади. Масалан, 1943 йилда Фельдмаршал Манштейн (13), ҳозир вужудга келган мақомдан воз кечиб, маневрли мудофаага ўтиш стратегиясини таклиф қилганди.

Генерал буни истило этилган ҳудудлар Рейхга керакмаслиги учун эмас, балки совет қўшинларининг қуввати ошиб бораётгани ва Рейх қўлида қолаётган имкониятларнинг миқдорига қараб, босиб олинган жойларни сақлаб қолишнинг бошқа йўли йўқлигидан келиб чиққан ҳолда таклиф қилаётганди. Маневрли урушда ҳам ҳудудларни қаттиқ мудофаа қилишдаги сингари олмонлар ҳаракати синдириб ташланганлиги бошқа бир масаладир. 

Янги стратегия. Америкаликларда мессионерлик мақсадлари борлигини, уларнинг оламга озодлик келтиришда ўзларининг ҳақи ва вазифалари борлигига асоссиз ишончлари мавжудлигини исбот қилиш, очиқ эшикни очишга уриниш бўлади. АҚШ эса, иқтисодий кучи ва атом монополиясига таяниб, “Pax Americana” ўнатишга уриниши биринчи марта Трумэн даврида бўлганди. Ана ўша замонларда, яъни «мақсадлари идеалистик, усуллари реалистик» бўлган бушчасига АҚШ миллий хавфсизлик Стратегияси (2006 й.)дан анча аввал танланган нуқталарга мақсадли зарбалар бериш ва ҳеч кимда бўлиши мумкин бўлмаган ҳарбий машина қуриш ҳақу ҳуқуқини Америка ўзига олган эди. Шу сабабдан Америкада «илмий ва саноат риволаниши, Қўшма Штатларга ҳужум қилишларга ва советларнинг ҳужумига қарши мудофаа жараёнига» қарши бўлиш имкониятининг ўзини, ядро зарбасига лойиқ (14) жиноят деб эълон қилинганди.

Иккинчи жаҳон урушидан ( Второй мировой войны) кейин дунёга ҳоким бўлиш учун мессионерлик ғоясини амалга ошириш мумкин бўлмади. Бунга СССР йўл бермади. Оқибатда “тийилиб туриш стратегияси” ва кўп йиллик “совуқ уруш” даври бошланиб кетди.

Маълумки, Совет Иттифоқининг тугатилиши, бутун дунёни титратган геополитик ҳалокат бўлганди. АҚШ, шунингдек бутун Ғарб учун ҳам янгидан пайдо бўлган реалликка кўникиш ва содир бўлган воқеаларни тушуниб етишга вақт лозим бўлди. Ўтган асрнинг 90-йилларида АҚШ эҳтиёткорлик билан қадама-қадам оғишмай маълумотлар тўплади ва имкониятлар чегарасини текшириб борди. Ниҳоят кўрилдики, АҚШ учун унақа чегара йўқ ва унинг учун ҳамма нарса мумкин бўлди. Бу вақтга келиб эса, кичик Бушнинг замони ҳам кириб келди. Бу Буш (кичик), АҚШ дунёга ҳукмронлигини расмийлаштиришга чиқарилганди. Биз ҳолатни сиёсий одоб сақлаб (политкорректно)  бир қутбли дунё деб атаймиз. У, биринчидан, мамлакат ўзи учун ҳаётий зарурат деб ҳисоблаган мақсад ва вазифаларга энг уйғуни, иккинчидан, ўша замондаги АҚШ учун вазифаларни бажариш  ва мақсадларга эришиш йўлида энг қулай усул эди. Фақат ўзининг чегарасиз қувватига ва чекланмаган ҳақлигига ишонган мамлакатгина, ўз бош раҳбари(президен- ти)нинг оғзи билан  Конгресс ва Сенатнинг қўшма мажлисида бутун дунёга қарата, “Ким биз билан бўлмаса, у бизга қаршидир” дея оларди.

Бироқ, ўзига тенг келадиган ҳарбий кучга эга бўлган рақиби бўлмагани ҳолда ҳам АҚШ сурбетларча ҳаммани майиб қилиб, ўзининг иқтисодий ва ҳарбий қувватини ҳамда чегарасиз сиёсий ҳукмронлигини инсоният тарихида учрамаган бир шаклда конверсия қила олмади. Яхлит типпа-тик (Вертикально интегрированная) гиперимперия тузиш мумкин бўлмади. Аксинча кичик Бушнинг сиёсати, бутун ер юзида, ҳатто АҚШ иттифоқчилари бўлишган мамлакатларда ҳам ҳеч ким кўзда тутмаган(ҳатто хаёлига ҳам келтирмаган) кучли антиамерканистик кайфият уйғотди. Дунё Американинг диктатини қабул қилмади. Ҳеч кимни хурсанд қилмайдиган, келажаги бўлмаган, «Ҳамма Америкага қарши, Америка ҳаммага қарши» принципида (турли шаклларда) бир-бирига қарама-қарши туриш кайфияти бошланди. Бундай қарши туришларга ҳатто Қўшма Штатларнинг имконият(ресурс)лари ҳам етарли бўлмай қолди.

Шунга қарамасдан, Қўшма Штатларнинг сиёсати, ўзининг чекинмасдан олға интилиши, мақсадларида изчиллиги ва усулларида тез мослашувчанлик хусусиятларининг доимий гармоник биргалашиб фаолият кўрсатиши билан ажралиб туришини кўрсатди.  Бунда мамлакатдаги икки партиявий сиёсий системанинг таъсири ҳам оз бўлмади. Шунинг учун бушнинг мувоффақиятсизлиги, бир неча ўн йиллардан буён интилиб келаётган мақсадларга эришиш стратегиясида (Қўшма Штатларнинг мессионерлик ғояси хаста туғилганлигини ҳисобга олмаганда) бошқа йўлларни , мақсадга эришишнинг бошқа стратегиясини топишга ҳаракатнинг бўлмаслиги имконсиз эди, албатта.

Америкаликларга қойил қолиш лозим. Чунки Америка, ўша амеиркаликларнинг уддабуронликлари ҳисобига дунёга ўзининг қоратанли, Нобел мукофоти лауреати президенти раҳбарлигида янги ўзгарган шаклда кўринди. Унинг бу лидери, диктаторликдан ўз хоҳиши билан воз кечди ва “ўзаро келишиб ҳаракат қилишнинг янги даври (эра)”сини қураётган инсоният жамиятининг лидери бўлиш сингари ўта мураккаб вазифа(миссия)ни олди. Ягона “ўта буюк давлат” (сверхдержава) Ўзининг бутун қувватини умумий фаровонликка ишлатишни истайди, бошқа давлатлар эса, ўз масъулиятларини тушунган ҳолда умумий лидер атрофида тўпланиб, кучларига яраша бош (глобал) умуминсоний муаммоларни ҳал этишда қатнашадилар.

Кўринишдан бу янги аср реалликларига жавоб берадиган ажойиб стратегик концепция, аммо афсуски, кўп ўтмай бу концепциянинг ҳам уланган жойларида ёриқлар кўрина бошлади:

* Обамалаштириш базўр бир йилга етарли бўлди(Обамомании хватило едва ли на год).

* Жуда тезликда маълум бўлдики, ишлаб чиқарадиганидан икки марта кўп истеъмол қиладиган мамлакатда, «умумий фаровонлик» ҳақидаги тасаввур, бошқа мамлакатлар ва давлатларга кўра жуда катта фарқ қилади (Быстро выяснилось, что у страны, которая потребляет в разы больше, чем производит, представления об “общем благе” сильно расходятся с другими государствами и народами).

* Кўп миллиардли инсонпарварлик ёрдам программалари ҳеч нарсани ҳал қилмас экан. Чунки пулларни олишадилар, бироқ мустақилликларини сақлаб қолишга тиштирноқлари билан ёпишиб олишадилар (Многомиллиардные программы гуманитарной помощи ничего не решают – деньги берут, но за суверенитет пытаются держаться зубами).

* АҚШ “демократиянинг миллий хусусиятларига” кўз юмиши оқибатида, кема изи (кильватер) давлатлар қўйилаверилиши мумкин бўлган принцип ҳам истиқболсиз чиқди (Бесперспективным оказался и подкуп элит по принципу – США закрывают глаза на “национальную специфику демократии”, а в обмен те ставят свои государства в кильватер).

* Ҳатто буюк (глобал) молиявий бўҳрон ҳам лилипутларни Гулливер атрофида тўпланишга мажбур қила олмади (Даже глобальный финансовый кризис не заставил лилипутов сплотиться вокруг Гулливера).

Ана шундай вазиятда замановий Манштейнларни – «хаос назария»сининг тарафдорларини хотирлаш лозим бўлиб қолди. Шундай қилиб, араб дунёсида инқилобий портлашларнинг муқаррарлигини ва ҳаётий муҳим регионда мавжуд мақомни сақлаб қолиш сиёсати учун имкониятларнинг етарли эмаслигини англаб, АҚШ бу ерларда вазиятни кескинлаштириш йўлини танлади ва шунинг учун портлашга тайёр турган порох бочкасига учқун келтирди. Бунда ҳисоб-китоблар жуда аниқ эди, албатта: АҚШ, иқтисодий, ҳарбий ва информацион соҳаларда барча давлатларга нисбатан мутлақо устун, ҳамма воқеаларда биринчи юриш унинг ихтиёрида; бундай имкониятга соҳиб Америка, ўйин қоидаларини ўзи ўрната олади (ўрнатади), албатта. Бундан эса, Америка априори ғалаёнлардан бош фойда олувчи бўлиб чиқиши лозим.

Энди қаранг! Агар бу Катта Яқин Шарқда ўтказилаётган тажриба муваффақиятли чиқса, уни «Обама лойиҳаси»га тиркайдилар.  Ана ўшанда, постсовет шарқида ҳам норози омманинг қимирлаб қолишини кўришни узоқ кутмаймиз. Уларнинг озодликка интилишларини тинчликнинг қора каптари жуда тез тушунади ва эзилган «бечора»ларга дарҳол ёрдамга келади, албатта. Бу сафар, энди янги даврнинг, бугуннинг «рангли» инқилоблари содир бўлади. Ўз назоратида бўлган соҳани тартибга солишга ва уни гиперимпериянинг вертикал ҳокимиятига қўшиб олишга қаратилган буш инқилоблари даври бугун ўтмишга айланди. Бироқ бу ҳақда алоҳида сўзлашга тўғри келади.

* * *

(1) Нелиберальных официозных СМИ в России нет, но есть либеральные – неофициозные.

(2) Обама отказался вернуть Нобелевскую премию мира.

– http://www.stoletie.ru/lenta/obama_otkazalsa_vernut_nobelevskuju_premiju_mira_2011-03-24.htm.

(3) Георгий Варов: Россию кормят дармовым продуктом информационной войны на арабском Востоке – http://www.regnum.ru/news/polit/1379525.html; СМИ в февральской информационной войне против Ливии – http://www.km.ru/news/smi-v-fevralskoi-informatsionnoi-voine-protiv-livii; Фёдор Яковлев: Информационно-террористическая атака на Ливию и её последствия – http://www.regnum.ru/news/analitics/1386305.html.

(4) Виктор Ясманн (США): Ближний Восток – кто выиграет от смены парадигмы

– http://www.regnum.ru/news/1382779.html.

(5) Там же.

(6) США переформатируют свою “бензоколонку” – Большой Ближний Восток – http://krupnov.livejournal.com/184512.html.

(7) Там же.

(8) Совет безопасности ООН осудил дочь Каддафи даже не за никем недоказанные преступления, как некоторых его сыновей, а по совершенно уникальной статье – “тесная связь с режимом”. При Сталине, объявленном страшным тираном, сын и дочь, во всяком случае на официальном уровне, за отца не отвечали.

(9) “Новые колониалисты не готовы нести бремя имперской миссии” – http://www.km.ru/news/novye-kolonialisty-ne-gotovy-nesti-na-sebe-bremya-imperskoi-missii.

(10) Арабские “революции” – это результат сочетания и внутренних проблем и “проектов” западных стран – http://www.riss.ru/vystuplenija_v_smi/?newsId=340.

(11) Проверка практикой теории “управляемого хаоса” – http://www.imperiya.by/club4-9230.html

(12) Манн С. Реакция на хаос – http://www.intelros.ru/index.php?newsid=175; Манн С. Теория хаоса и стратегическое мышление – http://geopolitica.ru/Articles/890/.

(13) Его по праву можно считать одним из предшественников “теории хаоса” в военном деле.

(14) В.Фалин. Философия “холодной войны” вызревала в годы Второй мировой

– http://www.rian.ru/analytics/20060226/43781526.html 

  1. Қандай бошланди ва қандай давом қилмоқда?

Араб дунёси деб аталадиган мамлакатларнинг бир қанчасида 2010 йил декабридан бошлаб халқ қўзғалишлари билан қатор исёнлар ўртага чиқди. Қуйида ўша мамлакатлар ва уларда содир бўлган ва давом қилаётган исёнларнинг (2011 йил 30-июнигача) тарихи келтирилади: 

2010 йил 17 декабрида ТУНИС: Бир полис кўчада сотувчилик қилаётган бир кишининг молларини сотишига тўсқинлик қилади ва сотувчи бу ҳолга норозилик кўрсатиб ўзига ўт қўйиб юборади. Бу эса, ҳукуматдан норози бўлган бошқа кўпларнинг ҳам қўзғалишига сабаб(тутрки) бўлади. 

2011 йил 14-январида ТУНИС: 23 йилдан буён ҳукмдорлик қилаётган Зайналибидин бин Али Саудия Арабистонига қочади. Бин Али ва унинг хотини сиртдан 35 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинади. 

2011 йил 14-январида ИОРДАНИЯ: Ҳаёт кечиришнинг ўта қимматлигига қарши норозиликлар бошланди. 21-июнга келиб, қирол Абдуллоҳ, янги ҳукумат тузишга ваъда берди. 

2011 йил 25-январида Миср: 1981 йилдан буён ҳукмда бўлган Ҳусни Муборакка қарши намойишлар бошланади. Исёнларнинг 18 куни давомида 846 киши ҳаётларини қурбон бердилар. 

2011 йил 27-январида ЯМАН(ЙЕМЕН): Мамлакатнинг пайтахти Санада мингларча кишилар Президент Али Абдуллоҳ Солиҳнинг истеъфосини талаб қилиб кўчаларга чиқишдилар.

2011 йил 11 февралида МИСР: Ҳ.Муборак вазифасидан воз кечди. Ҳокимиятни мамлакатнинг қуролли кучлари қўлга олди. Муборак ва унинг икки ўғлининг жиноий ишлари август ойида кўриладиган бўлди. 

2011 йил 14-февралида БАҲРЕЙН: Мамлакатда мусулмонларнинг шиа гуруҳи кўпчиликни ташкил қилишига қарамасдан ҳокимият суннийлар қўлида бўлган Баҳрейнда ҳам норозиликлар бошланди. Саудия Арабистони ҳарбийлари Баҳрейн ҳукуматига ёрдамга келдилар. 

2011 йил 15-февралида ЛИВИЯ: Полковник Муаммар Кадаффийга қарши чиқишлар бошланди.  Кадаффий эса бу мамлакатда 1969 йилдан буён ҳукмронлик қилади. 

2011 йил 15-февралида СУРИЯ: Мамлакатнинг пайтахти Дамашқда президент Башар Асадга қарши норозилик намойишлари бошланди. Даръа шаҳрида исёнлар куч билан бостирилди. 

2011 йил 19-мартида ЛИВИЯ: БМТ қарори билан АҚШ, Франсия ва Англия Ливияга ҳаводан ҳужум бошлади. Ойнинг 20-да эса, Триполини бомбаладилар. Ливиядаги ҳарбий ҳаракатлар НАТО ихтиёрига берилди. 

2011 йил 21-апрелида СУРИЯ: 1963 йилдан буён давом қилиб келаётган фавқулодда ҳол бекор қилинди. 

2011 йил 1-июнида БАҲРЕЙН: Қирол Ал Халифанинг баёнотидан кейин фавқулодда ҳолат бекор қилинди. 

2011 йил 3-июнида ЯМАН: Президент сарайига ҳужум қилинди ва 11 киши қурбон берилди, 14 киши турли хил оғирликда яраландилар. Оғир яраланган Солиҳ Риёд (президент) касалхонага ётқизилди. 

2011 йил 27-июнида ЛИВИЯ: Халқаро жазо маҳкамаси М.Кадаффийни қамоққа олиш ҳақида ҳукм чиқарди. 

2011 йил 27-июнида СУРИЯ: Асад ислоҳотлар ваъда қилди. Исёнлар оқибатида Сурияда 1342 та ватандош ва 343 та полис хизматчилари қурбон берилди. Мингларча кишилар Туркияга қочиб ўтишга мажбур бўлдилар. Сурия қўшинлари Туркия чегарасига келтириб қўйилди. Мингларча зиёлилар бунгача учрамаган бир йиғилиш ўтказдилар.

Юқорида келтирилган маълумотлар, Туркияда нашр қилинадиган “Turkiye” газетасининг 2011 йил 30-июн сонидан олинди. Уларни бу шаклга келтирган муаллиф: Алибой Йўляхшидир. 06.07.2011, чоршанба. 

  1. Халифалик ёки Исломий сиёсат узаги … 

Ҳайдар Жамол: Халифалик ёки сўнгги тарихий босқичида Исломий сиёсатнинг ўзаги нимада бўлиши лозим? 

Ҳайдар Жамол

 

 

 

 

 

 

Ислом тарихидаги сўнгги халифалик – Усмонлилар халифалиги 1924 йилда тугатилди. Абдулмажид II, бироз аввал султонликдан воз кечган бўлиб, бироз муддат халифа мақомини сақлаб турди ва турк жумҳуриятчи(лаикчи)лари босими оқибатида бу мақомдан ҳам воз кечди ва сургунга кетишга мажбур этилди. Ўз тарихининг сўнгги асрларида ҳуқуқий жиҳатдан  Усмонлилар империяси деб тан олинган ҳудудлар тузланган тери каби торайиб бораётганди. Унинг таркибидан бирин-кетин Шарқий Европа ўлкалари чиқа бошлади (бир вақтлар империя таркибига Руминия ва Венгрия! ҳам кирарди ахир). Аммо фақат  буларгина эмас, мусулмон диёрлари ҳам Истанбул таъсиридан чиқиб қолаётган эди: Мағриб ўлкалари, Судан ва Миср шулар жумласидан. Бироқ бу ўлкалар империядан чиқиши биланоқ Британия, Франция ва Италия мустамлакаларига айланиб  қолаётганди. Халифаликнинг таъсири, албатта империя чегараларидан узоқ-узоқларга узайган эди. Шуни айтиш кифояки,  Усмонли халифалигининг энг содиқ тарафдорлари Ҳиндистон мусулмонлари бўлди – ваҳоланки, улар нафақат бир ярим аср  Англия асораратида эдилар, балки Бобур империяси остида Усмонлилар билан ҳеч қандай алоқаси йўқ эди.

Усмонлилар халифалиги Биринчи жаҳон урушигача етиб келган кесилган ва бузилган форматида ҳам мусулмонларнинг, ҳеч  бўлмаганда империя чегаралари ичида қолаётган мусулмонларнинг, тўғридан-тўғри Ғарб мустамлакаси ҳукмронлигидан ҳимоячиси  бўлиб қолаётган эди. Айнан ана шунинг учун Осиёнинг олд қисмида мусулмонлар ўз бўйинларида Европанинг қуллик  кишанларини кўрмаганлар.

Афсуслар бўлсинки, Усмонлилар ҳудудидан ташқарида қолаётганлар, фақат ташқаридан тиқиштирилган  аксил-ислом миллиятчилиги оқибатида турклардан алоқани узган мусулмонларгина эмас, балки мўғул жоҳилларининг босқини  натижасида бутун Европа ва Осиё ҳудудларида “эркин сузиб” юрувчиларга айланишган жуда катта миқдорда бошқа мусулмонлар  ҳам бор эди. Буларга Марказий Осиё, Тинч океани Ислом ареали аталмиш ерлар, мусулмон “Қора Африка”, яна ўша маҳаллий аҳолининг тинч йўл билан ассимляция бўлишини инглиз босқини тўхтатиб қолган Ҳиндистондаги мусулмонларни ҳам қўшиш лозим  бўлади. Мустамлакачи оёғи остига тушиб қолган тупроқлар қаторига Кавказ ҳам киради.

Мана шу манзарада, бугун жуда кўпчилик мусулмонлар Халифаликни, шу билан бирга, муқаддас мақомдаги ягона халифани  қувватли ва мукаммал ташкил этилган ҳамда барча фуқарони ҳимоя қилишга қодир империя билан боғлаб, қайта тиклаш лойиҳасини нима учун қўллаб-қувватлаётгани тушунарли бўлади. Ҳақиқатан ҳам тоғутлар оёғи остида яшаш, цивилизацион ва  маънавий таҳқирлар, полициянинг доимий тозалашлари, ҳатто мустақил дейилган мамлакатларда яшасанг ҳам, ҳар дақиқада  америкаликларнинг ёки французларнинг бомба ва ракеталар ёмғирларини кутиб яшаш бугун мусулмонларнинг жонига ва ғашига  тегиб бўлдидан ҳам ўтиб кетди.

Дунё империализмининг бугунги ҳаракатлари мусулмонларда Халифаликни тиклашга бўлган сиёсий истагини ҳар доимгидан  ортиқроқ рағбатлантирмоқда. Бугун бир қарашда шубҳасиз туюлган теологик тезисларга ижобий қарайдиган мусулмон биродарларимиздан жуда озчилиги реал  сиёсат устида жиддий ўйлаб кўрадилар. Чунки, биринчидан, мусулмонлар реал сиёсат билан шуғулланишга ўрганмаганлар, ва бу соҳа куфр тарафидан банд этилган дея ҳисоблаб, унинг тадқиқотига киришишни истамайдилар. Бироқ қонунлардан бехабарлик  қонунларни бекор қилмагани сингари, бу масалалар билан шуғулланмаслик ҳам сайёрамизда юз бераётган ҳокимият учун курашнинг шафқатсиз мантиғини бекор қилмайди.

Мусулмонлар шунга иттифоқ қиладиларки, Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) вафотидан кейин Умматни тўртта хулафои-рошидийн  умумий ҳисобда 30 йил бошқарганлар. Баъзи олимлар Али ибн Абу Толиб (р.а.)дан сўнгра Ҳасан ибн Али (р.а.)нинг олти  ойлик халифалигини ҳам бу ҳисобга қўшадилар. Ҳасан(р.а.)нинг халифалиги ҳам саҳиҳ бўлган. Бу муддат эса, Пайғамбар(с.а.в.)нинг ҳадиси шарифларида кўрсатилган муддатга мос келади. Чунки ҳадиси шарифда ҳақиқий халифалик ўттиз йилу олти  ой давом этиши ҳақида башорат қилинган.

Шиалар ҳам, суннийлар ҳам шунга иттифоқ қиладики, тарих сўнгида кутилаётган Маҳдий келади ва ҳақиқий иймон  соҳибларининг Дажжолга қарши курашига раҳбарлик қилади. Бу ақида Пайғамбар (с.а.в.) суннатига асосланади. Чунки бир жуда  кўп ҳадиси шарифларда Маҳдий ҳақида айтилади ва унинг аниқ аломатлари санаб ўтилади. Албатта, сунний ва шиаларнинг  Маҳдий ҳақидаги тасаввурларида баъзи хусусий фарқлар мавжуд, аммо шунга қарамай, иккала тараф ҳам Маҳдийнинг келишига ва  уни хатосиз таний олиш мумкинлигига ишонадилар.

Маҳди (арабчада “Ҳидоят этилган”, “Тўғри йўлни тутган”) – хулафои-рошидийнларнинг   охиргиси бўлади. Пайғамбар (с.а.в.)  ҳадисларига кўра, унинг халифалиги замонида “Ер юзи унгача қанчалик зулм ва зўравонликлар билан тўлган бўлса, шунчалик  ҳақ ва адолат билан тўлдирилади. ”Оддий мўминлар орасида, ҳатто жуда покиза ҳаёт кечираётган ва жуда тўғри ақидага  эгаларидан ҳам Маҳдий мақомига номзодни топиш имконсиз: уни умматга Аллоҳ юборади. Шундай қилиб, бугун мусулмонлар  раҳбари мақомига кимнинг келишидан қатъи назар, у халифаи-рошидин бўлолмайди: ёмон шахсият бўлганидан эмас, балки у  оддий одамзотидан бўлгани, инсоний хатоларга эга бўлгани ва куфр дунёсининг фитналаридан кафолатланмагани учун ҳам  ҳақиқий халифа бўлолмайди. Масалан, бир олим ёки амир десак, минглаб мусулмонлар манфаати унинг зиммасига юкланган бўлади, бу бир ҳолат, аммо Маҳдийнинг Пайғамбарга(с.а.в.) ворислик ваколатларини тан олиш эса барча уммат учун  мажбурий бўлади, бу батамом бошқа бир ҳолатдир. Иккинчи ҳолатда, ваколатларни инкор этиш, ҳар қандай узр билан бўлмасин, куфрга сабаб бўлади!

Бугунги шароитда Халифаликни тиклаш ва бутун дунё мусулмонларининг пешвоси деган муқаддас бир мақомга муносиб кишини  топиш ва уни сайлаш имконсиздир. Илк халифалар саҳобалардан эдилар ва уларнинг сайланишида Аллоҳ таолонинг қадари ва бевосита провиденциал мудохаласи бўлган.

Демак, бугун Халифаликни тиклаш, энг яхши ҳолатда, таназзул давридаги Усмонлилар халифалигини тиклаш бўлади. Нега  айнан Усмонлилар ва нега таназзул даври? Нега энди, масалан, Аббосийлар ва тараққиёт даврини эмас? Чунки, биринчидан,  Аббосийлар ҳам рошидийндан бўлмаганлардир ва уларнинг тизими(формати)га (айтайлик, ҳижрий 300 йиллар) қайтиш, ва бунинг учун тўкилган  дарё-дарё мусулмонлар қонига арзимайди (ваҳоланки, бу қонлар мутлақо тўкилади!) Иккинчидан, аббосийлар даражасига бугун  эришишнинг ҳам имкони йўқ, чунки у замонларда Ислом умматига тенг келадиган рақиб йўқ эди, мусулмонлар дунёда энг қувватли жамоа эдилар. У вақтларда мўғуллар ҳақида ҳеч ким эшитишмаган, Ғарб эса тери ёпиниб юрар ва говрон ўйнатишдан  бошқа нарсани билмасди. Усмонлининг 19 аср охири ва 20 аср бошларидаги формати бирмунча ҳақиқатга яқинроқ, чунки бугун  халифалик куфрнинг ер юзидаги ҳарбий, технологик ва сиёсий ҳукмронлиги вазиятида тузилиши керак бўлмоқда.

Бундан қуйидаги хулоса келиб чиқади: Бугунги шароитларда – куфр дунёсининг розилигисиз – Халифалик воқеъликка айланиши  (қанийди айланса) мумкинми? Пайғамбаримиз(с.а.в.) ўз даъвати билан келганларида, Аллоҳ таолонинг мадади билан фаолият  юритгандилар ва шиддатли ички низолар гирдобида қолган бутун Араб ярим оролидаги қавмларни бирлаштира олгандилар. Бу  жараённи, таъбир жоиз бўлса, ўша замоннинг “энг буюк давлатлари” ҳисобланган Византия ва сононий Эрон “кўздан қочириб”  қўйдилар. Улар бир-бири билан уруш ҳолатида эди ва улар хушларига келганда, Аллоҳнинг қудрати билан улар учун кеч эди.

Бугун куфр дунёси, ўзининг асосий душмани бўлган Ислом билан муттасил шуғулланиб келади. Шу кунларда Исломнинг ҳаётий  марказида АҚШ ҳарбий базалари бор. НАТО ҳарбийлари Месопотамия ва Мовароуннаҳр тупроқларини топтамоқда. Олтин динор,  мусулмонлар иқтисодини бирлаштириш учун молиявий база шаклига келтирилмаган; Ливияда фуқаро уруши, нефт терминаллари  НАТО денгиз пиёдалари назорати остида. Россия ва Хитой, худди Европа ва АҚШ каби, аксил-исломга қарши уруш қатнашчилари. Бундай бир шароитда Халифаликнинг пайдо бўлиши бир нарсани билдириши мумкин: Ғарб маълум аниқ шартлар асосида бу лойиҳага рози бўлган! Аммо у қандай шартлар? Буни яхшироқ англаб етиш учун,  “капиталистик қуршовдаги алоҳида социалистик давлат” бўлган СССРга Ғарбнинг қандай рози бўлганини эслаш лозим бўлади.

Бугун шу нарса маълум ва баҳс-мунозараларга ҳожат қолмаганки, умумжаҳон инқилобидан воз кечгани ва ҳокимиятга Сталин  келганидан сўнг, СССР жаҳон империализми учун дунёдаги антикапиталистик ҳаракатларни тийиб туриш ва уни пировардида  батамом тугатиш учун, Жаҳон Системасига хавфли бўлганларни “Қизил имперея” номли геттога жойлатириш учун керак  бўлганди. 20-асрнинг 20-йилларида СССР Сталин ҳукмронлиги остида Ғарбнинг розилиги билангина вужудга кела олди. СССР  ўзининг бутун борлиги мобайнида, жумладан Сталин даврида ҳам, доим Ғарб билан яширин ҳамкорликда бўлди.  Англосаксларнинг (яъни Ғарбнинг) қўллаб-қувватлашининг бадалини тўлади ва бу бадал 30 миллиондан ортиқ инсон ҳаёти бўлди, ва охир-оқибатда эса АҚШнинг ва уни бошқараётган либерал-спекулятив капитализмнинг ғалабасига олиб келди.

Шу каби тикланмоқчими Халифалик? Зеро, куфрнинг қаршилигига қарамасдан Маҳдийнинг келиши фақат Аллоҳ таолонинг  тўғридан-тўғри аралашуви оқибатида содир бўлади. Акс ҳолда, ҳар қандай Халифалик шакли бугунги Жаҳон Системасининг узвий  (интеграл) бир парчаси бўлиб қолаверади.

Мана сизга моҳиятни очувчи калит сўзлар: “Жаҳон Системасининг парчаси”! Бугун Жаҳон Системасининг усмонлиларнинг сўнгги  даври шаклидаги ва бошқариладиган халифаликни вужудга келтиришга йўқ демаслигини очиқ кўриб турибмиз. “Ҳизбут-Таҳрир”нинг Лондондаги ҳашаматли офиси ҳам, Обаманинг Қоҳирадаги нутқи ҳам, Ғарбнинг махсус хизмат ва махсус  ҳарбийларининг баъзи мусулмон гуруҳлари билан ҳамкорлиги ўшандай халифалик тузиш ҳақидаги ишончли дараклар деб қабул қилиниши мумкин. Бу режалар, бундай халифалик тузиш қайсидир “rand corporation”да ишлаб чиқилган йўл харитаси, ҳозироқ  тайёрланаётган бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас. Баъзи бир софдил мусулмон биродарларимизнинг эътирозини олдиндан тахмин эта оламан, уларнинг тасаввури ҳақ ва покиза  Ислом ҳукмронлиги идеали билан бир қаторда зулм ва гуноҳларга ботган Ғарбнинг, айниқса унинг Иблис билан тўғридан-тўғри  мулоқотдаги ҳукмрон қисмини тасаввурига сиғдира олмайди. Афсуски, Ғарб шундай суяксиз эгилувчан фитналар уюштиришга ўта устомондир ва у шундай бир ғаройиб юришлар қиладики, оқибатда бизнинг софдил биродарларимизгина эмас, балки учига  чиққан сурбет сиёсатшунос-экспертларни ҳам лол қолдиради. Бунақа халифаликдан Ғарб жуда кўп бонуслар олади. Аввало, бу билан мусулмонларни алоҳида бир сиёсий гетто ёки цивилизацион анклавга қамайди, (ҳатто икки ё уч айри халифалик  режаланган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас, худди энг яхши замонларда бўлгани сингари, Боғдодда Аббосийлар билан бир қаторда Қурдобада Уммавийлар халифалиги ва Мисрда Фотимийлар халифалиги мавжуд бўлгани каби). Шундай қилиб, мусулмонлар инсониятнинг бутун тарихи билан ўзаро муносабатда бўлган умумжаҳон марказий куч сифатини йўқотиб, Жаҳон ҳукумати тасарруфидаги буддистлар, конфуцианлар ва америкалик лотино-католиклар қаторидаги шунчаки маданиятларнинг бирига  айлантирилади.

Кейин, бу билан мусулмонлар сиёсий ва теологик маънода кескин ва муқобилсиз раҳбариятга эга бўладилар. Бу эса, бир ярим  миллиард (бу назарий рақам) мусулмонлар, ягона раҳбарга ва унинг атрофини ўраб олган мужтаҳидларга боғланади. Аслида  раҳбарнинг ўзи ҳам улар (бу мужтаҳидлар) устидан ҳукмини юрита олмайди, уларнинг бирортасини алмаштиришга ҳақи йўқ  бўлади. Бугун шу нарса маълумки, Ғарб инсон онгини бузувчи, психика форматини бутунлай ўзгартириб юборувчи, ахлоқий  демобилизация қилувчи даҳшатли технологияларга эгадир. Бу технологиялар воситасида одамзот, оқибатда, бир неча авлод  ўтиб, барча ориентирларини йўқотади, ва ўз ота-боболарининг батамом аксига айланади. Мусулмонлар қаршисида бундай хавф  йўқ, дейиш ўринсиздир: кўз ўнгимизда Туркия мисоли бор (мустамлака этилган собиқ СССР мусулмонларини айтмаса ҳам  бўлади). Туркия – халифаликнинг маркази – Мустофа Камол ва издошларининг марказлашган ҳукмронлиги остида бир авлод  ўтиши билан араб имлосидан воз кечди, турк тили шунчалар ўзгартириб юборилдики, бугунги мактаб ўқувчилари боболари тилини  тушуна олмайдиган бўлиб қолди (авлодлар орасидаги уйғунликни йўқотиш, куфр сиёсий психологларининг асосий мақсадларидан  биридир); Туркияда кучли либерал – даҳрий(атеист)лар синфи юзага келди, ва иймон келтирган халқни 80 йил ўз уйларида  қамаб ўтирдилар; ижтимоий ҳаётда бугунги Ислом факторининг “тикланиши” эса, халқ оммаси истай оладиган минимумдан  мудҳиш даражада узоқдир.

Шунга қарамасдан ҳам баъзилар тарафидан қувонч билан қабул қилинса, бошқалар тарафидан низо ва  таҳлика ўлароқ кўрилмоқда. Туркия мисоли шуни кўрсатадики, 600 йил сиёсий Исломнинг мустаҳкам қояси ҳисобланган бир  мамлакатда қандайдир 60 йиллар ичида цивилизацион ички қурилма(матрицаси)ни ўзгартириб юбориш унчалик ҳам қийин эмас  экан. Бунга сабаб, мамлакат марказлаштирилган ҳокимиятга бўйсундирилганлиги, ҳокимият эса тўлалигича Ғарб тарафидан  бошқарилиши эди.

Умматни – башариятнинг тўртдан бирини ташкил этган кишиларни – Шайтоннинг инсоният ичидаги қўли бўлмиш Ғарбнинг жуда  катта уринишларига қарамай, онг бузилиши ва қайта шакллантиришидан сақлаётган омил, бугун мусулмонлар ягона манбадан  назорат қилинмаётганидир. Улар гўёки бир денгиздир, куфрнинг барча руҳий хуружлари худди “ғалвирда сув олиш”дай бўлиб  қолаяпти. Энди Халифалик лойиҳаси эса, душманни ожиз қолдирувчи мана шу буюк денгизнинг сувли стихиясини яхлаб қолган  муз палахсага айлантиришдан иборатдир, чунки у муз палахсаси устида истаганча зулм ва маъсиятларни кесиб олавериш мумкин.

Жуда кўп мусулмонлар, Ислом учун бугунги Жаҳон тизимининг бир парчаси бўлиш жуда катта шармандалик ва жиноят эканини  англаб етмайдилар. Зеро, Тавҳид Муҳаммад(с.а.в.) ва унинг жамоасига қадар ягона мақсад билан: Шайтон(Иблис)га қарашли  бўлган Жаҳон тартибини бартараф этиш учун нозил қилингандир.

Аллоҳу таоло Қуръони каримда: “Ҳар бир шаҳарда катта жиноятчиларни унда макр қилиш учун қўйиб юбордик. Улар сезмаган  ҳолда фақат ўзларига ўзлари макр қиладилар, холос.” (Анъом:123) дея буюрган бўлса, бошқа бир жойда эса, қийин тушиниладиган ва нотўғри талқин қилинадиган бир оятда Аллоҳу таоло, “Парводигорингизга ва Унинг Расулига, ва  ичларингиздан амр эгаларига бўйсунинглар” (Нисо:59), каби буюргандир. Амр, Сиёсий Исломнинг ички ва ташқи душманлари  ғараз ният билан таржима ва талқин қилгани сингари “Ҳокимият” маъносига эмас (уларнинг талқинича, черков христианларни  нималарга ўргатса, Қуръони карим ҳам шуни ўргатади: “Ҳар қандай ҳокимият – Худодан”). “Амр” бу контекстига қараб,  “буйруқ” ёки “иш” маъноларини берувчи калимадир.

Хулафои-рошидийнлар – Абу Бакр, Умар, Усмон, Али (розияллоҳу анҳум) “амр”, яъни “буйруққа” эга эдилар. Улар саҳоба  бўлганлари учун Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг шахсан ўзларидан бу ваколатни олгандилар. Ана шундай “буйруққа” Маҳдий ҳам эга бўлади, у буни Яратувчининг бевосита Ўзидан олади. Унгача, орадаги муддатда, янада оддийроқ айтсак, Маҳдий келгунига  қадар, бизнинг замонамизда биз “иш” эгаси бўладиган жамоат амирларига итоатда бўлишимиз лозим бўлади. Бу “иш” – сиёсий  Исломни тўғри англашга асосланади ва Маҳдийнинг келишига муносиб жамоа бўлиш учун Глобал адолатсизлик, тубанлик ва  ўғрилик тизимига қарши ҳар жабҳада курашишдан иборат бўлади. Яъни бу “иш” у зот (Маҳдий) келганида, Қиёмат олдидан, барчамиз вафот этиб, Ал – лоҳу таоло ҳузурида қайта тирилишимиз олдидан, бутун коинотни адолат билан тўлдириши ҳақидаги  Пайғамбар (с.а.в.) ҳадисларининг рўёбга чиқиши йўлида ҳаракат қилишимиздан иборат бўлади. Ҳайдар Жамол.

Материал оргиналининг адреси:    http://www.islamkom.org/analytics/khalifat-ili-v-chyom-dolzhen-byt-sterzhen-islamskoj-politiki-na-poslednem-ehtape-istorii

Русчадан Алибой Йўляхши таржимаси, таржима Камолиддин Йўлдош тарафидан таҳрир этилди. 

  1. Чин ва АҚШ Ўрта Осиёдан Россияни сиқиб чиқармоқда.

Эксперт: Хитой ва АҚШ биргаликда Ўрта Осиёдан Россияни сиқиб чиқармоқда.

Ўрта Осиё (бугун бу ҳудуд Марказий Осиё деб ҳам юритилади), 20 асрнинг охирларида Совет империяси тугатилганидан сўнгра,  ўзининг жуғрофик жойлашуви ҳамда ер ости ва ер усти бойликлари билан жаҳоннинг иқтисодий ва ҳарбий стратегик манфаатлари марказига айланди. Шу муносабат билан бугун жаҳоннинг буюк мамлакатлари ўзларининг жорий ва келажак сиёсатларида бу ҳудудга алоҳида диққат қаратмоқдалар. Бу ҳудуд кимнинг таъсир доирасида бўлиши масаласида, буюк давлатлар орасида бугуноқ қизғин мунозаралар мавзуси бўла бошлади.

ИА REGNUM ахборот агентлиги буюк давлатларнинг Ўрта Осиёга нисбатан муносабатлари ҳақида инфраструктуравий лойиҳалар соҳасидаги эксперт Кубат Раҳимов билан суҳбатини эълон қилди (суҳбатнинг оригинали рус тилида бу манзилдадир: http://www.regnum.ru/news/polit/1564287.html#ixzz24fSK7hN7 ).

Ўзбекистон – бизнинг ватанимиз, Ўрта Осиёнинг марказий мамлакати бўлганлиги учун, бу суҳбатнинг мазмуни билан танишиш ва уни ўрганиб зарурий мулоҳазалар юритиш, Ҳаракатимиз раҳбарияти ва аъзолари учун ҳам аҳамиятсиз эмасдир, деган ниятда суҳбатнинг ўзбек тилига ағдарилган кўринишини эълон қилишни лозим топдик  (Таржимон).

2012 йилнинг августида Роберт Блейкнинг ( Роберта Блейка ) Ўрта Осиё мамлакатларига сафари алоҳида намойишкорона хусусият касб этади ва АҚШ ўз мақсадларини амалга оширишда мазкур минтақани муҳим ҳисоблаётганини тасдиқлайди. Бошқа тарафдан эса, америкалик мансабдорларнинг бу минтақага буюк бир геополитик объект сифатида қарашлари, минтақа раҳбарларига ҳам жуда хуш келмоқда. Шунинг учун улар фақатгина хурсанд бўлибгина қолмаётирлар, ҳатто уларга тез ва енгил  эришиладиган даромадлар ваъда қилишмоқда. Бу масалалар ҳақида ИА REGNUM  мухбирига инфраструктуравий лойиҳалар соҳасидаги эксперт Кубат Рахимов  қуйидагиларни сўзлади.

Унинг фикрича, “АҚШ ҳарбий-саноат комплекси ўз позицияларини кучайтираяпти. АҚШ-да ҳокимиятни демократларми ёки республикачилар бошқаришидан қатъи назар, қуролхоналар ва ҳарбийлар лоббиси доимий ва кучли бўлиб қолаверади. Амалда АҚШ иқтисоди, фақат ташқий урушлар ва жуда катта пул массасини оммавий йўқотувчи воситалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали ювиб олиш принципида ишлайди. Бунга ёрдам берадиган ресурслар сифатига аскарларнинг памперсларидан тортиб, сунъий йўлдошларгача киритса бўлади. Бу мегатижоратдир ва бу янги бозорлар, яъни минтақавий урушларни талаб қилади.  Америкага урушларда ғалаба қилиш шарт эмас, унга урушнинг ўзи бўлса бўлди. Бироқ АҚШга маҳаллий ва узоқ давом этадиган урушлар керак. “Кўпгина  сиёсатшунослар ва футурологлар ҳеч бўлмаганда яқин келажак 20-30 йиллар орасида АҚШ ва Хитойни бир-бирига янглиш тарзда қарама-қарши қўйишадилар.

Бугун мутлақо бошқа вазият – бу икки мамлакат орасидаги ўзаро боғлиқлик даражаси бугун жуда юксакдир. Хитой ўзида XIX асрдаги Америка капитализимини ўрнатганлиги маълум. Хитой махсулотлари сотиладиган энг катта ва биринчи навбатдаги бозор, бу  бугун АҚШ бўлиб қолмоқда. Шу сабабдан, Хитой ўзининг олтин валюта заҳираларини Америка облигацияларида сақлашга мажбурдир. Бу эса унча-мунча эмас, нақд сал кам уч триллион долларни ташкил қилади. Бугун Хитойнинг бутун экспорт логистикаси шимолий Америка бозорларининг юксак даражали эҳтиёжларини таъминлашга боғланиб турибди. Америка университетларида чет эллик талабаларнинг энг кўпчилигини  ҳитойликлар ташкил этади».

АҚШ ва Хитойнинг Ўрта Осиёдаги бугунги сиёсати ҳақида сўз юритган Кубат Раҳимов,  у икки буюк давлат орасида ўзаро келишув ва бир-бирлари ҳаракатларини тўлдириб туриш кайфияти борлигига тўла ишонч билдиради. Бу ерда, албатта, биринчи навбатда Россияни минтақадан сиқиб чиқариш масаласи туради. Иккинчи навбатда эса, учинчи томонларнинг манфаатларини бартараф этиш масаласидир. Россия сиқиб чиққарилганидан сўнг, у икки баҳайбат давлат ўзаро баъзи бир нарсаларни ўйлаб топиши мумкин бўлади.

“Бир вақтлар америкалик бир дипломат шундай деганди” – деб ҳикоя қилади Раҳимов, – “Америка амалда ўз маддоҳларини шакллантириш йўли билан Ўрта Осиёдаги интеллектни моддий таъминлаяпти, Ҳитой эса, жисмоний инфраструктурага сармоя ётираяпти. Аммо уларнинг бу каби фаолиятлари иккала тарафга ҳам бир-бирларининг меҳнати самараларидан фойдаланишга ҳалақит бермайди. Америкалик ҳарбий логистлар, Хитой ва унинг назорати остида бўлган “Осиё тараққиёт банки” (Азиатский банк развития) тарафидан молиялаштириш натижасида қурилган автомобил ва темир йўлларини ўз маршрутларига бемалол қўшиб ишлатадилар.

Шу билан бирга, «Қанчалик ҳайратомуз бўлмасин, Хитой ҳам Ўрта Осиёда вазиятнинг тарранглашишидан манфаатдордир. Чунки лойқа сувда ўз балиғини тутиш енгил бўлади. Бундан ташқари, бу ерда Хитой учун биринчидан, уйғур эркпарварларига ва уларнинг минтақадаги тарафдорларига қарши зулмни оқлашга имкон туғилади. Бу ҳолатни Хитойдан ташқарида унинг манфаатларини ҳимоя қилишда далил сифатида фойдаланиш ҳам мумкин. Иккинчидан, Хитойнинг ҳарбийлашаётгани яққол кўриниб турган нарсадир. Деворда осилиб турган ўқланган милтиқ, ундан ўқ узилишини тақозо қилади. Хитойнинг кўпдан буён йиғилиб турган  қувватлари ўзини синаб кўришни ҳам кутаётган бўлиши мумкин. Вьетнам урушларидан буён ҳақиқий жанг майдонларини кўрмаган Хитой қўшинлари учун ҳам жанговар майдонни синаб кўриш керакдир», деган фикрни билдиради Раҳимов. У шуларни ҳам таъкидлайди: «Уруш мантиғи ҳамиша парадоксал ва кўп ҳолларда у пацифист назарлар мантиғига тўғри келавермайди. Йиғилиб қолган масалаларни тушунарли ва оддий ҳал қилиш усулларини соғиниб қолинганидан, Ўрта Осиёни сезиларли даражада ҳарбийлаштириш, Россия дахл, ҳаммага маъқул бир сиёсатдир. Бундан ташқари, катта ўйинлар, блоклар ва иттифоқларнинг иттифоқчилар орасида ихтилоф, тўқнашувлар келиб чиқишини истисно қилмайди».

Менимча, – дейди эксперт, – Блейкнинг сўнгги ифодаси – анчадан буён қуролларини у ёқдан –бу ёққа отишни истаётган кучнинг ўзини кўрсатишини намойиш қилади. Чунки жаҳон анчадан буён буғ чиқариш даражасига келиб турибди. Икки қайта Ироқ уруши, икки қайта  Афғон уруши ва бошқа кўпгина катта-кичик жанжаллар бўлиб туришига қарамасдан, дунёнинг турли тарафларидаги қонли тўқнашувлар шундай бўлишини тасдиқламоқда. Шу маънода, Ўзбекистондан Покистон-2 ташкил қилинаяпти, янги Афғонистон эса Ўрта Осиё мамлакатларидан исталган бири бўлиши мумкин”.

Шулар билан бир қаторда Кубат Раҳимовнинг маълумотларига кўра, «Бугунги Афғон қўшинлари – Франкенштейндир. Қурол-яроғлар исталганча бор ва аскарлар урушга дурустгина ўргатилган, бундай қўшин қўшнилар билан кичик-кичик ва зафарли урушлар қилиш мақсадида ўз ички муаммоларни ҳал қилишдан четга чиқиши мумкин эмасми? Мумкин, албатта. Мамлакат бўйлаб юзлаб базалари бўлган 27 минглик натолик дўстлар ва карзайчилардан қолган бир миқдор қурол-яроғи бўлган қўшин билан исталган тарафга, Шимолгами, Шарққами ёки Ғарбга кетавериши мумкин. Бу ҳолатни шарҳловчилар муҳокама қилишмайди, аммо афсус».

Бунинг устига, «Блейкнинг баёноти Россия учун жуда катта, Қозоғистон учун эса бир миқдор фойдалидир. Уйқудаги айиқ юксак овозни эшитади ёки қаттиқ тепкини сезади. Бу ҳолда Россиянинг «диққатни йиғиш учун диққатни йиғиш» сиёсати минтақадаги ўз манфаатларини «сицилианча ҳимоя» қилиш йўналишида қўйиладиган аниқ қадамлар учун туртки (импульс) олиш имкони мавжуд», деб хулоса қилади эксперт К. Раҳимов. 

Рус тилидан Алибой Йўляхшиев таржимаси. 

  1. Исломий бошқариладиган демократия …

Руссияда нашр қилинадиган Известия газетаси “Исломий бошқариладиган демократия. Муҳаммад Маҳатҳиранинг дарслари” (Муаллиф: Евгений Васильев) номли мақола эълон қилди.

Биз қуйида ўша мақоланинг ўзбекчалаштирилган кўринишини китобимизда келтиришни лозим кўрдик. Мақола, “Малазиянинг собиқ Бош вазири ислом демократиясидан дарс беради” (муаллиф, Е. Васильев), деб бошланади.

Малазиянинг собиқ Бош вазири Маҳатҳир Муҳаммад, бундай масъулиятли мансабда узоқ йиллар фаолият кўрсатган ва ўзи бошқарувнинг бош ролида бўлган давр ичида етарли даражада муваффақиятлар қўлга киритишга муяссар бўлган, “учинчи дунё” аталмиш мамлакатларнинг сиёсий арбобларидан биридир.

У мамлакатни 22(1981 йилдан 2003 йилгача) йил бошқарди ва Малазияни юксак технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган жаҳоннинг илғор мамлакатлари қаторига кўтаришга мувоффақ бўлди. Ислом ва  либерализмнинг нисбатан бир-бирига мослашишини М.Муҳаммад бошқарув даврининг ютуқларидан бири, деса бўлади. Шу сабабдан ҳам энди у ўзини Ислом дунёсини қандай ислоҳ қилиш ҳақида маслаҳатлар беришга ҳақли деб ҳисоблаши мумкин. Дарҳақиқат, собиқ бош вазир яқинда Жиддада (Саудия Арабистони) ташкил этилган конференсияда чиқиш қилиб, Ислом дунёсини модернизатсия қилиш йўллари ҳақида ўз кўришларини баён қилди.

Ислом дин сифатида мамлакатни модернизатсиялаш учун тўсиқ эмас, дейди М. Муҳаммад. ”Агар Ислом замонавий ривожланиш йўлида тўсиқ бўлаётган бўлса, демак, биз уни нотўғри тушунмоқда миз, биз уни бошқача изоҳламоқдамиз”, деб огоҳлантирди, у.

М. Муҳаммад то истеъфога чиқгунга қадар аҳолисининг асосий қисми мусулмонлардан иборат бўлган бир мамлакатда модернизатсия Ислом анъаналари билан мослашишини намойиш қилди. Ўтган ва ундан олдинги асрларда унинг мамлакатида аҳвол бутунлай бошқача бўлганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди. Малазия британия мустамлакачи маъмурияти тарафидан киритилган ўзгаришларга мамлакатнинг мусулмон аҳолиси ўрганишни исташмади. Шу сабабли инглизларнинг истаги билан улар тарафидан киритилган ўзгаришларни тезроқ ва бемалол қабул қилувчи чинли ва ҳиндистонли кўчманчилар мамлакатга кириб кела бошладилар.

Малазияда бўлгани сингари демографик силжишлар, бошқа кўпгина мамлакатларда миллий можаролар келиб чиқишига сабаб бўлганини ҳам Муҳаммад алоҳида таъкидлаб  кўрсатди. Аммо Малазияда эса, мамлакат мустақилликка эришганидан сўнгра ҳам унинг аҳолисининг асосий қисми (60%-га яқини) – мусулмонлар кўчманчиларнинг авлодлари билан тинч-тотув яшаш ва ишлашга қарор қилдилар. Масалан, эркин бозорни жорий этиш ҳам малазиялилар учун муаммо келтириб чиқармади. Биз коммунизмни доимо рад қилган бўлсак-да, мамлакатда баъзи бир сотсиалистик элементларнинг фаолият кўрсатишларига ҳам қаршилик қилмадик.

Биз демократия элементларини қабул қиларканмиз, деб давом қилди Муҳаммад, Малазия энг аввал унинг аниқ чегараларини белгилаб олди. Ривожланаётган мамлакатлар аталмиш мамлакатларнинг кўпчилигида айнан ўша демократия ”лимити-чегарасини тушунмаслик, демократиянинг беқарорликка, тартибсизликка олиб бориши мумкинлигини тушунмаслик, ўша мамлакатларда демократиянинг мағлубиятини келтириб чиқарди, деди М. Муҳаммад.

Малазияда ҳаммаси, ҳамма нарса бошқача тузилган. Малазиядаги демократик принсиплар,  Ислом дунёсида ”бошқариладиган демократия”га яхши мисол бўлади. У ерда  миллий хусусиятларга қараб тузилган бир қатор партиялар мавжуд. Бироқ уларнинг барчаси мамлакатда Бирлашган Малазия миллий ташкилоти (БММТ)нинг бош ролни ўйнаши лозимлигини тан оладилар. Шунинг учун уларнинг ҳар бири доимо БММТ билан  қўшма (коалитсион) ҳукумат тузишга ҳаракат қилишадилар.

Мақолани рус тилидан ўзбекчага таржима қилиш: 14.04.2004 тарихда тугатилганди. Таржимон А. Йўляхши.

Асосий манба; Известия . Юқоридаги таржиманинг русча оригиналининг интернет адреси: http://www.centrasia.ru/неws.php4?st=1080597000  30.03.2004 

6. Ўрта Осиёда Исломга қарши сиёсат. 

Ўрта Осиёнинг шу кун(2012 йил)лардаги сиёсий харитаси: 

 

 

 

 

 

Рус истилосидан қутилган Ўрта Осиёда “советчасига фикрлаш”дан ажрала олмаган мансабдорлар мусулмонлар масаласини еча олмаётирлар ва воқеаларга фақат ўзларининг хавфсизлиги, мансабларида узоқроқ қола билиши нуқтаи назаридан қарамоқдалар. У ерларда бугун айнан мана шундай вазият кўзга ташланмоқда.

Ўрта Осиё мамлакатларида яшаётган мусулмонлар хусусида олинаётган аянчли  хабарлар кун тартибимизни ишғол қилишда давом этиб турибди. Аслида бу ўлкаларда дин (Ислом дини) масаласи муаммо бўлиб қолишда давом қилмоқда, дейиш янада тўғрироқ бўлади. Бу ҳолнинг негизида совет даврида Исломга оид ривожланишнинг барча унсурлари давлат тарафидан зўрликла батамом йўқотилиши ётади. Фаолияти давом этаётган баъзи бир диний тизимлар эса, диндорларни ўз истакларига кўра бошқариш учун давлатнинг қўлида қуролларга (ҳатто баъзан зулм қуролига) айлантирилгандир. Масалан, Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳридаги масжидларга давлат тарафидан камералар ўрнатилиб, бу билан терроризмга қарши пропаганданинг олдини олишни кўзда тутилаётгани айтилади. Айнан ўша йўлни яқиндан кузатган Ўзбекистон ҳукумати мамлакатнинг Наманган шаҳридаги масжидларга камералар ўрнатиб, ўғирликка қарши тадбирлар қўллаётганларини иддао қиладилар. Бундан ташқари, Тошкентда исломий либослар, айниқса ҳижоб сотилиши таъқиқлаб қўйилган. Совет даврида кўринмаган бир ҳолат, яъни Тожикистонда 18 ёшга тўлмаган ўсмирлар масжидга кириши мумкин бўлмаган ҳолга келтирилгандир. Фақат Қирғизистондаги расмий мақомларнинг Исломий ҳаракатларга қарашлари унинг Ўрта Осиёдаги қўшниларига қараганда бирмунча илиқроқ кўринади.

Ўрта Осиё давлатларининг мусулмонлар(Ислом дини)га қарши сиёсати(зулми)ни тубандаги каби тартиблаш мумкин:

1) Халқ ва мансабдорлар(элитлар)нинг орасида боғланишлар қўпорилди Советлар режимининг илк йиллариданоқ совет ҳукумати “Худосиз жамият”лар тузиб, Исломга оид барча қадриятларга оммавий ҳужум бошлади. Шу йўл билан атеизм тарғиботини авж олдириб, халқ оммасини динидан қўпоришга жиддий киришди.

Советларнинг “янги совет кишиси”ни етиштириш режасида кўзда тутилган шахсият – дин ва иймондан батамом ажратилган атеист бири эди. Шунинг учун маҳаллий халқдан ўша турдаги кишилар етиштиришга жуда катта куч сарфланди. Масалан, оддий халқ ичидан чиқиб, бошқарув – бюрократиясига кириш учун ана ўша, “янги совет кишиси” синфига ўтиш шарт қилиб қўйилганди. Бироқ халқ бу тарғиботларга оммавий шаклда берилмади. Аксинча, қўлларидан келганича унга қарши туришга ва миллий-диний қадриятларини сақлаб қолишга уринди. Афсуслар бўлгайки, шу кунларда Ўрта Осиё мамлакатларидаги давлатлар мансабдорларининг каттаю кичик барчаси ўша совет атеистик тарбиясининг асарларидир.

2) Ҳукуматлар ҳар қандай бир халқ қимирлашини ўзларига қарши хавф-хатар шаклида қабул қилади.

Исломга ва мусулмонларга муносабатларида бир-бирларига жуда кўп ўхшашликлари бўлган бу давлатлар(айниқса Ўрта Осиёдаги)да ҳокимият бир хил ва фақат ўз истакларини қўллаб-қувватлаган Исломни ва мусулмонларни истайди. Борди-ю уларнинг қайси биридан арзимаган таҳдид сезадиган бўлса, уларга “ваҳҳобий”, “салафий”, “радикал диндор” каби тамғалар босилади.

Ўрта Осиё давлатларида якка ҳоким ва унинг атрофидаги мансабдорлар синфи (олигархияси) шаклида ташкилланган бошқарув системаси, ҳар қандай бир арзимас фуқаровий фаолиятни (ҳаракатни), у диний бўладими ёки йўқми, бундан қатъи назар, ўзларининг авторитар салоҳиятига ҳужум дея баҳолаб, уни йўқотиш учун барча усулларни қўламоқда. Масалан, шундай ҳолатлардан бирига 2005 йилда Андижон фожиасини мисол кўрсатиш мумкин.

3) Исломий ҳаракатларга ишониш қийинлашган ва 11-сентябр ҳужумлари баҳонаси, антидемократик режимлар ҳукмрон бўлган мамлакатларнинг ҳокимлари, мамлакатларидаги қашшоқлик, порахўрлик, ўғирлик ва шу каби жиноятларни ниқоблаш мақсадида “Радикал Ислом” харитасини қўллаш билан дунё жамоатчилигининг диққатини асосий муаммолардан чалғитишга уринмоқдалар.

11-сентябр воқеалари Ўрта Осиёда ҳам янги бир хавфсизлик системасининг юзага келишига сабаб бўлди. Ўша ҳужумлар баҳонасида бутун дунёнинг авторитар режимлари сингари Ўрта Осиё давлатларида ҳам “ашаддий диндор”, “радикал(ёки фундаменталист) исломчи”, “жиҳодчи”ларни овлаш бошлаб юборилди.

АҚШ 2001 йилда юритган сиёсатида Ўрта Осиё мамлакатларидан, айниқса Ўзбекистондан, дастак олиши алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Бундан фойдаланган Каримов режими, бир тарафдан халқаро доирада ўзини кўз-кўз қила олган бўлса, бошқа тарафдан юрт ичидаги мустабидлигини ҳам янада мутлақлаштириш йўли билан ҳокимиятини бирмунча мустаҳкамлаб олди.

4) “Расмий Ислом’’ ва “Халқ исломи“ орасидаги зиддият Совет давридан бошлаб Ўрта Осиёда кенг тармоқ олган Исломни таништириш усулларидан бири, “расмий“ ва “норасмий“ Ислом шаклидаги бир тушунишдир. Иккинчи жаҳон уруши давомида Советларда мусулмонларнинг ҳам ёрдамини олиш ниятида дин ва диний масалалар билан шуғулланадиган тўртта диний идора (бошқарма) ташкил этилди. Улардан бирининг маркази Тошкентда бўлиб, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси деб аталадиган бўлди. Бу бошқарма “расмий Ислом“ ҳисобланиб, расмий (давлат) масжидларида ишлайдиган имомларни етиштириш, турли хил исломий фатволар тарқатиш ва Исломга оид баъзи даврий нашрларни ҳам назорат қилиш вазифасини бажарар эди.

“Норасмий” исломий гуруҳлар ичида эса суфий тариқатлари (айниқса Нақшбандийлик, Яссавийлик, Қодирийлик, Қубровийлик) каби аждодлардан буён келаётган ибодат шакли ва Ўрта Осиёда анча ёйилган “авлиёга сиғиниш” атрофида мозору-сағаналарга даврий зиёратлар, норасмий масжидларда қилинадиган ибодатлар, зикр халқалари, норасмий исломий тарбия, расмий дин кишиларидан бошқалар тарафидан қилинаётган ибодатлар ва диний амалиётларнинг бошқа шакллари давом этиб келди. Ҳамиша, айниқса суфийлар ва уларга эргашувчилар орасида расмий исломга қаршилик кўрсатилиб турилди. Советлар тугатилганидан сўнгра ҳам бу вазият айни тарзда давом этди.

Мустақил бўлган Ўрта Осиё давлатларининг ҳар бири ўз диний бошқармаларини тузиб, Ўрта Осиё ва Қозоғистон диний бошқармаси таркибидан чиқиб олдилар. Бу янги диний бошқармалар ҳам давлатлар тасарруфида қолаётгани сабабли маҳаллий халқ – мусулмонлар тарафидан илиқ қабул қилинмади. Ҳақиқатан ҳам бу янги диний бошқармалар мусулмонлар (умуман халқ)нинг диний ва ижтимоий эҳтиёжларига жавоб бера оладиган даражада фаолият юрита олмаяптилар.

Рус истилосидан қутилган Ўрта Осиёда “советчасига фикрлаш”дан ажрала олмаган мансабдорлар мусулмонлар масаласини ҳал этолмаётирлар ва воқеъликка фақат ўзларининг хавфсизлиги, мансабида узоқроқ қола олиши нуқтаи назаридан қарамоқдалар. У ерларда бугун айнан мана шундай вазият кўзга ташланмоқда, холос.

“Араб баҳори” юз берган диёрларда халқнинг зулмга ортиқ чидай олмасликларини намойиш қилиб турган бир пайтда, дунёнинг кўпгина ўлкалари, айниқса Ўрта Осиё мамлакатлари янги ўзгаришларга, ҳатто инқилобий ўзгаришгларга ҳомиладордир.

Ziya Oktay/ TİMETÜRK. Туркчадан Алибой Йўляхши таржимаси

Юқоридаги мақола 01.06.2012 куни  http://www.uzxalqharakati.com/archives/10775 адресда эълон қилинди. Биз уни ўзбекчага таржимасини китобимизнинг шу қисмига киритишни лозим кўрдик. 

  1. Секуляризм, дин ва давлат муносабатлари. Муаллиф: Рашид Ғаннуший.

Бисмиллоҳирроҳмонирроҳим, барча салот ва дуолар Аллоҳнинг Расули-Пайғамбарига, унинг аҳли байтига, асҳобига ва умматларига бўлсин.

Хонимлар ва жаноблар, қардошларим, Аллоҳнинг саломи ва инояти сизларга бўлсин. Бу оқшом бизга сўзлаш фурсати тайёрлаган Ислом ва Демократия тадқиқотлар Марказига миннатдорчилигимни изҳор этишни бурчим деб биламан. Мен сизларга бирор нарсалар ўргатиш учун бу ерга келмадим. Чунки бу ерда мунозара қилиш учун йиғилган мавзумизнинг ўртага қўядиган турғун бир усуллари йўқ. Аммо шуниси ҳам борки, танланган меҳмонларимизнинг бир фикр бирлигига эришишларини билдирадиган бир умумий асосга келиш учун бирор ютуқ ва назарларимизда яқинлашиш йўллари очилишини умид қиламан.

Мавзумиз Ислом ва лайикликнинг ўзаро муносабатлари бўлиб, жуда кескин муаммоли бир мавзудир. Бу муносабатлар, бир келишмовчилик ва тўқнашув туридаги муносабатларми ёки бир-бирига ўхшаш, бир-бирлари билан келиша оладиган муносабатларми? Ислом ва қонун орасидаги муносабат, Исломнинг ҳокимиятга бўлган муносабати каби бир қатор масалалар, бу муаммога оид мунозарали масалаларга айлангандир.

Ислом ва лайиклик ҳақида сўз кетганида худди ҳамма масала очиқ – ойдинга ўхшаб кўринади. Бироқ кўзга илинмайдиган бир тушуниш хилмахиллиги ва умуман тушунмаслик бу масалани бутунлай қоплаб олган вазиятга келиб қолганлиги ҳам очиқдир. Бизлар, жуда ўхшаш исломий тушунчаларнинг хилмахиллиги ҳақида бахс юритганимиз сингари, фақат бир хил лайиклик ҳақида эмас, жуда кўп хил лайиклик ҳақида мунозара юритиш вазиятида ҳам турибмиз.

Лайиклик бир фалсафий қараш бўлиб, идеалист ва диний қарашларга қарши курашиш учун майдонга келди каби хулосага бориш ҳам мумкин. Аммо аслида бу асло ундай эмас. Биринчидан, лайиклик Ғарбда – Овропанинг ичкарисида мавжуд бўлган шартларда ўртага чиққан муаммоларга методик ечимлар(яъни борлиқ назарияси ёки фалсафаси шаклида эмас) шаклида ўртага чиқди, ривожланди ва ўрнашди. Бу муаммоларнинг (Католик Черкови ҳокимлигини сақлаган косенсусни бузган ва 16-17 асрларда диний урушларни бошлатган) жуда кўпчилиги Ғарбда Протестантчиликдан сўнгра майдонга келган муаммолар эди.

Айтилганлардан бизда шундай савол пайдо бўлади: Бизнинг ҳақиқатан лайикликка эҳтиёжимиз борми? Балки бу лайиклик амалларида энг аҳамиятли ғоя(фикр), давлатнинг тарафсизлиги, яъни инсонларнинг виждонларига аралашишдан қочиш ва динларга нисбатан давлатнинг тарафсизлиги каби ғоядир. Ундай бўлса, давлатнинг фаолият ва таъсир доираси жамият фаолият доираси билан чегаралангандир. Диннинг таъсир доираси эса, ҳар бир шахсиятга бориб тақалади ва шахсларнинг фарқлиликларини хам ўз ичига олади.

АҚШ бўлган фарқлилик аҳамиятли бир диний таъсир ўлароқ кетишига қарамасдан, у ерда диннинг жамият доирасида кўриниши очиқдир. Лидерларнинг нутқларида динийлик ва дин ҳақида мунозаралар жуда кўплаб учраб туради. Сайловлар вақтида, сайлов олди мунозараларда диний масалалар муҳокама қилинади ва бу мавзуларда мунозаралар олиб борилади. Бола олдириш ва мактабларда ибодат каби масалалар сайлов кампанияларида муҳокама қилинади. Аслида АҚШ бу вазият, бир замонлар Католик черковининг зулмидан қочиб Америкага жойланган Евангелист кўчманчилар тарафидан қурилган дининг мавжудлигидандир. Шунинг учун АҚШ, Таврот ва Инжилда келтириладиган рўё(туш)ларнинг ҳақиқатга айланган бир ўлка сифатида қаралади.

Таниқли мутафаккир Тосқуавилла(Tocqueville)нинг бир замонлар таъкидлагани каби  “Черков АҚШ энг кучли партиядир.“ Бу, Черковнинг Америкада кучли таъсирга эга эканлигини кўрсатади. Овропада эса буни кўролмайсиз. АҚШ диний ҳаёт яшашаётганлар умумий аҳолининг 50% ташкил қилаётган бўлса, Овропада бу нисбат 5%-га ҳам етмайди.

Масалан, Овропани олиб қарасак, дин ва давлат муносабатларига қарашда Франция ва Англосаксонлар орасида анчагина фарқлар борлигини кўрамиз. Масалан, Англияда қиролича дин ичи ва унинг ташқарисидаги кучларни мужассамлаштирувчи шахс сифатида қаралади. Энг катта фарқлиликни Франция мисолида кўрамиз. Бунинг сабаби, Франция тарихидаги инқилоблар ва Католик Черковининг орасидаги тартишмаларига бориб тақалади. Овропада бўлса ҳам бугун лайикликнинг хилма хил кўринишларининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Масалан, Франция лайикликни халқаро доирада ўзлигининг ягона қўруқчиси ҳисоблагани учун мамлакатда яшавчи мусулмон аёлларининг динларига уйғун кийинишларини тақиқлагандир. Аммо Овропанинг бошқа бирор ўлкасида бундай англашилмовчилик кузатилмайди. Бу ҳам тарихий бир тажриба (экпремент)ни ўзиники этиб кўрсатишга интилишдан келиб чиққан бир натижадир, холос.

Бизлар ягона бир тушуниш қаршисида эмасмиз. Балки лайик бир дунё қараши тарафидан ўртага чиқарилган энг муҳим, энг аҳамиятли амалиёт, яъни давлатнинг тарафсизлиги принципи қаршисидамиз. Бошқача айтганда, давлат, у динийми, сиёсийми ёки яна бошқача турдами бўлишидан қатъи назар барча эркинликларнинг гарантиясидир ва бундай давлат у ёки бу партияларнинг тарафдори бўлмаслиги шарт. Энди биз шундай саволни ҳам ўртага қўя оламиз: Исломнинг шундай бир амалиётга, яъни давлатнинг бошқа динларга нисбатан тарафсизлиги каби бир амалиётга эҳтиёжи борми?

Ислом илк бошданоқ дин, сиёсат ва давлат билан хирмонлаш(қариш)гандир. Ҳазрати Муҳаммад, давлатни қўрувчи даражасида диннинг ҳам қўруқчисидир. Маккага келишган Мадинали гуруҳ биатида биринчи сўз, Аллоҳ ва Унинг Расулига инониш сўзи бўлган эди. Иккинчи биатда эса, Мадинага бирор ҳужум қилинадиган вазиятда мусулмонларни қилич ёрдамида бўлса ҳам ҳимоя қилиш сўзлари қўшилганди. Мадинанинг эски исми Ясриб эди. Мадина сўзи эса маъно жиҳатидан шаҳар деган маънога келади. Мадинанинг шаҳар атала бошлаши, Ислом фақат дин бўлиб қолмасдан, айни замонда у бир маданият ҳам бўлганлигини кўрсатади. Бу бошқа тарафдан бир гуруҳ бадавий ҳаётини яшаб келаётган кишиларнинг шаҳар ҳаётига кўчишини ҳам ифодалайди. Шунинг учун шаҳарлашма бошланганидан “Бадавийлашма” гуноҳ шаклида қабул қилинмоқдадир. Шу сабабдан ҳам Ислом қаерга борса, ўша ерларда шаҳарлар қурилиши содир бўлганлигига ҳайрон қолмаслик керак.

Шимолий Африкадаги энг эски шаҳарни мусулмон араблар қурганлардир. Шунинг учун ҳам Пайғамбар ҳазратлари тарафидан қурилган шаҳар, Ислом бир маданият дини бўлганлигининг очиқ кўрсаткичидир. Ислом ҳамиша уруш ва жанжаллар билан яшаб келишаётган қабилаларни бадавийликдан қутқариб, маданийлаштирди ва уларни бир давлат атрофида бирлаштирди.

Пайғамбар ҳазратлари бир тарафдан кишиларни жомеларда намоз ўқитган бир имом эди. Бошқа тарафдан кишилар орасида чиқиб турадиган турли келишмовчиликларда ҳакамлик қилган, лашкарни бошқарган ва хилма-хил шартномаларни имзолаган сиёсий бир имом эди. Бизни қизиқтирадиган энг муҳим хусус – ҳақиқат ҳам шулдирки, Пайғамбар ҳазратлари Мадинага келиши биланоқ у ерда бир жоме қурдирди ва Мадина Васиқоси номини олган бир Асосий Қонун (бизнинг бугунги тилимизда Конституция) тузди. Бу Асосий Қонун жаҳондаги энг тарихий(эски) конституциялардан биридир. Бу Асосий Қонун, Маккали муҳожирлар, Мадинали ансор ва маҳаллий яҳудий қабилалари орасидаги муносабатларни тузатган шартномаларни ҳам ўз ичига олади. Янги Асосий Қонун, бу иккита диний давлатни бошқаларидан фарқли ўлароқ бир сиёсий давлат ва борлиқ шаклида қараган эди. Муҳаммад Салим ал-Аво ва Муҳаммад Умар каби олимлар тарафидан ўртага қўйилган айириш, дин ва давлат орасидаги айриликка ўхшаш бўлиб, дин ва сиёсат орасидаги айрилишни билдирарди.

Мадина Васиқосида сиёсий ва диний бўлганлар орасидаги айрилиш ғоят очиқ ифодаланган. Унга кўра, бир тарафда мусулмон уммати ва бошқа тарафда яҳудий оммаси қаралган эди. Бироқ бошқа у иккита мушрик оммасининг бирлашиши сиёсий тушунчада бир давлат шаклини олган эди. Уларда чегаралар ҳар доим кескин шаклда қаролмаса-да, Пайғамбарнинг кўрсатмаларига кўра алоҳида қараб чиқилиши мумкин эди.

Қонундаги диний моддалар итоат ва масъулиятчилик соҳаларини қамраб олган бўлса, сиёсий моддалар эса, мантиқ ва ижтиҳодга ўрин қолдирганларидан иборат бўлган эди. У моддаларнинг баъзилари вақти-вақти билан саҳобанинг бошини айлантирганида улар, Расул ҳазратларига, “бу ваҳийми ёки ўз шахсий фикрингизми?” – дейилган саволлар қўйишардилар. Агар у масалалар ваҳий бўлсалар, уларга шаксиз итоат қилардилар, акс ҳолда фарқли тушунишганлар орасида алтернатив фикрлар ўртага ташланарди.

Кунлардан бирида Расулуллоҳ ҳазратлари Мадинада хурмо дарахтларини пайвандлаётганларга тўғри келди ва уларга қарата, “бундай қилишларингдан бирор фойда бўлишини кўрмаяпман”, дедилар. Мадиналилар унинг бу сўзини ваҳий қабул қилдиларда, ишларини дарҳол тўхтатишди. Оқибатда ўша йили ҳосилдорлик пасайиб кетди. Ўшанда Пайғамбар ҳазратлари, “дунёвий ишларда нималар яхши ва фойдалироқ бўлишини сиз мендан яхши биласиз”, дея марҳаматда бўлганлар. Шунинг учун деҳқончилик, саноат ва ҳатто ҳокимият техник-технологиясида дининг бизга бирор нарса ўргатадиган вазифаси йўқ. Чунки мантиқ, тажрибаларнинг бирлашган хулосалари ёрдамида бу ҳақиқатларга эриша оладиган усулларга эгадир. Дининг вазифаси бизнинг олдимизда турган буюк муаммолар, саволларга жавоб беришдир. Улар эса, мавжудлгимиз, қаердан келганимиз, қадаримиз, яратилиш мақсадимизга тегишли муаммолардир. Дин буларнинг ёнида, тушунча ва ҳаракат шаклимизнинг кўзга кўринишида, принцип ва қадриятлар системасининг аниқланишида давлат идора шаклининг қандай бўлиши лозимлиги масалаларда бизга йўл кўрсатувчи бўлади.

Шунинг учун Ислом бошланишидан бошлаб, динни халқ оммаси ҳаётидан ташқарида тутиш маъносида давлат ва дин орасида ундай бир айрилишга ўрин бермагандир.

Мусулмонлар бугунгача Исломдан ва у ўргатганларидан, раҳбарларидан фуқаровий ҳаётларида доим фойдаланиб келмоқдалар. Диний ва сиёсий соҳалар орасидаги бу фарқ, айни замонда мусулмон ҳуқуқчи(факиҳ)ларининг, олимларининг тушунчаларида жуда аниқ кўрсатилгандир. Улар амалиётлар системаси ва ибодат орасидаги фарқни ғоят яхши аниқлаганлардир. Ибодатлар, доимийлик ва итоат соҳаси бўлса, амалиётлар халқ оммаси манфаатлари учун тадқиқот майдонидир. Чунки Ал Шотибий ва Ибни-и Ошур каби буюк олимларнинг ҳам таъкидлашганларидек, “Ислом инсонларнинг эҳтиёжларини қондириш учун юборилгандир”. Бу олимлар барча илоҳий кўрсатмаларнинг энг буюк  мақсади, адолатни ўрнатиш, инсониятнинг эҳтиёжларини ҳақиқатга айлантириш эканлигида ҳамфикрдирлар. Бу ҳам ўз навбатида фақат дин тарафидан кўрсатилган принципларнинг, қадриятларнинг ва мақсадларнинг рахбарлиги ишиғида мантиқнинг қўлланиши соясида бажарила олади. Ана шундай бир ўзгаришлар соҳасини ифода этган ва давомли ривожланишда бўлган амалиётлар соҳаси бордир ва шу билан бирга ўзгармас, доимийлар соҳасини ифодалаган инонч, қадириятлар, фазилат соҳаси ҳам мавжуддир.

Ислом тарихи давомида давлат ҳокимиятининг шакли, ўз амалиётларидан у ёки бу шаклда Исломнинг таъсир доирасида бўлгандир ва давлатнинг қонунларини ўша замон бўлинишига кўра, ўша мамлакат қандай тушунаётган бўлса, исломий қадриятлар билан уйғунлашган бир шаклда белгиланарди. Бунга кўра, исломий амалиётларни хуш кўрган давлатлар, қонунлари ва амалиётлари ваҳий йўли билан белгиланган бирор давлат бўлиб  эмас, балки танқидларга ва фарқли фикрлар билдиришга очиқ бўлган инсоний қурилишлар сифатида қаралганлардир.

Давлатлар аниқ бир тарафсизликлар ҳам кўрсатганлар. Масалан, Аббосийлар давлатида бўлгани сингари, мусулмонларни алоҳида тушунишга уринишганлар. Бу эса инқилобни оловлантирди. Натижада Аббосий халифаси Мансур, бир динда ўртага чиққан изоҳлар ва қарашларнинг кўпайиб кетганлигига жиддий диққат қилишга мажбур бўлади ва ҳатто уларнинг айримчилик таъсиридан маълум бир қўрқувга ҳам тушади. Шу сабаб билан у имом Моликийни ҳузурига чақириб, мусулмонларни ягона бир қараш остига бирлаштиришни таклиф қилади. Ана шу воқеалардан сўнгра имом Моликий “ал-Муматта”  номли машҳур китобини ёзишга эҳтиёж туяди. Халифа Мансур у китобдан етарлича рози бўлади ва барча мусулмонларни шу китоб асосида бирлашишлари ҳақида қонун чиқаришга қарор қилади. Имом Моликий ҳазратлари халифани бундай хавфли қарордан қайтишга чақиради. Чунки замонлар орасида саҳоба турли хил жуғрофияга тарқаб кетишгандилар ва ўша ерларга ўзлари билан жуда кўп билим ва маълумотлар келтиришгандилар. У билим ва маълумотларнинг ўша жойларга энг уйғун бўлганларини инсон (мусулмон)ларга танлашга ижозат беришгандилар. Ана шуларнинг оқибатида бир кў-риш(тушунча) мактаби Мағриб(Шимолий Африка)да ҳоким бўлса, бошқаси Шарқий Оқденгиз ўлкаларида, учинчи бири эса Миср ва бошқа жойларда ҳоким бўлганлигининг гувоҳимиз.

Исломда черков жамияти каби тизим бўлмаганлигидан, Исломда туншунча ва изоҳ эркинлиги мавжудлиги ҳақида сўз юритилиши мумкин. Бу эса, қонун чиқаришга эҳтиёжимиз бўлган ҳол истисно хилма-хил изоҳларга йўл очади. Бундай бир вақтда бир механизмга эҳтиёж туғилади. Бу механизм, инсоният ўз тарихида кашф этилган, улуснинг вакиллари белгилаган ва шахсий изоҳлар-қарашларга зид жамоа(коллектив) бўлиб бажарган ва сайловларга суянадиган демократик бир механизмдир. Такрорлансада зарари йўқ, Исломда черков бўлмаганлиги учун мусулмон миллати, бир давлат, партия ёки бошқа бирор олим воситасида эмас, балки бир-бирлари таъсирлари натижасида ўртага чиққан илоҳий ироданинг ягона вакилидир.

Аббосий халифаларидан Маъмун, Қуръоннинг ягона бир изоҳини ва ягона бир Ислом инончи тушунилишини баён этиб, уни амалга оширишни истаганида имом Аҳмад бин Ҳанбал бунга кескин қарши чиқди ва давлат тарафидан динни ҳоким қилишга уринишини рад қилди. Бунинг оқибатида имом ҳазратлари қийноққа солинди. Аммо сўнггида халқ оммасини давлатга қарши кўтара олди ва Маъмунни ҳокимиятдан туширди.

Ғарбда бутун муаммо, давлатни диннинг ҳукмронлигидан қутқариш усуллари атрофида айланган ва бунинг натижасида сурункали тинкани қуритувчи урушлар чиқиб турган бўлса, исломиятда эса, бутун муаммо, динни давлатдан қутқариш ва давлатнинг динга ҳукмрон бўлишига тўсиқ бўлишдан иборат бўлгандир. Бироқ, мусулмонларнинг қонунларга эҳтиёжлари бўлган вазиятларда демократик механизм сифатида Исломдаги Шуро принципи қўл келади.

Бизнинг меросимизда черков каби тизимнинг бўлмаганлиги жуда ҳам аҳамиятлидир. Шиа қардошларимиз шунга ўхшаш бирор тизим кўринишини ҳимоя қилишлари мумкиндир. Аммо суннийлар оламида (баъзи бир англашилмаган ва фарқли қарашларда бўлишган олимларни ҳисобга олмаганда) бундай ҳолат учрамайди. Шу сабабдан ҳам эркин бир муҳитда мунозаралар олиб боришадиган ва муаммоли масалаларни кенг ва ҳар томонлама муҳокама қилиша оладиган ва қонун чиқариш муассасаси сайловлар натижасида ўз ўрнига эга бўлишини қабул эта оладиган олимлар ва зиёлиларга эҳтиёжимиз бор.

Тунисда, айниқса илмли ҳисобланганлар орасида ҳало бугунгача давом қилаётган жуда янглиш бир мунозара(ҳатто тортишма деса ҳам бўлади) мавжуд. Уларнинг бир тарафи тепадан туширилиб, давлат воситаларини ва имкониятларидан фойдаланиб ислом тушунчасига алоҳида бир шароит вужудга келтиришга уринаяптилар. Бошқа тарафи эса, давлат ҳокимиятини, таълим-тарбия усул ва кўрсатмаларини, миллий маданиятни Исломий элементлардан батамом тозалашни кўзда тутади. Кўриб турганингиз каби бугун бутун дунё, Ислом дунёсини ҳам ичига олган ҳолда бир диний уйғонишга гувоҳлик бериб турибди. Папа 2 Жон Паулнинг сай-ҳаракатлари оқибатида Ғарбий Овропанинг ривожланишида Католик чековининг ролини алоҳида сўзлаб ўтиришга ҳожат йўқ. Ай-ни вақтнинг ўзида Путин тарафидан бошлатилган кампаниянинг амалга оширган ишлари натижасида Россия Ортодокс черковининг роли инкор этиб бўлмас бир кўринишга кўтарилди. Шундай бир умумжаҳон муҳити ўртада турган бир замонда давлатнинг маданий ва маориф сиёсатида диннинг таъсири ва ўрни бўлишига қарши чиқиш ўта мантиқсиздир. Аслини олсангиз Исломга алоҳида бир имкон ва шароит ажратишга ҳожат йўқдир. Чунки Ислом, мансабдорлар(элит)нинг дини бўлмай, халқ динидир. Ислом, давлатларнинг таъсири ва нотўғри амал қилишлари оқибатида узоқ замонлар ўз борлигини керакли даражада давом қилдира олмади. Бу янглишларни қабул этувчиларнинг кўпайиб кетганлиги оқибатида давлат дин устида пайдо бўлган букрига айланди.

Айтганимдек, Исломий қарашлари ва ҳаётлари ҳисобидан ўзларини камситилган ҳисоблаганларнинг кўпчилиги диннинг давлатдан ажратилиб фақат виждонларда яшашга маҳкум этилишидан қўрқадилар. Нима учун ахир, имомларни давлат ўзи хоҳишига кўра етиштиради ва нима учун давлат жомеларни назорат қилади?

Давлатнинг тарафсизлиги масаласи жуда катта муаммоларни ўз ичига олади. Агар дин ва давлатнинг бир-биридан ажралишидан кўзда тутилган мақсаддан, давлат, инсон етиштирган маҳсул ва дин эса илоҳий илдизли, яъни ваҳий йўли(ваҳий ва сиёсий бўлганлар орасидаги фарқ биринчи даврлардаги мусулмонлар тарафидан очиқликка чиқарилганди) билан нақл этилганлиги тушуниладиган бўлса, ўртада муаммо қолмайди. Бироқ мақсад, Францияда ўртага чиқарилган лайиклик тушунчасидаги давлатни диндан ажратиш ёки марксистик идеологиядаги бир давлат ва дин айрилиши бўладиган бўлса, бу янглишдир. Бу ҳолда дин ҳам, давлат ҳам фақат зарар кўради ва бир хавфли можарога кирилган бўлади. Давлатни диндан тамоман совутиш эса, давлат ҳокимиятини мафияга, дунё иқтисодий системасини бир муштумзўрлик, босқинчиликга, сиёсатни ҳам алдамчи(ёлғончи) ва иккиюзламачиликка айлантириш бўлади. Ғарб тажрибасида (баъзи бир аҳамиятли ва ижобий кўринишлар учраб турса-да) моҳият эътибори билан ана шу айтилганлар амал қилмоқдадир. Бугун халқаро сиёсат, энг катта сармояга эга ва матбуотга ҳоким бўлган бир неча пул воситачиларининг монополияси ҳолига келди. Оқибатда ана шулар бутун дунё сиёсатчиларини ўз назоратлари остида тутиш имкониятларига эга бўлишди.

Бу вазиятда кишилар, динга ва тўғри билан нотўғрини ажрата оладиган руҳий ва ахлоқи юксак раҳбарликка эҳтиёж туймоқдалар. Тўғри ва нотўғри нимадан иборатлигини билдирадиган ва белгилайдиган бирор ҳоким черков тушунчаси бўлмаганлиги учун бу вазифа, мутафаккирлар, халқ оммаси ва матбуот воситаларида мунозаралар ўтказиш йўли билан ечим топиш ҳолига ташлаб қўйилди.

Дин, унинг давлатдан ва сиёсатдан тамоман ажралган бир вазиятида, диннинг ичида назоратдан чиқиши мумкин бўлган ҳодисалар ва ижтимоий оҳангнинг бузилиши каби хавфлар майдонга чиқиши мумкин бўларди. Шунинг учун динни давлатдан ажратиш шакли, инсонларнинг эркини ва ҳақу ҳуқуқларини гарантия қиладиган мувозанат топишга асосланиши шарт бўлади. Чунки дин ана шуларни қилиш учун ҳам мавжуддир. Бу мувозанатни сақлаш учун энг аввал биз ўзимиз дин ва сиёсат орасидаги ажралишнинг фарқини англай олишимиз ва динда нималар доимийлигини ва нималар ўзгариши ёки ўзгара олишини яхшилаб белгилаб олишимиз керак бўлади. Булардан кўринадики биз, диний қадриятлар билан қуролланган тарбияли, билимли қонун қабул қилувчиларимиз бўлиши лозим. Улар қонунлар тузишаётганларида диний олимларнинг ва обрўйлиларининг маслаҳатлари, кўрсатмаларига эҳтиёж сезмасинлар. Айни шу шартлар сиёсатчилар учун ҳам лозимдир, албатта. Зўрлик, босим йўли билан амалга оширилган диний итоаткорликнинг аҳамияти бўлмайди. Чунки Оллоҳга итоат этмаганларни давлатнинг кучи воситасида иккиюзламачилар этишнинг ҳеч бир замон фойдаси бўлмаган ва бўлмайди. Инсон эркин яратилгандир, уларнинг ташқий кўринишларини назорат қилиш мумкин бўлса-да, инончларига ва ички дунёсига ҳоким бўлишнинг имкони йўқдир.

Шу сабабдан ҳам бизлар бош ёпинчи-паранжи масаласида икки хил амалиётга гувоҳ бўлдик. Биринчиси, давлат тарафидан мажбуран қабул эттирилган, бошқаси эса, яна ўша давлат тарафидан тақиқланган бош ёпинчи амалиётидир. Бир марта мусулмон бир мамлакатнинг аэропортида эдим. Аэропортдаги барча аёллар ёпинган эдилар, яъни уларнинг ҳаммасининг бошида ёпинчиси бор эди. Бироқ ўша ёпинғичли аёллар учоқ учар-учмас бошларини очдилар. Бу эса ўша мамлакатнинг таълим-тарбия системасидаги камчиликни намойиш қиладиган бир муҳим кўрсаткич эди. Тунисда эса, Бин Али замонида аёлларнинг бош ёпинғичлари тақиқлаб қўйилганди. Улар ўзлари уйғун ҳисоблаганлари каби кийинишга ҳақли эмасдилар.

Дин учун энг аҳамиятли фаолият майдони, давлатнинг тизимларини қўлга олиш эмас, балки ҳар бир алоҳида олинган инсоннинг (шахсиятнинг) инончини соғламлаштиришдан иборатдир. Давлатнинг энг биринчи вазифаси, ҳамма нарсадан аввал фуқаронинг хизматини бажариш, иш ерлари ташкил этиш, соғлик ва таълим-тарбия ишларини йўлга қўйишдир. Инсонларнинг қалблари ва ақлларига ҳукмрон бўлишга ҳаракат қилиш давлатнинг вазифасига кирмайди. Шундай бўлишга интилиш эса зулмни келтириб чиқаради. Мана шу маънода қандай шаклда бўлишидан қатъи назар, кишиларга қилинган зўрликларга, босимларга мен ҳамиша қарши чиқдим.

Динини ўзгартириш сингари мунозарали мавзуларга қўл урдим ва “динда мажбурлаш йўқдир” оятига суяниб, динига содиқ ва диний инончдан узоқ бўлганларнинг ҳам эркларини ҳимоя қилдим.

Кишиларни мусулмон бўлишга мажбурлашга ҳеч бир ҳожат йўқдир. Ўзи инонмасдан туриб, инонганлигини тилда сўзлаган риёкорларга Ислом оммасининг эҳтиёжи йўқ. Эрк, бирор кишининг мусулмон бўлишидаги энг муҳим ва буюк қадриятдир. Шунинг учун ҳам калимаи шаҳодат келтирган бир киши, инонч ва унинг фарқини англаши билан эркин ирода асосида ўзининг бутун эркинлигини қўлга киритган бўлади.

Масалан, Маккалилар Исломга қаттиқ қарши чиққанларида Пайғамбар ҳазратлари ўз таблиғига тўсиқ бўлмасликларини ва халқ оммасига уларни етказиш ишларига уларнинг аралашмасликларини хоҳлаган эди, холос. Агар Маккаликлар фикр, ифода эркинлигига йўл қўйганларида эди, Расули акрам ҳижрат қилмасди ва она юртини тарк этмасди. Бироқ Унинг хитоблари шунчалар ишончли ва қувватли эдики, унга қарши бир жўяли алтернатив топа олмадилар. Ҳақиқатан Исломнинг далиллари шунчалар кучлики, мусулмонлар бошқаларни мусулмон бўлишга мажбурлаш шарт эмаслигини яхши биладилар.

Шу кунлардаги Тунисда бўлаётган мунозараларнинг катта бир қисми ҳақиқатан Исломни ва лайикликни тўғри тушунмасликдан ўртага чиқиб турибди. Биз лайикликнинг бирор фалсафа эмаслигини, унинг фақат Абдулвоҳҳоб ал-Массирининг мақолаларида кўрсатилгани каби қисми ва мутлақлайиклик орасидаги фарқни билдиргани шаклда тушунча ва инонч эркинлигини қўриш учун безатилган усулий(методик) тузатишлар эканлигини кўрсатдик. Мисол келтириш лозим бўлса, Франция тарихидаги якобиан моделини кўрсатишимиз мумкин бўлади. Папачилик ҳақида уришда якобианлар бир шиор кўтариб чиқишгандилар: “Энг сўнгги папанинг ичаклари билан энг сўнгги Қиролни буғинг!” Бироқ бу французларга хос бир ҳолдир ва лайикликнинг мутлақ таърифи эмас. Ислом мавзусида ҳам бир тушунмовчилик масаласи ўртададир. Масалан, инсонларнинг эркларини чеклаш йўли билан уларни намозга, рўзага ва бош ёпинчига мажбурлаш билан ютуқларга эришиш мумкинлигига ишонганлар ҳам йўқ эмас. Афсуски, муваф-фақиёт бу йўл билан келмайди. Чунки Оллоҳ мунофиқликни жуда катта гуноҳ ҳисоблайди ва шунинг учун жаҳаннам мунофиқларнинг ҳам абадий юрти этиб яратилгандир.

Бу ерда келтирганларим, менинг масалаларни ва Исломнинг секуляризм билан алоқаларини тушунишимни кўрсатадиган ифодалар шаклидир.

Мақолани туркчадан ўзбекчалаштирган таржимон Алибой Йўляхши. 11.06.2012, душанба.

8. Ўрта Осиёда янги Буюк Ўйин.

(Туркияни минтақа сиёсатида аниқ бир тарафли бўлишга мажбур қилишаяпти).

19-асрнинг охирларида Англия ва Россиянинг бу минтақадаги рақобатига берилган  исм “Катта ўйин”, бугун АҚШ ва Россия, қисман Хитой ҳам қўшилиб ораларида давом этмоқда. Туркия, Ўрта Осиё сиёсатини ўз ичига олган “Катта ўйин”да ўрин олиш ва сўзи ўтадиган ўлка ҳолига келишни истаса, келажак (стратегик) мақсадлари ва вазифаларини мана шу вазиятга кўра белгилаши керак бўлади.

***

Ўрта Осиёнинг кунимиздаги харитаси. Қирғистон бўртириб кўрсатилган:

 

 

 

 

 

 

 

Стратегик Фикр (Тушунча) институти ва Қирғизистон-Туркия Манас университети тарафидан жорий(2013) йилнинг 24-25 май кунларида Бишкек шаҳрида ўтказилган йиғилишда Туркиянинг Қирғизистон ва Ўрта Осиё билан алоқалари масаласи ҳам кун тартибига келтирилди. Сиёсий алоқалардан тортиб, маданий ҳамкорликка қадар, тижорат кўламидан то геосиёсий мувозанатларга қадар масалаларни ўз ичига олган келишувларда ўзаро улушлар, Ўрта Осиё сиёсатида Россия, Хитой ва АҚШ ўртасидаги алоқалар ҳам ҳисобга олинган вазиятда қараб чиқилди.

Ҳақиқатан ҳам бугун Ўрта Осиёда кечаётган жараёнларни (олиб борилаётган сиёсатни), 19 – асрнинг охирларида бошланган Англия ва Россиянинг бу минтақадаги рақобатига берилган исм “Буюк ўйин”га ўхшатувчилар кўпчиликни ташкил қилади. Буни агар “Катта ўйин” десак, бу янги “Катта Ўйин”да ўрин олаётганлар – минтақадаги асосий куч ҳисобланган Россия, ривожланиб келаётган Хитой ва ҳозирча ягона буюк куч (давлат) бўлиб қолаётган АҚШдир.

СССР тарқалиши оқибатида аҳолисининг бир қисмини йўқотган Россия, бу воқеалардан кейинги 10 йилга яқин бир муддат ичида АҚШ ва у билан бирга ҳаракатда бўлган Туркиянинг иқтисодий,  сиёсий майдонда илгари кетишига тўсиқ бўла олмаганди. Ундан ташқари 11 сентябр воқеалари оқибатида АҚШ Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда ҳарбий базалар қуриш воситасида минтақага ҳарбий куч ҳам жойлаштирган бўлди ва Ўрта Осиё Кичик Бушнинг Афғонистон (балки босқинчилик, гегемончилик – таржимон иловаси) сиёсатида суянч нуқталаридан бирига айлантирилган эди.

2002 йилнинг бошларидан Россия ва қайсидир даражада Хитой ҳам АҚШнинг Ўрта Осиёдаги таъсирини пасайтирувчи қадамлар ташлай бошладилар. 1996 йилда унча ҳам жиддий бўлмаган бир ташаббус билан бошланган Шанхай ҳамкорлиги 2001 йилда тартибли бир шакл олиб, бирмунча жиддий ташкилот ҳолига келиши АҚШнинг Ўрта Осиёдаги таъсирига қаршилик кўрсата оладиган аҳамиятли бир ҳаракат бўлди. 2002 йилнинг декабрида Қирғизистон билан шартнома тузган Россия Бишкекнинг шимолидаги Қант базасига 20 та ҳарбий учоқ ва 1000 аскар жойлаштирди. Ўзбекистон эса, 2005 йилда АҚШнинг мамлакатдаги базаларини ёпиб қўйди. Бу орада Владимир Путиннинг ғоясига асосланиб қурилган Коллектив Хавфсизлик Кенгаши кўп тарафли иттифоқ шаклида муҳим бир аҳамият касб этди. “Осиёнинг НАТО”сига ўхшатилган бу ташкилотнинг олтита аъзосидан учтаси Ўрта Осиё ўлкалари бўлиши эса, Россиянинг “яқин атрофдаги” нуфусининг бир кўрсаткичи эди. Масалан, АҚШ Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга йиллик 118 миллион долларлик ёрдам қилишда давом этаётган бўлса-да, бу минтақада Россия ва Хитойнинг таъсирини йўқотиш мумкин бўлмаётир.

Россиянинг Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти ҳисобидан Қирғизистонга 1,1 миллиард доллар, Тожикистонга эса, 220 миллион доллар миқдорда қурол-аслаҳа ва бошқа ҳарбий заҳира қисмлар ажратилишининг олдида, АҚШдан 118 миллионлик ёрдам жуда камтарона садақа бўлиб қолаяпти. Бунинг устига Россия ва Хитой Ўрта Осиё режимларига ёрдам бераётганларида, уларнинг олдига демократия, инсон ҳуқуқлари ҳимояси, эркин бозор системасини жорий этиш каби шартлар қўймайди.

АҚШ президенти Обаманинг ваъдасига кўра, 2014 йилнинг охиригача Америка ҳарбийларини Афғонистондан чиқариши муносабати билан Ўрта Осиё ўлкаларида баъзи радикал гуруҳлар жонланиш ва ёйилиш эҳтимоли АҚШни бирмунча ўйлантириб турибди.

Бундан ташқари, айтганимиз радикал гуруҳларнинг мавжудлиги, минтақа режимларининг демократлашиш одимларининг боши берек кўчага кириб қолиши оқибатида мўъдатил мухолифатнинг ҳам радикаллашувига олиб келиши мумкин. Бунинг натижасида эса, мавжуд режимларнинг Россия билан янада мустаҳкамроқ ҳамкорлик қилишларига йўл очиш эҳтимоли ҳам мавжуддир.

АҚШ, Россия ва Хитой орасида Ўрта Осиёда давом этаётган бу кураш, истасангиз ҳам, истамасангиз ҳам Туркиянинг Ўрта Осиё сиёсатига таъсир қилмай қолиши мумкин эмас. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотида Туркиянинг маслаҳатчи сифатида қатнашиш ваколати янада юқори даражага кўтарилиши, унинг НАТО аъзоси муддатча рўёбга чиқмайдигандек кўринади. Масала айнан шундай эканлигини Путин кабинети аъзолари сир тутмаяпти.

Қисқаси, Туркия, Ўрта Осиё сиёсатида ё АҚШ ёнида ёки Россия билан Хитой ёнида бўлишни танлашга мажбур қилинаяпти. Бошқа тарафдан эса, Туркия Ғарб билан алоқаларини таъминлайдиган энг кучли ва муҳим унсур НАТОдан чиқиш нияти йўқлиги сингари, Бош Вазир Эрдўғоннинг кейинги АҚШ зиёратида ҳам тез-тез тилга олинганидек, АҚШ Туркиянинг энг аҳамиятли иттифоқдошидир …

Ўрта Осиёда шаклланган янги “Катта Ўйин”да тарафдорлар бир-бирларига қарши майдон танлаш вазиятида эканликларини кўрсатаяптилар. Туркиянинг Москва ва Пекин ҳамда Вашингтонни қамраб олган бир вазиятда барчаси бирдай ишонадиган дўст бўлиб қолиши эса, кун сайин оғирлашиб бормоқда. Бу муносабат ва мувозанатларнинг сақланишини эътиборга олмасдан, уларни бир четга суриб, Анқарада ўз кўринишига эга бўлган “Туркия” номи билан Ўрта Осиё сиёсатини юрита олиши учун эса, Туркиянинг иқтисодий ва ҳарбий кучи кифоя қилолмай қолмоқда. Демак, Туркия, Ўрта Осиёда сўзи ўтадиган бир куч бўлишни истаётган бўлса, унинг бу янги “Катта Ўйин”ни яхши англаб етиши ва стратегик мақсадлари ва вазифаларини шунга кўра белгилаши керак бўлади. …

 Чағри Эрхон, Проф. др., Анқара университети ижтимоий фанлар факультетининг таълим ишлари аъзоси. Материал Туркия газетасининг 28 май 2013, сешанба сонида босилган.

Материал Туркия туркчасидан ўзбек туркчасига таржимон Алибой Йўляхши тарафидан таржима қилинган. Таржима,  29.05.2013, чоршанба куни битказилган.

 III Бўлим: Ижтимоий масалалар ҳақида …

III бўлимнинг мундаражаси:

III Ижтимоий масалалар ҳақида … -99

  1. Халқни ким қандай англайди … ? – 100

ХАЛҚНИ КИМ ҚАНДАЙ ТАСАВВУР ҚИЛАДИ – 100

Фикр: – 103

Фикрлар – 103

  1. Бир-биримизни танймизми … ?

Ёки бир-биримизга кўнгулдан яқин бўлсак янада дуруст эмасми? – 106

  1. Маданийликнинг юксак кўрсаткичи … – 110
  2. Ватан Ўзбекистон, Мустақиллик байрами сенинг! – 114
  3. Маҳаллийчилик кимга керак эди? – 122

Еб-ичиш, уй-рўзғор қилиш ва кийиниш инсон учун бирламчидир – 123.

  1. Ватан тақдири учун ҳар биримиз масъулмиз … – 126
  2. Ёшлар турмушда фаол бўлишга интилишлари лозим. – 129
  3. Тарихдан ибратли бир маълумот … – 134

 

  1. Халқни ким қандай англайди … ?

Бир замонлар дўстимиз ва ғоядошимиз Толиб Якубовдан сарлавҳадаги номли бир мактуб олгандим. Уни ўз вақтида http://samarqanduz.com/ блогида эълон ҳам этгандим. Менимча бу тушунча ҳақиқатан бир ижтимойи тушунчадир. Шунинг учун биз уни китобимизнинг “Ижтимоий масалалар бўлимига киритишни муносиб кўрдик.

“Халқ” сўзи араб тилига мансуб бўлиб, унинг луғавий маъноси “яратма”, ”яратилма”-дир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ Холиқдир, яъни У яратувчидир ибораси ишлатилади. Бошқача инсон-одамларни ёки уларнинг бир қисмини аташ учун ҳам халқ калимаси қўлланилади.

Қардошимиз Толиб Яқубов бу мавзуни анча кенгроқ ёритишга уринади. Унинг англатишларини ва халқни тушунишларини эса, қимматли китобхон қуйида ўқийсиз.

ХАЛҚНИ КИМ ҚАНДАЙ ТАСАВВУР ҚИЛАДИ?

Ёдгор ОБИД, Ботир НОРБОЙ ва Абдураҳим ПЎЛАТни мен яхши танийман. Бир пайтлар бир сафда – Ўзбекистон “Бирлик” халқ ҳаракати сафида – ёнма-ён турганмиз.

Халқимиз ҳақида Абдураҳим Пўлат бир неча йиллардан бери ёзиб келаяпти. Унинг иддаоси оддий: “Ўзбек халқи қорамолга, ўзбек зиёлиларининг катта қисми чўчқага айланди”. У халқ ва унинг зиёлиларини бу ҳолатдан чиқариш “йўли”ни ҳам кўрсатмоқда. Унинг ёзишича, бу ишнинг ижрочилари ўзи ва у бошқараётган  Ўзбекистон “Бирлик” халқ ҳаракати партияси экан. Партия бу вазифани қандай ҳал қилиши ҳақида у бирор гап ёзганини мен учратмаганман, бироқ мазкур масалани айнан ўзи қандай ечишини бир оғиз гап билан ифодалаб келаяпти: “Мен ўзбеклар ва зиёлиларга ўзимнинг шок терапиямни қўллайман!”.  Ҳар қанча уринсам ҳам мен унинг “шок терапияси” қандай қилиб халқни сиёсий даволайди? – деган саволга жавоб топа олмадим.

Менинг билмас ақлим бўйича СССР қулаб Россияда Борис Ельцин ҳокимиятга келгач, унинг атрофидаги иқтисодчилар иқтисоднинг янги формати (аслида эски формат) капитализмга ўтиш жараёнини тезлаштириш мақсадида нархларни кескин ошириш лозим, дея “шок терапияси” иборасини ўйлаб топишган эди. Уларнинг тахминича, табиий, халқ нархларнинг кескин оширилишидан бошида чўчиб тушади, кимлардир ғазабланади, бироқ тез орада янги нархларга кўника бошлайди. Бундай “терапия” бир қатор давлатларда иқтисодий ислоҳот сифатида қўлланилгани маълум. “Шок терапияси” медицинада ҳам бор. “Электроқалтиратгич терапия” (ЭҚТ), масалан, депрессия билан боғлиқ оғир касалликларни даволашда қўлланилади [Википедияга қаранг].  Сиёсатда шок терапиясини қўллаш ҳақида мен Википедияда ҳам бирор нарса топа олмадим. Бу – А. Пўлатнинг нима қилишни билмасдан, бекорчиликдан ўйлаб топган матоҳи бўлса керак, деб қўя қолдим.

Чамаси, А.Пўлат бир гуруҳ ўзбекларга: “Сенлар қорамолсизлар”, десам ўша гуруҳ ўзбеклар дарров сиёсий фаоллашиб “Бирлик” партияси сафига киради ва мен билан бирга И.Каримов тузумига қарши кураша бошлайди, деб ўйласа керак. Менинг А.Пўлатнинг “шок терапияси” ҳақида бундай ўта примитив фикр юритишим кимгадир ғалати туюлиши ва ҳатто ғашини келтириши мумкиндир, бироқ шу одам А. Пўлатнинг “шок терапияси”ни билса ёки тушунган бўлса, марҳамат қилиб менга ва бошқа ўқувчиларга тушунтириб бера олармикин? Яна такрорлайман, А.Пўлат ўзининг “шок терапияси” ҳақида беҳисоб марта ёзган бўлса-да, унинг моҳияти ва ишлаш механизми ҳақида шу пайтгача “чурқ” этмаган.

Ботир Норбой ҳам ўзбек халқининг фаолсизлигидан асосли нолийди. Бироқ у ўзининг “Бир ажойиб халқимиз бор-ки…” мақоласида А.Пўлатдан фарқли ўлароқ масалани чуқурроқ тахлил қилади. У халқ орасидан ҳеч нарса билан иши йўқларни ажратади ва бу гуруҳни “оломон” дея атайди, муайян мисоллар келтиради ва бу гуруҳ халқнинг катта қисмидан иборат эканини таъкидлайди. Таҳлил тугал бўлмаса-да, Ботир Норбой А.Пўлатов изидан бормайди, яъни ўзбек халқини “қорамолсан”, “чўчқасан” дея ҳақорат қилмайди. Бироқ ҳар иккала сиёсатчи ҳам “Нега халқимиз шу даражада сиёсий пассив (фаол эмас) ҳолатга тушиб қолди, деган саволга жавоб берган эмас.

Мен ушбу мақоламда шоиримиз Ёдгор Обиднинг “Оддий бир гап…” мақоласига кўпроқ диққат қаратмоқчиман. Шоир “Қабристон қушлари” шеърида ёзади:

Уларнинг қабри йўқ. Йўқ сўнгги макон.
Дунёдан кулгандай яйрайберади.
Бу ер хайкалзорми ёки қабристон –
Қушларга барибир. Сайрайберади.

Кимгадир кулгули ва ножиддий туюлар, бироқ мен шу ёшга қириб ҳайвонлар, жумладан, қушларнинг қабри бўлмаслиги ҳақида ўйламаган, билмаган ва эътибор ҳам қилмаган эканман. Оддий, кафт устида тургандай нарса, бироқ мен уни Ёдгор Обид шеърини ўқиб билдим. Шу оддий ҳақиқатни билмаган битта менми ёки баъзи бошқалар ҳам бўлганми – билмайман. Яна битта, бу сафар иқтисоддан, мисол. Коммунизм ғоясини ишлаб чиққан К.Маркс вафот этганда унинг энг яқин сафдоши Ф.Энгельс бу қайғули воқеа ҳақида мақола ёзади. У иқтисодий назария соҳасида инсоният тарихида К.Марксдан кучлироқ файласуфлар ўтганини, улар ўз назарияларини кўриниб турган нарсага эътибор қилмай ишлаб чиққанларини айтади. К.Маркс эса ўзининг иқтисодий назарияси- ни ўша оддий нарса устига қуради: инсон сиёсат, фан, санъат, дин, спорт ва бошқа соҳалар билан шуғулланиш ҳолатида бўлиши учун у аввало еб-ичиши, кийиниши, уй-жойга эга бўлиши лозим. Совет даврида буни оддий халқ тилида “Аввал иқтисод, кейин сиёсат” деб тушунтиришар эди.

Бизнинг шоиримиз ўзининг “Оддий бир гап…” мақоласида ўзбеклар орасида халқимиз ҳақида юрган учта:

– Ҳалқимиз – ҳалқ бўлмади…
– Ҳалқимиз – бирлашмади…
– Ҳалқимиз – курашмаябди… иддаога баҳо беради ва ҳар учала иддаонинг хато эканини урғулайди.  Ёдгор ака мазкур кичик мақоласида ўз олдига халқимизнинг ҳозирги ҳолати ҳақида чуқур тадқиқод қилиш мақсадини қўймайди. Бу тушинарли, чунки Ёдгор ака биринчи навбатда шоир, у ўз фикрини поэтик образларда ифодалайди. Бу – сиёсий тадқиқод ўтказишга қараганда машаққатлироқ, у баъзи ҳақиқатларни ўқувчига етказиш учун керакли образларни топишга ҳаракат қилади. Энг асосийси, Ёдгор Обид ўзининг собиқ сафдоши А.Пўлатга ўхшаб халқини ҳақорат қилмайди, балки уни турли асоссиз ҳужумлардан ҳимоя қилади.

Шундай қилиб, нега ўзбек халқи, А.Пўлатнинг тили билан айтганда, “қорамол” ҳолатига тушиб қолди? Халқ ўзидан-ўзи “қорамол” ҳолатига тушаверадими? Балки бу – кимнингдир “Келинглар, қорамол ҳолатига тушайлик” деган тарғибот-ташвиқотининг натижасидир? Бу – қандайдир сиёсий кучнинг мамлакат бошқарувини безбетларча қўлга киритиб, ўз тартибини, ўзининг истибдод режимини ўрнатганидан келиб чиққандир? Мен Францияда еттинчи йил яшашим даврида французлар “қорамол” ҳолатига тушиши мумкинлиги белгиларини сезмадим. Мен аминман, Австрияда ҳам шундай – буни Ёдгор ака тасдиқлашлари мумкин. Европанинг бирорта сиёсатчиси “Менинг мамлакатимда халқ қорамолга айлантирилаяпти” деб ёзаётгани йўқ.

Европанинг ўзига хос камчиликлари бор, бу – факт, бу ҳақда менинг ёзишим шарт эмас . Бироқ, Европада ҳукуматлар алмашиб турибди, кўчаларда бирорта полициячини кўрмайсиз, ҳар қадамда паспорт текшириш йўқ, матбуот, интернет, радио ва телевидение узлуксиз ишлаб турибди, халқаро ташкилотларни ҳеч ким қуваётгани йўқ, йўллар  очиқ – Ўзбекистонга ўхшаб ҳар 20-30 км.да милиция блок-постлари ўрнатилмаган, мухолифат учун Жаслиқ типидаги концлагерлар ишлатилмайди, Ислом Каримовдек қонхўр президентлар бу ерларда бўлишининг имкони йўқ, прокурори Рашид Қодиров каби, ички ишлар вазирлари Зокир Алматов ёки Баҳодир Матлубов каби, махсус хизматлар бошлиқлари Рустам Иноятов каби золимлик уюштиришмайди.

Юксак маданиятли, дунёга беҳисоб буюк мутафаккирларни етиштириб берган Европада Ўзбекистондагидек мустабид сиёсий режимдан минг баробар мустабидроқ сиёсий режим юзага келиши мумкинми? Мумкин! Битта шарти бор:  Адольф Ҳитларга ўхшаш аксилинсон, аксилхалқ, ўз амбициялари учун миллионлаб инсонларни қурбон қилиб юборишга тайёр бўлган одам чиқиб, нацизм, фашизм, коммунизм (ва бошқа) ғояга оммани ишонтирса етарли! Битта у эмас, шу ишни Италияда Бенито Муссолини, СССРда Иосиф Сталин, Хитойда Мао Цзедун, Камбоджада Пол Пот, Зимбабведа Роберт Мугабе ҳам қилишган! Ўзбекистонни ўзига ўхшаш Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия каби мамлакатлар ўраб турибди.  Улар Ўзбекистонда  инсонпарвар, халқпарвар демократик тузум шакллантириш тарафдори эмас.

Ёдгор ака ва А.Пўлат 1992 йилда ташқарига чиқиб кетишга мажбур бўлишган, мен эса Ислом Каримов шакллантирган сиёсий тузум “ажойиботларидан” 2006 йил ўрталаригача “баҳраманд” бўлганман. Ўзбекистондаги тузум “ажойиботлари”нинг бир қисмини мен юқорида айтиб ўтдим.  Албатта, ҳозирги Ўзбекистонда Европа, АҚШ ва бошқа ривожланган минтақаларга хос цивилизация элементлари етарли: замонавий автомобиллар, самолётлар, йўллар, кўприклар, бинолар … Бироқ жамиятни кузатиш, пойлаш, маълумот тўплаш, хуфъялар ёллаш, мухолиф фикрдаги инсонларни таъқиб қилиш, уларни қамаш, ўлдириш, сотиб олиш, оммавий ахборот воситаларини чеклаш ва бошқа минг хил репрессив фаолиятда Каримовнинг энг яқин сафдоши, МХХ раиси Рустам Иноятов амалга оширган системани XIX-аср Ўрта Осиё амирлик ва хонликларида шу соҳаларда амал қилган система билангина таққослаш мумкин, холос.

Асли Венгриялик бўлган буюк саёҳатчи, шарқ халқлари ва Европа халқлари тилларини яхши билган, дарвеш қиёфасида Хива ва Қўқон хонликлари ва Бухоро амирлигига саёҳат қилган Арминий Вамберининг китобини ўқиганман. Унинг гувоҳлик беришича, ҳар куни эрталаб отлиқ мулозимлар амир (хон)га мухолиф бўлган ёки одамлар орасида ўтказилаётган зулмни қоралаган одамларнинг бир қоп каллаларини унинг оёғи тагига ағдаришар экан. Вамберининг ёзишича, хуфъялик шу қадар ривожлантирилган эканки, ҳатто бир тушакда ётган эр-хотин ҳам бир-бирига ишонмас экан. Албатта, Р. Иноятов каллакесарлари И.Каримовнинг оёғи тагига одамлар калласини ташламайди, бироқ мухолиф кайфиятда бўлган қандай ва қанча одам қамоққа олингани ҳақида маълумот бериб туриши бор гап. Милиция ходимлари орасида бизга маълумот берадиган кам сонли одамлар бор эди. Турли вилоятларда турли шундай одамлардан мен бир гапни эшитганман: “ҳар куни эрталаб, развод пайтида милиция бошлиғининг албатта уқтирадиган– “Бирлик” ва “Эрк” ташкилотлари одамлари ва фаолияти ҳақида маълумот йиғинг, деган гапи айтилар экан.

Нега И.Каримов нодавлат статусига эга бўлган “маҳалла” институтига бошдан-бош алоҳида аҳамият берди? Нега маҳалла, яъни ўз-ўзини бошқариш органлари бошлиқларига ойлик белгилади? Нега совет давридаги “дружинник”ларни “посбон” сўзи билан алмаштириб, уларга ҳам маош белгилади? Дружинниклар қўлига қизил лента тақиб кечаси кўча айланар ҳамда ўғри-каззобларни ушлашда милицияга ёрдамлашарди. Посбонлар-чи? Улар кечаси кўча айланмайди, улар одамларни пойлайди, ким нимани гапираяпти, ким ким билан гап-гаштак еяяпти, суҳбатлар нима ҳақида бўлаяпти, “Бирлик” ва “Эрк” ҳақида гап-сўзлар юритилаяптими-йўқми… Маҳалла бошлиқлари ва посбонлар ҳар ҳафтада тегишли органларга ўз маҳалласи аҳолисининг кайфияти ҳақида ёзма маълумот бериб туришга мутасадди қилиб қўйилганлар. Худди шу чиғириқ мен бошқарган Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти бошида ҳам айланган.  Шундай тотал назорат ва босим остида ўзбек халқи қорамол бўлмай, украин халқи бўлсинми? Киевга И.Каримов, Р.Иноятов, Б.Матлубовларни олиб бориб қўйинг, улар украин халқини ҳам тез орада қорамолга айлантиришади.

Абдураҳим Пўлат ўз сафдошлари – Ёдгор Обид, Ҳазратқул Худойберди, Муҳаммад Солиҳ, Ботир Норбой, Бахтиёр Ҳамроев, Алибой Йўляхшиев, Баҳром Ҳамроев, Исмоил Дадажонов, Толиб Ёқубов ва бошқаларга тинимсиз тош отди, ҳақорат қилди, ўзидан бездирди, баъзиларини ўзига душман қилди. “Бирлик”ни “Бирлик” қилган академик Бекжон Тошмуҳаммадов, композитор Зоҳид Ҳақназаров, шоира Гулчеҳра Нуруллаева ва бошқа ўнлаб зиёлилар ўз вақтида унинг асоссиз дашномларини эшитишган. “Бирлик” ташкил қилинган ва шаклланаётган йилларда “Бирлик”ка келган, аъзо бўлган юзлаб олимлар А.Пўлатнинг “шок терапияси”га, яъни сўкиши, манманлиги, жиззакилиги ва ўзгача фикрга чидамсизлигига дуч келишди ва “Бирлик”ни тарк этишди. Абдураҳимнинг иғволаридан нафақат “Бирлик” ва “Эрк” фаоллари, балки дунёвий мухолифатга ҳеч бир алоқаси бўлмаган Обидхонқори Назаров каби инсонлар ҳам бенасиб қолмади. Унинг “шок терапияси” оқибатда ўзига қарши ишлади.

Ушбу мақоламдан олдин мен бир гуруҳ мутафаккирларнинг “халқ” ҳақидаги фикрларини йиғдим ва уларнинг бир қисмини ўзбекчага ўгириб ўзимнинг Фейсбукдаги саҳифамга қўйдим. Ниятим, менинг ҳар иккала материалимни муҳтарам ўзбек ўқувчилари ўқишса ва ўз фикрларини билдиришса – мен ҳар қандай танқидий фикрни ҳам эшитишга тайёрман. 2 декабрь, 2013 йил. Франция.

Фикр:

Халқ –– тил, маданият, ҳудуд (ер), дин, тарихий ўтмиш ва бошқа бир қатор хусусиятлар бирлиги билан фарқ қилувчи инсонлар гуруҳи.

 Фикрлар:

— Бир дақиқа тўхтанг! Бу зиёфат кимнинг ҳисобидан? Ким тўлайди?

— Халқ, отахон, халқ! (“Иван Васильевич касбини ўзгартирмоқда” кинофильмидан)

—  Одами эрсанг, демагил одами, ониким, йўқ халқ ғамидин, дин ғами! (Алишер Навоий)

—  Халқдан қусқинг келаётган бўлса, нимадан иккиқат бўлдинг?(Табиий савол).

—  Халқ ҳокимияти? Аниқроқ айтинг – кимнинг устидан?

—  Мен «халқ» сўзини эшитсам, қўлимни валидолга узата бошлайман.

—  Халқнинг қаери қичиса, сиёсатчи ўша жойини қашилаши керак.

—  Россия – халқ ҳокимиятининг қўрқинчли ҳудудидир.

—  Ер шўрини халқ ярасига сепинг!(Виктор Шендерович).

—  Мўъжизани кутиш рус халқи заифлигининг биридир. (Николай Бердяев).

—  Мустабидлар каби халқ ҳам мақтовга ўч бўлади. (Альфонс де Ламартин).

—  Бизда одамларимиз ёмон, лекин халқимиз қандай яхши!(Виктор Давидович).

—  Демократия – муҳтожлик сезганларида халққа бериладиган исмдир.(Роберт де Флёр).

—  Фан ва маданият – халқнинг шарафидир; улар унинг бахтини юксалтиради.(Клод Гельвеций)

—  Халқнинг бешдан бир қисми ҳамма вақт, ҳамма нарсага қарши туради. (Роберт Кеннеди).

—  Агар икки халқ апоқ-чапоқ бўлишаётган бўлса, демак улар учинчи халққа қарши бормоқчилар.(Зофья Налковская).

—  Халқдан бошқа ҳеч қандай қонун чиқарувчи бўлиши мумкин эмас.

—  Қонунлари бўлмаган халқ бирор нарсага ички ишончи, нуқтаи-назари, ҳатти-ҳаракат меъёри бўлмаган одамга ўхшайди.(Захария).

—  Ҳақиқий файласуфлар шоҳ ёки шоҳлар ҳақиқий файласуф бўлгандагина халқлар бахтли бўлади.(Платон).

—  Халқнинг бир қисмини ҳамма вақт алдаб юриш мумкин, халқнинг ҳаммасини бирмунча вақт алдаса бўлади, бироқ халқнинг ҳаммасини ҳамма вақт алдаб юриб бўлмайди. (Авраам Линкольн).

—  Халқлар тарихи одамлар кулфатининг даражаси (шкала)сидир, унинг белги-бўлимларини эса қўзғолонлар билан аниқланади.(Рене Шатобриан).

—  Тарих фақат халқларни ҳеч қачон ҳеч  нарсага ўргата олмаган нарсани ўргатади. (Гегель).

—  Барча халқларда файласуфлар одамларга зиё бермагунча тарих ўрнини матал (эртак) эгаллайди; ва, оқибатда, зулмат ичида пайдо бўлгач, у асрий адашишлар билан кўр бўлган ақлларни топади-ки, уларнинг ақлини катта машаққатлар билан жойига келтиради; у ёлғонни тасдиқлаш учун топилган тадбирлар, ҳайкаллар ва ҳодисаларни излаб топади.(Вольтер).

—  Тарих чексиз алғов-далғовлардан иборатдир: халқлар бирин-кетин ё ғалаба қиладилар, ёки мағлуб бўладилар, ё зўравонлик қиладилар, ёки зўравонлик остида қоладилар, ё талон-тарожлик қиладилар, ёки талон-тарож бўладилар.(Пьер Буаст).

—  Халқ ривожланиши, ўсиши, шўҳратга эришиши ҳамда муваффақиятли фикрлаш ва меҳнат қилиши учун унинг  ҳаёти асосини тараққиёт ташкил этиши лозим.(Эмилио Кастеляр).

— Халқ – чексиз кўп ноллардан иборат тўпламдир, бироқ уларга 1(бир)ни тиркаб қўйсангиз, улар улкан ва аҳамиятли миқдорга айланади. (Адольф Ҳитлер).

—  Уруш ва тинчлик – «халқлар ҳаёти» деб аталувчи бир танганинг икки томонидир.  Ҳамма вақт тинч яшайвериш одамнинг ғашини келтиради, ҳамма вақт урушиш ҳам даҳшат – одамлар ҳаётининг ички мантиғи ана шу: тинчликдан кейин уруш бўлади, ундан кейин яна тинчлик бошланади – буёғи чексиз-чегарасиз…(Константин Шчемелинин).

—  Одамнинг шўҳрати унинг бўйи билан ўлчанилмагандай, халқнинг ҳам шўҳрати унинг сони билан ўлчанмайди.

—  Шоҳлар ўтиб кетаверадилар, халқ қолаверади.(Виктор Гюго).

—  Халқни сотиб олиб бўлмайди, бироқ баъзан уни алдаш мумкин.(Жан Жак Руссо).

—  Бошқа халқни қул қилган халқ ўзига занжир ясайди.(Карл Маркс).

—  Ҳеч нарса халқни нафратга одатланишдай  айнитмайди.(Мадзони).

—  Халқ ахмоқ бўлса, уни бошқариш осон.(Шан Ян).

—  Буйсундиришнинг сирини фиръавнлар ҳам билишган: халқни қўрқувда сақлаш учун айбдорларни эмас, айбсизларни жазолашган.

—  Ўқимишли халқни ҳайдаш осон, бироқ қувиш қийин, уни бошқариш осон, бироқ қул қилиш қийин.(Генри Бруэм).

—  Ер яхши, халқ ёмон.(Лотин мақоли).

—  Халққа мавҳум ғоялар эмас, ойдин ҳақиқатлар керак.(Антуан де Ривароль).

—  Ҳар қандай халқ ўзига монанд ҳукуматга лойиқдир.(Жозеф де Местр).

—  Куйлаган ва ўйнаган халқ ёмонликни ўйламайди.(Екатерина II).

—  Халқ ёзувчиларга кўп нарсани кечириб юбориши мумкин, бироқ унинг тақдири ҳал бўлаётган пайтда жим туришни кечира олмайди.(Максим Танк).

—  Ҳақиқий халқ фикрида ҳақиқий халқ ношудлиги изи кўринади.(Авессалом Подводний).

—  Халқда душманларга қарши турадиган ягона қалб, ягона юрак, ягона кўкрак бўлиши мумкин, бироқ унда ягона мия бўлса, унинг шўри қурийди.(Станислав Ежи Лец).

—  Ёқтирмаслик (ранжишлик, қониқмаслик) – алоҳида одамнинг ҳам, халқнинг ҳам тараққиёт томонга қўядиган биринчи қадамидир.(Оскар Уайльд).

—  Эмаклашга ўрганган халқни тиззага чўктириб бўлмайди.(Михаил Генин).

—  Ҳукуматдан бошқа халқимизнинг йўқотадиган нарсаси қолмади.(Борис Крутиер).

—  Доҳийлар ҳамма вақт халқ номидан гапирган жойда халққа индамай туришга тўғри келади.(Габриэль Лауб).

—  Халқнинг оғзи ёпилганда у фикрловчига айланади.(Владимир Колечицкий).

—  Ҳукмдорни қайиққа, халқни сувга ўхшатиш мумкин:  сув қайиқни кўтариб туриши ҳам, ағдариб юбориши ҳам мумкин.(Сунь-Цзи)

—  Ҳар қандай халқ хаёл қила оладиган тарихга эгадир.(Максим Звонарёв).

—  Халқ мени ҳуштак чалиб ҳайдаётган бўлса-да, мен ўзимни ўзим олқишламоқдаман. (Гораций).

—  СССР халқлар турмаси эмас. У халқлар учун мўлжалланган коммунал квартира. (Михаил Госпаров).

—  Биз ҳаммамиз халқдан чиққанмиз – мана, халқ эса тугади.(Анатолий Рас).

—  Халқ иродаси ҳақида унга буйруқ берадиганлар гапирадилар.(Карел Чапек).

—  Ҳаммамиз – халқмиз, ва ҳукумат ҳам.(Отто фон Бисмарк).

—  Халқ учун зарарли бўлган ҳамма нарсадан нафратланиб, одамлар халққа ўз муҳаббатини намойиш қилишади.(Карл Либкнехт).

—  Оғир шароитда халқни қаҳрамонлик қутқариши мумкин, бироқ фақат кундалик кичик яхшиликлар йиғиндиси унинг буюклигини белгилайди. (Гюстав Лебон).

—  Тарих китобининг барча саҳифалари тўлдирилмаган халқ – бахтлидир. (Карлейль).

—  Ҳар қандай мамлакат ўзининг бетакрор қиёфаси учун халқига мажбуриятлидир. (Бернанос).

—  Халқ – аҳолининг ўз-ўзини бошқарувчи қисмидир. (Ричард Пайпс).

2. Бир-биримизни таниймизми … ? Ёки бир-биримизга кўнгулдан яқин бўлсак янада дуруст эмасми?

 Муаллиф:  Алибой Йўляхши19.06.2011, якшанба.

Кўпчилигимизга яхши маълумки, бугун Ўзбекистон мухолифати номи остида юришган кишиларнинг асосий қисми, СССР (Советских Социалистических Союзных Республик)  деб аталувчи жуда катта бир империянинг бошқарув системасида марказдан бошқариладиган баъзи бир ислоҳот-реформалар (бошқача айтганда бирмунча демократик ўзгаришлар) ўтказиш бошланиши оқибатида кўзга ташланиб қолишгандилар. Уларнинг аксарияти бугун асосан кексайиб қолишдилар. Менимча, уларнинг орасида 60 ёшдан кичиклар деярли йўқ деса бўлади. Мен, Ўзбекистон мухолифати (ёки аъзолари деймизми) дейилганда, мухолифатчиларнинг ана ўша кекса (ветеран) қисмини, биринчидан, бирмунча юқори ўринга қўйишни истардим.

Иккинчидан, ҳақиқатда ҳам айнан ўшалар ўз мухолиф фаолиятлари учун жабру ситам кўрган кишилардир. Ана ўшалар: 1 – Ватанда яшаётган – зулмнинг зўридан ҳамда бола чақасига ҳам зулм ўтказилишидан қочиб ўз сиёсий фаолиятларидан четлашганлар ёки Ватаннинг зиндонларида азоб чекаётганлар, 2 – 1992-1996 йилларда Ватанни тарк этиб, Ватангадо бўлиб дунёнинг турли мамлакатларида кун кўраётганлар, 3 – Аллоҳнинг қарзини бериб, бу оламдан ҳақиқий дунёга кетганлар (Маҳмуд Хожиев, Сулаймон Муродов, Абудуманоб Пўлатов ва бошқалар каби)дир деб ҳисоблашни истардим.

Ҳа, албатта бугун  чет элларда  кўп ўзбеклар ўзларини Ўзбекистон ҳукуматига мухолифмиз дейишадилар ва айнан шундай мақом билан чет элларда бошпана олганлар ҳам оз эмас. Шунингдек, сиёсат ва Ўзбекистондаги сиёсий тузум билан мутлақо алоқаси бўлмаган ўзбекистонлик муҳожирлар (буларини меҳнат муҳожирлари деймизми, билмадим) ҳам миллионларни ташкил қиладилар. Мен,  уларнинг Ўзбекистондан чиқиб бегона юртларга жойлашиб олишда қўллаган баҳоналари ва сабабларининг аксариятини виждонан қабул қила олмасам-да, уларнинг барчасини Ватанидан узоқда юришган мағдур (ҳақсизликка учраган) ва мазлум кишилар деб биламан.

Демак, Ўзбекистондан, Ватандан чиқиб, узоқлардаги турли хил мамлакатларда яшаб юришган юртдошларнинг сони менинг билишимча бир неча миллионлар билан ифодаланади. Бу дегани, сал кам бир бутун мамлакат аҳолиси (масалан, Норвегиянинг аҳолиси 5 миллиондан оздир) қадар ватандошларимиз боши бирикмаган бир кўринишда дунёнинг турли бурчакларида яшашмоқдалар. Шундай экан, юртдошларимизнинг бир-бирлари билан алоқалари, яъни бир-бирларимиз билан алоқаларимиз қандайлиги, ҳар биримизнинг турмуш шароитлари, ижтимоий ҳолу аҳволлари ҳақида ҳам ўйлаб кўрдикми, ўйлаб кўраяпмизми? Ўйлаб кўришимиз ва ўзаро алоқаларни яхшилашнинг йўлларини топиш ҳам зарур эмасми? Балки шундай ишлар кимлардир тарафидан амалга оширилаётгандир. Мен улардан хабарсиздирман. Агар шундай бўлса, жуда хурсанд бўлардим ва ўшандай ташкилотлар ёки кишилар адресларини билсам ва уларнинг ҳисобида мен ва менинг оила аъзоларим ҳам туришсалар янада мамнун бўлардим (бўлардик).

Келинг дўстлар, бир-бирларимиз билан хабарлашайлик; ҳолу аҳволимиздан хабардор бўлиб турайлик! Менимча, ўзбек муҳожирларининг жуда кўпчилигининг мақсадлари оқибат натижада Ватанга қайтиш ва асосий фаолиятни (сиёсийми, иқтисодийми ёки ижтимоийми ва бошқа хил) Ватанда кўрсатишдан иборатдир. Аллоҳга шукрки, бизнинг замонимизда дунё жуда “кичирайган”, алоқа йўллари жуда мукаммал бир шаклда қулай изга солинган-ку, ахир. Агар биз, сиёсий нуқтаи назарларимиздан, дунёнинг қайси бурчагида яшаётганимиздан қатъи назар фақат ўзбекистонлик, юртдош бўлганликларимиз учун ҳам бир-бирларимиз билан яхши алоқада бўлишсак, нур устига нур бўлмайдими? Ана ўшандай бўлганда бир-бирларимизнинг яхши-хурсандчилик ва ёмон-ғамгин кунларимизда ўзаро кўмаклашиш, ҳол-аҳвол сўрашиб туришимиз, бир-биримизга елкадош, дастак  бўлишимиз мумкин бўлмайдими? Ана шундай бўлгандагина дунёнинг қайси нуқтасида яшамайлик миллий ўзлигимизни сақлаб  қолишимиз ҳам мумкин бўлади, менимча. Биз ўзбекистонликлар, айтилаётгандек иноқ бўлишсак, бутун дунёвий ишларимизда (сиёсий масалаларни ҳам қўшганда) бизга самарали ютуқлар ёр бўлишига мен ишонаман. Затон куч-қудрат бирликда, иноқликдадир. Бирлик ва иноқликнинг аҳамиятини ота-боболаримиз “Бирлашган узар, бирлашмаган тўзар”, дея ўта мукаммал, жуда ихчам бир нақл тарзда ифодалаганлар.

Чет элларда яшашаётган ўзбекистонликларнинг ўзаро инсоний алоқаларини яхши йўлга қўйиш учун нималар қилиш кераклиги ҳақида менинг бошимда кейинги замонларда бир қатор фикрлар айланиб юрарди. Фикрларимни бирмунча тартибга солиб,  бир қатор таклифларни шу ёзувларимда баён этишимга эса, дўстлардан бирининг қўнғироғи туртки бўлди. Унинг исми шарифлари Фазлиддин Яқубовдир.

Қардошимиз Ф. Яқубов, ҳозирлар АҚШ сиёсий муҳожирлик мақомида яшайди. Асли Андижондан, “Бирлик” халқ ҳаракати Андижон вилоят ташкилотининг раҳбарларидан ва уни ташкил этувчилардан бири бўлган эди. “Бирлик” халқ ҳаракатидаги фаол ҳаракати эвазига ватангадо бўлган, Ўзбекистон мухолифатининг ҳақиқий ветеранларидан биридир.

Инсонлар яшашган жойларда ғамгин, ташвишли кунлар, шуниндек бахтиёр, хурсандчилик кунлари ҳам бўлиб туриши, инсон ҳаётининг ажралмас табиий бир қисмидир. Демак, Ўзбекистондан ташқарида яшашаётган миллонларча вадандошларимиз ҳаётида ҳам айтилаётган бахтиёр ва ташвишли кунлар учраб туриши табиий ҳолдир. Масалан, БМТ қочоқлар билан ишлаш комиссияси ёрдамида муҳожирлик мақомига эга бўлишган ўзбекистонликлар ҳаётида ҳам бир қанча нохуш воқеалар содир бўлганилиги ҳақида хабарлар каминаи фақиргача келиб туради. Ўшандай нохуш ҳодисалардан бири, Фазлиддин  Яқубов дўстимиз оиласида содир бўлди. Ф. Яқубов Ўзбекистондаги таъқиб ва тайзиқлардан қочиб 1993 йилда Қозоғистонга ўтди ва у ерда 1998 йилгача истиқомат қилди. 1998 йили эса, Туркияга (Истанбулга) келишга мажбур қолган  эди. У ердан ўзбекистонли бошқа муҳожирлар қатори БМТ қочоқлар билан ишлаш комитети ёрдамида сиёсий муҳожир мақоми олиб АҚШ (2000 йил, апрел) жойлашди. “Бирлик” халқ ҳаракатининг Ўша замонлардаги раисдоши А. Пўлатов билан муносабатлари бузилавергани сабабли, сиёсий фаолиятдан четлашди ва ўз инсоний тирикчилиги учун тинч меҳнат қилишга ўтиб, бир ошхона ташкил қилди ва оила аъзолари билан бирга ўша ошхонада ишлаб турганди. Бироқ, 2008 йили 20 июнда кечқурун ишдан уйига қайтаётганида номаълум кишилар тарафидан Ф.Яқубов отиб кетилади. Оқибатда Ф. Яқубов оғир яраланади ва олти ой давомида сурункали даволанишга мажбур бўлади. Аллоҳга шукрки жони омон қолади. Бироқ бугунга қадар танасига кириб қолган ўқларнинг ҳаммаси чиқариб олинмаган. У яна оғир амалиётлар бўлишини кутмоқда. Унинг устига мана бугунгача (бутун бир уч йил давомида) жиноятчи аниқланмаган. АҚШ каби мамлакатда уч йил давомида бу очиқ жиноят ҳақида мутлақо ҳеч нарса аниқ эмаслиги, унинг ҳеч бир белгилари аниқланмаганлиги кишини ҳайрон қолдиради, дейилса кифоя бўлмайди.

Иккинчи воқеа, 2002 йилда содир бўлди. Масалан, Ўзбекистон мухолифатининг аъзоси, асли Наманганлик Маҳмуджон Ҳожиев Канадада бошпанали бўлганди. Адашаётган бўлмасам, М.Ҳожиев ҳам Канадага 2000 йили келганди. 2002 йилнинг июл ойида у фожиали вафот қилди(уни Аллоҳу таоло раҳмат қилган бўлсин). яъни уни сувга чўкиб ўлган дейилган хулоса қилинди. Аммо унинг ўлими ҳам шубҳали ва ҳар хил тахминларга сабаб бўлганича қолиб кетди. М. Ҳожиевнинг ўлими ҳақида биз мухолифат аъзолари орасида ҳатто дурустроқ бир хабар ҳам тарқатилмади. Ваҳоланки, М.Ҳожиев А. Пўлатов билан анча дуруст алоқада эди. Менга маълум бўлган хабарга кўра, у ўлимидан бирмунча вақт олдин А.Пўлатов билан учрашмоқчи бўлганди ва ундан сўнгра Ватанга қайтмоқчи эди. Аммо афсус, унинг фожиали ўлимининг гувоҳи бўлдик.

Менга маълум бўлган учинчи бир воқеа ҳам яна АҚШ бўлди. У ерда 2003 йилдан бошлаб Маҳмудовлар исмида яна бир оила ҳам муҳожир мақомида америкада яшашарди. Оиланинг каттаси Акрам Маҳмудовдир. Акрамнинг укаси ҳам сирли бир шаклда 2006 йилда ҳалок бўлади(уни Аллоҳу таоло раҳмат айласин). У кишининг ўлими сабаблари ҳақида ҳам бугунга қадар ишончли бир хабар олиб бўлмади.

Муҳожирлик ҳаётимизда учраган ва менгача хабар қилинган нохуш воқеаларнинг тўртинчиси эса, Муродовлар оиласида содир бўлди. Раҳматли Сулаймон Муродов “Бирлик” халқ ҳаракати ва “Эрк” партияси сафларида узоқ йиллар машаққатли фаолият юритган бир илм одами эди. У умрининг асосий унумли қисмини Самарқанд университетида физикадан мутахассислар тайёрлашга бағишлади, яъни 1958 йил Унивеситетга талаба бўлиб кирганидан то Ватандан сиёсий қочоқ сифатида чиқиб кетгунига қадар Самарқанд университетида аввал таълим олди ва сўнгра самарали меҳнат қилди.

Қадрли дўстим Сулаймон Мурадовнинг ўғли ва ўзи қисқа кунлар ичида бирин-кетин раҳматли бўлдилар (уларнинг ҳар иккаласини ҳам Аллоҳу таоло раҳмат ва мағфират айласин). Сулаймон Муродовнинг ўзи амалиёт столида ва унинг ўғли авто ҳалокат оқибатида раҳматли бўлган бўлсалар-да, улар ҳақида ҳам лозим бўлган даражада хабарлашмалар, улардан ҳолу аҳвол сўрашлар бўлмади десам ошириб юбормаган бўламан.

Бизнинг муҳожирлик ҳаётимизда мен юқорида санаган нохуш хабарлардан бошқа ҳам бир қанча ҳодисалар бўлди, бўлиб турибди, албатта. Келтирилганларни мен мисол ҳисобида хотирладим. Шуни ҳам таъкидламоқчиманки, қимматли ўқувчилар мени маъзур тутсинлар, бу келтирилган ҳодисаларнинг ҳаммаси қандайдир жиноятнинг ёки ташкилий бир гуруҳ жиноятининг оқибатидир дейишдан жуда узоқман. Аммо келтирилган воқеаларнинг биринчиси аниқ жиноятнинг оқибатидир. Иккнчисида ҳам  шубҳалар, тахминлар кўпроқ жиноят содир бўлганлигини кўрсатаётганга ўхшайди. Учинчиси ҳам жуда сирли ўлим. Бироқ мен, кишиларимиз ҳақида хабардорлигимиз кўнгул тўлдирмаслигини алоҳида кўрсатишни истамоқдаман. Бу йўлда сезиларли ишларни амалга оширишни йўлга қўйишни таклиф қилмоқчиман.

Қизиғи, балки ачинарлиси шундаки, биз ўзбеклар (ўзбекистонликлар ёки ўзбек мухолифати деймизми?) сафдошларимизнинг, юртдошларимизнинг тақдири билан қизиқмаймиз  ёки ниҳоятда оз қизиқамиз. Оқибатда бошига иш тушганлар, якка ўзлари ўз ғаму ғусса ва ташвишлари билан қолишаяптилар. Бир-бирларимиз билан алоқаларимиз, хабарлашишларимиз яхши йўлга қўйилган бўлганида эди, бир-биримизга кўмаклашишимиз, ёрдамлашимиз ҳам сўзсиз қулайлашган бўларди.

Қаранг масалан, ўша Ф.Яқубов дўстимиз очиқ жиноятнинг оқибатида узоқ вақт тўшакда ётиб қолди ва ногирон бўлиб оёққа турди. Шу яқин кунларда қанча қийинчиликлар билан ногиронлик нафақаси олишга эришди.  Аммо бу орада уч йил вақт ўтиб кетди. Бу уч йил давомида унинг аҳволи қандай бўлди? У, жараҳатланиб касалхонада ётганида унинг ҳолидан хабар олувчилар бўлдими? Бизнинг номи тилларга тушган партияларимиз номидан у кишига ҳамдардлик билдирилдими? Менинг билишимча (Фазлиддинниг жуда яқин қариндош ва бир неча дўстларини ҳисобга олмаганда) бундай ибратли, инсоний иш қилинмади. Ундан ташқари, ўша жиноятни очишда ҳам ўзаро кўмаклашувлар бўлганида, яъни жиноят содир бўлган шаҳар махсус органларига, АҚШ ҳукумати ва БМТ махсус ташкилотларига Ўзбекистон мухолифати номидан ёки ўзбекистонлик муҳожирлар номидан кўпчиликнинг имзоси билан хатлар ва талаблар ташкил қилинганида эди, бундай ҳаракатлар сўзсиз самарасиз қолмаган бўларди.

Айнан шу нарсалар Маҳмудовлар оиласидаги фожиа ва Маҳмуд Ҳожиев ўлими ҳақида ҳам қилинганида эди, ҳеч бўлмаса содир бўлган нохуш вақеалар ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлинарди. Сиёсий фаолиятларнинг асоси кишиларни хушнут қилишдан, уларнинг ҳолу аҳволи билан яқиндан қизиқишдан иборат эмасми? Шундай бўлса, бизнинг ўзларини (Ўзбекистон мухолифатининг у ёки бу гуруҳининг лидери) лидер ҳисоблаган кишиларимиз бу масалаларга қандай қарайдилар ёки қандай қараб келаяптилар? Бу масалаларда Ўзбекистон ҳукумуати ва бизнинг(мухолифатнинг) муносабатларимиз нималар билан фарқ қилади?

Айтилганлардан келиб чиқиб, бир-бирларимиз билан яқинроқ алоқада бўлишни яхши йўлга қўйиш ҳақида биргалашиб ҳаракат қилсак ёмон бўлмасди, ҳатто шандай ҳаракатни мунтазам йўлга қўйиш лозим деб ҳисоблайман.  Борди-ю, янги тузилган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати бу ишда ҳам оталикни қўлга олса жуда гўзал бўлган бўларди.

3. Маданийликнинг юксак кўрсаткичи …

Она тилини мукаммал билиш, маданийликнинг юксак кўрсаткичидир. 

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати интернет саҳифаси (uzxalqharakati.com) қадрли   ўқувчилари, 20-асрнинг сўнгги йилларида Ўзбекистоннинг (умумийроқ қараганда бутун Туркистоннинг) Россия империяси мустамлакаси вазиятига қарши курашнинг янгидан кўзга кўриниши, ўзлигимизни, яъни урф одатларимиз, маданиятимиз, руҳий кимлигимиз (яъни динимиз)ни, тарихий обидаларимизни, айниқса кимлигимиз асоси (ҳужжати) бўлган она тилимизни йўқотиб қўяётганимизга норозилик сифатида бир халқ ҳаракати майдонга чиққан эди. У замон ҳам курашнинг исми “Халқ ҳаракати,” дейиларди, бироқ унинг исмига “Бирлик” сўзи ҳам қўшилиб айтилган эди. Ҳа, у ҳаркатимиз бугун тарихга айланди. Унинг ютуқлари ва қусурлари ҳақида анчагина сўзлар ёзилди. Бугунги Ҳаракатимизда ҳам ният ва мақсадлар тарихга айланган “Бирлик” халқ ҳаракати олдига қўйганларидан деярли фарқ қилмаса-да, давр, вазият (Ватанда ва дунёда) жиҳатидан бугун фарқли бир замонда, ҳатто ўзга маконда (маконларда) ҳаракат қилишимизга тўғри келмоқда.

Масалан, ўтган асрнинг 80-90 йилларида бизда-советларда сиёсатшунослик(политология) атамаси, шунингдек ҳуқуқий давлат(правовое государство),  фуқаровий жамият (гражданское общество) каби атамалар совет фану илмида ҳам, кишилар орасидаги оддий муомалада ҳам деярли учрамасди. Алҳамдуллоҳ, бугун сиёсат оламида кўзга ташланадиган кишиларимиз, ҳатто сиёсатшунослик фани соҳасида унумли илм қилаётган фан одамларимиз ҳам мавжуд. Жумладан “Озодлик” радиоси тингловчиси саволига муҳтарам раисимиз М.Солиҳнинг жавоби ва унга билдирилган Искандарбек Усмонов изоҳи фикримизга далил бўлар деб ўйлайман.

Муҳтарам М.Солиҳ ўз жавобида ЎХҲ асосий мақсадларига тўхталиб, биз, “Ҳуқуқ ва адолатга асосланган давлат тарафдор”лигимизни таъкидлайди. У сўзининг хулосасида, “Ҳуқуққа асосланган, адолатга асосланган давлат деса, ана ўшанда бугун ўз обрўсини йўқотган демократия ҳам ва ўз обрўсини йўқотган исломий давлатдан ҳам йироқроқ турамиз, масофалироқ турамиз. Ҳуқуқий ва фуқаровий жамият”,  каби жумла қўллайди (< http://uzxalqharakati.com/?p=1287 >).

Муҳтарам Искандарбек Усмонов исмли сайт ўқувчиларидан бири, юқорида келтирилган кўчирма(иқтибос)нинг охирги жумласига, яъни “Ҳуқуқий ва фуқаровий жамият” каби жумла ишлатилишига қўшила олмайди шекилли, унга эътирозини билдириш учун “Ҳуқуқий ва фуқаровий жамият” (<http://uzxalqharakati.com/?cat=32 >) сарлавҳали таҳлилий (таъбир жоиз бўлса) мақола эълон этишни лозим кўради. Афтидан муҳтарам И. Усмонов сиёсатшунослик соҳасининг қандайдир даражадаги мутахассиси кўринади. Бироқ у, мақолага имзо чекаркан ўзининг илмий даражасини кўрсатишни лозим кўрмайди.

Шундай қилиб, “Ҳуқуқий ва фуқаровий жамият” (Муаллиф Искандарбек Усмонов) сарлавҳали мақолада бир қатор жумлаларнинг ўзбекча чиқмаганлиги, фикрлар, атама ва таърифларнинг ўзбекчада жуда чалкаш ифодаланганлиги  каминаи фақирни қалам олишга ва ўқиётганларингизни ёзишга ундади.

Энг аввал, муҳтарам М.Солиҳ қўллаган ва И.Усмоновнинг эътирозига сабаб бўлган жумлага бироз тўхталаман. Масалан мен, “Ҳуқуқ ва адолатга асосланган давлат тарафдоримиз” сарлавҳасида эълон қилинган муҳтарам М.Солиҳнинг жавобларида грамматик ёки сиёсий-илмий номутаносиблик кўрмадим. Ундаги “Ҳуқуқий ва фуқаровий жамият” жумласига келсак, бундан аниқ “ҳуқуқий жамият” дейилаётгани келиб чиқмайди, менимча. Тўғри, яхшиси жамиятга ҳам “ҳуқуқий” сифатини бераётган “ҳуқуқий ва фуқаровий жамият” бирикмасини қўлламаслик илмий кўркамлироқ бўларди, албатта.

Асли бу каби қусурлар, материални нашрга тайёрлайдиган муҳаррирлар тарафидан тўғрилаб юборилиши керак. Бизнинг интернет сайтларимизда бундай муҳаррирлик ишлари яхши ва мунтазам йўлга қўйилмаганлигидан, уларда ўшандай баъзи қусурлар учраб туради. Демак, Ҳаракатнинг матбуотини юритишда масъул кишилар, унда эълон қилинадиган мақола ва материалларнинг мана шунақа нозик тарафларини ҳам тушуна оладиган бўлишлари лозим экан. Ҳақиқатда ҳам матбуотда босиладиган материалларда учрайдиган ўшанақа қусурлар, муҳаррирлар тарафидан материалларнинг мазмунига футур етказмаган даражада таҳрир қилинади.

Энди муҳтарам И.Усмоновнинг мақоласига қайтиб, ундаги “Ҳуқуқий давлат ғояси давлат ҳукумати (кучи)ни қонун асосида чегаралашга қаратилган. Бунда, одамларни эмас, қонунни бошқариш устуворлиги назарда тутилади; инсонни давлат билан қиладиган муносабатларида уни хавфсизлигини таъминлаш илгари сурилади”, дейилган жумлани қараб чиқамиз. Менинг фикримча, биринчидан, бу жумла русчадан таржима қилинган, бироқ мақоланинг бошланишида “политология фанида” дейилган сўз ишлатишдан бошқа оригинал ҳақида аниқ бир манба кўрсатилмайди. Иккинчидан ва жуда муҳими, мазкур жумла ўзбекчада яхши тузилмаган ёки яхши таржима қилинмаган дейиш лозим бўлмоқда. Қаранг, “Ҳуқуқий давлат ғояси давлат ҳукумати(кучи)ни қонун асосида чегаралашга қаратилган”,  дейилган жумлани қандай тушунса бўлади? ”Давлат ҳукумати (кучи)ни”, дейилганда нимани тушуниш керак? Менимча, “давлат ҳокимияти”, бирор мамлакат (Ўзбекистон, Россия, Туркия)нинг ҳукумати, дейилган иборалар бор, аммо “давлат ҳукумати (кучи)” каби жумланинг борлиги шубҳалидир. Билмадим, балки менинг билимимда камчилик бордир. Шунга қарамасдан бу ибора қайси манбадан таржима қилингани кўрсатилганда эди, фақат таржима ҳақида ўйлаб кўрган бўлардик, қусур ҳам балки таржимада бўлган бўларди.

Муаллиф ҳуқуқий давлатнинг таърифига “Бунда, одамларни эмас, қонунни бошқариш устуворлиги назарда тутилади; инсонни давлат билан қиладиган муносабатларида уни хавфсизлигини таъминлаш илгари сурилади,” дейилган ибора қўшади. Айтганимиздек, бу ибора ҳам ўзбек тилида гап бўлиб чиқмаган, мазмун ғализ. “Бунда, одамларни эмас, қонунни бошқариш устуворлиги назарда тутилади”, деганда нимани тушунасиз? Бу ибора ўзбек тилида бирор гапни ифодалайдими? Унинг мазмуни эса, янада чалкашлигини кўриб турибмиз. “Қонунни бошқариш устуворлиги назарда тутилади,” дейилаяпти, яъни ҳуқуқий давлат “одамларни эмас,” “қонунни бошқариш устуворлиги”ни назарда тутади дейилмоқда. Агар бу жумла бирор тилдан ўзбекчага тўғри таржима қилинган бўлса, фанда (сиёсатшуносликда) “янгилик”дир. Унинг манбаси кўрсатилиши шарт эди. Бордию оригиналдан нотўғри таржима қилинган бўлса, ЎХҲ каби жиддий бир сиёсий ташкилотнинг матбуот органи(масалан, веб сайти)да унинг эълон қилиниши таажжубларга асос бўладиган жуда хунук бир ишдир. Ўзбек тили грамматикасига  кўра гап шаклида тузилмаган, илмда йўқ нарсаларнинг ЎХҲ матбуот органида эълон қилинишини қандай изоҳлаш мумкин?

Мана бу иборага ҳам бир қаранг, бу ерда, “инсонни давлат билан қиладиган муносабатларида уни хавфсизлигини таъминлаш илгари сурилади,” дейилган. Билмадим, бу ибора қайси шевада тузилган, бироқ бу ибора(жумла) ўзбек грамматикасида тузилмаган ва ўзбекчада жуда хунук чиққанлигини кўриш учун мутахассис бўлишга ўрин йўқ. Бошқа тарафдан, ҳуқуқий давлат, “инсон хавфсизлигини таъминлашни илгари суради,” дейишни қандай тушунса бўлади? Бу иборани тушунишга балки менда тафаккур етишмаётгандир. Агар шундай бўлса, муаллиф каминаи фақирни бағишласинлар.

Қисқаси, мақолани ўқиб чиқсангиз унинг бошидан охиригача юқорида келтирилганларга ўхшаш ўзбек тилини билмаслик, жумла ва иборалар савиясиз таржима қилинган, аммо таржималарнинг оригинали кўрсатилмаганига гувоҳ бўласиз. Ўзбек тилида ёзилган сўзлар, жумлаларнинг тўғри тузилишига эътиборсизлик, тилга (она тилига) эътиборсизлик бўлиб, жуда катта қусурдир. Ўзбек тилини бузиб ёзганлар ўзбек миллатига оид бўлмаган кишилар бўлсалар, ўзбек номини ташиётган бир буюк миллатга нисбатан ҳурматсизлик этган бўладилар. Тилга ҳурматсизлик, элга ҳурматсизликдир. Бундай ҳолнинг ўзига яраша жазо йўллари бор. Ундай жазолар ҳақида бу ерда тўхтолмаймиз. Бизнинг ҳолимизда муаллифнинг исмига қараганда ўзбек киши кўринади. Ўзбек бўла туриб, ўз она тилига бунчалар эътиборсиз бўлишга қандай исм қўйилади? Инглиз, рус ва бошқа тилларда хабарлар ва мақолалар босиладиган интернет саҳифаларини кузатиб турувчи қадрли ўқувчилар! Ўша саҳифаларда грамматик хатолар ошиб-тошиб ётган бирорта материал ўқийсизми, ўқидингизми? Менимча, бу саволга аксарият “йўқ” жавобини беради. Шундай экан, нима учун бизнинг ўзбек тилида ёзувларимизда ўзбек тили ёнтоққа судуралиши керак? Ўзбек бўлсангиз ва ўзбекча ёзишни истасангиз, ўзбек тилини бузиб ишлатишдан уялинг, ахир!

Ҳа тўғри, совет замонида етишган кўпгина мутахассисларимиз учун она тилини билиш шарт эмас эди. Шундай бўлса, яъни ўзбек бўлсангизда ўзбекчада ёза олмасангиз, қайси тилни яхши билсангиз ўша тилда ёзинг. Ёзганларингиз ўзбекчада босилишини истасангиз, уларни ўзбек тилини дурустроқ биладиганларга таржима қилдиринг. Бироқ, ўзбекча ёзаман деб бундай кулгига қолишдан ниҳоят уялинг, ахир!

Илмий дунёда ёки бошқа ҳарқандай ёзув ижодкорлигида иқтибосларга ўрин берилади. Затон, ҳар қандай бир янги дейилиб ёзилган масала бундан олдин кўрилган ва унинг устида ишлаганлар бўлган бўлади. Шу сабабдан ҳар қандай ёзувларда қўлланиши лозим бўлган кўчирма (иқтибос)ларнинг манбаси кўрсатилади. Агар бундай бўлмаса, ёзувчини, ижод қилувчини плагиат (кўчирмачи,) деб атайдилар. Ундай киши бошқасининг фикри(ижоди)ни ўғирлаган ҳисобланади. Плагиатлар халқаро қонунлар билан жазоланишга маҳкум этилгандир.

Мана масалан, муҳтарам И.Усмонов мақоласида, “ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИнинг белгилари:

  1. Ишлаб чиқариш воситаларида эркин эгадорларнинг мавжудлиги;
  2. Ривожланган демократия;
  3. Фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимояланганлиги;
  4. Фуқаро маданиятининг маълум даражада эканлиги;
  5. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг тўла таъминланганлиги;
  6. Ўз-ўзини бошқариш;
  7. Жамият структурасини ташкил қилувчилар ва турли инсон гуруҳлари орасидаги рақобат;
  8. Ижтимоий фикрнинг эркин шаклланиши ва плюрализм;
  9. Легитим (ҳуқуқ ва ваколатга эгалик) бўлишлик,”  деб келтиради.

Бу жумла(аломатлар)нинг рус тилидаги оригинали тубандаги интернет адресда турибди:  http://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%93%D1%80%D0%B0%D0%B6%D0%B4%D0%B0%D0%BD%D1%81%D0%BA%D0%BE%D0%B5_%D0%BE%D0%B1%D1%89%D0%B5%D1%81%D1%82%D0%B2%D0%BE

Аммо кўп марта такрорлаганимиздек, муаллиф келтирган таъриф ва атамалари учун мақоласида ҳеч бир манба кўрсатмайди. Нима, бу таърифлар атамалар, муҳтарам И. Усмоновнинг ўз ижоди ва қарашларими ёки улар аввалдан мавжуд бўлган манбалардан олиниб, оммага умумий маълумот учун келтирилмоқдами?

Юқорида кўрсатилган интернет адересда “Фуқаровий жамият”нинг аломатлари русча оригиналда қуйидагича берилган:

[1. наличие в обществе свободных владельцев средств производства;]

[2.  развитая демократия;]

[3.  правовая защищённость граждан;]

[4.  определённый уровень гражданской культуры; ]

[5.  наиболее полное обеспечение прав и свобод человека;]

[6.  самоуправление;]

[7.  конкуренция образующих его структур и различных групп людей;]

[8.  свободно формирующиеся общественные мнения и плюрализм;]

[9. легитимность.]

Буларни биз, “Википедия (свободная энциклопедия)”нинг “Гражданское общество” (интернет адреси юқорида кўрсатилди) қисмидан бу ерга кўчириб қўйдик. Интеретга қўйилган “Большая Советская Энциклопедия”да ҳам бу каби тушунчаларни топиш мумкин. Фуқаровий жамият аломатларининг ўзбекча ва русча кўринишларига  номерларни мен қўйдим.

Бундан кўринаяптики, муҳтарам И.Усмонов мақоласидаги “Фуқаровий жамият”нинг аломатлари русча оригиналдан сўзма-сўз таржима қилинган. Аммо мақолада шундай эканлиги  ҳақида ҳеч нарса дейилмайди. Энди буёғига қадрли ўқувчи, сиз, изоҳ ва баҳо беринг?! Унинг устига таржима ҳам таҳрир талаб бўлиб қолган.

Қиссадан ҳисса шулки, ЎХҲ каби жиддий бир ташкилотнинг матбуот органида, айниқса ўқувчилари етарли даражада кўп бўлган интернет саҳифасида ўзлигимизнинг ҳужжати бўлган она тилимизга эътиборсизликка йўл қўйиш ниҳоятда қупол бир хатоликдир.

Иккинчидан, ўзбек тилида ёзадиганлар ҳам ўзбек тилида чиқаётган нашрларни, ўзбекчани ўрганиш дарсхонаси ҳисоблашга уялишлари керак деб ҳисоблайман. Учинчидан, ўзбек тилида фаолият кўрсатаётган матбуот органларига материал юбораётган қардошлар, бу матбуот воситаларида исталган чалкаш фикрлар, турли тиллардан олинган аралаш сўзлардан тузилган жумбоқ жумлаларни қўллаш мумкин деб ўйлашдан воз кечишлари лозимдир. Бордию улар (атама, таъриф, жумлалар) фанга ва илмга тегишли бўлса [чунки муҳтарам И. Усмонов ёзувларини политология (аслида бу атаманинг ҳам “сиёсатшунослик”  дейилган жуда чиройли ўзбекчаси мавжуд) фани исми билан бошлайди], уларни бундай эътиборсиз қўллаш, энг аввал муаллифнинг тилни ва фаннинг ўша соҳасини билиш савиясида қусур борлигидан дарак беради.

Ўзбек тили ўз табиати ва ўта бойлиги билан дунё тиллари ичида юксак ўрин эгаллайди. Бу тилда исталган фикрни ўта гўзал шаклда ифодалаш имконияти бор. Фақат бу тилда фикрларни чиройли ифодалаш учун уни мукаммал билиш керак бўлади. Жуда кўп жаҳонга машҳур илм одамлари, ёзувчилар, шоирлар ва бошқа соҳаларда номи оламга танилган ижодкорлар бу тилни ўз она тиллари ҳисоблаганлар, ҳисоблайдилар ва шу тилда ижод қилганларидан фахр туядилар. Шу сабабдан ҳам бу тилга қасддан  эътиборсизликни миллатга хиёнат дейиш мумкин. Затон, ҳар бир одамзотининг маданийлиги, унинг ўз она тилини мукаммал билиш даражаси билан белгиланади.

Ўзлигимизнинг давомлигини сақлаб қолиш, она тилмизни жонли тил шаклида сақлаб қола олишимиздан иборатдир.

ЎХҲ матбуот органлари саҳифасида ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий масалаларда замонавий юксак даражада мақолалар босилишини истардим. Ўшандай материаллар тайёрлай оладиган илмий ижодкор қардошларимиз бор ва уларнинг оз эмаслигига ишонаман. Улар,  бугун дунёнинг турли бурчакларида яшашга мажбур қолиб туришибди.

Азизлар, ҳар бирингиз (четда ва Ватанда яшаётган бутун ўзбекистонликлар) бор имконингиз қадар Ватан эрки, ҳуррияти ва халқ фаровонлиги йўлида биргалашиб ишлашга қўшилинг.  Биласиз, Ватан, халқ (умум) манфаати олдида ҳар қандай бошқа шахсий, дунёвий манфаатлар ҳечдир. Алибой Йўляхши, 2.08.2011, сешанба.

4. Ватан Ўзбекистон, Мустақиллик байрами сенинг!  Ватан – Ўзбекистон, Байрам – Мустақиллик байрами сенингдир! (Ёки   Ватаннинг мустақиллик куни ва уни истамаганлар нинг  ўйини – “байрами”).

 Қимматли ва қадрдон ўзбекистонликлар! Бирнеча кунлардан сўнгра барчамиз учун муқаддас тупроқ Ўзбекистонда – Ватанда “Мустақиллик байрами” номи билан бир ўйин кўрсатилади. Ҳа, ўша кунларда Ватанимиз ўз сиёсий мустақиллигига эришганига 20 йил тўлади. Бу ҳақиқатан нишонладиган, байрам қилинадиган бир қутлуғ кундир.

Аслида бу – Ватаннинг мустақиллиги ҳақиқий умумхалқ хурсандчилигини ифодалайдиган ўйин-кулги байрами бўлиши керак ва шартдир. Ватаннинг бутун ватандошлари эса, бу буюк байрам билан бир-бирларини шоду-хуррам  қутлашлари, жумладан каминаи фақир ҳам бу ўқиётганингиз ёзувларни ёзиш ўрнига баҳоли қудрат байрам табриги ёзишга уриниши лозим эди. Аммо афсуслар бўлсинким, бу кун, бугунга қадар  ундай байрамга айланмади. Нега, нима учун шундай бўлди, ахир? Бу саволга жавоб сифатида каминаи фақир, ўзи қатнашган ёки кўз олдида содир бўлган тарихий воқеалар асосида тубандагиларни ёзишни лозим кўради.

Мен болалигимда янги ой, янги йил ёки бошқа хил қутлуғ кунлар бошланишида, раҳматли онамнинг “ўлмаган бандаси учун вақт мана шундай айланиб келаверади,” деганларини кўп эшитардим. Ҳа шундай экан, қарангки, “ёвузлик мамлакати” номини олган Совет мамлакати деб аталадиган улкан, баҳайбат империянинг тарқаб кетганига ҳам икки ўн йиллик замон кечиб улгурибди.

Шундай қилиб, Буюк Туркистоннинг марказий қисми, бизнинг ватанимиз Ўзбекистон деб аталадиган юртнинг босқинчи рус империалистлари истибдодидан қутилганига ҳам 20 йил ўтиб қўйибди. Ҳа, онам раҳматли айтганидек, тирик бандаси мана шундай вақтлар  ўтаверишига гувоҳ бўлаверар экан.

Аслида 20 йил тарих наздида жуда билинмас бир замон ҳисобланса-да, алоҳида олинган шахс (бир инсон ҳаёти учун) ундай эмас. Масалан, бундан 20 йил муқаддам ўн ёшида бўлган қиз ёки ўғлон, атрофда, жамиятда, дунёда, одамлар орасида бўлаётган воқеаларни яхши тушуниб етмайдиган гўдак эди. Бугун эса улар ўттиз ёшини тўлдирган, уйли – жойли, бола-чақали, жамиятда аниқ бир мавқеийни эгаллаган буюк инсон кўринишига кирди, ҳатто жамиятнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланди, балки дунёда ҳам маълум бир ўрин эгаллагандир. Шунингдек, 40 ёшида бўлганлар эса, тириклик ҳаётида бажариши мумкин бўлган яхшидир (жамиятга фойдалидир), ёмондир (жамиятга зарарлидир) ишларни бажариб бўлиб, нафақадорлар сафига навбатга турабошладилар. Шу сабабли Ўзбекистоннинг босқинчи рус империясидан мустақил бўлгани тарихига инсон ҳаёти (бир шахснинг умри) доирасида қаралса, йигирма йиллик муддат унча ҳам  қисқа эмаслиги кўринади.

Шунинг учун Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йилиги муносабати билан ўтказилаётган маросимлар, бу йилликни байрам қилишга алоҳида аҳамият берилаётгани бежиз эмас, албатта. Ҳақиқатан ҳам бу воқеа, байрам қилишга арзийдиган буюк воқеадир.

Бу буюк бир миллий байрамдир, албатта. Унинг 20-йиллиги керакли даражада тантанали шаклда нишонланишга лойиқдир. Бироқ , ачинарлиси шундаки, Ўзбекистон ва унинг халқи учун улуғ байрам ҳисобланадиган бу кунни, мамлакатнинг бугунги ҳукумати ва аҳоли (халқ) бир хил тушунчада кутмаётир. Чунки Ўзбекистоннинг мустақиллик байрами этиб белгиланган кун ва бу буюк кунга эришиш жараёнида мамлакатнинг аҳолиси ва унинг бугунги ҳукумати бир-бирига ўхшамаган, ҳатто бир-бирига батамом тескари йўлларда туришганди. Тўғриси, у замонлар, яъни совет империяси тугаш арафасида (аслида бутун совет даври давомида, ҳатто 1991 йил август ойининг биринчи яримида ҳам) уларнинг биринчиси –  Ўзбекистоннинг коммунистик ҳукумати мустақиллик дейилган сўзни тилга олишдан ҳам қўрқарди; иккинчиси эса, яъни халқ ва айниқса унинг зиёлиларидан илғор қисми мустамлакачилик истибдодидан қутилиш курашига қайта киришганди ва баҳоли қудрат бу жабҳада жон куйдиришаётганди. Чунки Ўзбекистонда (умуман Туркистонда)  маҳаллий ҳукумат, чоризм даврида босқинчиларнинг губернаторлари ҳукмронлигида ва совет замонида Москванинг том маънода қулларига айлантирилган, совет марказий ҳукуматининг махсус рўйхатида (коммунистик номенклатурада) турадиган қул сифат шахслар тарафидан бошқариларди. Шунинг учун Ўзбекистонда ҳукумат деб аталадиган тизимнинг стулларида ўтиришаётган гуруҳ мамлакатнинг мустақиллиги ҳақида хаёл ҳам қилиши мумкин эмасди. Уларнинг ўзлари ҳам ўшандай хаёл қилишни ҳақиқатан истамсдилар. Ўбекистоннинг И.Каримов бошлиқ ҳукумати эса, ўшаларнинг сўнгги кўриниши бўлиб, совет коммунистлари номенклатурасидаги кадрлари ўлароқ советларнинг тугатилиши арафасида Ўзбекистонга тайинланганди.

Аммо Аллоҳу таолонинг қудрати билан Ўзбекистон, унинг йўнатимидагилар (И.Каримов ва унинг гуруҳи)нинг хоҳишига зид советлар таркибидан (1991 йил августнинг 19-кунидан сўнгра) чиқиб қолди. Бу воқеа содир бўлган вақт, Ўзбекистонни бошқариб туришган  И.Каримов бошлиқ мунофиқ гуруҳ, бирмунча вақт саросимага тушиб қолган бўлсалар-да, ўзларини тезда ўнглаб олдилар ва бир юмалаб  “демократлар” бўлиб қолишдилар, ҳатто “эътиқодли мусулмон” ҳам бўлишдилар, “ҳаж” ҳам қилишдиларда ҳукуматни бошқаришда давом этишдилар.

Халқ ва мустақиллик учун жон фидо қилиб курашиб турган  унинг илғор зиёлилари сиёсий курашларда тажрибаси етарсизлигидан фурсатни бой бериб қўйишди. Оқибатда, Ўзбекистонда сезиларли ижобий ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар бошланиши мумкин бўлган имкониятлар чинакамига халқ вакиллари ва ҳақиқий ватанпарварларнинг қўлига ўтмай қолди. Кўриб турибмизки, бугун ҳам аҳвол ўзгармай ўшандай-эскича қолмоқда.

Маълумки, эски совет мамлакати, расмиятчилик учун 15 республикадан иборат этиб ташкил қилинганди.  Аллоҳу таолонинг қудрати билан 1991 йил 19-августдан бошлаб ўша республикаларнинг барчаси алоҳида-алоҳида  15-та мустақил давлатлар бўлиб қолишди. Ана шу 15-та янги давлатлар ичида биргина Ўзбекистон, тарихда учрамаган бир вазиятда, яъни ҳукумат ва халқ  бир-бирига душманлар шаклида яшамоқда. Шу сабабдан  мамлакатнинг муҳим бир миллий байрами нишонланадиган кунда, унинг нуфуси ва ҳукумати тамоман бир-бирига зид ҳиссиётлар қучоғида турибди. Нега, нима учун бизда шундайлиги ҳақида каминаи камбағал ўз бошидан кечирган тарих асосида бироз ҳикоя қилишни лозим кўрдим.

Ўзбекистоннинг (аслида ҳақиқат юзасидан Туркистоннинг дейилиши керак) мустамлакага айланиш тарихи узун ва унинг ҳақида сўзлаш мен учун унча енгил эмас, ҳатто ўта ачинарлидир. Масаланинг бу тарафини мамлакатнинг (тўғрироғи бир бутун Туркистон ҳудудида босқинчилар тарафидан сунъий равишда ташкил этилган бешта алоҳида-алоҳида исмлар билан аталаётган юртларнинг) тарихчи мутахассислари ёритишлари зарур деб ҳисоблайман.

Мен эса шуни таъкидлашдан бошламоқчиманки, рус босқинчилари Туркистонни мустамлакага айлантириш учун озгина куч сарфламади. Улар мисли кўрилмаган катта ҳарбий куч билан Туркистонни истило этдилар. Бутун Туркистон халқи, жумладан бугун Ўзбекистон деб аталаётган ҳудуддаги нуфус ҳам босқинчи душманга бор кучи ва имконияти билан мардларча қаршилик кўрсатди.

Халқ, рус босқинчиларининг бутун мустамлакачилик тарихи давомида уларга (босқинчиларга-босмачиларга, чунки ҳақиқий босмачи рус империалистларидир) доим давомли қарши курашиб келди. Бу кураш, баъзида авжли(самарали), баъзида пассив (самарасиз) бўлди, албатта. Аммо у ҳеч қачон тўхтамади.

20 асрнинг бошларида Туркистон халқининг босқинчиларга қарши озодлик ҳаракати янгидан майдонга чиқди. Масалан, ҳақиқий босмачилар – рус коммунист босқинчилари, ўзларининг босқинчи-босмачи исмларини маҳаллий аҳолидан истилочиларга қарши озодлик учун курашга отланганларга тиркаб қўйишга уялмадилар. Ҳа, истилочи, босмачида уят нима қилсин, ахир. Бироқ қонхўр болшавойлар тарафидан эркпарвар халқнинг озодлик учун бу уриниши ҳам беҳисоб қурбонлар ҳисобига  аявсиз бостирилди. Болшавойларнинг қонли босқинларидан сўнгра босқинчиларга қарши кураш анчагина вақт давомида  жуда сусайган кўринишга ўтди. 20 асрнинг иккинчи яримига келиб (1953 йил Сталин исмли бир диктаторнинг ўлимидан сўнгра) СССРда бошланган “илқланиш” сиёсати замонида (айниқса 1956 йилда ”шахсга сиғиниш” қораланганидан сўнгра) босқинчиларга қарши кураш ҳаракати турли хил ниқоблар остида бўлса-да янгидан кўртак кўрсата бошлади.

Масалан, бизнинг (мен ва ёшларига кўра мендан 1-2 ёш буюк ёки кичик кишиларнинг) талабалик даврларида (1957 – 1962 йиллар) талабалар ва бошқа баъзи зиёлилар гуруҳи орасида, мамлакатимиз (Ўзбекистон)нинг Россия мустамлакаси эканлиги  ва биз ниҳоят мустамлака мақомидан озод бўлишимиз лозимлиги ҳақида сўзланадиган бўлинди. Ўша замонларда олий мактабларда одатга айланган  (масалан, каминаи фақир гувоҳи бўлган Самарқанд университетида)  мажлисларнинг рус тилида ўтказилишига, баъзи факультетларда фанларнинг баъзилари рус тилида ўқитилишига норозиликлар очиқ кўзга ташланиб қолганди. Каминаи фақир, Самарқандда кўзга кўринган  ўшандай норозиликларнинг қатнашчиси бўлганлигидан фахр туяман. Шунга ўхшаш норозиликларнинг оқибатида Самарқанд университети Жуғрофия факултетидан бир талаба(унинг исми шарифини эслай олмадим) университетдан ҳайдалган ҳам эди. Албатта, бу ҳаракатлар ўта суст ва имкони қадар ниқобланган эди, уларнинг давлатга, совет сиёсатига қарши кўринишга эга бўлмаслигига алоҳида аҳамият бериларди. Шунга қарамасдан, СССРда ”Шахсга сиғиниш” ошкор бўлганидан сўнгги замонларда иттифоқдош республикаларда миллий озодликка интилиш ҳаракатлари тўхтамасдан давом этди ва ривожланиб борди. Масалан, Абдулла Орифовнинг “Ўзбекистон“, Эркин Воҳидовнинг “Ўзбегим“ (А.Орифов ва Э.Воҳидовларнинг бугунги режимга нисбатан тутган ўринларидан қатъий назар) каби шоҳ асарларини ҳеч иккиланмай ўша даврнинг, миллий озодлик ҳаракатининг Ўзбекистонда ҳам янгидан кўртакланиш даврининг маҳсулотлари эди дейиш мумкин.

Ўтган асрнинг 70-йилларида ва сўнгра то 90-йилларгача бу ҳаракат жуда тор доираларда бўлса-да норасмий суҳбатларнинг деярли асосий мавзусига айланиб қолган эди. Масалан мен, ўз фаолиятим доирасида сўзласам, бу замонларга келиб дарсларимда, талабалар билан ўтказиладиган тарбия соатларида баъзан миллий озодлик мавзусида сўзлардим, биз рус мустамлакаси эканлигимизни талабаларга билдирардим.

Ўйлайманки, ўша даврларда бундай  ҳоллар бутун Ўзбекистонда (ҳатто бутун СССР ҳудудида) учрай бошлаганди. Лекин ҳукумат, унинг махсус хизмати ходимлари (КГБ – комитет государственной безопасности, ўзбекчаси: давлат хавфсизлик комитети) хушёр эди. Улар ҳар доим бундай ҳаракатларнинг оммавийлашиб кетмаслиги учун бутун чора – тадбирларни кўришарди. КГБ хушёрлигини кўрсатадиган ва менинг шахсимга тегишли  яна бир тарихни ҳам қисқача сўзлашни лозим кўраман.

У мана бундай бўлган эди: 1972 йилнинг март ойлари эди шекилли, Тошкентда Ўзбекистон фанлар академияси аспирантлари ётоқхонасида Қирғизистонлик Жўлдош исмли бир киши билан бироз вақт яшашимга тўғри келди. Ўшанда биз (Жўлдош ва мен), СССР миллий сиёсати ва Туркистон ўз вақтида руслар тарафидан истило этилганми ёки рус коммунистлари таъкидлаётгани сингари Россияга ўз ихтиёрий билан қўшилганми, каби мавзуда бироз мунозара қилишгандик. Мен эса, ўшанда ўз шахсий фикрларимда туриб, мунозарага сабаб бўлган масалада советлар (умуман рус истилочилари) уйдурмасига  қарши бир нечагина сўзлар, яъни Ўзбекистоннинг (умуман бутун Туркистоннинг) русларга мустамлака эканлигини сўзлагандим. Ана ўша сўзларим учун мен 1972 йилнинг сентябр ойида (бу вақт мен аллақачон Самарқанд университетининг амалий математика факультетида ишлаётгандим) Тошкентга КГБ Ўзбекистон бўлимига чақирилиб тергов қилиндим. Ёдимда бор, мени Мўминов исмли бириси КГБ Ўзбекистон бўлимининг Тошкентдаги биноси тўртинчи қаватида тергов этганди. Чамамда Мўминов ёши жиҳатидан мендан 5-6 ёш кичик эди. Балки ўша Мўминов ҳали ҳам ўша органда ишлаётгандир. Мен эса, 1972 йилнинг бошидан Жозоирга ишга борадиганлар қаторига киритилгандим. Шу сабаб Жозоирга ишлашга кетиш масаласида баъзи тайёргарлик ишлари ҳам бошланганди. Балки КГБ тарафидан шу сабабдан ҳам мени алоҳида назоратга олишгандилар. Нима бўлса-да, бу тергов натижасида мен, чет элга ишга кетишдан (у замонлар четга чиқиб ишлаб келиш, совет кишилари учун у-ҳу қанақа юксак мақом эди) маҳрум қолгандим. Ўша икки оғиз мустақил фикр учун каминаи фақирни қамоқққа ташлашлари ҳам мумкин экан, бироқ мени тергов қилган Мўминовнинг сўзига кўра, мен тошкентлик академик Восил ака Қобулович Қабуловнинг шогирди бўлганлигим учун ”ишим”ни судга оширишдан тўхтатишганлар эди.  Жўлдош исмли қирғиз қардош эса, кимё бўйича номзодлик диссертацияси ёқлаш учун Фрунзедан (ўша замонларда ҳозирги Бишкек шаҳри Фрунзе деб аталарди) Тошкентга келган бириси эди. У қардошнинг ”илм” қилишдан бошқа ҳам ”вазифаси”  бор бўлган эканки, у билан икки оғиз сўзлашиш менинг шунча овора бўлишимга, советларнинг баҳайбат ва ёвуз ташкилоти КГБ тарафидан тергов қилинишимга, ҳатто қамоққа ташланишимга сабаб бўлди. Бироқ бу табиий эди, чунки совет даврида бунақа Жўлдош каби ”вазифадор”лар  истаганингизча топиларди. Аммо кишилар ўшандай замонда ҳам йўлини топиб яшашардилар. Ўрни келганда шуни ҳам айтиш керакки, бугун Ўзбекистонда ўша совет кгбчилик усули тўла-тўкис сақланиб турибди.

Замон ўтиши билан бир тарафдан советлар диктатурасига қарши, бошқа тарафдан советларнинг иттифоқдош республикалар аталмиш миллий бўлинмаларида миллий озодлик ҳаракатлари ривожланиб борди. Бу орада (1972-1983) Ўзбекистоннинг қўғирчоқ ҳукумати таркибида ҳам ўзгаришлар содир бўлди. Айниқса узоқ йиллар давомида (1959 йил март ойидан 1983 йил октябригача) Ўзжекистон қўғирчоқ коммунистик ҳукуматини бошқариб келаётган Ш.Р.Рашидовнинг вафотидан сўнгра Ўзбекистонда жиддий ўзгаришлар юз берди. Масалан, Ўзбекистонда “Р.Ҳ.Абдуллаева даври“ аталмиш [Раъно Ҳабибовна Абдуллаева деганлари Ш.Рашидов вафотидан кейин Ўзбекистон компартияси Марказий комитетида идеология котиби мансабига тайинланган бириси эди. Бу хонимнинг сиёсий фаолиятига тегишли мен билган  маълумотлар,  http://www.samarkanduz.narod.ru/mentug4.htm ва  http://yangidunyo.com/?p=486 каби интернет адресларда батафсилироқ келтирилган] динга, миллийлик-ўзбекчиликнинг бутун кўринишларига қарши жанг(бу даврда русларнинг Ўзбекистондаги коммунист мансабдор малайлари ҳатто ота-оанасининг жанозасига ҳам қатнаша олмай қолганди.

Талабаларнинг, ҳатто ётоқхоналарида қандай кийинишлари, мажлисларда кишилар аёлдир, эркакдир яланг бош ўтиришлари, айниқса миллий кийим (дўппи, хотин – қизлар миллий кийимлар)да  ўтирмасликлари жорий қилинганди), ”Пахта иши” (бошқача “Ўзбек иши“ деб ҳам аташгандилар) каби кампаниялар ишга туширилиб, янги бир қатағон даври бошлатилганди. Бу кампания Москванинг бевосита кўргазмаси ва раҳнамолигида амалга оширилаётганди, албатта. Чунки у замонларда маҳаллий қўғирчоқлар (жумладан Ўзбекистоннинг бугунги ҳукуматида ўтирганларнинг аксарияти И.Каримов билан бирга) Москвадан изнсиз ҳожатхонага ҳам бора олмасдилар. Шу билан бирга бу кампанияга акс ҳаракат ҳам юзага келмасдан қолмади, албатта. Айниқса, халқ бу сиёсатни қабул қилмади, қила олмади. У замонларда халқ оммаси ўз норозилигини очиқ билдира олмасди. Шу сабабдан коммунистларнинг янги кампаниясига халқ ўз эътиборсизилиги, яшашларида, ҳаётларида уларга амал қилмаслик билан қарши жавоб берди. Зиёлилар орасида эса, илғор фикрлилар (тўғриси ҳақиқий зиёлилар, ватансеварлар) коммунистларнинг бу сиёсатига очиқ қарши бўлди. Бунга мисол сифатида Р.Абдуллаева нинг Самарқандда ўтказган бир партия активини (совет даврида коммунистларнинг “партия активи“ деб аталадиган бир мажлиси хам бўларди. Бу мажлисларга баъзан коммунист бўлмаганлар ҳам чақириларди) келтирса бўлади. Каминаи фақир коммунист бўлмасам-да, университетнинг кафедра мудири бўлганлигим учун ана ўша чақирилганлардан бири бўлгандим. Аммо ўша активнинг ўтказилган аниқ вақтини ҳозир унутдим. Балки ўша активнинг ўтказилган вақтини четда юрган мендан бошқа самарқандликлар хотирларлар. Қизиғи шундаки, мен ва Самарқанд шаҳридаги бошқа олий ўқув юртларидан чақирилган бир қатор мен каби домлалар мажлисга дўппи кийиб борган эдик. Эркин Ходжаев ( аслида Хўжаев, совет замонида русча қилиб Ходжаев ёзишарди), Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг кафедра мудири, Самарқанд олий мактаблари домлаларининг бир қисми талаби ва уларнинг номидан активда сўз олиб, ўша замондаги Ўзбекистон коммунистик партияси миллий сиёсатини жиддий танқид қилди. Бизнинг ўша мажлисга миллий бош кийимида келишимиз ва Э.Хўжаевнинг коммунистлар нинг партактивида танқидий чиқиш қилиши у замон учун мутлақо кутилмаган воқеа, ҳатто инқилобий бир ҳодиса эди. Шу муносабат билан яна бир фикрни айтиш ўрни келди, менимча. Мен ва менга ўхшаш жуда озчилик, коммунистларнинг миллий сиёсати ва умуман совет давлат сиёсатига очиқ курашаётган бир замонда, бугун ўзини “инқилоб“чи шоир атаётган, тинмасдан миллий руҳда ўз “қобилияти“ни кўрсатишга уринаётган  “шоир укамиз“, бироз бўлса-да миллийликни, миллий озодликни куйлашга уринган ёш  ҳам-касбларини ана ўша Р. Абдуллаевага ва Москвага булар миллатчилар, булар совет тузимига қарши-душманлар деб ёзилган “мактуб“нинг матнини тайёрлаш устида баракали “ижод“ қилаётганди, “шоирлик“ қобилиятини рус ва ўзбек коммунистларидан иборат раҳнамоларига зўр бериб кўрсатишга уринаётганди.  Энди эса,  у шаввозча бир думалаб ҳатто Каримов режимига ким қарши, ким тарафдорилигини аниқлайдиган “ҳакимча“га айланиб қолибди. Бу Каримовнинг бир кунда коммунистдан “демократ“га айланиб қолишининг айнан бошқа бир кўриниши эмасми? Ҳа, шунақада, уларнинг зуваласи бир жойдан олинган.

Дунёнинг мана шунақа ажойиботлари кўп … Одамзоти, бунчалар мунофиқ бўлиши учун у ё ақлсиз ёки ўта инсофсиз ва уятсиз бўлиши керак бўлади.

Шундай қилиб, ўтган асрнинг 90-йилларига келиб коммунистик рус империяси ҳукуматининг бош раҳбариятида кетма-кет содир бўлган ўлимлар оқибатида ниҳоят ҳукумат нисбатан ёш бўлган М.С. Гарбочевга (1985 йил 11- март) ўтди. Бу давр тарихда “Қайта қуриш“ исми билан машҳурдир.  Бошқача бу давр, рус империяси ҳудудида миллий озодлик курашининг янгидан бошланиши ҳамда совет(рус) империясининг битиши билан ҳам характерланади.

Хуллас, совет империясида бошланган бу қайта қуриш сиёсати, совет жамиятининг ҳамма жабҳаларига жуда тез тарқалди. Бу сиёсат, айниқса мамлакатнинг миллий бўлиммаларида миллий озодлик курашининг жиддий бир кўринишда ўртага чиқишига туртки бўлди. Совет иттифоқи деб аталадиган мамлакатнинг барча республикаларида миллий озодлик байроғи остида халқ ҳаракатлари, жафҳалари (халқ фронтлари) тузила бошлади. Жумладан Ўзбекистонда ҳам ўша замонларда шоиру ёзувчиларнинг нисбатан ёш авлоди (уларнинг барчаларининг исми шарифларини бу ерда келтириш бироз унғайсиз. Шунинг учун бу ерда уларнинг исмларни тилга олмадим)  ташаббуси билан Ўзбекистон “Бирлик“ халқ ҳаракати тузишга илк қадам қўйилди. 1989 йил май ойида ўшандай Ҳаракатнинг тузилганлиги эълон ҳам қилинди. Бу ҳаракатнинг тузилиши тафсилотларига тўхтолмайман. Чунки бу ҳақда юқорида кўрсатилган интернет адресларида батафсил келтирилган ва каминаи фақир тарафидан ҳиқоя қилинган “Бирлик“ ҳақида мен билган ҳақиқатлар“ номли китобчада анча кенг сўзланган. Аммо бу ерда шуни алоҳида кўрсатишни истардимки, Ўзбекистоннинг (Ватанимизнинг) рус мустамлакалигидан ҳақиқатан озод бўлишини, Ўзбекистон давлатининг, дунё давлатлари орасида тенг ҳуқуқли мустақил давлат бўлишини истаганлар, ўша “Бирлик“ халқ ҳаракати атрофига йиғилгандилар.

Москванинг ижозатисиз ҳожатхонага ҳам бора олмайдиган Ўзбекистоннинг (бошланғич вақтларда Р.Нишонов бошлиқ, 1989 йилнинг кузидан бошлаб эса мана шу бугунги золим И.Каримов бошлиқ) қўғирчоқ ҳукумати ва унинг аъзолари эса, бу ҳаракатга, яъни Ўзбекистон мустақиллигига тиш-тирноғи (билмадим яна нималари билан) қарши тургандилар, мустақиллик тарафдорларига қарши шафқатсиз курашгандилар. Бу  озодлик тарафдорларини, мамлакатда ижтимоий адолатнинг майдонга келишини хоҳлаганларни, эркпарвар-ҳақиқий ватанпарварларни, Ўзбекистон ҳукуматида ўтирганлар (Р.Нишонов ва И.Каримовлар бошчилигида) ватан душманига чиқариш учун Москвадан тинмасдан ёрдам сўрардилар, уларни қатағон қилишни, батамом йўқ этишни истардилар. Ўзларининг қўлида бор усул ва имконлари билан эса, биз, озодликпарварларни, ватанимизнинг ҳақиқатан озод ва мустақил бўлишини истаганларни жазолашни давом қилдирардилар. Ўша замонларда, айниқса мустақиллик масаласида халқнинг жуда катта қисми “Бирлик“ тарафида эди. Ўша замоннинг бир қатор район ва вилоят компартия биринчи котиблари ҳам Ўзбекистоннинг мустақилиги тарафдорлари эди. Каминаи фақир Самарқанд вилоятида уларнинг бир нечаси билан шахсан суҳбатда бўлганман. Масалан, ўша замоннинг Самарқанд вилояти компартия биринчи котиби П.М.Абдураҳманов, Вилоят ижроия комитети раиси (исмини унутдим, Қиличовмиди, ўша замоннинг Советобод районидан эди) ва бир неча район компартия биринчи котиблари, ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари, мактаб директорлари ва ўқитувчилар, район газеталари ва вилоят газетаси (каминаи камбағал Самарқанд вилояти мисолида сўзламоқдаман, бироқ ўша замонлар Республиканинг бутун ҳудудида вазият бир-бирига жуда яқин ҳолат-кўришда эдилар) муҳаррирлари ва мухбирлари мустақиллик масаласида биз билан бир фикрда ва бирга эдилар. Шу сабаб, Ўзбекистон мустақилликка эришаётган, яъни СССР аталмиш ёвузлик мамлакати қулаб битаётган арафада Ўзбекистоннинг мустақиллиги масаласида, И.Каримов ва у бошлиқ Ўзбекистоннинг қўғирчоқ коммунистик ҳукумати, ва республиканинг халқи икки бири бирига тамоман қарама-қарши тарафга очиқ ажралганди.

Қайта қуришнинг алғов-далғов йилларида Ўзбекистон Олий Кенгашида ҳам жонланишлар бўлиб, 1990 йил 20 июнда Ўзбекистоннинг Мустақиллик Декларациясини тантанали равишда эълон ҳам қилдилар. Аммо И.Каримов ва у бошлиқ ҳукумат, мамлакатнинг  Олий органи қабул этган бу ҳужжатни, ўз вакиллари орқали билдирилган халқ истагини тан олмади. Чунки у қўғирчоқлар ҳали ҳам халқ билан эмас, Москва ёрдами билан яшашларига қаттиқ ишонардилар. Шунинг учун И.Каримов бошлиқ қўғирчоқ тўда, Совет Иттифоқини сақлаб қолишни кўзда тутиб, 1991 йил март ойида ўтказилган референдумда республика халқини Ўзбекистоннинг советлар таркибида қолишни истаб овоз беришга мажбур қилди.

1991 йилги референдум, уни ўтказиш, яъни референдумда қандай овоз беришга тарғибот замонида кечирилган воқеалардан ҳам бир шингил хотирлаб ўтилса ёмон бўлмас. Юқорироқда ҳам айтилганидек, халқда умумий кайфият мустақиллик учун ҳа, советлар таркибида қолишга йўқ каби овоз беришга тайёрдай кўринарди. Бироқ И.Каримов ва унинг ҳукумати, уларнинг жойлардаги маҳаллий вассаллари эса, бир тарафдан оммани қатағон қилиш билан қўрқитарди, бошқа тарафдан куракда турмас “асос“лар келтириб халқни Ўзбекистоннинг советлар   таркибида қолишдан бошқа чора йўқлигига ишонтиришга уринарди. Масалан, И.Каримовнинг шахсан ўзи, “Мустақил давлат бўлиб яшай олмаймиз. Мустақил давлатнинг чет элларда элчихоналари бўлади, бизнинг элчихона ва элчилар тутишга кучимиз етмайди,“ каби такрор-такрор алаҳсирагани фактдир. Самарқанд вилоятида райком биринчи котибларидан бири, референдум олди тарғиботларида, “мустақил бўлсак, руслар биздан поездларни олиб қўяди, темир йўлларни бузиб ташлайди. Ундан кейин биз нима қиламиз“ каби сафсаталарни сўзлаганига каминаи фақир гувоҳдир. Бу шармандачиликлар ўша замонда республиканинг ҳамма бурчакларида бўлганди.

Хуллас, И.Каримов ва унинг мансабдор гумашталари ўзларининг куракда турмас сафсаталари ва асосан халқни қўрқитиш билан 1991 йил март ойида уларни Ўзбекистоннинг советлар таркибида қолишини истаб овоз беришини ташкил қилди (Аллоҳ билади, балки ўша овоз бериш натижалари ҳам сохталаштирилгандир).

Аллоҳнинг қудратини қарангки, бу машмашалардан ярим йил ҳам ўтмасдан советлар мамлакатининг ўзи(1991 йил август) дунёдан олиб ташланди. Ўзбекистон эса ўзининг қўғирчоқ ҳукумати билан бирга бирмунча вақт қаердалигини билмай муаллақ қолди. Ўзбекистоннинг бундай вазияти ҳақида ҳам юқорироқда сўзланди.

Сўзланганлардан яққол кўринадики, 1991 йил август ойида Ўзбекистон халқи, унинг ватансевар, озодликпарвар илғор зиёлилари, Ватаннинг мустақиллигини истаганлар лагерини ташкил қилган бўлса, Ўзбекистоннинг И.Каримов бошлиқ ҳукумати (яъни истилочиларнинг қўғирчоқлари) уларга тамоман қарши лагерда турган эдилар. Бироқ Аллоҳу таолонинг буюк эҳсони ўлароқ майдонга чиққан мустақилликка эришиш онида ҳақиқий ватанпарварларда сиёсий тажриба етишмаганлиги сабабли мустақил Ватан, унинг мустақиллигини истамаганлар қўлида қолиб кетди.

Шунинг учун мана 20 йилдирки, Ўзбекистоннинг мустақиллигини ўзбек халқи эмас, мустақилликнинг душманлари бўлган тўда ўзларининг маиший ўйинларига айлантириб келмоқда. Халқ нақлида айтилганидек, “Осмон баланд, ер эса қаттиқ“, афсуслар бўлсинки, Ватан мустақиллигининг 20 йиллиги ҳам ўша Ватан мустақиллигининг душманлари бўлган тўданинг ҳаром қўлларида қоладиган бўлди.

“Ноумид шайтон,“ дейдилар келажакдан умидимиз улкан, иншооллоҳ бизнинг кўчада ҳам байрам бўлажак. Ўзбекистоннниг мустақилик куни, халқнинг ҳақиқий байрамига айланадиган, байрам, эркин ҳақиқатан халқ ўйинлари,  намойишлари шаклида ўтказиладиган кунларга ҳам яқин қолди.

Эй ўзбек халқи! Ҳурриятинг учун курашдан чекинма ва қўрқма! Сен, буюк Муҳаммад бин Исмоил Бухорий, Муҳаммад бин Исо Тирмизий, Убайдуллоҳий Ахрор, Абдухолиқ Ғиждувоний, Али Ромитоний, Баҳоуддиний Бухорий, Алоуддиний Аттор ва бошқа кўпгина улуғ ислом  олимларининг, Улуғбек, Беруний каби илму фан даҳоларининг, Амир  Тимур, Муҳаммад Бобур сингари буюк давлат одамларининг авлодисан!

Ўзлигингни, кимлигингни бил ва қаддингни тик тут! Номус, иззат ва ҳурмат, сенинг ўзлигинг ва кимлигинг аломатидир. Билгинки, инсоннинг иззати, номуси – бу энг бебаҳо қийматдир. Номусли, Иззатли, Ҳурматли кишиларнинг Ватани буюк, ўзи бадавлатдир!

“Бирлашган узар, бирлашмаган тузар,“ дейилади халқ мақолида. Шу сабаб, эй Ватаннинг мард ўғил-қизлари, золимга қарши курашинг самарали бўлиши учун бирлаш!

Халқда кўпчилик, “бир бурдадан берса тўйдиради, бир муштдан урса ўлдиради“ ҳам дейдилар.

Келинг, ниҳоят биргалашиб, бир жон, бир тан бўлайлик! Нишон(золимлар)га “бир муштдан“ урайлик!

Эй халқим! Ватан – Ўзбекистон, Байрам – Мустақиллик байрами сенингдир. Сен, ҳур, озод Ўзбекистони(Ватани)нгда эркин яшашга, унинг Мустақиллик кунини муносиб ўзбекона нишонлашга  тўла ҳақлисан! Алибой Йўляхши, 16 август 2011, сешанба.

 5.Маҳаллийчилик кимга керак эди? Муалиф:Толиб Яқубов.

Толиб ака Ёқубов

 

 

 

 

 

Нияти бузуқ, халққа эркинлик беришни истамаган ҳукуматлар сиёсий ҳаётда жамият фаоллашмаслиги, одамлар орасида зиддиятли кайфиятни муттасил ушлаб туриш, миллат ягона куч бўлиб бирлашишига йўл қўймаслик учун қилиниши мумкин бўлган ва ҳатто мумкин бўлмаган ҳар бир ишни амалга оширишга ҳаракат қилади.

Бу – одамларнинг тинкасини қуритадиган, бироқ бундай шароитда уларга қарши курашиш деярли имконсиз бўлган коррупция (порахўрлик), ошна-оғайничилик, маҳаллийчилик ва бошқа ижтимоий иллатларга кенг йўл очиб беришдан иборатгина эмас, бу – одамлар ҳаётида илгаридан катта, бироқ илм-фан, иқтисодий ривожланиш ва маънавият олдида асосий тўсиқ ролини ўйнаган маҳаллий тузилмалар, удумлар, анъаналар (ва б.) ҳамдир ва улар юқорида айтилган мақсадда ҳукумат томонидан кенг ишлатилади.

Ўзбекистонда, масалан, маҳаллий тузилмалар – “Маҳалла фуқароси йиғини”, “Оқсоқоллар кенгаши”, “Элликбошилик”, “Хотин-қизлар кенгаши”, удумлар – “ош бериш”, “суннат тўйи қилиш”, “ўғил уйлантириш”, “қиз чиқариш”, “бешик тўйи қилиш”, “худойи оши бериш”, “гап-гаштак уюштириш”, “куёв-келин чалладиси”, анъаналар – “отамнинг чироғини ёқиб ўтиришим керак”, “элимнинг ичида бўлганим яхши”, “ўлганни ота – онасининг ёнига қўйиш лозим”, “ўз уйинг – ўлан тўшагинг”, “яхши қўшничилик қи-лиш” ва бошқалар ана шулар жумласидандир.

Францияда турли вилоятлар кўп бўлса-да, бироқ ҳеч ким бир-биридан “Сен қаерликсан?” деб сўрамайди. Бу ерда одамлар бир биридан “Қаерда туғилгансан?” деб сўраши мумкин, холос. Францияликлар мамлакатнинг қаери ўзига ёқса, ёки қаерда ўз касбига яраша яхши иш топса, ёки болалари қаерда яхшироқ билим олса, ҳеч иккиланмасдан ўша ёққа кўчиб кетаверадилар. Улар учун уй-жой масаласи, одатда, деярли қийинчилик туғдирмайди. Баъзан қўшнилар бир-бири билан танишишга ҳам улгурмаслиги мумкин. Бу давлатда маҳаллий тузилмалар фақат фуқаронинг “оғирини енгил” қилиш учун хизмат қилади, холос. Юқорида келтирилган Ўзбекистондаги удумлар ва анъаналар француз жамиятида ҳеч қандай шаклда учрамайди. Дабдабали тўйлар, соатлаб тавозеъланиб ошга келаётган меҳмонларни кутиш, исрофгарчилик умуман йўқ. Ривожланган мамлакатларнинг барчасида тартиб деярли бир хил. Французларнинг айтишича, бундан бир неча асрлар илгари айниқса қишлоқ шароитида қавм-қавм бўлиб яшаш урф бўлган экан. Бироқ ўрта аср мутафаккирлари бу ҳаёт ривожланишга асосий тўсиқ, деб ҳисоблашган ва аҳолини эркин яшашга даъват қилишган.

Афсус, совет турмуш тарзи қон-қонига сингиб кетган ўзбек мутафаккирлари мустақиллик даврида халқни эркинликка эмас, аксинча, азалдан сақланиб келаётган архаик (қадимги), биқиқ, ҳавоси айниган турмуш тарзини давом эттиришга даъват қилишди.

Эсимда бор, 90-чи йиллар бошида Ўзбекистоннинг бош коммунистик газетаси “Совет Ўзбекистони”да тарих фанлари доктори, профессор Ҳамид Зиёевнинг “ОШ” деган мақоласи берилди. Бу газета ўша пайтлар энг катта форматда чиқарилар, мазкур мақола газетанинг ТЎЛИҚ бир саҳифасини эгаллаган, “ОШ” сўзини ташкил этувчи икки ҳарф баҳайбат катталикда саҳифанинг қоқ ўртасига жойлаштирилган эди. Мақолада марҳум профессор “ош бериш” удумининг афзалликлари, унинг тарихи, маҳалла аҳлини бирлаштиришдаги аҳамиятини рангли бўёқлар билан ёзган эди.

Тез орада маҳалла ҳақида қонун қабул қилинди ва унга алоҳида статус (мақом) берилди. Совет давридаги “Қишлоқ кенгашлари” (сельсовет) “Қишлоқ фуқаро йиғини”га айлантирилди, “Оқсоқол”, “Оқсоқоллар кенгаши” каби даққиюнусдан қолган тушунчалар ишлатила бошланди. Ҳар бир маҳаллада Миллий хавфсизлик хизмати ва милиция томонидан айғоқчи-хуфъялар (посбонлар) хизмати ташкил қилинди, уларнинг кўпчилиги давлатдан маош олиб турадиган бўлишди. Ҳукумат маҳаллани тўлиқ назорат қила бошлади. Колхозлар (қишлоқ жамоа хўжаликлари) ва маҳаллалар нодавлат ташкилотлари бўлган бўлсалар-да, совет даврида улар ҳам тўлиқ давлат назорати остида эди, бироқ мустақиллик йилларида назорат бир неча марта оширилди.

 Еб-ичиш, уй-рўзғор қилиш ва кийиниш инсон учун бирламчидир.

Ҳар бир инсон аввало биологик (жонли), иккинчи навбатда эса сиёсий-ижтимоий мавжудоддир. Биринчи навбатда у ўзи ва оиласининг биологик эҳтиёжларини – еб-ичиш, уй-жойли бўлиш ва кийинишни ўйлайди ва шу эҳтиёжларни таъминлашга ҳаракат қилади. Коммунистик жамият қуриш ғоясини ишлаб чиққан, XIX-асрнинг файласуфларидан бўлган Карл Маркс кашфиётларидан бирини у шундай тушунтиради: “Ҳар бир инсон сиёсат, фан, санъат, дин ва бошқа соҳаларда шуғулланиш ҳолатида бўлиши учун у аввало ейиши, ичиши, уй-жойга эга бўлиши ва кийиниши лозим; демак, ҳаёт учун бевосита моддий ашъёларни ишлаб чиқариш ва шу туфайли халқнинг иқтисодий ривожланишининг ҳар бир мазкур поғонаси ёки даври шундай асосни ташкил қилади-ки, ундан давлат идоралари, ҳуқуқий тушунчалар, санъат ва ҳатто одамларнинг диний қарашлари ривожланади (юзага келади) ва улар айнан шу билан тушунтирилиши лозим – тескариси билан эмас”. Яъни, одам ҳаёт бўлиши (яшаши) учун у бевосита моддий ашъёлар (озиқ-овқат, уй-жой ва кийим-кечак) барпо қилишда қатнашиши керак. Одамларнинг бундай фаолияти халқнинг иқтисодий ривожланишининг турли поғона ёки даврини вужудга келтиради. Иқтисодий ривожланишнинг ҳар бир поғонаси (даври) эса давлат идоралари, ҳуқуқий тушунчалар, санъат, фан ва ҳатто одамларнинг диний қарашлари ривожланиши (юзага келиши) учун асос бўлади. Совет даврида одамлар бу аксиомани содда қилиб “аввал иқтисод, кейин сиёсат” дейишган. Бошқача айтганда, биологик ҳаёти таъминланмаган одам ҳақида гапиришнинг мазмуни йўқ, яъни унинг ҳаётининг маъноси ҳақида гапириш маънога эга эмас. Биологик ҳаёти таъминланган одамгина инсон ҳаётининг бошқа соҳалари (сиёсат, фан, санъат, дин ва ҳ.)да фаолият олиб бориши мумкин.

1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Конституциясини ишлаб чиққан мутахассислар негадир фуқароларнинг муносиб уй-жойга эга бўлиш ҳуқуқини давлатнинг асосий қонунига киритишни “унутиб” қўйишган. Яъни, эътибор қилинг, Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик даврида қабул қилинган Конституциясида ҳар бир фуқарога муносиб уй-жойга эга бўлиш ҳуқуқи берилмаган. Фуқаронинг ҳуқуқлари 24 – 42  моддаларда санаб берилган ва уларда “Шахсий ҳуқуқлар ва эркинликлар” (24-31 моддалар), “Сиёсий ҳуқуқлар” (32-35моддалар), “Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар” (36-42 моддалар) ичида “Муносиб уй-жойга эга бўлиш ҳуқуқи” йўқ. Францияда давлат кўчада юрган, муқим уй-жойи йўқ одам (бомж)лар, қочқинлар ҳамда бошқа шаҳардан иш билан  келган, бироқ меҳмонхонада туришга маблағи кам бўлган одамлар учун тунаш уйлари (ночлежка) ташкил қилинган. Тунаш текин бўлган бу уйлар салкам меҳмонхоналардай шинам бўлиб, у ерда туновчилар ресторанлардан олиб келинадиган сифатли текин овқат билан таъминланадилар, мусулмонлар учун ҳалол овқатлар алоҳида олиб келинади.

Ўзбекистонда текин “ночлежка”-ку йўқ, фуқаро муносиб уй-жойга эга бўлиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилинган. Нега? Тасодифми? Йўқ, тасодиф эмас! Юқорида кўрдик, ҳар бир инсон биологик мавжудод сифатида асосан учта нарсага муҳтождир: озиқ-овқат, уй-жой ва кийим-кечак. Уларнинг биринчиси инсон тирик бўлишининг асосидир, озиқ-овқат инсонга ҳар бир дақиқада зарур бўлиши мумкин, учинчиси эса инсонга фақат чиройли кўриниш учун эмас, балки, муҳимроғи, авратини яшириш, жамиятда хулқ-атвор меёрларини сақлаш учун ўта муҳимдир. Иккинчиси-чи? Совет даврининг маълум йилларидан бошлаб давлат шаҳарларда асосан кўпқаватли уй-жойлар қура бошлаган ва фуқароларга иш жойида навбатда туриш йўли билан квартиралар ажратилган. Бу қоида Ўзбекистонга ўхшаш республикаларга энг охирида кириб келган, совет давридан олдин аҳолига уй-жой қурилишининг давлат программаси бўлмаган – ҳамма уй-жойни ўз кучи ва ўз маблағига асосан ҳашар ёрдамида қурган. Ўзбекистонга ўхшаш республикаларда қишлоқларда ва шаҳар маҳаллаларида барча одамлар уй-жойни ўзлари қуришган.

Ривожланган мамлакатларда уй-жойлар давлат томонидан ҳам, хусусий бизнес томонидан ҳам, одамларнинг ўз ташаббуси билан ҳам қурилса-да, мамлакат Конституцияси фуқароларни муносиб уй-жойга эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум этган эмас.

 Аҳоли ҳаракати нима? Ривожланган мамлакатларда ривожланиш асосининг бир бўлаги сифатида товар (маҳсулот)нинг эркин ҳаракати каби аҳолининг эркин ҳаракатига ҳам асосий омиллардан бири деб қаралади. Аҳолининг эркин ҳаракати, яъни  инсоннинг мамлакатнинг ўзи истаган ҳудудида яшаш ва ишлаш ҳуқуқ-истаги сиёсий нуқтаи назардан ҳам муҳим ва нияти тоза давлат раҳбарлари буни олқишлайдилар. Нияти бузуқ раҳбарларни эса аҳолининг эркин ҳаракати қаттиқ чўчитади.

Ўзбекистондаги маҳалла институти ва одамларнинг уй-жойга эга бўлиш конституцион ҳуқуқининг бекор қилиниши моҳиятан аҳолининг эркин ҳаракати олдига қўйилган асосий тўсиқдир.

Қизиқ бир факт. 1999 йил 16 февраль куни Тошкентда содир бўлган портлашлардан роппа-роса 15 кун илгари, яъни 1 февралда Тошкент ёпиқ шаҳар даражасига туширилди, бошқа ҳудудлардан келган фуқароларни пропискага қўймаслик, уларга шаҳардан уй – жой сотиб ололмаслик шартлари қонунчилик даражасида амалга оширилди, шаҳарга кириб-чиқиш назорати кескин кучайтирилди, яъни аҳолининг эркин ҳаракатига чек қўйилди. Нима бу? Ҳукумат яқин орада портлашлар содир этилишини билганми ва олдиндан тайёргарлик кўрганми? Пойтахт шаҳарда бундай мудҳиш чекловларни жорий қилиш ҳукуматга нега керак бўлиб қолди? Жавоб: ҳукумат мазкур портлашларда камида ҳамкор бўлган, бироқ портлашлар ҳукуматнинг ўз ихтиёри ва қўли билан уюштирилгани ва амалга оширилгани ҳақида мутахассислар (мас., ҳарбий мутахассислар) ўша куннинг ўзидаёқ гапира бошлаган эди. Аслида мамлакат ҳудудлари ва пойтахт орасидаги аҳоли ҳаракатларини қонун билан чеклаш ва портлашлар ҳукуматнинг жамиятга ўтказаётган зулмини хас-пўшлаш, халқни яна бир бор қўрқитиб қўйиш ҳамда ўз жиноятларини бошқаларга ағдаришга қаратилган бўлган, чунки тарихан халқ норозилиги ва кўчага чиқишларининг энг таъсирлиси фақат мамлакатларнинг пойтахтларида бўлиб келган.

Бир вазиятни қисқача тахлил қилайлик. Кимдир Ўзбекистоннинг А регионидан Б регионига кўчиб келиб ишламоқчи бўлса, у биринчи навбатда уй-жой масаласини ҳал қилиши керак. Ўзбекистонда Франциядагидек мурожаат қилган одамга уй-жой таклиф қиладиган ёки излаб қисқа муддат ичида топиб берадиган ташкилотлар йўқ. Уй-жой сотиб олишга маблағи етишмайди, уй-жой қуришга имконияти йўқ, бировникида ижарага туриш оғир. Бунақа ишни юзта одамдан биттаси ижобий ҳал этса ҳам Ўзбекистон учун катта кўрсаткич дейиш мумкин.

1 – Хулоса: Ўзбекистон ҳукумати аҳоли ҳаракати йўлига АТАЙЛАБ тўсиқ қўйиб келмоқда.

Бўлган воқеа: 2000-чи йиллар бошида Жиззах темирйўл вокзали ёнидаги бозорни кенгайтириш мақсадида унинг ёнидаги, унга туташ кичик бир маҳаллани бузишга қарор қилинган. У маҳалланинг барча аҳолиси 50-чи йилларда вокзал депоси ва бошқа корхоналарида ишлашга Ўзбекистоннинг бошқа бир ҳудудидан кўчириб келинган одамлар бўлиб, уйлари эса пастқам-пастқам ҳужралардан иборат экан. Оилаларга: “Кўчинглар, жойни бўшатинглар, бу ерда бозор қурилади, сизларга уй-жой берилмайди” деган талаб қўйилган. Жанжал, тўполон, “келгиндилар”нинг шикоятига ҳеч ким қулоқ солмайди. Шу жамоадан кимдир Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятига мурожаат қилди. Мен борсам даҳшатли вазият устидан чиқдим: бульдозер ишлаяпти, 2-3 та уйчалар бузиб ташланган, оилаларнинг уй анжомлари ер билан битта бўлиб ётибди, қий-чув, одамлар бақирган, бульдозер навбатдаги уйни бузишга бурилаяпти, …, “иш” бошида бозорқўм, ҳожи бобо, Ўзбекистон Қаҳрамони Зокир Олимов турибди.

Мен бульдозерни тўхтатдим. Менинг олдимга бозорқўм бошчилигида 5-6 одам келди (улар орасида милиция вакили ҳам бор эди) ва “жанг” бошланди. Мен ҳар эҳтимолга қарши “Уй-жой кодекси”ни олиб келган эдим. Маълум бўлди-ки, бозорқўм қўлида маҳаллани бузишга рухсат берувчи бирорта ҳукумат ҳужжати йўқ экан. Мен кодекс талабларини кўрсатдим ва бозорқўм устидан жиноят иши қўзғашни талаб қилиб прокуратурага шикоят ёзишимни айтганимдан кейин улар қайтиб кетишди. “Жанг” пайтида, ёнида ҳукумат вакили (милиция ходими) бўлишига қарамай, бозор вакили: “Бу келгиндилар ўз юртларига кетсин, улар бизга еттиёт бегона одамлар” дейишгача борди. (Тамом).

2 – Хулоса: Мамлакатнинг турли регионлари аҳолиси орасида зиддият бўлишидан Ўзбекистон ҳукумати МАНФААТДОР! Бу – аҳоли ҳаракати олдидаги тўсиқлардан яна биридир.

Маҳаллийчиликдан қутилиб бўладими? Жавоб оддий: Маҳаллийчиликдан ҳукумат манфаатдор бўлар экан – қутилиб бўлмайди. Яна иккита мисол. Ўзбекистон ҳукумати коррупцияга қарши кураш бошлашини эълон қилди, халқаро антикоррупция ҳужжатларига имзо чекди, ҳатто коррупцияни давлат структураларидан йўқотиш учун “Миллий дастур” ишлаб чиқди ва бу муҳим ишни амалга оширишни … Бош прокуратурага топширди. Буюк масалчи И.А.Криловнинг “Деҳқон ва тулки” масалида бой деҳқон тулкига: “Бу нима қилиқ – товуқларни ўғирлаш! Ҳамма сени қоралайди. Уят-ку, бу қилиғинг! Кел, қўй, ташла бу одатингни. Товуқларимни қўриқлашга менга ишга ўт. Ўғри тулкилар найранглари ҳаммадан кўра сенга маълум. Қорнинг ҳам тўқ, овқатинг ҳам ҳалол бўлади” дейилганидай ҳукумат коррупцияга қарши курашни мамлакатнинг энг ашаддий коррупциялашган органига топширди. Бош прокуратура коррупцияга қарши курашаяптими? Асло! Коррупцияга қарши кураш 5-10 та мулозимни қамаш билан олиб борилмайди, мулозимлар коррупцияга қўл ура олмайдиган тузумни шакллантириш билан олиб борилади!

Қишлоқ хўжалигида болалар меҳнатидан безбетларча фойдаланаётгани учун Ўзбекистон ҳукуматини жаҳон жамоатчилиги қатор йиллардан бери қоралаб келаяпти. Бош вазир Ш.Мирзиёев уч йил давомида “Бўлди! Бу йил болалар пахта теримига жалб этилмайди!” деб қарор чиқаради. Бу йилги пахта болаларсиз териб олиндими? Ҳа, аксарият мактаб болалари пахта йиғим-теримига жалб қилинмади, бироқ мамлакат бўйлаб қатор мактаблар болалари бу ишга жалб қилинди. Пахтага чиқарилмаган болалар меҳнати ўқитувчилар ва бошқа касб эгаларининг мажбурий меҳнати билан алмаштирилди – икки 15 бир 30! Яна ўша хулоса: ҳукумат ўз фойдасига манфаатдор бўлиб турганда бундай ижтимоий иллатлар йўқолмайди.

Мақола бошида мен Ўзбекистон маҳаллаларида авж олган, бироқ одамларда қуллик, мутеълик, сохта обрў психологиясини шакллантираётган удумлар, анъаналар ва маҳаллий тузилмалар ҳақида ёздим. Ҳукумат бундан манфаатдор эканини исботлаб ўтириш шарт эмас. Ўзбек халқи маҳаллийчиликдан қутилишининг биринчи шарти ҳукумат бу манфаатдорликдан воз кечиши, хусусан маҳалла ҳақидаги қонунни бекор қилиши, ва аҳолининг эркин ҳаракатига тўсқинлик қилувчи барча чекловларни олиб ташлаши лозимлигидир.

Албатта, бу билан иш тугамайди. Юқорида айтилган ислоҳот катта ариқдан оқаётган сув ён томонга бармоқдай катталигидаги трубкадан жилдираб оқизиб қўйилган сув кабидек, холос. Халқ ўз ташаббуси билан қутилиши лозим бўлган жиҳатлар ҳам бор. Масалан, одамлар қўл-оёғи ва онгини занжирбанд қилиб турган зарарли удум ва анъаналардан воз кечиб, ривожланишнинг салмоқли ташкил этувчиларидан бири бўлган аҳолининг эркин ҳаракатини ташкил қилишлари керак.

6. Ватан тақдири учун ҳар биримиз масъулмиз …

Расмда Мустақил Ўзбекистон Республикасининг бугунги сиёсий харитаси келтирилган. Мазкур харитани каттартириб бир қаранг-а!! Мамлакатнинг Фарғона водийси қисмини кўраяпсизми?  Нега бу кенг водий харитада бир чизиқ шаклида ифодаланган? Бунинг сабабини ва моҳиятини ҳеч ўйлаб кўрган бирор шоввоз борми? Мазкур моҳиятни яхшилиб англатиш ва бундай ҳол кимга кимларга керак бўлганлигини тушутириш учун буюк бўлмаса-да, сезиларли бир ҳажмда тарихий асар ёзиш лозим бўлади, менимча …

 

 

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бундан салкам чорок аср муқаддам Ўзбекистон аталмиш тупроқлар босқинчиларнинг  ифлос оёқлари остидан қутулиб, Озод бўлди. Яна шукрки, бугун Ўзбекистон Республикаси номли бир мустақил давлатнинг байроғини дунёнинг ҳар бир бурчагида учратиш мумкин.

Ватаннинг озодлиги учун олиб борилган машққатли кураш ва озодликка эришилганидан кейин кечган қисқа тарихий замон давомида унинг тақдири – ҳозири ва келажаги ҳақида бирмунча мунозаралар (тартишувлар ҳам деса бўлади), фикрлар хилма-хиллиги  бўлди ва шундай бўлишда давом қилмоқда. Бу ҳол, кимлар учундир балки ғалати кўриниши мумкин бўлса-да, узоқ йиллар мустамлака асоратида бўлиб, эндигина мустақиллик-озодликка эришган бир мамлакат учун аслида жуда табиий бир ҳолатдир.

Мустамлака асоратидан озодликка кўтарилган мамлакатда, унинг келажаги ва ривожланиш йўли турли хил мунозаралар, фикрлар хилма хиллигидан кечиши табиий бир ҳол бўлишига қарамасдан, улар, мамлакат аҳолисининг (унинг асосан зиёли ҳисобланган қисмининг) икки қарама-қарши бўлакка  ажралиб кетишига ҳам сабаб бўлди. Мазкур икки хилда фикрлавчилар мамлакатнинг келажаги, унинг ривожланиши, илгарилаши йўлида дўстона, холисона рақобат қилувчиларга айланиши ва ватан ичида бирга меҳнат қилишлари лозим эди. Ўзларини антогонистик қарама-қарши фикрларга соҳиб ашаддий рақиблар эмас, балки тўғри ўрталикни – ҳақиқатан ижобий ўзгаришларга чиқиш мумкин бўлган асил тўғри йўлни изловчи – ватанпарварлар бўлиб қолишлари лозим ва зарур эди. Ана ўшандай  бўлганида, фикрлар қарама-қарши тарафларга эмас, бир тарафга –  ўртага қараб, тўғри йўлни топишга қаратилган бўларди. Шунингдек кучлар, имкон ва имкониятлар бирлашиб тўғри тарафга ташланган қадамлар сўзсиз дадиллашарди.

Оқибатда, Ўзбекистон бугунги кўринишидан янада кўркамроқ, бақувватироқ, ўз кучи, имконларига, келажагига ишончи сўзсиз буюкроқ бўлган бўларди.  Бироқ афсуски, ундай бўлмади,  аксинча Ўзбекистоннинг бугуни ва келажаги ҳақидаги фикрлар батамом бир-бирларига зид йўналиш олди. Натижада, биз Ўзбекистоннинг бу кунларини кўриб турибмиз.

Айтилганлар ўтган кунларга оид сўзлардир, бугун эса мен бошқа бир муҳим масала, Ватанимиз – Ўзбекистонинг келажагини тафаккур қилишга ва жонажон Ватанимизнинг фаровон келажаги ҳақида баҳоли қудрат фикр билдиришни ният қилдим.

Ўзбекистоннинг келажаги ҳақида фикр юритсангиз, олдингизда, бир-бирларидан муҳим, янада аҳамиятли бўлган қатор масалалар  рўйхати гавдаланади, албатта. Уларнинг ичида сўзсиз мунозарали, бугун ҳам умумий бир хулосалавчи фикрга келиш анча мураккаб бўлганлари ҳам оз эмас. Мен улардан иккитасига тўхталишни лозим топдим.

Ўзбекистоннинг келажагини белгилашда муҳим ҳисобланган масаланинг биринчиси менимча, Ўзбекистондан ташқарида иш излаб юришган, яъни меҳнат муҳожирлари  аталмиш жуда кўпчилик ўзбекистонлиларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий аҳволи ва уларнинг Ўзбекистон тақдирига таъсири; иккинчиси эса, бугунги дунёда ўртага чиқиб турган ўта нозик ва таҳликали вазиятнинг (Ислом давлати ва Россия томонидан Украинага нисбатан агрессия содир этилиши каби) Ўзбекистонда ҳам акс садо бериши мумкинлигидир.

Конкрет рақамлар келтирмасдан айтсак, бугун Ўзбекистонда меҳнат қобилиятига соҳиб бўлган аҳолининг 50%-дан кўпроғи мамлакатдан ташқарида ишлашга мажбур қолаяпти дейилса муболаға бўлмас деб ўйлайман. Уларнинг оилалари мамлакат ичкарисида, шу сабаб улар истаган вақтларида ўз ихтиёрлари билан ватанга қайтишлари ёки ўша чет мамлакатлардаги сиёсий ва бошқа хил ўзгаришлар оқибатида улар Ўзбекистонга мажбуран қайтариб юборилишлари мумкин.

Бир яхшилаб ўйлаб қаранг-а, бутун дунё бўйлаб ишлаб ёки иш излаб юришган ўзбекистонликлар ҳақида гапирмасак-да, (аслида жаҳон бўйлаб ҳам оз сонли бўлмаган ўзбек меҳнат муҳожирлари бор. Масалан, биргина Туркияда расмий ва норасмий ишлаб юришган бир неча минг ўзбекистонли меҳнат муҳожирлари борлиги аниқ) фақат Россия ва Ўзбекистоннинг яқин қўшнилари Қозоғистон, Қирғизистонда ишлаб туришган ўзбекистонлилар мамлакатга дўсатдан оммавий қайтишга мажбур бўлинганидаги вазиятни тасаввур қилиб кўрган бирор кимса борми? Нима, ҳукумат уларни чегарадаёқ қамоққа оладими ёки оммавий қирғинга дучор қиладими? Бу ерда оддий, қуролсиз ҳақиқатан меҳнаткаш кишилар ҳақида сўз кетаяпти. Бироқ уларни ёки уларнинг бир қисмини махсус тайёргарлик билан мамлакатга киритишларини ҳисобдан ташқари тутмаслик ҳам лозим эмасми?

Энди масаланинг иккинчи қисмига келсак, Россиянинг Украинага қарши агрессияси, дунёни жаҳон уруши ёқасига келтириб қўйди. АҚШ бир неча йиллар муқаддам Ироқда ва Афғонистонда бошлаган агрессияси оқибатида Ўрта Шарқда амалга ошрилаётган ваҳшийликлар, Ислом душманлари тарафидан ташкил этилган ёлғон, уйдирма “Ислом давлати” номли ваҳшийларнинг Ироқ ва Сурияда амалга оширишаётган хунрезликлари бутун жаҳон ядро уруши хавфини туғдириб турибди. Шуни ҳам эслатиш зарурки, “Ислом давлати” жаллодлари орасида анчагина ўзбекистонлилар ҳам фаол қатнашмоқдалар. Уларнинг – “Ислом давлати” жаллодларининг Ўзбекистон даъвоси ҳам йўқ эмаслиги маълум.

Билингларки, мен бундай хавфу хатарлар ҳақида сўз юритар эканман, Ўзбекистон ҳукумати, унинг масъул ходимлари бу масалаларни, бундай хавфларни кўрмаяпти, билмайди каби фикрлардан жуда узоқман. Уларнинг олди олиниши ҳақида Ўзбекистон ҳукумати режа ва дастурлари борлигига ҳам тўла ишончим мавжуд.

Аммо шунга қарамасдан, Ватанимиз олдида турган ёки пайдо бўлиши мумкин хавфу хатарларнинг олдини олишда ва Ватаннинг порлоқ келажаги учун курашда барча ўзбекистонлилар ўзларини бир хил масъул ҳисоблашлари зарур, дейишни такрорлашни ўз бурчим, қарзим деб ҳисоблайман. Ўзбекистон, унинг ҳукумати сиёсий йўлига мухолиф фикрда бўлганлар ва турли хил сабаблар билан мамлакатдан ташқарида яшашаётганлар, иқтисодий аҳволларини бирмунча дурустлаштириш мақсадида меҳнат муҳожири бўлишга мажбур қолаётганларни Ўзбекистонга бегона ҳисобламаслигини, булар Ватаннинг тақдири учун жон фидо қилганларнинг олдинги сафларида ўрин тутиб турганликларини такрор-такрор таъкидлашни истайман.

Шу муносабат билан бундан илгарилар ҳам у ёки бу хилда ўртага чиқиб турган фикрни ҳам яна бир бор такрорламоқчиман, Ўзбекистон ҳукумати бугун ўз мухолифати билан бир стол атрофида ўтириб, мамлакатнинг келажаги, унинг барқарорлиги, бугунги дунёнинг ғалати вазияти шароитида тинч осойишта қолиш режасини бамаслаҳат тузиши зарур. Шундай қилишни бугунги вазият очиқ-ойдин яққол тақозо қилмоқда. Бу жуда зарур иш, уни қанчалик оператив амалга оширилса, фойдаси ҳам ўшанчалик самарали бўлади. Бугунги бу вазият – дунёдаги хавфу хатарнинг критик нуқтага кўтарилган вазияти қаршисида Ўзбекистон ҳукумати ва унинг мухолифлари бирлашиб, ватаннинг келажаги ҳақида ҳамкор бўлиши мумкинлиги бир тарихий фурсатдир. Бундай фурсатни бой бериш жуда катта хато бўлади. Сиёсатда бундай хатоларга йўл қўйишни тарих кечирмаган ва ҳеч кечирмайди. Алибой Йўляхши, 20.11.2014, Норвегия.

 Эслатма: Ўзбекистондан ташқарида яшашаётган  ўзбекистонлилар нинг яна икки гуруҳи борки, улар ҳақида алоҳида мақола ёзишга тўғри келади. 

7. Ёшлар турмушда фаол бўлишга интилишлари лозим.

2013 йилнинг 1 марти жума куни ББС радиосининг ўзбек шубаси мен билан бир савол-жавоб ўтказди ва уни

http://www.bbc.co.uk/uzbek/interactivity/2013/02/130225_talkingpoint_aliboy_yulyahshiyev.shtml

адерсда эълон қилдилар. Ўша матн ҳам бу китобга илова қилинди.

 Алибой Йўляхшиев: “Ёшлар турмушда фаол бўлишга интилишлари ва бунинг йўлларини ўзлари ҳам излашлари керак.” 

У 1993 йилдан бери Ўзбекистондан ташқарида яшаб мухолифатчилик  фаолиятини давом эттираяпти.

 Би-би-си меҳмони – таниқли сиёсий арбоб, ўзбек мухолифатининг асосчиларидан бири Алибой Йўляхшиев.

У 1993 йилдан бери Ўзбекистондан ташқарида яшаб мухолифатчи лик  фаолиятини давом эттираяпти. Алибой Йўляхшиев 2011 йилдан бери Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг Туркия бўлими раиси ҳамда Туркияда ташкил этилган Ўзбеклар Бирлиги уюшмасининг фаолларидан биридир.

Жаноб Йўляхшиев, 1938 йилда Самарқанд вилоятининг Ғаллаорол туманида дунёга келган.

Математика бўйича олий таълим олган олим Самарқанд Университетида 30 йилдан ошиқ дарс берган, 11 йил давомида кафедра мудири вазифасини ўтаган.

У 1989 йилдан бошлаб Ўзбекистонда куртак отаётган сиёсий мухолифатнинг энг фаол аъзоларидан бири бўлиб танилди ва Бирлик Халқ Ҳаракатига қатор сафдошлари билан бирга асос солди.

Жаноб Йўляхшиев, Бирлик Халқ Ҳаракатининг Самарқанд вилояти бўлими раҳбари бўлган.

У Ўзбекистон ҳукумати томонидан қаттиқ таъқибга олиниши туфайли 1993 йилда ватанни тарк этишга мажбур қолган. Фаол 1997 йилда Туркияга кўчиб ўтган, сўнгра 1999 йилда БМТнинг Қочқинлар агентлиги унга Норвегиядан сиёсий бошпана олишига ёрдам берган.

Фаол ўтган икки йил давомида Туркиядаги ўзбеклар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Ўзбекистонда таъқиб остига олинган ва Туркияда ҳибсга олинган ватандошлари ҳимояси билан шуғулланади.

Алибой Йўляхшиев, тингловчиларимиз ва саҳифамиз ўқувчилари дан келган саволларга жавоб берди.

Али: Салом, Алибой ака, сўнги замонлар унчалик фаол кўринмай қолдингиз, бунга сабаб нимада? Ва Ўзбекистон халқини И.А. Каримов қайси томонга сурикламоқда деб ўйлайсиз? Бу кетишда Халқ тақдири нима бўлади? Ҳа айтганча, ЎХҲнинг Туркияда фаолияти қандай бормоқда?

 Йўляхшиев: Ва алайкум ассалом, адаш. Камнамолигим сабаблари ҳақида тўғрисини айтсам, харакатларимиздан қаноатланмаяпман. Бугунги кунларда қаерда, қайси мақсадда ва кимлар билан фаол ҳаракат қилиш зарурлигини билолмай қолдим. Шунинг учун яхшиси бирмунча вақт жим туриш керак деган хулосага келдим. Ислом Каримовнинг сиёсатига келсак, унда сирли ёки ниқобли жойлари қолмаган деб ҳисоблайман. Ҳамма нарса ўртада. Ўзбекистонда сиёсат бугунгидек давом этадиган бўлса, унинг оқибати ҳақида илиқ фикр айтишга қийналаман. Бироқ, Ўзбекистонда дарҳол ҳар тарафлама жуда жиддий ислоҳотлар ўтказилиши зарур ва шундай қилишга ҳали бироз вақт бор.

Шунинг учун ана шундай ислоҳотларга бугунни эртага қўймай киришиш лозим. Каримов бошлиқ Ўзбекистон ҳукумати ўшандай ислоҳотларни бошлаб, уларни ўринли, самарали ўтказа олса, иншооллоҳ Ўзбекистон дунёда ўз муносиб ўрнига кўтарилади ва у ниҳоят ҳақиқий қуёшли Ўзбекистон номини тиклайди. Ана шундай қилинса, Каримов ва унинг ҳукумати мустақил Ўзбекистоннинг илк президенти ва унинг ҳукумати мустақил Ўзбекистоннинг илк ҳукумати номи билан тарих саҳифаларига зарҳал ҳарфлар билан ёзилади. Акс ҳолда, аниқ бир нарса дейишга, масалан, мен қийналган бўлардим.

Агар ўшандай ислоҳотлар ўтказилмаса, ўтказа олишмасалар, Ўзбекистоннинг ичидаги ва атрофидаги бугунги вазият, бизнинг севимли ватанимизни истаган ҳунук воқеаларга рўпара қилиши мумкин бўлади, деб ҳисоблайман. Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг Туркия бўлими фаолияти ҳақида ҳам сўрайсиз. Аллоҳга шукурки, ЎХҲ Туркия бўлими ҳам баҳоли қудрат ишлаб турибди. Менимча, ЎХҲ Туркия бўлимини унинг энг самарали фаолият кўрсатаётган қисми, деса бўлади.

Само( Фарғона): Алибой ака, мана 75-га кираяпсиз экан, аввало соғлик ва узоқ умр тилайман. Ёш мухолифатчилар ҳақида фикрларингиз қандай? Ҳозир аксарият мухолифат етакчилари 80-90 йиллардаги Эрк ёки Бирлик билан боғлиқ ва ёшлари камида 50-дан ўтган. Ёшлар билан ишлайдиган фаолларингиз борми? Ёшларни ЎХҲга жалб этиш учун қандай ғоялар устида ишлаяпсизлар?

 Йўляхшиев: Менга узун умр тилаганингиз учун сизга миннатдорлигимни билдираман. Аллоҳу таоло барчамизга узун, хайрли умрлар насиб айласин. Узр, исмингиз ҳам менга бироз табиий бўлмагандек туюлди. Нима ҳам деймиз, демак сиз, Самобексиз.

Саволингиз эса, жуда тўғри қўйилган ва долзарб бир масалани очгансиз. Ҳа, албатта келажак ёшларники. Борди-ю орқамиздан ёшларимиз тақиб етиб келаётган бўлмасалар, бу жуда аянчли бир ҳолдир. Агар мен ўз ҳаётий йўлимга қараб, менинг ёшимдагиларнинг ўсмирлиги, талабалиги даврларга қараб, бугунги ёшларга баҳо берадиган бўлсам, улар кўзимга биздан анча суст кўринадилар. Бошқа тарафдан биз кексалар ҳам уларнинг тарбияси, кенг қамровли етук кишилар бўлиб етишишлари билан талаб даражасида шуғулландик ва шуғулланаяпмиз деб айтишимга дадил асослар йўқ. Бу биз кекса авлоднинг жуда жиддий камчиликларимиздан бири ҳисобланади. Мен бундан анча илгари интернетда бир китобча эълон қилгандим. Унда ёшлар ҳақида жумладан шу сўзлар келтирилади: “Бирор халқнинг келажагини билмоқчи бўлсангиз, уларда ёшларни тарбиялаш ва таълим-тарбия қандай йўлга қўйилганини кўринг. Ҳар бир халқнинг илғорлиги ва ривожланиши унинг ёшлари олаётган тарбияга чамбарчас боғлангандир. Бирор халқнинг яшаш муҳитини, яшаш ҳаётини ўрганмоқчи бўлсангиз, уларнинг ёшлари ҳаётига, яшаш ва ўй-фикрлари, тушунчаларига боқинг.”

Ўша китоб ва ундаги фикрлар билан тўла танишиш учун http://samarkanduz.narod.ru/kitob1.htm  адресига мурожаатда бўлиш лозим бўлади. Аммо шуни  ҳам айтишим керакки, орамизда, жумладан ЎХҲ таркибида ҳам бир қатор келажагига умид қилиш мумкин бўлган навқирон ўғил-қизларимиз ҳам бор. Уларнинг сонини янада кўпайтириш учун ҳам ҳаракатдамиз. Бироқ шуниси ҳам борки, ёшлар ҳам ўз навбатида турмушда фаол бўлишга интилишлари, фаол бўлишнинг йўлларини излашлари керак бўлади. Ўзбекларда бир мақол бор, унда “Чақалоқ йиғламаса, онаси эмизмайди”, дейилади.

Шер: Assalomu aleykum otaxon. Mani sizga savolim nima uchun barcha xalqparvarlar chet elda. Balkim shuning uchun namozxonlar ta’qib ostida qoalyapti, Uzbekistonda xaqiqat uchun  turib berolmaysizlarmi? Javobingiz uchun oldindan rahmat. Alloh umringizni ziyoda qilsin.

 Йўляхшиев: Ва алайкум ассалом Шерхон ука! Менга узоқ умр тилаганингиз учун кўп миннатдорман, раҳмат. Сиздан Аллоҳу таоло рози бўлсин. Сизга ва радио тинглаётганларга, барчага хайрли, баракали узун умрлар насиб қилсин. Саволингизга келсак, мантиқан жуда тўғри тузилган деб бўлмайди. Чунки халқпарварларнинг жуда кўпчилиги ватаннинг ичидадир. Ўзбекистоннинг ҳақиқий халқпарвар, ватанпарварлари, ҳар қандай вазиятда тўғрисини сўзлашдан қайтмайдиган жасурларининг анчагинаси бугун унинг қамоқхоналарида заҳмат чекмоқдалар. Қамоқда бўлмай ватан ичида яшаётганларнинг орасида ҳам жуда кўп она тупроқни севар, халқсеварлар бор. Ватандаги таъқибларга, қама-қамаларга келсак, уларнинг сабаблари биз ватандан ташқарида юрганларга ва бизнинг қаерда, қандай фаолият кўрсатаётганимизга унча ҳам боғлиқ деб бўлмайди. Бошқа тарафдан, биз-чет элларда юришганларнинг “Ўзбекистонда ҳақиқат учун туриб бермаслик” масаласи, сиз ўйлаётгандан бирмунча мураккаб. Унга жавоб бериш, бугунгидек қисқа муддатли суҳбатда тўла қонли бўлмас каби андишам бор. Биз, чет элларда юрганлар ва ўзларини ватанпарвар, Ўзбекистоннинг мавжуд ҳукумати сиёсатига мухолиф ҳисоблаганларнинг нима учун ватанда қолиб, у ердаги ҳақсизликларга қарши “туриб” бермасдан, уни тарк этишгани масаласи эса, бир қатор субъектив ва объектив сабабларга эга. Афсус, ундай сабаблар ватанда бугун ҳам бартараф бўлмади. Ўша сабаблардан иккитасини келтиришим мумкин.

Биринчиси, айниқса 1992 йилдан сўнгра ватанда бизнинг жонимиз-ҳаётимиз, ҳатто бутун оила аъзоларимизнинг ҳам ҳаёти таҳликада қолаётган эди. Ватанга, халқимиз, миллатимизга фойдали бўлишимиз учун эса имкони қадар жонимизни сақлаш тадбирларини кўришга мажбур бўлиб қолган эдик. Бунинг бирдан бир йўли ватанни тарк этиш эди. Иккинчиси, ташкилотимизнинг (у замонлар “Бирлик” халқ ҳаракати ва “Эрк” партияси бор эди) фаолиятини давом эттириш ҳам Ватандан ташқарида эркинроқ ва дурустроқ, самаралироқ бўлар деб ҳисобланганди. Масалан, шахсан мен, ватандан ташқарида 2-3 йилдан кўпроқ қолмасмиз деган ҳисобда ватандан чиққан эдим. Аммо афсуслар бўлсинким, ризқимиз узун йиллар учун дунё бўйлаб сочиб юборилган экан. Мана бугунгача ватанга қайтиш мумкин бўлмаяпти.

Одилжон Махдумий( Ўш): Muhtaram Aliboy aka! O’zbeklar Birligi uyushmasi a’zosi sifatida aytingchi, bundan uch yil avval Qirg’iziston janubida o’zbek vatandoshlaringiz bu hududlarda genotsidga uchragan edi va hamon shu zayilda davom etmoqda. Siz Qirg’iziston hududidagi o’zbek millatdoshlaringizga uyushma faoli sifatida shu kungacha nima qila oldingiz?

 Йўляхшиев: Қимматли Одилжон! Ҳаммасидан аввал ўша хунрезликни кескин қоралашимни, бир ўзбек фарзанди сифатида Ўшдаги ўзбекларнинг фожиасидан жуда афсусдалигимни, чин юракдан ачинишимни; ўша жоҳил, инсонлик қиёфасини йўқотган йиртқичлардан ўта нафратланишимни алоҳида таъкидлашни истайман. Ўшанда жабрланганларга ва энг азиз қадрдонларини, яқинларини йўқотганларга Аллоху таоло сабр берсин деб дуода бўламан. Иккинчидан, 2010 йилда бизнинг жамиятимиз ҳали тузилмаган эди. Шунинг учун унинг номидан бирор ҳаракат қилишнинг имкони йўқ эди. Бироқ, мен оддий якка шахс сифатида ўша хунрезликлар давом етиб турган пайтларда, иссиқ устида Туркиялик баковул қардошлардан Ўшга(у ердаги жабрланганларга) инсоний ва сиёсий ёрдам сўраб мурожаатда бўлдим. Ўшга бориб жабрдийдаларга моддий, маънавий ёрдам кўрсатадиган, фожианинг дарҳол тўхталишига кўмакчи бўла оладиган Туркиядан бир делегация юборилишини илтимос қилдим. Аммо туркиялик қардошлар, “бизнинг ҳукуматимиз воқеаларни яқиндан кузатаяпти, Туркия ҳукумати зарурий чора-тадбирларни кўради, ҳозироқ кўришаяпти. Бошқачаси самара бермайди”, дейишди. Шу сабаб, имкони борича Туркия ҳукуматининг масъул идораларига мурожаатда бўлиб турдим. Ўша замонда менинг қўлимдан келгани шу бўлганди. Аслида, ҳақиқатан ҳам бундай воқеа ва можароларда якка шахсларнинг ёки бугун мавжуд бўлган бизнинг жамиятимиз каби ташкилотларнинг аралашишидан кўра, ҳукуматларнинг аралашиши кўпроқ самара беради. Айниқса Ўзбекистон ҳукуматининг ўша воқеаларда ўзбекларни ҳимоя қилишда ўзини кўрсатиши зарур ва шарт эди. Афсуски, ундай бўлмади.

Ваҳоланки Ўзбекистон давлати ва унинг номидан иш бажарувчи ҳукумат, бутун дунёдаги ўзбекларнинг ҳам давлати ва ҳукуматидир. Шу сабаб, Ўзбекистон аталмиш давлат ва унинг ҳукуматининг бутун дунёдаги ўзбек диаспорасини ҳимоя қилиш каби энг муҳим ва жуда зарурий мажбурияти ҳам бордир. 2010 йилда Ўшда содир этилган ваҳшийликлар вақтида эса, Ўзбекистон ва унинг Ислом Каримов бошлиқ ҳукумати қасам ичиб зиммасига олган халқ олдидаги мажбуриятини бажармади, ҳатто бажаришни истамади, дейиш тўғрисидир. Шу билан улар қасамларига хиёнат қилди дейиш керак.

Ҳа, ўша йилги воқеаларга фашистикми, жоҳилликми, йиртқичликми – ҳар хил исм қўйса бўлади. Оқибатда, кимларнингдир хатоси ёки душманлиги, ўзбеку қирғизнинг жоҳиллиги, билимсизлиги ва бошқа хил тушунмовчиликлар ҳам қўшилиб, жуда кўп бегуноҳ кишилар нинг қони тўкилди. Аммо дўстлар, тўкилган қонни яна қон билан ювиш ҳақида ўйлаш ҳам жоҳиллик ва хатодир. Ҳа, албатта, ўша ваҳшийликларга йўл қўйишган, уларни бажаришган жиноятчилар қонунлар асосида муносиб жазоларини олишлари шарт. Бунда икки хил фикрга мутлақо ўрин йўқ. Аммо шуни ҳам билишимиз лозимки, бутун бир миллат, бутун бир элат жиноятчи бўлиши мумкин эмас.

Яна бир масала, ҳурматли Одилжон, 2010 йилги Ўш хунрезликларига тўғри баҳо бериш, ўша ҳодисаларнинг ҳақиқий жиноятчиларини тўғри аниқлаш учун ўша фитнани ким ва қандай мақсадда ясаганини жуда яхши белгилаб олиш керак. Уларнинг оқибати кимларга фойда ва кимларга зарар бўлганлигини тушуниш ҳам жуда муҳимдир. Ўш жиноятини эса, менимча, Шимол ва Жануб ўзаро келишиб тайёрладилар. Шимолнинг мақсади, Ўрта Осиёда маконлашган турк қавмларининг орасида давомли низо ясаб қўйишдан иборат бўлган бўлса, жанубнинг мақсади Қириғизистондаги нисбатан эркин ва бадавлат яшаётган ўзбекларнинг шаштини қайтариш, шохини синдиришдан иборат эди. Шунинг учун Ўш қирғинликларининг ҳақиқий жиноятчиларини шимол ва жанубда ҳам излаш керак деб ўйлайман.

Муҳаммадазим(Ўш): Assalomu aleykum. Domla, hozirgi uzbek hukumati Masonlikka buyin sunadimi? Мasonlar haqidagi ma’lumotlaringiz bilan tanishtirsangiz. rahmat.

 Йўляхшиев: Ва алайкум ассалом, Муҳаммадазим. Менинг билишимча, масонлик билан ҳукуматлар эмас, якка-якка олинган шахслар боғлиқ бўлишлари мумкин, шекилли. Масонлар ҳақидаги менинг билимимга келсак, узр ука, масонлар ва масончилик ҳақида жуда оз билимга эгаман, балки ҳеч нарса билмайман десам тўғрироқ бўларди. Менинг улар ҳақида билганларим сизни қаноатлантирмас деб қўрқаман. Бугунги бизнинг замонимизда масонлар ва масончилик ҳақида маълумот топиш қийинчилик туғдирмайди, деб ҳисоблайман. Улар ҳақида интернет саҳифаларида жуда кўп маълумотлар топиш мумкин. Ўзбекистон ҳукуматининг масонлик билан боғлиқлиги масаласига келсак, бу ҳақида мутлақо маълумотга эга эмасман. Бу ҳақда, ҳатто ўйламаган ҳам эканман.

Исахон: Assalomu alaykum, Ўзбеклар Бирлиги уюшмасининг faoliyati nimalardan iborat, yani Turkiyadagi kup minglab yurgan vatandoshlarga hujjat qilish, ish topish, huquqlari kabi masalalarda. Turkiya fuqaroligini olish uchun nimalar qilish kerak va sizning tashkilot bu ishga xam yordam bera olasizlarmi?

 Йўляхшиев: Ва алайкум ассалом Исохон! Биринчидан, жамиятнинг низоми Интернетда www.ozbeklerbirligi.org саҳифасида эълон қилинган ва унинг фаолияти ҳақида у ерда тўла маълумотлар келтирилгандир. Шунга қарамасдан шуларни айтиш мумкин.

Жамиятимизнинг асосий мақсадларидан бири Ўзбекистонни, Ўзбекистон исмли мамлакатнинг мавжудлигини дунёга яхшироқ танитиш; Иккинчиси, жаҳоннинг афгор оммаси диққатига унинг ичида, атрофида содир этилаётган ижобий ва салбий ҳодиса, воқеалар ҳақида тўғри хабар етказишдан иборатдир. Учинчиси, ҳа, албатта, турли хил сабаблар билан Туркиягача етиб келишган ватандошларимизга ҳам, уларнинг сиёсий-ижтимоий аҳволига қараб, жамиятимиз имкони даражасида ёрдам ташкил қилишга аҳамият беради ва шундай ёрдамлар ташкил қилинди ва қилинмоқда. Ўзбекистон ёки бошқа бир жойда ҳақиқатан жиноятга аралашган кишилар бундан мустасно. Туркия фуқаролигини олишга ёрдам бериш жамиятнинг вазифасига кирмайди. Биз, Ўзбеклар Бирлиги жамияти сифатида ўзбекистонликларнинг бошқа мамлакатлар фуқаролигини олишларига қўшилмаймиз. Улар ва жумладан биз, яъни мен каби узоқ йиллардан буён чет элда яшаётганлар ҳам имкони борича тезроқ ватанимизга қайтиш учун ҳаракатда бўлишимиз лозим, деб ҳисоблаймиз. Чет элларда юришимиз ва яшашимиз вақтинчалик бўлиши, ватанда бизга нисбатан ишлатилган адолатсизликлар, жонимизга бўлган таҳликалар бартараф бўлганича яшаб туришни иставчилар тарафдоримиз. 

8. Тарихдан ибратли бир маълумот … Ёки порахўрликка қарши курашнинг тарихий бир намунаси ҳақида.

Сталин* порахўрликни қандай енгди?  Муаллиф: Николай НАД (Добрюха). (* Сталин, СССР номли бир мамлакатни 1924 йилдан 1953 йилга қадар бошқарган бир диктатор).  Мақоланинг оригинали босилган интернет саҳифасининг адреси: http://www.kp.ru/daily/26153.3/3041378/?from=smi2

 Сталин мамлакатда доимо тозалашлар ўтказишлар билан танилган бириси эди. Унинг бу ишлари эса, одатда яхшигина натижалар ҳам берарди.

СССР аталмиш мамлакатнинг бошқарувчиларидан: Сталин ўртада, Молотов шляпа кийган орқада, учинчисини таниб бўлмади.

 

 

 

 

 

 

 

 

НЭП(новоя эконимическая политика – Янги иқтисодий сиёсат. Советларнинг бошланғич йилларидаги иқтисодий сиёсати шунақа исм билан аталарди) тугаши вақтида ва урушдан кейин мамлакатда мушкулотлар бошланиб кетди. Эгри қўл эпчиллар бу ҳолни фурсат билиб, бу вазиятдан фойдаланиб қолишга киришдилар. Бироқ уларни тўхтатишнинг йўли тезда топилди …

Порахўрлик касаллиги бугунги ҳодиса эмас. У социализм замонида ҳам гўллаб яшнади. Аммо СССР-да ўтган(20) асрнинг 30-йилларидан 50-йиллар бошларигача бўлган давр, уни нейтраллаштириш учун нима лозим бўлса, уларнинг барчаси амалга оширилган бир замон бўлганди. Умуман олганда порахўрликни ва фоҳишабозликни батамом йўқотиш бугунларда имконсиз кўринади. Аммо уларни оммавийлаштирмаслик, асосий ҳал қилувчи ролга чиқармаслик мумкиндир. Айнан ана шундай ишни Сталин жуда тезгина амалга ошира олганди.

Сталин порахўрларни отиб ташлаверши оқибатида порахўрлик устидан зафар қозонди, деб ўйлайдиганлар кескин одашадилар. Ваҳоланки, порахўрликка қарши курашнинг энг қизғин бир вақтида (26 май 1947) порахўрликда айбланганларга ўлим жазоси бекор қилинади.  Порахўрлик эса, порахўрларнинг жамиятда тутган ўринлари қандай даражада бўлмасин, уларга қарши айнан бир хил чора-тадбирлар қўллаш йўли билан жиловланганди. Порахўрларнинг пора олишларини билишганлари ҳолда уларни фош қилиш учун ҳеч бир ҳаракат кўрсатмаган, уларнинг қориндошлари ҳам порахўрликда  қатнашганлар каби жавобгарликка тортилган эдилар. Бундан ташқари, ҳатто кимдир ёки кимлардир пора олаётгани ёки бошқа бирор қонунга хилоб иш билан шуғулланаётгани ҳақида узоқдан яқиндан эшитиб жим қолганлар ҳам судга тотилдилар. Айнан шундай принципда иш юритилгани учун ўша йилларда министрликлар, бошқармалар ва катта корхоналарда содир этилган қатор жиноятлар фош этилгандилар.

“Текинхўрлар” устидан очилган иш. Урушдан сўнгра энг биринчи ва дабдабали тергов иши ана ўша “Нон иши”  ҳисобланади. Бу ҳайрон қоларлик бир воқеа эмас эди у замонлар, чунки ўша замонлар кишилар нон учун бор-будини беришга тайёр яшашарди лар. Бу иш, терговчиларнинг 1945 йили Совнарком тарафидан нонпишириш саноатига ажратилган ун, шакар қуритилган сут (қаймоқ) ва бошқа хил маҳсулотларни текширишидан бошланади. Оқибатда искавчилар “Ростглавхлеб”, бўлиш системаси бошлиғи Михаил Исаев бошқараётган порахўрлар тўда(банда)сига чиқишдилар. Улар баъзибир трестларга танқис молларни ҳеч бир тўсиқсиз ва заруридан ҳам ортиқча ажратиш йўли билан бойишгандилар. Бу “эҳсонлар” учун ўша трестларнинг бошлиқчалари москвалик хўжайинларига тубандаги схема бўйича керагини юбориб туришардилар.

Масалан, кондитер фабрикасига бир тонна шакар ажратилиши керак. Бунинг ўрнига уларга 950 кг жўнатилади. Қолган 50 килоси Исаевга қолдирилади. Ана ўша камликни тўлдириш ва яна бунинг устига ўзининг бойиши учун бир нарсалар қилиши керак-да, ахир? Шу сабабдан масалан, печеньени тайёрлаш учун 1000 кг шакар лозим, аммо улар 900 кг ишлатишадилар. Ҳатто буерда ташқаридан билинмайди, улар ўз истакларига кўра  шакар ишлатишади. Истаганларича ўғирлашардилар. Ҳисоб-китобда етишмаганларини вагонлардан олиб қочишган қанақадир ҳеч ким билмайдиган, танимайдиган безори -“ўғри”ларга тўнкашардилар. МВД ҳужжатларига кўра, “Исаев бошлиқ жиноятчилар гуруҳи 14 апрел 1945 йилдан 1946 йил ҳам бирликда 1670 кг шакар, 8500 кг ун, 670 кг шакарли маҳсулот, 414 кг сари ёғи, джем ва повидла 2605 кг ва ҳ.к. ҳаммаси бўлиб, 1139 230 рубл 18 тийин” миқдорида маҳсулотларни ўз шахси фойдаларига ўзлаштирганлар.

Исаев ва унинг бошбухалтери Розенбаумга 25 йилдан қамоқ жазоси берилди. Исаев гуруҳида қатнашган бошқалар ҳам анчагина узун вақтларга қамоққа жўнатилдилар. Уларнинг молу мулки мусадора қилинди.

 “Тўқувчилар” устидан очилган иш. Ўша йилларда бирор ётиб ухлайдиган жой топиш мумкин эмасди, бир куйлак тикиб олиш учун бир парча мота топишдан ҳам қийинроқ бир масала йўқ эди. Давлат ўзининг запасидаги жуда кам миқдорда бўлган ички кийимларга мўлжалланган матолардан махсус кийимлар тикиш учун бир миқдор ажратди. Бу матоларни ажратишда масъул киши Москва областларора контораси бўлимининг бошлиғи ўр. Тавшунский эди. Бу киши ишни шундай ташкил этдики, ўша матолар ҳатто тўшак матоларига, куйлаклар ҳам тикишга ва ҳатто урушдан кейинги баъзи бир гўзалларга либослик учун етарли бўлди. Бунинг учун у тикувчилар ортели билан алоқа қилди, албатта. Шундай қилиб маҳсулотларини қисқатирилган ўлчамда ва унинг устига асосан кичик размерларда маҳсулот ишлаб чиқариш учун тикиш машиналарининг ғилдираклари айлана бошлади.

Урушда исталганча озиб-тузиб кетишган пролетарларга шунақаси ҳам бўлаверади, дейишдилар … Аммо бу ишларнинг иплари қанчалик чигаллашиб кетишган бўлсалар-да, униг охирини топиш қийин бўлмади. Мана МВД(Министрество внутренних дел)нинг махсус ҳисоботида улар ҳақида нималар сўзланади: “Тавшунский Москвадаги бир қатор промартеллар раҳбарларидан поралар олиш йўли билан жинойи олақаларга киришди. Улар Тавшунскийнинг кўрсатмаси билан кичик размердаги маҳсус кийимлар тайёрлашдилар ва бунинг оқибатида ички кийимлар матоларидан орттириб қолдилар ва уларни ўзаро ўзлаштиришдилар. .. ” Тавшунский ўз “коллега”лари билан 180 минг рубл миқдоридаги матоларни ўғирлади. Бу миқдор ўша замонлар учун тасаввурга сиғмас бир пул миқдори эди.

Хулоса, барча фирибгар, муттаҳам қаллоблар жиноятларига яраша жазосини олдилар. Ана ўша қаллобларнинг қариндошлари, авлодлари ҳали бугунгача Сталинни қарғайдилар.

Музикачилар устидан очилган иш. Нималар десалар ҳам ўша вақтларда мамлакат қўшиқларга муҳтож каби кўринарди. Масалан, 50 йилларнинг бошларида пластинкаларга ҳақиқатан бир ов бошланганди. Ана шу вазиятдан, грампластинкалар Апрел заводининг маҳсулот тайёрлаш бўлими бошлиғи Дорошенко, маҳсулотларни тарқатиш бўлими бошлиғи Миронова, омбор бошлиғи Оськиналар шахсида “музикачи арбоблар” фойдаланиб қолишга уриндилар. Уларнинг аралашиши ва ёрдамида пластинкаларнинг бир қисми ўғирланган порошкалардан ярим қўл усулида пластинкалар пресслана бошланди. МВД ҳужжатларига кўра, “Дорошенко – Миронова – Оськина жиноятчилар гуруҳи бундай бир давлат ишлаб чиқариш корхонасини асосан ўзларининг шахси мулкига айлантиришдилар ва ҳисобга кирмайдиган маҳсулот ишлаб чиқаришни бошладилар.”

Москвадаги “музикачи алоқалар” номини олган порахўрлар тўдаси РСФСР, Украина, Белоруссия ва Болтиқ бўйи совет республикаларини тезгина ўз тўрига ураб олди. Натижада  чап (ўғирланган) товарлардан келаётган пулларнинг барчаси “музикачилар”нинг чўнтагига туша бошлади. Уларнинг жиноятларини аниқлаш учун  эса махсус текширишлар ташкил этилди. Уларнинг оқибатида “музикачи” порахўрлар очиқ – ойдин факт (далил)лар қаришисига чиқарилди ва улар амалга оширган жиноятларини тан олмасдан бошқа йўллари қолмаган ҳолга келтирилди.

Р.С. Ҳеч нарса ундириб бўлмайди. Шундай қилиб, турмуш-ҳаёт тарзини зарарли ҳашоратлардан тозалаш учун бошланган, “нончилар”, “тўқувчилар”, “винохўрлар”, “музикачилар”, “тамакичилар” ва бошқа шу каби тергов ишларининг акс садолари бутун мамлакат бўйлаб тарқала бошлади.

“Болиқ бошидан айнийди” каби халқ мақолини Сталин жуда яхши биларди. Шу сабабдан Сталин тозалашни “бошдан”-Москвадан бошлатди. Пайтахтдан ибрат олиб, бутун мамлакат бўйлаб барча даража ва мавқеийдаги ғирромлар, фурсатчиларга қарши  жанглар бошлаб юборишдилар.

IV бўлим: Андижон фожиаларини хотирлаш …

IV Бўлимнинг мундаражаси:

IV Андижон фожиаларини хотирлаш … – 137.

1.Золим Каримов буюк жиноятига 7 йил тўлди – 137.

2.Генерал Аднан Тангриберди нутқи … – 138.

3. Андижон фожиасидан сўнгра 11 йил кечди.

5.ТУРКИСТОН ҚОН ОҒЛАМОҚДА ФОРУМ”ининг Истанбул хотира йиғилиши  ДЕКЛАРАЦИЯСИ(5 Май 2016 йил) – 140 .

 1.Золим Каримов буюк жиноятига 7 йил тўлди.

Андижонда(2005 йил 12-13 май) золим Каримов тарафидан содир этилган жиноятга 7 йил тўлди.

13– май, Жума куни Андижонда содир этилган хунрезлик, ваҳшийлик ва йиртқичликнинг жиноятчиси ким …?

Андижон қонли фожиасидан бир кўриниш:

 

 

 

 

2005 йил 12-13 май кунлари Андижонда содир этилган қонли фожиа унутилмайди… Унутмаслигимиз лозим.

Биз, бу хабаримиз билан ўша фожиаларда яқинларини қурбон берганларнинг эскирган яраларини тирнаб қўйганимиз учун улардан узр сўраймиз. Қурбонларнинг ҳақига дуолар қиламиз.

Қадрли ватандошлар! Элимиз, миллатимиз, қолаверса 2005 йил 12-13 майда яқинларини қурбон берганларнинг ҳам келгуси авлодлари бошига яна бир марта ўшанақа даҳшатлар, фожиалар келмасин деган мақсадда ёмон, ғамгин ўтган кунларимизни хотирлаб туришни тўғри деб ҳисоблаймиз.

Бундан етти йил муқаддам Ўрта Осиёда аҳоли энг зич яшайдиган ўлка Фарғона водисининг Андижон шаҳрида буюк қатлиом содир этилди. Афсуски, бугунгача асрнинг энг аянчли ва энг буюк жиноятининг жиноятчилари адолатли тергов қилинмади, маҳкамага тортилмади, муносиб жазоларини олмади. Ҳатто ўша даҳшатлар, ваҳималарни юзага келтирган вазият кунимизгача дуруст бир шаклда текширилмади, тергов ва тадқиқ қилинмади.

Ачинарлиси шундаки, бугунгача 2005 йилдаги Андижон даҳшатларини бировлар золим Каримов зулмига қарши “халқ исён” кўтарди десалар, бошқалар эса, “ бу Каримовнинг ўзи тарафидан ташкил этилган иғво(провакация) эди”, дейишадилар. Аммо бугунгача бу икки тасдиқ айрим этилмади. Маълумки, воқеаларнинг халқаро комиссия тарафидан текширилишига Каримов йўл бермади. Бироқ мухолиф ўлароқ биз ҳам Андижон даҳшатларини лозим бўлгани даражада тадқиқ қилиб лозим бўлган хулосалар ясай олмадик, дейишга тўғри келаяпти. Тўғри бунга бизда етарлича имкон ҳам бўлмади, албатта. Масалан, воқеаларнинг тирик гувоҳлари ва иштирокчилари бўлишган ватандошларимиз ҳам воқеаларнинг ҳақиқати ҳақида тушунарли маълумотлар эълон қилмадилар ёки қила олмаяптилар. Билмадим, бу ерда нима бўлди? Нима, улар воқеаларнинг аслини билмайдиларми ёки биладилар-у аммо айта олмайдиларми? Нима учун, нега бу жимлик, ахир?

Каминаи камбағал, ўша замонларда иссиқ устида тарқатилган хабарларга суяниб бир мақола ёзгандим. Унда қўйилган саволларга бугун етти йилдан сўнгра ҳам инонарли жавоб топилмади, десам адашаётган бўлмайман.

Ўша мақоланинг хулоса қисмида шундай сўзлар бор эди: “Андижондаги қонли воқеалардан кейин Каримовнинг қиладиган иши аниқ. Бундан кейин Ўзбекистон халқи бошидаги мусибат яна қанақа аянчли тус олишини кўриш учун жуда кўп ақлга эга бўлишга ўрин йўқ. Бироқ бундай ғурбатли, мусибатли вақтда мухолифат қандай ишлар қилиши керак …? Яна шундай тарқоқ ҳолда, ҳар қайсимиз ҳар жойда ўзимиз-ўзимизча мақола ёзиш, қанақадир радиоларда чиқишлар қилиш билан давом этаверамизми ёки бирор жиддий ишлар ҳам қила олиш қўлимиздан келадими, ё …?”

Менинг ўша иссиқ устида айтган фикрларимни бугунги ўқувчилар ҳам ўқишлари мумкин бўлсин дея бундан етти йил муқаддам ёзилган мақолани қайта эълон қилишни лозим кўрдим. Мақола, 2005 йил 13-31 май кунлари давомида дунё матбуот воситаларини кузатиб боришим натижаси ўлароқ ёзилган эди. Балки у мақолада ўртага ташланган фикр ва мулоҳазаларнинг чалкаш ва янглиш жойлари бўлса, ўша фожиали воқеаларнинг қатнашчилари тузатишлар киритар ва ундаги саволларнинг баъзиларига жавоб берадиганлар ҳам чиқиб қолар, деб умид қиламан.

Мақоланинг тўла матни “Биз кечирган ҳаёт ҳиқоялари … “ Икинчи китобмизда,  2005  йилда Андижонда қандай жиноят содир бўлди?” сарлавҳа остида келтирилгандир.

2. Генерал Аднан Тангриберди нутқи …

“Иттифоқ – хавфсизлик, фаровонлик ва мустақиллик гаровидир” ( 20/05/2013,   http://uzxalqharakati.com/archives/19102 олиниб берилмоқда).

 2005 йилда содир этилган Андижон қатлиомига бағишланган жорий йилнинг 11 майида “Озод Ўзбекистон” 2-халқаро конферециясига АССАМ жамиятининг раҳбари, Туркия қуролли қўшинларининг истеъфодаги генерали жаноб Аднан Тангриберди ҳам даъват этилганди. Бироқ узрли сабабларга кўра конферецияда қатнаша олмаганди. Мазкур конференцияда унинг сўзлаш учун тайёрланган нутқи матни бугун почтамизга келиб тушди. Жаноб Аднан Тангриберди ўз нутқини “Иттифоқ – хавфсизлик, фаровонлик ва мустақиллик гаровидир,” деб атаган.

 Вақт жиҳатидан бирмунча кечиккан бўлса-да, уни эълон қилиш фойдали бўлар деган хулосага келдик. Марҳамат, нафақадаги генерал, АССАМ жамиятининг раиси Аднан Тангриберди қардошимиз нутқининг ўзбекчага ўгирилган мазмуни билан танишинг: 

***

“1992 йилнинг 30-31 октябр кунлари Анқарада тарихий бир воқеа содир бўлди. Ўша пайтда олтита турк жумҳуриятларининг президентлари тарихда илк маротаба бир жойга йиғилганди. Туркия президенти марҳум Турғут Ўзал бошчилиғида ташкил этилган бу “Турклар буюк йиғилиши” Турк дунёсининг ижтимоий ва иқтисодий масалаларда биргаликда фаолият кўрсатишига қаратилган илк одими сифатида қабул қилинганди.

Аднан Тангриберди, Туркия қўшинларининг истеъфодаги генерали.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Олтита Турк давлати президентларининг тарихда биринчи марта тўпланиб, коллектив иш фаолиятларини муҳокама қилишлари мусулмон турк дунёсига ширин умидлар боғишлаганди.

8-президентимиз марҳум Т.Ўзални бу ерда такрор хотирлашни ва унга Аллоҳнинг раҳматини тилашни исташимни билдирмоқчиман. У вафотидан бироз аввал ўзининг энг сўнгги расмий зиёратини эндигина мустақилликка эришган турк жумҳуриятларига қилганди. Агар унинг умри етсайди, сиёсий ёш қардош жумҳуриятларимизнинг Туркия билан алоқалари, бугунгига кўра камида 10 марта яхшироқ бўларди ва у қардош миллатларнинг исломий яшашларига қарши уларнинг олдиларига қўйилган бугунги тўсиқлар юзага келмасди. Афсуски, унинг вафоти муносабати билан ўлкамиз Исломга қарши бир тўнтариш саҳнаси бўлди. Бу воқеа ва ҳодисаларни қардош ўлкалардаги мусулмон қардошларимизнинг бахтсизлиги деб баҳоласа бўлар, деб ҳисоблайман. Акс ҳолда Ўзбекистон ҳам бир диктатура режимига озуқа бўлмаган бўларди.

2005 йилда (май ойининг 12-13 кунлари) Фарғона водийсида жойлашган Андижон шаҳрида рўй берган қонли ҳодисалар, Ўзбекистоннинг ички сиёсатида диктатура режими ўрнатилиши ва зулмнинг ортиқ даража ортиши оқибатида юзага чиққан бўлса, унинг ташқи сиёсий йўналишида ҳам бошқалардан фарқли бир тус олишига сабаб бўлди.

Ўзбекистонда 23-та ишбилармоннинг қандайдир “Акромийлар” номли бир гуруҳ  деб аталиши ва уларга террорчилик айби қўйилиши ва ҳукуматнинг бундай ноҳақликлари кишиларнинг норозиликларига сабаб бўлди ва оқибатда кўчага тўпланган тинч аҳолига қарши ҳукуматнинг қуролли кучлари ўт очишига олиб келди. Натижа эса, бир неча юзлаб кишининг қурбон бўлиши билан якунланди. Бундай воқеалардан сўнг, кишиларнинг инончларига аралашган уларнинг ҳурриятларини, эркинликларини поймол қилган Каримов ҳукумати Ўзбекистонни очиқ қамоқхонага айлантирди. Эрк партясининг раҳбари Муҳаммад Солиҳ қардошимиз каби бошқа яна кўпгина ўзбек қардошларимиз ватанларидан ташқарида яшашга мажбур қолдилар.

Адолат туйғусидан узоқ бўлган диктатор раҳбарлар бошқараётган араб мамлакатларида режимлар бирин-кетин қулаётган бир пайтда Ўзбекистонда ҳукм сураётган бу зулмнинг, золим режимнинг давом этиши мумкин эмас, албатта. Бироқ биз, ўзбек қардошларимизнинг араб инқилобларидан яхши сабоқлар олишини тилаймиз. Самарали сабоқлар олиши тарафдоримиз. Диққатдан четда қолдирмайдиган лари эса, ўлкаларининг харобаликка, йиқилишга олиб келадиган бирор хил кўтарилишга йўл қўймасликларидир. Ҳокимиятни ўзгартиришдан ҳам аҳамиятлироғи ва муҳимроғи, уни қандай ва қайси тарафга ўзгартириш жуда аниқ ва равшан бўлишидир. Бизнинг фикримизча, бўладиган ўзгаришлар оқибатида, ҳокимият, ҳукумат бошқаруви мамлакатни демократик бир ўзгаришга олиб келадиган кишилар қўлига ўтиши мақсадга мувофиқдир. Бундай ўзгаришлар эса, ўлка ичида ва унинг ташқарисида жуда яхши асосларга суянадиган тайёргарликларни талаб қилади.

Шуни яхши билиш керакки, зулм давлатининг бюрократиясини қўлловчи содиқ кишилари бор. Турли хил қуролли кучлари (милицияси, махсус хизматлари, ҳарбий кучлари) ҳам мавжуд. Мулки, сармояси ва оз бўлмаган тарафдорлари бор. Бу саналган кучларни пассив ва ҳатто тарафсиз этмасдан, ҳокимиятга эга бўлиш мумкин эмаслигини идрок этиб, ўта яхши уюшган, жипслашган ташкилланишга суяниб ўзгаришларни режалаштириш керак бўлади.

Яна шу ҳам жуда муҳимки, сизда ўзгаришларнинг соябони Турк Ислом Бирлиги бўлиши лозим. Туркияни ҳам қўшиб олинган Ўрта Осиё Мусулмон Турк Давлатлари ягона бир том остига йиғилиши шартдир. Ана ўшандай том ясаш ташкилотларини ҳаётга татбиқ этиш бошланса, шу ишга киришилса, қардош ўлкалардаги диктатура режимларининг демократлашуви ҳам енгил ва зарарсиз амалга ошади.

Мусулмон ўлкаси Тожикистонни ҳам қўшиб ҳисобласак, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Озарбойжон 4 миллион кв.км дан кўпроқ майдонга эга бўлган бир буюк тупроқда 75 миллион аҳоли яшамоқдадир. Буларга Туркияни ҳам қўшсак, майдон 5 миллион кв.км. ва аҳоли 150 миллионга чиқади. Бу эса ўта улкан бир кучдир. Ўрта Осиё Мусулмон Турк Давлатларининг мустақил давлатлар шаклида ишончли ва фаровонликда яшашлари учун энг маъқул ва қулай тизим, “Ўрта Осиё Мусулмон Турк Федерацияси” бўлиши мумкин.

Йиғилишни ташкил этган ва бунда қатнашаётган қардошларимизга ютуқлар тилайман. Ўзбекистон халқининг энг яқин замонда эркин ва озод бўлишига, демократик бир ҳокимиятга эга бўлишига тилакдошиман.

Аднан Тангриберди, истеъфодаги генерал, АССАМ раиси. Туркчадан Алибой Йўляхши таржимаси. 

3. Андижон фожиасидан сўнгра 11 йил кечди.

Шу муносабат билан “УНУТМА, УНУТТИРМА!” шиори остида ўтказилган 5.ТУРКИСТОН ҚОН ОҒЛАМОҚДА ФОРУМ”ининг Истанбул хотира йиғилиши                                      

                                          ДЕКЛАРАЦИЯСИ(5 Май 2016 йил) .

Туркистон Бирлиги ва Ўзбекистон Бирлиги жамиятларининг докладномаси асосида қабул қилинди.

Туркистон, жаҳоннинг илму фан ва маданият меросининг энг қимматли марказларидан биридир.Туркистон деганимизда бутун бир кенг Туркистон ўлкаси – Ўзбекистон, Шарқий Туркистон, Қозоғистон, Қириғизистон, Тожикистон, Туркманистон,  Жанубий Туркистон, Татаристон, Бошқористон ва бошқа турклар истиқамот этаётган ўлкалар, тупроқлар ва Кавказлар ақлимизга келади. Тарихга жуда аниқ маълумки, Туркистон аталмиш бу ҳудудлар ҳозирги замон илму фан, тиббиёт илми ва Исломий илмларнинг бешигидир. Исмоил Бухорий, Тирмизий, Беруний, Ибни Сино, Хоразмий, Фаробий ва бошқа кўпгина олиму фузалолар Туркистонда етишдилар. Надоматлар бўлсинки, Туркистон ҳудудида Ўзбекистон номини олган тупроқларда бугун Ислом ва унинг маданиятига тамоман зид ва ҳатто душман бўлган диктаторлик режими воситасида давлат бошқарилмоқда. Афсуслар билан таъкидлаймизки, Бугун – 21 асрда ҳам Шарқий Туркистон, Ўзбекистон ва Тожикистон каби ўлкаларда замонамизнинг энг золим режимларининг зулми ҳукм сурмоқда.

Яна бир “аммо”ни айтишга мажбур қолаяпмиз, чунки бугун бизлар Туркия(турклари) ўлароқ, Туркистонда яшашаётган жон қондошларимиз, дин қардошларимизга лозим бўлган даражада диққатли қарай олмаяпмиз. Масалан, Туркиянинг Ироққа, Афғонистонга, Шом юртларига, Мисрга, Фаластинга, Африка ўлкаларига ва ҳатто Узоқ Шарқ ўлкаларига бераётган ёрдам ва эътиборнинг мингдан бирини ҳам Бухорий,Тирмизий, Ибни Сино ва Хорезмийнинг хокини сақлаётган мамлакатларга кўрсатмаяпмиз ёки кўрсата олмаяпмиз. Туркия Ғарбий ва Шарқий Туркистонга бутунлай диққатсиздир дейиш мумкин бўлиб қолмоқда.Чин зулми остида йиғлаётган Шарқий Туркистонда ва Россиянинг мустамлакалари бўлишган Туркистонда, Кавазларда содир этилаётган зулмлардан Туркия хабарсиз каби кўринади.

Мисрда тўнтариш содир этган хунта раҳбари Сисини “Фараон” номи билан лаънатлаган Туркия, замонамизнинг энг катта ва золим “Фараон”и Ўзбекистон диктатори Ислом Каримовни, Тожикистон золими Эмомали Раҳмонни ва Чин зулмини деярли унутиб қўймоқда.

Шунингдек, Сурия халқини қириб ташлаётган золим Асадни лаънатлаётган бўлсакда, ўзбек халқига зулмнинг тарих билмас турларини раво кўрилаётган Ўзбекистонни, бутун мамлакатни усти очиқ қамоқхона – зулмхона ҳолига келтирган, тарих давомида ишлатилган барча зулм турларини ўз халқига қўллаётган Каримов зулмининг моҳиятини ва Ўзбек ва тожик халқларининг чекаётган жабру зулмларини кўра олмаяпмиз. Шундай экан, Миср фараони Сисининг зулмини ҳам, Суриядаги золим Асад зулмини ҳам, Ўзбекистон диктатори Каримовнинг халқига лозим кўрган зулмларини ҳам ҳар вақт хотирлаб туриш фойдадан холи бўлмасдир, деб ҳисоблаймиз. Шарқий Туркистонда Чин золимлари ўтказаётган зулм ва ассимиляция сиёсатини англатишга сўз бойлигимиз етарсиз бўлиб қолмоқда.

Хуллас, 2005 йилда содир этилган Андижон фожиасининг ўн бир йиллиги муносабати билан ташкил этилган йиғилишимизда ўз халқини тарихда кўрилмаган бир қаттиқ зулм остида сақлаётган Ўзбекистондаги Каримов диктаторлигининг моҳиятини англашга ва тушинишга, тушунтиришга сизнинг диққатингизни жалб этишни истамоқдамиз.

Барчага маълумки, Ўзбекистон, минтақанинг иқтисоди энг кучли ва бой мамлакатига айланиши мумкин бўлган бир мамлакатдир. Бироқ, икки қизи билан биргаликда бу мамлакатнинг барча бойликларини ўзлаштириб олган ва олаётган Каримов, мамлакатни, унинг халқи очлик вазиятига тушиш ҳолига келган бир ўлкага айлантирди.

Шу сабабдан шафқатсиз зулмнинг энг буюги бугун Ўзбекистондадир, замонамизнинг Фараони Каримовдир дейишга ўзимизни тўла ҳақли ҳисоблаймиз.

Туркистон ўлкаларининг ўз тарихий маданиятини, ҳаёт тарзини тиклаш –ўлкани исломлаштириш, унинг бирлигини ва мустақиллигини тўла ўрнатишдаги энг катта тўсиқ, Туркистонда диктаторликнинг сақланиб туришидир. Бу минтақада зулм ўтказишда мусабоқалашаётганлар орасида энг шафқатсизлари Ўзбекистонда Каримов ва Тожикистонда Раҳманов диктаторликларидир. Чунки бугун бу икки мамлакатда зулмнинг истаган турини кўриш мумкин. Ўша зулмлардан баъзи турларини сиз азизлар диққатингизга ҳавола қилишга қарор қилдик:

* Омманинг эътиқод эркинлигини тақиқлаш; мусулмонларнинг эркин мусулмон ҳаётини яшашларига; ўз истакларига кўра жамоатлар тузишларига; масжитлар қуришларига мутлақо имкон берилмаяпти.

*  Расмий ҳукумат фикри ва фаолиятига мухолиф фикрда бўлганлар, айниқса Ислом олимлари ва билимдонлари қамоққа ташланмоқда ва ҳатто улар жисмоний йўқотиб юборилмоқдалар.

* Нормал шаклда ибодат қиладиган кишилар полиция тарафидан узлуксиз кузатилмоқда, ҳукумат фикрига мухолиф фикрда бўлганлар, давомли масжитга қатнаганларга “террорист” тамғаси урилиб қамоққа ташланмоқда.

Ажойиби шуки, Туркистон диктаторларининг ўшанақа уйдурма жиноятларига дучор бўлганлар, Туркияга қочиб келганларида уларга нисбатан Туркия Жумҳурияти ҳам  # G 87 / 89  kod Zulmü қўлламоқда.

* Диний “жиноят” содир қилганларга нисбатан оғир ва қаттиқ қийноқлар қўлланмоқда, яъни масалан, диний масалаларга кўра, қамоққа олинганлар таёқлар остида азоблаб эзилмоқда, уларнинг ирсига тегинилмоқда, таналари оловда ёқилиб, қайноқ сувга ташлаш воситасида қийнаб ўлдирилмоқдалар.

* Ўзбекистонда соқол қўйиш эрки ҳам йўқ ва соқол қўйиш ҳам жиноят турига киритилгандир. Кишиларнинг ўз уйларида бўлса-да Қуръони карим ўқишлари ва ўқитишлари тақиқлангандир. Ўсмир  ва ёшларнинг ҳаж қилишларига йўл берилмаяпти, кўчаларда Ислом дини ҳақида сўзлашиш, исломий қиёфатда юриш ва уларни сотиш билан шуғулланиш ман қилингандир. Мактабларда ҳатто ўғил болалар ҳам дин дарслари олишлари тақиқлангандир.

* Мамлакат ташқарисида диний билим олганлар учун Ўзбекистонда имомлик қилиш тақиқланган иш фаолиятидир.

* Барча инонч эгалари-динга эътиқод қиладиганлар, айниқса мусулмонлар одамзоти хаёлига ҳам келмайдиган ноҳақликларга, тақиқларга дучор қилинаяпти. Хусусий иш жойларида намоз қилган, иш жойида жойнамоз ёки Қуръони карим сақлаган  кишиларнинг молу мулки давлат тарафидан мусодара қилиниб ўзлари қамоққа олинмоқда ва улар ўз молу мулкларини қутқариш уёқда турсин, жонларини қутқара олганларига шукр қилмоқдалар. Ўзбекистонда қамоқхоналар баъзи қисмларнинг даромад уйига айлантирилгани каби бузуқликларни кўриш мумкин.

* Ўзбекистон ва Тожикистонда сиёсий эркинлик каби тушунчалар батамом тугатилган дейишга тўла асослар бор.

* Бу мамлакатларда эркин сайловлар тушунчаси истеъмолдан чиқарилгандир. Масалан, Ўзбекистонда 25 йилдан буён Каримовнинг якка ҳокимияти зўрлик – куч билан ушлаб турилмоқда.

* Тожикистон ва умуман Туркистон ўлкаларининг барчасида Ўзбекистондаги сингари зулм ва вазият сақланиб турибди.

* Парламентга мутлақо сохта сайловлар ўтказилаяпти, яъни парламент депутатлари шахсан Каримовнинг махсус рўйхатига кўра танланмоқда.

* Маҳаллий амалдору мансабдорларнинг барча табақаси Каримовнинг шахсий хизматкорларига айлантирилгандир.

* Мухолиф сиёсий партия ва ҳаракатлар фаолиятлари бутунлай тўхтатиб қўйилган ва уларнинг раҳбарларига мамлакатдан қочишдан бошқа имкон қолдирилмагандир. Масалан, Ўзбекистонда ЭРК партияси, БИРЛИК Халқ Ҳаракти, Тожикистонда Ислом уйғониш партияси кабиларни мисол кўрсатса бўлади.

* Ўзбекисонда шу кунларда 20 мингдан кўпроқ киши қамоқларда сақланаётир дейилади. Бу рақам ҳар ҳолда тўғридир. Қамоқдагиларнинг барчаси, диний “жиноятлар” билан айбланганларга қўлланилаётган қийноқларга маҳкум қилинмоқдалар.

* Ўзбекистон ваТожикистонда мухолиф фикр билдириш, давлат бошқарув органларини танқид этиш мумкин бўлмаган бир соҳадир. Бу мамлакатларда шундай бирор бир мухолиф фикр билдиришга журъат этган киши топилса, дарҳол у “халқ душмани” эълон қилинмоқда. Мухолиф фикрга эга бўлган кишилар мамлакатдан қочишга мажбур бўлмоқдалар. Улар ҳам бутун дунё бўйлаб Каримов агентлари тарафидан кузатилмоқда, кўпгина ҳолларда уларнинг жонларига суиқасд уюштирилмоқда.

* Ўзбекистонда И.Каримов, Тожикистонда Эмонали Раҳмонов ҳукумат бошига келганларидан бошлаб, фикр ва матбуот ҳурриятига мустаҳкам тўсиқлар қўйилди. Бу соҳада советлар даври цензурасидан маҳкамироқ, ҳатто мутлақ цензура ўрнатилгандир. Китоб ёзишлар назорат остига олинган. Эркин нашриёт ҳеч бир шаклда фаолият кўрсата олмайдиган муҳит вужудга келтирилгандир.

* Шундай қилиб, матбуот мутлақо эркин эмасдир. Газеталар, радио-телевизион эшиттиришларининг барчаси давлатга, яъни Каримовга оиддир. Демак, матбуот фақат режимга-Каримов режимига хизмат қилмоқда. Мухолиф радио-телевизион эшиттиришларига ва фикрларга ҳеч бир шаклда имкон берилмаяпти.

* Ўзбекистонда ҳеч бир қисм-гуруҳ, жамоат, яъни ишчи, ҳунарманд, зиёли, талаба хотин – қиз, эркак, қария ва ёшлар ўз ҳақ-ҳуқуқига эга эмаслар. Қисқаси бу мамлакатда ҳеч ким ҳақу ҳуқуқларини талаб қила олмайди. Уларнинг барчаси Каримов ва унинг жиноятида шерикларининг истаган “ҳуқуқ”ларга бўйсунишга мажбур қилинганлар.

* Ўзбекистон бугун ҳеч бир соҳада ишончли бўлмаган бир ўлкага айлантирилгандир. Бу мамлакатда полиция ва прокурор истаган кишини, истаган жиноят билан айблай олади ва истаганига исталган жинои иш даъвосини очиши мумкин. Кимни истасалар, ўшанинг машинасига, уйига қурол ва норкотик моддалар ташлаб қўйиб, уни қурол сақлашда, норкотик савдоси билан шуғулланишда жиноятчи кўрсатишлари бемалол мумкиндир.

* Маҳкама(суд)лар тамоман амалдорларнинг, яъни Каримовнинг контролида бўлиб, улар Каримов ва унинг мансабдорларининг истагига кўра ҳукм чиқармоқдалар. Одил тергов ва ҳимоя ҳақи каби бир нарса йўқдир. Маҳкамага чиқарилган кишининг албатта жиноятчи эканлигига доир аввалдан тайёрланган материал мавжуддир. Маҳкама жараёнининг вазифаси эса, маҳкамага чиқарилган кишининг айбдор ёки айбсиз бўлишини аниқлаш эмас, балки олдиндан унга нисбатан чиқарилган ҳукмни ўқиб беришдан иборатдир. Каримов Ўзбекистонида ҳеч ким маҳкама жараёнида айбсиз топилиш ва қамоқдан озод этилиш имконига эга эмас ва шундай бўлиши ҳам мумкин эмас.

* Каримов Ўзбекистонида ҳуқуқ ва адолат, фақатгина қоғозларда ва ҳукуматни, Каримовни пропаганда, тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган телевизион эшиттиришларида мавжуддир. Афсуслар бўлсинки, ҳақиқий, ҳаётда эса ҳеч ҳам телеэшиттиришларда кўрсатилаётган Ўзбекистон йўқдир.

* Беш минут давомида битирилаётгаан маҳкама жараёнлари, ҳоким(судя)ларнинг судланувчиларни ва бошқаларни ҳақорат қилишлари билан тамомланмоқдадир.

* Кўпгина судялар, айбланувчилар устидан юқоридан олинган буйруқлар, пора миқдорлари ва ўзларининг кайфу вазиятларига кўра ҳукм чиқаришмоқдалар. Уларнинг ҳукмларида адолат, ҳуқуқ билан алоқаси бўлган ҳеч бир ҳол мутлақо учрамайди. Каримов бошқарувидаги Ўзбекистонда ёш (7 ва ҳатто ундан ҳам кичик  ёшдаги) болаларга тажовуз қилганликда жазоланганлар, ўғрилар ва норкотик сотувчиликда  айбланганлар, оддий жиноятчилар мантиққа сиғмас бир шаклда умумий афв руйхатларига киритилсаларда, диний эътиқоди, сиёсий ва фикр фарқликларидан жазога тортилганлар эса, қамоқ жазо муддатларини тўла ўташга мажбурлар ва баъзи ҳолларда асоссиз, далилсиз у муддатлар узайтирилмоқдадир.

* Каримов “Жувонмарг” сўзини тез-тез тилга олиб туради. Бу сўз Ўзкистонда кўп ишлатиладиган бир сўз бўлиб, “бутун оиланг билан йўқ бўл, узун умр яшама, ёшлингда ўлиб кет” каби маънога ҳам келади. Каримов режими ҳақиқатда ҳам ўзига мухолифларини бутун оиласи билан йўқотиб юборишда, ўлдириб юборишда, узоқ яшатмасликда давом қилаяпти.

* Қисқаси, Каримов бошқаруви бугунгача тарих билмаган янги-янги қийноқ усулларини ижод этишда давом қилмоқда. Исталган киши арзимаган бир сабаб билан жиноятчи ва “ракционер” эълон қилиниши, бутун оиласи билан биргаликда оммавий жавобгарликка тортилиши мумкин. Энг озида уйдурма жиноят тақилган бечоранинг яқинлари турли хил тазйиқларга дучор қилиниши, яъни улар ишларидан ажраб  қолишлари, уларга умумий жамоат жойларидан фойдалинишга имкон берилмаслиги мумкин. Ҳатто баъзи ҳолларда маҳкумларнинг кўз олдида уларнинг қизларига, хотинларига тажовуз уюштирилмоқда. Маҳкумларнинг қийноқлар жараёнида ўлишлари содир бўлиб турмоқда. Каримов ҳукумати тарафидан тайинланган докторлар уларнинг ўлимларини сохта диогнозлар билан хужжатлаштирмоқдалар.

* Баъзи маҳкумлар сочи, соқоли ва бошқа жинсий органларидан осиб қўйилиб ёқиб юборилмоқда. Маҳкумларга тажовуз, уларни жазолантиришнинг алоҳида бир тури шаклига келтирилгандир. Каримовчилар “ижод” қилган булардан бошқа яна бир қийноқ усули эса, маҳкумлар хлор тўлдирилган идишларга мажбурий ўтиртирилади. Бу усул билан каримовчи жаллодлар маҳкумларни жинсий органларидан маҳрум қилмоқдалар.

* Ҳомиладор, ҳатто туғиш куни жуда яқин бўлган хотинлар ҳам қамоққа ташланмоқдадир. Ўзбекистон қамоқхоналарида ҳомиладор аёлларга ҳам бошқаларга қилинган муомалалар қилинмоқда. Ҳатто улар махсус уколлар воситасида туғмайдиган ҳолга келтирилмоқда лар.

* Баъзи маҳкумлар эса, сирли бир шаклда йўқолиб қолишмоқдалар. Улар ҳақида  қамоқхонадан чиқди каби сохта ҳужжатлар тарқатилмоқда. Аслида эса у маҳкумлар ҳаётда йўқдирлар, ҳатто уларнинг жасадларини ҳам топиш мумкин бўлмаяпти.

* Хотин-қизларми, болаларми ва қарияларми Ўзбекистонда ҳеч ким ўз ҳақ ҳуқуқларига эга эмаслар.

* Ўзбекистонда ишсизлик мисли кўрилмаган юксак даражадир. Мамлакатда пора бермасдан иш топиш, ишга жойлашиш мумкин бўлмаган ҳолдир. Шу сабаб, Ўзбекистон ватандошларидан кўпчилиги бошқа мамлакатларга иш излаб кетишга мажбур бўлишмоқдалар.

* Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаёт энг хунук, энг қоронғилик даврини яшамоқда. Катта шаҳарларда учта кишининг ҳам биргаликда ҳатто тасодифан йиғилиб қолишлари ҳам тақиқлангандир. Борди-ю бирон тасодиф билан ўшандай йиғилиш содир бўлса, дарҳол полиция уларни тарқатиб юбормоқда.

* Ўзбекистонда ҳар бир полиция ходими учун ҳар ойда маълум сонда жиноятчи тутиш зарурий нормаси ўрнатилгандир. Бу норманинг албатта бажарилиши ҳукумат тарафидан мажбурий қилиб қўйилгандир. Бундай норма бажариш бўйича қамоққа олинган маҳкум бечораларга одатда Ўзбекистон жазо кодексининг 159-моддаси қўлланилади.

* Ўзбекистонда хусусий мулкчилик каби бир тушунча мавжуд эмас, иқтисоднинг барча тармоқлари давлат, яъни шахсан Каримовнинг ўз назорати остидадир. Ўзбекистонда  Хусусий иш юритишларга, тижоратга ижозат берилмайди. Баъзи бир мансабдорларга мансуб кишиларга ижозат берилган ҳолларда улар қаттиқ назорат остида тутиладилар. Ўзларини озроқ бўлса-да мустақил ҳис қила бошлаган тижжорларнинг молу мулки, корхоналари мусодара қилиниб ўзлари қамоққа ташланади. Натижада улар жонларини қутқариш вас-васасига тушиб қоладилар ва шундай қила олсалар ўзларини бахтиёр ҳисоблайдилар.

* Ўзбекистонда мавжуд мансабдорлар пора олишни турмуш-ҳаёт тарзининг, яъни кун кечиришнинг асосига айлантириб олишганлардир. Бу мамлакатда Президентдан бошлаб қишлоқ ўқитувчиларига қадар пора олиш ва бериш одатга айланган бир ҳолатдир. Бир қанча ҳолларда ҳукумат маъмурларига жуда оз миқдорда маош белгилаб қўйилиши ҳам уларни пора олишдан бошқа яшаш йўллари қолмаган вазиятга тушириб қўймоқда. Унинг устига ўша маошларни нақд пулга айлантириш ҳам қийинлаштириб қўйилгандир. Маошлар хизматчиларга кўпинча пул шаклида эмас, балки мол-материал шаклида берилаяпти. Масалан, университет домласига унинг маоши фалонча жўжалар миқдорида тўланиши мумкин.

* Ўзбекистонда 20 йилдан кўпроқ замонлик Каримов ҳукмронлиги давомида мамлакатнинг бюджети бирор марта ҳам эълон қилинмади. Оқибатда давлат бюджетининг нималар учун харжлангани аниқ бўлмай келаяпти.

* Ўзбекистон жуда мўл табиий бойликларга эга мамлакатдир. Ўзбекистонда кўп миқдорда олтин, табиий газ, нефт ва бошқа рангли металлар қазиб олинади ва бошқа мамлакатларга сотилади. Шунингдек, Ўзбекистон буюк миқдорда дунёга пахта сотади. Буларга қарамасдан мамлакатда иқтисод банкрот вазиятига тушиб қолгандир.

* Давлат  даромати асосан Диктатор Каримов, унинг оиласи ва ҳукумат мансабдорлари орасида бўлиниб олинмоқдадир. Масалан, Каримовнинг катта қизи Гулнора Швеция мамлакатининг энг бадавлатларидан бири бўлиб рўйхатга киритилгандир. Ҳозирлар, Гулгоранинг пул тўплашдаги ноқонуний фаолиятлари устидан тергов кетмоқда …. Каримовнинг иккинчи қизи Лола ҳам жаҳонда энг бадавлатлардан биридир. Унинг хотини ва болдизи Ўзбекистонда жуда катта мулкка эга бўлиб олишганлар.

*Ўзбекистонда бозор соҳиблари ҳам пул йиға олиш имконларига эга эмаслар. Улар барча пулларини банкларга қўйишга мажбур этилганлар;  зарурий ва шахсий савдо-сотиқ ишлари учун эса, банк картлари ишлатишга мажбур этиб қўйилганлар. Бу йўл билан кишилар доимо назоратда тутиладиган қулларга айлантирилганлардир.

* Шундай қилиб, Ўзбекистон бугун ватандошларнинг нони билан ўйнаганларнинг қўлида қолмоқда.

* Ўзбекистон ватандошлари ҳукумат мансабдорлари тарафидан турли хил баҳоналар билан жарима тўлашга мажбур қилинмоқда. Масалан, улар уйларининг олдини тоза тутмаганликлари учун ҳам жарима тўлишга мажбур қолишмоқдалар. Бу каби кулгили усуллар, ватандошларни далат(режим) мансабдорларига пора бермасдан бошқа яшаш йўллари қолмайдиган вазиятга тушириб қўймоқда.

* Давлат мансабдорлари халққа ва маҳалий вақфларга қарашли бўлган мозорлар ва шуларга ўхшаш жойлардан пора ололмаётганликлари сабабли Ўзбекистонда янги бир  қонун чиқарилиб, бу қонунга кўра ўша ерлар маҳаллий ҳокимлар тасарруфига олиб бериладиган бўлди. Шунга ўхшаш дунёда учрамайдиган усуллар билан Ўзбекистон давлат идораси бугун мамлакатда пора ололмайдиган ҳеч бир жой қолдирмаслик йўлида тинмасдан ишлаб турибди.

*  Ўзбекистонда камбағалчилик шу даражага етдики, ҳатто аёллар ҳам кун кечириш учун мардикор бозорларига чиқишга мажбур қолмоқдалар. Бу ҳолат советлар даврида, ҳатто Иккинчи Жаҳон уруши замонида ҳам кўрилмаган эди. Иш топа олмаган юз мингларча хотин-қизлар бузуқ йўлларга кириб кетишга мажбур бўлмоқдалар. Улар Россия, Корея, Туркия ва Дубаи каби мамлакатларга фоҳишалик қилдириш мақсадида мажбур олиб кетилаяпти ёки сотилаяпти, яъни улар ҳам қул сифатида ҳамда уларнинг баданлари сотилмоқда.

* Ўзбекистон кўп миқдорда пахта ҳосили етиштирадиган мамлакат бўлгани учун меҳнат ёшига тўлмаган кичик болалар ҳам пахта далаларида оғир меҳнатга жалб қилиниб, қуллар каби мажбурий  ишлатилмоқда. Шундай қилиниб кишилар, айниқса ёшлар ҳукумат мансабдорларининг қўл остида оммавий тутиб турилмоқда, уларнинг кучу қувватлари мажбурий қўл меҳнатига сарф қилинмоқда ва шу йўл билан уларнинг режимга бирор шаклда қарши тура  олиш  фаолиятларига тўсиқлар қўйилмоқда. 7-дан 70 ёшгача бўлган минглаб кишилар мажбурий пахта далаларида ишлатилиши ва у далаларга кимёвий ўғитлар қўлланишидан заҳарланиб касалланиш ва ўлишлар содир бўлмоқдадир. Пахта далаларида ойлаб меҳнат қилишга мажбур қолаётганликлари оқибатида ёшлар ва болалар мактабда ўқиш ва тарбия олиш ҳақларидан ҳам маҳрум қолишмоқдалар.

*  Ўзбекистонда мактабларнинг барча турлари давлат тасарруфидадир. Лицейлар, ўрта ва олий мактаблар ва университетларнинг ҳеч бирида пора берилмасдан таълим олишни давом қилдиришнинг мутлақо имкони йўқдир.

* Пахта йиғим-терими ойлари(снетябр-ноябр, баъзи йиллари янги йилга қадар)да бошланғич мактаблар ўқувчиларидан бошлаб унивеситетлар талабаларигача барча ўқувчилар деярли текинга пахта далаларида оғир меҳнатга мажбур қилинади.

* Ўзбекистон, гўдаклар – болалар озиғини ҳам тортиб олувчи инсофсизлар тарафидан бошқарилаётган бир ўлкадир.

* Ўзбекистонда Каримов ва унинг гумашталари истаганларида турли хил баҳоналар билан фитналар, иғволар уюштирилиши мумкин ва шу сабаб билан режим истамаган жуда кўп гуноҳсиз кишилар қамоққа олинишлари мумкин. Одатда қамоққа олинган кишиларнинг анчагинаси ўлдириб юборилади. Маҳкумлар, уларга тўнкалган уйдурма жиноятларни тан олишга мажбур қилинадилар; Ўзбекистонда жиноятни исбот қилиш каби тергов амалиёти ёки суд муҳакамаси мавжуд эмас.

* Сиёсий мухолифларга, диний эътиқодларига риоя қилиб, ибодатларини адо этадиганларга ва расмий сиёсатдан фарқли фикру ғоя эгаларига исталган шаклда уйдурма: тажовуз, ўғирлик, порахўрлик ва бошқа шу каби  жиноятлар, туҳматлар уюштирилади. Оқибатда бундай вазиятга туширилган бечора кишилар иззат –ҳурмати туширилиб, омма орасида обрўсизланишга мажбур қилинади.

* Ўзбекистон маҳкама(суд)ларида маҳкумларга кўпинча ҳимояланиш ҳақи берилмайди.

* Терговларда туҳмат қилинган жиноятнинг туҳматлиги исбот қилиниши ўрнига, жиноятда гумон қилинган кишининг ўзи жиноят содир қилмаганлигини исботлаш зарурлиги асос олинмоқдадир.

* Терговчилар, прокурорлар жиноятда гумон қилинганлар ва уларнинг ҳимоячилари устидан кулишлари ва уларни калака қилишлари каби ҳоллари жуда кўп учраб туради. Чунки тергов ёки маҳкама қилинаётган бечораларга ҳукмлар олдиндан белгилаб қўйилган бўлади. Ўзюекстонда тергов ва маҳкама ҳақиқатнинг юзага чиқиши учун эмас, балки туҳматларни машҳурлаштириш, кўргазма учун ўтказилмоқдадир.

* Қамоққа олинганларнинг оилаларига уларнинг оқибатлари ҳақида ҳеч бир хабар берилмаяпти. Ҳатто маҳкумнинг ўзига хабар қилинмасдан у бечора устидан ўлим ҳукуми чиқарилмоқда ва ўлдириб юборилмоқдадир.

* Ўзбекистонда яна бир даҳшат, дунё тарихи кўрмаган бир хунук амалиёт ишга туширилгандир. Масалан, ўлимга ҳукм қилинган маҳкумни ўлдириш учун сарф қилинган милтиқ ўқларининг пул қиймати маҳкумнинг оиласидан ўнтириб олинмоқдадир.

* Ўзбекистонда мингларча Исломий илм соҳиблари қамоққа ташлангандир. Масалан, 2016 йилнинг ҳисобига кўра, Ўзбекистонда тахминан 17 мингдан 20 минггача сиёсий ва диний маҳкумлар мавжуддир.

* Мамлакатда сиёсий мухолифатнинг фаолиятлари батамом тўхтатилган, тугатилгандир.

* Матбуот бутунлай давлат назоратида бўлганлиги сабабли Ўзбекистонда ҳеч бир нашр цензурадан ўтказилмасдан амалга ошмамоқдадир.

* Ўзбекистон тўла бир полиция давлатига айлантирилгандир. Масалан, Ўзбекистондаги шаҳарларнинг барча кўчалари бошларида ва сўнггида биттадан полиция ходими доим навбатчилик қилади. Шаҳар ичида белгиланган жойларда ва шаҳарлараро йўлларда жуда кўп назорат нуқталар ташкил этилган.

* Ўзбекистонда Шимолий Корея бошқарув моделига ўхшаб кетадиган бир бошқарув  модели амал қилмоқда.

* Давлат бошқаруви фақатгина сиёсий ҳаётдан иборат эмасдир, албатта. Давлат бошқаруви, жамиятнинг бутун табақаларини, яъни барча оммавий ҳаёт турларини – диний, тижорий ва бошқа хил турмуший унсурларни уйғунлаштиришдан ва уларни бир йўналишга – мамлакат фаровонлигига бошқаришдан ҳам иборатдир. Ўзбекистонда эса, Каримов режимига итоат эттиришдан иборат ягона сиёсий қараш, кишиларнинг ақлларига, виждонлари ичига чуқур жойлаштиришга ҳаракат қилинмоқда ва ана шундай қилиш давлат сиёсати, сиёсат шаклида тарғиб қилинмоқда.

* Ҳали бугунга қадар Ўзбекистонда ер, яъни деҳқончилик далалари давлатники бўлиб қолмоқда, Жумладан Ўзбекистонда чигит экилаётган далалар ҳам давлатники – Каримовникидир. У далаларда етиштиралаётган пахта қишлоқларда яшашаётган аҳоли тарафидан етиштирилаяпти. Ўзбекистон аҳолисининг 60% кўпроғи ўша далаларда ишлаб кун кўришга мажбур қолмоқда. Пахта даласида ишлаётган ишчининг ўртача ойлик иш ҳақи, айтиш ҳам уят бўладиган 2(икки) долларга баъзур боради. Бундай оғир ва деярли ҳақ тўланмаётган меҳнатдан узоқроққа кетишни истаганлар, зарурий ҳужжатларни олишлари учун катта миқдорда пора беришлари зарур бўлаяпти. Ўзбекистон қишлоқларида яшашётганларнинг бундай миқдордаги пораларни тўплаш имконлари бўлмаганлигидан, улар пахта далаларида қул каби ишлашга мажбур бўлиб, қашшоқ ҳаёт кечиришга мажбур қолишмоқдалар.

*  Ўзбекистон, болалар ўлими кўрсаткичи бўйича юқори ўринларнинг бирини эгаллайди. Шунга қарамасдан, Каримов ҳукумати болалар ўлимини камайтириш масаласида бугунга адар ҳеч бир жўяли тадбир олмади ва олмаяпти.

* Давлат мансабдорлари шерик бўлган катта фирмаларнинг монополиясини ҳимоя қилиш мақсадида истаганлари вақтда бозорлар ёпилиб қўйилиши оқибатида халқ оммаси янада қашшоқлаштирилмоқда. Тижоратда ва бошқа савдо сотиқ ишларида монополиялашиш илгариламоқда.

* Ўзбекистон бир мусулмон мамлакати бўлишига қарамасдан ҳали ҳам баъзи бир ирқий камситишлар мавжуддир.

* Ўзбекистон, бугун фақатгина соқол узайтириш, террорист тамғасини олиш ва террорист жазосига маҳкум қилинишга асос бўладиган вазиятга келтирилгандир. Ўзбекистон қамоқхоналарининг қийноқ хоналарида керак бўлганида исталган жиноят “эътироф” эттирилмоқдадир.

* Ўзбекистонда катта масжитларнинг жуда кўпчилиги ёпиб қўйилган. Очиқ бўлганлари ҳам тўла давлат назоратида ишлайди. Уларда давлат тарафидан кўрсатилган ваъзлар жамоатга ўқиб эшиттирилмоқдадир.

* Уйларда Қуръони карим ва бошқа диний китоблар сақлаш, уй эгаларининг қамоққа олиниши ва қийноқларга солинишлари учун асос бўлмоқдадир. Кишилар ўз уйларида ҳам беш вақт намозларини ўқиш имконларига эга эмаслар, ҳатто уйларда ҳам беш вақт намоз ўқиш тақиқлангандир.

* Қамоққа олиниши исталган кишиларнинг уйларига, ишхоналарига ва машиналарига норкотик, қонунга зид ташкилотларнинг ҳужжатлари ва бошқа шу каби нарсалар ташлаб қўйилмоқда ва замони келганида улар ушланиб қамоққа ташланмоқда, қийноқларга дучор қилинмоқда. Улар ўлимга ҳукм қилинмасалар ҳам узоқ йиллар қамоқда тутиб турилмоқда ва жазо муддати битиш арафасида ўлдирилиб, ўз ажали билан ўлди этиб ҳужжатлаштирилмоқдадир. Бундай ҳолларнинг ҳақиқий сабабини  текширишни талаб қилишга ҳеч ким жасорат кўрсата олмайди.

* Ўзбекистонда бугун эркакларнинг бешдан бири бирон бир, асосан уйдурма сабаб билан қамоқда тутилмоқдадирлар.

* Бугун Ўзбекистонда кишилар, ҳеч асосга боғланмаган, мантиқсиз, маъносиз уйдурилган туҳматларга суяниб маҳкум этилмоқда ва ҳатто ўлдириб юборилмоқдалар. Кўп ҳолларда бир хил жиноятлар такрор-такрор кун тартибига келтирилмоқда, ҳар сафарида фарқли-фарқли кишилар бу жиноятда айбланиб маҳкум этилмоқдалар.

* Ўзбекистон жазо системасида жиноятда гумон қилинганнинг жиноятчи ҳисобланиб жазога тортилиши юзда-юз аниқдир. Бирон сабаб билан ушланган кишида адл тергов қилиниш имкони мутлақо йўқдир ва унинг айбини тан олиши(бу тан олдириш қандай усулда содир бўлган бўлса ҳам) маҳкама учун етарли ҳисобланмоқдадир.

* Бирон воқеада қатнашганларнинг оила аъзолари ва яқинлари ҳам у билан бирга жазога тортилмоқда; энг озида улар ишидан ҳайдалишмоқдадирлар.

* Маҳкама жараёнларида бўлаётган сўзлашувларнинг, савол жавобларнинг ҳеч бири қаид қилинмаяпти. Яъни маҳкама жараёни ҳеч бир шаклда қайд қилинмаётир.

* Ўзбекистонда хусусий ширкатлар, ишхоналар жуда оз сонда мажуд бўлиб, борлари ҳам ҳеч бир сабабга асосланмасдан давлат полицияси ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари тарафидан давомли босқинларга учраб туради. Пул билан боғли ишлар эса, қаттиқ назорат остида тутилмоқдадир. 500 доллардан кўпроқ пул билан амалга оширилган ишлар қуролли молия ходимлари томонидан назорат қилиниб, пул соҳиблари сўроқларга тутилмоқдалар. Эркин тадбиркорлик ишларига турли хил тўсиқлар қўйилгандир. Чет эллик ётирим(инвестиция қилув)чиларга ҳам ҳужумлар уюштирилиб, уларнинг ширкатлари мусодара қилиниб турмоқда.

* Ўзбекистонда Каримов ҳукмронлиги замони ичида ўтказилган жиноят терговларининг ҳеч бири жиноятда гумон қилинган кишининг озод бўлиши билан натижаланмади. Ҳатто бу замон ичида бирорта бўлса-да маҳкама ҳукмининг бузилиш ҳоллари ҳам кузатилмагандир.

* Янгидан таъмир этилган эски тарихий масжитлар ибодатга очилмай қулфли тутилмоқда ва фақат чет эллик мусулмон бўлмаган туристларга сайр учун очилмоқдадир.

* Соғлом маҳкумлар,  қамоқҳонанинг сил ва бошқа хил юқумли касаллар, сақладиган қисмларига атайлаб қўшиб қўйилмоқда. Мухолиф маҳкумларга эса ҳукумат тарафидан сил касалиги микроби қўшилган махсус уколлар қилинмоқда.

* Пахта терими мавсумида мамлакатнинг барча ўқувчи ва талабалари, мактаб ўқитувчилари ва университет домлалари, касалхоналарнинг докторлари, ҳаширалари, ҳатто юра оладиган касаллар ҳам пахта далаларида пахта теришга мажбур этилмоқдалар. Бу ҳол, бир қанча ўлимларга сабаб бўлиб турибди.

* Хастахонада, иш жойларида, пахта терим далаларида ўлганлар учун берилаётган доктор маълумотномалари ҳақиқатни ифодаламайди. Уларда ҳукумат тарафидан исталган ва уйдурилган диогнозлар кўрсатилмоқдадирлар.

* Терговчилар ва прокурорлар тарафидан жиноятда гумон қилинганлар ўлдириб юборишлари билан қўрқитилаяптилар.

* Ўзбекистонда Каримов ҳукумати узоқ йиллардан буён норкотик савдоси билан шуғулланади. Афғонистонда етиштирилган афюн маҳсулотлари Ғарбга Каримов ҳукумати воситасида еказилмоқда. Бу ишга Америкалилар кўз юмиб келмоқдалар.

* Мухолифларни қўрқитиш мақсадида уларга айблар уйдурмалари учун ҳар хил бомба портлатишлар, жонига қасд қилиш сингари ҳодисаларни Ўзбекистон ҳукумати махсус ташкиллаштирмоқда. Кўпгина маъсум кишилар жонига қасд қилиш ҳодисаларида қўлланмоқда. Бу махсус ташкил этилган ҳодисалардан сўнгра оммавий қамашлар амалга оширилмоқда ва кўпинча қамалганлар ўлдириб юборилмоқдалар. Каримовнинг ходимлари масалан, Туркиядаги ўзбек муҳожирларини агентликда айблайдилар.

* Ушлаш, қамоққа олишлар кампаниялари, баъзан бойлардан, унумли ишлаётган ширкат бошлиқларидан пул ўндириш мақсадида ҳам ташкил қилинмоқда. Бундай кишилар одатда катта миқдорда пора ҳисобига озод қилинмоқда.

* Ўзбекистонда ҳар қандай бир мухолиф ҳаракат, кўча чиқиши, ҳатто кичик-кичик пикетлар ҳам узоқ муддат қамоқ ёки ҳатто ўлим жазосига лойиқ жиноят ҳисобланмоқда.

* Ана шундай Ўзбекистонда зулм ўлчавсиз давом этмоқда. Бундай оғир машақатли зулмларга қарши тура олмаган ва чидай олмаган Ўзбекистон халқи, дунё бўйлаб ҳижрат қилишмоқдалар. Уларнинг бир қисми Туркияга ҳам келаяптилар.

Афсуслар ила таъкидлаймизки, Ўзбекистондаги каби зулм Туркистоннинг барча ўлкаларида у ёки бу кўринишда мавжуд қолмоқдадир.

Шуни яна таъкидлаймизки, Туркияда бўлсин ёки бошқа ўлкаларда бўлсин мазлум ўзбеклар билан биргаликда бутун Туркистон ва Кавказ халқлари , жуда кўп хил ва аччиқ қийинчилилклар ичида фақиру қашшоқликда ишлаб, яшамоқдалар. Ҳаётда қола олишлари учун бирор иш топишга ўта қийналаётган бу кишилар, инсон иззат нафсига, шарафига ярашмаган муомалаларга дуч келишмоқдалар.

Бу маънода Туркияда ҳам ўзбек ва бошқа туркистонли, кавказли муҳожирларга тегишли баъзи муаммолар бордир. Бу муаммоларнинг асосийлари, ишсизлик, таълим-тарбия (мактаб), соғлик, ўтирма изни, ватандошлик олиш ва муҳожир мақоми ва муҳожирларнинг орқага қайтариб юборишлари масалаларидир. Туркистонли муҳожирлар Туркияда иш топишда жуда кўп қийинчиликларга дуч келишаяптилар ва иш топсалар ҳам у иш жойларида соғликлари ҳимояси ҳисобга олинмаган шартларда ишлашга мажбур қолмоқдалар. Болаларини мактабларга юборишда, уларга даврий таълим-тарбия беришда имконсизлилкларга учрамоқда.

Туркия ватандошлигига қабул қилинмаган Туркистонли муҳожирларнинг иқамотсиз олти ойгача қолишларига ва мусофир(меҳмон) мақоми берилиши каби масалалар ҳам ҳал этилмаяпти. Унинг устига улар,   G10, G89 ва G87  код зулмига кўра, мамлакатдан чиқариб юборилмоқдалар. Баъзи ҳолларда Туркистондан келишган муҳожирларнинг мамлакатларида ўлимга ҳукм қилинишлари, узоқ муддатли оғир қамоқ жазосига маҳкум этилишлари аниқ бўлишига қарамасдан улар мамлакатига қайтариб юборилмоқдалар. Уларнинг қайтариб юборилишида улар қочишган ўлкаларнинг туҳматлари, қўйишган уйдирма жиноятлари асос олинмоқдадир. G10, G89 кодли мазлумлик ҳолига тушмаслик учун иқомат олишга бора олмаяптилар ва муҳожир болалари мактабларда ўқий олмаяптилар.

Биз қуйида имзо чекаётганлар, бутун Туркистонлилар, яъни ўзбекистонли, Тожикистонли, қирғиз, қозоғистонли, Татар, қирим, доғистонли, чеченистонли муҳожирлар билан биргаликда Туркияга келишган бошқа барча муҳожирларга Туркия давлатининг қучоқ очишини истаймиз. Шунинг учун Туркия ҳукуматидан тубандаги каби тадбирларнинг амалга оширилишига жиддий диққат этилишини сўраймиз.

1. Туркистонли муҳожирларнинг Туркияда яшаш ва уларнинг ҳимояланиш ҳақлари Туркия давлати тарафидан кузатилишини сўраймиз.

2. Туркисонли муҳожирларнинг ишсизлик муаммолари ҳал этилиб, Туркияда меҳнат қилиш ҳақлари қонунан тан олиниши лозим.  Уларни арзон меҳнат қилувчилар сафига тушириб қўйиш каби камситишларга чек қўйилиши ва бошпана-яшаш жойлари олиш имконлари бўлиши керак

3. Туркистонли муҳожирларнинг соғлик масалалари ҳам Туркия давлати ҳимоясига олинадиган зарурий ишлардан бири ҳисобланиши лозим.

4. Жаҳон Болалар ҳақлари аҳдлашмасига мувофиқ туркистонли муҳожирларнинг болаларига таълим-тарбия олиш имкониятлари туғдирилиши керак.

5. Туркистонли муҳожирларнинг асоссиз ва гуноҳсиз ўлимга ёки узоқ муддатга оғир қамоқ жазосига маҳкум этилишлари аниқ бўлган ўз ўлкаларига қайтариб юборилиши Инсониятга қарши жиноят қилишдир. Туркияда бунга ўхшаш ишларнинг содир бўлишига  чек қўйилиши зарур.

6. Туркистонли муҳожирлар қолишга мажбур бўлаётган ўлкаларда уларнинг  ҳақу ҳуқуқи ҳимоя қилиниши ва улар маъруз қолишаётган зулмларнинг олдини олиш учун Халқаро ташкилотларнинг жиддий ҳаракатга киришишлари шарт бўлмоқда. Андижон фожиасининг асосий жиноятчиси Каримов албатта UCM да маҳкамага тортилиши лозим.

7. Туркистон минтақасидан ҳижрат қилишга мажбур қолганлар ва Туркия КЎЧ идорасининг Қайтариб Юбориш Марказларида вақтинча ушлаб турилган мусофир қочоқлар, у марказлардан дарҳол чиқарилиши ва уларга ўтириш изни берилиши зарур ва шарт.

Туркистонли, Кавказли, Болқанли, ЎртаШарқли ва бошқа барча муҳожирлар қардошларимиз, таъсис этувчиларнинг асиллари улардир, Туркия эса МУҲОЖИРИСТОНдир.

Тайёрлаганлар: Одам Чевик, Туркистон Бирлиги ва Халқаро Адолат Плотформи жамиятларининг раиси; 

Алибой Йўляхши, проф., Ўзбеклар Бирлиги жамиятининг раиси.

Декларацияни қабул қилишда қатнашган жамиятлар:

Туркистон Бирлиги

Ўзбеклар Бирлиги

Муҳожирлар Бирлиги

Татарлар Бирлиги

МоВароЮнНаҳр

АдолатПлотформи

Дунё Болалар Ҳақлари

ЎзгурЎзбекистон,

ЎзгурТожикистон,

ШифоПлотформи,

ИЙИЛИК алқаро Инсон ҳақлари жамияти

Қуртулуш Қуръонда

ҚуръонУйи.

Алрес: www.TurkistanBirligi.org www.AdaletPlatformu.com www.TURKiSTAN.org.TR www.iYi.org.TR  istanbul Fatih, Atikali, Fevzipaşa Cad. No.126/2

Телефонлар: +90 850 470 2188  +90 212 98 305 98   +905322033274 

ЙИҒИЛИШ ТАКЛИФНОМАСИ: 

Таклифнома

 

 

 

 

 

 

V Бўлим: Ўзбекистондаги қийноқлар ҳақида …

 V бўлимнинг мундаражасси:

Ўзбекистондаги қийноқлар ҳақида … – 153.

1. Мен нега уялай? 

Хурматли Алишер Озодович! – 155.

2. Бугунги Ўзбекистон. “Қийноклар феномени” – 159.

Тарихий параллель ёки ўзбек тугунини қандай ечиш мумкин? – 173.

3. Мустақиллик, Озодлик, Ҳуррият, Фаровон Турмуш – 177.

4. ЖАСЛИҚ қамоқхонаси қандай мақсадда қурилганди? – 180.

ЎЗБЕКИСТОН ҚАНДАЙ ДАВЛАТ?  – 181.

МАХФИЙ КОНЦЛАГЕРЬ ЖОЙЛАШГАН ҲУДУД -181.

АКМАЛ САИДОВНИНГ МАНТИҚСИЗ ИДДАОСИ – 182.

МАХФИЙ ҚАМОҚХОНА ҚАНЛАЙ ОШКОР БЎЛДИ?   -182.

МАХБУСЛАРНИ УНУТИШ ва ЖИСМОНАН ЙЎҚ ҚИЛИШ – 183.

КАРИМОВНИНГ ТЕРРОРИЗМГА “ҚАРШИ КУРАШ” ПЛАНИ -184.

ҲОЗИРГИ КУНДА УЯ 64/71 да КИМЛАР САҚЛАНМОҚДА? ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ. – 185.

1. Бу бўлимда ватанимизда содир этилган қийноқлар ҳақида сўз юритишни қасд қилганлигимиз сабабли, халқнинг ўша зулмига ачиниш билдирган бир куйинчак ватандошнинг аччиқ ҳақиқатни ифодалаган шеърини келтиришдан бошлашни муносиб ҳисобладим. Ўша шеър, Фейсбук орқали боғланилган milliyburch.com  сайтида эълон қилинганди. Мен уни ватандошнинг бир нидоси атаб, уни         samarqanduz.com>  блогимизда ҳам эълон қилгандим.

Муаллиф дейди:

“Бахтлиман”- деб йиғлаб юрмайман.
Ҳалқим, гар қон йиғлаб турганда. Деб ёзган сатрларимга Маҳмуд ака Йўлдошев шундай изоҳ ёздилар.
“Қон йиғлаган халқ”ни қаерда кўрдингиз?????????, уят эмасми????? Мен ҳам ўз жавобимни ёзиб қолдиришни бурчим деб ҳисобладим:

Мен нега уялай?…Юрсам ҳақ йўлда,
Сохта ёлғонларга ўртоқ бўлмасам.
Халқ ғамин есам, лек, қандайдир қўлда
Ўргатилган, ҳиссиз қўрчоқ бўлмасам.

Мен нега уялай?..Гумроҳлар билан,
Ноҳақлик мулкига қўймасам қадам.
Ўз виждонин сотган суллоҳлар билан
Қинғирлик нонини кўрмасам баҳам.

Мен нега уялай? Ахтариб ёғду,
Ёлғон сўйламоқдан тийсам тилимни.
Бахтиёр кўрмоқни айласам орзу,
Азобдан қон қусиб ётган элимни.

Мен нега уялай?..Қон кечмай, мудом,
Кечсам ҳаловатдан, кечсам роҳатдан.
Сохта шон, нафсимга бўлмасам ғулом,
Буткул ҳазар қилсам ҳаром, офатдан.

Мен нега уялай?..Ўзимни алдаб,
Битмасам салтанат шаънига шеърлар.
Қўрқувдан зулматни улуғлаб, мақтаб,
Титраса уятни билмаган эрлар.

Мен нега уялай?..Ор-номус сотиб,
Гуноҳлар қаърига ботмаган бўлсам.
Гоҳ ўздан, гоҳида сўзимдан тониб,
Ғафлат оғушида ётмаган бўлсам.

Мен нега уялай?..Кўнгил кўзини
Юмиб, эргашмасам сўқир, кўрларга.
Юлмасам халқимнинг ризқу рўзини,
Ё пора бермасам порахўрларга.

Мен нега уялай?..Халқ ютганда қон,
Қалбимни ларзага солса оҳ-зорлар.
Бўғзимдан отилиб чиқса гар фиғон,
“Оғзингни юм!” деса “уяти бор”лар.

Мен нега уялай?..Бошим эгиб жим,
Номардлар қошида гар чўкмасам тиз.
Мен, факат, кўнглимда борини айтдим…
Мени уялтиринг…Уялмасангиз…

Уятсизларда уят нима қилсин! Мана қуйидагиларни ўқибмас, кўриб ҳам у уятсизлар билишганларидан қайтмаслар. Мана кўринг! Ўзбекистондаги зулм ва қийноқларни …:

 Қийноқлар ҳақида аччиқ ҳақиқат …

Бундан олдинги бўлимда келтирилган 5.ТУРКИСТОН ҚОН ОҒЛАМОҚДА ФОРУМ”ининг Истанбул хотира   ДЕКЛАРАЦИЯСИ – да  ҳам таъкидлангани сингари Ўзбекистонда Каримов ҳукмронлиги даври, гуноҳсиз инсонлар, айниқса мусулмонлар устида зулмнинг башарият тарихида учрамаган даҳшатли усулларини қўллаш феномен замони бўлганлиги таъкидланди. Бу бўлимни эса, ана ўша зулм-қийноқлар турлари ва уларни амалга оширувчиларнинг баъзилари ҳақида ҳикоя билан бошлаймиз.

 Ислом Каримов режимига содиқлик билан хизмат қилаётганларга

ОЧИҚ ХАТ:

Равшан Муҳитдинов ва Алишер Шарофутдинов мисоли ҳар бирингизга сабоқ бўлиши керак.

“Бир уядан турли қуш учади” деганларидай Озод Шарофутдинов халқимизнинг буюк адабиётшуносларидан бўлса-да, ул зотнинг ўғли Алишер Шарофутдинов ўзбекнинг жаллоди ва қотили бўлиб етишди. У Ислом Каримов шакллантирган мустабид тузумга аввал Ички ишлар вазирлиги (ИИВ), кейинчалик эса, Бош прокуратура тизимларида содиқ хизмат қилди. Шу кеча-ю кундузда унинг ишдан олинганлиги ҳақида маълумот эълон қилинди. Ўзбекистондаги сиёсий тузум ўзига содиқларни ҳам аямаслигини эътиборга олинса, у қамалиши ҳам мумкин. Мана мисол: Жиззах ва Тошкент вилоятлари прокурори, президентнинг давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаган Равшан Муҳитдинов ҳам бу тузумга содиқлик кўрсатган эди ва … 15 йилга қамалиб кетди.

Алишер Шарофутдинов ИИВда Бош тергов бошқармаси (БТБ)ни бошқарганда беайб мусулмонларни қатағон қилишда ўзини кўрсатди. Мен бу фикримнинг тасдиғини бир муслима аёл мисолида кўрсатмоқчиман. Манзура Абдуллаева Тошкентда содир бўлган 1999 йил 16 февраль портлашларида айбланиб отишга ҳукм қилинган Баҳром Абдуллаевнинг синглиси бўлади. Машъум бу воқеаларнинг асл буюртмачи ва ижрочилари кимлар эканлиги ҳанузгача номаълум бўлиб қолмоқда. Баҳром Абдуллаевга нисбатан чиқарилган ҳукм ижро этилгани ҳақида ҳукумат эълон қилган, бироқ бу – Ўзбекистонда қачон инсонпарвар сиёсий тузум шакллансагина, унинг мазкур портлашларда иштироки бўлганми, йўқми, аниқ бўлиши мумкин.

Манзура сурхондарёлик бўлиб, юзидан нур ёғилиб турган, қордай оппоқ сочли ва соқолли, ёшлари 80 лардан ошган, ислом илмини мукаммал билган муйсафид бир инсоннинг (у киши 2003 йили менинг уйимга Манзура билан бирга келганлар) фарзанди эди. Унинг тўрт нафар фарзанди бўлиб, Тошкентда яшар, ўта камтар мунис бир муслима аёл эди. 2003 йилнинг 25 октябр куни кундузи соат 12-00 да Манзура Абдуллаеванинг хонадонига Алишер Шарофутдиновнинг ходимлари, ЎзР ИИВ тезкор ходимлари Саид-карим, Бахром, Хасан, Алишер ва Сирожлар бостириб киришган. 5 кундан кейин Манзура Абдуллаева ташкилотимизга ёрдам истаб келди. Қуйида унинг хати ва Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Алишер Шарофутдинов номига битилган ОЧИҚ ХАТИни келтирмоқдаман.

ЎзР ИИВ Тергов бошкармаси бошлиғи, милиция полковниги, жаноб А. О. Шарофиддиновга

 ОЧИК ХАТ
Хурматли Алишер Озодович!
Эслашимча, яқиндагина, шу йилнинг 2 сентябр куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари миллий маркази мажлислар залида ўтказилган республика тергов ва бошқа идораларининг амалиётидан кийнокларга барҳам бериш бўйича миллий режани муҳокама қилишга доир анчайин салмоқли анжуманда, бу ерда ҳозир бўлганларни тергов идораларида қийноқлар ҳамда муомала ва жазонинг бошқа ваҳшиёна, ғайриинсоний ёҳуд инсон иззат-нафсини камситувчи кўринишлари қўлланилмаслигига Сиз (ва фақат Сиз эмас) ишонтирмоқчи бўлгандингиз. Шундай эмаслигини билиб турсангиз ҳам, Сиз барибир бу очиқчасига ёлғонга қўл урдингиз.

2003 йилнинг 25 октябр куни кундузи соат 12-00 да Манзура Абдуллаеванинг хонадонига Сизнинг ходимларингиз – ЎзР ИИВ тезкор ходимлари Саидкарим, Баҳром, Ҳасан, Алишер ва Сирожлар бостириб киришди. Узоқ йиллардан бери улар билан бирга ишлаганингиз учун, ўйлайманки, уларни фамилияларисиз ҳам таниб оласиз.

Бу одамлар бир лаҳзада – инсон ҳибсга олинишининг дастлабки соатларидаёқ, ундан исталган иқрорни суғуриб ола оладилар. Бу ерда эса уларнинг олдида вояга етмаган тўрт фарзанди бўлган, умуман ҳимоясиз, ёлгиз аёл турган эди. Шундай экан, уни бир хўрламасинларми?! Ахир уларни ўтган мустакиллик йилларида нимага ўргатишди? Ахир улар ҳимоясиз эркаклару аёлларга қарши ўзларининг садистларча хулқлари туфайли ҳам сувда чўкмайдиган тоифага айландилар-ку.

Эдуард Чжен, Олег Биченов, Михаил Гуревич, Михаил Ардзинов, Борис Пинхасов, Сергей Шиняев ва Евгений Ровинский каби қанча-қанча ўзбек халқининг азамат вакиллари сиёсий режимга сидқидилдан хизмат қилишмоқда. Уларнинг ҳаммасини санаб бўлармиди? Шубҳа қилмаса ҳам бўладики, уларнинг мисоли ўзбек халқ вакилларининг Бегманов, Закруллаев, Каршиев, Саидкарим, Баҳром, Ҳасан, Алишер, Сирож, … каби бошқа қисмини илҳомлантириб турибди. Буларнинг ҳам ҳаммасини санаб бўлмайди.

Манзура Абдуллаева ЎИХЖ га қуйидаги мактуб билан мурожаат қилди. Биз унинг матнини жузъий қисқартиришлар билан келтираяпмиз:

 Хурматли Толиб ака ва ЎИХЖ фаоллари! Ўзбекистон ИИВ ходимларининг тинимсиз босимидан ҳимоясиз ҳолда қолган аёл сифатида сизларга мурожаат қилмоқдаман.

Турмуш ўртоғим Икромов Фахриддин Файзуллаевич 2001 йилнинг 14 октябр куни ички ишлар ходимлари томонидан ҳибсга олинган. Уни, ўзларининг айтишларича, кидирувда бўлган имом Фахриддинов Руҳиддин билан алокадорликда айблашди.

 Тергов 8 ой давом этган бўлиб, шу вақт мобайнида у даҳшатли қийноқлар ва камситишларга дучор этилди. Жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар Акмал Икромов туман маҳкамаси (судья – Фарҳод Шукуров) уни 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди. Мана икки йилдирки, 4 нафар вояга етмаган фарзандим билан қолиб, бир сафар у, бир сафар бу таниш ва нотаниш одамлардан садақа сўрашга мажбурман.

 Ҳатто шу ҳолатда ҳам милиция ходимлари менинг оиламни тинч қўйишмаяпти. 25 октябр куни хонадонимга бостириб кирган ИИВ ходимлари ҳатто оёқ кийимларини ҳам ечмай, хоналарга кириб кетишди ва ноконуний тинтув ўтказишди. Бунда улар безбетларча шкафлар ва бошқа уй жихозларини тепиб: “Бизда сенинг уйингни ёкиб юборишга ҳам руҳсат бор”, – деб бақиришарди. Ўша куни меникига акам ва укам (филология фанлари номзоди – Муҳаммад Абдуллаев ва Аббос Абдуллаев) ҳамда жияним Абдурасул Абдуллаев(19 ёшда)лар келишган эди.

 Милиция ходимлари келганда улар меникида эди. Милиционерлар Аббос ва Абдурасулнинг қўлларига кишан солиб, мен билан бирга ИИВ га олиб кетишди. У ерда биз билан ниҳоятда қўпол муомала қилишди. Мени, ўзим умуман танимайдиган кандайдир одамларга карши кўрсатма ёзишга мажбурламоқчи бўлишди. Мен уларга бу кишиларни танимаслигимни неча марта қайтарсам ҳам, улар мендан уларга қарши туҳмат қилишимни талаб қилишарди. Сўроқни Нишонбой Бегманов олиб борди. Бироқ, ундан аввал олдимга Сирож, Саидакбар, Ҳасан, Алишер, Баҳром ва Маратлар келиб мени сўроқ қилишди. Улар мени сўкиб, ҳамма нарсани тан олишимни талаб қилишди. Айниқса Саидакбар мен билан жуда қўпол муомалада бўлди. У мени ўз хонасига олиб кириб, сўкканча сочимдан ушлаб бошимни деворга бир неча бор урди. У мени узоқ вақтгача қийнади. У жазавага тушганча шундай деб қичкирар эди: “Ҳозир эринг йўқ, калтаклайдиган одаминг йўқ. Ёшинг нечада, ўзингга бир разм сол, кампирга ўхшайсан. Мен сенинг таъзирингни бераман, умуртқангни синдираман, имом Руҳиддин Фахруддиновнинг аёли Раҳима Аҳмадалиевага қилган ишимни қиламан. Сен ҳам у билан бирга қамоққа тушасан. Қанақа ислоҳотлар бўлса ҳам, билиб қўйки, у озодликка чиқмайди. Сенинг эринг ҳам чиқмайди. Ҳаммангни турмада чиритамиз. Болаларинг етимхонага тушади. Тан олмагунингча бу ердан чиқмайсан. Бўри кўзларингни ўйиб оламан, шунда тилга кирасан.

 Сенинг тарафингни ким олса ҳам, бутун дунёга қанча жар солсалар ҳам, ҳеч нарсага эришолмайсан”.

 Унинг бу қичкириғи шундай сўкиш ва ҳакоратлар билан бирга отилиб чиқаётган эди-ки, менимча, бунақасини ҳатто бандитларнинг оғзидан ҳам эшитилмаса керак. Гарчи Бегманов бизни кечаси соат 11 гача ИИВ да ушлаб турган бўлса-да, мен бошида буни қандайдир англашилмовчилик бўлса керак деб ўйладим. Хато килган эканман. 27 октябр куни ҳаммаси яна қайтарилди. Агар Бегмановнинг талабларига риоя қилинадиган бўлса, мен ИИВ га ҳар куни келиб, индамай унинг ифлос сўзларини эшитиб ўтиришим керак экан. Мен у ерга боришга қўрқаман. Биринчидан, бир муслима сифатида уларнинг сўкишларини эшитишга менинг кучим етмайди. Иккинчидан эса, улар ўз таҳдидларини амалга оширадигандек туюлаяпти менга. Улар менга қарши жиноий иш сохталаштиришлари мумкин. Ҳозирда Алишер исмли терговчи мендан маҳалладан тавсифнома, болаларимнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларидан нусхалар ва яшаш жойимдан маълумотнома олиб келишни талаб қилмоқда. Унинг айтишича, акс ҳолда менинг устимдан ЖК нинг 242-моддаси билан жиноят иши қўзғатилар экан.

 Мени ИИВ даги зўравонлар қўлига ташлаб қўймаслигингизни сўрайман. Оилам учун оғир бўлган шу кунларда нима қилишим кераклигини маслаҳат берсангиз.
Ҳурмат билан Манзура Абдуллаева. 30 октябр, 2003 йил.

Жаноб ИИВ Тергов бошқармасининг бошлиғи, мамлакат президенти, Алматов, Қодиров, Ҳалилов, Саидов (ва бошқалар) ва ниҳоят Сиздек давлат одамлари кишиларни Ўзбекистонда демократия борасидаги ишларнинг ўз жойида эканига ишонтирмоқчи бўлаётган бир пайтда, нима учун жаноб З. Алматовнинг ёнида, тўғрироғи унинг шундоққина биқини остида мудҳиш жиноятлар содир бўлаётганини тушунтириб бера олмайсизми? Одамларни қийноққа солишмоқда, ҳақоратлашмоқда, обрўсини поймол этишмоқда. Ахир ёзувчи Эмин Усмон ва ҳуқуқ ҳимоячиси Шовриқ Рўзимуродовнинг ўлими Сизнинг одамларингизнинг ва шу жумладан Сизнинг ҳам зиммангизда экани ўзингизга аён-ку.

14 ноябр куни Каримов Шерзод (Манзура Абдуллаеванинг опасининг куёви), унинг укаси Музаффар ва онаси ИИВ га сўроқ қилиш учун олиб борилдилар. Сўроқни М. Абдуллаевани қийноққа солган одамларнинг ўзи олиб борди. Улар Ш. Каримовдан турмуш ўртоғининг ўз холаси М. Абдуллаевадан Қуръон таълими олганлигини ёзиб беришни талаб қилишди. “Қанақа оила билан қариндош тутинганингни тушунаяпсанми? Булар ахир ваҳҳобийлар, тоғалари – террорчилар-ку. Ўзи аслида биз бу ерга сени эмас, хотинингни олиб келишимиз керак эди”, – дейишди сизнинг одамларингиз, жаноб ИИВ Тергов бошқармаси бошлиғи. Ш. Каримов Сизнинг туҳматчиларингизга гарчи Манзура Абдуллаева ўзининг узоқ қариндоши бўлса ҳам, уни бор-йўғи икки марта кўрганини ва унинг ўз оиласидаги ҳеч кимга Қуръондан сабоқ бермаганини айтган.

Сентябр ойининг бошларида Музаффар Каримовнинг турмуш ўртоғининг ака-укалари Абдушукур ва Абдуманноблар қамоққа олинган ва улар ҳозирда Сизнинг одамларингизнинг даҳшатли қийноқлари остида кўрсатма беришмоқда. 7- ноябр куни ИИВ га уларнинг онаси Зуҳра опа ва иккита опа-сингиллари олиб келинган. Улардан бирининг айтишича, ака-укалари таниб бўлмас даражада калтакланган ва майиб қилинган. Жаноб ИИВ Тергов бошқармаси бошлиғи, Сизнинг одамларингиз безбетларча Зуҳра опадан М. Абдуллаеванинг ўз қизларига Исломдан сабоқ беришганини ёзиб беришни талаб қилишган.

Жаноб ИИВ Тергов бошқармаси бошлиғи, одамларингиз ўзларининг жиноий ҳаракатлари билан Ўзбекистон республикаси конституциявий тузумига тажовуз қилаётгандек туюлмаяптими Сизга? Уларни ЎзР ЖК нинг 159-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортишнинг вақти келмадимикин? Ўзингизга маълумки, бу иш билан МХХ ходимлари шуғулланиши керак. Лекин, биласиз, у ерда ҳам қийноқлар ҳамда муомала ва жазонинг бошқа ваҳшиёна, ғайриинсоний ёҳуд шахсни камситувчи кўринишлари борасидаги аҳвол бундан яхши эмас.

ИИВ, МХХ, прокуратура ва “ўзбек судлов тизими” манфаатларининг муштараклиги, кўринишидан, Сизнинг ходимларингизга ўз жиноий қилмишлари оқибатсиз ва жазосиз қолишига умид бағишлаётганга ўхшайди. Беҳуда умидлар. Тарих ҳамиша барча зўравонликларга ва ҳамма зўравон режимларга ўзининг адолатли баҳосини бериб келган.

Бизнинг кузатишларимизга қараганда, сўнгги пайтларда ИИВ ва МХХ тинч мусулмонларга қарши қатағоннинг янги босқичини бошлашаяпти. Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Жамияти бу жараённи мониторинг қилишга бор кучини сарфлайди ва бунинг натижаларини мамлакат жамоатчилигига ҳам, дунё демократик ҳамжамиятига ҳам маълум қилиб боради. Толиб Ёкубов, ЎИХЖ раиси, 22 ноябр, 2003 йил.

Ислом Каримов режимига содиқлик билан хизмат қилаётганлар, кўзингизни очинг! Равшан Муҳитдинов ва Алишер Шарофутдиновлар мисоли ҳар бирингизга сабоқ бўлиши керак! Мустабид тузумга хизмат қилиш ҳеч қачон яхшиликка олиб келмаган – буни тарих такрор ва такрор исботлаган. Халққа ёмонликни ортиғи билан қилиб қўйгансизлар. Ҳаётимиз ва фаолиятимиз ҳамма вақт бир текис кетаверади, деб ўйласангиз катта хато қиласиз. Жиноятларингизни кўпайтирманг. Ҳозироқ эс-хушингизни йиғиб олинг. Акс ҳолда навбат сизга ҳам келади. ХАЛҚ, ТАРИХ ва ЯРАТГАН олдида жавоб беришингизни унутманг! Ҳаётингизни, ўтмишингизни бир сарҳисоб қилинг ва этагингизни вақтида ёпинг! Толиб Ёқубов, 10 январь, 2013 йил. Франция.

2. Бугунги Ўзбекистон. “Қийноклар феномени”

 Алибой Йўляхши: Толиб ака Яқубовдан имайилимга иккита жуда ажойиб мақола келди. Уларнинг бири: “БИР ЎЗБЕК АСКАРИ ИЗИДАН” ва иккинчиси 2 кисмдан иборат бўлиб: “Қийноклар феномени”, деб номлангандир. Мен уларга “Ибратли хотира ва бугунги Ўзбекистон” деб сарлавҳа қўйдим ва                                <http://samarqanduz.com/  > интернет блогида эълон қилгандим. Уларни китобимизнинг учинчисига ҳам киритишни муносиб кўрдим ва мақоланинг “Бир ўзбек аскари изидан” бўлаги Ибратли хотира –Бир ўзбек аскари изидан” номи билан китобимизнинг VI бўлимига; 2 қисмдан иборат бўлган “Қийноқлар феномени” бўлаги эса “Бугунги Ўзбекистон, Қийноқлар феномени” сарлавҳада унинг V бўлимига илова қилинди.

Толиб ака Ёқубов

Матндан кўринганидай ушбу доклад 2004 йилнинг бошида ёзилган ва Ўзбекистондаги қийноқлар феномени ҳамда Ўзбекистон пенитенциар (қамоқхоналар) системасини инспекция (текшириш) мақсадида 2002 йилнинг 26 ноябрь – 6 декабрь кунлари мамлакатимизга ташриф буюрган БМТнинг “Қийноқларга қарши комитети”нинг қийноқлар бўйича  Махсус Докладчиси жаноб Тео ван Бовеннинг Доклади ва унда берилган Тавсияларига ҳукумат қандай муносабатда бўлади, деган масалага бағишланган.

Махсус Докладчининг доклади чоп этилганидан (2003 йил, февраль) деярли 7 йил ўтган бўлса-да, Ўзбекистон ҳукумати нафақат унинг Тавсияларини бажармади, аксинча, ҳукуматнинг изни билан ҳуқуқ-тартибот органлари мамлакатни ИНКВИЗИЦИЯ деб аталувчи шафқатсиз “одил” судига эга бўлган ўрта асрлар Европасининг эгизагига айлантирдилар.

Қуйида келтирилган докладни ўқигач, ўқувчи нега қийноқлар давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини тушуниб етади, деган умиддаман. Толиб Ёқубов,  7 январь, 2004 йил.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти доклади  (БМТ  Комиссияси нинг 2002/38 рақамли резолюциясига биноан қийноқлар бўйича  Махсус Докладчи Тео ван Бовеннинг  доклади бўйича)

“Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда давлат қароқчилар тўдасига айланади.“  Августин Аврелий.

“… германлар, византияликлар ва муғуллар томонидан бунёд этилган бу шарқий славян империяси, ўзининг  охирги ўн йилликлар умрини ўтамоқда … Бироқ у парчалангандан кейин ҳам Ўрта Осиёда узоқ вақт ўзида коммунистик ғоя, фразеология [1] ва расм-русмларни  шарқий мустабидлик билан уйғунлаштирган давлат мавжуд бўлади.” (1969 г.) Андрей Амальрик, 60-чи йиллар совет диссиденти

  Мақоланинг 1-қисми. 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти узоқ йиллар давомида дунё демократик ҳамжамияти, дунёдаги демократик ташкилотлар диққатига қийноқлар Ўзбекистон пенитенциар муассасаларида нафақат қўлланилиши, балки у давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги ҳақидаги маълумотни билдириб келди. Ўзбекистоннинг энг янги тарихидаги бу “феномен[2]”ни тушуниш учун “Горбачёв қайтақуриши” даврининг охирги йилларида юзага келган вазият ҳамда мустақиллик йиллари ва ўша пайтларда Ўзбекистоннинг қаттиққўл коммунист раҳбари бўлган шахсга эътиборимизни қаратайлик.

Советлар бошқаруви даврида давлат тан олганидан бошқа бирорта ғоя аҳамиятга олинмаган. Айни пайтда ҳукумат структуралари ҳар қандай шахсий фикрга, айниқса диний эътиқодга ўта чидамсизлик кўрсатар эди. Миллионлаб бегуноҳ ўлдирилганлар ҳақи жамиятни гўёки коммунистик қайтақуришни бошлаган бошлиқлар виждонидадир.

Халқ ўрта асрлар Европасининг инквизиция[3]-си давридаги ахлоқий-психологик ҳолатига туширилган эди. Бу ҳолат – миллий суд иш юритуви асосида АЙБСИЗЛИК ПРЕЗУМПЦИЯСИ[4] ётади, деб тараққийпарвар дунёга қатъий ваъда берилганига қарамасдан – амалга оширилган эди. Бироқ, аслини олганда, миллий юриспруденциянинг  синкретизми[5] ва юзага келган янги амалдорларнинг юридик саводсизлиги исбот базаси алмисоқдан қолган, бир вақтлар инквизиция ўз айблов ҳукмларини чиқаришга асос қилиб олган АЙБЛИЛИК ПРЕЗУМПЦИЯСИ[6] дан нарига кета олмади.

Советлар бошқаруви пайтида, айниқса унинг мавжудлигининг охирги ўнйилликлари даврида амал пиллапоясининг турли зиналарида турган барча раҳбарларни коммунистик ғоя ёки эътиқоднинг ўзи эмас, бешйиллик[7]лар билан йўлга қўйилган режим қизиқтирар эди. Партиявий номенклатура[8] нинг қатъий иерархия[9]си “амалга қараб”, яъни яккаҳокимлик олдида бўйин эгиш асосида қурилган эди.

Амал пирамидаси[10] ва унга тескари бўлган имтиёзлар пирамидаси ўзининг орқа томони билан йўқ қилиб бўлмайдиган порахўрлик, коррупция, бир-бирини қўллаб-қувватлаш(ошна-оғайинчилик) ва натижада шахсга сиғинишни келтириб чиқаради.

Табиий, режимнинг барча бу иллатлари янада баттарроқ шаклда Ўзбекистон, Туркманистон ва бошқа совет республикаларининг ажралмас хусусияти эди. Ақлий ва айниқса бошқарувда “Кремль амалдорлари”га бас кела олиш имкониятига эга бўлмаган ҳолда бу республикаларнинг барча турдаги раҳбарлари соф осиёча, яъни халқ орасида миллий амалдорларнинг мафия деб аталувчи клан[11]ларга  бирлашиш усул билан ўзларини ҳимоя қилишар эди. Унинг яширин иқтисодий ричаг (пушанг)лари давлатнинг марказий идораларида маҳаллий манфаатлари йўлида яхшигина таъсирчан бўлган.

Бундай иккиюзламачилик “халқ хизматкорлари”га ўз республикаларининг СССР Конституциясида кўрсатилган суверенитет ва мустақиллигини етарлича талаб қилишга имкон бермаслиги тушунарлидир. Ҳокимиятга ёпишиб олган кечаги партия номенклатурасига кирувчилар бугун бутунлай бошқа имиж[12] кўрсатаётган бўлсалар-да, миллий раҳбарларга ана шундай мерос қолган эди. Шунинг учун мустақиллик деб аталаётган даврда бу иллатлар давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Ўз-ўзидан Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари олдида уларнинг ҳар бири учун ўта муҳим бўлган: ҚАНДАЙ ҚИЛИБ Конституцияда белгиланган муддатга эмас,  УМРНИНГ  ОХИРИГАЧА ҲОКИМИЯТДА ҚОЛИШ КЕРАК деган, масала пайдо бўлди.

Табиий, уларнинг ҳар бири янги юксак сиёсий амални эгаллар экан, ўз мамлакатида инсон ҳуқуқлари ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қиладиган ҳуқуқий демократик давлат қуришга қасам ичгандилар. Шу пайтнинг ўзида, Конституцияга ҳам, Қуръонга ҳам қўлларини қўйиб қасамёд қилаётганларида, улар ўзларининг иккиюзламачилигини халққа намойиш қилдилар. Бошқача айтганда, ўзларининг ички мазмунига содиқ бўлган бу раҳбарлар ҳам дунёвий, ҳам диний давлатчиликка содиқ эканликларини урғуладилар. Бироқ, бу урғулашлар уларнинг ҳокимиятни доимий эгаллаб олишга йўналтирилган ҳақиқий режаларига мос эмас эди.

Бу зиддиятни қандай ечиш мумкин? Бу “ҳаёт-мамот” масалани биринчи бўлиб Туркманбоши ҳал қилди. Унинг ечими ўта содда бўлди – у ўзини доимий президент деб эълон қилиб қўяқолди. Коммунистик “найранг ўйинлари”да суяги қотган ўзбек “Юртбоши”си бошқача йўл танлади. Унинг ўйлагани ҳам янгилик эмас эди, бироқ ўзбек жамияти ва шу билан бирга дунё демократик ҳамжамияти онгига БИР ДАСТА АФСОНАни қатор йиллар давомида тинимсиз “юқтириб бориш” эффекти бўлиб, улардан бири гўёки Ўзбекистонга исломлаштириш менталитети хавф солмоқда, деган фикрни сингдириш эди. Бу ўй бошқа динлар ҳукм сурган ҳудудларга кириб бораётган Исломнинг сирли кучайиб бориши олдида Ғарб ва Россиянинг маълум доираларининг ўлгудек қўрқуви устига қурилган эди.

“Горбачёв қайтақуриши” Марказий Осиё республикаларига ғоявий, шу жумладан диний соҳага ҳам, бирмунча эркинлик киритди. Ўтган асрнинг 80-чи йилларининг охири ва 90-чи йилларининг бошида қисқа вақт ичида халқ ўз ҳисобидан 5000 дан ортиқ масчитлар қурди ва эскиларини таъмирлади. Ўзини халқпарвар қилиб кўрсатган аксилхалқ Совет тузуми моҳиятини чуқур тушунган, мустақил фикрлайдиган ёш исломшунос олимлар – имом-хатиблар етилиб чиқди. Уларнинг маърузалари мачитларга кўпсонли тингловчиларни йиғди.

Мухолифатнинг дунёвий демократик қанотини “Бирлик” халқ ҳаракати, “Туркистон” халқ ҳаракати, “Бирлик” ва “Эрк” партиялари ташкил қилдилар. “Бирлик” ичида “Тумарис” хотин-қизлар ташкилоти, талаба-ёшлар ҳаракати, “Озод деҳқонлар” партияси, биринчи Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти нодавлат ҳуқуқбонлик ташкилоти пайдо бўлди. Ўша йилларда сиёсий майдонда яримдунёвий-яримдиний “Адолат” (Наманган), “Одамийлик ва инсонпарварлик” (Қўқон), диний “Ислом лашкарлари” (Наманган) ташкилотлари пайдо бўлди.

90-чи йиллар бошида сиёсий майдонда 1994 йилда ўтказилажак сайловда тўнини ўзгартирган “коммунистлар”ни ҳокимиятдан кетказишга қодир бўлган кучлар пишиб етилаётганидан белги бераётган вазият ойдинлаша бошлади. Бироқ бундан олдин Ўзбекистонда репрессив-сиёсий режим шаклланиши учун муҳим бўлган бир қатор воқеалар юз берди. Ҳокимиятни эгаллагач, Ўзбекистон Республикасининг ҳозирги президенти Қашқадарё вилояти коммунистик партиясининг лидери сифатида 1989 йил ўртасида ўзини воқеалар гирдобига урди. Унинг келажакдаги сиёсий мансаб пиллапояларидан юқорига кўтарилишига жиддий монелик қиладиган ҳазилакам мухолифат кучайиб бормаётган эди. У, табиий, бошқа партократ[13]лар каби ҳеч қачон ғоявий коммунист бўлган эмас, балки мансаб пиллапояларини эгаллаш туйғуси кучи катта бўлгани учун бу ғоя йўлидан борган. Аслини олганда у Маркс фалсафасидан муҳит онгни белгилайди ва ҳокимият мажбурлаш институтидир, деган ақидаларни ўзлаштирди, холос.

Кечаётган муҳит борган сари ноаниқлик томон силжир эди, – демак,  иккиюзлама Янус [14] га айланиб, мансабга эришишда куч салоҳиятига таянган ҳолда ҳокимият зўравонликлари жамият учун меёр (норма) деб қаралган тотал (оммавий) мажбурлаш муҳитини майдонга келтириш керак бўлади. Референт муносабатлар [15]  психологиясининг  таъкидлашича, бирор ғоявий йўналиш жамиятда илдиз отиши ёки ғоявий йўналишлар алмашуви учун камида ИККИ ЎНЙИЛЛИК вақт керак бўлади. Шу сабабли ҳам реал демократик қадриятлар шаклланган давлатларда давлатчилик яккаҳокимликка айланиб кетмаслиги учун президентлик мансабини эгаллаш муддатини 4 йил қилиб, ва мансабни икки мартадан ортиқ эгаллаш мумкин эмас, деб белгилайди. Демак, мақсадга эришиш учун умрбод президентлик талаб қилинади.

Қандай бўлмасин, Молия вазирлигидан чиққан бўлгани учун мухолифатни бостиришда у асосий куч сифатида КГБ[16] ва бошқа кучишлатар муассасаларини танлади. КГБда ишлашда Гейдар Алиевдек тажрибаси бўлмаса-да, у бир неча йил ичида ундан “Давлат ичидаги давлат” тузди ва бу “давлатча” қонун устиворлиги оҳангида манфаатлар бирлиги нималигини билганлар қоидасига кўра ишлай бошлади. У ‘Ўзбекистон Республикаси’нинг ёрқин келажаги орқа томонида парламент республикасини “кучли” прези-дентлик республикасига айлантириши учун бир йил ҳам вақт кетмади, 95-чи йилга келиб эса мамлакатда масонлик[17] типидаги репрессив-полиция давлати вужудга келди.

Бу эса 1991 йилнинг 24 мартдагина Республика Конституциясига зид равишда ўша пайтдаги Олий Кенгаш коммунистик лидерни Ўзбекистон президенти қилиб тайинлаганидан бошланди. Бу – СССРни сақлаш учун овоз берган халқ иродасини гўё тасдиқлаган референдум натижаларига бўлган миллий амалдорларнинг киши билмас жавоби эди.

1991 йил 5 майда “Известия” газетасига берган интервьюсида Республика президенти: “Биз бу Иттифоққа катта қийинчиликлар билан эришдик, ва биз унда қоламиз” – деди. Бироқ ўша йилнинг ўзида унинг ташаббуси билан яна битта референдум (декабрь) ўтказилди ва у мутлақ тескари, қарама-қарши натижани, яъни Иттифоқдан чиқишга бўлган иродани кўрсатди. Ораси тўққиз ой бўлган икки умумхалқ сайлови битта масалага тамоман қарама-қарши қарашларни туғдирди. Бунинг устига ҳар иккаласида “Иттифоқда қолиш”га ҳам, “Иттифоқдан чиқиш”га ҳам овозлар 95% дан юқори бўлган.

Бу ерда ҳеч қандай ижтимоий-психологик зиддият йўқ: аслида ҳукумат “Сайлов системаси” институти тўлиқ ўзининг қўлида эканлигини ва натижалар халқнинг иродаси эмаслигини, демократизм ва плюрализм[18] ўйини остида халқнинг ҳукуматга мойиллигини синаш учун дамба-дам сайлов кампанияларини ўтказиб туришини “билмасдан гапириб қўйгандай бўлди”, холос. Бир йил ичида бўлиб ўтган сиёсий айқаш-қуйқашлик эса 1991 йил 19 августдаги авантюра[19] – давлат тўнтаришини содир этган Янаев тўдаси [СССР фавқулодда ҳодисалар бўйича давлат комиссияси]ни Ўзбекистон президенти сўзсиз қўллаб-қувватлагани билан боғлиқ эди.

Бу “путч”[20] атрофида бўлаётган воқеалар шиддат билан ривожланди ва 26 августда ўтган Ўзбекистон ССР коммунистик партиясининг съезд[21]ида Каримов М.Горбачёвни қўллаб-қувватлаган ҳолда Борис Ельцинни “обориб-обкелди”.

“Шоҳ”нинг ҳали қанақалигини аниқлаштириш лозим бўлган тахтдан қуруқ қолишдан  қўрқувининг натижасида мамлакатни ғаддорлик билан эгаллаб (босиб) олиш амалга оширилди. Ўзбекистон президенти сентябрнинг бошида Москвада ўтажак СССР халқ депутатлари Съездига бормади, чунки бир гуруҳ депутатлар ташаббуси билан давлат тўнтаришини қўллаб-қувватлаган юқори лавозимли шахслар фаолиятини тергов қилиш бўйича Комиссия ташкил қилиш масаласи Съезд кун тартибига киритилган эди. У Горбачёв ва депутатлар кўзи олдида ким бўлиб кўриниши ўз-ўзидан маълум эди.

Ўзбекистон президентининг қўрқувдан СССР халқ депутатлари Съездига бормаслиги уни Ўзбекистон Республикасининг СССР таркибидаги мустақиллигини эълон қилишга мажбур қилди. Ўзбекистон Республикаси президентини умумхалқ сайлови санаси – 1991 йил 29 декабрь – белгиланди. “Эрк” демократик партияси (3 сентябрь) ва “Бирлик”  халқ ҳаракати (11 ноябрь) давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қизиғи, президент сайлови ўтгунга қадар ҳокимият томонидан дунёвий ва диний мухолифатнинг ҳуқуқ ва эркинликларини паймол қилиш ҳоллари сезиларли эмас эди. Қувғин сайловдан, аниқроғи президентга мойилликни “аниқлангандан” кейин бошланди. 1992 йил 16 январда талабаларнинг тинч намойиши ўққа тутилди. Бу қотиллик учун ҳеч ким жазога тортилмади. “Адолат”, “Ислом лашкарлари”, “Одамийлик ва инсонпарварлик” ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва аъзолари оммавий равишда қамоққа олина бошланди. Жавоб тариқасида одамларнинг чет элларга чиқиб кетиш оқими келиб чиқди. Чет элларда қуролли ўзбек мухолифати шаклланди. Баъзи маълумотларга қараганда унинг таркибида МХХнинг анча-мунча сингдирилган жосуслари бўлган. 1992 йилнинг ўзида ҳукумат дунёвий мухолифатга қарши сиқувни бошлади ва йил охирида мухолифатнинг баъзи раҳбарлари мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. 1993 йилнинг охирига келганда “Бирлик” ва “Эрк” ўзларининг қонуний давлат қайдидан маҳрум қилинди ва улар фаол ҳаракатларини тўхтатдилар.

1994 йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳукумати ўзининг асосий мақсадини ижро қилишга киришди: диний эътиқод бўйича оммавий тозалаш ўтказиш, яъни Конституция бўйича давлатдан ажратилган динлар фаолиятига ноқонуний аралашиш. 1998 йилга келиб ўта катта ишлар амалга оширилди, шулардан қуйидагиларини санаб ўтиш мақсадга мувофиқдир:

А1) “Ваҳҳобийлик”ка бағишланган биринчи мақола 1994 йилда бир журналда чоп этилган бўлиб, уни тарихчи ёки исломшунос олим эмас, Фарғона водийсидаги бир вилоят прокурорининг муовини ёзган эди. Ҳажми жуда катта бўлган бу мақолада прокурор исломдаги бу оқимни ипидан-игнасигача “таҳлил” қилиб, бу оқим Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистонга нақадар катта хавф солиши мумкинлигини “кўрсатган”. Тез орада Ўзбекистоннинг деярли барча журнал ва газеталари мазкур мақолани ўз саҳифаларида қайта чоп этишди. У моҳиятан фуқаронинг диний ҳуқуқларини бостириш учун сигнал бўлди [1917 йилда большевиклар “Аврора” крейсери замбаракларидан отилган ўқ овозини Россияда амалда бўлган сиёсий режимни қуролли қўзғолон билан ағдаришга сигнал  сифатида фойдаланганлар];

А2) Деярли шу пайтнинг ўзида маcжидларда мусулмонларни намозга чақирувчи азон айтишда овозкучайтиргичлардан фойдаланишга қарши кампания бошланди. Масжидларда овозкучайтиргичлардан фойдаланишни тақиқлашни сўраб миллиондан ортиқ фуқародан ҳукуматга ёзма талабнома тушди, деб эълон қилинди;

А3) Милиция ва Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ходимлари сони ўнлаб марта оширилди. Таққослаш учун: Ўзбекистонда 15 йил илгари милиция ходимлари сони 40.000 дан ошмаган, ҳозирги пайтда эса фақат Тошкент шаҳрининг ўзида 50.000 дан ортиқ милиция ходими ишламоқда;

А4) МХХ ва Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) ходимлари томонидан бир неча йил ичида 250.000 дан ортиқ, ёши 20 дан 45 гача бўлган “ишончсиз одамлар” рўйхати тузилди ва бу одамлар жиноий айблар билан қамоққа олиниши кўзда тутилган; бу рўйхатни тузишда масжидларга махфий сингдирилган маълумот йиғувчилар, милиция участка нозирлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқарув органлари бошлиқлари, турли ташкилотлар ва фуқаро гуруҳлари ичидан “сотиб олинган” ёки сингдирилган хуфъялар ва ҳоказолар жалб қилинди; “ишончсиз одамлар” рўйхатига қуйидагилар киритилди:

а) танқидий фикр юритадиган имомлар, мустақил исломшунос олимлар, диний ўқув юртлари талабалари ва ҳатто араб тили ўргатиладиган мактаблар ўқувчилари;

б) исломнинг диний-ҳуқуқий кўрсатмалари ва одоб-ахлоқий меёрлари, араб тили ва исломнинг бошқа адабий меросларини ҳужраларда ўрганишга интилувчи шахслар;

в) ислом ҳар бир мусулмон учун фарз қилган жума намозларини масжидларда адо этувчилар, яъни ислом анъаналарига мойил бўлган шахслар;

г) исломнинг одатий тадбирлари, яъни намозни уй шароитида ўқийдиган шахслар ва бошқалар.

А5) Президентнинг “ислом экстремизми” ва “халқаро терроризм”га қарши “кураши” сиёсатига хайрихоҳлиги бўйича судьялар, милиция, прокуратура, МХХ ходимлари махсус қайта тайёргарликдан ўтказилди; бу репрессив малакани кучайтиришни истамаганларнинг барчаси ишдан бўшатилди ёки қамалди; хизмат мажбуриятларига киритилган, айбланувчилардан қийноқлар воситасида иқрорлик кўргазмаларини оладиган, қийноқлар ва одамларнинг азобланишидан ҳузурланадиган терговчиларнинг махсус гуруҳи тузилди; худди шундай, қамоқхона муассасалари (турмалар, жазони ижро этиш колониялари ва ҳ.) учун қийноқлар ва одамларнинг азобланишидан ҳузурланадиган назоратчи ходимлар тайёрланди;

А6) Диний эътиқодга қарши киритилган жазоларни кучайтириш йўналишида Жиноят, Жиноят-процессуал, Жиноят-ижроия ва бошқа Кодекслар қайта ишлаб чиқилди (1994 йил сентябри ва ундан кейин); репрессиялар даражаси кучайиши давомида ЎзР Жиноят Кодекси жиноятлар, хусусан диний эътиқод бўйича жиноятлар,  соҳасини анча кенгайтирган янги моддалар билан тўлдирилди;

А7) Жаслиқ (Қорақалпоғистон) ва Зангиота (Тошкент вилояти) посёлкаларида виждон тутқунларига мўлжалланган концентрацион лагерь[22] лар ташкил қилинди;

А8) Махсус хизматлар ходимлари, терговчилар, юристлар, тарихчилар, ёзувчилар, диний уламолар ва бошқа соҳалар вакиллари кирган, айблов хулосалари, суд ҳукмлари ва бошқа  типовой[23]  ҳужжатлар  версия[24]ларини ишлаб чиқувчи мутахассислар гуруҳлари шакллантирилди.

А9) Баъзи бирларидан ташқари “ислом экстремизми”, “халқаро терроризм” ва бошқа “изм”ларга қарши “кураш” сиёсатига хайрихоҳлиги бўйича барча адвокатлар “обработка”(каримовчасига қайта тарбия)дан ўтказилди. Худди шундай “обработка”дан суд-тиббиёт, суд-баллистик ва бошқа экспертиза ходимлари ҳам ўтказилди; махсус суд-адабий тахлилчилар гуруҳлари тузилди;

А10) Ҳуқуқтартибот органлари ходимларига жиноий ишлар қўзғатишда асос сифатида яширин ҳатти-ҳаракатлар, хусусан наркотик модда, ўқ-дори, кесма милтиқ, автоматларни уйларга, автомашиналарга ёки кийим чўнтакларига ташлаб (солиб) қўйиш нақд ушланганлик сифатида қаралиши уқдирилди;

А11) Жамият хавфсизлиги ва тартибига хавф солаётган экстремизм, фундаментализм ва бошқа “изм”лар атрофида аксилислом васвасасини кучайтириш учун матбуот, радио ва телевидениедан кенг фойдаланишга рухсат берилди;

А12) 1991 йилдан бошлаб барча давлат бинолари (президент қароргоҳидан тортиб туман милицияси биносигача) баландлиги уч метр бўлган темир панжара билан ўраб олиш йўлга қўйилди; мамлакат йўлларида зудлик билан ДЎОН (давомли ўт очиш нуқтаси) билан таъминланган блокпостлар ўрнатиш бошланди. Ҳарбий амаллар нуқтаи назаридан бундай “ҳимоя” воситалари амалий маънога эга эмас.

Шундай қилиб, айбланувчидан “айбга иқрорлик”ни фақат қийноқларни қўллаган ҳолда олиш мумкин эди ва уни кейинчалик суд исботининг асосига қўйилар эди. Шу йиллар давомида Ўзбекистон жиноят одил суди АЙБЛИЛИК ПРЕЗУМПЦИЯга асосланган эди – ўз вақтида ўрта асрлар Европасида инквизиция ўз айблов ҳукмларини айнан шу “қонун” асосида чиқарган. Милиция, МХХ, прокуратура, суд органлари ва оммавий ахборот воситалари (ОАВ) қиёфасидаги улкан бостирувчи (эзувчи) машина

– инсонлар онгида ҳукумат олдида қўрқувни шакллантириш;

– гўёки жамият хавфсизлиги ва тартибига хавф солаётган экстремизм, фундаментализм, терроризм ва бошқа “изм”лар атрофида аксилислом васвасасини кучайтириш;

– жамоатчилик фикрини фақат давлатнинг ҳозирги раҳбари ўз сиёсати билан ҳар қандай экстремизм, терроризм ва бошқа хавфларга қарши тура олиши мумкин ва шунинг учун ҳатто Конституцияни ўзгартиришга тўғри келса ҳам у ўз мансабида қолиши лозим, деган фикрга олиб келишга ишлаган эди.

Худди шундай бўлиб чиқди. Ўзбекистон парламенти ноконституцион равишда, референдум ёрдамида давлат бошлиғининг ваколатларини 2007 йилгача чўзди. Бу – унинг умрининг охиригача президент бўлиб қолиш йўналишидаги биринчи қадами бўлди.

* * *

Бу – ўша йиллар “ютуқлари”нинг бир урвоғи эди. Балки бу айсберг[25]нинг кўриниб турувчи, одатда унинг массасининг 1/100 бўлаги бўлиб, у унинг сув тагидаги баҳайбат 99/100 қисмини яшириб турган бўлиши мумкин. Бироқ юқорида санаб ўтилганларнинг ўзи уларни амалга ошириш учун қанчалик катта маблағ сарфланганини кўрсатади.

Мамлакатнинг ички ва ташқи қарзлари ҳажми санаб ўтилган репрессив ишлар учун сарфланган баҳайбат маблағдан қолишмайдиган бир пайтда бундай маблағлар қаердан олинди? Ҳозирча буни ошкор қилишгани йўқ.

Катта-кичик давлатларнинг сиёсий системалари тарихни алдаб ўтиш ва унинг тузилма-сиёсий  клоака[26]сидан усталик билан чиқиб кетиш умидида  “веспасианлик” деб аталувчи даврнинг “фойдаси”га енгилтаклик билан учган бу сиёсий системаларининг ўлими мисолларидан тарих бизни огоҳлантиради. СССР ва Югославия мисоллари бу масалада айниқса яққолдир. Одатда масонлик типидаги давлат бошқарувининг сиёсий ўлимолди ғарғараси унинг барча тармоқлари “инквизиция”га бирлашиши, яъни  фискал[27]-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий муаммоларни ечишда одил суд институтидан фойдаланган ҳолда ўзаро манфаат йўлида ноқонуний, ғаразли келишувдан бошланади ва унинг барбод бўлиши билан тугайди. СССРнинг, яъни улкан славян-осиё империясининг парчаланиши “веспасианлик даври”ни якунлади, бироқ у янги вужудга келган  постсовет[28] давлатларига мерос бўлиб ўтди – улар эса амалий демократик қайтақуришга халқ менталитети (зеҳнияти)ни пеш қилишни, яъни “халқ ҳали демократияга тайёр эмас” дейишни афзал кўришди.

Афсуски, раҳбарияти “социализм” даврининг ўғринча (яширин) сиёсий-иқтисодий ботқоғидан чиқа олмаган ва жамиятни “демократлаштириш”ни бозор иқтисодига ўтишни “ўз йўлимиз” дея атаб фақат гап-сўз билан реклама қилишдан нарига ўтмаган Ўзбекистон ҳукумати ҳозирги пайтда “веспасианлик даври”нинг  кульминация[29]сига кирди.

РЕАЛ ОДИЛ СУДнинг мутлақ йўқлигини кўрсатувчи давлат сиёсатидаги ЁЛҒОНнинг димоғдорлиги, давлат ва уюшган жиноятчилик (мафия)нинг бирлашиб кетиши, ошна-оғайничилик коррупциясига айланиб кетган порахўрликнинг баҳайбат юқори чўққига чиқиши – Ўзбекистон бошидан ўтказаётган даврнинг асосий қирралари ана шулардир.

IV-асрдаёқ румлик файласуф Августин Аврелий давлатчиликнинг ана шундай ҳолатини “Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда давлат қароқчилар тўдасига айланади,” дея тушунтирган эди. Умид қиламизки, биз “Даҳшатли ижтимоий иллат ҳисобланган ҚИЙНОҚ лар нега давлат сиёсати даражасигача кўтарилди ва бу “феномен”нинг бошида ким турган эди?” деган саволга жавоб бера олдик.

Мақоланинг 2-чи қисми.

Маълумки, 2002 йилнинг 24 ноябридан 6 декабригача БМТ Инсон ҳуқуқлари комитетининг Махсус Докладчиси Тео ван Бовен Ўзбекистонда бўлиб, у бир қатор пенитенциар муассасаларни инспекция қилди, қийноқлардан жабрланган кўпсонли одамлар ёки уларнинг қариндош-уруғлари билан сўҳбатлашди, давлатнинг юқори лавозимли шахслари билан учрашди. 2003 йил февралида унинг Ўзбекистон сафари давомида қилган ишлари натижаси бўйича Доклади эълон қилинди.  Бу Докладда Махсус Докладчи ҳукуматга Ўзбекистон тергов органлари ва бошқа пенитенциар муассасалари амалиётида қийноқларга барҳам бериш юзасидан 22 та тавсия таклиф қилди.

Бир йилга яқин вақт ўтишига қарамай Ўзбекистон ҳукумати тергов органлари ва бошқа пенитенциар муассасаларда қийноқлар оммавий равишда қўлланилаётганини тан олишга шошилаётгани йўқ. У буни қилмайди. 2003 йил 3 сентябрда  БМТнинг инсон ҳуқуқлари Комиссиясининг қийноқлар бўйича Махсус Докладчиси тавсияларини амалга ошириш масаласида ишлаб чиқилган “МИЛЛИЙ РЕЖА” муҳокама қилинган мажлисда Акмал Саидов (Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори ва мазкур РЕЖАни ишлаб чиққан комиссия раиси) бу ҳақда очиқ-ойдин сездириб ўтди. У айнан ушбуни айтди: “Бизда оммавий қийноқлар йўқ, улар онда-сонда қўлланилган бўлиши мумкин. Жаноб Тео ван Бовен бизда қийноқлар оммавий тусда қўлланишини қаёқдан олди, қандай критерий (меёр)га кўра у буни аниқлади?”.

Докладнинг 70-чи бандида барча 22 таси санаб чиқилган (“а”дан “v”гача). Шундай қилиб:

70 (а): “биринчидан ва аввало, ҳукуматнинг олий органи ҳар қандай турдаги қийноқларни қоралаши керак. Ҳукуматнинг олий органлари, хусусан ҳуқуқтартибот фаолиятга жавобгар шахслар, давлат амалдорлари томонидан қийноқлар ва шунга ўхшаш шафқатсиз муомала қилинишига чидаб турмасликларини очиқ-ойдин айтишлари ва қийноқлар вақтида раҳбарлик қилган шахслар бу ҳуқуқбузарликлар учун шахсан жавоб беришлари керак. Бундай қоралашларга ишонч пайдо бўлиши ва жиноят учун жазоланмасликка чек қўйилиши ойдинлашиши учун ҳукумат жиддий чоралар кўриши лозим”.

БМТ Махсус Докладчисининг бу тавсиясининг биринчи қисми докладимизнинг 1-қисмидан келиб чиқадиган тушунарли сабабларга кўра бажарилмайди. Буни Ўзбекистон президентининг Европа қайтақуриш ва тараққиёт банки сессиясидаги чиқиши тасдиқлаб турибди. 70 (а) тавсиянинг бошқа қисмлари ҳам бажарилмайди, чунки ҳуқуқтартибот фаолиятга масъул бўлган лавозимли шахслар (З. Алматов, Р. Иноятов, Р. Қодиров ва б.) келажакда жиноий жавобгарлик бўлишини яхши тушунган ҳолда мамлакатда қийноқлар оммавий тарзда қўлланилиши ҳақида ҳеч бир баёнот беришмайди.

70 (b): “ҳукумат ўзининг жиноятлар бўйича ички қонунчилигига ўзгартиришлар киритиши ва унга таърифи қийноқлар ва бошқа шафқатсиз, ноинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомала ёки жазога қарши Конвенциянинг 1-моддасига тўлиқ мос келадиган қийноқ жиноятини киритиши ва уни тегишли жазо билан мустаҳкамлаши лозим”.

Жиноятлар бўйича ички қонунчилик (ЎзР ЖК)да 235-модда (Кўргазма беришга мажбур қилиш) мавжуд бўлиб, унда: қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш, яъни гумон қилинувчига, айбланувчига, гувоҳга, жабрланувчига ёки жиноят процессининг бошқа иштирокчисига ёхуд жазони ўтаётган маҳкумга, уларнинг яқин қариндошларига улардан бирор бир ахборот, жиноят содир этганлигига иқрорлик кўрсатуви олиш, уларни содир этилган қилмиш учун ўзбошимчалик билан жазолаш ёхуд бирор бир ҳаракатни содир этишга мажбурлаш мақсадида суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органининг, жазони ижро этиш муассасасининг бошқа ходими томонидан қўрқитиш, уриш, дўппослаш, қийнаш, азоб бериш ёки қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар воситасида содир этилган қонунга хилоф руҳий ёки жисмоний таъсир кўрсатиш, учун жазолаш кўзда тутилган.

70 (с): “яна ҳукумат ўзининг жиноятлар бўйича ички қонунчилигига ўзгартиришлар киритиши ва унга хибсга олиниш ёки ушланиш натижасида озодликдан маҳрум этилган ҳар қандай шахсга озодликдан маҳрум этишнинг қонунийлиги ҳақида зудлик билан қарор қабул қилувчи ва озодликдан маҳрум этиш ноқонуний бўлса  уни озод этишга кўрсатма берувчи мустақил суд органига ёрдам сўраб мурожаат қилиш ҳуқуқини берувчи хабеас корпус ҳуқуқини киритиши лозим”.

Жиноятлар бўйича ички қонунчиликда (ЎзР ЖК ва ЖПК) хибсга олиниш ёки ушланиш натижасида озодликдан маҳрум этилган ҳар қандай шахсга мустақил судга ёрдам сўраб мурожаат қилиш ҳуқуқини берувчи моддалар мавжуд. Бироқ бу тавсия ҳам Ўзбекистонда МУСТАҚИЛ ОДИЛ СУД тамоман йўқлиги туфайли бажарилмайди.

70 (d): “ўз вазифасини бажаришда халқаро меёрларга, хусусан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг суд органлари мустақиллиги Асосий принципига мос келувчи суд системаси мустақиллигини жорий этиш ва таъминлаш учун ҳукумат зарурий чоралар қабул қилиши лозим. Бундан ташқари жиноят ишини қараш жараёнида айбловчи ва ҳимояловчи томонлар тенглиги принципига ҳурматни таъминлаш учун чоралар қабул қилиш зарур”.

Энг мудҳиш авторитар сиёсий тузумлардан бири шароитида бу тавсиянинг бажарилиши мумкин эмас.

70 (e): “қийноқлар ва шунга ўхшаш шафқатсиз муомалалар ҳақидаги барча аризалар ўз вақтида, мустақил равишда прокуратура системасига кирмаган ва айбдорларни суд орқали жазолашга қодир орган томонидан тергов қилинишини  ҳукумат таъминлаши лозим”.

Бундай орган Ўзбекистонда мавжуд эмас, ва ҳукумат қийноқлар оммавий тарзда қўлланилаётганини тан олмаётган пайтда бундай орган ташкил этилмайди.

70 (f): “қонунбузарликда ёки қийноқлар қўллашда айбланаётган ҳар қандай лавозимли шахс суд қилинмасданоқ зудликда ўз лавозимидан бўшатилиши лозим”.

Бу тавсия бажарилиши мумкин, бироқ унинг бажарилиши вазиятни ўзгартирмайди.

70 (g): “ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати ўз ходимларининг ҳатти-ҳаракати ва тартибини ички назорат қилиш бўйича, хусусан қийноқ ва шунга ўхшаш шафқатсиз муомалаларни қўллаш амалиётини йўқ қилиш мақсадида самарали қонун-қоидалар ишлаб чиқиши лозим. Бундай қонун-қоидаларнинг ишлаши расмий шикоятнинг бўлишига боғлиқ бўлмаслиги керак”.

Айтилган ташкилотлар “ўз ходимларининг ҳатти-ҳаракати ва тартибини ички назорат қилиш бўйича самарали қонун-қоидалар” ишлаб чиқиши мумкин, бироқ бу “ҳужжат” ўлик туғилган Миллий режага ўхшаш бўлади.

70 (h): “бундан ташқари, нодавлат мустақил терговчиларга барча ҳибсда ушлаб туриш жойларига, жумладан милициянинг вақтинчалик сақлаш ҳибсхоналари, судгача сақлаш ҳибсхоналари, хавфсизлик хизмати вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, маъмурий ҳибсга олинган шахсларни сақлаш жойлари, тиббиёт ва психиатрик муассасалари ва турмаларда қамоқда сақлаш жойларига тўсиқсиз ва ўз вақтида киришни ва сақланаётган шахслар билан бўлаётган муомалани ҳамда уларни сақлаш шароитларини назорат қилишларини ҳукумат таъминлаши лозим. Уларга озодликдан маҳрум этилган барча шахслар билан яккама-якка суҳбатлашиш имкони берилиши керак”.

Ўзбекистонда мустақил нодавлат терговчилар йўқ. Уларни танлаб олишнинг ҳам имконияти мавжуд эмас.

70 (i): “суд ходимлари ва судьялар ҳамда прокурорлар ИИВ ва МХХ органларининг ҳибсда ушлаб туриш жойларидан олиб келинган одамлардан ҳамма вақт улар билан қандай муомалада бўлганликларини суриштиришлари керак, уларнинг ҳолатига алоҳида эътибор қаратишлари, агар асос бўлса, айбланувчи томонидан расмий шикоят бўлмаганда ҳам, медиклар кўригидан ўтказилишларига буйруқ беришлари керак”.

На суд ходимлари ва судьялар, на прокурорлар бу ишларни қилмайдилар. Бироқ улар бу тавсияни бажарганлари ҳақида “ҳужжатлар” тайёрлаб қўйишлари мумкин.

70 (j): “халқаро меёрлар ва Олий суднинг 1997 йил майида қабул қилган қарорига мувофиқ қийноқлар остида олинган исботларнинг қабул қилинмаслик принципига мутлақ ҳурматни амалда таъминлаш учун барча чоралар кўрилиши зарур”.

Охирги 8-10 йилда айбланувчи ёки судланувчи айбининг исботи сўзсиз дастлабки тергов пайтида айбланувчи ёки судланувчининг қийноқлар воситасида олинган иқрорлигига асосланган эди. Бу амалиёт ҳозиргача давом этмоқда. Ҳуқуқтартибот органлари терговчилари бошқача ишлашга ўргатилмаган, уларга нафақат қийноқлар остида олинган исботларнинг қабул қилинмаслик принципига мутлақ ҳурмат бегона, балки мазкур принципга нисбий ҳурмат ҳам бегона.

70 (k): “ИИВ ёки МХХда ҳибсда сақланган шахсларнинг адвокат/ҳимоячининг олдида олинмаган ва судда тасдиқланмаган иқрорлари бу иқрорларни берган шахсларга қарши йўналган исбот сифатида қабул қилинмаслиги керак. ИИВ ва МХХ органларининг тергов хоналарида видео ва аудиоёзувлар қилиш масаласини жиддий қараб чиқиш лозим”.

Бир неча йил илгари Буюкбритания элчихонаси суд мажлиси пайтида олинган информация сохталаштирилмаслиги мақсадида суд мажлисларини компьютерга ёзиб олишни ташкил қилиш учун бир қатор вилоят ва шаҳар (шу жумладан Тошкент шаҳри) суд органларини компьютерлар билан жиҳозлаш лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Бирорта ҳам суд мажлисида бу нарса қилинмади – компьютерлар бошқа мақсадларда ишлатилди. Лойиҳанинг кейинги қисми тўхтатилди.

70 (l): “ҳибсга олинган шахс 24 соат ичида адвокат ва ўз яқинлари билан назорат қилинмайдиган учрашув ўтказиш ҳуқуқини таъминлаш ҳақида қонунчиликка ўзгартириш киритиш лозим. Бундан ташқари, жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахслар ҳимоячи олишга ҳақли эканликлари ҳақида ҳуқуқтартибот органлари маълумот беришга кўрсатма олишлари керак”.

Ўзбекистон қонунчилиги мазкур тавсияда келтирилган процессуал ҳаракатларни назарда тутган, бироқ улар ҳеч қачон бажарилган эмас, бажарилиши тамоман гумон.

70 (m): “давлат тайинлаган адвокатлар томонидан кўрсатилаётган ҳуқуқий ёрдам малакасиз бўлаётгани ҳақидаги билдиришномалар нинг ҳаддан ташқари кўплиги туфайли Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юристларга таалуқли асосий принципларига мос келувчи ҳуқуқий ёрдамни яхшилаш учун чоралар қабул қилиш зарур”.

Давлат томонидан тайинланган адвокатларнинг бераётган ҳуқуқий ёрдами малакасизлиги А9(4-чи бет)дан келиб чиқади. Бу ҳолатни тузатишнинг имкони йўқ.

70 (n): “соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли бўлиши мумкин бўлган суд-тиббиёт экспертиза мустақил ташкилотига командировка қилинган ва жисмоний қийноқлар ёки тақиқланган шафқатсиз муомаладан қолган асоратларни аниқлаш бўйича махсус тайёргар ликдан ўтган врачлар ушланганларга қамоққа олиш пайтида ҳам, ва улар қамоқда сақлашнинг ҳар бир янги жойига ўтказилганда ҳам учрашиб текшириш имкониятига эга бўлишлари керак. Бундан ташқари, хусусий врачларнинг тиббий хулосалари судда исбот сифатида қабул қилиниши лозим”.

Ўзбекистонда суд-тиббиёт экспертиза мустақил ташкилоти мавжуд эмас (қаранг: А9, 4-чи бет). Бу тавсияни “бажариш” учун ҳукумат шундай “ташкилот”ни тузиши мумкин, бироқ у дастлабки тергов даврида ва жазони ижро этиш муассасаларида жисмоний қийноқлар ёки тақиқланган шафқатсиз муомалаларни бекитиш (яшириш)га хизмат қиладиган бўлиши аниқ.

70 (o): “биринчи навбатда эътиборни озодликдан маҳрум этилган шахсларга қилинадиган муомала бобида ҳуқуқтартибот органлари ходимларининг касбий тайёргарлигини мукаммаллаштириш ва мустаҳкамлашга қаратиш лозим”.  Ҳукумат бу масалада бундан кейин ёрдам сўраб тегишли халқаро ташкилотларга мурожаат қилиши керак”.

Шафқатсиз авторитар сиёсий система шароитида озодликдан маҳрум этилган шахсларга қилинадиган муомала бобида ҳуқуқтартибот органлари ходимларининг касбий тайёргарлигини мукаммаллаштириш ва мустаҳкамлаш фақат усталик билан қилинадиган ва шафқатсизроқ томонга бўлиши мумкин, чунки терговчи, жазони ижро этиш колониялари бошлиқлари ва уларнинг қўл остидагиларнинг психикаси қатъий садистликка айланган (қаранг: А5, 4-чи бет).

70 (p): “жазони ижро этувчи муассаса (турма, колония)лар ва ҳибсда ушлаб туриш жойлари (тергов изоляторлари)ни адлия вазирлиги ихтиёрига ўтказиш бўйича қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш масаласи жиддий қараб чиқилиши лозим”.

Махсус Докладчининг бу тавсияси бажарилиши мумкин, ҳукумат шундай қилиши ҳам мумкин. Бироқ, бу қадам тергов органлари амалиётидан қийноқлар ва бошқа турдаги шафқатсиз муомалаларни йўқ қилишга ҳеч бир ёрдам бермайди.

70 (q): “агар инсон қийноқ ёки шунга ўхшаш шафқатсиз муомалага дучор қилингани инкор қилиб бўлмас даражада ўз тасдиғини топса, у ҳолда бу шахсга ўз вақтида етарли товон тўланиши керак; шу мақсадда компенсация ва оқлаш системасини тузиш лозим”.

Бу тавсия шартларини Ўзбекистон ҳукумати бажармайди. Кейинги 8-10 йилда қийноқ ёки шунга ўхшаш шафқатсиз муомалага дучор қилинган одамга етарли товон пули тўланган ҳол бирор марта ҳам бўлмаган. Ҳатто ҳуқуқтартибот органлари ходимларининг бундай жиноят содир этганликлари айби суд томонидан исботланган бўлса ҳам ака-ука Расул ва Равшан Ҳайитовлар 2001 йилнинг октябрида С.Раҳимов туман ички ишлар ходимлари томонидан ҳибсга олинганлар. Бир суткадан кейин улардан бири – Расул – қийноқлар туфайли ИИБ биносида жон берган, Равшан эса оғир тан жароҳати олган. ИИБнинг қотилликда айбланган тўртта ходими устидан суд бўлди. Суд уларнинг ҳар бирини 20 йиллик қамоқ жазосига тортди. Расул Ҳайитовнинг оиласига ҳам, Равшан Ҳайитовнинг оиласига ҳам товон пули берилмади.

70 (r): “ўз вазифаларини самарали бажариши учун Омбудсман идорасини керакли маблағ ва ходимлар билан таъминлаш лозим. Унга зарур бўлганда ўз ихтиёри билан ва олдиндан хабар бермасдан ихтиёрий озодликдан маҳрум этиш жойларини текшириш, ўз хулосаларини мунтазам равишда ошкор қилиб туриш ва фаолияти тилга олинган муассасалар ходимларининг жинояткорона ҳатти-ҳаракатлари исботини прокуратуранинг тегишли органига ва давлат органларининг маъмурий раҳбарларига тақдим этиш ҳуқуқини бериш керак”.

1997 йилда БМТ Тараққиёт программаси (БМТТП) бўйича Ўзбекистон ҳукуматига ҳукумат ва ноҳукумат ҳуқуқбонлик ташкилотларини ривожлантириш учун 3 миллион АҚШ доллари миқдорида грант берди. Нодавлат ҳуқуқбонлик ташкилотларининг бирортаси бу грантга яқинлаштирилмаган бир пайтда Омбудсман идораси БМТТПдан яхшигина молиявий ёрдам олди. Бироқ, бу “ҳуқуқбон” ташкилоти тўлиқ ижроия ҳокимиятига бўйсунади.

70 (s): “ўлим жазоси ҳукми чиқарилган ишлар атрофидаги сирлар ва ноаниқликлар туфайли ўлим жазосига ҳукм қилинган шахслар қариндош-уруғларига ортиқча азоб чектирмаслик учун улар билан одоб-инсофли муомала қилиниши лозим. Бундан ташқари, ўлим жазоси чиқарилган ҳукмларни ижро этишга  мораторий[30]  эълон қилиш ва ўлим жазосини бекор қилиш масаласини қараб чиқиш тавсия қилинади”.

1998 йил 4 январда Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Ўзбекистон президентига мурожаат қилиб, ўзбек одил суди амалиётидан ўлим жазосини бекор қилиш ёки ўлим жазоси чиқарилган ҳукмларнинг ижросига мораторий эълон қилишга чақирган эди. Ҳеч қандай жавоб келмади. Ҳозирги пайтда ўлим жазоси ЎзР Жиноят кодексининг икки моддаси бўйича ҳукм чиқарилмоқда.

70 (t): “мавжуд этилган қамоқ шароити ҳатто ўзининг жойлашишига кўра махбусларга ҳам, уларнинг қариндош-уруғларига ҳам шафқатсиз, ноинсоний ва инсон қадр-қимматини камситувчи муомала ёки жазога тенг бўлган Жаслиқ колониясини бекитиш масаласини ҳукумат зудлик билан кўриб чиқиши лозим”.

1999 йил 20 сентябрь куни Жаслиқ посёлкаси (Қорақалпоғистон) яқинида УЯ 64/71 жазони ижро этиш муассасаси ишлаётгани ҳақида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти биринчи бўлиб хабар тарқатган эди. У ердан калтаклашлар ва бошқа шафқатсиз муомалалар натижасида ўлдирилган махбуслар жасадлари келаётганини биз биламиз, бироқ бу зонадан махбуслар озодликка чиқарилгани бизга маълум эмас.

ЎИҲЖнинг баённомаси ҳукуматни шошириб қўйди, чунки 5 декабрь куни парламент сайловлари, 2000 йилнинг 9 январида президент сайлови ўтиши керак эди.

И.Каримовнинг буйруғи билан ҳарбий қисм (Жаслиқдан 8 км нарида) жойлашган ҳудудда зудлик билан 300-350 махбусга мўлжалланган турма ташкил этди. Ҳарбий қисмга тегишли уч (ёки тўрт) қаватли бино таъмирдан чиқарилди. Махбусларнинг асосий қисми совет армиясининг собиқ казарма[31]си ва учта улкан ерости бомбадан сақланиш ертўласида сақланади. Бу концлагерь Жаслиқдан 20-22 км узоқликда жойлашган ва у ерга на маҳбусларнинг учрашувга келган қариндош-уруғи, на журналистлар, на халқаро ташкилотлар вакиллари бора олишади. Мазкур тавсияни “бажармоқчи” бўлган ҳукумат ҳарбий қисмдаги турмани вақтинча бекитиши мумкин, бироқ концлагернинг ўзини ҳеч қачон бекитмайди. Тео ван Бовен жанобларининг инспекцияси пайтида унга нафақат концлагерни, балки турмани ҳам кўрсатишмади.

70 (u): “барча лавозимли давлат раҳбарлари Инсон Ҳуқуқлари Комитети тавсия қилган вақтинчалик чораларга ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг назорат механизмларининг  шахсларнинг ҳаёти ва жисмоний даҳлсизлигига тузатиб бўлмайдиган зиён етказиш мумкин бўлган нарсалардан муҳофаза қилувчи муҳим чақириқларига юқори даражали диққат-эътибор қаратишлари ва муносабат билдиришлари керак”.

Инсонга нисбатан нафрат руҳи ҳужайра-ҳужайрасигача сингиб кетган лавозимли давлат раҳбарлари бу тавсияга юқори даражали диққат-эътибор қаратишлари, муносабат билдиришлари мумкин эмас.

70 (v): “ҳукуматга Қийноқлар ва бошқа шафқатсиз, ноинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомала ва жазо турларига қарши конвенциянинг 22-чи моддасида кўзда тутилган баёнотни бериши, Қийноқларга қарши комитетнинг Конвенция моддалари бузилишидан жабрланган баъзи шахсларнинг баённомаларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш ҳуқуқини тан олиши, Конвенцияга тегишли Факультатив протоколни  ратификация[32] қилиш тавсия қилинади, натижада эса мамлакатдаги барча қамоқхоналарга бориб, қийноқларга йўл бермаслик мақсадида мунтазам кузатув ўтказувчи орган ташкил қилинади.  Унга яна ноқонуний қамоққа олишлар бўйича ишчи Гуруҳ ва ҳуқуқбонлар ҳақидаги масала бўйича Бош котибнинг махсус Вакили ҳамда судьялар ва адвокатларнинг мустақиллиги ҳақидаги масала бўйича махсус Докладчилар мамлакатга боришларини таклиф этиш керак”.

Махсус Докладчининг бу тавсияси ўзининг барча жиҳатлари бўйича Ўзбекистон ҳукумати бажариши лозим бўлган энг оғир тавсиялардан бири бўлиб, у 70 (а)га тенгкучлидир. Буни ҳукумат рад этади.

 Мақоланинг 3-қисми.

Шундай қилиб, БМТнинг қийноқлар бўйича Махсус Докладчисининг тавсиялари ҳозир Ўзбекистонда шаклланган вазият шароитида ҳукуматнинг садист терговчидан тортиб давлат бошлиғигача бўлган барча вакиллари томонидан рад этилади. Мамлакат пенитенциар муассасаларида қийноқнинг оммавий ва мунтазам қўлланишини тан олиш ўз халқининг бир қисмига геноцид ўтказиш ва инсонийликка қарши жиноят содир этиш (Халқаро Жиноят Суди Рим Статут[33] ининг 6-чи ва 7-чи моддалари)ни тан олишни билдирар эди, чунки қўлланилган ҳар қандай қийноқ жиноятдир.

Халқаро Жиноят Суди [ХЖС] Рим Статутининг 6-чи ва 7-чи моддалари:

6-чи модда. Геноцид: Мазкур Статут мақсади учун “геноцид” бирор миллий, этник[34], ирқий ёки диний гуруҳни тўлиқ ёки қисман йўқ қилиш ниятида содир этилган ҳатти-ҳаракатнинг ихтиёрий бирини билдиради:

  1. a) шундай гуруҳ аъзоларини ўлдириш;

√  b) шундай гуруҳ аъзоларига жиддий тан жароҳати ёки ақлий зиён етказиш;

√  c) бирор гуруҳ учун қасддан, тўлиқ ёки қисман жисмоний йўқ қилишга мўлжалланган ҳаётий шароит туғдириш;

√  d) шундай гуруҳ ичида бола туғилишни барбод қилишга мўлжалланган чоралар;

  1.   e) зўравонлик билан болаларни бир одамлар гуруҳидан бошқасига бериш.

7-чи модда. Инсонийликка қарши жиноят.

  1. Мазкур Статут мақсади учун “инсонийликка қарши жиноят” ҳар қандай фуқаровий шахсларга кенг кўламли ёки мунтазам равишда, билиб туриб ҳужум қилиш доирасида содир этилган ҳатти-ҳаракатнинг ихтиёрий бирини билдиради:

√  a) ўлдириш;

  1.   b) йўқ қилиш;
  2.   c) қулликка солиш;

√  d) депортация35) ёки аҳолини мажбурий кўчириш;

√  e) асосий халқаро ҳуқуқ меёрларини бузган ҳолда турмага ташлаш ёки бошқа шафқатсиз жисмоний эркинликдан маҳрум этиш;

√  f) қийноқлар;

  1. g) жинсий зўрлаш, жинсий қулликка тушириш, фоҳишаликка мажбур қилиш, мажбурий иккиқатлик, мажбурий стерилизация[36] ёки оғирлиги бир хил бўлган бошқа шаклдаги жинсий зўравонлик;

√ h) халқаро ҳуқуққа кўра ҳамма жойда йўл қўйиб бўлмайдиган деб ҳисобланувчи  ихтиёрий  идентификация[37] қилинган одамлар гуруҳи ёки бирлигини [ХЖС Статутининг] 3-чи бандда таърифланган сиёсий, ирқий, миллий, этник, маданий, диний, гендерлик38)ёки шу бандда кўрсатилган ихтиёрий қилмишлар ёки ХЖ Суди юрисдикция39) сига кирувчи ҳар қандай жиноятларга боғлиқ бошқа сабабларга кўра таъқиб қилиш;

√  i) одамларнинг мажбурий йўқотилиши;

  1.   j) апартеид[40] жинояти;

√  k) қасддан кучли азоб ёки жиддий тан жароҳати ёки психик ёки жисмоний соғлиққа жиддий зарар етказишдан иборат бошқа шунга ўхшаш ноинсоний қилмишлар.

[√  (“қушча” ) билан мен белгилаганман – Толиб Ёқубов.].

Изоҳ: √ – Ўзбекистон ҳукумати қилмишида кузатиладиган жиноятлар.

Тарихий параллель ёки ўзбек тугунини қандай ечиш мумкин? Гитлер тоталитаризмини ва инсоният тарихида энг даҳшатли урушни бошидан кечирган немис халқи демократик ривожланиш йўлини танлади. Национал-социализм бошлиқлари Нюренберг суди томонидан жазоланган бўлса-да, бироқ жамиятда ўз халқи ҳам, бошқа халқларга нисбатан ҳам геноцид ва инсонийликка қарши жиноят содир этган нацистлар ҳали кўп эди. Урушдан кейин сайланган немис парламенти Германия национал-социализм ишчилар партияси аъзоларини давлат хизматига олинишини таъқиқлайдиган қонун қабул қилди. Танлов ва қўйилган қадам тўғри бўлганлигини вақт кўрсатди.

Ҳозирги Ўзбекистон ўзининг барча жиҳатларига кўра ҳам ҳозирги Германиядан албатта орқада, урушолди Германиядан эса биттар вазиятдадир. Афсус ҳозирги Ўзбекистон 70 йил олдинги Германия хатоларини такрорламоқда. Германиянинг ўша хатолари нимага олиб келганини ҳамма билади. Ўша пайтда немис халқи нацистларнинг жаҳолатпарастлигини тўхтата олмади ва уларни ҳукуматни эгаллашга йўл қўйиб берди, ва фақат 25 йилдан кейин тўғри йўлни танлади.

Ўзбекистон Германиядан камида 70 йил орқада эканини тарих кўрсатди. Парламент, ноқонуний қамоққа олишлар, қийноққа солишлар, ноқонуний судлашлар, жинояткорона қатлларга доҳл бўлган барча одамларни давлат хизматида ишлашга йўл қўймаслик ҳақида қонун қабул қила олса эди, бу ўзбек халқининг тўғри йўл танлаши бўларди.

Шундай қилиб …

БМТ Инсон ҳуқуқлари комитетининг қийноқлар бўйича Махсус Докладчисининг Ўзбекистонда қийноқлар ҳақидаги докладини эълон қилинганига салкам бир йил ўтди. Бироқ Ўзбекистон ҳукумати ундаги тавсияларни бажаришга шошилаётгани йўқ.

Нега? Жавоб оддий. Халқаро Жиноят Судининг ҳиди келаяпти ва буни ҳукумат яхши тушунади. Толиб Ёқубов, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Раиси

Матнда учраган бир қатор терминлар абгор омма учун жуда яхши тушунилмаганлиги учун бир кичгина ЛЎҒАТЧА илова қиламиз:

 [1]Коммунистик фразеология – “Яшасин дунё меҳнаткашлари куни 1-Май!”, “Коммунистик партия бизнинг йўлбошчимиз”, “Коммунизм сари олға!”, “Барқарорлик – халқимиз бахти!”, “Юртбошимиз Ислом Каримов буюк келажак режасини ишлаб бердилар,” каби шиорлар, тилёғламалик ва хушомадликлар, чақириқлар ва ҳоказо;

 [2]Феномен –  табиат ёки жамиятда кузатиладиган ўта ноёб, бетакрор нарса ёки ҳодиса характеристикасини англатувчи сўздир. Бу ноёб нарса ёки ҳодиса шаклан ҳам, моҳиятан ҳам турлича, масалан, яхши ёки ёмон, гўзал ёки жирканч бўлиши мумкин;

 [3]Инквизиция – 1215 йилда Рим папаси Иннокентий томонидан асос солинган католик черковининг қийноққа асосланган суди ва тергов системаси;

 [4]Айбсизлик презумцияси – гумонланувчи ёки айбланувчининг айби одил судда исботланмагунча айбсиз ҳисобланиш принципи;

 [5]Синкретизм – [юриспруденцияда] – бирор ҳодисанинг ривожланмаган ҳолати; масалан, қаралаётган давлат юриспруденциясидаги ривожланмаган, кўпинча ўзаро қарама-қарши соҳалари;

 [6]Айблилик презумпцияси – айбсизлик презумпциясининг тескариси; қисқа қилиб айтилганда: “ҳибсга олинган одам тескариси исботланга қадар айбдор деб ҳисобланади”.

 [7]Бешйилликлар – СССР халқ хўжалигини ривожлантиришда иқтисодни марказлаштирилган режалаштиришга мўлжалланган даври;

 [8]Иерархия – пастки табақанинг юқори табақага бўйсуниш тартиби, марказлашган структураларда бошқариш принципи;

 [9]Номенклатура – СССРнинг партия, хўжалик ва ҳарбий раҳбариятининг олий қатлами;

 [10]Амал пирамидаси – одатда, пирамида чўққиси (учи)да давлат раҳбари, унинг пастида қаватма-қават давлатнинг катта-кичик раҳбарлари, пирамиданинг энг пастида эса халқ жойлашган ҳисобланади;

 [11]Клан – қариндошлик ришталари билан боғланган, савдо-сотиқда ва давлат идораларида ишлашда бир-бирини қўллаб-қувватловчи ва бошқа  манфаатлар бўйича уюшган одамларнинг ёпиқ гуруҳи; оддий халқ тилида мафия деб ҳам юритилади;

 [12]Имиж – жамоат ёки шахс зеҳниятида оммавий PR (пиар), ташвиқот, реклама ва бошқа йўллар воситасида шакллантирилади ган сунъий образ (қиёфа). Имиж – оммавий зеҳниятда бир шахсга нисбатан маълум бир муносабат шакллантиришдир.

 [13]Партократ – давлатни бошқараётган партия бошлиқларидан бири; масалан, СССРда коммунистик партия Марказий комитетининг ҳар бир аъзоси;

 [14]Иккиюзлама Янус – иккиюзламачи, оғмачи, кўзбўямачи одам; одатда, иккиюзлама Янусни бир каллали, қарама-қарши томонга қараган икки юзли одам сифатида талқин қилинган; унинг бир юзи ёш, келажакка қараган одамнинг, иккинчи юзи эса қария, ўтмишга қараган одамнинг юзи сифатида тушунилади;

 [15]Референт муносабатлар – 1991 йил Ўзбекистон коммунистик ғоя шаклланган давлат таркибидан чиқиб, демократик ғояни шакллантириш учун яшай бошлади. Жамиятда бу ғоя шаклланиши учун камида 20 йил қадар вақт керак бўлади. И.Каримов давлат раҳбари ва бошқа юқори лавозимли раҳбарларнинг алмашиб туришидек демократик тартибни бошдан-бош инкор қилди ва яккаҳокимлик бошқарувини жорий этди. У давлат раҳбарлигига келганига 24 йил ўтган бўлса-да, Ўзбекистонда демократия эмас, балки автократиянинг энг ёмон кўриниишини шакллантирди.

 [16]КГБ – Комитет государственной безопасности – Давлат хавфсизлик хизмати;

 [17]Масонлик – XVIII-асрда пайдо бўлган, диний ва сиёсий характерли бутун дунёга ёйилган ёпиқ (яширин) ташкилот; “Масон” сўзи “қурувчи, тоштарош” маъносини беради. Масонлар ўз ташкилотида черков биноларини қурувчиларнинг ўрта асрлардаги ёпиқ цехлари ишига тақлид қилганлари учун ўзларини шундай аташган.

 [18]Сиёсий плюрализм – сиёсий кучлар кўпхиллиги мавжудлиги ва улар орасида давлат органларига ўз вакилларини ўтказишда сиёсий рақобатни таъминловчи принцип. У очиқ манфаатлар тўқнашуви, томонлар орасида турли нуқтаи-назар бўйича дискуссия (тортишув)ларни назарда тутади; қисқача айтганда, сиёсий плюрализм – кўппартияликдир.

 [19]Авантюра – тасодифий ютуққа ишониб, реал куч ва шароитни ҳисобга олмай хавфли ва шўбҳали ишни бошлаш;

 [20]Путч – ҳарбий қўзғолон ёки давлат тўнтариши;

 [21]Съезд – жамоат ташкилоти, сиёсий партия ёки ижтимоий, касбий, миллий ва бошқа гуруҳнинг умумий йиғилиши (кенгаши, мажлиси, қурултойи);

 [22]Концентрацион лагерь – ҳарбий асирлар, сиёсий тутқунлар, миллий, диний ва бошқа жиҳатлари бўйича оммавий, мажбурий қамоққа олинган одамлар учун махсус жиҳозланган марказ (қамоқхона);

[23]Типовой ҳужжатлар – турли соҳалар (иқтисодий, ижтимоий, юридик, медицина ва ҳ.)  бўйича мутахассислар томонидан ҳаракатдаги қонунчиликка асосланиб тузилган (тайёрланган), очиқ қолдирилган жойлари тегишли маълумотлар, муҳр ва имзолар билан тўлдирилгач расмий тус оладиган ҳужжатлар;

 [24]Версия – қандайдир бир фактни бир ёки бирнеча турдаги тушунтирилиши ёки баён этилиши; терговчи ёки суднинг жиноий (фуқаровий, маъмурий) ишни тўғри ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган воқеа ва фактларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги тахмини;

 [25]Айсберг – (немисча: айс – муз, берг – тоғ) муз тоғи – океанларда сузиб юрадиган баҳайбат муз парчаси; унинг асосий қисми сув тагида бўлиб, айсберг ҳажмининг тахминан 90% ташкил қилади;

 [26]Клоака —  ахлат ва ифлос сувлар оқувчи ерости канали

 [27])Фискаль-иқтисодий сиёсат –  давлатнинг солиқ ва бюджет сиёсати;

 [28]Постсовет – айний таржимаси “советлардан кейин”; мисол: постсовет давлатлар – СССР парчаланиши натижасида пайдо бўлган давлатлар; постсовет президентлар – СССР парчаланиши натижасида пайдо бўлган давлатлар президентлари ва ҳ.;

 [29]Кульминация – бирорта воқеа ривожидаги тарангликнинг энг юқори моменти (чўққиси, нуқтаси, пайти);

 [30]Мораторий – давлатнинг ёки давлатларнинг қандайдир соҳада қандайдир амалларни тўхтатиш ёки бу амалларни маълум бир вақтга кечиктириш; масалан, одил суд амалиётида ўлим жазосидан воз кечиш ёки маълум бир вақтга бу амалиётни қўлламаслик; СССР даврида: ядро қуролига эга бўлган давлатларнинг атом бомбасини фазода ёки сув остида синовдан ўтказишни тўхтатиши;

 [31]Казарма – ҳарбий қисм (рота, батальон, полк ва б.) шахсий таркибини узоқ вақт жойлашиши (яшаши) учун қурилган бино ёки бинолар мажмуаси;

 [32]Ратификация – томон (давлат)ларнинг тегишли органлари (парламент, вазирлар маҳкамаси ва б.) томонидан халқаро ҳужжатни имзолаб унга юридик салоҳият бериш жараёни;

[33]   Статут– қарор, ҳуқуқий акт, ташкилот низоми, алоҳида аҳамиятга эга бўлган қонунчилик акти;

 [34]Этник гуруҳ – умумий белгилар – келиб чиқиш, тил, маданият, дин, яшаш ҳудуди, ўзлигини англаш ва б. – билан бирлашган одамлар гуруҳи;

 [35]Депортация – шахсни ёки бутун аҳолини бошқа давлатга ёки бошқа бир жойга мажбуран, одатда қуролли шахслар назоратида қувиш (кўчириш); мисоллар: 1) 2-чи жаҳон уруши пайтида қрим татарлари, кавказ халқлари, узоқ шарқлик корейслар Марказий Осиё ва Қозоғистонга (ички) депортация қилинган; 2) 2000-2001 йилларда Ўзбекистон ҳукумати Сурхандарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманларининг Тожикистон билан чегарадош тоғли ҳудудларидаги 20 дан ошиқ қишлоқлар аҳолисини вилоятнинг ички туманларига депортация қилди; 3) 2010 йил Қозоғистон ҳукумати ўзбекистонлик 29 мусулмон йигитни Ўзбекистон Бош прокуратураси талабига кўра Ўзбекистонга депортация қилди (ташқи депортация);

 [36]Стерилизация – аёллар бачадонига эркак шаҳвати ўтмаслиги, яъни ҳомила пайдо бўлмаслиги учун хирургик йўл билан амалиёт ўтказиш бўлиб, бунда аёлда ойлик ҳайз кўриш, жинсий яқинлик қилиш мойиллиги ва бошқа ҳиссий унсурлар сақланади;

 [37]Идентификация – номаълум объект (нарса, ҳодиса, воқеа ва б.)ни маълум бўлган бир объект билан айнан бир хил эканини аниқлаш; идентификация турли соҳаларда – психология, кимъё, саноат ва б. – ўтказилиши мумкин;

 [38]Гендерлик – жамиятда инсон ҳатти-ҳаракати, ўзини тутишини кўрсатувчи ижтимоий жинсга, ижтимоий соҳадаги жинсий фарқ факторига тегишлилик; бу –одамлар – дўстлар, ҳамкасблар, синфдошлар, қариндош-уруғ, ота-она, ака-ука ва опа-сингиллар, тасодифий одамлар билан муносабатни, яъни улар орасида ўзини тутишни белгилайдиган жинсга боғлиқ ҳатти-ҳаракат; Қисқа ва оддий тилда айтганда гендерлик, бу – эркаклик, аёллик, ўғил болалик ва қиз болаликдир;

 [39]Юрисдикция – суднинг ёки давлатнинг бошқа органининг ҳуқуқий чегараси; оддий тилда айтганда “кучи етган” чегара;

 [40]Апартеид – апартеид европалик оқтанлилар томонидан Жанубий Африканинг қоратанли банту халқига нисбатан юритган сиёсати; бу сиёсатга кўра бантулар махсус ажратилган, “бантустан” деб аталувчи жойларда яшашга мажбур қилинган; бантулар деярли барча ҳуқуқлардан маҳрум қилинган ва кам ҳақ тўланадиган оғир ишларда, хусусан хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаганлар.

3. Мустақиллик, Озодлик, Ҳуррият, Фаровон Турмуш.

 А. Йўляхши: МУСТАҚИЛЛИК, ОЗОДЛИК, ЭРК, ҲУРРИЯТ, ФАРОВОН ТУРМУШ … хаёлларда, тушунчаларда ва фикрларда қолиб кетди.

Бундан 18 йилча муқаддам 1990 йилнинг июн ойида мустақиллик декларатсияси ниҳоят Ўзбекистонда ҳам қабул қилиганди. Ўша замонлар “Мустақиллик” сўзи озодлик, эрк ва эркинлик каби муқаддас тушунчаларини ва халқнинг фаровон, тинч ҳаёт кечириши маъноларини ҳам ўзи ичига олган деб қабул қилинарди, ҳар ҳолда ўшандай қабул қилинганди. Ўша замондаги Мустақиллик сўзининг мазмунида ҳақиқий ҳуррият – Ўзбекистоннинг, ўзбекларнинг, Ўзбекистон Республикаси барча ватандошининг ҳуррияти жамланган деб тушунгандик.

Афсуски, бундай эзгуликлар фақат хаёлларда, фикрларда, тушунчаларда қолиб кетди. Оқибатда эса, Мустақиллик ўрнига ҳақиқий қуллик; озодлик, эрк ва эркинлик ўрнига жаслик – бу дунёнинг дузахи; фаровонлик ўрнига эса, чинакамига очлик келтириб чиқарилди.

Мана бугун Ўзбекистоннинг 10 миллион меҳнатга қобилиятли аҳолиси, уларнинг аксарияти эски метрополия Руссияда чинакамига сотиладиган ва сотиб олинадиган қуллар шаклида сарсон бўлиб юршибди. Фақат Руссия эмас, ҳатто эскидан нисбатан қолоқ, Ўзбекистонга нисбатан эса янада қошоғироқ ҳисобланган мустамлака ўлкалар Қозоғистон ва Қирғизистон каби мамлакатларда ҳам миллати ўзбек ҳисобланган сонсиз-саноқсиз дайдиб юрганлар бор. У(миллати ўзбек аталган)ларнинг қаерларда қанчалигини билиб ҳам бўлмай қолди.

Мамлакатнинг ичи эса бир бутун буюк қамоқхона (зиндон)га айлантирилди. Бунинг бир мисолини мана қуйидаги бир хат очиқ исботи билан кўрсатиб турибди.

Аслида юқоридаги кириш сўзи Ўзбекистонда яшаб турган, Ўзбекистон деб аталадиган бир буюк юртнинг мустақиллиги учун тер тўкиб (ҳатто қон тўкиб дейишга арзийдиган) курашган содиқ ва солиҳ инсонларимиздан бири профессор Холиқназар Ғониевнинг қуйидаги мактубини эълон қилиш учун ёзилди.

У – Холиқназар Ғониев эса, бугунлар ҳам “мустақил” Ўзбекистон ҳукумати айғоқчиларининг доимий КУЗАТУВИ ва ТАЪҚИБИ ОСТИДА яшамоқда.

Холиқназар Гониев ёзади:

Кеча, 19.06.08, эрталаб соат 7- ларда уйдан чиқиб Иштихон туманига сафар қилдим. Яқинда Москвадан мардикорчиликдан онасининг ўлими муносабати билан қайтиб келган  мухолифатчи дўстимнинг уйида бўлиб, унга ҳамдардлик билдирдим. У ердан туманнинг