СУҲБАТ 22.

Муаллиф admin Ara 6, 2018

Тўрт турли дарё бор.

Ҳазрати Умар айтдики: “Дарёлар тўрттадир. Аллоҳу таолонинг раҳмати, гуноҳлар учун дарёдир. Нафс, шаҳватлар учун дарёдир. Ўлим, умр учун дарёдир. Қабр, надоматлар ва пушаймонлар учун дарёдир.”

Ҳазрати Усмон айтдики: “Тўрт нарса борки, зоҳири фазилат ва ботини фарздир:

  1. Қуръони азим-уш шоннинг тиловати фазилат. Унга амал қилиш фарздир.
  2. Одамларга эҳсон қилиш фазилатдир. Душманларни бир-биридан рози қилдириш фарздир.
  3. Солиҳлар билан бирга бўлиш фазилатдир. Уларнинг ишларига эргашиш фарздир.
  4. Хасталарнинг ҳол-аҳволини сўраш фазилатдир. Васиятларини қабул қилиш фарздир.”

Имоми Раббоний ҳазратлари айтдики: “Раҳмати ғазабидан ортиқ бўлмага- нида эди, бизга ўхшаган гуноҳкорларнинг дунё ва охиратда қутулиш уми-ди бўлмасди. Раҳматининг мўллиги сабабли шунча гуноҳимиз билан ер ус-тида бемалол юрибмиз. Ҳалок бўлмасдан, турли неъмат ва эҳсонлар билан бирга қиёматда қутулишимиздан умид қиламиз. Раҳмати илоҳий бу дунёда мўмин ва кофирга баробардир. Қиёмат куни раҳмат мўминларга махсус бў-либ, кофирлар маҳрум қолишади.”

Аллоҳу таоло авф этиш ва кўп савоб бериш учун бир васила излайди. Бир марта ишонган ҳолда калимаи шаҳодат келтирганга ва буни муҳофаза қи-либ, мусулмон ҳолда вафот этган кишига абадий жаннатни беради.

Калимаи шаҳодат келтирган киши ҳаромлардан тийилмаса ва ибодатларни бажармаса, иймон билан жон топшириши жуда қийин. Иймонсиз ўлган кимса эса абадий жаҳаннамда қолади. Иймон билан кетган киши эса гуноҳ-ларининг жазосини олгандан кейин ёхуд авф этилиб, жаннатга киритилади. Иймон билан жон топшириш учун эса Аллоҳу таолонинг амр ва тақиқла-рига риоя қилиш керак.

Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Қиёматда (гуноҳи савобидан кўп) бири жаҳаннамга олиб кетилаётгани-да  “Ё Рабби, дунёда сенга доим ҳусн-и занда бўлдим (раҳматингдан умид

узмагандим)” дейди. Аллоҳу таоло “Уни қўйворинглар, Қулимни мени қан- дай ўйлаган бўлса, шундай қарши оламан” деб буюради.”

 

“Аллоҳу таоло “Мен Аллоҳман, мендан бошқа илоҳ йўқ. Раҳматим ғаза-бимдан ортиқ. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад алайҳиссалом- нинг Унинг қули ва Расули эканлигига шаҳодат келтирган киши жаннатга киради” деб буюрди.”

 Мавлуд кечаси муборак бўлсин!

Мавлуд – таваллуд чоғи, туғилган пайт демакдир. Мавлуд кечаси Рабиул аввал ойининг 11 ва 12 кунлари орасидаги кеча. Бу (2018) йил  19 ноябр- дан 20 ноябрга ўтар кечасига тўғри  келади. Сарвари оламнинг (алайҳис- салом) туғилган кунлари, барча мусулмонларнинг байрамидир.

Расулуллоҳ дунёга келганида амакиси Абу Лаҳабнинг жорияси Сувайба “Укангиз Абдуллоҳ ўғиллик бўлди” деб хушхабар келтирганида хурсанд бўлганидан “Унга сут бериш шарти билан сени озод қилдим” деган эди.

Шу сабабдан Абу Лаҳабнинг азоби ҳар Мавлуд кечасида енгиллайди. Мав-луд кечаси қувониб, бу кечага ҳурмат кўрсатган мусулмонлар беҳисоб са-вобларга муяссар бўлишади. Ҳофиз Муҳаммад ибн Жазари Шофий айта-дики: “Абу Лаҳабни тушида кўриб ҳолини сўраганларида “Қаттиқ азоб че-кяпман. Лекин Расулуллоҳнинг дунёга келганини хабар берган жориямни қувонганимдан озод этганим учун, ҳар йил рабиул-аввал ойининг 12 кеча-сида азобим енгиллашади” деди.” Абу Лаҳабдек бир ашаддий кофирнинг азоби шу кеча туфайли енгиллашадиган бўлса, бу улуғ Пайғамбарнинг умматидан бўлган бир мўмин Унинг туғилган кунида севиниб, молини тўғри жойларга тарқатиб, зиёфат бериб, шу тариқа Пайғамбарига бўлган севги-муҳаббатини намоён қилса, Аллоҳу таоло уни жаннати билан сий-лайди. (“Мусулмонга насиҳат”)

Оламларнинг сарвари бўлмиш Расулуллоҳ жанобимиз Мавлуд  ечасида Асҳоби киромга зиёфат бериб, дунёга келган вақтларидаги ва болалик-ларида бўлган воқеаларни айтиб берардилар. Ҳазрати Абу Бакр ҳам хали- фалигида Асҳоби киромни тўплаб, Расулуллоҳ жанобимизнинг туғилган вақтида рўй берган фавқулодда ва ғайритабиий ҳодисаларни айтиб берар-дилар. Бу кечада Расулуллоҳнинг туғилган вақтида содир бўлган ҳолларни, мўъжизаларни ўқиш, тинглаш ва ўрганиш катта савобдир. Шу куни ёки эртасига рўза тутишнинг зарари йўқ. Тутса яхши бўлади, савоб берилади. Ислом олимлари Мавлуд кечасига жуда катта эътибор қаратганлар.

Ҳазрати Мавлоно: “Мавлуд ўқилган ердан балолар  даф бўлади”- деб айт-ган. Мавлуд кечаси Қадр кечасидан кейинги энг қийматли кечадир. Ҳатто Мавлуд кечаси Қадр кечасидан ҳам қийматлироқ деган олимлар бор.

 “Ал-муқни”“Ал-миёр” ва “Танвир-ул қулуб” китобларида Мавлуд кеча – сининг Қадр кечасидан ҳам қийматлироқ эканлиги айтилган. (Ад-дурар-ул-масун)

“Аллоҳ бир кимсага сўзлаш ва ёзиш санъатини эҳсон этса, Расулуллоҳ -ни мақтасин, душманларини ёмонласин” ҳадиси шарифига  амал этил-ган ҳолда, асрлар давомида Мавлуд китоблари ёзилган ва ўқилган.

Расулуллоҳ жанобимизни мадҳ этган турли Мавлуд қасидалари мавжуд. Бу қасидаларнинг асри саодатдан кейин ёзилиши бидъат эканлигини кўрсат-майди. Чунки Расулуллоҳни мадҳ этиш ибодатдир. Уни мадҳ этувчи қаси-далар, ёзувлар ҳар замонда ёзилиши мумкин. Уларни ўқиш бидъат эмас, савоб бўлади. Мавлуди шариф ўқиш, Расулуллоҳнинг дунёга келишлари-ни, меърожларини ва ҳаётларини ҳикоя қилиш, Ул зотни ёдга олиш Ул зот-ни мадҳу сано қилиш деганидир. Расулуллоҳни қаттиқ севиш комил мусул- моннинг аломатидир.

Бухорий нақл қилган бир ҳадиси шарифда: “Мени ота-она, фарзандлари ва барчадан ортиқ севмаган киши мўмин бўлолмайди,” деб марҳамат қилинди. Мавлуд ўқишнинг ўзи эмас, мавлуд маросимларида динга хилоф ишлар қилиш гуноҳ бўлади.

Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики: “Бир нарсани қаттиқ севган о -дам, албатта уни кўп ёдга олади.” (Дайламий). (Расулуллоҳни севган ки-ши  ҳам Ул зотни кўп(ҳамиша) ёдга олади.)

“Пайғамбарларни ёдга олиш, хотирлаш ибодатдир.” (Дайламий) (Бу ибодатни шеър шаклида айтиш таъсирлироқ бўлади. Расулуллоҳ жаноб- ларининг  шоирлари масжидда Уни мадҳ этувчи ва душманларини қаҳр этувчи шеърлар ўқирдилар.)

Булардан Ҳассан бин Собит ҳазратларининг шеърларини жуда ёқтирарди-лар. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам) бу шоир учун масжидда ало – ҳида бир минбар қўйдиргандилар. Ҳассан бин Собит ҳазратлари минбар-га чиқиб, душманларни ёмонлар, Расулуллоҳни мадҳ этарди. Расулуллоҳ жаноблари: “Ҳассаннинг сўзлари душманларга ўқ жароҳатидан ҳам таъсирлироқдир, деб марҳамат қилдилар. (М.Насиҳат)

Бу борада келган ҳадиси шарифларда: “Аллоҳу таоло Расулини мадҳ ва мудофаа қилиш хусусида Ҳассанни Руҳ-ул-қудс (Жаброил  алайҳисса- лом) билан қувватлантирди” (Бухорий) ва Пайғамбар жаноблари шоир айтган сўзларни ёқтириб “Тишларинг тўкилмасин, деб дуо қилганди- лар. (Ҳаким)

Ваҳҳобийлар, мазҳабсизлар Расулуллоҳ жанобларини мадҳ этган ва Ул зот -дан шафоат истаган мусулмонларга мушрик тамғасини босишмоқда. Буни очиқча мусулмонларнинг юзларига айта олмаганлари учун Мавлудга бидъ- ат дейишмоқда. Расулуллоҳни мақташ ҳеч қачон бидъат бўлмайди. Бу мақ-товдан фақат Аллоҳни ва Расулини севмайдиган бадбахтларгина норози бў -лишади. Негаким Аллоҳу таолонинг ўзи Ул зотни мадҳу сано қилмоқда.

Қуръони каримда мазмунан буюриладики: “Биз сени оламларга раҳмат қилиб юбордик.” (Анбиё, 107)

“Биз сени бутун инсонларга хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи  қилиб юбордик.” (Саъба, 28)

“Сен учун тугамайдиган, чексиз ажрлар бор. Албатта сен энг хуш  ахлоқ соҳибидирсан.” (Калам, 3-4)

“Раббинг сенга (мўл неъмат) беради, сен ҳам рози бўласан!”  (Духо, 5)

“Аллоҳ ва фаришталари Набийга саловат келтирадилар, эй иймон этганлар сиз ҳам саловат келтиринг.”(Аҳзоб, 56)

Эркак-аёл аралашмасдан, чолғу ва бошқа ҳаром қўшмай, Аллоҳ розилиги учун мавлуд ўқимоқ, саловати шариф келтирмоқ, ширин нарсалар едириб-ичирмоқ, хайрот ва ҳасанот қилмоқ, шу тариқа Мавлуд кечасининг шукури – ни бажо келтирмоқмустаҳабдир.(Неъмат-ул кубро, Ҳадиқа, М.Насиҳат)

 Туғилган кунини нишонлашни христианлар мусулмонлардан кўриб ўзлаш-тириб олишган.

Мавлуд ўқишнинг қадрли бир ибодат эканлигини билдириш учун ислом олимлари турли тилларда китоблар таълиф қилишган. Булардан 10- таси  “Кашф-уз-зунун”да мазкурдир.

Ибн Ҳожари Хайтамий ҳазратларининг “Ан-неъмат-ул кубро” ва имом Суютий ҳазратларининг “Аррадду ала ман анкара қироатал мавлуд-ин-Набий” номли мавлуд китоблари машҳурдир.

Сарвари коинотни (алайҳиссалом) кўп мадҳ этиш, бутун яратилмишлар- нинг энг олийси эканликларини айтиш, Аллоҳу таолонинг севгили пайғам- барига берган фазилатларини санаш ва Ул зотдан шафоат сўраш – улуғ ибо -датдир. Бунга қарши чиқиш қуюқ жаҳолат ва кўр қайсарликнинг ўзгинасидир. Расулуллоҳни мадҳ этиш, ёдга олиш керак эканлигига далил сифа-тида Аҳзоб сурасининг “Аллоҳ ва фаришталари Набийга саловат келтирадилар, имон этганлар сиз ҳам саловат келтиринг” мзмунидаги 56-ояти каримаси етмайдими?

Ислом олимлари айтадиларки: Мавлуд кечаларида тўпланиб мавлуд қаси-дасини ўқимоқ, саловати шариф келтирмоқ, ширинликлар улашмоқ, хайр-эҳсон қилмоқ, шу тариқа Мавлуд кечасининг шукрини бажо келтирмоқ мустаҳабдир. Солиҳларга кийим ва шунга ўхшаш нарсалар ҳадя этмоқ бу кечага ҳурмат кўрсатиш ҳисобланади. Буларни Аллоҳ розилиги учун қи-лиш жуда катта савоб бўлади. (Ибн Баттол Моликий)

 Мавлудларда солиҳларни тўплаб, саловот ўқимоқ, фақирларни тўйдирмоқ ҳамма вақт савобдир. Фақат буларга чолғу асбоблари каби ҳаром аралаш-тириш катта гуноҳ бўлади. (Аллома Зоҳириддин бин Жаъфар)

 Мавлудда садақа, ҳадя бермоқ, нашъали ва қувончли бўлмоқ, ҳаром ара- лаштирмай мавлуд қасидасини ўқитмоқ жуда катта савоб бўлади. (Аллома Носируддин)

 Ҳаром аралаштирмай мавлуд ўқитиш мустаҳабдир. (Ҳидоя)

 Амалларига эмас, лутфга ишонишарди.

Ислом улуғларининг ўрнак ҳолларидан бири  кўп ибодат қилишларига қарамай  амалларига эмас, Аллоҳнинг лутфи ва авфига ишонишарди.

Ҳадиси шарифда ҳам марҳамат қилиндики: “Ақлли деб шундай кишига айтиладики, у, нафсига ҳоким бўлади ва ўлганидан кейинги давр учун амаллар қилади. Ожиз ва бечора шундай кимсаки, нафсининг истакларига берилиб, устига устак Аллоҳдан катта умидлар кутади.”

 Саъд бин Жубайр ҳазратларидан “Аллоҳ каримдир, кечиримлидир дея ал-даниш қандай бўлади?” деб сўрадилар. У жавобан “Қулнинг Аллоҳ ҳақи- да алданиши, унинг исёнда давом этиб юриб, Аллоҳдан мағфират таъма қи -лишидир” деди.

 Ҳасан Басрий айтдики: “Шундай кимсалар борки, бу фоний дунёдан кўп яхшилик қилиб кўчмаган. Уларни мағфират умиди алдаган. Улардан бири “Мен азиз ва жалил бўлган Раббимга нисбатан чиройли ўй-фикрдаман. А-малим кўпми ёки озми, бунга эътибор бермайман” дейди.

Бу кимса бу сўзида ёлғончидир. Чунки ҳақиқатан Раббига нисбатан гўзал ўй-фикрда бўлганида амалини ҳам гўзал қилиши керак эди. Аллоҳу таоло  “Раббингизга нисбатан шундай ўй-фикрингиз йўқмиди? Мана шу сиз-ни ҳалок этди. Шу сабабли хусронга тушганлардан бўлдингиз”  (Фус-силат, 23) , деб буюрган.”

Майсара ал-Обид ҳазратларининг қаттиқ мужоҳада қилганлигидан қо-вурғалари саналиб қолганди. Унга “Аллоҳнинг раҳмати кенгдир,” деган-ларни озорлаб “Бу тўғри. Агар Аллоҳнинг раҳмати кенг бўлмаса, исён-ларимиз нари турсин, тоатларимиздаги камчилик ва гуноҳлар сабабли биз-ни ҳалок этарди” деб айтарди.

 Ҳузайфа бин ал-Қатода айтдики: “Агар одамлардан бири менга “Амал-ларинг охират кунида фосиқлар амалидан фарқсиздир,” деб қасам ичса, мен у кишига “Тўғри айтдинг, қасам ичишингни ҳожати йўқ” дердим.”

Ҳузайфа ал Мароший айтдики: “Агар сен энг гўзал деб ҳисоблаган тоа-тингдаги камчиликлар сабабли Аллоҳнинг азобига учрашдан қўрқмасанг, билгинки ҳалокат сари кетяпсан.”

Ҳасан Басрий айтдики: “Орамизда ҳеч бир киши йўқки, Аллоҳу таоло унинг бир гуноҳини авф этишига ишонгани учун тоат ва амалларидан бирини тарк этган бўлсин.”

Афъал-и мукаллафин нимадир?

Ислом дини, ақлли ва бўйи(балоғатга) етишган эр ва хотин-қизларга баъзи нарсаларни амр этиб, баъзиларини ман этгандир. Бу ман этиш ва амрлар таклифдирлар, мусулмонлар эса уларни бажаришлари зарур бўлиб му-каллаф ҳисобланадилар. Шунинг учун ана ўша мукаллафликларга Афъал-и мукллафин деб аталади. Афъал-и мукаллафин саккиз-тадир:

  1. Фарз: улар қатъи ва доимий ҳукмлар бўлиб, а) Фарзи айн ва б) фарзи кифоя дейилиб икки хилдир.

а) фарзи айн – мукаллаф ҳар бир мусулмоннинг фақат ўзи бажа-радиган амаллардир. Масалан, беш вақт намоз ва рўза тутиш ка-би. б) Фарзи кифоя – баъзи мусулмонларнинг бажаришлари балан бошқа мусулмонларнинг масъулиятилари кетадиган фарзлардир. Жаноза намози ўқиш ва алик олиш каби. Ана шунақа бир фарзни мусулмонларнинг ҳеч қайси бири бажармаса, уларнинг ҳаммаси масъул бўладилар.

  1. Вожиб: Фарз даражасида далиллар билан исбот бўлмаган ҳукм -лардир. Витр ва байрам намозлари каби.
  2. Суннат : Ҳазрати Пайғамбаримиз жанобларининг (сав) мубо-рак сўзлари, ишлари ва бошқа бирор киши қилаётганини кўрга-нида уни ман этмаган нарсалардир. Суннатлар ҳам иккига бўли-нади: улар, Суннати муаққада ва Суннати ғайри муаққададир.

Суннати муаққада – Пайғамбар ҳазратлари давомли бажариб, жуда оз марта тарк этган суннатлардир. Масалан, Бомдод ва пешин намозларининг суннатлари каби.

Суннати ғайри муаққада – Пайғамбар ҳазратларининг баъзан-баъзан, яъни жуда оз вақтлар қилган суннатларидир. Масалан, аср ва хуфтон намозларининг биринчи суннатлари каби.

  1. Мустаҳоб : Пайғамбар ҳазратлари баъзан бажарган нарсалар-дир. Садақа қилиш, нофила рўза тутиш кабилар. Буларни суннати ғайри муаққада дейилса ҳам бўлади.
  2. Мубоҳ : бажарилганида савоб бўлиб, бажарилмаганида гуноҳ бўлмайдиган нарсалар. Ўтириш, ўтирган жойидан туриш, ейиш-ичиш кабилар.
  3. Макруҳ : бажарилиши яхши кўрилмайдиган ва амалларнинг са -вобини озайтирган нарсалардир. Масалан, намоз ичида атрофга қараш каби.
  4. Муфсид : бошланган бирор ибодатни бузадиган нарсалардир. Таҳоратли кишининг бирор жойидан қон ёки иринг чиқиши, на-мозда кулиш, рўза эканлигида бирор нарсани ейиш кабилар.
  5. Ҳаром : Бажарилиши қатъи ман этилган нарсалардир. Алколли ичкиликлар ичиш, ота-онага осий бўлиш (ота-онанинг қарғишига қолиш) каби.

Маълумотлар, Туркиядаги Фазилат нашриёти тарафидан нашр қилинган “Илмий ҳол” китобидан олинди.

Ҳазрати Пайғамбарнинг(саллоллоҳу алейҳи вассалам) баъзи дуолари:

* Аллоҳим! Бизни дўстларинг билан дўст, душманларинг билан душман бўладиганлардан айла! (Тирмизий).

* Аллоҳим! Титрамаган қалб, тўймаган нафсдан Ўзинг сақлагай-сан! (Муслим).

* Аллоҳим” Танбал, ҳасис, қизғонч бўлиш ва иззати-ҳурматини йўқотган қарияликдан қўри! (Ҳоким).

* Аллоҳим менга шундай бир иймон ва Ўзингга яқинлик насиб этгинки, охири куфрга бормасин” (Тирмизий).

* Аллоҳим! Менга ҳидоят, тақво, кўзи тўқлик ва бадавлатлак на-сиб айла! (Муслим)

* Аллоҳим! Денгизларнинг орасини айирганинг каби, мени ҳам жаҳаннам азобидан қўри! (Тирмизий).

* Аллоҳим! Фойда бермаган илмдан, қабул этилмаган амал ва дуодан сенга сиғинаман! (Муслим)

*Аллоҳим! Билган билмаган ҳар қандай хайр ва яхшиликларни сўрайман, хайрсизликлар, ёмонликларнинг барчасидан сақланиш учун Сенга сиғинаман. (Тобароний).

* Аллоҳим! Бизни дунё зиллатидан ва охират азобидан муҳофаза айла! (Муслим).

* Аллоҳим! Гуноҳимни кечир ва ризқимга баракат насиб эт! (И.Аҳмад).

* Аллоҳим” Ёмон ахлоқ, ёмон иш, ёмон орзу ва ёмон касаллик-лардан Ўзингга ёлвораман! (Абу Давуд).

* Аллоҳим! Қилган ва қилмаган нарсаларнинг ёмонлигидан Сен-га сиғинаман! (Насои).

* Аллоҳим! Ўлим онидаги қийинчиликларимни енгиллаштир! (Тирмизий)

* Аллоҳим! Мени кўп шукр қилган, кўп сабр қиладган банда-ларингдан айла! (Баззор).

* Аллоҳим! Мени кўп закот қилган ва амрларингни бажарган бандаларингдан айла! (Тирмизий).

* Аллоҳим! Қулоқ, кўз, тил, қалб ва шаҳватимнинг ёмонликлар-дан Сенга сининаман ва ёлвораман! (Насои).

* Аллоҳим! Нонкўрлик ва қабр азобидан Сенга сиғинаман! (Муслим).

*Аллоҳим! Соғлик-саломатлик, иффат, хуш ахлоқ ва  қодарингга рози бўлишимни насиб эт! (Тобароний).

* Аллоҳим! Ғазабингдан ризонгга, жозангдан авфингга, азо-бингдан раҳматингга сиғинаман! (Муслим).

* Аллоҳим! Барча қийинчилик-ташвишларимни менга енгиллаш-тир! Дунё ва охиратда менга хайрлар насиб айла! (Тобароний)

* Аллоҳим! Қалбимни ва амалимни риёдан, тилимни ёлғондан, кўзимни хиёнатдан қўрқла! (Ҳотиб).

* Аллоҳим! Бизга диний мусибат берма! Бизнинг бошимизга раҳмсизларни келтирма! (Тирмизий).

* Аллоҳим! Мени илм билан бойит, юмшоқ табиат билан безат, тақво билан шарафлантир! (Нажжор).

* Аллоҳим! Илмимни кўпайтир!

Юқорида келтирилган дуолар “Туркиягазетаси”нинг маҳсус шарҳловчиси Меҳмат Али Темирбош тарафидан тўпланган ва 13.10.2011-да ўша газетада эълон қилинган бўлиб, 2018 йил учун чиқарилган тақвимнинг 5.10.2018 варағида қайта эълон қилинди.

Бу ерга ана ўша 2018 йил тақвимидан олиниб ўзбекчалаштирил-ган кўриниши қўйилди.

Аллоҳу таолонинг раҳмати.

 Ибни Масъуд ҳазратлари айтди: “Аллоҳнинг одамзотга бўлган раҳмати Қиёмат куни ҳеч узилмайди. Ҳаттоки, раҳмат ва мағфиратнинг мўллиги, шафоат қилувчиларнинг кўплигини кўрган Иблис ҳам бошини кўтариб, у-мид билан боқади.”

Пайғамбар алайҳиссалом марҳамат қилдиларки: “Қиёмат куни Аршнинг тагидан бир жарчи шундай нидо қилади: Эй уммати Муҳаммад! Сиз-лар содир қилган Менинг ҳаққимга алоқадор айбларингизни афв этдим. Энди фақат бир-бирларингиз олдидаги ҳақларингиз қолди. Сизлар ўзаро ҳалоллашиб, Менинг раҳматим билан жаннатга киринглар!”

 Яна Расулуллоҳ марҳамат қилдиларки: “Умматимдан катта гуноҳ қил-ганларга шафоат қиламан. Ким шафоатимга ишонмаса, унга ноил бўла олмайди.”

 “Енгиллаштиринг, қийинлаштирманг. Аллоҳнинг раҳматини суюн-чиланг, нафрат қилдирманг, инсонни диндан совитувчи ҳаракатлар қилманг.”

 Жаноби Ҳақнинг раҳм-шафқати бутун мавжудотга таралади, барчасини қуршаб олади. Айниқса мўминларга ушбу раҳматнинг фойдаси очиқ-ойдин кўринади. Бошқа пайғамбарлар замонидаги кофирларга дунёнинг ўзидаёқ азоб берилиб, йўқ қилинарди. Бизнинг пайғамбаримиз келганларидан ке-йин Ул зотга иймон келтирмаганларга бу дунёда азоб берилмайдиган бўл-ди. Расулуллоҳ бир куни Жаброил алайҳиссаломдан “Аллоҳу таоло менинг оламларга раҳмат эканлигимни айтган. Менинг раҳматимдан сенга ҳам на-сиб тегадими?” деб сўрадилар. Жаброил“Аллоҳнинг буюклиги, даҳшати олдида оқибатим қандай бўлишидан доим андишада эдим. Сиз Аллоҳ-дан менинг амин эканлигимни билдирувчи оятларни (Таквир сураси 20 ва 21-оятлар) олиб келганингиздан кейин, ушбу суюнчи орқали даҳ-шатли қўрқувдан қутулдим, амин бўлдим. Бундан ҳам ортиқ раҳмат бўладими?”деб жавоб берди.

Ҳадиси шарифда: “Раббингиз раҳимдир. У, бир яхшилик қилишни ис-таб,  лекин қила олмаган бандасига ҳам бир савоб ёзади. Қила олса 10 дан 700 бараваргача ёки ундан ҳам кўп савоб ёзади. Ёмонлик қилмоқчи бўлиб, қилмаганга ҳам бир савоб ёзади. Қилган одамга эса, бир гуноҳ ёза- ди, хоҳласа уни ҳам авф этади” деб марҳамат қилинди.

Қози Яҳё  бин Ақсам вафот этгач, тушда кўриб аҳволини сўрадилар. У “Аллоҳу таоло менга айбларимни рўпара қилиб, “Эй ёмон чол, буларни нимага қилдинг?” деб озорлагач, мени даҳшатли қўрқув қамраб олди. “Ё Рабби, бундай ҳисобга тортилишимни менга ҳеч ким айтмаган эди” дедим. “Хўш сенга Мен ҳақда нима дейишганди?” деб сўради. Мен ровийлар исмини санаб “Мен ки Азим-уш-шон,  мусулмон сифатида соч-соқоли оқарган бандамга озор беришдан ҳаё қиламан,” деган буюруғингни айтишганди, дедим. Аллоҳу таоло “Сен ҳам, ўша ровийлар ҳам содиқ бандамсизлар. Боргил,  сени мағфират қилдим”- деб жавоб берди” деди.

Раҳматга қовушишнинг шарти.

Аллоҳу таолонинг раҳмати бу дунёда ҳаммага бирдай ёғилмоқда. Охиратда эса, фақат мусулмонларга хос бўлади. Аллоҳу таоло “Раҳматим ҳамма нарсани қамради” деганидан кейин “Раҳматим, мендан қўрқиб, ҳаром- дан тийилган, закотини берган ва Қуръонга ишонганлар учундир” деб марҳамат қилган. Ундан кейин Расулига иймон келтириб, тобе бўлишимиз- ни ҳам амр этган. (Аъроф, 156-158)

Тафсир олимлари “менинг раҳматим ҳамма нарсани қамраган” деганини “Менинг раҳматим дунёда ҳар бир мавжудотга ёғади, жонли-жонсиз ҳар бир мавжудотнинг раҳматимдан насиби бор” деб изоҳлаганлар.

Ибни Аббос ҳазратлари баён қилади: “Менинг раҳматим ҳамма нарсани қамраган” ояти нозил бўлганда Иблис умидланиб шундай дейди: “Мен ҳам  мавжудотлардан бириман. Демак, бу оятга кўра, Аллоҳнинг раҳмати -дан менинг ҳам насибим бор.”

Яҳудийлар билан христианлар ҳам умидланишади. Лекин оят давомида  “Мен бу раҳматни куфрдан, гуноҳдан тийилганларга, закот берганлар – га ва бизнинг оятларимизга ишонганларга ёғдираман” дейилгач, Иб-лис  Аллоҳнинг раҳматидан умидини узди.

Яҳудийлар билан христианлар бундай дейишди: “Бизлар ширкдан сақлана- миз ва Аллоҳнинг оятларига иймон келтирганмиз.”

Шунда қуйидаги оят нозил бўлди: “Менинг раҳматимга ноил бўлганлар қўлларидаги Таврот билан Инжилда исми ва сифатлари ёзилган ум-мий наби бўлган Расулга тобе бўлганлардир.”

 Бу от келгач, яҳудийлар билан христианлар ҳам Аллоҳнинг раҳматидан умидини узишди.

Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: “Аллоҳу таоло бу умматни қуйидаги уч ҳолдан амин қилди:

 1. Бу умматга Пайғамбари (бошқа пайғамбарлар ўз қавмларига қил-ганидек) баддуо қилиб, маҳв этмайди.

 2. Кофирлар (қанчалик кўп бўлишса ҳам) бу умматни йўқ қилиб юбо- радиган даражада ғалаба қозона олмайди.

 3. Бу уммат залолат, бузуқ йўлда асло бирлашмайди. Аллоҳнинг раҳ-мати [солиҳ]жамоат биландир. Солиҳ мусулмонларнинг кўпчилигига тобе бўлинг. Бундай мусулмонларнинг жамоатидан айрилган кимса жа -ҳаннамга кетади.”

 Ҳаромлардан тийилишнинг аҳамияти.

Фарзларни бажариш ҳаромлардан тийилишдан кейин туради. Шунинг учун ислом улуғлари ҳаромлар ҳақида кўп тўхталганлар. Ҳаромлардан тийилиш эса, икки хил бўлади:

Биринчиси, фақат Аллоҳу таолонинг ҳаққи бўлган, У тақиқлаган гуноҳ-лардан тийилиш.

Иккинчиси, одамлар ва махлуқларнинг ҳақлари аралашган гуноҳлардан тийилиш.

Бу ерда иккинчиси муҳимроқдир. Аллоҳу таоло ҳеч нарсага муҳтож эмас ва жуда марҳаматлидир.

Бандалар, махлуқлар эса, кўп нарсага муҳтож бўлганларидек хасис ҳам бў-лишади. Расулуллоҳ марҳамат қилдиларки: “Зиммасида қул ҳаққи бўлган, халқнинг моли-ю ор-номусига тажовуз қилган кимса ўлишдан олдин улар билан ҳалоллашсин, бадалини тўласин! Чунки охират куни олтин ва мол-мулкнинг қадру қиймати бўлмайди. У куни ҳақи тўлангунча са- воблари олинади, савоблари бўлмаса ҳақ эгасининг гуноҳлари унга юкла- нади.”

 Жаноби Ҳақ баъзиларга қилган гуноҳларига жазо сифатида дунёда ғам-таш – виш, бало бериб охиратга қолдирмайди. Баъзиларга эса, охиратдаги дара -жалари юксак бўлиши учун балолар беради.

Имоми Раббоний ҳазратлари айтадики: Дунё охиратга нисбатан денгиз ол -дида бир томчидек ҳам эмас. Дунёда бир неча кун дард-бало чекилмаса, жаннатнинг абадий лаззатларининг қиймати билинмайди. Абадий сиҳату офият неъматларининг қиймати билинмайди. Очликда қийналмаган одам овқатнинг лаззатини сезмайди, бошига ташвиш тушмаган киши роҳатлик- нинг қадрини билмайди. Дунё худди бир онлик тушга ўхшайди.

Жаноби Ҳақнинг раҳми чексиз. Бир онанинг гўдагига бўлган раҳми бу чек-сиз марҳамат ёнида океандан бир томчи ҳам эмас. Расулуллоҳ “Аллоҳу та-оло марҳаматини юз парчага бўлди. Тўқсон тўққиз парчасини ўзида қол -дирди. Бир парчасини эса махлуқларига туширди. Махлуқот ўша бир парча билан бир-бирига раҳм-шафқат қилади,” деб марҳамат қилганлар.

Аллоҳу таолонинг раҳматидан умид қилган одам Унинг раҳматига ноил бў -лишга ҳаракат қилиши керак. Унинг амр ва тақиқларидан четга чиқмасли-ги лозим. Доим солиҳ, яхши амаллар ишлаши керак. Аллоҳу таоло Қуръо-ни каримда мазмунан  “Шубҳасизки, Аллоҳнинг раҳмати яхшилик қил-ган, солиҳ амаллар қилганларга яқиндир.  Кимки Раббига қовушиш-ни умид қилса, солиҳ, яхши, чиройли амаллар қилсин ва Раббига ибо-датда ҳеч нарсани, ҳеч кимни шерик қилмасин,” деб буюрган.

Ҳатто шундай яхши ва солиҳ амаллар ишласинки, вафотидан кейин ҳам уларнинг фойдаси, савоби давом этсин.

Гуноҳ – куфр элчиси.

 Аллоҳу таоло  Мусо алайҳиссаломга “Яратганларимдан илк ўлган, яъни ҳалок бўлган Иблисдир. Чунки менга илк исён қилган у.”- деди ва исён қил -ганларни яшаса ҳам ўликдан ҳисоблади.

Ҳазрати Ҳузайфа: “Одам бир гуноҳ қилганда қалбига қора нуқта, доғ ту-шади. Гуноҳ қилган сайин нуқтага нуқта қўшилиб, оқибатда  қалбни қора қилишгача боради” – деди.

Ислом улуғларининг “Гуноҳ ва исён куфрнинг элчисидир” сўзи буни исбот – лаб турибди. Чунки исён билан қорайган қалб хайрни, насиҳатни қабул қилмайдиган бўлиб қолади. Қаттиқлашади, барча раҳм, шафқат ва қўрқув туйғулари қалбидан чиқади. Нафси истаган ёмонликларни осонлик билан қиладиган бўлади. Шу тариқа Аллоҳни унутиб, шайтонни ўзига дўст қила-ди. Шайтон эса, уни умидлантириб, иложи борича йўлдан оздиради ва ни-ҳоят куфрга тушишига сабаб бўлади. Дарҳақиқат Аллоҳу таоло: “Эй одам-лар, Аллоҳнинг берган сўзи шубҳасиз ҳақиқатдир. Дунё ҳаёти сизни ал -дамасин. Аллоҳнинг авфига ишонтириб, шайтон сизни алдамасин. Шайтон шубҳасиз сизнинг душманингиздир, сиз ҳам уни душман деб билинг. У ўз тарафдорларини жаҳаннамлик бўлишга чақиради”- деб буюрган.

Имоми Аҳмад ҳазратлари “Муснад”да Абу Ҳурайрадан ривоят қилиб, Ал-лоҳу таоло Исроил ўғилларидан баъзилари ҳақида “Қулим менга итоат қилганида ундан рози бўламан. Рози бўлганимда ҳам ўзини, ҳам нас-лини муборак қиламан. Менинг баракатимнинг ниҳояси йўқдир. Қу-лим менга исён қилганда эса, унга ғазабланаман, норози бўламан. Ис-ён қилган ёмон кимсаларнинг ёмонлиги уларнинг етти авлодигача уради”- деб буюрган.

Муҳаммад ибн Ширин бир гал катта қарз олишга мажбур бўлиб, ниҳоят- да ғам-қайғуга ботганди. Шунда “Мен қирқ йил аввал қилган бир гуноҳим-нинг жазосини тортяпман” деганди.

Ҳасан Басрий ҳазратлари баён қилади: Улар Аллоҳга хиёнат қилди. Агар Аллоҳу таолога ҳурмат кўрсатганларида эди, Аллоҳ ҳам уларни гуноҳлар-дан сақларди. Комил инсон бирон хатога йўл қўйганида жаннатга киргунча унинг қўрқуви юрагидан чиқмайди. Имоми Бухорий Ибн Масъуддан қил-ган ривоятида Расули акрам: “Тўғриси,  мўмин гуноҳларини устида тур-ган ва худди бошига йиқиладиган тоғдек кўради. Ёмон одам эса, гуноҳ-ларини бурнининг учига қўнган ва бир ҳайдаганда учиб кетадиган паш-шадек кўради”- деб марҳамат қилганлар.

Гуноҳлар куфрга элтади.

Ибодат қилмаслик, гуноҳлардан тийил-маслик одамнинг қалбини қорай- тиради, вақт ўтиши билан куфрига сабаб бўлиб, кофирга айланади. Гу-ноҳлар Аллоҳу таолонинг амрига итоатсизлик бўлгани учун барчаси катта ҳисобланади.

Нафснинг озиғи ҳаромлардир. Нафси аммора эса, кофир ва аҳмоқ бўлиб, ҳамма истаги ўз зарарига. Шу сабабли унинг истакларини бажариб, озиқ- лантирмаслик керак, яъни ҳаром, гуноҳ қилмаслик лозим. Нафс ва шайтон тизгинни қўлга олса, одам ўзи истамаса ҳам гуноҳлардан тийила олмайди, билиб туриб гуноҳларга ботади.

Ибн Мункадир ҳазратлари ўлим тўшагида йиғлади. Сабабини сўрадилар. Жавобан “Қасддан катта гуноҳ қилмадим. Аҳамиятсиз деб билган кичик гуноҳим Аллоҳу таолонинг ғазабига сабаб бўлса деб қўрққанимдан йиғ-лаяпман” деди.

Мана шундай қўрқув мусулмоннинг қутулишига сабабдир. Чунки ҳадиси шарифда “Аллоҳу таоло қиёматда “Дунёда бир кун мени хотирлаб, ёдга олган кишини, мендан бир марта бўлса ҳам қўрққанни жаҳаннамдан чиқаринг” деб буюради” деб марҳамат қилинган.

Гуноҳ қилгандан кейин умидсизликка тушмаслик керак, дарров тавба қи-лиш лозим. Мўмин киши ҳам Аллоҳу таолонинг раҳматидан умидини узмайди, ҳам Ундан қаттиқ қўрқади. Ҳадиси шарифда  “Мўминнинг қалбида қўрқув билан умид бўлса, Аллоҳу таоло уни умид қилган на-рсасига эриштиради, қўрққанидан эса қутқаради” деб марҳамат қи-линди.

Ҳам Аллоҳу таолонинг азобидан амин бўлмаслик керак, ҳам Унинг раҳма- тидан умид узмаслик керак.

Жаъфар бин Синон айтадики: “Гуноҳ қилган кимсаларнинг бўйнини эгиб туриши ибодат қилганларнинг кўксини кериб, гердайиб туришидан яхши-дир.” “Агар Аллоҳу таоло одамларни куфр ва гуноҳлари туфайли дунё -да жазолаганда, ер юзида бирорта ҳам тирик жон қолмасди.” (Наҳл, 61)

Ҳеч ким гуноҳлари туфайли ўзини дўзахий деб билмаслик керак. Чунки Аллоҳу таолонинг авфи, раҳмати у кимсанинг гуноҳларидан ортиқдир. Шу боис Аллоҳу таолонинг раҳматидан умид узмаслик керак, ибодатим кўп дея азобидан ҳам амин бўлмаслик керак. Яъни қўрқув ва умид орасида бўлиб, гуноҳлардан тийилиб, ибодатда давом этиш керак.

Гуноҳкорларга насиҳат қилишарди.

 Ҳазрати Умарнинг Шомда бир дўсти бор эди. Шомдан келганлардан у ҳақда сўраганида “Шайтонни дўст тутди, гуноҳ қиляпти” дейишди.

Ҳазрати Умар улардан бирига “Кетаётганингда менга учраб кет” деди. У кишидан бир мактуб бериб юборди. Мактубда Мўмин сурасининг илк уч ояти каримасини ёзиб, керакли насиҳатларни қилди.

Ояти каримада мазмунан “Аллоҳу таолонинг ҳамма нарсани билиши, гу -ноҳ қилганлар тавба қилса, тавбасини қабул этиши ва азобининг шид -датли эканлиги” билдириганди. Шомдаги дўсти мактубни ўқигач, йиғла-ди. “Аллоҳу таоло ваъдасида туради. Умар эса менга насиҳат қилди,” дея тавба қилиб, гуноҳлардан воз кечди.

Гуноҳ қилган кимсанинг ақли камаяди, хотираси бузилади. Бундай кимса ҳатто дунё ишларини ҳам қила олмайди. Охиратига ҳам зарари кўп бўлади. Ҳадиси шарифда “Гуноҳ қилган кимсанинг ақли қайтиб келмайдиган тарзда камаяди” деб марҳамат қилинган.

 Ибни Масъуд ҳазратлари “Гуноҳ ишлаган кимса билганларининг баъзи-ларини унутади,” деди. Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики:  “Гуноҳ қи-лувчи ризқдан маҳрум қолади.”

 Фузайл бин Аёз ҳазратлари “Дўстларингдан сенга етган заҳматлар гуноҳ-ларинг натижасидир,” деди. Ҳадиси шарифда эса “Шикоят қилган нарса-ларингиз амалларингизнинг бузуқлигидандир,” деб марҳамат қилинган.

Бир ҳадиси шарифда: “Нафсининг орзуларини тоатдан устун кўрган кимса ибодатдан завқ ола олмайди,” дейилган.

Орифлардан бир зот лой ва сирпанчиқ йўлдан кетаётганида йиқилмаслик учун эҳтиётлик билан ҳаракат қилади. Лекин шунга қарамай лойга сирпа-ниб йиқилади. Бутун уст-боши лой бўлгач, ҳушёрликни йиғиштириб, бема-лол юришни бошлайди. Сўнгра йиғлаган ҳолда “Гуноҳ қилмасдан аввал гу -ноҳлардан сақланган одамнинг ҳоли шундай. Бир-икки марта гуноҳ қил-гандан кейин энди бу гуноҳлардан тап тортмайдиган бўлади. Гуноҳ гуноҳ-ни чақиради,” деди.

 Абдуллоҳ Деҳлавий ҳазратлари айтдики: “Мусулмоннинг уйқуси қочиб, кўз ёшлари тинмайди. Қилган гуноҳларидан уялиб, бошини кўтара олмай-ди. Ҳар ишида Аллоҳдан қўрқади, титрайди. Аллоҳу таолонинг муҳаббати-ни қозонтирадиган ишларни қилишга уринади. Ҳар ишида сабр қилади. Ҳар сафар қийинчиликка дуч келганида айбни ўзидан излайди. Ҳар нафа-сида Раббини ўйлайди. Ғафлат билан яшамайди. Ҳеч ким билан тортиш- майди. Бировнинг қалбини оғритишдан қўрқади. Қалбларни Аллоҳу тао-лонинг уйи деб билади.”

Ашура (Ошуро) кечаси ва куни.

Бугун (19.09.2018) Муҳаррам ойининг тўққизинчи куни. Муҳаррам ойи-нинг ўнинчи куни Ашура куни деб аталади. Муҳаррамнинг тўққизинчи ку-нидан ўнинчи кунига ўтар кеча (бугун чоршанбадан пайшанбага ўтадиган кеча) Ашура кечасидир. Яъни бугунги кеча Ашура кечаси, эртага (20.09.2018) Ашура куни бўлади.

Барча мусулмонларни муборак Ашура кечаси ва куни билан табриклаймиз!

Муҳаррам ойи Қуръони каримда қиймат берилган тўрт ойдан бири. Муҳар-рам ойининг биринчи куни рўза тутиш бутун бир йил рўза тутгандек фази-латлидир. Ҳадиси шарифда: “Рамазон ойидан кейин энг фазилатли рўза Муҳаррам ойида тутилган рўзадир,” деб марҳамат қилинди. (Муслим)

Бу ойнинг энг қийматли кечаси Ашура, яъни 19 сентябрдан 20 сентябрга (2018 йил учун) ўтадиган кечадир. Аллоҳу таоло кўплаб дуоларни Ашура кечаси қабул қилган. Ҳазрати Одам тавбасининг қабули, ҳазрати Нуҳнинг тўфондан қутулиши, ҳазрати Юнуснинг балиқ қорнидан омон чиқиши, ҳаз-рати Иброҳимнинг гулхандан омон қолиши, ҳазрати Идриснинг тирик ҳо-лида кўкларга чиқарилиши, ҳазрати Яқубнинг ўғли ҳазрати Юсуф билан дийдор кўришиши, ҳазрати Юсуфнинг қудуқдан чиқиши, ҳазрати Аюб-нинг хасталикдан соғайиши, ҳазрати Мусонинг Қизил денгиздан ўтиши, ҳазрати Исонинг таваллуди ва ўлимдан қутулиб, тирик ҳолида кўкка чиқа-рилиши барчаси Ашура куни рўй берган. Ҳадиси шарифда: “Ашура куни Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаси Жуди тоғи тепаларига ўтирди. Бу куни Нуҳ ва ёнидагилар Аллоҳу таолога шукр учун рўза тутгандилар. Ҳай-вонлар ҳам ҳеч нарса емаганди. Аллоҳу таоло денгизни Бани Исроил учун Ашура куни ёрди. Яна Ашура куни Аллоҳу таоло Одам алайҳис- саломнинг ва Юнус алайҳиссалом қавмининг тавбасини қабул қилди. Иброҳим алайҳиссалом ҳам шу куни туғилди” – деб марҳамат қилинди. (Табароний)

Аввалдан Қурайш халқи ҳам, Расулуллоҳ ҳам Ашура куни рўза тутарди-лар. Мадинага келгач, яна шу куни рўза тутдилар ва мусулмонларга ҳам тутишни амр этдилар. (Бухорий, Муслим, Термизий, Абу Довуд)

Мадинада Ашура куни рўза тутган Сарвари олам яҳудийларнинг ҳам рўза тутганини кўриб, “Нимага рўза тутяпсизлар?” деб сўрадилар. Улар: “Бугун Аллоҳ Исроил ўғилларини душманларидан қутқарган кун. Мусо мана шу кунда рўза тутгани учун биз ҳам тутамиз”- дейишди. Расулуллоҳ мусулмонларнинг бугун рўза тутишларининг сабабини изоҳлаш мақсади- да “Мен Мусо алайҳиссаломга сиздан кўра лойиқроқдирман,” деб мар- ҳамат қилдилар. (Бухорий, Муслим, Абу Довуд)

Ашура куни бажариладиган амаллар:

  1. Ашура куни рўза тутиш суннат. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилинди-ки:“Ашура куни рўза тутган инсоннинг бир йиллик гуноҳлари авф бў-лади.” (Муслим, Термизий, И.Аҳмад, Табароний)

 

  1. “Ашура куни рўза тутган одам шу йили тута олмаган (нофила) рўза-ларнинг савобига қовушади.”(Дайламий)

 

  1. “Ашура кунидан бир кун аввал ёки бир кун кейин ҳам рўза тутиб, яҳудийларга мухолафат қилинг (улардан фарқланинг).”(И.Аҳмад)
  2. “Ашуранинг фазилатидан бенасиб қолманг! Бу муборак кунда рўза тутган киши фаришталар, пайғамбарлар, шаҳидлар ва солиҳларнинг ибодати қадар савобга ноил бўлади.”(Ширъа)

Ёлғиз Ашура куни рўза тутиш макруҳдир. Шу боис аввалги кунни ёки ке-йинги кунни қўшиб тутиш керак. Муҳтарам пайғамбаримиз бир куни пе-шинга яқин “Барчага эшиттиринг! Бугун бир нарса еган киши шомга-ча ҳеч нарса емасин, худди рўза тутгандек юрсин. Ҳали ҳеч нарса ема-ган бўлса, рўза тутсин. Чунки бугун Ашура кунидир,” деб марҳамат қилдилар. (Бухорий, Муслим, Абу Довуд)

Пайғамбаримиз бу куни бир хурмони муборак оғизларига ҳўллаб, ёш бола-ларнинг оғзига солиб қўярдилар. Болалар Расулуллоҳнинг мўъжизаси си-фатида шомгача ҳеч нарса еб-ичмасдилар.

Бу кунда ҳатто ҳайвонлар ҳам ҳеч нарса емаслигини билдирганлар бўлди. Бир овчи Ашура куни бир кийик овлаган эди. Кийик болаларини эмизиб, шомдан кейин қайтишга Расулуллоҳ ҳурмати учун овчидан изн сўради. Ов -чи кийикнинг шомга қолмасдан етиб келишини айтганида кийик “Бугун Ашура куни. Бу куннинг ҳурматига болаларимизни шомгача эмизмаймиз. Шу сабабдан шомдан кейин келишим учун изн сўрадим,” деб жавоб берди. Буни эшитган овчи кийикни Расулуллоҳга ҳадя этди. Расулуллоҳ кийикни озод этдилар.

 2) Силаи раҳм қилиш керак. Яъни қариндошларни зиёрат қилиб, ҳадя ва турли ёрдам билан кўнгилларини олиш лозим. Ҳадиси шарифда “Силаи раҳмни тарк қилган одам Ашура куни қариндошини зиёрат қилса, Яҳё ва Исонинг (алайҳимуссалом) савобича ажрга эришади,” деб марҳамат қилинди. (Ширъа)

 3) Илм ўрганиш лозим. Ҳадиси шарифда “Ашура куни илм ўрганилади- ган ёки Аллоҳу таоло зикр этиладиган ерда бир пас ўтирган киши жан -натга киради,” деб марҳамат қилинди. Бу кеча илм ўрганиш мақсадида аҳли суннат олимларининг китобларини ўқиш лозим. Айниқса Қуръони ка-рим ўқиш, қазоси бўлган мўминларнинг қазо намозларини ўқиш керак. (Ширъа)

 4) Садақа бериш суннатдир, ибодатдир. Ҳадиси шарифда: “Ашура куни зарра қадар садақа берган мўмин Ухуд тоғидай савобга эришади,” деб марҳамат қилинди. (Ширъа)

Бугун ибодат деб эътиқод қилиб, айрим ўлкаларда одат бўлган “ашура” деб номланувчи (буғдой, нўхат каби дон-дунга шакар қўшиб пиширилган) ширинлик тайёрлаш бидъат бўлади. “Ашура” ширинлигининг бугунга мах-сус ибодат эмаслигини билиб, ашура ёки бошқа ширинликлар пишириш гуноҳ бўлмайди, савоб бўлади. Мана шу фарқни яхши фаҳмлай олиш ке-рак.

Шифо нияти билан кўзига сурма сурадиган киши бу кунда ҳам суриши мумкин. Ҳадиси шарифда “Ашура куни исмид билан кўзига сурма қўй-ган одам кўз оғриғи кўрмайди,” деб марҳамат қилинди. (Ҳаким)

5) Кўп салом бериш лозим. Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: “Ашура куни ўн мусулмонга салом берган мўмин бутун мусулмонларга салом бер-гандек савобга эришади.” (Ширъа)

6) Оила, бола-чақасини севинтириш керак. Ҳадиси шарифда “Ашура куни оила аъзоларининг нафақасини етарлидан ортиқ қилиб берган кимсанинг нафақаси бутун йил мўл-кўл бўлади” деб марҳамат қилинди. (Байҳақий)

 7) Ғусл олиш керак. Ҳадиси шарифда “Ашура куни ғусл олган мўмин гуноҳлардан тозаланади,” деб марҳамат қилинди. (Ширъа)

(Бу савоблар эътиқоди тўғри бўлган, намоз ўқийдиган ва ҳаромлардан ти-йиладиган мўминлар учундир. Буларга риоя этмаган кимса Ашура куни бир эмас, бир неча марта ғусл қилса ҳам, гуноҳлари кечирилмайди.)

Ҳазрати Ҳусайн, Муҳаррам ойининг ўнинчи куни шаҳид қилинган. Бу бу-юк имомнинг шаҳид этилиши, албатта, бутун мусулмонлар учун ғам ва му- сибатдир. Ҳазрати Умар, ҳазрати Усмон, ҳазрати Али ва ҳазрати Ҳамза-нинг шаҳид этилиши ҳам шундай катта мусибатдир. Аммо муҳтарам Пай- ғамбаримиз ҳазрати Ҳамзанинг шаҳид қилинган куни учун кейинги йил-ларда мотам тутмадилар. Мотам тутишни ҳам амр қилмадилар. Агар мотам тутиш тақиқланмаганда, ҳаммадан аввал Пайғамбаримизнинг вафотлари учун мотам тутиларди. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Мотам тутган одам ажали келмай туриб тавба қилмаса, қиёматда шиддатли азобга дучор бўлади.” (Муслим)

 “Икки нарса инсонни куфрга етаклайди. Биринчиси, бирининг насл-насабига сўкиш; иккинчиси, ўлик учун мотам тутишдир.” (Муслим)

Ашура куни ўқиладиган дуо:

Шаҳобиддин Суҳравардий ҳазратлари айтадики: “Кимки қуйидаги дуони Ашура куни (Муҳаррам ойининг 10-куни) 3 марта ўқиса, шу йили ўлимдан ҳам омон қолади. Зеро шу йили ажали тақдир қилинган одамга ушбу дуони бирон сабаб билан ўқиш насиб бўлмайди.”

“Алҳамдулиллоҳи Раббил оламин. Вассалоту вассалому аъла саййидина Муҳаммадин ва аъла олиҳи ва соҳбиҳи ажмоин. Аллоҳумма антал аба-диййул-Қадим, ал-Ҳаййул-Карим, ал-Ҳаннон, ал-Маннон. Ҳазиҳи сана–тун жадидатун. Асъалука фиҳал исмата минаш-шайтониррожийм, вал авна аъла ҳазиҳин нафсил аммороти биссуъи вал иштиғола бима йуқаррибууни илайка ё зал Жалоли вал Икром, бираҳматика ё Арҳамар-Роҳимин. Ва соллаллоҳу ва саллама аъла саййидина ва набиййина Му-ҳаммадин ва аъла олиҳи ва саҳбиҳи ва аҳли байтиҳи ажмоин.” 

 “Бузуқларнинг жойи жаҳаннам.”

 Ваҳб бин Мунаббиҳ баён қилади: “Фузайл бин Аёз бомдод намозида Ё-син сурасини ўқиётганди.“Шиддатли бир ҳайқириқ юз берди. Энди у-ларнинг барчаси тўпланиб ҳузуримизга келишади” мазмунидаги оят ў-қилганида Фузайлнинг ўғли Али ҳушидан кетиб йиқилди. Қуёш чиққанда ҳам ўзига келмаганди. У Қуръондан бир сура ўқимоқчи бўлганида охири- гача ўқишга кучи етмасди. Ҳеч қачон Зилзол ва Ал-Қория сураларини охи-ригача тинглашга бардоши етмасди, ҳушидан кетиб қоларди.

Отасига “Отажон, мен учун Аллоҳга дуо қилинг. Менга Қуръони каримни хатм қилишни ёки бир сурани тўлиқ тинглашни насиб этсин” дерди. У ва-фот этганида отаси Фузайлнинг табассум қилганини кўрдилар. Сабабини сўрашганида “Марҳумнинг қалби жуда ғамгин эди. Аллоҳ унинг вафотини севди. Аллоҳ севгани учун мен ҳам севдим” деб жавоб берганди.”

Ҳасан Басрий ҳазратлари баён қилади: “Авваллари бирортаси кечаси Қуръон карим ўқиб, эрталаб кўчага одамлар орасига чиққанида унинг бе-ҳоллигидан, ранглари оқариб кетганлигидан танишарди. Энди эса бундай эмас. Бири кечаси Қуръон каримни тўлиқ ўқиб, эртасига одамлар орасига чиққанида юзидан бунинг асарини кўрмайсиз. Гўёки чопонини бошига болиш қилиб, эрталабгача ухлагандек.”

 Маймун бин Меҳрон айтадики: “Салмони Форисий ёнида бирининг ал-Ҳижр сурасидан “Шубҳасизки, бу бузуқларнинг барчасига ваъда қи-линган жой жаҳаннамдир” мазмунидаги оятни ўқиганини эшитиб, фарёд қилиб қўлларини бошига қўйди. Ғам-қайғуга чўкиб, у ердан чиқиб кетди. Уч кунгача хаёли паришон бўлиб юрди. Қаерга бориб-келганининг фарқи-га бормасди.”

 Абу Сулаймон Дороний “Суфён Саврий икки ракат намоз ўқиганидан ке-йин осмонга қаради ва ҳушидан кетиб йиқилди. У бу ҳолида охират тафак-курига берилганди. Қиёматнинг даҳшати кўз олдига келганида ҳушидан кетганди” деди.

 Имоми Шаъроний ҳазратлари айтдики: “Эй мусулмон, салафнинг ушбу ҳолларини бир мулоҳаза қил. Сен Аллоҳу таолонинг каломи ўқилаётганда ёки ўзинг ўқиганингда ҳеч ҳушингдан кетдингми? Ёки қалбинг бутунлай қорайганми? Ўзингни ва Аллоҳ олдидаги ўрнингни яхшилаб билиб ол. У-зун ва бекорчи амалларга берилма. Илоҳий қўрқув сени қопласин. Бундан ташқари сенга кам ейишни тавсия қиламан. Чунки шу тарзда қалбинг но-зиклашади, нафсингга ҳоким бўласан. Жаноби Ҳақ бизларни кўнгли Аллоҳ қўрқувига тўла қулларидан айласин.”

 Гуноҳлардан ҳижрат қил!

Ибни Аббос (родиаллоҳу анҳумо) айтдики: “Эй гуноҳкор, бир гуноҳдан тийилмай ундан ҳам каттасини ишлар экансан, охирги нафасингдан қана- қасига бехавотир бўласан? Қандай қилиб қўрқмай бу гуноҳларга қўл ура-япсан? Ҳайф сенга, ўнг ва чап елкангдаги фаришталардан уялмайсанми? Қилган гуноҳларинг катта бўлса ҳам, тавба қилмай юришингнинг гуноҳи ундан ҳам оғирроқдир. Устига устак ҳар гуноҳдан кейин ўзингча хурсанд бўлишинг янада оғирроқ гуноҳ. Қила олмаган ёмонликларингда “эҳ, бўл-май қолди” деб афсусланишингнинг гуноҳи ундан ҳам каттароқ. Бир гуноҳ қилаётганингда шамол эшикни очиб юборишидан қўрқишинг, Аллоҳу тао-ло сени кўриб турганини билиб туриб бундан заррача андиша қилмаслиги- нг ҳаммасидан оғирроқ гуноҳ. Ҳайф сенга, сен ўзингни ким деб ўйлаяпсан ? ”

Ояти каримада: “Ким бир ёмонлик қилса, ўша амали билан жазоланади ва ўзига Аллоҳдан бошқа на бир ёр, на мададкор топади,” дейилган.

Ҳадиси шарифда: “Аллоҳу таоло баъзи нарсаларни фарз қилди, уларни адо этинглар. Ҳалол-ҳаром деб чегаралар қўйди, уларни бузманглар. Раҳ -мати сифатида баъзи нарсаларда сукут қилди, уларни ҳалол-ҳаромга ажратишга уринманглар,” деб буюрилган.

Анас бин Молик (родиаллоҳу анҳ)нинг онаси Умму Сулаймдан ривоят қи -лади. Умму Сулайм бир куни Расули акрамдан ўгит сўраганида “Гуноҳ-лардан йироқ бўл, чунки энг яхши ҳижрат гуноҳлардан узоқлашишдир. Фарзларда бардавом бўл, чунки энг устун жиҳод фарзларни адо этиш-дир. Аллоҳни кўп зикр қилгин, чунки Аллоҳ наздида зикрдан севимлироқ ибодат йўқ,” деб марҳамат қилганлар.

Абу Зар Ғифорий ҳазратлари Расулуллоҳдан “Ҳижратнинг қайси тури мақ -булроқ?” деб сўради. Расули акрам“Гуноҳларни тарк этиб, ундан узоқла -шиш орқали қилинган ҳижрат,” деб марҳамат қилдилар.

Билол ибни Саъд “Қилган гуноҳингни кичиклигига эмас, уни кимга қар-ши қилганингга қара,” деган.

Ҳасан Басрий “Эй Одамзод, гуноҳга қўл урмаслик, уни содир қилгандан кейин тавба қилиб, ундан воз кечишдан қулай ва хайрлироқдир,” деган.

Ҳазрати Оиша волидамиз ҳазрати Муовияга ёзган мактубида “Бандаси Аллоҳга исён қилганда одамларнинг мадҳи ёмонликка айланади,” деган.

Муҳаммад ибн Каъб ал-Қурозий “Аллоҳу таолога гуноҳни тарк этишдан ҳам севимлироқ амал билан ибодат қилинмаган,” деган

Амрга итоатсизликнинг зарари.

Ҳазрати Ҳузайфадан “Исроил ўғиллари динларини тарк этганлари учун, тўнғиз ва маймунга айлантирилиб, ўз-ўзларини ўлдириш каби турли азоб-ларга гирифтор бўлганми?” деб сўрадилар. Жавобан “Йўқ, улар очиқча ин-кор қилмадилар. Лекин амрга итоатсизлик ва тақиқларни қилиш дастидан динларидан сари ёғдан қил суғургандек чиқиб кетишди”- деди

Раббимиз исён қилганларга турли шаклларда азоб беражагини айтиб, қул-ларини гуноҳ қилишдан огоҳлантирган. Аллоҳу таоло Қуръони каримда шундай буюрган: “Бизни ғазаблантиргач улардан интиқом олдик.”

 “Шу тариқа улар саркашлик қилиб, тақиқланганлардан тийилмагач, уларга “Хор ва залил маймунга айланинг!” дедик.”

 Пайғамбаримиз ҳам ҳадиси шарифда бундай марҳамат қилдилар: “Мўмин бир гуноҳ қилганида қалбига қора нуқта, доғ тушади. Тавба қилса, қалби янгидан жилоланади ва порлайди. Тавба қилмасдан исёнда да-вом этса, қора доғлар бутунлай қалбини қоплаб олгунча ортади.”

 Сулаймон Дороний ҳазратлари: “Одам тун қоронғусида қилган гуноҳини ҳеч ким кўрмади деб ўйлайди. Лекин тонг отгач шу гуноҳининг хорлиги унинг бўйнига ёпишади,” деган.

Яҳё бин Муоз: “Мен “Аллоҳим, мени душманларимга шарманда қилма,” деб дуо қилиб юриб, ўзи бутун душманларига масхара бўлаётган одамга ҳайратланаман,” деди. У қандай одам деб сўраганларга “Аллоҳга исён қи-лади-ю қиёмат куни барча душманлари олдида шарманда бўлади”- деб жавоб берди.

Молик бин Динор ҳазратлари баён қилади: “Аллоҳу таоло пайғамбарлар-дан бирига “Умматингга айт: Душманларим бориб юрган жойларга борма-син, уларга ўхшамасин, қиёфаларига кирмасин, уловларига минмасин, у-лар еб-ичадиган жойларда еб-ичмасин. Акс ҳолда улар ҳам менинг душ-манларимга айланади”- деб буюрди.”

Расули акрам Муоз бин Жабални Яманга ҳоким қилиб жўнатаётганида ун-га “Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл, чунки у билан Аллоҳнинг орасида парда бўлмайди,” деб марҳамат қилганди.

Ояти каримада буюрилдики: “Кимки тўғри йўл аниқ бўлгандан кейин пайғамбарга хилоф равишда, мўминларнинг йўлидан бошқасига эргашиб кетса, уни ўша йўлда қолдирамиз. Ва охиратда уни жаҳаннамга ташлаймиз. У қандай ёмон жой.”

 Ҳижрий янги йил кечаси муборак бўлсин!

Бу оқшом, Ҳижрий тақвимга кўра янги йилнинг илк кечаси, эртага  (11.09.2018)  илк куни бўлади.

Муҳаррам ойи – Исломий қамарий йилнинг биринчи ойи ва Қуръони Ка-римда эҳтиром қилинган тўрт ойдан биридир. Муҳаррам ойининг бирин -чи кечаси мусулмонларнинг қамарий янги йил кечасидир. Бу кечани ибо-дат билан ўтказиб, унга ҳурмат кўрсатиш керак. Ҳурмат кўрсатиш гуноҳ қилмаслик орқали амалга ошади. Зул-ҳижжа ойининг сўнгги куни ва Му-ҳаррам ойининг биринчи куни рўза тутган одам бутун йил рўза тутгандек савобга эришади. Бир ҳадиси шарифда “Рамазондан кейин энг фазилат-ли рўза Муҳаррам ойида тутилган рўзадир,” деб марҳамат қилинди.

Ҳижрий қамарий тақвим, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилган (кўчган) йилларидан бошланади. Му-ҳаррамнинг биринчи кунидан бошланган дастлабки қамарий йил боши, гри – гориан (милодий) тақвими бўйича 622 йил 16 август, жума кунига  тўғри келган эди. Қамарий тақвим (ой йили) бўйича, бир йилда 354,357 кун мав-жуд бўлиб, бу муддат ойнинг ер атрофида тўлиқ 12 марта айланиб чиқи-шига тенг. Ой йили бўлмиш қамарий йил, Қуёш йилига нисбатан 10,875 кунга қисқа. Шу боис, 32,5 йилда қуёш йилидан бир йил ортиб боради.  Чунки барча муборак кунлар, қуёш тақвимидаги ойлар бўйича эмас, балки қамарий ойлар бўйича нишонланади. Исломиятда қуёш йилининг ойлари ичида ҳеч қандай муборак кун ёки кеча йўқ. Туғилган кун ва муборак кеча- лар ҳар доим ҳижрий йил бўйича нишонланади. Бутун ибодатлар ва диний фаолиятларда қамарий ойлар асос қилиб олинади. Ҳаж, рўза, қурбон ва ҳайит кунлари қамарий ойларга кўра нишонланади. Ҳаж амалини Аллоҳу таоло билдирган Зул-ҳижжа ойида эмас, масалан григориан тақвимидаги январь ойида бажариш, рўзани Рамазон ойида эмас, февраль ойида тутиш динни тубдан ўзгартиришга уриниш бўлиб ҳисобланади. Динда реформа эса, энг катта даҳрийликдир.

Христианлар ўз янги йиллари бўлган 1 январь кечасида Рождествони (Christmas) нишонлаб, гўёки христиан дини буюрган (!) гуноҳларни қи-лади. Мусулмонлар ҳам ўз янги йил кечаларида мусофаҳа (қўл олишиб), телефон ёхуд хат орқали бир бирларини табриклайдилар. Бир бирларининг уйларига меҳмон бўлиб, совға-салом берадилар. Газета, журнал саҳифа-ларида табрик матнлари нашр қилиб, янги йилнинг бутун мусулмон ола-мига тинч, баракали ва хайрли бўлишини тилайдилар. Ёши катталарнинг, қариндош-уруғларнинг ва илм соҳиби зотларнинг хонадонларига бориб, дуоларини оладилар. Ушбу кунда худди байрамдагидек тоза, янги либос-лар кийиниб, фуқарога (қашшоқларга) садақа улашадилар. Муҳаррамнинг дастлабки 10 куни билан туни муборак кун ва тунлар жумласидандир.

Исломиятдан аввал, араблар Муҳаррам ойида жанг қилишни исташса, Му-ҳаррам ойининг номини кейинги ойга қўйиб, кейинги ойни Муҳаррам деб аташарди. Шу тариқа ҳаром ишланмайдиган ой гўё Муҳаррам ойидан ке-йинги ой бўлиб қоларди.

“Бир ойнинг ҳаромлигини бошқа ойга кечиктириш, фақат куфрни орттиради. Кофирлар бу билан бутунлай йўлдан тоядилар. Улар Ал-лоҳ ҳаром қилган ойларнинг сонини тенг келтириш учун ҳаром ойни бир йил ҳалол санаб, кейинги йили уни яна ҳаром санайдилар. Шу та-риқа Аллоҳнинг ҳаром қилганини ҳалол қилишга уринади”  мазму- нидаги Тавба сурасининг 37-ояти каримаси орқали ойларнинг ўрнини алмаштириш тақиқланди.

Муборак тўрт ойлардан бири.

Муҳаррам ойининг,  Зул-қаъда, Зул-ҳижжа ва Ражаб ойлари билан бирга Қуръони каримда қиймат берилган тўрт ойдан бири эканлиги билдирилган. (Тавба, 36)

Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики: “Ойларнинг бошчиси Муҳар-рам, кунларники эса Жумадир.” (Дайламий) “Рамазондан кейин энг фа -зилатли рўза, Аллоҳу таолонинг ойи Муҳаррам ойида тутилган рўза-дир. Фарзлардан кейинги энг фазилатли намоз, кечаси ўқилган намоз-дир.” (Муслим)

“Нофила рўза тутадиган бўлсанг, Муҳаррам ойида тутгин. Чунки у Ал -лоҳу таолонинг ойидир. Бу ойда бир кун борки, бу куни Аллоҳу таоло ўтган қавмлардан бирининг тавбасини қабул қилди. Яна шу куни тав-ба этувчиларнинг гуноҳларини ҳам авф этади.” (Термизий)

Нофила ибодатларнинг савобига эриша олиш учун, аҳли суннат эътиқоди- да бўлиш; ҳаромлардан тийилиб, гуноҳларга тавба қилиш; фарзларни нуқ-сонсиз адо этишга ҳаракат қилиш; шу амални ибодат сифатида бажаришга ният қилган бўлиш ҳам шарт.

Янги йил дуоси.

Ҳадиси шарифда айтилдики:“Кимки Муҳаррам ойининг илк кечасида қуйидаги дуони уч марта ўқиса, Аллоҳу таоло у кишини келаси Му-ҳаррамгача ҳар хил бало-қазолардан муҳофаза қилади: Алҳамдулил-лоҳи Раббил оламин. Вассалоту вассалому аъла саййидина Муҳамма-дин ва аъла олиҳи ва соҳбиҳи ажмоин. Аллоҳумма антал абадиййул-Қадим, ал-Ҳаййул-Карим, ал-Ҳаннон, ал-Маннон. Ҳазиҳи санатун жадидатун. Асъалука фиҳал исмата минаш-шайтониррожийм, вал авна аъла ҳазиҳин нафсил аммороти биссуъи вал иштиғола бима йу-қаррибууни илайка ё зал Жалоли вал Икром, бираҳматика ё Арҳамар-Роҳимин. Ва соллаллоҳу ва саллама аъла саййидина ва набиййина Муҳаммадин ва аъла олиҳи ва саҳбиҳи ва аҳли байтиҳи ажмоин.”

 Ушбу дуони Ошуро куни (Муҳаррамнинг 10-чи куни) 3 марта ўқиган о-дамнинг келаси Муҳаррамгача ўлимдан ҳам омон қолиши, чунки тақдири- да ажали етгани ёзилган одамга ушбу дуони ўқиш насиб бўлмаслиги ҳам билдирилган.

 Арафа ва тарвия куни.

Тарвия деб Арафа кунидан аввалги кунга айтилади. Жорий йил(2018)да тарвия куни 19 августга, арафа 20 августга ва қурбон ҳайитининг биринчи куни 21 августга тўғри келади. Тарвия куни рўза тутиш жуда фазилатли-дир. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Аллоҳу таоло Тарвия куни рўза тутган ва гуноҳ сўзламаган кимсани албатта Жаннатга киритади.” (Рамуз)

 “Тарвия куни рўза тутиш минг қул озод этишга, икки минг туя қур-бонлик қилишга ва жиҳод учун юборилган минг отга бадал-дир.”  (Абулбаракот)

Тарвия кунидан кейин Арафа куни келади.

Арафа кунининг аҳамияти:

Муборак кечага ўзидан кейин келадиган куннинг номи берилади. Фақат Арафа ва Қурбон байрамининг уч кечаси бундан мустасно. Бу тўрт кеча-нинг аввал кундузлари келади. Арафа Зулҳижжанинг тўққизинчи кунидир. Яъни Қурбон байрамидан аввалги кунга айтилади. Рамазон байрамидан аввалга ва бошқа кунларга Арафа дейилмайди.

Арафа куни қилинадиган ишларнинг баъзилари қуйида келтирилган:

Арафа куни бомдод намозидан байрамнинг тўртинчи куни аср намозигача 23-та фарз намозни тугатиб, салом бергач, ташриқ такбири ўқиш вожиб-дир. Бир марта “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар. Ла илоҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллоҳил хамд” дейилади. Масжиддан чиққач ёки гапириб қўйгандан кейин ўқиш лозим эмас. Имом такбирни унутса ҳам, жамоат тарк этмайди. Эркаклар баланд овозда ўқиши мумкин. Бу такбир келтириладиган кунлар Арафа, байрам ва айёми ташриқ дейи-ладиган уч кун бўлиб, жами беш кунни ташкил этади. Илк кунга Арафа, иккинчи кунга байрам ёки ҳайит, Зулҳижжанинг 11, 12, 13 кунларига айё-ми ташриқ (ташриқ кунлари) дейилади.

Зулҳижжанинг илк тўққиз куни рўза тутиш савобдир. Фақат Арафа куни рўза тутиш улардан ҳам савоблироқ. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилин-дики: “Арафа куни рўза тутган кимсага Одам алайҳиссаломдан суръа чалингунга қадар яшаган бутун инсонлар сонининг икки баробари миқдорида савоб ёзилади.” (Р.Носиҳин)

 “Арафа куни тутилган рўза минг кун нофила рўзага бадалдир.”  (Таба-роний)

 “Арафа куни рўза тутиш минг қул озод этишга, икки минг туя қурбон-лик қилишга ва жиҳод учун юборилган икки минг отга бадалдир.” (Т.Ғофилин)

 “Арафа куни тутилган рўза, ўтган ва келаси йилнинг гуноҳларига каффорат бўлади.” (Муслим)

 “Арафа куни (бисмиллоҳ билан) минг Ихлос ўқиган кимсанинг гуноҳ-лари авф бўлиб, дуоси қабул бўлади.” (Абушшайх)

 “Арафа кунидан устун кун йўқ. Бу куни Аллоҳу таоло ердагилар би-лан фахрланиб, кўкдагиларга “Эй кўк аҳли, қаранглар, раҳматимга қову-шиш ва азобимдан қочиш учун узоқ жойлардан келдилар…, деб буюради. Арафа куни Жаҳаннамдан шунчалик кўп қул озод этиладики, бошқа кунларда бу қадар озод қилинган бўлмайди.” (Ғуня)

 “Шайтон бошқа кунларда Арафа кунидагидек залил, хор, разил, ҳа-қир кўринмайди.”(И.Молик)

 “Аллоҳу таоло Арафа куни қулларига назар этади. Зарра қадар иймо-ни бўлган кимсани авф этади.” (Ғуня)

 “Арафа кечаси ибодат этган Жаҳаннамдан озод бўлади.” (С.Абадия) (Ибодат сифатида илм ўрганиш энг фазилатлисидир. Илмиҳол, фиқҳ ўқиш орқали энг тўғри илмни ўрганган бўласиз.)

 “Дуонинг фазилатлиси Арафа куни қилинган дуодир.” (Байҳақий)

 “Арафа кунини ҳурмат қилинг. Арафа Аллоҳнинг қиймат берган куни – дир.” (Дайламий) (Ҳурмат кўрсатиш гуноҳ ишламаслик билан бўлади.)

 “Арафа қандай гўзал кундир. Бу куни раҳмат эшиклари очилади.”  (Дайламий)

 “Арафа куни кўзига, қулоғига ва тилига эга бўлган кимса, мағфират этилади.” (Табароний)

Қулоғига эга бўлиш – ғийбат, чолғу каби гуноҳ нарсаларни тингламаслик-дир. Агар биз истамасдан қулоғимизга чалинса, гуноҳ бўлмайди. Кўзига эга бўлиш – гуноҳ нарсаларга қарамаслик ва  қараган мубоҳ нарсаларидан ибрат олишдир. Тилига эга бўлиш эса, ёлғон гапирмаслик, ғийбат этмас-лик, гап ташимаслик, ёмон сўз айтмаслик, ҳатто бекорчи нарсаларни га-пирмаслик, ҳеч кимни тили билан ранжитмаслик деганидир. Буларга риоя қилган одам Арафа кунининг қадрини ўзи учун орттирган бўлади.

Арафа кечаси – Арафа куни билан Қурбон байрамининг биринчи куни орасидаги кечадир. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики: “Раҳмат эшиклари тўрт кечада очилади. Бу кечаларда қилинган дуолар рад этилмайди. Рамазон ва Қурбон байрамининг биринчи кечалари, Барот ва Арафа кечаси.” (Исфаҳоний)

“Тўрт кечанинг кундузи ҳам худди кечаларидек фазилатлидир. Алло-ҳу таоло бу кечаларда дуо қилувчининг истагини рад этмайди, уларни мағфират этади ва улар бу кечаларда мўл эҳсонга ноил бўладилар. Булар: Қадр, Арафа, Барот, Жума кечаси ва кунларидир.” (Дайламий)

 “Арафа кечаси ибодат этган киши Жаҳаннамдан озод бўлади.”  (С.Аба- дия)

 Савол: Арафа куни ўқиши керак бўлган минг Ихлосни тугатолмасак, шом-дан кейин ҳам ўқиса бўладими?

 Жавоб: Ҳа, ўқиса бўлади. Арафа ва Қурбон байрами кунларининг кечалар- и бошқа муборак кечалардек эмас. Ўзларидан кейин келадиган кечалардир. Кеча ва кундуздан таркиб топган 24 соатга “бир кун” дейилади. Минг Их-лос ўқиб тугатолмаган одам шомдан кейин ҳам давом этиши мумкин.

Қиёматнинг даҳшатидан қаттиқ қўрқишарди.

Аллоҳ дўстлари қиёмат кунининг даҳшатидан гап очилганда ёки бу маз-мунда оят ўқилганда бутун вужудларини Аллоҳ қўрқуви қоплаб, ҳушлари-дан кетишарди.

Бир куни жаноби Пайғамбаримиз Қуръони каримдан “Неъмат ва ҳузур-дан баҳраманд бўлиб, ҳақни инкор этганларни менга ҳавола эт. Улар-га бироз муҳлат бер. Улар учун  наздимизда тушовлар, куйдирувчи о-ловлар, ҳалқумидан ўтмайдиган, ютиб бўлмайдиган егуликлар ва шид -датли азоблар ҳозир” мазмунидаги оятларни ўқидилар. Орқа сафларда  Ҳамрон бин Аъюн бор эди. Ўқилган оятларни эшитиб, ҳушидан кетиб йи -қилди ва руҳини Аллоҳга таслим этди.

Ҳасан бин Солиҳ муаззинлик қиларди. Бир куни азон айтаётганида  “Аш-ҳаду анла илоҳа иллаллоҳ” дейиши билан ҳушидан кетиб йиқилди. Одам -лар минорага чиқиб, уни беҳуш ҳолида пастга олиб тушишди. Сўнгра ука- -си чиқиб, азон айтди ва жамоатга намоз ўқитди.

Абу Сулаймон Дороний айтадики: “Мен Ҳасан бин Солиҳдан ҳам хушули одам кўрмадим. Уни Аллоҳ раҳмат айласин. У кечаси намоз ўқиётганида “Наъба” сурасини ўқиб, азоб оятларига етиб келганида ҳушидан кетиб йи-қиларди. Ўзига келгач, таҳоратини янгилаб, намозни қайта бошларди. Яна ҳушидан кетарди. Бу ҳол эрталабгача давом этарди.”

Довуд ат-Тои ҳазратлари бир куни йўлда кетаётганида бир аёлнинг мозор бошида “Оҳ… Билмайман ҳозир қуртлар қайси яноғингни ейишни бошла-ди,” дея фарёд қилаётганини эшитиб, ўзидан кетганди. Жаноби Ҳаққа му-ножотида бундай дерди: “Аллоҳим сен, каримларнинг энг карими, улуғ-ларнинг энг улуғи, мусулмонларнинг умидисан. Қанийди бугун азоб ва ға-забингни билган ҳолда сенга қарши исён қилганларнинг барчасини авф эт-санг. Сендан тилагим шу илоҳим!”

Ҳазрати Умар бир куни “Таквир” сурасини ўқишни бошлаганди.  “Саҳи-фалар (амал дафтарлари) очилган вақт…” мазмунидаги ояти жалилани ўқиган пайт ҳушидан кетди ва узоқ вақт ўзига келмади.

 Абдуллоҳ бин Масъуд Қуръон тиловат қилар,  Раби бин Ҳайсам эса тинг-лаб ўтирарди. Ибни Масъуд Фурқон сурасининн “Узоқ жойдан оловнинг кўпириб гуриллашини эшитадилар” мазмунидаги ояти каримасини эши-тиб,  ҳушидан кетади. Уни елкаларига олиб уйига элитадилар.

Иблис ёқтирадиган кимсалар.

Аллоҳу таоло Иблисга Расулуллоҳга бориб, сўрайдиган бутун саволларига тўғри жавоб беришини амр этди. Иблис шайхи наждий (наждлик чол) қиё-фасида Расулуллоҳнинг ҳузурига келди. Расулуллоҳ ундан  сўрадилар:

– Сен кимсан?

– Мен Иблисман.

– Нимага келдинг?

– Аллоҳу таоло юборди ва саволларингга тўғри жавоб беришимни буюрди.

– У ҳолда ёқтирмайдиган ва душман бўлган кишиларингни айт!

– Дунёда энг ёқтирмайдиган одамим сенсан ва яна одил султонлар, камтар бойлар, ростгўй тужжорлар, ихлосли ва илми билан амал қилувчи олимлар, ислом динини ёйишга интиладиган мужоҳидлар, одамларга нисбатан раҳм-дил бўлганлар, тавба-и насуҳ билан тавба қилувчилар, ҳаромдан сақланув-чилар, доимо таҳоратли юрувчилар, доим хайр-ҳасанот қилувчи мусулмон-лар, хушахлоқли бўлиб, одамларга фойдали бўлувчи мусулмонлар, Қуръо-ни  каримни тажвидга мос ўқийдиган қорилар ва ҳамма ухлаётганида на-моз  ўқийдиган одамлардир.

– Дунёда ёқтирадиган,  дўст бўлган кимсалардан сўзла!

– Золим султонлар, кибрли бойлар, хоин, ёлғончи тужжорлар, ичкилик ич- увчилар, ёмон жойларда нағма қилиб, қўшиқ айтувчилар, фаҳш билан шу-ғулланувчилар, етим молини еганлар, намозга аҳамият бермай, кеч ўқийди- ганлар, тул-и амал (узун дунё орзусига соҳиб бўлганлар), тез ғазабланиб, ға -забини боса олмайдиган кимсалар менинг дўстим ва севган кимсаларим -дир.

Ҳазрати Али айтдики: “Эй ўғил! Сенга, бутун авлодларимга, оиламга ва ушбу васиятим етиб борган барчага Аллоҳдан қўрқишни, ишларингизда ин – тизомли бўлишни, бир-бирингиз билан яхши муносабатда бўлишни, о-дамларни бир-бири билан яраштиришни васият қиламан.

Фурсатни қўлдан бой берма! Луқма бўғзингга тиқилмасидан кўзингни оч. Фасод  дегани – тақво ва яхшилик озиғини йўқотиб, нафснинг истакларига мойил бўлиш билан эрта ёки кеч борадиган жойини вайрон этишдир.

Ҳамма нарсанинг бир натижаси бўлади. Тақдирингда борини шубҳасиз кўрасан. Ҳадиси шарифда “Олти синф одам жаҳаннамга ҳисоб-китобсиз киради:

  1. Золим амирлар.

 

  1. Ирқчилик (миллатчилик) қилган араб.

 

  1. Кибрли гадо.

 

  1. Ёлғончи тужжор.

 

  1. Ҳасадгўй олим.

 

  1. Хасис бой,”деб марҳамат қилинган.”

Ким не қилса, ўзига қилгай.

Амирул-мўминин Али айтдики: “Бир кимса биронтасига зулм ёки ёмон-лик  қилганида аслида ўз ўзига зулм қилган бўлади. Чунки жаноби Ҳақ Қуръони каримда: “Кимки яхшилик қилса ўз фойдасига, кимки ёмонлик қилса ҳам ўз зарарига,” дегандир.

Абдуллоҳ бин Масъуд айтдики: “Золимга зулм қилишида ёрдам берган ёки ҳақли мусулмонни ноҳақ, айбдор қилиб кўрсатувчи йўл-йўриқ ўргат-ган одам, шубҳасиз, Аллоҳу таолонинг ғазабига учрайди.”

Фузайл бин Аёз “Жаноби Ҳақ бирон бандасига лутфу эҳсон қилишни хоҳ-ласа, золим бандасини унинг бошига бало қилади,” деган. Ҳадиси шариф-да : “Золимга қарши дуо қилган киши мазлумга ёрдам берган бўлади,”  деб марҳамат қилинган

Аҳмад бин Ханбал айтдики:  “Кўплаб кишилар дунёдан ўтаётганларида ибодат ва ҳасанот савобига бой ҳолда охиратга йўл олишади. Лекин Қиё-мат куни ҳисоб бошланганида ўзгаларнинг ҳақ ва гуноҳларини зиммасига юклаб олгани эвазига савобларидан айрилади.”

Суфён Саврий айтдики: “Аллоҳга ўзинг билан Унинг орасидаги етмиш гуноҳ ила юзланишинг, ўзга қулларидан биронтаси билан орангда содир қилинган гуноҳ ила юзланишингдан енгилроқдир.”

Бир киши мол-мулки мавжуд бўлса-ю қарзини тўлашни бир соат кечиктир- са, золим ва осийлардан бўлади. Энди намозда ҳам, рўзадорлигида ҳам, уй-қуда ҳам, яъни ҳар соат, ҳар сонияда лаънат остида бўлади. Банда олдидаги қарзини тўламаслик шундай гуноҳки, ҳатто уйқуда ҳам тўхтовсиз ёзилаве-ра ди.

Мол-мулки мавжуд бўлиши дегани пули кўп бўлиши дегани эмас. Сотишга арзигулик бирон ашёси бўлиб, уни сотиб қарзини узишга уринмаса ҳам гу-ноҳ қилган бўлади. Қадрсизланган пул ёки яроқсиз мол бериб қарзини уз-са-ю, лекин буни ҳақ эгаси ёқтирмасдан олса, яна гуноҳ қилган бўлади. Ҳақ эгасини рози қилмагунча, яъни кўнглини олмагунча ушбу гуноҳдан қутула олмайди. Кўпчилик бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмайди, лекин бу катта гуноҳлардандир.

Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: “Қуйидаги олти нарса келишидан аввал солиҳ амал қилиш учун шошилинг:

  1. Пасткашлар раҳбар бўлишидан;
  2. Тартиб бузарликлар кўпаймасдан;
  3. Ҳукм эвазига пора олиш одат бўлишидан;
  4. Одам ўлдириш оддий ҳолга айланишидан;
  5. Қариндошлар юзкўрмас бўлиб кетишидан;
  6. Қуръони каримни қўшиқдек нағма билан ўқийдиган қорилар пайдо бўлишидан аввал.”

 Инсонлар икки қисмдан иборат.

Ҳусайин бин Саид ҳазратлари айтдики: “Дунё хаёл, инсон эса ожиз. Дунё-га миллиардлаб одам келган. Бир муддат яшаган. Сўнгра ўлиб кетганлар. Буларнинг баъзилари бой, баъзилари камбағал ўтган. Айрими чиройли, ай-рими хунук. Баъзилари золим, баъзилари мазлум эди. Уларнинг барчаси ўтди, унутилди.

Уларнинг бир қисми эътиқодли, мусулмон эди. Қолганлари иймонсиз ко-фир эди. Улар ё абадий йўқ бўлишади ёхуд қиёматда такрор тирилиб, ий-монсизлар чексиз азоб чекади. Ҳар икки ҳолда ҳам иймони борлар учун ҳеч қандай азоб, ғам-ташвиш йўқ. Лекин иккинчи ҳолда иймонсизларга аба -дий ва жуда шиддатли азоблар бор. Иймон билан ўлганлар ҳозир роҳат ва ҳузурда. Иймонсизлар эса, абадий ўтда ёниш даҳшатидадирлар.

Эй инсон! Яхшилаб ўйла! Бир неча йилдан кейин сен ҳам улардан бирига айланасан. Ўтган йилларинг ҳозир қандай хаёлга айланган бўлса, ўша пайт -да бутун умринг, бутун ҳаётинг, ишларинг хаёл, тушдек бўлади.

Ўшанда сен шу икки гуруҳнинг қайси бирида бўлишни хоҳлайсан? Ҳеч би-ридан бўлгим келмайди, дея олмайсан. Бунга имкон йўқ! Шу икки гуруҳ- дан бирининг орасига киришга мажбурсан. Ҳаттоки узоқ эҳтимол бўлса ҳам,  абадий ўтда ёнишни хоҳлаган бўлармидинг?

Аллоҳнинг борлигига, жаннату жаҳаннамга ишонишни ақл ҳам, илм ҳам, фан ҳам рад эта олмайди. “Бу мумкин эмас,” дея олмайди. Ишонмайдиган- лар инкорларига ҳали ҳануз на ақл билан, на фан билан далил кўрсата ол-иш маган. Аксинча ишониш лозимлигини кўрсатувчи далиллар беҳисоб кўп.

Дунё кутубхоналари ушбу ҳужжат ва далилларни ёзиб қолдирган китоб-ларга тўла. У ҳолда инкорчилар шунчаки нафслари-ю завқларига алданиб инкор қилишмоқда. Завқларидан бошқа ҳеч нарсани ўйлашмаяпти. Ҳолбу-ки исломият завқланишни тақиқламаган. Завқланишнинг зарарлисини та-қиқлагандир.

Шундай экан, ақлли одам завқларини Аллоҳу таоло кўрсатган йўлдан из-лайди. Исломнинг гўзал ахлоқи билан безанади. Барчага яхшилик қилади. Ёмонлик қилганга ҳам яхшилик билан жавоб қайтаради. Яхшилик қила ол-маса, ҳеч бўлмаса сабр қилади. Бузувчи эмас, қурувчи бўлади. Шу тариқа завқларига ҳам, ҳузур-ҳаловатга ҳам эришиб, охиратнинг абадий азоблари- дан қутулади.”

Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: “Қуйидаги беш ҳолатда дуолар қабул бўлади:

  1. Қуръони карим ўқилаётганда;
  2. Душман лашкари билан қарши келганда;
  3. Ёмғир ёғаётганда;
  4. Зулмга учраган вақтда;
  5. Азон айтилаётган вақтда.”

 Одатда бидъат тақиқланмаган.

 Бидъат – кейин пайдо бўлган, ўйлаб топилган, одатга айланган янгилик, ўз -гачалик деган маъноларни англатади. Янгилик ва ўзгачаликлар  ё турмуш-одатда ёки тоат-ибодатда бўлади.

Одатдаги бидъат – ундан савоб кутилмай, дунё манфаати учун қилинган ишлардир. Бундай бидъат бирон ибодатни бузмаса ёки динда тақиқланган ишлардан бўлмаса гуноҳ эмас. Яъни костюм-шим, плаш киймоқ, чой-қаҳва ичмоқ, стол-стулдан фойдаланмоқ каби динда тақиқланмаган янгилик ва ўз -гачаликлар гуноҳ бўлмайди.

Пайғамбаримизнинг роҳиблар киядиган пойафзал ва румлар (византиялик) чопонини кийганлари ҳадиси шарифларда мазкурдир.

Ибодатдаги бидъат деб, Расулуллоҳ ва тўрт халифаси замонида бўлмай, динга кейинроқ юқтирилган уйдирма ақида, сўз, иш, кўриниш ва одатларга айтилади. Ибодатларга бидъат аралаштириш катта гуноҳ бўлади. Бидъатни суннат деб бажариш ҳаромдир. Буларни диндан, ибодатдан деб билиш ёки динда муҳим ўрин тутган нарсаларни динга алоқаси йўқ деб билиш катта бидъатдир. Бидъатларнинг баъзилари куфр, баъзилари катта гуноҳга ётади.

Имоми Раббоний ҳазратлари бу ҳақда бундай деган: “Бидъат аҳли ўз ақли етовида қилаётган ножўя ҳаракатлари орқали диннинг кам-кўстини тузата- япман, уни такомиллаштиряпман деб ўйлайди. Шу боис бидъат чиқараёт-ганини ўзи сезмайди. Чунки у олимлар йўлига эмас, ўз ақл-мантиғи хушла-ган йўлга кириб қолган. Ундайлар уйдирган бидъатлар зулмати билан сун-нат нурини тўсишга уринишади. Яна “диндаги хатолик ва кам-кўстларни тузатаяпмиз” деб даъво қилишади. Улар билмайдики, дин нуқсон эмас, ко-милдир. Динда нуқсон бор деб билиб, уни тузатишга (замонга мослашти –ришга, турли бидъатлар чиқаришга) уриниш Моида сурасининг “Бугун сизлар учун динингизни комил айладим. Юборган неъматимни тамом -ладим ва сизларга дин сифатида Исломиятни беришга рози бўлдим”  мазмундаги 3-оятига ишонмаслик бўлади.”

Аҳмад бин Муҳаммад Тахтавий ҳазратлари айтган: “Фирқа-и ножия, ҳо-зирги даврда тўрт мазҳабда жамланган. Бундан буён ушбу тўрт ҳақ мазҳаб- дан бирига эргашмаган кимса бидъат аҳлидандир.”

Имоми Молик ҳазратлари “Бидъат аҳлининг гувоҳлиги мақбул эмас,” де- ган.

Имоми Раббоний ҳазратлари: “Ҳазрати Маҳдий келган чоғда “Шундай замонлар келадики, суннат одамлар кўзига худди бидъатдек чиркин, би д ъат эса суннатдек чиройли кўринади”  ҳадиси шарифида таъкидлан-ганидек бидъат ишлашга одатланиб қолган Мадинадаги олим ҳазрати Маҳ-дийнинг бидъатга қарши сўзларидан ўзини йўқотиб “Бу одам динимизни йўқотмоқчи-ку,” дейди. Ҳазрати Маҳдий ўша мазҳабсизни ушлаб ўлдира- ди.”- деган.

Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:

“Бидъатлар ёйилганда илми борлар уни халққа айтсин. Агар билганини айтмай, илмини яширса, Аллоҳ туширган Қуръонни халқдан яширган-дек бўлади.” “Бидъатлар ғовлаганда олим илмини, билганини айтсин. Илмини аяганга лаънат бўлсин!”

 Гуноҳлардан тийилинг.

Абу Майсара ҳазратлари баён қилади: “Бир кимса ўлганида азоб фаришта-лари унга шундай азоб беришибдики, қабри оловга тўлибди. Ҳалиги кимса “Менга қайси гуноҳим учун шунчалик азоб бераяпсиз?” деганида фариш-талар “Бир сафар сенга бир мазлум учради. Мазлум сендан ёрдам ва мадад кутди. Лекин сен унга ёрдам бермадинг. Яна бир гал таҳоратинг бўлмаган ҳолда намоз ўқигандинг” дейишди.”

Шурайҳ ал-Қодий айтдики: “Пора олишдан ёки беришдан қаттиқ сақла-нинг. Чунки пора ҳакамнинг ва ҳақ бўлган ҳукмнинг кўзини кўр қилади.”

Ҳасан Басрий айтдики: Волий ёки ёрдамчиларидан бири бир фақирга ачиниб, садақа бераётганини кўрганида шундай дерди: “Сен аввал ўзинг зулм қилган одамларга ачиниб, ҳақини қайтар. Шу тариқа зиммангдагилар-ни поклаб оласан.”

Маймун бин Миҳрон “Бир кимса бошқасига ҳақсизлик қилиб, у билан ҳалоллашиш имконини қўлдан чиқарса, ҳар намозидан кейин у учун истиғ-фор айтсин. Иншаллоҳ шу тариқа қутулади,” деди.

Ҳазрати Ҳузайфа айтдики: “Жамиятни бошқарадиганларнинг гуноҳкор, пасткаш бўлиши, илм аҳлининг фосиқ, ишончли одам сифатида муҳим иш- лар топширилган одамларнинг хоин бўлиши қиёмат аломатларидандир.”

Маймун бин Миҳрон айтдики: “Баъзан одам намоз ўқиётганида ўзига лаъ-нат қилади-ю, буни билмайди. “Бу қандай бўлиши мумкин?” деб сўрашга-нида жавобан “Билингки, Аллоҳу таолонинг лаънати золимларнинг ус-тига бўлсин” мазмунидаги оятни ўқийди. Ҳолбуки у бир қатор гуноҳлар-ни қилиб, ўз ўзига зулм қилади, кимнингдир моли ёки номусига кўз олай- тириб, ўзгаларга ҳам зулм қилади-да намозда юқоридаги оятни тиловат қи-лади.”

Каъб ул-Ахбор бир одамнинг муборак жума куни биттасига ноҳақлик қи-лаётганини кўрди. Унга “Сен шундай кунда одамларга зулм қилишдан қўрқ майсанми?” деди.

Бир ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: “Аллоҳ уч нарсани уч нарсанинг тагига яширган. Розилигини ибодатларга, ғазабини гуноҳларга, авлиёсини эса қулларининг ичига яширган.”

 Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Рамазон ойининг сўнгги куни ва байрамнинг илк куни орасидаги кечага Ра -мазон ҳайити кечаси дейилади. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики :

“Раҳмат эшиклари тўрт кечада очилади. Бу кечаларда қилинган дуо-лар рад қилинмайди. Улар: Рамазон ва Қурбон байрамининг биринчи кечалари, Барот ва Арафа кечасидир.” (Исфаҳоний)

“Шу беш кечада қилинган дуо рад этилмайди. Рағоиб кечаси, Барот кечаси, Жума кечаси, Рамазон ва Қурбон ҳайити кечалари.” (Ибн Асо-кир )

Ҳайит куни вақтли уйғониш, ғусл олиш, мисвокланиш, хушбўй ҳидлар  би-лан суриниш, янги ва тоза кийим кийиш, қувончини маълум қилиш, узук тақиш, дуч келган мўминларга мутабассим чеҳра билан салом бериш, фа-қирларга кўп садақа бериш, исломиятга тўғри хизмат қилаётганларга ёрдам бериш, аразлашиб қолганларни яраштириш, қариндошларни, дин биродар-ларини бориб кўриш, уларга ҳадялар бериш суннат. Ҳайит кечаларини иҳё қилган (ибодат билан ўтказган) мўминлар буюк саодатга эришади. Бир ҳа-диси шарифда: “Байрам кечаларини ибодат билан ўтказган кишининг қалби, қалблар ўлган вақтда ўлмайди, деб марҳамат қилинади. (Таба-роний)

Рамазон байрамида ҳайит намозидан аввал ширинлик, хурмо ейиш, хурмо- ни 1, 3, 5 дона тоқ сонда ейиш суннат. Ҳадиси шарифда: “Аллоҳу таоло ёлғиздир, тоқдир ва тоққа риоят қилганларни севади”– деб марҳамат қилинди. (Бухорий)

Байрам кунлари қувониш, хурсанд бўлиш керак. Ҳазрати Абу Бакр, қизи Оиша онамизнинг уйига келганда икки жориянинг доира чалиб, ўйнаётга-нини кўрди. Асҳоби киромнинг қаҳрамонликларини мадҳ этиб, достон ай-тардилар. Абу Бакр Расулуллоҳнинг уйида бундай нарсалар қилиш тўғри эмаслигини айтиб, жим бўлишларини сўради. Тўй ва байрамларда аёллар- нинг доира чалишлари жоиз бўлганлиги учун Пайғамбаримиз ҳазрати Абу Бакрга “Уларга моне бўлманг. Ҳар қавмнинг ўз байрами бор, бу ҳам бизнинг байрамимиз. Байрам севинчли кунлардир, деб марҳамат қил- дилар. (Бухорий)

Аразлашиб қолганлар ҳайит келишини кутиб ўтирмай, дарров ярашиб, то-тувлашиб олишлари керак. Аллоҳу таолони ва Пайғамбаримизни ҳаққоний севган инсон, одамларнинг камчилигига эътибор беравермайди. Яхши ин-сон (мўмин) ҳамма билан яхши муомалада бўлади. Ўзгаларга ташвиш сол-маганидек, ўзгалардан келадиган азиятларга ҳам сабр қилади. Қандайдир бир қусури, айби, хатосини деб ҳеч кимга аччиқланмаслик керак.

Рамазон тугагани учун эмас, гуноҳларимиз кечирилгани учун, катта савоб ва неъматга эришганимиз учун байрам қиламиз. Ҳадиси шарифда: “Ҳайит тонгида мусулмонлар намоз учун масжидларга тўпланганда Аллоҳу таоло фаришталарга “Вазифасини бажо келтирган одамга нима берилади?” деб сўрайди. Фаришталар “Иш ҳақи берилади” деб жавоб берадилар. Аллоҳу таоло “Сизлар гувоҳ бўлингларки, Рамазондаги рўза ва намозларининг эвазига бандаларимга ўз розилигим билан мағфиратимни бердим. Эй қулларим, бугун мендан хоҳишларингни сўранглар, иззат ва жалолим ҳаққи истаганларингизни бераман,” деб буюради,  деб марҳамат қилинди. (Байҳақий)

Расули акрам сарваримиз: “Аллоҳу таоло Рамазон ойининг сўнгги куни рўза тутганларни авф этади” деганларида Асҳоби киром “Ё Расулаллоҳ, у кун Қадр кечасими?” деб савол бердилар. Расулуллоҳ уларга  “Билмайсизларми, бирон ишни ишлаб тугатган одамга иш ҳақи берилади, деб марҳамат қилдилар. (Байҳақий)

Ҳазрати Али: “Бугун рўзаси қабул бўлганлар ва гуноҳи кечирилганларнинг байрамидир,” деган. Ҳадиси шарифда: “Рамазон ойида, маст қилувчи ичкилик ичадиган, ота-онасига осий бўлган ва силаи раҳмни тарк этганлардан бошқа барчанинг гуноҳи авф этилади,” деб марҳамат қилин- ди. (Ғуня)

Агар улар шу қилмишларига тавба қилишса, Аллоҳу таоло уларни ҳам авф этади. Агар Рамазондаги савобларнинг миқдорини яққол кўриб билгани-мизда эди “Қани энди ҳар кун рамазон бўлса” деб орзу қилган бўлардик.

Ҳадиси шарифда: “Агар Рамазон ойига хос савоблар маълум бўлганда эди, одамлар бутун йилнинг Рамазон бўлишини истаган бўларди, деб марҳамат қилинди. (Абу Наср)

Гуноҳлардан парҳез қилиб, рўза тутганлар қандай бахтли инсонлар…

Улар ҳақиқий байрамни охиратда нишонлайдилар.

2018 йил 26 июндан 27 июнга ўтар кечаси: Бугун Лайлатул-Қадр! Лайла-тул-қадр (Қадр кечаси) – Рамазони шариф ойи ичидаги энг қийматли кечадир. Баъзи олимларга кўра мавлуд кечасидан кейинги энг қийматли ке -ча. Қадр кечаси фақат бу умматга хос. Бошқа пайғамбарларга бундай фази -латли кеча берилмаган. Бир ҳадиси шарифда “Аллоҳу таоло Қадр кечаси -ни умматимга ҳадя қилди, бошқа умматларга бермади,” деб марҳамат қилинди. (Дайламий)

Жаноб  Расулуллоҳ  ҳазратлари, “Бани Исроил пайғамбарларидан баъ-зилари 80 йил узлуксиз ибодатда бўлган,” деганларида Асҳоби киром ҳайратда қолдилар. Жаброил алайҳиссалом келиб , “Ё Расулаллоҳ, уммати-нгиз ўзга пайғамбарнинг (ишлардан ташқари) саксон йил ибодатда бўлга-нига ҳайрон қолишмоқда. Аллоҳ сизга бундан-да яхшисини берди,” деб  “Қадр кечаси минг ойдан хайрлидир” мазмунидаги ояти каримани ўқи-ди. (Риёд-ун-носиҳин)

Балоғатга етиб, 50 йил яшаган киши 50 марта Қадр кечасини бошидан ўт-казади. Бир кеча саксон йил қийматида бўлгани учун 50х80=4000 йилни ташкил этади. Тўрт минг йил ибодат қилгандек савобга эришади. Қадр ке-часи ҳақидаги ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики: “Тўрт кечанинг кундузи ҳам худди кечасидек фазилатлидир. Аллоҳу таоло бу кунлар-да дуо қилган кишининг дуосини рад қилмайди, уларни мағфират эта-ди ва улар шу куни мўл эҳсонга эга бўладилар. Булар Қадр кечаси, А-рафа кечаси, Барот кечаси, Жума кечаси ва кунларидир.” (Дайламий)

“Савобини Аллоҳу таолодан умид қилиб, Қадр кечасини ибодат билан ўтказган кишининг гуноҳлари кечирилади.” (Бухорий, Муслим)

“Қадр кечасида бир марта Қадр сурасини ўқимоқ бошқа вақтда Қуръ-они каримни хатм этишдан ҳам савоблироқдир. Қадр кечасида бир “субҳоналлоҳ”, бир “алҳамдулиллоҳ”, бир “ла илоҳа иллаллоҳ” ай-тиш 700 минг тасбиҳ, таҳмид ва таҳлилдан қадрлидир. Бу кечада бир қўй соғишга кетадиган вақт қадар (озгина вақт) намоз ўқимоқ, ибодат қилмоқ бир ой бўйи кечалари тонггача ибодат қилмоқдан ҳам қиймат – лидир.” (Тафсири муғний)

“Қадр кечасида уч марта “Ла илоҳа иллаллоҳ,” деб айтган мусулмон-нинг биринчисида бутун гуноҳлари кечирилади, иккинчисида жаҳан- намдан озод қилинади, учинчисида жаннатга киради.”(Тафсири муғ-ний)

Рамазони шариф ойининг 27 кечасини ибодат билан ўтказиш жуда савоб-лидир. Бир неча ҳадиси шарифнинг маънолари қуйидагича: “Қадр кечаси- ни рамазоннинг сўнгги ўн кунида изланг.” (Муслим)

“Қадр кечасини рамазоннинг сўнгги ўн кунининг 21, 23, 25, 27 ва 29 ка -би тоқ кечаларида ёки рамазоннинг сўнгги кечасидан ахтаринг. Саво – бидан умид қилиб, Қадр кечасини ибодат билан ўтказган кишининг гуноҳлари кечирилади.” (И.Аҳмад)

“Қадр кечаси рамазоннинг 27 кечасидир.” (Абу Довуд)

Имом Аъзам ҳазратлари Қадр кечасини кўпроқ рамазоннинг 27 кечасига тўғри келишини айтганлар. “Қадр кечасига тўғри келадиган бир кечани фарқига бормай ибодат билан ўтказган одам, Қадр кечасини ибодат би -лан ўтказгандек савобга эришади” ҳадиси шарифини назарда тутиб, кўп -роқ тўғри келадиган 27 кеча ибодат билан ўтказилса, бу кеча Қадр кечаси бўлмаса ҳам катта савобларга эришилади. Лайлатулқадрнинг қачон бўли-шини сўраган бир зотга Пайғамбаримиз “Бу йил Қадр кечаси рамазон-нинг биринчи кечаси эди, ўтиб кетди. Сиз 27-кечани ибодат билан ўт-казинг! Рамазоннинг 27-кечасини ибодат билан ўтказган мўминга ву-жудидаги туклар сонича ҳаж, умра, шаҳид ва ғозий савоби берилади,”  деб марҳамат қилдилар. Яна бошқа йили шундай савол берилганида “Бу йил қадр кечаси ўтиб кетди. Лекин Рамазоннинг 27-чи кечасини ибо-дат билан ўтказсанг, албатта Қадр кечасининг савобига эришасан. Ша -фоатдан бенасиб қолмайсан,” деб марҳамат қилдилар. Ҳазрати Оиша во-лидамиз сўраганларида эса, “13-чи кеча эди ўтиб кетди. Қадр кечасини ўтказиб юборган бўлсанг, олдинда 27-кеча бор, унга етасан. У кечани ибодат билан ўтказсанг, охират йўли учун озиқ сифатида шу кечадаги ибодат сенга кифоя қилади,” деб айтдилар. Ҳазрати Оиша волидамиз “Ра -сулуллоҳ Рамазоннинг сўнгги ўн кунлигида кўп ибодат қилардилар,” де-ган. (Василат-ун-Нажот)

Бу кечада ибодат сифатида илм ўрганиш, масалан, илмиҳол китобларини ўқиш, қазо намозларини ўқиш, Қуръони карим ўқиш, дуо-илтижо қилиш, тавба-тазарру этиш, садақа бериш, мусулмонларни хурсанд қилиш, бунинг савобларини ўлик-тирик барча мўминларга ҳадя қилиш керак.

Лайлатулқадрни ибодат билан ўтказган, Рамазон рўзасини тутган, ҳаж ибо- дати қабул бўлган мусулмонларнинг барча гуноҳлари кечирилса ҳам, на-моз -рўза қарзлари ва қул ҳақлари-қарзлари тўланган бўлиб қолмайди. Буларнинг қазосини ўтаб, тўлаб, қарзларидан қутулиш ҳам керак.

Сиротдан ўтмай шод бўлганга ҳайратдаман.

Ислом улуғларининг хушахлоқларидан бири кам кулиш ва дунё неъмат-ларига шод-хуррам бўлмаслик эди. Улар кийим, уй-жой, мақом, улов каби дунё неъматларига эришганларида шу нисбатда охират неъматлари кама-йишидан хавотир олишарди.

Абдуллоҳ бин Масъуд айтдики: “Ҳали сиротдан ўтмай кулиб юрган, орқа-сидан ажал эргашиб юрган ҳолда шод-хуррам кимсаларга ҳайратландим.”

Ҳасан Басрий ҳазратларини учратган киши ундаги қайғу ва қўрқувнинг шиддатидан яқинда бошига катта мусибат тушибди деб ўйларди.

Фузайл бин Иёз айтдики: “Қанча-қанча қувониб юрган кишилар борки, уларга насиб бўладиган кафанлар тўқилиб, сотувгаям чиқди.”

Жаноби Ҳақ Қаҳф сурасида (Сўнг ҳар бир кишининг) номаи аъмоли  (амал дафтари) ўртага қўйилур. Бас, гуноҳкорларнинг унда битилган- лардан даҳшатга тушиб: “Эйвоҳ, бу китобга катта-кичик  (гуноҳлари- миздан) ҳеч нарса қолдирилмай ёзиб қўйилибди,” дейишларини кўрур- сиз. Улар қилган барча амаллар қайд этилган бўлади. Парвардигори-нгиз ҳеч кимга зулм қилмайди,” деган.

Расулуллоҳ ҳадиси шарифда: “Аллоҳга қасам ичаманки, агар менинг бил-ганимни билганларингизда, кам кулиб, кўп йиғлардингиз. Ўйин-кулгудан  воз кечиб, тоғларга чиқиб, бутунлай Аллоҳга берилардингиз,” деб марҳа-мат қилганлар.

Амир бин Қайс айтади: “Бу фоний дунёда энг кўп куладиган кимса охи-ратда энг кўп йиғлайдиган кимсадир.”

Муаза ал-Адавия бир куни ёш йигитларни учратиб қолади. Эгниларига дарвиш кийимини кийган йигитлар тинмай кулармиш. Бу манзарага ҳай-рон бўлган Муаза “Субҳоналлоҳ, кийинишлари дуруст, дарвишларнинг кийими, лекин кулгулари ғофилларнинг кулгуси,” деган экан.

Вуҳайб бин ал-Вард айтганки: “Исроф ва уволдан холи бўлган кулиш бу табассумдир. Яъни тишлар кўринади, овоз эшитилмайди.”

Абдулазиз бин Аби Довуд айтган: “Ҳазил-ҳузул Асҳоб орасида кенг тар-қалган пайтда Жаноби Ҳақ “Мўминларнинг Аллоҳни ёдга олиш ва У то-мондан нозил бўлганларни хотирлаш учун қалблари хушуга эришади- ган, ҳурмат билан юмшайдиган пайт ҳали келмадими?”  мазмунидаги ояти каримани нозил қилди. Шунда Асҳоби киром ҳазил қилишни тарк э-тиб , қалблари хушуга эришди.”

Ҳажвия, латифа ош тузига ўхшатилган. Уни фақат керак бўлган миқдорда ишлатиш керак.

Гуноҳларни кичик кўришмасди.

Фузайл бин Иёз ҳазратлари айтди: “Аллоҳу таолони танигандан кейин Ун -га исён қилган кимсага ҳайрон қоламан.”

Исён қилиш, яъни гуноҳ қилиш Аллоҳнинг неъматлари кетиб, азоби кели-шига сабаб бўлади. Зарар ва пушаймонлик олиб келади, дунёда инсонни уятга қолдиради. Охиратда азобга дучор қилади.

Ҳаром иш қилганлар доимо хавотирда ва кўнгли нотинч бўлади. Асло ҳу-зур-ҳаловат топмайди. Ёмонлик қилган кимса доимо залилдир, азиз бўла олмайди. Доимо ён-атрофда ёмонланади, ёқтирилмайди. Нуқул ёмон одам сифатида гап қилинишдан қутула олмайди.

Муҳаммад Рабҳомий айтган: “Ҳаромларни катта гуноҳ ва кичик гуноҳ деб иккига ажратган бўлсалар-да, кичик гуноҳлардан ҳам худди катта гу-ноҳдек тийилиб, ҳеч қандай гуноҳни кичик кўрмаслик керак. Чунки Алло-ҳу таоло интиқом олувчидир ва ғанийдир. Хоҳлаганини қила олади. У ға-заб  ва душманлигини гуноҳлар тагига яширган. Бизга арзимаган, кичикдек кўринган бир гуноҳ Унинг интиқомига, ғазабига сабаб бўлиши мумкин.”

Шунинг учун гуноҳларнинг каттасидан ҳам, кичигидан ҳам қаттиқ тийи-лиш лозим. Ҳазрати Расулуллоҳ марҳамат қилдиларки:“Заррадек, яъни жуда ки-чик гуноҳдан сақланиш, жами инсу жинснинг ибодатлари тўпламидан ҳам яхшироқдир.”

 Гуноҳларнинг барчаси Аллоҳу таолонинг амрига итоатсизлик бўлгани у-чун улкан ҳисобланади. Биронта кичик гуноҳни қилмаслик ер юзининг но-фила ибодатларидан ҳам савоблироқдир. Чунки нофила ибодат қилиш фарз эмас. Гуноҳлардан тийилиш эса, ҳаммага фарздир. Катта гуноҳлардан тийилиш учун бошқа чора топилмаган вазиятда кичик гуноҳни қилиш жоиз бўлади.

Ҳар қандай гуноҳга қўл уриб қўйгач дарров тавба-истиғфор қилиш ҳам фарздир. Хоҳлаган гуноҳнинг тавбаси қабул бўлади. Шартларига мос ҳол-да қилинган тавба муҳаққақ қабул бўлади. Тавбанинг қабул бўлишидан эмас, тавбанинг шартларга мослигидан шубҳаланиш керак. Тавба қилин-маган ҳар қандай гуноҳ учун Аллоҳу таоло интиқом олиши мумкин. Чунки Аллоҳу таолонинг ғазаби гуноҳлар тагига яширинган бўлиб, айнан қайси гуноҳда эканлиги номаълум. Аллоҳу таоло жуда қувватли, ҳаммадан ғолиб ва қасос олувчидир. Юз минг йил ибодат қилган мақбул бир қулини битта -ю битта гуноҳи учун абадий рад этиши мумкин ва бунга ҳеч ким тўсиқ бў-ла  олмайди. Буни Қуръони карим билдирмоқда ва икки юз минг йил итоат қилган Иблис(шайтон)нинг кибрланиб, сажда қилмагани учун абадий малъ -ун бўлганини хабар бермоқда.

Бидъат куфрдан бадтар!

Имоми Раббоний ҳазратлари 54-мактубида бидъатнинг ёмонлиги ҳақида бундай деганлар: “Шуни яхши билингки, бидъатчилар билан гаплашиш ко-фир билан дўстлашишдан ҳам ёмонроқдир.”

 Мазҳари Жон-и Жонон ҳазратлари айтган: “Кофирларни, бидъат соҳиб-ларини ва гуноҳни очиқча қиладиган фосиқларни севмаслигимиз буюрил-ган. Улар билан гаплашмаслик, уйларига, йиғинларига бормаслик, салом бермаслик, дўст бўлмаслик керак. Фақат зарурат ва эҳтиёж бўлган пайтлар -да ҳожат даражасида буларга рухсат берилган. Шунда ҳам қалбан уларни севмаслик керак.”

Ҳадиси шарифда: “Бидъат эгасига ҳурмат кўрсатган одам исломиятни бузишга ёрдамлашган бўлади”- деб огоҳлантирилган.

Имоми Ғазолий ҳазратлари айтадики: “Уч тоифа одам Қуръони карим-нинг маъносини умуман тушуна олмайди:

  1. Арабий ва тафсир илмини билмайдиганлар;
  2. Катта гуноҳ қилишда давом этаётган фосиқлар;
  3. Бидъат эгалари (аҳли суннат эътиқодида бўлмаганлар).”

Имоми Молик ҳазратлари: “Фиқҳни тўлиқ ўрганмасдан тасаввуф билан шуғулланган кимса диндан чиқиб, зиндиқ бўлади. Фиқҳни ўрганиб, лекин тасаввуфдан хабари бўлмаган кимса аҳли бидъат, яъни бузуқ йўлга кириб қолади. Ҳар иккаласини ҳам ўрганган одам ҳақиқатга эришади”,- деган.

Имоми Раббоний ҳазратлари айтадики: “Бугун қалблар зулматдан қорай-ганлиги боис баъзи бидъатлар чиройли кўринса ҳам, барчасидан сақланиш керак. Қиёматда барчасининг зарарли эканлиги маълум бўлади. Ҳадиси шарифда: “Ҳар бидъат залолатдир,” деб марҳамат қилинган.

Дин бир бутун бўлиб, унинг битта ҳукмини ёқтирмаган ёки ўзгартирган кимса кофир бўлади. Масалан, суннат бўлган соқолни ёқтирмаган одам ко- фир бўлади. Ёқтирса-ю лекин ўзи амал қилмаса, кофир бўлмайди.

Суннатни ўзгартириб, бошқа кўринишга солса, бидъат аҳлидан бўлади. Ҳа-диси шарифда: “Бидъат аҳлининг намози, рўзаси, ҳажи, умраси, жиҳо-ди, тавбаси, фарзи, нофиласи ва ҳеч қайси яхшилиги қабул бўлмайди. Хамирдан қил суғургандек диндан чиқиши осон бўлади,” деб марҳамат қилинган

“Бидъатлар шундай ёйиладики…”

Ислом улуғлари ҳар бир ишларида муҳтарам пайғамбаримиз ва саҳобаи ки -ромдан ўрнак олишарди. Уларнинг изларидан қилча ҳам айрилишмасди. Чунки уларнинг йўлидан айрилишнинг бидъат эканлигини, бидъатнинг на-қадар хавфли йўл эканлигини билишарди. Бидъатнинг таҳликасини Расу-луллоҳ ҳазратлари қуйидагича хабар берганлар: “Суннатлар бидъат деб қабул қилинмагунича қиёмат қоим бўлмайди. Бир замонлар келиб бидъ-атлар шундай ёйиладики, бир бидъат тарк этилганда одамлар “Сун-нат тарк этилди” дейишади.”

 Бидъатлар шундай оммавийлашадики, наслдан наслга ўтиб, шу тариқа бир неча авлод бидъатлар билан амал қилишда давом этади. Шу сабабли одам-лар бидъатларни пайғамбаримизнинг суннатидан деб ўйлашадиган бўли-шадилар.

Шу боис ислом улуғлари Расулуллоҳ ҳазратларининг суннатини маҳкам ту -тишни ва бидъатлардан сақланишни қатъий тавсия ва ташвиқ қилганлар. Бу борада талабчан ва қаттиққўл бўлишган.

Ҳазрати Умар баъзан бир иш қилмоқчи бўлганида ёнидагилар “Ё Амир-ал-муминин, Расулуллоҳ мана бундай қилганлар ёки буюрганлар,” деб қол-са, дарҳол шу ишидан воз кечарди.

Бир куни урф бўлган либосларни бўяшда нажс модда ишлатилди деган шу-бҳа билан ўша либосни кийишни тақиқламоқчи бўлди. Шунда бири “Ё У-мар, Расулуллоҳ шахсан ўзлари ва у зот ҳаётлигида бошқалар ҳам бу либос – дан кийганлар” деди. Буни эшитган ҳазрати Умар қароридан воз кечиб, Аллоҳга тавба ва истиғфор қилиб, ўз-ўзига бундай деди: “Агар бу либосни киймаслик ҳақиқатан тақво ҳисобланганида, Расулуллоҳ уни киймасдилар. ”

Расулуллоҳ алайҳиссалом, одамзотга пайғамбарлар ва жаноби Ҳақ томони-дан торттиқ қилинган ҳадялар ҳақида шундай деганлар:

Пайғамбарларга қилигадиган ҳадялар:

  1. Аҳли байтни севиш.
  2. Суннатга амал қилиш.
  3. Пайғамбарларнинг севганларини севиш.
  4. Асҳоби киромни севиш.

Аллоҳу зулжалолга ҳадялар:

  1. Аллоҳнинг амрларини бажариш.
  2. Тақиқларидан тийилиш.
  3. Одамларга насиҳат қилиш.
  4. Бутун махлуқларга раҳмдил бўлиш.

 Бу умматнинг олимлари.

Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: “Бу умматнинг олимлари икки хил бўлади. Биринчиси, илми билан одамларга фойдали бўлади. Эвазига ҳеч нарса умид қилишмайди. Бундай олимларга денгиздаги балиқлар, ер юзидаги ҳайвонлар ва ҳаводаги қушлар дуо қилади. Илми бошқаларга фойдали бўлмаган, илмини дунё манфаати учун восита қилганларга қиёматда жаҳаннам оташидан жилов солинади.”

 Илм жуда қийматли нарса. Шунинг учун илм соҳиби ўзини устун ва шараф – ли деб билади. Бундай одамнинг илмига жоҳиллик дейиш тўғрироқ бўла-ди. Ҳақиқий илм одамга ожизлигини, камчиликларини ва Раббининг буюк- лигини, устунлигини билдиради. Яратганга нисбатан қўрқувини ва махлуқ–ларга нисбатан тавозесини орттиради. Илми билан амал қилиш, уни бош-қаларга ўргатиш ва ихлос билан бажариш керак. Амал ва ихлос бўлмаган илм зарарлидир. Ҳадиси шарифда “Аллоҳ учун бўлмаган илм эгаси жаҳан -намда оташ устига ўтқазилади,” деб огоҳлантирилган.

Дунё манфаати учун илм ўрганиш, яъни динни дунёга восита қилиш олтин қошиқ билан нажосат ейишга ўхшайди. Динини дунё манфаатига восита қилганлар дин ўғриларидир. Ҳадиси шарифда “Дин илмларини дунёлик йиғиш учун ишлатганлар жаннатнинг ҳидини ҳам сеза олишмайди,”  деб марҳамат қилинган.

Исломиятга амал қилган олим атрофига зиё сочадиган ёруғлик манбаига ўхшайди. Қиёмат куни бир дин одами олиб келиб, жаҳаннамга ташланади. Жаҳаннамда танишлари атрофига тўпланиб “Сен дунёда Аллоҳнинг амр-ларини бизга айтиб юрардинг. Нима учун бундай азобга қолдинг?” дейиша – ди. У “Ҳа, гуноҳ бўлади, қилманглар дедим. Лекин ўзим қилдим. Қилинг-лар деб айтганларимни ўзим қилмасдим. Шунинг учун азобини тортаяп- ман,” деб жавоб қилади.

Суфён Саврий ҳазратлари: “Илм амални чақиради. Амал илмнинг чақи-риғига бўйсунса, жуда гўзал. Акс ҳолда илм у ердан кетади,” деган.

Абдуллоҳ бин Муборак ҳазратлари ҳам: “Одам яшайдиган жойида ўзидан ҳам олимроқ киши борлигини тан олса, у ҳақиқий  олимдир. Ўзини барча олимлардан устун деб билса, жоҳиллигини ҳаммага маълум қилган бўла-ди,”  деган.

Барот кечаси муборак бўлсин!

Барот кечаси Шаъбон ойининг 15 кечасидир. Бу йил (2018)  30  апрелдан 1  майга ўтар кечаси бўлади. Тафсирларда Қуръони каримнинг бу кеча Лавҳ-ул-маҳфузга тушгани билдирилган. Ояти каримада мазмунан  “Очиқ-ойдин бўлган Китобга онт бўлсинки, биз уни (Қуръонни) муборак бир кечада туширдик. Албатта биз инсонларни огоҳлантирмоқдамиз, деб буюрилган. (Духон, 2-3)

Ҳар йили Шаъбон ойининг 15-чи Барот кечасида шу йили бўладиган нар-салар, амаллар, умрлар, ўлим сабаблари, даражаларнинг кўтарилиш-паса-йиши, яъни барча нарса Лавҳи маҳфуздан олиниб малакларга маълум қи-линади. Сарвари олам жанобимиз бу кеча кўп ибодат, кўп дуо қилардилар.

Шаъбон ойида нима сабабли кўп рўза тутганлиги сўралганида Расулуллоҳ: “Шаъбон шундай фазилатли ойки, инсонлар бундан ғофилдир. Бу ойда  амаллар оламларнинг Раббига арз қилинади. Мен ҳам амалларимнинг рўзадор пайтимда арз қилинишини истайман, деб марҳамат қил-ганлар. (Насоий)

Бу мавзудаги ҳадиси шарифларнинг баъзиларини қуйида келтириб ўтамиз:

“Барот кечаси кўкларнинг эшиклари очилади, фаришталар мўминларга хушхабар беради ибодатга ташвиқ этади.”(Насоий, Байҳақий, А.Мунзирий)

“Рамазондан кейин энг фазилатли рўза Шаъбон ойида тутилган рўзадир.”  (Термизий)

“Шаъбон ойида уч кун рўза тутган кишига Ҳақ таоло Жаннатда бир жой ҳозирлайди.” (Эй ўғил илмиҳоли)

“Шу беш кечада қилинган дуо рад этилмайди: Рағоиб кечаси, Барот кечаси, Жума кечаси, Рамазон ва Қурбон байрами кечалари.”  (И.Асо- кир)

“Аллоҳу таоло Шаъбон ойининг 15-кечасида раҳмати билан кўриниб, ўзига ширк қўшган ва мусулмонларга душманлик қилувчилардан ташқари, барчани авф этади.” (Ибн Можа)

“Шаъбоннинг 15-кечасини ибодат билан кундузини рўза билан ўтказинг. У кеча Аллоҳу таоло: “Авфу мағфират ҳохловчилар йўқми, мағфират қилайин. Ризқ истовчилар йўқми, ризқ берайин. Дарди борлар йўқми, соғлиқ ва офият берайин. Ким нима сўраса, истагини берайин   – деб буюради. Бу ҳол тонггача давом этади.” (Ибн Можа)

“Шаъбон ойининг 15-кечаси раҳмати илоҳий оламни буркаб олади. Ҳамма мағфиратга эришади. Фақат ноҳақдан мусулмонларга душманлик қилувчи ва Аллоҳу таолога шерик қўшувчилар мағфират қилинмайди.” (Байҳақий)

“Жаброил алайҳиссалом келиб “Туринг, намоз ўқиб, дуо қилинг! Бу кеча Шаъбон ойининг 15-кечасидир” деди. Бу кечани ибодат билан ўтказганларни Аллоҳу таоло авф қилади. Фақат мушрик, сеҳр-жоду қилувчи, фолчи, хасис, қалбида кин сақлайдиган, мазҳабсиз (бидъат аҳли), ичкилик ичувчи, фоиз олиб-берувчи, зино қилувчиларни авф қилмайди.”(Табароний)

“Раҳмат эшиклари тўрт кеча очилади. Бу кечаларда қилинган дуолар рад этилмайди. Рамазон ва Қурбон байрамларининг биринчи кечалари, Барот ҳамда Арафа кечасидир.” (Исфаҳоний)

“Аллоҳу таоло Барот кечасида кофирлардан бошқа барча мўминларни мағфират қилади. Кек сақловчиларни эса, бу хулқларини тузатмагунча авф этмайди.” (Табароний, Байҳақий)

“Аллоҳу таоло Шаъбоннинг 15-кечасида мушрик ва бидъат аҳлидан бошқа барчани авф этади.” (Ибн Можа)

“Аллоҳу таоло Барот кечасида дунё самосига назар солади. Бани Калб қабиласининг қўйларининг тукларидан ҳам кўп инсонларнинг гуноҳларини авфу мағфират қилади.” (Ибн Можа, Термизий)

“Тўрт кечанинг кундузи ҳам худди кечаларидек фазилатлидир. Аллоҳу таоло бу кунларда дуо қилган мўминнинг дуосини рад этмайди, уларни мағфират қилади ва улар бу кунларда мўл эҳсонларга эга бўладилар. Булар Қадр кечаси, Арафа кечаси, Барот кечаси, жума кечаси ва кунларидир.” (Дайламий)

“Аллоҳу таоло шу тўрт кечани хайр билан безайди: Қурбон ва Рамазон байрами кечалари, Арафа кечаси, Барот кечасики, бу кечада ажаллар, ризқлар ёзилади.” (Дайламий)

“Солиҳ қариндош билан алоқани узган, ота-онага осий бўлганлар Барот кечасида авфу мағфиратга эриша олмайди.”(Байҳақий)

Ичкилик ичиш, хасислик, кек сақлаш каби гуноҳларни қилганлар кофир бўлмайди. Имони бўлса, гуноҳларининг жазосини олгандан кейин жаннат-га киради. Савоблари гуноҳларидан оғирроқ бўлса, жаҳаннамга кирмай, тўғри жаннатга киради.

Оиша онамиз айтганларки: Расулуллоҳнинг ҳеч бир ойда Шаъбон ойидан кўп нофила рўза тутганлигини кўрмадим. Баъзан бутун Шаъбон ойини рўза билан ўтказардилар. (Бухорий)

Бу кечани ғанимат билиш, тавба-истиғфор қилиш, қазо намозлари ўқиш, Қуръони карим ўқиш, илм ўрганиш керак. Энг қимматбаҳо илм тўғри ёз-илган илмиҳол масалаларидир.

Расулуллоҳ ҳазратлари Барот кечасида “Аллоҳуммарзуқна қалбан тақий-йан минашширки барийан ла кофиран ва шақийан” дуосини кўп ўқирди -лар.

Ҳазрати Оиша волидамиз: “Ё Расулаллоҳ, Аллоҳу таоло сизни ҳар қандай гуноҳдан муҳофаза қилгани ҳолда нима учун Барот кечасида мунча кўп ибодат қиласиз?” деб сўрадилар. Пайғамбар жаноблари марҳамат қилди-ларки: “Мен шукр қилувчи қул бўлмайинми? Бу йил ичида туғиладиган ҳар бир гўдак бу кеча дафтарга ёзилади. Бу йил ичида ўладиганларнинг исми бошқа бир дафтарга ёзилади. Бу кеча барчанинг ризқи бўлинади. Бу кеча барчанинг амаллари Аллоҳу таолога арз қилинади.  (Ғуня)

Нофила ибодатларнинг савобига эришиш учун аҳли суннат эътиқодида бўлиш, ҳаромлардан қочиб, гуноҳларига тавба қилиш, фарзларни нуқсон- сиз бажаришга ҳаракат қилиш, бу амални ибодат сифатида бажаришга ни-ят қилиш шарт.

Ҳасан Басрий ҳазратларининг ҳар Шаъбоннинг 15-куни гўё мозордан чиқ-қандек юзларидан ранг қочарди. Бир гал бу ғамининг сабабини сўраганла-рида “Биламанки, гуноҳларим бор. Гуноҳларим авф қилинмаса, савобла-рим  ҳам қабул қилинмаса, ҳолим нима бўлади деб қўрқувдан рангим оқа-риб кетди,” деб жавоб бердилар.

Савол: Рўза Шаъбоннинг 14-куни тутиладими ёки 15-куни?

Жавоб: Ўн бешинчи куни тутилади. Соғлиги заиф бўлганларнинг Шаъ-боннинг ўн бешида рўза тутмай, фарз бўлган Рамазони шариф рўзасига тайёрланиши яхшироқ бўлади. Соғлиги жойида бўлган киши эса, Шаъбон ойининг кўпини, ҳатто ҳамма кунларини рўза билан ўтказа олади.

Савол: Барот кечасида тақдиримиз қайтадан ёзиладими?

Жавоб: Йўқ. Тақдир азалда Лавҳи маҳфузга ёзилган. Кейин бошқа нарса ёзилмайди. Яъни Лавҳи маҳфузда бўладиган ўзгаришлар, умрнинг ортиши ва камайиши ҳам азалда ёзилган. Аллоҳу таолонинг азалдаги илми қандай бўлса, Лавҳи маҳфуздаги ўзгаришлар ҳам шунга мос бўлади. (Тафсири назм)

“Аллоҳу таоло азалда ҳеч нарса яратмасдан олдин ҳамма нарсани тақдир қилди, тилади. Булардан бир йил ичида бўладиган барча нарсани фариш-таларга билдиради.” (С.Абадия)

Савол: Барот кечасида вафот этадиганлар, дунёга келадиганлар ва улар-нинг амаллари ёзилар экан. Бу кечада инсоннинг пешонасига ёзилганлар ўзгарадими? Яъни бу кеча қилган дуоларимиз сабабли пешонамизга ёзган-ни ўзгартира оламизми?

Жавоб: Пешонага ёзилганлар икки хил бўлади. Биринчилари дуо билан, садақа бериш ва яхшилик қилиш орқали ўзгаради. Иккинчилари эса асло ўзгармайди. Масалан, уйланишимиз, иш соҳиби бўлишимиз ё ўзгарадиган қисмда ёки ўзгармайдиган томонда бўлади. Уни ҳам биз била олмаймиз, Шунинг учун дуо қиламиз, яхшилик қиламиз, агар ўзгарадиган қисмда бўл -са, қилган хайрли амалларимиз  натижасида у ўзгаради. Барот кечасида ёзиладиганлар ҳам азалда билдирилган нарсалар. Умрнинг узайиши, қис-қариши ҳам шундай. У ерда масалан “Фалон яхшиликни қилади ва умри узаяди” ёки “фалон ёмонликни қилади ва умри қисқаради” деб ёзилади. Демак, доим яхшилик қилишга ҳаракат қилишимиз керак.

Бу умматнинг олимлари.

Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: “Бу умматнинг олимлари икки хил бўлади. Биринчиси, илми билан одамларга фойдали бўлади. Эвазига ҳеч нарса умид қилишмайди. Бундай олимларга денгиздаги балиқлар, ер юзидаги ҳайвонлар ва ҳаводаги қушлар дуо қилади. Илми бошқаларга фойдали бўлмаган, илмини дунё манфаати учун восита қилганларга қиёматда жаҳаннам оташидан жилов солинади.”

 Илм жуда қийматли нарса. Шунинг учун илм соҳиби ўзини устун ва ша-рафли деб билади. Бундай одамнинг илмига жоҳиллик дейиш тўғрироқ бў-лади. Ҳақиқий илм одамга ожизлигини, камчиликларини ва Раббининг бу-юклигини, устунлигини билдиради. Яратганга нисбатан қўрқувини ва мах-луқларга нисбатан тавозесини орттиради. Илми билан амал қилиш, уни бошқаларга ўргатиш ва ихлос билан бажариш керак. Амал ва ихлос бўлма-ган илм зарарлидир. Ҳадиси шарифда “Аллоҳ учун бўлмаган илм эгаси жаҳаннамда оташ устига ўтқазилади,” деб огоҳлантирилган.

Дунё манфаати учун илм ўрганиш, яъни динни дунёга восита қилиш олтин қошиқ билан нажосат ейишга ўхшайди. Динини дунё манфаатига восита қилганлар дин ўғриларидир. Ҳадиси шарифда “Дин илмларини дунёлик йиғиш учун ишлатганлар жаннатнинг ҳидини ҳам сеза олишмайди,”  деб марҳамат қилинган.

Исломиятга амал қилган олим атрофига зиё сочадиган ёруғлик манбаига ўх -шайди. Қиёмат куни бир дин одами олиб келиб, жаҳаннамга ташланади. Жаҳаннамда танишлари атрофига тўпланиб “Сен дунёда Аллоҳнинг амрла -рини бизга айтиб юрардинг. Нима учун бундай азобга қолдинг?” дейиша-ди. У “Ҳа, гуноҳ бўлади, қилманглар дедим. Лекин ўзим қилдим. Қилинг-лар деб айтганларимни ўзим қилмасдим. Шунинг учун азобини тортаяп-ман” деб жавоб қилади.

Суфён Саврий ҳазратлари: “Илм амални чақиради. Амал илмнинг чақи-риғига бўйсунса, жуда яхши. Акс ҳолда илм у ердан кетади,” деган.

Абдуллоҳ бин Муборак ҳазратлари ҳам: “Одам яшайдиган жойида ўзидан ҳам олимроқ киши борлигини тан олса, у ҳақиқий  олимдир. Ўзини барча олимлардан устун деб билса, жоҳиллигини ҳаммага маълум қилган бўла-ди,” деган.

Ишларини Аллоҳ учун қилишарди.

Ислом улуғларидан Абдуллоҳ бин Муборак ҳазратларидан “Сизнингча қийматли инсонлар кимлар?” деб сўрадилар. У жавобан “Илми билан амал қиладиган ихлосли олимлар,” деди. Яна “Сизнингча кимлар султондир?” деб сўрадилар. У “Дунёга берилмаган инсонлар,” деб жавоб берди. “Паст-каш кимсалар кимлар?” деган саволга эса “Илмини, амалини ва динини дунё учун восита қилган кимсалар,” деб жавоб қилди.

Умар бин Хорис ҳазратлари айтдики: “Қадимда яхшилик қилиб, буни га-пириб юришмасдилар. Кейинчалик эса, улар қилишган яхшиликларини о-воза қилиб юришадиган бўлишдилар. Энди эса амалда ҳеч бир яхшилик қилишмайдилар-да, аммо оғиз кўпиртириб мақтанишмоқдалар.”

Суфёни Саврий ҳазратларидан ҳадис ўқитишдан нега воз кечганлигини сў -ра ганларида шундай жавоб берди: “Қасам ичаманки, агар мен бировнинг Аллоҳ розилиги учун илм ўрганмоқчи эканлигини билсам, уни овора қили б  бу ерга келтирмасдан, ўзим ҳузурига борардим.”

Суфён бин Уйайна ҳам “Бизга ҳам ҳадис илмини ўргатинг,” деб илтимос қилганларга “Мен на ўзимни, на сизларни бунга қобилиятли деб биламан. Бизнинг бу ҳолимизга биров айтган “Аввал тавозе соҳиби бўлиб, турли қий -инчиликларга сабр қилинг, ана шунда илмда юксаласиз” гапи жуда мос келади” деб жавоб берди.

Илмда юксак мақом ва ихтисос соҳиби бўлган Абдуллоҳ бин Аббос ҳар дарсини тугатганидан кейин “Дарсимизнинг охирини истиғфор билан боғ-ланг” дерди.

Шаддод бин Ҳаким шундай дерди:

“Кимда қуйидаги уч хислат бўлса, дарс берсин. Акс ҳолда бундан воз кеч-син:

  1. Шукр қилишсин, деб Аллоҳнинг неъматларини хотирлатиш.
  2. Тавба қилишлари учун қусурларини хотирлатиш.
  3. Эҳтиёт бўлишлари учун душманлари шайтонни хотирлатиш.”

Имоми Молик ҳазратларидан “Илмда росиҳ бўлганлар кимлар?” деб сў-рашганида “Илм буюрганидек яшаганлардир. Илмдан ҳам тотли нарса йўқ. Илм соҳиби, ҳукмдорлар устидан ҳам ҳукм қила олади,” деб жавоб берди.

Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики:

“Уч нарса жаннат аҳлининг сифатидир:

  1. Илм ўрганиш.
  2. Ўлганларга марҳамат қилиш.
  3. Фақирларни севиш.”

 Олимлар оламга зиё беради.

Ҳасан Басрий ҳазратлари “Олимлар оламни ойдинлатади. Ҳар бир олим ўз замонининг одамларига зиё берувчи қандил кабидир. Олимлар бўлмаса, одамлар зулматда қолади ва одамийлигини йўқотади,” деди.

Суфёни Саврий ҳазратлари ҳам бундай деган: “Илмнинг равнақи сўраб-ўрганиш ва ўргангани билан амал қилиш орқали давом этади. Булар бўл-маса, илм ўлади.”

Икрима ҳазратлари айтдики: “Илмни фақат унинг ҳақига риоя қиладиган одамларга ўргатинг!” Ундан “Илмнинг ҳақи нима?” деб сўраганларида “Илмнинг ҳақи, у билан амал қилиш ва амал қиладиганларга ўргатиш” деб жавоб берди.

Салим бин Аби Жаъд айтдики: “Мен асли оддий бир қул эдим. Кейин ў-зимни бутунлай илмга бағишладим. Орадан бир йил ўтгач, халифа мени зиёрат қилгани келди. Мен унга эшигимни очмадим.”

 Имоми Шаъбий айтади: “Олимларга хос одоб-ахлоқдан бири илмни ўрган -гач унга амал қилишдир. Улар амалларга берилган сайин бошқалар билан машғул бўлишдан қутулишади. Шу тариқа теран тадқиқотлар учун имкон топиб, истаклари ортади.”

Абдуллоҳ бин Масъуд: “Одамларнинг диний масалалар бўйича саволла-рига ўйланмасдан ва яхшилаб ўрганмасдан фатво берган кимсалар, шубҳа-сиз, ўзларини жаҳаннамга ташлаган бўлади. Одамларнинг ҳар бир саволига жавоб беришга уринган кимса телба, жинни деб ҳисобланади,” деб айтган.

Ҳасан Басрий бундай деди: “Эй мўмин, сен зинҳор олимлар ичра илм жам -лаб, лекин маишатга берилганлари изидан юрувчилардан бўлмагин!”

Иброҳим бин Утба айтади: “Қиёмат куни одамлар орасида ҳаммадан кўп пушаймон бўладиганлар илми билан кибрланган олимлар бўлади.”

Исо алайҳиссалом: “Илмлар жуда кўп. Лекин барчаси фойдали эмас. Олимлар ҳам кўп, лекин ҳаммаси ҳам камолга етмаган,” деган.

Пайғамбаримиз марҳамат қилдиларки: “Қиёмат куни азобларнинг энг шиддатлиси илмидан ўзига наф тегмаган олимларга берилади.”

 Бошқа ҳадиси шарифда “Шундай замонлар келадики, у пайтда аҳолининг обидлари (намозхонлари) бесавод, олимлари фосиқ (очиқча гуноҳ қилувчи) бўлади,” деб марҳамат қилинган.

Меърож кечаси муборак бўлсин!

Эртага 13 апрель жума кунидан 14 апрель шанбага ўтадиган кеча (2018) му -борак Меърож кечасидир. Меърож зинапоя деганидир. Расулуллоҳнинг кўкларга чиқарилиб, биз билмайдиган жойларгача кўтарилган Ражаб ойи-нинг 27-кечаси. Исро сурасининг илк ояти каримасида Меърож ҳақида маълумот берилган.

Ҳар бир муборак кеча қийматлидир, лекин Меърож кечасининг алоҳида бир хусусияти бор. У ҳам бўлса, изтироб билан севинч жамланган кеча бў-лишидир. Пайғамбаримиз бир ой Тоифда исломиятни таблиғ қилдилар, ле-кин ҳеч ким иймонга келмади. Аксига олиб масхара қилишди, болаларга тош бериб, Уни тошлатдилар.

Расулуллоҳ ғамгин ва хорғин вазиятда у ерни тарк этдилар. Йўлда бир боғ ёнида озгина дам олгани ўтирдилар. Аддас исмли боғ қоровули узум олиб келди.

Пайғамбаримиз “Бисмиллаҳирраҳмонирраҳийм” деганларида Аддас шо-шиб қолди. “Бундай чиройли сўзни бу ерларда ҳеч эшитмагандим” деди. Пайғамбаримиз “Сен қаерликсан, деб сўраганларида “Ниноваликман,” деб жавоб берди. “Биродарим Юнуснинг ўлкасидан экансан, у ҳам мендек пайғамбар эди,” деб марҳамат қилдилар. Аддас “Юнус набийни бу ер-ларда ҳеч ким эшитмаган, бу гўзал юз ва гўзал сўзларнинг соҳиби асло ёл-ғон гапирмайди,” деди ва дарров иймон келтирди. “Мен ҳам сиз билан ке-тишни хоҳлайман,” деди. Пайғамбаримиз “Ҳозирча шу ерда қолгин, яқинда исмимни ҳамма жойда эшитасан, шунда менинг ёнимга келасан, дедилар. Ҳикмати бир Аллоҳга аён, Тоифда бир ой тинмай қилинган таблиғда биронта одам ҳам ишонмаган эди. Қайтиш йўлида бир киши ий-мон келтирди.

Кечқурун амаки қизи Умми Хонийнинг уйига келиб “Эшикни очинг, амакингизнинг ўғли Муҳаммадман, дедилар. Уммихоний “Хабар берган-ингда ейишга бирон нарсалар тайёрлаб қўярдим, уйда егулик ҳеч вақо йўқ” деди. Жаноби пайғамбаримиз “Ейиш-ичиш хаёлимда йўқ, менга Раббимга ибодат қиладиган бир жой бўлса бас, дедилар.

Аллоҳу таоло Жаброил алайҳиссаломга “Ҳабибим шундай ҳолда ҳам, менга ёлвормоқда. Кўп ғам-ташвиш тортди. Унга фақат мен тасалли бера оламан. Бор Ҳабибимни олдимга олиб кел” деб буюрди. Аввал Мас -жиди Ақсога келдилар, у ерда бутун пайғамбарларга имом бўлдилар. Сўнг -ра самоларга чиқарилдилар. Аллоҳу таолони билинмайдиган, тушунил-майдиган бир ҳолатда кўрдилар. “Ё Рабби, умматим учун ҳам шу давлатни истайман, дедилар. Шунда беш вақт намоз бизга Меърож сифатида ато қилинди.

Меърожда не-не ҳикматлар бор. Намоз ўқимаган кимса булардан маҳрум. Меърожнинг давоми бўлмиш намоз сингари 1400 йилдан бери давом эта-ётган иккинчи бир ҳодиса йўқ. Меърож бу – ақл поёнига етиб, иймон бош-ланадиган жой. Меърож намоздир. Аллоҳу таоло намоздек улуғ неъматни инсонларга эҳсон қилди. Намоз Аллоҳга бўлган муҳаббатни оширади, дуо-ларнинг қабул бўлишига ҳам сабабдир. Намоз бор бўлса, ҳаёт ҳам  бор. На-моз йўқ бўлса, инсоннинг на ўзи, на ҳаёти ҳеч нарсага ярамайди. Намоздан маҳрум бўлган банда, ҳамма нарсадан маҳрумдир.

Муҳтарам пайғамбаримиз Меърож ҳодисасини қуйидагича баён қилганлар:

Олиб келинган жаннат улови Буроққа миниб, Байтул мақдисга келдим. У-ни аввалги пайғамбарлар боғлаган ҳалқага боғладим. Сўнгра масжидга ки-риб, у ерда икки ракъат намоз ўқиб чиқдим. Жаброил бир идишда сут ва жаннат шаробидан келтирди. Мен сутни танладим. Жаброил менга ярати-лишга мос бўлганини танладингиз деди. Сўнгра бизни биринчи самога чи-қардилар. Кўк дарвозасига етганимизда ичкаридан “Сен кимсан” деган о-воз келди. “Мен Жаброилман” дея жавоблади Жаброил. “Ёнингдаги ким?” дедилар. “Бу Муҳаммад алайҳиссалом, деди. “У пайғамбар қилиб юборил-дими?” дедилар. Жаброил “Ҳа” деб жавоб берди. Кўк дарвозаси очилиб, О-дам алайҳиссалом билан юзлашдим. Менга “марҳабо” деб, хайр дуолар қил -ди. Иккинчи қат самога чиқдик. У ерда ҳам айни савол-жавоблар ўтиб, дар -воза очилди. Бу ерда икки холавачча Исо ва Яҳё билан учрашдим. Улар ҳам менга “марҳабо” деб, хайр дуо қилдилар. Учинчи осмонга чиқдик. Ю-қоридагидек суриштиришлар бўлиб ўтгач, у ерда ҳазрати Юсуфни кўрдим. У ҳам дуо қилди. Тўртинчи қат кўкка кўтарилдик. Яна айни савол-жавоб-лар бўлди. Эшик очилиб, ҳазрати Идрис кўринди. У ҳам дуо қилди. Бешин-чи қават осмонга чиқдик. Худди ўша савол-жавоблар бўлиб ўтди. Давоза о-чилиб, ҳазрати Хорунни кўрдим. “Марҳабо” деб дуо қилди. Олтинчи қат са -мога чиқдик. Яна айни савол-жавоблар бўлди ва эшик очилди. Ҳазрати Мусони кўрдим. Унинг дуосини ҳам олдим. Еттинчи осмонга кўтарилдик. Аввалгидек савол-жавоблар бўлгач эшиклар очилди. Байти Маъмурга су-яниб ўтирган ҳазрати Иброҳимни кўрдим. У ҳам дуо қилди. Байтул маъмур -ни кўрдим. Сўнгра Жаброил мени Сидрат-ул мунтаҳога элитди. Аллоҳу А -зимушшон кунда эллик вақт намозни фарз қилди. Ҳазрати Мусонинг ёни-га келиб, кўрган-кечирганларимни гапириб бердим. “Раббингдан ушбу ва-зифани камайтиришини сўрагин. Умматингнинг бунга кучи етмайди. Мен буни инсонларда синаб кўрганман,” деди. Гапига кириб, бир неча бор Раб-бимга қайта равона бўлдим. Ниҳоят Раббим буюрдики: “Беш вақт намозни фарз қилдим. Ҳар вақт учун ўн савоб бор. Шу тариқа эллик вақт намоз бўлади.” (Муслим)

Савол: Меърож кечасини қандай ўтказиш керак?

Жавоб: Меърож кечасини ибодат билан, кундузини эса рўза тутиб ўтка-зиш керак. Имоми Ғазолий келтирган ҳадиси шарифларда “Меърож кечасида яхши амал қилганлар учун юз йиллик мукофот бор”  ва “Ражабнинг 27чи куни рўза тутган одамга 60 йиллик рўза савоби берилади,  деб марҳамат қилинди.

Ёлғиз жума куни рўза тутмоқ баъзи олимлар наздида макруҳдир. Шанба куни рўза тутиш эса, барча олимлар наздида макруҳ бўлгани учун ушбу муборак кун жумага тўғри келганида рўзани пайшанба ёки шанба куни билан бирга қўшиб тутиш яхшироқ бўлади. Шанба кунига тўғри келса, жума ва шанба ёки шанба ва якшанба кунлари кетма-кет тутиш лозим.

Бу кеча қазо намозлар ўқиш, Қуръони карим тиловат қилиш, дуо-илтижо, тавба-тазарру қилиш, садақа бериш, мусулмонларни хурсанд қилиш, шу-лардан ҳосил бўлган савобларни вафот этганларга ҳадя қилиш керак.

Доимо тўғри иймон соҳиби бўлишга, фарзларни бажариб, ҳаромлардан сақ -ланишга, тавба қилиб, фарз қарзларини ўташга ғайрат қилиш керак! Булар -ни бажариш эса, илм орқали амалга ошади. Илмлар ичида энг қийматлиси илмиҳол (фиқҳ) масалаларидир. Ҳадиси шарифда “Кечаси бир пас илм билан машғул бўлиш, бутун кеча тонггача ибодат қилишдан ҳам қийматлироқдир, деб марҳамат қилинган. (Абу Нуайм)

Яхшиларга яқинлар яхшилардан бўлур.

Жаноби Ҳақ авф этувчи, кечиримлидир. Қилган гуноҳ қанчалик катта бўл-масин, чин дилдан тавба қилинса, пушаймон бўлса, Аллоҳу таоло уни авф этади.

Эски қавмлардан бирида бир одам бор эди. Бу кимса тўқсон тўққиз одамни ўлдирганди. Сўнгра тавба қилишни истаб, бир зоҳиднинг олдига боради. Тўқсон тўққиз одам ўлдирганини, энди тавба қилса, қабул бўлиш-бўлмас-лигини сўрайди. Зоҳид унга жуда катта гуноҳ қилганини, шу боис тавбаси қабул бўлмаслигини айтади. Шунда ҳалиги қотил отилиб туриб, уни ҳам ўлдиради. Шу тариқа қотилликлар сони юзга етади. Қотил энди бошқа бит-тасидан бориб худди шу саволни сўрайди. Унга жавобан атрофда иккита қишлоқ бор. Биринчи қишлоқ аҳолиси жаннат  аҳлининг амалларини қили-шади. У ерда бегоналар яшамайди. Иккинчи қишлоқ аҳолиси эса, жаҳан-нам аҳлининг ишлари билан банд. У ерда ҳам ўзларидан бегоналар яша-майди. Агар сен биринчи қишлоққа бориб, улар қилган амалларни қилгу-дек бўлсанг, тавбанг қабул бўлишидан шубҳаланма!” дейди.

Шунда ҳалиги қотил яхши ахлоқли аҳлоли истиқомат қиладиган қишлоққа отланади. Лекин манзилига етмай, икки қишлоқ орасида ажали келиб, ўла- ди. Бу орада унинг руҳини олиб кетиш борасида азоб ва раҳмат фаришта-лари ўртасида ихтилоф чиқади. Шунда Аллоҳу таоло фаришталарига қуйи-дагича буюради:

“Икки қишлоқ орасини ўлчанглар. Жасад қайси бирига яқинроқ бўлса, ўша қишлоқ аҳолисидан деб қабул қилинглар!” Малоика масофани ўлчаб, чи-ройли хулқли инсонлар яшайдиган қишлоққа бир мил яқинроқ эканлигини аниқлайди. Кейин дафтарга ўша қишлоқ аҳолисидан деб қайд қилинади.

Нисо сурасида мазмунан айтилдики: “Шубҳасиз, Аллоҳ ўзига шерик қўш -ганларни мағфират қилмайди. Лекин ундан бошқа хоҳлаган банда-ларини мағфират қилади. Кимки бир ёмонлик қилса ёхуд ўзига зарар-ли бир амал содир қилиб, кейин Аллоҳнинг мағфиратини сўраса, Ал-лоҳу таолони ғоят авф этувчи ва марҳаматли топади.”

 

  Рукнлар Суҳбатлар

Муҳокама ёпилган.