Биз кечирган ҳаёт ҳикояларидан … Учинчи китоб.

Муаллиф admin Ağu 27, 2018

 

                                    АЛИБОЙ ЙЎЛЯХШИ МАМАНАЗАРЗОДА27458899_1706998665997040_3485057652532269302_n                       

                БИЗ КЕЧИРГАН ҲАЁТ ҲИҚОЯЛАРИДАН …  Учинчи китоб                   

     Сиёсий ҳаракатимизни жонлантириш ва бошқа хусуслар ҳақида.                     

 

 

       ИСТАНБУЛ 2012 й. (ЎЗБЕКИСТОН, ТУРКИЯ, НОРВЕГИЯ)

 

 

 

 

Муаллиф Алибой Йўляхшиев(Алибой Йўляхши Маманазарзода) кимдир?

Алибой Йўляхшиев (Эски совет даври паспорти бўйича Алибой Юляхшиев)  1938 йил 10 апрелда Ўзбекистон Республикаиси Самарқанд вилоятига қарашли Ғалла-Орол районининг Катта қишлоқ(Тушбулоқ) номли қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. Етти фарзанд отаси.

У физика-математика фанлари номзоди, профессор. Собиқ совет Иттифоқи ва  Совет Ўзбекистон республикасида нашр қилинадиган Илмий тадқиқот  ва  фан журналларида эълон қилинган 40-тадан кўпроқ илмий тадқиқот ишларининг муаллифидир.  Самарқанд  давлат университети босмахонасида нашр қилинган бир қатор дарсликлари мавжуд.

1994 йили физико-математика доктори даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация иши Украина фанлар академиясининг Механика институтида илмий муҳокамадан ўтказилиб ҳимояга қабул қилинди.

У меҳнат фоалиятини 1962 йили Ўзбекистон Республикасининг Андижон вилояти ҳудудида ерлашган  Чуст шаҳрида  Ўрта мактаб математика ўқитувчилигидан бошлади.

1963 йилдан то 1993 йилгача  Самарқанд ва Тошкент шаҳарларидаги олий мактабларда фаолият кўрсатди:

1964-1965 йиллари Самарқанд шаҳар Кооператив Институтида ўқитувчилик қилди.

1965-1972 йиллари Тошкент қишлоқ хўжалигини ирригациялаш ва механизациялаш инженерлари институтида Катта ўқитувчи вазифасида ишлади.

1972 йили физико-математика фанлари номзоди даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилди ва ўша йилиёқ Самарқанд давлат университетига ишга ўтказилди.

1972-1993 йиллари Университетда (Ҳисоблаш маркази (1972-1980), Амалий математика факултетида  кафедра мудири (1980-1991) вазифаларида) ишлади.

1988 йилда Бирлик халқ ҳаракати сафида мавжуд ҳукумат сиёсатига мухолиф сиёсий фаолият бошлади.

1989 йилда  Бирлик халқ ҳаракатининг Самарқанд  вилоят ташикилоти  раиси вазифасига сайланди.

1990 ва 1991 йиллари эса, Бирлик халқ ҳаракати Самарқанд вилоят ташкилоти раиси вазифасига қайта-қайта сайланди.

1991-1993 йиллар орасида “Бирлик” халқ ҳаркатининг Самарқанд  вилоятидаги аъзолари минтақанинг сиёсий, ижтимоий ҳаётида халқ оммасига маъқул янги фикр ва таклифлар ўртага ташлаш йўли билан фаол қатнашдилар.  Бундай халқ манфаатига уйғун бир фаолият, мавжуд расмий ҳукуматга қарши таҳлика бўлиб кўринди. Шу сабаб ҳукумат  “Бирлик”  халқ ҳараккати Самарқанд вилоят ташкилотининг фаолиятига, унинг  аъзоларининг, айниқса Ҳаракат ташкилотининг раиси А. Йўляхшиев фаолиятига қарши кураш кампанияси бошлатиб юборди. Оқибатда  А. Йўляхшиев ва ҳаракат аъзоларига  қарши турли хил тақиқлар ўрнатилди, уларнинг иш жойларида хилма хил асоссиз, сабабсиз текширишлар уюштирилди, уй ва иш телефонлари доимий тинглашга қўйилди, милиция органи ходимлари тарафидан турли хил сўроқларга чақирилиб турилди. Уларнинг шаҳар ва мамлакат бўйлаб барча ҳаракатлари совет КГБ-си (Мустақил Ўзбекистон замонида эса МХХ) ходимлари томонидан узлуксиз кузатиладиган бўлди.

1993 йилдан бошлаб эса, А.Йўляхшиевга қарши амалда уй қамоғи режими ўрнатилди. Унга ҳатто қариндошларининг таъзиясига боришга ижозат берилмади. Ўша йилнинг апрелидан бошлаб эса у иш вазифасидан  четлаштирилди ва уни Ўзбекистонни тарк этишга  ихтиёрий мажбур этдилар.

Оқибатда у 1993 йилнинг декабрида Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлди ва  қатор йиллар давомида турли мамлакатларда норасмий қочоқ сифатида ҳаёт кечиришга мажбур қолди. Масалан, у  1993-1997 йиллари Россия ва Украинада, 1997-1998 йилларда Туркияда норасмий қачоқ сифатида яшашга мажбур қолди.  Ниҳоят, 1999 –да  БМТ ёрдамида  сиёсий муҳожир мақоми олишга муяссар бўлди.

1998 йилга келиб унинг олтита фарзандлари ҳам сиёсий муҳожир мақоми олиш имкониятига эришдилар. Улардан  беш донаси Канада ва бири Норвегияда сиёсий муҳожир мақомида бошпана олдилар.

Унинг 1967  йили туғилган бир қизи 2000 йили Самарқанд шаҳрида тушинилмаган бир вазиятда вафот қилди. У  вафот ҳодисасининг сабаблари ҳақида ҳукумат органлари тарафидан (ўлим ҳақида доктор хулосаси ёки милиция органи тарафидан ўтказилган тергов ишлари каби) ҳеч қанақа бир маълумот берилмади.

А. Йўляшиев 2003 йилда янгидан ташкил этилган “Ҳуқуқий Ўзбекистон учун“ Халқ  Ҳаракати қошида тузилган Оқсоқоллар Кенгаши раиси бўлди.

2011 йилдан кейин қайта тузилган “Ўзбекистон Ҳалқ Ҳаркати”  ўз фаолиятини тугатганига қадар Ҳаракатнинг Туркия бўлими бошлиғи бўлиб турди.

Кириш сўз.

Руссия империясида болшевиклар инқилоби аталмиш давлат тўнтариши содир этилганидан сўнгра Туркистонни тарк этиб, Туркияда ўтроқли бўлиб қолган кишилар болаларидан бири (унинг исми Жумабой ака эди. Жумабой аканинг онаси қозоқ ва отаси ўзбек туркларидан эди) рус-совет империяси қулаганидан сўнгра ”Туркистоннинг боласи”, деб бошланадиган термалар ёзишга киришган экан. Аммо у уни тугатмаган, тугата олмаган ҳолда, фақат қозоқларга аталган термалар шаклида менга берганди. Мен уни баҳоли қудрат қуйидаги кўринишга келтирдим ва унга “Туркистоннинг боласи” эмас, ”Туркистоннинг болалари”, деб ном қўйдим ва “Кечирган ҳаёт ҳиқоялари…” китобимнинг учинчи қисмини ана ўша термалар билан бошлаш менга дуруст туюлди..

ТУРКИСТОННИНГ  БОЛАЛАРИ.

Туркистоннинг боласи,

Бу оламнинг лоласи.

Очиламиз, яйраймиз,

Ёвга қилич қайраймиз.

Найзадир бизга қалам,

Дафтар эса, бу олам.

Бизни четга чиқарган,

Туркистонга бир салом!

Қозоқ, демиш элимиз,

Яйловлар-у, чўлимиз.

Нурсултон бошқон бўлди,

Ул Қозоғистон бўлди!

Нуқтамиздир ҳар қалам,

Ёзсак тўлар бир олам.

Бизни юртга чорлаган

Қозоғистонга салом!

(шу ергача Жумабойга ака ёзганлар. Давоми каминаи камтаринга тегишли)

Қардошимиз қирғизлар,

Гулу, лола қирмизлар.

Мамлакат озод бўлди.

Ул Қирғизитон бўлди!

Топганимиз бир қалам,

Истаклар олам-олам,

Тикланарми Туркистон?

Қирғизистонга салом!

Туркман Ниёза қолди,

Неларни боша солди.

Ажиб бир замон бўлди,

Ул Туркманистон бўлди.

Ёзмоқдадир шу қалам,

Омонликда бу олам.

Пулида ниёз бўлди,

Туркманистонга салом.

Туркистоннинг бой эли,

Ватанимиз нақд бели.

Ўзбекистон лом бўлди,

Кимларга қарам бўлди.

Ожиздир бизнинг қалам,

Гиналар олам-олам.

Ўзбек сана на бўлди?

Ўзбекистонга салом.

Қолди тожик, яна ким?

Чинда қардош уйғурлар.

Дарди буюк тупроғим,

Дўғу Туркистон бўлди.

Найзам бўлди бир қалам,

Ёзсам этмас бу олам.

Қўзғол қардош вақт бўлди,

Уйғуристонга салом!

Башқир, татар дўстларим,

Ҳолингга мен йиғларим.

Золим қўлида мазлум,

Ул Татаристон бўлди!

Бизнинг ожиз бу қалам,

Қоғозимдир кенг олам.

Башқир сизга на бўлди?

Татаристонга салом!

Савашда тенгсиз бўлдинг,

Майдонда жўшдинг, тўлдинг!

Ботир-у, мардлар юрти,

Ул Чеченистон бўлди!

Найза учли бу қалам,

Ғазабимдир бир олам.

Саваш майдони бўлди

Чеченистонга салом!

Чунки чеченларнинг миллий байроғида бўрининг расми туширилган. Афсоналарга кўра турклар ҳам ўзларини бўзқуртлар, яъни кулранг бўрилар деб ҳисоблашадилар. Бу эллатлар қадимда оталарини бўри емизганлигига ишонадилар. Шунинг учун мен ҳам қадимий афсоналарга ишора қилиб, чеченларни туркларнинг ёнига қўйишни лозим кўрдим.

1.Сиёсий ҳаракатни жонлантиришга урниш.

Ўзбекистон бирлашган мухолифатини тузиш ҳаракати.

“Бирлик” халқ ҳаракатининг Самарканд вилоят ташкилиоти ўз фоалиятида доим мухолиф сиёсий ҳаракатнинг сафлари жифслиги тарафдори бўлиб қолди. Мен Самарқандликларнинг раҳбарларидан бири сифатида бутун фаолиятимни ҳаракатимизнинг самарали ишлашига, ўзаро жифсликни сақлашга бағишлашга уриндим. Чет элларда муҳожирликда юриб қилинган ўшандай уринишлардан қолган излар қуйида келтирилади.

1.1. Мухолиф кучларни аниқ мақсадга мувофиқ йўналишда фаолият кўрсатишга бошқариш масалалари ҳақида режалар лойиҳаси.

Тупроғи бой, халқи меҳнатсевар-меҳнаткаш, туганмас табиий зоҳираларга эга бир мамлакат фуқароси кейинги 4-5 йил ичида ярим оч ҳолга келди. Мамлакат дунё мамлакатлари билан нормал алоқалар ўрнатиш имкониятларни деярли қўлдан чиқариб бўлди.

Бунинг асосий сабаби, СССР аталмиш империя, Аллоҳнинг инояти билан қулаганидан кейин ҳам Ўзбекистонда давлат бошқаруви коммунистлар қўлида қолганлиги ва давлат тизимида ва сиёсий-ижтимоий турмушда ҳеч қандай демократик ўзгаришлар юз бермаганлигидадир.

Марказдан туширилган кўрсатмалар билан ишлашга муккасидан кетган Ўзбекистон коммунистик ҳукумати ўзини у ёқдан – бу ёққа ураётгандай, қанақадир ишлар бажаришга киришаётгандай кўрсатаяпти. Аммо унинг барча ҳаракатлари, бу ҳукуматнинг бирорта жиддий сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ислоҳот ўтказишга қодир эмаслигини кун сайин ошкор қилмоқда. Натижада, Ўзбекистонда ҳатто ён қўшни мамлакатларда (Қозоғистон, Қирғизистон каби) амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам содир бўлмаяпти.

Сўнгги 4-5 йил муддат ичида қишлоқ хўжалиги деярли издан чиқди. Саноат корхоналари тўхтаб қолди. Илм, маърифат, маданият ва табобат соҳасида ишлар тугаш ҳолига келмоқда. Барча соҳалардаги илмли, билимли, соф виждонли мутахассислар Республикани тарк этди ва бу жараён давом этмоқда. Уларнинг сиёсий фаол қисми қамоқхоналарга ташланди ва ташланмоқда. Олимларнинг ёш авлоди, врачлар, қишлоқ хўжалиги, саноат корхоналари мутахассислари, турли даражадаги ҳунармандлар фақатгина кун кўриш-жон сақлаш мақсадида ўз вазифаларини, иш ерларини ташлаб мамлакатдан чиқиб кетишмоқдалар. Улар фақатгина кун кечиришга ярайдиган ўзларига мутлақо мос бўлмаган латта-путта бозорида хилма-хил фаолиятлар билан шуғулланишга мажбур қолишаяпти.

Сони кундан-кун камайиб бораётган саноат корхоналарида, таълим ва даволаш муассасаларидаги ходимларнинг ойлик маошлари 10 долларга ҳам етмайди. У ҳам ойлаб, ҳатто йиллаб кечиктириб берилади ёки умуман берилмайди. Шунга қарамасдан мамлакатда ҳаётдан, давлат сиёсатидан шикоят қилиш қатъи ман этилган. Кўп фикрлилик, эркин матбуот, мухолифат каби тушунчалар ҳамон орзулигича қолмоқда.

Хуллас, Ўзбекистонда диктатуранинг машъум бир кўринишини сақлаб қолишга жиддий киришилган. Бироқ мамлакат жиддий инқирозга юз тутгани аниқ бир масаладир. Мамлакатда умум сиёсий ислоҳотлар бўйича жиддий ва дадил ҳаракатлар қилинмаса вазият аянчли бир тус олиши эҳтимоли бор.

Афсуски, Ўзбекистоннинг бугунги ҳукумати буни кўрмаяпти, тушунмаяпти. Ёки у уларни кўришни ва тушунишни истамаяпти. Аммо бу муаммо мухолифат аталмиш кучларга аниқ ва уларни ташвишлантирмаслиги мумкин эмас. Ўйлаймизки, мамлакатдаги вазиятнинг асил моҳиятини яхши биладиган ва тушунадиган, уларни ўнглаш йўлларини ишлаб чиқадиган кишилар, гуруҳлар мамлакатда ҳам ва унинг ташқарисида ҳам бор. Ундай кишилар, ”Бирлик” халқ ҳаракати, ”Эрк” партияси таркибида, диний арбоблар орасида, кейинги 4-5 йил давомида Ўзбекистон ҳукуматидан четлаштирилган кишилар ичида анчагина. Мамлакат аҳолиси эса, ижобий ўзгаришларни интиқ бўлиб кутмоқда. Шуниси ҳам ҳақиқатки, мамлакатнинг ичкарисида мухолиф гуруҳ сифатида бирота сиёсий иш бажариш имконияти деярли тугатилган. Афсуслар бўлғайким, унинг ташқарисидаги ўзларини мухолифатда ҳисоблаганлар эса, жуда тарқоқ ҳолда қолмоқда. Улар негадир, жиддий бир дастур атрофида реал ишлар олиб бормоқ учун уюшмаётирлар. Бундай уюшмасликнинг майдонга келишига асосан ўзларини ”раҳбар” ҳисоблаётган баъзи ”лидерлар” ўртасидаги шахсий ихтилофлар, уларнинг сиёсий нодонлиги тўсиқ бўлаяпти. Бу ихтилофларни ўртадан олиб ташлаш ва сиёсий компромиссга келтиришга жуда кўп уринишлар қилинди. Бу эзгу ҳаракатда анчагина катта-кичиклар, ҳатто бир қатор бизга дўст мамлакатларнинг давлат одамлари, миллат вакиллари (депутатлари) қатнашишдилар. Аммо натижа ҳар сафар нол бўлиб қолаверди. Замон эса ўтмоқда, муҳим ва қимматли тарихий имкониятлар ҳам ўтиб бормоқда, улар изсиз, мақсадсиз йўқотилмоқда. Мамлакат эса, инқироз бўҳронига чўккандан – чўкаяпти. Мана шундай Ватан учун жуда аҳамиятли бир даврда бундан буён тарафкашликка, сиёсий нодонликка ва бефарқликка чидаш ва ҳаракатсиз у жараённи кузатиш Ватан, халқ олдида жиноятга тенг кучлидир.

Шу сабабдан юқорида зикр этилган ”раҳбарлар”га боғланмаган, аммо ниятлари эзгу, саъй-ҳаракатлари Ўзбекистондаги мустабид давлат режимини чиндан ҳам ўзгартиришга қаратилган бир қатор кишилар Ўзбекистон мухолифати фаолиятини аниқ мақсадли йўналишга бошқара оладиган, уюшган, мустаҳкам интизомли ташкилот тузишни ният қилдилар. Бу ташкилотни ”Ўзбекистон мухолифати Ишчи Қўмитаси (ЎМИҚ)”, деб аташ мумкин.

ЎМИҚ таркиби қуйидаги вакиллардан,

1. ”Бирлик” халқ ҳаракати аъзолари,

2. ”Эрк” демпартияси аъзолари,

3. Диний арбоблардан,

4. 1991-1995 йиллар давомида Ўзбекистон ҳукуматидан четлаштирилган собиқ мансабдорлардан ва,

5. Мамлакат ичидаги вакиллардан иборат бўлади.

Айтилганлардан келиб чиқиб, тубандагилар таклиф этилади:

I Ўзбекистон мухолифати Ишчи қўмитаси таъсис этиш. У тахминан қуйидаги гуруҳлардан ташкил этилиши маъқул ҳисобланади:

а) Мухолифатнинг тактик ва келажак (стратегик) режаларини ва дастурини ишлаб чиқиш гуруҳи;

б) Ўзбекистон давлат тизими (структураси) лойиҳасини ва бошланғич даврда ишлайдиган қонунлар лойиҳаларини таёрлаш гуруҳи;

в) Иқтисодий ислоҳотлар ва дастурлар лойиҳаларини тайёрлаш гуруҳи;

г) Таълим-тарбия, маданият, табобат, диний ва илмий соҳаларда дастурлар лойиҳаларини тайёрлаш гуруҳи;

д) Ҳарбий ва хавфсизлик билан шуғулланадиган гуруҳ (Бу гуруҳнинг мамлакат ичида ва ташқарисида кенг тармоқлари бўлиши шарт, деб ҳисобланади);

е) Матбуот ва матбаа-нашриёт масалаларини ташкил этувчи гуруҳ;

ж) Моддий таъминот гуруҳи (Бу ерда ЎМИҚ-ни ва унинг жойлардаги ташкилотларини тўла ва етарли даражада молиявий таъминлаш мақсадида фондлар, вақфлар тузиш тижорий ишлар ташкил этиш кўзда тутилади).

Юқорида саналган барча гуруҳлар ўз раҳбарларига эга бўлиб, уларнинг мамлакат ичкарисида ва ундан ташқарида жиддий ва реал ишлар олиб бора оладиган  содиқ аъзоларга (ходимларга) эга бўлмоқлари лозим.

I I ЎМИҚ-си гуруҳлар раҳбарларидан иборат бўлиб, у сайланган раис томонидан бошқарилади.

III Умумий баёнотлар, умум аҳамиятига молик ва ўта муҳим масалалар ҳақида эълонлар ЎМИҚ раиси тарафидан бажарилади. Гуруҳлар раҳбарлари ҳам ЎМИҚ дастури ва режаларига мос келадиган баёнотлар қилишлари мумкин.

IV  Гуруҳлар ЎМИҚ-да тасдиқланган иш режаларига эга бўладилар.

V  Гуруҳ раҳбарлари ҳар ойда бир марта ўз фаолиятлари ҳақида ЎМИҚ Марказига ҳисоб бериб турадилар.

VI Сир сақлаш ЎМИҚ ва унинг гуруҳлари учун мажбурийдир. Сир сақлаш принсипларини бузиш, умумий мақсадга номувофиқ ҳаракат содир этиш қаттиқ ва жиддий жазога лойиқ, деб ҳисобланади.

ЎМИҚ иш фаолияти Ватанда демократик режим ўрнатилгунга қадар давом этади, деб белгилаб қўйилади.

ЎМИҚ-нинг асосий мақсади Ўзбекистонда диктатурани демократик йўл билан ўзгартиришдан ва конститутсияга мувофиқ Республикада демократик очиқ давлат майдонга келишига кўмаклашишдан иборатдир.

ЎМИҚ йиғилишлари ҳар сафар конкрет вазиятни ҳисобга олган ҳолда ўтказилади. Ўзаро муносабатлар, алоқалар ҳозирги замон алоқа комуникатсия воситалари орқали амалга оширилади.

Ҳар қандай алоқа воситасидан фойдаланилганда сир сақлаш, баъзи бир масалаларнинг махфийлигига путир этказиш мумкин эмас. Лойиҳани таёрловчи Алибой Йўляхшиев, 1996 йил

1.2.  ЎЗБЕКИСТОН БИРЛАШГАН МУХОЛИФАТИ ФОРУМИ (ЎзБМФ) ёки ҲОРИЖИЙ БЮРОСИ (ЎзБМҲБ) .

Ватандаги аянчли аҳволдан келиб чиқиб, у ерда ҳукм сураётган ноинсоний режимга самарали қарши курашмоқ ва уни демократияга кескин бошқармоқ учун аниқ ягона бир режа ва дастур атрофида жипслашган ташкилот зарурлиги ортиқча далил талаб қилмас ҳақиқатга айланганига анча бўлди. Шу сабабдан Ўзбекистон бирлашган мухолифатини тузишга олдинги уринишдан уч йил сўнгра яна бошқа бир шаклда уриниш бўлди. Бу уринишдан юзага чиққан бирлашган мухолифат ташкиоҳлотини тузиш лойиҳаси тубандагича эди:

Бизнинг фикримизча, бундай ташкилот, Ўзбекистондаги мустабид режимга, диктаторлик зулмига қарши сезиларли таъсир ўтказа оладиган ташкилий куч, яъни ЎзБМФ ёки ЎзБМҲБ, бунгача ҳам зулмга қарши изчил ва собит курашаётган “Бирлик” халқ ҳаракати (“Бирлик” ХҲ), “Эрк” демокртик партияси(“Эрк” ДП) ва “Ўзбекистон Ислом ҳаракати” (ЎзИҲ) бирлиги асосида вужудга келиши мумкин ва ўшандай ташкилот тузилиши лозим.

Биз қуйида муҳокама учун ЎзБМФ (ёки ЎзБМҲБ) таркиби ва структураси (тизими) лойиҳасини келтирамиз:

I Ташкилот номи:  Ўзбекистон бирлашган мухолифати исми учун а) Ўзбекистон Бирлашган Мухолифати Форуми (ЎзБМФ); б) Ўзбекистон Бирлашган Мухолифати Ҳорижий бюроси (ЎзБМҲБ); в) Ўзбекистон Бирлашган Мухо-лифати Ҳорижий Кенгаши (ЎзБМҲК) кабилардан бирини танлаш таклиф этилади.

II Ташкилотнинг таркиби : “Бирлик”(ХҲ), “Эрк”(ДП), ЎзИҲ асосида таркиб топиб, Ташкилотга Ватандаги режимга қарши Ўзбекистон фуқаролари, Ватандаги турли хил сиёсий ва ижтимоий ташкилотлар; чет эллардаги янги ва эски муҳожирлар, уларнинг ташкилотлари қўшилишлари учун низомий муҳит туғдирилади.

III Ташкилотнинг Бошқарув органи : Ташкилотнинг номига мос, Марказий Кенгаш, яъни Форум, Ҳорижий бюро, Марказий Кенаши, деб юритилади. Агар Ташкилот Ҳорижий Кенгаш, деб аталадиган бўлса, бу орган ҳам Ҳорижий Кенгаш, деб аталгани маъқул ҳисобланади.

Марказий Кенгаш илк сафар етти кишидан иборат таркибда сайланади. Улардан бири МК раис, унга иккита ўринбосарлар, қолган тўртаси МК аъзолари этиб сайланиши лозим. Бирлашган мухолифат МК раиси сайланишига боғли бўлмаган ҳолда номлари саналган учта ташкилот лидерлари МК автомат аъзолари ҳисобланмоқлари лозим.

“Бирлик” ХҲ, “Эрк” ДП ва ЎзИҲ ЎзБМ-га ўз структуралари билан яхлит кирган бўлиб, улар жорий замонда ЎзБМ-нинг қанотлари ҳисобланмоқлари лозим. Аммо уларнинг фаолиятлари муҳожирликда ягона дастурга ва режага мослаштирилади.

ЎзБМ хорижда қоларкан, бутун сиёсий фаолият ягона раҳбарлик асосида, яъни мухолифатнинг бутун сиёсий, иқтисодий ишлари унинг МК ва МК Раиси номидан юргизилади.

ЎзБМ МК ҳорижда мухолифатнинг тактик (жорий) ва стратегик (келажак) ягона умумий сиёсатини умумдунёвий демократик принсиплар асосида қайта кўриб чиқади ва уни жиддий, изчил амалга оширишда фаол ҳаракат қилади.

ЎзБМ тузишнинг баъзи принсиплари :

1. ЎзБМ, “Бирлик” ХҲ, “Эрк” ДП ва ЎзИҲ иборат таркибда тузилиши бошланғич шарт ҳисобланмоғи зарур.

2. М.Ю.М. Содиқ ҳазратлари ва муҳожирликдаги унинг тарафдорларини ЎзБМ таркибига киришга таклиф этиб, уларни сиёсий фаолиятда фаол қатнашишга даъват этиш лозим ҳисобланади.

3. ЎзБМ тузиш мажилисига қадар, унинг асосини ташкил этиши мўлжалланаётган уч ташкилот биргаликда бўлажак БМ Низоми лойиҳасини тайёрласинлар. Мажилис эса, ЎзБМ ташкил этилганини эълон қилиш билан бир қаторда унинг Низомини ҳам тасдиқлаши керак бўлади.

4.  Ўзбекистон бирлашган мухолифати Марказий Кенгаши Раилигига (бугунгача мавжуд мухолиф ҳаракатларнинг раҳбарларидан бошқа) нисбатан холис, одамохун, босиқ характерга эга шахс танланмоғи мақсадга мувофиқ, ҳисобланади.

5. ЎзБМ тузиш таъсис мажилисида унинг МК бир ойлик иш режаси ҳам қабул қилинади. Ўша муддатда Ташкилотнинг йиллик иш режаси ва дастури лойиҳаси тайёрланиб, МК навбатдаги мажилисида уни тасдиққа қўйилиши керак бўлади.

6. Долзарб ишлардан бири дарҳол ЎзБМ умумий матбуот органи ташкил этилиши зарур. “Форум” ёки “Куч бирликда” номи билан газета нашр этиш таклиф этилади.

7. Ватанда аҳвол нормаллашиб, мухолифат Ватанга қайтадиган замон келса, ўша замондан эътиборан ЎзБМ МК ўз фаолиятини тўхтатган ҳисобланиб, ЎзБМ таркибига кирган партия ва ташкилотларнинг барчаси мустақил фаолият юритиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Ўзбекистон Бирлашган Мухолифатини тузиш таъсис мажилисини Овропада ўтказиш бир қатор қулайликларга эга. Дарҳақиқат, сиёсий муҳожирларнинг аксарияти айни замонда Овропада тўхтаган. Бунинг устига мамлакатлар бўйлаб кезиш имконига эга бўлмаган янгидан келган бир неча муҳожирлар ҳам ҳозирча Овропададир. Йиғилишга уларнинг ҳам қатнашиши ўз аҳамиятига эга, деб ҳисоблаймиз.

Мажилис Стокголм (Шветсия) ёки Осло (Норвегия) шаҳарларининг бирида ўтказилишини таклиф этамиз.

Йиғилиш Ослода ўтказиладиган вариант маъқул топилса, унга боғлиқ барча ташкилий ишларни (мажилис ўтадиган жой, меҳмонларга ётоқ, ёзиш-чизиш ишлари учун техника ва ш.к ташкил этиш) биз ўз зиммамизга олишимиз мумкин.

Ҳаражат талаб ишлар учун маблағ топиш масаласини ҳам биргалашиб ҳал қилиш таклиф этилади. 22.11.99 й.  Ташаббус гуруҳи.

Ташаббус гуруҳи А. Йўляхшиев ва А. Паттаевдан иборат эди.

Эрк партиясининг раҳбари М.Солиҳ ўша замонларда Ослода яшаётган эди. Шу сабабдан энг аввал унинг фикрини олиш мақсадида М.Солиҳ номига бир хат ёздим. Ўша хатнинг матнини ҳам қуйида келтираман:

“Ассалому алайкум Солижон(ўзаро муносабатларда М. Солиҳни оғайнилар “Солижон” дейишарди, Ўшаларга қараб мен ҳам унга Солижон деб мурожаат қилардим)! Соғмисиз, бардаммисиз, ишларингиз жойидами?

Мана биз бир лойиҳа тайёрладик. Унинг матнини мен ёздим. А.Паттаевнинг баъзи фикр-мулоҳазалари ҳисобга олиниб, ўзгартирилган вариантини Сизга жўнатаяпман. Бир қараб чиқиб, фикрларинггизни билдирарсиз. Бу матнни ҳали Сиздан ўзга ҳеч кимса кўргани ва ўқигани йўқ.

Бизнинг таклифларимиз ана шу сизга жўнатилган хатда ёзилганлардан иборат. Навбат Сизларга(яъни Бирлик ва Эрк раисларига дейилмоқда эди).

Солижон, менда алоҳида бир фикр, яъни таклиф бор. Юқорида номлари тилга олинган Ташкилотлар Лидерлари БМ МК Раислигига даъвогар бўлмасаларинг муросага келиш қийин бўлмасди, деб ўйлайман. Менимча, умумий ишнинг тез амалга ошиши ва яхшироқ самара бериши учун биргалашиб, Ватанданми, унинг ташқарисиданми раисликка бирорта умумга маъқул номзод топишга ҳаракат қилинса дуруст бўларди. Агар шундай бўладиган бўлса, лойиҳа бир мунча бошқача кўринишни олиши керак бўлади. ЎзИҲ-ни демократик принсиплар доирасида ҳаракат этишга буриш бизнинг сиёсатимизда ижобий кўрсаткич бўлар, деб ҳисоблайман.

Бундан кейинги ҳаракатларни ҳам бамаслаҳат қилармиз, деган умиддаман.

Сизга чуқур ҳурмат билан,  Алибой Йўляхшиев.

PS: Лойиҳа тагида имзо бўлишига Абдувоҳид розилик бермади. Ўзбекча грамматик таҳрирга муҳтож ерлари учун узр ва айнан шу таҳрир масаласида силардан маслаҳат ва ёрдам сўраймиз.

Айтилганидек, лойиҳанининг қораламасини мен ёзиб тайёрлагандим, А. Паттаев унга баъзи қўшимчалар киритди ва лойиҳа матни остига уни тайёрлаганларнинг исмлари кўрсатмаслиги таклифида бўлди. Мен, унинг таклифини қабул этдим ва лойиҳанинг сўнгги матнини қоғозга тушириб, М.Солиҳ ва А.Паттаевга хабар қилдим. Солиҳдан хабар олганимдан сўнгра А. Паттаевга ҳам тубандаги хабарни жўнатиб қўйдим.

PS1: Ассалому аллайкум Абдувоҳиджон! Қалайсиз, соғмисиз, саломатмисиз? Сўнгги ўзгаришлар шунақа бўлди. Соли бошқаларни кўндирсанглар мен, кўнганим бўлсин, деяпти-ку, аммо яна ҳам Аллоҳ билади? Сизга ҳурмат билан, А. Йўляхшиев.

2. Ёш авлодга бир мурожаат.

Мен муҳожирлик ҳаётимни Ўзбекистонда салмоқли, ҳаракатчан, кўптормоқли ҳақиқатан муҳим ишларни амалга ошира оладиган мухолиф ташкилот ташкил бўлишига сарфлашга уриндим. Шундай ҳаракатларимдан бири тубандаги “Ёш авлодга бир мурожаат”, деб аталган мактубда ифодалаган эдим.

2003 йилдан бошлаб АҚШ-да ва Овропада ўқишиб ҳар турли соҳаларда мутахассис бўлишган бир қатор ёшлар билан имаилда танишиш мумкин бўлди. Бу ишда Фазлиддин Яқубов исмли укамизнинг жуда катта савобга арзугулик воситачилик меҳнати бор. Мактубнинг ёзилиши тарихи кўрсатилмай қолган экан. Унинг мазмунига кўра, мактуб 2005 йил Андижон фожиаларидан аввал, аммо Украинадаги “Cариқ инқилоб” воқеаларидан кейин ёзилган. Демак, мактуб тахминан 2004 йилнинг охири ёки 2005 йилнинг бошида ёзилгандир. Мана ёш авлодга мурожаат қилинган мактубнинг ўзи:

2.1. “Ассалому алайкум навқирон дўстлар!

Сиз азизлардан ҳолу аҳвол сўраб, дарҳол мақсадга ўтмоқчиман. Иншооллоҳ, сиз гўзал Ватанимиз Ўзбекистон келажагида муҳим, балки асосий ролни ўйнайдиган кишиларсиз. Сиз ва сизнинг машаққатли меҳнатингиз оқибатида Менинг Ватаним Ўзбекистонда инсофли, дунё ҳамжамияти олдида уялмайдиган давлат тузими вужудга келишида мен ҳам сизларга маслаҳатчи бўлсам, қўлимдан келган нималар биландир у жараёнда  қатнашсам, ўзимни кўп бахтиёр ҳис этган бўлардим.

Демак, биз Ўзбекистоннинг бугунини яхши биламиз, десам адашмайманми?

Биринчидан, биламизки, мамлакатимиз, жуда бой мамлакатдир. Унинг ер ости ва ер усти бойликлари шунчалар кўпки қўяверасиз, тупроғичи, бизнинг мамлакатнинг тупроғи ва ҳавоси дунёнинг жуда кўп жойларида учрамайди. У ерда экин-тикиннинг жуда кўп хилидан йилда  энг оз икки марта ҳосил кўтариш мумкин. Ўзбекистоннинг чанги ҳам олтин, десак хато қилмаган бўламиз.

 Иккинчидан, биз жуда буюк, тенгсиз маданий, илмий, сиёсий  тарихга, иқтисодий урф одатга, бозорчилик усулларига эга мамлакат бўлиб, тарихий ва замонавий ҳунармандчиликка ҳам бой ўлкага соҳибмиз.

Учинчидан, мамлакатимиз одамлари, яъни мамлакат аҳолиси эса, ўта меҳнаткаш, меҳнатсевар, ўта чидамли (Аммо миллатимнинг  бу сифати менга унча ҳам ёқмайди. На чора, бу ҳам факт. “Сассиқ деб, бурунни кесиб ташлай олмаймиз.” Бори шу.) бир халқдир. Агар мен, бизнинг халқимиз, бизнинг ватандош дунёда энг кўп меҳнат қиладиган ва меҳнатига энг кам ҳақ оладиган (ёки ҳақ олмайдиган) халқ, десам силар ҳам бу сўзга қўшиласилар, деб ўйлайман.

Тўртинчидан, афсуслар бўлғайким, дўстлар,  биз бугун дунёда диктаторлик режимида қолаётган жуда ғариб ягона мамлакатмиз. Ҳа, баъзилар, диктаторлик режимларини санаганда, Чин, Шимолий Кореия ва Кубани ҳам кўрсатадилар. Бироқ Ўзбекистондаги режим у саналганларнинг ҳеч биридаги режимга ўхшамайди. Чунки биздаги режимни миллатнинг ашаддий душмани бошқармоқда. Бизнинг юртимизни бошқараётган киши, одамзотини, айниқса ўзбекларни ёқтирмайди. У одам, онасига ҳам, отасига ҳам дўст бўла олмай-диган бир зотдир. У, умуман одамзотини ёмон кўради. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда у ўрнатган режим одамзотига душманлик режимидир. Шу сабабдан у режим барча бошқа режимлардан даҳшатлироқдир.

Агар сиз бироз бўлса-да Гуржистон (Грузия) ва Украинадаги сўнгги сиёсий воқеаларни кузатган бўлсангиз, бир муҳим ҳолатга эътибор бергандирсиз. Ҳар икки мамлакатда ҳам ҳокимият норозилик намойишига чиққанларга қарши ҳарбий куч қўллашлари мумкин эди. Аммо ундай бўлмади. Агар ана ўша ҳолат бизда бўлганида эди … Аллоҳ кўрсатмасин, менимча, майдон қурбонларга тўлиб кетган бўларди.

Бешинчидан, дўстлар бизнинг миллат жуда суст, яъни пассивдир. “Оқ туя кўрдингми? Йўқ. Қора туя кўрдингми? Йўқ,” “Оч қорним, тинч қулоғим”, дейилган  мақолларга жуда мос бир халқ ҳамдир. Бизда Зиёлилар-интеллигентлар ҳам пассив, ҳатто йўқ, у ривожланмаган, десак тўғрироқ бўлади.

Олтинчидан, совет замони кишиларни ёппасига ахлоқсизликка олиб келди. Бугун бизда кишилар оддий ўзаро муносабатларида ҳам ёлғон сўзлашдан, бир-бирига ноҳақлик, адолатсизлик қилишдан, бировнинг молини очиқчасига ўзлаштиришдан, қисқаси, ҳаромдан заррача тортинмайдиган бўлиб қолишди. Катталарнинг кичикларга, мазлумга, ғарибга, муҳтожга меҳри, кичикларнинг катталарга ҳурмати, каби тушунчалар Ўзбекистонда танқис топилмаларга айланиб қолди. Давлат ҳокимиятига ўта ахлоқсиз, мафкурасиз кишиларнинг келиб қолиши натижасида советлар ҳокимияти тугаганидан кейинги ўтган ўн йилдан кўпроқ вақт ичида эса, аҳоли орасидаги салбий хусусиятлар фақат чуқурлашди, холос.

Еттинчидан, аҳолининг ахлоқи, мафкуравий хусусиятлари бузилиши оқибати ўлароқ мамлакатда, коорупсия, яъни порахўрлик, гуруҳчилик-маҳаллийчилик каби иллатлар нуфус орасида жуда чуқур илдиз отган. Ҳатто бу иллатлар кишиларнинг яшаш тарзига айланиб қолди. Яъни бу иллатлар фақат давлат идоралари, амалдорлари орасида эмас, оддий кишилар орасида ҳам одат тусига кириб қолди. Оқибатда, жамиятнинг энг соғлом, соф, тоза қисми бўлиши зарур бўлган ўқутувчилар, таълим – тарбия билан шуғуланувчилар ҳам бошдан-оёқ ўша иллатларга бутунлай ботиб қолдилар.  Шундай экан, улар кимларни тарбияламоқда ёки кимларни тарбиялайдилар???

Хуллас, дўстлар Ўзбекистон ҳақида фикр юритилганда юқоридагилардан бошқа яна қатор муаммоларни, салбий сифатларни санаш мумкин. Аммо менимча, шу саналганларнинг ўзи ҳам биз қандай масалалар олдида турганимизни кўришга, тушунишга етарлидир.

Айтилганлардан келиб чиқиб, биз нималар қилишимиз керак, деган савол туғилади, албатта. Ана шу нима қилмоқ керак? Дейилган проблема устида мен сиз билан иш қилармиз, деб ўйламоқдаман. Бу масалалар устида бунгача  ҳам, ҳозир ҳам анчагина кишилар ишлади ва ишладик, ишлаяпмиз ва ишлаймиз, деб юришганлар ҳам оз эмаслар. Бироқ ҳеч ким ҳеч нарса қилгани йўқ ва қилишмоқчига ҳам ўхшамайдилар. Бордию, бугунги режим қулаб, режимни юритиб турганларнинг ўрнига  ҳозир ўзларини  сиёсатдон, ҳисоблаб юрганларнинг бирортаси ҳокимиятга келиб қолса, улар бугунгилардан дурустроқ бирор иш бошлашларига инсофли бирор киши ишониши қийин бўлиб турибди.

Шундай қилиб, азиз ва қадрдон менинг ёш дўстларим биз, қандай кишилар гуруҳи бўлмоғимиз керак? Агар биз,  бирор партиями ёки бошқача бир ташкилотми тузадиган бўлсак, у қандай партия ёки қандай оммавий ташкилот бўлмоғи зарур?

Энг аввал, бизнинг партиямиз ёки оммавий ташкилотимиз аъзолари бўлади-ган одамларимиз, яъни сафдошларимиз кўпчилик бўлиши, жамоатимиз кенгиш ва катта бўлмоғи керак, албатта. Уларнинг ахлоқи, мафкураси, дунё қараши каби масалалар олдимизда кўндаланг келади. Уларнинг илмли ва чуқур билимдон бўлишлари, яъни илм-фан, техник-технологик билимлилик-лари масаласи ҳам жуда муҳимдир. Бу саналганлар эса энг биринчисидир.

Иккинчи масала, ҳар бир ташкилот, ўзининг мустаҳкам, турғун бир мулкига, маблағига эга бўлмаса, у мақсадларини амалга ошириши мумкин бўлмаган бир умидга айланиб қолади. Демак, бўлажак ҳаракатнинг мулкий асоси бўлиши шартдир.

Учинчи, ташкилот салмоқли, ҳаракатчан, ҳақиқатан муҳим ишларни амалга ошира оладиган бўлиши учун менимча у тубандагидек қисмларга эга бўлиши зарурдир:

1 – Дунё қарашни, яъни мафкуравий асосларни ишлаб чиқадиган мутахассислар гуруҳи;

2 – Ҳозирги замон илми, фан, техник-технология масалаларини координатсиялаш бўйича гуруҳ;

3 – Иқтисод, иқтисодий проблемалар, ишлаб чиқаришни замонавий техлогия билан таъминлаш масалалари билан шуғуланувчилар, Ташкилот маблағи манбаисини ташкил етувчилар гуруҳлари;

4 – Сиёсат, сиёсий технология масалалари билан шуғуланувчилар гуруҳи,

5 – Барча турдаги мактаб, таълим-тарбия масалалари билан шуғуланувчи ва ёш авлод билан ишлаш гуруҳи;

6 – Маданият, санъат, адабиёт масалалари билан шуғулланувчи гуруҳ;

7 – Ижтимоий масалалар: соғликни сақлаш, сотсиал таъминот, гўдаклар-оналар ҳимояси, инсон ҳуқуқлари масалалари билан шуғуланувчи гуруҳ;

8 – Қонунчилик, қонунчилик ҳимояси, тартибни сақлаш масалалари;

9 – Мудофаа масалалари билан шуғулланувчи гуруҳ;

10 – Ташқий сиёсат масалалари ва ҳоказо …

Хуллас, тузилиши мақсад қилинаётган ташкилотнинг аъзолари кимлар бўлиши керак? Менимча, улар асосан, а)ёш зиёлиларни-интеллегентларни; б)ёш ишбиларман, тужжор(бизнесмен)ларни; в)майда ҳунармандларни, г) cтудент ва ўқувчи ёшларни ўз ичига олиши керакдир. Демак, ташкилотни тузиш ташаббускорлари, юқорида саналган сифатли кишиларни ўз атрофига тўплашлари лозим бўлади.

Юқорида келтирилган тартибдаги масалалар: муҳокама қилиш учун бир фикр, лойиҳа шаклида айтилмоқда. Улар бирор ташкилот низоми шаклида тартибга келиши учун ундай ташкилот тузадиган кишиларнинг жуда кўпчилиги муҳокамасидан ўтиши керак бўлади, албатта. Муҳокамаларнинг энг сўнггида балки бутунлай бошқача кўринишдаги низом ўртага чиқиши ҳам жуда мумкин.

Мен, бизнинг дўстларимизнинг, соғлом (ҳам жисмоний, ҳам маънавий), соф (ёлғон сўзламайдиган, ёлғондан қўрқадиган), тоза (ҳалолни ҳаромдан ажратадиган), инсофли, адолатли, билимли, одобли, ахлоқли, муслим кишилар бўлишини истайман. Балки мен бир киши учун жуда кўп сифатлар санаб юборгандирман. Бироқ бугун бизнинг мамлакатимиздаги кишиларнинг кўпчилигида айнан ана шу сифатлар етишмайди. Агар бизда, тубдан янги ташкилот тузишни мақсад қилаётганларда ҳам шу сифатлар бўлмас экан, у ҳолда  биринчидан, биз ҳам улардан, олдингиларидан фарқли бўлмай қоламиз ва иккинчидан, биз ҳам ҳеч кимга ибрат бўла олмаймиз.

Яна бир таклиф, Аллоҳ насиб этса, биз бирор ташкилот тузсак, унинг номини Ўзбекистон Ҳақиқатга Умид демократик партияси (ЎзҲУДП) ёки оддийроқ Умид демократик партияси (УДП), деб аташни истардим.

Энди эса, ўзим ҳақимда қисқа маълумот: Мен, Алибой Йўляхшиевман. Кейинги вақтларда баъзан Алибой Йўляхши, деб ҳам имзо қўяман. Аслида бизнинг исмларимизга истилочилар илаштирган “ев, ов” думлардан ҳам батамом қутилишимиз зарур. 1938 йилда туғилганман. 1962 йили Самарқанд университети математика факултетини тамомладим. Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Тошкент Кибернетика институтида аспирантурани ўтадим ва ўша ерда фан номзодлигига илмий иш ҳимоя қилдим. Бироз вақт Тошкентда, асосан Самарқанд университетида 30 йилдан кўпроқ вақт давомида доцент, кафедра мудири каби вазифаларда ишладим. Советларнинг Москва, Киев ва бошқа шаҳарларидаги университетларда илмий мажлислар қатнашчиси бўлганман.  Ва ниҳоят насибалар сочилган экан, 1993 йилдан буён чет элларда муҳожирман. Аллоҳга шукр ҳозир икки Ўғлим ва тўрт қизим бор. Уларнинг  ҳам ҳаммаси муҳожирлар бўлиб, бештаси Канадада ва бир ўғлим Норвегияда яшайдилар. Шукрки, ўнта невараларим ҳам бор. Бир қизим 2000 йили тушуниб бўлмаган бир ҳолда Самарқандда  вафот бўлди, уни Аллоҳ раҳмат қилсин, амин.

Ҳозирча ана шу гаплар, дўстларим. Омон бўлинг, ишларингизга Аллоҳу таоло барака ва омадлар берсин. Қурбон байрамингиз қутлуғ бўлсин. Уй ичингиз ва яқинларингизнинг барчасига менинг байрам табригимни етказарсиз, деган умидда қоламан. Сизга Ҳаж ибодатини адо этиш ҳам насиб бўлсин, амин.

Сизга, уй ичингиз ва яқинларингизнинг барчасига қизғин салом ва дуолар билан Алибой. Фикр ва мулоҳазаларингизни кутаман.”

3. Турли замонларда ёзилган мақолалардан намуналар.

3.1. Чеченистон ва чечен-рус уруши ҳақида.

Айни замонда Чеченистон, Руссия Федератсияси ҳудудига қарашли бўлиб, унинг жанубий-ғарбий қисмида, шимолий кавказ аталмиш ўлканинг бир қисмидир. Ҳали советлар барҳаёт вақтида Чеченистон ҳозирги Ингушистон билан бирга Чечен-Ингуш Автоном  республикаси, деб юритилган. Советлар битиб, иттифоқдош республикалар тарқаб кетиш замонида бу автоном республиика ҳам Ингушистон ва Чеченистонга ажралиб кетди. Чеченистон эса бошқа иттифоқдош республикалар билан баробар ўз мустақиллигини эълон этди. Ўша замонлар Б. Елтсин “қанча эркинлик истасангиз ўшанча олинг”, деган шиорни олға ташлаганди. Ана шу популистик шиорни дастак этиб, ўша вазиятда Чеченистон ҳам янги конститутсия қабул қилиб, ўз мустақиллигини ҳужжатлаштирди ва Руссия марказий ҳукуматидан айри шаклда сиёсат юргиза бошлади.

Дарҳақиқат, 1991-1993 йилларда Руссия марказий ҳокимияти Чеченистонга ҳеч бир сиёсий, иқтисодий  таъсир ўтказа олгани йўқ. Бу республика мустақиллиги деюра – дефакто бўлиб қолган эди. Чунки бу замонда ҳали Москвада марказий ҳокимият учун шафқатсиз курашлар, жанглар бир томонли бўлганича йўқ эди.

1993 йилиги ҳарбий давлат тўнтаришидан, яъни ўша йилги Москвада Руссия Парламентини танклардан ўққа тутишганларидан сўнг ҳокимият бирмунча барқарорлашди, Елтсинчилар Руссия давлат ҳокимиятини тўла эгалладилар. Шу билан бирга бу мамлакатда ҳокимият алмашиш жараёнида шундай бир вазият майдонга келдики, бу замон эски совет ҳокимияти ҳукмдорлари ҳам, “янги” ( тўла маънода янги, деб бўлмайди, чунки булар ҳам аслида ўша эски коммунистлар эди-ю, фақат булар ўзларини демократия тарафдорлари, деб атаб улгурмишдилар) мансабдорлар ҳам советлардан мерос қолган умум мулкни, умумдавлат мулкини ўзлаштиришга жон-жаҳдлари билан киришиб кетишди. Бу замон Руссияда ҳеч бир кимса умум мулкнинг ҳақиқий эгалари меҳнаткаш халқни эслашмадилар. Улар ҳам баҳоли-қудрат ўзлари ишлаётган корхоналардан қўлига илинганини ўғирлаш билан шуғуланишди. Затон улар учун бирдан-бир яшаш таянчи ҳам ана шу ўғирликдан иборат бўлиб қолганди.

Оқибатда нима бўлди? Оқибатда, ниҳоятда катта мулкка эга бўлган буюк бир мамлакат Руссия қашшоқ, йиллик бюжети фақат МБФдан олинган қарзларга суяниб қолган ночор давлатга айланди. Руссияда 1989-1992 йиллари демократия, ошкоралик символига айланган президент Елтсин рейтинги энг паст, обрўйсиз лидер даражасига тушиб қолди. Мамлакатда ҳокимиятдан узоқлашаётганлар ва Б.Елтсин билан бирга ҳокимиятни ушлаб қолишга уринаётганлардан иборат  иккита катта гуруҳ пайдо бўлди. Буларнинг ҳар иккиси таркибида мамлакат ҳарбий техникасини, қурол-яроғини сотиб юборган ўғри генераллар гуруҳи ҳам бор эди. Бундай палапартиш вазиятда аслида ҳам ночор, ҳеч бир замон яхши ишламаган совет қонунлари бутунлай ишламай қўйди. Бунинг натижасида мамлакатда қонунсизлик, гуруҳбозлик, рэкет, террор мисли кўрилмаган даражада авжга чиқди. Бу қонун бузувчилар, рэкетчи, террористлар жамиятда ўз ўринларини эгаллаб, жамиятнинг янги элементларига айлана бошладилар.

Шундай қилиб, 1991-1993 йилларда Руссияда учта аждарҳо юзага келди, деб ҳукм қилмоқ керак бўлади.

Уларнинг биринчиси, мамлакатнинг нақд юрагида, Москвада Давлатнинг Олий органи Парламентни ўққа тутиш билан ҳокимиятга эришган давлат террористлари, иккинчиси, ҳарбий тўнтаришни бевосита амалга оширишган, Парламентни ўққа тутишга ҳарбийларга буйруқ берган, мамлакатнинг катта миқдорда қурол-аслоҳасини, ҳарбий техникасини сотиб ўзлаштирган генералитет, учинчиси, бутунлай қонунсиз, рэкет ва террористлардан иборат эди.

Саналган аждаҳоларнинг биринчисига имидж, давлат ҳокимияти мансабдорлари имиджи жуда зарур бўлса, иккинчисига ўғирликларини ювиш майдони, учинчисига бу иккисининг ичига сингиб кетиш ва жамиятда очиқ кучга айланиш муаммоси ўртага чиқди.

Бу муаммони ҳал этишнинг йўли кўп эмасди. Бу фақат катта уруш йўли билан ҳал этилиши мумкин эди. Акс ҳолда Руссияда бошқа оқибатини олдиндан айтиб бўлмас вазият вужудга келиши турган гап бўлиб қолганди. Бу замон Руссияда ташқи бирорта давлат билан урушга чиқиш қудрати ҳам битганди. Чунки бу мамлакатда ташқарида, бошқа бир мамлакат билан уруш олиб бориш учун энг зарур бўлган маънавий руҳ тугаб бўлганди.

Биринчи ва иккинчи “аждаҳо” бирлашиб, мамлакатда тартиб ўрнатиш, бунинг учун эса, мамлакатда авж олган ўғирлик, рэкет, террорни битириш шиорини ўртага ташлашди.  Мамлакатда вужудга келган вазиятга ва ҳатто ҳокимиятнинг обрўсизланишига, ўтиш даврида майдонга келган (баҳонани қаранг?) тартибсизлик, қонун бузарлик, рэкетчилик, террор айбдор, дейишдилар. Тартибсизликлар, қонун бузарлик, террор, рэкет ва бошқа барча буз-ғунчиликлар кавказ башарали миллат одамлари томонидан амалга  оширил- моқда, деб ҳукм қилишди.  Мамлакатни улардан тозалаш керак, дейишди. Бу ҳукм русларнинг ХХ асрда топишган “энг буюк” кашфиётлари ҳисобланади. Чунки ўғрини, бузғунчини, қонун бузарни, рэкетчи, террористни башарасига қараб аниқлаш, кишиларни башарасига кўра ажратиш бу  тарихда чиндан ҳам янгилик ҳисобланади.

Руссияда  совет замонининг тугаганига ўн йилдан ошган бўлса-да, у ерда, у мамлакатда политсия кишиларни башарасига қараб  гуноҳкор ҳисоблаб ҳибс олиш каби инсон ҳуқуқини бузишнинг мисли кўрилмаган усули ҳамон давом этмоқда.

Кавказ башарали миллатлар эса, бу чеченлармиш. Руссиядаги барча бузғунчилик бошида чеченлар турармиш. Уларнинг, “бузғунчи, террористларнинг” маркази, бу Чеченистонмиш.

Хуллас, Руссия ҳукмдорлари (мен уларни давлат террористлари, деб атайман) мамлакатда “тартиб” ўрнатишнинг, ҳокимият имиджини (обрўйини) ўрнига қўйиш йўлининг тарғибот асосини топишди. Яъни Чеченистонда “уя” қўйишган террористлар, “банд формировании (безорилар тўдаларини)” туга-тиш зарур, деган қарорга келишди. Шу билан Руссия давлат террористлари ёвуз ниятларини амалга ошириш мақсадини кўзда тутган “Кичик уруш” майдони топишди. Бу Чеченистон бўлди.

Мамлакат президенти аталмиш бош террорист Б.Елтсин атрофидаги ижрочилар Чеченистондаги “Дудаев бошлиқ безорилар тўдасини” яшин тезлигида амалга ошириладиган кичик уруш йўли билан Елтсинга “обрў, имидж, рейтинг” олиш мумкин, деган хулосага келишди. Бу ҳолатни сиёсат-шунос олим, Вадим Белосерковский “Басаевга инонмаслик мумкин эмас, ахир” номли мақоласида (“Независимая газета”, 17.11.99 й. № 215 (2031)) “Август сўнггига режалаштирилган  Борис II тантанали тож кийдириш маросими бузилганлиги учун биз чеченлардан ва Басаевдан кўп миннатдор бўлмоғимиз керак. Чунки мазкур маросим Чеченистондаги мағлубиятсизликдан сўнггина амалга ошмай қолиши мумкин бўлди”, деб баҳолайди.

Қаранг, ҳокимият учун, манфаат учун Москвадами ёки мамлакатнинг яна бошқа бир бурчагидами, ҳатто бутун халққа уруш очишга ҳам тайёр турибдилар. Мана кўраяпсизми, бу давлат жаллодлари ўзларининг мислсиз ёвузликлари ва очкўзликлари эвозига тўкилиб битган обрўларини “тождорлик” даражасига кўтармоқ мақсадида мамлакат ичида “душман” топишди ва унга “қарши” уруш ҳам очишди.

“Чеченлар ўз мустақиллигини ҳимоя қилиш билан баробар мамлакатни ҳалок қилаётган режимнинг шафқатсизлигини намойиш қилди ва бизга ундан халос бўлишга ёрдам берди. Афсус, жамият  ўша уруш ибратларидан фойдалана олмади, балки унинг такрор бошланишига йўл қўйди. Бу эса, олдиндан айтиб бўлмас оқибатларга, ҳеч бўлмаганда янада камбағаллашиш ва очликдан қирилиш хавфини туғдириши аниқ”, дея давом этади В.Белосерковский, ўз мақоласида.

Хуллас, “Борис II” ясаш учун, очкўз генералларнинг ўғирликларини ювиш учун 1994 йили кенг қўламда чечен – рус уруши бошлаб юборилганди ва руслар, ва уларнинг оч кўз генераллари учун шармандали тугаганди. Энди эса, ўша уруш такрор бошланди. Нега шундай бўлди? Чеченистон ва Руссия ўртасида Хасанюрт Шартномаси имзоланганди-ку? Нима учун Руссия бу шартномани бу қадар енгил бузди? Бу ва бошқа саволларни таҳлил қилишдан аввал яна В.Белосерковскийнинг мақоласига мурожаат қиламиз.

Мана, сиёсатшунос олим нима дейди, “Бизнинг арбобларимиз, генераллари-миз, оммавий  ахборот воситалари ўз душманларини, яъни чечен жангчилари-ни, аскарларини атаган атамаларни эшитганингда уятдан буғиласан, киши. Менда мамлакат учун уят, унинг келажаги учун қўрқув ҳисси фойда бўлади. “Безорилар”, “безорилар тўдаси”, “террористлар”, “қотиллар” каби атамалар-ни қўллашадилар. Аслида бу атамалар тагида арзимаган беш йил ичида ниҳоятда улкан бир мамлакатнинг мужозгина бир халқнинг устига иккинчи марта ҳужум қилишдаги, сўнгги бир ярим аср давомида тўрт марта уни тиз чўктиришга, тўғрироғи бутунлай тугатиб юборишга уринишдаги қабиҳликларни, аламларни яширишга интилиш ётибди, албатта. Бунинг устига янги урушнинг бошланиши Руссияда ҳокимият учун …

3.2. Ўзбекистон ёпиқ мамлакат.

Ўзбекистон мустақил давлат сифатида яшаётганига ҳам олти йил тўлай, деб қолди. Аммо бу мамлакат, тўғрироғи унинг ҳукумат раҳбари (президенти) баъзан тушга ҳам кирмас воқеалар содир этиб тураяпти. Мана масалан, яқинда Руссияда нашр этиладиган ”Известия” газетаси мухбири Юрий Черниченко Ўзбекистонга кира олмапди, яъни унга Ўзбекистонга сафар қилишга ижозат беришмпадилар. Ваҳоланки, МДҲ давлатлари ўртасидаги келишувларига кўра МДҲ-га аъзо давлатлар фуқаролари ўзаро бир-бирларига, бир-бирларининг  мамлакатларига визасиз сафар қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Нима бўлди эканки, Москва шаҳар ёзувчилар иттифоқи раиси, ”Известия” махсус мухбири Тошкентда персона нон- грата бўлиб қолибди?

Ю. Черниченконинг ўз эътирофича, масала бундай бўлганмиш, яъни ”Известия” газетаси МДҲ мамлакатлари қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар қандай амалга оширилаётгани ҳақида бир қатор мақолалар эълон этишни режалаштирган экан. Шу мақсадда Ю.Черниченко Шарқий Овропа, Молдова, КавказОртида – Арманистонда, Марказий Осиё-Ўзбекистонда бўлиб, у ерлардаги ислоҳотлар ҳақида мақолалар ёзиши керак экан. Ҳақиқатан, у Молдовада мамлакат президенти Лучинский, Арманистонда бош вазир Кочарянлар билан учрашди. У ерларда қишлоқ хўжалигига оид қонунлар, ислоҳотлар лойиҳалари билан танишди.

Шундан сўнг Ю.Черниченко Тошкентга йўл олмоғи лозим эди. Бироқ қўлидан ёзиш келадиган одамлар (мухбирлар, ёзувчилар) Ўзбекистонга киришлари учун махсус виза олишлари лозим бўлиб қолганмиш. Шу сабабдан, жумладан Черниченкога ҳам виза лозим бўлибди. У виза сўраб Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат ҳам қилибди. Вазирликдан эса, Ю. Черниченкога, ”Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришларга қизиқаётгани учун ”Известия” газетасига миннатдорчилик билдирамиз. Аммо кўрсатилган муддатда Ю.Черниченконинг Ўзбекистонга келмоғи учун зарур  шароитлар йўқ.

Ахборот агентлигининг директори, Гулямов ”, мазмундаги жавоб қайтаришибдилар.

Шу муносабат билан, ”Мен ҳам Ўзбекистонга бораман”, деб куйиб-пишаёт-ганим йўқ эди-ю, аммо бир бориб у гўзал ўлкани кўрсам, дегандим. Фарғона, Бухоро қишлоқларидан бир хабардор бўлсам, деб ўйловдим”-деб ёзади Ю.Черниченко ”Известия” газетасининг 22.07.96 сонида.

Қиссадан ҳисса шулки, Ўзбекистон ҳукмрон доиралари мамлакатда кўпфикрлилик, эркин матбуотга йўл қўймасликлари билан бир қаторда дунёнинг мустақил фикрловчи кишилари, эркин ёзувчилар ва мухбирлар, жаҳон ахборот воситалари ходимларининг ҳам мамлакатга келмасликларини таъминламоқдалар. Бу бежиз эмасдир, албатта. Бундан маълум бўладики, у ер(Ўзбекистон)да жаҳон прогрессив ахборот воситаларидан яширишга арзийдиган, ҳукуматнинг ёлғон сиёсатини жаҳонга фош этадиган қусурлар мавжуд экан. Ундан ташқари бу воқеа яна бошқа бир ҳолатни ҳам тасдиқлайди. Яъни чет эл мухбирларини мамлакатга киритмаётган бир ерда, эркин матбуот, эркин сўз бўлиши мумкинми? Нима ҳам деймиз. Мана шунақа, ”касални яширсанг истимаси ошкор қилади”, Ёлғонларни, қусурларни  яшириш билан, унинг устига яна ёлғон ниқоблар ёпиш билан йўқотиб бўлмайди.

Ўзбекистондаги бундан бошқа сирлар ва ҳукумат даражасидаги жиноятлар ҳам замони келиб, сўзсиз ошкор бўлажак!. Йўляхшиев Алибой, 1996 йил.

3.3. Сиёсий ислоҳотлар ҳақида.

1995 йилда постсовет республикалрида, жумладан Ўзбекистонда сиёсий ислоҳотлар қандай бўлиши зарурлиги ҳақида баъзи фикрларни ёзгандим. Уларни ҳам бу ерда келтириш ўринли бўлар деб ҳисоблайман.

Сотсиалистик лагерни ташкил этган мамлакатларда коммунистик мафкурага суянган давлат тузуми инқирозга учраб, сотсиалистик лагер (сотслагер) қулагандан кейин у лагер ўрнида пайдо бўлган давлатларда бир хил бўлмаган шароитларда ва ҳар хил даражада сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар номи билан қандайдир ўзгаришлар юз бермоқда. Масалан, сотслагернинг Марказий ва Шарқий Овропа қисмида, Совет Иттифоқининг Балтиқ бўйи республика-ларида сиёсий тузумда ҳам, иқтисодда ҳам ислоҳотлар нормал даражада амалга оширилмоқда, деса бўлади. Аммо Совет Иттифоқининг бошқа  миллий республикалари ўрнида вужудга келган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларининг бир қисмида ислоҳотлар бошқачароқ, яъни дунёвий нормалардан фарқли кетаётган бўлса, баъзиларида улар бутунлай амалга оширилмаяпти. Масалан, Руссия, Украина, Қирғизистон, Молдова каби мамлакатларда янги давлат тузумини ташкил этишда бирмунча ислоҳотлар амалга ошди ва бу ижобий жараён қийинчиликлар билан давом этмоқда. Бу мамлакатларда кўппартиявийлик, демократик сайловлар ўтказиш учун имконият ва қонуний шароитлар вужудга келди, деб тасдиқлаш мумкин. Кавказорти республикалари ва Марказий Осиёнинг Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон каби мамлакатлари да эса, ҳатто демократик принсипларда асосий рол ўйнайдиган кўппартиявийлик ҳам сиёсий турмушга ҳали кириб келмади.

Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, МДҲ мамлакатларида давлат ҳокимияти асосан эски совет давлати раҳбарлари қўлида қолаётганлиги сабабли у давлатларнинг деярли барчасида демократиянинг энг бошланғич атрибутларидан бири  кўппартиявийлик ҳам халқаро тушунчалар даражасида тўла амалга ошмаяпти. Чунки бу мамлакатларда демократизм тажрибаси бўлмаганлигидан бир қанча партиялар фаолият кўрсатаётган Руссия, Украина каби мамлакатларда ҳам партиялар нормал даражада сиёсий йўналишларнинг, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг  назарий асосларини таклиф қила олишмаяптилар. Бу мамлакатлардаги партиялар ё тушуниб ёки тушунмай, ё тўла ўнгчи ёки тўла сўлчи бўлиб қолмоқдалар. Натижада, ҳокимият соҳиблари ўртада турибдилар. Маълумки, МДҲ мамалакатларининг жуда кўпчилигида ҳокимиятда ўтирганлар партиясизлардир. Аксарият ҳолларда Марказ-ҳокимият ”ўнглар” ва ”сўллар”ни ўйнатиб, уларни ўз истакларига кўра фойдаланмоқлар. Шунинг учун масалан, Руссия ва Украинада ”ҳокимият партияси”, деган ибора жуда кўп ишлатилади. Бугунга қадар МДҲ мамлакат-ларининг бирортасида ҳам Президент чинакамига турли фикрли ва дастурли сиёсий партиялар кураши натижасида сайланмади.

Марказий Осиё постсовет давлатларида ҳокимият совет давридан мерос шаклида қабул этилган бўлса, КавказОрти мамлакатларида эски совет коммунистлари ҳокимиятни қуролли ҳаракатлар ёрдамида қўлига киритди ёки қўлда ушлаб қолдилар.

Руссияда (1996 й.), Украинада(1995 й.), Молдовада(1995 й.) президент сайловлри муқобил номзодлар қатнашган ҳолатда ўтказилиб, ҳатто Укарина ва Молдовада янги номзодлар президентликка сайланган бўлишсалар-да, у учала мамлакатда ҳам президентликка сайланганларнинг бирортаси сиёсий партияларнинг номзодлари эмасдилар.

Демак, у мамлакатларда, яъни Руссия, Украина, Молдовада Президентликка номзодлар давлат ҳокимияти тизими (структураси)да ўтирган бюрократик аппарат(мана шуларни ҳокимият партияси ҳам дейишадилар)нинг қўллаб – қувватлаши натижасидагина муваффақиятга эришдилар. Масалан, Руссияда президентликка номзод Б.Н.Елтсинни мамлакатнинг деярли бутун ҳудуди бўйлаб ҳокимият маъмурияти  (бюрократик аппарати) қўллаб-қувватлашган бўлсалар, Украинада ва Молдовада уларнинг асосий қисми қўллаб – қувватладилар. Шунинг учун бу мамлакатларда ўтказилган у сайловларни том маънода демократик асосда ўтказилди, деб бўлмайди.

Ана ўша мамлакатларда Парламентларга сайловлар тескари натижалар берди. Масалан, Руссияда (1996 й.), Укараинада (1998 й.) парламентларга ўтказилган сайловларда президентлар сиёсий йўлига мухолиф гуруҳлар (қизиғи шундаки, яна партиялар эмас), ярим коммунистик, ярим сўл гуруҳлар муваффақиятга эришдилар.

Бу фактлар кўрсатадики, совет давлати ўрнида майдонга келган давлатларда том маънода сиёсий ислоҳотлар ўтказмоқ учун тўла қонуний ва ғоявий асослар ҳали юзага келмаган экан. Шунинг учун ҳаммасидан олдин бундай асослар юзага келмоғи зарур.

Ислоҳотларнинг қонуний асослари, яъни кўппартиявийлик, кўпфикрлилик, эркин сўз принсиплари ҳар бир давлат Асосий қонунида ва қонунларида мустаҳкам ўрин олмоғи зарур. У қонунларнинг тўла ва қатъий бажарилишини Давлат ва халқ назорат қила олиш шароити вужудга келиши шарт.

Демократик давлат тузими, инсоннинг (фуқаронинг) эркини таъминлаши билан бирга, у маълум бир ғояни олға сурмоғи зарур. Кўппартиявийлик шароитида умумий, ягона ғоя бўладими?

Шунинг учун биз бу ерда кўппартиявийлик шароитида ғоя, мафкура, умумий ғоя, демократик сиёсий тузум ғояси кабилар ҳақида баъзи бир фикрларни ўртага қўйишга уринамиз.

Ҳозирги замон кўппартиявий давлат сиёсий тузумида ўнг ва сўл йўналишдаги партиявий қарашлар билан бир қаторда сўл-марказ қарашлари ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Сўл-марказ йўналиш одатда бир-бирига яқин икки оқимни ўзида мужассамлаштирган бўлади. Яъни бу оқим сотсиал ислоҳотларни кўзда тутадиган сотсиал-демократия ва сотсиал – либерализмдан ташкил топади. У сотсиал ва либерал қадриятларни бир-бирига мослаштиришга интилади. Бундай бир-бирига яқин икки қарашни амалга ошириш мисоли сифатида бир томонда олмон сотсиал-демократлари, британия лейбористлари ва испан сотсиалистларини кўрсатилса, иккинчи томонда АҚШ демократларини  кўрсатиш мумкин.

Ундай партиялар, на фақат Марказий Осиё ва Кавказорти постсовет давлатларида, ҳатто МДҲ-га қарашли давлатлар ичида нисбатан илғор ҳисобланган Руссия ва Украинада ҳам майдонга чиқмади.

Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон каби мамлакатларда бирорта тайин-ли сиёсий партиянинг ўзи йўқ.

Умуман бутун постсовет давлатларида фаолият кўрсатишаётган мавжуд сиёсий партиялар ҳам қатор муҳим камчилликларга эга бўлганликларидан сиёсий ислоҳотлар кутилган даражада кетмаяпти. Бу хато камчилликлар эса асосан қуйидагилардан иборат.

1. Сиёсий партиялар, мамлакатни ҳар томонлама ривожлантириш ва уни модернизатсиялашга мўлжалланган салмоқли ва барчага тушунарли дастур (программа) – докториналарига эга эмаслар.

2. Сиёсий партиялар етарли даражада ривожланган ва мустаҳкам партиявий тизим(структура)ларга ҳам эга эмас. Уларни қуйидан қўлайдиган сотсиал (ижтимоий) қатлам(суянч) йўқ ёки улар – у суянчлар жуда заиф. Давлат ҳокимиятини эгаллаб турган гуруҳ, партияларни ўз манфаатлари йўлида ё у шаклда ёки бу шаклда қўлланиб, ҳокимиятларининг умрини чўзишга муваффақ бўлмоқдалар.

3. Сиёсий партияларнинг давлат ҳокимиятидан мансаб олган вакиллари тезда партиявий шиор ва принсиплардан четлаб кетиш ҳоллари кўп учрамоқда. Ҳақиқатан, Руссия ва Украинада бу каби ”ренегатлар” сони жуда кўп.

4. Баъзилар нима бўлса, бўлсин(чўнтак партиясими, бирорта партияга ўхшаш сектами) иш қилиб ўз партияларини эълон этсин, яъни бириси ўзини ”лидер”, қилиб кўрсатиш қабилида ҳаракат қилишади. Улар учун ”лидер”, деган ном-ширма керак.

Ана шу каби камчилликлар ва қусурлар кўппартиявийликнинг илдизига болта уриб, демократик ўзгаришлар бироз кўртак кўрсатган жойларда ҳам уни йўққа чиқармоқда. Натижада, ”ҳокимият партияси” назоратсиз қолиб, сиёсий ислоҳотлар амалга ошмаяпти ёки нотўғри амалга ошаётганга ўхшаб турибти. Натижада, ислоҳотлар ўрнига уюшган ўғирлик, порахўрлик, бебошлик, хўжа-сизлик авж олмоқда.

Оқибатда, давлат тузумида ҳам, партиялар ва партиявий гуруҳларда ҳам ғоясизлик, мақсаднинг аниқсизлиги кўриниб қолаяпти. Партиялар аталмиш гуруҳлар ўртасидаги кураш аниқ белгиланган ислоҳотлар, ғоя ва мақсадлар кураши бўлмай, балки фақат ҳокимиятни эгаллашга, қандай бўлмасин  ҳукуматни қўлга олишга уринишга айланиб қолмоқда. Бунинг натижасида ҳокимиятнинг энг юқори мансабдори(президент)ми ёки бошқа қуйи мансаб-дорлар(вазирлар, ҳокимлар)ми сайловлар оқибатида ё бошқа йўллар билан алмашиниши билан ҳеч бир ўзгариш юз бермаяпти.

Масалан, Украина, Молдовада президентлар умум халқ сайловлари натижаси ўлароқ алмашдилар. Аммо сиёсатда ўзгариш рўй бермади ва ҳеч қандай ўзга-ришлар кўринмаяпти. Чунки юқорида таъкидлангани каби улар-президентлар сиёсий партияларнинг чинакам курашлари ва аниқ партиявий ғоянинг, дастур ва докторинанинг асосчилари, раҳбарлари сифатида ҳокимиятга келмадилар. Ваҳоланки, улар принсиплари, мақсадлари аниқ ва ҳокимиятда ишлаб турган гуруҳнинг истагига мос равишда ҳокимиятга эришдилар. У гуруҳлар эса, советлар тугатилиши  оқибатида умумхалқ мулкининг асоси қисмини ўзлашти-риб, давлат бошқарув структураларида ўз мавқени сақлаб қола олган эски коммунистик бюрократлардир. Улар ҳеч қачон мамлакатда самарали ислоҳот-лар ўтказишга уринмайдилар. Чунки ислоҳотлар натижасида юзага келадиган янги сиёсат, янги бошқарувчиларни, янги маъмуриятни туғдириши табиийдир.

Шунинг учун ҳақиқий ислоҳотлар амалга ошмоғи, чинакамига демократик ўзгаришлар юз бермоғи учун шароит, муҳит зарур. Чинакам салмоқли ғоя ва дастуриламалга эга бўлган партиялар ва уларнинг ҳокимият учун қонуний кураши вужудга келмоғи зарур.

Партияларни лидерлар эмас, балки лидерларни партия, партиявий ғоя, партиявий мақсадлар етиштирмоғи лозим.

Партиявий мақсадаларни  реалисатсия қилиш, амалга ошириш учун ҳокимият, давлат ҳокимияти лозим бўлади, албатта.

Партия ғояси, унинг мақсадлари ҳам ҳаводан олинган бўлмаслиги керак. Маълумки, нормал жамиятда кишилар оммаси ўз тутган иқтисодий, маданий, илмий ва бошқа мавқега мувофиқ гуруҳлашгандир. У гуруҳларда қизиқиш, ҳаётга боқиш, дунёвий, турмуший нуқтаи назарлар бир-биридан фарқ қилади. Ана ўша манфаатлар, ўша нуқтаи назарлардан келиб чиқиб партиялар тузилмоғи ва юзага келтирилмоғи лозим.

Демак, партиялар аҳоли айрим гуруҳининг манфаатлари, дунё қарашлари тарғиботчилари сифатида майдонга чиқмоқлари керак экан.

Сиёсий курашлар жараёни эса, ана ўша манфаатлар, дунё қарашлар, мақсадларни умумхалқ муҳокамасига, умумхалқ ҳукмига чиқаради. Халқнинг хоҳиши, танлаши одатда умумхалқ сайловлари ёрдамида аниқланади. Сайловлар натижасида танланган, энг маъқул ва мақбул, деб топилган ғоя, дунё қараш ва мақсад қайси партияга қарашли бўлса, ҳокимият, давлат бошқаруви ўша партияга берилади. Демокртия, демократик принсип, деганлари мана шудир. 1997 йил.

3.4. Собиқ сотсиалистик лагер мамлакатларида яқин йилларда иқтисодий ўсиш юз берадими?

Овропа қайта қуруш ва ривожлантириш банки (ОҚҚРБ) ”Шарқий Овропа  ва собиқ совет иттифоқида бозор иқтисодий системага ўтиш”, деб аталган навбатдаги йиллик ҳисоботини нашр этди.

Маълумки, сотсиалистик лагерга мансуб Марказий ва Шарқий Овропа мамлакатларида бозор иқтисодий системасига ўтиш жараёни 1988-1991 йиллардаёқ бошланган деб ҳисобланса, ҳозирда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, деб аталаётган давлатларда ва Болтиқ бўйи давлатларида эса, бу жараён бирмунча кейинроқ (тахминан 1992 йилдан деймизми) кўзга ташлана бошлади. Шундай қилиб, ўтган замон давомида сотсиалистик мамлакатларда бозор иқтисодиётига ўтишнинг баъзи тажрибалари пайдо бўлди. Ҳисоботни таёрлаган муаллифларнинг фикрича бу мамлакатларда бозорга ўтиш хилма-хил йўллар билан амалга ошмоқда. Бу табиий бир ҳолдир, албатта. Аммо ўтиш даврининг ўзига хос умумий ва самарали услублари ҳамда алоҳида хусусиятлари мавжуд. Шунинг учун ОҚҚРБ ҳособотини тайёрлаганлар ва бошқа бообрў иқтисодий ташкилотлар ўтиш даврининг ана ўша умумий хусусиятларини ажратиб, умумий муаммоларни ҳал этишда самаралироқ фойдаланиш йўлларини кўрсатишга уринишадилар.

Ҳисобот бир неча бўлимлардан иборат бўлиб, унда 1997 йилга мўлжалланган прогнозлар ҳам бор. Бу прогноз бир қанча халқаро банкларнинг ва БМТ, Овропа Иттифоқи маълумотларига асосланади.

Ҳисоботга мувофиқ қаралаётган мамлакатлар бозор иқтисодига бир хил даражада яқинлаша  олмаяптилар. Масалан, Марказий Овропа давлатларидан Словиния, Чехия, Словакия, Венгрия, Полша, Ҳарватия ва болтиқ бўйи республикаларида (Эстония, Латвия, Литвия) кўпроқ ютуқларга эришилди. Бу давлатларда баҳолар деярли давлат назоратидан озод қилиниб, ташқий савдо  нисбатан очиқ деса бўлади. Кўпчилик кичик ва ўрта корхоналар хусусийлаш-тирилган. Буюк корхоналарни хусусийлаштириш бўйича эса, жиддий чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Бу давлатларда бозор муносабатлари ўзининг барча хусусиятларини амалда деярли тўла кўрсатмоқда. Баъзи давлатлар эса, масалан, Руссия бозор иқтисодига ўтишда қандайдир ўртача даражага эришди. Шу билан бирга бошқа қатор давлатларда, масалан, Озорбойжон, Белоруссия, Тожикистон, Туркманистонда ўтиш жараёни жуда суст ва унинг даражаси паст ҳолда қолмоқда. Бу мамлакатларда иқтисодий фаолият асосан давлат назорати остида қолиб, ишбилармонлик, уддабуронлик, ташаббус буғиб қўйилмоқда.

Ҳособотда МДҲ аъзоларидан Ўзбекистон, Қозоғистон, Қиргизистон каби давлатлар ҳақида алоҳида маълумотлар келтирилмайди.

Ҳисобот муаллифлари МДҲ аъзоларида ишлаб чиқариш кўрсаткичлари энг қуйи белгига тушиб қолганлигини алоҳида таъкидлайдилар. Аммо ҳисоботда келтирилган давлатларнинг кўпчилигида 1997 йилда кўтарилиш юз беради, деб хулоса қилинади. Бунда Руссиянинг роли алоҳида уқтирилади. Чунки Ҳамдўстлик мамлакатларидаги иқтисодий аҳволда, улар орасидаги савдо-сотиқ ишларида Руссиянинг таъсири сезиларли бўлиб қолмоқда.

Иқтисодий аҳволни, унинг келажагини прогноз қилиш бир қанча факторларга боғлиқ. Чунки МДҲ-да бартер ва ёпиқ (соядаги) иқтисодий муносабатлар сақланиб қолган. Ундан ташқари Марказий Овропа ва МДҲ-да ўтказиладиган сайловлар ва бошқа хил сотсиал тангликлар  иқтисодий ривожланишга сезиларли таъсир кўрсатмаслиги мумкин эмас.

Масалан, Болгарияда 1996 йил охири ва 1997 йилнинг бошида бўлган воқеалар, Албанияда 1997 йилда юзага келган тангликларни олдиндан кўра билиш анча мураккаб масала эди.

Шунга қарамасдан нисбатан сиёсий барқарорлик сақланган ҳолда иқтисодий ўсишни прогноз қилса бўлади, албатта. Ҳисоботда ана шундай прогноз келтирилади. Ҳисоботда келтирилган тахминларга кўра масалан, Армения ва Грузияда 1997 йил учун иқтисодий ўсиш 7%-ни ташкил этади. Қирғизистон ва Молдовада бу кўрсаткич 5%-га этади. МДҲ-нинг бошқа давлатларида ҳам иқтисодий ўсиш юз беради, деб ҳисобланади. Бундан бурунги тахминларда кўрсатилган даражага эришилади деган кескин хулоса чиқмайди. Масалан, 1996 йилда Руссияда иқтисодий кўтарилиш прогноз қилинганди. Бироқ бу мамлакатда президентликка сайловлар ўтказилиши сабабли сиёсий барқарорлик анча бузилиб, мўлжалга чиқа олинмади. Аммо 1997 йилда бу мамлакатда 2%-ли иқтисодий ривожланиш кутилмоқда.

1995-1996 йилги қишнинг ўта совуқ келиши натижасида Украинада ҳам кўзда тутилган даражага эришиб бўлмади. Бу мамлакатда 1997 йилда ҳам сезиларли иқтисодий ўзгариш юз бермайди, деб прогноз қилинмоқда.

Пулнинг арзонлашиши(инфлятсия) 1997 йилда ҳам Тожикистонда жуда юқори даражада сақланиб қолади. Тожикистон ва Туркманистонни ҳисобга олмаганда МДҲ-да инфлатсия 1996 йилдаги 46% ўрнига 1997 йилда 27%-га тушади. Баҳолар даражасида қаралганда Руссияда инфлатсия 30%-ни кўрсатиши мумкин.

Ҳисоботнинг умумий хулосасига кўра прогноз қилинаётган вақт ичида МДҲ давлатларида инфлатсиянинг пасайиши кутилмоқда. Прогнозлар бу кўрсат-кичнинг 25%-ни ташкил этишини тахмин қилади. Арманистон, Озорбойжон, Грузия, Молдова ва Қозоғистонда инфлатсия бундан ҳам пастроқ бўлиши эҳтимол этилади. Бу муҳим масаланинг аҳволи ҳукуматлар сиёсатига жуда боғлик эканлигини муаллифлар алоҳида таъкидлашади.

Ҳамдўстлик давлатларидаги демографик муаммолар соқлиқни сақлашга, нафақадорларга ва бошқа ижтимоий дастурларга ажратилган маблағлардан яхши ва самарали фойдаланишни талаб қилади.

Хуллас, 1997 йил МДҲ мамлакатларида иқтисодий ривожланиш йили бўлсинда. Зеро кўплар қатори Ўзбекистонда ҳам сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар юз берса.

 3.5.  Бу нима, мўъжизами, кароматми?

Бизнинг авлод, яъни мен билан ёшлари тенг ва мендан 25-15 йил ёшроқ бўлган кишилар Аллоҳнинг чинакамига буюк кароматини, мўъзижасини ўз кўзлари билан кўрдилар. У оламшумул  мўъжизанинг қатнашчилари бўлдилар. Афсуски, бу буюк кароматни, мўъжизани, бу замонни кўпчилик тушуниб этмадилар ва этолмадилар. Оддий кишиларни қўйинг, ҳатто бизнинг зиёли, замонасининг олим аталмишларимиз ҳам бу аломатларни, бу кароматни дурустроқ мулоҳаза қилиб, унинг моҳиятига тушуниб эта олмадилар.

Масалан, менинг ақлим кирибдики, бир нарсанинг гувоҳи бўлардим, яъни тўйларда, турли хил маъракаларда, чойхонадаги ўтиришларда, кўнгул етар дўстларнинг бир-бирлари уйларидаги йиғинларда, ҳар ерда ва ҳамиша у ёки бу даражадаги зиёли (яъни дипломлилар)лардан тортиб, то казо – казолар, олиму, мансабдорлар барча барчаси мустақиллик, озодлик ҳақида  гапиришар, қизғин тартишар ва уларнинг ҳаммаси истилочилардан (рус истилочиларидан, албатта) мустақил бўлиш, озод бўлиш ғояси(фикрини деймизми)ни ўзларича тарғиб қилган бўлишардилар. Улар миллий тарихимизни, маданиятимизни эъ-зозлаган, уларни яхши ўрганишга уринган, у ишларни тарғиб қилишган кўринардилар. Аммо шуниси ҳам бор эдики, мустақилликка, озодликка қандай эришилади? Озодлик, мустақиллик тушунчалари нима ва уларни қандай тушунмоқ керак? Мустақил, озод давлат қандай бўлади ва у қандай бошқарилади? Борди-ю, мўъзижа рўй беради-да, Ўзбекистон мустақил давлат бўлиб қолса, бизда давлат системаси, унинг тизими(структураси) қанақа бўлади ёки бўлиши керак? У давлатни ким ва қандай бошқаради? Ва ҳ.к. ва ҳоказо саволлар ҳақида ”миллий ватанпарварлардан” ҳеч ким ўйламасди, балки ўйлай олмасдилар. Чунки бизнинг ”миллий ватанпарварлар” қанчалар миллий озодлик ҳақида бақирмасинлар, улардан ҳеч бири Ўзбекистон кунлардан бир кун ўз-ўзидан мустақил бўлиб қолишини мутлақо тасаввур қилмаганлар эди ва қила олмасдилар, айниқса ўшандай мўъжизанинг бўлиши мумкинлигига заррача ишонишмасдилар.

Аллоҳнинг қудратини қарангки, шундай каромат, шундай мўъжиза тўсатдан рўй берди. 1991 йил август ойида Ўзбекистон Совет Иттифоқи каби улкан ва мустаҳкам империядан ажралиб қолди. У ўз-ўзидан мустақил бўлиб қолди. Бундай мўъжизани кўрган Ўзбекистон қўғирчоқ коммунистик ҳукумати бошлиғи  Ўзбекистон компартияси 1-котиби И.Каримов, компартия район, вилоят ташкилотлари раҳбарлари, республика олий Кенгаши депутатлари ўша замонда нималар бўлаётганини англай олмай саросимага тушиб қолишганлари бир тарихий ҳақиқат ва фактдир.

Ўша кунлари(менимча 30 август 1991 йил) ўтказилган Республика Олий Кенгаши мажилисида И.Каримов (бу ҳам Москвадан келган кўрсатмага мувофиқ), ”Ўзбекистон мустақил бўлди, бундан буён 1-сентаябр мустақиллик байрами куни бўлади”- деб эълон қилганида бизнинг ”мард, балки советларга содиқ”(аслида улар мардлик, содиқлик тушунчаларини ҳеч замон англамайди-ган ўта қўрқоқ кишилар эдилар) депутатларимиз нима қилишларини билиш-май, чапак ҳам чалиша олмагандилар. Чунки улар Москвада ва бугун Тошкент- да бўлаётган воқеаларни тушуна олмай саросимада (шокда) бўлиб, ўзларига, яъни нормал ҳолатга кела олмагандилар.

Ҳа, шунақа, мўъжиза, каромат, деганлари мана шундай бўлади. Дарҳақиқат, 1991 йил 19 августда чинакамига илоҳий каромат, мўъжиза содир бўлди. Аммо у шундай жўн бўлди ва шунақа ҳам тинч ўтдики, уни биров сезиб,  бошқа биров эса, сезмай қолди. Чунки у чинакамига илоҳий мўъжизаси эди.

Аллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсинким, Унинг каромати ила чин ватанпарварлар истаган мурод ҳосил бўлди, яъни жуда кўпчилик хаёл ҳам қила олмайдиган мўъжиза юз берди, мутлақо тўсатдан Ватан  озод бўлиб қолди. Афсуслар бўл-ғайким, биз Ватан озодлиги, мустақиллиги учун курашаётган ва  нималардир қилаётган бўлсак-да, бироқ жуда кўпчилигимиз воқеаларнинг бундай яшин тезлигида ривожланишига тайёр эмас эдик. Шунинг учун бу мўъжизакор ўз-гаришларни умум каби жуда оддий жараён ҳисобида қабул қилдик. Бу бизнинг, яъни мустақиллик ва озодлик курашчиларимиз, деб юрганларнинг  саросимасини, янги, мутлақо янги вазиятда нималар қилишларини билмаслигини ифодаларди.

Натижа нима бўлди? Натижа шу бўлдики, саросимадаги коммунистлар тезда ўзларини тутиб олишди ва Ўзбекистонда коммунистик-динсиз, жоҳил, золим тузум сақланиб қолди. Коммунистлар на фақат ҳокимиятни сақлаб қолишди, улар бизнинг асосий шиорларимизни (”Озодлик, мустақиллик учун, ўзбек тили давлат тилидир” сингарилар) дарҳол ўзлариники қилиб ўзлаштириб ҳам олдилар.

Биз ўша замон қандай буюк хатоларга йўл қўйганимизни советлар тугагандан кейинги қисқа тарих яққол кўрсатиб турибди. Яна бир афсусланадиган жойи шундаки, озодлик, мустақиллик кураши лидериман, деб ҳисоблайдиган биз-нинг баъзи кишиларимиз бугун ҳам ўзларига ва ўз фаолиятларига танқидий баҳо бера олмадилар.

Агар фақат ўзим ҳақимда, ўзимнинг озодлик ва мустақиллик учун курашдаги ўрним ҳақида бир-икки оғиз сўзлайдиган бўлсам, мен тилаган асосий мурод ҳосил бўлди, яъни бугун Ватанимиз чет эл истилосидан озод ва мустақилдир. Мен бу ҳолатдан кўп бахтиёрман. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинким, озодлик ва мустақилликни Қудратли Яратувчи бизга ҳадя этди. Мен эса, Ватан озодлиги йўлида қўлимдан келганича ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қилдим ва уни қўшдим, дея оламан. Аллоҳнинг ҳадяси бўлган Ватан озодлиги элга-халққа фойда келтириши соҳасида ҳам баҳоли қудрат ҳаракат қилишга интилдим. Буларнинг ҳаммасини мен ўзим учун буюк бахт, деб биламан. Аммо мустақил, озод Ватан иқтидори номуносиб кишилар қўлида қолди ва уларда қолмоқда. Бунинг оқибатида миллат азобу зулмда. Бу эса, кўп ачинарлидир.

Шунинг учун мен ўз қилганларимдан тўла рози бўла олмайман. Чунки мен ва менга ўхшашлар Ватан озодлиги, мустақиллиги йўлида қандай эзгу ва фойдали ишлар ва яна нималар қилишган бўлмасинлар, Ватанда мустабид режим сақланиб, миллат зулмда қолар экан, уларнинг ҳаммаси беўрин ва етарсиздир. Надоматлар бўлсинким, ҳозирча бор ҳақиқат шудир.

Юқорида ўқилган сатрлар 1997 йилда қоғозга туширилган ва имкони бўлган матбуот воситалари ёрдамида эълон ҳам қилинган эди.

3.6. “Бирлик”ни партияга айлантириш ҳақидаги фикр тўғри эмас.

1996 йили ёки 1997 йили бўлса керак, А.Пўлатов ”Озодлик” радиосида чиқиб, ”Бирлик” халқ ҳаракатини партияга айлантириш ҳақида баёнот берди. Шу муносабат билан мен унга қарши радиода чиқиш учун сўз тайёрладим. Аммо баъзи менга боғли бўлмаган сабаблар билан менинг материалим эфирга чиқмай қолди. Қизиғи шундаки, Пўлатовнинг ҳам, ўзимнинг ҳам радиода чиқиш вақтимиз кўрсатилмай қолган экан.

Менинг радиога тайёрлаган материлим матни қуйидагича тузилганди:

”Азиз радио эшитувчилар ва ”Бирлик” халқ ҳаракати сафидаги ҳамфикр, ҳамкор дўстлар! Маълумингизки, яқинда Абдураҳим Пўлатов навбатдаги баёнотини мана шу радиодан эълон қилди. Аммо у баёнот, менимча бирмунча асоссиздир.

Масаланинг тарихи шундан иборатки, ”Бирлик” халқ ҳаракатининг сўнгги съездида(қурултойида) ҳаракатни партияга айлантириш  масаласи ўртага чиққанди.  Ҳатто А.Пўлатов ”Бирлик”нинг ўша қурултойини партиянинг биринчи таъсис қурултойига айлантиришни кўтариб чиққанлиги маълум. Аммо қурултой унинг таклифини рад этган эди. Чунки Ҳаракатнинг кўпчилик вилоятлардаги ташкилотлари ва аъзолари партиявийлик эмас, халқ ҳаракати тарафдорлари эдилар. Бордию, ҳаракат партия деб эълон этилса, ҳаракат аъзо-ларининг бир қисми ўша даврда партияга кирмасликлари аниқ эди. Улар бу ҳақда қурултойда очиқ ўз фикрларини ҳам эълон қилишгандилар. Масалан, Самарқанд вилоятида вазият айнан шундай эди. Шунинг учун ҳам Самарқанд вилояти делегатлари ўша қурултойда кўтарилган ҳаракатни партияга айлантириш масаласига кескин қарши чиқишгандилар.

Аслида бу масала, яъни Ҳаракатни партияга айлантириш масаласи ўша замон нима сабабдан ўртага чиққанди? Қуйидаги икки сабаб бу масалани кун тартибига келтириши мумкин эди.  Биринчиси, Ҳаракат жойларда, яъни вилоятлардаги, шаҳарлардаги, районлардаги ва бошқа аҳоли пунктларидаги корхона, муассаса, мактаб, институт-университетларда, колхоз-совхозларда системали фаолият кўрсатаётган интизомли бошланғич ташкилотларга эга бўлган бўлиши ва улар аниқ гуруҳларнинг (масалан, ўша замондаги фермерлар, ишбилармонлар, зиёлилар, ишчилар, колхозчилар ва ҳ.к.) манфаатларини қўллай оладиган даражага кўтарилган бўлишлари керак эди. Иккинчиси эса, ҳеч бир асосга эга бўлмасдан, бир – икки шахсларнинг ўз шахсий манфаатларидан келиб чиққан партия тузишга интилишлари  эди.

Биласизки, Ҳаракат партияга айланиши учун зарур бўлган табиий шароитга (юқорида биз биринчи сабаб қилиб, кўрсатган даражага) эга эмас эди. Демак, у замон, шахсий манфаатни кўзда тутаётган иккинчи сабаб билан Ҳаракатни партияга айлантиришга ҳаракат қилинганди.

Дарҳақиқат, ”Бирлик”нинг ўша қурултойи, унинг бешинчи қурултойи бўлиб, Ҳаракат Низоми бир шахсни 5-мартадан ортиқ кетма-кет раисликка сайлашга йўл бермас эди. Бутун масала, Низомнинг ана шу моддасида эди. Чунки навбатдаги қурултой 6-чиси бўлиб, энди А.Пўлатовнинг номзоди  Низом бўйича Ҳаракат раислигига қўйилмаслиги керак бўлаётган эди. Шунинг учун яқинлашиб келаётган ҳолатнинг олдини олиш, яъни Пўлатовни раисликда сақлаб қолишни таъминлаш учун бирор иш қилиниши керак эди. Бу эса, Ҳаракатни партияга айланитирш йўли билан ҳал қилинаётганди. Чунки Ҳаракат партияга айланса, барча иш янгидан бошланарди, Низом, дастур номига бўлса-да янгидан қабул қилиниб, А.Пўлатовга қайтадан камида яна ўн йил ”раислик” таъминланарди. Аммо ўша масаланинг моҳиятини бу қадар тушунганлар у вақт кўпчилик эмасларди. Нима бўлганда ҳам ўша вақт муғамбирлик билан қилинган ғирром ҳаракат амалга ошмаган эди.

Бугун эса, ”Бирлик”нинг Низоми ўз кучида. Борди-ю, Ҳаракатнинг навбатдаги қурултойи чақирилса(у чақириладими, йўқ у ёғи Аллоҳга маълум), Пўлатов ўз-ўзидан раисликдан четлашиши керак. Ана шу сабабдан ҳам А. Пўлатов зўр бериб партия тузишга уринаётган ”сиёсатчи” кўринишга ҳаракат қилмоқда.

Аслида эса, энг аввал Ҳаракатни партияга айлантиришнинг асос тошларини топиш(ясаш) ҳақида ўйлаш керак ва уларни топиш(ва ясаш) зарур. Бу асос тошлар эса, биринчидан, партиянинг жойларда аҳолининг аниқ бир гуруҳи манфаатларини ҳимоя қиладиган ташкилот – ячейкаларга эга бўлиши, иккинчидан, ячейкалар ҳаётнинг барча тармоқларини ниҳоятда ихчам бир шаклда ифодалайдиган ва конкрет бир ғояни олғага сурадиган дастурил-амалга эга бўлиши, учинчидан, партия ташкилотлари Ватанда ёки ундан ташқарида легалми ёки нолегалми ундан қатъи назар молиявий маблағ билан етарли даражада таъминланган бўлмоғи шарт. Партия тузиш учун жуда муҳим бўлган бу асослар бизда ҳозир қандай аҳволда экан, Пўлатов бу масалаларга қандай жавоб берар экан? Балки Пўлатов партия таъсис этиш учун жуда зарур бўлган бу асосларни ташкил этгандир? У ҳолда уларни Ҳаракат Марказий Крнгашига маълум қилсин. Қани улар, қаерда?

Партия тузишнинг ва сиёсий партиянинг мавжуд бўлиши ва самарали фаолият кўрастиши учун жуда зарур бўлган бу асослар бугун бизда йўқ. Демак, бугун бизда бирорта партия тузилди, деб эълон этилса, у фақат номигагина бўлиб қолаверади, холос. Затон бундай номи бор-у, ўзи йўқ партияларнинг 4-5-таси Ўзбекистонда ҳам бор шекилли. Фақат партия раиси унвонини сақлаш учун ўшанақа партиялардан яна битта ё иккита эълон этилса бўлаверади, албатта. Аммо бундан бечора халққа на фойда?

Инсоф юзасидан, биз муҳожир ҳисобланиб юрган ”Бирлик”чилар, муҳтарам Пўлатов сиз билан биргаликда ҳаммасидан олдин Ҳаракатнинг навбатдаги 6-қурултойини ўтказишимиз ва Ҳаракат аъзолари олдида, бечора эзилган ўзбек халқи олдида ҳисоб бермоғимиз шарт. Ана ундан кейин партия тузиш иста-ганлар Ҳаракатдан чиқишлари  лозим бўлади. ”Бирлик” халқ ҳаракати ҳали ўз фаолиятини Ҳаракат сифатида узоқ йиллар давом эттиради. Ўр. А. Пўлатов сизми, бошқаларми нималарни истаса иставерсинлар, аммо  Ўзбекистондаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳолат мен юқорида келтирганларни тақозо этади.  Йўляхшиев Алибой.

3.7. Шафқатсиз жазо муқаррардир (1996-1997 йилларда Руссия ва Туркияда юрган вақтларда ўқиганларимдан чиқарган баъзи хулосалар).

Маълумки, Совет Иттифоқи, деб аталмиш мамлакат ва унга қўшимча шарқий Овропа (собиқ Варшава шартномасига кирувчи Овропа давлатлари) мамла-катлари ҳудудида яшовчи халқлар ўртасида қандайдир даражада бирлик, ҳамкорлик каби бир нарса тикланганди. У бирлик ва ҳамкорлик, хато, нотўғри мафкуравий асосларга қурилган бўлса-да, улар орасида ўзаро яқинлик, қандайдир ҳолда дўстона муносабатлар ҳам ўрнатилганди. Афсуски, у яқин – лик, у дўстлик чин ҳақиқат, тўғри мафкурага, соф ғояга суянмагани учун қора кучлар у халқлар орасида низолар, фуқаро урушлари келтириб чиқара олдилар. Энди эса, ўша кенг бир ҳудудда яшаётган халқлар, давлатлар дўстлиги, иттифоқи (инсоний иттифоқлик ҳақида сўз кетмоқда, албатта) тикланиши ҳаётий заруратга айланмоқда. Буни Инсоният жамиятининг келажаги учун объектив зарурат, деб ҳисоблаш керак. Бунинг учун эса, келажак, ўсиб келаётган авлод тарбияланадиган ғоя, мафкура, руҳий мўлжал зарур бўлмоқда.

Бугунги ғоявий, руҳий, мафкуравий қашшоқлик вазиятида бутун моддий бойликлар, имкониятлар ҳозирги Раҳбар-ҳукумат бошлиқлари қўлида йиғилиб қолди. Улар ҳаром йўллар билан орттирган имконият ва мулкларини янада кўпайтирмоқ мақсадида ёшларни ёвуз ниятларда ташкил этилган ўзаро тортишувларга, субутсиз йўлга бошлашдан тоймаяптилар. Ёшларни ўз халқи ва Ватанига душман бўлишга бурмоқдалар. Оқибатда, бундай бузилган  ёшлар жуда катта вайронагарчиликларни келтириб чиқаришлари мумкин бўлиб қол-моқда ва ўшандай қилишаяптилар.

Собиқ Совет Иттифоқи мамлакатининг бутун бойликлари,  бугун унинг ўрнида тикланган мамлакатчаларнинг президентчалари аталмиш бир неча шахслар қўлида йиғилиб қолгани аниқ. У мулк ва бойликларда СССР аталмиш мамлакатнинг 250 млн-дан ортиқ аҳолисининг ҳар бири улуши бор эди. Улар Туркманистоннинг Кушка шаҳаридами; ёки Мурманскийдами, ундан қатъи назар, у мулкда уларнинг ҳақи, улуши борлиги ҳақиқатдир. Ер шари бешдан бир қисмидаги жуда катта мулк, табиий зоҳиралар(ресурслар)ни бир гуруҳ кишилар ўз қўл остиларига тўплаб, тақдир қонунларини, табиий ривожланиш жараёнини бузишдилар. Натижада ёвузлик, зўравонлик авж олишига имконият туғдирилди.

Бутун СССР ҳудудида яшаган кўп миллионлаб халқлар меҳнати ҳисобига пайдо бўлган – йиғилган умумий халқ мулкини саноқли кишиларнинг адолатсиз бўлиб олишлари бугунги ва келажак авлоднинг яшашга бўлган ҳақ-ҳуқуқларини паймол этишдир. Бу ноҳақлик, адолатсизлик Алому жаҳоннинг Яратувчисини  (Аллоҳни) ғазабга келтираяпти. Ҳақнинг ғазабини қўзғаганларга улкан фожиалар келиши муқаррардир …

Дарҳақиқат, Чеченистон, Тожикистон, Балканлар, Озорбойжон, Грузия, Ар-менистон, Афғонистон ва дунёнинг бошқа бурчакларидаги урушлар Қудратли Аллоҳнинг қасосидан дараклар, деб билмоқ керак. Аммо ҳали бугунги ҳуку-матларни инсофга, Ҳақ йўлига  қайтариш ва бутун инсониятни, атроф муҳитни сақлаб қолиш имкониятлари батамом тугамади. Аҳволни ўнглашга ҳали бироз замон бор.

Улар нималардир? Биз ундай имкониятларни қуйидагилардан иборат, деб биламиз. Мана улар:

1. Чин кўнгулдан Аллоҳга ишониш-инониш, Унга қалбдан ибодат келтириш, маънавиятли бўлиш, чианакамига иймонли бўлиш, шариатга бўйсунишдир.

2. Инсонлар ўртасида, айниқса мусулмонлар орасида умумий маънавият, ихтиёрийлик асосида ўзаро иттифоқнинг тикланишидир.

Аллоҳга ибодат ва сиғиниш, Қуръони Карим ва Инсонийликнинг бутун хуcу-cиятларини ташувчи, Аллоҳу таолонинг алоқачиси расулуллоҳ суннатларига амал қилишдир. Дараҳақиқат, ўзаро тинч-татув, муросада яшашни истаган кишилар Аллоҳ расулига яқин бўладилар ва унга чексиз ишонадилар, Уни севадилар. Бундай кишилар инсонга, табиатга ва келажак авлодга меҳрибон бўладилар.

Кўпгина ҳисобларга кўра, атроф-муҳит ниҳоятда ифлосланмоқда, иймонсиз инсонлар сони кўпаймоқда. Шу замондаги ҳукуматлар бундай фалокатларни авж олдирувчиларга айланиб қолаётир. Улар кўпгина ҳолларда зўравонлик, қирғин қуроллари ишлатиш тарафдорлари бўлиб чиқаётирлар.

Биз бундай фожиаларнинг олдини оладиган ғояни олға сурмоғимиз лозим. Бу ғоянинг асосида маънавиятга, иймонга суянган тарбия, бирлик, дўстлик прин-сиплари ётмоғи шарт. Бундай ғоя кишиларни эркин фикрлиликка чақиради, киши қобилиятини очади ва ҳар бир кишини атрофига ва ўзидан бошқаларга фойда келтирадиган бўлишга ундайди.

Ўтиб кетаётган, тарихга айланаётган ХХ асрга бир назар ташлайлик! Бизга маълумки, бу аср бир қанча назарияларни синаб кўрди, яъни капитализм, фашизм, динсиз (атейстик) сотсиализмнинг заҳматларини бошдан кечирди. Бу назариялар инсоният бошига фақат ғам-ғусса, жабр – зулмдан бошқа нарса келтирмади. Натижада, бутун ер юзи бўйлаб террор, ёвузлик, вандализм мисли кўрилмаган даражада ривожланди, авж олди. Бироқ Аллоҳнинг қудрати ила аср сўнггида атейстик коммунистик ғояга қурилган буюк бир мустамлакачи (империялистик) давлат қулади. Бунинг натижаси ўлароқ ички келишмовчилик ўртага чиқди. Бу келишмовчиликлар ҳатто айрим ерларда ички фуқаро урушига айланиш даражасига бориб этди.

Атейстик режимнинг, совет империясининг битиши ер юзида янги давлатларнинг майдонга келишига, жумладан бешта янги турк давлатлари ҳам вужудга келишига сабаб бўлди.

Бизнинг фикримизча, янги ғоя бу янги майдонга чиққан турк давлатларини умумийликка жипслаштирадиган кучга ҳам эга бўлиши керак.

Тарихнинг тажрибаси кўрсатадики, ҳукмдорлар ўз маънавиятини, иймонини йўқотган даврларда улар дунё маданиятига, маърифатга катта зарар келтир-ганлар. Масалан, юз йилга яқин ҳукм сурган совет режими бунга жуда яхши мисол бўла олади. Шу кунларда ҳам совет мустамлакаси ўрнида пайдо бўлишган янги давлатларнинг кўпларида ҳукмдорлик маънавиятсиз шахслар қўлида қолиб, у мамлакатларда сивилизатсияга кўп зарар келтирилаяпти. Масалан, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон каби мамлакатларда динга, миллий маданиятга келтирилаётган номуносиб таъсирларни алоҳида тасвирлашга ҳожат йўқ. Улар бошқа бирқанча мамлакатларда (Тожикистон, Чеченистон, Озорбойжон-Арманистон, Грузия-Абхазия, Молдова) ички урушлар чиқаришгача бориб этдилар. Бироқ бугун вужудга келган бундай номуносиб ҳолатни ўнглашнинг йўли борми? Ҳа, бор, аммо у ягона порлоқ келажакка келтирадиган йўлдир. У йўл, фақат иймонни тозалаш билангина, маънавиятли бўлиш билангина ясалиши мумкин. Кишилар ана ўша йўлга тушсаларгина ҳақиқий маданиятни, маърифатни келажак авлодларга тоза, соф бир шаклда узата олишлари мумкиндир.

Биз чиндан Аллоҳга инониб, исломий маънавиятимизга қайтсакгина келажак аср, ҳатто келажак дунё сивилизатсияси тимсолига айланамиз. Ана шундай маданиятга чиқадиган маърифат ва ҳуррият ғояси барча турк мамлакатларида баробар амалга ошмоғи зарур. Бундай мукаммал ғоянинг асоси, илдизи Исломдадир.

Бизнинг ғоямиз буюк Ислом динидир! Бизнинг иймонимиз, маънавиятимиз Ягона Яратганни (Аллоҳни), Ислом-Қуръони Карим воситасида англашдир. Ана шу ғояни энг буюк тафаккур, деб биламиз. Ана шуни комил билимга эришиш йўли, деб таниймиз.

Дунё билимлари(кимё, физико-математика, табиат, космосни ўрганиш ва ҳ.к.)ни ўрганмоқ ва улардан унумли (инсоният бахти, фаровонлигида) фойдаланмоқ учун  ўша билимларнинг мутахассислари энг аввал иймонли бўлишлари шарт, деб биламиз.

Турк дунёсининг ҳақиқий иймонли бўлиши бутун дунё маданиятини сақлаш гаровидир. Бу эса ер юзида бутун фожиаларнинг олдини олишнинг ягона йўлидир.

Акс ҳолда дунёда жуда кўп фалокатлар бўлиши муқаррар. Чунки ҳар доим Аллоҳу таоло, иймондан узоқлашганларга ёруғ дунёда ҳам шафқатсиз жазолар юборган ва муқаррар юборажакдир.

Одамлар, Аллоҳнинг жазосидан қўрқинглар!  Алибой Йўляхшиев.

Материал, 1996-1997 йилларда Руссия ва Туркияда яшаган чоқларда қилинган хулосалар асосида тузилди.

3.8. Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар ўтказилаяптими?

Руссияда чиқадиган ”Независимая газета”си ”Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар” рубрикаси остида Ўзбекистонга боғишланган бир мақола босиб чиқарди. Мақоланинг муаллифлари: Сергей Иванов-тарих фанлари кандидати, шарқшунос, Руссия ”Новости” ахборот агентлигининг шарҳловчиси ва Вахтанг Шелия-”Панорама” ахборот – эксперт гуруҳининг аъзоси. Кўринаяптики, бу икки муаллиф ҳам ўз ихтисосларига кўра иқтисод масаларидан жуда йироқ кишилардир. Аммо мақолани ўқиганингиздан сўнгра, нега бу ўртоқлар Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар билан қизиқиб қолдийкин, деган савол туғилади, сизда.

Мақола анчагина ҳажмга эга, яъни у газета 3-чи саҳифасининг роса яримини эгаллаган. Муаллифлар бир томондан гўё Ўзбекистонда ”буюк” ислоҳотлар бўлаётган қилиб кўрсатиш билан бирга Ўзбекистонда ҳеч қандай иқтисодий ислоҳотлар бўлмаётганини очиқ кўрсатиб турган фактларни атайлаб бузиб, ўзларининг мақсадларига мослаб кўрсатишга тиришадилар. Масалан, улар, ”Собиқ СССР республикаларидан фарқли ўлароқ Ўзбекистонда янги идеология излаш муаммоси бўлмади. Чунки бу ерда сотсиалистик идеология ўрнига Ўзбе-кистонда аслида сақланиб келаётган ислом кириб келди,”-деб тасдиқлашади. Бу тасдиқ мутлақо нотўғри бўлиб, асил фактларни атайлаб бузиб кўрсатиш орқали газетхонлар фикрини чалғитишдир. Аслида эса, бугун Ўзбекистонда Ислом ва унга инонувчилар энг оғир кунларни бошларидан кечирмоқдалар.

Муаллифлар фикрича, ”Ўзбекистон  сўнгги йилларда ўз иқтисодини ислоҳ қилишда жозибали муваффақиятларга” эришганмиш; ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми йилига 2-4%-гина пасайганмиш; 1995-1996 йилларда ҳатто у ўсишни кўрсатганмиш. Булар фактлар эмас, фақат қуруқ гаплардир. Қоғоз ҳамма нарсага чидайди, деб бежиз айтмаганлар. Фактлар эса бутун бошқа ҳолатни кўрсатади. Яъни бугун Ўзбекистонда ишлаб чиқариш корхоналари тўхтаб қолмоқда, ишсизлар сони мисли кўрилмаган даражада ошмоқда, аҳолининг турмуш даражаси совет даврига нисбатан ҳам анча пастлашгандир.

Япония, Олмония ва Туркия каби мамлакатларидан келишган иш одамлари аллақачон Ўзбекистонни тарк этишди. Уларнинг жуда кўпчилиги бундан 4-5 йил илгари Ўзбекистон иқтисодига киритган пул маблағларини қайтариб олиш учун Ўзбекистон ҳукумати масъул идоралари бўсағасида навбатда туришибдилар.

Мақолани синчиклаб ўқисангиз, муаллифлар мақсади Ўзбекистондаги иқтисодий аҳволни ифодалаш, у ердаги аҳолининг турмуш даражасини кўрсатиш эмас, балки бугун Ўзбекистондаги бойликларга кимлар ёки қайси давлатлар яқин турганлигини кўрсатиш эканлиги сезилиб қолади. Улар Ўзбекистонга АҚШ-нинг кириб келаётганидан ташвишланаётганларини билдириб қўйишган. Шу сабабдан Руссия сиёсатчиларини Ўзбекистонга алоҳида эътибор беришга, уни талашда четда қолмасликка даъват этадилар.

Масалан, муаллифлар, ўзбек-америка қўшма корхонаси ”Зарафшон – Неwмонт” йилига 80 тонна олтин қазиб олаётгани ҳақида куйиниб ёзишади. Аммо бу факт бизни бошқа бир фикрга йўллайди. Американинг Неwмонт фирмаси, Ўзбекистондаги олтин конларидан чиқариб ташланган чиқиндиларни тозалаш мақсади билан ўткан йили Ўзбекистонга келганди. Қаранг, бир йил ўтар-ўтмас у фирма Ўзбекистонда энг кўп олтин қазиб чиқарадиган фирмага айланибдими? Ҳа, шундай бўлса, бу чиндан ҳам ташвишланадиган масала.

Муаллифлар эса, ”Марказий Осиёдан Руссиянинг тўла чиқиб кетиши у ердаги кучлар тенглигининг бузилишига олиб келади, балки у бу ерда беқарорлик келиб чиқишига сабаб бўлади,”-деб хулоса ясайдилар. Балки чиндан ҳам бу фикрга қўшилиш мумкиндир. Чунки Марказий Осиё мамлакатлари барча қўшнилар билан дўстона муносабатларда бўлмоқлари зарур. Жумладан, Руссия каби ҳар томонлама буюк бир мамлакат билан яхши иқтисодий муносабатлар ўрнатилиши муҳим бир ҳолатдир. Бироқ нега бунчалар мулойим бир ҳолда ”Независимая газета,”  юқорида исмлари келтирилган муаллифлар тили билан Ўзбекистонга ҳасанот айтаяпти? Мен мана шу саволга жавоб топишга уриниб кўраман.

Маълумки, бу газета сўнгги йилларда Ўзбекистондаги воқеаларни бирмунча объектив баён этиб келарди. Аммо бу сафар газета саҳифасида ўрин олган бу мақола газетанинг одатий позитсиясига мутлақо мос келмаяпти.

Баъзи узун қулоқ (аслида унча ҳам узун қулоқмас, аниқ, десак ҳам бўлади) хабарларга қараганда Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси махсус ходимлари Руссияда чиқадиган газеталар таҳририятига ташриф буюриб турармишлар. Масалан, ана шунақа ташриф оқибатида ”Комсомолская правда” газетаси Ўзбекистон билан қизиқишни тўхтатди. Ташрифлар жуда мойли бўладилар шекилли, дарҳол  газетачиларнинг кўзларини мой қоплаб қолади. ”Озодлик” радиоси рус  шубаси мухбири Аркадий Дубнов ҳам Тошкентда И.Каримов билан учрашди-ю, унинг ”сеҳри”га илиниб қолди ва унинг кўзига ҳам мой суркашдилар. Мана шунинг учун ҳозир у Ўзбекистондаги очиқ кўриниб турган оқни қора дейдиган бўлиб қолди. Ҳар ҳолда ”Независимая газета” ҳам Ўзбекистонлик бирорта ”сеҳр”гарга йўлиққан кўринади. Август, 1997 йил.

3.9. “Мени шайтон, дейишадими? Буни сиздан эшитаяпман…”

Москвада чиқадиган “Время МН” газетаси 1999 йил 14 октябрда ўз шарҳ-ловчиси Аркадий Дубновнинг Ўзбекистон президенти И.Каримов билан ўтказган суҳбатини “Ислом Каримов: “Мени шайтон, дейишадими? Биринчи марта эшитаяпман … !” сарлавҳаси билан эълон қилди.

Мазкур суҳбат, октябрнинг бошида И.Каримовнинг Украинага сафари замо-нида ташкил этилганди. Кўпчиликка жуда яхши маълумки, И.Каримов омма-вий матбуот воситалари вакиллари билан, жумладан Руссиядаги мухбирлар-нинг аксарияти билан учрашишни истамайди. Ундан ташқари дунё демокра-тик мустақил матбуоти учун Ўзбекистон ёпиб қўйилганлиги ҳам барчага ойдин. Аммо Дубнов жаноблари эркин фикрловчи, холис мухбирларни жинидан ҳам ёмон кўрадиган И.Каримов билан бундай учрашувларни биринчи марта ўтказаётгани йўқ. Дарҳақиқат, А. Дубнов 1996 йилдан буён “жаноб” Каримовнинг “севимли хос мухбири”га айлангани ҳам ҳақиқатдир. Масалан, халқаро оммавий ташкилотлар (инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ва бошқа хил) вакиллари, Руссия матбуот ходимларининг жуда кўпчилиги учун Ўзбекистон тўла ва батамом ёпиқ бўлишига қарамай, 1996 йили А.Дубнов  ўзи сингари, Каримовга ёқимли бир қанча мухбирларни Тошкентга тўплаб, советлар тугагандан сўнг илк дафа Каримовнинг тантанали матбуот конференсиясини ташкил этди. Ундан сўнг ҳам Каримовни изчил реклама қилиб келаётган  руссиялик бирдан-бир ягона михбир бу А.Дубновдир. Нима сабабдан ёки тўғрироғи ниманинг, қандай маблағнинг ҳисобига ўртоқ А.Дубнов Каримовнинг бундай изчил тарғиботчисига айланиб қолди?!

Каримовдай оммавий матбуотдан қочувчи, айниқса Руссия демократик матбуотидан ажалдан қўрққандай қўрқувчи бир диктаторга А.Дубнов қандай хусусияти билан ёқиб қолди экан? Ҳар ҳолда Каримовга А. Дубновнинг лўли сақоли ёқиб қолмаган бўлса керак.

“Комсомолсакая правда”, “Известия”, “Независимая газета” ва бошқа бир қатор рус газеталарининг мухбирлари Ўзбекистон(Ўзбекистон ҳукумати)га очиқдан очиқ сотилганини жуда яхши биламиз. А. Дубнов ҳам ўшаларнинг бирига айланган бўлса бунинг ҳеч бир ажабланадиган жойи йўқ, албатта. Затон бугун бизга на фақат мухбирлар, Руссиянинг жуда кўп “машҳур демократларининг” ҳам асил башараси тўла намаён бўлиб бўлди.

Энди суҳбат ҳақида баъзи мулоҳазаларни келтираман. Таъкидлаганимиз каби бу суҳбат Каримовнинг илтимосига мувофиқ  А. Дубнов тарафидан айтайлаб Каримовни яна бир бор реклама қилмоқ учун ташкил этилгани ўзи-ўзидан кўриниб турибди. Шунинг учун А. Дубновнинг саволлари ҳам ўша олдиндан келишилган мақсадга мос тузилган, албатта.

Мен бу ерда А. Дубновнинг Каримовга қўйган саволларини тўла келтириб, уларга Каримов жавобларининг изоҳларини ва баъзи бир ўз таҳлилларимни баён этаман.

Масалан, биринчи савол, “Жаноб Каримов, Марказий Осиёда жиддий уруш бошланиб кетиши хавфи катталигини Сиз қандай баҳолайсиз?”- деб қўйилади. Жавоб эса, Каримовга хос уёқдан-буёққа олиб қочишлар билан бўлиб, саволга тўғридан-тўғри лўнда жавоб айтилмай қолаверади. Жумладан Каримов халқаро терроризм, унинг диний экстремизм билан бирлашиб кетганлиги ҳақида, терроризмнинг фақат Ўзбекистонга эмас, Руссияга ҳам хавфи ҳақида кўпроқ сўзлайди. Бу билан гўё у Руссияни халқаро терроризмга қарши курашда ҳамкорликка чақирмоқчи бўлади. Покистонни эса, халқаро диверсион(қўпорувчи) гуруҳлар ҳарбий тайёргарлик машқлари ўтказадиган мамлакат, деб аташга уринади. Масалан, Каримов ўз жавобида, “Бугун халқаро терроризмнинг ҳайвоний қиёфаси диний тушунчалар билан ниқобланмоқда, деган қатъи фикрга келдим. Ўз динлари қадриятларини тўла тушуниб етмаган ёшларни террористлар “соф” ислом учун кураш тарғиботи остида ўз сафларига тортмоқдалар”, деб ҳукм чиқаради. У бу сўзлари билан Ўзбекистонда Исломга қарши ўтказилаётган ноинсоний зулмни оқлашга зўр бераётгани кўриниб турибди.

Иккинчи савол, “Сизнинг фикрингизча, Тожикистондан Қирғизистонга бостириб кирган жангорилар нима учун Ўзбекистонга ёриб киришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўймоқдалар? Нима учун улар айнан Каримовни асосий шайтон, деб атамоқдалар? Нега Сиз улар учун бош душмансиз?” – деб ифода қилинади.

А. Дубнов ким бўлишидан қатъи назар, у ўзининг бу саволи билан буюк газетанинг шарҳловчиси номини оқлабди. Бу саволни тинглаган Каримов “жаноб”лари хушидан кета ёзгандир, менимча. Аммо у жавобни “Биринчи- дан, мени шайтон, дейишганларини эшитмагандим, сиз менга янгилик оч-дингиз. …”, деб бошлайди. Бу саволга ҳам тўғри жавоб берилмайди, албатта. Жавоб нуқул олди-қочди гаплар, тарихни, Ислом тарихини коммунизм билан, атеизм билан чалкаштириб ташлашдан иборат бўлиб қолади. Аммо жаноб Каримов бир ҳақиқатни очиб қўйганини билмай қолади, шекилли. Шунинг учун “Шахсан мен шуни тасдиқлайманки, мен мусулмонман, мен Аллоҳни юрагимда олиб юраман”, деб юборади. Каримовнинг бу таъкидини ўқиган чин мусулмон киши учун унинг мусулмонлик эътиқоди-ю, амалини тушуниб олиши қийин бўлмай қолади. Қаранг, бу жуда қизиқ эмасми? Масалан, коммунизм замонида шунақаси бўларди. Кишилар “ҳа, энди замоннинг зайли”да, деб қўйишарди. Кўпчилик уйларида яширинча намозу нарзини қилиб, Аллоҳни кўнгулда тутишарди. Бугун жаноб Каримовнинг бундай бўлишига ким ва қандай зайл мажбур қилаётган экан?

А. Дубнов учинчи саволни тузмоқ учун узундан-узоқ достон сўзлайди. Чунки бу мухбирнинг вазифаси ҳам оғир, бир неча тарафга бирдай ишлаши ва иш ҳақларини барча тарафдан камичиликсиз ундириб олмоғи зарур, ахир. Бундай “юқори” даражадаги суҳбат, газета тўлайдиган қалам ҳақи учунгина ташкил қилинмагандир, ҳар ҳолда. Бу интервую учун ўртоқ Дубнов Ўзбекистон ғазнасидан, яъни Ўзбекистоннинг ўзбек қуллари чўнтагидан тортиб олинган мулк ҳисобида шақирлаган сўлкавойларни олади. Бунга қўшимча Ислом душманлари ҳам Дубновга озгина маблағ ажиратмагандир?! Шунинг учун шарҳловчи А.Дубнов бутун қобилиятини, таълантини ишга солишга зўр бериб ҳаракат қилади.

Хуллас, унинг учинчи саволи, “Жаноб президент, мен ҳозир Сизга бир нуқтаи назарни ифодалашга ҳаракат қиламан. Уни рад этиш Сиз учун унча қулай бўлмас, … – шу ерда Каримов “марҳамат”, деб илтифот қилади. Биринчидан- давом этади мухбир, ўзларини чин мусулмон ҳисобловчилар, Сизни мусулмон ҳисобламайдилар, чунки Сиз собиқ коммунистсиз, собиқ компартия раҳбари бўлгансиз, дейишга тўғри келади. Яъни Сиз қилаётган ишларнинг барчаси уларнинг фикрича чиндан, сидқидилдан эмас. Иккинчидан, Ўзбекистонда аҳолининг 82% мусулмонлар, деяпсиз, аммо Қирғизистонда аҳолининг қанча қисми мусулмон эканлигини билмайман. Лекин Тожикистондан Қирғизистонга келган  қуролли кишилар, қирғизларга сизнинг ҳукуматингиз эмас, Ўзбекистон ҳукумати бизнинг душманимиз, дейишмоқда. Чунки ўзбек раҳбарияти Фарғона водисида исломни йўқ қилмоқда, уларни сиқиб чиқармоқда, эзмоқда, масжидларимизга ҳужум қилмоқда, деяптилар. Шунинг учун Тошкент ва Самарқандда ўтказилаётган динга нисбатан очиқ муно-сабатни, диний маориф сиёсатини Фарғона водисида ҳам ўтказиш мумкинми, деб сўрамоқчийдим?”, шаклида ифода этилади. Кўраяпсизми, ҳақиқатан савол шунча узунки, А.П.Чеховнинг баъзи ҳикоялари бундан ихчамироқ. Ундан ташқари савол бошидан оёғи ғиррамлик, нохолислик билан, ҳатто Ўзбекистонга, ўзбекларга душманлик руҳида тузилган, десак ҳам хато қилган бўлмаймиз. Биринчидан, мусулмон Республикаси ҳисобланган Қирғизистонда  мусулмон йўқ ёки жуда озчиликни ташкил этади, демоқчи бу мухбир. Иккинчидан, Дубнов аталмиш бу кишида мусулмонга душманлик, ғаразгўйлик шунча зўрки, “Время МН” газетасидай халқаро обрўга эга бир матбуот органининг шарҳловчиси учун собиқ иттифоқнинг қисми бўлган, ҳозирда Мустақил бир давлат Қирғизистонда аҳолининг қанча қисми мусулмон эканлигини билмаслик катта айб бўлшига эътибор қилмайди. Учинчидан, бу шарҳловчи (Каримовнинг шахсий мухбири) Ўзбекистонни бир-биридан диний фарқ қиладиган иккита алоҳида-алоҳида минтақага, яъни Тошкент, Самарқанд ва Фарғона водиси минтақаларига бўлишни истамоқда. Булар учун Туркистонни бўлаклаш озлик қилибди, энди мана замони келди, деб бирмунча яхлит, бирмунча салмоқли Ўзбекистонни ҳам бўлишни истайдилар, бу ёвуз душманлар.

Жавоб бу сафар ҳам Каримовчаси бўлади, албатта. Аммо ҳажм жиҳатидан жавоб, саволдан калтароқ чиқади. Жавобнинг асосий мазмуни Каримов ўзини мусулмон, деб исботлашдан иборат бўлиб қолган. У саволга жавоб бериш давомида ўзича фалсафа юритмоқчи бўлиб, “Оламда “соф” ислом тушунчаси ҳам, “соф” мусулмон тушунчаси ҳам йўқ”, деб юборганини  билмай қолади ёки чиндан ҳам у бу тушунчаларни тушунмайди. “Соф” мусулмон масаласи бироз мунозарали, аммо билиб, англаб туриб “соф” ислом тушунчаси йўқ”, дейишлик ғирт мунофиқлик, ҳатто қофирлик эмасми? Соф Ислом, Алҳамдулло, бу дин соф ва чин дин, бу Аллоҳнинг соф дини, уни тасдиқловчи Аллоҳ каломи Қуръони Каримдир.

Мазкур жавобнинг иккинчи қисми тўла келтирилмаса, изоҳ ҳам тўла англашилмайди. Мана Каримов ўз жавобида нима дейди, “… Иккинчи, Ўзбекистон билан урушмоқ учун  жангорилар Қирғизистон ҳудудига кирди, дейсиз. Бу бекор гап, бу ит сафсатаси! Қўпол бўлди, йўқ, улар Ўзбекистонга ўтиб кетиш учун йўл сўраш билан Қирғизистон афгор  оммаси ва унинг раҳбарияти олдида ёлғон тасаввур уйғотишга  уриниб кўрдилар. Бунга ўхшаш таклифлар ва талаблар ҳали августнинг бошида, эндигина кишилар гаровга олина бошланган вақтда бўлганди. Биринчи гаровга олинганларни қирғизлар 150 минг долларга сотиб олишди. Бу воқеалардан уч ҳафта ўтгандан сўнг япон геологлари гаровга олинди. … Ҳамма иш августнинг бошида бўлганлиги ҳақида нега Қирғизистонда ёзмайдилар.” Жавобнинг бу қисмида уч нуқта эътиборни ўзига тортади. Биринчи, “ит сафсатаси”, бу Қирғизистонга ва унинг раҳбариятига нисбатан айтилаяпти. Ибора эса, қўпол эмас, балки мустақил бир давлатни, унинг сиёсатини, раҳбариятини ҳақорат этишдир. Бошқа тарафдан Ўзбекистон президенти номини ташувчи киши чўнтак ўғрилари даражасида ибора қўллаб, Ўзбекистондай бир мамлакат номига иснод келтирмоқда. Иккинчи нуқта эса, Каримов очиқчасига ёлғон сўзламоқда. Чунки гаровга олинганлар озод бўлишида ҳеч қанақа 150 минг доллар ҳақида гапу сўз бўлгани йўқ, ахир.

Шунинг учун А.Дубнов ўзига қанчалик оғир бўлишига қарамай кейинги саволида унга бироз эътироз билдиради, яъни у кейинги саволини “Нега, ёзаяптилар. Аммо улар 50 минг долларга сотиб олдик дейишаяпти”, шаклида савол тузади.

“Аҳамияти йўқ, ҳар хил ёзаяпти. …”- деб давом этади Каримов. Уялмайди, бу президент аталмиш кимса. Унинг устига  бу жаноб ўз жавобининг давомида яна қатор ёлғон-яшиқларни, туҳматларни қалаштириб ташлайверади. Каримовнинг айтишича “безорилар Ўзбекистонга ўтиш йўлида қирғизларни ўлдириб, талаб, хотинларини зўрлаган” эмишлар. Сўзларни, ибораларни кўраяпсизми, менинмча, ҳеч бир шаллақи хотин ҳам бунчалик шармандали сўзламас.

Суҳбатнинг давоми А.Дубнов ва Каримов диалоги шаклда кетади. Бу диалогни тўла келтирмасдан, унинг ҳақида фикр юритиш бироз қийин бўладиган кўринади.

Шундай қилиб, А.Дубнов:

– Журналист ҳамкасбларимни ҳимоя қилишга мажбурман. Менинг ҳамкасбларим томонидан тарқатилган хабарлар, фикрлар уларнинг ўзларига қарашли бўлмай, аксинча безорилар билан музокаралар олиб боришаётганлар ёки безорилар қўлида гаровда бўлиб чиққан кишиларга тегишлидир. Ҳеч ким Ўзбекистон билан Қирғизистонни атайлаб тўқнаштиришга уринаётгани йўқ.

Каримов:

– Безорилар ёки уларнинг раҳбарлари айтаётган аҳмоқликни тарқатишга нима ҳаққингиз бор? Безорилар истаганини, истаган афсонасини айтавериши мумкин-ку. Нега сиз уларга оддий бир саволни …( бу ерда Дубнов унинг оғзидан гапини илиб кетади чунки у яна ниманидир лаққиллаб қўйиши мумкин эди.)

– Уларга савол беришнинг иложи йўқ.

– Унда нега уларнинг ривоятларини, афсоналарини тинмасдан такрорлайсиз?

– Расмий фикрлар бўлса уларни ҳам тарқатамиз. …

– Жиддий кишилардан сўранглар, агар ҳокимиятдан норози бўлсалар мухолифат арбобларидан (жаноб Каримов кимни мухолифат арбоблари, деб билар экан?) сўранглар. Одамларни ўлдираётган қуролли безорилардан сўрайсиларми? Ўзларини ҳуқуқ ҳимоячилари атаб, Афғонистонга бориб музокаралар ўтказаётган қирғиз арбобларининг мулоҳазаларини  нега матбуотда акс эттираверасилар? …Улар кимлар билан музокаралар олиб бораяпти, жаноб Умар биланми, безорилар биланми? Воситачи эмиш, воситачи, нормал музокараларда, нормал одамларни учраштирилганда лозим бўлади. Фақат безорилар билан эмас. Истасангиз, мен сизга яна бошқа нарсаларни ҳам айтишим мумкин. У безорилар ҳозир ёки августнинг бошида ҳам эмас, ваҳоланки, улар Қирғизистон чегарасига бундан икки йил бурун келишган. Ўтган бу вақт давомида Қирғизистон орқали улар Тожикистондан Ўзбекистонга узлуксиз келиб-кетиб туришган. Шу сабабдан биз Қўқонда, Анди-жонда, Наманганда тонналаб портловчи моддалар топаяпмиз. Бу моддаларнинг ҳаммаси Қирғизистон ҳудуди орқали ташилган.

Келтирилган диалогдан ҳам кўринаяптики, Каримовнинг ўз ибораси билан айтганда, “жиддий, нормал ” одам президент Каримовнинг сўзлари қанчалар ҳис-ҳояжонга тўлиб – тошгандир. Агар “жиддий одам”нинг сўзлари шу бўлса, билмадим, безори қандай сўзларкан?!

Бундан сўнг мухбир яна саволга кўчиб, Каримовдан,

– Нима учун бу ҳақда илгарироқ сўзлаш мумкин бўлмади? деб сўрайди. Табиий равишда бу саволга ҳам тўғридан-тўғри жавоб бўлмайди. Чунки бундан олдинги диалогда айтилган “фактлар”, нуқул ёлғонлардан иборат эди, ахир. Шунинг учун бу саволга жавоб бериш ўрнига Қирғизистон ҳарбийлари, махсус хизмат ходимлари фаолиятига, уларнинг адресига ҳақоратлар сўзлашга ўтиб кетади. Жавобнинг анча қисми Тожикистон Бирлашган мухолифати раҳбари С.А.Нурийга туҳмат қилишга боғишланади.

Навбатдаги савол, “Нима, қирғизларда тоғдан ўтиш жойларини ёпиб қўйиш имкони йўқми,” деб тузилади. Бу саволга жавоб ҳам олдингиларидавн кўп фарқли бўлмайди.

Шундай қилиб, азиз ўқувчи, юқорида келтирилган суҳбатни ўқиб, савол тузувчи ва унга жавоб берувчининг позитсиялари ҳақида ўзингиз сўнгги хулосани чиқариб оларсиз деб ўйлайман.

3.10. Ўзбекистондаги сиёсий тузум ёҳуд Ўзбекистон “Ислом ҳаракати” қуролли юришларига муносабат.

1999 йили Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида майдонга келган можаро муносабати билан қарама-қарши тарафларни инсофга чақирган бир мурожаат тайёрлаб, уни “Озодлик” радиосининг ўзбек шубаси дастурида ўқиб беришни режалаштиргандим.  Бироқ ўша вақтлар радиода чиқиш мумкин бўлмаганди. Ўша матн эса, қуйидагича тузилганди.

Августнинг (1999) сўнгги кунларида Қирғизистон жанубида майдонга келган ҳарбий ҳаракатлар муносабати билан дунё матбуотида қатор фикр-мулоҳазалар билдирилди ва бундай мулоҳазалар давом этмоқда.Уларнинг жуда кўпчилигида у ердаги ҳарбий ҳаракатларнинг дарҳол тўхтатилиши таъкидланаётгани кишида қаноат туйғуси уйғотади. Жумладан, вақтинча Ватандан ташқарида қолишга мажбур, Ўзбекистон муҳожирлари ҳам мазкур воқеаларга ўз нуқтаи назарларини баён этишдилар. Шулардан бири “Бирлик” Ўзбекистон халқ ҳаракати номидан тарқатилган баёнотдир.

Мен, “Бирлик” халқ ҳаракатининг масъулларидан бири бўлганлигим учун Ҳаракат номидан халқаро эфирга тарқатилган баёнотда мантиқан бўш, ғоявий ғализ (янглиш), сиёсий жиддий хатолар олға сурилганлигини кўрсатишни ўз бурчим ва “Бирлик”нинг обрўси учун зарур, деб ҳисоблайман.

Мазкур баёнотда, дунё давлатчилик назариясини ва умумдунёвий сиёсатни яхши тушуниб этмасдан, уларнинг жуда нозик нуқталарига тил текизилган  ва улар Ҳаракат номидан оламга тарқатилди. Бу мутлақо нотўғри. Масалан, баёнотда, “Бирлик” Ўзбекистон демократик ва дунёвий (лойиқ) давлат қуруш принсипидан ҳам чекинмайди ва бу принсип ислом динига, унинг муқаддас китоби Қуръоннинг ҳукмига зид эмаслигидан келиб чиқиб сиёсат олиб бораётганини урғулайди,” дейилади. Бу билан ҳозиргача “Бирлик” дастурида учрамаган, Ҳаракатнинг масъул органлари йиғилишларида (Марказий Кенгашда ёки Қурултойда) муҳокама этилмаган янги, шу билан бирга чалкаш, ғализ, мутлақо ғоявий асоссиз фикр “Бирлик” номидан ўртага чиқарилди. Биринчидан, бу фикр таъкидлангани каби асоссиз, мантиғи бўш ва жуда чалкаш бўлиб, иккинчидан, у тўла ва батамом шахсийдир. Шахсий фикрларни Ҳаракат номидан сўзлашга ҳеч бир кимса ҳақли эмасдир.

Масалан, демократик давлат ва лойиқ давлатни бир-биридан фарқламасликнинг ўзи катта чалкашлик ва хатодир. Дунёда демократик давлатлар жуда кўп, аммо улардан  фақат икки давлат, яъни Туркия ва Франсия давлатлари лойиқ ҳисобланадилар. Унинг устига лойиқликни олиб бориб Исломга тиркалса, билмадим, бу аталадан нималар чиқади? Бизга битта лойиқ Туркия камлик қилдими?

Лойиқ давлат қуруш принсипи “ислом динига, унинг муқаддас китоби Қуръоннинг ҳукмига зид эмас …”, деб, тасдиқлаш ҳеч бўлмаганда Ислом оламини ҳайрон қолдириши аниқ.

Халқаро кулги бўладиган бўлар-бўлмас мулоҳазаларни “Бирлик” халқ ҳаракати номидан тарқатишга йўл қўйишни юмшоқ қилиб айтганда ақлдан озиш, деб аташдан бошқа ибора топиш қийин.

Замони келганидан фойдаланиб, Ўзбекистон “Ислом ҳаракати” жангарилари бошлаган ҳарбий ҳаракатларга ўз қарашларимни ҳам баён этишни лозим топдим. Дарҳақиқат, бир гуруҳ жангарилар Қирғизистон жанубида нозик ва жиддий ҳолат юзага келишининг сабабчиларидан бирига айландилар. Аммо бу можаронинг келиб чиқишида бошқа муҳим объектив сабаблар ҳам бор. У сабаблар нима ва уларнинг манбаи қаердалиги ҳам жуда очиқ – ойдин аниқ.

Биз йиллардир, Ўзбекистондаги мавжуд ҳукуматнинг туғма майиб сиёсати оқибатда боши берк кўчага тақалиши ва у сиёсатнинг сўнгги фожиали ва қонли бўлиши ҳақида ёзиб, сўзлаб келдик. Затон, бу сиёсат ҳақида башорат қилмоқ учун жуда кўп ақлга ҳожат лозим эмасди. Шу билан бир қаторда  биз (мен ва менинг ҳамфикрларим) ҳар қандай зўравонлик, у ҳукумат тарафиданми ёки мухолифат тарафиданми бўлишидан қатъи назар уларга доим қарши бўлдик ва ҳамон бундай ҳаракатларни, зўравонликни мутлақо қоралаймиз. Эзгулик, яхшилик, маъмурчиликни кўзда тутган мақсадларга эришиш йўли, бу зўравонлик йўли эмаслигига қаттиқ ишонамиз. Аммо бу билан биз, баъзи матбуот органлари, жумладан “Озодлик” радиосининг ўзбек шубаси, рус шубасининг  баъзи мухбирлари жон куйдириб исботлашга уринаётганлари каби масалани, Қирғизистон чегарасидаги можарони у ердаги жангариларни турли хил атамалар билан аташдан, воқеаларни бир ёқлама таърифлашдан иборат эмаслигини ҳам жиддий таъкидлаймиз. Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасидаги қуролли кишилар фаолиятига, уларнинг ҳаракатларига тўғри баҳо бермоқ учун энг аввал бу ҳолни келтириб чиқарган асосий сабаблар ҳақида тўла ҳақиқатни, барча маълумотларни ўртага чиқариш зарур. Масалан, мазкур ҳаракатларнинг майдонга чиқишига асосий сабаб, бу Ўзбекистон ҳукуматининг узоқ йиллар давомида фуқарога нисбатан  қўллаётган қонли зулми, ҳатто миллатга нисбатан ўтказилаётган генотсиддир.”Озодлик” радиосидай халқаро аҳамиятга молик матбуот органлари ана шу зулмнинг, ўша генотсиднинг тўла моҳиятини ҳам очиб   ташлаши лозим эмасми?! Ваҳоланки бу радионинг ўзбек шубаси ҳар куни ўз эшиттиришларининг яримидан кўпроғини Ўзбекистондаги инсонларнинг “порлоқ” турмушини мадҳ этишга, жангариларни безориликда айблашга боғишлайди.

Зулм битса, унга қарши ҳаракатга ҳожат қолмаслиги исботга муҳтож эмас. Чунки чегарадаги қуролли кишилар Ўзбекистоннинг нормал фуқароси бўлиб, Ўзбекистондаги мустабид режимнинг зулмидан, генотсиддан жон сақлашга уринган оддий инсонлар,  мусулмонлардир. Уларнинг аксарияти Республика-га жуда зарур бўлган мутахассислар, яъни врачлар, ўқитувчилар, инженерлар, олимлардан иборатлиги, ҳам бугун барчага аниқ бўлди.

Шунга қарамасдан, можаро бошланган биринчи кунлардан бошлабоқ мен, ҳарбий ҳаракатларнинг ривожланмаслиги тарафдори бўлдим. Бу йўлда бор имконларимни ишга солдим. Чет эллардаги Ўзбекистонлик сиёсий муҳожир-лар, мухолифат аъзолари билан боғландим ва уларни бу уруш ҳаракатлари-нинг авж олмаслиги йўлида барча имконларни бирлаштиришга даъват қилдим. Имконим бўлган ерларда давлатларнинг элчихоналарига мурожа-атлар қилиб, дипломатик каналлардан фойдаланишга уриндим. Ниҳоят ушбу радио мурожаатим ҳам шу эзгу ниятга, яъни Қирғизистон чегарасидаги ҳарбий ҳаракатларнинг тўхтатилишига қаратилгандир.

Айтилганлар билан бир қаторда, Ўзбекистондан тарқатилаётган совуқ овоз-лар, яъни зулмга қарши турган жангариларни, “безори, дунё террористлари, уларни қириб ташлаш керак ва ҳ. к.” сингари дағ-дағаларни калтабинлик, деб аташ керак. Чунки бу ўйламай сўзлашлар масалани зарарсиз ҳал этишга эмас, аксинча уларнинг авж олишига олиб келади.

Шунинг учун мен Ўзбекистон ҳукумати аъзолари орасидаги чин Ватанпарварлардан, “Ислом ҳаракати” раҳбарларидан уруш ҳаракатларидан дарҳол воз кечишларини ўтиниб сўрайман.

Ўрта Осиёда давомли уруш ҳаракатлари вужудга келтиришни истаганлар анчагина топилади. Улардан Руссияда бир қанчаси “пичоқ” қайраб турибди.

Ёмон ниятли гуруҳлар қўлида ўйинчоқ бўлиб қолишдан сақланмоқ шарт.

Ҳар қандай мақсадга эришишнинг маърифат йўли ҳам бор. У йўлни, маърифат йўлини топишга ҳаракат қилмоқ лозим. Ана ўша маърифат йўлини топишга урининг дўстлар! Келинг барча муаммоларни маърифат ила маданият билан ҳал этишга киришайлик!

Ўзбекистонга, Ватанга тинчлик, асойишталик тилаб қоламан.

Ўзбекистон ҳукуматида ҳам, “Ислом ҳаракати” таркибида ҳам Ватан тинчлиги, унинг келажаги асосий муқаддас мақсад, деб тушунувчилар кўпчиликни ташкил этишига ишонаман. Аллоҳ ёрдамчи бўлсин!

Ҳурмат ва эҳтиромлар билан, Алибой Йўляхшиев, “Бирлик” халқ ҳаракати Самарқанд вилоят Кенгаши раиси. Октябр 1999 йил.

 3.11. Мунофиқлик шакли қандай бўлади?

Маълумки рус истилочилари, уларнинг энг ёвуз қисми болшовойлар, узун замон давомида мустамлака ўлкаларда турли хил баҳоналар билан миллатнинг илғор қисмини жисмоний қириб юбориш мақсадида узлуксиз қатағон сиёсатини ўтказиб келишган. Жумладан болшовойлар замонида ўтказилган қатағонлар кўпчиликнинг хотирасидан ҳали ўчиб улгурмади. Шунинг учун Совет Иттифоқининг собиқ ўлкаларида ўтказилган ўша қатағон сиёсатни қоралаб, қатағон қурбонларини озод қилиш, уларнинг хотираларини абадийлаштириш компаниялари ўтказилди. Ҳозир эса, у ўлкаларда ўша машъум сиёсат асоратларини тадқиқ , тергав қилиш ишлари давом этиб турибди.

Бироқ Ўзбекистонда, ҳонуз бундай ишлар амалга ошмади. Чунки бугун ҳам Ўзбекистонда ҳокимият, ўша қатағон сиёсат ижрочиларининг ўзлари ёки уларнинг болаларининг қўлида қолди.  Шу сабаб бўлса керак, “Озодлик” радиосинингг ўзбек шубаси ўша қатағон замонига боғишланган бир дастур тайёрлаб, уни эфирга чиқарди. Ана шу эшиттиришни тинглаш менга ҳам насиб бўлганди ва унинг таъсирида “Мунофиқликнинг шакли қандай бўлади?” номли бир мақола ёзгандим. Мазкур мақола ўша вақтда нашр қилинаётган ”ЭРК” газетасида эълон ҳам қилинганди. Ўша мақолани ҳам тубанда келтираман.

1999 йил 31 июл кунги “Озодлик” радиосининг ўзбек тилидаги эшиттиришида “Еврилиш” дастури ҳам ўрин олганди. Бу дастур совет замонида қатағон этилганлар тарихини ўрганишга боғишланган материаллар асосида тайёрланган экан. Дастур бўйича эшиттиришда уч киши иштироқ этишди: Озод Шарафиддиннов-адабиётшунос олим, Тоҳир Малик- таниқли ёзувчи, учинчи киши ҳам бор эди, аммо унинг исми шарифларини радио овозидан яхши ажрата олмадим.

Дарҳақиқат, дастурда жуда долзарб муаммолардан бирини тилга олишга жазм қилинган. Эшиттириш қатнашчилари ҳам яхши танланган, деса бўлади. Затон, бугун Ўзбекистонда бундай дастурда қатнашадиган бу дўстлардан дурустироқ бошқа кишиларни танлаш ва топиш ҳам катта муаммодир.

Эшиттиришда тасдиқлаганлари сингари, совет даври қатағонлари тарихи билан шуғулланишга Ўзбекистонда энди киришилган бўлса, чиндан ҳам бу иш жуда кеч бошланди.

Биламизки, совет қатағон(репрессия) сиёсати 1956 йилда илк дафа тан олинган. Ўша замонлар, яъни 1956-60 йилларда, қизиқ устида Ўзбекистонда ҳам қатағон замони баъзи қурбонлари ҳақида бироз хабарлар матбуот юзини кўрганди. Шу билан ўртага жимлик чўкиб, шунақа гаплар, яъни Ўзбекистонда ҳам репрессия бўлганлиги деярли унутилаёзганди. Лекин 1956-91 йиллар давомида Совет Иттифоқининг Туркистон Республикаларидан бошқа қисмида қатағон даврини текшириш у ёки бу шаклда узлуксиз давом этиб турди. Бизда-чи, бизда тушуниб бўлмас жимлик ҳукм сурди. Ҳатто шундай бир тасаввур ҳосил қилиндики, гўё Ўзбекистонда қатағон (репрессия) қилинганлар бўлмагандай эди. Ёлғон бўлмасин, 60-йиллар бошида бир-икки ёзувчи, сиёсий арбоблар асарлари синчиклаб сензўрадан ўтказилиб нашр ҳам қилинди. Биринчидан, у нашр этилган асарлар аслидан 180 градус фарқ қилиб, ўз жозибасини йўқотган бўлса, иккинчидан, бу асарлар муаллифлари ҳақида деярли ҳеч бир маълумот эълон этилмади. Натижада, аҳолининг кўпчилик қисми ўзбеклардан кимлар ва қанча киши қатағон жабр – зулмига тушганлигини англаб етишмаганларича қолиб кетавердилар.

Баъзи хабардор манбаларнинг маълумотларига кўра, фақат 1930-37 йилларда Туркистон тарихини, Ислом дунёси тарихини, умуман тарихни, дунё тарихини мукаммал билган юксак даражада зиёли, олим, ислом дини мутафаккирларидан 40-50 минг киши қатағон қилинган, жисмоний қириб юборилганлар. Бу инсонлар энг аввал чинакам муслим кишиларди. Улар Ислом динининг машҳур олимлари эди. Улар бизнинг ахлоқимиз, адабимиз, илмимиз-билимиз намуналари, фанимиз, адабиётимиз фахри эди. Улар Исломий олимлар бўлганликлари учунгина “душман”, деб, туркист, “пантуркист”, деб эълон қилиндилар. Улар фақат илмли ва билимли бўлганликлари учунгина “гуноҳкор” ҳисобланган эдилар.

Қисқаси, булар ҳаммаси кириш, умумий сўзлар. Масала мавзуда, радио эшиттиришнинг мавзусида. Мана совет бўжисининг тугаганига ҳам ўн йил тўлаяпти. Аммо бизнинг зотлар эндигина, унда ҳам олди-орқасига қараб-қараб, мустамлакачилик ва совет даври жирканч воқеаларини тилга олишга бошлаганга ўхшайди. Уни ҳам “Озодлик”да бошлайликчи, нима бўларкан, деб ўйлашган кўринади. Менимча, 31-июлда “Озодлик”да сўзланган сўзлар Ўзбе-кистон матбуотида эълон қилинмас, ҳар ҳолда. Валлоҳи олам, дейдилар, билмадим, балки мен адашаётгандирман. Илоҳим, адашаётган бўлайин. Дарвоқе, яна бир тарафи ҳам борки, бундай масалалар билан, бунақа тарихлар билан, истилочилар заҳматлари, мустамлакачилик жабр-зулмлари оқибатлари, уларнинг тарихи билан қалбдан, тушуниб қизиқувчилар ҳам Ўзбекистонда унча кўп эмас. Бордию, шундай кишилар бор бўлсалар, улар чиндан ҳам Ватанда қолган бўлсалар “Озодлик”ни ҳам ана ўшалар тинглашсалар керак. Шундай маънода ўшанақа дастурлар ҳеч бўлмаса “Озодлик”да бўлиб туруши, бу ижобий, дуруст бир иш, саъй-ҳаракатдир. Шу сабабдан мазкур дастурни тайёрлаганларга, эшиттиришда бевосита қатнашган ҳурматли зиёлиларимизга ва “Озодлик” радиоси ўзбек таҳририётига чуқур миннатдорчилик билдираман. Шу билан бирга мени бағишланг, дейман. Чунки биласиз, мен мухолиф фикрлар тарафидаги кишиман. Шунинг учун менда у ёки бу масалада, жумладан устида сўз кетаётган мавзу, дастурга нисбатан ҳам мухолиф фикрлар пайдо бўлди. Уларнинг баъзи учларини сўзимнинг бош қисмида ҳам сўзлашга уриндим. Асосийлари эса тубандагилардан иборатдир.

Биринчидан, эшиттиришда қатнашганларнинг ўта эҳтиёткорлиги, сўзларни худди биров ғижжалаб сензўр қилаётгандек, саралаб қўллашлари мени ҳайрон қолдирди. Совет замонида шундай бўларди. Кишилар қоғозсиз, олдиндан тайёрланган матнсиз сўзлаша олмасдилар. Нимадан бошлаб, нима билан тугатишларини билишмасдилар. Чунки уларнинг гаплари мавжуд сиёсатга тўғри келмай қолишидан қўрқиб, сўзларидан адашиб қолишарди.

Иккинчидан, хайрият дастурга О. Шарафаддинов, Т. Маликлар жалб этилибди, акс ҳолда бу дастур ҳам юртбошининг “каромати”, “меҳри-шафқати” ва ҳ.к. яна нималарга айланиб кетармиди. Билмадим, дастурнинг давоми қандай бўларкин? Иш қилиб, бу ёғи “юртбошимиз бўлмаса”, қатағон замони очилмас эдига айланиб кетмасин-да …

Учинчидан, эшиттириш қатнашчилари бир қанча вақт орқаларига қараб-қараб сўзлаганларидан сўнг, ниҳоят Совет замони қатағон даврини ва умуман рус истилоси оқибатларини ўрганиш ва уни оммалаштириш сабоқларига ҳам тил теккизишга жазм қила олишдилар. Менинг радиодан англашимча масаланинг сабоқ қисмини Т. Малик изоҳлади. Янглиш бўл-са, олдиндан узр сўрайман.

Мустамлака даври оқибатлари, совет даври қатағон сиёсати замонини ўрганишдан чиқарилиши зарур бўлган сабоқлар тўғри номландию, аммо у сабоқлар бизга, ўзимизга эмас, гўё кимларгадир, дунёнинг қайси бир бурчагидаги, Кореягами, билмадим, Испания, Жанубий Африкагами (ҳар ҳолда у ерларда ҳам ҳозир демократик тузум ҳукм сурмоқда) зарур сингари этиб сўзланди. Бизда ҳамма нарса жойида, лекин дунёнинг қайси бир бурчакларида диктатура тикланмаслиги учун бу сабоқлар зарур эмиш. Барака топинг, шаввозлар!

Эсланг, советлар даврида айнан шунақа, “бизда ҳамма нарса жойида, порлоқ келажак, коммунизм ғалабаси сари олға кетмоқдамиз”, дердик. Аммо эрталаб уйқудан турсак, кеча чой-хонада чойхўрлик қилган қўшнимиз йўқ бўлиб қоларди. Икки кундан сўнг унинг болалари мактабга боролмай қолгандан сўнггина воқеани тушуниб, нафасимизни ичга ютиб қўя қолардик. У қўшни навбатдаги “душман” бўларди. Мазкур дастурнинг қатнашчиларининг гапу сўзлари ҳам менга ўша совет даврини кўп эсга туширди.

Истилочи, мустамлакани ҳеч қаршиликсиз бўйин эгдирмоқ учун унинг халқи-ни билимсиз ва кам савод чиқарган шаклга келтиришга уринади. Шунинг учун мамлакат истило этилган ҳамон, унинг билимли, зиёли, диндор, ўз фикр-мулоҳазаларини очиқ айта билган, атрофида ихлосмандлари бор вакилларини турли хил “атамалар” билан атаб, уларни йўқотиб юборишга ҳаракат қилади ва йўқотиб ҳам юборади.

Бугунги Ўзбекистонга ҳам бир дурустроқ расм солайликчи, ахир. Нима бўлаяпти, у ерда, қандай сиёсат юргизилмоқда? Масалан, Абдували Мирзаев, бутун Ислом дунёсида, яъни жаҳоннинг 2/3 қисмида танилган машҳур олим, йўқолиб қолди. Обидхон қори ҳазратлари, ёш машҳур олим, Ватандан бадарға. М.Ю. М. Содиқ муфти ҳазратлари сўнгги икки аср давомида ўзбек тилида диний китоблар ижод қила олган, Қуръони-Каримнинг ўзбекча тафсири билан машғул ягона буюк олим учун ҳам Ватанда яшаш хавфли бўлиб қолмоқда. Худ-ди шунингдек бошқа бир қатор олим, ёзувчилар, сиёсатчилар Ватандан бадарға қилинган ёки қамоқларда сақланмоқда. Бу ҳолга бизнинг шаввозлар ҳатто яқинлашмадилар ҳам.

Масалан, мазкур дастурда, қатағон қилинганларнинг жиноятлари исбот қилинмаганликлари ҳақида бироз сўз кетди. Айнан шу кунларда Ўзбекистонда кетаётган суд жараёнлари бунга яққол мисолку, ахир. Нега шу мисоллар келтирилмади? Ўзбекистонда, ҳатто дунёда деса ҳам бўлади, шов-шувга сабаб бўлган 16 – феврал Тошкентдаги портлашлар бўйича суд жарёнини, яъни энг янги, энг тоза жараённи олайлик. Бу ерда 22 киши асосий айбдор ҳисобланиб, суд қилинди. Аллақачон ҳукм эълон этилди. Жиноятчиларнинг жинойи ҳаракатларини исботлаш учун қанақа далиллар келтиришди? Бу жараёнда фақат жиноятчиларнинг ўзлари жиноятни тан олганликлари асосий ашёвий далил сифатида ҳисобга олинди, холос.

1920-1991 йилларда қатағон қилинган “халқ душманлари”, “пантуркистлар”, “қўшиб ёзувчилар” ҳам фақат ўзлари “ўз жиноятларини” тан олишганликлари учун ҳам олий жазога, ўлимга ҳукм қилингандилар.

Шу кунларда Ўзбекистон қамоқхоналарида тутилаётган кишилар нуфус жон бошига ҳисоблаганда дунёда биринчи ўринни эгаллайди. Бу нимаси, ўзбеклар қачондан буён оммавий “жиноятчи”га айланиб қолди? Ўзбекистон қамоқхо-наларида ўтиришганларнинг милий таркиби билан қизиққан киши бормикан? Истасангиз, мен сўзлайин, улар мономиллийдир, яъни улар фақат ўзбек миллатига мансуб кишилардан иборатдир. Нега бундай бўлаётир? Итасангиз, яна бошқа хил маълумотлар ҳам кўп. Масалан, шу кунларда қамоққа оли-наётганларнинг 80%-ини масжидларнинг имомлари, “Бирлик”чи, “Эрк”чилар ташкил этмоқда. Улар нуқул наша(норкотик) сотишда ва қурол сақлашда айбланадилар. Қизиқ, қачондан бошлаб Ўзбекистонда мусулмонлар наша сотиш билан шуғуллана бошлашди? Қачондан бошлаб имомлар бизда нашаванд бўлиб қолишди?!

Бугун Ўзбекистонда қонунсизликнинг тарих билмаган даражада бузулиши давом этиб турган бир замонда фақатгина совет даври қатағонлари ва қатағон қилинганларнинг заҳмат, жабр-зулм тортганлари ҳақида сўзлашиш мунофиқ-лик эмасми? Ҳар ҳолда менга ўта мунофиқлик бўлиб кўринди, бу ҳолат. Билмай қолдим, аслида мунофиқликнинг шакли яна қанақа бўлади?!

“ОЗОДЛИК” таҳририётидан менинг бу фикрларимни радио тинглавчиларига ўқиб эшиттирарлар, деб умид қиламан.

Сизларга чуқур ҳурмат ила  А. Йўляхшиев. Август, 1999 й.

Бу фикрлар ”Озодлик”дан ўқиб эшиттирилмади, албатта.

3.12. Ўзбекистонда сайловлар бўлиши мумкинми?

Ўзбекистандан тарқалаётган хабарларга кўра, бу йил(1999) сўнггида Ўзбекистон Парламентига ва келаси йил(2000) бошида Республика Президентлигига сайловлар ўтказилади.

Демократик принсиплар яхши йўлга қўйилган мамлакатларда бундай сайловлар жараёни жуда жонли ва тантанали бўлиши маълум. Уларда айниқса парламент сайловлари даврида қизғин мунозара ва сиёсий курашлар майдонга чиқади. Қатор партиялар бу майдонда, сайловларни ўтказиш майдонида фуқарони ўз партияси номзодлари учун овоз беришга ташвиқот ва тарғибот курашини авж олдиради. Чунки ижроия ҳокимиятининг фаолиятини, унинг иш тартиб-қоидаларини, умуман жамиятдаги бошқа турли хил муносабатларни Парламент аниқлайди ва белгилайди. Шунинг учун Парламентда кимлар ўтиришини фуқаро яхши тушунади, номзодларни, танлай олади. Фуқаро бу ҳаракати учун жазоланмайди, аксинча у рағбатлантирилади. Биздачи, бизда, Ўзбекистонда аҳвол қандай? Ўзбекистонда бу сайловлар қандай ўтказилиши мумкин?

Ўзбекистондан чиқаётган даракларга қараганда, бу сайловлар яна бир бор И.Каримов шахсини реклама қилиш маросимига айлантириб юбориладиган кўринади.

Дарҳақиқат, демократизмнинг асосий унсурларидан бири ҳисобланган кўп фикрлилик, кўппартиявийлик принсипи бугун Ўзбекистонда ишламайди. Чунки бу муҳим принсип Республикада ташкил топмаган, яъни бугун Ўзбекистонда мустақил сиёсий партиялар йўқ. Ҳатто у ерда ҳозир якка партия ҳам йўқ. Масалан, советлар замонида ягона коммунистик партия ҳокимияти мавжуд эди. Ўзбекистонда бугун у партия ҳам тарқатиб юборилган. Бугун Ўзбекистонда якка шахс ҳокимияти мавжуд. Бу ҳокимият эса, подшоҳ ҳокимиятидан ҳеч фарқ қилмайди, десак мутлақо хато қилмаган бўламиз. Ҳатто подшоҳликда ҳам Подшоҳ Каримов каби мутлақ якка ҳукмдор эмасди. Чунки Подшоҳ бошқаруви, ақлли бош вазирлик системасига боғланган эди.

Шунинг учун Ўзбекистонда ҳар қанча сайловлар ҳақида қонунлар қабул қилинмасин, уларни ўтказиш маросимларини қанчалик тантанали ташкил этмасинлар ундан Ўзбекистондаги ҳокимиятнинг моҳияти ўзгариб қолмайди.

Айни замонда Ўзбекистонда бешта партия мавжуд ҳисобланади. Аммо бу партиялар аъзолари биринчидан, тарқатиб юборилган собиқ коммунистлар бўлиб, улар И.Каримов жанобларининг истаги билан бешта турли хил исмлар билан номланадиган бўлишган. Иккинчидан, улар партия сифатида аниқ дастур, режа ва низомлар билан маълум манфаатлар атрофида уюшмаган турли кишилар гуруҳларидан иборатдир. Уларда мустақил нуқтаи назар, дунё қараш мутлақо йўқ. Унинг устига уларнинг бир қисми, айниқса Ўзбекистон халқ демократик партияси аъзолари ҳисобланган қисми ҳокимият маъмуриятида ишлашиб, И.Каримов мулозимларига (тўғрироғи лаганбардорларига) айланишган. Уларда мустақил нуқтаи назар қаердан бўлсин?!

Қисқаси, Ўзбекистондаги партия аталмиш гуруҳлар сиёсий партияларни эмас, партия имитатсиясини (яъни партияга ўхшаш кўриниш ясаш) ташкил этадилар. Шунинг учун Ўзбекистонда ўтказиладиган сайловларда мантиқан ҳам, ҳақиқатда ҳам алтернатив (муқобил) номзодларнинг бўлиши мумкин эмас.

Мустақилликнинг ўтган етти йили давомида энг асосий муаммолардан бири жамиятда манфаатларнинг табқаланиши содир бўлмади. Ўзбекистонда нотўғри сиёсат юритилши оқибатида фуқаро фақат икки табақага ажралди, яъни халқ, ҳукмдорлар ва уларнинг ҳизматкорлари шаклида иккига бўлиниб қолди. Халқнинг жуда озчилик қисми ҳукмдорларга мансуб бўлиб, улар шахсан Каримовга тегишли ҳисобланади. Ана шу озчилик Республикадаги бутун мулкка эга, барча қонун-қоидалар уларнинг хоҳишига мослаштирилган. Аҳоли-нинг асосий, мутлақ кўпчилик қисми эса, ҳукмдорларнинг хизматкорларига айланиб, улар ўта қашшоқ ва ҳақ-ҳуқуқсиз ҳолда қолмоқда. Бундай жамиятда ҳатто икки хил фикрлашнинг бўлиши мумкин эмас. Бундай жамиятда бош ҳукмдорнинг ягона фикри ҳукм суради, холос. Бундай жамиятда ҳукмдор нимани истаса ўша амалга ошади. Бошқача бўлмайди, бўлиши ҳам мумкин эмас. Диктатуранинг, подшоҳ ҳокимиятининг моҳияти шудир, яъни якка шахснинг ягона ҳокимиятини ўрнатишдир.

Масалан, Ўзбекистон Олий Мажлисида 2000 йилда кимлар ўтириши лозим-лиги ҳозироқ аниқ. Уларнинг рўйхати И.Каримовнинг папкасида бугуноқ тайёр турибди. Бу йил декабрда номига, расмиятига ўтказиладиган сайловларга сайловчилар овоз бермоқ учун қатнашадими, йўқми, улар қандай овоз беришидан қатъи назар ўша рўйхатдагилар Ўзбекистон Парламентига сайланди, деб эълон қилинади.

Шунинг учун сайловлар ўтказилди каби ёлғон маш-машага кетадиган харажатлар уволига қолмасдан, рўйхатни Каримов фармони билан эълон қилиб қўя қолишса ҳам бўларди.

Энди икки оғиз сўз президентлик сайловлари ҳақида. Бу масала ҳам мамлакатда сиёсий партиялар мавжудми, йўқлигига бориб тақалади, албатта.

Биринчидан, ким ва кимлар президентликка нозодларини кўрсатадилар? Кишиларнинг қандай ташкилотлари президентликка номзод кўрсатадилар? Ўзбекистоннинг ҳозирги Асосий қонунига кўра, қайси сиёсий партиялар Президентликка номзод кўрсатишга ҳақлилар? Аммо бу ҳолда ҳам Ўз- бекистонда бир қизиқ ҳолат бор. Масалан, мамлакатнинг ҳозирги президенти партиясиз. Бундан И.Каримов ўз номзодини президентликка такрор қўядими, йўқми ва унинг номзоди қўйиладиган бўлса, уни қайси партия кўрсатади, деган савол келиб чиқади. Балки И.Каримов бу сафар президентликка номзодини кўрсатмас. Аммо шундай бўлса эди, Ўзбекистонда қонунчиликка, демократияга бошланғич қадам қўйилган бўларди. Дарҳақиқат, Ўзбекистон конститутсиясида бир шахс 10-йилдан ошиқ замон президентлик лавозимини эгаллай олмаслиги ёзиб қўйилган. И.Каримов 1989 йилдан буён Ўзбекистон компартияси 1-нчи котиблигини, 1990 йилдан эса Ўзбекистон Президенти лавозимини эгаллаб келмоқда. Демак, бир шахс учун конститутсион муддат битди. Аммо Ўз-бекистонда Конститутсиянинг бу моддасига амал қилмасликлари аниқ.

2000 – йил бошида ўтказиладиган Ўзбекистон Президентлигига сайловлар ҳам фақат якка Каримов компаниясига айланади. Унинг номзодини Ўзбекистонда бешикдаги гўдакдан бошлаб, 80-90-га кирган қулоғи кар, оёғи шол қарияларгача қўллаб-қувватлаяпти, деган шов-шувлар кўтаришади. И. Каримов бирор партиянинг номзоди эмас, у бутун халқ номзоди, деб аташлари ҳам аниқ. Советлар замонида шунақа бўларди. КПССнинг бош секретарини совет халқи ”номзоди”, деб аташарди. Ўзбекистонда ҳам бугун худди шундай ва сайловларда ҳам шундай бўлади. Фақат бу ерда советлардан фарқли расмият учун, хўжа кўрсинга бироз бошқачароқ кўриниш ясашлари ҳам мумкин. Яъни юқорида таъкидлаганимиз сингари, И. Каримовнинг шахсан ўзи ясаган чўнтак партиялар номидан яна бирорта, балки бир неча номзодлар кўрсатишиб, алтернтив (муқобил) номзодлар ”қатнашган” сайлов иммитатсиясини ҳам ясашлари мумкин.

Масалан, Ўзбекистондаги бешта партиядан Каримов ёнига яна бешта номзод кўрсатилса ҳам улар сайлов компаниясининг йўналишига, сайловларнинг натижасига заррача ҳам халақит бермайди, бера олмайди.

Борди-ю, 2000-йил бошида Ўзбекистонда Президентликка сайловлар ўтказилса (у ўтказилмаслиги ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас) уларнинг натижаси И. Каримов учинчи муддатга 96 фоиздан ҳам кўпроқ овозлар билан ”сайланди”, деб эълон қилинса керак. Чунки бугун Ўзбекистонда бошқача ҳолга ўрин йўқ. Аммо бу ясама натижалар Республикадаги асил аҳволни, ҳукумат ва фуқаро орасидаги асосий муносабатларни белгиламайди. Ҳақиқатда, Ўзбекистон аҳолиси бу сафар чиндан ҳам сайлов қутуларига келмайдилар. Сайловларнинг бу хилда кетма-кет фақат расмият учун кўрсатма шаклда ўтказилиши бир томондан фуқаронинг ҳокимиятга, унинг сиёсий йўлига сўнмас норозилик кайфиятини келтириб чиқарса, бошқа томондан эса, фуқаро ва давлат ҳоки-мияти муносабатларини тубсиз жар ёқасига тақаб қўяди. Ёлғон сайловлар натижаси ўлароқ якка шахс томонидан шаклланган ҳокимият кўп ўтмай, ўша жарга қулаб тушмасайди, деб шубҳадаман.

Ўзбекистон Олий Мажлиси янги аъзолари бўлиб, кимлар келишидан, И. Каримовнинг яна такрор ўз ўрнида қолди, деб эълон қилинишидан қатъи назар, мамлакатда демократияга йўл очилмас экан, турмушнинг барча жафҳасида чинакамига ислоҳотлар бошланмас экан Ўзбекистонда ҳокимият хасталиги оғирлашаверади. Охир оқибатда, у хасталикни жарроҳ пичоғи ёрдамида даволашдан ўзга чора қолмайдими, деб қўрқаман.

Бугун Ўзбекистондан ва унинг атрофидан чиқаётган хилма-хил воқеалар, ҳодисалар ҳақидаги хабарлар фикримизга далил бўлар, деб ўйлайман.

Ўзбекистон ва унинг чегарасида юзага келган ташвишли вазият алоҳида мавзудир. Унга махсус саҳифа боғишлаймиз. Август, 1999 йил.

3.13. Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида қуролли тўқнашувлар бўлдими?

Бу йил (1999) август ойининг иккинчи яримидан сўнг жаҳон матбуоти саҳифаларида ҳали Қирғизистонда, ҳали Ўзбекистон – Қирғизистон чегарасида қуролли гуруҳлар пайдо бўлишганлиги ва улар тинч аҳолидан гаровга олишни бошлашгани ҳақида хабарлар тарқала бошлади. Ҳатто, у қуролли “бандитлар (безорилар)” тўдасини “тугатишда” Қирғизистон Ўзбекистондан ҳарбий самолетлар (учоқлар) сўрашганмиш. Ҳозир “бандитлар” бостириб кирган қишлоқлар “бандитлар”дан тазоланиши учун ҳарбий самолетлардан бомбардимон қилинмоқда. У самолетлар баъзан ”адашиб” қолиб Тожикистон ва Қирғизистонга қарашли аҳоли пунктларини ҳам бомбаламоқда. Натижада, тинч фуқаро “бандитлар” ўқидан эмас, Ўзбекистон ҳарбий самолетлари бомбаларидан жон узмоқдалар. Шу ернинг ўзидаёқ, шу тарқатилаётган хабарлардаёқ ҳарбий ҳаракатларнинг моҳияти ва ҳарактерида қатор тушун-мовчиликлар кўзга ташланади. Масалан, ҳозирги хабарларга кўра, биринчидан, қуролли кишилар Тожикистондан чиқишган, Қирғизистонда баъзи ҳарбий ҳаракатлар бошлашган. Ундай бўлса нима учун у ерларда Ўзбекистон уруш олиб бормоқда? Бундан ташқари шу кунлардаги хабарларга қараганда у ерда майдонга келган можароларни куч билан бартараф этмоқ учун Қозоғистон ва Руссиядан ҳарбий-техник ёрдам ҳам сўролмоқда.

Бу қадар 5-6 та ажабтовур давлатни бунчалик ваҳимага солаётган Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасидаги у “безорилар тўдаси” кимлар, уларнинг раҳбари, қумондони ким, уларнинг сони қанча киши, ахир?! Энг илк хабарларда 20 киши ҳақида сўз кетди, энди эса 500-600, баъзан 1000 киши ҳақида сўзлашмоқдалар.

Агар, улар ҳақиқатан “бандитлар” бўлишса, демак улар, безори, ўғри, дегани бўлади. Кишиларнинг ундай гуруҳи билан нормал давлатда мамлакатнинг ички ишлар органлари, яъни милитсия шуғулланмайдими? Бир тўда безорига қарши турмоқ учун ҳарбий самолетлар, ҳатто яна қўшимча Руссия ва Қозоғистондан ҳарбий ёрдам лозим бўладими? Йўқ, бандит-безорига ва уларнинг ҳар қандай тўдасига қарши турмоқ учун ҳеч қанақа ҳарбий куч ва яна унинг устига қўшимча ташқи ёрдам лозим бўлмайди. Бутун қусур, бутун сиёсий уқувсизлик шундаки, чегарада юзага чиққан можаронинг қарши тарафи жиззакиларча “бандит” аталмоқда. Ҳақиқатда эса, у қуролли гуруҳ 20 кишими ёки кўпроқми, улар безорилар эмас, ахир. У ерда мутлақо бошқа ҳолат, бутунлай бошқа бир муҳит бор.

Бугун Туркистонда, айниқса унинг Ўзбекистон, деб аталмиш қисмида расмий амалдор, мансабдорлар  фикрига нисбатан зиғирдек ўзгача фикрда бўлган-ларни, озгина исломий саводи чиққан, яъни бирозгина исломиятга уйғун яшашаётган барча мусулмонларни “ваҳҳобийлар” ёки “бандитлар, безорилар” аташ ва уларни оммавий қамашлар оддий одатга айланди. Бу ўта нотўғри, ноинсоний сиёсат, ҳатто бу сиёсат эмас, жиззакилик бўлиб, бу бутун Туркистонга тарқалаётган кўринади.

Агар, у ерда вужудга келган вазиятга соғлом назар билан қаролса, воқеалар сабабларини бироз орқадан, яъни 1992 йиллардан изланса ҳолатни бирмунча яхшироқ кўриб, улар ҳақида бошқача хулосалар қилиш мумкин бўларди.

Август ойида Қирғизистонда пайдо бўлган қуролли гуруҳни ва уларнинг фаолиятини бирмунча тўғри аниқламоқ ва баҳоламоқ учун менимча, энг аввал уларга тамға босишга, яъни уларга “қуролли бандитлар, безорилар” тамғасини босишга шошмаслик керак. Биз яқин тарихдан биламизки, кеча “бандит” исмланганлар бугун мамлакатларининг дунё тан олган қаҳрамонларига, ҳақиқий лидерларига айланмоқдалар. Масалан, 1994 йил ноябрида Руссия Чеченистонда тартиб бузар “бандитларни” тугатиш учун Чеченистон ҳудудига тирноғигача замонавий қуроллар билан қуролланган кўп сонли армия билан бостириб кирди. Ўз мустақиллгини истаган халққа қарши ҳақиқий уруш бошлади. Икки йил давомли шафқатсиз уруш кетди. Бугун эса, Руссия Президенти ўша чечен “бандитларининг” ҳарбий қумондони А.Масхатовни мустақил Чеченистон лидери сифатида қабул қилмоқда.

1992-1993 йиллари А.С.Нурий ва А.Туражонзода бошлиқ Тожикистон мухолифатини Ўзбекистон матбуот воситаларининг барча турлари “ислом фундаменталистлари, террористлар, ўлкада барқарорликни бузувчилар”, деб жар солдилар. Айнан шу муносабат билан қатор нутқлар сўзлаган, жаноб Каримов шахсан ўзи уларни безорилик, бандитлик, бузғунчиликда айблади. Кароматни қарангки, айни ўша Каримов 1996 йили ўзи “фундаменталист, бандит” атаган А.Туражонзодани расмий шахс, дунё тан олган Тожикистон қуролли мухолифати раҳбари сифатида Тошкентда тантанали қабул қилди.

Бошқа яна бир мисол, бу бироз эски тарихдан мисол. Масалан, Фаластин озодлик ҳаракати лидери Арафатни бир замонлар деярли бутун жаҳонда террорист, деб аташдилар. Бугун эса, жаҳоннинг энг буюк давлати, АҚШ президенти уни ўзига тенг ҳисоблаб, Фаластинниг лидери сифатида у билан музокаралар олиб бормоқда.

Демак, такрор айтаман, бу қуролли гуруҳ безори эмас. Уларнинг ўз номлари бор. Уларни ўз номлари билан аташ шарт. Иккинчидан, у ердаги кишилар бебош юрган савдойилар ҳам эмас, уларнинг йўлбошчилари бор. Ана шу раҳнома, йўлбошчи ва сардорлар ҳақида ҳам тўғри маълумотлар тарқалмоғи зарур ҳисобланади. Учинчидан, халқ оммасини алдаб ёлғон, сафсаталар тарқатавермасдан воқеалар ҳақида ҳақиқий ахборот берилмоғи лозим. Жумладан, Қирғизистондаги қуролли гуруҳни тинмасдан ўзбеклар, ўзбек “бандитлари”, деявериш ҳам ўта бемазачиликдан иборатдир. Мен бу ерда бир – мунча маълумотлар келтириб, уларга эътиборни қаратмоқчиман. Энг аввал уч давлат чегарасида кўзга ташланиб қолган қуролли инсонлар бугун пайдо бўлиб қолгани йўқ. Баъзи матбуот воситалари зўр бериб тарғиб қилаётганидек, улар фақат Тожикистон қуролли мухолифати таркибида қатнашган ўзбек жангарилари ҳам эмас. Бизга маълум бўлган манбаларга кўра, улар 1992 йил-дан буён у ерга тўпланаётган кишилардир. Уларнинг таркибида ҳар доим қуролли кишилар бўлганди. У тоғларда кишиларнинг маълум гуруҳи тўпланиб, бугун улар чегарада ташвишли вазият вужудга келишига саббачи бўлаётган экан, бу ўша минтақадаги давлатларнинг, айниқса Ўзбекистон ҳукмдорининг нотўғри, авантюристик, антиинсоний (бутун миллатга қарши) сиёсати натижаси, деб қабул қилмоқ керак.

Маълумки, 1992 йили Руссия ва Ўзбекистоннинг бевосита иштироки натижасида Тожикистонда коммунистлар ҳокимияти сақлаб қолиниб, унинг мухолифлари мамлакатдан чиқариб юборилди. Ана ўша замондан бошлаб, Ўзбекистон ҳукмдори И. Каримов Тожикистон ҳукуматига маълум босим ушлаб туриш ва исломий мухолифатнинг мамлакатга қайта келишига сезиларли қаршилик кўрсатиш мақсадида Тожикистон ҳарбийлари ичида ҳам, оддий халқ оммаси ичида ҳам махсус махбий гуруҳлар ташкил этди. Уларни узоқ вақт моддий ва ҳарбий жиҳатдан қўллаб келди. Натижаларни олам кўрди. Бринчидан, Раҳмонов ҳукумати Каримов босими остида узоқ қолмади, қалолмасди. Шунинг учун И. Каримов ва Раҳмонов муносабатларига 1994 йилдан бошлаб совуқлик туша бошлади. Оқибатда, И. Каримов тожик мухолифати билан алоқа қилишга уриниб кўрди. Шу сабабдан у 1996 йили А.Тўражонзодани қабул қилганди. Аммо бу қабулдан Каримов ўйлагандек натижа чиқмади. Шундан сўнг Каримов тўғридан-тўғри Раҳмоновга пўписа қилишга ўтди, Тожикистонда бир неча марта кетма-кет ҳарбий ғалаёнлар уюштирди. Бироқ уларнинг барчаси муваффақиятсиз чиқди. Чунки Кари-мовга ғалаёнчиларнинг муваффақияти эмас, фақат ғалаённинг ўзи, яъни Раҳмоновга пўписа керак эди.

1995-96 йиллари ва энг сўнггиси 1998 йилда уюштирилган Тожикистондаги муваффақиятсиз ҳарбий ҳаракатлар оқибатида Тожикистон фуқаросининг бир қисми, яъни Каримов ёлғонларига учган қисми Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги тоғларга чиқиб кетишга мажбур бўлишди. Уларнинг ичида Ўзбекистон томонидан қуроллантирилган ҳарбий отрядлар ҳам бор эди. Раҳмоновга босим ўтказишдан тўла воз кечмаган Каримов тоғда махсус қуролли гуруҳлар ташкил бўлишига кўмаклашди ва уларни 1998 йилнинг 2-нчи яримига қадар моддий ва ҳарбий тарафдан тўла таъминлаб турди.

Тожикистонда расмий ҳукумат ва унинг мухолифати ўртасида музокаралар ижобий натижалар  беравериши давомида Каримов учун тоғлардан макон топган қуролли гуруҳдан фойдаланиш имкони пасая бошлади. Оқибатда, улардан Каримов воз кечиш позитсиясига ўтди. Масалан, 1997 йили тоғдаги қуролли гуруҳга Ўзбекистондан берилаётган ёрдам 50%га камайган бўлса, 1998 йили у қарайиб нолга тушди. Бизга маълум бўлган хабарларга кўра, тоғда кўчманчига айланган Тожикистон фуқароси ўз қуролли гуруҳлари билан биргаликда 1998 йили Ўзбекистондан фақат 30 тонна ун олишган, холос. Шу сабабдан уларнинг вакиллари 1998 йили дунё бўйлаб ёрдам ахтариб сафарга чиқишди. Улар махсус мактуб билан БМТдан ҳам моддий ва сиёсий ёрдам сўрашганди. Уларнинг БТМга мурожаат мактубини Туркия матбуоти воситалари 1998 йилда эълон ҳам қилишгандилар. Ана шундай визитерлардан бири (сафарга отланган, ёрдам изловчилардан бири) 1998 йили Туркияга ташриф буюрганди. У жанобнинг исми-шарифи Яраш Қурбон эди. Унинг ахборотига кўра, чегарада, яъни тоғларда тўрт мингдан ортиқ кишилар тошлар орасида яшамоқда. Уларнинг ичида қариялар, болалар ва аёллар бор. Ундан ташқари бу аҳоли гуруҳининг мингдан кўпироғи қуролли жангарилар бўлиб, барчаси Тожкистон фуқароси ва улар туркий миллатларга мансуб кишилардир. “Биз энг аввал Каримовга ишониб Раҳмонов тарафдори бўлдик. Тожик муҳолифатига қарши турдик. Ундан сўнг эса Каримов ва Раҳмонов орасига совуқлик тушди. Биз эса яна бир марта хато қилдик. Чунки биз яна Каримовга ишониб тоғга чиқиб кетдик. Оқибатда бизни уй – жойсиз ўз ҳолимизга ташлаб қўйишди, сотқинлик юз берди”, деганди ўша Яраш Қурбон 1998 йили биз билан суҳбатида. Бугун Қирғизистон чегарасида қуролли гуруҳлар пайдо бўлгани ҳақида гап кўп, аммо 1994 йилдан буён тоғларда кун кечиришга мажбур қилинган аҳоли ва уларнинг қуролли қисми ҳақида негадир лом-лим дейиш-маяптилар.

Менимча, бугун Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида ташвишли воқеаларга сабабчи қуролли гуруҳнинг асосий қисмини жаноб Каримовнинг ёлғон ваъдаларига ишонган ўша бечора “беватанлар” ташкил этаётган бўлса керак. Уларга, яъни ўша аҳоли гуруҳига тожик қуролли мухолифати таркибида фаолиятда бўлган Ўзбекистонлик (фақат ўзбеклар эмас) “мужоҳид”лар ҳам қўшилган бўлса эҳтимол. Ўзбекистонлик бир қатор ёшларнинг тожик қуролли мухолифатига қўшилиб қолиши сабаби ҳам И. Каримов ва унинг диктаторлик режими оқибатидир.

Масалан, тожик қуролли мухолифати таркибида қатнашган Ўзбекистонлик ёшлар кимлар ва қандай қилиб улар у ерда пайдо бўлишдилар? Ана шу ёшлар, айнан Каримовнинг бефаросат сиёсати натижасида 1992 йилда Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлишгандилар. Улар 1990-1991 йилларда Наманганда ташкил этилган “Адолат” гуруҳининг аъзоларидир.

Маълумки, 1991 йил декабрида Ўзбекистон Президентлигига ўтказилган сайловлар арафасида “Адолат”чиларга Каримов қатор ваъдалар бериб, сайловлар ўтганидан сўнгра давлат раҳбарига номуносиб иш тутиб, ваъдаларининг бутун тескарисини бажарганди, яъни уларга зулм ўтказишни, улардан сайлов олди “бебошлик”лари учун ўч олишни бошлаб юборганди. Натижада “Адолат”чиларнинг бир қисми зулмдан қочиб Ўзбекистонни тарк этишди ва бориб тожик мухолифатига қўшилишди.

Хуллас, бугун Ўзбекистон ва Қирғизистонни ташвишга қўйган қуролли гуруҳ фақат биргина ўзбеклардан иборат бўлмай, улар Каримов зулмидан қочган Ўзбекистон фуқаросидир. Бу ҳақда истаганча маълумотлар мавжуд. Тўғриси чегарадаги ҳарбий гуруҳ 1993-95 йиллар давомида И.Каримов режаси ва кўрсатмасига мувофиқ Тожикистон ҳудудидан тоғларга чиқарилган турк миллатига оид Тожикистон фуқароси ва қисман тожик қуролли мухолифати таркибида  фаолият кўрсатган Ўзбекистонликлардан иборатдир. Демак, у ердаги қуролли жангарилар, безорилар (бандитлар) эмас, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг нормал фуқаросидир. Уларнинг “гуноҳлари” фақат ўзбек-ликларидир. Улар Ўзбекистонда ўтказилаётган ноинсоний сиёсат натижасида беватан қолган ва яшаш учун нормал турмуш шароити ахтараётган кишилар, оддий фуқародир. Бугун уларни Тожикистон қабул қилмаётир ёки Каримов-нинг пўписасидан қўрқиб шундай қилаётир. Ўзбекистон эса, ўз фуқаросига раҳномалик қилиш у уёқда турсин, ҳатто Ўзбекистон Тожикистондан уларни қабул қилмасликни қаттиқ талаб қилмоқда. Ўзбекистон ўз фуқаросининг бир қисмини атайлаб ўша тоғларда ноиложликдан ўлимга маҳкум этиш посит-сиясини тутмоқда. Бу ўта ноинсофсизлик ва дунё тарихининг бирор замонида амал қилмаган, учрамаган бир услубдир. Минглаб кишилар ёппасига безори бўлолмайди, ахир. Уларнинг барчасини бир ўлчамга солиш ҳақиқатан инсофсизликдир.

Шунинг учун ҳам улар айни замонда ўзларини қўрқлашга киришдилар. Уларга очилган ҳарбий ҳужумларга  қаттиқ қаршилик кўрсатмоқда. Ҳатто локал жангларда мувафаққиятга эришиб, асирлар (гаровга олиш эмас) олишга мувофиқ бўлишмоқдалар. Уларнинг ҳаракатлари ҳақида тарқатилаётган ёлғон хабарларда ҳам уларнинг тинч аҳлолига зарарлари ҳақида маълумотлар келтириша олмаяптилар.

Демак, тоғда йиғилиб қолганларнинг асосий мақсадлари жон сақлаш ва нормал турмуш шароитларини вужудга келтиришдан иборатдир. Аммо улар билан бу масалада учта давлатнинг бирортаси муомала қилишни исташмаяптилар. Бу масалада ҳам асосий гуноҳ Ўзбекистон зиммасида қолмоқда. Чунки Каримов улар билан нафақат ўзи муросасиз бўлишни истаяпти, бошқалардан ҳам уларга нисбатан муросасиз бўлишни талаб қилаяпти. Яъни Каримов бир тўп фуқарони оммавий қириб юборишни талаб қилмоқда. Бу ўта нотўғри ва бемаза сиёсатдир. Йўқ, сиёсат бундай бўлмайди. Шунинг учун  мана қаранг, энди қуролли гуруҳга чет элларда қолаётган бошқа гуруҳлар ҳам қўшилган-ликларини эълон қилишди. Ҳатто улар, Каримовга қарши жиҳод эълон қилишганларини ҳам дунёга баён этишди. Шундай қилиб, Каримовнинг бефаросатлиги, ҳамон сиёсат, давлат сиёсати нима эканлигини тушунмаслиги натижасида арзимаган қуролли тўқнашув катта ва узоқ давом этиши мумкин бўлган жиддий ҳарбий можарога айланиш хавфи туғилди.

Дарвоқе, биз сўнгги етти йил давомида Ўзбекистонда ўтказилаётган сиёсат авантюра эканлигини, у ердаги барқарорлик сунъий ва вақтинчалигини жуда кўп марта такрорлаб келдик. Аммо биз, бундай бўлишини ҳеч бир замон истамагандик. Лекин Каримовнинг калтабинлиги оқибати аянчли бўлиши ҳам аниқ масала эди. Бу ҳақда сўзламаслик, буни халққа англатмаслик, бу авантюрадан жаҳон жамоатчилигини хабардор этмаслик ҳам хиёнат бўларди.

Ҳали ҳам вақт унча кеч эмас. Бунинг учун у ерда барча ҳарбий ҳаракатлар дарҳол тўхтатилмоғи зарур. Зудлик билан музокаралар бошлаб, чегара ва тоғларда тўпланиб қолган одамларга нормал турмуш шароити туғдириш йўли билан уларни қуролсизлантириш керак. Шартномалар бажарилиши гаранти сифатида халқаро тинчликни ҳимоя этиш ташкилотлари ишга киришмоқлари лозим.

Чегарада тинчлик ва барқарорлик ўрнатилгандан сўнг, можаро қатнашчилари хавфсизлиги ва турмуш шароити бошқа ҳеч бир замон, ҳеч кимса тарафидан бузилмайдиган муҳит сақланиши шарт.

Минтақада бундай ҳаракатларнинг такрорланмаслиги учун бу ердаги давлатларнинг барчасида сиёсий ислоҳотлар амалга ошмоғи зарур.

Чинакам барқарорликнинг асосий босим тоши-бу жамиятда тўла эркинлик-нинг, ҳақиқий демократик ўзгаришларнинг юзага келишидир.

Эркин фикрли, маданиятли инсонлар жамияти, эркин фуқаро жамиятидир. Чинакам сиёсий ва меҳнат эркинлиги мавжуд мамлакатда аҳоли тинч, тўқ ва бадавлатдир. Август, 1999 йил.

3.14. 2005 йилда Андижонда қандай жиноят содир бўлди? (Йил: 2005; ой: Май, кун ойнинг  13-и, Жума. Андижонда ваҳшийларча йиртқичлик содир этилди. Ўша ваҳшийлик ва йиртқичлик – хунрезликнинг жиноятчиси ким …?)

Маълумки, 13-май куни (2005 йил) Андижонда Ўзбекистоннинг бугунги ҳукумати ҳисобланмиш Каримов бошлиқ безорилар тарафидан мисли кўрилмаган жиноят содир этилди. Матннинг бошида номи келтирилган мақоланинг муаллифи, каминаи фақир,  у воқеалар ҳақида 12-май кечаси Би-Би-Си рус шубаси интернет саити орқали тарқатилган хабарни ўқидим. Экталаб, 13- май куниёк тубандаги фикрни <samarkanduz.narod.ru> – да эълон қилдим (матндаги ранглар ҳам ўша куни танланган эди):

“12 май кечаси ва бугун (13 май) Андижонда содир бўлган “инқилобий” воқеаларнинг илк таассуротлари: 12-кечаси Андижон қамоқхонасига машина-ларда келган қуролли кишилар ҳужум қилишиб, қамоқхонадагиларнинг ҳаммасини чиқариб юборадилар. Қамоқхонадан чиқарилган кишилар сони 2000-дан 4 000-гача эди, дейилаяпти. Бу жуда қизиқ ҳолат. Бироқ, бу ерда дарҳол ўз-ўзидан бирнеча саволлар туғилади: Маҳбуслар қаерга ва қандай ёки қанақа воситалар ёрдамида кетишди? Ҳозир улар қаердалар? Улар оз эмас, икки-уч кишилар эмас, ахир, нақд 4000 кишилар-а? Шаҳар милитсияси ва бошқа хил давлат органлари ходимлари у вақт қаерда эдилар? Қамоқхонага “ҳужум” қилганлар кимлар эди? Улардан бирортасининг исми, турқи, рангги, келиб чиқиши аниқми?  Кўчага норозиликка чиққанлардан бирор киши қамоқхонага ҳужум қилганларнинг бирортасини танийдиларми? Уларнинг машиналари номерлари, маркалари қанақа эди? У машиналар ҳозир қаерда? Гаровга олинган милитсия ходимлари ҳақида ҳам хабарлар тарқади. Уларнинг тақдирлари нима бўлди, улар ҳозир қаердалар? Қисқаси шунга ўхшаш яна қатор саволлар бор. Мана шу саволларга аниқ, мантиқли жавоб топилсагина, Андижондаги янги воқеалар ҳақида бирор хулосага келиш мумкин. Ҳозир эса, ярим кечадаги ”ҳужумкор  инқилобчилар”, Алматов ва Каримовнинг ўз одамлари эди, деган хулосадан бошқасини айтиш нотўғри бўларди. Демак, мазкур воқеа президент Каримов идорасида жуда жиддий ўйлаб тайёрланган, миллатга буюк душманлик режасини амалга оширишнинг биринчи қадамидир. Зулмни, жабрни энди бундан кейин томоша қиласиз!!!”

Мақола,  <muslimuzbekistan.com>-да ҳам 03.06.05 куни  эълон қилинди ва унинг тўла матни қуйида келтирилади:

Бисмиллоҳир Роҳманир Раҳийм

Май ойининг 13-да Андижонда бўлиб ўтган қонли воқеаларни муҳокама қилиш ўз фаоллигини тўхтатмай турибди. Бу мавзу жаҳон матбуот агентликларининг кунлик ва аналитик ахборотлари жадвалида муқим ўрин эгаллаб туришда давом қилаяпти. Ҳақиқатан ҳам бу мавзу ҳақида жуда кўп материаллар эълон қилиниб улгурилди. Матбуотда эълон қилинган  материалларни йиғиш мумкин бўлгани-да эди, улардан бир неча том китоб қилиш мумкин бўларди. Бироқ ўша материалларни кузатиб бораркансиз, катта бир “Аммо” олдингизда кўндаланг бўлади. У каттакон “Аммо” шундан иборатки, ҳеч ким, дунёнинг ҳеч бир ерида у қонли воқеани ташкил этганларнинг табиати ва хусусиятларини  очишга ҳаракат қилишмади, ҳаракат қилишмаяптилар. Уларнинг аслида кимлиги ҳеч кимни заррача ҳам қизиқтирмаяпти, шекилли.  Шундай қарасангиз, Андижондаги қонли воқеаларни ташкил этувчи ва амалга оширувчилар ҳақида И. Каримовнинг тўқималарига бутун дунё ишонаётганга ўхшаб қолаяпти. Ҳозиргача ёзилган, эълон қилинган материаллардан шу келиб чиқадики,  Ўзбекистонда аҳолининг аҳволи ёмон, диний экстримизм кучли. …  Эҳтиёт бўлиш керак,  акс ҳолда у ерда исломчилар ҳокимиятга келиши мумкин. Шундай исломчи гуруҳлардан бири  “Хизб-ут тахрир”, унинг бир қаноти  ”акрамийлар” Андижон кўчаларига одамларни чақиришган ва ҳ.к. Демак, Каримов нима, деяётган бўлса айнан шунинг ўзи, бошқа хил тилларда, бошқа хил сўзларда айтилмоқда, холос. Ҳа, албатта улар ўлганлар учун бироз ачинишган ҳам бўлаяпдилар. Бир неча юз киши бир зумда отиб ташланганини кўришиб ҳам шундай бўлмасинми, ўзларини “маданий дунё” одамлари, деб аташадилар, ахир.

Мана шу сабаб, биз воқеаларга бироз бошқа тарафдан қарашга баҳоли қудрат ҳаракат қилмоқчимиз.

Бу йилнинг бошидан буён Ўзбекистонда бўлиб ўтган “террористик ҳаракатлар” ҳақида матбуотда эълон қилинган материалларга назар солсак, шуларни кўрамиз:

29-мартда Тошкент шахарида милитсия караули портлатиб юборилади, Чортоқ сув омборини “портлатиш хавфи” майдонга чиқади. … Воқеалар, ҳодисалар у хил ва бу хилда давом этиб, 1-апрелга келиб бироз тинчигандай бўлади. Оқибатда, 50 кишидан  кўпроқ қурбонлар бўлгани ҳам хабар қилинади. Қизиги шундаки, ҳар сафар портлашлар тугаб-тугамай И. Каримов ўзининг кескин “хулоса”ларини эълон қилиб улгуради. Унинг фикрича, терактлар мамлакатдан ташқарида 6-8 ой давомида тайёрланган, улар Наврўз арафасида содир бўлиши керак эди, бироқ синчковлик (яъни Каримовнниг синчковлиги) билан кўрилган чора-ю тадбирлар натижасида террористлар планини бузиш мумкин бўлади. Каримовнинг бу баёнотида воқеа ва ҳодисалар ҳақида жўяли бир жавоблар бўлиши ўрнига фақат саволлар чиқадиган бўлади. Масалан, террористлар планини 21- март олдидан бузиш мумкин бўлган бўлса, нега 29 –мартда у “план” амалга ошди? Нега бузилган план бунчалар тез ўз изига тушиб кетди? Саккиз кун олдин бузилган планни амалга оширтирмаслик нега мумкин бўлмади? Бу саволларни истаган тарафдан қаторлаштиравериш мумкин …

Ўзбекистонда террорнинг олди олинмайди-да, аммо “террор” содир бўлгандан кейин уларни содир этганлар дарҳол топилади ва қамоққа ташланади, кўз очиб юмилгунича уларнинг жиноятлари ҳам “исбот” бўлади, жазога ҳам тортилади. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Ниҳояти саккиз кун ичида (2 апрелдан 10 апрелгача)  400 та “террористлик”да гумон килинганлар зиндонга ташланди. Қизиқ, террористлар актсияларини бажариб, бир жойга йиғилишиб, Каримов ҳукумати милитсиясини кутиб ўтиришганга ўхшайди. Ўзбекистоннинг тергов ходимлари ҳам жуда “оператив”, улар ҳам шу бир ҳафта ичида ”террористлар”нинг қаерда (Афгонистон ёки араб давлатларида, албатта) ва кимдан (араб инструкторлардан) таълим олганлари, қандай халқаро террористик гуруҳлар билан алоқадаликларини (“Ал-Қоида” билан) ҳам аниқлашади.

1999 йил Тошкентдаги феврал портлашлари ҳам айнан шунга ўхшаш бўлган эди. Ҳали шаҳарда портлашлар давом этиб турган вақтида, Каримов телевизорга чиқиб, “террорист”лар менга суиқасд қилдилар, деб эълон қилиб улгурди. Портлашлар эса, Каримовнинг сояси ҳам тушмайдиган ерларда портлади. Яъни плансиз, мақсадсиз, адрессиз, гўдакнинг ҳам мантиғига мос келмайдиган портлашалр содир бўлди. Наҳотки, халқаро террористлардан “таълим олган”лар шунақа маъносиз портлашлар содир этса??? Ҳаммасидан қизиғи шундаки, мамлакатнинг бутун худуди бўйлаб террористлар ўйнаб юришади, истаган вақтда жиноятлар содир этишлари мумкин бўлади. Бироқ 1999 йили ҳам, бу йил ҳам мамлакатнинг ички ва ташқи хавфсизлигини таъминловчи органларда ҳеч ким масъулиятсизлиги учун жазо олмайди. Бу ҳол, бу масалалар ҳеч кимда шубҳа уйғотмайдими? Мен учун эса, буларнинг барчаси жуда шубҳалидир. Чунки ҳар бир нормал давлат тузумида мамлакатда барқарорсизлик келиб чиқмаслиги учун зарур бўлган ҳамма чоралар олдиндан кўрилади. Шунга қарамасдан бирор фалокат юз берганда, бу учун  мамлакат ички ишлар вазирлиги (энг аввал вазир), миллий хавфсизлик бошқармаси (энг аввал бу бошқарманинг бошлиғи) бевосита жавобгар бўлиши лозим бўлади.  Бизда нега бундай бўлмайди ва бўлмаяпти, ажабо …?

Энди, 13-май, жума кунги Андижон воқеаларини ҳам бироз кузатсак, нималарни кўриш мумкин? Бизнингча,  қонли воқеанинг 13-рақамли ва Жума кунига режалаштирилганлиги аҳамиятли бир белгидир, яъни у ҳеч бир тасодиф ҳол эмас, деб ўйлашга тўғри келади.

Андижонда воқеалар тахминан шундай хронолигик тартибда ривожланди: масалан, кўпчилик рус мабуоти хабарларига кўра, биринчи норозиликлар, бундан бир неча ой илгари Андижонда  “Акрамийлар”, деб аталган 23 – та тужжор устидан ўтказилаётган маҳкамаларга қарши бошланган эди. Норозилик қатнашчилари, асосан маҳкама бўлаётганларнинг қариндош – уруғларидан иборат бўлиб, уларнинг сони жуда оз эдилар. Асли у одамларнинг маҳкама бўлаётган ерда тўпланишини норозилик чиқиши, деб атаб бўлмасди. Чунки Алло-ҳу таолога шукрки,  бизнинг  миллат кўп болали, яъни кўп қариндошли. Шунинг учун у йиғилганлар, асосан маҳкама бўлаётганларнинг яқин қариндошларидан кўнгул сўрашга келишган қариндиош –уруғлар бўлишганди.

Яна ўша манбаларнинг ахборот беришларича, кейинги вақтларда, яъни маҳкаманинг хулосаловчи кунига яқин маҳкама биноси олдида тўпланган одамлар сони бир неча минг  кишига етган эмишлар. Бироқ бундай маълу-мотга ишониш шубҳалидир. Чунки Каримов ҳукумати одамларнинг бундай миқдорда тўпланишига йўл қўйиши мумкин эмас эди. Борди-ю ҳақиқатан шундай ҳол мумкин бўлган бўлса, шу ердаёқ масала ойдинлашиб қолади. Де-мак, воқеаларнинг шундай ривожланишини, одамлар ёки ҳали “туғилиб” улгурмаган қанақадир “Акрамийлар” эмас, балки ҳукуматнинг ўзи истаган бўлиши мумкин. Ҳатто одамларни маҳкама олдида кўпроқ тўпланишига қандайдир сирли йўллар билан Алматов ёки Иноятовнинг( ё икковиники биргаликда, Каримовнинг кўрсатмаси билан, албатта), югурдаклари рағбат-лантирган бўлишлари эҳтимолдан узоқ эмас. Унинг устига ўша манбалар, маҳ-кама олдида йиғилганларнинг ҳеч бири бирор шаклда тартибни бузишга майл бўлмаганликларини ҳам билдиришадилар. Кечагина жуда тинчликсевар бўлган аҳоли бир кунда, 11-майдан 12-га ўтиб шунчалар ашаддий “ваҳший” бўлиб қолишига ва ҳатто қуролланишига нима мажбур қилди ва қандай сабаблар бўлди? Уч-тўрт ойдан буён давом этаётган маҳкама жараёнида  ”Акрамий”ларнинг “қуролли” ихлосмандлари Нега сезилмади, нега уларга ҳеч ким аҳамият бермади? Мамлакатнинг ички ишлар вазирлиги, миллий хавфсизлик бошқармаси у замон қандай машғулот билан банд эдилар?

Ҳа, аслида Ўзбекистонда кейинги вақтларда у ер, бу ерда ўзларининг аянчли яшаш аҳволларидан норозилигини билдириб турганлар учраб турганди. Аммо уларнинг бирининг бошини икки қилмай тарқатиб юбориш, қатнашчиларни қамоққа ташлаш ҳам тўхтамай давом қилиб турганди. Шундай норозилик-лардан энг каттаси май ойининг бошида Тошкентда АҚШ элчихонаси олдида бўлганди. Уларнинг такдири ҳам қандай аянчли тугаганини биламиз ва дунё ҳам билади. Шундай экан, Каримов ҳукуматининг шунчалар золимлигини кўра била туриб, бунчалар кучсиз, ташкилий заиф, раҳбарларининг тайини бўлмаган Андижон митингларини ким ташкил қилди? Қандай режа ва қандай мақсадда бу ишга қўл урилди? Минглаб одамларни кўчага чақирган ва чиқарган “шаввозлар”да бирор режа, талаблар, оқибатда эришадиган мақсад бўлмайдими, ахир? Ё улар Андижон шаҳри кўчасига бирор тўрт минг одам чиқса бўлди, шу билан Каримов ҳукумати битади, тугайди, деб ҳисоб-лашдиларми? Шундай ҳисоблашган бўлсалар, у одамларни энг ози аввал жиннихонада даволатиш керак.

Шундай қилиб, 11- майда жуда тинч бўлган одамлар, 12- май кечкурунга келиб “жангчиларга” айланиб қолишади. Ҳатто 12-май кечаси соати 00.20-да уларнинг “ичидан қуролланган бир гуруҳ” Андижон вилоят ички ишлар бошқармасининг  патрул-постовой баталионига ҳужум қиладилар, тўрт кишини отиб ўлдиришади,  тўрттасини ярадор қилишади ва ниҳоят 264 дона ўқ отиш қуролларини, 40-та қўл гранатасини, 8000 та патронларни ”ўлжага” ола-дилар. Ана шу маълумотнинг ўзи озгина таҳлил килинса, дархол бу ерда ҳам бир қатор саволлар келиб, чиқади: 1-қуролланган гуруҳнинг сони қанча киши эди? 2-Улар кундуз қаерда бўлишгандилар ва умуман улар кимлар эди, улар Андижонда яшармидилар? 3-Андижон ички ишлар бўлими, вазирлик, мамлакат хавфсизлик махсус хизмати шаҳарда бундай қуролланган кишилар-нинг бемалол юришига, яшашига қандай қилиб йўл қўйдилар? 4-Нима, у патрул-постовойда ўтирганлар ўликларми эдилар, бир “гуруҳ безори”га ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмабди? 5- 264 ўқ отиш қуроли, 40-та граната, 8000 патрон анчагина юкдир. Уни елкага орқалаб олиб юриш ёки чўнтакка солиб қўйиб бўлмайди. Улар учун юк машинаси керак эди. У машинанинг ёки машиналарнинг номерлари, маркалари қанақа эдилар? 6 – Ниҳоят у қуролланган гуруҳдан бирортасининг исми, ранги, тириги ёки ўлиги борми ва қаерда?

Ҳозиргина саналган ”ўлжаларни” қўлга олган “ғолиб”лар бироздан сўнг иккинчи ҳужумга ўтадилар. Энди улар мамлакатнинг мудофаа вазирлиги 34-бригадисига ҳужум қилади. Бу ерда  ҳам “ҳужумчиларга” қаршилик сезилмайди. Натижада уларнинг қуроллари 53-та автоматга ва яна 2000 та патронга кўпаяди. Қурбонлар (иккита харбий, унвонлари ҳақида маълумот йўқ) ва битта асир,  тўққизта яраланганлар ҳам бор.  Қаранг, бу ҳисобдан кўрина-дики, милитсияда саккиз киши, ҳарбийлар 12 кишидан иборат экан. Қолганлари қаерда эдилар? Нима, Андижон шаҳар ички ишлари бўлими ихтиёрида минглаб милитсионерлар ишлашмайдими? 34-ҳарбий қисмда фақат 12-тагина  кишилар хизматда эдиларми? Қаранг, на милитсиянинг патрул-постовойида,  на ҳарбий қисмда, қуролли гуруҳдан бирортасини ўлдириб ёки ярадор қила олмайди. Бу ҳол шубҳали эмасми? У гуруҳ қанақа тутқич бермас-лардан иборат эди … ?

 Ҳа, энди бироз ”эслари” киради ёки олдинги ўлжаларни “кўтариб юришиб чарчашади” шекилли, бу ердан битта “ЗИЛ-130” машинани (бунинг ҳам мар-каси бор-да, номери йўқ) ҳам ундиришади. Энди “ўлжага” олинган қуролларни олиб юриш тарафи бироз мантиққа яқинлаша бошлайди. Кечаси соат бирларда “ўлжага” олинган машина билан Андижондаги қамоқхонага ҳужум қилинади. У ердан 526 маҳбус чиқариб юборилади. Қамоқхонада қуролли қоровуллар бўлмайдими? Ҳар ҳолда улар ҳақида биз кузатган материалларда маълумотлар учрамайди. Яна қизиқ,  вақт ўтаверади, шаҳарда фақат “қуролланган” Акрамийлар бемалол юраверишади. Ҳеч жойга телефон қилинмайди, ёрдам чақирилмайди. Шаҳар милитсияси оёққа турғазилмайди ва ҳ.к. ва ҳ.к. Нега, нега, нега  …?

Шундай қилиб, кечаси соати 2-3-ларда у “қуроллилар” шаҳар марказига юришни бошлашади. Ниҳоят улар эрталабга яқин вилоят ҳокимиятини эгал-лашадилар. Сони ва таркиби номаълум бир гуруҳ “қуролли”лар кечаси билан билганини қилишади. Бироқ вилоят, шаҳар ички ишлар, миллий хавфсизлик бошқармалари у кеча нима иш билан машғул бўлганликлари ҳақида ҳозиргача ҳеч бир жойда жўяли бир маълумот йўқ. Балки улар ойлар давомида Бош қумондон раҳбарлигида уйқусиз туну кунларни ўтказишиб тузишган мураккаб ва жиддий режаларининг қандай амалга ошаётганини кузатиб ўтирган бўлгандирлар-а  …

Хуллас, 13-май, жума куни, мусулмонларнинг ҳар ҳафталик байрами куни, буюк ибодат куни Ислом дунёсининг муқаддас юрти Туркистоннинг Андижон шаҳрида гуноҳсиз мусулмонларга ваҳшийларча, жинояткорона ўқ отилади, уларнинг азиз қони ариқ-ариқ тўкилиши содир бўлади. Яна саволлар: Нега энг аввал кўчада турган бегуноҳ одамларга  ҳеч бир огоҳлантирилмасдан ўқ узилди? Улар, “қуролли”лар, деб аталаётганлар ҳокимият биносининг ичкарисида эди-ку? “Қуролли”лар  қани, улар ҳозир қаерда? Уларнинг қанчаси ўлдирилди, қанчаси қўлга олинди? Уларнинг исмлари борми ўзи? Уларнинг кўчага чиққан одамлар билан алоқалари қандай эди? Кўчага норозиликка чиққан одамлар уларни ёки уларнинг бирортасини танийдиларми? Бегуноҳ қони тўкилганлардан бирортаси уларнинг бирортасини танир эдиларми, уларни ўзларига раҳбар, деб билармидилар? Улар қачондан буён кўчага намойишга чиққан халққа бошчилик қилаётгандилар?

<Gazeta.kz> саитидан олиб, <centrasia.ru> да босилган  ”Андижон: бу қандай бўлди? Мўътадил исломчилар бўлмайди”(муаллиф: Игорь Дмитриев) , деб номланган, кўпроқ заказ мақолага ўхшаб кетадиган материалда (дарвоқе, юқорида келтирилган рақамлар ҳам шу муаллифдан олинган), “13-май соат 20-ларга яқин ўзбек ҳокимияти ва эрта тонгда Андижонга етиб келган Ислом Каримовнинг ҳеч қандай келишувга кўнмаслигига ишонч ҳосил қилган қуролли гуруҳ уч қисмга бўлиниб, шаҳардан чиқиб кетишга уриндилар”, жумласи ёзилади. Аммо бу жумла ҳам нуқул жумбоқ. Чунки ҳозирги замон техникаси билан жиҳозланган “Бошқумондон Каримов” ҳарбийлари юзлаб (кейинги вақтларда минглаб дейишга ҳам асос чиқаяпти) кишиларни кириб ташлаётган бир вақтда, уларнинг шаҳардан чиқиб  кетишига йўл қўйдими? Йўқ, албатта. У ҳолда, улар қани?

13-май, жумага яна такрор қайтиб, Андижонда айнан шу куни, мусулмонлар учун муқаддас кун қон тўкилишининг содир бўлиши тасодиф бўлмай, у ваҳший душман томонидан олдиндан атайлаб танланган режанинг оқибатидир, деган фикрни ўртага ташламоқчиман. Режани тузганлар, Андижон аҳолиси билан, қанақадир акрамчилар билан ҳеч қандай алоқаси йўқ ислом душманларидир. Аммо улар кимлар … ? У режани ваҳшийларча, қонли ўлароқ амалга оширган ижрочилар майдондадир. У ваҳший режани тузганлар ким …? Йиртқичларча одамларга ўқ узишга буйруқ берганларнинг айнан ўзлари, бу машъум режани тузувчилар ҳам  бўлиши мумкин эмасми? Валлоҳи, шундайга ўхшайди  …

И.Каримов бошлигидаги Ўзбекистон ҳукумати аталмиш гуруҳнинг ”давлат-чилик” қисқа  тарихида қонли кунлар жуда кўп бўлди. Каримов Ўзбекистон коммунистларининг эндигина раҳбари қилиб тайинланганидан “Оққурғонда” тинч аҳолини отишга руҳсат берилди. Месхети турклари (қон, дин кардош-ларимиз)ни батамом Ўзбекистондан чиқариб юбориш учун Тошкент, Самар-қанд вилоятларида ва Фаргона водийсида коммунистларнинг намойишлари ташкил қилдирилди. 1992 йил бошида Тошкентда студент ғалаёнини ташкил қилдириш, студентларнинг ётоқхоналарини уққа тутиш, 1999 йилги Тошкент портлашлари ва бошқа портлашлар Каримов ҳукуматининг органлари томонидан уюштирилганлиги бугун алоҳида исбот талаб қилмайдиган бир ҳолга келди. Мана бугун янги, янада очиқ, янада шафқатсизларча қон тўки-лиши … Бунинг ҳам ташкилотчилари ўта мавҳум, ҳатто сирли. Андижонга, тинч турган аҳолига аявсиз қирғин келтирганлардан бошқа ҳеч ким киритилмади, киритилмаяпти. Нега, нега ва нега … ?

13-майдан бугунгача бўлган барча хабарлардан шу ҳам сезилдики, бизнинг Ўзбекистон ҳукуматига мухолифат аталмиш “Бирлик”чи, “Эрк”чи, “Деҳкон-лар” номлари билан юрганлар, яна қанчалаб “ҳуқуқ ҳимояилар”и ҳам воқеа-лардан 13-май куни хабар топишади. Ҳатто уларнинг кўпчилиги 14-май куни, Андижондаги қонли  воқеалар ҳақида И.Каримов ўзи хабар берганидан кейингина дарак топишадилар. Буниси ҳам жуда қизиқ бир ҳол. Юқорида келтирган маълумотларга кўра, 11-май куни ҳам шаҳар кўчасида минглаб одамлар тўпланган. 12-куни кун бўйи кишиларнинг тўпланиши давом этган. Аммо мухолифатчилардан бирортаси у халқ олдига бориб улардан ҳолу аҳвол сўрашмади. Уларнинг нега йиғилаётгани, уларни ким ёки кимлар бу ерга таклиф қилишаётганлари, уларнинг нияту мақсадлари нималиги, қанақа талаблари борлиги билан жиддийроқ қизиқадиган бирорта холис одам бўлмади. Нега, нима учун  бундай бўлди? Андижондаги мухолифатчиларимиз 11-12 ва ҳатто 13 –май кунлари қаерда эдилар? Аммо 13, тўғрироғи 14-майдан сўнгра бизнинг у “дўстлар”нинг фаоллиги унча ёмонмас. “Раислар” (Бирлик ва Эркнинг раис аталмишлари) ҳам бегуноҳ қонлар ҳисобига ўзларини яна бир бор кўз-кўз қилиб олишдилар. Афсуслар бўлсинки, бугунгача ўзларини мухолифатчилар лидерлари атаб юрганлардан ҳам, бошқа оддий аъзолардан ҳам ачинишдан, афсусланишдан бошқа бирорта жўяли таклиф ўртага чиқмади.

Андижондаги қонли воқеалардан кейин Каримовнинг қиладиган иши аниқ. Бундан кейин Ўзбекистон халқи бошидаги мусибат яна қанақа аянчли тус олишини кўриш учун жуда кўп ақлга эга бўлишга ўрин йўқ. Бироқ бундай ғурбатли, мусибатли вақтда мухолифат қандай ишлар қилиши керак …? Яна шундай тарқоқ ҳолда, ҳар қайсимиз ҳар жойда ўзимиз-ўзимизча мақола ёзиш, чиқиш қилиш билан давом этаверамизми ёки бирор жиддий ишлар ҳам қила олиш қўлимиздан келадими ё …?

Ана шунақа тугалланмаган фикрлару, жавобсиз саволарни қаторлаштириб ташлаш билан шуерда бир тўхтаб олишни лозим кўрдим. Азиз ўкувчи, бағишланг, ҳозирча бошқа нарса қилиш қўлимдан келмади. Агар менинг жавобсиз сўроқларим, тугалланмаган фикру мулаҳозаларим, сиз азизларга асил жиноятчилар кимлар эканлигини аниқлашда озгина туртки вазифасини бажарар, деган умиддаман.

Вақтдан фойдаланиб, Андижонда қурбон бўлганларниниг қариндошларига чуқур таъзия билдираман. Ўтганларга Аллоху таоло раҳмат қилсин, омин деб дуо қилиб қоламан. Уларнинг кўпчилиги, иншооллоҳ, шохид бўлгандирлар.

Алибой Йўляхши , “Бирлик” халк харакати Самарканд вилоят Кенгаши раисдоши, 1993 йилдан буён мухожиратда яшайди. 2005 йил 13-31 май кунлари ёзилди.

Яшаш манзили: Ioliakshiev Aliboi, Sivles Gate  3, 5059 Bergen, Norway (Норвегияда менинг исми шарифим уларнинг талафусида ўшандай ёзиларди. Шунинг учун почта адресим тушунарли бўлсин учун исмимни паспортимдагидек кўрсатгандим). Интернет саит:  http://www.samarkanduz.narod.ru

3.15. Андижон фожиасига оид фикрлар(2005 йил 13-майда содир этилган).

Мистер Крейг Муррей, 2002-2004 йилларда Буюкбританиянинг Ўзбекистондаги элчиси бўлиб ишлаган ва Ўзбекистондаги ҳақиқий ҳаётдан анчагина хабардор бир сиёсат одами эди. У, “Нега АКШ ҳеч қачон ўзини чув туширишганини тан олмайди?  номида бир мақоласини “The Guardian” (3.08.2005)да эълон қилди. У мақоланинг рус тилига таржимаси  Руссиянинг “ИноПресса” агентлиги тарафидан босиб чиқарилди. У ердан олинган мақола   http://centrasia.org/newsA.php4?st=1123109040> адресда рус тилида қайта эълон қилинди (04.08.2005). Мен уни ана шу кейинги адресдан олиб ўзбекчага ағдардим. Мазкур мақола Каримовнинг ноинсоний сиёсатини таърифлаш билан бирга 2005 йилда Андижонда содир бўлган жиноятнинг асил жиноятчиларини ҳам тилга олади. Мазкур таржима, 2005 йил, 17 августда тубандаги адресда ҳам эълон қилинди:

  http://www.muslimuzbekistan.com/uzb/uznews/2005_08/write17082005.html

 Таржима матнининг адреси кўрсатилган саитда чап этилган кўринишини қуйида келтираман:

3.16. НЕГА АҚШ ҲЕЧ ҚАЧОН ЎЗИНИ ЧУВ ТУШИРГАНИНИ ТАН ОЛМАЙДИ?  Муаллиф: Крейг Мюррей

Ўзбекистондаги жирканч режимга қарши чоралар белгилаш лозим. Ўзбекистон президенти Каримов Америка базасини унинг мамлакатини ташлаб чиқиб кетиш ҳақида огоҳлантирди. Бу дипломатик инқилобнинг интиҳосидир: Каримов Ғарбдан воз кечиб, Чинга кўз қири билан назар солганча Русиянинг қучоғига қайтмоқда. АҚШ ўзининг кетаётганини Ўз-бекистондаги инсон ҳуқуқлари бузилишлари борасида жуда кеч қолган хавотирларини билдириш билан ниқоблашга уринаяпти. Энг чуқур илтифотларга сазовор бўлган иттифоқдошлардан бири – бу қанчалар аянчли бўлмасин – бирданига ёвуз диктаторга айланиб қолди. (Саддамни эсланг!) Бироқ воқелик анчайин мураккаб.

Биринчи ва энг яққол кўриниб турган нуқта: АКШ ўз-ўзидан тўрва-халтасини кўтариб кетаётгани йўқ, уни шундай қилишга мажбур қилишаяпти. 600 – дан кўпроқ инсон ҳалок бўлган Андижондаги 13 – май қирғинини 2002 йилнинг ўзидаёк АҚШ-дан армия учун 120 миллион, махсус хизматлар учун 82 миллион доллар олган ўзбек кучлари ташкил қилди. Каримов уларни Ўзбекистондан итқитиб чиқармагунча америкаликлар Ўзбекистон билан ҳарбий муносабатларини қайта кўриб чиқмоқчи бўлаётганларига ишора қиладиган ҳеч қандай аломат йўқ эди. Боз устига, генерал Ричард Майерс бу ҳарбий муносабатларнинг аввалгидек қолавериши ҳақида баёнот берди.

Шу йил март ойида Британия қўшинлари ўзбек ҳарбийларини мерганликка ўргатиш учун Самарқандга ўз инструкторларини юборди. Бундай қилишни тўхтатамиз, деб бизга ҳам ҳеч ким ҳеч нарса демаган эди. Шунингдек, МРБ (АҚШ Марказий Разведка Бошқармаси) ва MИ-6 Каримов махсус хизматлари томонидан қамоқхона қийноқхоналарида олинаётган маълумотларни бошқа қабул қилмасликларининг ва биз улардан фойдаланмаслигимизнинг бирон аломати ҳам кўринмаяпти.

Ўзбекистон жанубида, Термизда нисбатан камроқ танилган яна бир Ғарб ҳаво базаси бор. Уни Олмония ижарага олган. Олмонлар у ердан кетишни асло истаётганлари йўқ. Барча ғарб давлатлари вазирлари ичида режимга тасаннолар айтувчи Олмония ташқи ишлар вазири Йошка Фишер Ўзбекистонга энг кўп сафар қилади.

Жек Стро бошқараётган Овропо Иттифоқининг (ОИ) Умумий муаммолар бўйича кенгаши Андижондаги хунрезликка жавобан ОИнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлиги “ривожланишини вақтинча тўхтатиши” ҳақида баёнот берди. Бундай силлиқ жумлани қандай қилиб тузганларини тасаввур қилиш мумкин, албатта. “Ҳеч нарса қилмаслик” деган маънони тушуниб олиш учун уни камида икки марта диққат билан ўқиш лозим бўлади.

Ўзбекистонни демократия ва бозор тарафга ҳаракат қилдириш ҳеч қачон Каримовнинг ниятида бўлмаган. 1990-йиллар ўрталаридаги Ғарб сармояларини жалб қилиш билан боғлиқ чекланган тажрибалар Каримовни шу нарсага ишонтирдики, ғарб капитализми шароитида унинг оиласи ва яқин атрофидагилар томонидан иқтисодни тўла назорат қилишни таъминлаб бўлмайди. Ана ўша даврдан бошлаб, Каримов сармоялар соҳасида Руссия ва Чиннинг давлат компанияларига суяниб келаяпти.

Аслида ҳали ўтган йилнинг охирларидаёқ Каримовнинг Ўзбекистондаги йирик газ конларини аниқлаш ва ишга тушириш борасида АҚШ ширкатларидан русларнинг “Газпром”ини афзал кўргани Американинг Марказий Осиёдаги таъсири учун машъум бир ишора эди. Бу қарор ҳали Афғонистонда уруш бошланмасидан олдин ҳам Америка сиёсатининг Марказий Осиёдаги тамал тошини ташкил қилган Афғонистон орқали Араб денгизига қарата қувур ўтказиш лойиҳасининг хаётийлигини шубҳа остига солиб қўйди. Бу келишувни Каримовнинг қизи Гулнора ҳамда 1999 йилда “British steel” ва “Hoo-govens” номли голланд компаниясининг кўшилиб кетиши натижасида пайдо бўлган “Corus” ширкатининг катта-гина қисмига эгалик қилувчи руссиялик асли ўзбек бўлган олигарх Алишер Усмонов тузишди.

Кўпчилик Каримова ва Усмоновнинг иттифоқини Каримовнинг Ўзбекистонда валиаҳд тайинлаш стратегияси деб ҳисоблайди. Албатта Москвада яшайдиган Гулнора Ўзбекистон ташқи сиёсатининг ўзгаришида сезиларли рол ўйнади. Каримовага АҚШ эшиклари ёпилган. У ерда уни жанжалли ажрашиш иши билан боғлик равишда суд томонидан берилган қамоққа олиш учун ордер кутаяпти.

Украина, Грузия ва Қиргизистондаги “рангли инқилоб”лар ҳам шу ўринда яна бир муҳим омилдир. Эдуард Шеварднадзе ўзи ағдариб ташланганидан кейин Каримовникида меҳмонда бўлиб, уни Сорос ва бошқа нодавлат ташкилотлари борасида огоҳлантирди. Каримов эса дарҳол “Очиқ жамият” институтини мамлакатдан ҳайдаб юборди ва бошқа ноҳукумат ташкилотларига нисбатан қаттиқ чекловлар жорий қилди. Бу ўз навбатида Каримовнинг Путин билан жуда илиқ муносабатлар ўрнатишига ёрдам берди.

Бир қарашда Каримов, Путин ўз кучоғига оладиган одам эмас. Чунки мустақил бўлганидан кейин Каримов мамлакатда миллий низоларни авж олдирди, оқибатда рус миллатига оид кишиларнинг 80 фоизи, яъни 2 миллион киши Ўзбекистондан чиқиб кетди.

Аммо Путин билан Каримовни мухолифатга тоқатсизлик, эркин матбуотга нисбатан нафрат ва демократия ёйилишининг олдини олиш истаги бир-бирига яқинлаштиради, ака-ука қилади. Каримовнинг ўзига мухолиф бўлганларни ислом экстремизмида айблаб йўқ қилиш сиёсати Путиннинг Чеченистондаги сиёсатига очиқдан-очиқ мос келади.

У ҳолда минтақадаги ҳокимият учун курашда нималар бўлмоқда? Ўзбекис-тонда Марказий Осиё аҳолисининг ярми яшайди, у географик жойлашиши жиҳатидан стратегик аҳамиятга ҳамда энг катта ва яхши қуролланган армияга эга. Бироқ Назарбоев даврида Қозоғистон иқтисодий соҳада Ўзбекистондан жуда илгарилаб кетди. Бу ҳол фақат Қозоғистоннинг углеводород заҳиралари ҳисобига юз бергани йўқ. Қозоғистон Руссия ва Ғарб ўртасидаги мувозанатни сақлаб туради, нисбатан очиқ иқтисодга эга ва Ғарбдан кўпроқ сармоялар олади.

Қозоғистоннинг келажаги нисбатан ёруғроқ кўринади. Илгари камбағал қариндош саналган қозоқларнинг ҳозир ўзбекларга қараганда анча бой ҳаёт кечираётгани ҳам Каримовнинг обрўси пастлигининг асосий омилларидан биридир.

Қиргизистон ва Тожикистоннинг келажаги эса мавҳум. Булар табиий заҳираларига эга бўлмаган кичик тоғли мамлакатлардир. Қиргизистонда Американинг ҳаво базаси бор. Каримов Шанхай ҳамкорлик ташкилотида Руссия ва Чиннинг кўмагида уларга Ғарбдан юз ўгириш талаби билан босим ўтказади. Улар Каримовнинг бу босимига қарши туришлари учун ғарб мамлакатларидан ва халқаро ташкилотлардан катта куч ва ҳаракатлар талаб қилинади.

Бугун Ўзбекистонда нималар бўлаяпти ўзи? Жаҳоннинг йирик давлатлари ўзларини у ёқ-бу ёққа ташлаётган бир вақтда у ерда вазият ёмонлашгандан-ёмонлашмоқда. Каримов сиёсати оқибатида аҳоли қашшоқликка ҳамда унинг оиласи ва атрофидагиларни бойитиш учун колхоз далаларидаги қуллар меҳнати ботқоғига тобора чуқурроқ ботиб бораяпти. Мамлакат иқтисоди пахта етиштиришга тўла боғланиб қолган. Бироқ уни етиштириб, тераётганларга ҳеч қандай иқтисодий фойда йўқ.

Биз, Ўзбекистондаги вазиятни ёмонлаштиришга эмас, балки яхшилашга интилишимиз зарур. Бу мамлакат пахтани экспорт қилиш бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. Ўзбек пахтаси ва матоларига савдо чекловларини киритиш бу йўналишда илгари ташланган илк қадам бўлиши мумкин. Америка пахта лоббисининг манфаатларини ҳамда АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг совуқлашганини ҳисобга олинса, бунга ҳатто эришса ҳам бўлади.” Таржимон: Алибой Йўляхши.

4.Таржималар:

Муҳожирлик ҳаётим давомида турк ва рус тилларида эълон қилинган сиёсий ва ижтимоий масалаларга боғишланган  мақолалардан бир қанчасини ўзбек тилига баҳоли қудрат таржима қилишга ҳаракат қилгандим. “Биз кечирган ҳаёт ҳиқояларидан …” китобимизнинг иккинчи қисмида улардан баъзиларини келтиришни лозим кўрдим.

4.1. “Бизнинг душманимиз битта, у ҳам бўлса, мусулмон шарқидир.”

Олмон фашизмининг иқрор(этирофлар)и ва сирлари (Тарих). Рубрикасида Руссияда нашр қилинадиган Известия газетаси (20.11.2003)  Елена Съянова исмли муаллифнинг  “Бизнинг душманимиз битта, у ҳам бўлса, мусулмон шарқидир”  номли мақоласини босиб чиқарди. Бирмунча кечигиб бўлса-да ўша мақоланинг жузъий қисқартиришлар билан ўбекчага таржимасини маълумот учун эълон қимокдамиз. Ўкинг, бу маданиятли ғарбни доимо нималар ташвишга солиб келаётган эканини, кўрасиз.

“Бизнинг душманимиз битта, у ҳам бўлса, мусулмон шарқидир.” 1945 йил 20 ноябрида Нюрнбергда Халкаро трибунал ишга киришди – натсист ҳарбий жиноятчилар устидан суд бошланди. Бироқ бу ташқаридан қараганда ҳамма томонлама ўрганилган жараённинг ўзига яраша сирли томонлари ҳам бор эди. Бу ерда сўз, Учинчи рейх ҳукмронларининг потенсиал имконларидан фойдалиниш масаласида кетаяпти. Воқеалар баъзан хаёлдан ташқари кўринишларни олиш даражасига бориб етарди …

4.2. Параллел яширин тинглашни йўлга қўйиш.

Суд жараёнининг бошланишидан салкам бир ой аввал, 1945 йил октябрида Нюрнбергда  унча катта бўлмаган жанжал чиқиб қолди: Англиянниг Secret Service ташкилоти ва уларнинг америкалик ҳамкасблари орасида тўқнашиш келиб чиқди. Англияликлар Геринг ўтирган хонага(камерага) ”эшитувчи” ўрнатишга ҳаракат қилишиб, у ерда аллақачон америкаликлар ўрнатган микрофон борлигини аниқладилар. Махсус хизмат ходимлари шивир-шивирлашиб тортишдилар-да ва тезда келишиб жим-жим қилдилар. Қискаси, бундан кейин бу иккита разведка параллел ишлайдиган бўлишди.

Қамоқхонада маҳкамани кутиб ўтиришган, яқиндагина,  ҳали рейхнинг дохийлари ҳисобланганларни эртаю-кеч ва ҳар жойда, камерада, ошхонада, учрашув вақтларида … яширин тинглашардилар. Томонлар бир-бирига боғланмай ишлашганларидан, ёзиб олинган маълумотларнинг оқибатларини бир-бирига айтишмасдилар. Масалан, америкалик сир сақлаган нарсаларни, англичанлар ҳеч нарсага арзимайди, деб ҳисоблашлари мумкин эди. Улари ҳам ҳамкасблари маълумотлари ҳакида худди шундай ўйлашарди. Англичанларнинг бир неча ёзувлари “судланувчилар шахсий характеристикасини белгилаш учун” суд жараёни давомида Халқаро трибунал ихтиёрига берилди.  Америкаликлар эса,  у одамларнинг ”психологик портретларини” туздириш мақсадида ўз ёзувларининг бир кисмини психолог Жон Хилбертга беришдилар (бу ҳам ўз навбатида шахсий кундалик олиб борди). Жараёндан кейин стенограмманинг бир қисми Ж. Хилбертда қолди, албатта.

Трибуналдан йигирма йил кейин Хилберт 1945 йил 23 октябрида Нюрнберг қамоқхонаси касалхонасида содир бўлган ғарайиб сўзлашув стенограммасининг нормалга тикланган нусхасини Рудолф Гесснинг опаси Маргарита Гессга ва Роберт Лейнинг бевасига беради.

Шундай килиб, десангиз Лей – якиндагина рейхнинг Меҳнат фонди бошлиғи, касалхонада ётибди. Тўсатдан эшик очилади.

4.3. ”Мен фақат ошпаз эмас, балки қирол ҳамдирман”

Хонага кирган кишининг ташқий кўриниши одатдан ташқари бошқача эди. Унинг бўйи бир ярим метрдан ҳеч баланд эмасди. Боши елкаларига кириб кетган, юзида зерикарли қамоқхона атмосферасига мос бўлмаган кенг табассум. Меҳмон бўсағаданоқ ўзини танишдиради: “Генерал Маршаллнинг ошпазиман”. Ҳа, нима бўлибди, ҳаммага маълумки, АҚШ қўшинларининг Бош штаби бошлиғи генерал Маршалл экзотик ошхона ишқибози. Демак, унинг ошпази ҳам шунга мос бўлиши керак-да.

Америкаликлар тарафидан ёзиб олинганлар шу сўзлар билан бошланади.

“- Генерал Маршаллнинг ошпази (соф олмон тилида гапиради).

– Сизда нима бор, нима истайсиз? (Лей)

– Мен сизга аҳамиятли бир таклиф билан келдим.

– Ҳа, сиз менга қуртлардан кечки овқат тайёрлашни истаяпсизми?

– Мен фақатгина ошпаз эмасман герр Лей, мен бунга кўшимча қирол ҳамдирман. Қироллигим ҳудуди кичкина, аммо унда кўпгина нарсалар бор. Сиз нимани хоҳласангиз, уларнинг барчаси у ерда бўлади. Масалан, майдонлар, технология, хизматчилар.

– Ўтиринг.

– Раҳмат, миннатдорман.

– Исмингиз?

– Уни айтиш бир минутдан кўпроқ вақтни олади. Бироқ дўстлар учун менинг исмим одийгина Ди.

– Сиз менга банан қўшини тузишни таклиф қилмоқчимисиз?

– Қўшин соф олмон бўлиши мумкин. Сизнинг таъбингизга боғли.

– Бу қанча туришини ҳеч бўлмаса тасаввур қила оласизми, ўзи?

– У ҳақда сиз ташвишланмаслигингиз лозим.

– Сизнинг мақсадингиз нимадан иборат?

– Қарама-қаршилик, герр Лей, қарама-қаршилик.

– Сизнинг душманларингиз ким?

– Бизда битта душман – мусулмон шарқи.

– Славянлар эмас, яхудийлар эмас, коммунистлар эмас, ҳим. … Ислом?

– Ҳа, айнан шундай. (Пауза – сукунат)

– Мен мусулмонларни Олмониянинг биринчи даражали душмани, деб ҳисобламайман. Бизнинг улар билан савашишга сабаб бўладиган ҳеч нарсамиз йўқ. Бизнинг манфаатларимиз доираси бошқа худудларга тарқалади.

– Мен уруш ҳақида гапирмадим, герр Лей, фақат қарама-қарши оғирлик ҳақида сўзладим. Шарқ билан урушиш шарт эмас, уларнинг тушуғида мушт кўрсатиб турилса, етарлидир. Бу мушт, олмон мушти бўлади. Мустаҳкам мушт, бақувват эркакда бўлади.

– Ҳақиқат бўлиш учун жуда ҳам очиқчадир. (Лей бу жумлани франсузча таллафуз қилади.)

– Нега, нимадан шундай? (Ди ҳам жуда силлик франсузчада жавоб қилади ва шу тилда сўзлашиш давом қилади.) Олмония ўн йил бутун дунёни қўрқувда ушлаб турди. Бу сизда жуда яхши чиқади! Сиз қуролланасиз, биз эса, сотамиз, савдо қиламиз. Унисида ҳам, бунисида ҳам иккитамизга тенг келадиган бўлмайди.

– Савдо қилиш, сотиш? Нимани, кокаинни, марихуанани? Мен кимё мутахассиман ва ундай “товарнинг” келажагини яхши биламан. Сизнинг муштариларингиз ҳозироқ қирқ ёшгача яшай олмаяптилар. Уларда фарзандлар йўқ ёки улар тўлақонли эмаслар …

– Келажак нимаси билан сизни қониқтирмайди? Отиб ўлдириш ёки сургин килишга ҳожат йўқ. Тўлақонли бўлмаганлар, ўз ўлимлари учун ўзлари тўлайдилар. Ўта замонавий қўшин тузиш учун сизга керак бўлган ўша беш-етти йил давомида сизга хизмат қиладиган ишчи кучи билан сизни таъминлаб туришни мен гарантия қиламан. Ҳар бир махсус гуруҳ қисқа муддатга мўлжалланган бўлади, аммо конвейрни изга туширамиз.

– Ҳа, наркоманлар учун конслагерлар ташкил қилишми? Тўғри, тушунарли. Сизнинг бу тижоратингизни ҳозироқ бошлашга ким тўсиқ бўлаяпти?

– Америка давлати. Менинг тижоратим унга тўлаши керак. Ақлли тижоратнинг давлатга тўлаб туриши яхши нарса.

– Шундай экан, тўланг. Нима, чангалзорларда бошқа олтин қолмадими?

– Биз изланишларни давом қиламиз. Ҳозирча эса, … Олтин алпин тоғларида ҳам етарлича бор.

(Сукунат. Лей яна олмончага кўчади.)

Бизнинг олтинларимиз учун сизнинг тижоратингизни тинч қўядилар … У сизга пул беради … Биз қўшин тузамиз, шу билан сизнинг рақибларингизни кучсизлантирамиз. Аммо бизга тўртинчи рейх керак. Нимага керак у Америка?

– Биз ўша Американинг ўзимиз, герр Лей. Бироқ биз Америка давлати эмасмиз. (Сукунат. Ди қисқа-қисқа давом қилади.)

– Бунинг схемаси жуда содда. Сиз кучларни марказлаштирасиз, биз эса, пулларни. Куч ва пул, бу яна бир қарама-қарши куч. Агар пулни яширсангиз, куч пулсиз қолади. Аммо арийсларнинг асаблари маҳкам, шундай эмасми?!  Келажакда эса, қарама-қарши кучлар бир-бирига қўшилиб кетади, ана у вақт  ҳамма “биз”га айланади. Тўғри эмасми? Сизнинг розилингиз ва тажрибали врачга ишонишингиз керак. Сиз фақат кўзингизни юмасиз ва уни денгизнинг ўртасида очасиз …

–  Е-етарли. Мен с-сизни т-тушундим. Мен … ў-ўйлаб к-кўраман.”

Шу билан диалог тўхтаб қолади. Лей жуда кучли сақовсирай бошлайди, шунча қийиналадики, ортиқ гапира олмай қолади. Унда бундай ҳолат Биринчи жахон урушида яраланганидан кейин бўлганди ва ҳамиша кучли ҳаёжонланиш берарди.

4.4. Алпин шахталарининг сирлари.

”Ди” ҳақиқатда ким бўлганди, деган савол кўндаланг туради? Америка махсус хизматининг агенти эдими? Ё ҳақиқий наркоқиролми эди? Балки у, униси ҳам, буниси ҳам бўлгандир? Уруш замонида АҚШ расмий тизимларининг мафия билан боғланишлари борлиги маълум эди. Ҳеч қурса бир ҳолатни, яъни машҳур гангстер Лаки Ланчонинг Сиссилияда америкаликларга фаол ёрдамчи бўлганини бир хотирлаб, қўяйлик.

Таҳлил қилиб қарайлик: топишмоқ Ди, Роберт Лейга эски ҳолатдаги-бақувват қуролли кучларини, ҳатто конслагерлар билан бирга (фақат бу лагерларда “рейх душманлари”, “миллий тўлақонли бўлмаганлар” эмас,  балки наркоманлар ишлашади) Олмонияни қайтариб беришни ваъда қилаяпти. Яқингинадаги натсист учун бу хаёлни ўйнатадиган бир ғоядир! Шуниси ҳам борки, “янги” Олмония зафар қозонган мамлакатларнинг ҳеч бирига хавф солмаслиги керак. Унинг кучлари бутунлай бошқа тарафга қаратилиши  керак, яъни улар бошқа душманга-мусулмон шарқига қарши қаратилади (яъни бугунги борлиқ, ҳақиқат билан ҳисоблашинг, доктор Лей!).  “Банан қўшинларини” хотирлаш, Лейга марҳамат қилган меҳмоннинг қаерда туғилганлигига ишора эди. Лейнинг тушунишича у Лотин америкасидан эди. Шундай бўлса, ҳаммаси тушунарли. Нега сухбат наркотиклар хакида бўлаяпти, ҳа келгусидаги Олмониянинг  молиявий таъминоти лотин америкасидаги мафиянинг махфий наркотик савдосидан келиб туради. Аммо факатгина улардан ҳам эмас …

”Алпин тоғларидаги олтин” ибораси жуда бир муҳим маънога эга. Чунки натсистлар ҳали 1939 йилдаёқ у ерда жуда жиддий яширинган саккизта шахта қавлаб, қора кунлар учун керак бўлар, деган мақсадда олтин ва платино қуймаларини сақлашарди. Уруш давомида у шахталар сони ўн учтага чиқди. У ерда ишлашганлар фақат асирлар бўлиб, улар ўлдириб юбориларди. Уларни ўлдирганларни ҳам ўлдиришарди. Кейин шахталарни топишдилар (Бироқ ким қандай қилиб … – у ёғи ярим детиктив ҳикоя). Аммо 45-да иттифоқчилар ҳам “партия олтинини” жиддий излашдилар. “Ди” Лейга ана шу ҳақда ишора қилди. У қаерда яширинган, “кон”ни очинг, деди. Шундай бўлганда “Ди” (нарко қирол) НСДАПнинг олтинлари билан америка ҳокимиятидан қутулади. Бу натсистларга ҳам қулай, уларнинг партияси олтинлари долларлар билан “тозаланади”. Хитлернинг дўстлари “ифлос” олтинлари ўрнига  чангалзорда ”Ди” топган қизилтанлиларнинг  “соф” олтинларини оли-шадилар.

Мазкур учрашувни ташкил қилганлар Лейдан нима исташадилар? Шунингдек, Алпин шахталари ичидагилар ҳам нима? Аммо фақат улар ҳам эмас. Зафар қозонганларни вайрон бўлган Олмониядаги яна кўп нарсалар қизиқтирардилар. Уларни технология, заводлар ва уларнинг ҳужжатлари, ҳужжатлаштиришлар, маданий қиммат баҳо нарсалар ва ҳоказолар қизиқтирарди.

 Бошқача айтганда, иттифоқчилар учун Учинчи рейхнинг раҳбарларидан бирортасини ўзларига буриб олиш фойдали кўринаётганди. Бу вақтга келиб, Хитлер, Химмлер, Хеббес йўқ эди, улар тирик эмасдилар. Борман йўқолиб (унинг ўлганлиги кейинроқ маълум бўлади) қолганди. Қолган “биринчи тартибли шакллар” Нюрнберг қамоқхонасида маҳкама бўлишни кутиб ўтирардилар.

Тинглашлар стенограммаси ва Жон Хилбертнинг кундаликлари гувоҳлик берадики, ”оператив йўллар” ҳаммаси унга борилган эди. Улар нима учун Лей танланганлигини тушунтиради.

4.5. Доҳий(Фюрер)лар тошчалар отишдилар.

Ҳисобни биринчи ҳужжатли гувоҳлик кунидан, 14 – октябрдан оламиз. Маҳкама бошланиш вақти, 20-ноябрга бир ойдан бироз оз вақт, айблов хулосаларини ўқиб эшиттирилишига (20 октябр) олти кун вақт қолди.

1945 йил 14 октябрда 12 кишидан иборат маҳбусларнинг қамоқхона ичидаги ҳавлида энг сўнгги марта биргаликда сайр(танафус) қилиш имконлари бўлди.

Хилберт кундалигига караймиз.

Сайр, 13 минутга яқин давом қилади. Геринг собиқ коллеглари орасида юраркан, уларга маҳкамада ўзларини қандай тутиш стратегиясини шивирлаб, секингина такрорлайди. Яъни натсиал-сотсиалистик давлатнинг ва Хитлер шахсини идеаллаштиришнинг тарихий ҳақлиги ҳақида “афсона тузиш”ни уларга такрорлайди. Унинг ҳамкорлари, кўнгул ғашлик билан бўлса-да, бошларини қимирлатишиб уни маъқуллаган бўлишадилар. Овоз чиқариб тасдиқламаган биргина Шпеер бўлади. У жаҳл аралаш дейдики, рейхс-маршалл, “бу ғарайиб қувватини ҳали бирор маънога эга бўлган вақтда, яъни фюрерни кўпгина мағлубияти аниқ бўлган қарорлардан қайтариш мумкин бўлган вақтда ишлатиши керак эди. ”Энди эса, “гўдаклар учун эртак тўқимасдан”, “ўз зиммамизга умумий масъулиятни олишимиз лозим.” Геринг уни эшитиб, Шпеернинг оёғи остига тупуради. Бир неча минутдан кейин қоровуллар маҳбусларнинг қизиқ ўйин билан машғул бўлаётганларини сезиб қолишади. Улар девордаги бир жойга тошча отишаётгандилар. “Овоз беришаяпти, у ярамаслар”, дейди қоровуллардан бири. Оқибатда, қамоқхона бошлиғи полковник Эндрюс, ”уларни бирга подага ҳайдаманг, якка-якка чиқаринг у молларни”, деган қарор қабул қилади.

Хилберт кундалигидан: ”1945 йил 14 октябр. Бугунги сайр вақтида Маршалл Геринг шерикларига натсианол-сотсиализмни батамом ёқлаш тактикасини рад қилгани учун вазир Шпеерни яккалаб қўйишни таклиф қилди. Қамоқхонадаги 19 кишидан энг ҳаракатчани Геринг бўлиб қолмоқда. У тетик ва ташаббускор. Гесс овоз беришда қатнашмади. У ҳали ҳам олдингидай индифферен (лоқайд) ҳолда қолмоқда.  Лей бир парча ғиштни деворга шундай отдики, умумий тўпламга бирданига икки бўлакча бориб тушди.”

 Исми-шарифи айтилганлардан тўрттасига эътибор қиламиз. Айнан ана ўша тўрттаси (буларга йўқолган Борманни ҳам қўшиш керак) алпин шахталарининг сирини билишади, деб тахмин қилинмоқда.

Хилберт кундалигидан: ”1945 йил 15 октябр. Бугунги иш Гесс билан бўлади. Геринг ва Лей маҳкам назорат остида”

Шпеер исми ортиқ тилга олинмаяпти. Ҳар ҳолда унинг бирор аҳамиятли маълумотга эга эмаслиги аниқланди. Бундан буён Хилбертни учтаси қизиқтиради: 1 – Геринг, 2 – Гесс (шахталар у Англияга учмасидан олдин қурила бошлаганди, ахир) ва  4 – Лей (тартиб номерлари, уларнинг айблов рўйхати номерларидан олинган).

Гесс: хотирасини йўқотган, деб топилган.

15 – октябрда АКШ тарафидан бош терговчи полковник Жон Амен, ўз кабинетида психиатр Дуглас Келли ва Жон Хилберт билан биргаликда  Рудолф Гесс ва унинг эски дўсти ҳамда ўқитувчиси Карл Хаусхофер (олмон геополитикасининг асосчиси) билан учрашув ўтказишни ташкил қилди. Гесс, хотирамни йўқотдим, деб баён қилади.

Ўша Англияда асирликда тўрт йил ўтиришидан буён Гессни кўрмаган  Хаусхофер, унинг ўзгариб кетганлигини кўриб ҳайратга тушди. Шунга қарамасдан Хаусхофер дарҳол унга ”сенлаб” гапира бошлади, унинг қўлини сиқиб, эски дўстлар каби сўзлаб кетди:  ўша замон Нюрнбергда бўлган оиласи, етти ёшарли ўғилининг қандай ўсганлиги, опаси Маргарита, Гесснинг Англиядан унга ёзган хатларини (унинг хотини Элза Хаусхоферга ўқишга берарди) сўраб суришдирди … Учрашув протоколи сақланган. У суд жараёнининг бошқа материаллари орасида турибди. Мана матннинг аслига қаранг:

“Хаусхофер : (…) Сен асирликда нималар ҳақида ўйлаганингни мен биламан. Сенинг ташвишу, қийналишларинг, сенинг маънавий хаётингни биз тушунамиз …

Гесс : (…) Врачлар менга хотирамнинг қайтишини айтаяптилар. Аммо хозир мен сизни хотирлай олмайман. Афсус, жуда афсус.

Хаусхофер : Мен хамиша сенинг кўзларингдан тушунардим, Руди. Менга сенинг кўзларинг жавоби етарлидир. Сен Албрехтни эслайсанми? У ҳозир биз билан эмас. У йўқ. (Албрехт Хаусхофер, Карлнинг буюк ўғли ва Гесснинг энг якин дўсти, 1945 йил апрелида Калтенбруннернинг шахсан ўз кўрсатмаси билан отиб ташланган.) Руди, нахотки сен уни хам унутдинг?!

Гесс : Аста-аста ҳаммасини хотирлайман. Ҳозирча эса, … Афсус, аммо сизнинг сўзларингиз мен учун ҳеч нарсани билдирмайди”.

Хаусхофер яна узоқ вақт гапирди, кўзларига ёшлар келди. Гесс эса, индифферентен (лоқайдлигича) қолди.

Хаусхофердан кейин Гесс билан учрашувга фон Папенни келтиришди. У ҳам унга қандайдир ходисаларни ва кишиларни хотирлатишга уринди. Унинг олдига яна Риббентропни, Функни, Болени (бу илгари Гесснинг қўлида ишлаганди) ва ниҳоят Лейни келтирдилар. Бу эса, Гесснинг қаршисига ўтирдида, ҳеч нарса, демасдан дерезага қараб ўтираверди. Унга савол бериш таклифига, “Нима ҳожати бор? Менга шундай ҳам ҳаммаси тушунарли”, деб жавоб қилди.

– Сизнинг ишончингиз комилми, бу киши ҳақиқий Рудолф Гессми? – деб сўрайди ундан полковник Амен.

– Ҳа, ишончим комил. Сиз уни текшириб кўришингиз мумкин. Ҳақиқий Рудолф Гесснинг чап ўпкасида 1917 йилда олган яраланишдан ёйсимон из қолган.

– Қизиқ, биз уни қандай текширамиз? Уни кесамизми? – дейди Амен.

 Шу билан учрашув тугайди.

Хилберт кундалигидан : ”Ҳар ҳолда “ҳақиқий Гесс 1941 йили Англияда ўлдирилган, бу ерга унинг ўхшаши суд жараёнига тайёрлаб олиб келинган каби миш-мишлар ва Гесснинг ўзини тутиши ҳам шуни кўрсатаётибди, буларнинг ҳаммаси Гесс учун хавфли кўринди доктор Лейга. Шунинг учун исбот таклиф қилди.  Бу исботни рус ва франсуз вакиллари олдида кўрсатмокчи бўлди. Бу ишга битта роял ҳам ҳозирлашларини сўради. Лейнинг шартлари бажарилди ва биз қамоқхонанинг черковида йиғилдик, у ерга роял ҳам келтирилди. Лей Гессдан учта ўзи севган музикасининг номларини бир коғозчага ёзиб беришни сўради, у ҳам бу илтимосни бажаришни дарҳол амалга оширди. Коғоз бизга узатилди. Лей музика аппартига ўтирди ва Мосартдан ”Кичкинигина оқшом серенадаси”, Бетховендан “Элизага” ва Чаковскийдан “Қиш”ни чалди. Уларни Гесс кўрсатганди, ҳатто айнан музикалар ижро этилган кетма-кетликда ёзганди. Музикалар исмлари айтилмасдан чалиниши кераклигини мен ва Келли талаб қилиб, шундай бўлишига қамоқхона бошлиғи Эндрюсни кўндирдик. Рудолф Гесснинг ҳиссий хотираси идентификатсия қилинганлиги аниқ. Бироқ шу ҳам аниқки, Гесс энди қавсдан чиқарилади. ”Бу дегани, бундан кейин Гессни авраш маъносиздир. У бирор нарса биладими ёки йўқ, унинг касали  ҳақиқийми ё баҳона қилаяптими, ундан қатъи назар у  алоқа қилишга арзимайди.

Геринг : “Каринни эслайсанми …?”

Яна Хилберт кундалигидан:

”17-  октябр. Бугун иш Геринг билан бўлади.

17 октябр, Геринг қавсдан ташқарида.”

“Иш” сўзи тергов ёки қамоқхона бошлиғи Эндрюсни(чунки у бу ишларни қамоқхона режимини бузиш, деб ҳисобларди) асабийлаштириб психологлар ўтказадиган тестларни билдиради. Бироқ у куни тергов ҳам, тестлар ўтказиш ҳам бўлмади. Геринг бугунги кунини бутун кун ўз камерасида ўтказди. У куни Геринг камерасида нималар бўлди? Уни билиш учун махфий тингловчи аппаратларни тинглаб қараймиз. Геринг ўша куни кун бўйи, 1931 йили вафот қилган биринчи хотини Карин билан овозини чиқариб …  сўзлашиб ўтирди. У хотинининг арвоғига унинг ҳаётида кечган ҳамма нарсани айтиб берди. Геринг унга “суд бўлиш кераклигини, уни суд қилиш кераклигини” сўзлади, бироқ ҳакам Кариннинг ўзи бўлиши лозимлигини таъкидлади.” Хотирлайсанми, Изара қирғоғи бўйлаб, ҳар доим бир жойда, соат бор жойда сен билан сайр қилардик. Мен сенга бир нарсани бир неча марта такрор -такрор сўзлар-дим, ҳатто такрорлаётганимни сезмасдан гапирардим. Сен эса, мени тинглардинг … Ҳар сафар янги эшитаётгандай тинглардинг. Бир мартагина, ”Агар ҳамма нарса сен айтаётгандай бўладиган бўлса, у даҳшат …”, деб эътироз билдирдинг.”

Ва ҳакоза. Тўрт қадам у тарафга, тўрт қадам бу тарафга юриш мумкин бўлган кичкинагина бир хонада шипга қараган ҳолда секин, доим юриб турган Геринг сокин, салмоқ билан гапирарди. Баъзан полга маҳкамлаб қўйилган стулга суриниб кетарди-да, ўшанда бир неча минутга гўё ўзига келгандай бўларди. Сўнгра такрор юришда давом қиларди. Мутахассис- ларнинг аниқлашларича, бу ҳолат психологик ўзгариш юз берганини билдириб, бундан бироз кейин маҳбус ўзида йўқ ҳолга ўтади.

Ўзида йўқ ҳолат … Вақт эса, ўтиб кетаяпти. … Кўринаяптики, шунинг учун Герман Геринг ҳам “қавсдан ташқари”га чиқиб қолди, деб ёзади Хилберт ўз кундалигида. Ким қолди? Рўйхатдан энг кейингиси Роберт Лей.

4.6. Ди билан сўзлашилган кунда.

23 – октябр эрталаб Лейни қамоқхона касалхонасига ўтказадилар. Масала,  фақат унинг ҳолати-касаллиги америкаликларни ҳайрон қолдираётганида ёки унга ачинаётганида эмас. Касалхона палаталарига ўрнатилган микрофонларда яхши ва аниқ эшитилади. Бу ерда балки инглизларнинг микрофонлари йўқ бўлиши ҳам мумкин.

Бир неча соатдан кейин Лейнинг олдига Ди кириб келади.

Биз уларнинг 23 – октябрдаги суҳбатини эслаймиз. Чунки 25-  октябрда Лейни ювиниш хонасида ўзини осган ҳолда топиб оладилар. Тергов эса, уни навбатдаги ўзига ўзи суикасд, деб ҳисоблайди.

Бу ерда бир неча ҳоллар бор. Масалан, бу ўзини ўзи ўлдириш 20 – октябрда собиқ рейх доҳийлари – маҳбусларга айбловнинг эълон этилишига жавоб, деб ҳам қабул қилиш мумкин.

Бу ҳолни маҳбуслар ҳам  ҳақиқатан турли хил шаклда қабул қилишдилар. Кимдир эътиборсиз (Шахтга ўхшаш), кимдир жирканиб (Герингга ўхшаш), кимдир маъқуллаш билан (Шпеер каби), яна кимдир бақириб-чақириб – ашаддий (Штрайхер каби) қабул қилдилар. Лей ўзини оғир тутарди. Унинг олдига камерага кириб келган Хилбертга, Ғалаба қилганлар ”махсус самара”ни қўлламай тўғри суд қилишлари қийин бўлади. Уларни (маҳбусларни – муаллиф) деворга тизиб қўйиб, отиб ташлашса яхши бўларди”, деганди. У бу сўзларни тутилмай нормал сўзлаганди. Микрофон ёзувини ўқиш ҳам буни исбот қилади. Тутилишнинг энг оғир шакли уч кундан кейин, Ди билан бўлган сўнгги диалогда бошланди.

Ўша психолог Хилбертнинг, шунингдек қамоқхона бошлиғи Эндрюснинг, қоровул ва докторларнинг гувоҳлик беришича Лей кейинги кун, 24 – октябр куни бирорта сўзни гапира олмаган. Кечаси эса, қамоқхона сочиғидан ўзини осиш учун сиртмоқ ясаган. Елена Съянова, Известия газетаси 20.11.2003 сонидан олинган.

4.7. Малазия собиқ бош вазири Ислом демократиясидан дарс беради.

Руссияда нашр қилинадиган Известия газетаси “Исломчасига бошқариладиган демократия. Муҳаммад Маҳатҳиранинг дарслари”(муаллиф : Евгений Василев) номли мақола эълон қилди.

Қуйида шу мақоланинг ўзбекчага ағдарилган кўриниши келтирилади.

Малазиянинг  собиқ бош вазири Маҳатҳир Муҳаммад  бош вазирлик лавозимида узоқ йиллар ишлаган ва ўз  бошқарув даврида етарли даражада  муваффақиятларга эришган,  “учинчи дунё”  аталмиш мамлакатларнинг сиёсий арбобларидан биридир. У мамлакатни 22 (1981 йилдан 2003 йилгача) йил бошқарди ва у Малазияни юксак технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган жаҳоннинг илғор мамлакатлари қаторига кўтаришга муваффақ бўлди. Ислом ва либерализмнинг нисбатан бир-бирига мослашишини М.Муҳаммад бошқарув даврининг ютуқларидан бири, деса бўлади. Шу сабабдан ҳам энди у ўзини Ислом дунёсини қандай ислоҳ қилиш ҳақида маслаҳатлар беришга ҳақли, деб ҳисоблаши мумкин. Дарҳақиқат, собиқ бош вазир яқинда Жиддада (Саудия Арабистони) ташкил этилган конференсияда чиқиш қилиб, Ислом дунёсини модернизатсия қилиш йўллари ҳақида ўз кўришларини баён қилди.

Ислом дин сифатида мамлакатни модернизатсиялаш учун тўсиқ эмас, деди М. Муҳаммад.  “Агар Ислом  замонавий ривожланиш йўлида тўсиқ бўлаётган бўлса, демак, биз уни  нотўғри тушунмоқдамиз, биз уни бошқача изоҳламоқдамиз”, деб огоҳлантирди у.

Муҳаммад то истеъфога чиқгунига қадар  аҳолисининг асосий қисми мусулмонлар бўлган бир мамлакатда модернизатсия Ислом анъаналари билан мослашишини намойиш қилди.  Ўтган ва ундан олдинги асрларда унинг мамлакатида аҳвол бутунлай бошқа бўлганлигини ҳам таъкидлаб ўтди. Малазияга британия мустамлакачи маъмурияти тарафидан киритилган ўзгаришларга мамлакатнинг мусулмон қисми ўрганишни истамади. Шу сабабдан инглизларнинг ижозати билан уларнинг ўзгаришларини нисбатан тезроқ қабул қилувчи Чинлик ва Ҳиндистонлик кўчманчилар мамлакат (Малазия)га кириб кела бошладилар.

Малазияда бўлгани каби демографик силжишлар кўпгина мамлакатларда этник можаролар келиб чиқишига сабаб бўлди, деди Муҳаммад. Аммо Малазия мустақилликка эришганидан сўнг унинг ассосий аҳолиси(60% – га яқин)-мусулмонлар кўчманчиларнинг авлодлари билан тинч-тотув яшаш ва ишлашга қарор қилдилар.  Эркин бозорни жорий этиш ҳам  малазияликлар учун муаммо келтириб чиқаргани йўқ. Биз коммунизмни доим рад этган бўлсак-да, мамлакатда  баъзи бир сотсиалистик элементларнинг фаолият кўрсатишларига ҳам қаршилик кўрсатмадик.

Биз демократия элементларини қабул қиларканмиз, деб давом этди Муҳаммад, Малазия унинг аниқ чегараларини  белгилаб олди. Ривожлнаётган мамлакатларнинг кўпчилигида айнан ўша демократия “лимитини-чегарасини” тушунмаслик, демократиянинг беқарорликка, тартибсизликка олиб бориши мумкинлигини тушунмаслик ўша мамлакатларда демократиянинг мағлубиятини келтириб чиқарди, деди Муҳаммад.

Малазияда ҳаммаси бошқача тузилган. Малазиядаги принсиплар Ислом дунёсида “бошқариладиган демократия”га мисол бўлади. У ерда миллий белгиларга қараб тузилган бир қанча партиялар мавжуд. Бироқ уларнинг барчаси Бирлашган Малазия миллий ташкилотининг (БММТ) бош ролни ўйнашлигини тан оладилар. Шунинг учун улар ҳар доим БММТ билан коалитсион ҳукумат тузишга ҳаракат қилишади. Таржима қилинган вақт:  14.04.2004.

Бу материал 29.03.2004-да Россиянинг Известия газетасида босилган.  Материалнинг  русча матни олинган адрес:

  http://www.centrasia.ru/newsA.php4?st=1080597000

4.8. Инсоният батамом тугамоқда, унинг олдини олишнинг имкони йўқ.  (http://www.utro.ru/articles/2005/03/10/415732.shtml ).

utro.ru Интернет саити 10.03.2005 куни муаллиф Михаил Володиннинг сарлавҳадаги номда мақоласини эълон килди. Уни бирмунча қисқартирилган шаклда ўзбекчага ағдардик ва уни бу ерда келтиришни лозим кўрдик :

“Қитъамизнинг илғор ақлу-фозиллари Ернинг буюк астероид (столкновение Земли с гигантским астероидом) билан тўқнашиши ёки оловланган кометанинг думига (хвоста раскаленной кометы) урилиб кетиши мумкинлиги каби ваҳимали масалалар билан машғул бўлиб ётишганида, инсониятни бутунлай бошқа хавф кутмокда. Бу хавф эса, коинотдан (осмондан) эмас, оёк остидан-ер тагидан чиқади. Шундай килиб, дафтарчамизнинг  “Охир замон сценарияси”(-  “сценарии конца света” ) бўлимига ёзамиз: бутун дунё кишилари жуда улкан, бениҳоя қувватли  вулкан отилиши натижасида қирилиб битади. Бу гап эртак эмас, балки ҳақиқат бўлиб, бундай фавқулодда ҳолат Буюкбритания ҳукумати қошидаги стихияли фалокатлар бўйича шуғулланувчи гуруҳ тамонидан  тайёрланган ҳисоботда тўла асосланиб ёзилган маълумотдир.

 Ҳисобот муаллифларининг тасдиқлашларига қараганда, ҳозиргача олимлар кўриб, кузатган вулканларнинг отилиши, кампир она Еримиз эга бўлган қобилиятга нисбатан  гугуртнинг учкунидек бўлиб қолармиш.  Планетамизда юзларча марта кучли, қувватли вулканлар отилиши юз берган. Уларнинг ҳар биридан кейин ўт – олов билан қопланган жуда катта майдонлар ҳосил бўлиб, чанг, кул  аралаш моддалар атмосферага кўтарилиб, куёш нурларининг ер юзига ўтишига йўл қўймай қўйган ҳоллар бўлган. Оқибатда ер юзи сезиларли даражада совиб кетганлиги  кузатилган. Масалан, энг охирги марта бундан 74 минг йил муқаддам планетани ниҳоятда катта фалокатга учратган ер ости отилиши содир бўлганди. Суматрада содир бўлган ўта кучли отилиш жуда аянчли оқибат келтирди. Вулканий қиш кирди. Айниқса, Шимолий ярим шар жуда совиб кетди.

Нима ҳам дейсиз, ачинарли тарих. Бироқ. ўшанақа, балки ундан ҳам кучли фалокатнинг олдини оладиган ҳеч қандай имкон йўқлигини тасаввур килиш эса, яна ҳам ачинарлидир. Бунинг устига, фалокатнинг содир бўлиши мумкин бўлган регионни ҳеч бўлмаганда эҳтимол ўлароқ, кўрсатишнинг ҳам иложи йўқ. Ҳисобот муаллифлари эса, фалокат адресини эҳтиётлик билан Қўшма Штатлар ( это будут Соединенные Штаты ), деб таклиф қилади. “Жаҳонда текшириб кўрилмаган регионлар ҳали жуда кўп – дейди, очиқ Университет профессори Стефан Селф – Қўшма Штатлардаги энг катта вулканлар ҳақида биз маълумотга эгамиз. Чунки маҳаллий олимларимиз томонидан булар ҳақида ниҳоятда кўп ишлар қилинган”.

У тахмин қилинаётган ўта кучли ва ўта буюк отилиш содир бўлади.  Селф ва унинг сафдошлари бунга ҳеч шубҳа қилмайдилар. Ҳатто у фалокатнинг содир бўлишига жуда узоқ қолмади. Олимларнинг аниқлашига кўра, буюк вулканлар ҳар юз минг йилда бир “уйғонади”лар. “Бу ўртача олинган вақт, аммо кучли вулканлар у муддатдан тезроқ вақт ичида ҳам такрорланиши мумкин”, – деди Стефан Слеф. Маълумот учун айтсак, буюк метеоритлар бизнинг планетамиз билан вулканларга нисбатан кам учрашади – ярим миллион йилда бир мартадан кўп бўлмайди.

4.9. Қуёшнинг Ғарбдан чиқиши ҳозирги замон фани нуқтаи назаридан …

islam.ru саитида рус тилида “Восход Солнца с Запада в свете современной науки” номли мақола эълон қилинди. Унинг интернет адреси:

  http://www.islam.ru/science/west_sunrise/

Мен ўша  мақолани ўзбекчага ағдаргандим. Ана ўша хабар-таржимани ҳам бу ерда, яъни китобимизнинг “Таржималар” бўлимида келтиришни лозим кўрдим.

Кўпинча олимлар билим тоғ(чўққи)ларига узоқ вақтлар тиришиб, тирмашиб баъзур чиқадилар. Тепага чиққанларида кўрадиларки, у ерларга алақачоноқ илоҳиёт мутахассислари чиқиб олган бўладилар [8].

Аннотация(материалнинг қисқа мазмуни):

Бизнинг кунларимизгача етиб келган Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ҳадис-и шарифларида, шундай бир кун келиб, у вақт Қуёш ғарбдан чиқиши ҳақида хабар берилади. Бу ҳолат Қиёмат кунининг аломатларидан бири бўлади[1], дейилади. Ҳа, шундай экан, бугунги фан бу ҳақда бирор нарса дея оладими?

Н. В. Косинов раҳбарлигидаги бир гуруҳ олимлар, Ер шарининг айланиш механизмини[2]  ва бошқа табиатда учрайдиган ҳоддисаларнинг масалан, доимий музликлар ташкил бўлиниши, циклонлар ва тайфунлар (бўрон-лар)нинг вужудга келишларини очиб берувчи ўз гипотезаларини, шунингдек геомагнит майдони қутблари инверсияси оқибатида Ернинг айланиши йўналишида ўзгариш бўлишлиги ҳақидаги эҳтимолларни, тахминларни баён қилди[3,4].

Мақоланинг аслидаги сарлавҳалар сақланди.

КИРИШ. ХХ аср бошларигача Ер шари бир текис айланади, деб қаралиб, ҳатто унинг айланиш даври вақт бирлиги сифатида ишлатилган эди. Бироқ кўп хил кузатишлар натижасида аниқландики, Ер шари бир текис айланмас экан. Ер шарининг айланиш тезлигида  йиллик, ярим йиллик, ойлик ва ярим ойлик тебранишлар содир бўлиб туради. Уларнинг оқибатида сутканинг узунлиги секунднинг бир неча мингдан бирича қисқариши, худди шунингдек узайиши мумкин. Ер шарининг айланиш тезлигидаги бундай ўзгаришларнинг сабабларини ҳозирча фан аниқлай олганича йўқ. Айниқса, Ер шари айланиш тезлигининг нималар ҳисобига ошиб кетишини тушуниб бўлмаяпти. [2]-да тасвирланган тадқиқотлар, шундай физик ҳодисаларни ифодалайдиларки, уларнинг муаллифлари фикрича, улар (у физик ҳодисалар) юқорида саналган саволларга жавобларни яқинлаштириши мумкин.

Электр ўтказувчи суюқликларнинг магнит майдонидаги хусусиятини (ҳаракатини)  намойиш қилувчи тажриба.

Магнит майдонидаги электр ўтказувчи суюқликдан электр токи ўтказилса, суюқлик вихр ҳаркатига киради. Бу ҳодиса, ўзининг ташқи кўринишидан Ер шари айланишига, шунингдек, баъзи бир Ер тагидаги ва сатҳидаги ҳодисаларга жуда ўхшаб кетади.

Sunrise_ris1

Расм 1. Эритилган қалайнинг магнит майдонидаги вихр ҳаракати[3].

Тажрибадаги электр ўтказувчи суюқлик сифатида  эритилган қалай олинган. Йўналишлари кўрсатилаган магнит майдонига Қалай солинган Кювета (идиш) жойлаштирилади (расм 1а.) Расмда: 1-идиш, 2-эритилган қалай, 3 – спирал ғалтаги, 4 – доировий электрод, 5 – марказий электрод, “S” – жанубий магнит қутби, “N” – шимолий магнит қутби.

Уюрма(вихр) маркази марказий электродда ётибди. Эритилган металлнинг ҳаракат йўналиши стрелка билан кўрсатилган. Тажрибанинг видео кадр расмида самараси (эффекти) яхши кўриниб турибди (расм. 1б). Айланиш тезлиги марказда энг юқори ва марказдан узоқда камайиб боради. Электр токи кўпайтирилса, вихр ҳаракатининг шиддати ошади, бу идишнинг марказида чуқурлик пайдо қилади. Бу ерда магнит майдонининг йўналиши ёки бунга қўйилган кучланишнинг қутблиги ўзгартирилса, вихр ҳаракатининг йўналиши қарама-қарши тарафга ўзгаради. Олимларнинг фикрига кўра шунга ўхшаш самаралар(эффектлар) табиатда содир бўлиб туради ва вихрларни, тарнода, циклонларни  вужудга келтиради[4]. Суюқликнинг магнит майдонидаги вихр ҳаракати билан боғли бўлган температура самараси (эффекти) катта қизиқиш уйғотади. Масаланинг моҳияти шундаки, вихр муҳитида температура градиенти пайдо бўлади (расм 2). Тажрибада бу электродларнинг бирида металлнинг қаттиқ фазаси ташкил бўлади (расм 2б ва 2в). Тажрибанинг шартлари ўзгартирилганда вихр ҳаракатининг ва иссиқлик оқимининг йўналишларига қарама-қарши тарафга ўзгарадилар

Sunrise_ris2

 Расм. 2. Вихр ҳаракатини кузатувчи Температура эффекти [3].

Бу тажрибларда кузатилган физик эффектлар Ер шарининг айланиш механизми асосини ташкил қилади, деган фаразга асос бўла олади, Ернинг қутб қисмларида ҳароратнинг пастлиги ва абадий музликларнинг пайдо бўлиши сабаби, юқорида тажрибада кўрилган температура эффекти бўлиши мумкин. Тажрибадаги магнит майдони қутблари,  худди бизнинг планетамиз магнит майдони каби мўлжаллангандир. Электр ўтказувчи суюқликнинг айланиш йўналиши, Ер шарининг айланиш йўналиши билан бир хилдир.

Тубандаги тажриба эса, бизнинг планетамиз жойлашган реал шароитларга бирмунча яқиндир[4]. Бу тажриба 3-расмда кўрсатилган.

Туз билан аралаштирилган сувга айланиш имконини туғдирадиган ўқ ўрнатилган магнитланган шар туширилган. Шар, Ер планетасининг модели, деб қаралади. Туз аралашган сув эса, электр ўтказувчи Ер атмосферасини моделлаштиради. Ўққа мусбат электрод ва суюқликка манфий электрод уланганида, шарнинг 3-расмда кўрсатилгани каби айланиши кузатилади. Шар ўқи зонасида температуранинг пасайиши кўринади. Магнит майдонининг қутблари ўзгартирилганда, шарнинг айланма йўналиши қарама-қарши тарафга ўзгаради. Шар ўқи зонасидаги ҳарорат эса, кўтарилади. Шу вақтнинг ўзида шартли экватор зонасида ҳароратнинг ўзгариши белгиланади.

Тажрибада кузатилган бу хусусият, [4] муаллифларининг, геомагнит майдони қутбларининг инверсияси Ер планетасининг айланма йўналишини ўзгаришга олиб келади, деб ҳисоблашлари учун асос бўлди.

Sunrise_ris3

Расм 3. Магнитланган шарнинг электр ўтказувчи суюқликдаги айланиши [4].

3 – расмда кўрсатилганлар: 1 – идиш, 2 – электр ўтказувчи суюқлик, 3 – металл диск, 4, 5 – магнитланган ярим шарлар, 6 – ўқ, 7 – электрод, 8 – подшипник, 9 – электрод.

Бу Ер шарининг айланишини яхши моделлаштирган бир тажрибалиги кўриниб турибди. Магнитланган шарнинг айланиши ва унинг айланиш ўқи зонасида ҳароратнинг пасайиши эса, ер шароитида кузатиладиган ҳодисаларга жуда ўхшашдир.  Тажрибани ўтказувчилар фикрича, бу биз яшаётган планета айланишини ўрганишда жуда яхши кўргазмали модел вазифасини бажаради.

Фақат шу борки, ўзининг “плюси” билан ер қутбларига, “минуси” билан эса, экваторга уланган батериянинг ўзи қаерда, ундай батерия мавжудми, ахир? Қарангки, шундай “батерия” коинотда мавжуд экан. Ана ўша “батерия” Ер шарини айланишга мажбурлар экан.

“Коинот батерияси”ни қуёш зарядлайди, унинг қуввати эса, Ер шарини айлантиради.

Коинотни тадқиқ қилиш натижаларига кўра, агар Ерни ва яқин коинотни қарайдиган бўлсак, қуйидагини кўриш мумкин (расм. 4). Ер, асосан протон ва электронлар оқимидан иборат бўлган қуёш шамолининг оқимида ётибди. 1958 йилда Ер шарининг радиацион пояси очилди. Бу коинотдаги кенг бир зона бўлиб, экватор соҳасида Ерни ўраб олгандир. Радиацион поясда зарядларни ташувчилар асосан электронлардан ташкил топгандир. Уларнинг зичлиги бошқа заряд ташувчилардан 2-3 тартибга юқоридир.

Sunrise_ris4

 Расм. 4. Ер шарининг қутбларга ва экваторга яқин соҳаларда электр зарядларининг жойлашиши.

Қуёш шамоли, қутблар зонасида ерга яқин фозага каспалар орқали кириб келади (расмда қолин стрелкалар билан кўрсатилган). Қутб зоналарида протонлар кўпроқ учрайди. Заряд ташувчиларнинг бундай тақсимланиши (жойлашиши) шунга олиб келадики, коинотда Ернинг жуда катта қувватга эга бўлган ток манбаси мавжудлиги кўринади. Унинг ”плюси” шимолий ва жанубий қутблар зонасида, “минуси” эса, экватор зонасида ётади. 1, 2 ва 3 расмларда кўрсатилган тажрибадагилар билан расм 4-даги иккаласи тўла бир-бирига ўхшайди. Тажрибаларда ”плюс” айланувчи суюқликнинг шартли ўқи ўтадиган нуқтага маҳкамланган. Коинот батериясидан бўлган электрик ток учун занжир Ер атмосфераси бўлиб ва планетанинг ўзи эса,  қутблардан экваторга узатилган занжир вазифасини бажаради. Тажриба шароитида ҳам ток худди шундай йўналишда оқади. Расм-2 да кўрсатилганидек, электр ўтказувчи суюқликнинг айланиш ўқи зонасида ҳароратнинг пасайиши, шунингдек, ер қутблари зонасида ҳам паст температура  кузатилади. Ернинг марказидан унинг сатҳига кетувчи иссиқ оқим нима учун абадий музликларни иситишга қодир эмас, каби қарама-қаршилик ҳам бу ерда ўз жавобини топади. Бунинг сабаби шундаки, Ерда совуқ зонанинг ташкил бўлишига [2]да тасвирланган ва расм-2 да намойиш қилинган температура эффекти катта таъсир қилади.

Шуни таъкидлаш лозимки, қутб зоналарида, тасвирланган физик эффектдан ҳосил бўладиган паст температура, бу зоналардаги паст қуёш радиацияси билан яширинган бўлади. Бу икки фактор биргаликда таъсир қилади. Шунинг билан бирга, у факторлардан бири – қуёш радиацияси олимлар тарафидан ҳисобга олинарди, аммо бошқаси ҳам борлигига ҳеч ким эътибор бермаганди.  Юқорида тасвирланган тажрибалар, Ернинг айланиш механизмини очади ва унинг айланиш йўналишларини аниқловчи факторларни кўрсатиб беради.

Ер магнит қутбларининг дрейфи(оғиши).

Бизнинг қадимий аждодларимиз ўйлаганларидек магнит майдони географик жиҳатдан айнан Шимолий қутбга йўналмаганлигини, биринчи марта Овропадан Америкага саёҳат қилган Колумб аниқлади. Бу 1492 йилда бўлган эди [5]. Улар ўзларининг корабеллаларида (уч ёки тўрт мачтали елканли кема) океан бўйлаб йўлга чиқишганларида, йўлда бир кун ўтар ўтмасдан, денгизчилар, компас тўғри шимолга қарамай, бироз оғаётганини сезиб қоладилар. Улар бу фактни йўналишни аниқ кўрсатадиган  секстант ёрдамида  Қуёшнинг ҳаракатини кузатаётиб кўриб қоладилар.

Колумб ўзининг вахта журналига магнит майдони ҳамиша ҳам шимолга қараб тўғри кўрсатавермайди, буни ўлчаш керак, деб ёзиб қўяди. Ана ўша вақтдан буён магнит майдонини ўлчаш бошланди. Аслида Колумб, Ер магнитизми ҳақидаги фаннинг асосчиси ҳисобланади[5].

1970 йилгача шимолий магнит қутби йилига 10 километрдан кўпроқ оғишга эга эди, бироқ кейинги йилларда йиллик силжиш тезлиги 40 километргача ошди, 2002 йилнинг февралида Ернинг геомагнит қутби ҳатто 200 километрга силжиди. Бу фактни Руссиянинг  қуруқликдаги қўшинлари Марказий ҳарбий-техник институти (ЦНИВТИ СВ – Центрального военнотехнического института сухопутных войск) асбоблари қайд қилди[5].

2005 йилнинг июнида Арктикага илмий экспедициясини тугатган,  Канада Табиий ресурслар вазирлиги геомагнит лабораторияси раҳбари Ларри Ньюитт баёнотига кўра, Ернинг шимолий магнит қутби Канада ҳудудидан чиқиб кетган[6].

Баъзи бир олимларнинг фикрига кўра, Ер магнит қутбларининг инверсияси(ўрин олмашиши) реал бир ҳодисадир, бироқ биосфера учун хавфлидир. Чунки инверсия ўз апогеясига етишса, магнит майдони амалда йўқолиб кетади. Жуда бақувват радиоактив космик нурланишлар (юқори қувват заррачалари) Ер сатҳига етиб келадиган бўлади. Бу заррачалар эса, энг аввал тирик табиатга таъсир қилади[5].

Хулосалар: Кўпчилик олимлар, магнит қутбларининг инверсияси бўлажакдир, аммо унинг қачон содир бўлиши ҳали маълум эмас, деган фикрдадирлар. Май тақвими бўйича, 2012 йилнинг 23 декабрида Ер планетасида жиддий ўзгаришлар содир бўлади. Ўша куни “Бешинчи Қуёш” [7] тамом бўлиши керак.

Н. В. Косинов фаразига кўра, Ернинг магнит қутблари инверсияси содир бўлса, бу ҳолда яна бир ҳодиса ҳам содир бўлади, яъни Ернинг айланиш йўналиши ҳам алмашади. Қуёш тўхтаб қолади ва ундан кейин тескари юриш бошлайди ва ғарбдан чиқиб, шарққа ботадиган бўлиб қолади!

Келтирилган тадқиқот, Қуръон ва суннада бўлган билимларни ҳозирги замон фани эндигина ўргана бошлаганини яна бир марта тасдиқлайди.

Дмитрий Поляков. Источники http://pi.314159.ru/

1. Сады праведных. Из слов господина посланников. М.: Издательский дом «БАДР», 2001. С. 18.
2. Косинов Н. В. Физический вакуум и гравитация. // Физический вакуум и природа, № 4, 2000. С. 55–58.

3. Косинов Н. В., Гарбарук В. И., Поляков Д. В. Энергетический феномен вакуума – 2. http://www.statya.ru/3068.

4. Косинов Н. В., Гарбарук В. И., Косинов Л. В. Секрет вращения Земли и причины ‎возникновения циклонов, тайфунов, ‎торнадо.

  http://www.sciteclibrary.ru/rus/catalog/pages/2329.html.

5. Произойдет ли «переполюсовка» магнитных полюсов Земли?

 http://www.svoboda.org/programs/eco/2003/eco.012303.asp.

6. Магнитный полюс Земли сместился на 200 км.

 http://www.outdoors.ru/news/2002/2/15_3.phphttp://www.inauka.ru/news/article54566.html.

7. Тайны цивилизации майя. Удивительные знания.

 http://www.omsk.edu.ru/nou/sch062/mayi/Science/science.htm.

8. Бенедикт (Барух) Спиноза, нидерландский философ-материалист.

4.10. Ботаётган Америка дипломатияси.

(15.03.2006, Олег Сидоров, махсус Gazeta.kz учун тайёрланган). Мақоланинг интернетдаги адреси:   http://www.gazeta.kz/art.asp?aid=72731 

(Закат американской дипломатии Олег Сидоров, специально для Gazeta.kz  < http://www.gazeta.kz/art.asp?aid=72731> Иранская проблема, иранская ядерная угроза, исламский фактор – все это звенья одной цепи под названием американская дипломатия. )

Эрон муаммоси, Эроннинг ядро хавфи, ислом фактори – булар ҳаммаси америка дипломатияси номи билан юритиладиган занжирнинг ҳалқаларидир.

Шунга ўхшаш атамалар(терминология) Оқ Уйнинг Афғонистонда, Ироқда бошлаган операциялари олдидан тилга тушиб қолганлигини, балки уни тайёрлаш жараёнида ишлатила бошланганлигини, бугунга келиб эса, улар Эронга нисбатан қўлланилаётганини эслаб қўйилса ёмон бўлмасди.

Бошқа давлатларга, айниқса Ислом дунёси мамлакатларига зарба бериш учун қуролли кучларни ҳарбий юришга тайёрлаш жараёни(вақти)да жамоатчилик  фикрини шакллантириш бўйича жиддий ўйлаб тузилган ва кўплаб марта синаб кўрилган механизм ҳалигача ҳеч оқсамади.

Шу билан бирга, операциядан операцияга ўтарканлар, америкаликлар ва асосан ғарб давлатларини ифодаловчи дунё умумжамиятининг душмани образини шакллантиришда жамоатчилик тафаккурига таъсир қилиш усулларини улаштириб борилди.

Шунга қарамасдан, американинг (ва шунингдек халқаро) ҳарбий машинаси қарши қаратилган давлатларнинг салбий имиджи илк эълон қилинган даражада қўллаб қўлланиши умумий механизмнинг энг заиф бўғини бўлиб қолаётганди ва шундай бўлиб турибди.

Масалан, Ироқда бошланадиган операциядан олдин АҚШ бу мамлакатда оммавий қирғин қуроли борлиги ҳақида ҳужжатларни тарқатди. Бу эса, Америка ва БМТ аъзолари бўлган бошқа мамлакатлар қуролли кучларининг контингентини жанговар ҳаракатларга жалб қилиш учун жиддий аргумент вазифасини ўтади.

 Бироқ кўп ўтмай маълум бўлдики, у ҳужжатлар, ҳатто баъзи бир фактлар асосида тузилган ёлғонлар ҳам бўлмай, улар турли хил ташкилотларнинг миш-мишлари ва уйдурмалари асосида тўқилган ёлғонлар экан.

Ҳозир эса биз, бир-икки йил илгарги манзарага (картинага) ўхшашини кузатаётибмиз, яъни Вашингтон, бутун дунёга Эронда жаҳон маданияти мавжудлигини хавф остида қолдирадиган қурол борлигини исбот қилишга уринаётганини кўриб, турибмиз. Бу таҳликалар ҳақида шунақа овозларни қаердадир бундан олдин ҳам эшитгандик, шекилли, шундай эмасми?

Ижтимоий фанларда “агрессия” сўзи тўғридан тўғри маънода – бу шундай (“импульс” ёки “уйғотиш” каби тушуниладиган) бир важнинг таркибий қисмики, у бошқа важу асослар билан бир қаторда “агрессив хусусият”ни келтириб чиқариши мумкин.

Бирлашган Миллатларнинг Бош Ассаблеяси агрессияни, бирор давлат тарафидан бошқа бир давлатнинг мустқиллигига, ҳудудий бутунлигига ёки сиёсий мустақиллигига, қарши қуролли куч қўллаши ёки Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига қарама-қарши бўлган бошқа хил тарзда куч ишлатиш, деб таърифлайди.

Агрессия таърифланган Резолюцияда (1974 йил) агрессия акти, деб қабул қилинадиган етти хил ҳаракат кўрсатилган:

1. Бир давлат қуролли кучларининг бошқа давлат ҳудудига бостириб кириши ёки ҳужум қилиши, ёки бошқа бир хилдаги истило қилиниши, унинг қанча вақт давом қилишидан қатъий назар мазкур бостириб кириш ёки истило этилиш, ёки бошқа давлат ҳудудини ёки унинг ҳудуди бирор қисмини аннексия қилиш куч қўлланиш оқибатида бўлса;

2. Бир давлатнинг қуролли кучлари бошқа давлатнинг ҳудудини бомбаласа, ёки бошқа давлат ҳудудида ҳар қандай бир қуролни қўллаш;

3. Бир давлатнинг денгиз портлари ёки сув қирғоқлари бошқа давлат қуролли кучлари томонидан қамал (блокада) қилиниши;

4. Бир давлатнинг қуролли кучлари, бошқа бир давлатнинг тупроғига, денгизига ёки қуролли кучларига, денгиз ва ҳаво флотига ҳужум қилса;

5. Бир давлат ҳудудида шартнома бўйича қолаётган давлатнинг қуролли кучлари шартнома шартларини бузиб қўлланилса, ёки у қуролли кучлар шартнома муддатидан кўпроқ вақт қолишни давом қилса;

6. Бир давлат ҳудудини бошқа бир давлатга фойдалиниш учун берган бўлса, бу давлат мазкур ҳудудни учинчи бир давлатга қарши агрессив ҳаракатлар учун фойдаланиши ва ҳудудини агрессорга берган давлатнинг ҳаракати;

7. Бир давлат томонидан ёки унинг номидан бошқа бир давлатга қарши қуролли куч сифатида ҳаракат қиладиган бирор банда (қотиллар тўдаси), гуруҳ, ноқонуний гуруҳлар ёки ёлланганлар юборилиши; Буларнинг ҳаракатлари оғирлиги жиҳатидан юқорида саналганлар билан тенг ёки сезиларли даражада улар ичида қатнашган, деб ҳисобланади.

Келинг, юқорида саналган агрессия таърифи қисмларининг баъзиларини синчиклабироқ қараб чиқайлик. Шундай қилиб, Афғонистондаги, Ироқдаги, яқин келажакда Эронда бўладиган ҳарбий операцияларни бир давлат қуролли кучларининг бошқа бир давлат ҳудудига бостириб кириши ёки ҳужуми, деб бўлмайдими? Афсуски, дефакто рўпарасида турибмиз, ҳа, улар ҳақиқатан шундайдир.

Иккинчидан, бир давлатнинг бошқасини бомбалаши, яна ўша Афғонистон, Ироқ ва яқин орада эҳтимол Эроннинг бомбалар остида қолишлиги, қолаётганлиги рад қилиб бўлмас фактдир.

Учинчидан, бир давлатнинг портларини қамал(блокада) қилиш ҳам Ироқда ўз ифодасини кўрсатди.

Тўртинчидан, бир мамлакатнинг қуролли кучлари, бошқа бир мамлакатнинг тупроғига ва қуролли кучларига  ҳужум қилиши шундай фарқ билан бошландики, масалан, Ироқдан фарқли ўлароқ  Афғонистонда доимий ҳаракатда бўлган қуролли кучлар йўқ эди. Шунга қарамасдан, Америка қўшинлари ва унинг иттифоқдошларининг бошқа давлат ҳудудига қўшин туширишларига бу ҳол ҳалақит бермади.

Бешинчи қисм бўйича, келишувга кўра бир ҳудудда қолиш муддатини бир томонлама чўзиб олган қуролли кучларнинг сақланиб туришини алоҳида ажратиб кўрсатиш лозим бўлади. Бу эса, бевосита Маркази Осиё республикаларига таалуқлидир. Бу ерларда ўз ҳудудларини америка маъмуриятига вақтинча беришгандилар. Кейинчалик эса, америка томони регионда барқарорликни сақлаш учун америка базаларини сақлаб туриш мақсадга мувофиқдир каби фикрларни ўртага ташлаш йўли билан вақтинча қолиш чегараларини аниқ келишиб олишни лозим ҳисобламаяпти.

Олтинчи пункт, бундан олдингисидан келиб чиқади. Яъни бирор давлат ҳудудидан фойданаётган бошқа давлат бу ҳудудни учинчи давлатга қарши агрессия учун қўллайдиган бўлса, ҳудудини берган давлат ҳам агррессор давлат ҳисобланади.

Еттинчи пункт бўйича, Афғонистонда, Ироқда жанговар ҳаракатлар олиб бориш учун у мамлакатларга АҚШ, қуролли бандалар, гуруҳлар, ноқонуний гуруҳлар ёки ёлланганларни жўнатмадимикин, деб ўйлаб қоласан, киши.

Айтилганлардан шу хулоса келиб чиқадики, Афғонистонда ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш мақсадида ҳудудларига бошқа мамлакат ҳарбий базаларини жойлаштирган Марказий Осиё республикалари ичида БМТ 1974 йилда қабул қилган Қарори (Резолюцияси)да таърифланган анрессор давлатга мос келадиганларини топиш мумкин.

Юқорида саналганлардан кўринадики, агрессияга таъриф берган  БМТ Резолюцияси (1974 йил) ҳамма “i”лар устига нуқталарни қўйиб, жаҳон ҳамжамиятида ”ким, “who”- лигини етарли даражада аниқ белгилаб бергандир.

Аммо тушунилмайдиган ери шундаки, Европа мамлакатлари ва АҚШ ҳудудида жойлашган ўта даражада маданиятли жамиятлар, нима учун ҳамиша уларнинг фикрларини керакли тарафга буриб юборадиган турли хил усулларнинг занжирига тушиб қолаверадилар?

Ҳозироқ маълум бўлиб қолдики, яқин келажакда ҳарбий қадамга ўтишга қодир бўлган АҚШ Эронга қарши кампанияси бутун имкониятларини йиғиб бўлмоқда.

АҚШ бошида турган ҳарбий кампаниялар эса, Оқ Уй дипломатиясининг коллапсини (ҳолдан кетишини) етарли даражада аниқ белгилаб туради.

Сиёсатдонлар келиша олмаган тақдирда, можарога пушкалар аралашади, дейилади эски нақлларнинг бирида. Ҳарбий оперцияларга қараб хулоса қилинса, америка ҳукумати фақатгина учрашувлар олиб бора олмайди эмас, ҳатто ўзининг дипломатик идорасида вазиятни дуруст тарафга ўзгартиришни ҳам истамайди.

Уруш кўп нарсаларни ўчириб юбориши мумкин. Аммо маъмуриятнинг бу каби ҳаракатларини келажак авлод муносиб равишда баҳолашларига ишониш мушкул.

Қани кўрамиз, европа мамлакатлари Эрон масаласида ўз ўринларини муносиб тутиб тура оладиларми ёки ўтган ҳарбий кампанияларда бўлгани сингари, тренернинг запасдаги ўйинчилари ролини ўтаб, тренер кимни ҳозир ўйинга чикаради, кимни эса, умуман ўйиндан ташқарида қолдиришининг томошабини бўлиб қолаверадиларми? …

Русчадан ўзбекчалаштирган таржимон Алибой  Йўляхшиев, 19.04.06, пайшанба.

4.11. АҚШ: Кремлга муносабатлар ўзгармоқда.

Муаллиф: Владимир Козловский, Би-би-си, Нью-Йорк.

Баъзи қисқартиришлар билан рус тилидан таржима.

Худди oлдиндан келишиб oлгандек, АКШнинг учта йўлбoшчи газеталари ўзларининг Якшанба кунги сoнларида америка маъмурияти дoираларида Американинг Кремлга мунoсабати хакидаги тoртишувлар тўғрисида мақoлалар эълoн қилишди.  `

”Вашингтoн пoст”, ”Лoс-Анжелес таймс”,  ”Бoстoн глoб” каби газеталарнинг ҳар учаласи ҳам Oқ Уйнинг Владимир Путиндан айниётганини таъкидлашади. Бирoқ Улардан биринчиси, Бушга Путиннинг ҳали ҳам ёқиб турганини, шу сабаб Кремлга нисбатан АҚШ сиёсатида такдирни ҳал қиладиган ўзгариш юз бермаслиги мумкинлигини алoҳида кўрсатиб ўтади.

Ҳoзирча, Американинг русларга мунoсабатидаги ёмoн тадқиқoтчи рoлини кейинги замoнларда Руссия сиёсати ҳақида жуда ҳам илқ гапирмаётган АҚШ Давлат Кoтиби Кoлин Пауэлга бераяптилар. Буш эса, бу сoҳада яхши тадқиқoтчи рoлини ўйнаяпти. Шунинг учун ҳам балки у ҳамма пoзитсияларнинг ҳамишагидек қoлаверишини дуруст ҳисoблар. Чунки К. Пауэл янги йилнинг бoшидан сиёсатдан кетаётибди. Унинг ўрнига келаётган Кoндoлиза Райсни эса, Мoсквага нисбатан унча ҳам қаттиқ кўл  бўлмаслик принсипи тарафдoри, деб билишади.

Райс, Руссияда демoкратияни асoсий масала, қилиб қўймади, деб таъкидлайди ”Бoстoн глoб”-да Райснинг сoбиқ жамoадoши Стенфoрд университетининг иқтисoд прoфессoри Майкл Макфoл. – Райс хoнимнинг асoсий масалалари бoшқача тузилган”. Шунга қарамасдан Макфoл, Руссияда демoкратиянинг oёқ oсти қилиниши ва Украинадаги инқирoзли вазият Oқ Уйда фикрларнинг ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин, деб ҳисoблайди.

Америкo-руссия мунoсабатлари бўйича мутахассис, Жoржтаун университети дoтсенти Ендрею Беннет, унга бoшқа нарсани тикишитиришга уринади. Унинг фикрича, масалан, Руссия-Америка мунoсабатларига Мoскванинг Чеченистoндаги, Мoлдoвиядаги ва Белoруссиядаги нoбoб ҳаракатлари ҳеч таъсир қилмади. Аммo Украина ҳақида у мунoсабатлар бузилиши мумкин, чунки Украина Вашингтoн учун алoҳида муҳим масала ҳисoбланади.

Масалан, Украинадаги бугунги вoқеалардаги Руссия рoлини Пауэл қаттиқ танқид қилган бўлса, Буш айнан шундай нoрoзилик билан Путинга телефoн қилмасликни афзал кўрди. Чунки унинг бундай чиқишидан кейинги газеталарни безаши мумкин бўлган Сарлавҳалар Путин кoсасининг тoшиб кетишига сабаб бўлиши мумкин эди.

Бoшқа тарафдан нoябрда Чилида иккаласи бирга тушлик қилишаётганларида Буш бутун ҳoкимият Путиннинг қўлида йиғлиб қoлаётганидан ташвиш билдирганди. Бирoқ бунга қарши Путин Руссияда кучли ҳoкимият бўлиши зарурлиги ҳақида узун тарихий экскурсия қилишга тушиб кетганди, деб маълумoт беради ”Вoшингтoн пoст”.

Бирoқ Буш у замoн бу масалада Путиндан бoшқа нарса талаб қилмади. Аммo Путинни Руссиянинг Ирoқдаги қарзларини афв қилишга кўндирди. Мoсква бу ишдан жуда мамнун эмасди. Буш эса, ўша тушликда ва ундан кейинги банкетда Путин билан ишлади, уни ўз таклифига кўндиришга ҳаракат қилди. Ниҳoят, бир кун кейин Путин Буш таклифига рoзи бўлди.

Шунинг учун ҳoзирги мунoсабатлар тарафдoрлари, бугунги ҳoлатни давoм эттириш учун ўша ҳoлни исбoт ўрнида қўллайдилар.

 Аммo маъмурият дoираси, айниқса матбуoт вoситалари Путинга танқидий мунoсабатда бўлиш масаласида бир хил фикрдалар. Улар Бушнинг Кремл билан бу қадар аралашиб кетиши Америка Қўшма Штатларига сезиларли бирoрта натижа бермади, деб жар сoлмoқдалар.

”Лoс-Ажелес”нинг фикрига кўра, КХДРни ўзининг ядрo курoлига эга бўлиш ниятидан қайтаришга уринишларда Руссия жуда oз рoл ўнаяпти ва Вашингтoнда қoра шубҳалар уйғoтаётган Эрoн атoм реактoрларини қуришда давoм этмoқда. Шунингдек, газетанинг кўрсатишича террoризм билан курашда ҳам  Руссия АҚШ-га кутилганидан жуда кам ёрдам кўрсатаяпти. Американинг энергoресурсларини биргаликда ривoжлантириш умидлари эса, Кремлнинг  ”энергoсектoрнинг бир қисмини янгидан миллийлаштириш” ниятларига тўқнаш келмoқда.

”Вашингтoн пoст” келтирган Пентагoн маслаҳатчиси Ричард Перл сўзида, ”Шу равшанки, Руссия билан мунoсабатларимиз ҳақида етарли даражада бизнинг сиёсатимиз йўқ. Маъмурият амал қилиши мумкин бўлган масалалардан бири, тахминан шундай ифoдаланади: президент Путиннинг қалбига янгидан қараганда у ерда нималарни кўради?”

Бушнинг маслаҳатчилари, уларни танқид қилувчиларни Буш кўпдан Путинга ҳеч қандай умид қилмайди, деб ишoнтирмoқчи бўладилар. ”Президент ҳаммасини тушунади ва бундан бир йил аввал буни тушунганди, дейди ўзини билдиришни истамаган Бушнинг ёрдамчиларидан бири. – Бунинг ҳаммаси Хoдoркoвский вoқеалари билан бoшланганди. Хoдoркoвский ўзининг қамалиши oлдидан Вашингтoнга келганди. Бу ерда уни жуда кўп кишилар танийдилар ва улар у билан учрашишганди. Шундай бир кишини Руссияда қамoққа oлишдилар. Ана ўша вақтдан бoшлаб, президент тизза уқалай бoшлади.”

”Лoс Анжелес таймс” маълумoтларига кўра, Кремлга нисбатан  АҚШ сиёсати илгарги умидсизликлар ва кейинги Украина масаласида Мoсква ва Вашингтoн фикрларининг бир-биридан қoчиши асoсида қайта кўриб чиқилмoқда. Газета бу ҳақда, Путин ”Украина, Грузия ва Мoлдoвия каби мамлакатлардаги ғарблашган кучларга қарши курашиш билан бирга, ўз мамлакатининг ичида эркин матбуoтни чеклаб ва ўзининг сиёсий рақибларига бoсим ўтказаяпти”.

Руссияга яқин чегарадаги мамлакатларда демoкратик кучларга фаoллирoқ таъсир қилишга чақираётган АҚШ маъмурияти арбoблари ичидан газета АҚШ миллий хавфсизлик кенгашида oврoпа ва oврooсиё ишларини oлиб бoраётган Даниел Фриднинг исмини тилга oлади. Фрид бугун, мазкур региoн бўйича Давлат Кoтиби ўринбoсарлигига бoш нoмзoд ҳисoбланади. ”Лoс-Анжелес таймс” нинг сўзларига кўра, агар Фридни ўша мансабга тайинласалар, у Мoсквага мунoсабатнинг ўзгариш белгиси бўлади.

Фриднинг фикрдoшлари ичидан газета витзепрезидент Чейнининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Виктoрия Нуланд хoним исмини келтиради. Нуланд ҳам сoбиқ сoвет республикаларининг ҳақлари Руссияда паймoл бўлаётганига панжа oрасидан қарамасдан уларда демoкратияни қўллашга кўпрoқ аҳамият беришни асoсий масала, деб ҳисoблайди. Бунинг устига Буш бутун дунёда демoкратия учун курашни энг асoсий масала, деб хисoблашини эълoн қилганлиги ҳам маълум.

5. Рангли инқилоблар ҳақида.

 Олмонияда чиқадиган  “Spiegel” газетасида ООО “Революция” (ООО “Инқилоб”) ёки “Навбатдаги қурбон қайси режим бўлади?” Номли мақола нашр қилинди (“Spiegel”, Германия). ИноСМИ.Ru 8.12.2005 –да  бу материалнинг русча таржимасини (Ирина Гречухина таржимасида) эълон қилди. Биз, шу манбадан ўзбекчага ағдаришга ҳаракат қилишимиз оқибатида тубандаги мақола ҳосил бўлди. Материалнинг русчадаги оргинали тубандаги адресда сақланмоқдадир: http://www.inosmi.ru/translation/224154.html

 Мен, бу мақолани ўқиб чиқиб, ҳокими мутлақларни, жумладан менинг ватанимдаги зараркунандага ўхшашларни қурсиларидан тушириб юборишни, бир-иккита китоб ёзиш, бир неча марта буюк парламентларда учрашувлар ўтказиб, ундан кейин улар ҳақида йилларча ёзиб юришлар билан амалга ошириб бўлмайди, деган кескин хулосага келдим*. Маълумки, Ўзбекистондаги мустабид режимга, унинг бошида турган зараркунанда ҳашоратга қарши курашаяпман деб юрган кишилар ёки кишиларимиз мамлакат ичида ҳам, ундан ташқарида ҳам анчагинадир. Уларнинг кўпчилиги сўнгги ўн йилдан кўпроқ тарихда ўзларини мухолифат аъзолари ҳисоблаб юрибдилар. Афсуски, шулар жумласида сиз азиз ўқувчи ўқиётган сатрларни қоғозга туширган каминаи камбағал ҳам бор. Шу муносабат билан ўзимдан ва ҳаммамиздан сўрамоқчи эдим, мана шу мақолада саналган ташкилий ва молиявий ишларнинг қайсисини ёки қандай қисмини, ўтган ўн беш йилга яқин замон ичида биз ҳам амалга оширдик  ёки ташкил қила олдик? Менимча, акси бўлди, яъни бир вақтлар М.Горбачев замонида қўлга киритилган баъзи бир ижобий тажрибаларни, балки  ютуқларни, деймизми ҳам бой бериб бўлдик, шекилли. Шунга қарамасдан,  мақолани ва мен фақирнинг таржимасини ўқиган қадрдонлар қўйилган саволга ҳам жавоб қилишга ҳаракат қилишар, деган умиддаман. Нима бўлганда ҳам жонажон ватанимизни шафқатсиз зулмдан озод қилишни чинакамига чин қалбдан истаганлар учун мақолада ибрат бўла оладиган нуқталар бор, деб ҳисоблайман. Шунинг учун бу материални саҳифамизда чоп қилсак, уни ўқиган мухлисларда ижобий оқибати бўлар, деб ўйлайман.  Таржимон Алибой Йўляхши. 20.12.2005, сешанба.

5.1. ООО “Революция” (ООО “Инқилоб”) ёки “Навбатдаги қурбон қайси режим бўлади?”

Инқилоб қандай қилинади ва у қандай амалга оширилади? 2000 йили Югословияда, 2003 йили Гуружистонда ва 2004 йилда Украинада содир бўлган инқилоблар, қўқсидан ўртага чиққан автократлар (ҳокими мутлақлар)га қарши халқ қўзғолонлари сифатида қабул қилинди. Аслида эса, у ерларда кўпгина нарсалар, талабалар доҳийлари ва улар ташкилотларининг тармоқлари томонидан жиддий режалаштирилган эди. Улар америка ёрдамларидан ҳам чўчиган эмаслар. Энди уларнинг (инқилобларнинг) келгуси қурбонлари  қаерда ва қандай режим бўларкан-а?

Улар, демократик ўзгаришларнинг авангарди, бу ҳаракатнинг олдинги сафларида борувчилари, диктаторлар учун даҳшат, вас-васа бўлсалар, мазлумлар учун умид чироқларидир. Улар ўз ватанларида халқ қўзғолонларини муваффақиятли амалга оширдилар ва ниҳоят мустабидларни сарайларидан ҳайдаб чиқардилар. Бугун улар, ҳокимият золимлар  қўлида бўлиб, халқ оммаси оддий фуқаролик ҳақ-ҳуқуқларидан маҳрум қилинаётган Шарқий Овропа, Марказий Осиё ва Яқин шарқ давлатларида,  биргаликда янги инқилоблар ясашни режалаштирмоқдалар.

Улар бизнинг замонимизнинг ҳақиқий қаҳрамонларидир. Улар беихтиёр қаҳрамонларга айланиб қолдилар. Улар, ўзларининг исмларини, таржимои ҳолларини, бир-бирлари билан алоқа йўлларини, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватловчиларни, уларнинг режимларни қандай алмаштириш режаларини деярли ҳеч ким билмаслигидан тўла қаноатдадирлар. Чунки улар, даҳшатли политсия аппарати ва махсус хизмат ходимларига эга ҳукуматлардан бир сонияга бўлсада олдинда юришлари керак. Улар яхшироқ, иноқлироқ ва топқирироқ бўлмоқлари зарур. Ҳукумат аталмиш юксакликда бўлганлардан фарқли ўлароқ, улар қуролли бўлишни, ҳеч бўлмаганда кишиларни ўлдирадиган ва қийнайдиган қуролли бўлишни истамайдилар.

Уларнинг ёшлари 30 атрофида бўлиб, асосан навқирон эркаклардир. Уларнинг сафларида хотин-қизлар ҳам йўқ эмас. Улар одатда университетларда танишишган кишилардир. Ўтган йилларнинг янгиликларини кузатиб борган киши, инқилобий тантаналар вақтида бир зумга уларни кўриб қолган бўлиши ҳам мумкин. Ҳар ҳолда биринчи қаторларда эмас. Кўзга ташланмай иш қилиш, уларнинг асосий шиоридир. Парда орқасида майдонга келган бутун  бир тинчлик қўшини, унинг двизияларини ва режаларини  ҳеч ким билмаслиги керак ва билолмайди. Сирли, бақувват ва амалда тутқич бермас, бу қўшин – муҳим, бироқ халқаро сиёсатнинг деярли сезилмас донишмандлигидир.

Довдираб қолган президент Слободан Милошевич, бошқа тарафдан ҳарбий жиноятчи, ўзига ўзи раҳм қилиб, ўзини хурсанд кўрсатишга уриниб, “Энди мен оилам билан кўпроқ машғул бўлишга, айниқса неварам Маркога кўпроқ вақт ажратиш имконига эга бўламан”, дейишга мажбур қилинган кун, 2000 йил 5-октябри куни Белградда  кўп минглик митингга чиққанлар орасида уларни кўриш мумкин эди.

Шунингдек, 2003 йил 23 ноябрида қурбонларсиз мамлакат парламенти эгаллангандан кейин ўз қароргоҳида, “гуллар инқилоби” билан яраланган, порахўрликка муккасидан берилган Эдуард Шеварднадзе, CNN тарафидан берилган саволга, титраган бир вазиятда, ҳокимиятни ташлаб кетаяпман дейишга мажбур этилган халқ қўзғолонида ҳам уларни кўрса бўларди.

2004 йил 31 декабрида, сариқ гуллилар қаршилик денгизи тўлқини энг авжга чиққанда ўз мустаҳкамлиги билан ном олган, ўз умрини яшаб бўлган Кучма режими сафида бўлган,  сайловларни сохталаштирган сохтакор Виктор Янукович, шаҳарнинг Майдонидаги оммавий намойишлар босимига бардош беролмай енгилди. У ҳеч қандай восита қўллай олмай, қаршилик маршлари, украин частушкалари билан эзиб ташланган номзод иккинчи тур сайловларда енгилди. Ана шу замон Киевда уларни кўрса бўларди.

Югословияда, Гуружистонда ва Украинада ва кейинроқ ўрта осиёнинг Қирғизистонида ҳайрон қоларлик даражада бир-бирига ўхшаш воқеалар содир бўлди. Ҳамма жойда қўқисидан қўзғолон, яъни марказий майдонларда жуда тезликда ниҳоятда кўп одамларнинг йиғилиши, ҳокимият қўлида бўлганларга қарши шиорлар айтиш, уларни масхара қилган плакатлар кўтариш барчага мумкин бўлиши ҳамма жойда бир хил шаклда бўлганлиги кузатилди. У кўча намойишлари, кўринишдан халқ ўйинларига ўхшашлиги, мутлақо иғвогарлик йўқлиги, ҳар қандай автократни ҳам одамларга ўқ узишга буйруқ бериш каби журъатдан тўхтатарди.

Аммо тилга олинган мамлакатларда содир бўлган инқилоб, аста-секин халқ ичида пишиб этилганлиги қанчалик шубҳали бўлса, уларнинг қўқисидан осмондан тушгандай бўлиб, ҳеч бир ташкилий ишларсиз содир бўлиши ҳам шунчалик шубҳалидир. Чунки намойишчиларнинг хушчақчақ чиқишлари билан бир вақтда ҳамма жойларда жиддий режалаштирилган, ишлаб чиқариш тартибини издан чиқарадиган диктатурага қарши фуқаронинг итоатсизлик аксиялари бўлиб турди. Чунки зимдан у ишларга махсус мутахассислар раҳбарлик қилишардилар. Улар, инқилобларни координатлаштириш мақсадида бир мамлакатдан бошқасига ўтиб юрган, интернет ёрдамида бир-бири билан яқин алоқада бўлишган талабаларнинг доҳийлари эдилар. Улар қуролсиз жанговар, янги Интернатсионал эдилар. Одамлар, эшитинглар, биз даъват қиламиз! Бизнинг мақсадимиз – ҳокимиятни алмаштиришдир!

Ҳозирги замон инқилобчилари глобаллаштириш меваларидан яхшигина фойдаланаяптилар. Улар ҳозирги замон коммуникатсия воситалари имко-ниятларини жуда яхши биладилар. Масалан, интернетни олинг, унда доимо режимни танқид қилувчи саҳифалар ясашади, бир-бирига мобил телефонлар ёрдамида кодланган СМС – мактублар юбориб, учрашиш адресларини доим ўзгартириб турадилар. Улар телевидениянинг кишиларга оммавий таъсир қилиш имкониятидан ҳам жуда усталик  билан фойдаланадилар. Бирорта инқилиоб, киши ғашига тегмайдиган ҳис-ҳаяжонсиз бўлдими? Ёки дўқ-пўписасиз, ”савдо, тижорат маркалари”сиз, “фирма”га мос рангларсиз бўлдими?

Демократияни ишлаб чиқувчилар мафкуравий ўлчамлар билан таниш эмаслар, Улар келажак инқилобларини тайёрлар эканлар, мултимиллионерларнинг тижорат ва реклама амалиётини кузатадилар ва Coca-Cola, Nike ёки  Билл Гейтснинг Microsoft компанияларига ўхшаш буюк компанияларнинг маркитинг  технологиясини қўллайдилар. Шу сабабли турли хил қарши чиқиш ташкилотлари ўзларининг ташкилотчиларидан хотирада сақланиб қоладиган тамғалар оладилар. Масалан, гуллар инқилоби (Гуржистон), сариқ гулли инқилоб (Украина), лолалар инқилоби (Қирғизистон) ўхшашлар. Жумладан, шунинг учун ҳам у ҳодисалар яхши эсда қоладиган ҳодисалардир.

 ”Ёмон княз”ларга қарши курашда “темир”дан бошқа бирорта восита кўролмаган  шафқатсиз ва шаддод, ҳукми ўткир Макиавелли ёки “Озодликнинг зулми” номи билан ҳаммани ва ҳамма нарсаларни қонга ботирган якобинчи Робеспьер ҳам улар учун ибрат бўлишга арзимайди. Ўз тарафдорларига, “Шафқатсиз террор усулига ўтмасдан, ғалаба қилишимизга ҳақиқатан ҳам сиз ишонасизми?” каби савол қўйган Ленин, улар учун ўта кетган шубҳали бир шахс ҳисобланади. Маодан эса, улар жуда узоқдир. Бу зўравонликнинг тарғиботчиси ва буюк бузғунчи, ҳаммани, ҳатто қурбонлар сонини камайтиришни таклиф қилганларни ҳам  тақиб қилиб, ҳокимиятни фақат штиклар билан қўлга киритиш мумкин, деб ҳисобларди. “Инқилоб – бу зўравонлик актидир. У дам олмоқ учун кечки ўтириш ҳам, гаштак  ҳам, бадиий асар ҳам, рассом асари ҳам, деворга илиб қўйиладиган гўзал кашта ҳам эмас”, – деган эди у.

Агар шундай бўлса, у бироз (тинч йўл билан қаршилик кўрсатишга ишора қиладиган) кечки ўтириш, бироз (фуқаро итоатсизлигини ифодаловчи) санъат асари, бироқ ҳеч бир тарафдан қонли зўравонлик акти эмас, деб тушуниш керакми?

Янги типдаги инқилобчиларнинг маъбуда(санам)лари бошқачароқ ранга бўёлган, одатда улар сўнгги йилларнинг маҳсулотига ўхшайди. Махатма Ганди, масалан, 30-йилларда  муғамбирона йўл, инглиз мусталакачиларига тиз чўкиш йўлини танлади. Американинг Жоржия Штатидан  Мартин Лютер Кинг, 50-йилларда ўзининг африко-америкалик тарафдорлари билан бойкот ва турли хил норозилик намойишлари, юришлари  билан ирқчилик тўсиқларини тугатишга эришди. Полша касаба иттифоқи раҳбари Лех Валенса ва чех ёзувчиси Ватслав Гавеллар эса, ўзларининг шахсий мардановарлиги ва  фуқаро жамияти қуруш курашидаги ташкилотчилик таланти билан Шарқий Овропада номенклатурали коммунизмни дафн қилишда беҳад катта ўз ҳиссаларини қўшди.

21 аср протагонистлари, ҳаётнинг анойи болалари ҳам, мовий кўзли пацифистлар ҳам, тинчлик учун курашчи хаёлпарастлар ҳам эмаслар. Улар, ўз санамлари дарсларига ўта уддабуронлик билан мурожаат қиладиган совуққон ишбилармонлардир. Улар ўз санамларидан инқилобий схемалар элементларини қабул қилишади; масалан, давлат ҳокимиятига итоатсизлик чиқишлари, шу билан бир қаторда “Ганди ва Ко” ғояларини ҳозирги замонга мослаштиришга ҳаракат қилишади. Интернет ёрдамида улар кенг бир бозорга эгадирлар. Шу сабаб улар, кўпинча биргаликда чиқиш қилишни рад қиладилар, марказлашмаган раҳбарлик ҳаракатини афзал биладилар. Улар, “soft power” билан қандай муомала қилишни яхши тушуниб олдилар. Улар ўз йўлларини, ҳарбий “hardware”дан фойдаланиш, Жорж Буш ва Дональд Рамсфелд аллеясини тўнтаришни ташкил қилишдан кўра яхшироқ алтернатива, деб ҳисоблайдилар.

Уларнинг ҳисобига кўра, ҳар доим ичкаридан қилинган инқилоб, ташқаридан аралашганига нисбатан  афзалироқдир, мустақил, ўз йўли билан  эришилган демократия эса, АҚШ кўрсатмаси билан эришилганидан яхшироқдир. Ҳолбуки, инқилоб фаолларининг кўпчилиги Американи, унинг оммавий матбуот воситаларини ва қадриятларини жуда ёқтирадилар, бироқ улар, Буш ҳукуматидан ўзларини узоқроқда тутадилар.

Шундай бўлиши мумкинми? ООО “Инқилоб”да курашлари учун анчагина пул маблағлари зарур эмасми ва улар, у маблағлар, ҳукуматга яқин бўлган ва  неоконсерваторлар ёки “Freedom House” каби ва Республикачилар Халқаро Институти,  ҳатто Марказий Разветка Бошқармаси (МРБ) билан боғли бўлган сиёсатчилар томонидан бошқарилаётган америка жамғармаларидан келмайдими? Демократия тузувчилар, наҳотки ўзгаларнинг асбобларига ёки қуролларига айланиб қолишларидан қўрқмайдилар?

Ҳамма вақтлардаги инқилобчилар сингари, улар ҳам барча фронтлар орасида турадилар. Кремл хўжайини Владимир Путин ва унинг дўстлари ўзбек ҳамда белорус ҳукмдорлари уларни Вашингтонннинг бешинчи коллоннаси деб биладилар. Буш ҳукуматида ҳам уларнинг мустақиллигига ишонмайроқ қарайдиган кимлардир бор. Ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари ҳақиқатан ҳам МРБнинг у ёки бу агенти томонидан бошқарилаётган бўлиши ҳам эҳтимолдан ташқарида эмас. Ёш инқилобчилар ичида ҳам сотқин, мансабпарастлари бор, албатта.

Уларнинг кўпчилиги  ораларидаги манипулятсия(хийла найранглар)  хавфини кўриб турибдилар, бироқ шунга қарамасдан улар, ўзларини мустақилликлари билан мақтанишга етарли даражада асосли ҳисоблайдилар. Улар хато қиладилар. Улар ҳозироқ у ер, бу ерда халқ қўзғолонлари идеаллари билан хайрлашдилар. Аммо ҳар ҳолда уларнинг барча мукаммалликсизларига қарамай, қўшма тармоқ ва марказлашмаган ҳокимият-янгидан пайдо бўлган ёвуз Ал Қоида занжирига ёки бутун дунё жиҳодига қарши улар ижобий контрлойиҳа хизматини ўтайди.

Ҳозир улар, Белоруссияда ва Ўзбекистонда навбатдаги автократларни ағдаришни мўлжалга олишмоқдалар. Уларнинг орасида ҳатто Зимбабве ва Мьянмада ҳам инқилоб ясаш ҳақида сўз кетмоқда. Улар қўлида ҳеч бир имконлари бўлмай туриб, улар эришган баъзи ютуқлар бўлмаганда эди, уларни ўзларини улуғлаш(манманлик) касалига йўлиққонлар ёки ҳатто жиннилар, деб  қараса ҳам бўлаверарди.

Шу кунларда атрофга назар солинса, яна қайтадан ҳамма уларга қарши бўлиб қолгандай туюлади. Каспий бўйларидаги нефтьга бой Озорбрйжонда 6 ноябрда ўтказилган сайловларни автократ Илҳом Алиев сохталаштирди. Сайловдан кейин чоршанба куни Гуржистон ва Югославиядан ибрат олган талабалар ҳаракати “ЙЎҚ” даъвати билан Баку кўчаларини минглаб намойишчилар тўлдириб юборди. Намойишчиларнинг ҳар бирида Украина инқилобининг ранги бўлган сариқ рангнинг қандайдир кўринишлари бор эди. Уларнинг ораларида аллақачон инқилоб бўлиб ўтган мамлакатлардан намойишчиларга хайрхоҳлар ҳам юрар эдилар.

Балки улар ўзларини лойиғидан юқори чоғлаётганлардир. Бироқ уларни ақлдан озган ҳисоблаш мутлақо мумкин эмас. Улар, Ганди, Гейтс ва “Кока-Кола” болалари бўлиб, амалиётчи хаёлпарастлар ва идеалист реалистлардир. Уларнинг баъзилари бир-бирини “Че”, “Махатма” ёки “Роза” каби лақаблардангина танийдилар. Ҳақиқий ҳаётда эса, у қаҳрамонларни Иван Марович, Александр Марич, Алина Шпак ёки Рўзи Нуруллаев исмлари билан аташадилар. Мана шугинадир уларнинг бор тарихи.

Белград, Сербия ва Черногориянинг пайтахти. 2005 йил октябрининг оқшоми. Парламент жойлашган ердан узоқ бўлмаган бир уйнинг ошхонаси. Унда қўйилган столнинг устида биттагина гул солинган ваза. Ошхонанинг девори ҳеч нарса билан безатилмаган. Унда бирорта расм ҳам, фотогарфия ҳам осилмаган. Диктаторга қарши курашни ифодаловчи, Инқилобчиларнинг символи, бармоқларнинг сиқиқ муштуми нега кўринмайди, у қаерда, ахир? “Бунга зарурат йўқ. Муштум тасвирланган плакат ҳамиша мен билан биргадир”,- дейди Иван Марович (31). “Плакатни майдалаб ташлаётган аскарни, мени қамоқхонага қандай тиқиб ташлаётганларини, политсия менинг ҳамроҳларимни таёқлаётганларини тушимда кўриб, терга ботган ҳолда уйғониб кетаман. Фақат бироз вақт кечганидан кейингина англайманки, булар барчаси ўтиб кетган воқеалар эди. Ва биз ғалаба қилдик, тасаввурга сиғмайди, бироқ биз ҳақиқатан ғалаба қилдик”.

Ташқаридан қараганда ҳеч бир нарсаси билан ажралиб турмайдиган бир киши. Ташқий кўриниши киши эътиборини тортмайдиган, қора сочли, ўрта бўйли киши. Ҳа, унинг ташқий кўринишини тасвирлаш соқчи учун қанчалик қийин иш бўлганлиги шундан ҳам кўриниб турибди. Аммо унда жуда аниқ ифодаланган характер бор: бой тафаккур, амалий ишларга уста, ҳар нарсани тез англаб олади. Уни бахмол инқилобларнинг коммувояжёри, буюртма демократиянинг устаси, деб атаса бўларди. Ўзи эса, буни камтарона, ”Агар мени бошқа мамлакатлар таклиф қилсалар, мен нималаргадир ишонаман, ўз тажрибам билан ўртоқлашаман, ижобий ривожланишларга эришишларида ёрдамчи бўламан”, каби ифодалайди.

У ўзини тренер, деб атайди. Собиқ талабалар ҳаракати “Отпор – Қарши зарба бериш”нинг яна бешта таъсисдошларига ҳам бу унвонда (тренер унвонида) юришга ижозат берилган. Уларнинг бири Александр Марович (31), Маровични жуда кўп топшириқлар олгани учун ”бизнинг Че Гевара”, дейишади. Бу демократия партизанлари, қаерда ўқиб ўрганадилар, уларнинг бир соатлик, бир кунлик ишлари учун ҳақ (гонорар)нинг миқдори қандайлигини ҳеч сўзламайдилар. Улар Белградда “Зўравонликсиз қаршилик Маркази” тузганлар.

Марович ҳозиргина АҚШ-дан келди, у Америкада бир неча докладлар ўқиб, иш бўйича учрашувлвр  ўтказди. У Балтимор атрофида BreakAway Games  фирмаси билан биргаликда, асосан “Freedom House” маблағлари воситаси асосида интерактив компьютер ўйини “A Force More Powerful”(“Кучдан катта” ) устида иш олиб бораяпти.  Келаси йил бу ўйин сотилишга чиқади. Ўйин иштирокчилари, диктаторлар ҳокимиятини заифлаштириш усулларидан бирини танлашлари лозим ва ниҳоят ўйин давомида уни четлаштириши керак бўлади. Ўйинда халқнинг ҳар қандай қаршилиги қабул қилинади, фақат куч ишлатиладиган ҳолларда  очколар ўчирилади.

”Ҳамммаси жуда тўғри ва улар бизнинг тажрибаларимизга асосланади”, дейди, машинасоз инженер Марович. Компьютерни яхши тушунадиган киши қисман ўзи программалашни амалга ошириши мумкин. Белоруссияда ёки Ўзбекистонда ҳақиқий диктатура шароитида яшаётган ёшлар тез орада у ўйинни ўз компютерларига ўтказиб оладилар, деган фикр анчагина ҳақиқатга яқиндир. “Дунё миқёсидаги Янги Матбуот Воситалари орқали берилаётган озодликнинг замонавий шакли номли вирусга қарши ишлатиладиган воситалар ҳозирча жуда оз”.

У, ”Отпор” ташкилотининг бошланғич даврини, қандайдир қилиб, Милошевич одамлари талабалар орасида қаршилик ҳаракатлари ташкил бўлаётганини билиб қолган даврни хотирлайди. Ўша вақтда, талабалар учрашувларининг бири ўтаётган бинога бир неча ярамаслар бостириб кириб, “Қани у мараз интернет?”- деб боқиришгандилар. Яъни улар,  компьютерларни бузиб ташлаш билан алоқанинг бу шаклини тўхтатиб қўямиз, деб ўйлашардилар.

Милошевич, Косово майдонида атошин нутқ сўзлаб, сербларни Югословияда яшовчи бошқа миллатларга нафрат билан қарашга даъват қилганида Марович, энди 15-га кирган бола эди. Хорватия, Босния ва Херсегонияга қарши уруш бошланганида у 17-га чиқди. Югословия кесаклар давлатига айланганида эса, Марович 18-ни тўлдирган ўсмир бўлди.  Сребренитсадаги қирғинбарот бутун оламни ларзага келтирган бир замонда у 21 ёшли йигит бўлиб қолди.

Ниҳоят шундай бир вақт келдики, унинг ўзи айтишича ”тамоман политикадан ташқаридаги бир кишини” ҳам сиёсий ҳодисалар ўз қамровига тортади. Белград университетининг студенти бўлиб юрган вақтлар, Милошевичга фойдасиз бўлиб, уларни у  тан олмаётган нарсаларга қарши 1996 йилда иш ташлашни ташкил қилишга ёрдам берди. Талабалар кучи ва орқасида давлат пропагандаси машинаси турган сиёсат бир-бирига тенг бўлмаган кучлардир. Милошевич ўз тактик йўлини ишга солади, яъни келишувчиликка боради ва бунда аввал у бору-йўқ нарсаларнинг ҳаммасида Ғарбни айбдор қилади, ундан сўнг эпчиллик билан талабалар билан учрашувга чиқади. Бундан ташқари, аҳолининг асосий қисми ҳаёт даражаси пастлашиб кетаётганлигига қарамай турли хил имкониятлар инъом этилаётган ҳарбийларга, политсияга ва махсус хизмат ходимларига кўпроқ суянади.

Университет иш ташлашида мағлубиятга учраган беш-олтита фаоллар 1998 йил 10-октябрида бир ерга йиғиладилар. Уларнинг ичида Марович ва Маричлар ҳам бор эди. Улар ўз гуруҳини ”Отпор”, яъни қаршилик кўрсатиш гуруҳи, деб исмлайдилар ва “Gotov Je” (“У тайёр”) ва “Vreme Je” (“Вақт келди”) каби ҳокимиятга қарши шиорларни қабул қилишга келишадилар. Улар ўзларини танитиш учун коммунистик қизил муштга тескари бўлган оқ-қора рангдаги муштни ўйлаб топадилар. Улар, “Отпор”  ва унинг ғоялари ҳақида хабар бериш мақсадида деворларга иложи борича кўпроқ плакатлар чизиб ташлашга келишишадилар.

Улар, давлат ҳокимиятига ортиқча баҳона туғдирмаслик учун ҳеч қандай раис(раҳбар)сиз, марказлашмаган ҳолда, куч қўлламасдан, интернет ва мобил алоқаси ёрдамида у ёки бу даражада катта-кичик шаҳарларда “Отпор”нинг бўлимларини ташкил қилишдилар. Уларнинг ғоялари ягона маъноли бўлиб, жуда содда, яъни Милошевич кетиши керак, вассалом. “Бу билан Югословиянинг барча қусурлари битмаслигини биз билардик. Аммо диктатор ўз ўрнида қоларкан, ҳеч нарса қилиб бўлмаслиги ҳам бизга жуда яхши равшан эди”, – дейди Марович. “У бизнинг халқимизни гаровга олган эди”.

1999 йилнинг мартида  НАТО кучлари Белградни бомбалай бошлаши аввал бошда президентга қулай келди, бу унга ёрдам бўлди. У, энди ўзини исканжа(қийноқ)даги халқ қаҳрамони кўрсата бошлаб, юзага келган мухолифат партияларни ”ватанни севмаслик”да айблаш учун қулай имкон сифатида фойдаланди. Бироқ бу бошқа, соядаги қаршиликка эса, бирор жўяли, самарали қарши восита топа олмай турди. Билмайсан киши, қаердан чиқишдилар, ҳамма жойда ”Отпор”нинг символлари  пайдо бўлдилар. Муштум ва “қаршилик” сўзлари кийимлар (футболкалар)да, бош кийимларида, нарсаларга ёпиштириладиган расмчаларда ёзиладиган бўлиб қолди. “У тайёр”,-деб кишилар киноларда, бозорларда, кафеларда бир-бирларига шипшийдиган бўлиб қолишдилар.

Бу аслида талабалар ҳаракати четда, қишлоқларда янада катта аҳамият касб ола бошлаган эди. Милошевич Югославияси кесиб қўйганлиги учун Янги Саддан то Нисгача ёшлар, ўсмирлар яхшироқ иш топиш имкониятларига эга эмас, улар сиёсий ҳодисаларга деярли жиддий бир таъсир қила олмайдилар. Улар чет элларга чиқа олмайдилар, халқаро юлдузлар қатнашадиган поп-музика консертларига қатнаша олмайдилар. “Отпор” эса, улар учун яхши ҳаётга умид заррачаси, Югославияга  бироз дунёнинг  очилиш умиди ва ижтимоий таянчдир.

Қисқа вақт ичида бу ҳаракат ҳар жойда ҳозир бўлиб қолди. Кечки ўтиришлар, спорт мусабоқаларида учрашиб қолишганда бошланиб қолган мунозаралар вақтида кишилар бир-бирлари ҳису туйғуларининг уйғунлиги, ҳеч бир мажбуриятсиз курашга ҳозирлик ҳислари борлиги  билиниб қола бошлади. Намойиш  ва деворларга ёзишлар давом қилаётган бир замон “Марович, Марич ва Ко”ни қўлга оладилар. Бир-икки кунга уларни қамоққа юборадилар. Политсия белградлик “Отпор” фаолларининг баъзиларини калтаклаб туради, ҳатто баъзан шундай урадиларки, таёқ еганлар касалхонада ётиб чиқишади. Фаоллар ҳеч бир вақт куч ишлатмаганлари учун, ҳокимият ҳам ўзларини бироз сабрли кўрсатишга уринади. Ҳа-да ахир,  Милошевич, Ғарб билан савдолашиб турибди, унинг ҳаракатларини дунё жамоатчилиги узлуксиз кузатиб турибди-ку, ахир.

Намойишчиларга қарши ўқ отиш қуроли ишлатишга буйруқ бор, Милошевич ўз ҳарбийларига шундай кўрсатма берган, каби миш-мишлар ҳам чиқиб турарди. Кимни кўрсангиз, Милошевичнинг шундай қилишига ишонч билдирганига гувоҳ бўлардингиз. “Шунинг учун ҳам у диктатор ва унинг ҳарбийлари ҳамда махсус хизмат ходимлари  орасида нифоқ келтириб чиқариш жуда муҳим ишлардан эди. Бизнинг зўравонлик ишлатмайдиган ҳаракатимизни кенгайтириш, уни маҳкамроқ малиявий асосга ўтқазиш зарур эди”, – дейди ўша вақтларни хотирлаб Марович. “Биз, бизни қўллаб – қувват-лашларини ўйлардик. Фақат қўллаб-қувватлашларини, асло кўрсатмаларни эмас эканлигини таъкидлашим лозим”.

“Отпор” ташкилотига келадиган пул оқими ҳали тақиқланган бир мавзудир. Шу билан бирга, 1991 йили белградликлар Вашингтондан, яъни National Endowment for Democ racy жамғармасидан 3 миллионга яқин пул олганлиги ҳақида мунозарага ўрин қолмаган эди. Шунингдек, республикачилар жамғармасидан келган миқдори номаълум бўлган садақалар ҳам шулар жумласига киради. Қисқаси, Америка ҳаммаси бўлиб, Югославияга 40 миллион доллар пул жўнатди. Америкалик истеъфодаги полковник ва собиқ ҳарбий разведчик  Роберт Хелви, 2000 йилнинг баҳорида 20 кишидан иборат бўлган югославлар фаоллари учун “холис ҳудудда” – Будапештдаги “Хилтон” меҳмонхонасида семинар ўтказди.

”Отпор” ташкилотининг раҳбари, Че Гевара билан қиёсланадиган (хусусиятидаги харизм ва кўп сонли сафарларни ҳисобламаганда, Югославия ишлари-нинг Куба инқилоби билан алоқадор ерлари бўлмаса-да)  Марич елкасини қисиб, ”Янги Садда  Freedom House дан келган америкалик дўстлар билан бошқа бир курс ҳам олиб борилаётганди. Биз уларни жуда диққат билан тингладик ва улардан фақат ўзимизга зарур бўлганларинигина қабул қилдик. Масалан, АҚШ-га келган жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассислар, замонавий, рангли  логотипга биз кўрсатган муштимизни яхши эсласалар керак. Ҳа, у ғарб телевидениесида яхшироқ ифодаланарди, бироқ биз уни қабул қилмадик”, – дейди.

Ёрдамлар ичида ”Freedom House”нинг ёрдами марказий ўрин тутади. Бу ёрдам, 5000 нусха “Диктатурадан демократияга” (“From Dictatorships to Democracy”) номли Жин Шарпнинг китобидир. Бу асарнинг ”Қутулишнинг услубий системаси” исмли сарлавҳачаси билан берилган материалда Бостондаги Алберт Эйнштейн Институтининг профессори, Гандининг издоши ”зўравонлик ишлатилмайдиган қаршилик ҳаракатларидан 198 тасини келтиради”. Менинг принсипларим патсифизм билан ҳеч бир кўриниши жиҳатидан уйғунлашадиган жойи йўқ. Улар диктатура шароитидаги ҳокимиятни таҳлил (анализ) қилишга ва уни қандай қилиб тугатишга асосланади. Улар, яъни менинг принсипларим. давлат ҳокимиятининг ҳамма табақаларида фуқаро итоат қилмай қўйишига суянади”, деб ёзади профессор. Шарп тезликда фаолларнинг қўлланмасига айланиб қолади. Унинг асосий ғоялари, қўлдан қўлга ўтиб юрган ”Отпор” қўлланмаси”да баён қилинади.

Бутун Сербия бўйлаб талабалар ҳокимият билан ит-мушук ўйнаша бошлайдилар. Аччиқланган Милошевич, “Отпор”ни баъзан “жиноятчи ва наркоманлар” тўдаси, баъзан “террористик ташкилот”, деб эълон қиларди, бунга эса, минглаб ёшлар истеҳзо билан қараб, унинг устидан кулишардилар. Масалан, қора муштум тасвирланган бир футболкада ”Мен наркоманман”, деган ёзув пайдо бўлган эди. Ёки масалан, ҳамма жойда учрайдиган бейсболкада “Диққат, “Отпор”дан террорист келаяпти”, деб ёзиб қўйилганди.

”Отпор”, Маровичнинг ”Инқилобчи Кока-коласи”га уйғун товар белгисига айланиб қола бошлайди. Мухолифатнинг бу формаси, аста-секин режимнинг политсия ва ҳарбийлар каби устунларини ҳам чўчитмайдиган даражага келиб қолади. “Мактубларимиз, бизнинг сиз билан орамизда ҳеч қандай уруш йўқ, деб ёзиларди”, – деб тушунтиради “Отпор” тактикасини Марович. “Биз ҳаммамиз диктатор ва унинг системаси қурбонларимиз”.

Ҳаракатнинг фаолларидан деярли кимни қамоққа олишса ҳам, у янги-янги мухолифатчиларни жалб қилиш учун рекламага айланиб қолганди. Айниқса кичик шаҳарларда учрайдиган ҳол, яъни 2000 йилда 70 000 киши ҳисобланадиган фаоллар яшайдиган жойларда уларнинг орасида мансабдорлардан кимнингдир болалари ҳам яшашлари муҳим аҳамият касб этганди. Янги Сад атрофидаги қишлоқлардан бирида деворларга чизиқлар чизаётган  учта ёш кишини политсия қамоққа олади. Бу политсия ходими кечқурун уйига келганида, унга хотини овқат бермай, ундан қамалган йигитларни озод қилишни талаб қилади. “Сен жинни бўлдингми, улар жиноятчи эмасларку, ахир. Улар яхши йигитлар, уларнинг учаласи ҳам бизнинг ўғлимизнинг туғилган кунида меҳмон бўлишгандилар”, – дейди хотин эрига. Полтсиячи хотинига енгилади. Кичик, аммо бу ҳам ғалаба эди.

Шундай қилиб, диктаторнинг ҳокимияти қулай бошлади, ҳа секин, бироқ тўғри қулашга қараб кета бошлади. Ўзгаришнинг психологик асоси қурилди. Милошевич ҳам, бостириб келаётган сиёсий фалокатни сезаётган кўринарди. Шунинг учун у, 2000 йилнинг июлида мамлакат конститутсиясига ўзгартириш киритиб, ўзининг навбатдаги сайловларда ҳам қатнашиш имконини келтирди. Сайловларни конститутсия ўзгартирилганидан икки ой кейинга белгилайди. Бу билан шундай ҳам тарқоқ мухолифатга сафларини тўғрилаб олишга деярли вақт қолдирмайди.

Барча давлат муассасаларида, фабрикаларда, уларнинг коммунистик завкомлари (компартия комитети мудирлари) ёрдамида сайловчиларни Милошевичга овоз беришга мажбурлаш ишлари олиб борилди. Аммо кутилмаганда қарши ҳаракат ҳам билиниб қолди. Яъни “Отпор” фаоллари, юксак қудратдан юборилганга ўхшаган оддий антикуч(қаршилик кўрсатувчилар) эмас, балки ундан анча бақувват эканликларини намойиш қилди. Улар барча мухолифат партияларига мурожаат қилиб, сайловда диктаторга қарши ягона номзод қўйиш ва мавжуд бўлган бутун куч ва воситалар билан уни қўллашга даъват билан чиқдилар. Оқибатда шундай ҳам бўлди. Шундай умумий номзодга арзийдиган одам, ватандошларнинг кўпчилигига маъқул бўлган, янги, соф киши Воислав Коштунитса ўртага чиқди. Бу эса, қарши кучлар учун катта салмоқ  бўлиб, кураш йўлида зафар учун жуда яхши имкон туғдирди. Давлат матбуот воситалари томонидан миллий рақибга қарши қутуриб уюштирилган ҳужумлар унга зарар келтиришдан кўра, кўпроқ унга ёрдам берди.

Сайловлар даврида ”Отпор” кўринмай, сояда турди. Бироқ ҳал қилувчи кун келганида деворларда жуда кўп, “Биз, сизга кимни танлашингизни айтмаймиз. Аммо овоз беришга кетиш олдидан болаларингиздан бир сўраб кўринг”, деган ёзувлар пайдо бўлди.

Ўша кун 24 сентябрда, мустақил кузатувчиларнинг ҳисобларига кўра, Коштунитса сайловларда мутлақ кўпчилик овоз билан ғалаба қилади. Бироқ Милошевич сайловларнинг иккинчи тури ўтказилишини талаб қилади. Чунки унинг қаттиқ туриши  оқибатида рақибининг тўплаган овозлари 50% дан кам чиқарилади. Кўчага минглаб кишилар чиқиб кетишадилар. Уларнинг кўпчилиги болалар погрумушкасини ўзи билан олиб чиқишгандилар. Бир замонлар энг қудратли кишини масхара қилувчи символни ҳамма юқорига кўтарадилар: гўдак болалардай йиғлаш керак эмас, Сербия энди буюди. 2 – октябрга оммавий иш ташлаш тайинланади.

Политсия кўпирикларни ва кўчаларни ўраб оладилар. Талабалар университетни эгаллаб олиб, иш ташлаш эълон қиладилар. Тўқимачилик фабрикаларининг  ишчилари ва шахтерлар ишларини тўхтатадилар. Худди “Отпор” “Қўлланмаси”да кўрсатилгани каби фуқаронинг итоатсизлиги жамоатчилик ҳаётининг бутун доирасини қамраб олади. Шу билан бир вақтда фаоллар Коштунитса вакиллари сифатида, кўпчилик шаҳарларда политсия раҳбарияти билан уларни куч ишлатишдан воз кечишга чақирувчи махфий учрашувлар олиб бора бошлайдилар.  “Қаерлардадир Милошевич  ҳақиқатан политсиядан ҳаракатга киришни талаб қилди, бироқ қўшинлар энди унга бўйинсунмаётган эди”, – дейди талабалар раҳбари Марович.

”Отпор” ўз одамларини яна такрор иғволарга, фитналарга берилмасликка чақиради. Яна пичоқ устида юргандай ҳолатни сеза бошлайдилар. Аммо Белградда уюштирилган уч юз минглик митинг ўтказилаётган бир пайтда Милошевич ортиқ бардош бера  олмай мағлублигини тан олишга мажбур бўлади. 2001 йил 1 апрелида серб политсияси уни ҳибсга олганидан кейин унинг  йўли Гаагадаги Халқаро трибуналга бошқарилади. Ғарб, аввал учрашувларда тенг ҳуқуқли рақиб (ҳамкор) ҳисоблаган ва ундан сўнг бомбалашлар билан уни ўз мансабидан кетишга мажбур қилишга уринган Милошевич энди тарихга айланди. “Режимга мухолиф кучларнинг ҳеч бири, унга қарши курашда ва режимни ағдариб ташлашда “Отпор” тутган ролни тута олмади”, деб ёзди “Нью-Йорк Таймс”.

Инқилоб тўла амалга оширилмаган бўлиб чиқди. Тўнтаришдан кўп ўтмаёқ, диктатуранинг илдизларини суғириб ташлаш, диктаторни ағдаришдан кўп марта мураккаб эканлиги аниқ бўлиб қолди. Милошевич экиб ўстирган ошна-оғайингарчилик, порахўрлик, унинг ўзи билан бирга тугаб битмади. Фуқаролик жамияти, демократик институтлар ва халқ, улар кўпчиликка фойда келтираяпти, деб ҳисоблайдиганлар ҳисобига яшайди. Ҳукуматда янги кишиларнинг пайдо бўлиши ҳали ҳеч нарсани билдирмайди.

Инқилобдан кейинги жараён қанчалик оғир бўлишини энди “Отпор” ҳам била бошлади. Зафардан уч йил кейин раҳбарият сиёсий йўналишни ўзгартириш қарорига келди –   “Қаршилик” сиёсий партияга айлантирилди. “Мен ўша вақт буни хато, деб ҳисобладим ва афсуски, мен берган баҳо ачинарли тасдиғини топди”, – дейди Марович.

Энди “Отпор”, партия иерархиясини тузишга киршиши ва сиёсий программа ишлаб чиқиши лозим бўлади.  Ташкилот озодлик учун кураш чўқисидан сиёсий маш-машалар оёқ остига эниши керак бўлади. Оқибатда, 2003 йилда ўтказилган парламент сайловларида партия катта муваффақиясизликка учрайди. Сайловчиларнинг фақатгина 1,6% буларнинг парламентда бўлиш-ларини исташадилар. Умид қилса бўладиган кам сонли сиёсий арбоблардан бири Бош вазир  Зоран Жиджич, 2003 йил 26 майда суиқасднинг қурбони бўлади. Радован Каражич ва Патко Младич каби ҳарбий жиноятчилар Белграднинг қайсидир чуқурларига кириб олишларига имконлар пайдо бўлиб қолади. Кўпчилик серблар, улар номидан содир этилган жиноятларни рад этишни давом қиладилар.

“Отпор” тугаётганидан  ҳафсаласи пир бўлиб, сиёсий йўқолиш ҳисси босиб турган бир замон, тўсатдан бир электрон мактуб пайдо бўлади.”Қимматли дўстлар”, – дейиларди унда. “Бизда, бу ерда инқилоб арафаси. Биз биламизки, сиз бузуқ, порахўр ҳукмдордан қутула олдингиз. Биз ҳам шунга эришишни истаймиз. Бизга йўл кўрсатинг, у иш қандай амалга оширилади!?”

Нью-Йоркда  Central Park билан ёнма-ён жойлашган баланд у юқори 32 қавватдаги ўта бой безатилган бир идорани, доира квадратурасига ўхшаш бир нарса тузиш билан банд бўлган   Жорж Сорос исмли киши бошқаради. 75 ёшни уриб қўйган, келиб чиқиши венгр бўлган бу  киши, молиявий ётиримлар ва савдода миллиардларни ясаб ташлайверади. Шу билан бирга капитализмни лаънатлаб, ўзининг бойлиги билан эса, қачондир бир замонлардан буён дунёнинг антикапиталистик қисмида фуқаролик ҳаракатини озуқлантириб турибди. У, бир вақтнинг ўзида ҳам офат ва ундан қутқарувчи ҳам унинг ўзидир.

Бир қатор мамлакатларда, масалан, Югославия, шунингдек Гуружистонда Freedom House каби ташкилотлар билан Сорос  ҳамкорлик қилади. У, Буш ҳукуматига жуда танқидий муносабатда. Шу сабаб сўнгги вақтларда демократ Жон Керрини (АҚШ демократ партиясининг кейинги президентлик сайловларидаги мамлакат президентлигига нозоди – таржимон)  қўллаш учун миллионларни жўнатди. “Гуантанамодами ёки Абу-Грейбдами, қаерда бўлмасин, ҳамма жойда инсон ҳуқуқлари ҳақида АҚШ тарғиб қилаётган қадриятлар ва амалда қилинаётган ишлар орасида қарама-қаршиликлар тўлиб-тошиб ётибди. “Америка, дунёда кўпчиликнинг кўз олдида ўзини обрўсизлантирди ва обрўсизлантирмоқда экан,  бунда барча ташаббуслар америкага боғлидир”, – дейилади жамғарманинг сўнгги йил ҳисоботида. “Бу бизнинг очиқ жамиятлар қуришга қаратилган ҳаракатларимизга қарши зарбадир”.

Ана ўша 2003 йилнинг март ойи кунларидан бирида, Кавказдан бир инженер, ёши ҳам 30 атрофида бўлган Александр (Кахи) Ломая Сорос олдига меҳмон бўлиб келиб қолди.  У ўша йилнинг бошидан бошлаб Жорж Сороснинг Очиқ жамият Институти Тбилиси филиалини бошқарарди. Жануби Кавказда, у ердаги ошна-уруғчилик хусусияти билан аралашиб “очиқ жамият” қуриш учун келажакка ишонадиган саботли курашчан кишилар лозим эди. Ломая эса, ана ўшанақалардан бири эди.

Аммо Сороснинг олдида ўтириб унинг сўзлаганлари бироз умидсизликдан дарак берарди. Масалан, Гуружистон президенти Эдуард Шуварднадзе, унга юборилган порахўрликка қарши кураш таклифларидан бирортаси бўйича кейинги икки йил давомида бирон бир қарор қабул қилмаган. Сорос эса, бу масалалардан хабардор. ”Шварднадзе очиқ жамиятдан манфаатдор эмас”-дейди филантроп миллиардер. Унга нима таклиф қилинган бўлса, ”улардан ҳеч қайси бири амалга оширилмади”. Энди бошқа йўллар топиш зарур. 40 кишидан иборат бўлган гуруҳни бошқараётган, Гуружистон шароитига кўра салмоқли бюжетга (1,3 миллион доллар) эга бўлган Ломая шундай йўлни билади, яъни унда шундай бир план бор.

У, Грибоедов кўчасида жойлашган Тбилиси озодлик Институтида бир қанча вақтдан буён учрашувлар ўтказиб юришган,  давлат ҳокимиятига қарши ҳаракатлар талаб қилишаётган ёш кишилар гуруҳи ҳақида сўзлади. Ноябрда, дейди Ломая Central Park ёнидаги осмонўпар иморатда ўтирган хўжайинига, Тбилисида парламентга сайловлар ўтади. Агар яқин орада бирор нарса содир бўлмаса, бу сайловларнинг натижалари ҳам яна сохталаштирилиши аниқ. Сорос, сайлов участкаларидан овоз бериб чиқаётганларни саволга тутишни (exit polls) маблағ билан таъмин этишни ваъда қилади. Фақат бугина эмас, у вақт бошқа ишлар ҳам бўлди. Кўп ўтмай Тбилисида ва унинг атрофида сайловчиларни ”Боринг ва овоз беринг” шиори билан сайловга даъват қилган тўқ сариқ плакатлар пайдо бўла бошлайди. Сороснинг қўллаб-қувватлаши билан талабаларнинг қаршилик кўрсатиш ва ҳуқуқ ҳимоячилари ташкилоти “Кмара” ташкил бўлади.

“Кмара” гуржи тилида “етар” маъносини беради, Бу шиор ҳам Милошевичга қарши ишлатилган зафарбардор “У тайёр” шиори каби жуда тушунарли эди. Гуржуларнинг символи сиқиқ муштум ҳам  белградлик ҳамфикрлардан олинган эди. Серблар шундай ибрат кўрсатдики, “режимни бир томчи қон тўқмай ҳам қулатиш мумкинлигини кўрдик”,- дея Тбилиси озодлик Институти олдидаги мармар тош устида туриб ҳамкорларини ишонтиришга уринарди Америкадан эндигина қайтиб келган Ломая.

2003 йил 14 апрелида “Кмара” давлат ҳокимиятига қарши биринчи марта кўриниш берди. Шварднадзе расмлари ёпиштирилиб ташланган Гуржустоннинг эски совет даври байроқларини қўлларида кўтаришган юз минглаб талабалар президент маъмурияти биносига қараб йўл оладилар. Бу кун ҳам тасодифан танланмаган. Чунки бундан 25 йил муқаддам худди шу кун Гуружистон конститутсиясига гуржи тили билан бирга рус тили ҳам давлат тили этиб киритилишига қарши талабалар чиқиш қилган эдилар. Аммо у замон талабалар ғазаби бошқа Эдуард Шеварднадзега, яъни Гуружистон компартияси раҳбари Эдуард Шеварднадзега  қарши қаратилган эди.

Бу сафар Шварднадзе митингларни жазаваси чиққан ҳолда қарши олади. У русларни иғво, фитна ташкил қилишда айблай бошлайди. “Кмара” фаоллари ёрдамни аслида руслардан эмас, Нью-Йорк ва Белграддан олганлари учун бу текин рекламадан фаоллар маза қилишадилар.

”Кмара”да партия билетлари мавжуд эмас ва ҳеч қандай амалдорларнинг мансаби ҳам йўқ бу ташкилотда. Зўравонликсиз инқилобларнинг америкалик назариётчиси Жин Шарп талаб қилгани сингари, бир вақтлар “Отпор”да бўлганидек, “Кмара” ҳам ҳеч бир иерархияга эга ҳам эмас. Фақат уларда бош назариячи айтганидай, режимни танқид қилувчиларнинг баъзилари жим бўлишга мажбур бўлсалар ҳам халқ овози эшитилиб туриши керак, деган принсипга суяниш бор холос.

 “Кмара” тузилган ўша апрелда, Тбилисидаги америка элчиси Ричард Майлс, мухолифатдаги сиёсат одами Зураб Жванией билан учрашув ўтказди. Ундан кейин у АҚШ Гуружистонда ”ҳақиқий сайловлар” ўтишини истайди, деб баёнот берди.  Бу шиор қамалдаги режим учун огоҳлантирувчи сигналга айланиб қолди. Тбилисида шундай бўлганди. Кейинроқ Киевда, Бишкекда ҳам худди шундай бўлди, балки Баку ва Минскда ҳам шундай бўлар.

66 ёшни уриб қўйган элчи Майлс, ўз мамлакати учун Гуржустон харитасига нималар қўйилганини яхши билади. У ўзига яраша мавқега эришган дипломат, рус тилини билади, Гармиш-Партенкирхенда АҚШ қўшинларининг Рус Институтини битирган ва совет даврида Ленинградда бош консул вазифасида ишлаган кишидир.

Майлсни руслар махсус хизмат агенти деб ҳисобласалар, АҚШ давлат департаменти бошқариладиган снаряд, деб ҳисоблайдилар. Белграддаги дипломатик топшириқни бошқариб, у 1999 йилгача Милошевичга қарши ҳаракат тузилишини қўллаб-қувватлади. Булғорияда элчи бўла туриб, охир оқибатда сотсиалист Георгий Парвановнинг НАТО тарафдорига айланиб қолишида ва  собиқ подшоҳ Симеон II-нинг бош вазир мансабига кўтарилишида  “йўл кўрсатувчи” бўлди.

Тбилисида элчилик лавозимига ўтишигача чаққон дипломат (мутахассислар орасида у “Miles and More”-“Майлс ва яна нималардир”  лақаби билан юритилади), америка Сенатида уни тинглаганларида, ўз мақсадларини шундай, яъни у 2005 йилда бўладиган сайловларда Гуружистонда “ҳокимиятни тинч ва демократик йўл билан алмаштиришга“ ҳаракат қиламан, мазмунида баён қилган эди. 2003 йилда Шварднадзени илгарироқ  битириш мумкинлиги белгилари кўриниб қолганидан сўнг Америка элчиси  режимга қарши бўлган турли хил лагерлар ўртасида воситачига айланиб қолди. Режимни алмаштириш учун шароит ҳам ўша вақт ёмон эмас эди. Кишилар, мамлакатдаги порахўрлик ва хўжасизликдан безор бўлган, уларнинг қаҳр-ғазаби ошиб кетган эди. 1967 йилда туғилган, АҚШ таълим олган юрист, Белградга кўп марта мақсади сирли саёҳат қилган халқ минбари – Михаил Саакашвили ҳам ҳозир. Бундан ташқари кўчани жалб қила оладиган ”Кмара” ҳам мавжуд. 1994 йилда Сорос ёрдамида тузилган мустақил телеканал ”Рустави-2” ҳам тайёр, ишлаб турибди.

Майлс, “Рустави-2″ телеканалида ўтказган суҳбатларидан бирида сўзлагани каби, Халқаро ҳамжамият ва АҚШ гуржиларнинг сайловлари учун “жуда жиддий ишладилар” ва кўп миллионли долларларни сарфлашди. Энди эса, улар ”демократия сифати”нинг ўсишини кутаяптилар, фақат шу эмас, балки ”янги эра”ни кутишаяптилар.  Президент Шеварднадзе, бу даракларни эшитиб турибди. Улар “кал”,  деб атайдиган у, балки халқ муҳтожлиги ҳидини сезиш қобилиятини  ҳам  йўқотгандир. Унинг ҳокимиятига билдирилган ҳар қандай майда-чуйда қаршиликка, хавфга ҳам асабийлашадиган бўлиб қолган.  Гуржустонда ”ташкилий хаос-бебошлик” уюштиришни планлаштирган ташкилотларнинг барчасини  Шеварднадзе мамлакатдан чиқариб юбориш хавфи билан қўрқита бошлайди. Бироқ ташкилотларнинг исмини у тилга олмайди. Лекин унинг югурдаклари аниқроқ, ифодалироқ сўзлайдилар, яъни масала, Сорос жамғармаси ва белградлик маслаҳатчилар ҳақидагилигини  улар очиқ айта бошлайдилар.

Сороснинг Тбилисига тайинлаган вакили Ломая эса, қаршилик кўрсата бошлайди. У Гуржустонда “авторитар режим” мавжудлиги ҳақида очиқдан очиқ  сўзлайди ва Сорос билан келишилганидек, exit polls – овоз бериб чиқаётган сайловчиларни сўроқ қилишга тайёрлана бошлайди. Ўша замоннинг ўзида кўчада кўп минглик намойишчилар кўчани тўлдириб юриш қилаётган бўлади. Югославиялик ”Отпор” фаоллари эса, келажакдаги сайловларни кузатувчиларни ўқитаётган эдилар. Кейинроқ инқилоб ишлари билан бу ерга сафарга жўнатилган Марич, гуржилар менинг энг қобилиятли ўқувчиларим эди, деб гуружустонликларга баҳо беради.

2003 йилнинг июнида Сорос маблағлари ҳисобига уч кунлик тинч инқилоб усулларини ўрганиш тадбири ўтказилади. Шу муносабат билан Тбилисидан 15 километрлар чамаси ташқарида 1000(минг) кишидан кўпроқ фаоллар йиғиладилар, улар эски совет пионер лагерида кечалайдилар.

Бетон деворлари ўроқ  ва қилич остида совет пионерлари тасвирланган мозаика билан безатилган уч қавватли ётоқхонада инқилобнинг илғор отряди уйқусиз  кеча ўтказмоқда. Бу ерда соатлаб сув таъминоти бўлмай туради, ошхонада эса, гурунч бўтқа ва гуржуларнинг миллий овқати-харчо сузилади. Аммо шулар билан бирга жиддий ва қизғин иш давом қилади, инқилобда янги бўлган кишилар, зўравонлик ишлатилмайдиган инқилоб ҳақида лексиялар тингламоқдалар.

Гуржиларда ҳаммасидан ҳам, Милошевични ағдариб ташлашнинг хронологияси тасвирланган  Питер Акерманнинг “Bringing Down a Diktator” (“Диктаторнинг ағдарилиши”) филми кучли таассурот қолдиради. Шу йўл билан бу кинотасмаси ачинарли ҳолга тушиб қолган шу пионер лагерида совет империяси неваралари ва АҚШ Шарқий қирғоқларидаги демократия стратег-лари ўртасида кўприк ўрнатиш билан бирга Тбилисида бўладиган тўнтаришнинг сценариясини ҳам намойиш қиларди.

Филмнинг муаллифи Акерман зўравонсиз тўқнашувлар Вашингтон Халқаро марказини бошқаради ва Америка халқаро муносабатлар Кенгаши аъзосидир. Зўравонликлар қўлланилмай қаршилик кўрсатиш, “ўзига хос қуролхона бўлган бир қути асбоблар (инструментлар)дир. – дейди Акерман, – “АҚШ ўз сиёсати таъсирини ўрнатадиган муҳим регионлар” учун жуда қулай ва зарур бўлгани ҳам шудир”.

Гуржистон эса, америкаликлар нуқтаи назарида ўта муҳим регион ҳисобланади. 2005 йилдан бошлаб бу ер орқали Каспий денгизидан Ғарбга қиймати 2,5 миллиард бўлган нефт оқадиган қувурлар ётқизилиши аниқ бўлиши вақтидан кечикмай, кичик Жорж Буш, Гуржистон президентини тўғри йўлга бошқариб қўйиш вазифаси юклатилган ўз вакилини  Тбилисига йўллайди. Бу вакил, совет замонида ташқий ишлар вазири бўлган Шварднадзенинг собиқ ҳамкасби(коллегаси) Жеймс Бейкер эди. Ўтган вақт ичида Ж. Бейкер, Каспий регионида нефт ва газ соҳасида шартномалар бўйича  ”Baker Botts” адвокатлик бюросини бошқаради.

Буюк ишларга ҳозирланаётган ”Кмара” фаолларини эса, бу пинҳоний ўйинлар унча ҳам қизиқтирмайди. Уларнинг ёшлари ўртача  19 бўлиб, уларнинг қалблари Ғарбга йўналган, Шварднадзени эса, совет даврининг ўтмишига айланган қолдиқ ҳисоблайдилар.

2003 йилнинг октябридан бошлаб президентнинг дунё қараши ва унинг бош кўтарган ёшлари бир-бирига тўқнаша бошлайди. Шварднадзенинг политсияси “Кмара” фаолларини уриб суриб ва уларни Тбилиси политсия бўлимларида ҳибсда ушлаб туради. Бунга жавобан “Кмара”, кино Уйида “Озодликка ўн қадам” манифести билан чиқиш қилади. Сороснинг одами Ломая ҳам бу манифестни тайёрлашда қатнашади.

Бундан икки ҳафта кейин у Оммавий Матбуот воситалари Марказининг компютерида  овоз бериб чиққанлар билан ўтказилаётган савол-жавобларни кузатади. Парламентга сайловлар кетаёганда Ломая кўрадики,  Саакашвилининг мухолифат партияси, Шварднадзе блокига қараганда 8% ортиқ овозга эга бўлаяпти. Шварнадзенинг тарафдорлари эса, овоз беришлар тугамасидан олдин ўзларининг ғалабаси ҳақида баёнот бера бошлайдилар.  Бироқ текширишлар сайлов натижаларини қўполлик билан бузишаётганларини  очиқ кўрсатиб турарди

Бу замон воқеалар тезликда бошқа тус ола бошлайди. “Кмара” кўчаларда норозиликлар бошлаб юборади. Ўша ҳафтадаёқ парламент олдидаги майдонга 15 минглик киши тўпланади. Саакашвили ”Шварднадзега оммавий қаршилик” эълон қилади, тинч йўллар билан, албатта. Президент сарайидаги тулкилик ҳали замон талабини тан олиш лозимлигини тушунмай турибди.

Бу вақт Руставели бульварида режимга қарши бўлганлар политсиячиларга гул тарқатишмоқдалар, Шварднадзе АҚШ тарафидан маблағ билан таъминланиб турган талабалар билан курашда янги иттифоқчилар излайди. Ниҳоят Саакашвили Сорос одами Ломая ва бошқа дўстлари билан ҳужум қилиб парламентни эгалашганларидан кейин тугин ечила бошлайди. 23 ноябр соати 19.51 да эзилиб битган Шварднадзе ўзининг истеъфосини эълон қилди. АҚШ элчиси қарши тарафлар учрашувида воситачилик қилди. Халқ шод-хуррам, байрамда. Олти ҳафта ўтиб, ана ўша халқ  эски совет замонидагидек 96% овоз билан Саакашвилини сайлайдилар.

Ўшандан буён дунёнинг сиёсий иқлимида аҳамиятли бирор ўзгариш содир бўлмади. Гуржустондаги ”Атир гул инқилоби”дан  икки йил кейин ҳам бу мамлакат АҚШ маҳкам сиқиқ қучоғида қолиб турибди. Фақат жорий йилнинг ўзида Жанубий Кавказ республикаларини Америка 138,9 миллион доллар билан қўллади ва яна бошқа инфра структураларни қўллаб-қувватлаш учун 300 миллион долларлик янги қўшимча шартномага имзо қўйилди. Келгуси йилнинг мартида 58 миллион доллар сарфлаб қурилган Америка элчихонаси тантанали осилиши бўлади.

Шуларнинг барчасига қарамасдан мамлакатда жуда ҳам илгарилаб кетиш кўринмаяпти. Инфлятсиянинг кескин тушиши содир бўлмади (бугун ҳам у 7% ни ташкил қилади), ишсизлар сони ошиб бориши давом қилмоқда. Киши бошига ўртача ойлик даромад 40 еврони ташкил қилади. Президент Саакашвилининг чиройли сўзларига қарамасдан ҳалигача тан олинмаган Абхазия ва Жанубий Осетияда исёнлар давом этиб турибди. Унинг ҳукуматида бўлинишнинг биринчи белгилари билина бошлади: уни қўлловчи, мамлакат ташқий ишлар вазири намойишкорона истеъфога юборилди. Гуржустон аҳолиси порахўрлик Шварднадзе вақтидагидек бўлиб қолганлиги ҳақида шикоят қиладилар. Сорос жамғармасининг одами, “Боғ гули инқилоби” стратеги Александр Ломаянинг ўзи ҳам оптимизм кўрсатмаётир. Гуружустон маориф вазири мансабидаги бу кал эркак ўзининг кенг иш кобинетида мамлакатининг муаммолари юкидан босилган ва қисилган кўринади.

“Ёшлар ҳаракатининг Че Гевараси” Марч, аллақон илгарилаб кетганида,  Тбилисида ҳали президент Шварднадзе ағдарилмаган эди. 2003 йилнинг кузида гуржу ватанпарварларига маслаҳатлар берган, “Отпор” фаолини аллақачон янги вазифалар кутарди, энди бу сафар Украинада ишлар чиққанди.

Киевда жанжалкашлиги ва сотқинлиги билан ном чиқарган президент Леонид Кучма, ўзининг 10 йиллик президентлик ҳокимияти охирги йилини яшаётган эди. Бу ерда, нима бўлса бўлсин аммо елкасида икки марта жинояти бор бир киши Виктор Януковични президентлик курсига ўтказишни исташлари ҳақида Марич ҳатто заррача иккиланмасди. У мамлакатда эркин ва тўғри сайловлар бўлишига ишонадиганларни топиш ҳам қийин бўлиб қолганди.

Илгари Марич, “Freedom House” тошириғи бўйича Украинанинг Донец ва Одесса шаҳарларида иш сафарида бўлиб улгурганди.  Энди 2003 йилнинг ноябрида эса, Британиянинг  Вестминстер Жамғармаси (Фонди) Украинанинг бешта вилоятида бўлиб, келиш учун унга пул ажратди. Украинага келган Марич, у ердаги пионер Сарайларида ва ёшлар Уйларида, бундан уч йил муқаддам усталик ва чидам билан иш юритиш оқибатида Милошевичдан  қандай қутилганлари ҳақида сўзлади.

Маричнинг жонли,  ифодали тушунтириш тухумлари Украинада баракатли тупроққа сепилди. Бу ерда ғарб нодавлат ташкилотларининг маҳкам тармоғи ҳаракат қилади. Нодавлат сиёсий ташкилотлар демократик тизимларнинг ривожланишини  тортинмай молия билан таъминлаб турибдилар. Саксонинчи йилларнинг охиридан бошлаб, то 2001 йилги мағлубиятга учраган  “Кучмасиз Украина” ҳаракати сингари фуқаронинг ҳокимиятни ушлаб турганларга итоат этмаслик анъанаси аллақачонлар тузилиб бўлинган эди.

Шундай бўлса-да, Украина – Сербия эмас, Гуржустон ҳам эмас, бу мамлакатни уларнинг ҳеч қайси бири билан қиёслаб бўлмайди. Украина аҳолисининг фақат  юздан беш қисмигина пайтахтда яшайдилар. Буюклиги жиҳатидан Овропада иккинчи ўринда турган мамлакатда исён кўтариш учун жойларда бўлимлар, қисмлар (ячейкалар) тузиш зарур. Руслар тарафдори ҳисобланган  мамлакатнинг шарқий вилоятларида бу ячейкаларни тузиш деярли имконсиз, бажариб бўлмайдиган бир ишдир. Марич ва унинг сафдошлари ёшлар билан шуғулланадилар. Мана улар бир неча ойлардан буён Отпор ва Кмара турида ҳаракат тузиш планини орзу қиладилар. Хуллас, 2004 йилнинг январига келиб, “Пора” (“Этар, вақт келди”) ҳаркати шаклланади. Шу билан бир вақтнинг ўзида сиёсий майдонга мамлакатнинг умиди ва суянчи – мухолифат раҳбарлари  Виктор Юшченко ва Юлия Тимошенко чиқади.

Фақат биргина АҚШ давлат департаменти, 2002 йилдан бошлаб Демократия учун Миллий Жамғарма (NED), шунингдек Миллий демократия институти (NDI) ва Халқаро Республикачилар Институти (IRI) орқали 65 миллион долларлик америкалик солиқ тўловчиларнинг маблағини Украина сайловлари заруратига  юборди. “Украинада президентлик сайловлари ўтказилиши учун АҚШ ҳукумати тарафидан қанча миллион ёки ўнлаб миллионлар ажратилганини биз билмаймиз, – дейди АҚШ Республикачилар партиясидан депутат Рон Пол, – аммо биламизки, у пулларнинг кўп қисми аниқ номзодни қўллаб – қувватлаш учун ишлатилган”-  бу Виктор Юшченко.

“Пора”нинг фаоллари сербларнинг Янги Садига кўрсатмалар олишга кетишадилар. Сафар ҳаражатларини британиянинг Westminster тарафидан тўланади. “Пора”нинг мамлакат бўйлаб  барча вилоятларда тизимлари (ячейкалари) ва ўз стратегияси пайдо бўла бошлайди. Энди бу кампания ишининг ҳужум қисми бошланади. 1-августда 320 кишилик украиналик ёшлар  Евпаторияга (Қирим) бир ҳафтага ёзги таътилга кетишадилар.

 Барча ҳаражатларни “Freedom House” тўлайди. Шу билан бир қаторда “Пора”нинг жойлардаги 72-та бўлимлари, аҳолиси ярим миллионга борадиган вилоятларнинг вакиллари ҳисобланади. Фаоллар орасида тамоман бир-бирларидан фарқ қиладиган кишилар учрайди. Буларнинг орасида  Алина Шпак сингари ўчига чиққан идеалистлар ва Сорос жамғармаси программалар директори Владислав Каскив каби ҳисоб-китобли амалиётчилар бўлиб, улар ҳар хил молиявий ёрдамчилар орқали бир-бирларига қаттиқ боғлаб қўйилган. Улар пляжда қурилган чайлаларда ётишибдилар, номерларда эса, фақат инструкторлар ўз хонимлари билан жойлашганлар. Ҳар куни, ишлар жиддий тус оладиган ҳоллар учун воқеаларнинг ривожланиш вариантлари ишлаб чиқилади, 40 милион нашр  саҳифа ҳажмидаги брошюраларни Украина халқига тарқатиб чиқилади. 35 000(ўттиз беш минг) кишилик намойишчилар-нинг Киев кўчаларида юришларини ташкил қилиб, шу билан ҳокимиятни алмаштиришни тугатиш ҳақида кўрсатмалар берилади. Бироқ намойишларнинг аниқ куни ва вақти ҳали белгиланмаган. Инқилоб аниқ бир кўриниш олмоқда: ҳамма бир хил тўла сариқ рангда кийинишлари лозим.

Айнан шу вақтда бир қаторга тизилиб тўла сариқ рангли футболкалар кийишган фаоллар, ўзларининг бирдамлигини намойиш қилиб, ”Пора”нинг интернет саити учун расмга тушмоқдалар. Киевда сиёсий доираларда эса, ҳалигача ҳам бирор аниқ стратегия мавжуд эмас. Номзод Юшченко иккиланишлари билан овора, АҚШ элчиси ўз доирасида бу одамнинг режимни алмаштиришга муносиб киши эканлигига жиддий шубҳа билдириб турибди.

Маълумки, Россия учун энг муҳими Украинадаги барқарорликдир. Бу мамлакатга нефт ва газ ўтказиладиган коридор ва Қораденгиз флоти қўниб турган Украинанинг нима қилиши ва у ерда нималар содир этилиши аниқ бўлиши зарур. Президент Владимир Путин Украинага қилган иккала визити вақтида ҳам Кучма номзоди Янукович билан қучоқлашди ва Киевга ўзининг энг таниқли политтехнологларини юбориб турибди.

Шунга қарамай, АҚШ ва уларнинг ғарбий иттифоқдошларида орқага қайтишга йўл бекитилган. Аллақачон ниҳоятда кўп пул ва меҳнат сарфланиб бўлинган. Сайловларга бир неча ҳафта қолганида Киев аэропортида бир чемондон тўла пул туширилди, дея ҳикоя қилганди мухолиф “Наша Украина” ташкилоти ҳисобчиси ўз танишларига.  Ҳатто бир кишининг 150 минг долларлик шахсий садақасини нимага ишлатишни билишмаганларидан вақтинча уни қабул қилиб олишни тўхтатиб туришга тўғри келганди.

Шундай қилиб, сирли бир ҳолда юзни бузувчи касалга йўлиққан Виктор Юшченко 31 октябрда сайловларнинг биринчи навбатига киради, унинг тарафдорлари ҳамма нарсага аллақачон тайёр бўлганлар. Пайтахт, шунингдек мамлакатнинг бошқа қисми ҳам кузатувчилар билан тўлиб тошган. Нью-Йорк тадқиқот компанияси  ”Penn, Schoen & Ber land”, тўрт йил бундан олдин Сербияда Мелошевични ағдариб ташлашганидаги каби экзит-пул ўтказишга тайёрланиб ётибди. “Пора” аъзолари “тепадан” буйруқ кутишаяптилар.

Мухолифатни қўллаб – қувватлаб келаётган, эҳтиёткор ишбилармон Давид Жвания тарафидан кўчаларга ўрнатиладиган чайлалар ва дала ошхоналари сотиб олиниб тайёр ҳолга келтириб қўйилган. Бу ишларга қарамасдан қўзғолон ҳақида ҳамма тарафи координатсиялашиб, келишилган қарор, Кучма номзоди Януковичнинг кутилмаган мағлубиятини очиб ташлаган, сайлов натижалари эълон қилинганидан бир неча ҳафта сўнг қабул қилинади.

Эски режим кўрсатмасига кўра Марич Киев аэропортида ушлаб олиниб, ватанига қайтариб юборилади ва инқилоб ташкилотчисига бошқа виза бермасликка келишилади. Бироқ бу вақтга келиб “Пора”да ўргатилган, Маричнинг энди ёрдамига унча ҳам муҳтож бўлмаган ўз мутахассислари бор. Ана шулар, халқ норозилигини тўкиб соладиган Киевнинг маркази кўчаси – Майдондан яхшироқ жой йўқ, деган қарорга келишади. Бундан бир неча йил муқаддам бу ерда миллионлаб кишилар намойиш қилишгандилар. Мана энди эса, шу ердан, Сталин даври қурилишлари билан ўраб олинган пастликдан туриб, халқ “пастдан”, у-ҳу, у ерда “тепа”да турган ҳокимиятга таҳдид сола олади.

Майдон, символ сифатида қўлланишга жуда мос. Минбар ўрнатилиб, микрофонлар келтириб қўйилган. Омма йиғилган, улар 21 ноябр куни сайлов участкалари ёпилишини тоқатсиз кутиб  туришибдилар. Бу сафар эски режим кишиси Виктор Янукович ғалаба қилди, деб эълон қилинади. Шундан кейин содир бўлган воқеалар, ҳаммани, жумладан кейинроқ инқилоб қаҳрамонлари, деб эълон қилинадиганларнинг ўзларини ҳам ларзага келтиради.

“Биз, кишилар ичида аллақачон тутаётган ўт учун олов олдирувчи учқун (гугурт) эдик, холос”, – дейди “Пора” аъзоларидан бири. Бу ташкилотнинг фаоллари 1546 – та палаткалардан иборат бутун бир шаҳар қурадилар. Ўзларини-ўзлари атаман атаб олишганлар раҳбарлигида жойлардан келаётган ёшлар, ”юзлик”лар тузишиб, шаҳар кўчаларидан норозилик юришлари қилиб ўта бошлайдилар. Юшченко штаби эса, ғазабга тўлган кўчани бир мақсадга, яъни сайловлар натижаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилишга йўналтириш учун нима керак бўлса ҳаммасини қилади.

Совуқ ва изғирин шамолларга бардош бериб, умрини ўтаб бўлган эски режимга қарши исённи манзарали томошага айлантирган аҳолининг қўллаб қувватлаши бўлмаганда эди, сариқ гулли инқилоб бундай ютуққа эриша олмаган бўларди. 27 ноябрда Майдон ва унга қўшиладиган кўчаларда бир ярим миллион киши тўпланади. Инструкторларнинг кўрсатмаларига қаттиқ амал қилиб, намойишчиларнинг энг хавфли жойларига, бордию ҳокимият куч қўлласа, телеведениеда манзарали кадрлар чиқишини ҳисобга олишиб, нозикгина қизчалар қўйиб қўйилади. Бироқ ҳали ҳеч қандай унақа ишлар содир бўлганича йўқ, қизлар эса, “биз сизларни ўпишни истаймиз”, дейишиб, президент қўруқчилари ходимлари елкаларига осилишиб эркаликлар қиладилар.  Ёш йигитлар, бу вақт угра билан тўлтирилган қозончаларни асосий телеканаллар исмлари ёзилган қоғозчалар билан ўраб, телеходимларни чақириб буларни “қулоқ билан угра”ни расмга туширишларини сўрайдилар.

Темир интизом билан ташкил қилинган бир ҳафталик қамал, Кучма режимини кучсизлантиради. Олий суд сайловларни қайта ўтказиш ҳақида қарор қабул қилади. 26 декабрда ўтказилган бу сафарги сайловда  Виктор Юшченко 51,9% овоз билан ғалаба қилади.

Юшченко мансабга ўтирганидан олти кун сўнгра ”Пора” аъзолари “Рус” меҳмонхонасида ҳокимият алмашганини ва шу билан бирга ташкилотнинг ўз фаолиятини битирганини байрам қиладилар. Қаршилик ҳаракати ўз ишини, ўзига юклатилган вазифани бажарди. Идеалист Алина Шпак эса, келажакда бошқаларга ҳам ёрдам бўлсин учун ҳокимиятни куч ишлатмасдан алмаштиришнинг тактикаси ва стратегиясини дунёга айтишга қарор қилади. Амалиётчи Владислав Каскив, янги президентнинг маслаҳатчиси бўлиб қолади ва ниҳоят у ташвишлардан бироз қутилади.

Аммо инқилоб ўз ваъдаларининг кўпчилигини бажармади, унинг асосий раҳбарлари жанжаллашиб қолишдилар. Бугун Украина яна ўртада. Бу яна шуни исбот қиладики, муваффақиятли инқилоб, ундан кейин демократиянинг ривожланишини таъминлайди, дегани эмас. Келгуси сайловларда ”Пора” партия сифатида қатнашиш ниятидадир.

Шундай конференсиялар борки, улар бошланмасиданоёқ унутилади. Шундайлар жумласига масалан, Овропа Иттифоқининг ”банан сиёсати”ни, НАТО қуролланиш системаси бўйича конференсиясини, БМТ турғун(бир миёрли) ривожланиш бўйича конференсиясини киритса бўлади. Бундай йиғилишларнинг қарорлари уларнинг қатнашчилари йиғилмасидан олдиноқ ёзиб қўйилади. У қарорларнинг мазмунсизликлари тушуниб бўлмас ифодалар билан ниқобланади. Натижада улар ҳеч қандай бир жиддий сиёсий оқибатларга эга бўлмайдилар.

Бироқ шундай учрашувлар ҳам бўладики, улар ҳақида чет эл матбуоти деярли хотирлаб ҳам ўтирмайди. Чунки уларнинг қатнашчилари танилган сиёсий оғир юклилар доирасига кирмайди, уларни ўтказиш муҳити ҳеч бир ажойиботли бўлмайди, кун тартиби эса, шундай қараганда жозибали эмасдай кўринади. Шунга қарамасдан бундай учрашувлар дунёни ўзгартириб юборишга қодир бўладилар.

Ана шунақа инқилобий учрашувлардан бири, шу йилнинг июнида Овропанинг бир чекасида, узоқ вақтлар ўзларини Мао Чинининг таянчи, сталин ўқувчилари ҳисоблашган Албанияда ўтказилди. Бу учрашувни, американинг Маркази Разветка Бошқармаси, Британиянинг М16-си, Руссия махсус хизмати сингари  дунёнинг етакчи махсус хизмати ходимлари кузатиб турдилар. Улар билардилар албатта, бу ерда тақдирлар ҳал бўлмоқда. Шунинг учун ҳеч бўлмаганда америкаликлар, парда орқасидан бўлса-да, учрашув қатнашчиларига таъсир қилишга уриндилар. Охир оқибатда, бу тадбир ўтказилишига кетган ҳаражатларнинг сезиларли қисми Америка солиқ тўловчилари маблағларидан сарфланди.

Бу ерда гап, буюк халқаро-сиёсий ўйин ҳақида кетмоқда, яъни демократиялаштириш, буюк давлатларнинг миллий манфаатлари доираси ва янги эркинликлар ҳақида сўз кетмоқдадир. Шарқий Овропадан тортиб Марказий Осиё ва Яқин Шарққача бўлган кенг ҳудудда золим, мустабид, ҳокими мутлақларни қандай қулай йўллар билан ағдариш мумкинлиги ҳақида сўз юритилмоқдадир. Қонсиз инқилобларни ташкил қилиш ва уларни амалга ошириш технологияси муҳокама қилинмоқда. Бундай технологиянинг мисоллари мавжуд. Ҳаммасидан олдин, бир мамлакатда муваффақиятга эришган фаолларнинг тажрибаларини, ҳали ҳам диктатура шароитида яшаётган бошқа мамлкатлардаги ҳамфикрлар билан алмашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Тиранадаги Тереза Она аэропортида ўта шўх одамлар тўдаси пайдо бўлди. Бу одамлар, бу ерга – Овропанинг бир четига “Активизм Фестивали” (“Activism Festival”)да қатнашиш учун келишганлар. Уларнинг ичида 25-дан 35-ёшгача бўлган ёшлар ҳам бор. Буларнинг бир қисми кулранг ишчи костюм кийишган бўлсалар, бошқалари жинсида ва свитер кийишганлар, ёшгина хонимлар, баъзилари мисоли модалар катологидан олингандек кўринади, лекин кўпчилиги ишчи модада кийинишганлар, деярли ҳаммасида чўнтак компютерлари бор.

Уларнинг баъзилари – бу югослав ташкилоти “Отпор”, гуржу ҳуқуқ ҳимоячилари ҳаракати “Кмара” ва Украина талабалар бирлашмаси “Пора”нинг аъзоларидир. Бошқалари эса, Каспий денгизи зонасидан, Марказий Овропа ва Ўртаденгиз ҳавзасининг шарқий қисмидан келишган бўлиб, Озорбойжон, Белоруссия ва Ливандан келишган ўз ҳамфикрларининг вакилларидир. Улар ҳаммаси бўлиб 11 давлатдан келишган ва 14 гуруҳни ташкил этишадилар.

Конференция – бу бир вақтнинг ўзида оммавий манзарали тадбир ва  оғир меҳнат, символик ҳазил мутойибага ўхшаш аксия(намойиш) ва кескин мухолиф сиёсатнинг бир элементидир.  Бу тадбирни маблағ билан қўлловчи ташкилот, ўша йиғилиш материалларига кўра “Freedom House”нинг ўзидир. Конференция қатнашчилари исканжа чекканлар Бульваридан ўтиб,  Тирана марказидаги Санъат Академиясида тўпланадилар. Улар,  дискоклуб “Living Ro-om”да ташкил этилган кечада бир-бирлари билан танишадилар, кечаси соат иккига қадар албан репи ва поп-гуруҳ “Green Day” ва “Coldplay” музикалари остида ўйин ва  рақсга тушиб завқланадилар.  Шу билан бир қаторда улар ғайри табиий бир ҳолда, уларга алоқаси жуда оз бўлган Боб Диланнинг “The Times They are A-Changin” қўшиғини диққат билан тинглайдилар.

Эрталаб соат 9-да йиғилиш ўз мажлисини бошлайди, қатнашувчилар ҳаммаси кечикмасдан келишадилар. Ёпиқ эшиклар ичида демократияга олиб борадиган инқилобий йўллар ҳақида сўз кетади. Қарама-қаршиликнинг глобаллашиш замонида қандай қилиб,  репрессив давлат ҳокимиятига  Soft Power-юмшоқ қаршилик кўрсатса яхши бўлади? Ватанпарварлар (партизанлар)нинг милтиқларга қарши қандай реал имконлари бор? Агар хунрезлик бошланиб кетадиган бўлса, бу ҳол учун иккинчи – план (Б) борми?

Конференсияда қатнашаётган юлдузлардан бири ”Отпор”га асос солган Иван Марович эди, албатта. Бироқ Украинанинг ”Пора”сидан келган Алина Шпак ҳам, “Биз Киевдаги бош майдонимизда тўхтовсиз давом этиб турган намойишлар ва оммавий матбуот воситалари билан ишлаш кабилар билан бир қаторда, муваффақиятимиз сири шунда эдики, биз автократларни боплаб масхара қилиб, уларнинг устидан кулган эдик. Бировнинг устидан кўздан ёш чиққунича кулганингда  кимдандир қўрқиш мумкин, деб ўйламайман”, деб сўзлаганида кишиларни ўзига жалб қиларди.

Баку ва Минск талабаларининг раҳбарлари бахтга қарши якка шахс ҳоки-мияти ҳукмрон (авторитар) мамлакатларда  яширин ишлашга мажбур қолишмоқдалар. “Сиздаги режим сезиларли даражада заифлашганди. Шу сабаб сизда ҳукмдорлар, одамлар тўпига қарата ўқ узишга буйруқ беради, каби қўрқув йўқ эди”, – деб ҳисоблайди  Белоруссия пайтахтида ишловчи, “Зубр” гуруҳидан келган Влад Кобес.

Навбатдаги инқилоб белорусларда бўладими, ким ўз кўчасида у инқилобни ташкил қилади? Балки бу сафар, жуда шоша-пиша пайдо бўлиб қолган март ойидаги  лолалар инқилоби оқибатида автократ Асқар Оқоевни ҳокимиятдан ҳайдаб юборишган қирғиз қўшниларидан ибрат олишиб Марказий Осиёлик қозоқлар инқилоб қилар? Ёки келажак навбат, Ислом Каримовнинг шафқатсиз, мутлақо бераҳм диктатураси босими остида жабр чекаётган, ”хавфсизлик нуқтаи назаридан” Тиранага фақатгина битта вакил юбора олган ўзбеклардадир?     Таржимон Йўляхшиев Алибой.

6.  Йўлни танлаш.

Александр Игнатенко исмли бир муаллиф Ислом дунёси ҳақидаги мулоҳазаларини “Ислом дунёси қаерга қараб кетмоқда” деб номлабди. Мақола, Россияда нашр этиладиган “Независимоя газета”нинг 27.06.2006-сонида босилган. Унда ислом дунёсининг аҳволи билан қизиқувчилар учун аҳамиятга эга бўлган фикрлар билан бирга ҳақиқатдан ташқарида бўлган баъзи хулосалар, чалкаш, босқинчи давлатлар манфаатларига мос фикрлар ҳам учрайди. Шунга қарамасдан А. Игнатенконинг бу мақоласини ўзбекчага ағдариб, бу ерда илова қилишни лозим кўрдим. Чунки унинг ичидаги тўғри маълумотлар билан танишиш, ислом дунёсининг тарқоқлиги ва унинг ривожланишида учрайдиган қусурларни кўриш фойдадан  ҳоли бўлмас деб ўйлайдим. Қуйида ўша таржима келтирилади:

6.1. Ислом дунёси қаерга қараб кетмоқда.

Муаллиф: Александр Игнатенко (Александр Александрович Игнатенко – фалсафа фанлари доктори, Дин ва сиёсат Институтининг президенти, Руссия Федератсияси Жамоатчилик палатасининг аъзоси). Мақоланинг доимий интернет адреси:

 http://www.ng.ru/scenario/2006-06-27/15_choice.html

Сиёсий системада дунёвий ва диний принсиплар мавжуддир – Давид Робертс.

yolnitanlash

 

 

 

 

 

 

 

 

Метвалисдаги Масжид интерьери. 1840 й.

Ислом дунёси, аслида бундай аталишни шартли бир атама десак тўғрироқ бўларди. Чунки ислом дунёси деб аталаётган ҳудуднинг ичида ривожланишнинг энг камида учта асосий лойиҳаси кўриниб турибди.

Ички хилма-хилликка тўлиб тошган, баъзи йўналишларда ҳатто мутлақо қарама-қарши кўринишларга эга бўлган ислом шаклидаги диний оқимлар ҳукмрон бўлган мамлакатларни “Ислом дунёси” ибораси билан белгилашадилар. Бу ибора барча мусулмонларни бирлаштиради деб қарашга ҳаракат, ўрта асрлардан бошланган эди. Бу маънода ҳамма мусулмонларнинг Қиблага, яъни Маккага қараб ибодат қилишлари энг умумий кўринишларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Бугун Ислом дунёсининг чегараси Ислом Конференцияси Ташкилоти (ИКТ – ОИК)га кирувчи 57- та мамлакатнинг ҳудудларини ўз ичига олади дейиш мумкин.

6.2. Тўла бўлмаган ислом дунёси.

Ислом дунёси ҳақида фикр юртиларкан, энг аввал бу иборанинг тўла шартли эканлигини англаб олиш лозим бўлади. Чунки биринчидан, ИКТ-га кирувчи мамлакатларнинг бирортаси ҳам тўла қонли ислом мамлакати эмасдир. Ислом дунёси деб аталувчи мамлакатларнинг ҳар бирида катта-катта, баъзи жойларда жуда катта диний озчиликни ташкил қилувчи христианлар, яҳудийлар, буддистлар, зороастристлар, конфуцианлар, анимистлар ва бошқа гуруҳлар тўлиб ётибдилар. Зотан, тарихан бу ҳудудларда ислом ҳукмрон бўлишидан аввал у диний гуруҳлар мавжуд эдилар. Ҳатто ҳозир ислом дунёсининг марказига айланишда мусабоқалашаётган Саудия Арабистони ва Эрон ҳудудларида ҳам улар жуда кенг тарқалган эди. Иккинчидан, бир қатор ўзларини ”этник мусулмон” ҳисоблайдиганлар ҳаёт тарзида ислом  ягона ва ҳукмрон система ҳисобланмайди. Уларнинг бир қисми дунёвий нуқтаи назарни афзал кўрадилар. Улар орасида миллатчилар ҳам, либерал, демократик ғоя тарафдорлари ҳам, сўл қарашдагилар ҳам мавжуд. Учинчидан, ислом дунёсининг ҳеч бир давлатида сиёсий тузим соф исломий эмас: уларнинг барчасида диний (шариат) ва дунёвий система турли нисбатларда аралашган ҳолда учрайди. Ўтган асрнинг биринчи яримида илк бор Мисрда ўртага ташланган “Дин, Оллоҳ учун, Ватан эса ҳамма учун” шиорининг тарафдорлари ислом дунёсида жуда кўпчиликни ташкил  қилишадилар. Ислом ҳокимиятини талаб қилувчи радикаллар деярли барча ислом мамлакатида бор. Бу ҳол ислом дунёси давлатларида сиёсий тузимлар, кўпинча ислом (шариат) нормаларига жуда ҳам мос эмаслигини кўрсатади.

 6.3. Ҳудудий ва демократик экспансия.

Ислом Конференцияси Ташкилотини (ИКТ) дунё яхши танийди. Бироқ бошқа бир халқаро ташкилот – Ислом дунёси Лигаси (ИДЛ) камроқ танилгандир. Бу ташкилотларнинг биринчиси давлатлар бирлашмасидан иборат бўлса, иккинчиси эса, энг аввал мусулмонлар озчиликни ташкил қиладиган мамлакатлардаги мусулмон жамоалари билан иш олиб боради. Шунинг учун бу мамлакатлар ИКТ таркибига кирмайдилар.

Ўтган асрнинг 70-80 йилларида ИДЛ тарафидан тарқатилган дунё харитасида Жанубий-Шарқий Овропа, Кавказ, Марказий Осиё давлатларининг чегараларида жуда кенг  ҳудудлар қуюқ яшил билан бўёб кўрсатилган эди. Ўша замондаги РСФСР (Россия совет федератив социалистик  республикаси)нинг Шимолий Кавказ, Волга бўйи, Сибир зоналари ҳам қолин яшил билан бўёб қўйилганди. ИДЛ-ни тузувчи ва у ташкилотни моддий таъминловчилари, яъни Форс кўрфазида жойлашган араб монархиялари Ислом дунёсининг чегарасини ана ўшандай тасаввур қилишгандилар.

Чорак аср ўтиб, чегараларнинг “ИКТ варианти” ҳам  деярли ИДЛ вариантига тўғри кела бошлади. Совет Иттифоқи қулаганидан кейин эса, янгидан дунёга келишган Марказий Осиёнинг барча давлатлари ва Озорбойжон ИКТ аъзолари бўлиб қолишдилар. Бўлакланиб қолган Югославиянинг бир қисми (Босния ва Херсоговиния) ИКТ-га кирди, бошқа қисми (Косово) ҳам тўла мустақиллик олганидан кейин унга киради. Чиннинг катта бир қисми – Уйғур (Синьцзян)  автоном райони ИДЛ харитасида яшил билан кўрсатилсада, ҳозирча Чин ўзини ИКТ-дан узоқда ушлаб турибди. Ҳиндистоннинг Жамми ва Кашмир штатлари ИДЛ харитаси бўйича ислом дунёсига киритилган бўлса ҳам Ҳиндистон у штатлардан воз кечишни истаётгани йўқ.

Ислом дунёси Лигаси харитасида нималар кўрсатилмаган эди? У харитада фақат “экс ҳудудий ислом давлати” кўрсатилмаган эди. Масалан, Британиялик мусулмонлардан бири, Қалим Сиддиқий, Овропани мусулмонлардан – иммигрант ва уларнинг авлодларидан ташкил топган  ислом жамоасидир деб атади.

Турли хил ҳисобларга кўра, Ислом дунёси Лигаси харитасида кўрсатилмаган “давлатнинг” фуқароси (гражданлари) 50 миллион кишидан оз эмас. Аммо уларнинг овропа жамиятига яхлитлашиб кетишлари эса, бош муаммо бўлиб қолмоқда.

Иммигрантлар-мусулмонларнинг бир қисми, ўзлари чиқишган мамлакатнинг фуқаролигини сақлаб қолиб, улар келиб жойлашган мамлакатларини эса, ўзларига мослаб олишга уринишадилар. Шунинг билан бирга ўзларини мусулмон бўлмаган дунёдан айри ушлаб, бу мамлакатдан ташқарида бўлган ва бу мамлакат тизимига муқобил мусулмон ҳукмронга майиллигини (биат, байъат қилганини) кўрсатадилар ёки “Англиянинг келажаги Исломдир” шиорини амалга оширишаётган британиялик радикал исломчилар сингари ҳаракат қилишадилар.

Эндигина бошланган асрнинг белгиси(аломати)га айланган 2001 йил 11-сентябр воқеаси, Ислом дунёсининг чуқур ичидан Ғарбнинг кўкрагига зарбани, Овропада, айнан ўша Олмонияда жойлашиб олган ”Ал-Қоида”-нинг бир бўлаги (ячейкаси) тайёрлади. (Айтиш керакки, 19-та террористдан бири, Ингушистонда исломий меҳрибончилик вазифасида ишлаб юрган Ингушистонлик бир киши эди.) 1990-2000 йилларда Парижда, Мадридда, Амстердамда, Лондонда содир бўлган террористик ҳаракатлар, Франсиянинг шаҳарлари атрофидаги исёнлар ва бошқа хил кичик-кичик ва унча ҳам машҳур бўлмаган англиялик мусулмонларнинг Англиянинг ҳажли байроғини бекор қилишни талаб қилишга ўхшаш туридаги талабларнинг барчаси Овропа ва “эксҳудудий ислом давлати” ўртасидаги ўзаро туртинишлар жараёнидаги нохушликнинг аломатларини билдиради.

Овропа бу муаммони, иммигратсия шартларини мувофиқлаштирувчи қонунлардаги шартларни кучайтириш, чегараларни қўриқлашни мустаҳкамлаш, иммигрантларнинг тил ва мамлакатнинг қонунларини билишларини талаб қилиш ва айрим ўта ёқимсиз диндорларни мамлакатдан чиқариб юбориш каби чоралар билан ҳал этишга ҳаракат қилмоқда.

6.4. Сотсиал (ижтимоий)-сиёсий лойиҳалар рақобати.

Ислом дунёси, товарлар, ишчи кучлари, хизмат ва маълумотлар жаҳон бозорининг нотекис интегрирланган(яхлитланган) қисмини ташкил қилади. Айнан шу маънода бу дунё Овропа, Лотин америкаси ва жаҳоннинг бошқа барча минтақалари билан қиёсланиши мумкин.

Ислом дунёсини айнан унинг исломга боғланиш муносабатини танлаши бошқалардан ажратиб туради. Бу ерда эса, аниқ бир тамонга йўналишдан кўра, тарқоқлик ва у ёқдан бу ёққа оғишлар кўпроқ кузатилади.

Ислом дунёсида анъаналар роли ҳақида қанчалар сўзлашмасинлар, бироқ ислом мамлакатларида, замонавий саноат базалари ташкил этиш ва ривожлантиришни, юксак технологияни қабул қилишни, энергитикани ва коммуникатсияни ривожлантиришни, давлат бошқарувини марказлаштиришни, бақувват ҳарбий кучлар ташкил этишни, нуфуснинг ўзига хослигини мувофиқлаштиришни ва бошқа шу кабиларни модернизатсиялашни кўзда тутган лойиҳа асосий лойиҳа бўлиб ҳисобланади.

Бундай модернизатсиянинг муҳим таркибий қисмини секуляризм ташкил этади. Масалан, Камол Отатуркнинг ислоҳотларида бу принсип бекорга асосий йўналтирувчи ролга чиқиб қолмаганди. Турли даврларда, қисман ҳозир ҳам миллатчилик (Миср, Ироқ, Покистон ва бошқалар), сотсиализм (Миср, Жозоир, Ироқ, Сурия, Яман ва бошқалар), либерализм (Тунис, Марокко, Ливан ва шуларга ўхшашлар) ҳам модернизатсиянинг бошқа хил мафкуравий асослари бўлиб ўртага чиқиб турди. Шу билан бирга бу модернизатсия, шахсий ёки корпоратив (технократлар ва/ёки ҳарбий) ҳокимият режимининг бўлишини ва унинг сақланиб туришини тақозо қилади. Диний қарашлардан эса, фақатгина уларни қўллашни қабул қилиб, руҳонийлар қаршилиги (агар шундайлар учраб қолса) аявсиз бостирилади. Бу соҳада масала шунга бориб  етадики, ҳатто квазидиний “доҳий”чиликка ва муқобил ”муқаддас китоблар”  тайёрлашга бориб этади. (Бу маънода Қаззафийнинг “учинчи жаҳон назарияси”, ҳамма учун ўрганиш мажбурий бўлган Саддам Ҳусайиннинг асарлари, Туркманбошининг “Руҳнома”си кабиларни хотирага келтириб қўймаслик мумкин эмас, ахир). Бу маънода руҳонийлар тўла ҳукмрон бўлган шароитда амалга оширилаётган Эрон модернизатсия лойиҳаси алоҳида ўрин тутади. Эронийларнинг ютуқлари, диний масалаларни тушунтиришда суннийларга нисбатан шиа руҳонийлари ичидаги  индивидуал эркинликка боғли бўлишини ҳам ҳисобдан чиқариб ташлаб бўлмайди.

Бошқа бир лойиҳани эса, глобализатсияга (умумийлаштириш, дунё миқёсида имкониятларга эга бўлиш) муқобил лойиҳа, ёки исломий глобализатсия деб аташ ҳам мумкин. Бу лойиҳа, глобализатсия шароитида ислом дунёсининг етакчи давлатлари учун энг қулай шароитлар туғдиришни ўзига мақсад қилиб қўяди. Бу эса, юқорида эслаб ўтилган ҳудудий ва демократик экспансия, “Ислом буюк саккизлиги”, ИСЕСКО (маориф, фан ва санъат бўйича ислом ташкилоти,  Ислом дунёсида ЮНЕСКО каби бир ташкилот. Уни Ислом ЮНЕСКО-си деб ҳам юритишадилар), “Умум Исломий инсон ҳуқуқлари декларатсияси” ва шу сингари параллел ёки муқобил глобализатсион ишларнинг бошланишидан иборатдир. Бу ерда эса,турли мамлакатлардаги диндан узоқлашган “этник мусулмон”ларни ҳамда исломга интилган мусулмон бўлмаганларни исломга қайтаришни мақсад қилиб олган исломий фаолликни (давомли даъватни) кўрамиз.

“Мусулмон биродарлар”, умумараб ва умумисломий бир ташкилот, исломий глобализатсия устида ишлаётган ташкилотдир. Умуман олганда, ҳар қандай бир яхши тартибга солинган исломий ташкилот, глобализатсион ташкилот бўлиб қолаверади. Чунки ислом, бу умумжаҳон динидир. (Агар шундай бўладиган бўлса, ҲАМАС – “Ислом қаршилиги ҳаракати” бирор вақт Фаластинда ўзининг сиёсий мақсадларига эришганидан кейин қизиқ у нима ишлар билан машғул бўлади).

Сўнгги ўттиз йил давомида глобал экстремистик-террористик ёки “жиҳод” тармоғининг шаклланиши тушунилиши мураккаб бўлган жуда ўткир масала бўлиб қолмоқда. Бу эса, агрессияга ёки зўравонликнинг бошқа шаклларига дучор (“жиҳод” тармоқларини қўллаб туришган давлатларнинг жазосиз қолаётганларини мисол кўрсатса бўлади. Масалан, ўзларини ўзлари Чечен республикаси (Ичкария) деб аташаётганларнинг 1999 йилда Доғистон*га агрессияси ва 2001 йил 11 – сентябридаги АҚШ қилинган террористик** ҳаракат шулар жумласидандир) бўлган халқаро ҳуқуқ субъектлари тарафидан адекват жавоб олинмаслигини билганлари ҳолда аниқ мақсадларни амалга оширишни кўзда тутадиган (жумладан глобал ёнилғи бозорига таъсир кўрсатиш) ташқи сиёсатни зўравонлик усуллари билан ўтказишда жуда қулай воситадир.

[*Муаллиф Россиянинг агрессив сиёсати тарафдори бўлганлигидан фактларни чалкаштириб бермоқда. Аслида эса, Россиянинг босқинчи кучлари Чеченистонга бостириб кириш учун баҳона шаклида 1999 йили чеченларнинг Доғистонга “ҳужуми”ни РФ махсус хизмати жосуслари атайлаб ташкил қилди.

** 2001 йил 11-сентябр воқеаси эса, бошқа бир агрессив давлат тарафидан Афғонистон ва Ироқни истило қилиш учун баҳона шаклида ташкил этилди ва амалга оширилди.]

Ислом дунёсининг баъзи давлатлари бошқа давлатларга ёки дунёнинг бошқа минтақаларига радикал ва экстремистларни “экспорт” қилмасдан яшай олмайдилар. Булар эса, биз юқорида тилга олган модернизатсион лойиҳаларнинг амалга ошишига ҳалақит беради, у ерларда ислом ҳокимиятини ташкил қилишга ёки уни тиклашга зўр бериб уриндилар. Улар турли хил мамлакатларда уруш олиб бориш билан бирга (ҳозирги вақтда “жиҳод”чилар Ироқда коалитсия кучлари ва ироқлилар*га қарши уруш қилишмоқда) улар, ўзларини юборган (ёки чиқариб юборган) давлатларнинг манфаати йўлида муқобил глобализатсиянинг вужудга келишига ёрдамлашадилар. [*Муаллиф, Ироқдаги ҳақиқий босқинчи агрессив армияни ва сотқинларни коалитсия кучлари ва ироқликлар деб атайди. Ватанини босқинчилардан қўришга отланган чин ватанпарварларга эса, “экспорт” қилинган “жиҳод”чилар деб ном беради.]

Яна бир бошқа лойиҳа эса, ретрадитсионализатсия (анъанавийликка қайтиш) лойиҳасидир. Бу лойиҳа, баъзи бир кучлар (диний арбоблар, қабилаларнинг доҳийлари, минтақаларнинг маҳаллий раҳбарлари) тарафидан ҳақиқий ислом лойиҳаси сифатида кўрсатилиб, асосан ислом давлатларида ёки қандайдир шаклда ташкилий тўпланган мусулмонлар яшайдиган жойларда “тўғри” ислом ҳокимиятини ўрнатиш, кўпинча уни тиклашни мақсад қилган лойиҳадир. Афғонистондаги “Толибон” ҳаракати ва Афғонистонда “Ислом амирлигини” ташкил қилишга уриниш бу лойиҳанинг классик мисолидир. Бу лойиҳа ҳозир Шарқий Покистон ҳисобланган Вазаристонда амалга оширилмоқда. Унинг энг ярқин намойиши Сомалида кўринмоқда. Лойиҳа, жуда кўп маҳаллий гуруҳларнинг (жамоатларнинг) ташкил бўлишини кўзда тутиб, уларнинг бирлиги эса, уларнинг ўзаро алоқадорликларида бўлмай, мафкуравий ва тизимий бирхиллигидадир.  Қизиғи шундаки, бундай лойиҳа тарафдорлари мавжуд бўлган мос  давлатларнинг (масалан, Покистонда) ҳокимиятлари аҳолининг ўшанақа ”жамоат”лаштирилишини давомли бостириб туришади, ҳатто бу ишда ҳарбий кучларни ишга солишдан ҳам тийилмайдилар.

Ретрадитсионализатсия (анъанавийликка қайтиш) модернизатсияга ҳам, муқобил глобализатсияга ҳам қарама-қарши қўйилгандир. У ислом дунёсини ёки унинг айрим қисмини кучсизлантиради. (Масалан, Ироқ коалитсион кучлари тарафидан истило қилинганидан кейин сиёсий системани ретрадитсионализатсиялаш (анъанавийликка қайтиш) амалга оширилди. Бу эса, Саддам Ҳусайин замонига нисбатан регрессдан иборат бўлиб қолди).  Таржимон Йўляхшиев Алибой. 27 май 2007 йил.

7. Ўзбекистонда содир этилган портлашлар ҳақида.

7.1.Тошкентда(1999 йил) портлашлар содир этган  ёвуз жиноятчи ким?

1999 йилнинг бошида Тошкент марказида содир этилган портлашлар ҳақида ҳам ўз фикрларимни қоғозга тушириб қўйгандим. Бироқ бу фикрларни ҳеч бир матбуот органида эълон қилиш мумкин бўлмаганди. Уни бу ерда биринчи марта ўқувчилар эътиборига ҳавола қилаяпман. У фикрлар тубандаги мазмунда эди:

Норвегияга келганимга ҳали бир ой ҳам вақт кечганича йўқ эди. Ҳали бу ерда менга ҳамма нарса, ҳатто йўлда ётқазилган тош, мумлар ҳам ўзгача кўринарди. Норвежча бирорта сўзни билмайман. Кишилар нималар ҳақида сўзлашадилар, иш қилиб уларнинг лаблари қимирлашини кўраман. Ҳар ҳолда улар емак емаётганлари ҳам менга аниқ. Аммо уларнинг сўзларидан бирорта айри сўзни ажратиб англай олмайман. Масалан, қочоқлар ётоқхонасида бизга хизмат кўрсатадиган ходимлардан бириси норвежча “марҳамат” (“вэрсогод”) сўзини шундай талафус қилдики, уни бир неча марта такрорласада, ёдда сақлаб қололмадим. Чунки у киши сўзлаётган гапда сўзларни ажрим қила олмасдим. Сўзликлардан қарасангиз, уларни ўқитувчисиз ўқиш ҳам бир қийин. Чунки норвеж ҳарфлари ёзилган шаклда ўқилмай, баъзи жойларда ҳарф ташлаб кетилса, бошқа жойда ўзгача овозда чиқарилади. Масалан, биргина “g” ҳарфи бир сўзда “г”, бошқа сўзда “й” ўқилса, учинчи бир сўзда умуман бу ҳарф ўқилмаслиги мумкин. Буларни англаб етмоқ учун сўзсиз мактаб, ўқитувчи лозим. Мана шу каби қийналишлар бўлиб, радио тинглай олмай (менда радио ҳам йўқ эди), телевизорни тушунмай, қийналиб турган бир замонда Ўзбекистондан хунук бир хабар келди. Шунинг учун мен бу воқеалар ҳақида хабарни  ўзим тинглаб ёки эшитишдан четда қолдим.

Бир кун тасодифан, у ҳам бўлса, 19.02.99 й. куни Туркманистонлик муҳожир дўстим, Ёвшан Аннақурбон, менга “эшитдингизми, Тошкентда И.Каримовга суиқасд бўлибди”, деб қолди. У хабарни радиодан, “Озод”ликдан тинглабди.

Ёвшаннинг бу хабарини тинглаганим ҳамон, менда Тошкентдаги портлаш шахсан Каримовга қарши эмас, балки режимга қарши ҳаракат (актсия), деган фикр пайдо бўлди. Аммо Ёвшан, портлашларда берилган қурбонлар ва уларнинг ҳажми ҳақида бирор жўяли маълумот айта олмади.

20.02.99 – да эса, Ослодан Абдувоҳид Икрамов (Тожикистонли, сиёсий қочоқ, 1995 йили Норвегиядан бошпана олган), қўнғироқ қилиб, у ҳам мени Тошкент воқеаларидан хабардор этди. Унинг маълумотларига кўра, қурбонлар 10 кишидан иборатлиги айтиларди. Ундан бироз сўнг Шуҳрат Қодиров (бу ҳам Туркманистонли сиёсий қочоқ, 1995 йилдан эътиборан Норвегияда қолмоқда), ИНТЕРНЕТ хабарларини сўзлади. Бу хабарга қараганда, қурбонлар яна кўпроқ бўлиб, 19 киши, деб кўрсатилганмиш. Нима бўлганда ҳам Тошкентдаги воқеалар оқибатида одамлар қурбон кетган кўринарди. Уларнинг сони ўнтами, ўн тўққизтами, бу рақам кичкина рақам эмас. Агар қурбон биттагина бўлганда ҳам у кўп бўлган бўларди. Ҳатто бирорта ҳам қурбон бўлмай, шаҳар ичида фақат бомба портлатишга ҳаракат, уриниш бўлганда ҳам у катта жиноятдир. Аммо бу портлаш натижасида, ўша портловчи модда портлаган ерда қурбон бўлганлар, бу ҳали ҳеч гапмас. Ҳақиқий портлаш, ҳақиқий қурбонлар мана энди бўлади, яъни мазкур “жиноятни очишда”, уни “содир этганларни” аниқлаш ва уларни тутиш, қўлга олиш даврида, “жиноятчиларни” тергов ва маҳкама қилишда  чин портлаш, чинакамига қурбонлар бўлиши аниқ. Бундан буёнги жараён, бундан буёнги портлаш, бундан буёнги қурбонлар Каримовнинг шахсан ўзи бошчилигида, шахсан унинг кўрсатмаси билан энди очиқчасига давом этказилади. Энди қанча бегуноҳ бечоранинг боши кетади, бошларнинг сони қанча бўлади буниси Аллоҳга ҳавола.

Ўзбекистонда “ваҳҳобизм”га (аслида Исломга) қарши кураш ниқоби остида 15-70 ёшгача деярли барча эркаклар ҳозирга қадар  қамоққа ташланган ёки ҳеч бўлмаганда бир марта унда ўтириб чиққандилар. Билмадим, энди яна кимлар қамоққа ташлаш навбатида турибди экан?!

Қизиқ, портлашлар бир ерда эмас, бирданига тўрт-беш ерда, айнан бир вақтда юз берган. Унинг устига, қаерларда денг: Аэропорт, Республика ички ишлар Вазирлиги биноси, Давлат банки биноси ва яна қайсидир энг муҳим маъмурий бинолар ёнида портлашлар содир этилган. Бу портлашларни Ўзбекистон расмий матбуот воситалари дарҳол Каримовга суиқасд, деб хабар тарқатишди. Йўқ, бу суиқасд эмас. Суиқасд бунақа бўлмайди. Балки бу ҳақиқатдан Каримов мустабид режимига қарши ҳаракат (актсия)дир?! Балки бу кўпдан буён “бизда барқарорлик, бизда шарқона демократия сиёсати юргизилаяпти” сиёсатининг  оқибатидир. Балки бу чиндан ҳам огоҳлантириш, диктаторлик оқибати нималарга олиб келиши мумкинлигидан илк даракдир …

Бу фикрлар ростдан ҳам илк ҳиссиёт, хабарларни эшитгандан дарҳол кўн-гулдан кечган хаёл эди, албатта. Аммо эҳтиросдан бироз чекиниб, озроқ мулоҳаза қилиб қарасангиз, воқеа унчалар ҳам режимга норозиликни билдирмайдиган кўринади. Чиндан ҳам бироз мулоҳаза қилиб қарайликчи, қани ким Ўзбекистонда бунақа шов-шувлар туғдира олади, ким бундай портлатишларни тайёрлаб, уларни амалга ошира олади? Боринг, бу портлашлар ҳукуматга қарши ёки ҳатто ҳукумат жар солаётгани каби Каримовга суиқасд бўлсин ҳам дейлик. У ҳолда, қани мамлакатга бир назар солайлик-чи, Ўзбекистонда уларга, ҳукуматга қаршими, душманми, мухолифатми нима бўлса, бўлсин қандай гуруҳлар мавжуд ва уларнинг қайси бири тарафидан бу портлашлар тайёрланди ва амалга оширилди? Нима сабабдан ва қандай мақсадда бу ваҳима амалга оширилди? Ўзбекистонда ёки унинг ташқарисида Ким ва кимлар бундай катта ишни, аммо қуруқ ваҳимани ташкил этмоқ учун  бекорчи маблағ ажрата олади? Портлашлар оқибати кўрсатаяптики, улар мутлақо мантиқсиз, мақсадсиз, худди ўйин учун бажарилганга ўхшайди. Аммо бу ваҳима, кўчада юрган, ҳеч нарсадан бехабар, ярим оч бечора одамларнинг қурбон бўлишига сабаб бўлишдан бошқа ҳеч нарсага арзимайдиган маъносиз, мақсадсиз портлашлар кимга керак бўлди?

Шу ва шунга ўхшаш саволлар ҳам хаёлимдан ўтди, албатта. Аммо бу саволларга лўнда жавоб топиш ҳам унча қулай эмас. Шу билан бирга бу воқеалар  бир қатор мулоҳазалар юритиш, қандайдир мантиқий хулосалар чиқариш учун манба ҳамдир, албатта.

Кўриниб турибдики, Тошкентда содир бўлган портлашларга ишлатилган портловчи моддаларнинг ўзгинаси Ўзбекистон фуқароси тасаввурига сиғмас маблағ ҳисобига тайёрланади ёки бошқа бирор мамлакатдан Ўзбекистонга келтирилади. Портлатишларни ижро этиш ишлари ҳам озмунча пул билан битмаслиги  гўдакка ҳам аниқдир. Тошкентда амалга оширилган ваҳимадан кўринаяптики бу маблағ, бу пул шундайига, қуруқдан-қуруқ, тузни дарёга тўккан сингари портловчи моддалар кўринишида ёқиб юборилмоқда. Бу пул кимда эди, бундай ортиқча дунёси бор киши Ўзбекистоннинг қайси қишлоғи ва қайси шаҳрида яшайди, яшарди? Дунёга қуёшдай ойдинки бундай зот Ўзбекистоннинг оддий фуқароси ичида йўқ. Ўзбекистоннинг  мулкдор-у, пулдорлари эса, Ўзбекистон аталмиш мамлакатнинг амалдору мансабдорларининг ўзларидир. Уларнинг энг бақуввати – бу яна Каримов “жаноб”ларининг ўзларидир. Бугун Каримов Ўзбекистондай бир ўта бадавлат мамлакат-нинг бутун мулкини ўзиники этиб ўзлаштиргани ҳам барчага аниқ. У мулкнинг жуда кўп қисми ўзбекларни қамаш ва ўлдиришга сарфланаётгани ҳам исбот талаб қилмайди. Аллоҳ мени ислоҳ этсин, бу ваҳима ҳам, бу қурбонлар ҳам Каримовга зарур бўлиб, унинг харажатлари ҳам ўша мулкдан сарфланган бўлса ажаб эмас. Масалан, мен ўшандай бўлганлигига мутлақо ажабланмайман. Шунга қарамасдан мулоҳазаларимизни давом этказайлик. Балки ўшандай бекорчи маблағи бўлган бирор кимса эски ёки янги Ўзбекистонлик муҳожирлар ичида бордир, ажабо?!  Мен у зотларни ҳам анча дурустгина биламан, танийман. Уларнинг ичида ҳам биринчидан, ундай бойи, айниқса марди ва иккинчидан, пулини бўш-бўшига ёқиб юборадиган анқовлари мутлақо йўқ. Ёлғон бўлмасин, ниҳоят бақувват ва бой, мулкдор бириси бор. У ҳам яна Каримовга бориб тақалади. Яъни у мулкдор Каримовнинг жон қудаси А. Мақсудийдир. Тошкентдаги “ўйин” портлашларига Адурауф Мақсудий аралаш эмаслигига, у киши бунақа аҳмоқона ўйинлар ўйнамслигигига ҳам ишонамиз.

Демак, Ўзбекистонда ва унинг ташқарисида Тошкентдаги портлашларни маблағ билан таъминлайдиган пулдор ўзбекнинг ёки бошқа бирор шахснинг ўзи йўқ. Пули бор одамнинг ҳеч қачон бундай мақсадсиз ўйинларга уни сарфламаслиги ҳам жуда аниқ бир гапдир.

Шунга қарамасдан, Тошкентдаги воқеаларининг асил жиноятчиларини аниқламоқ учун шубҳа қилиш мумкин бўлган барча ҳол ва ҳолатларни қараб чиқмоғимиз лозим. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистоннинг мавжуд ҳукуматига мухолифат гуруҳларни ҳам ҳисобдан ҳоли қолдириб бўлмайди. Масалан, “Бирлик” халқ ҳаракати ва “Эрк” демократик партияси маълум замон Ўзбекистон расмий ҳукуматига очиқ мухолиф фаолиятда бўлишди. Аммо айни замонда Каримовнинг диктаторлик режими уларнинг Ўзбекистондаги фаолиятларини тўла ва батамом битирди. Улар мамлакатда ҳеч бир фаолият кўрсатиш имкониятига эга эмаслар. Ҳатто ҳозир Ватанда “Бирлик” ва “Эрк” борлигини кўпчилик унутаёзди. Масалан, 1990-1992 йилларда Ўзбекистон осмонида бевақт булут пайдо бўлса ҳам расмий ҳукумат дарҳол  “бунда, “Бирлик” ва “Эрк”нинг қўли бор”, деб оламга жар соларди. Ҳозир эса ҳукуматнинг бирор идорасида уларнинг мамлакат ичидаги фаолияти ҳақида бирор оғиз сўзлашмайдилар ҳам. Чунки чиндан улар мамлакатда тўла мағлуб этилган. Чет элларда беш-ўнта “Бирлик”чи ва “Эрк”чи муҳожирлар Каримов диктатурасига қарши курашни давом эттираётган бўлсаларда, улар биринчидан, ҳар қандай зўравонликка кескин қарши эканликларини жаҳонга очиқ-ойдин баён қилиб келмоқда; иккинчидан, бу муҳожирларда Тошкентдаги ҳодисани ясай оладиган маблағ йўқ. Улар шу замонларда ҳатто оддий инсоний турмушларини нормал кечирмоқ учун дунё бўйлаб бошпана ахтариб юришибдилар. Учинчидан, “Бирлик”чи ва “Эрк”чи муҳожирлар Тошкентдаги портлашларни мутлақо маъносиз, мақсадсиз, жиддийликдан узоқ, болалар ўйинига ўхшайдиган бир ҳол, деб ҳисоблайди. Шу билан бирга биз бу “ўйин”ни ўзбекларнинг ҳақиқий душманлари ёвуз ниятда, халқни қўрқитиш мақсадида ташкил этган, деб баҳолаймиз.

Ўзбек халқи душманлари, ёвуз жиноятчилар учун ўзбекларнинг қонини тўкиш ўйин ва ўз ифлос ниятларини амалга ошириш учун қулай усулга айланиб қолмоқда.

1992 йил январида ҳам худди шундай, мухолифатни мағлуб этмоқ учун студентлар ғалаёнини махсус тайёрлашгандилар, бегуноҳ студентларни қириб ташлагандилар. Бугун эса, яна бегуноҳ одамларни қириб ташлашмоқдалар. Бу икки воқеа жуда-жуда бир-бирига ўхшаш. Буларнинг ташкилотчилари айни шахсга ўхшайди. Бу қирғинларнинг ташкилотчилари 1992 йилда мухолифатни Ўзбекистон ичида мағлуб қилишни кўзда тутган бўлса, энди эса уларнинг мақсади муҳожирликда юрган беш-ўнта мухолифат вакилларини ҳам тугатишга қаратилганга ўхшаб кетади. Бу ташкилотчиларнинг ўз “иримлари” бор кўринади. Улар доим қонли иғволарни йил бошида ўтказишга уринишади?!

Маълумки, нуфуснинг 85%-90% мусулмон бўлган Ўзбекистонда “ваҳҳо-бизм”га қарши кураш, бутун мусулмонларга қарши курашга айланиб, халқнинг тинкасини қурутди. Натижада, бутун халқ ўз ҳукуматига қарши бўлган вазият вужудга келди. Ҳукуматнинг энг юқори мансабдори Каримов бутун ўзбекларни ўзига душман биладиган бўлди.

Во, Аллоҳ! Бу қандай кўргулик?! Шундай ҳам бўладими? Мамлакатда бутун фуқаро ҳукуматнинг, ҳукумат эса фуқаронинг душманига айланса? Минг афсуслар бўлсинким, вазият бугун Ўзбекистонда айнан шундай. Шундай бўлгач, халқ, омма ҳам бу ноинсоф ҳукуматга қарши бирор ҳаракат қилиши мумкинми? Мантиқан, шундай бўлиши мумкин, албатта. Лекин бу Каримов ҳукуматига “душман” бечора ўзбекларнинг қўлида нима бор ва унинг қўлидан нима ҳам келади? Бу ярим оч халқ, биринчидан, кунлик турмушига зарур бўлган бир бурда нонни топмоқ учун узун кун сарсону саргардонку. Иккинчидан, юқорида айтганимиз каби, бутун халқ бош-бошига қамоқхонага тушиб чиқди. Оғзидан гап чиқара оладиган кишиларнинг барчаси ҳибсда ўтиришибди (туришибди, дейиш керак, чунки улар у ерда ҳақиқатан ўтира оламайдилар, тик туришади). Демак, Ўзбекистон ҳукуматининг, яъни Каримовнинг “душмани”, Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистондаги мусулмон аҳолидир, аммо бу фуқаро, бу халқ, ҳукуматга қарши бундай актсияни тайёрлаш ва уни амалга ошириш имкониятига мутлақо эга эмас. Бу халқда бундай ишларга қўл уриш хаёли ҳам йўқдир. Чунки бу аҳолида ташкилотчилик, йўлбошчи ва пул ҳам йўқ, ахир.

Портлашларни, Президентга, Каримовга суиқасд, деб атаяптилар. Аммо портлашлар эса, Каримовнинг “арвоғи” ҳам бўлмайдиган ерларда содир бўлмоқда. Бу портлашлар, жуда пухта, ёвузларча фақат бегуноҳ инсонга зарар келтирадиган этиб ташкил қилинган кўринади. Чунки портлашлар натижасида нуқул одамлар қирилиб, деярли моддий зарар бўлмаган. Ҳайратга соладиган жойи шундаки, бу Каримовнинг жонига “қасд” қилганлар шунақа аҳмоқ одамларки, улар Тошкентнинг ихтиёрий жойига ҳеч бир мақсадсиз портловчи моддаларни ташлаб кетишаверадилар. Қаранг, ҳаракат чиндан ҳам Каримов жонига суиқасд бўлса, портлашлар нега бир вақтнинг ўзида беш жойда бўлаётир? Айни вақтда битта Кари-мов беш жойда бўла олмаслиги гўдакка ҳам аниқку, ахир. Каримовдай она кўксини тишлаган шайтонга қарши ишлаётган “жиноятчилар”, наҳотки битта Каримовни “бешта” тасаввур этган бўлсалар?! Борди-ю, бу “жиноятчилар” ростдан ҳам шунақа беақл, бефаросат бўлсалар, овора бўлиб уларни маҳкама қилиб ўтиришга ҳожат йўқ. Уларни дарҳол жиннихонага жўнатмоқ зарур.

Қисқача қилиб, айтганда портлашлар Ўзбекистон давлат махсус органлари тарафидан ташкил этилганлиги ҳеч қандай исботга муҳтож эмас. Шунга қарамасдан, оддий кишиларга тушунарлироқ бўлиши учун барча гумонлар, шубҳаларни санаб ўтмоқдаман.

Шундай қилиб, юқорида саналган гуруҳлар бундай ҳаракатни истаган ҳолларида ҳам бунга қўл урмасликларини ва уларнинг ақлдан озмаганликларини кўрсатдим.

Умуман ўша 16-февралдаги портлашларни амалга ошира оладиган, шунча маблағ сарфлаб, қанча одамларни боқиб, жиноятга ўргата оладиган бирорта гуруҳ Ўзбекистонда бўлиши мумкинми? Тўғри, бу саволга йўқ, деб бўлмайди. Бу ерда, бу саволга “ҳа, Ўзбекистонда шундай гуруҳ бор”, деб жавоб бермоқ учун яна Ўзбекистон ҳукумат органларига қайтиб келамиз. Бундай одамларни ҳам, гуруҳни ҳам яна Каримовнинг ўзининг  атрофидан излаймиз. Бу ерда улар сўзсиз мавжуд. Каримовнинг атрофида, нафақат бундай “ўйинларни” ташкил этиш, ҳатто истаган дақиқада Каримовнинг кулини кўкка совурадиган одамлар ва гуруҳлар мавжуд. Улар кимлар? Улар ҳеч бўлмаганда уч гуруҳни ташкил этадилар. Биринчи гуруҳ, президент маъмурияти; иккинчи гуруҳ, Ўзбекистон Ички ишлар Вазирлиги; учинчи гуруҳ, Республика хавфсизлик хизмати комитетидан иборатдир. Бу гуруҳларнинг молиявий ва қурол топиш имкониятлари ҳақида сўзлаб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Аммо булар шунақа актсиялар бошлаш даражасига кўтарила олдиларми? Бундан ташқари, бундай мақсадсиз, Каримовнинг арвоҳига ҳам яқинлашмайдиган, қуруқ бегуноҳ кишилар ўлимига сабаб бўладиган ваҳима, пўписа уларга бугун зарурми? Менимча, бу учала гуруҳ ҳам ҳали бундай қатлис ҳаракатлар ясаш ва амалга ошириш даражасига кўтарилмади ва улар бунга тайёр эмас. Иккинчидан, бу портлашлар суиқасд ёки Каримовга пўписа қилишга ҳеч ўхшамайди. Демак, портлатиш, Тошкентдаги 16-феврал жиноятлари Каримов шахсига ва унинг жонига ҳеч қанақа алоқаси йўқ, деган хулоса қилиш керак бўлаяпти. Ҳар ҳолда яна бир қатор мумкин бўлган имконларни кўрсатаман. Масалан, Ўзбекистон ҳудудида Чет давлатлар томонидан шунақа жинойи ҳаракатлар содир этилиши мумкинми ва мумкин бўлса, уларни тахминан қайси давлатлар бажара олиши мумкин? Ҳа, бундай бўлиши ҳам мумкин, албатта. Бу саволга мулоҳазасиз, мантиқсиз жавоб қилинса, ўшандай иғволарни, дунёнинг бир қатор давлатлари Ўзбекистон ҳудуди ичида ташкил этиши мумкин. Лекин бу буюк мамлакатлар бундай пасткашлик билан шуғулланмайдилар. Уларнинг ҳар бири истаса Каримовнинг тақдирини бошқа йўллар билан бир соат ичида ҳал эта олиш қуввати ва имконига эгадирлар. Аммо Каримовнинг жони ва мансаби уларга мутлақо зарур эмас.

Сўнг замонларда диктатор Каримов Тожикистон билан муносабатларда ўзини ноқулай сезмоқда. Унинг тожик қуролли мухолифати билан муносабатлари ҳам ерида эмас. Балки, тожиклар диктаторни “чўчитиб” қўйишни истагандирлар?! Аммо бунга ҳам тафаккур чопмайди. Чунки Тошкентдаги портлашлар ҳисоби йўқ мақсадсиз, жуда содда ташкил этилган. Тожикларга бунақа мақсадсиз ваҳима нимага керак бўлди?

Навбатдаги ташқи гуруҳ-бу “толибан”дир. Чунки Каримов Россия билан бирга кўпдан “толибан” гуруҳига қарши сиёсат юргизиб келаётир. Масалан, генерал А. Дўстум гуруҳини Каримов жон – жаҳди билан қўллаб-қувватлагани жаҳонга маълум. Ҳақиқатан Афғонистонда “Толибан” ҳукумати И.Каримов режимига ва унинг шахсига жуда совуқ қарайди. Аммо “Толибан” ҳукумати Каримовни ёмон кўришлигини, уни ёқтирмаслигини Ўзбекистонда мақсадсиз, маъносиз  ваҳималар ташкил этиш билан ифодалашга ҳожат нима?

Юқоридагилар кўрсатадики, Тошкентдаги мақсадсиз жиноятга ташқаридан бирорта куч ёки гуруҳ аралашмаган, бунга уларда ҳеч қандай моддий, маънавий, мантиқий ва сиёсий манфаат йўқ.

Ҳақиқат шулки, 16 – февралда Тошкентда портлаш содир бўлди, қурбонлар бор. Ўзбекистон ҳукумати, ҳатто Каримовнинг шахсан ўзи портлашлар овози тинмасданоқ, бу “Каримовга суиқасд”, деб эълон қилди. Шундай қилиб, Тошкентдаги портлашлар ҳақидаги илк хабарни Каримов “жаноб”лари ўзлари ўз оғизлари билан хабар қилди. Нега бунчалар шошма-шошарлик, нимага бунчалар ишонмаслик? Нима, энг илк хабарни мамлакат президенти ўзи эълон қилмай, Давлат ахборот воситалари Ўзбекистон ҳукумати жадал хабарлари ёки унинг баёноти сифатида ахборот берса, воқеаларнинг, ҳодисанинг аҳамияти ўзгариб қолармиди?! Бу аҳвол менга совет даврига оид бир тартибни эсга келтирди. Ўша замонлар, КПСС съездларидан сўнг ўтказилган биринчи пленумда ташкилий масала натижаларини 1-котиб бўлиб сайланган киши ўзи эълон этарди, яъни у ўзини ўзи биринчи бўлдим, деб айтарди-эълон қиларди. Бу эса, одамлар орасидаги ўзаро умумий адаб, ахлоқ қоидасига унча ҳам мос эмасди. Шунинг учун бу одат ўз даврида ҳам жуда эриш туюларди. Аммо улар шундай қилишарди. Чунки бошқа бирисига ишонишмасдилар. КПСС МК Сиёсий Бюроси аъзолари бир-бирига шунчалар ишончсиз эдилар. Бу ерда ҳам шунақа бўлди. Агар бошқа бирортаси хабар қилса, воқеани бошқача эълон қилиши ёки ҳодисанинг бошқача асил мақсади очилиб кетиши мумкинга ўхшаб кўринди менга.

Портлаш ва уни дарҳол Каримовнинг шахсан ўзи суиқасд, деб эълон этишининг ўзи жуда шубҳали бир ҳолатдир. Булар барчаси портлашларни ташкил этганлар ва “жабр дийдалар” ҳақида, улар орасидаги боғланишлар, балки муносабатлар ҳақида кишини кўп ўйланишга мажбур этадиган факторлардир.

Шунинг учун такрор-такрор, бу мақсадсиз, маъносиз, мантиқсиз фақат гуноҳсиз фуқарони қурбон этишдан бошқа ҳеч нарсани кўзда тутмаган ёвуз жиноятни ким ташкил қилди ва амалга оширди, деб сўроқ қўйишга тўғри келмоқда. Аммо мен бу мудҳиш хабарни эшитганим ҳамон жиноятчилар Каримов атрофида, деган хулосага келдим. Бу яшин тезлигида мияга урилган илк ҳис эди. Шунга қарамасдан, “Демак, Каримовнинг мустабид режими тугаш нуқтасига келмоқда. Ҳа, бу режимнинг сўнгги аянчли бўлиши ҳақида доим сўзлаб ва ёзиб келдим. Чунки бу режимнинг оқибатини башорат қилмоқ учун алоҳида талант, қобилият зарур эмасди. Лекин биз, Каримов қочиб қутулар, аммо бечора бегуноҳ аҳоли катта қурбонлар бермасайди, деб хавфсилардик. Бугунги бу мақсадсиз портлаш, бизнинг огоҳимиздан илк даракми, деб қўрқаман. Аллоҳим ёмонликлардан Ўзинг сақлагайсан!”, деб блокнотимга ёзиб қўйдим.

Дарҳақиқат, Каримов “барқарорлиги”дан доим қон ҳиди келарди. Чунки Каримов ҳокимияти бошдан бегуноҳ инсонлар қони устига қурилди. Каримов ҳокимиятга келибдики, Қўқон, Ўш, Оқ-Қурғондаги қонли воқеалар. 1992 йилги студенларнинг қони тўкилиши ва бугунги 16-феврал ҳодисаси. Кўраяпсизми, бу ҳокимият, бу “барқарорлик” ҳамон инсонлар, фуқаро қони ва кўз ёшлари ҳисобига тик сақланиб турибди.

Юқоридаги фикр ва хулосалар оғиздан-оғиз эшитган хабарлардан чиқарилганди. 1999 йил 24 феврал куни Берген шаҳар кутубхонасида “Комсомолская правда”(КП) газетасининг 18.02.99 й. сонини ўқидим. Бу ерга, яъни Норвегиянинг Берген шаҳрига рус тилида биргина КП газетаси 4-5 кун кечигиб, баъзан бир ҳафта кечикса ҳам келиб турарди.

Газетадаги хабарга кўра, Тошкентдаги портлашларга 1998 йили мансабидан туширилган баъзи шахс ва гуруҳлар аралашган, деган фикр олға сурилади. Бу фикр мутлақо асоссиз. Чунки  биринчидан, Ўзбекистонда мансабдорлар тўласинча порахўрликка асосланган системада ишлашади. Шунинг учун бу ерда бирор амалдор мансабидан туширилса, демак унга жиддий, яъни ҳақиқий ўғри – жиноятчи тамғаси босилган бўлади. У қамалмай ташқарида юрганидан минг рози. Унинг (ҳатто улар бир гуруҳ бўлсалар-да) қўлидан ҳеч бир иш келмайди. У ёки улар мансабидан тушурилиши ҳамон ҳеч қанақа ҳаракатга қодир бўлмайдиган ҳолатга келтириб қўйилиб, тўла ва батамом сафдан чиқариб ташланади. Мансабда давом этаётган кечаги улфатлар, шериклар барчаси бугун ундан (улардан) ўзларини нари олишадиган бўлиб қолишади. Шунга кўра, улар Тошкентдаги портлаш сингари ишларни режалаштириш ва унга ижрочи топиш, ёллаш, маблағ тўплаш ва сарфлаш каби кўп тормоқли вазифаларни бажаришга мутлақо қодир эмаслар. Иккинчидан, жиноят ниҳоят даражада мақсадсиз, мантиқсиздир. Мансабдан тушган, шартли қамоқдан ташқарида юрган киши ёки кишилар гуруҳи бундай мантиқсиз, қатлис қадам қўя олиши ақлга сиғмайди.

Газета, 1998 йили мансабдан кетганлар, деганда кўпроқ И. Ҳ. Жўрабеков шахсига уруғи беради. Мен эса, И.Ҳ. Жўрабековни мансабдан четлашган, деб ҳисобламайман. Чунки Жўрабеков чиндан ҳокимиятдан кетган бўлса, Каримов ҳокимияти ҳам узоқ яшамайди. Каримов бу ёруғ дунёда  Жўрабековдан ажрала олмайди. Тескариси ҳам худди шундай, яъни Жўрабеков ҳам Каримовдан тирик ажрала олмайди. Уларнинг бири бошқасини ўлдира олишмайди ҳам. Уларнинг бири иккинчиси жонига қасд қилди, демак, ўз жонига  қасд қилди бўлади. Ўз жонига қасд қилувчи инсонлар Каримов ва Жўрабековларга мутлақо ўхшамайдилар. Мустақил Ўзбекистоннинг ўтган 8 йили уларни бир-бирига шундай боғладики, энди улар яшаса ҳам, ўлса ҳам бирга бўладиган  бўлиб қолдилар. Аллоҳдан табиий ажаллари келган бўлса, у бошқа бир ҳол.

Модомики, Жўрабеков ҳозир расмий равишда иш кобинетидан четлашти-рилган экан, бу иш унинг фаолиятида камчиллик ёки  у тарафидан порахўрликни ривожлантириш содир бўлгани учун эмас, аксинча, Каримов ва Жўрабековнинг биргалашиб пора олиш йўли билан мислсиз кўп бойлик ва тўпланган мулкларини, Ўзбекистон табиий бойликларини ўз фойдаларига тўла ва батамом ўзлаштирганларини қисман ниқоблаш  мақсадида амалга оширилган навбатдаги найранг, ўйин, холос.

Демак, И.Жўрабеков ва И.Каримов бир-бирига қарши ишламайди, ишлай олмайди. Киши табиати шундайки, у ўз шахсига ўзи қарши ишлай олмайди.

Кўринаяптики, КП газетаси ўртага ташлаётган тахминларда ҳам ҳеч қандай мантиқий асос йўқ. Бу ерда ҳам бир томондан портлашлардан ҳеч қандай манфаат кўринмайди, иккинчи тарафдан такрор ўртага портлашларнинг, уларни содир этганлар учун мақсадсизлиги кўндаланг бўлади. Ахир, портлатишдан мақсад нима: суиқасдми, пўписами, яъни кимларнидир қўрқидишми ёки оддий ўйин, машқми?! Суиқасдни қўя туринг, ўйин ёки оддий машқ ҳам бундай бўлмайди, ахир.

Тошкентдаги портлашлардан хабар топган ҳамон мана шуларга ўхшаш бир қатор эътироз ва тахминлар қилган бўлсам-да, уларни Ўзбекистон давлат хавфсизлик бошқармаси (эски КГБ) ёки Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги  Каримовни қўрқитш учун пўписага ташкил этганмикин, бу Ўзбекистон ҳукумати ички ихтилофлари ташқий кўриниши бўлса эҳтимол, деган хаёлга ҳам боргандим. Аммо воқеаларнинг ривожи, уларни ислоҳ этиш, “жиноятчиларни” тутиш, уларни тергов ва суд жараёни менинг бу илк хаёл ва хулосаларимга бир қатор қўшимчалар киритди. Қуйида ўша қўшимчалар ҳақида сўз кетади.

Тошкент портлашлари ҳақида сўзланганларга қўшимча фикрлар.

Бу фикрлар Тошкентда содир бўлган портлашлар воқеаси бўйича биринчи маҳкама (чунки бу муносабат билан қатор маҳкамалар ўтказилади) ҳукми эълон этилгандан сўнг пайдо бўлди.

Маълумки, Тошкентда портлашлар воқеаси феврал ойида содир этилганди. Мана яқинда, яъни июн ойида “жиноятчилар” устидан ҳакамлар ҳукми эълон этилди. Ҳозирча 22 киши устидан маҳкама ҳукми ўқилди. Улардан олти киши олий жазо, ўлимга, саккизтаси йигирма беш йиллик қамоқ жазосига ва қолганлари ўн йилдан йигирма йилга қадар қамоқ жазосига ҳукм этилганликлари эълон қилинди.

Бу ҳукм, ҳар тарафлама буюк бир жазони хабар этди. Бу маҳкама, Ўзбекистон совет Руссияси таркибидан чиқиб (Ўзбекистон мустақилликка эришди, дейиш бугунги Ўзбекистонга тўғри келмайди. Чунки Ўзбекистон, тарихий вазият тақозоси ўлароқ, ўз-ўзидан Россия мустамлакаси таркибидан чиқиб қолди. Аммо у озод бўлмади, балки метрополияга сотилган ўғрилар қўлида гаровда қолди) қолганидан кейинги энг катта маҳкама жараёнидир. Бу жараён “жиноятчилар (террористлар)” сони ва уларнинг жазолари ҳажми жиҳатидан МДҲ тарихида ҳам энг катта маҳкама жараёнидир. Аммо жиноятчиларнинг сони ва уларга берилган жазонинг оғирлиги, унинг умумий ҳажми, маҳкаманинг шов-шуви эмас,  жараённинг бошқа томони мени қизиқтиради. Масалан, Тошкентда бўлган портлашлар ажойиб, ўзига хос бир шаклда содир этилганди. У ҳақда юқорида бир мунча мулоҳазалар юритилди. Ўзбекистондан узоқдалигим сабаб, фақат расмий хабарлардан келиб чиқиб, у ерда, бир қатор тушуниб бўлмас, мантиққа ҳеч яқинлашмайдиган деталлар борлигини сезардим, холос.

Мана энди, жиноятчиларни, яъни портлашларни бевосита ижро этганларни тутиш, тергов ўтказиш ва уларни маҳкама қилиб, ҳукм чиқариш эса, яна ҳам ажойибироқ бўлди. Қаранг, ҳаммаси бўлиб уч ойга яқин вақт давомида шундай катта пртлашларни ижро этган жиноятчиларни тутиш, тергов ўтказиш ва улар устидан маҳкама ҳам ўтказишга улгуришибди. Ҳайрон қоларлик даражада тезкорлик (оперативлик). Бундай “тезкорликни жаҳон политсиясида оммалаштириш лозим”.

Шундай тезкорлик билан жиноятчиларни аниқлай оладиган Ўзбекистон органлари жиноятнинг содир бўлишига нега йўл қўйдийкин?! Жиноятчиларни аниқлаш ва тутиш жараёнига қарасангиз, жиноятчини худди доим кузатишганлар-у, аммо уни жиноят содир этмасидан аввал эмас, атайлаб жиноятни ижро этгандан сўнгра тутиб олишганга ўхшайди. Яъни бутун жараён: жиноят содир этиш, уни бошқариш ва жиноятчини тутиш бир нуқтадан, бир киши томонидан бошқарилгандай туюлади кишига. Бошқа ҳолда Тошкентда содир этилганига ўхшаш жиноятларни аниқлаш ва ҳатто фақат ижрочиларни тутиш учун уч ойлик муддат ниҳоятда оздир. Ўзбек тезкорлари (оперативниклари) эса, бу муддат ичида 22 киши устидан бутун жараённи тугатиб, уларга боғли бўлган яна қанча минг “иштироқчиларни” ҳам қамоққа олишиб улгурушганлар. Ўша 22 “жиноятчи” устидан ўтказилган маҳкамада чиқарилган хулосаларга кўра жиноятнинг “бош айбдорлари”, яъни ташкилотчилари, жараённи маблағ ва қурол билан таъминловчилар ҳам аллақачон аниқлаб қўйилган. Аслида 22 “жиноятчини” ҳам бундай тез тутиш чакана иш эмас. Нима, бу 22 “жиноятчи” киши жиноят содир этгандан сўнг бир уйга йиғилиб, Ўзбекистон жиноят қидирув ходимларини кутиб туришганмидиларки, уларни бунчалар тезликда тутиб олишибди?! Тергов-чи, тергов нега бунча тез тугади? Тошкентнинг энг муҳим маъмурий идоралари ёнида, ҳатто у бинолар ичида қатор портлашлар ташкил эта олган жиноятчилар шунчалар осонлик билан ўзларини жиноятчи, деб тан олишларига ишониб бўладими?

Айтганимиздек, 22 “жиноятчи” маҳкамасидаги яна бир ҳолатга қаранг. Уларнинг барчаси бирданига, худди ўргатилган тўтилар сингари “жиноятни” ташкил этувчи ва уни бошқариб турувчи, маблағ ҳамда қурол билан таъминловчи сифатида Тоҳир Йўлдошев ва Муҳаммад Солиҳнинг номларини такрорлаб туришди. Демак, “бош жиноятчи”лар ҳам тайёр, фақат уларни тутиб Ўзбекистонга келтириш қолган, холос. Менимча, ўша 22 кишидан бирортаси ҳам Т.Йўлдошев ёки М.Солиҳнинг кимлиги ва улар қаерда ишлаб, яшашларини ҳам билишмасалар керак. Менга бу 22 киши, кўпроқ ясама “жиноятчи” бўлиб кўринади. Ҳар ҳолда шундай бўлишини ҳам эҳтимолдан ташқарида тутиб бўлмайди.

Тошкент воқеалари мантиқдан узоқ бўлса-да, тубандаги икки ҳолни тахмин қилиш мумкин.

Биринчи, Каримов ва Ўзбекистон Ички ишлар Вазирлиги ёки Ўзбекистон Хавфсизлик Комитети (эски КГБ) ўртасида айрим низо чиқади. Бу икки орган, қайси бири бўлишидан қатъий назар Каримовга пўписа сифатида бу ўйинни ўртага чиқаради. Масала ўшандай бўлса, жараённинг давоми изоҳга муҳтож эмас. У ёғи ҳаммаси лиқобчаларда келтирилади. Ундай ишларни қандай бажаришни совет жосуслари жуда яхши билишади.  Такрор, айтамизки, Ўзбекистонда бу органлар, ўшандай портлаш воқеаларини  ўзлари мустақил ташкил этиш даражасига кўтарила олмагандир, ҳар ҳолда.

Иккинчи вариант, аммо буниси ҳам биринчисига яқин. Бу ерда ҳам ҳаракатлантирувчи, ижро этувчилар ўша юқорида тилга олинган икки орган, аммо бошқарувчи, буйруқ берувчи, қумондон Каримовнинг шахсан ўзи бўлади. Яъни халққа, ўзбекларга душманлик Каримов бошчилигида жиноятчи маъмурлар (милитсия ва кгбишниклар) ижросида содир этилган бўлади. Нега, нима учун бундай ёвузлик, безорилик, раҳмсизлик, гуноҳсиз инсонлар қони тўкилиши содир бўлди? Бу Каримовга нима учун бунчалар зарур бўлди? Мана бу саволларга мантиқли жавоб қилмоқ учун бирмунча мулоҳазалар лозим. Бизнинг кишилар, яъни ўзбеклар бундай мураккаб мулоҳазаларга боришмайди. Тўғрироғи бундай фикрлашга қўрқишади. Шунинг учун ўзларини бундай ҳодисалар бўлишига ишонмайдиган этиб кўрсатишга уринишади.

Шу ерда бир тарихни ҳикоя қилиш тўғри бўлар, деб ҳисобладим. 1991 йил эди, ҳали Президентлик (Каримовни “сайлаш”) сайловлари ўтказилмаганди. Ўша замонлар Самарқанд вилоят Қўшробот районининг бир қишлоғида Жума намози жамоасида қатнашишга тўғри келди. Мен билан  Қўшроботлик “Бирлик”чи Бозорбой Суванов исмли дўстим ҳам бор эди. Аслида мени бу ерга Бозорбой эргаштириб келганди. Бозорбой намоз бошлангунча намозга келган одамлардан ўнтага яқин кишини менинг ёнимга тўплади. Мен уларга бироз сиёсатдан, бугунги кун сиёсатидан сўзладим. И. Каримов юргизаётган сиёсатни бироз танқид қилишга уриндим, албатта. Менинг сўзларим, “Каримов бизни алдамоқда, оқибатда бу одам (Каримов) халққа кулфат келтиради”, деган мазмунда бўлди. Аммо тингловчилар мени тушунмади ёки ўзларини тушунмасликка солдилар. Тўғрироғи улар мени тушунишни истамадилар. Улар менга очиқдан-очиқ қарши чиқмадилар, лекин менинг фикрларимни қабул ҳам қилмадилар.Чунки улар ҳали Каримовнинг лўлиликлари, ёвуз сеҳри таъсирида карахт, ғафлатда эдилар. Ўша ўн киши менинг фикрларимни қабул қилганида ҳам дунёга янги бир инқилоб келиб қолмасди, албатта. Мен бу ерда фақат кишиларнинг хусусиятини (менталитетини) таъкидламоқчиман, холос. Аммо ҳозир, ўша Қўшроботлик намозхонлар “у киши бизга тўғри сўзлаган экан, ўша домла қаерда?”, деб сўраб юрганлармиш.

Бугунги масала эса яна бошқачароқ, бунинг асил моҳиятини тўла англаб этмоқ учун бизнинг одамларга замон кечмоғи керак бўлади. “Қулнинг ақли тушдан кейин киради”, деб бекорга айтилмаган, шекилли. Бизнинг халқ ҳали қулликдан заррача узоқлаша олмади.

Шундай қилиб, 1999 йил февралида Тошкентда содир бўлган портлашлар, яъни бу мисли кўрилмаган ёвузлик, нуфусга, фуқарога душманлик шахсан Каримов режаси ва унинг бевосита раҳбарлигида амалга оширилганлигини кўрсатишга ҳаракат қиламан.

Келинг, яна ўша портлашларга бир жиддий назар ташлайлик. Масалан, Ўзбекистон органлари жиноят содир этилишининг тахминан қуйидаги схемасини тасвирлашди ва айнан шундай схема билан иш юритганларини тергов материаллари билан исбот қилишган бўлишди.

“Машҳур” схема эса, тубандагича бўлган бўлиши эҳтимол:

1. Жиноятни режалаштирган ва амалга оширишда бевосита раҳбарлик қилган ёки қилганлар.

2. Бутун жараённи молиявий ва қурол билан таъминловчи ёки таъминловчилар.

3. Портловчи моддаларни ( балки бомбалар ) жойларга ўрнатганлар ва уларни портлатувчилар гуруҳи, яъни бевосита жиноят содир этувчилар.

Тошкентда ўтказилган маҳкама жараёнидан кўринадики, деярли уч ой ичида Ўзбекистон махсус органлари схемада кўрсатилган ҳолатни тўла ва батамом “ойдинлаштиришган”; бу жараёндаги бутун “жиноятчи”ларни аниқлашганлар ва ниҳоят жиноятчиларнинг асосий қисмини, жиноятга воситачи бўлганларнинг барчасини тутиб қамоққа олишга улгурушганлар. Айни замонда фақат “жиноятни режалаштирган ва унга раҳбарлик қилган икки киши” мамлакатдан ташқарида бўлганлиги учун тутилмаган, холос. У “жиноятчиларни”, “бош жиноятчиларни” тутиб Ўзбекистонга келтиришда ИНТЕРПОЛ-дан ёрдам сўрашган. Ҳа, портлашларни ташкил этишнинг бош мақсади ҳам шунда эди. Тошкентда жиноят айнан шу мақсадда ташкил этилганди, шекилли. Улар(ўша икки киши)ни халқаро жамоатчилик кўз олдида “террорист” этиб кўрсатиш-моқчи эдилар.

Агар бу ҳолатга оддий қаролса, яъни Ўзбекистон махсус органлари таклиф қилаётгандай тасаввур қилинса, бугун Ўзбекистон жиноятларни очиш соҳасида жаҳонда биринчи ўринга чиқди, улар бу жабҳада “рекорд” қўйди, деяверинг. Яқинда бутун дунё уларнинг “тажрибаларини” ўрганишга кела бошлайди.

Афсуски, бу “рекорднинг” асил моҳияти Ўзбекистон  махсус органларининг моҳирлигида эмас, аксинча уларнинг ўзлари жиноятчи бўлиб, қамоққа олинганлар, жазоланганлар айбсиз ёки ясама, Ўзбекистон милитсияси ёки КГБси тарафидан сунъий жиноятчилар ясалганлигидадир. Бундай “тажрибанинг” оммалашувига шубҳа катта.

Маълумки, Ўзбекистон советлар таркибидан тушиб қолгандан буён, унинг ҳукмдорлари мамлакатнинг ҳақиқий мустақиллигини истаган, чин ватан-парварларни таъқиб этиш, қамаш ва қириб ташлаш билан изчил шуғулланиб келаётир. Масалан, мамлакатдан қочиб чиқолмаган ҳақиқий ватанпарварларни қатағон қилиб ва уларни яширин ўлдириб юбориш орқали тўла битиришди. Энди яна бир неча  ватанпарвар чет элларда  муҳожирликда қолмоқда. Ўзбекистон ҳукмдорини (Каримовни) тинчлантирмаётган, унга уйқу бармаётган сабаб, манба ўша чет элларда яшаётган 10-15 муҳожирлардир.

Каримов сўнгги 6-7 йил давомида жосус ёллашга мислсиз катта маблағ сарфлаб, ўша чет элларда яшаб турган муҳожирларнинг юриш-туришларини давомли кузатиб келаяпти. Масалан, уларнинг бир қисми “Озодлик” радиосида танқидий фикрлар билан чиқишлар қилишарди. Каримов ҳукумати катта миқдорда олтинлар харжлаб, АҚШда баъзи воситачилар топди ва улар ёрдамида 1997 йилдан бошлаб уларни радиода бошқа сўзламайдиган этишга муваффақ бўлди. “Озодлик”ни тингловчиларга маълум, шу кунларда у радионинг ўзбек шубаси Ўзбекистон Давлат радиосининг Прага  бўлимига айлантирилган. Кўраяпсизми, Ўзбекистон олтинлари нималарга қодир! Чунки “Озодлик”нинг ўзбек шубаси Ўзбекистон олтинлари ҳисобига ўз эшиттиришларининг 50%-ни Ўзбекистон расмий хабарларига боғишлайдиган бўлиб қолди.

Хуллас, чет элларда юришган бир қатор муҳожир мухолифат вакилларини асосий матбуот органидан маҳрум қилишди. Аммо бу ҳам Каримовга тинчлик келтирмади. Чунки ҳали “Эрк” партияси раиси М.Солиҳ анча фаол қолмоқда. У анчагина мамлакатларга саёҳат қилиш имкониятига эга бўлиб турибди. У ер, бу ерда кўзга кўринган жаҳон сиёсатчилари билан учрашувлар ўтказмоқда, балки М.Солиҳ у ерлардан моддий ёрдамлар ҳам олаётгандир? “Эрк” газетаси нашри ҳам тўхтамаётир. Шунингдек, 1991 йиллари жуда фаол бўлган Наманган “Адолат”чилари амири Тоҳир Йўлдошев ҳам анча фаол. Унинг Ислом дунёси билан алоқаси жуда яхши, тожик қуролли мухолифати билан бирга фаолият кўрсатган. Мана шу каби хаёллар ҳам Каримовни ҳеч тинч қўймайди. Шунинг учун нима қилиш керак, уларни қандай қилиб тинчитса бўлади, Уларни тутиб Ўзбекистонга келтириб жазолай оламанми, деб савол беради Каримов ўзи ўзига. Ҳеч бўлмаса уларни дунёга “жиноятчи” этиб, жар солишни ташкил этиш мумкинмасми? – деб дағдаға қилади, у ювундихўрларига. Тошкент портлашларининг негизида мана шунга ўхшаш Каримовнинг тинчлигини бузувчи масалалар турибди. Барча сабаб ва оқибатларни ана шу негиздан ахтарсанггиз сўзсиз ҳақиқатни топасиз.

Бугун Каримовнинг қўлида ўзбек сиёсий муҳожирлари тўғрисида керагидан ортиқча маълумотлар тўпланган. Шунинг учун улар, яъни Каримов ва унинг ювундихўрлари ҳисобича  Т.Йўлдашев ва М.Солиҳ фаолиятларига алоҳида эътибор бериб улар билан алоҳида шуғулланиш керак, деган хулосага келишган. Бу иккисидан улар жуда қўрқаётган кўринади. Балки улар ҳақида Каримов тўдаси қўлида бошқа ваҳимали ёлғон, тўқилган маълумотлар ҳам бордир. Шунинг учун Каримов воқеаларнинг олдини олишга, яъни воқеаларнинг олдида юришга уринаётган кўринаяпти. Масалан, 1992 йили январидаги студентлар ғалаёни масаласини эсланг. Ўшанда ҳам Каримов “студентлар митинглар ташкил қилиши мумкин”, деб ҳисоблаб, унинг олдини олмоқ мақсадида ўзи махсус “ғалаён” келтириб чиқарганди. Бугун ҳам худди шундай, 1992 йил январ такрорланмоқда. Ҳатто вақтини ҳам жуда бир-бирига яқин танлашган. У замон 16-январ танланган бўлса, етти йил ўтиб, янги иғво учун 16 – феврал танланди. Мен воқеаларнинг айнан шундайлигига тўла ишонаман. Тарих одил ҳакам, келажакда булар барчаси юзага чиқажак, иншоолоҳ.

Тошкент 16-феврал воқеалари муносабати билан 1998 йили, бўлиб ўтган бир учрашувни бу ерда келтиришни лозим топдим. Менимча, ўша учрашув бу йилги феврал портлашларининг дебочаси бўлса карак.

Бу учрашув воқеаси бундай бўлганди: 1998 йил май ойи эди, чамамда, Истанбулда Яраш Қурбон исмли бир кимса пайдо бўлди. У Тожикистонлик бўлиб, ўзини бизга у ер(Тошкистон)даги ўзбек(турк) миллатчиларининг лидериман, деб таништирди. Туркияда уни миллатчи, Тожикистон фуқаро урушида миллий жабр кўраётган турклар вакили сифатида анчагина тантанали қабул қилишди. “Турк дунёси араштирмалар Вақифи” ўз илмий оммабоб журналида саҳифа ажратиб, унинг китобидан намуна эълон қилди. Китоб эса, Тожикистондаги коммунистлар режимини реклама қиларди. Ундан ташқари Туркияда нашр қилинадиган “Дипломатик” номли мустақил газета Я.Қурбон билан суҳбат уюштириб, унинг ҳақида катта мақола чоп этди. Хуллас, Тожикистонда миллий ҳақ-ҳуқуқлари паймол қилинган турклар вакили сифатида Я.Қурбон Туркияда  анча илиқ қабул қилинди. Менимча, Я.Қурбон Туркияда юриб, бирмунча моддий ёрдамга ҳам муяссар бўлди.

Я.Қурбоннинг ўз эътирофига кўра, унинг Туркия сафари Ўзбекистон мухолифати лидерлари билан учрашиш мақсадида ташкил этилганди. У, ҳақиқатан  Истанбулга келганиданоқ, дарҳол М. Солиҳ билан учрашди. Ҳатто уни доим Солиҳнинг йигитлари олиб юришдилар. Ўшанда баъзи кишилар Я.Қурбон М.Солиҳ билан бундан илгари ҳам учрашган, дейишгандилар. Балки шундай бўлган бўлиши ҳам мумкиндир. Чунки Я. Қурбонда ҳам бироз ёзувчилик ҳам қилар экан. Уларнинг бир-бирлари билан яқинлигида ўша ёзувчилик машғулотлари ёрдамчи бўлган бўлса ажаб эмас.

Я.Қурбон 1998 йили Иқтанбулда бўлгани вақт мен билан ҳам учрашди. Аммо билмадим, мен билан учрашув унинг сафар режасида киритилганмиди ёки тасодифан бу масала ўртага чиқиб қолдими? Чунки мени у киши танимасди, мен ҳам у одамни биринчи марта кўриб, энди ўшанақа одам борлигини эшитиб тургандим. Афтидан, мен унга қўшимча маълумот учун ёки бирор воситачилик ролида қўлланмоқ учун лозим эдим. Воситачилик, дейилганда “Бирлик”, “Эрк”чилар ва муфти Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Содиқ ўртасида воситачилик қилиш мақсад қилинган бўлсамикин, деб ўйлайман. Нима бўлса ҳам, иш қилиб, Я.Қурбон мен билан учрашди. Мени унинг олдига Маҳмуд Ҳожиев* чақирди. М. Ҳожиев, деган киши М. Горбачев замонида кооператив тузган бўлиб, 1989-1991 йилларда Ўзбекистонда анчагина пулдор бўлиш имконятини қўлга киритган ва сезиларли мулк тўплаган одамдир. Айтишларича, Наманганда ташкил этилган “Адолат”чилар бошлиғи Т.Йўлдашевни маблағ билан қўллаб-қувватлаб турган киши ҳам шу М.Ҳожиев бўлган экан. “Адолат” тугатилганидан сўнг, М.Ҳожиев ишлари ҳам авж олмай, иқтисодий синиб,  у Республикадан чиқиб кетишга мажбур бўлган. Ҳозир эса, Истанбулда “Қози Тош” ширкатида Қирғизистон бўйича тамсилчилик қиларди. А. Пўлатов ҳали Истанбулда яшаган замонлар М.Ҳожиев у билан яқиндан алоқада бўлган, дейишади. Мен, М. Ҳожиев билан 1998 йил бошида бир тасодиф сабаб  танишган эдим.

Шундай қилиб, М.Ҳожиев мени Я. Қурбон билан таништирди. Я. Қурбон “Турк дунёси араштирма Вақфи”дан Туркманистонли аспирант Оғажон исмли яна бир кишини ҳам танирди. Оғажонни эса, мен ҳам танирдим. Бу ҳол ҳам Я.Қурбон билан менинг эркинроқ сўзлашишимга қўшимча сабаб бўлди. Я.Қурбонинг Ўзбекистондаги уй адреслари М.Солиҳ йигитларидан ташқари Оғажоннинг қўлида ҳам бор эди.

Қисқаси, Я.Қурбон муҳожирликдаги Ўзбекистон мухолифати вакиллари билан учрашувдан қандай мақсадни кўзда тутмоқда эди? У Туркияга ҳақи-қатан Ўзбек мухолифати лидерлари билан учрашмоқ учун келганмиди? Унинг Туркияга келиши шахсий ташаббус эдими ёки бошқа бирор гуруҳнинг вакили эдими, бу Я.Қурбон? Я. Қурбон билан учрашиб, суҳбатлар ўтказганимда мана ҳозиргина саналган саволлар менинг кўз олдимда турарди. Аммо асл ҳақиқат, яъни Я.Қурбоннинг кимлиги, унинг Туркияга қандай мақсадда келганлиги ҳақидаги ҳақиқат Аллоҳга, Я.Қурбоннинг ўзига ёки уни бу ерга вакил этиб сафарга юборганларга аниқ. Биз эса, фақат тахминлар қиламиз, мантиқдан келиб чиқиб мулоҳазалар юритамиз ва баъзи хулосалар ясаймиз, холос. Бунинг учун энг аввал Я.Қурбоннинг ўзини, яъни унинг ўзининг тушунтиришини тинглаймиз. Масалан, у мен билан учрашувида, “Мен, “Бирлик” ва “Эрк”ни бир иттифоққа келиштириш мақсадида Туркияга келдим. Сиз бирлашмоғингиз керак. Ўзбекистон бирлашган мухолифатнинг ҳукуматни қўлга олишини истайди. Сиз бирлашсанггиз, мен Сизни иқтидорга келтираман”, деб баланд парвоз баёнот қилди. “Сиз бизни қандай қилиб ҳукуматга келтирасиз, Ислом акангиз қўл қовуштириб ўтираверадими?”, деган саволимга, “Сиз бирлашган мухолифатни кўрсатинг, мен Сизга ҳукуматни эгаллаш йўли ва усулини кўрсатаман. Менинг тажрибам катта, Гурзияда Шварнадзени ҳокимиятга мен ва менинг гуруҳим келтирган”, деб жавоб қилди, Я.Қурбон. Бизга ( мен ва М. Ҳожиевга) ҳукуматни эгаллашнинг йўлини, яъни Я. Қурбон “биладиган” йўлини ҳам очиқ сўзлади. Унинг фикрича Ўзбекистондаги мавжуд ҳокимиятни фақат бир, ягона йўл билан ўзгартириш мумкин. У ҳам бўлса, фақат ва фақат “ҳарбий давлат тўнтариш ясашдир”, деди. Бу ҳарбий тўнтаришни эса, мен ясайман, Сиз ҳукуматни эгаллайсиз ва бошқарасиз, деб жиддий сўзларди, Я.Қурбон.

Мен Истанбулда Я. Қурбон билан икки марта учрашдим. Биз Ўзбекистон ҳақида, унинг раҳбарлари ҳақида, уларнинг сиёсати ҳақида, аҳолининг турмуши, ҳаёти тўғрисида кўпгина гапу сўз қилдик. Мен унга масалан, “Ярашбой, биласиз, биз Каримов ҳукуматига очиқ мухолифатмиз. Шунинг учун унинг сиёсатини ошкора танқид қиламиз. Шунга қарамасдан танқидий сўзларимизни, фикрларимизни Ўзбекистон қонунларига зид бўлмаслигига интиламиз. Сиз эса, Каримов билан яқин алоқада фаолиятдасиз, амалда унинг сиёсатини қўллайсиз. Эртага такрор Ўзбекистонга қайтасиз. Аммо ҳозир бу ерда, Туркияда туриб, Сиз Каримовни, унинг сиёсатини очиқдан-очиқ қоралаб, жуда кескин сўзламоқдасиз. Ҳатто ҳарбий тўнтариш тўғрисида тортинмасдан сўзлайсиз. Бу гапларнинг Каримовга етиб бориши мумкинлигидан чўчимайсизми?”, деб савол қўйдим. Я. Қурбон менга шундай эркин, бемалол жавоб қилдики, гуё Каримов ва унинг ҳукумати Ярашнинг қўлида бир ўйинчоқ эди, кимга истаса шунга уни бера биларди. Каримов ҳукумати унча ҳам Я. Қурбонларга ўйинчоқ эмаслигини билардим, албатта. Шунинг учун унинг бундай эркин жавоби ҳам мени шубҳага соларди.

Менга маълум бўлган маълумотларга кўра Я.Қурбон Америкага телефон очиб, А.Пўлатов билан ҳам суҳбатлашган. Суҳбат мазмунидан хабарим йўқ. У муфти М.Ю. М. Содиқ ҳазратлари билан эмас, унинг укаси билан учрашган. Т.Йўлдашевнинг Истанбулдаги тамсилчиси билан учрашгани ҳам аниқ. Аммо Т. Йўлдашевнинг ўзи билан учрашгани ҳақида менда аниқ маълумот йўқ. Ана шу манбанинг хабарига қараганда, Муфти ҳазратларининг укаси Я.Қурбон билан сўзлашишни истамаган. Чамамда, унга “қаердан келган бўлсанг, ўша ерга кет, бизнинг сен билан ҳам, мухолифат билан ҳам, сиёсат билан ҳам ҳеч алоқамиз йўқ”, деган мазмунда жавоб берилган. Аммо мен Я.Қурбон билан бошқа йўл тутгандим, яъни мен унга бирлашган мухолифат ташкил этиш мумкин, дейиш билан уни йўлида бироз давом қилдириш йўлини тутгандим. Шунинг учун мен унга икки ойлик муҳлат таклиф қилдим. Ана шу икки ой ичида мен бирлашган мухолифат ташкилий комитетини тайёрлашни ваъда қилдим. Аммо давлат тўнтариши деган сўзингизга қўшилиш мумкин эмас деб таъкидлаб қўйдим. Я. Қурбон икки ойдан сўнгра Истамбулга такрор келадиган бўлиб қарор қабул қилдик. Биз аҳдлашдик, қўл беришдик. Афтидан, бизнинг бу аҳдимиз жиддий кўринарди. Бизнинг бу қароримиз, бу аҳдимизга М. Ҳожиев гувоҳдир.

Мен ҳар эҳтимолга қарши бу “аҳднома” бўйича маълум даражада тайёргарлик кўрдим. Аммо бу тайёргарликларим бажариш мумкин бўлмаган “Бирлик” ва “Эрк”ни бирлаштириш бўйича эмас, аксинча бошқа таклифлар, вариантлар тайёрладимки, улар Я. Қурбоннинг ҳарбий тўнтаришдан бошқа мақсадларига жуда мос келарди. Аммо Я.Қурбондан келишган вақтда ҳам, ундан анча сўнг ҳам бошқа дарак бўлмади.

Бизнинг келишувимизга биноан 12 июлда у такрор Истанбулда бўлмоғи зарур эди. Лекин у келмади. Чунки Я.Қурбон бизга ёлғон сўзлаганди. Мен ҳам унинг сўзларига инонмагандим. Менинг Я.Қурбонга бошдан ишонмаганимга Аллоҳ гувоҳ ва ўша Оғажон ва яна бир Зокиржон исмли ўзбек йигити гувоҳдир. Тўғрисини айтганда, Менинг Я. Қурбон билан бирмунча либирал бўлишимда ўша Оғажон ва Зокирлар ҳам сабабчи эди. Мен уларга Я. Қурбон ҳали Истанбулда экан, унинг ким бўлиши мумкинлигини тушунтирган эдим. Шу билан бирга уларга мана силар ҳам ноумид бўлманглар, мен у билан аҳдлашдим,  лекин унинг мақсади бузиқ, укалар, бу одам қип-қизил коммунист, бундайлардан дўст чиқиши мушкул,  дегандим.

Шундай қилиб, бу “ҳарбий давлат тўнтариши ясовчига”, балки уни Истанбулга жўнатган гуруҳга (бу гуруҳ Каримов гуруҳи бўлиши жуда эҳтимолга яқин) Ўзбекистон бирлашган мухолифати эмас, балки уларнинг умумий ва ҳақиқий аҳволини тўлароқ билмоқ зарур эди. “Бирлик”чи ва “Эрк”чи муҳожирларнинг ички муносабатларини яқиндан кўриш, яхшироқ тушуниш керак эди. Оқибатда, Я.Қурбон Истанбулда мумкин бўлганича бир қатор учрашувлар ўтказди, Солиҳ ва унинг Истанбулдаги одамлари билан  тўла танишди, десак ҳам бўлади. “Бирлик” ҳисобидан мен билан анчагина суҳбатлашди. А.Пўлатов билан телефонда сўзлашди. У ердан ҳам баъзи маълумотларни илган бўлиши мумкин. Умуман олганда Муфти ҳазратларининг позитсиясини ҳам билиб олди. Т.Йўлдашев аҳволи ҳақида ҳам бир қатор хулосалар ясаган бўлиши турган гап, ҳатто у билан шахсан учрашган бўлиши ҳам мумкин. Бордию, у М.Солиҳ ва Т. Йўлдашевларнинг иккиси билан учрашувларидан ўз мақсадига мувофиқ алоҳида хулосалар чиқарган бўлиши ҳам эҳтимолдан ташқарида эмас. Чунки кейинги воқеаларнинг ривожланишидан М.Солиҳ ва Т.Йўлдашевлар билан Я.Қурбон учрашганми ва уларни айрим авантюрага торта билганми, деган хаёлга ҳам тушади киши.

Я.Қурбон билан учрашувлардан сўнгги воқеалар нималардан иборат бўлди? Қани, 1998 йил иккинчи ярими ва 1999 йил бошида содир бўлган воқеаларни кузатиб қарайликчи, нималар бўлдийикин? Сўнгги 4-5 йил давомида биринчи марта, яъни 1998 йил иккинчи яримида М.Солиҳ Руссияга саҳаётга чиқади. У Руссияда анчагина шуҳрат қозонган сиёсий арбоб, Руссия президентлигига даъвогар, мамлакат губернаторларидан бири машҳур генерал А.И. Лебед билан расмий учрашув ўтказади. Бу Ўзбекистон ҳукуматини ваҳимага солмаслиги мумкин эмасди, албатта.

Бундан кўп ўтмай, 1998 йил августда мен Москвага келаман. Аммо мен мухолифатнинг машҳур шахси бўлмасам-да, М.Солиҳнинг  Москва сафаридан кўп ўтмай менинг Москвада кўриниб қолишим Каримов гуруҳини тавишлантирмаслиги мумкин эмасди, албатта. Лекин мен, Оллоҳ гувоҳ, чиндан ҳам Москвага фақат ўз шахсий ишим билан келгандим. Менинг бу сафаримнинг сиёсатга ҳеч бир боғли ери йўқ эди. Ҳатто мен М. Солиҳнинг Москва сафаридан хабарсиз эдим. Аммо Ўзбекистон бу ҳолатни бир занжирнинг ҳалқалари қабул қилди. Дарҳол мени Руссияда қамоққа олдиришга уринди ва бунинг уддасидан чиқишди. Бу усул М.Солиҳга ҳам қўлланиши мумкин эди. Балки Ўзбекистон бу ҳақда  Москвадаги жосусларига махсус кўрсатма берган бўлиши  ҳам мумкин. Аммо улар, жосуслар М. Солиҳни кузатиб юрувчилардан ва А. Лебед тарафдорларидан қўрқишиб, М.Солиҳни Руссияда тутишни пайсалга солишди ва бу вақт орасида у Руссиядан чиқиб кетиши мумкин бўлди. Аммо мени кузатишиб, менда қўруқловчилар йўқлиги аниқ бўлгандан сўнг тутиб қаматдилар. Айни замонда эса, Ўзбекистон ҳукумати муҳожирликда бўлган ўзбек мухолифати фаол қисмини уйдурма “жиноятлар”да айблаб, уларнинг рўйхатларини бутун дунёга тарқатишди. Қизиқ, бу рўйхатга ҳам бизнинг Пўлатовлар негадир тушмай қолишди.

Ниҳоят, 1999 йил феврал ойида эса, Тошкентда катта террористик акт амалга оширилди. Кўраяпсизми, қандай кетма-кетликда кетаяпти бу воқеалар?! Наҳотки булар, бу қадар мосликлар фақат жўнгина тасодифлар бўлса?! Тўғри, 1998 йил иккинчи яримидаги бизнинг силжишларимиз ҳақиқатан турмуший заруратдан бўлган ҳаракатлар эди. Аммо бу ҳаракатларни Каримов тўдаси (кликаси) ўз ёвуз режаларини амалга ошириш йўлида фойдаланишга уринишиб, Тошкентда ўзлари содир этган жиноятларни  бунга боғлаб кўрсатмоқчи бўлишдилар. Дарҳақиқат, Каримов тўдаси Тошкентда машъум жиноят содир этди ва энди уни мухолифатнинг жонли, ҳаракатчан гуруҳига ағдаришга зўр бериб уринмоқдалар. Аллоҳ, Ўзи Буюк Ҳакамдир, ”бузоқнинг югургани самонхонагача”, ёлғоннинг умри калтадир, иншооллоҳ.

Воқеаларнинг ташқий кўринишини қаранг? 1998 йил май-июн ойларида мухолифат ичидаги асил ҳолатни билишади; ҳатто чет элда юрганларнинг бир қисмини иғвога тортмоқ мақсадида Ўзбекистондан Туркияга вакил келади. Бу “буюк вакил”нинг Туркия сафаридан кўп ўтмай биз Руссияга кетма-кет сафарга чиқамиз. М. Солиҳ Руссияда А. Лебед билан катта учрашув ўтказади. Бу вақт давомида Т. Йўлдашев ҳам бир уйда ўтирмагандир. У ҳам у ер, бу ерга силжишлар бажаргандир, ҳар ҳолда. Ниҳоят, 1999 йил 16-февралда Тошкентнинг марказида портлашлар юз беради.

Воқеаларнинг мана шу келтирилган кетма-кетлиги “мантиқига” мослаб, М.Солиҳ ва Т. Йўлдашевлар раҳбарлигида мухолифатни “жиноятчи” атамоқ ва мағлубиятга учратмоқ ниятида Каримов бошлиқ Ўзбекистон жиноятчи ҳукумати Тошкентдаги машъум, ноинсоний террористик актни амалга оширди. Бу билан Каримов тўдаси мухолифатнинг энг фаол қисмига, айниқса  энг ҳаракатчан бўлган М. Солиҳ ва Т. Йўлдашевга “террорист” тамғаси ёпиштиршга зўр беришмоқда. Шунинг учун ўша 22-та ясама “жиноятчи” ўргатилган тўтилар каби бир овоздан М.Солиҳ ва Т.Йўлдашевни ўзларига “раҳнома” кўрсатишмоқдалар. Аслида у “бечора” қуллар Ўзбекистон милитсиясидан (одамхўр итларидан) қўрқишганидан махсус кўрсатмани, яъни Каримовнинг нопок, ўғри, қотил терговчиларининг кўрсатмаларини бажаришмоқда.

Ўзбекистон тергов органлари материалларига асосланиб ўтказилган маҳкама жараёни ва ҳакамлар ҳукми воқеани, яъни Тошкентда содир бўлган жиноятни Т.Йўлдашев ва М. Солиҳ бошлиқ террористик бир гуруҳ режалаштирди ва амалга оширди, деган хулосани исбот этган бўлди. Демак, жиноят ва жиноятчилар тўла аниқланган, “далиллар, ашёвий далиллар” етарли, уларни рад қилиб бўлмас асослар мавжуд. Шунинг учун 22-та “жиноятчи” портлашларни бевосита амалга оширган ва уларга яқиндан ёрдам беришган, воситачилик қилишган, деб ҳисобланди, улар устидан қаттиқ жазо эълон этилди. Шунингдек, бу “жиноятчи”ларни жиноятга тортган ва мазкур террористик авантюрани режалаштирган гуруҳнинг бевосита раҳбарлари ва раҳномаси Т.Йўлдашев ва М.Солиҳлардир.

Ўзбекистон тергов органлари ва маҳкамаси жиноят ва жиноятчиларни ана шу тартибда аниқлаб, ҳукмлар ўқимоқни бошлади. Бу жонятларга далилчи, уларни исботлашчи? Тергов “жиноятчилар”нинг жиноятини исботлашга далил сифатида нималарни тақдим қилаётир? Ҳа, ҳозирча далил ҳам, унинг исботи ҳам ягона, яъни жиноятда шубҳа этиб қамоққа олинган кишилар ўз “жиноят”ларини бўйин олганмишлар?! Сталин қатағон замонининг айнан ўзи. “Жиноятчи” гуруҳлар раҳбари ва раҳномаси ҳисобланаётган Т.Йўлдашев ва М. Солиҳлар “айбига” далил ва исбот қаердан олинибди? Бу ҳам “исбот” қилинган. Чунки терговда “жиноятчилар” уларни ўзларига “раҳбар”, деб кўрсатмоқдалар. Бу “раҳбарлар” портловчи моддаларни сотиб олиш ва бошқа турли хил харажатлар учун маблағни қаердан олибдилар? Буёғини ҳам Ўзбекистонлик “Шерлок Хамс”лар боблаб, “аниқлаб” қўйишибди. Қандай, денг?! Терговга кўра, Саудия Арабистонлик бир кимса “биз Т. Йўлдашевга пул йиғиб бергандик”, деб терговга далил келтирганмиш. Ҳатто у кимсанинг магнитафон овози эшиттирилганмиш. Саудиялик бу кимса, қанақа “ақлли” одам эканки, “террористик” ҳаракатга пул йиғиб берган бўлса?! Агар бу маълумот тўғри бўлса, нега унинг фақат овози ёзиб олинди? У ҳолда, ўша пулдор, “марҳаматли, соҳий” киши ҳақиқий жиноятчи эмасми?

Буни қаранг, бундай ваҳимали маҳкама Ўзбекистон учун, ҳатто бутун МДҲ мамлалакатлари учун мислсиз катта жараён, 22 кишидан олтиси ўлимга ҳукм қилинмоқда. Жиноятнинг исботи учун эса, қуруқ олди-қочди гап-сўзлар келтирилмоқда, холос. Ҳукмлар, жазолар қанчалик қаттиқ, аявсиз ва раҳмсиз бўлмасин, бу жараёнга дунёда ишонадиган аҳмоқ топилмас. Каримов тўдаси ҳам, унчалар дунёни бунга ишонтириш учун жиноятларни ташкил этганга ўхшамайди. Бу тўда яна ўзбекларни аҳмоқ қилмоқда, уларни қўрқитмоқда, уларнинг шаштини қайтармоқда, холос. Аммо бизнинг миллат уларнинг бу хил найрангларини тушунмаяпти, тушунолмаяпти. У ҳамон қўрқув психологиясидан, “оч қорним, тинч қулоғим” псимистик принсипидан қутула олмаяпти. Шулардан келиб чиқиб, мен Каримов тергавчилари жиноятчи ҳисоблаганлар қўлда махсус ясалганлардир, улар  фақат ўргатилган кўрсатмаларнигина сўзламоқдалар, каби хулосага келгандим.

Менинг сўнгги фикрларим ана шундай эди. Аммо яна бир тасодифий суҳбатда Ўзбекистондаги воқеаларни ҳам бир карра такрор муҳокама қилишга тўғри келиб қолди. Ўша суҳбатдаги бир аҳамиятли нуқтани бу ерда сўзлаб ўтишни лозим кўрдим. Суҳбатдошлардан бири Озорбойжонли муҳожир бўлиб, исми Ёдгор эди. У ҳуқуқчи, Озорбойжон Республикаси Мудофаа Вазирлигида масъул вазифада ишлаган бир киши эди. Ўзбекистондаги воқеалар ҳақида унинг фикри анча эътиборли туюлди менга. Аслида Ёдгор ҳам Ўзбекистондаги воқеалар ҳақида менинг фикрим доирасида тасаввур қиларди. Биринчидан, унинг фикрича ҳам портлашларни режалаштирган, ижрочиларни танлашган, бутун жараённи бошқарган ҳақиқий жиноятчилар Ўзбекистон давлат махсус органлари эди. Аммо қамоққа олинган ва маҳкама этилган кишиларнинг баъзилари ҳақиқатан бевосита жиноятни содир этганлар бўлиб, улар кўрсатмаларни ҳам тўғри бераётгандилар. Чунки улар жиноятни содир этиш жараёнида доим Т. Йўлдашев ва М.Солиҳлар номидан кўрсатмалар билан таъминлаб турилган. Пул, қурол ва бошқа бутун нарсалар ҳам уларга ўша икки исмдан келиб турадиган этиб, ишлар ташкил қилинган.

Қисқаси, Ёдгорнинг фикрича, маҳкама этилган, қаттиқ жазога тортилган кишилар Ўзбекистон органлари томонидан яширин ёлланган жиноятчилар бўлиб, Ўзбекистон органлари ёки уларнинг махсус ходимлари Т. Йўлдашев ва М. Солиҳ номидан улар билан алоқада бўлишганлар. Шунинг учун ҳамма ишлар рисоладагидек кетмоқда. Албатта, шундай бўлгач, жиноятчилар ҳам дарҳол тутилади, тергов ҳам тезгина тугайди. Маҳкама ўтказиш ҳам қийин бўлмайди-да. Чунки жиноят режасини, содир этиш куни ва соатини, ижрочиларнинг сони ва турини ўзлари махфий танлаб, махфий ўтказиб, энди бу томонини, яъни тергов ва маҳкама томонини очиқ бажаришмоқдалар. Мунофиқлик ва ёвузликни қаранг?! Бундай шумликни тарих билмайди. Бу фақат Каримовдай шайтон сутини эмган кишилар қўлидан келиши мумкин, холос.

Айтилганлардан, Тошкентдаги жиноят Каримовнинг шахсан ўз режаси бўйича амалга оширилган ёвуз жиноятлигига шубҳа йўқ, деган хулоса чиқади. Жараённинг Ёдгор тахмин қилаётган варианти ҳам мантиқлироқ ва ҳақиқатга яқин кўринади. Аммо  бу фикр, воқеаларнинг моҳиятини ва жиноятчиларнинг турини, турқини ўзгартирмайди.

Умумий хулоса шулки, Каримов бошлиқ Ўзбекистон ҳукумати, Тошкент портлашларида ягона   бош жиноятчидир. Бунда заррача шубҳага ўрин йўқ. Қолган барча ифодалар жиноятни содир этиш айрим деталларига оид бўлиб, булар масаланинг асил моҳияти учун унчалик ҳам аҳамиятли эмас. 1999 йил феврал-август ойлари.

 7.2. Президент “ҳаётига суиқасд” қилиндими?

1999 йил 16 февралда Тошкентда бир вақтда қатор портлашлар юз берганди. Бу воқеага бир йилдан кўпроқ замон кечди. Бу орада ўша воқеаларда гуноҳкор ҳисобланиб, қанчадан қанча бегуноҳ кишилар жазоланди, ҳатто ўлимга ҳукм қилинди. Аммо у воқеа тарихий ҳодиса бўлиб, унинг тафсилотлари ҳали кўп замонлар ёзилса керак.

Мен, 1999 йил феврал ойида содир бўлган Тошкент портлашлари ҳақида ўз вақтида фикрларимни ёзиб қўйгандим. Бироқ имкон бўлмаганлиги сабабли ҳеч бир матбуот органида эълон эта олмагандим.

Кавказ – Сентр шу йил (2000) 8-августда “Президент “ҳаётига тажовуз” қилиндими?” сарлавҳа билан ўша, бундан бир йилдан кўпроқ замон бурун содир бўлган Тошкент портлашлари ҳақида ўз хулосаларини эълон қилди. Бу материалда келтирилган факт ва фикрлар мен 1999 йилиёқ ёзиб қўйган фикрларга жуда яқин. Ҳатто баъзи ҳолларда фарқ қилмайди. Шунинг учун мутлақо холис  бир матбуот органининг Тошкент портлашлари ҳақидаги хулосалари билан ўзбек ўқувчиларини таништириш фойдали бўлар, деб ҳисобладим.

Материалнинг ўзбекчага ағдарилган кўринишини қуйида келтираман.

”Сиёсий тангликни кучайтиришнинг мумкин бўлган манбаларини таҳлил қилиш.

Навбатдаги Мушук(оргиналда шундай дейилган) йили (1999) Ўзбекистонда фожиали бошланди. Чунки йилнинг бошида, яъни 16- февралда эрталаб соати 11-га бир неча минут қолганда Тошкентнинг марказида бирин кетин қатор бақувват портлашлар юз берди. Тахминий хабарларга кўра, камида 15 киши ҳалок бўлди, бир юз эллик киши ҳар хил даражадаги яралар билан касалхоналарга ётқизилди. Министрлар Комитети, Ўзбекистон миллий банки бинолари ва бошқа шаҳар марказида ерлашган бирмунча маъмурий бинолар катта моддий зарар кўрди.

а)Биринчи – расмий фикр.

Бугунга қадар давом этиб келаётган маълумотларга кўра И. Каримов ўша замонда Министрлар Комитетида учрашув ўтказиши лозим бўлган. Шунинг учун бу вақтга мўлжаллаб террористик ҳаракат содир этилган, яъни деярли бир вақтнинг ўзида бир неча ерда портлашлар ташкил этилган. Қизиғи шундаки, Тошкентда портлашлар бошланар бошланмай, И. Каримов террористик ҳаракатни амалга оширган “исломчиларнинг қўлини кесаман”, деб баёнот берди. Дунёни ҳайратга соладиган террористик ҳаракат содир бўлганлигига қарамасдан ўша куни кечқурун И. Каримов Министрлар Комитетида чиқиш қилди ва бу манзара мамлакат телевизоридан кўрсатилди. Ўша замонда телевизорни кўришга муяссар бўлганларнинг тасдиқлашича президент ҳайратда ва ўзини йўқотаёзган бўлиб, сўзлари ҳис-ҳаяжонли эди, уларнинг кўз олдида гўё у ҳамишаги Каримов эмасди.

Мазкур йиғилишда сўзлашган Ўзбекистон хос вазирликларнинг раҳбарлари чиқишлари кишини ҳайратлантирарли эди. Масалан, “Ички ишлар вазирлиги номидан сўзлайман, агар биз бу жиноятни оча олмасак, милитсия халқ олдида бодном бўлсин, бизга иснодлар бўлсин. Биз уларни топамиз, уларни халқ олдига қўямиз. Улар жавобгар бўладилар”, деганди Ўзбекистон ички  ишлар вазири Зокир Алматов. Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати бошлиги яна ҳам очиғироқ баён этганди. “Бу ҳодисаларни ким ташкил этган ва кимлар бунда қатнашган, биз уларни биламиз. Бизда улар ҳақида етарли маълумотлар бор. … Жиноятчиларни таг-туги билан суғуриб олишга ва бир ойдан сўнгра натижалар ҳақида ҳисоб беришга ваъда берамиз”, деб ҳукм сўзлаганди, у.

Руссияда чиқадиган “Независимая газета” ўз мухбирининг чет эллик бир дипломат билан ўтказган суҳбатига асосланиб, дипломатнинг  мазкур воқеалар ҳақида тарқалган расмий хабарларга, яъни “расмий фикр”га тўғридан тўғри шубҳа билдиргани ҳақида ёзади. Газетанинг тасдиқлашича дипломат қуйидагиларни сўзлаган: ”Бу содир бўлган воқеалар менга 1954 йили миср президенти Носирга уюштирилган  суиқасдни эслатади. Ўшанда нима учундир ўқ ўтказмас зиҳрли нимча (бронежилет) киймаган Носирга 17 марта ўқ узадилар, аммо бирортаси унга тегмайди. Бироқ у суиқасд миср президентига фундаменталист мухолифатни тугатишга йўл очганди. Қаранг, хавфсизлик хизмати раҳбари жиноятчиларни бир ой ичида тутиб олишни ваъда бермоқда. Бунга сиз ҳайрон қолмайсизми? Маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олганда, агар у бу ваъдасини бажармаса бир ойдан сўнг ҳеч бўлмаганда вазифасидан ажралиши турган гап-ку. Балки министрда олдиндан “тайёрлаб” қўйилган жиноятчилар бўлгандир-а?! Қизиқ, кўчада анчайин бу воқеаларга қизиқувчиларга, шаҳар марказида беихтиёр тўпланиб қолганларга  миллитсионерлар ўша куниёқ бу “исломчиларнинг” иши, деб тушунтира бошладилар. Ўзбекистонда миллитсионер бундай сўзларни сўзлаши учун юқорининг ижозати бўлиши лозимлигини яхши биласиз. Ўша куни яна бир қизиқ ҳолатни кузатиш мумкин эди. Масалан, террористик жиноят содир бўлган кунда шаҳар кўчаларида алоҳида контрол кузатилмасди. Арзимаган порага миллитсия занжирини(кордонини) кезиб ўтса бўларди. Бу ҳолни ички ишлар ходимларининг интизомсизлиги, уларнинг порахўрлиги билан оқлашга уриниш ҳам мумкин. Аммо ҳар ҳолда бунга шубҳаланиш ҳам ўринлидир”.

Шундай қилиб, Тошкентдаги портлашларни Ўзбекистоннинг олий мансабдори ўзига қарши уюштирилган суиқасд, деб эълон этди. Мамлактнинг юқори минбаридан туриб  суиқасдни бажарувчилар ва уларнинг манзилларигача айтилди. Мана шу “олий” кўрсатмалар жиноят қидирув органлари учун асосий “мўлжаллар” бўлиб қабул қилинади. Бироқ барча маҳкама жараёни тўла ўтмаган экан, бошқа ҳолларни, бошқа қарашларни ҳам муҳокама қилиш лозим эмасми? Чунки бу воқеалар кўпроқ сиёсий масалаларни ўз ичига оладиган кўринади. Шу сабаб, Тошкент воқеаларини ифодалашнинг расмий фикридан фарқ қилувчи бошқа фикр ва ҳолларни ҳам таҳлил қилиб кўрамиз.

б)  Иккинчи фикр – “Рейхстагга ўт қўйиш”.

Ўзбекистоннинг тўла исломлашган аҳолиси (бутун мамлакат ҳудуди бўйлаб ёйилган баъзи майда гуруҳларни ҳисобламаганда) асосан Фарғона водисида ерлашгандир (менимча, материални тайёрлаганлар Ўзбекистонни яхши билишмайди. Чунки Ўзбекистон аҳолисининг 90 фойизи мусулмонлар бўлиб, мамлакатнинг бутун ҳудудида асосан мусулмонлар яшайди – таржимон изоҳи). Бу тупроғи ва ер ости ўта бой бўлган ўлка болшивеклар келиши муносабати билан моддий ва ижтимоий жиҳатдан жуда зайифлашиб қолди. Бугун бу ўлка ниҳоятда хароб бир ҳолда  қолмоқда. Советлар замони даврида миллий, анъанавий маданиятни тугатишнинг катта тадбиру чоралар ўтказилиши натижасида ҳозирги даврда бу ер аҳолиси жуда кўп ижобий ҳолатлардан паст даражада бўлиб қолди. Шунинг учун бугун Фарғона водиси нуфусининг сиёсий савияси ҳам жуда паст ҳолда қолмоқда.

Собиқ СССР-да қисқа  замон давр сурган Юрий Антропов ҳукмронлиги “краснодар”, “ростов” иши номини олган тергов ишларини бошлади ва Москва шаҳар Елисеевский гастроном (катта озиқ-овқат сотиш магазини)да содир этилган ашаддий қонунбузарликларни оммага билдира бошлади. Бироқ  бу шов-шувларнинг ичида “ўзбек пахта иши” жуда машҳури бўлиб, у ваҳимага айлантирилди. Мазкур “ваҳимали” иш бироз сўнг, “қайта қуруш” замонига  келиб ўз “ниҳоясига” этди. “Қайта қуруш”нинг бошлангич йилларида совет ҳокимияти жойларда қаттиққўл, қатағон сиёсатни давом эттирди. Бу замон совет “сотсиалистик қонунчилик” нормаларидан бирор кўринишда четга чиқиш кузатилмаганди. Совет режими ўзининг юқори нуқтасига етишган бир замонда кремл томонидан “сотсиалистик қонунчиликни бузишга” қарши қураш баҳонасида кенг қуламда тарғибот аксиялари бошлади ва бу жараён давомида Ўзбекистоннинг Фарғона водиси жиноятчи гуруҳлар тарафидан бошқарилаётгани ва улар совет ҳокимияти системасида, яъни “ҳокимият партияси”га  яхши ўрнашиб олганлари очилиб қолди. Шу билан бирга бошқа ноқулайликлар, бир қараганда советларда учрамаслиги лозим бўлган ҳолатлар ҳам кўрина бошлади. Масалан, Марказий Осиёда бутун бошқарув ҳокимияти институтлари қаттиқ тизимга (структурага) бўйинсўндирилган қаттиққўл уруғ-аймоқлар қўлида эканлиги ҳам маълум бўлди.

Айнан мана шу иложсиз ҳолат халқнинг сиёсий манипуляторлар – совет махсус хизмати (КГБ) қўлида итоаткор ўйинчоққа айланиб қолишига сабаб бўлди. Шунинг учун улар совет ҳокимиятининг сўнгги йилларида мамлакатнинг турли районларида (балки бутун ҳудудда) “фавқулодда ҳолат” эълон эттирмоқни “қонунлаштириш” мақсадида миллатлараро қонли можаролар ташкил этиши мумкин бўлди. Масалан, тинч аҳоли орасида қурбонлар ва моддий зарарлар жиҳатидан энг даҳшатли ўшанақа можаролардан бири 1998 йил июн ойида Фарғона водисида ташкил этилди. Экспертларнинг кўрсатишича, ўша фожиали қирғинларда, сталин режими даврида Грузия ҳудудидаги ўз она тупроқларидан сургун қилинган Месхитинли турклардан юзлаб кишилар қурбон бўлишганлар.

Бундай кенг ва бойликлари мўл бир водий аҳолисининг бундай итоаткорлиги, бунчалар юввошлигини ҳокимиятнинг айнан ана шу жинояткорона маккорлиги билан тушунтириш мумкин. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, СССРнинг бирорта бошқа алоҳида олинган районида эмас, балки айни шу ерда, Фаргона водисида уларнинг ҳаракатлари, иғволари қонуний (конститутсион) кўриниш олди. Буни фақат ана шундай халқнинг маданий, ҳуқуқий нормалардан тўла узоқлашиши, яъни ўз тарихий анъаналари, унинг ташқи кўриниши ислом ва исломга асосланган “қонунлар асосида”, “виждонан”, “ҳақиқат асосида” яшаш хусусиятларидан бутунлай бегоналашиши билан тушунтиришдан бошқа имкони йўқ.

Режимнинг ижтимоий сиёсатини ўзгартиришга қаратилган кескин кучларга келсак, бундай  кучларнинг мамлакатда мажуд бўлмоғи учун оз бўлсада имкониятлар тугатилгандир. Улар фақат сайловларда бирор ўзгаришлар юз беришига умид қилишлари мумкин. Режимга сезиларли қаршилик кўрсатишнинг бошқа усуллари анчагина моддий маблағлар талаб қилади. Бундай маблағ эса, аҳоли қўлида йўқ.

Ўзбекистондаги бугунги ижтимоий – иқтисодий вазиятни чуқур таҳлил қилмасданоқ, бетараф  экспертлар хулосаларига суяниб, айтиш мумкинки, Ўзбе-кистон расмий маълумотларидан фарқли ўлароқ, 1999 йил феврали арафасида ҳам, ҳозир ҳам ўзбек жамиятида аҳвол ночорлигича қолмоқда. Уларнинг таъкидлашларича аҳолининг жуда кенг қатлами президент фаолиятини ижобий қабул этишдан узоқдирлар. Оддий халқ оммасининг асосий қисми  ҳукмрон режимга салбий муносабатларини ўз сисёсий раҳбарларининг  сиёсати “динсизлиги”  ва ахлоқий ҳамда шариат нормаларидан узоқлиги билан белгилайдилар. Шу сабаб бундай вазиятда мамлакатда ўтказилиши лозим бўлган парламент (1999) ва президент (2000) сайловларида “ҳокимият партия”сининг қандай қийинчиликларга дуч келиши мумкинлгини башорат қилиш учун алоҳида қобилиятга эга бўлиш шарт эмас.

Ўзбекистонда “ҳокимият партияси” халқ орасида обрўйи бўйича моқтана олмаслиги ҳеч кимга сир эмас. Халқ оммасига иқтисодий (ҳатто ёлғондакам) таъсир кўрсатиш имкони йўқлигидан, у сайловчиларга, оммага фақат қатағон сиёсат усулларини ишлатиб, уларни  қўрқитишдан бошқа иложи қолмаётир. Бу эса, биринчи навбатда халқ орасида келиб чиқиши мумкин бўлган норозиликларни бостиришга, ҳар қандай қатағон ҳаракатларни амалга оширишга  тайёр турган бақувват ҳимоя органлари структураларини тузишдан иборатдир. Бу бошқа томондан ўзгача фикрловчиларни сиёсий таъқиб қилиш ҳам бўлиб ҳисобланади. Шу билан бирга бу ҳаракатлар жамоатчилик кўз ўнгида мафкуравий душманни, қонли ва экстремистик ҳаракатларга тайёр турган исломчи  образини ясаш-тузиш ҳамдир. Исломчи образи дунё ҳуқуқ ҳимоячилари учун тўқиб чиқарилган иборадир. Чунки сўнгги ўн йилликлар давомида дунёда террорист ислом образи ўйлаб чиқарилди. Шунинг учун дунё жамоатчилиги назарини четга буриш учун ҳамма усуллар маъқул.

Айтилганлардан келиб чиқиб,  Ислом Каримов айтганидек, Тошкентдаги террористик ҳаракатларга Ўзбекистон Ислом Ҳаракатининг алоқаси борлигига ишониш  шубҳалидир. Биринчидан, бунчалар (технологик назардан) яхши уюштирилган суиқасдга уларда моддий имконият борлиги шубҳалидир. Иккинчидан, бундай ўта қиммат турадиган ҳаракатни юқори даражада усталик билан ташкил этиш қўлидан келадиган махсус сафарбарликка эга жангарилар гуруҳи исломчилар сафида борлигига ишониб бўлмайди. Бундан ташқари, бундай ҳаракатларни амалга оширган ҳар қандай сиёсий  структура, ўзининг бу ишда иштироки борлиги ҳақида дарҳол баёнот беради. Акс ҳолда бу ҳаракат ўзининг сиёсий аҳамиятини йўқотади. Чунки бунақа ҳаракатлар бу ёки бу сиёсий режимни қабул қилмасликни кенг миқиёсда тарқатиш, бутун афгор оммасига билдириш учун амалга оширилган бўлади. Агар бу ҳаракат бундай хусусиятдан ҳоли бўлса, у жиноят тусини олиб, маъносиз қон тўкилишига йўл қўйилган ҳисобланади.

Бундай террористик ҳаракатнинг маъноси, мазмуни мавжуд режимдан норози бўлган  фақат исломий ҳаракатлар учун эмас, балки ҳар қандай бошқа хил режимга қаратилган ва бошқа гуруҳлар тарафидан содир этилган террористик ҳаракатларга ҳам тегишли эканлигини таъкидлаш лозимдир. Шунинг учун бу ерда И.Каримов учун бирор хил истисно бўлиши мумкин эмас.

Бундан кейинги воқеалар кўрсатдики, “жиноятчиларни” тутиб жазолашни ваъда берган куч ишлатувчи ташкилотларнинг  бир ойлик муддатлари сўнггида улар террористик актда фақат исломчилар қатнашганлиги фикри билан қаноатланмадилар. Террористлар қаторига мамлакатда фаолияти тақиқланган “Эрк” партияси лидери Муҳаммад Солиҳни ҳам қўшиб олишди. Масалан, терговлар бошланар бошланмас мамлакат Парламенти газетаси “Халқ сўзи” : “Феврал воқеалари  кимга зарур бўлди?  Уни бажарганлар ким? Уни ким ташкил этди?”, деб ёзди. Шу ернинг ўзидаёқ, чет элда юрган “демократ” Солиҳ бир замонлар “қашқадарёлик 20-га яқин ёшларни ўз олдига чақириб, уларни Ўзбекистонда қонли тўқнашувлар содир этишга тайёрлади”, деб қўшимча қилди газета. Шунингдек, “Ўзбекистонда номи таниш, ўзини ваҳҳобий ҳисоблайдиган, Афғонистон ва Тожикистонда қўлини қонга ботирган Тоҳир Йўлдош Солиҳ билан учрашди”, деб ҳам ёзишди. Шундай қилиб, президентга қарши уюштирилган суиқасдни очиш ишлари жадаллашиб кетди. Шундан сўнг Ўзбекистонда дарҳол икки киши қўлга олинди. 17 мартда Украина пайтахти Киев шаҳрида яна тўрт киши  қўлга олиниб, улардан бири Солиҳнинг укаси эди. Қизиғи шундаки, бу олти киши расмлари улар қўлга олинишидан анча аввал Ўзбекистон органлари томонидан жиноятда тахмин этилаётганларнинг фоторобот расмлари, деб эълон қилинганди. У расмлар кўчаларга илиб ташланган, Тошкент   телевидениясида тинмасдан кўрсатиларди. Жиноятда тахмин қилинаётгани ҳақида кўчаларга қоқилган текстларда улар ҳақида хабар берган кишиларга Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги тарафидан 240 минг америка доллари миқдорида “мукофот ваъда қилинарди.

Парламентга ва ундан кўп ўтмай президентликка ҳам бўладиган сайловлар арафасида президент ва унинг ҳамтовоқларига мухолифатни жинойи ишларда айблаш, шу сабабли жамиятнинг маданийлигини қуруқлаш учун “режим”ни кучайтиришга киришишда қулайлик туғдирилишини алоҳида кўрсатмоқ керак. Шунинг учун террористик ҳаракатлар ҳақида Каримов тарафидан айтилган илк фикр, у учун “бахтли топилма”, сайловлар арафасидаги зарурий сиёсий зоти – “тузи” бўлиб хизмат қилди.

в)  Учинчи фикр – “буюк оғанинг” муносабати.

 Биз тасвирлаётган воқеалар арафасида Тошкент ўзининг “Тошкент келишуви”дан чиққанлигини эълон этди. Руссия матбуоти МҲД мамлакатларининг коллектив хавфсизлиги шартномасидан (“Тошкент келишуви”) Ўзбекистоннинг чиққанлиги ҳақидаги  И. Каримовнинг баёнотини эълон этишганди. Каримов фикрича “мазкур шартнома мамлакат манфаатларига мос келмайди.” Бу баёнотнинг Кремл томонидан қандай қабул этилганлиги ўз-ўзидан кўриниб турибди. Бу ҳолга Грузия ва Озорбойжоннинг баёнотларини ва Озорбойжоннинг ўз ҳудудида НАТО ҳарбий учоқлари базасини ўрнатишни мўлжаллаётганини яширмаётганини ҳам қўшсак, Руссиянинг ҳарбий ташкилотлари илгаридан тайёрлаб қўйган, ташкилотнинг қаърида сақланаётган машъум режаларини амалга оширишни, яъни у ёки бу минтақада ҳолатни беқарорлаштириш режаларини фаол авж олдиришга киришганини тасаввур қилса бўлади. Шунинг учун Ўзбекистонда содир бўлган воқеалар, яъни у ерда юзага келган катта портлашлар Москвалик куч-қувват муассасалари мантиғига кўра, “собиқ қулбачанинг” одатдан ташқари “ҳаддидан” ошмаслиги учун жиддий огоҳлантириш бўлиб ҳисобланиши мумкин, албатта. Руссия ҳарбийлари генералитетининг федерал ҳокимиятдан алоҳида режимда ишлаши мумкинлгини исботлаб ўтиришга бугун ҳеч бир ҳожат йўқ. Тошкентда ўйналган драмада, рус ҳарбийлари ишрокининг сўнгги ва давомини кўзлар юмиқ ҳолда ҳам ёзса бўлади. Агар Каримов ўзига суиқасдда рус “ритсарей плаша и шпаги” қатнашганлиги ҳақида рад этилмас исботлар тўпласа ҳам уни оча олмайди. У жим қолади, билмадим қачонгача? Унинг ерига Ўзбекистоннинг искавучлари мухолифат аъзолари ва исломчилар ичидан “ёвуз ниятли”ларни топишиб, улар устидан кўргазмали маҳкама ўтказишадилар. Шу билан бир замонда мамлакат ичида бор мухоли-фатни қонундан ташқари, деб эълон этишадилар.

Ўзбекистон расмий доиралари фикрини “Правда востака” газетаси яққолроқ ифода этди, деса бўлади. У газета дунёнинг давлат ва сиёсий арбобларидан биринчи бўлиб Борис Елтсиннинг cодир этилган воқеалар муносабати билан ўзбек шеригига ҳамдардлик бидирганини босиб чиқарди. Руссияда чиқадиган обрўли нашрлардан бири “Независимая газета”, эса “Тошкент, у ерда бўлган воқеаларда Руссиянинг бўлиши эҳтимолини ҳам қарамаётганини” хабар қилди.

г)  Тўртинчи фикр – “ўгай оғанинг” муносабати.

Халқаро низолар бўйича мутахассис, Россияли сотсиолог олим Андрей Здравомислов бундан икки йил бурун, “1990 йилдан бошлаб Тожикистонда этник гуруҳлардан бирининг мавқени юксалтиришни таъминловчи гуруҳлараро низо шакли ривожлантирилди … Бу низо бутун Ўрта Осиёга (Ўзбекистон ҳам унинг ичида) тарқалиш тенденсиясини ўз ичида сақлайди”, деб ёзганди. Барчага аниқки, бугун Тожикистонда қулобли Роҳмонов гуруҳи ҳукмрон бўлиб турибди. Аммо унинг ўрнида Хўжантлик (ленинободлик) гуруҳнинг бўлишини Каримов жуда истаётганлиги ҳам дунёга равшан. Ленинобод вилоятида асосан ўзбекларга оид гуруҳ яшашадилар. Худди ана шу минтақадан яқинда полковник Худойбердиев Тожикистонга ҳужум бошлади. Бу муносабат билан Тожикистон президенти Роҳмонов Каримовни очиқчасига қоралади. Ўша замонда Ўзбекистондан транзит шаклида Қирғизистоннинг жанубий қисмидан Тожикистонга ўтаётган қурол ортилган бир эшалон (бу қуроллар ҳар ҳолда Худойбердиев аскарларига мўлжалланганди) поездни тўхтатилганда, Қирғизистон жуда ноқулай ҳолатга тушиб қолганди. Ўшанда аламига чидай олмаган Каримов Қирғизистонга газ ўтказишни тўхтатишга буйруқ берганди ва Руссия матбуот воситаларига берган интервиюларида Акаевни ўзини кўрсатишга ҳаракат қилишда айиблаганди.

Шунинг учун ҳодисани таҳлил этишда Тошкентдаги террористик ҳаракат бир президентнинг иккинчисига қарши сўз билан эмас, иш билан жавоби бўлган бўлиши мумкинлгини ҳам четда қолдириб бўлмайди. Бунинг устига кўриб турибмизки, Каримов ва Раҳмоновлар ўзаро бир-бирини лаънатлаган дўстлар эканлигини кўратишди. Ҳақиқатан шундай ҳолнинг бўлиши мумкинлигини Ўзбекистон куч тизимлари ҳам намойиш этишди. Бу тизимлар жиноятчиларни тутиш мақсадида тарқатган расмларда иккита Тожикистон ватандошининг ҳам расмлари бўлиб, уларнинг бири Тожикистон махсус хизмат органи ходими бўлиб чиқди. Бу икки мамлакат орасидаги совуқлик шундан ҳам кўринадики, портлашлар муносабати билан Елтсин томонидан билдирилган ҳамдарлик, Раҳмонов тарафидан воқеалардан икки кун сўнг билдирилди …

д)  Бешинчи фикр – бундан олдинги иккитасини синтез этувчи фикр.

Тошкентдаги ҳодисалар 26 февралда Москвада тантаналар билан ўтказилган Божхона иттифоқи мамлакатларининг президентлари номигагина ўтказилиб туриладиган навбатдаги учрашувидан атиги ўн кун аввал содир бўлди. Бу сиёсий форумнинг асосий иши иттифоққа “тўртинчи” аъзони, яъни Тожикистонни қабул этишдан иборат бўлди. Шундай қилиб, у “бешлик”, деб аталадиган бўлиб қолди. Интерфакснинг хабарига кўра бундай гуруҳлашнинг ғояси ҳақида Каримов ўз фикрини айтганди. Каримовча, “Иккилик”, “учлик”, “тўртлик” ва “бешлик”лар тузишлар истабми, истамайми МДҲ-ини обрўсини туширади”. Ўзбекистон президентининг фикрича, “декларатсиялар, ўзни намойиш этишга қаратилган баёнотлар МДҲ ичида интегратсия ишига тўсиқ бўлади. Интегратсиянинг ягона йўли-бу эркин савдо минтақалари тузишдир.” Каримов, сўнгги Москва баёнотига, “бу ташкилот томонидан имзоланган бошқа бир қанча қарорлар каби буниси ҳам шундай қоғозда қолиб кетади”, деб баҳо берди. Аммо Ўзбекистоннинг “МДҲ-нинг интегратсия ядроси”га фақатгина иқтисодий эмас, сиёсий талаблари ҳам бор. Масалан, Тошкент Руссияни Ўрта Осиёда устунликка эришишга уринишда ва Тожикистонни террористларни рағбатлантиришда айблади. Дарҳақиқат, ўзбек махсус хизмати органлари маълумотларига кўра, Тошкентда террористик ҳаракат ўтказган террористларнинг қўним ери Тожикистоннинг жанубий қисмида жойлашгандир.

Шунинг учун Тошкентда содир бўлган феврал воқеаларини таҳлил этишдаги биз келтирган кейинги икки фикрни биргаликда қарашни эътибордан четда тутиб бўлмайди. Чунки “ўгай оға” бир вақтнинг ўзида “катта оға” учун “кичик оға”дир. Шу сабабдан ҳам  “оғалик сезгиларининг” қанчалик мустаҳкамлигини текшириш, “ўрта оға”ни қўрқитиб қўйиш билан қўшилиб кетган бўлиши жуда мумкин.

Бизнинг матбуот чиқишларимиздан бирида (“Централъная Азия. Эскиз группового портрета в геополитическом интерьере“. – Еженедельник “ЗН“ №1 от 05.01.1998) Марказий Осиё минтақаси давлатлараро чегараларни аниқлаш (уларни миллийлаштириш) билан боғли потентсиал низоли вазиятлар майдонига айланаётгани ҳақида фикр ўртага чиқарилганди. Чунки у ерда ерлашган мамлакатлар чегаралари совет даврида ҳеч бир ҳақиқатга суянмаган, ҳеч бир реалликни ҳисобга олмаган  ҳолда тузилган эди. Энг аввал бу ерда чегаралар тарихий, демографик (аҳолининг жойлашиш тартиби), иқтисодий, сиёсий тизимлар, (сиёсий бўлинмалар ҳақида гапириб ҳам ўтиришга ҳажот йўқ) каби ҳақиқатлар (реалликлар) ҳисобга олинмасдан, фақатгина Кремл хоҳиши (ҳатто якка Сталин хоҳишига кўра) билан тузилганлиги ҳақида сўз кетмоқда. Агар биз жараёнларни фақат Ўзбекистонда ва бундан бир неча ўн йиллар муқаддам бошланган биосатсиал (биологик ижти-моий) ҳаракатлар билан бирга қарайдиган бўлсак, у ерда сиёсий ҳодисалар ривожланиши  ҳозирги кўриниши нисбатан бирмунча бошқача кўринишга ва мазмунга эга бўлади. Бу ерда яна бир ҳолатни таҳлил қилиш унча мураккаб эмас. Ўзбекистон нуфуси нисбатан мономиллий (оргиналда “моноетник”, дейилган) бўлиб, унинг сони жуда тезлик билан ўсиб, ҳозироқ 25 миллионга яқинлашмоқда, яқин бир неча ўн йилларда бу миқдор икки марта кўпайиши шундайгина кўриниб турибди. Шундай экан, ривожланиш фақат бир томонга, яъни мавжуд давлатлар чегараларини кенгайтириш томонига қараб йўналиши мумкин. Бунинг натижасида чегараларни кенгайтириш объектив зарурлиги шакланади ва шундай руҳда тарбияланиш майдонга келади.

Агар Ўзбекистоннинг бугунги давлат чегарасини биз айтган шаклда қарайдиган бўлсак, айнан шу мамлакатнинг чегаравий минтақалари, яъни Қирғизистон ва Қозоғистон жанубий районлари, Тожикистоннинг Ленинобод вилояти ва ўзбек-туркман чегараларининг айрим қисмлари марказий-осиёда асосий низоли минтақалар эканлигини кўриш мураккаб эмас.

Аммо минтақанинг ички иқтисодий ривожланиш жараёнидан мустақил ҳолда ташқий сиёсат йўналишини ўзгартирмоқ учун  Ўзбекистон бундан олдин баён этилган марказий – осиё минтақаси мамлакатлари интегратсиясидан четлашиб олмоғи зарур. Бундай муносабат Ўзбекистон учун чегаравий масалаларни кўтариб чиқишга қандайдир ҳуқуқ бериши ва  йўл  очиши мумкин? Аслида шунадайига ҳам Ўзбекисстон ёнаётган Тожикистон билан мавжуд чегараларни унча ҳам ҳурмат қилаётгани йўқ. Бундай қарорларни асосламоқ учун бошқа бир қатор сабабларни ҳам ташкил этиш керак бўлади. Уларни фаоллаштирмоқ учун уларнинг асосига “янгича фикрлаш” тезисини киритиш лозим. Бу демак, мамлакат иқтисодини зарур тарафга йўналтирмоқ учун миллий давлатчиликни ривожлантириш мафкуравий системасига чегарани кенгайтириш ғоясини сингдиришдир. Бундай ғояни сурункали шакллантириш Каримовда кун сайин ўсаётган шилқимлик васваси (атрофига ириллаш, тупроқ тортиб олишга интилиш) учун ҳақиқий асос бўлиши мумкин. Бу ҳолат аллақачон майдонга келди ва у кундан – кун ўсмоқда. Ва бу нималарда кўринмоқда?

Мустақил кузатувчиларнинг фикрига кўра, Ўзбекистон иқтисодининг йўналтирувчи соҳаси кескин равишда индустриализатсиялаштирил моқда. Бу кўпчилик ҳолларда сотсиал прогммаларни бузиш ҳисобига, яъни халқни оч қолдириш ҳисобига амалга оширилаяпти. Ўз шахсий авиа қурилиш имкониятларини сақлаб қолиш учун Давлат бир-бирини қўллаш (протексия) усулидан самарали фойдаланди. Масалан, Украина Ўзбекистон билан катта ҳажмда давлатлараро иқтисодий шартномалар тузиш билан авиақурулиш бўйича ўзига фойдали ҳамкор топди. Миллий автомобилчиликнинг ташкил бўлиши ва унинг ривожланиши ва давомли ишлаб чиқариш кўринишга эга бўлаётгани жараённинг анъанавий тусга кираётганини намойиш этади. “Мерседес-Ўзбекистон” юк автомобиллари ишлаб чиқариш қўшма корхонаси, “Даеwоо-Ўзбекистон” фирмаси тарафидан ишлаб чиқарилаётган автомобиллар, мобил олақаси системаларининг ишлаб туриши мамлакат иқтисодининг ажралмас қисмига айланганини бугун кузатиш мумкин. Бизга маълум бўлган маълумотларга қараганда “Даеwоо” бирлашмаси Ўзбекистонда жуда кенг ишлаб чиқариш тармоқлари, сервис хизмати ва бошқа хил корхоналарнинг системали ишлашини ташкил этмиш. Буларнинг барчаси йиғилиб, оқибатда тўла қонли даражага эга бўлган мудофаа саноатини вужудга келтириши мумкинлиги ҳеч бир шубҳа талаб этмайди.

Бир вақтнинг ўзида ҳарбий қуроллар ва ҳарбий технологияни сотиш бозори бўлган Ўзбекистондан Руссиянинг чиқиб кетиши билан жанубий Корея бирлашмаси Ўзбекистон ҳарбий – мудофаа саноатининг ягона ижрочиси бўлиб қолиши эҳтимоли бор. Маълумки, саноатнинг бу сингари соҳаси мамлакатда ўз ҳарбий техникасини ясаш учун бошланғич асос бўла олишини  таъкидлашга ҳожат йўқ.

Масаланинг, яъни мамлакатни ҳарбийлаштиришнинг мафкуравий (ғоявий) жиҳати асосига келсак, бу ерда Ўзбекистон мустақиллик олган биринчи кунларданоқ И. Каримов Амир Тимурнинг тарихий образини кўкка кўтаришга ва уни торғиб қилишга изчил киришди. У биринчи йиллардаёқ Тимурланг ҳақида буюк бир кино эпопея лойиҳасини амалга оширди. Бу бадиий филмни ясавчилар раҳбарларидан бири Каримов билан тор доирада ўтган суҳбатда бу филм дунёга келиши учун жуда кўп маблағ лозимлиги ҳақида сўз кетгани ва Каримов, “Бу филм қанча маблағ туришидан қатъий назар филм дунёга келиши керак ва бу филм менга жуда зарур”, деганини  мағрурланиб сўзлаганди.

Яна шуни ҳам қўшимча қилиш қолди, яъни Тошкентнинг марказий майдонида Ленинга ўрнатилган ҳайкал олиб ташланиб, унинг ерига Амир Тимурга буюк бир ҳайкал ўрнатилиши Ўзбекистон давлати тарихий ривожланишининг ҳозирги ва келажаги учун бир белги бўлганди.

Хуллас, 16 февралда Тошкент марказида содир бўлган террористик ҳаракатни (актни) таҳлил этиш қандайдир драматик мақсадни кўзда тутмасдан, у бизнинг эътиқодимиздан келиб чиқадиган жиддий фикримиз бўлиб, у ҳодиса Ўзбекистон миллий-давлат ривожининг янги босқичини намойиш этувчи “сифатий кўрсаткич” эканлигини таъкидлашдир. Бугун биз бемалол Збигнев Бжезинскийнинг “Еврозия Балқони” ҳақидаги башорати амалга ошаётганини тасдиқлашимиз мумкин. Чунки учта кавказ мамлакатлари ва Афғонистонга, Тошкентдан кейин низоли минтақага аста-секин Ўзбекистон ҳам яқинлашмоқда ва ундан сўнг МДҲ – нинг бошқа учта марказий – осиё мамлакатлари ҳам кириб келмоқда.

Бжезинский айнан ана шу тўққиз давлатни “Евроозия Балқони”, дея атаганини эслатиб қўймоқчимиз.”

Материал “kavkaz center.com”, 08.08. 2000 –да эълон қилинган ва унинг Ўзбекча таржимаси эса, 26.07.2001-да тугатилган эди.

8. Йигирманчи асрнинг сўнги йилига оид баъзи воқеалар ҳақида. 

1999 йил давомида ўзбекистонлик сиёсий муҳожирлардан баъзиларининг чет эллардаги яшаш ўринлари алмашинишини ҳисобга олмаганда, уларнинг таркибида бирор сезиларли ўзгариш (кўпайиш ёки озайиш каби) бўлмади десам бўлади. Демак, 21 аср бўсағасида Ўзбекистондан ташқарида яшаётган муҳожирлар-нинг сони бундан олдинги бўлимларда айтилган сондан ошмади. Аммо чет элларда яшашаётган ўзбекистонлик муҳожирларнинг иш фаолиятларида бирмунча ўзгаришлар кўринди. Масалан, бу замонга келиб А. Пўлатов қўл остида <бирлик.нет>  интернет сайти ишлай бошлади. Бу сайт, “Бирлик халқ ҳаракати” номидан эълон этилган бўлса-да, уни бирликчилар бир хил қабул қилмадилар. Аммо ўзбек тилида интернет сайтнинг ишлай бошлаши ва унинг саҳифаларида Ўзбекистон ҳукуматига мухолиф фикрлар эълон қилиниши мумкинлиги жаҳатидан анча аҳамиятли бир иш эди. Яна бир тарафдан бу сайтнинг қандай маблағ ҳисобига ишлаётгани, уни ким ёки кимлар моддий таъминлаётгани ҳеч кимга айтилмаганди. Масаланинг бу тарафи негадир сир қолаётганди.

Шуниси ҳам қизиқки, бу сайт бошланишидан бошлаб арзимаган масалалар устида тартишувларни баён қилиш билан шуғулланди. Мен Норвегияга келганимдан, яъни 1999 йилнинг биринчи чоракидан кейин шундай сайт ишлаётганидан хабар топдим ва уни очиб, у ердаги материалларни ўқий бошладим.

Сайтнинг “Баҳс бурчаги” рукни ўша замонлар менга бироз мақъул туюлди. Бу рукнни бир неча вақт кузатиб  ҳам турдим. Бироқ у ерда ёзилаётган гапларнинг жуда кўпчилиги тутируқсиз нуқул сафсаталардан иборат бўларди. Унинг устига ўзбекчада шунчалар ҳам саводсиз ёзишардики, уялганидан киши тилини тишлашга мажбур бўларди. Оқибатда, “Баҳс бурчаги”да ёзилаётган фикрлар турли хил ясама исмлар билан бир киши тарафидан ёзилаяпти деган фикрга келдим. Жуда борса, ўша баҳслашувчилар икки киши эдилар. Уларнинг бири “Бирлик” тарафдори ва бошқаси унга қарши, Ўзбекистон ҳукумати тарафдори шаклда ўзбекчада чаласаводларча ёзишардилар. Аммо уларнинг ёзганлари ҳозиргина таъкидлангани каби нуқул бемазачиликдан иборат эди. Сўкишишлар ҳам йўқ эмас эди. У баҳслашувчи-ларни маслаҳат билан йўлга солиш мумкинлигига унча ҳам ишонган бўлмасам-да, ўша “Баҳс бурчаги”да маслаҳат шаклида бир фикр қолдиришни лозим кўрдим. Ўша маслаҳатимни қуйида келтираман.

“Мен бу саҳифани яқин замондан бошлаб ўқиш имконига эга бўлдим. Бу ерда мунозара юритаётганларнинг аксарияти баҳслашиш билан сўкишишнинг фарқига боришмайдилар, шекилли. Шунинг учун бир-иккита таклифларимни шериклашмоқчиман.

1. Миллатни ва унинг тилини ҳурмат қилшни ўрганайлик, яъни ўзбекча сўзларни тўғри ёзишга ўрганайлик ва шунга ҳаракат қилайлик. Бордию, ўзбекчани яхши билмасак, бунинг айби йўқ. Чунки биз шундай бир замонни яшадикки, у замон бизга ажнабий тилни яхши ўргатдилар. Демак, қайси тилни яхши билсак, ўша тилда ёзайлик.

 2. Анонимдан воз кечмоқ керак. Бу саҳифа, баҳс саҳифаси, Ўзбекистон прокуратураси саҳифаси эмас-ку, ахир. Имзо ўрнида аноним исм қўйиб, “Юмалоқ хат” ёзиш ҳам эскилик қолдиқлари эмасми?! Ундан ташқари мунозарада, баҳсда очиқ, ўз исми билан қатнашиш мардлик белгисидир. Барчамизнинг келажак мақсадимиз очиқ, фуқаровий жамият қуруш-ку, ахир. Нега, кимдан қўрқмоқдамиз? Нега ва кимдан ота-онамиз атаган исмни яширамиз?

 3. Менимча, баҳс аниқ бир тематика(мавзу) атрофида бўлиши лозим. Нуқул “сен ундайсан, мен бундайман; менга бу расм ёқади, буниси ёқмайди”, деявириш, бу баҳс эмас, бу баҳс бўлмайди. Бундан баҳслашиш келиб чиқмайди. Бундан ҳеч бир мақсад ҳосил бўлмайди.

Келинг, масалан, “Зиёлилик нима билан белгиланади?”, “Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар қандай бормоқда?” ва шунга ўхшаш тематикалар атрофида баҳслашайлик. Шуларга ўхшаш, аниқ тематика бўйича маданий, мазмунли юксак савияда мунозара юритсак ва ана шундай қилганимиздагина миллатга, Ватанга хизмат қилган ва миллатнинг, Ватаннинг обрўйини кўтарган бўламиз, менимча.

Мамлакатнинг тарихда тутган ўрни, унинг маданий кўрки, у мамлакатда вояга етган, яшаган, ижод қилган  маънавияти, мафкураси юксак зиёли, маърифатли кишилари меҳнати билан аниқланиши тарихий ҳақиқатдир.

Келинг, биз ҳам маънавиятли, маърифатли бўлайлик! Зеро, бизнинг бу маданий, савияси юксак баҳсларимиз хулосалари Ўзбекистон ҳукуматининг давлат сиёсатида асқатса.

Саҳифани ўқиётган барча жигарларга ҳурмат билан Алибой Йўляхшиев.”

Ўзбекистондан чиқишган ва ўзларини Ўзбекистон ҳукуматига мухолиф ҳисоблаганларнинг шу йилги(1999) фаолиятларига тегишли яна бир-икки воқеаларни ҳам баён қилиш тарихимиз (ҳеч бўлмаса сиёсий муҳожирлар тарихи) учун ўринли бўлар деб ҳисоблайман.

Шундай қилиб, “Эрк” партияси аъзоси сифатида Ўзбекистондаги тазйиқдан  қочиб Туркияда яшаётган Намоз Нормўминов (лақаби доктор) 1999 йилнинг иккинчи яримида сиёсий қочоқ мақоми билан Норвегияга келиб жойлашди. Унинг жойлашган шаҳри(Олусонд)га мен яшаётган шаҳар (Берген) нисбатан яқин эди. Шу сабабдан бизнинг (мен ва Н. Нормўминовнинг) учрашишимиз кўп қийинчилик туғдирмасди. Мен бир қанча саъй-ҳаракатлардан кейин 28.12.1999 -да унинг олдига боришга муваффақ бўлдим ва у ерда (Н.Нормўминовнинг ёнида) 03.01.2000 -гача қолдим. Шу сабаб, биз  янги асрни Норвегиянинг ғарби-шимолида ерлашган Олусонд шаҳрида кутиб олдик. Россиянинг президенти Ельциннинг истеъфосини ҳам жаҳоннинг бир чекаси-Норвегиянинг қирғоқ бўйи бир шаҳри Олусондда “Озодлик” тўлқинларидан эшитдик.

Н.Нормўминов эса, бундан бир неча йил бурун “Эрк” партиясидан истеъфо берганини эълон қилганди ва ўшандан буён мустақил киши сифатида фаолият кўрсатиб келарди.

Бироз юқорида ҳам айтиб ўтилгани каби мен, Н.Нормўминов билан Туркияда ҳам бир неча марта учрашгандим. Биз, Туркияда сиёсий фикрларимиз ва яшаш жойларимиз жиҳатидан ҳам анча яқин яшашгандик. Дунё қарашларимиз ҳам бир-бирига жуда уйғун эди. Ҳатто биз Ўзбекистон Республикасининг мавжуд Асосий Қонуни (Конституцияси) асосида унинг янги лойиҳасини ҳам бирга ёзиб чиққандик. Ўрни келганида ўша лойиҳани ҳам келтираман.

Бироқ бугунга (1999 йилнинг сўнгги, янги асрнинг бошлаанишига) келиб унинг сиёсий нуқтаи назарида ҳам менинг қарашларимга жуда уйғун бўлмаган сезиларли ўзгариш рўй берганди. Шунинг учун Ўзбекистон ва унинг ҳукуматининг сиёсатига ва умумдунёвий сиёсий назарлар ҳақида биз иккимизнинг қарашларимизда йўналишлар  фарқ қила бошлаганди. Лекин бу қарашлар антагоностик шакл олмаганди. Ҳатто Ўзбекистоннинг келажаги масалаларида фикрларимиз бир-биридан ҳали унча ҳам узоқлашмаганди. Шу сабабдан биз, бизни қизиқтирадиган бутун масалалар ҳақида эркин мунозара олиб боришимиз имкони бор эди. Шу билан бирга Н. Нормўминов ўзининг янги қарашларини китобча шаклида эълон қилишга тайёрлаб қўйганди. Уларни ўзбек, турк ва рус тилларида эълон қилмоқчи эди. Мен эса, унинг олдида уч кун ўтириб, унинг дунё қарашларига қўшилмасам-да, уларни лойиҳа шаклда нашрга тайёрлашда ёрдамчи бўлдим. Чунки унинг янги дунё қарашларини Ўзбекистон каби бир мамлакат учун фикрлар хилмахилигининг бир кўриниши сифатида муҳокама қилишга арзийди деб  ҳисоблагандим.

Шундан бирмунча кейинроқ Н.Нормўминов ўз қарашларини китоб шаклида эмас, бир интернет сайт очиб, бу ерда эълон қилди. Унинг нуқтаи назарлари анчагина мунозараларга сабаб ҳам бўлди. Унинг бу қарашлари айниқса туркиялик ўзбекларга, масалан, Тимур Хўжага жуда ёқмади. Бироқ АҚШ-да содир этилган 11-сентябр (2000 йил) воқеаларидан сўнгра Н.Нормўминов сайтини ёпиб ташлашни лозим кўрди ва фаолиятини интернетдан ташқарида олиб боришни афзал билди. Аммо у ўз назарларидан деярли воз кечмаганди, уларни оммавий матбуотдан ташқарида, шахсий танишлари орасида оммалаштиришда давом қилмоқда эди.

Маълумки, мен 1994 йилдаёқ Россияда сиёсий муҳожирлик мақомига эга бўлгандим. Бир ўғлим ҳам Москвада ишларди. Аммо биз сиёсий қочоқлик мақоми олиш мақсадида БМТ-га  1998 йили Туркияда мурожаат қилдик. Шу муносабат билан хонимим ва бешта фарзандим (уларнинг учтаси уйли, иккиси бўйдоқ ва 7 дона неваралар билан ҳаммаси бўлиб 13 киши) БМТ қочоқлар билан ишлаш коммиссариятининг Анқарадаги бўлими томонидан Канадага сиёсий муҳожирлар сифатида юбориладиган бўлди. Оқибатда мен ва Москвада ишлаб турган ўғлим москваликларнинг нотўғри ишлашлари натижаси ўлароқ Норвегияда сиёсий қочоқ мақомига эришдик. Шундай қилиб, биз оила сифатида иккига бўлиниб қолдик.  Бизнинг бир қисмимиз Норвегияда бошқа қисм эса Канадада яшай бошлагандик.

Н.Нормўминовнинг олдидан мен яшаётган Берген шаҳрига келганимданоқ Канададан болаларимдан бир хабар олдим. Бунга кўра, улар яшашаётган шаҳарга Маҳмуд Ҳожиев исмли киши ҳам сиёсий муҳожир мақоми билан келганмиш.

Менинг болаларим М.Ҳожиев ўзбекистонлик бўлгани учун у билан танишишга уринибдилар. Аммо у бунга унча мойиллик кўрсатмабди. Ҳа, бўлиши мумкин, ҳар ҳолда узоқ бир мамлакатга эндигина қочоқ бўлиб келган киши бирмунча тортиниб туради-да, албатта.

Менинг ҳикояларимнинг бундан олдинги қисмларида ҳам М.Ҳожиев ҳақида сўзланган жойлар учрайди. Аслида мен Маҳмуд Ҳожиев билан 1998 йили Истанбулда танишгандим. 1997 йилнинг охирларида Киев шаҳрига бир тужжорга таржимон бўлиб борганимда украиналиклардан бири менга М.Ҳожиевнинг Истанбулдаги телефонларини берди. Чунки бу вақтларда М.Ҳожиев Истанбулда яшаб ва ишларкан. Қисқаси, ўша телефонлар воситасида мен М.Ҳожиев билан танишдим. У мени сиртдан бирликчи сифатида таниркан. Шундай қилиб биз Истанбулда бирмунча вақт алоқада бўлиб турдик. Мен уни собиқ муфти Муҳммад Содиқ Муҳамад Юсуфнинг укаси билан таништирдим. М.Ҳожиев эса, мени Истанбулга (1998) сирли саёҳатга келган Яраш Қурбон билан учраштирганди.   “Эрк” газетасининг 1999 (4, (129), май-август) йилда чиққан бир сонида М.Ҳожиев ўзи ҳақида хабар берган эди. Шу сабаб бу киши ҳақида яна бошқа хабарлар ёзиш ортиқча деб ўйлайман. Ўрни келганида айтиб ўтиш лозимки, М.Ҳожиев 2002 йилда Канаданинг Режина шаҳрида фожиали вафот қилди. Оллоҳ уни раҳмат айласин, жойини жаннатда белгиласин, амин.

1999 йил, 20-асрнинг сўнгги йили ҳақида ҳикоямни охирлатарканман, шахсий ҳаётимга тегишли, шу билан бирга асрни тугалланиишига боғишланган кичкина ҳикояни ҳам бу ерга илова қилишни лозим ҳисобладим.

20-асрнинг тугаш вақтида болаларимнинг бир қисми Канадага келиб жойлашган бўлсалар-да, уларнинг бошқа қисми ҳали  Туркия(Истанбул)да қолаётганди. Булар ҳам Канадага кетишлари лозим эди-ю, бироқ навбат кутиб туришарди.  Ана шу Туркияда қолаётган болаларимдан бири мени янги йил, бу сафар янги асрнинг ҳам кириб келаётгани билан табрик мактуби йўллаганди. Мактуб қисқагина бўлиб, 27 декабр (1999 йил) куни Истан-булдан Норвегияга жўнатилган эди. Унда, “ХХI аср ва янги йил билан, янги минг йиллик билан табриклайман! Янги минг йилликда Ўзбекисто- нингизга порлоқ келажак тилаб, Фароғат. 1999 йил”, дейиларди. Бу мактубнинг менга энг аҳамиятли туюлган жойи, янги йилда эмас, “Янги минг йилликда” Ўзбекистонимизга эмас, менинг “Ўзбекистонимга порлоқ келажак “ тиланиши эди. Бу билан қизгинам ярим ҳазил, ярим чин қабили-да икки нуқтага шама қиларди. Биринчидан, Ўзбекистонга порлоқ келажак келиши учун “минг” йиллар керағов дейилмоқда. Иккинчидан, менинг сиёсий фаолиятимни киноя қилмоқда, яъни бу можароларга аралашмаганингизда бизлар бундай овора бўлиб юрмасдик демоқчи, шекилли.

Бу мактубга қуйидагича жавоб ёздим: “Ассалому алайкум азиз, меҳрибон фарзандларим!

Она қизларим, яхшимисилар, қийналмаяпсиларми? Аллоҳнинг инояти ила яқин кунларда ҳаммаси жойига тушиб кетар, иншоАллоҳ.

Келаётган янги йил билан қутлайман. Янги йилда кўп яхшиликлар, соғлик, саломатлик тилайман. Бу йил силар учун бахт йили, бахтиёр бўлишларинг бошланиши бўлсин, амин.

Болаларнинг онаси, сизни ҳам янги йил билан қутлайман ва барча яхшиликлар насиб бўлишини тилайман!

Бу сана, янги йил аталмиш январ ойининг биринчи куни, Овропанинг кўпчилик мамлакатларида эса, 24 декабр куни Исо алейҳиссаломнинг (Исо пайғамбарнинг) туғилган куни ҳисобланади. Шунинг учун бу кун ўзига яраша аҳамиятга эга. Бу кун муносабати билан ҳам кишилар бир-бирини табрикласа бўлади деб ўйлайман. Аммо бу кун биз учун  байрам эмас. Лекин бу йилнинг, келаётган йилнинг ўзига хос алоҳида аҳамияти бор. Чунки бу йил, ХХI  аср, 21-юз йилликнинг бошланиши, ҳатто учинчи  минг йилликнинг бошланиши ҳисобланади. Ана шуниси билан бу йилги янги йил тарихий аҳамиятга эгадир. Мана шундай тарихий кунларга ет-ганимиз, шундай кунларда бир-биримизни қутлаш насиб бўлгани учун Аллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсин, дейман.

Шулар билан бирга силарга Аллоҳдан соғлик, бахт-саодат тилайман. Эй, Аллоҳим бу асрда барча мусулмонлар билан баробар менинг жон бола-ларимга ҳам соғлик, саломатлик, бахт, саодат насиб этгайсан, амин.

Омон бўлинглар болажонларим, Аллоҳ мададкор ва қўруқловчиларинг бўлсин, амин.

Фароғатжон, баракат топ жоним болам. Сенинг табрик откриткангни олдим. Жуда ажойиб, жуда гўзал откритка (бу “откритка” сўзига моc ўзбекча эквивалент топа олмадим(лугатда ҳам бирор дуруст сўз йўқ экан). Бахтли бўл жоним! Аммо Ўзбекистон мендан кўра кўпроқ сеники, силарники қизим. Аллоҳ қудрати ила келажак, учинчи минг йилликнинг бошланғич ярим асрида силар Ўзбекистонга хизмат қиласилар, силар Ватанингизни порлоқ этасиз. Менинг Ўзбекистоним, менинг Туркистоним, бутун турклар дунёсининг келажаги сиз ва сиз бўлажаксиниз, иншоАллоҳ.

Эй, Парвардигори олам эзгу- ниятларимни рўёбга чиқаргайсан, амин.

Шу сабабдан “Ўзбекистонингиз …” жумласини қўллаб бироз янгилишаяпсан, жоним болам. Майли, киноянг ҳам қабул.

Рўзалар чарчатмаяптими, чарчаманглар. Ибодатларингни Аллоҳу таоло қабул этган бўлсин, амин. Дада. 27.12.1999 йил.”

Шу сабаб билан бу мактубда инсоният тарихининг янги юз йиллиги кириб келишига ҳам муносабатимни билдирган бўлдим.

Тарихнинг бу йилида Ўзбекистон мухолифати аталадиган кишилар сон жиҳатидан кўпайгани йўқ дейиш мумкин. “Бирлик” ҳаракатининг номидан А. Пўлатовнинг “Ҳаракат” варақаси ва “бирлик.нет” интернет саҳифаси ишлаб турди. “Эрк” партияси номидан ҳам шу номдаги газета системали бўлмаса-да чиқиб турди. Қолган мен каби кишилар юқорида ёзганларим сингари оздир-кўпдир, баҳоли қудрат деганларидай фаолият билан шуғулландик. Бироқ бу сай-ҳаракатлар мухолифат ҳаракатимизнинг фаолиятида самарасизлигича қолишда давом этарди.

Бу йилда мен, “Ўзбекистон нимага суянади” номли  бир китобча ҳам тайёрлаб, Норвегиянинг Берген шаҳрида шахсий нашриётчилари воситасида Норвегия ҳукумати тарафидан менга берилаётган моддий ёрдам ҳисобидан 100 нусхада нашр қилдирдим. Уларни болаларим ва ўзимга жуда яқин қадрдонларга тарқатдим. Унинг тўла матни

http://www.samarkanduz.narod.ru >  сайитида бир неча йиллардан буён < http://www.samarkanduz.narod.ru/kitobboshi.htm > адресда турибди.  Балки қимматли ўқувчилардан кимлардир уни ўқиганлардир. Бу йилги(1999) фаолиятимнинг хулосалари сифатида ўша китобчадан бир қатор фикрларни келтираман. Улар, менинг бу ҳикояларимни ўқийдиган қадрли ўқувчилар учун аҳамиятсиз бўлмас деб ўйлайман.

Масалан, ўша китобчада биринчидан, мафкура ҳақида тубандаги хулосавий фикрлар айтилганди: Афтидан, улар (Ўзбекистонда “Мустақиллик мафкураси” “ижод” қилишга киришган И. Каримов бошлиқ Ўзбекистон ҳукуматидагилар) болшевизм мафкураси ҳам маълум бир ғоя асосига қурилганлигини яхши тушуниб етмаганлар. Чунки мафкура ибтидоий даврлардан бошлаб кишиларнинг ҳақиқий, чинакам образини белгилайди, муқаддас ғоясини ва уни тушунишни ифодалайди. Мафкура масаласига мана шундай умум инсоний нуқтаи назардан қаролса, “мустақиллик мафкураси” деган ибора қанчалар мантиқсиз эканлиги ўз-ўзидан кўриниб қолади.

“Келажаги буюк давлат” – бу нима дегани? У қандай қилиб келажаги буюк бўла олади? Ким билан, нима билан? Ёвуз душманнинг, истилочиларнинг тажовузи ва зулмидан қанча машаққатлар ила сақлаб қолинган халқнинг тарихий ва маданий илдизларини мустаҳкамлаш, унинг анъаналарини ривожлантириш, миллий хусусиятларини ижобий тарбиялаш орқали уни, яъни давлатни буюклик даражасига кўтариш мумкин. Ундай бўлса, миллий тарихий қадрият ва маданият асосида тарбияланган чуқур мафкурали, юксак маданиятли кишиларгина ўз мамлакатини, давлатини буюк эта оладилар. Демак тарбияни, миллий тарбияни яхшилайдиган, тарбияда бош масалани аниқлайдиган усуллар ишлаб чиқилиши лозим кўринади. Шундагина ватан билан ғурурланадиган, унга ишонадиган ва уни ота-онасини ҳимоя қилгандай ҳимоя қиладиган кишиларни тарбиялаш мумкин бўлади. Бунинг учун Ўзбекистоннинг ўз ривожланиш ғояси ва унга асосланган мафкураси бўлиши зарур. У бизнинг қаердан келиб, қаерга боришимизни кўрсатиб турадиган машъал вазифасини бажармоғи лозим. Бу эса, қандайдир ташқи ҳолат(фактор) эмас, балки муҳим ички ҳолат(фактор)дир. У эса, ҳар биримизга бевосита боғлиқ эканлигини тушуниб етмоғимиз керак. Агар биз кимлигимизни аниқлаб, ким бўлишимиз кераклигини белгиламас эканмиз, бизнинг болаларимиз ва невараларимиз бу ишни бажара олмайди, деб қўрқаман. Акс ҳолда, улар жуда узоқ вақт адашиб юрадиларми, балки адашиб ҳам кетадиларми деб ўйлайман.

Биз, ўзимизга тўғри баҳо бера олсакгина, келажак авлодга ибрат бўла оламиз. Ана шундагина уларни келажакка муносиб этиб тарбиялай оламиз. Охир-оқибатда ўзига тўғри баҳо бера олиш, мафкураси юқори бўлган кишининг, умуман, юксак мафкуранинг-ахлоқлиликнинг кўрсаткичидир.

Миллий сиёсатда ҳам мафкура, асосий йўналтирувчи принсипни белгилаб бериши лозим. Афсуски, биз бутун сиёсий фаолиятимизда ўзимизни ҳеч нарсани билмайдиган, сезмайдигандай тутамиз. Бизда ҳамиша ҳамма нарса гўё жойида бўлган. Кишиларимизни якка партия ҳукмронлиги гўё эзмаган, сензура азоблари бўлмаган, ҳатто бизда репрессия (катағон) ҳам бўлмагандай сезамиз, ўзимизни. Бизда қурбон ҳам, қотил ҳам бир ўринда туради. Масалан, Ф.Хўжаев, У.Носиров (машҳур ўзбек шоири Усмон Носир) кабиларни ўз мансаблари учун қурбон берган Ю.Охунбобоев, Ҳ.Олимжон, У.Юсуповлар бизда бир хилда миллат фахри ҳисобланади.

Юксак мафкура, ахлоқ мавжуд жамиятда ҳар бир яхши-ёмоннинг ўз ўрни аниқ белгилаб қўйилган бўлади. Юксак мафкура асосида тарбия топганлар ҳеч қачон яхшини ёмон билан, чинни ёлғон билан чалкаштирмайди. Улар, инсоф ва ноинсофлик даражасини жуда яхши биладилар.

Иккинчидан, биздаги маънавий инқироз ҳақида эса, мана шулар хулоса ўрнида келтирилганди:

Ҳаммамиз, у президентми, колхозчими, ишчими, инженерми, ким бўлишдан қатъий назар коммунистик режим замони даврида вужудга келган барча кўникмаларни, тескари эътиқодларни, қарамлик психологиясини ва масъулиятсизликни тубдан ўзгартирмасдан туриб, бу хусусиятларни бутунлай янги мафкура элементларига мосламасдан туриб ҳеч қандай кела-жакка умид боғлаб бўлмайди. Чинакамига барчага сезиларли ижтимоий, сиёсий ва ҳатто иқтисодий ўзгаришлар ҳаёт тартиб-қоидаларининг ташқи кўринишларига эмас, балки жамиятда яшаётган ҳар бир кишининг характери ва хусусиятларига боғлиқ эканлигини тушунмаслик, айниқса тушу-нишга уринмаслик масалани янада чигаллаштиради. Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, бугун Ўзбекистондаги қийинчиликларнинг асоси ҳам фақат иқтисодий ва сиёсий инқирозда эмас, балки маънавий инқирозда ҳамдир. Дарқақиқат, мамлакат чуқур маънавий инқирозда. Бу инқирознинг асил сабабларини, унинг илдизларини изчил излашимиз керак. Уларни тугатиш ва ўнглаш устида тинмай изланиш, ишлаш, терлаб меҳнат қилиш зарур. Масалан, ҳаётда иқтисодий жиҳатдан анча дуруст таъминланган, ижтимоий турмуши ҳам ёмон  эмас, етарли эркинлик доирасига эга бўлган киши, мафкурасизлиги оқибатида худосизлик, виждонсизлик, уятсизлик, сотқинлик, қўрқоқлик, лаганбардорлик хусусиятларини ўзида мужассам-лаштириши мумкин. Ҳатто кўпинча шундай ҳам бўлади. Коммунистик режим замонида мансаб поғоналарига кўтарилган кимсалар ва уларнинг фарзандлари худди шундайларга мисол бўла олардилар. Афcусланадиган жойи шундаки, Ўзбекистонда кўпчилик ана шундай пасткашликка кўникма ҳосил қилган. Улар ана шунақа пасткашликни “обод” ва “озод” яшаш деб тушунадиган бўлиб қолишган. Бундай аянчли кимсалар билан мустаҳкам давлат тизими, айниқса буюк ва шонли маданиятни тиклаб, уни янги чўққиларга келтириб бўладими? Йўқ, албатта.

Шунинг учун биз ўзимизда жонли исломий виждонни, яхшиликнинг (инсофнинг) қудратига ишончни, ёмонликни тўғри аниқлай билишни, қадр-қимматни, ғурурни ҳис этишни,  иймонга, ота-онага, Ватанга содиқ бўлиб қолиш хусусиятларини сўзсиз тикламоғимиз зарур. Бусиз Ўзбекистонни мустақил давлат сифатида тасаввур қилиб бўлмайди. Бусиз Ўзбекистон эртами, кечми кимнингдир мустамлакасига айланиши турган гап. Қайтариб айтаман, биз барчамиз ўзимизни қайта тарбиялашимиз жуда-жуда зарурдир. Биз ўзимизда эркин (озод), матонатли, маънавий, маданиятли инсонга хос хусусиятлар кўникмаси ҳосил қилмоғимиз шарт. Бусиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди

Учинчидан, миллий тарбия ҳақида ҳам қуйидагилар хулоса ўрнида келтирилганди: Қисқаси, тубдан янги тарбиявий система тузиш керак. Ўзбекистон аталмиш мамлакатни қуриш(тиклаш), унинг миллий давлатини тузиш руҳи, ун(ватан, мамлакат)га хизмат руҳи, фуқаролик масъулият ҳисси тикланиши лозим. Бундай руҳга ва ҳисга эга бўлмаган киши ўз манфаатининг ёки ўзганинг (масалан, хўжайинининг) манфаати қулига, манфаатпарастга айланиб қолаверади.

Мустамлакалик даврида, айниқса унинг советлар даврида миллий руҳ аявсиз паймол қилинганлиги туфайли бугунги кунда мамлакатда иккиюзла-мачилик, порахўрлик ниҳоятда авж олган. Булар барчаси одоб-ахлоқни бузади, бузуқ маданият келтиради, ўнгмас хасталикка маҳкум давлат тизимини келтириб чиқаради. Шунинг учун муқаддас ғоя, юксак мафкура кишига ўз руҳий ўрнини сезиб туришни кўрсатиб туради.

Ўзбекистонни мамлакат шаклига ва унда давлат вужудга келтира оладиган кишилар юксак мафкуравий, озод, эркин инсонлар бўлиб тарбияланган бўлмоқлари лозим.

Бизнинг фикримизча, тарбия Муқаддас Ислом ғояси-Қуръони карим асосида ташкил этилган бўлсагина, у чинакам миллий тарбия бўла олади. Ана шундай тарбия юксак мафкуравий озод, эркин, соф виждонли ҳақиқий ватанпарвар инсонларни тарбиялаб етиштира олади.

Тўртинчидан, мамлакатда зиёлиларнинг масъулияти ҳақида тубандаги хулосавий сўзларни ёзгандим: Мамлакатда яхши тарбия кўрган, ақл-заковатли, иродали, виждонли, садоқатли, соф зиёлиларнинг бўлиши чинакам мустақил давлатни қуриш ва уни ташқи хавфдан сақлаш учун зарур шартлардан бири ҳисобланади. Улар бутун янгиликларнинг, яхши ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб хизмат қилмоғи керак.

Ўзбекистондаги демократик ўзгаришлар ва хусусий мулкчиликни жорий қилиш, иқтисодда бозор муносабатларини ривожлантириш жараёнининг тинч, кўпчиликка маъқул бўладиган шаклда амалга ошишини таъминлашда дину диёнатли, инсофли, соф виждонли зиёлилар армияси жуда ҳам асқатади.

Шунинг учун Ўзбекистонда бугун оз бўлса ҳам, агар зиёлилар қолган бўлсалар, улар зудлик билан кўзларини дурустроқ очиб, Ўзбекистонни чинакам мустақил мамлакатга айлантирадиган асосий ва энг муҳим куч ўзлари эканлигини тушунмоқлари жуда зарур. Улар ўз ақл-заковатини билимини, иродасини Ватан мустақиллиги учун ва унда чинакам демократик ўзгаришлар бўлиши учун ишлатиши буюк ватанпарварлик, деб билишлари шарт. Бунда ҳатто Ўзбекистонда мавжуд мансабдорлар, ҳокимият ходимлари ҳам мустасно эмас, албатта.

Китобда келажакнинг ғоявий асослари ҳақида ҳам фикрлар юритилганди. Бу ҳақдаги хулосавий сўзлар эса қуйидагилардир: Бизнинг фикримизча саналган муаммоларнинг асосида ётган асосий ғоя эса, бу миллий давлатчилик ва миллий бирлик ғояси бўлмоғи лозим. Биз, Ватаннинг ҳақиқий мустақиллигини иставчилар ғояси, Миллий давлатчилик ва Миллий бирлик ғояси бўлмоғи керакдир. Биз ана шу ғоя асосларини қуриш устида ишламоғимиз зарур.

Бу ғоя, умумтурк миллий бирлик ғояси ўлароқ яна нималарни ўз ичига олмоғи керак? Бу ғоя ўзбекларда энг аввал умумтуркий миллий, маънавий хусусиятларни тарбиялашдан, ватанпарварлик, турклар мардонаворлигини, жанговарлигини, исломий озодлик, эркни тушуниш даражасига кўтарилиш йўлини танлашдан иборатдир. Мана шу, менимча энг муҳим ва бош масаладир. Бу бошқа тарафдан чинакамига муҳим ва чуқур ижодий муаммо ҳамдир.

Бу чиндан ҳам асрларга татир масаладир. Дарвоқе, умумтурк миллий бирлиги масаласи бу буюк келажакдир. Аммо бусиз Ўзбекистон (советлардан чиқиб қолган бошқа туркий  давлатларнинг ҳар бири ҳам) асрлар оша мустақил давлат бўлиб қололмайди, у ҳақиқатан қайта тикланмайди, том маънодаги буюк давлатга айлана олмайди. Миллий бирлик вужудга келтира олмаган буюк А.Тимур даври, буюк Усмонлилар даври бунга яққол мисолдир. Ўша замонларда буюк империялар майдонга келтирилди, аммо давлатчилик асосида умумтуркийлик, умумтуркий миллий бирлиги асосий ғоя сифатида ривожланмаганлиги сабабли у империялар, у давлатлар инқирозга учрадилар, қуладилар

Китобда миллий давлат қурулиши ҳақида, маънавият ва миллий хусусият масаласи ҳақида ҳам анчагина фикр мулоҳазалар келтирилган. Улардан тубандагиларни бу ерда ҳам таъкидлашни лозим ҳисобладим:  Кишиларнинг ўз қадр-қимматларини билиши, сезиши, инсоният жамиятида ўз муносиб ўрнини тута билиши тўғри йўналишнинг ва тўғри ҳаракат тарзининг асосини ташкил этади. Ҳатто ана шу, соғлом фуқароликнинг, ҳақиқий тартиб-қоиданинг, қудратли армия тузишнинг, мустаҳкам  давлат тузими ва тизимининг ҳам асосидир. Ер юзида Аллоҳу таолло яратган барча ишларда, динга, давлатга содиқликнинг ва инсофнинг ҳам асоси ва суянчи ўшадир. Ўзни билиш, қадр – қимматни ажрата о-лиш, ҳаётдаги ибратли хулқ, ижобий ижод, сиёсат, илм, санъат ва хўжалик ишларида софликнинг, одилликнинг ҳам асосини белгилайди.

Айтилганлардан, яна бир муаммони ҳам тилга олиш лозим кўринмоқда. Чунки бугун Ўзбекистонда (кенгроқ қаралса бутун турк дунёсида) шундай бир вазият вужудга келганки, у бизга “нима учун яшамоқ керак?”- деган мураккаб саволни ўртага ташламоқда. Мамлакатдаги бугунги сиёсий вазият, ҳаёт ва ўлим нимадан иборатлигини аниқлаб олишни кўрсатмоқда, ҳатто уни ҳар бир иймонли ватанпарвардан талаб этмоқдадир. Аллоҳ учун, иймон учун, чинакам исломий эрк, озодлик учун, инсон шарафи, шуури учун, Ватан учун, оила, оилавий ўчоқ учун, миллий бирлик-умумтурклар бирлиги учун курашмоқ зарурми? Халқ учун, унинг маънавий манбаси, ижодиёти, миллий санъати, миллий қадриятини қўриш учун ҳам курашмоқ керак бўладими? Бордию, бу шарафли вазифа-вазифаларни адо этиш лозим ва шарт бўлса, уни қандай бажармоқ мумкин? Бу эса, “Ҳаёт, эрк, озодлик, шараф, шуур учун кураш ва яшаш ёки ўлим” принсипидан иборат эмасми? Ҳа, албатта шундай!

Эҳ, Аллоҳим, биз қачон ҳаётни, яшашни шундай мардларча тасаввур этарканмиз? Аммо биз ўшандай кишиларимизни излаб топишимиз ва йиғишимиз керак ёки уларни бешикдан тарбиялашни бошлашимиз зарур. На чора, бошқа йўл кўринмаяпти.

Китобда бир даструламалнинг лойиҳаси ҳам келтирилган. Бу лойиҳа, бироз таҳрир қилиниб, унинг тўла матни < http://samaqanduz.com >  блогида эълон қилингандир. Қизиқувчи қардошлар, уни ўша жойдан очиб ўқишлари мумкин бўлади. Унинг аниқ интернет адреси:

http://samarqanduz.com/?page_id=1500

 8.1. Янги асрнинг бошида ғурбатдаги ҳаёт(фоалият).

Бу замонга келиб, менинг Норвегияда сиёсий муҳожир мақомида яшай бошлаганимга ҳам бир йилдан ошиб, иккинчи йили ҳам бошланаётганди. Аммо бу ерда биринчи марта янги йилни кутиб олаётгандим. Бу сафарги янги йил, янги асрнинг, янги юз йилликнинг бошланишини белгилаётгани учун ҳам янада бошқача аҳамиятга эга эди.

Бу сафар янги йилни кутиш, янги асрнинг бошланишини кутиш ҳам бўлгани учун кишини янги-янги умидлар орзусида хаёл суришга унтарди. Янги асрнинг бошланиши билан бизнинг ҳаётимизда ҳам янгиликлар бўлар, янги ютуқларга эришармиз каби хаёлларга берилмаслик ҳам мумкин эмасди, албатта.

Қани, янги асрнинг бошидан бугунгача(декабр, 2009) кечган тарихда қолдирган изларимизга жиддий бир шаклда қарайликчи, янги асрнинг биринчи ўн йиллигида  биз, Ўзбекистон мухолифати сифатида ва  ҳар биримиз алоҳида олинган шахслар сифатида нималар қилибмиз, қандай ютуқларга эришиб ёки қандай хато-камчиликларга йўл қўйиб, нималарни   бой берибмиз …?

Бу тарих, биринчидан, янги асрнинг биринчи ўн йиллиги бўлиб ҳисобланса, иккинчидан, бизнинг жонажон Ватанимиз мустақиллигининг икки ўн йиллиги бўлиб ҳам ҳисобланади. Умуминсоният тарихи олдида бу муддат жуда оз кичик бир тарихий замон бўлса-да, бир киши ҳаёти ёки бирор ҳукумат, режим даври учун етарли даражада кўзга кўринарли ишлар амалга ошириш мумкин бўлган оз бўлмаган тарихий муддатдир. Шунинг учун биз, ўзимизни Ўзбекистон ҳукуматига мухолиф ҳисоблаб, чет элларда сиёсий муҳожир мақомида юрган кишилар, ўтмишга айланган 20 йиллик муддат ичида бажарган иш фаолиятимиз ҳақида  ҳеч қурса ўз виждонимиз олдида ҳисоб беришга мажбурмиз деб ҳисоблайман. Шу сабабдан тарихга айланган кечмиш давр двомида ҳаётимда учраган ҳодиса ва воқеаларни, баҳоли қудрат бажарган ишларим ҳақида баён қилиш орқали  билдиришни, шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 20 йиллик тарихига муносабатимни ҳам  ифодалашни истайман. Аммо кўраяпсизки, менинг ҳикоям янги асрнинг бошида турибди. Келинг, биз бугундан (2009) яна бироз орқага қайтамиз-да сўзларимизда давом этамиз.

Шундай қилиб, янги асрнинг бошланиши биз-мусулмонлар учун яна бошқа бир хусусияти билан ҳам аҳамиятли эди. Чунки ҳижрий 1420 йилнинг рамазон ойи 1999 йилнинг декабрида бошланиб,  2000 йилнинг бошида, янги асрнинг бошланишида ҳали у давом этаётганди. Шунинг учун янги асрнинг бошланғич кунлари биз мусулмонларнинг рўза тутиш ибодатининг давомига уланиб кетди ва янги асрнинг биринчи ойи 7-кунида рамазон байрамини ўтказиш шарафига эга бўлдик. Мен учун эса, Ватанимдан узоқ бир шимолий юрт – Норвегияда биринчи марта рамазон байрамини-ҳайитини ўтказишим бўлаётганди. Аллоҳга шукрки, бу мамлакатнинг мен ўтираётган шаҳри – Бергенда ҳам мусулмонлар ибодатларини қиладиган икки жойда масжид ишлаб турарди. Уларнинг бирида мен ҳам кўпчилик мусулмонлар билан биргаликда Рамазон ҳайити намозини ўқидим ва мусулмон қардошлар билан байрамлашдим.

Қисқаси, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, янги аср биз-мусулмонлар учун яхшиликлар ва байрамлар билан бошланди. Илоҳа бутун аср, ҳамма қатори биз учун ҳам яхшиликлар асри бўлиб қолсин.

Шунинг билан бирга, бу йил (2000) биз ўзбекистонликлар учун Ўзбекистонда ўтказиладиган яна бир сиёсий маросим муносабати билан ҳам алоҳида аҳамият касб этарди. Чунки бу йил, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига навбатдаги сайловлар ўтказилиши лозим бўладиган йил эди.

Шунинг учун ўтган йилнинг(1999) охирги ойларида “Ўзбекистонда саловлар бўлиши мумкинми?” номли мақола ёзгандим. Мазкур мақола, янги йил, янги асрнинг бошланишида Ўзбекистонда ўтказиладиган сайловлар унинг келажак тақдири учун муҳим аҳамияти бўлган воқеага бағишлангани сабабли уни бу ерда баъзи қисқартишлар билан келтираман.

“Маълумки, 2000 йилнинг бошида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги га сайловлар ўтказилади. Демокрaтик принциплaр яxши йўлгa қўйилгaн мaмлaкaтлaрдa бундaй сaйловлaр жaрaёни жудa жонли вa тaнтaнaли бўлиши мaълум. Улaрдa, aйниқсa пaрлaмент сaйловлaри дaвридa қизғин мунозaрa вa сиёсий курaшлaр мaйдонгa чиқaди. Бир неча сиёсий пaртиялaр бу мaйдондa, сaйловлaрни ўткaзишга тайёргарлик мaйдонидa фуқaрони ўз пaртияси номзодлaри учун овоз беришгa тaшвиқот va тaрғибот курaшини aвж олдирaдилар. Чунки ижроия ҳокимиятининг фaолиятини, унинг иш тaртиб-қоидaлaрини, умумaн жaмиятдaги бошқa турли xил муносaбaтлaрни пaрлaмент қонунлар қабул қилиш орқали aниқлaйди вa белгилaйди. Чунки парламент, фуқаронинг ҳақиқий вакиллари йиғилиб қарорлар ва қонунлар қабул қиладиган жойдир, халқ-омманинг Олий ҳокимият Орга- нидир. Шунинг учун пaрлaментдa кимлaр ўтиришини фуқaро-сайловчилар яxши тушунaди, номзодлaрни ўзлари танлаш ҳақига эгалар ва тaнлaй олaдилар. Фуқaро бундай ҳaрaкaти учун жазолaнмaйди, aксинчa у рaғбaтлaнтирилaди. Биздa-чи, биздa, Ўзбекистондa aҳвол қaндaй? Бугунги Ўзбекистонда ўшандай сайловлар ўтказилиши мумкинми? Ўзбекистондa бундай сaйловлaр қaндaй ўткaзилиши мумкин?

Шу кунларда Ўзбекистондaн чиқaётгaн дaрaклaргa қaрaгaндa, бу сaйловлaр янa бир бор И.Кaримов шaxсини реклaмa қилиш мaросимигa aйлaнтириб юборилaдигaн кўринaди.

Дарҳақиқат, демократизмнинг асосий унсурларидан бири ҳисобланган кўпфикрлилик, кўппартиявийлик принципи бугун Ўзбекистонда ишламайди. Чунки бу муҳим принцип республикада ташкил топмаган, яъни бугун Ўзбекистонда мустақил сиёсий партиялар йўқ. Ҳатто у ерда ҳозир якка партия ҳам йўқ. Масалан, советлар замонида ягона коммунистик партия ҳокимияти мавжуд эди. Ўзбекистонда бугун у партия ҳам тарқатиб юборилган. Бугун Ўзбекистонда якка шаxс ҳокимияти мавжуд. Бу ҳокимият эса, подшоҳ ҳокимиятидан ҳеч фарқ қилмайди, десак мутлақо xато қилмаган бўламиз.

Шунинг учун Ўзбекистонда ҳар қанча сайловлар ҳақида қонунлар қабул қилинмасин, уларни ўтказиш маросимларини қанчалик тантанали ташкил этмасинлар ундан Ўзбекистондаги ҳокимиятнинг моҳияти ўзгариб қолмайди.

Айни замонда Ўзбекистонда бешта партия мавжуд ҳисобланади. Аммо бу партияларнинг аъзолари биринчидан, тарқатиб юборилган собиқ комму-нистлар бўлиб, улар И.Каримов жанобларининг истаги билан бешта турли xил исмлар билан номланадиган бўлишган. Иккинчидан, улар партия сифатида аниқ дастур, режа ва низомлар билан маълум манфаатлар атрофида уюшмаган, аксинча манфаатлари жиҳатидан бир-бирларига яқинлашмайдиган турли хил кишилар қаришмасидан иборатдир. Уларда мустақил нуқтаи назар, дунё қараш мутлақо йўқ. Унинг устига уларнинг бир қисми, айниқса Ўзбекистон xалқ демократик партияси аъзолари ҳисобланган қис-ми ҳокимият маъмуриятида ишлашиб, И.Каримов мулозимларига (тўғрироғи лаганбардорларига) айланишган. Шундай экан, уларда мустақил нуқ-таи назар қаердан бўлсин?!

Қисқаси, Ўзбекистондаги партия аталмиш гуруҳлар сиёсий партияларни эмас, партия имитациясини (яъни партияга ўxшаш кўриниш ясашни) ташкил этадилар. Шунинг учун Ўзбекистонда ўтказиладиган сайловларда мантиқан ҳам, ҳақиқатда ҳам алтернатив (муқобил) номзодларнинг бўлиши мумкин эмас.

Мустақилликнинг ўтган етти йили давомида энг асосий муаммолардан бири жамиятда манфаатларнинг табақаланиши содир бўлмади. Ўзбекистонда нотўғри сиёсат юритилиши оқибатида фуқаро фақат икки табақага ажралди, яъни уларнинг асосий қисми xалқ оммаси, иккинчи қисм эса, ҳукмдорлар-мамлакатнинг амалдорлари ва уларнинг ҳизматкорлари шакли кўринишига эга бўлиб қолишди. Бунда ҳам ҳукмдор дейилган қисм-гуруҳ халқ оммасининг жуда озчилик қисмини ташкил этиб, уларнинг барчаси  шаxсан Каримовга тегишли ва бевосита унга бўйинсунадиган шахслар ҳисобланадилар. Бироқ ана ўша озчилик бугун республикадаги барча катта-кичик мулкка эга, барча қонун-қоидалар уларнинг xоҳишигагина мослаштирилган. Аҳолининг асосий, мутлақ кўпчилик қисми эса, ҳукмдорларнинг xизматкорларига айланиб, улар ўта қашшоқ ва ҳақ-ҳуқуқсиз ҳолга туширилган. Бундай жамиятда эса, ҳатто икки xил фикрлашнинг бўлиши мумкин эмас. Бундай жамиятда бош ҳукмдорнинг ягона фикри ҳукм суришидан бошқа ҳолнинг мавжуд бўлиши мутлақо мумкин эмас. Бундай жамиятда ҳукмдор нимани истаса ўша амалга ошади. Бошқача бўлмайди, бўлиши ҳам мумкин эмас. Диктатуранинг, подшоҳ ҳокимиятининг моҳияти шудир, яъни якка шаxснинг ягона ҳокимиятини ўрнатишдир.

Масалан, Ўзбекистон Олий Мажлисида 2000 йилда кимлар ўтириши лозимлиги ҳозироқ аниқ. уларнинг рўйxати И.Каримовнинг папкасида бугуноқ тайёр турибди. Бу йил декабрда номига, расмиятига ўтказиладиган сайловларга сайловчилар овоз бермоқ учун қатнашадими, йўқми, улар қандай овоз беришидан қатъи назар ўша рўйxатдагилар Ўзбекистон парламентига сайланди, деб эълон қилинади.

Шунинг учун сайловлар ўтказилди каби ёлғон маш-машага кетадиган xаражатлар уволига қолмасдан, рўйxатни Каримов фармони билан эълон қилиб қўя қолишса ҳам бўларди.

Энди икки оғиз сўз президентлик сайловлари ҳақида. Бу масала ҳам мамлакатда сиёсий партиялар мавжудми, йўқлигига бориб тақалади, албатта.

Биринчидан, ким ва кимлар президентликка номзодларини кўрсатадилар? Кишиларнинг қандай ташкилотлари президентликка номзод кўрсатадилар? Ўзбекистоннинг ҳозирги конституцияси бўйича сиёсий партиялар президентликка номзод кўрсатишга ҳақлилар. Аммо бу ҳолда ҳам Ўзбекистонда бир қизиқ ҳолат бор. Масалан, мамлакатнинг ҳозирги президенти партиясиз. Бундан И.Каримов ўз номзодини президентликка такрор қўядими, йўқми ва унинг номзоди қўйиладиган бўлса, уни қайси партия кўрсатади, деган савол келиб чиқади. Балки И.Каримов бу сафар президентликка номзодини кўрсатмас. Аммо шундай бўлса эди, Ўзбекистонда қонунчиликка, демократияга бошланғич қадам қўйилган бўларди. Дарҳақиқат, Ўзбекистон конституциясида бир шаxс 10-йилдан ошиқ замон президентлик лавозимини эгаллай олмаслиги ёзиб қўйилган. И.Каримов 1989 йилдан буён Ўзбекистон компартияси 1-нчи котиблигини, 1990 йилдан эса, Ўзбекистон президенти лавозимини эгалаб келмоқда. Демак, бир шаxс учун президентликнинг конституцион муддати битди. Аммо Ўзбекистонда конституциянинг бу моддасига амал қилмасликлари аниқ.

2000 – йил бошида ўтказиладиган Ўзбекистон президентлигига сайловлар ҳам фақат якка Каримов компаниясига айланади. Унинг номзодини Ўзбекистонда бешикдаги гўдакдан бошлаб, 80-90 га кирган қулоғи кар, оёғи шол қарияларгача қўллаб-қувватлаяпти, деган шов-шувлар кўтаришади. И. Каримов бирор партиянинг номзоди эмас, у бутун xалқ номзоди, деб аташлари ҳам аниқ. Советлар замонида шунақа бўларди. КПССнинг бош секретарини совет xалқи ”номзоди”, деб аташарди. Ўзбекистонда ҳам бугун xудди шундай ва сайловларда ҳам шундай бўлади. Фақат бу ерда советлардан фарқли расмият учун, xўжа кўрсинга бироз бошқачароқ кўриниш ясашлари ҳам мумкин. Яъни юқорида таъкидлаганимиз сингари, И.Ккаримовнинг шаxсан ўзи тузган чўнтак партиялар номидан яна бирорта, балки бир неча номзодлар кўрсатишиб, алтернатив (муқобил) номзодлар ”қатнашган” каби сайлов имитациясини ҳам ясашлари мумкин.

Масалан, Ўзбекистондаги бешта партиядан Каримов ёнига яна бешта номзод кўрсатилса ҳам улар сайлов компаниясининг йўналишига, сайловларнинг натижасига заррача ҳам халақит бермайди, бера олмайди.

Борди-ю, 2000-йил бошида Ўзбекистонда президентликка сайловлар ўтказилса (у ўтказилмаслиги ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас) уларнинг натижаси И.Каримов учинчи муддатга 96 фоиздан ҳам кўпроқ овозлар билан ”сайланди”, деб эълон қилинса керак. Чунки бугун Ўзбекистонда бошқача ҳолга ўрин йўқ. Бироқ бу ясама натижалар республикадаги асил аҳволни, ҳукумат ва фуқаро орасидаги асосий муносабатларни белгиламайди. Ҳақиқатда, Ўзбекистон аҳолиси бу сафар чиндан ҳам сайлов қутуларига келмайдилар, менимча. Сайловларнинг бу xилда кетма-кет фақат расмият учун кўрсатма шаклда ўтказилиши бир томондан фуқаронинг ҳокимиятга, унинг сиёсий йўлига сўнмас норозилик кайфиятини келтириб чиқарса, бошқа томондан эса, фуқаро ва давлат ҳокимияти муносабатларини тубсиз жар ёқасига тақаб қўяди. Ёлғон сайловлар натижаси ўлароқ якка шаxс томонидан шаклланган ҳокимият кўп ўтмай, ўша жарга қулаб тушмасайди, деб шубҳаланаман.

Ўзбекистон Олий Мажлиси янги аъзолари бўлиб, кимлар келишидан, И.Каримовнинг яна такрор ўз ўрнида қолди, деб эълон қилинишидан қатъи назар, мамлакатда демократияга йўл очилмас экан, турмушнинг барча жафҳасида чинакамига ислоҳотлар бошланмас экан, Ўзбекистонда ҳоки-мият xасталиги оғирлашаверади. Оxир-оқибатда, у xасталикни жарроҳ пичоғи ёрдамида даволашдан ўзга чора қолмайдими каби шубҳа ҳам асоссиз эмасдир.

Бугун Ўзбекистондан ва унинг атрофидан чиқаётган xилма-xил воқеалар, ҳодисалар ҳақидаги xабарлар фикримизга далил бўлар, деб ўйлайман.

Ўзбекистон ва унинг чегарасида юзага келган ташвишли вазият алоҳида мавзудир. Унга маxсус саҳифа боғишлаймиз. август, 1999 йил.”

Юқорида матни келтирилган мақолада тасвирланган ва Ўзбекистонда ўтказиладиган парламент ва президент сайловлари олди кампаниясига тегишли энг қизиқарли (ҳатто тасодифан дейилса ҳам бўлади) воқеалардан яна бири, совет даврининг Ўрта Осиё бўйича сўнгги муфтиси, мустақил Ўзбекистоннинг биринчи ва айни вақтда собиқ муфтиси Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг (кишилар бу кишини тақсир деб ҳурмат қилишади) муҳожирликдан Ўзбекистонга қайтиши эди. Тақсирни бир замонлар шахсан И.Каримовнинг ўзи мамлакатни тарк этишга мажбур этганди. Шунинг учун Тақсирнинг бугун Ватанга қайтиши жуда қизиқарли бир воқеа эди. Мен учун эса,  бу тасодифан содир бўлган ҳаракат бўлиб туюлди. Чунки бундан икки ойларча чамаси муқаддам у киши менга қўнғироқ қилганди ва бизнинг телефон сўзлашувимизда уни Ўзбекистонга даъват қилишаётганини ҳам сўзлагандилар. Бироқ Тақсирнинг ўша сўзларидан унинг Ўзбекистонга қайтиши ҳам мумкинлиги ҳақида хулоса чиқариб бўлмасди. Нима ҳам дейсиз, ҳақиқат шулки, Тақсир ўша сайловлар (2000) арафасида Ўзбекистонга қайтдилар. Афсус, бизнинг Тақсир билан режа-лаштирган ишларимиз бирмунча бошқача мақсадларни кўзда тутарди. Ҳеч бўлмаганда бу қадар тез Ўзбекистонга қайтиш кўзда тутилмаётганди. Ҳатто мен у кишидан бошқа нарсалар кутгандим. Аммо биласизки, умид, амалий иш ёки ҳақиқат эмасдир, балки у фақат умиддир, албатта.

Хуллас, Тақсирнинг бу ҳаракати золимнинг ҳукмдорлик муддати чўзилишига, зулмнинг давом эттирилишига сабаблардан бирига айланадиган бўлди. Кечагина И.Каримов режимига мухолиф фикрда бўлган бир мусулмон олимининг бугун унинг режимини қўллаб туришини қандай исм билан номлаш мумкин? Мунофиқликнинг таърифи  яна қанақа бўлади ўзи?

Айтишларича, ҳали советлар яшаб турган замонда И.Каримовнинг Ўзбекистон компартияси 1-котиблигига тайинланиши жараёнида ҳам, И.Каримовга ижобий характеристика берувчилардан бири, мана шу собиқ муфти ҳазратлари бўлган эканлар.

Шундай қилиб, янги асрнинг тўққизинчи куни эди, “Озодлик” радиоси ўзбекча эшиттиришларининг бугунги дастурини тинглаш учун радиони очгандим, радио дастур тўласинча Ўзбекистонда ўтказиладиган президент сайловларига бағишланган экан. Эшитганларим орасида ортиқча маш-машаларнинг анчагинаси бор эди. Айниқса ҳозиргина исми  хотирланган собиқ муфти ҳазратларининг(Тақсирнинг) Ўзбекистонга келиши ва унинг сайловларга муносабати ҳақида хабарлар ҳам бор эди.  Радионинг ўзбек шубасида хизмат қилувчиларнинг хабарига кўра, Тақсир, Ўзбекистон телевидениесида чиқиш қилиб, “Бугун Ўзбекистонга Каримовдан бошқа президент бўладиган киши йўқ” деганмишлар. Тўғриси бу хабар менга тўсатдан портлаган бомба каби туюлди. Ахир, муфти ҳазратлари И.Каримовнинг кимлигини жуда яхши биладиган кишилардан бири эди-ку?! И.Каримов ва унга ўхшаш кишилар бир минут олдин сўзлаганидан, ундан кейинги иккинчи минут бошланишида қайтиб кетадиган шахслар эканлигини жуда яхши биладиган одамлардан бири шу Тақсир ҳазратлари эди-ку. Сўзида турмаслик, ёлғончиликнинг энг типик, классик мисолини И.Каримов шахсида синаб кўрган киши ҳам ҳазратнинг ўзлари эмасмиди? Ана шу радиодан тинглаган хабардан сўнгра блокнотимнинг бир учига қуйидагиларни ёзиб қўйган эканман: “Ўзбекистонда қанчадан, қанча бегуноҳ инсонлар ўлим тузоғида (қамоқхоналарда) азоб чекмоқда, ҳатто уларнинг бир қисми муфти ҳазратларининг яқини ва у киши билан бирга ишлашгани учун зулм кўрмоқда. Шундай бир замонда золим билан, Аллоҳнинг бегуноҳ бандаларига зулм ўтказаётган киши билан опоқ-чапоқ бўлишни Қуръони каримнинг қайси сурасидан, Пайғамбар соллаллоҳи алайҳи ва салламнинг қайси ҳадиси шарифидан излаймиз?! Яна бир масала, тақсирнинг атрофида юрганларчи, уларнинг тақдири ҳисобга олинмайдими? Ватанда инсоф юзага чиқармикан, у ерда бирон нормал ҳаёт бўлармикан ва ўшандай ҳаёт ўрнатишнинг бирор бир йўлини топармизми деб Ватандан йироқда сарсон-саргардон бўлиб юрганларнинг бир қисми ҳам яқингача Тақсир ҳазратларининг шериклари эмасми эди? Биз ҳам у киши билан ҳамфикр, маслакдошмиз, деб ҳисоблардик ўзимизни. Ўзбекистонда мустабид режим давом қилаяпти, у ерда ҳоким зулм ўтказмоқда, деб сўзлашда ҳамоҳанг эдик. У зулмга қарши биргаликда курашиш ва зулмдан қутулишнинг йўлини биргаликда топиш ҳақида фикрлашиб тургандик. Фикрларимиз ва режаларимиз бир-бирига жуда уйғун эди. Ўша сўзларимизнинг, фикрларимизнинг, ҳатто режаларимизнинг оқибати нима бўлди ва нима бўлади?!

Ҳа, нима ҳам деймиз, ҳар ким ўзига бек. Қолаверса, ҳар ким Аллоҳ олдида ўзи жавоб беради. Аммо бу ҳам ўзбек аталмиш миллат вакилининг бир юзи, бир кўринишимикан деб қоласан киши. Балки биз ўзбекмиз деб юрганлардан ҳақиқатан Каримиовдан дурустроқ бирон зот чиқмас. Ўзбеклар орасида вазият ҳақиқатан ҳам шундайлиги ёки йўқлиги мендан кўра Тақсирга яхшироқ аниқдир …

Шу муносабат билан муҳожирлик ҳаётимда учраган яна бир ҳолатни хотирладим. Уни ҳам шу ерда келтириш аҳамиятли бўлар деб ҳисобладим. Шундай қилиб, десангиз, 1997 йил октябр ойида тирикчилик сабаби билан Доғистонга сафар қилгандим ва у ерда ўн кун туриб қолишга тўғри келганди. Ана ўша замон хаёл суриб ўтирган вақтлардан бирида, “тарқоқ, яккабош,  ноиноқ, маҳаллийчи, ирқчи, ҳасис, мансабпараст, молпараст, лаганбардор, қулминаз(қул характерли)”, каби инсон ҳасусиятини белгилаш, таърифлашда қўлланиладиган сифатларни ёзиб қўйган эканман. Бу сифатларнинг барчаси менинг миллатим хусусиятларини кўсатишини кўнглумдан ўтказиб, замони билан бу сифатларнинг ҳар бирига мисоллар келтирарман, деб фикримдан кечириб юрардим. Бугун муфтининг Ўзбекистон телеведениесидан чиқиб, ”Ўзбекистонда И.Каримовдан бошқа президент бўладиган бириси йўқ”, деганини эшитиб, ўзбекнинг сифатини тасвирлаш учун ўша ёзганларимнинг бирортаси ҳам ортиқча эмас экан, балки ўзбеклар образини ифодалаш учун бу сифатлар ҳали камлик ҳам  қилармикан, деб қолдим. 09.01.2000, якшанба.”

Ўқувчилар мени маъзур тутсинлар, жонажон миллатимнинг (сасиқ деб бурун кесилмайди, албатта) хусусияти ҳақида сўз кетаркан, шу мавзуга тегишли тубандаги маълумотни ҳам келтиришни лозим кўрдим. Бирмунча илгарироқ ҳам эслатилгани сингари, бу замонларда А. Пўлатов бошқараётган “www.бирлик.нет” саҳифаси ишлаб турарди. Унинг меҳмонлар китоби қисмида асосан икки киши бир-бирини кўпинча русча ҳақорат қилиш билан овора бўлишарди. Шунинг учун ҳам бу сайт нашр қилинаётганига жуда кўп замон ўтмаган бўлса-да, уни ўқиётган инсофли ўқувчиларнинг аксарияти томонидан бу сайт эмас, балки иғвохонадир деб ном олишга ўлгурганди. Шунга қарамасдан, мен ўзимни “Бирлик” халқ ҳаракатининг фаолларидан ҳисоблаганим ва ўша ерга бирликчилар кириб турар деган фикрда унинг “Меҳмонлар китоби” бўлимида бир кичкина эълон қолдиришни лозим топдим. Эълоннинг матни, “Бу ерда баъзи нарсаларни ўқиб юрак тошиб кетади. Аммо астағфуруллоҳ, дейишга мажбур бўласан, киши. Аллоҳдан ўзбек болаларига ҳам ақл ва инсоф беришни тилаб, ўз адресларимни баён қилишни лозим топдим.

Инсофли, Аллоҳдан хабари бор кишилар билан алоқа қилишга ҳозирман. Интернетдан менинг саҳифамни очинг. Ўзбекларга хос маданий, холисона фикр ва мулоҳазаларингизни кутаман. Омон бўлинг, ишларингизга омад ёр бўлсин. Бир-бирингизга рақибми, мухолифми бўлсангиз ҳам сўкишишни қўйинглар. Бизда уят, деган тушунча ҳам бор, ахир. 17.01.2000,” каби тузилганди. Чунки бу замонга келиб мен ҳам интернет саҳифа ташкил қилгандим. Шунинг учун бутун адресларимни ўша ерга ёзиб қолдирдим.

Иғвохонанинг муштарилари(балки соҳиби) ўз башараларини кўрсатишда кечикмадилар, яъни 18.01.2000 куниёқ улардан бири, “Сизнинг ёзувингизни ўқиган одам бу саҳифада вақти-вақти билан ифлос нарсаларни ёзаётганлар ўзбек эканми, деб ўйлаб қолади. Уларнинг ўзбекларга қандай алоқаси борки, ўзбекларнинг одоби, маданияти ҳақида гапирасиз! Уларни ёзаётганлар бу wеб – саҳифанинг душманлари. Уларнинг истаги ҳаммани бу саҳифадан бездириш. Уларнинг қўлидан ушлаб тўхтатиш мумкин эмасми, демак, чидайсиз, эътибор бермасликка ўрганишимиз керак.

Ўзбеклар маданиятли ва ҳаёси бор халқ. Лекин поданинг тиррақиси бор деганидек, иккиюзламачилар ҳам йўқ эмас(минг афсуски). Масалан, бир мисол. бир маҳаллар “Озодлик” радиосида “Бирлик” раиси тўғрисида оғзингизга келган гапни айтиб, Муҳаммад Солиҳга сажда қилиб юргандингиз. Яна ўша “Озодлик” радиосида бир кун баёнот бериб қолдингиз.  Муҳаммад  Солоҳни энди ҳақиқий башарасини билиб қолдим, пулдан бошқа нарсани ўйламас экан деб. Эртаси куни М.Солиҳ баёнот билан чиқди: Алибой ака доллардан бошқа нарсани ўламас экан. “Эрк” партияси сифатида у кишини билишни ҳам истамаймиз деб. Бу кунларда яна Солиҳни мақташ билан оворасиз. Ҳа ўзбеклар одобли, маданиятли, иккиюзламачиликдан ҳазар қиладиган миллат бўлиши керак. Минг афсуски, ҳали унчалик эмасмиз. Шунинг учун бошқаларни билмадимку, сиз бу саҳифада ифлос нарсалар ёзаётганларга бунчалик жаҳл қилмасангиз бўлмиди. яна ўзингиз биласиз. Валибой” каби чаласаводларча чизилган бир сафсатани чиқарди. Бу сафсатанинг муаллифини аниқлаш мумкин бўлиши учун уни оригиналда кўчирдик. Қизиғи шундаки, бу сафсата икки қисмдан иборат. Унинг биринчи қисми(уни биз оддий шаклда келтирдик), грамматик ва мазмун ҳижатдан ҳам анча дуруст тузилган. Иккинчи қисми эса (биз бу қисмни қалин ҳарфларда келтирдик), кўриб турганингиздек, ўта чаласаводларча ёзилган бир матндир.

Бу сафсатани, айниқса унинг иккинчи қисмини синчиклаб ўқисангиз, унинг муаллифини аниқ айтиш қийин эмас. Биринчидан, бу матн ўзбекча-да ўта саводсиз ёзилган. Ҳақиқатда ҳам Абдураҳим Пўлатов ўзбекча ёзганда айнан шунақа ёзади. Гапларнинг тузилиши (стилистика) ҳам уникидир. Иккинчидан, бу сафсатада, айниқса унинг иккинчи қисмида М. Солиҳга нафрат ошиб тошиб ётибди. У замонларда М.Солиҳнинг шанига бунчалар нафрат билан қарайдиган биргина яна А. Пўлатов бор эди. Шунинг учун бу сафсатани, батамом ва тўласинча ёлғонларни чатиштирган қанақадир валибой эмас, Пўлатов Абдураҳимвой исмли бириси эди, деб айтишга ўзимни тўла ҳақли ҳисоблайман. Шундай қилиб, бу сафсата, бир тарафдан А.Пўлатовнинг кимлигини кўрсатса, бошқа тарафдан ўзбекларнинг кимга эргашиб юрганликларини ҳам баён этарди. Мана шу кичик эпизод ҳам И.Каримовнинг ўзбекларга нақадар мос эканлигини очиқ ойдин намойиш қилади. Шунга кўра, ўзбеклар бир узукдир, унинг кўрки-кўзи эса Каримовдир десангиз хато қилган бўлмайсиз. Бу ўзбек аталмиш “узук”ка Каримовдан бошқа кўз ўрнатсангиз, у ўзлигини йўқотиб қўяди. Асло бундай қила кўрманг. Акс ҳолда ўзбекни “йўқотиб” қўясиз-а!

Булардан ташқари, А. Пўлатов тарафидан чаласаводларча тузилган бу сафсата бошидан-оёқ туҳматлардан иборат. У ерда айтилаётган М.Солиҳга ва менга тегишли сўзлар тўласинча ҳаётда учрамаган ва учраши ҳам мумкин бўлмаган сўзлар бўлиб, уларнинг барчаси шахсан Абдураҳимнинг уйдурмаларидир. Мен ҳам, М.Солиҳ ҳам радиодан бу сафсатада келтири-лаётган каби сўзларни ҳеч қачон қўлламаганмиз ва қўллашимиз ҳам мумкин эмас эди. Чунки ундай воқеалар ҳаётда бўлмагандир. Ҳаётда учрамаган нарса ҳақида сўз бўлиши мумкинми, ахир?

Ҳақиқат эса, ҳаётда бўлгани эса, яъни мен ва Солиҳ орамизда кечган воқеа эса мана бундай бўлиб ўтганди. 1996 йил декабр ойида мен “Озодлик”да бир чиқиш қилиб, унда мухолифат фаолиятига ўз танқидий нуқтаи назаримни айтдим. Танқид “Эрк” партиясига қанча таалуқли бўлса (М.Солиҳга қанчалик тегишли бўлса), у “Бирлик”ка (А.Пўлатовга) ҳам шунчалик тегишли эди. Чунки у ерда сўзлар “Бирлик” ва “Эрк” партияси ҳақида деб очиқ айтилганди. Ўша танқид жонкуяр бир инсоннинг мухолифат ишлари кўнгулдагидай кетмаётгани учун куйинишидан туғилган сўзлардан иборат эди. Ҳа, менинг ўша радиодаги танқидий чиқишимга “Эрк” партияси номидан жавоб қилинганди. Жавоб ким тарафидан тайёрланганлиги менга маълум эмас, аммо уни радиода Пирмуҳаммад Халматов ўқиб берганди. Пирмуҳаммад ўқиб бериши лозим бўлган матнни бир тасодиф оқибатида у ўқилмасидан мен ҳам ўқиб кўргандим. Менинг танқидий чиқишим ва “Эрк” партиясининг раддиясида ҳам пул ёки доллар ҳақида бир оғиз ҳам сўз йўқ эди. Чунки ҳаётда мен ва Солиҳ орамизда пул ва доллар ҳақида ҳеч замон, ҳеч бир жойда, ҳеч қандай бир шаклда сўз бўлмаганди. Ҳаётда бўлмаган ва учрамаган нарса ҳақида сўз бўлиши мумкин эмасди, ахир. Ана қаранг, ҳақиқатни шунчалар бузиб ёзиш ва ҳаётда учрамаган нарсаларни фақат туҳмат учун ҳаводан олиб тўқишдан иборат бўлган ҳаракатни нима деб аташ мумкин?! Шунинг учун бундай балолардан Аллоҳим ўзинг асрагайсан, дейишга мажбур бўласан, киши. Халқда, “Ўт балонгдан, сув балонгдан, туҳмат балонгдан сақла,” дейдилар. Эй Аллоҳим, ўшандай балоларингдан сақлашни сўраб Сенга сиғинаман.

Бу ҳолатни мен “Бирлик” тарихига боғишланган ”Бирлик” ҳақида мен билган ҳақиқатлар” номли китобда тўлароқ баён қилганман. Ўша 1996 йилда мен “Озодлик”да қилган чиқишим эса, “Ўзбекистон олтинлари ҳақида” деб аталарди. Бу мақола шаклида  “Ўзбекистон нимага суянади” номли китобга киритилган. Мақола билан < http://samarkanduz.narod.ru> сайтида тўла танишиш мумкин. Масаланинг моҳияти мазкур сатрларни ўқиётган ўқувчиларга янада тушунарли бўлиши учун ўша мақоланинг мавзумизга тааллуқли қисмини ва унинг хулосасидан иқтибос келтираман(затон хабарнинг иқтибосгача бўлган қисмида бизга оид биронта ҳам сўз учрамайди): “… Уч-тўрт минутга мўлжалланган бу хабарда иқтисодий ислоҳотларнинг асосий принцип ва усуллари ҳақида чуқур фикрлар айтиш имкони йўқ, албатта. Лекин принципиал бир масалага тил теккизмасдан ҳам бўлмайди. Яъни давлат бошқарув системасида маданий мулоқотга асосланган кўп фикрлилик вужудга келсагина давлат тузумида ислоҳот амалга ошади. Шунингдек, иқтисодда рақобатли хусусий мулкчилик пайдо бўлмас экан иқтисодий ислоҳотлар ҳам бўлмайди.

Аҳоли турмуш шароити яхшиланиши, ижтимоий аҳволда ўзгариш юз бериши, давлат тузумининг демократлашувига, иқтисодда чиндан ҳам ри- вожланиш юзага келишига чамбарчас боғликдир. Бу эса жамиятда ҳукмрон бўлган ҳукумат сиёсатига мухолиф фикрнинг ва сиёсий кучнинг очиқ фаолият кўрсатишини тақозо этади. Бунга дунёда ривожланган давлатлар сиёсий системаси жуда яхши мисолдир.

Ўзбекистонда шунга ўхшаш вазият борми? Қисқача қилиб, йўқ деб қўя қолсак ҳам бўларди. Аммо бироз бунинг сабаблари ҳақида ҳам сўзлаш лозим, деб ҳисобладим. Чунки, ҳозир қисман Ватанда, қисман чет элда ўзларини мухолифат атаб келаётган “Бирлик” ҳаракати ва “Эрк” партияси вакиллари сиёсий куч сифатида бирлаша олмай деярли тарқаб бўлди. Шу замонда улар сиёсат билан эмас, балки кўпроқ ўз шахсий иқтисодий шароитларини яхшилаш билан машғул бўлиб қолдилар. Шунинг учун бугун Ўзбекистонда янги бир шароит вужудга келди, деб ҳисобламоқ зарур.

Биринчидан, Ўзбекистон ҳукумати ягона партиявий ҳукуматга эга бўлиб олди. Бу якка ҳокимлик барча янгилик, ислоҳот йўлларини ёпиб қўйди. Иккинчидан, ҳукуматга мухолиф кучлар ташқилий жиҳатдан ҳам, иқтисодий жиҳатдан ҳам бир мустаҳкам ғоя ва режа атрофида жипслаша олмай парокандаликка юз тутди. Натижада улар якка-якка “курашчиларга” айланиб қолишди. Демак, чиндан ҳам Ўзбекистонда бугун мутлақо янги сиёсий вазият пайдо бўлди, яъни ҳукумат ўз якка ҳокимлигидан маҳлиё, мухолифат эса, тарқаб бўлган бир вазият юзага келди. Шундай бир вазиятда умидбахш дастур ва режалар эълон этиш зарур, деб ўйлайман. Шунинг учун Ўзбекистондаги миллий-ижтимоий шароитни, у ердаги ҳаёт тарзини ҳисобга олган, жаҳон демократияси принсипларига асосланган дастурга эга янги партия тузиш учун вазият етишди, деб ҳисоблайман. Шу сабабдан чет элдаги муҳожирларни Ватанга қайтишга даъват этаман*. Ўзбекистон ҳукуматидан эса, янги шароитда янгича фикрлайдиган ва янгича фаолият кўрсатадиган мухолиф кучларнинг ташкил бўлишига ҳалақит бермасликларини сўрайман.

Ҳукумат ҳам, унга мухолифат ҳам Ўзбекистоннинг, унинг меҳнаткаш халқининг фаровонлиги учун қайғурадиган бўлишсалар, нима учун улар бирга, муросада, маданий рақобатда яшай ва ишлай олмайдилар?!

Ватан келажаги ва унинг фаровонлиги учун фақат Ватанда самарали меҳнат қилиш мумкин. Аммо бу меҳнат жиддий ватанпарварлар томонидан ташкил этилмоғи зарур бўлмоқда.”

Билмадим, “Озодлик”да архив қанча вақт сақланади. Агар радионинг архиви сақланаётган бўлса, “Эрк” партиясининг менинг юқорида келтирилган мазмундаги чиқишимга раддиясининг асил матнини ҳам кўчириб олиш ёки ўқиб кўриш мумкин бўларди. [Маълумки 2008 йилнинг сўнггида ўзбек мухолифатининг Ватанга вайтиши ва мавжуд ҳукумат билан муросага келиш ҳақидаги таклифнинг ким ва кимлар тарафидан айтилгани ҳақида ҳам анчагина гап сўзлар бўлганди. Менинг таклиф эса, 1996 йилнинг охирларида ўртага ташланганди. Кейинги замонларда Ватанга қайтишни, муросани тез-тез тилга олишаётган қадрли қардошлар, у замонлар(ўтган асрнинг сўнгги йиллари)да мухолифат нималигини тасаввур ҳам қилмагандилар.]

Эй, Аллоҳим бандамиз, Ўзинг ислоҳ этгайсан. Шайтон доим бандасининг ёнида юради дейишади, иш қилиб, шайтон мени ишга солдими, ўша иғвохонадаги иғво-туҳматни ўқиганимдан сўнгра, асабим чидамай, мен ҳам унга бир кичкина, аммо аччиқ жавоб ёздим. Ўша жавоб, “Валибой, сенинг шўринг ва ифлослигинг шундаки, ҳатто ота-онанг атаган исмингни ҳам очиқ айта олмайсан. Бир мақол бор, унда “кўр, кўрни қоронғида топибди”, дейилади. Бу ер, силар бир-бирларингни топган жой экан. Ҳа, билмабман бу ерда ҳақиқатан ўзбеклар чиқмас экан. Бу ерда фақат, кўрлар йиғилар эканлар. Бўлди, бу саҳифани энди елкамнинг чуқури (оригиналда, орқаси, деб ёзгандим) кўрсин”, каби мазмунда ёзилди. Ҳақиқатда ҳам ўшандан буён ўша саҳифани (иғвохонани) очиб қарамайдиган бўлдим. Чунки мен ўшанда у саҳифанинг ҳақиқатандан ҳам иғвохоналигига тўла ишонч ҳосил қилганман.

Инсоф билан айтинг қадрли ўқувчи! Мен ёзган, сиз ҳозиргина ўқиб чиққан кичкина эълонга шунақа сассиқ сўзларни чатиштириб ташлаш лозиммиди? Бирор нарсани ёзаётган одам ўзининг ҳурматини билиши керак эмасми? Қаранг, мен “Озодлик”да нималар ҳақида гапирдим, бу А.Пўлатовнинг сафсатасида нималар ҳақида ёзилмоқда?! Эй Аллоҳим, бу нимаси, ахир? Ана шуларми ҳали Ўзбекистонда Каримовдан сўнгра ёки ундан тортиб олиб ҳокимиятни эгалламоқчи бўлганлар!? Эй Аллоҳим, барча балолардан Ўзингга сиғинаман.

Кўраяпсизми, И.Каримовни золим ҳисоблаб, унинг ўрнига “демократ” Пўлатов келадиган бўлса, Тақсирнинг фикри ҳам тўғримикан дейишга маж-бур бўлади киши. Юқорида келтирилгандай ёлғонларни, очиқдан очиқ туҳматни тўқишга қодир махлуққа мансаб, ҳатто мамлакатнинг бош раҳ- барлиги мансабини эгаллашга имкон берилса, бундай одам нимадан қайтади, бундай одам нималарни қилишда уялиши ҳам мумкин деб ўйлайсиз? “Илонга қўл оёқ берилмагани бекордан бекорига эмас,” шаклидаги ўзбек халқ мақоли мана шу кишиларга нисбатан айтилмаганми, нима дейсиз – а?

Шундай қилиб, янги асрнинг биринчи ойини ўтказишга ҳам яқинлашиб қолдиқ. Ўзбекистонда президент сайловлари номли спектакл ҳам ўйнаб бўлинди. И.Каримов “янги муддатга” сайланди ҳам дейилди. Масалан, интернетдан “Озодлик”нинг ўбекча эшиттиришини (2000 йил 22-январ эди), тинглаб қарасам, у ерда И.Каримов жанобларининг сўзини бераётган эканлар. Яъни бу жаноб, мансабига  янгидан “сайланган”лиги муносабати билан “қасамёд” қилаётган экан. Унинг бу сўзида бундай маросимларда одатга кўра айтиладиган сўзлардан ташқари, биз(унга ва унинг ҳукуматига мухолифатда бўлганлар)ни, чет элларда юришган ўзбек муҳожирларини Ватанга қайтишга таклиф ҳам бор эди. И.Каримовнинг шахсиятидан озгина хабардор кишилар учун унинг бу таклифи фақат рекламадан иборат эканлиги аниқ эди, албатта. Бироқ Президент жаноблари бу таклиф сўзларини расмий йиғилишда очиқчасига бутун жаҳонга эълон қилаётганди. Шунинг учун радиони эшитиб ўтириб, унинг бу таклифи мухолифат аъзолари тарафидан, яъни биз тарафимиздан жавобсиз қолиши тўғри бўлмас. Агар унинг бу таклифини биз эътиборсиз қолдирадиган бўлсак, бизни улар ноамалийликда (неконструктивликда) айблашлари мумкин бўлади каби хаёллар хотирамдан кечди.

Шу хаёллар билан ўтиргандим, Намоз Нормўмин(Доктор)  телефон қилиб, қолди. Қизиғи шундаки, Доктор ҳам айнан мен хаёл қилаётган фикрга келиб, менга маслаҳат учун қўнғироқ қилаётгани экан. Шу баҳона иккимиз Ўзбекистоннинг янги муддатга “сайланган” президентининг мухолифатни Ватанга қайтариш таклифига жавобнинг лойиҳаси қандай бўлиши ҳақида бир фикрга келдик.  Бу суҳбатдан сўнгра, мен Данияга Абдувоҳид Паттаевга телефон қилдим, ундан бизниннг (мен ва Н.Номўминнинг) И.Каримов таклифига жавобимизнинг лойиҳаси ҳақида фикр сўрадим. А. Паттаев бизнинг фикримизни қўллади ва ҳозирча телефонда келишилган лойиҳанинг мазмунига рози бўлди. Бу лойиҳани “Ўзбекистон ҳукуматига очиқ хат” деб атайдиган бўлдик. Мен ўша куни кечаси, Президент таклифига  (учимизнинг – мен, Н.Нормўмин ва А.Паттаев телефонда келишилган ) жавоб лойиҳасининг, яъни “Ўзбекистон ҳукуматига очиқ хат” лойиҳасининг матнини оққа туширдим. У тубандаги каби тузилганди:

8.2.Ўзбекистон ҳукуматига очиқ хат.”

Ўзбекистон Олий Мажилиси 2-чақириқ 1-нчи сессияси очилиши ва унда янги сайланган Республика президенти И.Каримов қасамёд этиши муносабати билан “Озодлик“ радиоси ўзбек шубаси 22-январ эшиттиришида Президент И.Каримовнинг Олий Мажлисда сўзлаган нутқидан баъзи парчалар эълон қилди. Унда муҳтарам президент И.Каримов жумладан чет элдаги мухолифат вакилларига мурожаат қилиб, уларни Ватанга қайтишга таклиф қилди. Президент И.Каримовнинг ўз овозида берилган баёнотда мухолифатнинг ватанга қайтишига тегишли қисмида бир қатор ноаниқ ва мавҳум нуқталар мавжудлигига қарамасдан уни муҳокама қилиш мумкин, деб ҳисоблаймиз.

Ватан келажаги, халқ фаровонлиги учун биз мамлакатда хизмат қилишимиз шарт, деб ҳисоблаб келдик ва шундай фикрдан чекинмаймиз. Аммо муҳтарам Президент таклифидан бирор реал амалий натижа чиқармоқ учун бир қатор таклифлар киритмоқчимиз ва унда кўрсатилган масалаларнинг ҳал этилиши мутлақо зарур, деб ҳисоблаймиз.

1. Биз, чет эллардаги “Бирлик“ халқ ҳаракати, “Эрк“ демократик партияси, “Ўзбекистон Ислом ҳаракати“ вакилларини ва бошқа партиясиз гуруҳ ёки якка шахс сифатида сиёсий тазйиқлар оқибатида Ватанни тарк этганларнинг барчаси бир хил, яхлит Ўзбекистон мухолифати ҳисобланиши лозим, деб биламиз. Шунинг учун улар Ўзбекистон ҳукумати номига ва БМТ, Овропа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Кенгашига берилган рўйхат бўйича Ватанга қайтишлари керак.

2. Ўзбекистон мухолифати вакиллари тўла Ватанга қайтмоғи учун Ўзбекистон ҳукумати тарафидан ҳуқуқий ва қонуний шарт-шароитлар ўринлаштирилиши  керак.

3. Ватанга қайтиб фаолият кўрсатадиган, Ўзбекистон ҳукуматига ва Овропа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Кенгашига рўйхати берилган мухолифат вакиллари хавфсизлиги БМТ ва Овропа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Кенгаши тарафидан гарантланиши лозим.

4. Президентликка номзод кўрсатиш тартибининг Ўзбекистон мавжуд Конституциясида кўрсатилган моддаси ўзгартилмаслиги таъминлаши зарур.

5. Бундан сўнгги беш йиллик, фаолияти янгидан тикланган ҳаракат ва партиялар ҳамда бундан буён тузиладиган янги партиялар учун тажриба, яъни ҳукуматга очиқ мухолифатда ишлаш тажрибаси даври бўлиб, келгуси(учинчи) марта Президент сайловлари бутунлай янги номзодлар ўртасида ўтиши гарантияланиши лозим.

6. Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш ташкилотлари томонидан тузилган рўйхатга мувофиқ барча сиёсий маҳбуслар нотўғри жабрланган фуқаро, деб ҳисобланиб дарҳол қамоқдан озод қилиниши лозим ва шунга мувофиқ уларнинг товон (компенсация)лар олиш  ҳуқуқлари тикланмоғи керак.

7. Ватанга қайтган мухолифат вакиллари мамлакатдан чиқиб кетишидан бурунги иш лавозимларига тикланиш ҳуқуқларига эга бўлсинлар.

8. “Бирлик“ халқ ҳаракати ва “Эрк“ демократик партияси расмий, деб эълон қилиниши керак.

9. Мухолифат ўз изчил, амалий, конструктив фаолиятини давом эттиришдан заррача чекинмайди. Затон эркин мухолиф фикр бўлмасдан демократия ва унинг элементлари ҳақида сўз бўлиши мумкин эмас. Ватан келажаги, мамлакатда демократик принципларнинг ривожига бевосита боғлидир. Шунинг учун Ватанда мухолифат эркин фаолият кўрсата оладиган ҳуқуқий ва қонуний муҳит мажуд этилиши зарур.

Саналган масалалар ҳал этилган ҳамон биз Ватанга қайтишга тайёрмиз. Биз бир соат ҳам Ватандан ташқари қолишни истамаймиз.

Ватанимиз ютуғи бизнинг ютуғимиз, унинг мағлубияти бизнинг мағлубиятимиздир. Ватанда бизга нодўстлар йўқ, деб ҳисоблаймиз. Ватанда ватандошлар, бизнинг дўстларимиз, жигарларимиз бор, холос. Биз уларнинг қучоғига отилишга ҳозирмиз. Биз уларнинг иссиқ-совуғида бирга бўлишни жуда-жуда истаймиз.

Ватан учун, жаннат мисол Ўзбекистон учун, ўзбек халқи учун, унинг фаровон ҳаёти учун жонимизни қурбон қилишга доим тайёр турдик, ҳозир ҳам тайёрмиз.

Ватан келажаги, миллатнинг бахти, унинг номуси, иззати, ҳурмати учун бор кучимиз, илму-билимизни, имконимизни ишга солишга тайёрлигимиздан фахрланамиз!

Яшасин Она Ўзбекистон ва унинг мунис меҳнатсевар халқи! 20.01.2000 й.”

Ниҳоят, “Ўзбекистон ҳукуматига очиқ хат” лойиҳасини маъқуловчилар ва уни имзолайдиган кишилар билан хабарлашишга киришдим. Биринчилардан бўлиб М.Солиҳ ва Ҳазратқул Худойбердиевларга хабар қилдим. Лойиҳани факсда уларга жўнатдим. Уларнинг ҳар иккиси ҳам лойиҳани асосан қабул қилдилар. Фақат М.Солиҳ хатни бу қадар зудлик билан эълон қилмасдан, бироз кутиш лозим деган таклиф киритди. Бироқ кўпчилик қисм уни дарҳол эълон қилишни тўғри ҳисоблашарди. Шунга қарамасдан хатни бироз вақт ўтказиб эълон қилдик. Натижада хат, М.Солиҳ ва Ҳ. Худойбердиевнинг қўшимчалари билан унинг кўриниши қуйидаги шаклга келди ва хатнинг исми “Ўзбекистон демократик мухолифатининг Билдириши,” деб номланадиган бўлди:

8.3. “Ўзбекистон Демократик мухолифатининг Билдириши.”

 Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов шу йил 22-январ куни Олий Мажлис Минбаридан сўзлаган нутқида сургундаги мухолифатнинг Ватанга қайтиб келиши мумкинлигини айтди. Биз, бу таклифни ижобий тарафга қўйилган дастлабки қадам, деб ҳисоблаймиз. Бу таклифнинг баъзи нуқталарини аниқлаштирмоқ истагидан келиб чиқиб, илк қадам сифатида қуйидагиларни эълон этамиз:

1. Президент Каримов “мухолифат қайтиб келсин“, дер экан, у кимни, кимларни назарда тутаяпти, бутун мухолифатними ёки 1996-йилдаги каби айрим шахсларними(ўшанда шахсан пўлатовлар ватанга таклиф қилинганди)? Бу ерда жиддий аниқлик лозим.

2. Биз, чет эллардаги “Бирлик“ халқ ҳаракати, “Эрк“ демократик партияси вакилларини, диний эътиқоди учун зулмда қолиб, ҳижрат қилганларни  ва бошқа партиясиз гуруҳ ёки якка шахс сифатида сиёсий тазйиқлар оқибатида Ватанни тарк этганларнинг барчаси бир хил, яхлит Ўзбекистон мухолифати ҳисобланиши лозим, деб биламиз.

3. Бир яхлит мухолифатнинг қайтиши учун айни замонда Ўзбекистонда қандай шароитлар ва бу шарт-шароитлар қайси йўсинда муҳожиратдаги мухолифат аъзолари билан муҳокама қилинади?

4. Агар даъват чиндан самимий бўлса, унинг самимийлигини исбот қилиш учун ҳукуматнинг илк қадамлари қандай бўлади? Ҳукуматнинг либерал тадбирлари қандай бўлади ва гуноҳсиз қамалган сиёсий маҳбуслар ҳеч шартсиз озод қилинадими? Мамлакат ичкарисидаги мухолифат аъзоларига қарши давом этаётган тазйиқларчи? Сўз, матбуот эркинлиги хусусида илк қадамлар ташланадими йўқмилигида кетмоқда. Агар булар бўлмаса, ҳукумат ўзининг даъвати ва янги сиёсатига бизни қандай ишонтирмоқчи?

Ҳукумат, биринчи навбатда шу минимум саволларга жиддий жавоб бергандан сўнггина мухолифат ватанга қайтиш масаласини муҳокама қилиши мумкин бўлади.

Шу билан бир қаторда Ватанга қайтиш масаласи бошқа қатор масалаларнинг ўртага қўйилишини ва уларнинг ҳал этилишини талаб қилади. Улар жумладан, қуйидагиларни ўз ичига олмоғи зарур, деб ҳисоблаймиз.

1. Чет элларда қолаётган мухолифат аъзолари Ўзбекистон ҳукумати номига ва БМТ, Овропа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Кенгашига берилган рўйхат бўйича Ватанга қайтишлари керак.

2.Ўзбекистон мухолифати вакиллари тўла Ватанга қайтмоғи учун Ўзбекистон ҳукумати тарафидан ҳуқуқий ва қонуний шарт-шароитлар ва муҳит юзага келтириши лозим.

3. Ватанга қайтиб фаолият кўрсатадиган, Ўзбекистон ҳукуматига ва Овропа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Кенгашига рўйхати берилган мухолифат вакиллари хавфсизлиги БМТ ва Овропа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Кенгаши тарафидан гарантланиши лозим.

4. Президентликка номзод кўрсатиш, яъни бир шахс номзоди Президентликка икки муддатдан ортиқ кўрсатилмаслиги тартибининг Ўзбекистон мавжуд Конституциясида кўрсатилган моддаси ўзгартилмаслиги таъминланиши зарур.

5. “Бирлик“ халқ ҳаракати ва “Эрк“ демократик партияси расмий, деб эълон қилиниши керак.

6. Бундан сўнгги беш йиллик, фаолияти янгидан тикланган ҳаракат ва партиялар ҳамда бундан буён тузиладиган янги партиялар учун тажриба, яъни ҳукуматга очиқ мухолифатда ишлаш тажрибаси даври бўлиб, келгуси (учинчи) марта Президент сайловлари бутунлай янги номзодлар ўртасида ўтиши гарантияланиши лозим.

7. Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш ташкилотлари томонидан тузилган рўйхатга мувофиқ барча сиёсий маҳбуслар нотўғри жабрланган фуқаро, деб ҳисобланиб дарҳол қамоқдан озод қилиниши лозим ва шунга мувофиқ уларнинг товон (компенсатсия)лар олиш ҳуқуқлари тикланмоғи керак.

8. Ватанга қайтган мухолифат вакиллари мамлакатдан чиқиб кетишдан бурунги иш лавозимларига тикланиш ҳуқуқларига эга бўлсинлар.

9. Мухолифат ўз изчил, амалий, конструктив фаолиятини давом эттиришдан заррача чекинмайди. Затон эркин мухолиф фикр бўлмасдан демократия ва унинг элементлари ҳақида сўз бўлиши мумкин эмас. Ватан келажаги мамлакатда демократик принципларнинг ривожига бевосита боғлидир. Шунинг учун Ватанда мухолифат эркин фаолият кўрсата оладиган ҳуқуқий ва қонуний муҳит мавжуд бўлиши зарур.

Бу нуқтада шуни таъкидлаб айтмоқчимизки, биз мухолифат аъзолари, албатта, ватанга қайтмоқ ва халқимизга Ватанда хизмат қилмоқ истаймиз. Ватанни севиш ва Унга хизмат қилишни ўргатувчига муҳтож эмасмиз. Шу Ватан, шу тупроқ севгиси учун биз бадарға бўлдик. Ватанимиз ютуғи бизнинг ютуғимиз, унинг мағлубияти бизнинг мағлубиятимиздир. Ватанда бизга нодўстлар йўқ, деб ҳисоблаймиз. Ватанда ватандошлар, бизнинг дўстларимиз, жигарларимиз бор, холос. Биз уларнинг иссиқ-совуғида бирга бўлишни жуда-жуда истаймиз.

Ватан учун, жаннат мисол Ўзбекистон учун, ўзбек халқи учун, унинг фаровон ҳаёти учун жонимизни қурбон қилишга доим тайёр турдик, ҳозир ҳам тайёрмиз.

Ватан келажаги, миллатнинг бахти, унинг номуси, иззати, ҳурмати учун бор кучимиз, илму билимизни, имконимизни ишга солишга тайёрлигимиздан фахрланамиз! Лекин қуруқ ваъдага ишониб, ўз тақдиримизни, болаларимиз тақдирини таҳликага солишни ҳам истаётганимиз йўқ.

Ҳукумат ўз таклифининг нақадар самимий эканлигини қонуний йўллар билан бизга билдирмоғи ва кўрсатмоғи лозим”. Бу ва матни бундан олдин келтирилган очиқ хат бир биридан кўп ҳам фарқ қилмайдиган бўлди.

Ниҳоят, Ўзбекистон Президентининг мухолифатни Ватанга таклифига жавоб хатга имзо чекадиганлар билан телефонлашиб, мактублашиб, уларнинг фикр мулоҳазаларини ҳисобга олиш оқибатида хатнинг сўнгги варианти-нинг матни ва унинг исми(сарлавлаҳаси)  бирмунча бошқа тус олди ва тубандаги шаклда бўлишига келишилди:

8.4. “Ўзбекистон демократик мухолифатининг Баёноти.” 

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов шу йил 22 – январ куни Олий Мажлис Минбаридан сўзлаган нутқида сургундаги мухолифатнинг Ватанга қайтиб келиши мумкинлиги ҳақида гапирди. Умид қиламизки, бу таклиф узоқ йиллик мантиқсиз қарама-қаршиликлардан сўнг Ўзбекистон ҳукуматининг ижобий  тарафга қўйган дастлабки муҳим қадамидир. Шу муносабат билан ҳукуматнинг бу ҳаракатига жавоб сифатида қуйидагиларни баён этамиз:

1. Сургундаги мухолифат – бу энг аввало Ўзбекистон “Бирлик“ халқ ҳаракати, “Эрк“ демократик партияси раҳбарлари ва фаоллари, диний эътиқодлари учун муҳожир бўлганлар, ёзувчилар, инсон ҳақлари курашчилари, шунингдек бошқа ҳокимиятга мухолиф фикрда бўлган ва турли хил тазйиқлар туфайли Ватанни тарк этишга мажбур бўлган инсонлардир.

2. Ҳукуматнинг мухолифатни Ватанга қайтариш даъвати самимий бўлса, энг аввал бунинг барча қонуний шартлари, мажбурияти ва муддатлари икки тараф вакиллари томонидан қабул қилинажак Махсус Шартномада конкрет белгиланмоғи шарт.

3. Ҳукумат ва мухолифат вакилларининг қайтиш масаласидаги ўзаро учрашув ва келишувлари учинчи бир бетараф гуруҳ томонидан олиб борилиши лозим. Бетараф гуруҳ, Овропада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти ёки АҚШ Конгресси Инсон ҳақлари комитетининг вакиллари бўлиши мумкин. Бундай гуруҳ номзоди ҳукумат тарафидан ҳам кўрсатилиши мумкин.

4. Ўзбекистон мухолифати, қайтиш масаласидаги муҳим шартлардан бири Ўзбекистон қамоқхоналарида сақланаётган барча сиёсий ва диний мухолифат вакиллари, инсон ҳақлари ҳимоячилари ва мухолифат вакилларига қариндошлиги туфайли қамоққа олинган барча кишиларнинг озод қилиниши, деб ҳисоблайди.

5. Ўзбекистон “Бирлик“ халқ ҳаракати ва “Эрк“ демократик партияси фаолияти тақиқлангани ҳақидаги Ўзбекистон Олий Кенгашининг 1993 йил январ ойидаги қарори бекор қилиниши ва бу ташкилотларнинг барча ҳуқуқлари тикланиши лозим.

Келтирилган минимум шартлар асосида Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан мулоқот қилишга тайёрлигимизни билдирамиз. 26.01.2000 й.”

Мана шу шаклдаги Баёнот тагига Ўзбекистон демократик мухолифати вакилларидан,

Муҳаммад Солиҳ – “Эрк“ демократик партияси раиси,

Алибой Йўляхшиев – “Бирлик“ халқ ҳаракати МК аъзоси, Самарқанд вилоят кенгаши раиси,

Абдуфаттоҳ Маннопов – Марказий Осиёда инсон ҳақларини ҳимоя этиш ташкилоти раисдоши,

Абдувоҳид Паттаев – Ўзбекистон Парламенти собиқ  депутати,

Муҳаммадбобур Маликов – Ўзбекистон республикаси АҚШ-даги собиқ буюк элчиси,

Авазхон Мухтаров – Фарғона вилояти ҳокимининг собиқ 1- ўринбосари,

Абдулло Абдураззақов –  “Эрк“ партияси МК ва Ҳайъати аъзоси,

Ҳазратқул Худойберди – “Бирлик“ халқ ҳаракати МК аъзоси, Тошкент вилоят кенгаши раиси,

Сафар Бекжон – ёзувчи, “Эрк“ партияси МК аъзоси,

Зафар Мирзо Исақов – “Бирлик“ халқ ҳаракати МК аъзоси,

Мақсуд Бекжон – шоир, “Эрк“ партияси МК аъзоси,

Намоз Нормўмин –  мухолифат аъзоси,

Алберт Мусин – журналист, инсон ҳақлари ҳимоячиси,

Пирмуҳаммад Холмат – “Эрк“ партияси аъзоси имзо чекдилар.

Ака-ука пўлатовлар ва чет элларда Ўзбекистон демократик мухолифати аъзоси номида юришган яна бир-икки киши биз тайёрлаган бу хатга қўшилишмадилар.

Хуллас, “Ўзбекистон демократик мухолифатининг Баёноти” “Озодлик” ва Би-Би-Си радиоларининг ўзбек шубалари орқали (28.01.2000) эфирга чиқарилди.

Шу ерда муҳожиротда кун ўтказаётган ва Ўзбекистон мухолифати номида фаолиятдамиз деб юришганларга тегишли бир муҳим нуқтани таъкидлаб қўйиш алоҳида аҳамиятга мойилдир. Яъни улардан ўн тўрттаси (яъни  ўша замонларда чет элларда яшашаётган Ўзбекистон мухолифати аъзоларининг кўпчилиги) юқорида келтирилган баёнот тагига имзоларини қолдирдилар. Булардан ташқари айтилганидек икки Пўлатов ва уларнинг атрофидаги бирнеча кишилар ҳам ўзларини муҳожиротдаги муҳолифатчилар ҳисоблашардилар. Аммо уларнинг сони сўзсиз ўн тўртта эмас, балки бу миқдордан жуда оз эди. Демак, 2000-йилнинг бошига келган бир вақтда, янги асрнинг бошланғич ойларида чет элларда фаолиятда бўлган Ўзбекистон мухолифатининг сони 20 киши атрофида ҳисобланар экан. Унинг устига мана шу ерда келтирилган ўн тўрт кишининг имзосини йиғиш жараёни ҳам яна бир бор кўрсатдики, улар, яъни аслида кўпсонли бўлмаган Ўзбекистон демократик мухолифати номини ташиётганлар асрнинг бошларида ҳам жуда тарқоқ ҳолда фаолият кўрсатишардилар.

Хуллас, 2000 йилдан сўнгра бир неча йиллар давомида ҳам Ўзбекистон демократик мухолифати деб аталмиш кишилар, сон жиҳатидан мана шу 20 рақами атрофида тўхтаб турди, ҳатто 30-тага ҳам кўтарилмади, менимча.

8.5. Ўзбекистонда 2004 йили содир этилган портлашлар ҳақида бир фикр.

Шу йил (2004) март ойининг охирида Ўзбекистонда амалга оширилган  портлашлар ўзига хос хусусиятларга эга. Биринчидан, у портлашлар нима учун содир бўлди ва уларни кимлар амалга оширишди? Иккинчидан, бугунги Ўзбекистонда март ойидагидек кенг географияда террористик ишларни амалга оширадиган куч, маблағ ва қуроллар қаерда сақланганди? Учинчидан, у портлашлар кимга сиёсий ёки бошқа бир хил фойда келтирди? Тўртинчидан, дунёнинг қайси бурчагида террористик ҳаракатлар содир бўлса, уларнинг ташкилотчилари ўзларини албатта билдириб қўйишадилар. Ўзбекистонда эса, уларга эга чиқмайди. Нега, нима учун, ахир?  Бу ва шу каби саволларни яна давом эттириш мумкин, албатта. Аммо шу саналганларига жавоб беришга ҳаракат қилайлак-чи.

Тўғрисини олганда мен санаган ва бошқа хил саволалрга бугунгача дунё матбуотида етарлича жавоблар берилди. Шунинг учун дунё матбуотидаги материаллардан фойдаланган ҳолда Ўзбекистондаги портлашлар ҳақида баъзи хулосаларни баён этишни лозим кўраман.

Матбуотда эълон қилинган мақолаларнинг бири Портлашлар ортида ким турибди (<centeracia.ru> 8 апрел 2004 йил)? – деб аталади. Унинг муаллифи Дилшод Усамов исмли бўлиб,  ўзини мустақил ҳуқуқ ҳимоячиси, деб кўрсатади. Д. Усамов Ўзбекистондаги портлашлар ҳақида мулоҳаза юритар экан, у ҳам юқорида мен санаган саволларни ўқувчи олдига қўяди. Д.Усамов портлашлардан ўзининг ҳайронлигини мана шундай ифодалайди: “Қизиқ, портлашлар содир бўлди, тинч аҳоли нобуд бўлди, тартибни сақлаш ходимларидан ҳам қурбон бўлганлар бор. Бироқ ҳеч ким “ғалаба” гаштини сурмаяпти. Исроилда, Россияда, Испанияда ва дунёнинг бошқа бурчакларида содир бўлган террористик ҳаракатлардан сўнг  қандайдир гуруҳ, партия ёки ташкилот уларни амалга оширишганларини эълон қилишади ва албатта уларнинг талаблари бажарилмаса яна  бошқа таҳдидларини ҳам баён этишади. Лекин Ўзбекистон вариантида ундай ҳол рўй бермади. Шу сабаб, бу портлашлар кимга фойдали? Бу қурбонлар кимга зарур бўлганди? Ўз жиззакилигинигина тўйдириш учун кишиларнинг қони тўкилиши кимга қулайлик беради? Бу қандайдир ташқи кучларга фойда берадими? Эҳтимолдан узоқ, Ўзбекистон НАТО-га аъзо эмас, у ўз ҳарбийларини Ироққа ёки Югословияга юборгани йўқ. Тўғри Ўзбекистон, америкаликларнинг Афғонистонда ўтказиши лозим бўлган ҳарбий ҳаракатлари учун ўз ҳудудини берди. Аммо аллақачоноқ уларнинг чиқиб кетиши кун тартибига киритилган. Беқарорлик эса, у кучларнинг чиқиб кетишини орқага суради, холос. Хатто бугунги ҳолат мамлакатга яна қўшимча кучларнинг келишига имкон туғдиради. Бундан кўринадики, Ўзбекистоннинг “Мусулмон дунёсига” зарари учун  ундан ўч олиш ҳеч керак эмас. Масалан, “Ал-Қоида”нинг бош раҳбари баёнотига кўра у террористик ташкилот учун асосий мақсад АҚШ-дир. Улар Ўрта Осиё мамлакатлари каби геополитик жиҳатдан аҳамиятсиз ўлкаларда овора бўлишни истамайдиган кўринмоқда. Балки бу ҳаракатлар толибларга қарши компания замонида бирмунча аҳамиятга сазовор бўлиши мумкин эди. Аммо толибларнинг  Афғонистон ва Покистоннинг айрим чекка ерларидаги жанг-ларини ҳисобга олмаганда улар аллақачонлар мағлуб бўлганлар.

Ўзбекистон Ислом Ҳаракатини террористик ҳаракатда айиблаш балки мумкиндир. Бироқ улар ҳам кечагина Вазиристонда Покистон қўшинлари тарафидан шундай юлғуллаб ташландики, ҳозир улар учун ўзларининг жонларини сақлаш проблемага айланиб қолди.

Шундай қилиб, портлашларнинг “ташқи кучларга” боғликлигига ишониб бўлмайди. У ҳолда Балки “ички кучлар” бундан манфаатдордир? Мумкин, ундай бўлса, у ким? Маълумки, шу замонда Ўзбекистонда “ҳарбийлашган” ёки “муросасиз” мухолифат йўқ. Ҳа, “Эрк” ва “Бирлик” аталмиш партиялар номлари бор. Ундан ташқари уларнинг ҳеч бири ҳеч қачон зўравонлик тарафдори бўлмаганлар ва мавжуд мустабид тузимни куч билан йиқитишни қўлламайдилар. Улар инқилоб тарафдори эмас, ислоҳотлар тарафдорилари бўлиб келмоқдалар.

Эҳтимол, Ўзбекистондаги мавжуд режим бу беқарорликдан манфаатдор бўлар? Ундай бўлса, террористик ҳаракатлардан Каримов режимига нима фойда? Ҳа, бу ерда мулоҳазаларга анчагина ўрин бор. Масалан биринчидан, бу ўзгача фикрловчилар ва янгидан бироз жонланаётган мухолифатдан тозалаш ўтказиш учун жуда қулай бир ҳолдир бу портлашлар. Бундай ҳолни биз 1999 йилги портлашлардан кейин кузатганмиз. Мухолифатдан тозаланишга ҳожат борми, у нимага керак? Ҳа, албатта бунга ҳожат бор. Чунки бу йил “Олий Мажлис”га сайловлар бўлади. Парламентнинг тўла ва батамом президентга бўйсунувчи бўлишлигини таъминлаш зарур.

Иккинчидан, Ўзбекистон демократиклашиш ва иқтисодда либерализмга йўл бериш бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажармаётганлиги учун АҚШ ва Овропа қовоқ солиб турибди. Демак, қўшимча қарзлар олиш муаммога айланмоқда. У малиявий ёрдамларсиз Каримов системасининг яшаши қанчалар мушкул. Борди-ю масала шу текисликда қаролса, мақсадга эришилди. Масалан, АҚШ давлат котибининг биринчи ўринбосари Ричард Артитеж Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Вячеслав Трубников билан суҳбатида АҚШнинг Ўзбекистонга исталган ёрдамни беришга тайёрлигини баён қилди. Кўраяпсизки, бу ёрдам малиявий бўлиши ҳам мумкин, ахир. Каримов учун фарқи нима, пул ЕБРР-дан бўлмаса, АҚШ-дан бўлди. Масалани “тўғри” ўртага чиқарила билинса, АҚШ ўзи ўз хоҳиши билан пул бераверади.

Террористик актнинг бошқа бир тарафи ҳам анча дуруст ўйланган, яъни ҳаракатлар айнан 1999 йилни такрорламаслиги учун бу йил бир неча милитсионерларни ҳам қурбон қилдилар ва қанақадир отишмалар каби шов-шувлар ҳам кўрсатилди.

Умуман олганда миллий фожиа юз берди. Ҳокимият эса, содир бўлган воқеаларнинг тафсилотларини мумкин қадар яширишга уринмоқда. Мана қаранг, Ўзбекистон Бош прокурори фақат у томонидан тарқатилган расмий маълумотлар тўғри, бошқалари эса, норасмий ва нотўғри, деб баёнот берди. Биласиз, Бош прокурор кимга бўйсунади? Президентга-да, албатта. Демак, бундан кўринадики, фақат президентга маъқул бўлган маълумотларгина тарқатилади.

 Расмий матбуот органлари воқеаларни ношудларча ёритмоқда. Ҳатто ҳокимият тарафидан ҳам изоҳлар кескин эмас. Улар фақат халқ нафратини бошқа номаълум томонга буриб юборишга уринишмоқдалар. Ўзбекистон расмий ҳокимияти фақат бир масалада, яъни террорнинг жуда жиддий тайёрланганлигида  хийла ишлатмаяпти. Масаланинг бу тарафи уларга жуда айдинда, ахир.”

Биз эса, келтирилган парча ўқувчилар мулоҳаза қилишлари учун етарлидир деб ҳисоблаймиз. Шу билан бирга 2004 йилги портлашлар, яна бошқа бир шаклда ва бошқа жойларда ҳам такрорланиши мумкинлигини таъкидлаймиз. Эҳтиёт бўлинг Одамлар! Сизни бошқараётганлар, иғвогарлар тўдасидан ташкил топгандир.

Каримов ва унинг тўдаси ҳокимият бошида турар эканлар, Ўзбекистон марказлашган фитналар учоғи бўлиб қолаверади.

9. Ўзбекистондан четда ўқиётган Муҳаммад ва АҚШ-да яшаётган Акром билан ёзишмалар.

9.1. “Ватаним саодати учун нима қилай?” 

Ўзбекистон демократик конгресси интернет саитида Муҳаммад Абдураҳмоний исми билан “Ватаним саодати учун нима қилай?” номли бир хабар босилди. Муҳаммад Овропа мамлакатларидан бирида талаба экан. Унинг фикрлари менинг эътиборимни ўзига тортди. Шунинг учун мен унга бир маслаҳат билан насиҳатомуз жавоб беришни лозим кўрдим. Муҳаммаднинг фикр-саволини ва унинг орқасидан мен унга ёзган маслаҳатимни қуйида келтираман. Материалларнинг асли лотин ҳарфларида ёзилган эди. Уни мен бу ерда кириллда келтираман. Чунки бу материаллар қўйиладиган интернет саитда лотинга алмаштириш автомат ўлароқ програмлаштирил-гандир.  

Муҳаммад Абдураҳмоний саволининг матни : “Қутлуғ Рамазон ойида сизларга бизни яратган  Аллоҳ ўз ажру-савобларини зиёда этган бўлсин.  Бугун мен Оврупада таҳсил олмоқдаман. Бу ҳам Аллоҳнинг менга  берган улуғ ҳадяси. Ҳар  сонияда  ундан унумли фойдаланишга интиламан.

Сизнинг  сайтингизни ватанда эканлигимда  ўқишга  имкон топа олмас эдим.  Сабаблари  ўзингизга аён. Бугун уни ўқир эканман, Ватан қай  ҳолга тушиб қолгани, синай-синай  деб букилиб қолган, унинг қаддини  қандай  тиклаш мумкинлигини ўйлаб, ўйимга эта олмайман …

Ўзбекнинг қайси гуноҳи учун бунчалар  азоб …  Каримов ақалли  бир  сония бўлса ҳам ўйлармикан  ўзининг  эртанги  охирати  ҳақида …

Айни  йиллар менинг умримдаги  энг муҳим йиллардир. Улар мени кейинги ҳаётимни ҳал этади.   Аммо ўзимни ватандан айри тасаввур эта олмаганим сабабли келажагимни кўра олмаяпман.

Мен ҳамиша шуни такрорлаб келганман. Ватан бу – баланд, баланд бинолар эмас. Ҳар куни эрталаб  куйланадиган мадҳия эмас, муқаддас дея кўзга суртиладиган ифлос ва жирканчларнинг  босган изи ҳам эмас.  Ватан бу менинг- иймоним.  Ватан – бу менинг – ота-онам. Ватан – бу менинг опа-синглим, ака-укам, ёру биродарларим. Ватан -бу  менинг ҳовлимдаги тупроқ. Қачонки мен уни асрай олсам Ватанни асраган буламан.

Қанийди  мактаб ўқувчиларга  Ватан деб кўчани эмас,  икки  жиғилдонли, жирканч тирноқли диктаторни эмас,  уларнинг   ўз оиласи,  уйи, ҳовлиси эканлиги  айтилса.

 Мен  ўзим билган Ватаним саодати учун нима қилай?   Жавоб бермасангиз ҳам хафа бўлмайман.    Самимият билан Муҳаммад  Абдураҳмоний.“

Ўзбекистон Конгрессининг  Саити  Таҳририятидан: Дарвоқе, Ватан учун нимадир қилишни истаганлар нима қилишсин? Мана сизга бугуннинг саволи. Келинг муҳокама қилайлик. Мулоҳаза ва таклифларингизни ўртоқлашинг. Бу ҳам Ватан учун хизмат бўлиши мумкин.

9.2. Муҳаммад Абдураҳмонийга жавоб.

У эса, тубандагича бўлганди:

„Қадрли Муҳаммад! Сизнинг мактубингизни ўқиб қисқа бўлса-да бир фикр билдиришни ўзимга бурч, деб қабул қилдим.

 Биринчидан, менимча саволингиз жуда долзарб бир мавзуга қоратилгандир. Ёшларимизнинг барчаси, ҳеч бўлмаса кўпчилиги сиз каби ўз олдиларига “ВАТАНИМ САОДАТИ УЧУН  НИМА ҚИЛИШИМ КЕРАК”, деган савол қўйсалар эди!!?  Ҳа, ёш дўстим, масалани тўғри қўйибсиз. Энди унинг ечимини энг аввал ўзингиз ахтаринг. Овропада таҳсил олаётган экансиз, у ердаги сиёсий ва ижтимоий ҳаётни яхши ўргансангиз жуда дуруст бўлади, деб ўйлайман. Бироқ, Овропа ҳаёт тарзини айнан кўчириб олиш ва унга тўла тақлид қилишни маслаҳат қилмайман. Чунки бизнинг буюк маданиятимиз бор, уни ҳеч қандай маданият алмаштира олиши мумкин эмас. Фақат бошқа маданиятларнинг прогрессив нуқталари билан уни янада бойитиш мумкин, холос. Маслаҳат ўрнида, сиздан тажрибаси ва ёши улуғларга мурожаат этганингиз ҳам жуда ўринли бўлади.

Иккинчидан, Рамазон-и шарифда яхши ният қилганингиз ҳам менга жуда хуш келди. Шу билан бирга мен ҳам сизга  ўшандай яхши ниятлар тилайман.

Учинчидан, Каримов ва унинг атрофидаги тўрт-бешта ювинтухўрлар ҳам ватан ҳақида ва ўзларининг “охирати ҳақида” ўйлармикин, деб ўйлаш хаёлдир. Бироқ, у ҳам хато хаёлдир. Чунки улар, Ватан саодати, унинг равноқи учун ҳокимиятга келтирилмаган. Бир замонлар Ўзбекистонни (тўғроғи бутун турон юртини) батамом тугатиш, луғатдан ва муомаладан ўзбек, турон сўзларини ҳам чиқариб ташлаш сиёсати бошланганди. Каримов эса, ўша машҳум сиёсатни амалга ошириш учун рус-арман насистлари томонидан ҳокимиятга келтирилиб, туркларнинг Ўрта Осиёдаги таянч қисмини тугатиш учун унинг қўлига қилич берилди. Сиз эса, менинг қадрли талаба дўстим, “Ўзбекнинг қайси гуноҳи учун бунчалар  азоб… Каримов ақалли  бир  сония бўлса ҳам ўйлармикан  ўзининг  эртанги  охирати  ҳақида“, деб ғам чекасиз.

Тўртинчидан, қадрли Муҳаммад, Ўзбекистоннинг келажагини порлоқ, деб ҳисобланг. ИншоАллоҳ шундай бўлади. Унинг учун сиз каби чет элларда, ривожланган мамлакатларда таҳсил кўрган билимли мутахассислар жуда зарур. Демак, Ўзбекистоннинг саодати  учун сиз бажарадиган энг биринчи ва энг муҳим иш, яхши ўқиш, чуқур билим олиш, ўз соҳангизда етук мутахассис бўлишдир. Ўзга юртларда олган билимингизни Ватанда қўллаш, унинг равноқи учун ишлатиш эса, сизнинг ва сиз кабиларнинг иккинчи муҳим вазифаларидир.

Бешинчидан, қадрли дўстим, Ватанга берган таърифингизда бироз янглишлик бор кўринади. Ҳа, Ватан қаердан ва нимадан бошланади, дейилганда сизнинг жавобингизни ҳам қабул қилса бўлади, деб ўйлайман. Ватан эса, ватандаги биноларни ҳам, Ватан шанига айтиладиган мадҳияни ҳам, айниқса ўша ифлослар оёқ ости қилаётган тупроқни ҳам ва  сиз Ватан, деб айтганларнинг ҳаммасини  биргаликда ўз ичига олади. Аммо мадҳия қандай бўлиши, тупроқ оёқ ости бўлмаслиги учун нима бўлиш ва нималар қилиниши ҳақида баҳсларга ўрин бор.

Мен, бир вақтлар бир ҳикоя эшитгандим. Унинг мазмуни:

Иккита подшоҳлик бўлиб, бириси жуда кучли ва босқинчи экан. Уларнинг орасидаги чегарада кучсиз тарафга тегишли нуқул тошлоқликдан иборат бир парча ер бўлар экан. Кунлардан бир кун кучли подшоҳ кучсизга қарши уруш очишни билдирибди. Кучсиз эса, йўқ урушмайлик, сулҳга келишайлик, деб таклиф қилибди. Ниҳоят сулҳ тузилишига рози бўлишибдилар. Кучли томон ўз шартларини айта бошлаб, кучсиз подшоҳдан энг яхши отларингни, болаларингни ва ҳатто хотинингни ҳам менга берасан, деганига қадар кучсиз рози бўлаверибди. Бироқ очкўз кучли подшоҳ ўша тошлоқ ер парчасини ҳам берасан, деб қўшимча қилибди. Ана шунда кучсиз подшоҳ бу шартга рози бўлолмай, “олдингги талабларинг, менинг шахсимга тегишли эди, у тупроқ эса, менинг мулким эмас, у халқ мулки”, деб урушни қабул қилган экан. Ана шунақа дўстим, тупроқ масаласи, ватан тупроғи масаласи ҳаёт-момот масаласи эканлигини тушуниб этиш, ватанпарварликнинг энг муҳим хусусиятларидан биридир. Ҳа, сизнинг диний эътиқодингизга тасанно, ватанпарварлик Иймондандир.

Қадрли дўстим Муҳаммад, мен юқорида сизнинг бугунги асосий вазифангиз ҳақида тўхтолдим. Улар менинг фикрларим албатта.  Шунга қўшимча қилиб, шуни ҳам таъкидлайманки, ҳар бир эркин, одобли, ўзини таниган  киши, ўз қадр – қийматини билиши ва уни шахсан ўзи ҳам қадрлаши лозим. Кишининг ўз қадр-қимматини билиши-бу бебаҳо ҳақиқий характердир. Ватанда ҳар бир ватандош ўз эркини тушуниб, ўзини мамлакатнинг эгаси ҳис қила олиш даражасига кўтарилиши зарур. Ана шунда киши қуллик ва мутелик иллатидан қутилиши мумкин бўлади.

Қадрдон ёш дўстим, мен бир вақтлар шундай сўзлар ёзган эканман, “Ҳар бир алоҳида олинган шахсда ва болаларимиз, ёшларимизда иймонни мустаҳкамлаш, руҳан тетик, миллий характерни тарбиялаш, уни чиниқтириш ва оммалаштириш керак … Бизнинг келажагимиз, бирлигимиз ва мукаммал дастур асосида ёшларимизни тарбиялай олишимиздадир.” Балки бизнинг Ватанимизда яхши ҳаёт бошланиб кетиши ва у ерда жумладан сиз ҳам ўз билимингиз билан фаол қатнашадиган тизим вужудга келиши учун иймонли, соф, инсофли, ўз қадр-қимматини биладиган, ўлимдан қўрқмас (яъни  нима учун ўлиб, нима учун курашишни билиш) кишилар кўпайиши керакдир. Сиз ҳам шулардан бирига айланишингиз лозим бўлар.

Азиз ёш дўстим, мен фақат ўз фикр мулоҳазаларимни ёздим. Уларни сиз мутлақо қабул қилишга мажбур эмассиз. Шу билан бирга бу фақир, 1994 йилда “Озодлик” радиосининг ўзбек шубаси (бу шуба Тошкент радиосининг филиалига айланиб қолганлиги сабабли мен,  1997 йилда улар билан алоқани тўхтатганман) ёрдамида “Тарбия ва мафкура масалалари ҳақида фикрлар” номи билан қатор мақолалар ҳавога чиқарган эди. Уларда келажагимиз учун нималар зарурлиги ҳақида менинг фикрларим анчагина кенг ифодаланган. Борди-ю сизда қандайдир қизиқиш уйғонса, у материалларни  http://samarqanduz.com/?p=4489 интернет адресда  топиб ўқиш  мумкин. Алибой  Йўляхши. 18.10.05, сешанба.

9.3. АҚШ Айдахо штатида яшовчи Акром Маҳмудовнинг 23.08.06 куни босилган  (http://www.uzbekcongress.org/  саитида) саволи.

Сарлавҳада келтирилган саитда нашр этилган савол, бироз таҳрир қилинганидан кейин қуйидагича кўринишни олган эди: “Ассалому алайкум. Мени анчадан бери қийнаб юрган бир неча саволлар, ушбу хатни ёзишга мажбур қилди. Биласиз Ўзбекистонда (нафақат Ўзбекистонда ҳамма жойда) ҳар хил диний оқимлар, Ваҳҳобий, Хизб-ут тахрир ва Акромия… бу оқимлар жуда тез вақтда ўз атрофига ўзининг аъзоларини йиғмоқда. Энг қизиғи бу оқимларни давлат органлари тарафидан таъқиб қилинишига қарамасдан, уларнинг аъзолари камаймаяпти. Нима учун Давлатнинг Диний Бошқармалари давлат таъминотида бўлишига қарамасдан мана шу оқимларга қарши кенг қўламли тарғибот ишларини олиб бормайдилар, (мисол учун Совет Иттифоқи даврида динга қарши шундай ташвиқот олиб борилган эдики ҳатто айрим қишлоқларда намозхон одамни учратиш қийин бўлиб қолган эди) ёшларни нотўғри йўлда эканлигини исботламайдилар?

Чунки бу оқимларнинг биронтаси ҳақида муқаддас китобимизда хабар берилмаган, мисол учун бизнинг мазҳабимиз Имоми Аъзам мазҳаби пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алейҳи ва  саллам тамонидан башорат қилинганлиги маълум.

Пайғамбаримиз айтганлар – Мен оламдан ўтганимдан кейин Исломда ҳар хил оқимлар, йўналишлар, бўлинишлар бўлади, шунда адашманглар, шунда Аллоҳнинг китоби Қуръонни ва менинг айтганларимни маҳкам ушланглар – деб башорат қилиб кетган эканлар (бу ерда менинг айтганларим деганда Ҳадисни назарда тутганлар) шундай экан, бу оқимлар нимаси билан ўзига аъзоларини торта олаяпти? Ҳурмат билан Акром Маҳмудов, АҚШ Айдаҳо штати.”

Охирги сўз бошининг қанчалик тўғри эканлигини тасдиқлашни ўз зиммамдан ташқари ҳисоблайман. Чунки одатга кўра Ҳадис манбаси кўрсатилиши лозим. Бу ерда эса, ундай эмас. Аммо саволни “ҳозирги вақтларда турли хил номлар билан аталаётган оқимлар қандай қилиб кишиларни ўзларига жалб қила олаяптилар?” шаклда тушундим ва ана шу саволга жавоб қилишга ҳаракат қилдим. Бу жавобни ёзган вақт А. Маҳмудовнинг кимлигини мутлақо билмасдим. Унинг саитда босилган саволини ўқиб, унга фикр билдирган эдим. Ўша фикр, жавобимни қуйидаги кўринишда эълон қилдим.

9.4. АҚШ Айдахо штатида яшовчи Акром Маҳмудов қардошимизнинг 23.08.06 куни   http://www.uzbekcongress.org/  саитида босилган саволига бир жавоб:

Демократик Ўзбекистон Конгресси номи билан аталаётган тошкилот туғилганидан буён ҳам демократларнинг динга муносабати (Ш. Аҳмеджоновнинг бир мақоласини ҳисобга олмаганда) ҳақида бирор жўяли фикр билан чиққан киши кўринмади.

Исломга муносабатлари совуқ бўлган ғарб мабуоти хабарларига қараганда, Ўзбекистон аҳолисининг 75% (аслида бу кўрсаткич 80% дан ҳам ошиғироқ бўлса керак) мусулмонлардир. Бундай бир мамлакатда мусулмончиликни яхши билмай, унинг принсипларини дуруст тушунмай давлат бошқарув тузими ўрнатиш, ё динсизликка (атеизмга-(коммунистик давлат тузимига) ёки золим, диктаторликка (ҳозирги Ўзбекистондаги режим) суянадиган бўлиши турган гап. Бошқача бўлмайди. Бўлиши ҳам мумкин эмас.

Мана шундай кичкина кириш сўзидан кейин Акромжон сизнинг саволларинггизга бевосита жавобга келсак, “Ваҳҳобий, Хизб-ут тахрир, акромия … оқимлари жуда тез вақтда ўз атрофига аъзолар йиғиб олмоқда” дейсиз. Йўғ-е ёки ҳақиқатан ҳам шундайми-а? Сиз уларни яхши танийсизми? Улардан бирортаси ёки сиз танийдиганлардан бирон киши, Маҳмад бин Абдулваҳҳоб (“ваҳҳобий” атамаси шу одамнинг исмидан келади) ким,  ваҳҳобийлик нималигини билишадиларми? Шунингдек хизбчиликни-чи, булар кимлар ва улар қаердалар, сиз билган хизбчилардан биронтасини танийдими? Акромия ҳақида гапириб ўтиришнинг ҳожати йўқ, чунки бундай оқим ҳеч замон, ҳеч бир ерда йўқ ва бўлмаган. Бу тўласинча каримовчиларнинг қўлбола оқимидир. Ҳа, алббата, Ўзбекистонда ўзларини ваҳҳобий ҳисоблайдиганлар йўқ  дейиш фикридан мен узоқман, улар бўлиши  мумкин, балки бордир (Шундай бир факт ҳам борки, масалан, 1990-1993 йилларда ҳам ўзбекистонликларнинг жуда кўпчилиги ҳатто ”ваҳҳобий” атамасини ҳам билишмасди ва эшитганлари ҳам йўқ эди). Лекин улар ҳокимиятга хавф соладиган даражада кўп сонли ва ташкиллашган гуруҳ (сизнингча оқим) эмаслар. Шунинг учун уларга қарши махсус жазо отрядлари тузиб, зулм станокларини ишга солиб қўйиш шарт эмас. Сиз ўзингиз таъкидлаганингиз сингари, у ер, бу ерда улардан бир-иккита кўриниб қолганларини тартибга чақириш, тарбия бериш, кўз қўрқитиш каби усуллар билан улардан қутилса бўлади. Шунга қарамасдан, Ўзбекистонда нега бунчалар ваҳима қилишади? Нега бугун Ўзбекистонда ваҳҳобийликда ёки хизбчиликда айбланмаган бирорта ўзбек оиласи қолмади ёки жуда оз қолди?  Кейинги ўн, ўн икки йил ичида ваҳҳобийлик шундай давлат тузимига хавф соладиган даражага келдими? Ундай бўлса, Каримов режими, диний экстремизмга қарши кураш билан эмас, уни ривожлантириш билан шуғуллаётган бўлиб чиқмайдими? Яна шунга ўхшаш саволларни анчагина тузиб ташласа бўлади. Мана булар ҳақида жиддий ўйланиш лозим деб ўйлайман.

Шундай қилиб, кўраяпсизки, сизнинг саволларингизга жавоб ахтариш устида фикр юритиб, ўзим кетма-кет саволларга тақалиб қолмоқдаман.

Қисқаси, ваҳҳобийчилик ҳам, хизб-ут таҳрирчилик ҳам бугун ислом дунёсида асосий бир йўналишни ташкил қилмайди. Уларнинг аъзолари жуда тезликда кўпайиб кетаяпти дейиш, менимча бирмунча ваҳима қилишга ўхшаб кўринади. Ваҳҳобийлик нисбатан тарқалган оқим бўлишига қарамай, барча ислом мамлакатларида бу оқим ҳурмат қилинмайди ва барча буюк ислом олимлари тарафидан рад қилинган оқимдир. Бу оқимнинг салбий ва ижобий тарафларини тўлароқ изоҳлаш учун ислом олими бўлиш лозим бўлади. Мен эса, бундай даъво қилишдан ожизман. Хизбчилар эса, янада оз ва кучсиз гуруҳдир. Булар ҳам сиз айтаётгандай кўп аъзолар йиғиш имконига эга эмаслар.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистонда давлатни бошқарувчилар тарафидан вақти – вақти билан махсус уюштрилиб туриладиган диний экстремизмга қарши кураш вас-васалари (ажиотаж, қама-қамалар), мамлакат-даги ҳақиқий вазиятни билдирмайди. Аксинча, И. Каримов бошлиқ тўда ўз жиноятларини хаспўшлаш ва дунё жамоатчилиги олдида ўзларини “ислом экстремизми”га қарши курашувчи “қаҳрамонлар” қилиб кўрсатиш учун махсус план билан ташкил қилиниб турилади. Шунинг учун Акромжон, кўп ташвишланманг, сиз номларини тилга олган оқимлар одамларга, бирор бир давлат тузумига хавф соладиган кучга, ташкилотга эга эмаслар.  Ўзбекистонда эса, улар деярли йўқ ҳисобидадир. Ўзбекистондаги барча ваҳималар битта мақсадга, яъни Каримовнинг ёвуз ҳокимияти умрини қандай қилиб бўлса ҳам чўзишга қаратилгандир. Бу ҳокимият тугагани ҳамон, Ўзбекисьонда диний экстремизм вас-васалари дарҳол тугайди. Аммо динларга, ислом динига муносабат муаммоси, мусулмонлар билан муомала масаласи ўта актив масалалардан бири бўлиб қолаверади. У ўзининг адолатли ечимини кутади. Келгуси давлат йўнатувчиларининг ютуғи, кўп жиҳатдан мамлкатдаги диний муаммони, динга муносабат муаммосини тўғри ва адолатли ҳал этишга боғлидир. Бу йўлда демократ қардошларга ютуқлар тилайман. Сизга эса, Акромжон сабр, чидам, хушёрлик тилайман. Ёлғонларга, уйдурмаларга ишонманг, алданманг. Йўляшиев Алибой

Бу жавобда е-маил адрес кўрсатилгани учун А. Маҳмудовдан дарҳол бир мактубча келди. Унда қуйидаги сўзлар битилган эди: “Ассалому алайкум!!! Алибой ака, сизга катта раҳмат, менинг саволларимга эринмай жавоб берганингиз учун. Алибой ака, мен яшайдиган штатда Акромия оқимиданмиз деган инсонлар кўп улар билан ҳар куни мулоқот қиламан. Уларнинг қайтиб кетаётганидан жуда афсусдаман. Лекин улар жуда яхши инсонлар мен уларни ҳурмат қиламан, мен уларда ўзбекона меҳмондорчиликни, муомалани, инсонга бўлган қадр-қимматни, меҳнаткашликни кўриб қойил қолдим. Мен улар билан ҳар доим мулоқот давомида суришаман, уларнинг қайтиб кетаётганлигини нотўғри эканлигини исботлашга ҳаракат қиламан. Лекин қанчалик фойдаси бўлди, вақт кўрсатади. Ҳурмат билан Акром Маҳмудов, АҚШ Айдаҳо штатидан.”

Мен эса, унинг бу хатига тубандагича жавоб қилдим: ”Менинг кичик бир фикримга дарҳол миннатдорчилик билдирганингиз учун сизга ҳам раҳмат. Менга ҳат ёзиб яхши қилибсиз. Ана энди баъзан вақт бўлганда ёзишиб турадиган бўлдик.

Акромжон, сиз танийдиган “акромий”лар ҳақиқатан яхши одамлар бўлиши мумкин, ҳатто яхшигина мусулмончилик ҳам қилишлари мумкин. Бироқ, улар ўзларини “биз акромий”лар дейишлари хато. Чунки иcломда “акромий” дейилган бирор бўлим, мазҳаб йўқ. Агар улар ўзларини ҳақиқатан қандайдир “акромий” деб ҳисобласалар, у уларнинг иши, албатта. У ҳолда улар “акромий” ўлароқ ислом номидан сўз юритишга ҳақли эмаслар. Улар Акром исмли бирор киши билан гаштакхўр бўлишлари мумкин. Исломда тўртта “мий” бор, яъни Ҳанафий, Шофий, Моликий, Ҳанбалий. Яъни Аҳл-и суннат вал жамоат мусулмонлар тўртта мазҳабга уйғун ибодат қилишадилар. Бошқаларининг барчаси, мусулмонлар ва ислом номидан сўз юритишга мутлақо ҳақли эмаслар. Бу буюк тўрт мазҳабдан бошқа гуруҳда бўлганлар ёки ўзларини мазҳабсиз ҳисоблаганларнинг мусулмончилиги шубҳалидир. Улар қанчалик “яхши” одамлар бўлмасинлар, барибир улар ўта ҳавфли кишилар ҳисобланадилар. Улар, сўзсиз қаердадир сизга фириб берадилар, қаердадир сизни алдайдилар. Билсангиз, ваҳҳобийлар ўзларини “биз ҳанбалиймиз” дейишади. Аммо ёлғон айтишади. Чунки улар энг аввал ҳанбалий мазҳабини бузадилар. Аммо сўзлганларида жуда гўзал сўзлар сўзлайдилар. Уларнинг бу сўзлари динни яхши билмаганларга жуда тўғридек эшитилади. Масалан, батамом кофирлар ҳам одам сифатида ёмон одамлар эмас. Уларни биз мусулмон демаймиз-ку, ахир.

Қисқаси, Акромжон бу ерда узоқ ёзиш мумкин. Лекин Ўзбекистондаги диний маш-машалар, аслида бўлмаган уйдурилган воқеалардир. Ватанда бўлаётган у портлашлар ва ҳаказоларнинг муcулмончиликка, исломга боғли ҳеч бир жойи йўқ. Уларнинг ҳаммаси ўша жаллод Каримовнинг креслосини сақлаш учун қилинаётган васваса, ваҳималардир.

Омон бўлинг, ёзиб туринг. Салом ва дуолар билан Алибой.”

9.5. Акром Маҳмудовдан яна бир хат.

Юқорида зикр этилган А. Маҳмудовнинг саволига жавоб қайтаришим муносабати билан унинг ўзи билан ёзишмаларимиз давом қила бошлади.  Ундан 2006 йил 27-августида тубандаги мазмунда яна бир хат олдим:

”Ассалому алайкум Алибой ака, динимиздаги бу ҳар хил оқимларни ажратиб олишда менга қўлингиздан келганича ёрдам бераётганингиз учун сизга раҳмат.  

Алибой ака, менинг  яна битта нозик саволим бор. Сиз айтаяпсизки, тўртта мазҳабда бўлмаган ва ҳар хил оқим ва йўналишда бўлган инсонларнинг мусулмончилиги шубҳалидир.

Қаранг, менинг эшитишимча Саудия Арабистони подшоси ҳам Ваҳҳобий эмиш ундай бўлса буёғи қандай бўлади? Алибой ака кейинги хатларда ўзингиз ҳақингизда ҳам ёзсангиз яхши бўларди. Масалан, қачондан бери Америкадасиз, нима учун ватанни ташлаб кетингиз? Ана шулар ҳақида ҳам икки оғиз ёзиб юборсангиз дейман.

Яратганнинг ўзи мусофир юртларда юришган сизу-бизга ўхшаган ожиз бандаларини ҳар хил бало-қазоларидан асраб, оилаларимизга хайр ва қуту-барака ато қилишини тилаб … Ҳурмат билан Акром.”

Бу хатга мен ҳам тубандаги каби жавоб қилдим:

”Акромжон, узр жавоб бироз кечикди. У-бу иш, тирикчилик дегандай  жавоб ёзишга дарҳол вақт топиш мумкин бўлмади.

Биринчидан, Саудия Арабистони қироли ҳақида айтсам, мусулмонликлари энг катта шубҳали бўлган одамлар, ана ўшалар, Файсаллардир. Уларнинг боболари Мадинай-и мунаввара ва Макка-и мукаррамани бомбалашга ижозат берган киши бўлади. Мана бу интернет адресида

 http://www.vremya.ru/2006/140/13/158237.html
 (“Я не был даже евреем” Нелегал из Моссад рассказывает о работе в Ливане, Ираке и Иране)

номли бир мақола бор ана шуни очиб кўринг у ерда Файсаллар ҳақида бир кичикгина маълумот бор. У материал рус тилида. Русча билсангиз керак. Ундан ташқари ҳозир бир бориб Макка ва Мадинанинг аҳволини кўрсангиз эди? У ерда ҳамма жойларга Саудия подшоҳининг расмлари илиб ташланган.

Иккинчидан, Ваҳҳобийлик ва имом Муҳаммад бин Ваҳҳобга келсак. Бу бошқа масала. Бу ерда жиддий тортишадиган масалалар бор. Бунинг учун эса, диний билимимиз юқори даражада бўлиши керак. Мен шуни биламанки, Ваҳҳобийлик Аҳл-и суннат олимларининг жуда кўпчилиги тарафидан қабул қилинмаган. Ваҳҳобийман дейдиганларнинг бироз инсофли бўлганлари ўзларини Ҳанбалий дейишади. Бордию сиз ўзингизни бирор мазҳабга оид ҳисобласангиз; ўшадан чиқмай юраверинг. Ваҳҳобийлик билан қизиқманг. Чунки акс ҳолда чалкашиб кетасиз. Айтилганлар дин ҳақида эди. Яна шуни такрор айтаманки, Ўзбекистонда диний экстремизм йўқ. У ерда исломга нисбатан нима айтилаётган бўлса, уларнинг барчаси Каримов томонидан тўқилмоқда. У ердаги ҳамма портлашлар, ўтган йилги Андижон фожиаси, буларнинг ҳамма-ҳаммаси Каримовнинг иш кобинетида ишлаб чиқарилган ёвузликлардир.

Ўзим ҳақимда эса: Мен Америкада эмас, Норвегияда яшайман. Болаларимнинг бир қисми Канадада яшашадилар. Мен, олтита фарзандларим, саккизта неварам билан мамлакатдан 1993-1997 йиллар орасида бирин-кетин чиқиб кетганмиз.

Энг аввал мен якка ўзим 1993 йилда чиқиб кетгандим. 1997 йилга келиб Аллоҳу таолонинг ёрдами билан барча болаларимни ҳам Ўзбектстондан чиқариб олишга муяссар бўлдим. Сабаби ана ўша жаллод Каримовнинг ноинсоний режимидир. Мен 1988 йилдан бошлаб ҳукуматга очиқ мухолифатда бўлдим. Қамоққа олишлари арафасида Аллоҳнинг қудрати билан мамлакатдан чиқиб кетишга муваффақ бўлдим. Мана десангиз, 15 йилга яқинлашаяпти дунё ”кезиб” юрибман. Аллоҳу таолодан умидим катта, иншоАллоҳ Ватанга қайтамиз. Ҳозирча шу гаплар. Зерикиб қолгандирсиз, шу ёғи етар. Қолганини бошқа сафар ёзарман.

Ҳозирча шулар билан хайр. Салом ва дуолар билан   Алибой.”

9.6. Демократик Ўзбекистон Конгресси саитида билдирилган бир фикр.

Овозимиз баландроқ, жаранглироқ бўлиши лозим!

Бу саитнинг 01.08.05 сонида Жаҳонгир Маматовнинг ”Овозингизни нега ютдингиз” номли бир хабари чиқди. Унда қуйидагилар ёзилганди:

“Овозингизни нега ютдингиз?

АҚШ Хонободдан чиқиб кетиши керак,  деган талабдан баъзи демократлар ҳам хурсанд бўлаётганини кўрмаганимда бу ҳақда ёзмаган бўлардим.

Фикримни жуда қисқа, мухтасар тарзда ифодаламоқчиман.

Шу нарса, аниқки АҚШ Ўзбек халқига душман эмас.  АҚШ ўз манфаатлари доирасида баъзан орқага чекиниш қилиши мумкин, лекин шунда ҳам бирор бир халқнинг умум хоҳиш иродасига қарши иш тутмайди. Россия ҳақида буни айта олмайсиз. Россия ҳамма вақт халқларни эмас, диктаторларни қўллаб келган. Агар Россия Саддамни қўлламаганида эди, Ироқда бу қадар қон тўкилмасди. МДҲ ҳудудларида ҳам Россия доим Алиев, Туркманбоши, Шеварднадзе, Кучма ва бошқа яккаҳокимларни қўллагани маълум. Москва диктаторларнинг саждагоҳи бўлиб қолмоқда.

Андижон воқеаларида ҳам шуни кўрдик. Россия Каримовнинг орқасида турган “танк”га айланди, андижонликларни террорист дея жар солди, Каримов режими истаган Ўзбекни ушлаб,  зирқиратиб Тошкентга топшириб юбораверди ва ҳоказо.

Аммо АҚШ Қирғизистондаги қочқинларни маҳкам туриб ҳимоя қилди.  Мазкур масала БМТда кўрилиши керак бўлганда, Россия қаршилик қилди. Бу ҳам кўрсатмоқдаки, Россия Ўзбек халқи томонида эмас, балки диктатор томонидадир. Бундан кейин ҳам Россиянинг сиёсий доктринаси-диктаторни қўллаб, мазкур ўлкани назорат қилишдан иборат бўлиб қолишига шубҳа йўқ.

Бугунга қадар мухолиф сиёсатчилар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари диктатурадан калтак еганларида ҳали бирор марта ҳам Москва уларни ҳимоя қилган эмас, фақат ҳимояни АҚШдан топганлар ва топмоқдалар. Биргина мисол. Феликс Кулов қамалганда ҳимоя қилган ким эди? Табиийки,  Москва эмас. Лекин энди у яна ўзини топтаган Москвага сиғиниб ўтирганига ҳайрон қоласан. Худди ана шундай,  йиллардир АҚШдан грант олиб турганларида уни мақтаб,  аммо нима сабабдандир ололмай қолганларида унинг юзига тупураётганларни тушиниш қийин эмас. Демак, бундайларнинг асл мақсади халқ ёки мамлакатнинг келажаги эмас,  балки ўзларининг бугунги оний, жуда тор манфаатчаларидир.

Бир мамлакатнинг ҳарбий базаси туриши мустақилликка раҳна, дегувчилар эса кўзларини катта очсинлар. Агар бу база Россияники бўлса, раҳна. Аммо АҚШники бўлса, катта аждарҳолар комида бўлган Ўзбекистон учун ҳимоя бу. Мана Олмонияда ҳам АҚШ ҳарбий базаси бор. Нима, Олмония мустақил эмасми? Менимча, Овропадаги энг мустақил давлатдир. Худди шундай ўнлаб мисоллар мавжуд.

Бугун АҚШнинг Ўзбекистондан чиқиб кетишига қувонаётганлар шуни эсда тутсинлар, бу Ўзбек халқи учун жуда катта йўқотиш бўлади. Унинг 21 асрда ҳурриятга қовушиш имкониятининг битиши бўлади бу.

АҚШ ҳарбий база учун Каримовга қарши уруш эълон қилмайди. Тортишувлар ҳар турли кўринишда давом этаверади. Аммо диктатуранинг умри ҳам узайиб бораверади.

Шу боис хориждаги демократларнинг  Ватанга қайтиш умидлари бўлса, бугун Каримов талабига очиқ қарши чиқиш баробарида бунинг моҳиятини халққа тушунтиришлари керак. Мамлакат ичидаги демократларнинг эса, ҳурриятга орзулари ўлмаган бўлса, бугун диктатуранинг бу мусиқасини рад этмоқлари шарт.

Чунки, Каримов матбуоти диктатор талабини “халқ талаби”га айлантирмоқда. Биладики,  Америка умумхалқ хоҳишига қарши бормайди. Шундан фойдаланишмоқчи. Каримов талаби “умумхалқ талаби”га айлантирилмаслиги учун ҳам бугун демократияни истаганлар адашмасликлари, овозларини ютмасликлари, аксинча баландроқ чиқаришлари зарур.

Мени америкапарастликда айблашингиз ҳам мумкин. Бу Каримов режимига жуда ёқади. Шундай қилиб  “очко” ишлов учун  бу бир имконият. Лекин мен ҳар қачонгидек,  кўриб турганимни, юрагим буюрганини айтдим. Танлов эса яна сизда: Демократия ёки Диктатура, Мустақиллик ёки Мустамлака! Ватан ёки Муҳожират!” ЖАҲОНГИР МАМАТОВ.”

Ж. Маматовнинг ана шу чиқишига мен “Овозимиз баландроқ, жаранглироқ бўлиши лозим” деб жавоб қилдим. Ўша жавобни тубанда келтираман:

“Менимча, мавзуни Ўзбекстондаги АҚШ ҳарбий базаси масаласи нега Ўзбекистон ташқий сиёсатининг тактикасига айланди? Саволи атрофида қараш керак кўринади. Чунки АҚШ Ўзбекистонга кириб келиши тарихга айланди. У алоҳида масала бўлиб, у ҳам ўз вақтида Каримовнинг қўрқоқлигидан нотўғри ҳал қилинган эди. Бугун эса, яна ўша белги ҳисобидан такрор ўта нотўғри иш қилинаяпти. Чунки энди Ўзбекистондаги АҚШ базаси, бизнинг мустақилли-гимиз гаровига айланди.

Каримовнинг ва унинг атрофидаги югурдакларнинг бугунги югуришларини “Ўлар хўкиз болтадан қайтмас”, деб баҳолаш керак бўлиб қолаяпти. Улар сиёсатчига эмас, балки безорига хос  ўзларининг “180 кунлик талаблари …” билан  ватан мустақиллигини таҳликага солаяпти. Зотан, улар учун тупроқ мустақиллиги, тушунчаси мавжуд эмас. Шунинг учун Каримов сиёсатида Ватанпарварлик, Ватаннинг мустақиллиги тушунчаси бўлиши мумкин эмас.

Ватан ҳудудида хорижий мамлакат ҳарбийларининг бўлишини истамаслик ҳиссидан келиб чиқиб, Каримов гуруҳининг бугунги вас-васасига майиллик кўрсатаётган демократларни қандай аташга мен қийналиб турибман. Каримов минглаб бегуноҳ одамларни 13-май куни шахсан ўзи майдонга чақириб оттириб ташлади ва дарҳол мен отишга буйруқ қилмадим, деб қасам ичди. Бундай кишининг қилган ишларида инсонга, Ватанга  яхшилик бўлишига ишониб бўладими?  Йўқ, албатта. Шундай экан, у қилаётган ишларда халққа, Ватанга душманликни кўриш керак. Шунинг учун биз, ўзимизни халқ тарафида билсак,  бугун  АҚШ базасининг Ўзбекистондан чиқарилиши халққа душманлик, деб қарашимиз зарур бўлади. Демак, халққа душманликка қаршилик қилишимиз ва Ватан мустақиллиги учун АҚШ контенгентининг Ўзбекистонда сақланиши тарафдори бўлишимиз тўғри бўлади, деб ҳисоблайман.

 Ўзбекистон Демократик Конгресси ўз имкониятида бор усуллар билан Каримовнинг халққа душманона қилиқларига кескин қарши чоралари кўриши лозим, деб биламан. Жумладан, Ўзбекистондаги АҚШ базасининг сақланиши учун зудлик билан чора тадбирлар кўрилиши шарт, деб ҳисоблайман.”  02.08.05 – сешанба.

10. Турли вақтларда ёзиб қўйилган фикрлар.

Бу ерга илова сифатида турли вақтларда ёзиб қўйилган фикрларимни келтиришни лозим кўрдим:

10.1. ”Форум ва ”Бирлик” газеталарининг янги нашри тикланди.

1995 йили давомида уларнинг бир қанча сонлари нашрдан чиқарилганди. Ўша газеталарда сиёсий масалалардан ташқари баъзи қизиқ воқеалар ҳақида ҳам қисқа маълумотлар бериш учун тубандаги каби ҳикоялар тўпланганди:

10.2. Америка қитъасида яшаган қадимий одам.

Ўтган йили(1994) Гандурас чангалзорида топилган қолдиқ суяклар Марказий Америкада ҳозиргача тахмин қилинганидан анча аввал одамизот яшаганлиги ҳақида гувоҳлик беради.

Топилмалар бу юртда сивилизатсиянинг ривожланиши ҳақида тасаввурларни бутунлай ўзгартириб юборади. Жумладан, тадқиқот натижалари бу қитъада эрадан 1000 йил илгари маданият бўлганлиги ҳақида маълумот беради. Бу эса энг қадимий ҳисобланган майи маданиятидан кўп қадимийроқдир.

Қолдиқлар ёғингарчилик кўп бўлиб турадиган ғорлардан бирида топилди. Ғор иккита америкалик ва иккита гандураслик тадқиқотчилар саъй-ҳаракати  натижасида топилди. Улар ғорга тушиб у ерда кўплаб одам бош суяклари ва бошқа суяклар ётганининг гувоҳи бўлдилар.

Ўтган йили сентябр ойида Жеймс Брейди бошлигида бир гуруҳ мутахассислар у ғорни бориб кўриб, 23-та ҳар хил жойларда одам қолдиқлари борлигини кузатдилар.

Қазилмаларнинг ёшини аниқлайдиган янги усуллар ёрдамида ғордан топилган суякларнинг Майи давридан анча бурун яшаган кишиларга мансуб эканлигини аниқладилар. Ундан ташқари бу топилмалар майилар эмас, балки улар энг қадимий маданиятга эга бўлганликларидан дарак беради.

Брейдининг фикрича, ғор тўла ўрганилганича йўқ. Шунинг учун у шу йилнинг охиригача Г. Вашингтон университети студентларининг экспедитсиясини ташкил этмоқчи.

10.3. Парҳезда ўтирганлар учун аянчли маълумот.

Ўз танасининг семизлигини камайтиришга ҳаракат қилувчилар, одатда организм парҳез оқибатларини парҳез муддатида кам қувват сарфлаш натижасида унглайди, деб ҳадиксирашади. Американинг Рокфеллер институти тадқиқотчилари бу хавфни тасдиқладилар. Ҳатто анча узоқ муддат парҳез сақланганда ҳам организм кам қувват сарфлашни давом эттираверади. Америкалик олимлар кишилар ўз оғирликларини туширишдаги қийинчиликларни тушунтириб берадилар. Бунда ягона самарали усул жисмоний тарбияни кучайтиришдан иборат экан. Кам ейиш ёки жуда кўп овқат ейиш ҳолатга жуда секин таъсир кўрсатар экан.

Олимларнинг аниқлашича, киши ўз оғирлигининг 10%-ни камайтирган одам организмида моддалар алмашуви 25%-га пасаяди. Аксинча, оғирликнинг ўн фойизга ортиши қувватнинг 16% кўп сарфланишига олиб келади.

Тадқиқот олиб борган олимлар гуруҳининг раҳбари Рудалф Лойбел таъкидлашича ”Бу киши овқатининг камайиши ёки қисқа вақтга жисмоний шуғулланишни кучайтириши унинг оғирлигини назорат қилишга имкон бермайди”.

Одатда организм 60% калория қувватни киши дам олаётганида сарфлайди, 10% -ни эса, у еган овқатни ҳазм қилишга сарфлайди, қувватнинг қолган қисми куйиб кетади, дейилади.

Олим эришган натижаларга қараганда, семиз ва озғин кишилар ўртасида сезиларли фарқ йўқ. Оғирликни камайтириш бир неча фактлардан биргаликда фойдаланиш натижасида амалга ошиши мумкин.  (Рейтер).

10.4.  Хилма-хил дараклар: Чин юртида қизиқ воқеа юз берди. Бир ёш жувон битта қизолоқ туғди ва тезда ўз оналик ишларига киришиб кетди. Аммо у хотин негадир  яна жуда қаттиқ дард сеза бошлади ва врачга (докторга) мурожаат этишга мажбур бўлди. Доктор эса, олдин у аёлга эътибор бермади. Бироқ бироздан сўнгра, доктор ҳам у хотинда бирор нарса борлигидан гумон қилиб, уни касалхонага жўнатишни лозим топди. У ерда жувонга ҳали у ҳамиладор эканлигини ва бир-икки кун ичида бола туғилажагини айтишди. Жарроҳлар аҳволни ўз ҳолига ташлаб қўйишмай аёлни амалиётга ётқишишди. Шундай қилиб, ўша хотин биринчи туғишидан йигирма кун ўтгач яна битта болали бўлди.

***

Шу йил феврал ойида (1995 йил.) Канаданинг Торонто шаҳарида сиам эгизакларини ажратиш бўйича мураккаб амалият амалга оширилди. Бу Покистонлик Нидо Ва Ҳиро Жамол исмли бошлари (каллалари) бирлашиб кетган ҳолда  туғилган опа-сингиллар эдилар. Афсуски у амалиятни муваффақиятли, деб бўлмади. Чунки эгизаклардан Нидо исмлиси томирида қон қотиб қолиши сабабли нобуд бўлди. Аммо Ҳиро исмли қизчанинг соғлиги жуда яхши, у ҳар хил сўзларни чулдирайди ҳамда куйлайди. Бу воқеадан хабардорлар қизча катта бўлиб, ўз яримининг йўқолганини билганида у ўзини қандай ҳис этар экан, деб ташвишланмоқдалар.

Қизиғи шундаки, улар уч киши (учта қизолоқ бўлиб) туғилишгандилар. Уларнинг учинчиси  Фариа исмли эди. Ҳиро қардоши Фарианинг соғлом ўсганлигидан хурсанд бўлади, албатта деб умид қилинмоқда.

 ***

Расмий статистика маълумотларига мувофиқ Буюк Британиада сўнгги 20 йил ичида тўла бўлмаган оилалар сони уч бараварга кўпайган. Масалан, 1971 йилда ўшандай оилалар 8%-ни ташкил этган бўлса, 1993 йилда бу кўрсаткич 22%-га кўтарилгани кузатилган. Бу эса, мамлакатдаги оилаларнинг тўртдан бирига тўғри келади. Бундай оилаларда она ”хўжайин” бўлган, албатта. Уларнинг 7,3% умуман эрга чиқмаган, 6,4 фойизи эрдан ажралган ва 4,5% эса эридан айри яшайдилар.

***

Бирмингем мактабларининг бирида ўқитувчи қулоқсиз ўқувчиларни тинчитишнинг самарали бир усулини намойиш этди. Ўқитувчи жойида тинч ўтира олмайдиган бебош ўқувчини  бир ерга боғлаб қўйиб, унинг оғзини елимлаб ташлади. Аммо бу ”топқир ўқитувчи” ўқувчининг отаси олдида кечирим сўрашга мажбур бўлди. Унинг жамоадошлари  ўқитувчини  кафилликка олишларига тўғри келди. Лекин ўқувчининг аччиқланган отаси учун эса, бу ҳол камдай кўринди. У ўқитувчига дурустроқ жазо бермоқ учун яхши адвокат билан маслаҳатлашмоқда. Ўқувчининг ота-онаси чиндан ҳам қўрқиб қолишди. Чунки уларнинг боласи астма касалига мубтало эди. Ўқитувчининг бу ратсионал қилиғи касалликни қўзғатиб қўйиши ва оқибати аянчли тугаш эҳтимоли бор эди, ахир. Бу хабар РЕЙТЕР материаллари асосида таёрланган эди.

***

Литва давлати Чеченистондан келиши мумкин бўлган етим ва бошқа хил муҳтож болаларни қабул қила олмаслигини билдирди. Бу ҳақда вазирлар қўмитаси қарор қабул қилганлигини Литва ҳукумати матбуот хизмати хабар қилди. Бунга сабаб қилиб, мамлакатга ”Қочоқлар ва кўчиб келувчилар ҳақида” қонун йўқлиги, Литва давлатида вазият унча ҳам енгил эмаслиги кўрсатилди. Бу ҳақда қабул қилинган ҳужжатларда 20 мингга яқин болалар ота-онасиз яшаётганилиги, 13 мингга яқин болалар истиқамот қилаётган кўп фарзандли оилалар давлатдан номигагина ёрдам олаётганлиги кўрсатилади. (Интерфакс).

***

10.5. Жуда қизиқ. 

1) Мумиёланган ширинтомоқ хотин.

Унинг исми Жадмаатесанкиҳ бўлиб, Исо алейҳиссалом туғилишидан бурун IХ асрда яшаб ўтган. Унинг эри ўша даврнинг машҳур қоҳинларидан (руҳонийларидан) ҳисобланган. Бу ҳақда унинг қабридаги  юксак даражада мумиёланган сағанага битилган ёзувлар ёрдамида билиш мумкин бўлди. Бу сағана Мисрда олиб борилган илмий тадқиқотлар даврида топилган. Сағана эгачиси жуда ёш-35 ёшида вафот қилган бўлиб, унинг ўлими сабабини узоқ замонлар давомида мутахассислар аниқлай олишмадилар. Бирмунча уринишлардан сўнг компютерлаштирилган усул ёрдамида, ниҳоят у ёш хотиннинг ўлими сабаби аниқланди.  Мумиёланган сағанада сақланаётган қоҳин хотини ширинликка жуда ўч бириси бўлиб, у тиш оғриғи туфайли жон берган экан. Бундай фикр энг аввал Канаданинг Онтарио вилоятида жойлашган Қироллик музейининг Мисрдан келтирилган экспонатлар билан ишлайдиган ходими Николас Милла томонидан айтилди. Жумладан, менимча бу сағанада ётган хотин ширинхўр бўлган бўлса керак ва унинг шу хусусияти ўлимига ҳам сабаб бўлган, деди Н. Милла.

Доктор Питер Левин раҳбарллигидаги мутахассислар сағанадаги хотин шаклини компютер ёрдамида  тиклади. Аммо унинг ёноқлари ниҳоятда бесунокайлиги ҳайрон қолдирарди. Чунки бечора аёлни газаклашган тиши қийнаган эдида, ахир. Текширишлар шуни кўрсатки, унинг чап жағининг юқори қисмида газакдан  шиши бўлган. Врачларнинг тасдиқларича ҳали пенитсилин ишлатилмаган ўша қадимий даврда шунақа жағнинг тиш оғриғи натижасида газак олиши кишининг ўлимига сабаб бўлиши мумкин экан.

Милланинг фикрига кўра, у аёл афюн қабул қилган бўлиши мумкин. Чунки оғриқ бунга мажбур қилганлигига ишончим комил, дейди Милла.

***

10.6. Улкан кутубхона.

Миср Араб Республикаси Искандария шаҳрида диаметри 60 метр келадиган доира шаклидаги улкан кутубхона қурулмоқда. У қадимги мисрликлар сиғинадиган қуёш гартишини (дискини) эслатади. Искандария кутбхонаси меъморлари уни дунё маданиятининг машъалига айланадиган этиб лойиҳалаштирганлар.

Кутубхона қурулиб битиши учун 150 млн. америка доллари  сарфланади. Бу маблағни Миср давлати ажратиш қобилятига эга эмас. Униинг ҳиссаси фақат 6,9 гектардан иборат ер майдони ва 1991 йили 20 млн доллар сарфланиб қуриб битирилган конгресслар сарайидан иборат бўлди. Бу сарай кутубхонанинг ажралмас қисми бўлиб қолади, албатта. Унинг ҳозирги замон даражасида тўла жиҳозланган тўртта зали бўлиб, энг каттаси 1700 ўринга эга.

Бундай улкан кутубхонанинг Искандария шаҳрида қурилишига асосий сабаб бу шаҳарнинг тарихидир. Тарихий маълумотларга кўра, янги эрагача 332 йилда Искандар Зулқайнарн томонидан бу шаҳарга асос солинган бўлиб, кўп ўтмай у Мисрнинг янги пайтахтига ва қадимий дунёнинг энг буюк маданий марказларидан бирига айланган. Ўша давр мутафаккирлари бу шаҳарда яшаш ва унинг кутубхонасидан фойдаланишни ўзларига шараф билганлар. Искандариядаги қадимий кутубхона эрамизгача 285 йилда қурулиб, тез орада бутун дунё донишмандлиги маконига айланди.

Кутубхонада дунё билимлари  барча соҳасига оид ярим миллион папируслар йиғилган эди. У кутубхонада буюк математик ва физик Архемед, ”геометриянинг отаси” Евклид, географик ва тарихчи Страбенлар ишлаган эдилар.

Афсуски, эрагача 48 йили Искандария шаҳри Юлий Цезар томонидан қамал қилинганда ёнғин чиқиб, кутубхонанинг ҳам бир қисми катта зарар кўрди. Янги эранинг 273 йили император Аврелиана Искандарияни забт этганда кутубхонани бузиб унга ўт қўйиб юборди. Ундаги папирусларнинг бир қисмигина Серанеумга ўтказилди. Қолганлари ҳам кейинги урушлар даврида йўқ этилди.

Ана ўша кутубхонанинг ҳозирги замон аксини тиклаш учун унинг лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича бутундунё танлови эълон қилинди. Танловда 77 мамлакатдан 1400 лойиҳа иштирок этди. 1989 йили юқори малакали меъмор ва кутубхоначилардан ташкил топган  ҳакамлар ҳайъати Норвегия фирмаси ”Снохетта” тақдим этган лойиҳани танлади.

Кутубхона қурулишини маблағ билан таъминлаш халкаро комиссияси тузилди. Комиссияга 30-дан зиёд мамлакатдан сиёсий ва жамоат арбоблари жалб этилди. Бу комиссия Миср Араб Республикаси Президенти рафиқаси Сузана хоним Мубарак бошчилигида фаолият кўрсатмоқда. Комиссия таркибига бообрў кишилар киритилган. Улар қаторида Франсия президенти Франсуа Миттеран, Араб Амирликлари Президенти Шайҳ Зиёд бин Султон ан-Наҳайин, Испания қироличаси Софияхоним, Ирдония қироличаси Нур, Монако маликаси Каролин хонлар бор.

Кутубхонани унинг қадимий жойида қурушга ҳаракат натижасиз қолди.

Кутубхона биноси ҳаммаси бўлиб 8 миллион дона китоб сақлашга мўлжалланган.

***

 10.7. Ҳозир таътил замони.

– Июл ойида неча кун бор?- онаси ўғлидан сўради.

– Билмайман, – деди ўғил.

– Нега, сен мактабда ўқийсан-ку? – деди онаси.

– ҳозир таътилдамиз, – деди ўғил.

10.8. География дарсида.

– Болтабой харитадан қизил денгизни кўрсатиб бер?

– Ҳим, негадир мен уни кўрмаяпман. Бу харитада барча денгизлар кўк.

 10.9. Ўйлашга ундайдиган саволлар:

1. Ақлни қарзга олиб бўлмайди. Ўзгалар ақли билан юрадиганлар уни қаердан олишади?

2. Дўстни сотиб олиш мумкин эмас. Уни сотиш-чи?

3. Ҳақиқат бизни тўрт томондан ўраб турган бўлса, баъзилар қандай қилиб унга елкаси билан(тескари) қарайди?

10.10. Мағзини чақинг(Ўйлаб кўринг):

Бизнинг яшаш даражамизга қанчалар сув қўйилмасин, у ҳеч кўтарилмаяпти.

Бир-бирларингнинг сочларингни юлишни бас қилинглар. Бусиз ҳам, қаранг дунёда қанча каллар бор.

Қаранг, ҳокимият шохчаларида қанчалар рангсиз япроқлар мавжуд.

Тилига эҳтиёт бўлганлар, тишларини бутун сақлашга эришадилар.

Дўст кулфатда сезилади, дейдилар. Аммо бугун кулфат, мусибат жуда кўп-у, дўстлар негадир кўпаймаяптилар.

Думалоқ стол атрофида ҳам бурчакка суриб қўйиш мумкин.

Оташин бўлиб кетдим. Аммо бошқа дуруст ҳол топмадим

10.11. ЕС (Овропа Иттифоқи)-нинг дунёдаги ҳиссаси (1995 йилги маълумот). 

Ривожланаётган мамлакатларга ёрдамнинг – 53%-ти, Жаҳон валю-та қўрқуртининг(резервининг) – 32%-ти, Автомобиллар ишлаб чиқаришнинг – 27%-ти, Бутун жаҳон ишлаб чиқаришининг – 23%-ти, Ер юзи аҳолисининг – 3%-ти, Атроф муҳитни ифлослашнинг – 16%-ти, Дунёда ишлатилган қувватнинг – 13%-ти, Дунё экспортининг – 19%-ти  ЕС мамлакатларига тегишли экан.

10.12. Йўлларда, қабулхоналарда хаёлимдан кечган баъзи фикрлар:

Муҳожирлик ҳаётим давомида кимларнингдир қабулхонасида, вокзалу ва бошқа транспорт бекатлари-турли жойларда кутиб ўтириш каби вақтлар кўп бўлганди. Ана ўшандай вақтларда хаёлимдан кечган баъзи фикрларни ёки ўша ўтирган жойларимда қўлимга тушиб қолган газета – журналларда кўриб қолган қизиқарли фикрларни дафтарчамга ёзиб қўярдим. Ана шуларни бу ерда келтиришни лозим кўрдим.

 Улардан бири шундай бир дуо экан: ”Бисмиллоҳир раҳмонир раҳийм Алҳамду лиллоҳи, алол-оминии, ал-ҳамду лиллоҳи алал-имони, ал-ҳамду лиллоҳи алас-суннати вал-жамоати, ал-ҳамду лиллоҳи алас-сиҳҳати вал-фароғати, ал-ҳамду лиллоҳи алал-исломи, алҳамду лиллоҳи алал-Қуръони, ал-ҳамду лиллоҳи ала кулли ҳолии ва соллаллоҳу ала хайри халқиҳи Муҳаммаддин ва олиҳи ва асҳобиҳи ажмаъййн. Би раҳмоника ё арҳамарраҳимийн.”

Уларнинг қолганларини қуйидаги тартибда келтираман: “Ер шарининг бирор жойида адолатсизлик бор бўлса, у бутун оламдаги адолатга хавф солади.” Мартин Лютер Кинг.

Ўзбекистон ҳақида ўйларимдан бири: ”Ўзбекистон, барча ресусрслари, яъни табиий бойликлари, интелектуал имкониятлари ва ҳ.к. жиҳатидан турк давлатлари ичида иккинчи ўринда турган бир мамлакат ҳисобланади. Агар унинг мавжуд имкониятлари тўғри ва ақлона ишга солинса Ўзбекистон яқин ўн-ўн беш йил ичида турк дунёсининг ҳар тарафлама марказий давлатига айланиши мумкин. Афсуски, бугун Ўзбекистонда аҳолининг, айниқса ёшларнинг интелектуал имкониятларини очиш учун эмас, балки уларни ёпиб туриш учун кескин ва планли ишлар олиб борилаяпти. Бу жумлалар тахминан 1996-1997 йилларда қоғозга туширилган бўлса керак.

10.13. Ўзбекистоннинг ички аҳволига оид бир сўз (8.12.03 да ёзилган).

Тубандаги сўзлар 8.12.03 – да ёзиб қўйилган бўлиб, Ўзбекистоннинг ички аҳволига аталган бир ибора: “Бу қандай мамлакатки!? Бу ерда ҳақиқий ўғри ва муттаҳамлар эркин ўз билганларича ўйнаб юрибдилар, улар ҳеч нарсадан ва ҳеч кимдан ҳайиқмайдилар-да, мағрур, ғуддайиб юришадилар. Устига устакча улар Ўзбекистонда бу ёруғ дунёнинг барча қулайликларига эгалар. Тўғрилар-у инсофлилар эса, мазлум ҳолдалар, улар доим таҳлика ва қўрқувда, уларни ҳар тарафдан хатар кутади.”

 10.14. Ўзбекистонда давлат тизими ҳақида бир фикр. 

Ўзбекистонда давлат тизими ҳақида ҳам баъзи фикрларни хаёлимдан ўтказиб юрардим. Шундай фикрлардан бирини ёзиб қўйган эканман. бироқ бу ёзувларнинг ҳам қачон ёзилганлиги кўрсатилмаган экан. Ҳар ҳолда улар 1995 йилнинг сўнгги, 1996 йилнинг бошларида қоғозга туширилган бўлса керак. Ана ўша ёзувларни тубанда келтираман:

I қисм:

1. Ғоя-мафкура, яъни давлат ғояси бўлиши лозим. Менинг фикримча бундай ғоя, бундай мафкура, асосида Ислом тарбияси турган Миллий Бирлик бўлиши мумкиндир.

2. Давлат тузуми-режими, Конститутсион демократик Республикадир.

3. Давлат ҳокимиятининг тизими :

а) Олий ҳокимият – Парламент (бизда: Олий мажлис ёки Миллат вакиллари Мажлиси деб аталиши мумкин);

б) Ижроия ҳокимият: Президент (бизда Давлат раиси деб аталиши мумкин) ва Вазирлар кобинети;

в) Маҳкама ҳокимияти;

4. Эркин матбуот.

Еслатма: Парламент, Президент ва вазирлар кобинети, Маҳкама ҳокимияти функсиялари (иш усули ва фоалияти) қонунлар билан кескин белгиланиб, улар бир-бири ишларига қонундан ташқарида аралаша олмайдиган даражада аниқ чегаралаб қўйиладиган бўлиши зарур.

II қисм: Иқтисодий ва ташқий сиёсат.

 III қисм: Амалиёт.

Амалиёат: I-II қисмларда кўрсатилганларни жаҳон демократик принсипларига уйғун реал турмушда амалга ошириш.

Бунинг учун эса, илмли ва билимли кишилар (кадрлар армияси) зарур. Демак, мухолифат ўзи таклиф этаётган давлат системаси ва унинг сиёсати, иқтисодий режаларининг ҳар бир оддий меҳнаткаш қозонида сезилишини таъминлашга қодир усуллар ва уларни амалга оширадиган илмли, билимли давлат одамларига-кадрларга эга бўлмоғи зарур.

10.15. Тарбия.

Диллари Ҳақни сақлаб, тиллари адолатдан сўзлаб, ҳамиша адолат тарафдори бўладиган, қўли-бели меҳнатдан чарчамас соф, тоза, эзгу ниятли кишиларни тарбиялаймиз.

Эй, одамизот! Эй одам боласи!

Қалбда Ҳақни сақлашни, тилда адолатни сўзлашни, доим адолат тарафида бўлишни, кўзингиз доим тозалик ва покликни кўришини истайсизми? У ҳолда бизнинг фикрларимизни ўқиб кўринг!

Биз, фақат Ҳақ-Аллоҳ, дедик. Аллоҳ измида бўлиб, Ягона Унга иймон келтирганлар бизга софдошдирлар.

Бизнинг шиоримиз Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) насиҳатларидан иборатдир: Йўлимиз севги (Аллоҳ севгиси) йўлидир! Бизнинг саодатимиз оиладандир. Ўлчов Ҳақнинг ўлчовидир. Ҳақ-Аллоҳ иншоАллоҳ гўзал кунлар кўрсатажак! Сўз (ваъда) бермоқ омонатдир. Мусулмон туну кун қадрланишини билади ва билмоғи лозимдир.

10.16. Совет дарининг салбий қусурларидан:

Совет замонининг салбий қусурларидан, ахлоқсизликларидан бири ҳукумат мансабдорлигини, амалдорлигини сотиб олиш мумкин бўлганлиги эди. Дарҳақиқат, у замон мансаб, моддий жиҳатдан яхши яшашнинг, яъни ҳеч бир муҳтожсиз яшашнинг асосий манбасига айланганди. Шу билан бирга совет системасидаги барча мансаблар, лавозимларни сотиб олувчи киши ”дипломли”, яъни у ўрта махсус билим юртлари-техникумларни ёки институт-университетларни битиргани ҳақида қоғоз-ҳужжатга эга бўлмоғи шарт эди. Бу шарт эса, совет системасида бошқа бир хасталик, деб аташ мумкин бўладиган ахлоқсизлик, тартибсизликни, келтириб чиқарганди. Бу хасталик мамлакатнинг ўрта махсус ўқув юртларида, олий мактабларда ўқиш, илм ўрганиш, билим олиш нормал системасини издан чиқарди. Яъни бу мактабларга ўқувчилар энди илм-ҳунар ўрганиш, билим олиш, чинакамига ўрта махсус ёки олий маълумотли бўлиш учун эмас, балки қандай йўллар билан бўлмасин, иш қилиб, ”дипломли” бўлмоқ учун кирадиган бўлиб қолишди. Натижада, ўрта махсус таълим юртларига ва олий мактабларга ”ўқишга” кириш ва уларда ўқишни давом эттириш том маънода сотиладиган бўлиб қолди.

Совет системаси тугаш арафасида вазият шундай тус олган эдики, ҳатто мамлакатнинг бошланғич ва ўрта мактабларида ҳам ўқувчиларга баҳолар уларнинг ота-оналари ўқитувчига қандай ҳадя(пора бериши) қилишига мос бўлиб қолганди. Бу эса, жамиятни емирувчи жуда хунук бир касаллик эди. Чунки мамалактнинг илм, билим ва ҳунар ўргатувчилари, ёш авлодни тарбиялавчилари очиқ жиноятчига айланиб қолгандилар.

Совет системаси битди, аммо афсуски, постсовет (советлардан кейинги) давлатларида унинг хасталиклари, салбий қусурлари янада ёмон кўринишларда давом этмоқда. Демак, у давлатларда жамият тозаланиш, ривожланиш тарафга эмас, яна ҳам бузилиш, емирилиш томонга қараб кетмоқда. Бу ўта таҳликали ва аянчли бир ҳолатдир.

10.17. Яхши маслаҳат ва насиҳатлардан парчалар:

Кўп йиллар муқаддам америкалик Х. Жексон Браун исмли бир киши ота-оналар фарзандларга ҳаёт йўлларини қуриб бермай, балки уларни ҳаракат – яшаш харитаси билан таъминламоқлари зарур, деган экан. Шунинг учун унинг ўзи ҳам, ўз ўғли йигит бўла бошлаганда унга бир қатор маслаҳат ва насиҳатларини бир варақ  қоғозга ёзиб, уни оддий бир папкага солиб ўғлига совға қилган экан. У папка эса, ўша ўғилнинг столи устида доим тураркан.

 Оқибат, бир қанча замон ўтиб, ўғил отасига, ”Ота, сизнинг китобингиз менинг ҳаётимда энг яхши совғалардан биридир”, дебди. Ўғил ҳам ўз навбатида папкани ўз ҳаёти тажрибалари билан тўлдириб, ўғлига (ўша отанинг неварасига) қолдирибди.

 Ана ўша неварага айтилган маслаҳат ва насиҳатларнинг баъзилари қуйидагилардир:

Ҳар куни уч турли хил кишига бирорта яхши гап айт.

Ҳеч бўлмаса йилда бир марта қуёш чиқишини кутиб ол.

 Миннатдорчилик билдиришдан чарчама.

Ўзингга қандай муносабатни хоҳласанг, кишиларга ҳам ўшандай муносабатда бўл.

 Янги дўстлар ортир, аммо эскиларини йўқотма.

Сир сақлашни бил.

Хатоларингни тан ол.

 Мард бўл. Ҳеч бўлмаса ўзингни мард кўрсатишга ҳаракат қил.

Бир йил вақтинг кетса-да, Библияни тўла ва яхшилаб ўқиб чиқ.

 Оллоҳдан ақл ва мардлик тила.

Жаҳл устида ҳеч нарсага қўл урма.

Бирор жой(идора, уй, хона)га кирар бўлсанг ишонч ва мақсад билан кир.

 Урушда ғалаба қилмоқ учун жангда енгилишга доим таёр бўл.

Ўшакка (ғийбатга) аралашма. Ўзинг ҳам ўшак (ғийбат) қилма. Йўқотадиган нарсаси йўқлар билан муносабатда жуда эҳтиёт бўл.

 Мураккаб муаммоларга дуч келганингда, ҳаракатга – баракат қабилида ишонч билан ҳаракат қил.

Ҳамма ишни бирданига қилишга уринма. Шошмасдан, аммо дарҳол (тезда, зудлик билан) рад этишга ўрган.

 Ҳаётдан одиллик кутма.

Афв (кечирим) қудратли куч эканлигини ҳеч замон унутма.

Бажарилиши зарур бўлган ишни зудлик билан бажар, уни ҳеч секинлатма. ”Қолган ишга қор ёғар” – дейдилар.

”Билмайман” – дейишдан қўрқма.

”Афв этинг, кечиринг, узр”- дейишдан ҳам қочма.

Ҳаётда синамоқчи бўлган воқеалар рўйхатини туз. Вақти-вақти билан у рўйхатга қараб қўй.

 Онангни хафа қилма, уни қадрла ва севгин.

 10.18. Атҳам Эшманов билан учрашувдан олинган бир хабар (31.12.03).

Бу хабар 31.12 2003 – да ёзиб қўйилган экан. 2003 йилнинг охирида мен Голландияда муҳожир мақомида яшовчи Атҳам Эшмонов исмли бир киши билан интернет воситасида танишдим ва у билан учрашишим мумкин бўлди.  Ана ўша Атҳам менга Барот Намозов ҳақида янги  маълумотлар кўрсатди. Шунинг оқибатида Б. Намозов ҳақида тубандаги мелоҳазалар қоғозга туширилди. Ҳар биримизни Аллоҳу таоло ўзи ислоҳ этсин.

 ”Бирлик” ҳаракатининг Самарқанд бўлими жуда фаол бўлган бир замонларда Барот Намазов мендан ҳеч ажралмай мен билан доим бирга юрарди. Ҳа, албатта унинг ҳаракатимиз вилоят ташкилотида вазифаси ҳам бор эди, албатта. Тўғрисини айтганда мен ҳам унинг ёнимда бўлишини истардим. Чунки у анчагина тетик, сўзлари дадил, атрофни, ўша давр сиёсатини етарли даражада яхши илғаган бир киши эди. Ўша замонлардан хотирамда сақланган баъзи гапу сўзларни ҳозир Эшманов ҳузурида яна бир марта эсладим. Масалан, бир кун Самарқанд шаҳрининг марказидан Сулаймон Муродовникига пиёда кета бошладик. С.Муродов эса, шаҳарнинг бошқа бир чеккасида, А.Икрамов кўчасида яшарди. Биз юриб ўтадиган масофа энг оз тўрт километр чамаси бор эди. У вақт жуда кўп пиёда юрардим. Аллоҳга шукр, шу кунларда ҳам ҳар куни анчагина масофани пиёда ўтаман.

 Шундай қилиб, десангиз йўлда Барот Ўзбекистон раҳбарлигига Назир Ражабов(Н. Ражабов деганларининг миллати тожик аталиб, қип-қизил(типик) майда тожик миллатчиси эди. Ўша замонларда, Ўзбекистонда  Н.Ражабов исмли  майда  миллатчи ҳам компартия вилоят раҳбари даражасига кўтарилганди. Яъни у Самарқанд компартия раҳбари бўлиб ҳам бирмунча вақт ишлаганди) келса қандай бўлади? Деб менга савол берди. Мен ҳеч нарсани ўйлаб ўтирмасдан дарҳол биласизку, у Самарқандда компартия бошлиғи бўлганида қанчалик миллатчилик қилди, деб унга жавоб қайтардим. Барот ҳам дарҳол суҳбат мавзусини бошқа тарафга бурди. Шунақа иккимизнинг юришларимиздан яна бошқа бирида Самарқандлик тожикларнинг (балки бутун республика бўйлаб ҳамма ерлардаги тожикларнингдир) аҳмоқона пасткаш миллатчилигини оқламоқчи бўлиб, ”улар ҳам илдиз ахтараяпти-да, илдиз, ахир домла”, деди менга Барот. Мен эса, у ҳолда улар (тожиклар) илдизларини Эронда изласин. Уларнинг илдизлари форсларга бориб тақалмайдими, деб жавоб қилгандим. Мен ҳар икки ҳолатда ҳам ҳамроҳим Баротга дарҳол, зудлик билан жавоб қайтаргандим. Аммо мен Баротнинг саволларини ўша замондаги алғов-далғовлардан кўнгли безовта бир ҳамфикрим, ҳақиқий курашдош дўстимнинг холисона маслаҳат учун ўртага чиқарган фикрлари каби қабул этгандим, албатта. Мана бугун-2003 йилга келиб очиқчасига аниқланаяптики, аслида Барот Намозов агент (тожик миллатчиларингми ёки ўша замонда КГБ ва кейинроқ каримовчилар айғоқчиларинингми) бўлиб, махсус топшириқларни бажариб юрган бир киши бўлиб чиқаяпти. Шу сабабдан у мен билан ёпишиб туғилган эгизак каби доим ёнимда юрар экан-да. Мен ”инқилобчи” эса, уни ратсионал фикрловчи маслаҳатчи сифатида ўзимга жуда яқин тутганман. Аллоҳга минг шукрлар бўлсинким, мени ҳеч бир кимса миллий ёки диний радикализмга, экстремизмга торта олмади. Москва ёрдамида арманлар томонидан қутуртирилган бемаза тожикларнинг ҳуружлари менинг асабимни чегарага тақаб, улар деярли  ҳалқумга қадар келишган бўлишсалар-да, у аҳмоқ, сўм (пул) гадоси, сотқин тожиклар даражасига тушиб, пасткашликка берилиб, майдалашмадим. Ваҳоланки, Ўзбекистондаги энг катта ва донишманд эл ўзбекларнинг вакили (фарзанди) сифатида мен доим ҳис-ҳаяжонимни ичга ютдим ва ўзимни иғвогарлардан узоқ, фитналардан юқори тутишга жиддий киришдим ва буни бажара олдим, деб ҳисоблайман. Чунки Самарқанд каби бир шаҳарни, балки бутун Ўзбекистонни арман миллатчиларига сотилган олчоқ-сотқин тожикларнинг авантюристик иғвосидан сақлаб қолишда муҳим (балки асосий) ролни бажаришга эришдим.

 ”Бирлик” ҳақида мен билган ҳақиқатлар” номли китобимда Барот Намозов ҳақида ҳам бироз тўхтолгандим. Унга нисбатан менда пайдо бўлган баъзи шубҳалар ҳақида ҳам у ерда унча-мунча ёзилган. Бугун маълум бўлаяптики, ўша шубҳалар бежиз эмас экан. Бу йигит тўласинча каримовчилар айғоқчиларидан бири бўлгандир. Аммо у қандай даражадаги қанақа аҳамиятга эга агент? Уни мен ҳалигача била олмадим, у ёғи Аллоҳга маълум. Эй Аллоҳим, Ўзинг бу балоларингдан асрагайсан.”

***

 10. 19. Ўзбекистон демократик мухолифати(ЎзДМ) номида юрганлар ҳаракати самарасиз қолмоқда эди.

Янги асрнинг иккинчи йили ҳам бошланганди. Аммо бизнинг кишиларимиз(мухолифат номини кўтариб юрганлар)да бирлашибми ёки бошқа бир шаклда бирон самарали сиёсий фаолият бошланганини билдирадиган уринишлар кўринмади ва кўринмасди. Бизнинг ҳикоямизда бир қанча марта сўзлангани сингари, ўтган замон ичида бирлашишга, биргалашиб ҳаракат қилишга уринишлар бир неча марта такрорланган бўлса-да, уларнинг барчаси натижасиз тугаганди. Шуни ҳам таъкидлаб қўйишим керакки, бугун-гача (2009) ғурбатдаги ўзбекларни, яъни Ўзбекистон демократик мухо-лифати деб аталадиганларни  бирлашиб, системали ва самарали ҳаракат қилишга уринишлар, чақириқлар асосан икки “буюгимиз”нинг аравани икки тарафга тортиши оқибатида натижасиз қолди. Уларнинг ҳар иккаласи бирлашишдан қўрқардилар, ҳатто ҳозир(2009 йилда) ҳам қўрқишади. Чунки бирлашиш учун анчагина яхши ёмон кишилар тўпланиши лозим бўлади. Барча воқеалар, қанчалаб айтилган ёлғонлар, туҳматлар, қанчалаб моддий аҳамиятга эга бўлган алдам-қалдамлар ўртага ташланиши мумкин  бўлади. Демак, кўпгина ҳақиқатлар, кимнинг кимлиги ўртага чиқади. Ана ўша вақт эса, бизнинг “буюкларимиз”нинг иккаласи ёки улардан бири “ лидер” (уларнинг ҳар иккаласини ҳам яқинлари раис дейишади) дейилган номдан ажраб қолишлари жуда мумкин. Ҳатто айнан шундай ҳам бўлар. Бу замонларга келиб, уларнинг ҳаёти эса, ана ўша “раис” номидан ажралмас бўлиб қолганди. Менинг  бу жумлаларим учун алоҳида исбот келтиришга ҳожат йўқдир, деб ўйлайман. Чунки бизнинг бу “буюк”ларимизнинг хусусияти ва башараси бугун ҳаммага ойдинлашгандир. Бироқ у оғайниларнинг ҳар бири (тўғрироғи ҳар биримиз) ўзича нималарнидир қилаётгандай, қилишга уринаётгандай, нималарнидир тузмоқчидай кўринарди. Масалан, иғвохона  деб ном олган бўлса-да, А. Пўлатовнинг қўл остида <бирлик.нет>, савияси жуда ҳам лозим бўлгани даражада бўлмаса-да, Эрк партиясининг ҳам бир интернет сайти ўзбекча хабарлар бериб туришаётгандилар. Мақолалар ёзиш, радиоларда чиқишлар қилиш каби фаолиятлар ҳам тўхтаб қолмаганди, албатта. Аммо ҳеч бири бир-бири билан боғланмасди ва аксинча боғланишдан қочишаётганга ўхшардилар.

Шундай қилиб, Ватанда ҳаётнинг яхшиланиши, сиёсий ва бошқа ислоҳотлар амалга оширилиши йўлида мен ҳам ўз имкониятларим даражасида нималарнидир бажаришга ҳаракат қилиб турдим ва нималарнидир бажарган ҳам бўлдим. Бирлашиб, системали ва самарали ҳаракат қилишга уриниш масаласида эса, ўша замонларда ЎзДМ(Ўзбекистон демократик мухолифати)  номида юрганларнинг ичида сусткашларидан бўлмадим, десам мақтанган бўлмайди. Ана шулар ҳақида ва чет элларда юриб, ўзларини ЎзДМ атаганларнинг мен билган ва янги асрнинг иккинчи йилига тегишли фаолиятлари ҳақида қуйида ҳикоя давом қилади.

2001 йилнинг бошларида <бирлик.нет> нинг меҳмонлар китобида изоҳ қолдирадиган бир ўқувчи пайдо бўлди. Унинг исми Наргиза эди. У ўз имаил адресини (агар у ҳақиқий бўлган бўлса) ҳам очиқ ва тўла ёзганди. Хотирамдан кўтарилмаган бўлса, у ўзини Австралияда ўқияпман деб кўрсатганди. Мен унинг қолдирган изоҳини ўқиб,  ҳар ҳолда бу қиз, кўнгли очиқ, “Эрк” ва “Бирлик” номида чиқадиган интернет саҳифаларида эълон қилинаётган маълумотларга ишонадиган, мусулмон бириси экан деб қабул қилдим. Чунки бу Наргиза қиз, ёзганларида Аллоҳнинг исмини анча дуруст, ўринли қўллаганди. Мен унинг қолдирган адресларига ишондим.. Хуллас, унга жавоб ёзса бўлади каби қарорга ҳам келдим. Чунки бизда сиё- сатни тушунадиган ва унга қизиқадиган xотин-қизлар жуда оз эди. Ҳатто уларни йўқ, десак ҳам бўларди. Қизларимиздан бири чиқибди, уни бироз рағбатлантириш лозим деган тушунча пайдо бўлди менда. <бирлик.нет> -нинг меҳмонлар китобида (иғвохонада) эса, қиз исми билан изоҳ ёзадиганлар жуда оз эмасди. Аммо уларнинг кимлиги ва жинси ёзувларидан шундай кўриниб турарди. Унинг устига уларнинг ҳеч бири адрес қолдирмасдилар. Шунинг учун ўзбек хотин-қизларидан бўлиб, сиёсат билан қизиқадиган бўлишсалар, ҳатто улар ўша замонлар каримовчилар бўлса ҳам мен учун унча фарқ қилмасди. Иш қилиб, бизнинг хотин – қизларимиз ҳам фаоллироқ бўлиши мен учун энг муҳими эди.  Шу сабаб мен Наргизага мактуб ёздим ва бизнинг ёзишмаларимиз анча вақт давом этди. Ёзишма-ларимизда Ўзбекистоннинг бугуни ва келажаги, жумладан дин масалалари, айниқса Ислом динининг Ўзбекистондаги ўрни ва роли, оила масалалари, ҳатто кўп хотинлик ҳақида ҳам ёзишмаларимизда сўзлар бўлганди. Ҳатто мен Наргизанинг Пайғамбаримиз (сав) ҳаётларига тегишли бир қатор саволларига ҳам баҳоли қудрат жавоблар қайтаргандим. Бизнинг ёзишмаларимиз бир йиллар чамаси давом қилди. Бундан сўнгра Наргиза уфқдан йўқ бўлиб қолди. Билмадим нима бўлди? Ундан ҳеч қандай из қолмади. Имаилга жавоб бермай қўйди. Менимча, ўзини жуда муслима бир қиз этиб кўрсатган Наргиза ҳам аслида ҳақиқатан ўзбек қизи бўлмай, бу ҳам яна ёлғон, тўқилган, қиз исмини ҳам ниқоб қилиб олишдан уялмайдиган бир безбет бўлган бўлса керак. Мен унга ишониб, янглишгандим, шекилли. Аммо унга расмиятсиз бирон бир сўз ҳам ёзмагандим, албатта. Ҳар ҳолда Наргиза ҳақиқатан холис ўқувчи бўлмаган. Ҳатто у аёл киши ҳам бўлмаган бўлса керак. У, Наргиза аталмиш киши ҳам ўша ота-онаси атаган исмини очиқ ёза олмайдиган аянчлилардан бири бўлгандир деган шубҳадаман. Аллоҳга шукрки, айтганимдек, мактубларимда менинг сиёсий фаолиятимга тегишли ва муҳим ҳисобланган сўзлар ва иборани қўлламасликка ҳаракат қилгандим. Сиёсий масалаларда ҳам эҳтиётли сўзлар қўллагандим. Дин ҳақида ҳам китоблардан ўқиганларимга асосланган фикрларни ёзгандим.

1999 йилда Норвегияга келиб жойлашганим аниқлаганидан бошлаб бу йилнинг (2001) бошларида ҳам чет элларда ЎзДМ номидан унча-бунча қимирлаб турганларнинг деярли барчаси мен билан телефон ёки электрон почта орқали алоқада бўлиб туришдилар. Ҳатто А. Пўлатов ҳам менга телефон қилишни бошлади. А.Пўлатов билан алоқаларимиз 1995 йил Вашингтон учрашувимиздан сўнгра узилиб қолганди. Ҳозир вақтини унутдим, ҳар ҳолда 2000 йилда эди А.Пўлатов Америкадан менга икки кун кетма–кет қўнғироқ қилди. Ҳар икки кун ҳам телефонда асосан Пўлатов сўзлади. Мен уни тингладим. Мен, икки кунда сал кам тўрт саотлик телефон сўзлашувда фақат, “Абдураҳим, ўтган йиллар давомида сиз ҳам бирорта хатога йўл қўйдингизми? Келинг хатоларимизни тан олайлик. Ундан кейин бирор нарсалар ҳақида сўзлашсак бўлади,” дея олдим, холос. У менга бошқа сўзлашга ўрин қолдирмади. Охирий, сўзлашувимизнинг иккинчи куни унинг сўзларини охиригача тингламасдан телефонни ёпиб қўйдим. Айниқса шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтишим керакки, 1996 йилда газетачилик фаолиятимиз тўхтаб қолиши сабаби билан мен ва Му-ҳаммад Солиҳ орамизга тушган совуқлик бу замонга келиб анча ўнгланиб қолганди. Энди М.Солиҳ ҳам Норвегияга муҳожир ўлароқ келиб олганди. У менга тез-тез телефон қилиб ва ўзининг сиёсий фаолияти ва бошқа турмуший масалалар ҳақида маслаҳатлашиб турадиган бўлганди (А.Пўлатовнинг туҳматидаги каби мен М.Солиҳга телефон қилишим эмас, тамоман акси эди).  Бу ҳолни ҳозир қайд қилиб қўйишимнинг яна бир сабаби бор. Чунки замоннинг кечиши давомида мен ва М.Солиҳ орамиздаги  “яқин”лик такрор бузилади. Бунинг сабаблари ҳақида ҳикоямизнинг давомида сўз бўлади. Шунинг учун М.Солиҳ ва менинг орамиздаги иккинчи узилишнинг сабабини ўқувчилар яхшироқ тушунсинлар деган мақсадда унинг мен билан алоқасининг қанчалар зичлигини шу ердан бошлаб ўрни келганда хотирлаб ўтавераман.

Шундай қилиб, 2001 йилнинг бошланғич кунларидаёқ менга бир қанча телефонлар бўлиб унинг бири М. Солиҳдан бўлди. Муҳтарам М.Солиҳ бу сафарги телефон хабарида пўлатовларнинг пасткашликлари, яъни уларнинг манфаатпараст, пулпарастликлари (пулпарастлик атамаси М. Солиҳга тегишли) ҳақида эшитган янгиликларни менга етказиб қўйишни истаган экан. Иккинчи аҳамиятли телефон Доктордан(Намоз Нормўминов ўз орамизда “доктор” дейиларди) бўлиб, бу киши Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф(Тақсир)нинг Ватанга қайтганлиги ҳақида ишончли хабар топиб, ундан мени ҳам хабардор қилишни лозим кўрган экан. Докторнинг бу хабари мени анча хаёл суришга тушириб қўйди. Чунки унинг бу хабари мени икки хил вазиятга туширганди. Биринчидан, наҳотки Ўзбекистонда бирор ижобий ўзгариш юз берган бўлса, деб ўйласанг, бошқа тарафдан эса, Ўзбекистондаги ҳукм соҳибларига ҳеч қандай ишонч йўқлигидан, уларнинг инсофсиз, мафкурасизлигидан, ахлоқсизлигидан қайғуришни ҳам билмасдинг киши. Охирий, Аллоҳ Ўзи бандаларига инсоф берсин, Тақсирнинг Ватанга қайтиши хайрли бўлсин, деб қўйдим, ўзим ўзимга. Ўша куни бошқа дўстлардан бўлган телефон сўзлашувлар асосан шахсий ва оилавий характерда бўлгани учун улар ҳақида ёзиб ўтирмадим.

Бу вақтларга келиб,“Эрк” партиясининг Самарқанд вилоят ташкилотининг раиси Сулаймон Муродов (марҳум, раҳматли 2008 йилда вафот қилдилар) ҳам АҚШ сиёсий муҳожирлик мақомига эга бўлганди. Навбатдаги қўнғироқ  Сулаймон Муродовдан бўлаётганди. Ҳар доим биз учун муҳокама қилинадиган энг муҳим ва долзарб масала мухолиф ҳаракатимизнинг бугунги аҳволи ва унинг тақдири ҳақида бўларди. Ҳозир ҳам С.Муродов билан ўша масалалар ҳақида бирмунча вақт телефонда сўз қилдик. Нималарнидир бошлашга ҳам келишдик.  Бу сўзлашув битар-битмас Ослодан М.Солиҳ телефонга чиқди. У менга бу сафар бироз ачинарли воқеадан хабар берди. Унинг сўзига қараганда М.Солиҳнинг укаларига Ўзбекистонда ўта инсофсизларча азоб берилаётганди. Ҳа, Эй Аллоҳим! Ўзбекистон ёруғ дунёнинг жаҳаннамига айлантирилди, бу нимаси? Наҳотки биз ўзбек аталмиш бандаларинг шунчалар йўлдан оғдикми-а? Кишилар ноҳақ қамоқларга ташланса ва улар турли хил исканжа, азобларга дучор қилинсалар … Сиёсий масалаларга боғли бўлмаган бошқа бир қатор телефонлар ҳам бўлди, албатта. Уларнинг ичида Канадада яшашаётган болаларимдан ва Норвегиянинг Олусунд шаҳаридан Доктордан бўлган  қўнғироқлар эди.

Йилнинг ўтган кунларида у хил, бу хил воқеалар содир бўлиб турди, албатта. Бу замонлар Туркиянинг Ўзбекистондаги буюк элчиси янгиланганди. Туркиянинг бу янги буюк Элчисининг баёнотини матбуот органлари эълон қилишди. Ўша баёнотга кўра, “Туркия бундан буён Ўзбекистон ҳукуматига мухолифатда бўлганларни Туркиянинг душманлари,” деб билармиш. Бу баёнот ўз вақти учун ўзига яраша жуда аҳамиятли воқеа эди. Яъни Туркия ҳукуматининг Ўзбекистонга ва у ердаги сиёсий вазиятга баҳоси мамлакатнинг Буюк вакили тарафидан очиқ ифодаланмоқда эди.

Туркия ва Ўзбекистон муносабатлари ҳақида сўз кетаркан, Туркия ҳукумати ва унинг фуқаросининг Ўзбекистонга ва ўзбекларга муносабатларини алоҳида-алоҳида кўрсатиш тўғри бўлади деб ҳисоблайман. Ўша замоннинг (1991-2001) Туркия ҳукумати, ўзбекистонликлардан Ўзбекистон ҳукуматига мухолиф фикрда бўлишган кишиларга ва ташкилотларга ҳеч бир замон илқ муносабатда бўлмади. Шу маънода Туркиянинг бу янги Буюк элчиси тарафидан қилинган баёнотда янги бир сўз йўқ. Бироқ Туркия фуқароси, халқи, ватандошига келсак, бу ерда бутунлай бошқа кўринишга гувоҳ бўлганмиз. Туркияликлар, яъни Туркиянинг ватандоши (ўзларини турклар деб ҳисоблайдиганлари, албатта) Ўзбекистондан бу ер(Туркия)га келган кишиларни ўз қадрдон қардошлари (уларни отаюртдан келганлар деб) каби қабул қилишдилар. Бу ҳолни биз оилавий ҳис этганлардан ва яшаганлар-дан биримиз дейишга бурчлимиз. Менинг оилам болалар ва неваралар билан бирга 16 киши, оила ҳисобида 4 оила (ўз оилам, ўғлим, 2 боласи ва икки қизларим, бирида икки, бошқасида учта болалари билан оилалари)  икки йилдан кўпроқ вақт Истанбулда яшадик. Бу муддат давомида биз ҳеч биримиз ҳеч бир жойда ишламадик, ишлай олмадик. Натижада, бу икки йил давомида бизнинг бир тийинлик бирор келиримиз бўлмади. Аммо туркиялик қардошларимиз ёрдамида кун кечирдик, оч ва ташқарида уйсиз-бечора қолмадик. Ўша замонларда Ўзбекистондан келиб, биз каби яшаётганлар, бизнинг аҳволимизни бошидан кечираётганлар Туркияда фақатгина бизлар эмасдик. Бизга ўхшаш анчагина ўзбекистонлик оилалар Туркияда яшашардилар. Ўйламанки, уларнинг бирчасига турк қардошлар бизга кўрсатган яхшиликларни кўрсатишгандир.

Биз, Истанбулда икки йилдан кўпроқ вақт яшаб қоларканмиз, ҳеч бир вақт ўзимизни мусофир каби, бошқа бир юртда яшаётган каби сезмадик. Бунинг учун туркиялик қардошларга ўзим номимдан ва бутун оила аъзоларим номидан чексиз миннатдорчилигимни ва ташаккурларимни билдираман. Туркияда яшаган замондан (1997-2000) буён ҳар доим биз туркияликлар ўрнида бўлсак, биз ҳам улар бизга кўрсатган яхшиликларни, саҳийликларни қила олармидик? каби ўй ва хаёлларда яшайман. Аммо такрор айтиш лозимки, Туркия ҳукумати бизга, яъни ўзбек демократик мухолифатига доим дўст бўлмаганлар кўзи билан қаради. Биз эса, руслар истилоси остида ўзбек-турк миллатчиси сифатида курашга чиққанлар эдик.
Аллоҳнинг қудрати билан рус босқинчиларидан мустақил бўлиб қолган Ўзбекистонни эса, Туркистоннинг қанчадан қанча олимларини, фозилларини, қаҳрамонларини “пантуркист” тамғаси билан босқинчиларга сотишган хоинлар бошқараётган эди. Бу ҳолларни Туркия ҳукуматида ўтирганлар ҳам жуда яхши билардилар. Шунга қарамасдан Туркия ҳукумати Туркистон ҳудудида босқинчи русларнинг қўл остида қанчадан қанча  азоб-уқубатлар билан етишган туркчиларга соҳиб чиқамади ёки соҳиб чиқа олмади.

Бу вақтларга келиб (2001 йилнинг бошлари) Эрон Машҳад шаҳри-дан Ўзбекистонга мўлжалланган ўзбек тилида радио эшиттириши ташкил қилган эди. Машҳаддан ўзбекча эшиттириш олиб борувчилар ҳам кейинги замонларда менга телефон қилишиб, дунё воқеаларига муносабатларим ҳақида фикрлар сўрашадиган бўлишганди. Бу сафар эса, Машҳаддан қўнғироқ қилишиб, Туркия Буюк элчисининг ҳалиги баёноти ҳақида мендан фикр сўрашдилар. Мен уларга ҳозиргина юқорида ёзганларим шаклида фикр билдирдим.

Машҳадликлар мени Эронга зиёратга таклиф ҳам қилишаётгандилар. Мен уларнинг бу таклифларини қабул ҳам қилдим. Шу сабаб Эронга сафар қилишга ҳаракат қилиб кўрдим. Бунинг учун эса, Эронга сафар қилишни истаб ва бунга ижозат сўраб, Эроннинг Норвегиядаги элчихонасига мурожаат қилишим лозим бўлди. Қисқаси, Эрон элчихонаси менга виза бермади. Ўша Эронга бориш учун ҳаракат қилиб юрган кезларда калламда қуйидаги фикрлар айланиб қолди. Улар мана шундай эди: шу кунларда муста-қил давлатлар ҳисобланаётган собиқ советларнинг Ўрта Осиё республикаларида (бир вақтлар Туркистон деб аталган юртларда) ҳокимият кимларнинг қўлида қолди, қолмоқда? Бизни бугунгидек аянчли аҳволга кетирган душман қандай ёвуз душман экан-а, деб ичимда куйинардим. Шу хаёллар билан бирга бугунчи, бугун бизнинг душманимиз, Туркистоннинг душмани ким деган савол ўз-ўзидан хаёлимга келди. Чунки мен ақлим кириб, дунёни таний бошлаганимдан буён рус босқинчилар бешта ўлка(Ўрта Осиё номи билан юритиладиган: Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркма-нистон ва Тожикистон)ни эмас, битта Туркистонни истило қилганликларини тушуниб етганман. Шунинг учун бир бутун Туркистон ўлкасининг ҳозирлар бешта ном билан аталишини мен ҳеч қабул қила олмайман.

Хуллас, бугун (2009) мен мана тубандагиларни тарих учун ёзиб қўйишни жуда лозим, деб ҳисоблайман. Яъни янги асрнинг бошида яшаётганимиз замонда Туркистоннинг ҳақиқий душманлари ҳақида ўз кўришларимни таъкидлаб қўйишни лозим ҳисоблайман. Шундуй қилиб, Туркистоннинг душманлари кимлар? Менинг фикримча улар уч гуруҳдир:

Уларнинг биринчиси, Туркистон ўлкасининг асил тупроқ соҳиби, унинг  маҳаллий нуфуси – турк уруғларининг, турк(ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман)ларнинг бирлигини, уларнинг оға-инилигини истамайдиганлардир. Буларга энг аввал арманлар ва бугунги Арманистон деб аталувчи давлат киради. Шу билан бирга ҳозирги замон катта сиёсатини тебратувчилар ҳам Туркистоннинг ёки дунёда туркларнинг умумий бирлигини истамайдилар. Улар турклар бирлигидан жуда қўрқадилар.

Душманимизнинг иккинчи гуруҳи, Туркистонда ягона Ҳақ дин Исломнинг ўз тарихий ўрнини эгаллашидан қўрқувчилардир. Бу гуруҳга энг аввал яҳудийлар ва сионистларнинг Исроил номли давлати киради. Бугунги дунё сиёсатини юргузаётганлар ҳам турклар бирлигидан қўрққанлари сингари Исломнинг тикланишидан ва Ислом дунёси бирлигидан, жумладан Туркистонда Исломнинг тўла ва мукаммал тикланишидан ҳам қўрқишадилар.

Учинчи душманимиз эса, юқоридаги икки ёвуз душман ёрдамида ёки ўшаларнинг қўли билан Туркистонни қайта истило этишга умид қилмоқда. Бу душман ўта оч ва жаҳл, жоҳил, ёвузликда тенги йўқ империалист руслар ва аламзада рус давлатидир. Бу гуруҳга чинларни ҳам бемалол киритса бўлади.

Шундай қилиб, яна ҳикоямизга қайтсак, М. Солиҳ Ослодан телефон қилганди, алоқа яхши бўлмади ва оқибатда кун давомида у билан бир неча марта қайта-қайта телефонлашишга тўғри келди. М.Солиҳ Ватанда қолаётган болаларини у ердан чиқариш бўйича баъзи бир маслаҳатлар сўраш учун менга алоқага чиққанди. Бу масалада мен билан тажриба алмашиш нияти бор эди.  Бундан ташқари бугунги қўнғироқлардан бири Ҳамид Исмоилдан (Лондон) бўлди. Ҳамид Исмоил(ўша 2001 йиллари ББС радиоси ўзбек шубаси мудири), бугун (2001 йил 20-июн) бутун дунё қочоқлар куни ва бунинг устига Ўзбекистонда қама-қамалар янги кампанияси бошланганлиги муносабати билан бир суҳбат ўтказишни режалаштирган экан. Суҳбатда менинг қатнашимни лозим кўришибдилар. Ҳ.Исмоил Канадага менинг болаларим яшайдиган шаҳарга ҳам телефон қилиб, уларнинг бири – Гавҳар исмли қизим билан ҳам суҳбат қилибди. Ундан бутун дунё қочоқлар кунига аталган эшиттиришларида муҳожирликдаги ҳаёт ҳақида фикр сўрабди.

Ҳамид Исмоил мен билан суҳбатини савол жавоб шаклида ўтказди. Саволларнинг барчаси ўша кунларда Ўзбекистонда ўтказилаётган қамашлар ва ҳукумат томонидан фуқарони алоҳида эҳтиёткорликка чақириш ўтказилаётгани ҳақида бўлганди. Ҳатто мамлакатнинг ички ишлар  вазири З.Алматовнинг шахсан ўзи Ўзбекистон бўйлаб кезиб, ўша мавҳум эҳтиёткорликка даъват билан шуғулланаётгани ҳақида савол-жавоблар бўлди.

Бергенга (Норвегия) қочоқ мақоми билан келганимда менга даставвал бир камп(келгиндилар ётоқхонаси)да вақтинчалик яшашга жой беришди. Ўша ётоқхонада  менгача бу ерга келиб жойлашишган туркманистонли Ёвшон Аннагурбанов ва озорбойжонли Ёдгор Закария исмли кишилар оилалари билан сиёсий қочоқлар мақомида  яшар эканлар. Ўша туркманистонли Ёв-шонга Туркманистонда нашр қилинаётган газеталардан бирнечаси келтирилган экан. Улардан бир неча нусхасини қараб чиқиш ниятида мен ҳам олдим. Газеталар совет замонида нашр қилинганлари каби тўрт саҳифалик эдилар. Ўша газеталарнинг энг ажойиб кўриниши шундан иборат эдики, уларнинг биринчи уч саҳифаси Сафармурод Ниёзовнинг (ўша замонлар учун Туркманбошининг) расмлари билан тўлғазилганди. Саҳифаларнинг расмдан ортиб бўш қолган жойлари эса, катта-катта ҳарфлар билан ёзилган шиорларга ўхшаш сўзлар билан тўлғазилганди. У сўзлар ҳам Туркман бошининг “буюк” ютуқларига бағишланарди. Ўша газеталарни кўрган киши, кулишини ҳам, йиғлашини ҳам билмасди. Ўша газеталарни кузатган кишининг туркман деб аталадиган эллатга ичи ачимаслиги ҳам мумкин эмасди. Газеталарнинг рус тилида нашр қилинганлари ҳам бор эди. Мен туркманчадан русчани дурустроқ тушунганим учун русча матнларни ўқидим. У ерда Туркманбошини мадҳ этиш учун рус тилида бор бўлган мақтов сўзларининг барчаси, балки улардан кўпроғи, яъни янгидан тузил-ган русчага ўхшаш қўшма сўз ва иборалар ҳам қўлланилганди. Газетадаги мақолаларнинг бирига “Сапармурад Туркманбашы – творец великой независимости,“ деб ном берилганди. Бу сарлавҳа мен учун энг кулги туюлди. Менимча, дунёнинг энг машҳур ҳажвиячиси ҳам бундай кулгили ибора топишга ожиз қолган бўларди. Яна ҳам қизиғи шундаки, рус тилида учрамайдиган бир жумла деймизми, қўшма от деймизми тузишган эдилар. Қаранг, “… великой независимости”, яъни   “Великая  независимость” де-йишаяпти, менимча руслар ҳеч вақт  бундай ибора ишлатмайдилар, ахир. Ўзбек тили ёки туркман тилида ҳам бундай ибора йўқдир. Масалан, ўзбеклар “Буюк мустақиллик,” демайдилар-ку, ахир. Менимча, мустақиллик сўзига ҳеч бир тилда  “буюк”,  “катта”,  “яхши” ва бошқа шу каби сифатлар тиркалмайди.

Ҳар кунгидек қўнғироқлар давом қилиб турди. Уларнинг бири Сулаймон Муродовнинг Америкадан қўнғироғи бўлди. У ўзининг қайноғаларидан бирини Ўзбекистондан чиқариши ҳақида мен билан маслаҳатлашишга бағишлаганди. Ҳатто унга менинг ёрдамим керак эди, яъни у мендан бу масалада аниқ ёрдам сўраётганди. Менинг ёрдамим нимадан иборат ва қандай шаклда бўлиши кераклигини бироз кейинроқ ёзаман. Ҳозир эса, С.Муродовдан эшитганларим таъсирида хаёлимдан кечганларни баён этишни лозим кўрдим. Биринчидан, унинг қайноғаси ҳозироқ қандайдир йўл билан Америкага келиб олганмиш. Аммо бугунги масала, уни қандай йўл билан Америкада қолдириш мумкинлиги ҳақида бўлаётганди. Менинг партиядош ва ғоядош, ҳамфикр дўстим С. Муродовга ўша қайноға бўлмиш эса, мен Ватандалигимда Самарқанд шаҳарида мансабдорлардан бири ҳисобланар эди. Биз эса, Ватаннинг мустақиллиги ва Ўзбекистонда бирор инсофли давлат системаси тузиш хусусида югуриб елган, жонимизни жабборга бериб юрган вақтлар эди. Бу ҳаракатларимиз учун биз, аввал совет ҳукумати, сўнгра Сулаймон дўстимнинг ҳозир Америкада қолдирилиши зарур бўлган қайноғаси ҳам ходими бўлган советлардан мерос қолган жонажон “мустақил”Ўзбекистон ҳукумати аталмиш безорилар тўдасидан кетма-кет тазйиқ, азобларга дучор бўлаётган эдик. Ана шундай бир вазиятда, улар – С. Муродовга ўша қайноға бўлмишлар, аввал   советлар ҳукуматидан, ундан сўнгра Ўзбекистоннинг  “янги”  ҳукумати аталмиш безорилар тўдасидан садақалар олаётган бўлиб, бизларнинг уринишларимиз уларга телбалар иши бўлиб кўринарди. Улар ҳақиқатан очиқчасига бизни ўша замонлар тентаклар, ақлдан озганлар, телбалар деб аташардилар.

Аллоҳнинг қудратига қарангки, ўша замонларда советлардан ҳам, мустақилликнинг бошланғич йилларида Ўзбекистон “янги” ҳукумати аталмиш тўдадан ҳам яхшигина садақа олиб (яъни яхшигина мансаб курсиларида ўтиришга муносиб топилган) турган ва биз каби идеалистларни телбалар ҳисоблаганлардан бири, яъни менинг С.Муродов каби сафдош, ғоядошимнинг қайноғасими(укаси) ўша садақалардан кўра, Ўзбекистондан чиқиб кетишни дурустроқ ҳисоблайдиган бўлиб қолибди. Эй Аллоҳим, бизнинг барча мусибатимиз шундаки, бизда бирлик тушунчасининг йўқлигидир. Бизнинг кулфатимиз яна шундаки, биз ҳам